📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.95K photos
3.2K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
БАҲИЛЛИК....

Товуқ катагининг бурчагидан алоҳида пана қилиб тўсилган ним қоронғи жойда тухумларни босиб ётган курк товуқ деярли емас, ичмас... икки-уч кунда бир дунёни бузгудек овоз билан қақоғлаб ташқарига чопиб чиқар, ўн-ўн беш сония шу ҳолатда туриб, яна ичкарига учиб кириб кетарди. Шу алфозда иккинчи ҳафта ўтиб борарди.
Товуқнинг ҳолидан хабар олиб юрган йигит охирги марта кирганида кўрдики, тухумларнинг айримлари дарз кета бош­лаган. Демак, жўжаларнинг ёруғ дунёга келиш фурсати етган. Йигитнинг дилига шайтон ғулғула солдими, хаёлидан: “Товуқ курк бўлиб турган пайт­да яна ўн-ўн бешта жўжа очириб олсам-чи!” деган гап ўтди ва уйи­дан саватчада тухумлар олиб чиқди. Она товуқнинг ташқарига чиқиб кетишини пойлаб турди-да, ўша пайтда ичида митти жонлар бетоқат бўлаётган тухумларни йиғиштириб олиб, ўрнига ҳалиги тухумларни қўйиб чиқиб кетди. Она товуқ шитоб билан қақағлаб кирди ва тухумларни бағрига олиб ётди. Ҳозиргина иссиққина бўлган тухумлар нима учун муздеккина бўлиб қолганини сездими, йўқми...
Тухумларни астагина синдириб ичидан жўжаларни чиқариб олган йигит товуқхонадан доим хабардор эди. Тонглар отиб қуёш ботар, ҳафта, ўн кун... Озиб кетган она товуқ ҳар икки-уч кунда ташқарига қақағлаб чопиб чиқиб келарди. Муддати етди чоғи, иккинчи бора қўйилган тухумлар ҳам дарз кета бошлади ва йигит товуқ ташқарига чиқиб кетганда иссиқққина, ичидан жўжаларнинг майин “чий-чий"­лагани эшитилиб турган тухумларни шошилмай яна саватчага териб олди. Уларнинг ўрнига аввалдан тайёрлаб қўйилган совуқ тухумларни жойлаштирди, ташқарига чиқиб кетишга шошилмади, чунки энди она товуқнинг аввалги шахду шиддати йўқ эди – узуқ-юлуқ қақоғлаб кириб келди ва янгидан қўйилган тухумларни босиб ётди.
Кеча она товуқнинг бағридан ўғирлаб чиқилган тухумларни ёриб, уларнинг ичидан чиққан жўжаларни аввалгиларига қўшиб хурсанд юрган йигит эрталаб хабар олгани кирганда, бир сиқимгина бўлиб қолган товуқнинг боши осилиб ётарди. Йигит шалвираган қоқ суяк жониворни бир бурчакка кўмди. Ҳовли жимжит, назарида тинмай “чий-чий” қиладиган жўжалар ҳам она товуқ аҳволини ғойибдан сезиб сукут қилишаётгандек эди. Йигит бир-бир қадам босиб улар қамалган катакка яқинлашаркан, кўзи ерда сочилиб ётган майин патчаларга тушди. Онасиз – ҳимоясиз қолган жўжаларни мушукми, итми еб кетганди...

©интернет

ХазонРезги

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22🤔7😢4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жим тинглаб мияга дам берамиз.. 🌙🌙🌙🫠🫠🫠

Кунингиз баракали ва омадли бўлсин.. 🩵🩵🩵🩵

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰3❤1
❓АСЛИДА КИМСИЗ

Бу тест орқали инсоннинг руҳий ҳолатини аниқлаш мумкин.


Суратни диққат билан кузатинг ва ўзингизга ёққан, сизнинг ички оламингизни, ҳисларингизни акс эттирган,ва келажакда ўзингизни шундай кўринишда кўришни хоҳлаган рақам эгасини танланг.

ЖАВОБЛАР👇
❤1
ЎЙЛАРИМ ....

Умрбод яшамайди одам ,
Туғулиш ўлимга қўйилган қадам ,
Қадрига етинг яқинларингиз ,
Йўқотишингиз мумкин ҳар дам .

