📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
    #Тугалланган_асар

#ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ
Муаллиф: #Назли

  Келининг ётоқхонаси ёнига бориб ичкаридан келаётган эҳтиросли овозларни эшитиб юраётган жойида  тўхтади.....

— Шамсиддин? Овозига йиғи аралашди, эшикни шартта очди...
— Ойи? Йигит очиқ танасини беркитди 😱


ҲИКОЯНИНГ ДАВОМИНИ МАНА ШУ КАНАЛДА👇👇

https://t.me/Nazlim_hikoyalari/3653
https://t.me/Nazlim_hikoyalari/3653
❤5
#СУБҲИДАМ
-29-

Суюма авваллари бир кун , бир дақиқа киши ҳаётини шунчалар ўзгартириб юборади десалар ҳеч қачон ишонмаган бўлар эди.
Ҳозир эса барига ўзи гувоҳ ва иштирокчи бўлиб турибди. Бугун Суюма кўз ўнгида гўё даҳшатли фильм кўраётгандек, унинг ичига тушиб қолган- у, чиқиб кета олмаётгандек эди гўё. Суюма опасини "олиб келишганлари"да биринчи бўлиб у ётқизилган хонага ўзини урди. Опасига тикилар экан , бу энг охирги учрашувлари эканлигини ҳис қилиб , бор овозида дод солгиси келар эди .
Суюмага Райҳоннинг бўйи чўзилиб кетгандек туюлди . У опасига қараб бир нарсага ажабланди : " Опам... Опам шунчалар чиройлимиди ?! Қошлари шунча қора , киприклари шунча қайрилма эдими ?! Кўзлари ярим очиқ.... Неларгадир тикилиб қолгандек. Суюманинг бир китобда ўқигани эсига тушди . Инсонни руҳи танадан ажратилинганда масъул фаришталар уни ўраб ўзлари билан керакли манзилга олиб кетишар экан. Шунда омонат бўлган танадаги кўзлар бу ҳодисотни кўрар ва кузатиб қолар экан.Кўзларнинг дунёда кўрган охирги нарсаси шу бўлар эмиш...
Суюма опасининг қўлини ушлади. Бехос сесканиб кетди . Чўчиганидан ўзини орқага ташлади . Бу ётган опаси эмасдек туюлди. Бу қўллар жуда совуқ ва тош каби қотган эди.
Суюма зумда ўзгарди . Энди у ҳам тошдек қотиб қолган эди .

- Қиз чўчиди , сув беринглар ...

Хонадаги аёллар бирдан кетма- кет гапира бошладилар . Кимдир пиёлада муздек сув олиб келиб Суюмага тутди . Суюма оғзини очмади. Лабларини маҳкам тишлаб олган кўйи қилт этмай ўтираверди . Шунда сув тутган аёл ўша сувни қўли билан Суюманинг юз - кўзига сепди . Суюма муздек сувдан бир сапчиб тушди- ю , жойига қайтиб ўтириб йиғлай бошлади
- Опа , опажоним...

- Ҳадемай бомдод вақти кириб қолади . Маййитни поклашимиз керак . Қани хонани бўшатинглар .
Ғассол аёл ўз вазифасига киришди , унга холаси ёрдам берадиган бўлди...

Эҳ, одамизод ! Тақдирнинг ҳар бир ишига аралашгиси , ўз чизгисини чизгиси , муносабатини билдиргиси келади ...
Дунёга келганнинг насибаси икки : бешик ва тобут . Бешик майлику-я , аммо тобутга қараб туриб ҳам марҳум ёки марҳуманинг кимлигини билдиргиси келадиган ҳилқат ҳам шу одамизод .
Райҳонни тобутига чўғдек қип- қизил духоба ташладилар .
Чўғдек қип- қизил. Гўё юрагимиз чўғдек ланғиллаяпти демоқчи бўлдилар . Гўё бу "тўрт оёқли чўбир от" бу сафарги манзилга гўзаллик тимсоли аёлни олиб кетаяпти демоқчи бўлдилар. Гўё бу қип- қизил гул ранги бўйланган жасаднинг ўн гулидан бир гули очилгани йўқ эди демоқчи эдилар .
Гўё...
Айтилмоқчи бўлган гаплар кўп , дил изҳорлари сероб эди...

Суюманинг диққатини поччаси тортди . Абдумажиднинг ўнг панжаси гипсланибди . Суюма кеча поччаси Райҳондан ажралиб қолганлигини эшитганида қўлинии мушт тугиб деворга жон - жаҳди билан урганини эслади . Ўшандаги ёввойи чинқириқни ҳам .
- Юзта болага алмашмаган бўлар эдим сени Райҳоооон...

Жанозага йиғилган аёллар опасини шаҳидлар мақомида кетибди дейишди . Улар яна айтишдики , иншааллоҳ опаси жаннатга сўроқларсиз кирар эмиш.
Тобут кўтарилди . Дарвозагача ўн қадам ... Суюманинг назарида опаси унга сўнгги сўзларини айтиб кетаётгандек бўлди .
"Ойижонимни эҳтиёт қил "
" Болам сенга омонат"

Суюма ҳозирни ўзиданоқ опасини айтганини қила олмади. У онасини эҳтиёт қилиш учун уни ёнига бориб бағрига боса олмади.
Чунки ...
Хаммаёқ бирдан қоп- қоронғи бўлиб кетди . Суюма ҳеч нарсани ҳис қилмай қўйди ...

Суюма кўзини очиб соат неччи эканлигини англай олмай анча ётди. Бўлиб ўтган ишларнинг бари тушимда бўлди деб ўйлади ва енгил тортди . Аммо бир оз ўтмай ҳовлидан ҳазин тиловат қилинган қуръон овозини эшитгач бари тушида эмас, ўнгида кечганини ҳис қилиб алам жонидан ўтиб кетди.

