📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.95K photos
3.2K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
— Эссиз, сизларни ҳам овора қилдим.. Эсим қурсин-а, аканг билан келинойинг ҳам бир дунё дори олиб берганди-я...
— Э, қўйсангиз-чи, хола, овораси борми?
— Хотин, акам қўнғироқ қилиб, онамни қачон қайтариб берасан, деб сўраб ётибди, — деди бир куни овқат бошида.
— Ҳали-бери бормайди, қишни бизникида ўтказади демадингизми? — деди жиян-келин.
— Дедим! Катта ҳовлида қишда қийналади, бизники «дом», ҳамма шароит ичида дедим.
— Бугун ўғлимга айтай, шу зинасига суянчиқ ясатсин... Қарияпман шекилли, тушиб-чиқишга қийналаяпман, — ўзига-ўзи гапирди кампир хонага аланглаб. Тумбочкаси устида турган чойнак оғзини очиб кўрди, унда икки ой олдин дамланган чой шамалари моғорлаб қолганди. Лаби қуриган кампир тамшаниб ўрнига чўзилди.
Қошлари чимирилган келинга қўрқа-писа нигоҳ ташлаб олган кампир диваннинг бир бурчагига омонатгина чўкди.
Келин қайнонасига чой ҳам узатмасдан дастурхон бошидан турди.
— Шаҳарда зерикмаяпсизми? — сўради ўғил овқатдан бош кўтармай.
Ўғил кулиб юборди.
Ошхонадаги идиш-товоқлар қаттиқроқ тарақлай бошлагач, кампир безовталанди, тезроқ туриш учун шошиб гапирди:
— Шу... болам, тирамоҳ келиши билан суякларим қақшайди-да... Уканг олиб берган мойдори бор эди, шуни суртсам, бироз тинчланарди, бу дард ўлгур. Ўша мойдорини ўзим билан олиб келиш эсимдан чиқибди. Агар...
Ўғли «нима бўлди?» деганча ошхонага шошилганини кўриб, кампир ўзи қўл ҳам урмаган дастурхонга фотиҳа ўқиб ўрнидан турди.
Эртаси куни ўғлининг гапидан дадилланган кампир бисотидаги энг янги, икки йил олдин кичик келини бозордан олиб берган кўйлагини кийиб ҳовлига чиқди.
Ўғли ва набиралари кетиб бўлишган, ясан-тусан қилган келин ҳам йўлга отланганди.
Қайнонасининг ясаниб чиққанини кўриб, аввал ҳайрон бўлди, кейин сабаби эсига тушиб, истеҳзоли жилмайди:
— Бугун вақтим йўқ сиз билан дўхтирма-дўхтир юришга. Ишхонамда зарур тадбир бор. Иш тартибимни чамалаб кўрай-чи, бўш вақтим бўлса, дўхтирга бориб келамиз, — деди ва пошнасини қарсиллатганча чиқиб кетди.
Муштипар аёл унинг ортидан «Унда дори олакелинг...» деганча қолаверди.
Кампир эртаси куни ўғлининг ишдан келишини кута-кута ухлаб қолди. Ундан кейинги кун ҳам.
Бўғинлари зирқираганига чидолмай оёғини уч-тўрт қават рўмол билан ўраб олган кампир, кафтлари билан тўпиғини босиб-босиб қўяр, машина овози эшитилармикан деб, деразадан тушиб турган айвон чироқларига умид билан қарарди. Хотинига топшириқ берган ўғли эртасига икки ҳафтага командировкага кетаётганини онасига айтмаганди.
Аксига олиб, кузнинг ҳам қовоғи очилмас, булутлар ҳам кампирга қасд қилгандек осмонда айлангани-айланган.
Худонинг унга раҳми келиб, ўша кунларда жияни кўргани келиб қолди.
Кампирга жон киргандек бўлди, оёқлари ҳам оғриқни унутиб, бир пайтлардагидек чаққон ҳаракатланишди. Ажин қоплаган юзи остида кўринмай қолган кўзи ғилт-ғилт ёшга тўлиб тугунчасини кўтариб чиқди.
Жиян–келин уни қучоқ очиб кутиб олди. У ҳам ишларди, лекин холасини ўтқизгани жой тополмай парвона бўларди.
Оғриқ бўш келавермагач, кампир секингина жиянига: — Мойдорим акангни уйда қолиб кетипти-да...
ҳаял ўтмай, келин кўтариб келган бир пакет дори-дармонни кўриб аёлнинг ичи увишди.
Келин кампирнинг оёғига кунига икки марта малҳам суртар, уч маҳал дори ичишини назорат қилар, бундан ташқари, аллақандай доривор гиёҳлардан оёғига ванна қиларди. Бунақа парваришни умрида кўрмаган кампир хижолат бўларди.
Парво яхшилигидан онаизорга бироз жон кириб, эт олди. Фақат ўн кундан буён на ўғли, на келини хабар олмаганидан жиянларининг олдида хижолат бўларди.
Унинг сиқилаётганини жияни ҳам сезди.
Кампирнинг кўзлари чарақлаб кетгандек бўлди.
Кампир шу куни уйқуга кетгунча «қўнғироқ қилган» ўғлини дуо қилиб ётди.
Жияниникида икки ой қолиб кетган кампир, охирги пайтларда юраги ғаш бўлаётганидан зорланиб, жиянига акангникига олиб бориб қўй деб туриб олди. Кампирни кўндира олмаган жияни кеча уни акасининг ҳовлисига олиб келганди. Ўғли одатдагидек уйда йўқ эди, келин кампирни совуққина кутиб олди. Йўлда чарчаган кампир овқат ҳам емай ухлаб


