📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.95K photos
3.2K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👏3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​✨Хайрли тун, қадрдонларим!💐

Ниятим холисдир соғ бўлинг доим,
Истаган бахтларга етинг илохим.
Бу дунёда қоқилманг, ғам чекманг асло,
Сизга панох бўлсин ёлғиз Аллохим.

🌺Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!


🐻Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлси
н .❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍2❤1🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟🕊💫АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

🦢🪄БУГУН 25➖ ИЮЛЬ.
ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!😀🩷☕️

🤍Аллоҳим бугунги кунингизни  хайрли ва барокатли қилсин

🌸😀Хонадонингизга тинчлик,
🌸😀рўзғорингизга барака,
🌸😀ишларингизга омад,
🌸😀чўнтагингизга даромад тилаб, янги бир кунни бошлаймиз.
☂️Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🍀🌸🍀Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман.🕊

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим яхшимисизлар , уй ичи , болалар тинч , кўнглингиз хотиржамми .
Камтаргина дастурхонингиздан эрталабки ризқингизни олиб , нонуштангизни қилиб юмушларингизга ундадингизми ?

Бугунги дам олиш кунидан фойдаланиб неча кундан буён тугатолмаётган бирор бир ишингизни якунига етказиб қўярсиз , ёки бирор яқинизди кўргани борарсиз , ёки ҳар доимги ишингизга отландизми , омадизни берсин .

Тинч хотиржам мақсадларингизга етиб юринг азизларим .
Сабр ва шукур ҳамроҳимиз бўлсин .

Ман ҳам бисмиллоҳ , деб ишга отландим .
Тонгдаёқ сув сепилган катта , кенг , равон йўлдан муздеккина автобусда ғизиллаб кетарканман кўнглимда ажиб бир хотиржамлик сездим .
,, Ўзингга шукур Аллоҳим ,, .

Кунингиз ҳаловатда ўтсин ШАХЗОДАнгиз 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19
​​#СУБҲИДАМ
-24-

уланишлари билан бир бирларидан суюнчи олишга ҳаракат қилишди. Икковлари бир кунда ўзлари танлаган йўналиш бўйича ўқишга ҳужжат топширишибди.

Суюманинг "суюнчи бер" деган хабарига Фозил тармоқ орқали бир сават гулни суратини жўнатган бўлса , Суюма уни табриклаш учун "Шу машина сенга ярашади " дея қоп- қора чет эл машинасини суратини юборди. Шу таҳлит улар анча вақт совға улашиб ўзларини ўзлари ҳурсанд қилиш билан овора бўлдилар ...

* * *

Эртага биринчи август .
Бу кун барча абитурентлар ва уларнинг яқинлари учун ҳаяжонга тўла бўлади. Суюма ҳам охирги икки , уч кун ичида бўлажак кириш имтиҳони тўғрисида ўйлаб , ўзини анча қийнаб қўйди. У нафақат ўзи балки Фозил учун ҳам ҳаяжонланар эди .
Бугун яна туни билан яхши ухлай олмади. Уйқусида ҳам ҳали иншо ёзади, ҳали тест ечади . Инсон ухлаганда уйғоқлик вақтида сарф этилган кучини тиклагувчи эди. Аммо Суюма уйқудан чарчаб уйғонди.
" Уф, - ўйлади Суюма уйқудан кўз очган жойида,- қани эди бугун ухласам-у , биринчи август эмас, бир йўла иккинчи август куни уйғонсам"
Ташқаридан Шаҳло опанинг овози келди :

- Суюма , турақол қизим . Иш бор. Тезроқ ҳаракатингни қилгин...

Суюма таажжубланди. "Тинчликмикан , онаси уни анча вақтдан буён ўз ҳолига қўйган эди- ку ?! Нима иш бор экан ?"

Суюманинг қизиқишлари устун келиб, тезда ювинди- ю, зумда ошхонада пайдо бўлди :

- Тинчликми ойижон ?! Эрталабдан нима ҳаракат ?!

