📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.95K photos
3.2K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#СУБҲИДАМ
-32-

юз- кўзидаги ифодадан аён эди.
Суюма қизалоқ ҳақидаги мулоҳазаларини онасига айтгиси келмади. "Майли ,- ўйлади у ,- онам шу қиз билан овунсалар овуна қолсинлар, барибир минг оҳ урганимиздан фойда бўлмаганидан кейин бизга шундан бошқа нимаям эрмак қоларди"
Эртаси куни эрта сахарда уйғонган Суюма ҳовлига чиқиб , теварак - атрофга қараб ҳайрати ортди. Ҳамма ёққа сувлар кўлоплатиб сепилган , ҳовлидаги гуллар резина ичакда ювилган , яшил - қизил райҳон-у жамбилларнинг хуш ифори ҳавони тутиб ётган. Қуёш нури тўғридан тўғри тушиб турадиган бассейннинг суви янгиланиб , ўртасидаги фаввора гир айлана атрофга сув пуркаб ётибди. Атрофига чирмовуқ гуллар экиб соя солдирилган , устунлари нақшинкор , шифти гумбазли қилиб қурдирилган очиқ айвон супасига янги кўрпачалар ташланган . Ўртадаги хонтахтага охор дастурхон солинган.
" Ойижоним , ухламай чиққанлар шекилли ... Нимага керак шунча ҳаракат ?! Кимга керак ... - ўйлади Суюма, сўнг яна ўз фикрига қарши чиқди ,- майли, қайтанга яхши бўлибди, шу баҳона чалғийдилар "
Ошхонадан сабзитахтанинг тўқиллаган овози эшитилди. Суюма юзини -қўлини енгил чайиб , у ерга шошилди. Онаси пешоналаригача терлаб сабзи тўғраб ўтирарди.

- Турдингми қизим ?! Тез кийимларингни тайёрла ...
Ойиси Суюманинг саломига алик оларкан , уни тез ҳаракат қилишга қистади.

- Нимага, ойижон ?!

- Нимага бўларди , аданглар билан бориб , чақалоқни олиб келасизлар ...

- Менми ?! Сизчи , сиз ўзингиз олиб келақолинг . Уйдаги ишларни ўзим саранжом қилиб тураман ...

- Қизим , шундоқ борасан- у , олиб келаверасан. Бу ерда мени ўзим бажаришим керак бўлган ишларим кўп . Бўлақол ...

Суюма отланар , отланмас кўча тарафдан адасининг машина сигнали эшитилди.
Шаҳло опа Суюманинг қўлига бир тугунча тутқазди . Қизалоқнинг кийимлари экан.

Суюма отаси билан туғруқхона эмас , бошқа бинога борганда даставвал ажабланди. Бироздан сўнг бу ерга қизалоқ учун метрка олишга келганларини фаҳмлади. Уларни қабул қилган ёшгина аёл бир ёши ўтиб қолган Йўлдош акага , бир Суюмага ҳайрон боқди , аммо ортиқча савол беришдан ўзини тийди .

Йўлдош ака унга гўдакнинг ота- онаси ҳақидаги ва туғруқхонадан берилган маълумотномаларни берди.
Ўзини Комила деб таништирган бояги аёл , ҳужжатларни стол устига қўйди ва қайдлар дафтарини очди :

- Хўш , демак отаси Абдумаликов Абдумажид Мусахон ўғли .

Онаси Абдумаликова Райҳон Йўлдош қизи.

Қизалоққа нима исм деб берамиз ?!

- Ёдгора ...

Комила ёзишдан тўхтади . У Йўлдош акага бошқача назар билан боқди :

- Ёдгора ?? ...

- Қизимни Ҳаққа топшириб қўйдик ... Қизалоғи ундан ёдгор бўлиб қолди .

Комила шундагина бор гапга тушунди . Нима учун қаршисида турли ёшдаги инсонлар турганлигига ҳам, нима учун улар бунчалик ҳазинлик либосига бурканиб олишганлигига ҳам , барига ...

У бироз бошини эгиб ўйланди . Нималарнидир айтсамми деган ифода юзларини сийпаб ўтгандек бўлди:

- Амакижон, - деди у эҳтиром билан, - руҳсат берсангиз бир - икки оғиз гапим бор эди . Албатта , кўнглингизга малол келмаса агар...

- Эшитаман , қизим, қулоғим сенда.

- Амакижон , - такрорлади Комила, - шу... Шу набирангиз дунёга келгач ундаги энг азиз инсонидан ... ажралибди. Келинг , умри давомида буни ҳар куни , ҳар соатда эслайвермасин , бари учун ўзини айбдор деб ҳис қилмасин ... Демоқчиманки , унга Ёдгора деб исм бериб юрагини тилкаламайлик . Келажакда ўзини бировларга таништирганида ҳам ... ҳаммага кечмишидан ҳисоб бермасин . Унга бирор бошқа , чиройли исм берсак , шунга нима дейсизлар ?!

Комила бу сафар Суюмани ҳам мурожаатга қўшди . Суюма отасига қаради . Унинг нигоҳларида "Бу опа тўғри айтаяпти " - деган маънони ўқиган Йўлдош ака тараддудланиб қолди :

- Биз , биз бошқа исм ҳақида ўйламабмиз ...

Комила қўлида турган маълумотномага яна кўз ташлади :

- Ҳмм , Райҳон , Райҳон..., - у марҳумани исмини эҳтиёт бўлиб ва ҳурмат билан талаффуз қиларкан ,- Раъно , Роҳила , Робия , Розия , Раҳима ёки бўлмасам ....

- Робия !

Йўлдош ака ва Комила бу сафар бараварига Суюмага қарашди . Суюма ўзининг деярли

ХазонРезги
❤44
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА 🌸РОҲМАТУЛЛОҲУ ВА
🌸БАРОКАТУҲ🌸🌸

🌸БУГУН
🤩🤩🔣🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩

❤️СЕШАНБА ТОНГИ
❤️МУБОРАК БЎЛСИН
❤️АЗИЗЛАРИМ

🪷🍀 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

🌿🌸 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🪴🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🌸Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2👍1
Ҳаёт – инсонга фақат бир марта бериладиган, қайтарилмас ва бебаҳо туҳфадир, унинг ҳақиқий қадри эса йилларнинг сонида эмас, балки қалб хотиржамлиги, эзгу амаллар ва яқинларнинг бахти учун яшалган мазмунли лаҳзаларда намоён бўлади.
Қуйида ҳаётнинг теран фалсафаси, вақтнинг тўхтатиб бўлмас оқими ва инсонийлик бурчи ҳақида кенгроқ ҳажмдаги фалсафий мушоҳадалар келтирилган:
## Ҳаётнинг асл моҳияти ҳақида
Инсон дунёга келар экан, ҳаётни тайёр гўзаллик ва бахт сифатида қабул қилмайди. Ҳаёт – бу оқ ва қора ранглардан иборат бўлган улкан полотно бўлиб, унга қандай сурат чизиш ҳар бир инсоннинг ўз қўлидадир. Биз кўпинча бахтни узоқдан, келажакдан ёки моддий бойликлардан қидирамиз. Ваҳоланки, ҳаётнинг асл қадри ва гўзаллиги биз яшаб турган мана шу сонияларда, олаётган ҳар бир мусаффо нафасимизда ва атрофимиздаги инсонларнинг табассумида яширингандир.

Вақт ва имконият фалсафаси
Вақт – ҳаётнинг энг шафқатсиз ва шу билан бирга энг адолатли ҳакамдир. У ҳеч кимни кутиб турмайди ва ўтган ҳар бир сонияни ҳеч қандай бойлик эвазига ортга қайтариб бўлмайди. Шу сабабли, ҳаётни гина-кудуратлар, адоват, бефойда баҳслар ва ўтмиш пушаймонлари билан ўтказиш – ўзимизга нисбатан қилинган энг катта хиёнатдир. Донишмандлар айтганидек, ўтмиш – бу ўчиб кетган хотира, келажак – бу ҳали етиб келмаган сир, бугунги кун эса бизга берилган энг катта имконият ва совғадир.

Инсонийлик ва ортда қоладиган из
Бу дунёда ҳеч ким устун бўлиб қолмайди, бойлик ҳам, обрў-эътибор ҳам ўткинчидир. Инсон ҳаётидан кейин қоладиган ягона нарса – бу унинг қилган яхшиликлари, қолдирган гўзал изи ва инсонлар қалбига улашган илиқлигидир. Ҳаётнинг қадрига етиш – бу ҳар бир кунни охирги кундек ҳис қилиб, қалбни фақат эзгуликка тўлдириш, ота-онани асраш, фарзандларга меҳр бериш ва дунёни оз бўлса-да яхшироқ қилишга интилиб яшаш демакдир
.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3❤1
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
ОИЛА – ИНСОН ҲАЁТИНИНГ БОШЛАНҒИЧ НУҚТАСИ, ҚАЛБ ХОТИРЖАМЛИК ТАҚДИМ ЭТУВЧИ МУҚАДДАС ГЎША ВА ҲАР ҚАНДАЙ СИНОВЛАР ҲАМДА ҲАЁТ БЎРОНЛАРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ ЭНГ ИШОНЧЛИ ҚЎРҒОНДИР.

ОИЛА – БАХТ ВА ХОТИРЖАМЛИК МАСКАНИИнсон дунёнинг қайси бурчагида бўлмасин, қандай ютуқ ва обрў-эътиборга эришмасин, барибир қалбан ўзини англайдиган, борича қабул қиладиган ва интизорлик билан кутадиган масканга эҳтиёж сезади. Бу маскан – оиладир. Оиланинг ҳақиқий қадри ундаги моддий бойликлар ёки ҳашамат билан эмас, балки аъзолар ўртасидаги самимий меҳр-оқибат, бир-бирини тушуниш ва ўзаро ҳурмат билан ўлчанади. Ташқаридаги барча муаммолар ва чарчоқлар уй остонасидан хатлаб ўтилганда, оила аъзоларининг иссиқ табассуми ва ширин сўзи туфайли унутилади.

МУСТАҲКАМ РИШТАЛАР ВА СУЯНЧ ФАЛСАФАСИҲаёт ҳамиша текис ва қувончли кунлардан иборат бўлмайди; унда кутилмаган паст-баландликлар, қийинчиликлар ва синовлар тез-тез учраб туради.
Бундай дамларда инсонга энг биринчи ва холис ёрдам қўлини чўзадиган, далда бўладиган куч — унинг оиласидир. Ота-онанинг дуоси, жуфти ҳалолининг ишончи ва фарзандларнинг беғубор кулгуси инсонга ҳаёт оқимига қарши туриш учун чексиз куч ва курашиш туйғусини беради. Оила – бу шунчаки бир том остида яшаш эмас, балки қувончни ҳам, ташвишни ҳам тенг бўлишиб, бир бутун бўлиб яшаш санъатидир.

КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ
Oила – инсоният цивилизацияси ва жамиятнинг энг кичик, аммо энг муҳим бўғинидир. Фарзандлар оиладаги муҳитни кўриб улғаядилар, меҳр-оқибат, ҳалоллик, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззат каби инсоний фазилатларни дастлаб шу муқаддас даргоҳда ўрганадилар. Соғлом ва мустаҳкам оилада тарбия топган инсонлар жамиятга фақат наф келтиради. Шу сабабли, оилани асраш, ундаги тотувликни сақлаш — нафақат шахсий бахт, балки келажак авлодлар олдидаги энг олий инсоний бурч ва масъулиятдир.
❤6🔥1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Меҳрлиларим , ҳаммага хайрли тонг .
Ёз фаслининг гўзал кунларидан бири .

Манга бугун тонг бошқача отгандек . Дилимда бир шукроналик билан қадаримдан рози бўлиб , ажиб ҳислар оғушида уйқудан кўз очдим ....

Аёл киши ўзини камдан кам дуо қилади .
Болларини дуо қилади , эрини дуо қилади , ота онасини дуоларида йўқлайди , жигарларини қўшади тилакларига ...

Аммо ўзини дуо қилиш ҳар сафар эсидан чиқиб қолади .
Ман бугун ўзимни дуо қилдим , нима сўрасам ўзимга сўрадим ....


Қўлимга телефон олган кунимдан бери хар йили шу кунда бир инсонга телефон қилардим ...
Экрандаги катта ҳарфларда ёзилган номга энтикиб , қувонч билан термулиб , ундан сокин ва ширали овозда ,, Алё ,, деган сўзни кутардим ...

О Н А Ж О Н И М ....
--- Алё ...
--- Ассалому алайкум онажоним ...
--- Ҳаа Алайкум ассалом , ким бу ...
--- Онажоним ман қизингиз , ШАХЗОДАнгизман ...
Ҳаа қизим яхшимисан , болларинг яхшими ....
---- Онажоним бугун сизни табриклайман ...
--- Нимага балажоним ...
--- Бугун мани туғулган куним . Манга бугун ҳаёт бергансиз . Сизга отажонимга катта рахмат онажоним . Сизни яхши кўраман ....
--- Аллоҳимга шукур қизим , саниям табриклайман .
Соғ бўлгин , болларингга бош бўлгин ....

Кетди.... бу ёғи бир умр қулоғимда жаранглаб турадиган дуолари ....

Бу йил эса , бу йил бир умрга бу бахтдан жудо бўлдим ....
48 йил олган дуоларимни бу йил эшитмадим ....
Жим жит телефонга термулиб дилимдагилар тилимга кўз ёшим билан бирга қуюлиб келди ....

              ##
Қадаримни гўзал битган ,
Аллоҳимга минг шукур ,
Саратонда дунёга келтирган ,
Онажонимдан олганман ҳузур .

Саккиз фарзанд кенжаси бўлиб ,
Туғулишим эканда тақдир ,
Ҳаммасининг подшоҳи деб исмим ,
ШАҲЗОДА қўйган отамдан олганман меҳр ....

                       ##

Шунинг учун бу йил ўзимни ўзим дуо қилдим ....
Ҳали сўзларимни ёзиб тугатмасимдан телефоним жаранг сочди ....
Жигарларим ...
Табрикларни қабул қилиб олай 👍❤️ ...

Кўнглингиздан озгина жой ололган бўлсам ,

ШАХЗОДАнгизни дуо қилиб қўйинг азизларим 😘

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21👍4🥰2🔥1
​​#СУБҲИДАМ
-33-

бақириб юборганлигини шу топда сезди . Қилмишидан уялиб кетди , узр сўраган каби қолган сўзларини оҳиста гапирди :

- Опам қиз бўлса исмини ...

Суюма гапи оғзида қолди . Бошқа сўзлай олмади. У кўз ёшларини отасига кўрсатиб уни яна эзгиси келмади . Бошини эгиб олди . Аммо ҳаммаси шундоқ ҳам кундай равшан эди ...

Йўлдош акадан ун чиқмади . У Комилага "ёзинг " деган имо қилди.

Комила шу топда бу исмни жуда чиройли ҳуснихатда ёзишни истар эди :

Мусахонова Робия Абдумажид қизи...

* * *

Туғруқхонада Робияни шахсан Шоистахонни ўзи кийинтириб тайёрлаб берди. У Суюмани гўдакларни кузатиш хонасига олиб кириб даставвал Робия билан таништирди:

- Ассалому алайкум , холажон. Мен жиянингиз Робиябонуман. Кўриб турганингиздек , сизга ўхшайман . Танишганимдан ҳурсандман , хуш келибсиз .
Шоистахон гўдак тилидан чучук тилда дил изҳорини баён қилиб унга чақалоқни берди . Суюма ўзини йўқотиб қўйган эди . У чақалоқларни бир парча гўшт деб биларди . Аммо Робия ...
Робия чинакам мўъжиза эди . У шу қадар ширин қизалоқ эди-ки, хаттоки шифокорлар ҳам кўз тегади деб бир- бирларидан қизғанишар, навбат алмашганда уни энг кўзга чалинмайдиган кроватчага ётқизишар эди. Хатто бу хоналарни саришталовчи фаррош Мавлуда опанинг Робия ҳақидаги бир оғиз гапи оғиздан- оғизга тушиб қолган эди .

- Қаранглар , Аллоҳим ҳам чеварда , гўёки мен бу гўдакнинг онасини бекорга ҳузуримга олганим йўқ , эвазига олганимни ўн , юз карра тўлдира оладиган бир ҳилқатни юбораяпман . Кўринг , мушоҳада қилинг , шукрда бўлинг ! -дегандек гўё,- давомига Мавлуда опа тинмай қуйидаги сўзларни қайтарар эди - Маша Аллох , Маша Аллоҳ" ёлғиз

Шоистахон Суюмага Робиянинг парвариши ҳақида талай тушунча берди, савол туғилса кун ва туннинг қайси вақти бўлишидан қатъий назар ҳижолат бўлмасдан қўнғироқ қилишини тайинлаб , ўз визиткасини тутқазди .

Туғруқхона остонасида Йўлдош ака набирасини кутиб олди .
- Бисмиллохир роҳмонир роҳийм...

У Суюманинг қўлидан гўдакни олар экан Робия ўралган ёпинчиқни аста очди . Набирасини юзидан оҳиста ўпди .

- Умринг узоқ бўлсин она қизим..

Йўлдош ака "қизим" деганида кўзидан бир томчи ёш чак этиб гўдакнинг қордек оппоқ ёпинчиғига тушди, кўз ёш озгина ёйилди- ю , ўша ер доғли бўлиб қуриди . Аммо буни нуридийдасининг ҳажрида дили пора бўлиб кетган ота пайқамади.
Ота- бола кузатиб чиққанлар билан хайрлашиб йўлга тушишди .
Йўлдош ака оппоқ спарк машинасини ҳайдаб борар экан Суюмага савол ташлади :

- Болага шамол бормаяптими ?!
. Эҳтиёт бўл, юзини паналаб ол , аммо димиқиб кетмасин.

- Хўп бўлади , ада

Суюма Робияга қараб туриб ўзидан уяларди :

- Менми , менмидим ўша сендан кечиш керак деган . Мендака холани бобовлар еб кетсин. Менини кечир оппоғим. Сен жудаям чиройли экансан-ку .

Суюма хаёл аралаш ўнг қўлини кўрсатгич бармоғи билан қизалоқнинг юзини аста силади. Бармоқ қизчанинг лаблари четига борган-да , у лабларини ўша томонга қийшайтириб ниманидир эммоқчи бўлгандек чап - чап қилганга ўхшаган ҳаракат қилди . Суюма бармоғини қизалоқнинг лабининг бу тарафига олиб келганда у ҳам лабларини шу тарафга бурди .
" Вуууй ширинлигини , еб қўяман ҳозир" .
"Янги туғилган чақалоқдан жаннатнинг иси келади" деган эдилар Рихси келинойим.
Суюма гўдакга энгашди . Уни ҳидлади. Бироз таҳлил қилмоқчи бўлгандек тек қотди. Кейин яна бир бор ҳидлади . Бу сафар бошини кўтармай узоқ ҳидлади.
"Шу экан-да жаннатнинг ҳиди , - ўйлади у ,- опам кетган жаннатнинг ҳиди .."
Суюма бу сафар опасини эслаганда исён қилгиси келмади. Маҳзун ҳўрсинди . Қучоғидаги гўдак керишгандек бўлди . Суюма унга қаради- ю , бу мурғак жон соат ўтмай юрагининг бир парчаси бўлиб улгурганлигини ҳис этди .
Суюмага қараган инсон дунёда у ва қизалоқдан бошқа ҳеч ким йўқ деб ўйлаган бўлар эди.
Дарҳақиқат Суюма ҳозир шу митти мўъжизадан бошқа ҳамма нарсани унутган эди... Дунёнинг саккизинчи , йўқ , йўқ энг биринчи мўжизасидан бошқа ҳаммасини
Йўлдош ака Суюма билан уйга етиб келишганларида кўзлари ҳайратдан ...

давоми бор

Муаллиф: Хазонрезги
❤42👍6🔥1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐❤️Ҳаётимда борлигингиз учун тақдирдан миннатдорман.
💐❤️Сиз менинг қувончим, тинчлигим ва ҳар бир кунимнинг мазмунисиз.
💐❤️Аллоҳим сизни ҳамиша ўз паноҳида асрасин, бахтимизга соғ-саломат бўлинг."

🌹❤️🌹❤️🌹❤️🌹❤️🌹❤️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СУВ ИЧАМИЗ ВА ОЗАМИЗ

❗️ДИЕТАГА ЎТМАНГ, биз хоҳлаганимизни истеъмол қиламиз ва жадвалга мувофиқ сув ичамиз:

08:50 - 250 мл
09:30 - BATAFSIL O’qing 👇👇👇

11 КG ozing!!! bunaqasi hali bo’lmagan
Batafsil 👇👇👇

@suvbilanozish
@suvbilanozish
@suvbilanozish

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болани иштазаси карнай екан тириклайин еворди😅

Хитойликлардан ўтамиз бу кетишда!

Хозироқ киринг чунки 👇
🤔4❤1
📝 НАДОМАТ....(БУЛГАН ВОКЕА)

Бу булиб утган вокеага хам анча йиллар булди,лекин хали-хануз уша совук кунда марказий дехкон бозорининг эшиги ёнида майда-чуйда нарсалар сотиб, совукга котиб колган онахоннинг сиймоси хеч куз унгимдан кетмайди...
Ҳаво совуқ, қор пағалаб ёғмоқда. Кўпчилик юмушини тезроқ битириш истагида, иссиққина уйига шошмоқда. Ёши саксондан ошиб қолган бу онахон эса негадир ҳеч қаёққа шошмайди. Қўлларини ҳудди ёш боладек куҳ-куҳлаб иситмоқчи бўлади. Қишнинг аёз кунларида марказий деҳқон бозорининг эшиги тагида қанд, ширинликлар, сақич ва шу каби майда-чуйда нарсаларни сотиб ўтирган онага раҳмим келди. Ёнидан ўтиб кетарканман қандайдир куч орқамга қайтишга мажбур қилди. -Ассалому алайкум, она совуққотиб қолибсиз... дедим.
-Ҳа...деди.
-Уйингизга кетмайсизми? Касал бўлиб қоласиз дедим.
-Уйим бундан совуқ...
-Газ йўқми ёки қишлоқдан келасизми?...
-Йўқ...деди, маъюс тортиб, она ўйланиб қолди.
Қизим уйим бундан совуқ, кўчада баданим совуққотса, уйда юрагим совуққотади, увишиб қолади.
Икки ўғлим бор. Ёлғиз бошим билан катта қилдим. Уйлаб жойладим. Мустақил яшаймиз дейишди. Кетишди. Кетишгани ҳам майли...мени ташлаб қўйишди. Уйда йўл пойлайвераман. Барибир келишмайди. Эшикка термуламан, кўчага қарайман...зерикаман...сиқиламан...
Мен болаларимни фақат едириб-ичиришни билибман. Боқиб катта қилишни тарбия деб ўйлабман...
Онани оғир хаёллардан чалғитиш учун ширинликлардан харид қилган бўлдим. Пул узатганда совуққотган қўлларини кафтларим орасига олдим, муздек қўлларга бир сония бўлсада илиқлик бергим келди. Онахоннинг кўзларидан ёш сизилиб чиқди. Балки шу онда менинг қўлларим ўрнида ўғилларининг бақувват иссиқ қўллари бўлишини қанчалар истагандир... Юринг она деса-ю, уйларига, набиралари бағрига кетиш орзуси янада куйдиргандир она шўрликни...
Юрагим ачишди. Кўзларим жиққа ёш, онанинг кўзларига қарай олмадим, бўғзимга нимадир тиқилди. Кетдим. Энди онани узоқдан кузатардим.
Совуқда тирикчилик дардидан кўра онани ёлғизлик, болаларига муштоқлик, ичикиш, уларнинг меҳрига ташналик азоби эзарди... Қадди эгилган, юзлари совуқдан кўкараётган она ўз ҳаёллари оғушида маҳзун ўтирар, ҳамма ўзи билан оввора, ҳудди фарзандлари каби онанинг совуққотиши билан иши йўқ қор пағалаб ёғмоқда...Онага раҳмим келди...
Кетяпману кўзим ўнггидан унинг беозор ўйчан, совуққада парво қилмай бозор эшигида ўтирган қиёфаси кетмайди. Қалбимда турфа ўй-саволлар...
Кечалари ширин уйқусидан кечиб, уйқусизликдан кўзлари ачишиб боласини бағрига босган, еган-ичганини меҳрига қўшиб унга оқ сут берган, юзлаб, керак бўлса минглаб кечалар тўйиб ухламаган, мижжа қоқмаган, тунни бедорликда, гўдагига термулиб ўтказган, уйқу бермаса ҳам, йиғлаб қийнаса ҳам, шўҳликлари билан чарчатиб, тинчлик бермаса ҳам болам деб жонидан ортиқ суйган,ёшини, чиройини, кучини, ақлини, нурини, умрини бериб, оғриса оғриган, йиғласа йиғлаб, кулса кулган, йиғлаш ва зорланишдан бошқани билмайдиган, бутун жисми-жони билан ўзига-онага муҳтож гўдакни одам қаторига қўшиб,
Энди ўзи совуқдан кўкариб бозор эшигида ўтирса...
❤25😢16🔥2
Ўзбек, қозоқ, қирғиз далада шашлик қилиб ўтиришса, дев келиб қолибди..
— Ҳозир уччалангни ҳам ейман. Фақат кимдан бошлашни аниқлаб олишим учун, ҳозир анави кўриниб турган тепаликка югуриб бориб, орқага қайтасизлар. Ким охири қайтса, ейишни ўшандан бошлайман, - дебди.⠀
Уччаласи югуриб кетибди. Биринчи қозоқ, иккинчи бўлиб қирғиз қайтиб келибди.⠀
Дев:⠀
— Демак, биринчи ўзбекдан бошлар эканман, - деса, қирғиз девга қараб:🤣


😂Давомини укиш👇
❤1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми)
-34-

оғизлари очилиб қолди ...
Ҳовлида ўн чоғлик аёл уларни кутиб туришарди . Суюма қўлидаги қизалоқ билан дарвозахона остонасига солиб қўйилган поёндозни бир-бир босганча ичкарига йўл олди. Ҳар доимгидек ҳозир- у нозир бўлган Рихси келинойи унинг бошидан сочқи сочди. Йиғилганлар сочқига талпинишди.
Суюма Робияни тўғрида турган онасига олиб бориб топширди. Шаҳло опа титроқ қўллари билан гўдакни олди. Суюма қизалоқни юзидаги тўрни очди . Шаҳло опа унга қарар ...ва ўзини босолмай тинимсиз йиғлар эди. У нималардир демоқчи бўлар эди- ю , аммо сўзлари бўғзини куйдирганича лабларидан ҳатлаб чиқа олмас эди.
Шаҳло опа ҳаммани йиғлатди. Уни аҳволини тушунган Рихси опа илдам келиб чақалоқни олди . Унга қарар экан , кўзларида ёшлари ғилтиллаганича кўнглидаги тўкиб- солди :

- Ассалому алайкум , гўзал маликам ... Хуш келибсан ...Илоҳим умринг узун, бахтинг бутун бўлсин. Яқинларингни барчаси сени роҳатингни кўришсин, - у чақалоқдан кўзини узиб Суюмага юзланди : - исмимиз нима бўлди ?

Суюма жавобга шошилди :
- Робия ... Робияхон

Рихси опа яна гўдакга қараб жилмайди :

- Жажжи фариштамнинг исми ўзига ўхшаган чиройли бўлибди- ку ...

У чақалоқнинг юзидаги тўрни туширди :
- Қани ҳаммамиз уйга ...

У болани бошқаларга кўрсатмади . Ўзини ҳеч нимани билмайдиганга солди- ю , зинапоядан чаққон одимлади .
Барча аёллар унга эргашдилар .
Рихси келинойи аёлларни тўрдаги уйга киришга ундади, ўзи эса Суюмага "юр" деганича қўлидаги чақалоқ билан унинг хонасига йўл олди:

- Қизим, янги туғилган гўдак бамисли гул . Уни ҳар кимга кўрсатиб ҳам , қўлига тутқазиб ҳам бўлмайди. Яна бу ширинтой бирам асал экан. Тавба қилдим , умримда шунча чақалоқ кўрибман- у, аммо бунақа чиройлисини кўрмагандим. Аммо мен кўзим йўқ. Хавотир олма.
Сен шу ердан чиқмай ўтир. Уй ишларидан хавотир олма. Қизим ҳам шу ерда. Ошхонадаги ишларни битта ўзи тиндиради.
Ха болани бўтқасини бер , тайёрлаб келаман қорни очганга ўхшайди .

* * *
Робия жуда ювош қиз бўлди. У ортиқча хархаша қилмас, қорни тўйса ухлар , уйғоқ пайтлари эса қўл - оёғини қимирлатгарча ўйнаб ётаверарди.

Абдумажиднинг отаси ва онаси набираларидан ҳар дам олиш куни хабар олиб туришар эди. Аммо Абдумажид ўз қизи Робияни шу чоққача кўриш у ерда турсин , ҳатто у ҳақида эшитишни ҳам истамас эди .

* * *
Бугун тушга яқин Суюмадан хабар олиш учун Наима келиб қолди . Ўзи билан бир дунё нарса кўтариб келибди :

- Суюма , тикувчилик цехига ишга кирдим , бу кийимчаларни жиянингга ўз қўлларим билан тикдим .

- Вуууй, чиройлилигини . Раҳмат . Овора бўлибсан- да .

- Нимага унақа дейсан , овораси бор эканми ?! , - Наима ширингина жилмайди.

Суюма Наима бошқача яхши кўрарди.У жуда ҳам иқтидорли ва шу билан бирга камсуқумгина қиз эди . Энг қийин фанларни осонгина ўзлаштира оладиган Наима бу ҳолни оддий дея қабул қилар , сира кибрланмас, синфдошларидан ҳеч ёрдамини аямас эди . Наима мактабни оддий шаҳодатнома билан битирганида Суюма астойдил "Аслида Наима ҳаммамиздан ҳам шу медалга лойиқ эди" дея куйинган эди. Наима эса синиққина жилмайган, Суюмага "эй, қўйсанг-чи" дея қўлини силтаган эди . Наиманинг отаси анча йиллар аввал вафот қилганлиги учун серфарзанд оила анча қийналиб қолган эди. Шу сабабли Наима ҳам мактабни битирар- битирмас иш излашга тушган эди.
Наима Робияни анча пайт эркалаб ўтирди . У Суюмага :
- Суюма, жиянингни куракларини силаб - силаб тургин, ётавериб бечорани беллари ҳам оғриб кетса керак ,- дея ўзи Робияни оҳиста силай бошлади. Робиянинг кўзларидан Наиманинг бу қилиғи унга ёқаётганлиги билиниб турарди.

- Рамзиддин, Аҳмад , Дилноза , Гўзал, Дилафрўз, Шуҳрат , Шавкат - синфимиздан ҳаммаси бўлиб ўн саккизтаси институтга кирибди.

Наима индамай пауза қилиб турди. Айни чоғда бу ҳақида гапириб Суюманинг ярасини янгилагиси келмаётган эди . Аммо унга аталган хушхабар ҳам шу маълумотларни ичида эди- да.

- Суюма , сенга хушхабар бор ...

- Эшитаман .

- Фозил ҳам ўқишга кирибди. Тағин грантга.

- Вооой , қойил! Давлат

ХазонРезги
❤46👍9
🦄🦄🦄🦄😈 🦄🦄🦄🦄🦄🦄🦄😈🦄

❤️OPTOM POSTEL NABORLARIMIZ

❤️ATIGI 66 MINGDAN XITOY TAVAR SHOSHILING

❤️OPTOM XITOY ASL MOLLAR SUV TEKIN NARXDA💰💰


https://t.me/+4EKUR_XPGV1lMzky
https://t.me/+4EKUR_XPGV1lMzky

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍2
НАМОЗДАГИ ОРОМ — БУ БУТУН ДУНЁ ТАШВИШЛАРИДАН УЗИЛИШ, ҚАЛБНИНГ ЎЗ ЯРАТУВЧИСИ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ КЕЛИШИ ВА РУҲНИНГ ЭНГ ОЛИЙ ОСОЙИШТАЛИККА ЭРИШИШ ДАҚИҚАЛАРИДИР.

ДУНЁ ШОВҚИНИДАН ИЛОҲИЙ СУКУНАТГА
Инсон кун давомида тинимсиз югур-югурлар, моддий ташвишлар, чарчоқлар ва турли руҳий босимлар остида яшайди. Бутун дунё ўз шовқини билан инсонни толиқтирган лаҳзада, намоз унга энг соф ва мусаффо бошпана вазифасини ўтайди. Саждодага бош қўйилган айнан ўша сонияларда дунёнинг барча ғавғолари узоқлашади. Намоздаги ором — бу шунчаки жисмоний ҳаракат эмас, балки инсон ўзининг ожизлигини тан олиб, бутун борлиқни Бошқарувчи Зотга қалбини ишониб топширишидир. Бу ишонч эса кўнгилга таърифлаб бўлмас енгиллик олиб келади.

СAЖДАДАГИ СУҲБАТ ВА ҚАЛБ ЕНГИЛЛИГИ
Энг олий ором намознинг сажда қисмида яширингандир. Сажда — инсоннинг Ер юзидаги энг паст нуқтага тушиши, аммо Руҳан Осмону фалакка, илоҳийликка энг яқин бўладиган онидир. Инсон ўз ичидаги ҳеч кимга айта олмаган дардларини, изтиробларини, орзу ва истакларини фақатгина Саждада Яратувчисига тўкиб солади. Кўздан оққан ҳар бир томчи ёш қалбдаги ғуборларни ювиб юборади. Бу сирли суҳбатдан сўнг инсон жойнамоз устидан худди қайта туғилгандек, елкасидаги улкан тоғлардан халос бўлгандек енгил ва тетик бўлиб туради.

ҲАР КУНЛИК РУҲИЙ ПОКЛАНИШ
Намоз — бу қалбнинг кунига беш маротаба оладиган шифобахш нафасидир. Ҳар бир намоз вақти кирганда айтиладиган азон инсонга асл вазифасини, бу дунёнинг ўткинчи эканлигини эслатади. Таҳорат суви билан жисм покланса, намоз ортидан келадиган хотиржамлик билан руҳ тозаланади. Намоздаги ором инсонга сабр, шукр ва қаноат туйғуларини ўргатади. Мунтазам намоз ўқиган инсоннинг қалбида нафрат, ҳасад ёки қўрқувга жой қолмайди, чунки унинг ички дунёси илоҳий нур ва хотиржамлик билан тўлиб-тошган бўлади.
Агар ушбу матнни янада гўзаллаштиришни истасангиз, менга айтинг. Биз қуйидаги ишларни бажаришимиз мумкин
.


#Нигина_Нуриллоевна ✍

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤13👍2
Оила аъзоларингиз билан овқатланиб ўтираркансиз, ёнингизда бўлмаган ким биландир тинимсиз смслашиб ўтирадиган бўлсангиз — бу муаммо...

Меҳмон келганида ёки бир жойга борганда телефонни столга (кўз тушиб турадиган бир жойга) қўйиб қўядиган бўлсангиз, ўзингиз англамаган ҳолда атрофингиздагиларга "Сиз мен учун аҳамиятли инсон эмассиз" деган тушунча берасиз — бу ҳам муаммо...

Эрталаб кўзингизни очар-очмай аёлингиз (эрингиз), болаларингизга бир оғиз ширин сўз қотмай ёки бошқа бир иш қилмай туриб, телефонни қўлдан қўймасангиз... Демак, сиз — қарамсиз!

Ва бу бошқа қарамликлар сингари, сизни оилангиз, яқинларингиз ва ҳатто Аллоҳ билан муносабатингизни бузулишига олиб келади, баҳоси йўқ вақтингизни, умрингизни ҳавога совуришга хизмат қилади.

Телефономания — асримиз касаллиги — ҳаётингиз устидан ҳукмронлик қилишига изн берманг.

Маълумот ўрнида: Америкалик олимлар Интернетнинг инсон психоэмоционал ҳолатига ижобий ва салбий таъсири бўйича тадқиқот ўтказдилар. Тадқиқот натижасига кўра интернет маълумотларининг бор-йўғи 8% ижобий фикрлашга, 92% эса бузғунчилик уйғотувчи таъсирга эга экан.

Атрофга қаранг... Оилангиз сиздан эътибор кутмоқда...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16
Энг олий лаззат — инсоннинг ўзидан мамнун бўлиб яшашидир.

Жан-Жак Руссо

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
Сўзнинг акс-садоси

Файласуфлар сўзлар изсиз йўқолиб кетмайди, деб ҳисоблашади... Улар ҳавода муаллақ осилиб, атмосферада туриб қолади.
Файласуф С.Булгаков қайсидир бир хонада қарғишлар ёғилиб, ёмон гаплар айтилса – бу гаплар худди тамаки тутинидек шу хонада осилиб тураверади, дейди. Деразани очиб, хонани шамоллатиб, бу қабиҳликларни қувиб солгинг келади.
Шундай ривоят бор. Шоир Лермонтовнинг бувиси эри ўз жонига қасд қилганини эшитиб: “Ит итдек ўлим топибди” дейди. Жуда оғир гап... Кейин эса дуэльда бувининг суюкли набираси Мишенька (шоир Михаил Лермонтов) ҳалок бўлади. Ва бу хабарни эшитган подшо худди шу гапни такрорлайди: “Ит итдек ўлим топибди!”. Бувининг гапи подшонинг оғзидан сўзма-сўз такрорланган.
Акс-садо мавжуд. Айнан акс-садо қачонлардир бошқаларга айтган гапларимиз, ниятларимизни ўзимизга қайтариб олиб келади..
Кимнидир қаттиқ айблаган бўлсак, кимнингдир устидан кулган бўлсак, кимгадир хиёнат қилиб оғир вазиятда ташлаб кетган бўлсак – барчаси қайтади. Айбсиз одамни қарғаган кимсанинг қарғиши ўзига уради. Ўйламасдан бировни қоралаб, лаънатлаб гапирганлар – бу сўзлар албатта ўз ҳаётларида “ижобат” бўлганини кўришади. Ҳаётда қайтиш – акс-садо бор!

Анна Киръянова
Ёзувчи ва психолог.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
Эгаси фахрланаётган қанчадан-қанча башанг пойабзаллар ичида йиртиқ пайпоқлар бор.

✍Суқрот

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍6😁3🤔3❤1