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21
​​Тонг ёришса-да, ҳеч ким нонуштага чақирмагач, секин-аста хонасидан чиқиб, эшик дастасига осилганча туриб қолди.
Айлана шаклида ясалган кенг зинанинг ушлайдиган тутқичи йўқлиги сабаб доим тушиб-чиқишга қийналарди.

​​ҳозир боши айланиб турган вақтда ундан тушиш кампир учун азобга айланди. У қадам босишга иккиланиб бор-йўғи бешта бўлган поғоналарга қараб ўйланиб қолди. Ундан суянчиқсиз тушиб олишга кўзи етмай, яна хонасига қайтиб кирди.
«Ўғлимнинг иши кўп-да, бўлмаса аллақачон зинага суянчиқ ясаб қўярди», ўйлади кампир ва қуш уйқу устунлик қилиб мизғиди. Бироздан кейин мамнун жилмайди, тушида кичик ўғли билан яшаган кенг, сув сепилган, райҳон ифори таралиб турадиган шинам ҳовлисида яйраб юрарди...

🌸 🌼🩵
❤15🤔4
Эрнинг вазифалари:

1. Аёлидан ва фарзандларидан хабар олиш;
2. Тўлақонли таъминлаш;
3. Болалар тарбиясида иштирок этиш;
4. Аёли билан дилдан суҳбат;
5. Оила аъзоларига таълим, тарбия ва илм олишига йўл очиб бериш;
6. Фарзандлари ва аёлини кунига 5 марта қучоқлаш;
7. Дам олишга олиб чиқиш ва совға саломлар;
8. Меҳр бериш;
9. Назорат ва қизғониш;
10. Аёлининг ҳатоларини юзма-юз ўтириб муҳокама қилиш;
11. Ҳар доим ёрдам бериш;
12. Ҳимоя.

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!SizgaManfaatli

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14
Ақлли мисралар кетма – кетлиги.


• Кўп гапиришдан кўра кўп эшитиш афзалроқ.

• Ҳеч нимага кўникиб қолманг, ҳатто одамларга ҳам. Чунки барчаси ўткинчи.

• Яхшилик қилинг ва уни сувга улоқтиринг. Ўрнига нимадир кутиб яшаш ақлли инсоннинг иши эмас.

• Ҳалол яшанг, чунки вақти келиб барча қилган ишларимизга барчамиз жавоб берамиз.

• Инсонлар олдида ақлли кўринишга ҳаракат қилиш керак эмас, ақлли инсонлар шундай ҳам омма ичида ажралиб тураверади.

• Ўлимдан қўрқиб яшашдан кўра, ҳаётдан баҳра олиб, завқланиб яшаш минг марта афзалроқ.

• Меҳнат қилинг. Орзуларингизни мақсадларга айлантиринг. Улар учун ўзингиз курашинг.

• Ҳар қандай вазиятда ҳам қалбан иш тутинг. Қалбингиз сизни ҳеч қачон алдамайди.

• Ҳиссиётларга келганда ҳеч қачон алдаманг. Ҳатто бировни ёмон кўрсангиз ҳам ошкор этинг. Севсангиз яширманг. Ахир ҳаёт сиз ўйлаганчалик узун эмас.

• Аёлларни кўкларга кўтаринг. Улар бўлмаганда ҳаёт ҳам бўлмас эди.

• Эркакларни ҳурмат қилинг. Уларнинг ҳаётда ҳеч ким боса олмайдиган ўрни бор.

• Шукр қилиб яшанг, аммо бундан ортиғига ҳаракат қилинг.

• Ҳар қандай вазиятда ҳам инсонлигингизча қолинг.

• Қўлингиздан келганча инсонларга ёрдам беринг.

• Ҳаммага “ҳа” деган жавобни беришдан олдин, ўзингизга нисбатан “йўқ“ деган сўзни айтмаётганингизга амин бўлинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16
Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

✍️Ўткир Ҳошимов
❤13👍5
Forwarded from REKLAMA HIZMATI @ErkatoyAdmin (Админ)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
#СУБҲИДАМ
-73-

* * *

Бу сафарги танлов натижасини Абдумажид ҳам , Суюма ҳам муштоқлик билан кутишарди. Орада Шаҳзод биринчи синфга чиқди . Суюманинг ишлари анча кўпайиб қолган эди . Шаҳзодга дарс қилдиришга алоҳида вақт ажратар , бу эса анчагина салмоқли эди . Танлов натижалари эса аввалгисидан кўра анча кечикди.