Шаҳло опа супрани ёйганича унинг бир четида хамир муштлаган куйи жавоб берди :

- Қизим , Райҳон опанг касалхонага тушиб қолибди. Озроқ тоби қочибди. Ўзиям ўласи чимтомоқда , мана аҳвол . Қони камайиб боши айланаётганмиш.
Шунга кун қизиб кетмасидан бориб хабар олиб келай. Бўлақол, озроқ хоним билан нордонгина қилиб сардагини қилиб оламан-у ғизиллаб кўриб келаман...

Шаҳло опа хамирни зувала қилиб тайёрлаб бўлгач, уни яхшилаб ўраб қўйди. Суюма аллақачон картошка - пиёз артишга тушган эди.
Шаҳло опа қўлини ошхона бурчагидаги крандан ювар экан, одатига хилоф равишда юзига сув ишқади.
Суюма ҳайронлигини яширмади:

- Ойижон , нега юзингизга сув ...

- Билмадим эрталабдан бери ўнг кўзим билан қовоғим тўхтамай учгани учган. Кечаси билан алоқ- чалоқ тушлар кўриб чиққанимни айтмайсанми ? Тушимга раҳматлик онам кирибдилар . Бир сўз демадилар- у , аммо тинмай хўрсиниб бошимни силайвердилар...Кўринишлари жудаям ... маъюс эдилар . Худди менга бир нима бўладигандек...

- Ойижон , ўтакамни ўттиз қилманг. Шунақанги гапларни гапираяпсизки , куннинг иссиғи ҳам ҳудди совуқдек таъсир қилаяпти. Ойижон, шунча гапдан сўнг опамни кўриб келишга бир ўзингизни юбормайман. Мен ҳам бирга бораман.

- Қизим , сен ахир имтиҳонга тайёрланаяпсан- ку...

- Шунча ўқиганим етар ... Опамни ҳам соғингандим . Баҳонада бироз чалғиб келаман...

Суюма шу топда онасининг сўзларидан шу қарорга келган эди . У кейинчалик "Ўша куни яхшиям шу қарорни қабул қилганим, бўлмаса бир умр армон устига армон...

давоми бор

Муаллиф: Хазонрезги
❤27🔥2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онам эккан гул-райҳон
Сўлмайди деб ўйлабман.
Ота-онам ҳеч қачон
Ўлмайди деб ўйлабман...

Бу қўшиқни отаси ёки онаси ўтиб кетиб, дийдорига зор қолганлар яхши тушунади 😔

Яқинларга юбориб қўйинг!

🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
😢4❤1🔥1
#СУБҲИДАМ
-25-

бўлар эди " деб кўп ўйлар эди .

* *
Хоним соат тўққизларга бориб тайёр бўлди. Шаҳло опа ва Суюма "Ўзимиз уйга қайтганда ермиз" дея тезда йўлга отлана қолишди.
Онасидаги жонсараклик Суюмага ҳам ўтган эди . У ҳам тезроқ опасини кўриб келса-ю , сўнгра бошқа ишларни битирсам деган хаёлда эди. Аммо ўша бошқа иш нималигини хатто ўйлаб ҳам кўрмаган эди.
Она- бола кўчалари бошидаги ёйма бозорчадан янги сарҳил мевалардан ҳам сотиб олишди. У ердаги катта-катта қип- қизил луччак шафтолининг ҳиди атрофга ёйилиб кетганди . Суюма онасини имлади: "шундан олайлик" .
Бир соатга қолмай Шаҳло опа ва Суюма касалхонанинг Райҳон ётган бўлими эшиги остонасида эдилар.
Райҳон бироз хаяллади. У оғиргина бўлиб кела солиб ўзини онаси бағрига ташлади :

- Куттириб қўйдима , ойижон. Шифокор кўрикдан ўтаказаётганди , - деди у салом берганча. Сўнг Суюмага юзланди :
- Бормисан , шакарим . Сен нимагадир роса кўз ўнгимдан ўтдинг-ей . Билмадим уч кундан буён тинмай лип у ёққа, лип бу ёққа ўтаверасан, ўтаверасан . Ўқишга киришинг ҳақида ўйлаганимга бўлса керак.
Суюма опасининг гавдасига гўёки оғирлик қилаётгандек таранг қорнига қараб юраги увишди :"Бечора опам. Шу иссиқда роса қийналаётгардир. Яна роса уколлар , дорилар ... Кийимларидан ҳам дори ҳиди келиб кетибди "
Суюманинг хаёлларини онасининг сўзлари бузди :
- Райҳон , ўзинг туззукмисан , болам?! Докторлар нима дейишяпти ?! Касалхонага кеча тушган экансан. Нега бир оғиз индамадинг? Яхшиям эрталаб уй телефонингга қўнғироқ қилганим.