- Опаааа...
Шивирлади беҳол... Сўнг онаси ёдига тушди .
- Ойижооон ...

Суюма илкис бошини кўтарди, ўрнидан турмоқчи бўлди-ю , аммо чоғи келмай яна ўзини ёстиққа ташлади ...
Эшик очилиб қўлида коса билан қўшниси Рихси кеннойи кириб келди .

- Болам кўзингни очдингми ?! Кел буни ичиб ол. Кеча тушдан буён туз тотимабсан. Ҳозир эса аср ҳам кирди.
Ҳушингдан кетиб ҳеч ўзингга келмасанг- да.

ХазонРезги
❤45😢18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💫  ХАЙРЛИ  ТУН 

    🍃МЕХРИБОНЛАРИМ!🍃

✨ АЛЛОХИМ
барча  ёмонликлардан
Уз  панохинда
Узи   асрасин!

Тунингиз
осуда  булсин,
пок  орзу-ниятларингиз
албатта
ушалсин!

Эртагача
дийдор
куришгунча
❤️❤️❤️

🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Ассалому алайкум

🤩🤩😀🤩🤩🤩🤩

🌹Душанба тонги хайрли, баракали ва омадли бўлсин!

🌸Бошланаётган янги ҳафта ишларингизга ривож, хонадонингизга тинчлик-тотувлик ва қалбингизга хотиржамлик олиб келсин.

🌹 Ҳафтанинг илк куни сиз учун гўзал кайфият ва унумли лаҳзаларга бой бўлишини тилайман.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💗Кунингизни миннатдорчилик билан бошланг.

⭐️Эрталаб ўзингизга кўпроқ ёқадиган нарсани қилинг.

Уйғонгандан кейин пайдо бўладиган фикрларни тартибга солинг.

❤️Эрталаб ўз вақтида ёзилган фикр кун давомида ёрдам бериши мумкин ва ҳаётдаги ажойиб ўзгаришларнинг бошланиши бўлади.

✨Кунни бошлашдан олдин дўстларингизга қўнғироқ қилинг ва уларга яхши кун тиланг.

Кун охирида ўзингизни ёқимли нарса билан сийланг.😊

Бугунги кунингиз энг яхшиси бўлсин!!!☺️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇
❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадри баландларим , мехридарё қадрдонларим .
Ҳаммангизга хайрли кун .
Ҳафта боши бошлаган иш кунингиз омадли ва мароқли ўтсин .
Режалаган барча ишларингиз ўнгидан келиб хайрли ва кўнглингиздагидек якунлаб олинг .

Балконда очиқ осмонга ва юлдузларга термулиб , чигирткаларнинг чириллашларига , қурбақаларнинг қуриллашию , ёнгинамиздаги ҳовли уйлардан элас элас эшитилаётган алла овозига қулоқ солиб мазза қилиб ухладим .

Бу вақтда пастдаги яшил майдончада ўйнаётган болларнинг қий чувию , ваоейбол ўйнаётган ўсмир йигит қизларнинг қийқириқларини эшитмасликка ҳаракат қилдим .

Агар кўнглингиз кенг , қалбингизда сакинат бўлса 6 этаждан пастдаги шундоққина қулоғингизни тагидаги шовқинни эмас , бояги ман айтган дилдаги ажиб ҳисларни қитиқлагувчи соҳир овозларни эшитаркансиз .
Ишонмайсизми синаб кўринг .

Ишанаверинг , балкондан туриб , дунё ташвишларидан йироқ , шўх шодон ўйнаётган болаларга бақириб , ўдағайлаб , ўчир , кир уйингга дегандан кўра минг марта ишончлироқ , мияни тинчлантирувчи ,қалбни сокин қилувчи усул бу .

Тонгда эса фаришталарни кўрган хўрозларнинг шодон қичқириғию қалбларга ором бергувчи азон овозидан уйғондим .

Ҳар бир дақиқамизга шукур қилиш ва ҳаловат топиш ўзимизга боғлиқ азизларим .

Эрталабки саломни тушликда беряпсизку демайизлада 😊 .
Ман ҳам дам олдим , кейин уй ишларига қарадим .
Эндигина бир бокал кофени олиб сизлар билан дийдорлашмоққа келдим .

Ҳаммангизга Ассалому алайкум ❤️.....

Ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15👏2
​​#СУБХИДАМ
-30-

Муаттархон доктор "Хавотир олманглар , асаблари қақшаб кетган , бироз ухласа ўзига келиб қолади" деб алламбало уколларни қилиб ҳаммамизни тинчлантирди . Кел манави новвот чойни хўплагин.

- Ойижоним...

- Ойингдан хавотир олма . Уни ҳам нариги хонада ухлатиб қўйишибди. Анча ўзига келиб кўзини очади , иншааллоҳ .

Рихси келинойи Суюмани бошини кўтариб чойни ичирди.

Бирдан ҳовлига одам тўлгандек овозлар эшитилди. Рихси келинойи "мен ҳозир" деди-ю , ташқарига чиқиб кетди. Аммо зум ўтмай ортга қайтди.

- Қизим , синфдошларнинг келишибди...

Унинг шу сўзларининг ўзиёқ етарли бўлди . Суюманинг кўзлари ёшга тўлди .

