Bolalarni kitobxon qilish uchun tavsiyalar
1. O‘zingiz kitob, o‘qib o‘rnak bo‘ling;
2. Bolangizga kitob o‘qib bering;
3. Uyquga yotishidan oldin ertak yoki hikoya o‘qib bering;
4. Kitob o‘qishning foydalari haqida unga so‘zlab bering;
5. Kitob o‘qiydigan bolalar bilan do‘stlashtiring;
6. Kitobdan chalg‘itishi mumkin bo‘lgan narsalar – TV, telefon, kompyuter, planshetlardan meyorida foydalanishiga ruxsat bering. Shuningdek, bu jihozlardan kam foydalanish bilan o‘zingiz ham o‘rnak bo‘ling;
7. Unga suratli, qiziqarli kitoblar hadya qiling;
8. Kitob o‘qigani uchun mukofotlang. Masalan, bitta kitobni o‘qib bo‘lsang, falon narsa olib beraman yoki falon joyga sayrga olib boraman, deb unga xush keladigan va’dalarni bering va shartni bajarganda buni darhol, mamnuniyat ila amalga oshiring;
9. Ko‘p kitob o‘qib, ilm o‘rganib, muvaffaqiyatga erishgan kishilar haqida farzandingizga so‘zlab bering;
10. Farzandingiz bilan kitob do‘koni va kutubxonalarga boring. O‘zi istagan kitoblarni olib bering.
©G‘iyosiddin Yusuf

❤2👍1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔢🔢. 🔢🔢. 🔢🔢🔢🔢
🎉ИЮЛЬ ОЙИНИНГ
ОХИРГИ ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН.😴
🍃🌸 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌸🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🍃🪻 Чин юракдан билдирай тилак,
🌸🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!
🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат қилсан.
Гуноҳларимизни кечирсин. Ризқимизга барака берсин!
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
😴🍃 ЖУМА МУБОРАК! 🍃🌙
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Мани қадрдонларим кўнглимнинг кўчасининг дилкаш ҳамроҳлари . Яхшимисизлар ?
Уйдигилар ,
Ёниздагилар
Кўнгилдагилар ҳамма яхшими ?
Бугун ЖУМА кунининг файзу барокатини , хайру саховатини сизга тиладим .
Нимаики ният қилган бўлсангиз ижобатини кўринг илоҳим 🤲🤲 .
Ман ишга кетомман .
Автобусга чиқиб болаларни кўрсам болалигим эсимга тушади ...
Қулоғидаги наушникни тўғрилаб қўяетган ёшларни кўрсам ёшлигим , талабалигим эсимга тушади ...
Ёнидаги аёлга гарчи танимасада , биринчи марта кўриб турган бўлсада тинмай нималанидир уқтириб кетаётган аёлни кўрсам ҳозирда ўзимни кўргандай бўламан 😊
Деразадан ўйчан термулиб кетаётган опахонларга қараб келажакдаги ўй хаёлларим нималигини ўйлайман ....
Неварасини боғчага , мактабга олиб кетаётган онахонга қараб орзулар қиламан .....
Пенсиясини қўлромолчасига тугиб , санга нима керак бугун Жума номозидан қайтгунча олиб келаман деган чолини кўзини шамғалат қилиб бозорга жўнаган , бақувватгина моможонга қараб энтикиб кетаман .....
Айнониб кетий сизлардан , мани ўқиб туриб , бемаза дейсизми битта кулиб қўясизми , ғашиз келадими , қовоқ уясизми охирида битта дуо қилиб қўйинг 😘 .
Ман ҳар кун сизларни бир йўқлаб қўяман , омон бўлишсинла ўйнаб , кулиб юришсинла дейман 😘 .
Кунингиз ҳаловатда ўтсин .
Ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘 .

❤13👍6🥰3
#СУБҲИДАМ
-42-
кетаётган эди.
* * *
Абдумажиднинг Парижга жўнаб кетганига бир хафта бўлди . Аммо ҳар куни планшетнинг каттагина экрани орқали уй ичилар билан "жонли" мулоқат қилишни канда қилмайди. Айниқса Робия экранда адаси кўринганда тишсиз оғзини очиб гугулагани - гугулаган...
* * *
Қиш кириб келганига ҳам кўп бўлгани йўқ. Ўтган йилги қишда Суюма асосий вақтини қўшимча дарс қилиш билан ўтказар эди. Бу йил ҳам яна қайтадан институтга кириш имтиҳонга тайёргарликни бошласам дейди- ю , ҳеч юраги дов бермайди. Ўтган ёз биринчи август кунидаги воқеалар юрагини олиб қўйган. Бу масаланинг бир томони бўлса , масаланинг иккинчи томони - Робия .
Робия анча шўхликни тушуниб қолган . Бўш қолса ердан нима топса оғзига солиб кўради. Эмаклашни ўрганиб олгани учун ҳали у ёққа , ҳали бу ёққа саргузашт қидириб кетаверади. Унинг дастидан хоналар яхшигина бўшатилиб қўйилди. Акаси Шаҳзоднинг лего ўйинчоқлари фақатгина Жалолиддиннинг хонасида ўйналадиган бўлди.
Қишнинг куни бир тутам . Кеч тезда туша қолади. Аммо бу дегани болалар ҳам тезда ухлайди дегани эмас.
Бугун ҳам Робиянинг кечки ўн бирларга бориб кўзи илинди.
Суюма ҳам турмушнинг майда чоп- чоплари билан обдон толиққан бўлишига қарамай , Фозилга хабар беришга ўзида куч топди. Унга тўрт кундан буён ёза олмайди. Роса хавотир олгандир .