- Ўтмаганим рост . Шунинг учун овора бўлиб хабар ҳам жўнатиб ўтиришмаган ...

Суюманинг бу сўзларига Абдумажид эътироз билдирган бўлса- да , аммо ўзинг юрагини ҳам шубҳа-ю гумонлар эза бошлаган эди.
Абдумажид ҳам , Суюма ҳам танловдан умидларини узишган бир вақтда , сентябрь ойининг йигирманчи числосида фирманинг электрон почтасига бир мактуб келиб тушди .

Абдумажид уни ўқиш учун очганида кўзларига ишонмади :

Суюма финал босқичига йўлланма олган эди !

Танлов маъмурияти сафарнинг барча ҳаражатларини ўз бўйнига олган , Молдавияга бориш учун икки кишилик йўл ҳаққи ҳам шунинг ичида эди.
Танловнинг финал боқичи роппа-роса бир ойдан кейин - йигирманчи октябрда ўтказилиши маълум қилиниб , финалда қатнашиш шарти ҳам ёзиб юборилган эди.
Шарт эса ... жуда оддий эди : миллий услуб уйғунлигидаги либос- эркин мавзу.
Абдумажид иши юзасидан бу каби танловларга кўп қатнашган , турли давлатларда бўлган , у ердаги танловларда нуфузли ўринларни эгаллаган бўлса ҳам бу сафар ўзгача ҳаяжонланди.
Абдумажид бу гал барча ижодни Суюманинг ўзига ҳавола қилди :

- Ўзинг образ ярат , бу энди сенинг танловинг , - деди у Суюманинг ёрдам сўраб қилган мурожаатига.

Суюма Абдумажидга кўзларини катта- катта очиб қаради , нималарнидир англагандек бўлди , кейин шаҳдам қадамлар билан ижодхонага кириб кетди .

* * *
Хаш- паш дегунча , уч ҳафта ҳам ўтиб кетди .
Абдумажид ва Суюма Шаҳзод ва Робияни олиб йўлга тушдилар .
Улар самолётда аввал Россияга , сўнгра Молдавияга етиб боришлари учун кўп вақт сарфлаганлари йўқ эди .
Танлов мутасаддилари уларни аэропортда хуш тавозъе билан кутиб олдилар. Улар аввалдан тайёрлаб қўйилган меҳмонхонага жойлаштирилдилар. Меҳмонларга бир кун ҳордиқ чиқариб олишлари учун барча шароитларни муҳайё қилиб берилди . Эртаси куни шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига экскурция уюштирилди . Абдумажид , Суюма , Шаҳзод ва Робиялар дилдан яйрашди. Молдавиянинг пойтахти Кишинев шаҳри бу пайтда жуда сокин табиатда эди ... Ҳали Тошкентда иссиқнинг тафти қайтмаган бир вақтда бу ердаги ҳузурбахш енгил ҳаво кишининг руҳиятига ўзгача оромбахш кайфият бағишлаган эди...
Кечга томон меҳмонхонага қайтганларида, кун бўйи тинимлари бўлмаган болалар тезда уйқуга кетдилар ... Абдумажид билан Суюманинг кўзларидан уйқу қочган эди ... Улар эртанги ўтказилинадиган финал олдидан қаттиқ ҳаяжонга тушган эдилар ...
Танлов бошида иштирокчиларнинг умумий сони ўн беш минг нафардан ортиқ бўлган экан . Финалга саксон етти иштирокчи етиб келибди .
Ҳар бир иштирокчи тавсия қилган либос намойиши учун биттадан модель ажратилибди. Суюма ўзига ажратилган модель қизни рангпар чеҳрасига қараб ўйланиб қолди: " Йўўўқ , мени либосимдаги қиз образи бу қизга мутлақо тўғри келмайди"...

ХазонРезги
❤29👍14🥰8
​​#СУБҲИДАМ
-74-

Суюма тавсия қилган либос тақдимоти ўттиз саккизинчи рақам остида иштирок этиши керак эди. Абдумажид Шаҳзод ва Робия билан залнинг олдинги ўринларида ўтирар эди . У кўзлари тўрт бўлиб, Суюма тақдим этган либосни кийиб чиқадиган модель қизни кута бошлади .
Ниҳоят танлов бошловчиси уч тил- инглиз , рус ва ўзбек тилида Суюманинг номини эълон қилди :

- Кутиб оламиз ! Қаршингизда ўттиз саккизинчи рақамли иштирокчи Суюма Нодирова ! Ўзбекистоооон ! У томонидан тайёрланган миллий либос номи - "Соғинч ифори" !