Синфдошлари гир айлана бўлиб айвонда ўтиришган экан. Ранги докадек оқариб кетган , бошига тушган кўргилик сабабиданми , қилинган уколлар таъсириданми юрган йўлида гандираклаб кетаётганлиги учун Суюмани Рихси келинойи суяб олиб чиқди. Синфдошларнинг барчаси гур этиб оёққа қалқдилар.
Суюма қизлар билан кўришар экан ўксиб - ўксиб йиғлар эди. Дарднинг бегонаси бўлмас экан. Айниқса жонажон дўстингнинг бошига иш тушса, сен ҳам унинг дардини ўз танангда ҳис қилар экансан . Қизлар ҳам унинг дардини ўзиникидек қабул қилганларича кўз ёшларига эрк беришган, йигитлар эса ранглари бўздек оқариб, ёноқлари пир- пир учарди. Қизлар кўришиб бўлишгач, йигитлар ҳам кўзлари орқали сўрашиб олган бўлдилар. Навбат Фозилга келганда Суюма дунёни додга тўлдиргиси келиб кетди. Бор ҳолини унга , фақатгина Фозилга арз қилгиси келди. "Сен қаерда эдинг , мен адо бўлиб кетдим- ку" дея аюҳаннос солгиси келди . Суюма буларнинг барини Фозилга айтди. Фақат кўзлари билан ...
Фозил ҳам тушунди. Ичидаги ҳамдардлиги юзига урганидан , юзлари қоп- қорайиб кетди... Юзидаги қон томирлар бўртиб , кўкариб чиқди . Суюма Фозилнинг ўзи билан баравар овозсиз додлаётгани ҳис қилди.
Рихси келинойи Суюмани мазаси қочаётганини кўриб елкасидан қучиб секин кўрпачага ўтказди. Орқасига ёстиқ қўйиб деворга суянтириб қўйди . Сўнгра "мен ҳозир" деганча эшикка йўналди.
Ҳамма жойлашиб олгач Шавкат қуръон тиловат қилишга тушди. У қуръонни шундай тиловат қилар эдики , гўё ҳамманинг чўғдек юрагига муздек роҳатбахш сув сепилаётгандек эди.

Синфдошларнинг ҳаммаси келишибди. Кўпчилик Суюманинг бошига тушган ишни сал аввал эшитгани айтиб узр сўрар эди. Шундагина Суюма бугун биринчи август - имтиҳон куни эканлигини эслади. Аммо юраги жиз этмади . Унинг юраги сўнгги икки кун ичида обдон қовурилиб, куйиб кетиб бўлган эди ...

* * *

Райҳонни бу дунёдан насибасинг узилганига беш кун бўлди. Шаҳло опа ўшандан буён ётиб қолган. Суюма уззу- кун бошида парвона. Йўлдош ака кунда бир бориб туғруқхонадан беш кунлик меҳмон қизалоқдан хабар олиб келади . У шифокор ва доялар билан гаплашиб қизалоқга бир муддат қараб туришни ўзи илтимос қилган ва бунинг учун гўдакга нима керак бўлса мухайё қилиб беришини айтган эди. Бошга тушганини кўз кўраверар экан. Бўлмаса Йўлдош ака эркак боши билан болалар таглиги- ю , сўрғичини харид қилиб юрармиди ? Шаҳло опа бу аҳвол . У ёқдаги аёл қудаси эса инститиутда дарс бергани учун махсус комиссияда масъул . Шу сабабидан ишидан руҳсат беришмайди .
Абдумажид эса ўша бўйи , Райҳонни жонсиз танасини олиб кетгандан буён ... туғруқхонага қадам босмабди.
Йўлдош ака туғруқхонага иккинчи бор келган куни унга қизалоқни кўрсатишган эди. Шунда Йўлдош аканинг ҳаётига яна нур ингандек бўлди . Қизалоқ Райҳоннинг ўзгинаси эди ...
Бугун Йўлдош ака туғруқхонага белгиланган вақтдан илгари келди. Тўғрироги мажбур бўлди. Қизалоқни парвариш қилиб турган болалар врачи Шоистахон унга қўнғироқ қилиб зудлик билан етиб келишини сўради. Йўлдош ака сабабини сўрамай "хўп" деди- ю , етиб келгунича бўлари бўлди.
Йўлдош акани Шоистахон кабинетида кутиб олди . У Йўлдош акага изоҳларсиз бир варақ қоғозни тутди. Маълум бўлишича бугун касалхонага Абдумажидни чақиртиришган экан . У шифокорларнинг қизалоқ ҳақидаги таклифларини эшитгач , кўп ўйлаб ўтирмай ...

давоми бор .

Муаллиф: Хазонрез
ги
❤32😢4🔥2
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 

🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩   

❤️ 👑🎰👑👑👑👑🎰 ❤️

           🤩🤩🤩🤩🤩

╔═🌿═════╗    ╔═🌿═════╗
       KIRISH ❤️                 KIRISH ❤️
╚═════🌿═╝    ╚═════🌿═╝


𝒀𝑶𝑹𝑰𝑵𝑮𝑰𝒁𝑵𝑰 𝒀𝑨𝑮𝑶𝑵𝑨𝑺𝑰 𝑩𝑶ʻ𝑳𝑰𝑺𝑯 𝑺𝑰𝑹𝑳𝑨𝑹𝑰𝑵𝑰 𝑩𝑰𝒁 𝑺𝑰𝒁𝑮𝑨 𝑶ʻ𝑹𝑮𝑨𝑻𝑨𝑴𝑰𝒁

https://t.me/+W_BCqojmho0xZjQy
https://t.me/+W_BCqojmho0xZjQy

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми)
-31-

икки энлик тилхат ёзиб кетибди. Йўлдош ака тилхатга кўз югуртирар экан уни тутиб турган қўллари дағ- дағ титрар эди . Абдумажид тилхатда ўз ҳоҳиши билан фарзандидан воз кечишини , уни меҳрибонлик уйига топширишлари мумкинлигини ёзиб , имзо чекиб қўйибди.
Йўлдош ака тилхатни аввал ғижимлади , сўнг бурдалаб ташлади. Унинг боши қуйи эгилган эди. Шу алфозда бир оз сукутларига қоришиб ўтирди .
У бошини кўтарганда кўзларидан ўт чақнарди:

- Болани эртага ўзим олиб кетаман! Менга нима кераклигини айтинг .

- Уни ... яъни қизалоқни сизнинг номингизга ... ўз номингизни берасизми ?!

Йўлдош ака бошини сарак - сарак қилди :

- Йўқ ... У ўзининг отасига буюрсин...