Уччовлари касалхона файесидаги скамейкага ўтиришди .

- Ойижон , ўзи кеча асрга яқин келгандим бу ерга. Билмадим бирдан ўз- ўзидан бошим айланиб қалтироқ тутиб қолса денг. Абдумажид акам тушликка келувдилар . Дарров тез ёрдам чақирдилар. Улар бир зумда ваҳима қилиб юборишди. Хуллас мана келган жойим шу ер бўлди.
Райҳоннинг кўзларида ёш ғилтиллади . Ўтирган жойида бошини онасининг елкасига қўйди. Шаҳло опа титраб кетди :

- Болам, йиғлаяпсанми ? Нима жонинг оғридими ? Қизим айтавер , ўзи кечаси билан юрагим ёмон безовта қилди. Кўзимни юмдим дегунимча, "ойижон" деб чақиравердинг. Овозинг шунчалик тиниқ эшитилдики , бир марта ўнгимда эшитдим ўйлаб , ҳозир деб дарвозагача чиқиб келибман. Ростини айт , яхшигина мазанг қочдими?

Райҳон ҳиқиллади :

- Йўўўқ , нимагадир сизни жудаям кўргим келди. Авваллари ҳеч бунақа бўлмаганди. Сизни ёнингизда , уйимизда бўлиб қолишни шунчалик истадимки ... Ҳеч қаерим оғригани йўқ. Фақат нимагадир ҳаво етишмай қолаверди. Ўша пайтда уйимиздаги муздек айвонда бўлиб қолгим келаверди. Сизлар билан...

Айтганча , адамлар яхшимилар ?
Жалолиддин?!

-Ҳаммалари яхши . Аданг , "Салом деб сўраб қўй, яна қизимга нима керак бўлса айтаверсин" деб юбордилар.

- Менга нима ҳам керак, ойижон. Куёвингиз ҳамма нарсани бадастир қилиб қўйган бўлсалар. Менга фақат сизлар кераксизлар.

- Опа , сиз яхши кўрган хонимни пишириб келдик . Иссиғида еб олинг .

Суюма опасига қараб кўнгли бузилиб кетганди.

- Вооой , хонимми ?! ,-
Опаси маҳзун жилмайди: - Хоним- жоним.

- Райҳон, докторлар қачонга дейишаяпти? - Шаҳло опа қизига савол ташлади ўз хаёллари билан.

- Айтишларича , ҳали икки хафтача бор эмиш. Ҳа суюнчи берасизлар. Мақтанмасам ёрилиб кетаман:

-Суюнчи сендан айлансин болам ,
қанча десанг шунча суюнчи сеники.

Райҳон жилмайди:

- Бувиси сизнинг набирангиз , холаси сизни жиянчангиз қиз бола экан.

- Вой қандоқ яхши , умри билан, ризқи билан берсин Аллоҳим.
Шаҳло опа берилиб дуо қилди.

-Кеча бу ерга келганимда ультратовушли текширувдан ўтказишди . Чарос опа деган аёл текширдилар . Улар роса дилкаш аёл эканлар ." Войбўўў , қизингизни сочлари жингалак- жингалак бўлиб ўримга келиб ётибди. Аммо асосийси бу эмас. Қизгинанинг киприклари сочидан ҳам узунееей " деб роса кулдирдилар.

Шаҳло опа , Райҳон , Суюма ўтирган жойларида хушбахт кулимсирашар эди.
Суюма :
- Опа , овқат совимасин - деди яна опасига овқат илинганича

Райҳон улар олиб келган овқатни шу ерда очақолди :

- Вуууй, буни иштаҳаочарлилигини .