Залдагилар диққатларини саҳнага қаратдилар. Бирдан саҳнага улар учун ўзгача услубда бўлган мусиқа янгради .
Барча дамини ичига ютиб модель қиз саллона қадам ташлаб чиқиб келишини кута бошлади .

Аммо ... Мусиқа садолари остида бошига қўндирилган тиллақоши устидан ташлаб олинган рўмолининг бир учи билан юзини ярим тўсиб оҳиста қадамлар билан саҳнага Суюма чиқиб келди . У саҳна марказида тўхтади ва озгина силтанган ҳаракат билан ўзини ортга олди . Шу аснода ўша ҳолатдан залга қараб эгилди.Қўллари тезда кўксига бориб таъзим бажо айлади .
Таъзим аста рақс билан жой алмашди...

Тун кечалар кўкда ҳилол кулиб турар ,
Ҳилолмисан ? Ҳилолдайин кулмайсанми ?
Сен кулмасанг бошгинамга осмон қулар ,
Сени қандай эъзозлашим билмайсанми ? !
Сен ҳам мени соғинганда йиғлайсанми ?!
Сени қандай эъзозлашим билмайсанми ?!

Суюма саҳнада шу қадар гўзал ҳаракатлар билан "сузар" эди- ки , ўтирганларнинг барчаси ўзини унутган , бутун вужудлари кўриш , тинглаш ва... энг асосийси юракка айланиб қолган эди .

Балки бедор , балки ором олиб шу чоғ ,
Тортадирсан ором ичра бир ўтли оҳ ,
Кўргин бизни не куйларга солди фироқ ,
Тушларингда мени қучиб ухлайсанми ,
Сен ҳам мени соғинганда йиғлайсанми ,
Менсиз ҳатто дунёларга сиғмайсанми,
Сен ҳам мени соғинганда йиғлайсанми...

Суюма рақс тушмас эди . Суюма саҳнада яшаётган эди . У барини унутган эди ... У бу рақсга бундан икки йил аввал тушган эди . Аммо ундаги Суюма... ҳозирги Суюма эмас эди.

Ранжимагин севгинг менга азоб десам ,
Ҳижронингда нечун бўлдим ҳароб десам,
Яна мени ўз ҳолимга қайтар десам,
Кўксимга бош қўйиб баттар тиғлайсанми ?!
Сен ҳам мени соғинганда йиғлайсанми?!...

Суюма барча чегараларни вайрон қилиб юборган эди . У рақс тушар ва ...бутун залдагиларни сеҳрлаб эди .

Суюма бор изҳорини рақсида ифода этар эди ...

Сенсиз қалбим фарёдларга тўлиб борар ,
Жонсиз жисмим лаҳза сайин сўлиб борар,
Бу дард мени минг бўлакка бўлиб борар ,
Севсанг агар ҳолим сўраб келмайсанми...
Сен ҳам мени соғинганда йиғлайсанми ?!..

Суюма мусиқа билан бирга тўхтади ... Залда жимлик ҳукмрон эди . Бир пайт Суюманинг оёқлари остига бир даста гул учиб тушди . Шунда бошланди . Суюманинг ён - атрофи гул ва гулдасталарга кўмилиб кетган , барча ўрнидан туриб тинимсиз Суюмани олқишлар эди ...

"Санъат сарҳад билмайди" деганлари шу экан- да .

Инсонларнинг кўнглига етиб бориш учун кўп ҳолларда тил билиш шарт бўлмай қолиши мумкин экан ...
Биргина мусиқа , рақс , юз ифодаси орадаги минглаб тўсиқларни лаҳзада кунфаякун қилиб ташлаши мумкин экан ...

Суюма ҳамма уни қутлаётган ушбу лаҳзаларда одамлар орасидан кўзлари билан Абдумажидни излар эди ...
Абдумажид бу сафар чидай олмаган эди . У Суюмани бу аҳволда кўришни истамаган ягона инсон эди ... Шунинг учун у