Шуни билиб ўтган ҳаётим ,
Ислоҳ қилиб яхши ёмоним ,
Тавбага улгурай бандадир отим ,
Калимамни унутмай сўнги оним .

Шукур орқамда қолар изим бор ,
Дуосида эслагувчи ўғил қизим бор ,
Юрагида асрайди ёрим , яна ,
Шеърларимда қолган сўзим бор .

Биламан каму кўстим бор ,
Балки гунохкор дастим бор ,
Лек кўнглим тўқ сизлардек ,
Доим йўқлагувчи дўстим бор .

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7👍1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми)
-55-

- Адажон, мен ... мен бир қарорга келдим . Мен... розиман, Адажон.

Суюма бу сафар йиғламади. Ахир қаердан йиғласин . Кўз деганда ёш қолмаган бўлса ?!...
Ёш деганнинг барчаси юракка жойлашиб , бутун тана бўйлаб тарқалиб кетган бўлса ...
Ҳа , оддий инсон танида қон айланса- ю , Суюманикида кўз ёши айланса...

Йўлдош аканинг овози бўғзини куйдиргани каби ҳириллаб чиқди :

- Қизим ...

Суюма шу ҳолида отасига таскин беришга шошилди :

- Сиз, қизимга босим ўтказдим деб ўзингизни айбламанг ... Менга ўзингиз қарор қабул қилиш ихтиёрини бердингиз ва ... мен уларга ( Суюма ўзини аранг "поччам" дейишдан тўхтатиб қолди ) турмушга чиқишга розиман . Мен кўп ўйладим ва билдим- ки , на Робиясиз , на Шаҳзодсиз яшай олмас эканман. Уларни бегона аёл қўлига топширишни истамайман... Кейин
( Қизиқ , инсон кўз ёшисиз йиғлай олар экан- а ?! Суюма ўзини нечоғлик босишга ҳаракат қилмасин опаси ҳақида гапирса бутун борлиғи ўксиб кетар эди ...)
Кейин опамнинг руҳлари тинч бўлишини истайман . Улар фарзандлари тинч бўлса- да, қабрларида ҳотиржам ётадилар . Ўйлаб кўрсам, ҳаётлик чоғларида опам учун ҳеч бир иш қилмаган эканман. Аммо бундай имкон қўлимда ҳозир бор . Шунинг учун ...

Хуллас , адажон, у тарафга... ҳабар беришингиз мумкин .
Яна ... Яна сиз берадиган бир нарса бор... Бу сизнинг оқ фотиҳангиз ...

- Ўтир , болам. Робияни ҳам ўтқазгин...

Суюма ҳар кунги жойига оҳиста чўкди .

Йўлдош ака йиғлади.... Дуо қилди .... Дуо қилди ... Йиғлади...

Суюма шу топда : "Қани эди , Адажон . Оёқларингиз остидаги тупроқ бўлсам- у , фақат босилиш шарафига муяссар бўлсам . Бошқа ҳеч қандай бурчим бўлмаса эди" - дея ўйлар эди.

- Овмин ... Қизим , илоҳим икки дунё саодатига эришгин . Жаноби Пайғамбаримиз Алайҳиссалом икки бармоқларини кўрсатиб, "Қиёматда етимни сийлаган умматим билан шундоқ тураман" деган эканлар. Бундан кўринади-ки, сен жазм қилган фазилатли ишнинг савобини айтиб ҳам , етиб ҳам бўлмайди...
Болам, илойим тупроқ олсанг олтин бўлсин, олтин бошинг омон бўлсин. Аллоҳимнинг энг суюкли ва азиз бандалари қаторидан жой олгин...
Болам , шуни билгинг- ки , сендан бу дунё- ю, у дунёда розиман. Минг бор розиман... Берган тарбиямга , ош- нонимга бари- барисига минг бад розиман.