@
ХазонРезги
❤49
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
​Шундай оқибатли , саҳоватпеша инсонлар кўпайсин

📱 Яқинларизга хам Улашинг

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍9❤1👏1
"БУВИ, ДОДАЛАРНИНГ БОРИ ЯХШИДА!”

Мастура ҳожи она шеъри.

Муаллифнинг ўзи ўқиди.

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4❤3
🥰 ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ ? 🥰
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЎЙДАН СЎНГГИ КEЛИН-САЛОМ МАРОСИМИДА КЕЛИН ҚАЙНОТАНИНГ ЮЗИНИ КЎРИБ, ТИЛИ АЙЛАНМАЙ ҚОЛДИ ВА ... ҲАММА ШОКДА! 😱🩸
Тўй жуда дабдабали ва файзли ўтди. Бугун хонадонда узоқ кутилган қайноққина келин-салом маросими бўлиб ўтяпти. Куёвнинг хурсандчилиги ичига сиғмасди, у ниҳоят узоқ йиллик орзусига етиб, севган қизига уйланганди. Ҳовли меҳмонларга тўла, карнай-сурнай садолари остида келин ҳаммага таъзим қилиб, салом қилмоқда.
Саломчи аёл қайнотани чақирди.
Келин салом қила туриб қайнотасига кўзи тушди ва...
Дахшатдан қотиб қолди...
ДАВОМИ 👇👇👇👇
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умр қайтмас экан...🥹

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍1💔1
ҚАТРАЛАР ....

Оилада эр хотин ўртасидаги мехр , муҳаббат ҳаммада ҳам , ҳар доим ҳам ошкора , изҳорлар билан намоён бўлавермайди ...

Лекин бу дегани улар ўртасида меҳр йўқ , муҳаббат йўқ дегани эмас ...

Ман бугун буни сезгандек бўлдим .
Саломатлигим сабаб нон истеъмолини чеклаган эдим .
Кечки овқат маҳали ошхонада дастурхон тузаётган қизига отасининг айтган сўзини ташқаридан туриб эшитиб қолдим .

---- Суюқ овқат қилган бўлсанг ойингга донлироқ қилиб , қуюқроқ қилиб сузиб бергинда қизим . Нонсиз ичадику ойинг .
---- Хўп ада .

Оддий назарга илинмайдиган сўзлар .

Аммо шу сўзларда олам олам меҳр , севги , эътибор , меҳрибонлик бор эмасми ....

Сиз нима дейсиз азизларим .....

ШАХЗОДАнгиз .

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏16❤12👍7
#СУБҲИДАМ
-26-

Райҳон битта хонимни олди-да ея бошлади. Шаҳло опага Райҳонни бу иши эриш туюлди. У қизини аввал ҳеч бундай аҳволда кўрмаган эди . "Қизим бундай одатинг йўқ эди-ку! Овқатни хонага олиб кириб дастурхон устида егин,- демоқчи бўлди-ю, аммо фикридан қайтди, - ҳарна егани"
Суюма ҳам шунга ўхшаш хаёлда эди : "Опам бугун бошқачароқларми ?!" .

- Ойижон , битта нарса сўрасам майлими ?

Райхон оғзидаги овқатни ютар- ютмас онасига саволли тикилди .

- Сўрайвер болам, сўрайвер ...

- Шу десангиз ...

- Айтавер ...

- Шу десангиз мен бу ердан чиққунимча Шаҳзод сизларникида туриб турса... Биласиз ойижон ишдалар , уйдаги овсиним ёш болали ўзидан ортмайди. Сизларникида бўлса кўнглим ҳотиржам бўларди- де.
Сиз бу ерга келиб овора бўлманг . Фақат Шаҳзодга қараб турсангиз бўлди эди .

- Болам , яхши эслатдинг . Ўзим ҳам шу ҳақида ўйлаётган эдим . Буни эса сендан сўрамоқчи эдим. Шаҳзоджонни уйимизга олиб келсак майлими деб ?

Райҳон яна бошини ойисининг елкасига қўйди. Хўрсинган бўлди:

- Ойижон болам сизни қўлингизда бўлса мен бу ерда ҳотиржам ётаман ...