Суюма тармоққа уланганида Фозилнинг рақами ўчиқ эканлигига кўзи тушди. Аммо ундан ўзига келган СМС лар бир дунё бўлибди .
Биринчи куни бир талай кулгили ҳикоялар , хазиллар ...
Иккинчи куни жиддий номалар ...
Учинчи куни хавотир олаётгани ҳақидаги дил сўзлари...
Бугунгиси эса ...
- Хай , қиз ! Ишқилиб тинчмисан ?
Ҳазиллашма ... Нима беш дақиқа вақт ажратиш , мендан хавотир олма деб ёзиб қўйиш шунча қийинми?!
Касал бўлиб қолмадингми ишқилиб ?! Суюмаааааа, жавоб ёз ...
Суюма жавоб ёзди :
- Мени кутиб кўзларинг қоп- қора бўлиб кетсин. Менга қора кўз йигитлар ёқади .
Суюма кўзи илинаётганини сезиб тармоқдан узилди .
Суюма Робиянинг хархашасидан уйғонди. Унга илиқ сув тутди. Робия сув ича туриб яна ухлаб қолди. Суюма сув идишни тумбанинг устига жойлар экан, Фозил совға қилган телефон ерда ётганига кўзи тушди. Суюма телефонни шошганича бағрига босди. Ҳудди жиноят устида қўлга тушган каби юраги бежо уриб кетди.
Суюма боя Фозилга юборган хабарини эслади. "Жавоб келганмикан?" У шундай деб ўйлаганча қайта тармоққа уланди . Унда Фозилдан хабар келганлигини билдирган ҳолда рақам турар эди. Суюма хабарни очишнга шошилди.
- Суюма , кўзимни қора қилишинг учун шунча қийнаш инсофдан эмас. Ёшгина жонимга жабр қилма , илтимос. Кўз рангининг ўзгартиришнинг бошқа йўллари бордир?! ... Масалан, линза деганларидек ...
Ҳа, битта нарсага тушунмадим?!
"Менга қора кўз йигитлар ёқади" дебсанми ?! Нотўғри ўқиганим йўқми ? Шу йигитлар деган жойи...жа жинимга ўтиришмади- де ?! Ҳалитдан бери ўзимни босай деяпман- у ... Ҳа айтганча, эртага шаҳардаги "қора кўз йигитлар йўқ бўлиб қолибди" деган хабарни ўқиб ё эшитиб қолсанг , мендан кўриб юрмагин- а ?!
Суюмани Фозилнинг сўнгги сўзларини ўқир экан жилмайди : "жинни ! ". Суюма тармоқдан чиқмоқчи бўлиб керакли тугмани босмоқчи бўлганида , Фозилнинг тармоққа уланганини билдирувчи чироқча ёнди. Фозил дарҳол ёзишга тушди :
- Ииии, уйқудаги маликамиз уйғондиларми ?!
Оооо , бугун бахтдан бошимиз осмонга , э йўғ-ей болахонамизни шифтига етар экан- да !
Буюрсинлар маликам , не истайсиз ?! Шу десангиз мениям бир истагим бор эди ?!
- Нима истак ?!
- Ииии , аввал салом бермайсизми ?! Ҳар ҳолда сиздан икки ой- у саккиз кунлик каттаман , ҳурматимиз йўқми ?!
- Ҳурматми ?! Бор ҳурмат . Қалашиб ётибди...
Суюма шу сўзларни ёзар экан ўзини зўрға кулгидан тўхтатиб қолди.
- Унда қани салом ?! Эй , қандай кунларга қолди-я бу бошим?! Саломни сўраб олсам- а?!
- "Коничва" !
- Нимаааа?!
- "Коничва!" деб ёздим, нима бало кўздан қолдингми ?!
- Воооой , Суюмаааа ?! Японкамисан ?! Ваааай , ман ҳали японкага ошиқ бўлганмидим ?!
Қойил ! Классс! Аммо япончасига алик олишни билмайман- де?! Тўхтачи ?! Сенгаям .
ХазонРезги

❤45👍8🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩷Қадрлигим сизга
💗чиройли кун,
🩷яхши кайфият,
🩷мустаҳкам соғлиқ ва
💕кўнглингизга ярашган
💕барча эзгу ниятлар
насиб этсин. 🤲💖
😉Доимо юзингиздан табассум, қалбингиздан хотиржамлик аримасин! 🌸😊
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
💗чиройли кун,
🩷яхши кайфият,
🩷мустаҳкам соғлиқ ва
💕кўнглингизга ярашган
💕барча эзгу ниятлар
насиб этсин. 🤲💖
😉Доимо юзингиздан табассум, қалбингиздан хотиржамлик аримасин! 🌸😊
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️АММАЖОНИМ бор, нима ғамим бор дейишадику ❤️
❤️Энг яқин инсоним АММАЖОНИМ сизни жуда хам яхши КЎРАМАН 🧡❤️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤️Энг яқин инсоним АММАЖОНИМ сизни жуда хам яхши КЎРАМАН 🧡❤️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤3
Ғурурдан баланд меҳр
Бугун шундай бўлди. Сўнгги русумдаги учта уловни эшигига қаторлаб қўйган, муҳташам ҳовлиларида даврон сураётган бир қадрдоним телефон қилиб қолди.
— Бир кўришайлик, — деди овозида одатдагидан фарқли бир оғирлик билан. — Фалончи ака анчадан бери хаста эмиш. Бир хабар олайлик... Фақат, иложи бўлса, сизнинг мошинангизда борайлик.
Телефонни ўчирдиму, ичимда бир нарса узилгандай бўлди. «Ижирғаниш» деймизми, «ғашлик» деймизми — кўксимни чимчилаб ўтди. «Тавба, учта "иномарканг" бор-ку! Кунинг менинг унча-мунча ишга ярамай қолган эски «Кобалт»имга қолдими?» деб хаёлимдан ўтказдим. Хасисликка йўйдим, кўнглим ғашланди. Эътироз билдирмадим-у, лекин ичимдаги ўша совуқ ўй билан йўлга чиқдим.
У билан бозор атрофида учрашдик. Катта бозорлик қилдик. Аммо мени бир сўм ишлатишга қўймади, ҳамма харажатни ўзи кўтарди. Лекин менинг хаёлимда ҳали ҳам ўша — мошина масаласи соя солиб турган эди.
Хаста танишимизнинг дарвозаси олдига келиб тўхтадик. Ичкарига кириб, уни кўрдим-у, юрагим орқага тортиб кетди. Қачонлардир тоғни урса талқон қиладиган, моддий томондан ҳам, жисмоний томондан ҳам бақувват бўлган одамнинг ўрнида бир сиқим суяк ўтирарди. Чўкибти, жуда озиб кетибди. Кўзларида мажолсиз бир ҳасрат. Суҳбат асносида билдикки, бошига тушган бу хасталик камдай, бизнеслари синиб, ҳатто уйини сотувга қўйишга мажбур бўлибди.
Дўстим унинг ёнига ўтирди. Елкасидан қучди, сўзларида шунчалар самимият ва илиқлик бор эдики, хаста одамнинг кўзларида йиллар давомида сўнган умид учқунлари қайта ёнгандай бўлди.
— Уйни сотманг, — деди у босиқлик билан. — Фарзандларингиз бўй етиб қолди, уларнинг кўнгли ўксимасин. Муаммолар ўтиб кетади, ҳаммаси жойига тушади.
Чиқиб кетаётганимизда, у беморнинг кафтига оҳиста бир даста пул тутқазди. Шундай қилдики, гўё ёрдам бераётгандай эмас, балки қарзини қайтараётгандай тавозе билан.
Ташқарига чиқдик. Кўчага етганимизда дўстим тўхтаб, қўлимдан калитни олди. Бизни кузатиб чиққан бемор бой дўстининг оддий мошина рулига ўтирганини кўриб, ғалати қараб қўйди. Иккии километрлар юргач, дўстим калитни узатди:
— Мошинани энди ўзингиз ҳайданг.
Яна ҳайрон қолдим. Миямда мингта савол чарх урарди. Узоқроқ кетгач, у чуқур хўрсинди-да, менинг аҳволимни сезгандай изоҳ берди:
— Бемор одамнинг кўнгли жуда нозик бўлади, — деди у паст овозда. — Ҳозир у жисмонан қийналяпти, устига-устак иши юришмай, моддий аҳволи ҳам хароб бўлиб турибди. Агар биз унинг эшиги олдига ҳашаматли уловда борганимизда, унинг кўнгли ўксир эди. "Булар маза қилиб юрибди, мен эса..." деб ич-этини ерди. Шунинг учун унга «ҳаммаси жойида» эканини кўз-кўз қилгим келмади. Оддийроқ борайлик деганим шундан...
У гапирар эди, мен эса машина рулини чангаллаб, пешонамдан чиқаётган совуқ терни сезмай қолибман. Томчи-томчи тер эмас, ичимдаги торлик ва инжиқона хаёлларимнинг уяти эди бу.
Бир-бирини сотишга тайёр, бировнинг йиқилганидан ҳузур қиладиганлар ҳозиру нозир бу замонда... ўз дўстининг, ҳатто унинг нозик қалбини асраш учун шунчалик теран ўйлайдиган одамлар бор-а!
Ҳилвираб қолган бу дунёни аслида шундай, ўз манфаатидан кечиб, ўзгаларнинг шаъни ва кўнглини ҳар нарсадан баланд қўя оладиган "чин ИНСОНлар" ушлаб турган бўлса, ажаб эмас.
Мақсуд Жонихонов

❤25👍6
#СУБҲИДАМ
-43-
ўшнақа "коничва" ! Бу менинг алигим.
- Бир илтимосим бор деяптувмидинг ?!
- Ҳа , малол келмаса
- Айтчи , қўлимдан келса , бемалол ...
- Суюма , очиғини айтсам, шу харф териб вақтим кетиб қолади . Қўнғироқ қилсам, овозингни эшитсам, кейин сени кўрмаганимгаям олти ойдан ошди... Ҳеч бўлмаса овозингни эшитай деган эдим...
- Фозил ...
- Ҳа
- Гаплаша олмайман. Робия тиқ этса туриб олади . Жуда сезгир. Сен билан гаплашиш учун эса уни ташлаб бошқа хонага чиқа олмайман.
- Ундай бўлса майли. Ўтган сафар расмини кўрганимдан буён кўз ўнгимдан кетмай қолган . Кўз тегмасин, ўзиям роса ширин қиз бўлибди.
- Ҳа нимасини айтасан?! Бир зум кўрмасам соғиниб қоладиган бўлганман.
- Суюма... Суюма- юююю?!
- Шеттаман , Фозил . Нима дейсан?!
- Биз Фотима- Зуҳра опамизни фотиҳа қилдик , насиб қилса баҳорда тўй... Улар ўзларига ўхшаган эгизакларга турмушга чиқишяпти. Қизиғи Фотима опам - Ҳусанга, Зуҳра опам - Ҳасанга тегаяпти. Учрашувга чиқишганда адашиб кетишган экан. Тақдирлиги шунақа ёзилиб қолибди . Энди Зуҳра опам ҳар куни Фотима опамни жиғига тегаяпти: "Мен катта келин бўламан, опа дейсан" деб .
Кейинги баҳорда эса мени уйлантиришмоқчи ...
- Опаларинг бахтли бўлишсин.
Борган жойларида туп қўйиб палак ёзишсин. Тақдирлиги асли ўзи туғилганларидан шундай ёзилган ... Шунинг учун ҳаётларида "адашиш" саҳнасининг ценарийси ёзилиб қолган...
Сен эса ...ҳммм , майли сенгаям бахтли бўлишга руҳсат ...
- Йўғееей , ҳақиқатдан руҳсатми ?! Ҳайрият , Суюма бахтли бўлишимга руҳсат берармикан деб юрагим роса така- пука бўлаётган эди. Энди кўнглим жойига тушди... Сен айтасан- у , мен бахтли бўлмас эканман-ми ?
Уларниинг суҳбатлари ҳали - бери тугай демас эди ...
* * *
Абдумажид сафарга кетганига беш ойдан ошди . У кунда-кунора фарзандларидан хабар олишга эринмас, белгиланган вақтда улар билан интернет орқали боғланиш одат тусига кириб қолган эди .
Аммо бугун иш билан банд вақтида унга Тошкентдан чақириқ бўлиб қолганига ҳайрон бўлди , сўнг кўнглига ҳавотир оралаб у ҳам жавобан алоқага чиқди.
"Мана гап қаерда экан?!"
Планшет Шаҳзоджоннинг қўлига тушибди. Боласи тушмагур адасига хабар етказиш йўлини уддалабди.
Шаҳзод экрандаги адасига кўзи тушиши билан дарҳол саломга ошиқди :
- Ассалому алайкум , адажон .
- Ваалейкум ассалом , ўғлим. Уйда бир ўзингмисан ?! Қолганлар қани ?!
- Улар телевизор кўришаяпти. Мени сизга алё қилганимни билишмайди .
- Болам , ўзинг яхши бола бўлиб юргин. Менгачи , тоғанг , бувинг ёки буванг борларида алё қилгин, хўпми ?
- Холам бўлсалар-чи ?! Ўзи сизга алё қилганимда доим холам бўладилар- ку?! Улар сизга Робишни кўрсатадилар- ку ?!
- Ҳа холанг борида ҳам алё қилавер, майли ...
- Адажооооон , ада ! Ҳоламничи ...
давоми бор
Муаллиф: Хазонрезги
Каналимизга обуна бўлинг 👇

❤23🔥12
ТОЖИК ПОЕЗДИ
1995 йил. Жиззах шаҳри. Темир йўл вокзали.
Ўшанда мен 15 ёшли ўсмир эдим. Икки ёш катта қариндошим билан бирга йўловчиларга пиво сотиш учун вокзалга келгандик. Вокзал олди гавжум: кимдир нон, кимдир майиз, яна кимдир бизга ўхшаб пиво сотарди. Ҳамманинг мақсади битта — бир парча ризқ топиш.
Соат бешлар атрофида вокзалга поезд кириб келди. Бу Тожикистондан Москвага йўл олган йўловчи поезди эди. Тожикистонда давом этаётган фуқаролар уруши сабаб юртини тарк этаётган, асосан рус қочқинлари билан тўла эди.
Поезд тўхташи билан йўловчилар вагон эшиклари ва деразаларига ёпирилишди. Мен эса пиво сотаман, деб кутардим. Аммо ҳеч ким пиво сўрамади. Ҳамма фақат бир нарсани такрорларди:
— Сув борми? Нон борми?
Вагонлар одамга лиқ тўла. Кўпчиликнинг кийимлари юпун, юзларида эса урушнинг азоби, очлик ва умидсизлик акс этарди.
Бир неча дақиқада нон сотувчиларнинг бор маҳсулоти тугаб кетди. Ҳатто кўпчиликка етмай қолди. Энг оғири эса шунда эдики, айрим йўловчиларнинг қўлида бир сўм ҳам йўқ эди. Улар ҳеч нарса талаб қилмас, фақат умид билан нонга қараб турарди.
Шунда шеригим чўнтагидан пул чиқариб:
— Югур, дўкондан нон олиб кел, — деди.
Мен ўнтача буханка нон олиб келдим. Ичимда: «Энди сотамиз», деб ўйлагандим. Аммо у ҳеч иккиланмасдан, термулиб турган бир рус кишисини чақирди-да, нонни қўлига тутқазди.
Аввалига у ҳайрон бўлиб турди. Кейин нон текинга берилаётганини тушуниб, уни аста олди, «раҳмат» деди-ю, вагон томон югурди.
Бу манзарани кўрган бошқа пулсиз йўловчилар ҳам кела бошлашди. Бирпасда қўлимиздаги нонлар тарқаб кетди. Лекин нон сўраётган қўллар ҳали ҳам жуда кўп эди.
Бу ҳолатни кўрган бошқа сотувчилар ҳам бефарқ туролмади. Кимдир дўкондан яна нон олиб келди, кимдир сув, кимдир бошқа егулик. Дўконларда нон тугагунча одамлар оч йўловчиларга озиқ-овқат тарқатишди.
Кимгадир насиб қилди, кимгадир эса йўқ...
Поезд жойидан қўзғалиб, секин ҳаракатлана бошлади.
Шу пайт тахминан 60–70 ёшлардаги бир рус чол темир панжара ёнига келиб зорланди:
— Илтимос... Нон беринглар. Вагонда кампирим оч...
Аммо ҳеч кимда нон қолмаган эди.
Поезд тезлигини ошира бошлади. Чол ортига ўгирилиб, ҳаракатланаётган поезд ортидан югурди. Очиқ турган вагон эшигига чиқмоқчи бўлди. Шу онда оёғидаги калиши поезд тагига тушиб кетди. Уни олиш учун энгашди...
Ва ўзи ҳам поезд тагига йиқилди.
Қий-чув кўтарилди.
Поезд тўхтади.
Чол поезд тагида қолди...
Вагонда эса оч-наҳор, чорасиз кампири...
Мен эса қотиб қолгандим. Шеригим елкамга қўлини қўйиб:
— Кетдик... Милиция келяпти, — деди.
Шунда ўзимга келдим.
Биз жимгина кетдик...
Орадан ўттиз йилдан ошди. Лекин ўша манзара ҳали ҳам кўз олдимдан кетмайди.
Баъзан ўзимдан сўрайман:
«Агар биз текинга нон тарқатмаганимизда, ўша чол тирик қолармиди?»
Бу саволга ҳеч қачон жавоб тополмадим.
Аммо йиллар ўтиб яна бир савол туғилди:
«Агар ўша куни ҳеч ким текинга нон тарқатмаганида, қанча одам яна бир кунни очлик билан ўтказарди?»
Буни ҳам билмайман.
Лекин бир нарсани аниқ биламан: инсон қўлидан келган яхшиликни қилишдан тўхтамаслиги керак. Чунки яхшиликнинг оқибати ҳамиша бизнинг қўлимизда бўлмайди.

❤18🔥4💔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши ҳам сиз борсиз опажон...
Дард келса бошимга, сирдошим,
Дардларга етади бардошим.
Жонимсиз, жигарим, жондошим
Яхшиям сиз борсиз опажон...
Укам деб, эркалаб, суясиз,
Меҳрибон, ягонам бўласиз,
Қалбимга нур бўлиб тўласиз,
Яхшиям сиз борсиз опажон...
🤍❤️🤍❤️🤍❤️🤍❤️🤍
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Дард келса бошимга, сирдошим,
Дардларга етади бардошим.
Жонимсиз, жигарим, жондошим
Яхшиям сиз борсиз опажон...
Укам деб, эркалаб, суясиз,
Меҳрибон, ягонам бўласиз,
Қалбимга нур бўлиб тўласиз,
Яхшиям сиз борсиз опажон...
🤍❤️🤍❤️🤍❤️🤍❤️🤍
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1999-yilda Otajon Xudoyshukurov xotirasiga bag’ishlangan ko’rik tanlovidagi chiqishimiz 1-qism
Сойибжон Ниёзов
Эгамберган хожи Машарипов тавсияси
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Сойибжон Ниёзов
Эгамберган хожи Машарипов тавсияси
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#СУБҲИДАМ
(давоми)
-44-
- Шаҳзод ! Нима қилаяпсан бу ерда ?
Абдумажид Жалолиддиннинг юзини кўрмаса ҳам овозидан таниди, у ҳой дейишга улгурмай Шаҳзод тармоқдан узилди
* * *
Май ойининг охирги кунлари...
Кунлар илиқдан иссиқга ўтган , кечаларга ҳам бошқача бир тароват кириб қолган кунлар.
Ҳавода атиргул ва райҳон ҳиди кезади. Бу йил баҳор эрта келди. Ўзбегимнинг қўли гул миришкор инсонлари бор бўлсин. Улар ҳатто райҳонни ҳам иссиқхонада эрта баҳордан барқ уриб ўсишга , ўз хушбўй ҳиди билан инсонларнинг ҳаётида ҳарна эртароқ меҳмон бўлишга ундаб қўядиган бўлдилар.
Йўлдош ака ҳам икки хафта аввал Шаҳло опанинг "Ҳали эрта , бундай вақтларда яна бир кун совуғининг келиши бор" деганига қарамай , гул бозоридаги энг мунис чечаклардан саралаб келганди. Уларни ўзи астойдил хавас билан ҳовлига қадади. Шаҳло опа айтган "куннинг совуғи" келмади . Қайтага кун кун сари исиди. Мана икки хафтадаёқ хушбўй райҳон- у жамбиллар бўй таратиш , анвойи капалакгуллар ўз гуллари ила киши кўнглига завқ улашиш тараддудига тушиб қолдилар.
Суюма ҳар кунгидек бугун ҳам барвақт уйғонди . У ўзини қучганча беозор пишиллаётган Робияни секин ўзидан ажратди. Устига енгил қилиб юмшоқ пар кўрпани ташлади. Унга меҳр билан тикилар экан , лабларидан кунига юз бора такрорлайдиган сўзлар оҳиста учди : "Шакарим ўзимни"
Баҳорнинг охирги ойида Робияга оёқ битганди . У антак - тантак юришни ўрганиб олди .
Суюма ширинтойининг бу ютуғидан боши осмонга етган эди. Энди ҳар кунги эркалашларнинг асоси "ачалом" бўлиб қолган эди.
Суюма бўш қолди дегунча ерга тиззалаб олганча қулочини кенг очар ва "ачалом" ни бошлар эди:
- Ачалом, ачалом ...
Робия эса бошқаларни кўзини куйдирганча Суюмага ачаломга ошиқар эди . Унинг гандираклаганча юришига маст бўлган бошқа инсонлар учун "ачалом" эшиклари негадир берк эди.
Бунга сари Суюманинг "ачалом" бозори қизир эди.
Суюма ўзи суюгани субҳидамга ошна бўлиб кўча ва ҳовлиларга сув сепди. Сўнг ошхонага кириб , човгумга тўлдириб сув солди. Уни газга қўйиб , тагини паст қилиб ёқди- ю , аста хонасига йўл олди.
Суюма овоз чиқармасликка ҳаракат қилганча Робиянинг ёнига чўзилди.
"Робиянинг кетма - кет қилиқлари чиқаяпти" ўйлади Суюма унга тикилиб . У ҳали ҳам кечалари бир бор туришини канда қилгани йўқ. Аммо энди сув сўрамайди . Суюманинг ётоғига тиркаб қўйилган тебранма беланчагидан секин осилиб тушиб Суюмани бағрига жойлашишни , унинг кўксига бош қўйиб уйқусини келган жойидан давом эттиришни ўрганиб олган.
Суюма Робиянинг шириндан ширин қилиқларини бир- бир кўз ўнгига келтирганча кўзлари уйқуга асир тушганини билмай қолди .
Орадан бир мунча фурсат ўтгач Робия уйғонди. Унинг уйғониши ўзидан ҳам ширин. Ётган жойида аввал Суюмани тур дегандек бироз таталади. Суюма ўзини Робияни маҳкам қучиб олишдан зўрға тийиб ётарди. Бироздан сўнг ҳар тонгги томошанинг энг қизиқ ва севимли жойи келди.
Робия Суюмани юзларидан ўпишга тушди : Чалп, чалп . Чалп, чалп...
Суюма бу дақиқалар ҳеч қачон тугашини истамайди. Аммо начора?! Ўрнидан туриши, Робияни қорнини тўйғазиши керак.
Суюма шуларни ўйлаб энди "уйғонмоқчи" бўлганида бирдан ўқ еган оҳудек бемажол ҳолга тушди. Сабаби Робия уни дунёдаги энг буюк совға билан сийлаган эди. Бу совғанинг ўзига бутун дунё сиғиб кетган эди .
- Ааййяяя! Аааййяя!
Суюма даставвал Робия бу сўзни тасодиф билан талаффуз қилиб қўйди деб ўйлади. Аммо Робия унинг гумонини тезда йўққа чиқарди . У Суюмани дамба- дам ўпар ва дамба- дам "ая"лар эди
- Аайййяяя! Аайййяяя!
Суюма қўлларидан ҳаракатга тушишни ва бир парча эт ҳолидан гоҳ йиғлаб , гоҳ кулиб ўзи парвариш қилган ушбу мўъжиза жонни маҳкам қучоқлашни сўради. Қўллар ўз эгасига ҳиёнат қилмадилар. Шу топдаги энг қийин иш Робияни бағрига босишни уддаладилар.
Бирдан кутилмаган ҳолат юз берди. Суюма қон томирларидаги қандайдир тугунлар кетма- кет ва бирма- бир ечилаётганини туя бошлади. Бу жараён шунчалик қайноқ эди-ки, Суюманинг боши айланиб ўзини яна ёстиққа беҳол ташлади.
Робия эса бугунги тонг

❤52😍6👍4
😀🌜Хайрли Тун Азизлар😀
✨Аллоҳ сизга шундай
БАХТ берсинки,
✨ Бахтлиман деганлар ХАВАС билан қарашсин.
✨ Аллоҳ сизга шундай МУҲАББАТ берсинки,
✨ Бу муҳаббат қиссаси абадий бўлсин.
✨ Аллоҳ сизга шундай УМР берсинки,
✨ Уни хар дақиқаси мазмунли ўтсин.
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✨Аллоҳ сизга шундай
БАХТ берсинки,
✨ Бахтлиман деганлар ХАВАС билан қарашсин.
✨ Аллоҳ сизга шундай МУҲАББАТ берсинки,
✨ Бу муҳаббат қиссаси абадий бўлсин.
✨ Аллоҳ сизга шундай УМР берсинки,
✨ Уни хар дақиқаси мазмунли ўтсин.
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому Алайкум қалби гўзал инсоним!
🤩-🤩🤩-🤩🤩🤩🤩
🥀🪴Августнинг илк куни,
🥀🪴Ҳафтанинг
🥀🪴ШАНБА куни омадли келсин!
🥀🪴Қалбингизни илиқлик,
🥀🪴Хонадонингизни тинчлик,
🥀🪴Тотувлик тарк этмасин!
🥀🪴Ҳар биримизни ўзининг энг
🥀🪴Суюкли бандаларидан қилсин!
🌹☀️Тонгингиз хайрли, файзли бўлсин,
🌹☀️Кайфиятингиз доимо аъло бўлсин!
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌤
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤩-🤩🤩-🤩🤩🤩🤩
🥀🪴Августнинг илк куни,
🥀🪴Ҳафтанинг
🥀🪴ШАНБА куни омадли келсин!
🥀🪴Қалбингизни илиқлик,
🥀🪴Хонадонингизни тинчлик,
🥀🪴Тотувлик тарк этмасин!
🥀🪴Ҳар биримизни ўзининг энг
🥀🪴Суюкли бандаларидан қилсин!
🌹☀️Тонгингиз хайрли, файзли бўлсин,
🌹☀️Кайфиятингиз доимо аъло бўлсин!
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌤
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ .
Яхши ётиб турдингизми . Турмуш ташвишларидан бир зум тин олиб , янги , янги орзу - ниятлар руёбига умид к,илиб , марок,ли хордик, олдингизми .
Яна харажатлар усадиган ой келди .
Болаларни мактаб учун кийинтириш бир томондан к,увончли булсада , бир томондан асабийликдир . Чунки куёвлардек ясанган углингизга к,араб бир кукрак керасиз .
Оппок, кофтада куз сузиб , к,ош чимириб турган к,изингизга к,араб бир энтикасиз .
Лекин нарх навони эшитиб тепа сочингиз тикка булса , матерялидан к,ат'ий назар чиройлисини танлаб араз к,илган к,изингизга к,араб асаб буласиз .
Мактаб илм олинадиган жиддий даргох , унга кийиладиган кийимлар хам к,улай ва одми булиши керак .
Усмир ёшидаги углингиз эса бели резинкали , олдида ипи бобосининг шалвариниг ипидай осилиб турган пол класс шимни танлаб к,онингизга ташна к,илади . Модасига ут тушсин дейсиз тишингизни гижирлатиб .😄😁
Отаси эса худди к,изларникидек олди калта , орқаси нисбатан узунроқ оқ кўйлакни кийиб кўраётган ўғлини уриб юборишдан ўзини зўрга тийиб туради 😄😁 .
К,изларку кўзи тўла ёш билан тескари қараса отаси олиб берадикуя .
Ўғил болага к,ийин . Йиғлай деса ,, ют , ўч , ўғил боласан ,, дейди , отаси хам онаси хам . 😄😁
Эркакларга қийин ... Чўнтагидаги пул хисобли . Аёллар тадбиркоррок, бўлиши керакда .
Сичк,он сиғмас инига , ғалвир боғлар думига дегандай ба'зи оналар Голланд борми деб келади , димоғида гапириб .
Бор 200 минг десангиз , вооой арзон қилиб беринг дейди .
Пулига мос шим кўрсатсангиз , ёқмайди . Йук, шуни беринг деб турволади .
Чунтагига қараб хисоб китоб қилса харидорлар .
Сотувчи хам одам унда хам асаб бор .
Кўрпангга қараб оёк, узат десамда .😳
Болани ахволику йиғлагулик . Буйи к,атори ўғлига труси кийдирмаган . Ёк,тирмайдида кийишни дейди она бўлгич .
Хой инсон бу гигиенага хам , соғлиққа хам тўғри келмайди , кийдир , ўргансин десангда .
Ёки коп котта мурти сабза урган ўғлига бели айлана резинкали шим беринг дейди . Нимаймиш камар тақа олмасмиш , эплолмасмиш . Ўғли 6 чи синфга ўқиётганидан хабари бормикин бу онани деб ўйланасизда . 😳
Энг ёмони нима айтайми , тўғриси истихола қилаяпман айтишга , аммо ман айтмасам , бошк,алар айтмаса холат аввал кулгили , кейин ачинарли бўлади деб ўйлаб айтишга к,арор к,илдим .
Онажонлар болаларининг тозалигини тергаб турса яхши бўларди .
Бозорга борвмиз , шим олиб бераман , кийиб кўради тозалигига қараб қўяй десада оналар .
Кичик болачалар майли энди ўзини хали эплолмайди .
Қўйиб берсанг уйланаман дейдиган юқори синф болаларининг хидига дўконга туриб бўлмайди . Кий иштонингни тезрок, дегим кеп кетади . 😄
Ахир беш вак,т тахаротда покиза юрадиган миллат авлодларимизку .
Оналарда , керак булса оталарда фаросат булиши керакку .
Дардимиз пул топиш , юр деб дингиллатиб олиб келиб устига кийим кийдириш эмаску .
Тўғри пул топиш осонмас , уни сарфлаб болаларни кийинтириш осонмас . Аммо тозалик ва соғлик биринчи ўринда , ювинтириб тарантириб олиб юриш кереда болаларни .
Гапим купайиб кетди , ғашингизга теккан бўлсам узр
Кимгадир ёқмасада ,энсалар к,отсада ман ёзавераман .😘
Ваъдам эса ўша ўша ...
-- Шамсинур ижод каналидан келдим , --деган мухлисларга , кийимларни ўз нархига бераман .
Тонги саломда сизни бошингизни к,отирган ШАХЗОДАнгизга халол баракали ризк, тилаб дуо к,илишни унутманг .
😘

❤21👍7🔥5👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ko'paydi... ☝️
KANALGA OBUNA BO'LING✅
Бизлардан узоқлашманг каналимиз СИЗЛАР билан файзли
🌹🌱꧁꧂♥️♥️꧁꧂🌹🌱
Дўстларингизга улашинг!
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
KANALGA OBUNA BO'LING✅
Бизлардан узоқлашманг каналимиз СИЗЛАР билан файзли
🌹🌱꧁꧂♥️♥️꧁꧂🌹🌱
Дўстларингизга улашинг!
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍2
#СУБҲИДАМ
-45-
яна бир мислсиз мукофот ҳозирлаганини ҳали англаган эмас, аммо ўзининг ҳозирги ҳаракати бу дунёга келганидан бери энг яқин деб ҳисоблагани , фақат унинг иссиқ бағридагина ҳаловат туя олишини билганини - исмини айта олаётганидан беҳад шод эди ...
- Ааайййяяя....Аайййяяя...Аайййяяя!!!
* * *
Бу ёғи тезлашиб кетди. Робия анча уқувли шогирд чиқиб қолди. Аммо ўзига етгунча ҳам эканлигини инкор қилиб бўлмас эди. У ўзига тегишли инсон ва нарсаларни тез саралай бошлади...
"Айя"дан сўнг акани ака демаса бўлмаслигини тушунди, чунки жигар жигар эканда ?! Ё бўлмасам, унинг айтганларини беминнат бажарадиган , доим кўнглига қарайдиган иккинчи одам акаси Шаҳзод эканлигини тўғри тушуниб олганмиди , буни ёлғиз ўзи билса керак .
- Атта , атта ! ,- бу Робиянинг акасини чақиргани эди.
Аста - секин буюм ва жараёнлар номлана бошланди .
"Нанна" - нон, "Ув" - сув, йуй-юр , "та"- қаерда , қани каби.
Бу уйдаги Суюма сал кўринмай қолганда оғиздан тушмай қоладиган ибора - "Аййяя та ?! "- "аям қани ?!" эди.
Бир куни қизиқ бўлди. Июннинг бошларида Суюмани синфдоши Наиманинг тўйи бўлди. Суюма ҳам сал кам бир йил деганда уйдан кўчага чиқди. У ҳам қатордан қолмай қиз дугона бўлиб , Наимани "узатишиб" кетди. Аммо кўркам ресторанга бориб етмасидан ортидан ўз машиналарида Йўлдош ака билан Шаҳло опалар Робияни қучганларича изма - из етиб бордилар. Улар ресторандан тез Суюмани чақиртиришга мажбур бўлганларигинг сабаби Робия эди .
У Суюма тўйга отланганидан хархашасини бошлаган, Шаҳло опа "Тўйга бемалол боравер, қизим, Робияни ўзим амаллаб овутиб оламан" деб кўнглини ҳотиржам қилиб жўнатган эди. Аммо Робияни хархашаси бора- бора йиғига айланган, уни "Аййя та, Аййя та?" лаб йиғлайверганига ҳеч овутишни иложини топа олишмагач, ноиложликдан йўлга тушишган эди.
Робия Суюмани кўргач дарҳол овунди, аммо анчагача ҳиқиллаб ўпкасини боса олмади.
У қучоғидаги Робиянинг "аййя, аййя"сига "ҳа асалим"дер эди-ю, қўйиб берса ўзи ҳам ўзи унга қўшилиб йиғлашдан ўзини зўрға тўхтатиб турар эди .
* * *
Июнь ойининг ўн бешинчи числосида Абдумажид Париждан қайтиб келди. Аввал ота- онасини зиёрат қилган Абдумажид фарзандларини кўришга ошиқар эди. Ундаги бу ҳолатни кўрган Мусахон ака ва Дилбар опалар набираларини бирга йўқлаш учун ўғилларининг ёнига тушдилар. .
Улар қудалариникига борганларида Шаҳзодбек дарровда отасининг қучоғига отилди. Аммо Робия отасининг қўлидан чириллаб Суюмага интилди : "Аааййййяяяя!"
Мусахон ака ҳам , Дилбар опа ҳам , хаттоки Абдумажид ҳам Робиянинг тили "ая" деб чиққанидан , ундан ҳам кўра Суюмани она ўрнида қабул қилганидан бехабар эдилар ...
Абдумажид қизи анча катта қиз бўлиб қолганига бир суюнса , ўзини бегона олаётганига , ўзидан кўра Суюмага қаттиқроқ боғланиб қолганлигига ўнғайсиз аҳволга тушиб қолган эди. Салкам қирқ йиллик қурган турмушлари сабабли Мусахон ака ва Дилбар опа бир - бирларини кўз қарашларидан тушунадиган бўлиб қолган эдилар. Улар Робия Суюмани ая деб атаб , юзини унинг бағрига яширган онидаёқ бир- бирларига маъноли нигоҳ ташлашга улгурган эдилар. Ушбу ташланган биргина нигоҳ жуда кўп нарсадан хабар берар эди...
Абдумажид сафардан қайтганига икки хафта бўлганида Мусахон ака қўнғироқ қилиб уйга чақирди. Дадаси Абдумажидни анчадан бери бундай атайин йўқламагани учун у даставвал ажабланди, аммо отасининг ҳукмини вожиб ҳисоблагани итоат билан чақирилган вақтда унинг қошида ҳозир бўлди .
Дадаси Абдумажидни бир ўзи кутмаётган экан. Унинг ёнида ўтирган онасининг қатъиятли нигоҳига кўзи тушгач, Абдумажид бугунги суҳбат анча жиддий эканлигига кўзи етди.
- Йўқ , ҳеч қачон! Мендан буни сўраманг ?!
Абдумажид йиғламоқдан бери бўлган ҳолда ота- онасига қаршилик қилишга интилар эди - мен ахир Райҳондан бошқа ҳеч кимни ... Мен бошқа аёлнинг қорасини уйимда кўришни истамайман. Илтимос , мени ҳам тушунинг , ўрнимга ўзингизни бир сонияга қўйиб кўринг. Ахир Райҳон мени деб бу дунёдан кетишга мажбур бўлди. У энди йигирма беш ёшга кирган эди . Ахир дунёга келиб нимани кўришга улгурди, айтинг ?!

❤40😢19💔6🔥5
Ташвишингиз инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолишига йўл қўйманг... Инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир, бугун жонидан ортиқ кўриб, эртага нафратланиб ҳам қолаверади... Ташвишингиз қандай қилиб бўлса ҳам, инсонлар Роббиси муҳаббатига сазовор бўлиш бўлсин.... Агар У сизни яхши кўрса, инсонлар қалбларини сизга талпинадиган қилиб қўяди...!
Шайх Шаъровий
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Шайх Шаъровий
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥7❤4
Forwarded from Post Bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎁 Сеҳр жоду қилиш кундан кунга авж олиб бормоқда!
💔 Cехр жодуланган одам аломатлари қандай бўлади?
- Уйқусизлик.
- Асабийлик.
- Чарчоқ.
- Овозлар ва ёруғликнинг ёқмаслиги.
- Бош, елка, суякларда оғирлик.
- Кўп эснаш, унга яқин турганларнинг ҳам эснаши.
- Кўнгил айниши,бош айланиши.
- Хаётдан, яшашдан тўйиш.
- Кучли маҳзунлик.
- Бесабаб юрак сиқилиши.
- Бошда кучли оғриқ.....
Сизда ҳам шундай аломатлар кузатиладими?
😱Батафсил давомини пастдаги тугмани босиб кўришингиз мумкин👇👇👇

❤7