давоми бор

ХазонРезги
👍35❤31🔥8🤔3🥰1
#Воқеа
“КИШТ-КИШТ” ВОҚЕАСИ
Фазилатли бир аёл ушбу  воқеани сўзлаб берган эди:
– Тобим бўлмай шифохонага бордим. Кириш учун  рақамимни олдим ва навбатимни кута  бошладим. Бироздан сўнг ёшгина қиз келиб, навбат рақамини олиб ўтирди.
У чиройли кийинган ва ўзига анча оро берган эди. Эркаклар унга беихтиёр қарай бошлашди. Ичимда қандайдир овоз унга насиҳат қилишимга ундарди. Иккиланиб ўтирдим, кейин Аллоҳга таваккал қилиб, ёнига бориб ўриндиққа секин чўкдим. Салом бердим ва мулойимлик билан  танбеҳ бера бошладим. Аллоҳнинг амрига хилоф иш қилаётганини юмшоқлик ила тушунтирдим. Бироқ қиз гапларимни ёқтирмай овозини  баландлатиб, унинг ҳаётига аралашмаслигимни, қандай хоҳласа шундай кийинишини, унга ҳеч ким хўжайин эмаслигини, ҳали ёш экан, хоҳлаганича кийинишини айтиб, жеркиб берди.
Ўзи айтганидек, “бу унинг ҳаёти, истаган кийимини кияверсин”. Хафа бўлиб, жойимга қайтиб ўтирдим. Лекин ичимдаги бир овоз мени тинч қўймас эди: “Нима учун унга ўлим ва охират  ҳақида сўзламадим? Бу юриши унинг шахсий ҳаёти бўлса, ўлим ва охират шахсий ҳаёти эмас-ку!”
Яна унга табассум билан юзланиб, мурожаат  қилдим:
– Қизим, биргина саволимга жавоб берсангиз. Майлими  сўрасам?..
Қизнинг энсаси қотиб уф тортди ва менга чимирилиб қараб:
– Яна нимани сўрамоқчисиз, хола? Сўрасангиз сўранг! – деди жеркиб.
– Ёшман, ёшлигимда шунақа юриб қолишим керак деяпсиз. Лекин ўлим фариштаси ҳозир келиб қолса, унга нима деб  жавоб берган бўлардингиз?
Қиз сақич чайнай бошлаб, телефонидан бош кўтарди ва менга масхараомуз қаради. Унинг назарида мен панд-насиҳатлари билан ҳамманинг асабини эговлайдиган, рўдапо кийимдаги, замондан ортда қолган семиз кампир эдим, ўзи эса ақлли ва замонавий қиз эди гўё.
Ундан жавоб кутардим. Кошки у саволимга жавоб бермаганида эди! Ўшанда у шундай деди:
– Ўлим фариштаси дейсизми? – кулди қиз. – Кишт-кишт деб ҳайдаб юбораман.
Бу жавобни эшитиб, анг-танг ҳолда қолдим. Бироқ қиз билан гаплашиб ўтиришга вақт йўқ эди. Қиз саволимга жавоб берган аснода худди чақмоқ чаққандек шифохона экранида менинг навбат рақамим кўриниб, овоз жаранглади. Ўрнимдан туриб, шифокорнинг ҳузурига кирдим. Ҳолим касаллигимдан эмас, ҳалиги қизнинг айтган гапларидан оғирлашганди. Қандай қилиб бундай сўзларни айтди? Панд-насиҳатларим ёқмай, менга аччиқ қилиб оғзидан чиқиб кетдими? Бундай гапларни айтиш ўйин эмаслигини, наҳотки, у билмаса?!
Нафақат гапиришга,  балки бу ҳақда ўйлашга ҳам  қўрқардим...
Шифокор кўригидан  чиқдим ва кутилмаганда йўлакдаги ғала-ғовур ва югур-югурга гувоҳ бўлдим. Шифокор кўригига келган бир талай аёллар ва шу ерда ишлайдиган ҳамширалар кимнингдир бошига тўпланиб туришарди.
– Юраги урмаяпти... Тамом...
– Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун... – деган гапларни эшитдим.
“Шифокор қабулига келган беморлардан бири вафот этибди-да”, деб яқинроқ бордим ва тўпланиб турганлар орасидан бош суқиб, ўриндиқда ётган одамга қарадим. Қарадиму, кимни кўрдим денг! Бу ўша  қиз эди. Соғлиги безовта қилиб, шифохонага келган эди-ю, шифокор кўригига киришга улгурмасдан жон таслим қилганди.
Мен ҳайратдан қотиб қолгандим. Нега боя бу қизни кўрганимда ичимда товуш пайдо бўлди? Унга мен баҳона тавба қилишга охирги имкон юборилган эди. Қиз эса бу имконни ўтказиб юборганди. Ўтказиб юбориш ҳам гапми, бу имкондан фойдаланмай тескари гапларни айтганди.
– Бирор гап айтдими? – сўрадим атрофимдагилардан.
– Йўқ, ҳеч нарса демади. Қўлидан телефони тушиб, бирдан ранги оқариб, кўзлари олайиб, шилқ этиб ёнига йиқилди, – дейишди менга.
Ўлим фариштаси келган эди. У эса “кишт-кишт” дейиш у ёқда турсин, бирор сўз ҳам айтолмаганди...
(Манба: интернет)

 

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29🔥6😢2
#СУБҲИДАМ
-75-

болаларни олиб зални тарк этиб чиқиб кетган эди.
Суюма ҳеч қаерга сиғмай кетди. Бу бегона шаҳарда ўзини ёлғиз қолиб кетгандек ҳис қилди. Абдумажидсиз олган олқишлари , шаънига чалинган қарсаклар, залга йиғилган минглаб инсонларнинг эътирофи татимай кетди ...