"Тавба , бу қиз бугун бошқача- я?! Ҳомиладорлиги анча қийнаб қўйди-да болам бояқишни" ўйлади Шаҳло опа юраги тўкилиб .

- Болам , даданглар ҳали ишдан қайтишда ўзлари билан олиб келадилар Шаҳзоджонни . Сен хеч нарсадан хавотир олма . Фақат ўзингни , соғлиғингни , набирамни соғ - саломат дунёга келтиришни ўйласанг бўлгани . Ха айтганча , докторлар нима дейишди , нега мазанг қочибди ?!

- Айтарли ҳеч гап айтишгани йўқ. "Охирги ойларда шунақа ҳолатлар бўлиб туради . Бунинг устига ёз ҳам жуда иссиқ келди , шунинг ҳам таъсири бўлган" дейишяпти .

- Нима бўлганидаям ўзингни асрагин қизим. Энди кириб дамингни ол. Биз ҳам уйга қайтайлик. Эртага худо ҳоҳласа Шаҳзоджон билан сени кўргани бирга келамиз.

- Вой ойижон , эртага Суюманинг имтиҳони-ку.Индинга келаверинг бемалол.

- Суюма имтиҳонга борса , мен ҳам уйда ўзимни қўярга жой тополмайман. Аданглар ишда , Жалолиддин хам Толиб амакингни дўконида ёрдамлашиб юрибди.
Суюмани имтиҳонга кузатиб , мен бу ёққа келавераман.
Шаҳло опа ўрнидан туриб Райҳонни бағрига босди .
- Ҳеч нарсани ўйлама , ҳаммаси яхши бўлади .

Суюма опасига талпинар экан эркаланди :

- Опа , дуо қилинг ўқишга кириб кетай

Лекин Райҳон Суюмани ҳайрон қолдириб унга бошқа сўзларни айта кетди :

- Ойижонимни эҳтиёт қил. Айтганларидан чиқма, -
Райҳон сўнгги сўзларни Суюмагагина эшитарли қилиб шивирлади , - болам сенга омонат ...

Райҳон Суюмани қучоғидан итариб жилмайди :

- Албатта дуо қиламан , синглим. Илоҳим Аллоҳ барча тилакларингни ижобат қилсин . Илоҳим дунёдаги энг бахтли қиз ўзинг бўлгин.
Улар ҳайрлашиб ортга бурилар эканлар , Райҳон онасини яна чақирди :

- Ойижон ...
Шаҳло опа "нима дейсан ?!" дегандек унга қаради

- Адамларга салом денг, мен ҳаммангларни яхши кўраман...

* * *
Шаҳло опа билан Суюма уйга етиб келишганда офтоб хаммаёқни тандирдек ланғиллатаётган эди . Шаҳло опанинг пешонасидан тер дув - дув қуйилар , нафас олиши ҳам бир текис эмасди. Шаҳло опа уйга келди-ю, кийимини ҳам алмаштирмасдан ўзини ётоққа отди .
Суюма дарҳол яхна чой олиб келиб онасига ичирди . Кейин хонадаги дориларга тўла тумбадан томчили юрак дорисини ҳам топиб ичирди. Шаҳло опа сал ўзига келгандек бўлди .
Суюма кўнгли анча ҳотиржам бўлиб ошхонага йўл олди. У тушликка эрталаб тайёрлаб кетишган хонимни иситди. Уни лаганга сузиб ёнига чиройли қилиб сардагини қўйди .
Суюма онасининг тушликка чақириб чиқди . Она бола жимгина овқатланишди . Икковлари ҳам чарчаганликлари учун стол атрофида ортиқча ўтирмадилар. Ойисининг дастурхонга ўқиган фотиҳасидан кейин Суюма дастурхонни йиғиштириб олди. Сўнг онасини ётоғига кузатиб қўйиб , ўзи ҳам хонасига йўл олди.
Шаҳло опанинг кўзи илинди . Тепасида кимнинг шарпасини ҳис қилиб чўчиб уйғонганида кўзи эри Йўлдош акага тушди .
Йўлдош ака бу вақтда уйда бўлиши керак эмас эди. Шаҳло опа ўзига кела олмай эрига анграйиб қаради . Йўлдош ака эса нима учундир шошилар эди :

- Шаҳло , онаси . Турақол . Отлан . Бир жойга боришимиз керак .