Шоистахон "ҳеч нарсани англамадим" деган оҳангда савол ташлади :

- Ахир отаси ундан воз кечмади-ми?!

Йўлдош ака дардли овозда инграган каби фикрини баён этди :

- Эҳ ,синглим-а . Эҳ, синглим. Куёвим шўрликни бу қилиғини кўриб уни янаям яхши кўрдим десам ишонасизми ? Ишонмайсиз ?! Лекин мен уни аввалгидан ҳам кўпроқ яхши кўриб кетаяпман. Қизимни деб бутун дунёдан воз кечиб бўлибди. Менинг қизимни шунчалар яхши кўрар экан, шунчалар яхши кўрар экан- ки , ўз ҳаётига нуқта қўйиб бўлибди...
Йўлдош ака гапира олмай қолди. Шоистахон унга стол устидаги чойнакдан муздек чой қуйиб узатди :

- Буни ичиб олинг...

Йўлдош ака чойни қўлига олди . Унга тикилганча сўзини давом эттирди:

- Куёвим аслида жудаям болажон йигит. Уни бир ўғли ҳам бор . Ёши олтида . Шу ўғлини ерга ҳам , кўкка ҳам ишонмайди. Бир куни қизим раҳматли касалхонага тушиб қолганда ўғлини тиши оғриб қолибди. Уни тиш докторга олиб борса, доктор болани тишини суғуриб ташлабди. Ўша куни куёвим ўғлини бизникида қолдирди. Аммо ярим кечаси дарвозани қўнғироғини чалиб келиб қолди . Бизнинг эсхонамиз чиқиб кетганди ўшанда . Қизимизга бирор кор- хор бўлибдими деб. Куёвим бояқиш эса ишдан чиқиб боласига товуқ шўрва пишириб олиб келган экан. " Боламнинг тиши олинган, шунинг учун озгина мадор бўлсин деб олиб келгандим , бир амаллаб ичар девдим бу овқатни" деб такрорларди нуқул .
Набирам эса аллақачон тиши олинганини эсидан ҳам чиқариб бўлган эди.
Энди айтинг- чи , боласини бир дона тиши суғирилганига куйган ота , иккинчи боласидан кечиши учун нимани бошидан ўтказиши керак. У ... У жудаям зада бўлиб кетди . У жудаям юрагини олдириб қўйди . У қизалоққа қарасам аёлимни қотилини кўраман деган хулосага келиб қолган. Аммо ҳали бу қизалоқ ( Йўлдош ака кўз ёшларини тия олмади ) ... бу қизалоқ Аллоҳнинг энг буюк инояти , Райҳондан қолган бир парча эканлигини англамади , англагиси келмаяпти .
Сизда куёвимнинг паспорт маълумотлари бўлса керак. Менга барча ҳужжатларни беринг . Мен эртага пешинга яқин қизимни уйга олиб кетаман. Ўйлайманки , ўз уйига ҳам вақти келганда отаси билан кетади ...

* * *

Йўлдош ака қайтиб ишга бормади. Тўғри уйига кетди. У ҳовлисига кирганида Шаҳло опа ва Суюмаларнинг овози ошхонадан келаётган экан.
Йўлдош ака ичкарига қадам босиб , улар берган саломга алик олган бўлди . Ортиқча манзират қилмай эртага набирасини уйга олиб келишларини айтди. Аммо ораларида Абдумажидни бўлмаслигини билганлиги учун онам ва қизни бор гапдан хабардор қилди. Йўлдош ака бу гапларни гапиришига яна бир сабаб бор эди . У аёлини қаддини ростлашини , қизи қолдириб кетган бўшлиқни набираси билан тўлдиришини мўъжал қилганди.
Ўйлагани фойда берди. Неча кунлардан бери юзлари синиқиб кетган Шаҳло опанинг чеҳрасига нимадир қалқиб чиқди . Бу қоронғи зулматга айланган ҳаётини ёриб кирган бир тола нур умид эди .
Суюма эса поччаси тарафида эканлигини ҳозир билган эди . У ҳам неча кундан буён опасининг ўлимига фақатгина ўша норасидани айбдор қилар, у ҳақида хатто эшитгиси келмаётган эди. Суюма поччасининг шижоатига қойил қолди. Гўдакдан шартта кечиб юборган пайтидаги қатъиятига тан берди. Суюма ушбу мулоҳазаларини онасига айтмоқчи бўлиб у тарафга юзланганида, онасидаги ўзгаришни кўриб ажабланди .
Шаҳло опа лабларини қимтиб нималарнидир ўйлар, хаёлида қандайдир режаларни пишитаётганлиги

ХазонРезги
❤44😢8👍6
ҚАТРАЛАР ✍

Келин ...
----Ойижооон мани уйимдан яна сичқон чиқибдииии .
Қайнона...
---- Ҳа энди болам у ҳам Аллоҳнинг яратган бир жониворида , индаманг .
---- Эээ ойижооон .

Сичқон ...
---- Ҳааа болаларинг кўпайиб , қўлидан ушоқ , ушоқ нонлари тўкилсин сан келинни .
Ман ўша ушоқларга яна келавераман .

Келин...
---- Ойижон дори қўяйлик .
Қайнона...
---- Йўғее ўз қўлимиз билан тирик жонни ўлдириб гунохга ботмайлик қизим .

Сичқон...
---- Ана , ҳой келин қайнонани гапи гап .
Дори қўйиб ажалимдан беш кун бурун ўлдириб қотилимга айланма .
Тешган уяларимга тош қоқиб бошимдан таққиллатмаям.

Қолаверса манда нима айб .
Тўғригина йўлимдан кетаётувдим .
Санга ким айтди чигити яхши олинмаган , оппоққина , момиққина пахталардан тахмон , тахмон кўрпа тўшак қил деб .
Ман чигитини еб кўришим керакда уни ...