Шунда Суюма битта нарсани тушуниб қолди ! ! !

У Фозилни қанчалар севса ..., Абдумажидни шунчалар ( ! ) қадрлар экан !

Суюма бу ёруғ оламда севги, муҳаббат , ишққа тенг бу туйғу нима эканлигини англай олмай энтикди ...
Билгани шу бўлди-ки , Абдумажид унинг учун ўрнини ҳеч ким боса олмайдиган ва ҳеч қачон кечиши мумкин бўлмаган инсон бўлиб улгурибди...

Суюма биргина юраги шу топда қоқ ўртасидан бўлиниб кетганлигини ҳис қилди. Унинг муҳаббат деб ном олган қисмида Фозил маҳзун жилмайиб кўринса, инсонийлик деб аталган қисмида Абдумажид ҳокисор кулимсирарди ...

Суюма саҳнадан тушгач , танлов маъмурияти ўн дақиқалик танаффус эълон қилди ва барчадан ўз жойларида ўтириб туришларини сўради . Бундай ҳолатни юзага келишида Суюма ва унинг рақси "айбдор" эди .
Зумда саҳнага тўртта махсус кийимлик йигитлар югуриб чиқишди. Улар саҳнада ва ерларда ёйилиб ётган гулдасталарни йиғиштиришга тушдилар , аммо бунга анча вақт кетишини ҳис қилиб яна қўшимча ёрдам кучи чақирдилар.
Суюма эса кийиниш ҳонасида ярим соатча бошини кафтлари орасига олиб сўзсиз ўтирди . Сўнгра бир қарорга келгандек бошини дадил кўтарди, оҳиста иншоотнинг орқа тарафдаги чиқиш эшигидан чиқиб кетди . У ўзлари жойлашган унча узоқ бўлмаган меҳмонхонага елдек учди . Суюма меҳмонхонанинг тегишли номерига кирганида Абдумажиднинг Робияни қўлида кўтариб олганча аллалаб ухлатаётганининг устидан чиқди.
Абдумажид ички сезги билан Суюманинг хонага кирганини сезди... Индамади ... Қўлида ухлаб қолган Робияни дивандаги ухлаётган Шаҳзоднинг ёнига авайлаб ётқазди ...
Абдумажид ҳамон ўзига сўзсиз тикилиб жавоб кутаётган Суюмага яқинлашди . Унга бақамти келиб дардли тикилди ...
Суюма ундан кўзларини олиб қочмади...
Абдумажид унинг сочларига қўл узатди , аммо тегинмади :

- Мени кечир ...
Кечира олсанг , кечир...

Абдумажиднинг овози шу қадар дардли ва ялинчоқ эдики, уни тинглаган одам бу овоз соҳибининг юраги парча- парча бўлиб кетганлигини фаҳмлаши қийин эмас эди...

Суюма унинг кўзларидан барини ўқиди ...

Суюма унга барча сирлари аён бўлиб қолганлигини тушунди ...

Суюма ўзини оқлаш учун ҳеч нима демади ...

Суюма Абдумажидни айбдор санамади ...

Суюма Абдумажид билан чексиз уммонда сузаётган бир қайиқдаги икки ҳамроҳга қиёс қилди ўзини ...
Икковларининг тақдирлари ёлғиз Аллоҳнинг измида бўлган ночор йўловчиларга ... Аммо бу йўловчилар саодатли ҳам эдилар , сабаби улар асл инсон эдилар , бир- бирларини қўллайдиган асл инсон...

Суюма шу топда Абдумажиддек инсон билан дунёга нур берган Аллоҳга чексиз шукр қилар эди ...

Улар шу куни танловга ўтказилаётган жойга қайтиб бормадилар ...

Танлов натижаси эртаси куни оқшомда эълон қилинадиган бўлди . Кечки соат ўн тўққизларда гала концерт бошланди. Дунёнинг турли бурчакларидан таклиф қилинган ўз ишининг моҳир ижрочи санъаткорлари иштирокидаги концерт йиғилганларга ўзгача кайфият бахш этди .
Концертнинг авж нуқтасида Халкаро кўрик- танлов ҳайъати раиси - Мишель Пабло ҳоним саҳнага кўтарилди .
У кўрик- танловнинг мақсад ва вазифалари ҳақида қисқача тўхталиб , финал босқичида қатнашган барча иштирокчилар учун алоҳида имтиёз берилиши , улар беш йил давомида ўзлари истаган давлатда тажриба алмашишлари мумкинлиги, яратган либослар тўплами ўттиздан ошиқ таниқли журналларда чоп этилиши ҳуқуқини қўлга киритганлиги каби имкониятларни эътироф этиб ўтди.