ХазонРезги
❤47😢10🤔8❤‍🔥1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Разилликнинг_улкан_чўққиси😰

Отасининг вафотидан кейин ногирон акаси ва соқов келинойисидан қандай қутулишни ўйлаб юрган ука, ахийри чорасини топганидан қувониб кетти!

Бир амаллаб ёлғон гапириб гапиролмайдиган соқов келинойисини акасига қўшиб уйига жўнатади, ва ўз акасини инсон тасаввур қилолмас разиллик билан қийнайди😢

Разил уканинг қилмиши ва келажакдаги аҳволини кўринг ва ибрат олинг👇
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум

✨ 2️⃣6️⃣➖ Июль,
якшанба дам олиш кунингиз баракали ва омадли бўлсин!

☕️🌱🌹 Бугунги кун оилангизга қут-барака, хонадонингизга тинчлик-тотувлик ва қалбингизга чексиз қувонч олиб келсин!
✨🤲 Соғлик-саломатлик, гўзал кайфият ва омад кун бўйи сизни асло тарк этмасин!
😀😀😀😀😀😀😀😀😀
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин! ❤️😊

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3❤2
Ассалому алайкум
Олисдаги дил яқинларим ҳамма зўрми .
Куни бўйи хушкайфият ҳамроҳингиз бўлсин .
Қаранг осмонимиз қандай мусаффо , тип тиниқ , беғубор қанот қоққан қушлар одамни ҳавасини келтириб кўкда чарх уриб парвоз қилмоқда .
Кимдир ишга , кимдир ўқишга шошяпти .
Ҳамманинг омадини берсин .
Саломат бўлинг қадрдонларим .

Мен ШАХЗОДАнгизни дуо қилишни унутманг 😘 .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍6❤2🥰1
​​#СУБҲИДАМ

-27-

- Тинчликми , адаси ?,- Шаҳло опа хавотирли овозда сўради,- юрагим кечадан буён нотинч , айтақолинг , тинчликми?

- Бўл тез кийин. Яқинда Абдумажид қўнғироқ қилиб қолдилар . Райҳонни тоби қочиб қолибди. Операция хонасига олишганмиш

- Сал аввал яхши эди- ку, Суюма билан кўриб келганимизга ҳали кўп бўлмади

Шаҳло опа зорланиб гапирганча отлана бошлади. Шаҳло опа ҳовлига чиққанида Суюманинг ҳам кийиниб олганини кўрди . Унга "уйда қол" дегиси келмади ,-"Бир ўзи уйда ич - этини еб ўтирадими, ундан кўра бир-биримизга далда бўлганимиз яхши ",- дея ўйлади Шаҳло опа . У Суюмага "Юрақол" деди- ю , кўчага йўл олди
Уларни касалхона йўлагида Абдумажид кутиб олди. Суюма поччасини ҳеч қачон бу аҳволда кўрмаган эди. Абдумажид дағ- дағ қалтирар , ўзини қаттиқ йўқотиб қўйгани хатто қайнота - қайнонасига салом беришни унутиб қўйганидан маълум эди .

Абдумажид Йўлдош акани узоқдан кўриши билан деярли чопиб келди :

- Дада , тезроқ , бизни доктор кутаяпти , юрақолинг .

Йўлдош ака "нима учун ?! " деб сўрамади . У вақтни йўқотишни истамай куёвга илдам эргашди .
Йўлдош ака ва Абдумажид доктор ёнида кўп қолиб кетишмади . Аммо шу вақтга қадар Шаҳло опанинг бўлари бўлган эди

- Нима гап адасиии ? Докторлар нимага чақиришди сизларни ?

- Ўзингни бос онаси , Райҳонни операциясига руҳсат сўрашди .

- Нега ? Керак бўлса дарров операция қилишавермайдими вақтни ўтказмасдан?!
Шаҳло опанинг фиғони фалакка чиқиб борарди .