Бирор марта хам кийилмаган кўйлакларингни норка мўйнали пўстинингу , шапкасиям ўзи билан бирга курткаларингни , мойи артилмаган , ҳиди кетмаган туфлию , этикларингни моғор бостирмаси ман таъмини кўрай дейманда .

Тунов куни қайнсинглингга бермаган сумкангни бир четида ширингина тарвуз мазали сақичинг бор экан ...

Қаерга , қандоқ ишлатишни ўзинг ҳам билмайдиган ширин помадаларингуу , ёғлиққина кремларингни ҳидию маззасини тотиб кўришим керакми .

Қайнонанг билмас куёв тўра опкелган шоколат , ҳар хил ёгуртлару ,твороглар , олмаю бананлар ....
Оҳ , оҳ ман нечун булардан воз кечишим керак ...

Ана шунақа келинпошша айб ўзингда .
Қайнонангни ёлғиз ташлаб уйингга ўғри кирадигандек икки марта қулфлаб , ликиллаб эрингни орқасидан шахарга кетмада , ўтириб нарсаларингни қўриқла .

Мани айбдор қилмагин кейин .
Хайр келинжон ман яна келамааан .....

Сичқонвойнинг ўйлари тўғрими бекажонлар 🤔 .

ШАХЗОДАнгиз ✍ .

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24😁11👍5💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗГА ТИЛАГИМ💘💘

🩷Уйингизга тўлсин зиёлар,
🩷Қалбингизга тўлсин наволар,
🩷Кулгингизга тўлсин дунёлар,
🌷Ушбу гўзал тилагим, сизга!

🩷Вафоси бор ёрга гул отинг,
🩷Муҳаббатнинг болидан тотинг,
🩷Яхшиликлар бағрида ётинг,
🌷Ушбу гўзал тилагим, сизга!

🩷Ўғил кўриб, қиз суйинг элда,
🩷Бахтли яшаб, тўй қилинг элда,
🩷Юздан ошиб, тик юринг элда,
🌷Ушбу гўзал тилагим, сизга!

🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👍1
😱 НИЛУФАР ҲАМИДОВАНИ ХАҚОРАТИДАН СЎНГ АКТРИСА МУҚАДДАС ХОЛИҚОВА ЧИДАБ ТУРОЛМАДИ🔥

😡НИЛУФАРГА ДАХШАТ ЖАВОБ ҚАЙТАРДИ ШАРМАНДА ҚИБ ТАШЛАДИ😳 СИРЛАРИНИ ФОШ ҚИЛДИ

🎥1.СОАТЛИК ВИДЕО ЧИҚАРДИ ТЕЗ КИРИБ КЎРИНГ ЎЧИРИБ ТАШЛАНАДИ👇

https://telegram.me/joinchat/OYbxgsEURcU0ZjJi
❤1
#СУБҲИДАМ
-32-

юз- кўзидаги ифодадан аён эди.
Суюма қизалоқ ҳақидаги мулоҳазаларини онасига айтгиси келмади. "Майли ,- ўйлади у ,- онам шу қиз билан овунсалар овуна қолсинлар, барибир минг оҳ урганимиздан фойда бўлмаганидан кейин бизга шундан бошқа нимаям эрмак қоларди"
Эртаси куни эрта сахарда уйғонган Суюма ҳовлига чиқиб , теварак - атрофга қараб ҳайрати ортди. Ҳамма ёққа сувлар кўлоплатиб сепилган , ҳовлидаги гуллар резина ичакда ювилган , яшил - қизил райҳон-у жамбилларнинг хуш ифори ҳавони тутиб ётган. Қуёш нури тўғридан тўғри тушиб турадиган бассейннинг суви янгиланиб , ўртасидаги фаввора гир айлана атрофга сув пуркаб ётибди. Атрофига чирмовуқ гуллар экиб соя солдирилган , устунлари нақшинкор , шифти гумбазли қилиб қурдирилган очиқ айвон супасига янги кўрпачалар ташланган . Ўртадаги хонтахтага охор дастурхон солинган.
" Ойижоним , ухламай чиққанлар шекилли ... Нимага керак шунча ҳаракат ?! Кимга керак ... - ўйлади Суюма, сўнг яна ўз фикрига қарши чиқди ,- майли, қайтанга яхши бўлибди, шу баҳона чалғийдилар "
Ошхонадан сабзитахтанинг тўқиллаган овози эшитилди. Суюма юзини -қўлини енгил чайиб , у ерга шошилди. Онаси пешоналаригача терлаб сабзи тўғраб ўтирарди.

- Турдингми қизим ?! Тез кийимларингни тайёрла ...
Ойиси Суюманинг саломига алик оларкан , уни тез ҳаракат қилишга қистади.

- Нимага, ойижон ?!

- Нимага бўларди , аданглар билан бориб , чақалоқни олиб келасизлар ...

- Менми ?! Сизчи , сиз ўзингиз олиб келақолинг . Уйдаги ишларни ўзим саранжом қилиб тураман ...

- Қизим , шундоқ борасан- у , олиб келаверасан. Бу ерда мени ўзим бажаришим керак бўлган ишларим кўп . Бўлақол ...

Суюма отланар , отланмас кўча тарафдан адасининг машина сигнали эшитилди.
Шаҳло опа Суюманинг қўлига бир тугунча тутқазди . Қизалоқнинг кийимлари экан.

Суюма отаси билан туғруқхона эмас , бошқа бинога борганда даставвал ажабланди. Бироздан сўнг бу ерга қизалоқ учун метрка олишга келганларини фаҳмлади. Уларни қабул қилган ёшгина аёл бир ёши ўтиб қолган Йўлдош акага , бир Суюмага ҳайрон боқди , аммо ортиқча савол беришдан ўзини тийди .