- Энди эса танловимизнинг сараланган кучли ўнталигини саҳнага таклиф қиламан,- деди Мишель хоним, - демак бошладик

Бутун залга жимлик чўкди

- Рани Рай - Ҳиндистон
- Алина Клименько - Украина
- Елена Захарова - Россия
-

- Суюма Нодирова - Узбекистан ..

Суюма ўз номи чиққанида даставвал ҳеч нарсага тушунмади... Атрофидагилар "Тур

ХазонРезги .
❤56👏17
ФАХРЛИ ЎҒЛОНЛАР .

,, Пахтакор -- 79 ,, ўғлонларининг ёрқин хотирасига бағишланди .

##

Осмонда милтирар саноқсиз юлдузлар ,
Улар бугун кўпайиб қолдими ,
Наҳот ўзбекнинг мард ўғлонлари ,
Юлдузга айланиб қолдими .

Миллий ғурурини номи елкасида ,
,, Пахтакор ,, дея ҳайқириб эли ,
Мусофир юрт ўлкасида ,
Осмон қорайиб , ўртанди дили .

Кўкка парвоз айлаган руҳлар ,
Кутиб олсин уларни ҳурлар ,
Ўғлонларни эслаганда доим ,
Ёғилсин омондан беҳисоб нурлар .

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ .

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍8❤3👏2😢1
Бугун бу моҳир футбол ўйинчиларининг ҳалок бўлганига 47 йил бўлибди .
Аллоҳим рахматига олган бўлсин 🤲

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢11🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭐🌛Хайрли Тун Азизлар.

✨Аллох сизга шундай БАХТ берсинки,
✨ Бахтлиман деганлар ХАВАС билан карашсин.
✨ Аллох сизга шундай МУХАББАТ берсинки,
✨ Бу мухаббат киссаси обадий булсин.
✨ Аллох сизга шундай УМР берсинки,
✨ Уни хар дақиқаси мазмунли утсин.


➡️Яқинларга юбориб қўямиз


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Дунёни борича қабул қилсангиз, шундагина яшаш осонроқ бўлади... Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг. Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун эса, сабр қилинг...

Доимо яхши ниятда бўлинг, зеро ниятингизни гапирмасангиз-да эшитадиган Зот бор..!

Ассалому алайкум қадрдонлар! Бугунги кунингиз яхшиликларга бой бўлсин! 🥰
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

🌤🌹 Ассалому алайкум!

🔢🔢—🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🌸 Чоршанба тонги муборак бўлсин!

🌸Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракотли бўлсин!

🌸Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! 😊

🤩Дуоларингиз ижобат, ниятларингиз амалга ошсин! 🌸Юзингиздан табассум, қалбингиздан эзгулик аримасин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
🥰7❤4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим , ҳамма яхшими .
Эрталабги салқинда ишларимни қилиб олай деб елиб югуриб юрибсизми ....
Чарчаманг , омадингизни , соғлиғингизни берсин .
Фарзандлар роҳатини кўриб юриш ҳаммамизга насиб этсин .

Ҳар қанча муаммо , ҳар қанча ташвиш ўтади , бекорга айтмайдилаку
,, ойнинг ўн беши қоронғу , ўн беши ёруғ ,, деб .

ИнШаАллоҳ ҳамманинг ҳаётида фақат ёруғ кунлар бўлгай .
Аллоҳга бехисоб шукур .

Бекатда автобус кутиб турар эканман катта кўчадан светофорнинг тўхташ ишорасидаги қизил чироққа ҳам тўхтамай , огоҳлантирувчи сигналини қаттиқ ва тўхтовсиз чалганича иккита ўт ўчириш машиналари кетма кет зувиллаб ўтиб кетди .
Яқин атрофда осмонга қуюқ қора тутун ўрламоқда эди , ҳрйнаҳой ўша ерга шошилди бу машиналар ....
Фалокатлардан асрасин Аллоҳим , жонга зарар бермасин ....
Тинчлик бўлсин илоҳим .

Ўзингизни эҳтиёт қилинг , Ўзи асрайди сизни .
ШАХЗОДАнгиз 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤18👏7🥰2
#СУБҲИДАМ
-76-

ўрнингдан, саҳнага кўтарил! " дея имо - ишора қилганларида ҳеч нарсага тушунмади, довдиради .
Суюма шунча одамлар орасидан Абдумажидни қадрдон овозини эшитди :

- Суюма , турақол энди... Бўлақол ...

Суюма Абдумажиднинг овозига бўйсунди , аста ўрнидан туриб саҳнага юра бошлади , аммо беш қадам юрмай нимадир уни тўхтатган бўлди , ортига ўгирилди ...

- Суюмааа, биз сен билан ...

Суюма Абдумажиднинг овозидан куч олгандек , масофанинг бу ёғини дадиллик билан босиб ўтди. У қолган иштирокчилар қаторидан жой олар экан , бошини баланд кўтариб саҳнадан залдагиларга қаради .

Мишель хоним ўн нафар иштирокчини қўллаб қарсак чалаётган мухлисларни қўли билан тўхтатди :

- Энди хаъкамлар ҳайъати томонидан кўйилган баллар асосида ўринларни эгаллаймиз .
Тўққизинчи ўрин соҳибаси Жазоирлик қатнашчимиз - Севда Камол ...

Суюманинг қулоқлари том битди ... Ўзини саҳнада эмасдек ҳис қилди. Кўзига шу ерга етиб келгунча бўлган воқеалар мардондек тизилиб тизилиб келди.
Суюма қаттиқ чалинган чапаклар зарбидан ўзига келганидек бўлди:

- Учинчи ўрин соҳибаси мафтункор Рани Рай...

Қарсаклар остида Ранига диплом ва сертификат топширилди

- Иккинчи ўрин соҳибаси - Селена Жолли - Америка Қўшма штатлари
Яна қарсаклар , яна эътирофлар ва табриклар...

Навбат биринчи ўринни эгаллаган иштирокчини эълон қилишга келди. Барча нафасини ичига ютди . Зал тўфон олдидан борлиққа чўкадиган сукунатга чўмгандек эди гўё... Бу сукунатни Мишель хонимнинг тантановор овози бузди :

- Биринчи ўрин соҳибаси Алина Клименько - Украина ...

Алина қарсаклар остида йиғилганларга таъзим бажо келтирди...

Суюма ҳам баланд бўйли , келишган бу қизни самимий қутлаб берилиб қарсак чалар экан ич- ичидан "Ҳақиқатда муносиб берилган баҳо" дея такрорлар эди .

Суюма Мишель ҳоним уни саҳнага чақириб , фамилиясини нима учундир айтмаганига ҳайрон бўлмас, ҳатто тадбир нашидасидан ўзини бу сафда нима учун турганлигини ҳам унутгандек бўлди.

Шу вақт Мишель хоним қўлидаги рўйҳатга бир кўз югуртириб , кеча Суюмани чиқишини ўзбек тилида эълон қилган йигитга гап ташлади . Йигит ўзбек эмас эди, афтидан у кавказликлардан эди , ўзбек тилини ҳам озроқ акцент билан гапирар эди . Йигит илдам келиб Мишель хонимни қўлидаги қоғозни олди ва залга мурожаат қилди :

- Мишель хоним бу иштирокчини ўрнини ўз тилида эълон қилишимни сўрадилар .
Залдагилар ўзбек тилига тушунмасликлари кафтдек аён эди , аммо у йигит овозидаги тантановорликни сусайтирмади :

- Бугунги кўрик- танловимизнинг мутлоқ ғолибаси , гран- при совриндориииии - Суюмаааа Нодироооовааааа ! ( охирги сўзлар эса бор овозда бақириб айтилди:) Ўзбекистоооооооооннн !!!

Минглаб инсонлар йигитнинг "Гран- при" деган сўзининг ўзиданоқ барча сўзга тушуниб бўлган эдилар .

Зал худди кечаги каби оёққа турди . Ҳамма тўхтамай қарсак чалар ва "Браво, брависсимо " дея олқиш ёғдирар эди .

ХазонРезги
❤43👍21😢10
ОНАМНИНГ ДУОСИ ....✍

Жисмим меҳнатдан толганида ,
Қаламим ҳам тебранмай қолганида ,
Дилимга махзунлик соя солганида ,
Онамнинг дуоси асрайди мени .

Олисларда умиднинг чироғи милтираб ,
Кўнглим соҳир ҳислардан титраб ,
Ўйловлар ишончим олганида ,
Онамнинг дуоси асрайди мени .

Ҳар нафас , ҳар лаҳза балки биргадир ,
Жигарлар бир бирига тиргакдир ,
Дўстдан ҳамдард излаб борганимда ,
Онамнинг дуоси асрайди мени .

Ҳаёт чархпалаги айланар тинмай ,
Хато қилдик билиб билмай ,
Биламан ҳар қадам қоқилганимда ,
Онамни дуоси асрайди мени .

ШАХЗОДА
САТТОРОВА ✍
❤16
(Т)ўй

Бугун амаким ўғлини уйлантирди. Ҳамма хурсанд. Мен ҳам. Энг оҳорли кийимларимни кийдим. Сочларим фалон сўмга турма-
кланган. Эгнимда ҳам унча-мунча қизлар киймаган оқшом либоси. Ҳар-ҳар замонда оёғимдаги қиммат туфлимга қараб ҳаволаниб қўяман. Бу даврада энг гўзали ўзим! Энг сара кийимларни кийган малак!..
Стол остига разм солар эканман, э-эски оёқ кийимига кўзим тушди. Қизиқ, кимники экан? Тўйга ҳам шунақа туфли киядими?
Тавба! Эгаси ...онам экан. Уялиб кетдим... Онамнинг туфлисидан эмас, ўзимдан...

Дилобар Аслиддин қизи

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢18❤11⚡1🤔1