- Онаси , оғирроқ бўл . Йўли шунақа экан- да . Докторлар ишини билиб қилади . Анча йил бекорга ўқишмаган ахир.

Йўлдош ака шундай дер эди- ю , аммо ўзидан ўтганни ўзи билаётган эди . Йўлдош ака вазият жуда қалтислигини , қизи Райҳоннинг ҳаёти қил устида эканлигини дил - дилидан ҳис қилиб турарди .
У сал аввал Абдумажид билан доктор ҳузурига кирганида , у гапни айлантириб ўтирмади . Индаллосини айтиб қўяқолди :

- Ака , очиғи қизингизни аҳволи жиддий . Комага тушиб қолганига иккинчи соат кетаяпти . Қизингизнинг юраги уришдан бош тортяпти . Бу аҳволда ... Хуллас уни зудлик билан операция қилишимиз зарур . Аввало худо ишимизни ўнглаб икки жонни саломат кўрсатсин. Ҳеч бўлмаганда эса... гўдакни сақлаб қолишга кечикмаслигимиз керак. Шунга сиз манави тилхатни ўқиб чиқинг ва имзо чекинг. Вақтни йўқотмайлик .

Абдумажид дарҳол эътирозга шошилди :

- Доктор , аёлим тирик қолиши керак! ... Майли , чақалоқнинг ҳаёти эвазига бўлса ҳам...

- Ука , сизни мана шу қайсарлигингиз деб бир соат вақтимиз зое кетди ахир . Бизнинг сизга имзо чекиб беринг деганимизга қанча бўлди !
Ўйлайсизки , инсон ҳаётини шунақа олди- сотти қилиш ҳавасми бизга ?!

Йўлдош ака куёвини елкасига қўлини қўйди :

- Болам , вақтни йўқотмайлик...

Яхшиям Суюма келган экан. Ҳали дадасига сув тутади , ҳали ойисига дори.
Дунёда энг ёмон ва аччиқ азоб хотима нима билан тугаши ноъмалум бўлган жараённи кутиш бўлса керак.
. Абдумажид ярим кунда адои тамом бўлибди. У қайнота ва қанонасининг ёнига ҳам келгани йўқ .
Райҳонни операция қилишаётган узун даҳлизнинг кириш эшиги тагига ўтириб олганича , тиқ этса эшикка тикилиб ўтирибди.
Операция бошланганига бир ярим соатлар вақт ўтганда Абдумажиднинг ота - онаси хам ўпкаларини қўлтиқлаганларича қудалари турган бўлимга етиб келдилар . Улар узоқ ҳол сўрашиб ўтирмай Райҳоннинг соғлиғидан гапира бошладилар .
Шу пайт унча узоқ бўлмаган жойдан эркак кишининг бўғиқ овозда ...

давоми бор

Муаллиф: Хазонрезги
❤32🤔5👍2😁1
​​📝Дунё-яхшилар борлиги учун обод!