Йўлдош ака унга гўдакнинг ота- онаси ҳақидаги ва туғруқхонадан берилган маълумотномаларни берди.
Ўзини Комила деб таништирган бояги аёл , ҳужжатларни стол устига қўйди ва қайдлар дафтарини очди :

- Хўш , демак отаси Абдумаликов Абдумажид Мусахон ўғли .

Онаси Абдумаликова Райҳон Йўлдош қизи.

Қизалоққа нима исм деб берамиз ?!

- Ёдгора ...

Комила ёзишдан тўхтади . У Йўлдош акага бошқача назар билан боқди :

- Ёдгора ?? ...

- Қизимни Ҳаққа топшириб қўйдик ... Қизалоғи ундан ёдгор бўлиб қолди .

Комила шундагина бор гапга тушунди . Нима учун қаршисида турли ёшдаги инсонлар турганлигига ҳам, нима учун улар бунчалик ҳазинлик либосига бурканиб олишганлигига ҳам , барига ...

У бироз бошини эгиб ўйланди . Нималарнидир айтсамми деган ифода юзларини сийпаб ўтгандек бўлди:

- Амакижон, - деди у эҳтиром билан, - руҳсат берсангиз бир - икки оғиз гапим бор эди . Албатта , кўнглингизга малол келмаса агар...

- Эшитаман , қизим, қулоғим сенда.

- Амакижон , - такрорлади Комила, - шу... Шу набирангиз дунёга келгач ундаги энг азиз инсонидан ... ажралибди. Келинг , умри давомида буни ҳар куни , ҳар соатда эслайвермасин , бари учун ўзини айбдор деб ҳис қилмасин ... Демоқчиманки , унга Ёдгора деб исм бериб юрагини тилкаламайлик . Келажакда ўзини бировларга таништирганида ҳам ... ҳаммага кечмишидан ҳисоб бермасин . Унга бирор бошқа , чиройли исм берсак , шунга нима дейсизлар ?!

Комила бу сафар Суюмани ҳам мурожаатга қўшди . Суюма отасига қаради . Унинг нигоҳларида "Бу опа тўғри айтаяпти " - деган маънони ўқиган Йўлдош ака тараддудланиб қолди :

- Биз , биз бошқа исм ҳақида ўйламабмиз ...

Комила қўлида турган маълумотномага яна кўз ташлади :

- Ҳмм , Райҳон , Райҳон..., - у марҳумани исмини эҳтиёт бўлиб ва ҳурмат билан талаффуз қиларкан ,- Раъно , Роҳила , Робия , Розия , Раҳима ёки бўлмасам ....

- Робия !

Йўлдош ака ва Комила бу сафар бараварига Суюмага қарашди . Суюма ўзининг деярли

ХазонРезги
❤44
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА 🌸РОҲМАТУЛЛОҲУ ВА
🌸БАРОКАТУҲ🌸🌸

🌸БУГУН
🤩🤩🔣🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩

❤️СЕШАНБА ТОНГИ
❤️МУБОРАК БЎЛСИН
❤️АЗИЗЛАРИМ

🪷🍀 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

🌿🌸 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🪴🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🌸Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2👍1
Ҳаёт – инсонга фақат бир марта бериладиган, қайтарилмас ва бебаҳо туҳфадир, унинг ҳақиқий қадри эса йилларнинг сонида эмас, балки қалб хотиржамлиги, эзгу амаллар ва яқинларнинг бахти учун яшалган мазмунли лаҳзаларда намоён бўлади.
Қуйида ҳаётнинг теран фалсафаси, вақтнинг тўхтатиб бўлмас оқими ва инсонийлик бурчи ҳақида кенгроқ ҳажмдаги фалсафий мушоҳадалар келтирилган:
## Ҳаётнинг асл моҳияти ҳақида
Инсон дунёга келар экан, ҳаётни тайёр гўзаллик ва бахт сифатида қабул қилмайди. Ҳаёт – бу оқ ва қора ранглардан иборат бўлган улкан полотно бўлиб, унга қандай сурат чизиш ҳар бир инсоннинг ўз қўлидадир. Биз кўпинча бахтни узоқдан, келажакдан ёки моддий бойликлардан қидирамиз. Ваҳоланки, ҳаётнинг асл қадри ва гўзаллиги биз яшаб турган мана шу сонияларда, олаётган ҳар бир мусаффо нафасимизда ва атрофимиздаги инсонларнинг табассумида яширингандир.

Вақт ва имконият фалсафаси
Вақт – ҳаётнинг энг шафқатсиз ва шу билан бирга энг адолатли ҳакамдир. У ҳеч кимни кутиб турмайди ва ўтган ҳар бир сонияни ҳеч қандай бойлик эвазига ортга қайтариб бўлмайди. Шу сабабли, ҳаётни гина-кудуратлар, адоват, бефойда баҳслар ва ўтмиш пушаймонлари билан ўтказиш – ўзимизга нисбатан қилинган энг катта хиёнатдир. Донишмандлар айтганидек, ўтмиш – бу ўчиб кетган хотира, келажак – бу ҳали етиб келмаган сир, бугунги кун эса бизга берилган энг катта имконият ва совғадир.

Инсонийлик ва ортда қоладиган из
Бу дунёда ҳеч ким устун бўлиб қолмайди, бойлик ҳам, обрў-эътибор ҳам ўткинчидир. Инсон ҳаётидан кейин қоладиган ягона нарса – бу унинг қилган яхшиликлари, қолдирган гўзал изи ва инсонлар қалбига улашган илиқлигидир. Ҳаётнинг қадрига етиш – бу ҳар бир кунни охирги кундек ҳис қилиб, қалбни фақат эзгуликка тўлдириш, ота-онани асраш, фарзандларга меҳр бериш ва дунёни оз бўлса-да яхшироқ қилишга интилиб яшаш демакдир
.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3❤1
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
ОИЛА – ИНСОН ҲАЁТИНИНГ БОШЛАНҒИЧ НУҚТАСИ, ҚАЛБ ХОТИРЖАМЛИК ТАҚДИМ ЭТУВЧИ МУҚАДДАС ГЎША ВА ҲАР ҚАНДАЙ СИНОВЛАР ҲАМДА ҲАЁТ БЎРОНЛАРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ ЭНГ ИШОНЧЛИ ҚЎРҒОНДИР.