Йўлдош ака шашқатор йиғлаб юборди. Кўз ёшларидан истиҳола қилмади . Шаҳло опа ҳам кўзлари ёшга тўлганча бошини эгиб лабини тишлаб олган, Жалолиддин имкон бўлса- ю шу хонадан қочиб кетсам дер эди.
Шаҳзод ёшига етгулик ақли билан оиладагилар нимадандир қаттиқ ҳаяжонга тушганликларини сезган эди. Робия мурғаккина юраги билан бобосининг бу ҳолатига бефарқ қараб тура олмади. У туйғуларини дарҳол аяси билан бўлишгиси келди :

- Аайййяя , ува йи- йи, Аайййяя, ува йи- йи ( Ая , бувам йиғлаяпти )

Йўлдош ака Робиянинг сўзларига таржимонсиз тушунди :

- Қизалоғим, ҳа буванг йиғлаяпти.
У яна сенга бува бўлиб қолишидан , сенгинани ҳоҳлаган вақтида кўра олишидан , яна сенинг тақдирингдан ҳотиржам бўлганидан йиғлаяпти ...
Энди бу ёғига йиғламаймиз, а асал қизим?! Ўзим ононий , онашимдан ...

* * *

Суюма Робия ухлагач , телефонни қўлига олди. У тармоққа уланмаган ҳолда юрагидаги гапларини кўнглининг ёлғиз эгасига тўкиб сола бошлади :

- Фозил !
Авваламбор, бу хатимни охиригача ўқишга ваъда бер . Агар асабларинг дош беролмаса, илтимос ярим йўлда жаҳл билан ўчириб ташлама. Ҳотиржам ҳолатингда давомини ўқи ва нималар демоқчи бўлганлигимни тушунишга ҳаракат қил. Хуллас, мен ... гапларимни охиригача ўқишингни истайман. Жуда истайман ...

Фозил ! Мен кетяпман ... Мен турмушга чиқишга қарор қилдим . Охирги сўзимни, розилигимни икки соат аввал адамларга ва ойижонимга айтдим.
Мен бу ҳақида кўп ва узоқ ўйладим . Бу қарорга келиш учун... неча бор ўлганим ва неча бор тирилганим ёлғиз ўзимга- ю , биргина Аллоҳга аён .
Қисқаси, тақдири менинг қароримга боғлиқ бўлган бир неча инсон учун шу ишни қилишга мажбур бўлдим . Англаганингдек , мен поччамга ( э воҳ, қанчалар аламли) турмушга чиқишга розилигимни

ХазонРезги
❤46🔥18😢8🌚1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОҚИБАТ ҲEЧ ЎЛМАСИН...

Бошга тушганда ташвиш,
Битмай қолса бирор иш.
Қолса қолсин шу юмуш,
Оқибат ҳеч ўлмасин.

Тўлмаса рўзғор ғори,
Йигитнинг бўлсин ори.
Уйда бола бозори,
Оқибат ҳеч ўлмасин.

Дил ҳасталанса ногоҳ,
Бемордан бўлинг огоҳ.
Йиғлаш керакдир гоҳ гоҳ,
Оқибат ҳеч ўлмасин.

Пулга сотилмас меҳр,
Дунё ўткинчи аҳир.
Тополмай югурманг зир,
Оқибат ҳеч ўлмасин.

Яхши сўз жон роҳати,
Тугар инсон тоқати.
Битмас тил жароҳати,
Оқибат ҳеч ўлмасин.

Аллоҳга қилиб шукур,
Китоблардан теринг дур.
Меҳмонмиз умр шудир,
Оқибат ҳеч ўлмасин.

Ўтиб кетамиз бир кун,
Мол дунё қолар бутун.
Кўнгил қолмасин буткул
Оқибат ҳеч ўлмасин.

ИРОДАХОН ҚОСИМОВА.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤4🤔1
#СУБҲИДАМ
-56-

билдирдим. Шу қарор мен учун энг жўялик қарор бўлиб туюлди.
Фозил , фақат юрагингни эзма, ҳисларингни шамолларга топширма , хўпми ? ...
Нима, муҳаббатга етмаган фақат бизми ?! Ошиқлар бир-бирларининг висолига етсагина бахтли бўлади деб ким айтди, сенга?!
Масалан , мен сенинг шу дунёда борлигинг учун бахтиёрман... Сен бор дунёда яшаяпганим учун шукрдаман... Бу дунёда ўзимга тегишли бўлган, ўзим истамасам , ҳеч бир инсон дахл қила олмайдиган кўнглимни сенга берганимдан сархушман...
Фозил , илтимос , мендан дилинг оғримасин , қарғама. Шундоқ ҳам ҳаётдан насибам изтироб бўлиб бўлди. Сен ота- онаси мажбур қилгани учун поччасига тегишга мажбур бўлаяпти деб ўйлама. Асло ундай эмас. Улар бу борадаги қарор ҳукмини ўзимга ҳавола қилишди. Барчаси учун рози эканликларини айтганларида... мени қанчалик қийналиб кетганлигимни билсанг эди. Ўзимни сузишни билмаган ҳолда улкан уммоннинг ўртасига тушиб қолгандек ҳис қилдим...
Сендан яширмайман. Суюма бу қарорни қайси кўнгил билан қабул қилди экан деб алам ўтида қовжирамаслигин учун ростини айтаман.
Фозил ! Тақдир мендан сўрамай мени она қилди. Мен ҳақиқатда ҳам она эканлигимни тушунганимга кўп бўлгани йўқ. Аммо шунинг ўзи мени кўп нарсага қодир қилиб бўлди. Энди эса ...энди эса ўша тақдир мендан оналикдан кечишимни сўрамоқда ...
Фозил ! Йигит қалби буни тушунмас. Аммо шуни билишингни ҳоҳлар эдим-ки , бир бор бўлса- да, она бўлиб кўрган аёл (майли у ҳоҳ қиз бола бўлсин) ҳеч қачон бу бахтдан..., тахтдан кечиши мумкин эмас экан. У жони эвазига ҳам бу туйғудан кечмас экан. Қара- я ?! Жони эвазига деб ёзибман ... Менинг жоним эса ... сен эдинг...
Ана шунақа... Мен оналикни сенга алмашиб олдим. Ҳаққини юрагим билан тўладим. Энди ўзимга ўзим бемалол айта оламан-ки , мен ... тўлғоқ дардидан минг бор шиддатли дардни кўрган онаман. Қолган оналар у дунёни бир бор кўриб келмагунларича она бўлмаган бўлсалар , мен бу дунёимни куйдириб бўлиб она бўлдим.
Мавлоно Румий айтган эканлар : "Ҳаққа етмок истасанг кўнгилларни қозонмокни маслак айлагин .Бунинг учун саройларда мармар бўлма , бир тупроқ бўлгин-ки, бағрингда гуллар етишсин... "
Мен ул ҳазрат айтганлари каби энди бамисли бир тупроқ кабиман, бағримда етишадиган гуллар фарзандларим бўлади.
Мени энди Шаҳзодни ва Робияни фарзандларим деб аташ ҳуқуқини қўлга киритган бўлсам керак- а ?!
Фозил ! Мен ҳақимда ўйлаганингда бебахт деган фикрга борма, илтимос. Мен бахтни бошқа тарафлама топганимни тушун ва таскин топ. Сен ҳам ўзингни бахтли қилишга ҳаракат қил.
Қайси манбада ўқиганимни билмайман. Аммо бир ҳикмат бор- ки , менга доим умид беради . Биласанми , у дунёда чин бандага хос яшаган кишидан бир тилак сўралармиш . Ким билсин , балки бундай эмасдир. Аммо мен бунга ишонаман. Ахир ўн саккиз минг оламни яратган Қодир Аллоҳ учун биргина тилакни бажариш ҳеч гап эмас.
Фозил ! Мен энди Аллоҳимнинг суюкли бандаси бўлиш учун интиламан...
Агар шундай даражага ета олсам , у дунёда... Аллоҳимдан сени ... сўраб оламан ...


Ато билан кезгандек Хавво,
Сел қилгани каби дил наъво,
Бунда бўлсам, ҳар қанча адо,
Сени Аллоҳимдан сўраб оламан.

Раъво кўрдим ўзимга зулм,
Воз кечганим ҳаётим, умрим,
Ўзи Буюк, Ўзидир Ҳалим!!!
Сени Аллоҳимдан сўраб оламан.

Кетар бўлсам , ортимдан боргин,
Кўмган ҳиссинг, кўнглингни ёргин,
Довдирасам ... ёдимга солгин!
Сени Аллоҳимдан сўраб оламан.

Маҳзун кўнглим сенга бергани ,
Қошингга ҳур каби келгани,
Жаннат гулин бирга тергани ,
Сени Аллоҳимдан сўраб оламан...

Демасинлар ! Билгин хаддингни!
Сукут ила кўмгин дардингни,
Мукофоти бордир сабримнинг?!
Сени Аллоҳимдан сўраб оламан!

Сарғайса ҳам ойдек бу юзим,
Куйган умримга берсин тўзим,
Қайта айтган, охирги сўзим,
Сени Аллоҳимдан сўраб оламан

Фозил ! ... Ҳайр ...
Сўнгги илтимосим, мени излама . Агар мени кўргинг келса , соғинсанг ...унда фақат

ХазонРезги
❤41😢22🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙✨ ХАЙРЛИ  ТУН🌙✨


✨ АЛЛОХИМ
✨барча  ёмонликлардан
✨Уз  панохинда
✨Узи   асрасин!
✨Тунингиз
✨Осуда  булсин,
✨пок  орзу-ниятларингиз
✨албатта
✨ушалсин!
✨Эртагача
✨дийдор
✨куришгунча
.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ⭐️

⭐️⭐️➖🤩🤩🤩🤩🤩🤩

🌸🌞 Чоршанбангиз муборак бўлсин! 🌞🌼

🤲 Илоҳим, бугун эшигингизни бахт қоқсин, хонадонгизга барака ёғилсин! 🧡

💸 Ризқингиз кенгайсин, ишларингиз юришсин, юрагингиздан хотиржамлик, юзингиздан табассум аримасин. 😊🌹

🌹 Бугун сиз учун энг чиройли кунларнинг бошланиши бўлсин!
Барча эзгу ниятларингиз ушалсин. ✨🍀

💖 Муродбахш, баракали ва хайрли чоршанба тилаймиз! 🌺

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Узоқдаги яқинларим ,
Соғмисиз , омонмисиз . .
Асар ўқишдек қизиқиши борми демакки кўнгли очиқ , қалби кенг , меҳридарё ва албатта бир оз асабий адабиёт ошнолари ҳаммангиз яхшимисиз .
Уй , овул тинчми . Соғлик саломатлик бўлсин илоҳим .
Бугунги чоршанба , барака куни ҳаммага омадли бўлсин .
Нима ниятда кўчага чиққан бўлсангиз , кўзлаган мақсадингизга етиб ,ишингиз битиб хушъу хурсанд уйга қайтинг .
Кексаларга сабр , тоқат , ёшларга ,  ғайрат шижоат , ҳаммага соғлик тилайман .

ШАХЗОДАнгизни дуо қилиб қўйишни унутманг 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💗✨Кишига
бериладиган энг
гўзал совға
бу унинг хақида
қилинадиган
Ғойибона дуодир.

Сиз менинг
ДУОЛАРИМДАСИЗ 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👉💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4🔥2
#СУБҲИДАМ
-57-

ўзингдан изла. Чунки мен сенга ўхшайман. Бизнинг юракларимиз бир . Шунинг учун сен томонга талпинган, излаган , топган ва ... кўнглимни берганман ...

Қидирмагин тонгги шабнамдан,
Изламагин , лабингда титроқ,
Ўшамикан, деб умид қилма,
Куйлаяпти деб хазин, япроқ.
Белги бердим , айтганман такрор,
Қулоқ тутгил бир бор сўзимга.
Мени изла фақат ўзингдан,
Ўхшашингман, ...фақат ўзингга!

Кетма дема, ёлворма юрак...
-Истамайман!!!
-Кетишим керак.

Сўнг бор хайр ...

Суюма ...


* * *

Кўчадан куёвнинг дўстлари билан келаётганлигини билдирган карнай , сурнай, ноғора овозлари бутун махаллани тутди .

- Куёв келди , куёв келди ...

Қиз узатишга йиғилган аёлларнинг ҳаяжони ўзгача... Куёв навкарлар орасида отаси каби костюм - шим , оқ кўйлак , капалак нусха галстук таққан Шаҳзоджон бошқача кайфиятда эди. Бу воқеага гувоҳ бўлганлар ўз отасининг тўйида куёв дўстлари орасида ҳамроҳ бўлиб келган ўғил ташрифини ҳаётлари давомида қайта кўришлари маҳолдир- ов ...

Робия жажжи фариштадек ясантирилган. Жингалак сочларига тақилган капалакчалар ҳар қадам ташлаганда қанот силкитади . Оппоқ "келин кўйлаги" уни осмондан учиб тушган фариштага ўхшатиб қўйгандек. Бу Робиянинг ҳаётида иштирок этаётган илк тўй . Бу отасининг тўйи ... Бу аясининг тўйи ...
Тўйдан ҳаммадан кўра Робия ҳурсанд . Ташқаридан эшитилаётган мусиқа садоларига мослаб қўлларини силкийди. Жилмайиб жўр бўлади :

- Нақанум ... Нақанум ...

* * *

Абдумажиднинг пешонасига бу ҳовлига икки маротаба ош ошатиш учун кириб келиш ёзилган экан. Биринчи сафарда унинг кўнгли гуллаб келган эди , ўзи ҳам бошига қўнган бахт қушининг қувончидан дўстлари даврасида ҳурсандчиликдан кўпда оғзини йиғиштиролмаган , чекка - чеккадан уларнинг отган илмоқли гапларига илжайиш билан жавоб қайтарган, келинга гул тақдим қилиш учун яқинлашганда ундан кам ҳаяжон босмаган эди.

Бу сафар бари бошқача эди . Абдумажид учун бу урф - одатларнинг , куёв навкар, никоҳ ва ҳаказо маросимларнинг заррача қайноғи ҳам , қизиғи ҳам қолмаган, барчаси фақатгина киши кўзи учун эканлигини юраги бот- бот таъкидлаб турар эди.

* * *

- Дилноза , сенга ишондим.

- Ҳотиржам бўл , - Дилноза сумкачасини маҳкам чангаллади . Суюма икки кун аввал унга қўнғироқ қилган ва Фозил берган телефонни эгасига қайтариб олиб бориш бериш ваъдасини олган эди.
Дилноза бугун бошқа барча синфдош қизлардан кўра кўпроқ йиғлади. У келин дугона бўлиб Суюманинг ёнида юришга таклиф қилинган бўлса ҳам , ўзига ортиқча пардозни раъво кўрмаган эди . Дилноза Суюма учун дилдан куяр , ҳа деса "дугонажон" дея айланиб- ўргилиб Суюмани бағрига босгани -босган эди .
Айтишади- ки , келин кўйлак кийган қизнинг хуниги бўлмайди, деб...
Суюма каби гўзал қиз эса инчинун . Суюма , ўзига ортиқча пардозни раъво кўрмаган бўлса- да , шу қадар гўзаллашиб кетган эди- ки, уни чиройига маҳлиё бўлиб қолган Рихси келинойи ярим кундан буён Суюмага исириқ солиш ва атрофдагилардан бу иши учун гап эшитишдан бўшамай қолган эди.
Абдумажид қайнотасининг уйида дўстларига иккинчи бор ош ошатиб бўлгач, унга куёв сарпони тақдим этдилар. Аслида Абдумажид ва Суюма иккиси учун бу таҳлит одатларнинг умуман қизиғи йўқ , аммо ота- оналарининг шундоқ ҳам куйиб кетган юракларини такрор куйдирмаслик учун номига рози бўлган эдилар.
Аввал-бошда Суюма бундай ҳашам керак эмас, деганида Шаҳло опа узоқ йиғлади , тўлиб йиғлади.

- Қизим вақти келиб қилган шунча армонларинг сафига "Умримда бир бора келин кўйлак кийиш бахтига муяссар бўлмаганман" деган ҳасрат қўшилишини истамайман. Яна қўни бор , қўшни бор, дўст- душман бор... Эл оғзига тутиб бўлмайдиган элакка иш топиб бермайлик, болам,- дея изиллаган эди .
Онасининг яримта юрагини яна тилкаламаслик учун Суюма шунча кўнганлари сафига унинг бу истагини ҳам қўшган эди ...
Абдумажид Суюмага гул тақдим қилганича оила аъзолари ёнига етаклаб келди. Улар бирин - кетин икки ёшга оқ фотиҳа беришга тутиндилар ...
Махалладаги нуроний қариялар ва Йўлдош аканинг акаларидан кейин навбат унинг

ХазонРезги
❤45😢9👍7🔥6👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болам, болам, болам деб нима кўрдинг дунёда...

Жуда таъсирли шер экан албатта кўринг ва яқинларингизга хам улашиб қўйинг.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
Обуначиларимиз талаб ва истаклари билан шу қўшиқ жойланди❤️👍

Овоз ҳам маъно ҳам удар зўр❤️


@ibratli_xayotiy_xikoyalar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқ таом🧆

🫒Керакли масаллиқлар
• Қийма 300 гр
• Пиёз 2 та
• Балгарский 2-3 та
• Помидор 2 та
• Бақлажон 2 та
• Картошка 5-6 та
• 300 гр сув
• 1 ч қ туз
• 1 ч қ томат паста
• Паприка
• 1 ч қ ялпиз

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤1
ДАДАЖОН

Бугун шунчалар ҳам соғиндим сизни,
Йиғладим, расмингиз махкам қучоқлаб.
Кечиринг дадажон, сиз қизингизни,
Бир байт ёзолмадим, сизга бағишлаб.

Сиз дея шеър ёзмас қўллар не керак
Керакмас, номингиз битилмаган байт.
Соғинчдан минг битта бўлинган юрак,
Сиз чун байт битолмай турибман шу пайт.

Бардоши тоғлардек виқорли отам,
Соғинч кўзларимдан оқяпти селдек.
Қиролсиз саройлар тутмоқда мотам,
Умрим ҳам ўтяпти шамолдек, елдек.

Бугун роса кўргим, келдику сизни,
Ўқиб бергим келди сизга шеърларим,
Меҳрингизни қўшиб эркалаб бизни,
Бир бор десайдингиз, Она қизларим.

"Ана бу бошқа гап" деган сўзингиз,
Қулоғим остида жаранглар ҳамон,
Яна бир кўрсайдим нурли юзингиз
Соғинчдан юрагим ёнмоқда ёмон.

Дада, дадажоним соғиндим сизни
Ҳар тун тушларимда йўқланг эркаланг.
Силаб қўлингизда нам тортган кўзни,
Тонгача бошимдан кетманг аллаланг.

Ёрқин хотирангиз ўчмайди абад,
Куч олиб яшайман ҳар сўзингиздан.
Аллоҳим жаннатни этсин иноят,
Мехрингиз соғинган ой қизингиздан.

Санобар Тилакова ✍
❤15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​#Тезкор #Таъзия

⚡Жиззахлик машхур блогер Орзу автохалокатга учраб вафот этди

Бу ўлимидан олдинги видеоси, худдики ўлимини сезгандек😥

⚡️ Telegram | ⚡️ Instagram |

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
​​#СУБҲИДАМ
-58-

ўзига келди.
Йўлдош ака саккиз йил аввал худди шу ерда , ҳудди шу йигитга дил- порасини оқ фотиҳа билан топширган эди .
Йўлдош ака ўша кезлари ота сифатида оқ фотиҳа берганида дуосининг ҳар мисрасини бахт ифори тутиб кетган эди. Ёнида турганларнинг бариси "Бизга ҳам шундай куёв ва келин кўриш насиб қилсин " дея дуога қўшилган эдилар ...
У пайтда қизгинаси Райҳон юзи тўла нур билан отасига отилган , "Берганларингизга рози бўлинг , отажон" дея ҳаммани кўнглини Бузган, аммо қизлик уй остонасини тарк этганида ҳар босган изларидан ғунчалар гуллаб қолган эди ...

Бугун ҳам худди ўша кунги каби тўй . Худди ўша кунги каби - Йўлдош ака ота ролида , Абдумажид - куёв , келин ҳам айнан шу хонадон қизи эди.
Аммо бу сафар отанинг юрагини ўйнатган титроқ сабаби буткул бошқа эди . У Суюма тўйга розилик бергандан буён "Шу ишни тўғри қилдимми ?" деб ўзига ўзи савол бергани берган ва бу саволлари доимгидек жавобсиз қолган эди .
Суюма отаси билан ҳайрлашаётиб Райҳон каби отасининг бағрига отилмади...
Суюма улғайиб қолгандек эди. Унинг бу қадар оғир - вазмин тортишига ... ҳаётининг охирги бир йилида кўрган , кечирганлари сабаб бўлди .
Йўлдош ака узоқ фотиҳа берди ... Худди Суюма поччасига турмушга чиқишга рози бўлган кундаги каби ...
.
Абдумажид Суюманинг ҳашаматли чет эл машинасига ёнига етаклаб келди. Суюма чиқиши учун эшикни ҳам очиб берди. Дилноза Суюманинг келин кўйлагини тўғрилаган бўлди. Келин дугонаси сифатида машинанинг олд ўриндиғидан жой олди...
Абдумажид машинани айланиб ўтиб келиннинг ёнидан жой олганида йиғилганлар яна бир бор фотиҳа беришди . Машина жойидан қўзғалди.
Шу пайт кутилмаган ҳодиса юз берди . Шаҳло опанинг қўлидаги Робия бор овози билан чинқириб юборди :

- Аааййййяяяяя ! ! !

Машина ўн қадамлар нарига бориб тўҳтади . Ундан Абдумажид шаҳд билан отилиб чиқди . У илдам қадамлар билан Шаҳло опага яқинлашди . Бир зум тараддудлангандек бўлди-ю , қўлларини қизига чўзди .
Бу вақт орасида Суюма ўтирган машина ҳам уларнинг ёнига қайтиб етиб келган эди . Робияни бағрига босган Абдумажид машинанинг Суюма ўтирган тараф эшигини очди ва қизни унга узатди .
Тўйхонада йиғилганлар Суюма Робияни авайлаб олганини ва бағрига маҳкам босганини кўрдилар ...

Абдумажид ва Суюма тўйхонага боргунча чурқ этмадилар. Робия аясининг бағрига келгач овуниб қолган , отаси ва аясини ўртасида ўтириб олганича , жимгина кўчаларни томоша қилиб кетар эди. Ҳар доимги шаддод Дилноза ҳам одатига ҳилоф равишда орага бир гап қўшмас, гўёки тилини ютиб олган каби лом - лим демай кетарди .

Аммо Суюма ... Бор аламларини , озорларини ўзи ўсган ҳонадонида изҳор қила олмаган дардларини йўлма - йўл тўкишга тушган эди. У бошини эгганича унсиз йиғлар , кўз ёшлари юзидан дона- дона бўлиб оппоқ келин кўйлагига тўкилаётган эди.
Машинани бошқариб бораётган ҳайдовчи йигит орқани кўрсатадиган ойна орқали Суюмадан кўзини олмас, хозир кўрганлари юрагига ҳанжардек қадалгани учун бор аламини қаттиқ тишлаб олган лабларидан олар эди .
Суюма ҳам , Абдумажид ҳам ҳозир бошқаларга аҳамият берадиган аҳволда эмас эдилар . Улар шом вақти яқинлашиб қолганида ҳам бошидаги кепка ва қора кўзойнагини ечмаган ҳайдовчининг бу қилиғига ҳайрон бўлмадилар.
Машина керакли манзил - висол оқшоми ўтказиладиган муҳташам тўйхонанинг ёнига келиб тўхтади .
Абдумажид секин машинадан тушди . У бироз туриб келинни ёнига қайтиши ва уни тўйхонага етаклаб кириши лозим эди. Абдумажид билан деярли бир вақтда машинадан Дилноза ҳам тушди. Урф бўйича у Суюманинг ёнига ўтириши ва келинни куёв болага топшириши керак эди. Аммо Дилноза машинага ўтирмай сал нарида туриб қолди :

- Агар Фозил сени унутади десалар ҳеч қачон ишонма ...

Суюма бошини шарт кўтарди . У машинани бошқариб келган Фозилга тикилганча , тошдек қотди ...

давоми бор .

Муаллиф: Хазонрезги
❤62🔥17👍9😢5🤔3😍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#DAXSHAT BOʻLGAN VOQEA

😭 ALDANGAN AYOL QISMATI...‼️

Turmush o'rtog'ini eng yaqin insonlari tortib olishini u xayoliga ham keltirmagandi...

😱Ammo bir kun kelib, o'z akasi singlisining oilasini buzdi. Uni eridan ayirib, boshqaga uzatdi.

😢Bir ayolning ko'z yoshlari, singan orzulari va adolat izlagan yuragi...

Bu voqeani barcha ayollar koʻrishi shart hayotiy real voqealarga asoslangan.

👇Davomini tomosha qiling...
❤5