Аёл эри туҳмат билан қамалган кунининг эртасига бозорга борди.  Мақсад:  тишининг кавагида турган юз долларни майдалаш ва рўзғорнинг камини шу пулга тўлдириш эди.
Яна эрига ҳам одамини топиб,  ичкарига жунпайпоқ киргазмоқчи!
Чунки билади,  фарзандларининг отасида бод касали бор...
Уч тўрт сарроф (долларпуруш) ни оралаб эрининг дўсти бўлган бир одамнинг олдига борди:
-Фалончи ака,  яхшимисиз?  Эрим сизга учрашимни айтгандилар.  Шу юз долларни майдалаб беринг...
Сарроф дарров эшитган хабарини айтди.  "Ёмон гап тез тарқалади!" деганлари балки шудир...
-Ўртоғим яхши бола эди,  нима бўлди, ўзи?  Эшитиб хайрон қолдик. Сиқилманг,  тез орада чиқиб кетади,  у унақа бола эмас...
Аёл ажабланганидан савол берди:
-Сиз қачон эшитдингиз?
-Кеча...
Сарроф пул берди,  аёл унга ишонгани учун пулни олди.  Сал юриб,  пана жойга ўтиб, санаб кўрди.  Кейин эрига атаб жунпайпоғу иссиқ кийим-кечак қилди.
Қаёғданам рўпарасидан "доллар,  российский оламиз!"  деган биттаси чиқа қолди...
Бири айтган пулнинг қиёсини эшитиб,  ишонмади!  Яна бошқасидан сўради...
Бояги ҳолатини билиб,  таскин берган сарроф уни нақ ўттиз минг сўмга алдаганди...
Ўттиз минг...
У ҳеч нарса эмас аслида,  аммо...
Билиб туриб кўз ўйиш-деб аталарди бу воқеа!
Уйга келгунча таёқдек қотиб келди.  Қўлидаги жунпайпоққа кўз ёши томиб-томиб йиғлади!
Ўттиз минг учун эмас...
Йиқилганнинг устига чиқиб, бўйини баланд кўрсатадиган ана шунақа одамлар борлиги учун!
Уйининг ёнида бир магазин бор. 
Сотувчиси илмли йигит!
Оҳирги пайтлар сезиб қолди:  ўша йигит нуқул ҳаражатларни нотўғри ҳисоблаяпти...
-Шакар неча пул?
-Беш минг келинойи!
-Икки кило беринг!
-Хўп,  яна нима?
-Бодринг икки кило
-Минг сўмдан.
-Нега сизларда арзон?
-Сўлиб қоляпти-да иссиқда...
-Қатиқ?
-Бир литрлиги беш минг.
-Жами?
-Ўн олти минг...
-Акамга салом айтиб қўйинг.
Йўлда келгунча ўйланиб келди.  Йўлнинг у ёғида бошқа магазин бор.  Эринмасдан кирди.  Шакар у ерда тўққиз минг экан...
Аёл бу сафар ҳам йиғлади.
Кўча қоронғу,  йиғлаганини биров билмайди,  кўрмайди...
Эртаси куни кеча ўн олти минг савдо қилган дўконига борди.
-Кеча адашиб кам ҳисоблабсизлар.  Мен уйда ўтириб ҳисобладим, тўлашга пулим етарли.  Илтимос кечаги нарсаларни бошқатдан ҳисоблаб беринг!
-Келинойи,  ҳаммаси яхши.  Акамни сўраб қўйинг!  Нима керак бўлса,  чиқаверинг.
Аёл тушунди.  Дардини айтмаса ҳам биладиган одамлар бор экан.  Таскин бермаса ҳам қўллайдиганлар...
Мана нима учун дунёни яхшилар обод қилади деймиз!

Ummu  Zaynab  Ummu

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤40👍6😢2
❗️❗️❗️❗️

Ilm — dunyo va oxiratdagi eng qimmatli sarmoyadir.

O'zingiz yoki farzandingiz uchun foydali ilm olishni niyat qilgan bo'lsangiz, sizni kurslarimizga taklif qilamiz.


🔖 Arab harflari — 300 000 so'm
0 dan boshlab Qur'on o'qishni o'rganishni istaganlar uchun.

🔖 6 oyda Qur'onni yodlash va zehnni kuchaytirish — 650 000 so'm
Qur'on yodlash bilan birga xotirani rivojlantirishni istaganlar uchun.

🔖 Zukko Bolajon — 300 000 so'm
Farzandingizning bilim va fikrlash qobiliyatini rivojlantirishga xizmat qiladigan kurs.

🔖 Fiqh darsi — 200 000 so'm
Har bir musulmon bilishi zarur bo'lgan fiqh ilmlarini o'rganing.

🔖 Mabdal Qiroat — 200 000 so'm
Arab tili gramatikasi darsi

🔴 Tashih darsi - 300 000 ming quronni chiroyli hatosiz qiroat qilishni urganasiz


📌 Darslar tajribali ustozlar tomonidan olib boriladi. O'zingizga mos kursni bugunoq tanlang va ilm yo'lidagi qadamingizni biz bilan tashlang.

📩 Batafsil ma'lumot
: @Bat008

https://t.me/+7Vvy6nG5XAs5Yzky
https://t.me/+7Vvy6nG5XAs5Yzky

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6