ОИЛА – БАХТ ВА ХОТИРЖАМЛИК МАСКАНИИнсон дунёнинг қайси бурчагида бўлмасин, қандай ютуқ ва обрў-эътиборга эришмасин, барибир қалбан ўзини англайдиган, борича қабул қиладиган ва интизорлик билан кутадиган масканга эҳтиёж сезади. Бу маскан – оиладир. Оиланинг ҳақиқий қадри ундаги моддий бойликлар ёки ҳашамат билан эмас, балки аъзолар ўртасидаги самимий меҳр-оқибат, бир-бирини тушуниш ва ўзаро ҳурмат билан ўлчанади. Ташқаридаги барча муаммолар ва чарчоқлар уй остонасидан хатлаб ўтилганда, оила аъзоларининг иссиқ табассуми ва ширин сўзи туфайли унутилади.

МУСТАҲКАМ РИШТАЛАР ВА СУЯНЧ ФАЛСАФАСИҲаёт ҳамиша текис ва қувончли кунлардан иборат бўлмайди; унда кутилмаган паст-баландликлар, қийинчиликлар ва синовлар тез-тез учраб туради.
Бундай дамларда инсонга энг биринчи ва холис ёрдам қўлини чўзадиган, далда бўладиган куч — унинг оиласидир. Ота-онанинг дуоси, жуфти ҳалолининг ишончи ва фарзандларнинг беғубор кулгуси инсонга ҳаёт оқимига қарши туриш учун чексиз куч ва курашиш туйғусини беради. Оила – бу шунчаки бир том остида яшаш эмас, балки қувончни ҳам, ташвишни ҳам тенг бўлишиб, бир бутун бўлиб яшаш санъатидир.

КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ
Oила – инсоният цивилизацияси ва жамиятнинг энг кичик, аммо энг муҳим бўғинидир. Фарзандлар оиладаги муҳитни кўриб улғаядилар, меҳр-оқибат, ҳалоллик, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззат каби инсоний фазилатларни дастлаб шу муқаддас даргоҳда ўрганадилар. Соғлом ва мустаҳкам оилада тарбия топган инсонлар жамиятга фақат наф келтиради. Шу сабабли, оилани асраш, ундаги тотувликни сақлаш — нафақат шахсий бахт, балки келажак авлодлар олдидаги энг олий инсоний бурч ва масъулиятдир.
❤6🔥1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Меҳрлиларим , ҳаммага хайрли тонг .
Ёз фаслининг гўзал кунларидан бири .

Манга бугун тонг бошқача отгандек . Дилимда бир шукроналик билан қадаримдан рози бўлиб , ажиб ҳислар оғушида уйқудан кўз очдим ....

Аёл киши ўзини камдан кам дуо қилади .
Болларини дуо қилади , эрини дуо қилади , ота онасини дуоларида йўқлайди , жигарларини қўшади тилакларига ...

Аммо ўзини дуо қилиш ҳар сафар эсидан чиқиб қолади .
Ман бугун ўзимни дуо қилдим , нима сўрасам ўзимга сўрадим ....


Қўлимга телефон олган кунимдан бери хар йили шу кунда бир инсонга телефон қилардим ...
Экрандаги катта ҳарфларда ёзилган номга энтикиб , қувонч билан термулиб , ундан сокин ва ширали овозда ,, Алё ,, деган сўзни кутардим ...

О Н А Ж О Н И М ....
--- Алё ...
--- Ассалому алайкум онажоним ...
--- Ҳаа Алайкум ассалом , ким бу ...
--- Онажоним ман қизингиз , ШАХЗОДАнгизман ...
Ҳаа қизим яхшимисан , болларинг яхшими ....
---- Онажоним бугун сизни табриклайман ...
--- Нимага балажоним ...
--- Бугун мани туғулган куним . Манга бугун ҳаёт бергансиз . Сизга отажонимга катта рахмат онажоним . Сизни яхши кўраман ....
--- Аллоҳимга шукур қизим , саниям табриклайман .
Соғ бўлгин , болларингга бош бўлгин ....

Кетди.... бу ёғи бир умр қулоғимда жаранглаб турадиган дуолари ....

Бу йил эса , бу йил бир умрга бу бахтдан жудо бўлдим ....
48 йил олган дуоларимни бу йил эшитмадим ....
Жим жит телефонга термулиб дилимдагилар тилимга кўз ёшим билан бирга қуюлиб келди ....

              ##
Қадаримни гўзал битган ,
Аллоҳимга минг шукур ,
Саратонда дунёга келтирган ,
Онажонимдан олганман ҳузур .

Саккиз фарзанд кенжаси бўлиб ,
Туғулишим эканда тақдир ,
Ҳаммасининг подшоҳи деб исмим ,
ШАҲЗОДА қўйган отамдан олганман меҳр ....

                       ##

Шунинг учун бу йил ўзимни ўзим дуо қилдим ....
Ҳали сўзларимни ёзиб тугатмасимдан телефоним жаранг сочди ....
Жигарларим ...
Табрикларни қабул қилиб олай 👍❤️ ...

Кўнглингиздан озгина жой ололган бўлсам ,

ШАХЗОДАнгизни дуо қилиб қўйинг азизларим 😘

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21👍4🥰2🔥1
​​#СУБҲИДАМ
-33-

бақириб юборганлигини шу топда сезди . Қилмишидан уялиб кетди , узр сўраган каби қолган сўзларини оҳиста гапирди :

- Опам қиз бўлса исмини ...

Суюма гапи оғзида қолди . Бошқа сўзлай олмади. У кўз ёшларини отасига кўрсатиб уни яна эзгиси келмади . Бошини эгиб олди . Аммо ҳаммаси шундоқ ҳам кундай равшан эди ...

Йўлдош акадан ун чиқмади . У Комилага "ёзинг " деган имо қилди.

Комила шу топда бу исмни жуда чиройли ҳуснихатда ёзишни истар эди :

Мусахонова Робия Абдумажид қизи...

* * *

Туғруқхонада Робияни шахсан Шоистахонни ўзи кийинтириб тайёрлаб берди. У Суюмани гўдакларни кузатиш хонасига олиб кириб даставвал Робия билан таништирди:

- Ассалому алайкум , холажон. Мен жиянингиз Робиябонуман. Кўриб турганингиздек , сизга ўхшайман . Танишганимдан ҳурсандман , хуш келибсиз .
Шоистахон гўдак тилидан чучук тилда дил изҳорини баён қилиб унга чақалоқни берди . Суюма ўзини йўқотиб қўйган эди . У чақалоқларни бир парча гўшт деб биларди . Аммо Робия ...
Робия чинакам мўъжиза эди . У шу қадар ширин қизалоқ эди-ки, хаттоки шифокорлар ҳам кўз тегади деб бир- бирларидан қизғанишар, навбат алмашганда уни энг кўзга чалинмайдиган кроватчага ётқизишар эди. Хатто бу хоналарни саришталовчи фаррош Мавлуда опанинг Робия ҳақидаги бир оғиз гапи оғиздан- оғизга тушиб қолган эди .

- Қаранглар , Аллоҳим ҳам чеварда , гўёки мен бу гўдакнинг онасини бекорга ҳузуримга олганим йўқ , эвазига олганимни ўн , юз карра тўлдира оладиган бир ҳилқатни юбораяпман . Кўринг , мушоҳада қилинг , шукрда бўлинг ! -дегандек гўё,- давомига Мавлуда опа тинмай қуйидаги сўзларни қайтарар эди - Маша Аллох , Маша Аллоҳ" ёлғиз

Шоистахон Суюмага Робиянинг парвариши ҳақида талай тушунча берди, савол туғилса кун ва туннинг қайси вақти бўлишидан қатъий назар ҳижолат бўлмасдан қўнғироқ қилишини тайинлаб , ўз визиткасини тутқазди .

Туғруқхона остонасида Йўлдош ака набирасини кутиб олди .
- Бисмиллохир роҳмонир роҳийм...

У Суюманинг қўлидан гўдакни олар экан Робия ўралган ёпинчиқни аста очди . Набирасини юзидан оҳиста ўпди .

- Умринг узоқ бўлсин она қизим..

Йўлдош ака "қизим" деганида кўзидан бир томчи ёш чак этиб гўдакнинг қордек оппоқ ёпинчиғига тушди, кўз ёш озгина ёйилди- ю , ўша ер доғли бўлиб қуриди . Аммо буни нуридийдасининг ҳажрида дили пора бўлиб кетган ота пайқамади.
Ота- бола кузатиб чиққанлар билан хайрлашиб йўлга тушишди .
Йўлдош ака оппоқ спарк машинасини ҳайдаб борар экан Суюмага савол ташлади :

- Болага шамол бормаяптими ?!
. Эҳтиёт бўл, юзини паналаб ол , аммо димиқиб кетмасин.

- Хўп бўлади , ада

Суюма Робияга қараб туриб ўзидан уяларди :

- Менми , менмидим ўша сендан кечиш керак деган . Мендака холани бобовлар еб кетсин. Менини кечир оппоғим. Сен жудаям чиройли экансан-ку .

Суюма хаёл аралаш ўнг қўлини кўрсатгич бармоғи билан қизалоқнинг юзини аста силади. Бармоқ қизчанинг лаблари четига борган-да , у лабларини ўша томонга қийшайтириб ниманидир эммоқчи бўлгандек чап - чап қилганга ўхшаган ҳаракат қилди . Суюма бармоғини қизалоқнинг лабининг бу тарафига олиб келганда у ҳам лабларини шу тарафга бурди .
" Вуууй ширинлигини , еб қўяман ҳозир" .
"Янги туғилган чақалоқдан жаннатнинг иси келади" деган эдилар Рихси келинойим.
Суюма гўдакга энгашди . Уни ҳидлади. Бироз таҳлил қилмоқчи бўлгандек тек қотди. Кейин яна бир бор ҳидлади . Бу сафар бошини кўтармай узоқ ҳидлади.
"Шу экан-да жаннатнинг ҳиди , - ўйлади у ,- опам кетган жаннатнинг ҳиди .."
Суюма бу сафар опасини эслаганда исён қилгиси келмади. Маҳзун ҳўрсинди . Қучоғидаги гўдак керишгандек бўлди . Суюма унга қаради- ю , бу мурғак жон соат ўтмай юрагининг бир парчаси бўлиб улгурганлигини ҳис этди .
Суюмага қараган инсон дунёда у ва қизалоқдан бошқа ҳеч ким йўқ деб ўйлаган бўлар эди.
Дарҳақиқат Суюма ҳозир шу митти мўъжизадан бошқа ҳамма нарсани унутган эди... Дунёнинг саккизинчи , йўқ , йўқ энг биринчи мўжизасидан бошқа ҳаммасини
Йўлдош ака Суюма билан уйга етиб келишганларида кўзлари ҳайратдан ...

давоми бор

Муаллиф: Хазонрезги
❤42👍6🔥1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐❤️Ҳаётимда борлигингиз учун тақдирдан миннатдорман.
💐❤️Сиз менинг қувончим, тинчлигим ва ҳар бир кунимнинг мазмунисиз.
💐❤️Аллоҳим сизни ҳамиша ўз паноҳида асрасин, бахтимизга соғ-саломат бўлинг."

🌹❤️🌹❤️🌹❤️🌹❤️🌹❤️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤3