This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг
Дунёни борича қабул қилсангиз, шундагина яшаш осонроқ бўлади... Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг. Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун эса, сабр қилинг...
Доимо яхши ниятда бўлинг, зеро ниятингизни гапирмасангиз-да эшитадиган Зот бор..!
Ассалому алайкум қадрдонлар! Бугунги кунингиз яхшиликларга бой бўлсин! 🥰

❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
🌤🌹 Ассалому алайкум!
🔢🔢—🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🌸 Чоршанба тонги муборак бўлсин!
🌸Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракотли бўлсин!
🌸Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! 😊
🤩Дуоларингиз ижобат, ниятларингиз амалга ошсин! 🌸Юзингиздан табассум, қалбингиздан эзгулик аримасин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

🥰7❤4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадрдонларим , ҳамма яхшими .
Эрталабги салқинда ишларимни қилиб олай деб елиб югуриб юрибсизми ....
Чарчаманг , омадингизни , соғлиғингизни берсин .
Фарзандлар роҳатини кўриб юриш ҳаммамизга насиб этсин .
Ҳар қанча муаммо , ҳар қанча ташвиш ўтади , бекорга айтмайдилаку
,, ойнинг ўн беши қоронғу , ўн беши ёруғ ,, деб .
ИнШаАллоҳ ҳамманинг ҳаётида фақат ёруғ кунлар бўлгай .
Аллоҳга бехисоб шукур .
Бекатда автобус кутиб турар эканман катта кўчадан светофорнинг тўхташ ишорасидаги қизил чироққа ҳам тўхтамай , огоҳлантирувчи сигналини қаттиқ ва тўхтовсиз чалганича иккита ўт ўчириш машиналари кетма кет зувиллаб ўтиб кетди .
Яқин атрофда осмонга қуюқ қора тутун ўрламоқда эди , ҳрйнаҳой ўша ерга шошилди бу машиналар ....
Фалокатлардан асрасин Аллоҳим , жонга зарар бермасин ....
Тинчлик бўлсин илоҳим .
Ўзингизни эҳтиёт қилинг , Ўзи асрайди сизни .
ШАХЗОДАнгиз 😘
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤18👏7🥰2
#СУБҲИДАМ
-76-
ўрнингдан, саҳнага кўтарил! " дея имо - ишора қилганларида ҳеч нарсага тушунмади, довдиради .
Суюма шунча одамлар орасидан Абдумажидни қадрдон овозини эшитди :
- Суюма , турақол энди... Бўлақол ...
Суюма Абдумажиднинг овозига бўйсунди , аста ўрнидан туриб саҳнага юра бошлади , аммо беш қадам юрмай нимадир уни тўхтатган бўлди , ортига ўгирилди ...
- Суюмааа, биз сен билан ...
Суюма Абдумажиднинг овозидан куч олгандек , масофанинг бу ёғини дадиллик билан босиб ўтди. У қолган иштирокчилар қаторидан жой олар экан , бошини баланд кўтариб саҳнадан залдагиларга қаради .
Мишель хоним ўн нафар иштирокчини қўллаб қарсак чалаётган мухлисларни қўли билан тўхтатди :
- Энди хаъкамлар ҳайъати томонидан кўйилган баллар асосида ўринларни эгаллаймиз .
Тўққизинчи ўрин соҳибаси Жазоирлик қатнашчимиз - Севда Камол ...
Суюманинг қулоқлари том битди ... Ўзини саҳнада эмасдек ҳис қилди. Кўзига шу ерга етиб келгунча бўлган воқеалар мардондек тизилиб тизилиб келди.
Суюма қаттиқ чалинган чапаклар зарбидан ўзига келганидек бўлди:
- Учинчи ўрин соҳибаси мафтункор Рани Рай...
Қарсаклар остида Ранига диплом ва сертификат топширилди
- Иккинчи ўрин соҳибаси - Селена Жолли - Америка Қўшма штатлари
Яна қарсаклар , яна эътирофлар ва табриклар...
Навбат биринчи ўринни эгаллаган иштирокчини эълон қилишга келди. Барча нафасини ичига ютди . Зал тўфон олдидан борлиққа чўкадиган сукунатга чўмгандек эди гўё... Бу сукунатни Мишель хонимнинг тантановор овози бузди :
- Биринчи ўрин соҳибаси Алина Клименько - Украина ...
Алина қарсаклар остида йиғилганларга таъзим бажо келтирди...
Суюма ҳам баланд бўйли , келишган бу қизни самимий қутлаб берилиб қарсак чалар экан ич- ичидан "Ҳақиқатда муносиб берилган баҳо" дея такрорлар эди .
Суюма Мишель ҳоним уни саҳнага чақириб , фамилиясини нима учундир айтмаганига ҳайрон бўлмас, ҳатто тадбир нашидасидан ўзини бу сафда нима учун турганлигини ҳам унутгандек бўлди.
Шу вақт Мишель хоним қўлидаги рўйҳатга бир кўз югуртириб , кеча Суюмани чиқишини ўзбек тилида эълон қилган йигитга гап ташлади . Йигит ўзбек эмас эди, афтидан у кавказликлардан эди , ўзбек тилини ҳам озроқ акцент билан гапирар эди . Йигит илдам келиб Мишель хонимни қўлидаги қоғозни олди ва залга мурожаат қилди :
- Мишель хоним бу иштирокчини ўрнини ўз тилида эълон қилишимни сўрадилар .
Залдагилар ўзбек тилига тушунмасликлари кафтдек аён эди , аммо у йигит овозидаги тантановорликни сусайтирмади :
- Бугунги кўрик- танловимизнинг мутлоқ ғолибаси , гран- при совриндориииии - Суюмаааа Нодироооовааааа ! ( охирги сўзлар эса бор овозда бақириб айтилди:) Ўзбекистоооооооооннн !!!
Минглаб инсонлар йигитнинг "Гран- при" деган сўзининг ўзиданоқ барча сўзга тушуниб бўлган эдилар .
Зал худди кечаги каби оёққа турди . Ҳамма тўхтамай қарсак чалар ва "Браво, брависсимо " дея олқиш ёғдирар эди .
ХазонРезги

❤43👍21😢10
ОНАМНИНГ ДУОСИ ....✍
Жисмим меҳнатдан толганида ,
Қаламим ҳам тебранмай қолганида ,
Дилимга махзунлик соя солганида ,
Онамнинг дуоси асрайди мени .
Олисларда умиднинг чироғи милтираб ,
Кўнглим соҳир ҳислардан титраб ,
Ўйловлар ишончим олганида ,
Онамнинг дуоси асрайди мени .
Ҳар нафас , ҳар лаҳза балки биргадир ,
Жигарлар бир бирига тиргакдир ,
Дўстдан ҳамдард излаб борганимда ,
Онамнинг дуоси асрайди мени .
Ҳаёт чархпалаги айланар тинмай ,
Хато қилдик билиб билмай ,
Биламан ҳар қадам қоқилганимда ,
Онамни дуоси асрайди мени .
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
Жисмим меҳнатдан толганида ,
Қаламим ҳам тебранмай қолганида ,
Дилимга махзунлик соя солганида ,
Онамнинг дуоси асрайди мени .
Олисларда умиднинг чироғи милтираб ,
Кўнглим соҳир ҳислардан титраб ,
Ўйловлар ишончим олганида ,
Онамнинг дуоси асрайди мени .
Ҳар нафас , ҳар лаҳза балки биргадир ,
Жигарлар бир бирига тиргакдир ,
Дўстдан ҳамдард излаб борганимда ,
Онамнинг дуоси асрайди мени .
Ҳаёт чархпалаги айланар тинмай ,
Хато қилдик билиб билмай ,
Биламан ҳар қадам қоқилганимда ,
Онамни дуоси асрайди мени .
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤16
(Т)ўй
Бугун амаким ўғлини уйлантирди. Ҳамма хурсанд. Мен ҳам. Энг оҳорли кийимларимни кийдим. Сочларим фалон сўмга турма-
кланган. Эгнимда ҳам унча-мунча қизлар киймаган оқшом либоси. Ҳар-ҳар замонда оёғимдаги қиммат туфлимга қараб ҳаволаниб қўяман. Бу даврада энг гўзали ўзим! Энг сара кийимларни кийган малак!..
Стол остига разм солар эканман, э-эски оёқ кийимига кўзим тушди. Қизиқ, кимники экан? Тўйга ҳам шунақа туфли киядими?
Тавба! Эгаси ...онам экан. Уялиб кетдим... Онамнинг туфлисидан эмас, ўзимдан...
Дилобар Аслиддин қизи

😢18❤11⚡1🤔1
#Ҳаётий ҳикоя
ҚУЛОҚСИЗ ҚОЗОН
ёки қайнона эмас, она ҳақида
Қўлингизга келин бўлиб тушганимга ўттиз уч йил бўлибди. Бу орада меҳрингиз булоғидан қизингиздек қонсам, баъзан қаҳрингиз қиличида ҳам кесилгандек бўлдим. Лекин шу кунга келиб, бугун сизнинг ўрнингиз, муҳаббатингиз ва қадрингизни билдим…
Эсингиздами, янги келинчак бўлиб Тошкентга ўқишга кетишимдан бир кун аввал бир сават ёғли кулча ёпиб бергандингиз. Онамнинг олдига бориб мақтандим:
–Бувим менга ёғли, ширин патир-кулча қилиб бердилар. Уч йил Тошкентда ўқибману бирор марта ана шундай нон ёпиб қўлимга бермабсиз-а?
Онам кулиб “Энди у сенинг онанг, яна кўп марта ана шундай патирчалар ёпиб бераверади, патир-кулчаларинг билан ўша ерда тошдек қотгин” дедилар.
* * *
Ўқишдан келганимнинг эртасига ухлаб қолиб, бир оз кечроқ турибман. Ҳовлига чиқсам, ўчоқнинг олдида куймаланяпсиз. Қайнотам раҳматли нега чойни ўчоқда қайнатаётганлигингиз билан қизиқди.
–Бугун бирам ўчоқдаги чойни ичгим келдики…Ўчоқ чойининг таъми бошқача-да,–дедингиз.
Ўчоқнинг чойини маза қилиб ичдик. Ўз уйимни йиғиштиргани кирганимдагина кўзим электр “сувқайнатгич”га тушди. Уни эрталаб жойига олиб чиқиб қўйиш ёдимдан кўтарилган экан. Келини тушмагур ҳали ўрнидан турмаганидан “сувқайнатгич”ни сўролмай, мактабга кетаётган ўғиллари нонуштасига чой кечикмаслиги учун – ўчоқда сув қайнатган экансиз ўшанда. Ўчоқ, ухлаб қолган келинларига дакки бераётган қайноналарни кўрганимда айбимни билдирмаслик учун тутунда кўзларингиз ачишиб чой қайнатган кунингиз кўз ўнгимда гавдаланаверади.
* * *
Олти келинингизнинг бари оилада тўнғич қизлар эди. Келин бўлганида ҳам рўзғор юмушларини эплаб бажара олмайдиган биз ношудларни йўлга солгунча эсингиз кетди. “Олтита жиннини шинни қиламан деб ўзим тугадим” дея гоҳи куйиб, гоҳи кулардингиз. Жинни эмасмиз-ку, дердик биз ҳам ичимизда.
Бир марта саватдаги нонни тандирнинг ёнига олиб кетаётганимда тоғорадаги кул устига барчасини қўлимдан тушириб юборганимни кўриб “кулини қоқиб олаверинг, югуринг, тандир совиб қолади, дарров бошқатдан ясаб чиқинг”, дея кулиб қўйганингизда ўзимни нотавондек сезсам ҳам юзингизда норозилик аломати кўрмаганлигим учун хурсанд бўлиб нонларни бошқатдан ясаб чиқдим.
* * *
Эслайсизми, қаҳратон қиш кунларининг бирида кичик қозончани омборхонадан олиб чиқишни буюрдингиз. Кирсам, ичидаги сув совуқдан музлаб қотиб қолибди. Музини харчанд олай десам, эплолмадим. Қозонни ерга бир урдим. Нимадир учиб тушгандек бўлди. Музи кўчиб тушяпти шекилли, деб ерга қарата қаттиқроқ отдим. Яна “муз” кўчди. Қарасам, учаётган муз бўлакчалари эмас, темир қозончанинг қулоқлари экан. Икки қулоғидан айрилган қозонни қилт этиб ҳам қўймаган музи билан олдингизга шумшайиб олиб кирдим.
–Ие, бунинг қулоқчалари қани?– дедингиз ҳар галгидек ҳушёрлик билан нима бўлганлигини сезиб.
–Учи-и-иб кетди,–дедим ва нима учун “учириб юборганим”ни оқлай бошладим.
–Афанди қиз, уйга олиб кирсангиз, печкадаги оловга қўйсангиз, ўша муз бир дақиқада эрирди-ку,–дея ҳар домгидек яна кулиб овқат қилишга ундадингиз.
Мендан кейин хонадонимизга тушган беш келин ва невараларнинг нега бу қозонча қулоқларининг иккитаси йўқлиги ҳақидаги узлуксиз саволларига тафсилотини латифа қилиб айтиб келдингиз. Қулоқсиз қозон эса мен қулоқсиз келиннинг эпсизлигини ёдга солиб, сизнинг катта қалбингизни намоён қилиб, ҳамон ошхона четида беркингандек бўлиб туради…
* * *
Фарзандли бўлганлигим учун Тошкент Давлат университети журналистика факультетининг кундузги бўлимидан сиртқисига ўтказдим. Қизимни сизга ташлаб имтиҳонларни топширгани ўқишга кетдим. Дилбандимсиз бир ойни қандай ўтказганлигимни ҳозир ҳам айтиб беролмайман. Имтиҳонларни якунладиму Фарғонага чопдим. Уйга келсам, боламни олиб қишлоққа кетган экансиз. Турмуш ўртоғимга тезроқ қизимни кўрмасам юрагим ёрилишини айтиб, қишлоққа қараб йўл олдик.
Менинг ўқишдан қайтадиган кунимни билиб сиз эса Фарғонага отлангансиз. У пайтлар уяли алоқа йўқ, бир-биримиздан бехабар йўлда учрашмай биз сизникига, сиз бизникига келганмиз.

❤34👍3
Уйимиз қулфлигини кўриб, қўшнилардан суриштириб, онаизорни боласи дийдорига тезроқ тўйдириш учун яна қишлоққа учгансиз. Биз эса қизим ва сизни уйдан тополмай ноилож Фарғонага қайтганмиз. Қишлоққа бориб, ўғлингиз ва келинингизнинг қайтиб кетганлигини эшитиб, сиз яна шаҳарга боргансиз. 100 кмдан узоқ масофадаги йўлни неварангиз ва каттагина тугун билан уч-тўрт марта у ёқ-бу ёққа автобусда босиб ўтиб, ярим тунда олдимизга кириб келгансиз. Мен қизимни қучоқлаб, сиз мени бағрингизга олиб тоза йиғлаганмиз. “Ўқишини битириб олсин дейишса, шоштирмай мен ўлай” деб қизим билан бир ойлик айрилиқ учун ўзингизни айблагансиз.
* * *
Мендан кейинги овсиним бошқоронғуликнинг энг ёмон ҳолатини бошдан ўтказган. Қизиқ жойи, у сизни кўрмасликка бошқоронғу бўлган, яъни сизни кўришга тоқати йўқ эди. Унинг “ёзилиб кетгунча” бўлган вақтида сиз ҳар куни “лозиманда”га баҳона излардингиз. “Фалончининг келини туғибди, йўқлаб қўяй”, “писмадончи уйида касал ётибди, олдида пича ўтириб ҳолидан хабар олиб келай”, “анави қўшнининг қизи алоҳида уйга кўчиб чиқибди, уй тўйига боролмадим, тўшак олиб борай” билан кунларингизни атрофда, бегона жойларда ўтказдингиз.
Бошқоронғулиги тарқаб, нима бўлганига ҳамон ўзининг ҳам ақли етмай турган овсинимга:
–Ҳа, энди мени сал-пал кўргингиз келиб қолдими?– дея бағрингизни очиб самимий кўришгансиз. Тўрт болали бўлиб, ўтган кузда ўзи ҳам иккинчи келин олган, яқинда бешинчи невара кўрган овсиним ва унинг фарзандлари ана шу ўттиз уч йил аввалги “ғалати келин”ингизнинг ҳолатини тушунганингиз ва “қайнонасини кўришни хоҳламаётгани сабаб” уни ҳайдаб юбормаганингиз учун сиздан бир умр миннатдорлар.
Янги келинчакнинг “таксикозлик” ва иккиқатлик инжиқликларини кўтара олмай ёки кўтаришни хоҳламай боласининг турмушини бузиб юбораётган, арзимаган сеп ё буюмни деб келинидан, гуноҳсиз набираларидан воз кечаётган ёш(баъзан катта) қайноналарга сизнинг ҳаракатларингиз, тоқатларингизни ибрат қилиб кўрсатгим, айтгим келаверади.
* * *
Қишлоқдан шаҳарга, бизникига келаётганингизда бир кўчада чинорлар кесилаётган экан. Чинор кесувчилардан бир бўлак кесиб беришларини илтимос қилибсиз. Махсус гўштқиймалагичда гўшт бемаза бўлиши, тахтада чопилгани ўзгача таъм бериши, келинингиз ўғлингизга шу тўнкачада гўштни майдалаб, қиймалар билан маставалар қилиб беришини эринмай айтибсиз-да, бошингизга зил-замбил тахтани қўйиб 2-3 чақирим жойдан пиёда(ҳатто автобус чиптасига кетадиган пулни ҳам невараларимга берай деб авайлагансиз!) келибсиз. Омборхонамда турган тўнкани у ёқ-бу ёққа жилдирганимда, унда гўштни қийма ҳолига келтирганимда бошингизда кўтариб келган кунингизни эслайман. Ҳозир тахта қуриган, анча енгил бўлиб қолган, шунда ҳам аранг ўрнидан қўзғатаман. Қулочимга сиғмайдиган бу тўнгакни ҳўл ва оғирлигида, неча километрга дам олмай кўтариб келган бошингиз омон бўлсин-ей!..
* * *
Келинларга ҳамиша “Кўзларингиз тўқ бўлсин, суқ бўлманглар, суқлик хўрлик, хорлик келтиради” дея уқтирасиз. Овсинларим билан бу гапларингизни қулоғимизга қўрғошиндек қуйиб олганмиз. Қайноғаларим бозорлардан, чет эллардан машиналарни тўлдириб совға-саломлар келтиришади. “Эрим кимга нима олиб келибди” дея қизиқиб ҳам қўймаган кўзлари тўқ овсинларимга нарсаларнинг энг яхшиси ва кўпини тенг тақсимлаб берасиз. Бизникида биров бировдан ўпакаламайди, анави мендан ўтиб кетди, қолмайин деган ким ўзарлик йўқ. Меҳмон кутиш санъати, меҳмонга бориш одоби, қариндош-қўшинлар билан муомала қандай бўлиши лозимлигини сиздан ўрганганмиз.
Ёш қайноналарга қайноначилик сирларини эринмай ўргатасиз. Тартиб ва меҳр, қатъият ва бағрикенгликни қўшиб қандай она(ҳа, қайнона эмас), она бўлиш мумкинлигини ўз амалларингиз билан исботлаб қўясиз. Қайнонам эмас, ОНАМ бўлдингиз!
Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.

❤44👍10🔥1
✅Қалбингдаги нафрат ожизлигингдан. Нафратингни яшира олмаслигинг мағлубиятингдан дарак беради. Етук қалбларга нафрат сиғмайди.
©️Muzdalifa
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
©️Muzdalifa
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥9❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалигим қайтиб бер ҳаёт!
Бунча шошдинг билмадим қайга,
Умр билан ўйнашиб пойга,
Қумсаб қайтгим келар бир жойга,
Болалигим қайтиб бер ҳаёт!
Ҳали тўйиб ўйнолмагандим,
Келажакка ташлатдинг одим,
Шўҳлик қилмай ўтираман жим,
Болалигим қайтиб бер ҳаёт!
Адашмайман зўр давр десам,
Оқибатдан эмас эдик кам
Майлими бир айланиб келсам,
Болалигим қайтиб бер ҳаёт!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бунча шошдинг билмадим қайга,
Умр билан ўйнашиб пойга,
Қумсаб қайтгим келар бир жойга,
Болалигим қайтиб бер ҳаёт!
Ҳали тўйиб ўйнолмагандим,
Келажакка ташлатдинг одим,
Шўҳлик қилмай ўтираман жим,
Болалигим қайтиб бер ҳаёт!
Адашмайман зўр давр десам,
Оқибатдан эмас эдик кам
Майлими бир айланиб келсам,
Болалигим қайтиб бер ҳаёт!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥8❤3
... ҚОҒОЗГА ЎРАБ
Ҳақиқатни айтинг, ҳақни албатта,
Юзга урманг лекин сўз билан шартта,
Синдирманг қалб деган шишани жўртта,
Гапиринг хитойи қоғозга ўраб.
Кунгабоқар каби кулинг юзига,
Заҳрингизни сочманг унинг кўзига,
Секин қулоғига, шахсан ўзига,
Гапиринг хитойи қоғозга ўраб.
Қўполлик қилмангиз келтириб жаҳл,
Жаҳл келса билингки, қочади ақл,
"Ранг кўр, ҳол сўр" дегани топилган нақл,
Гапиринг хитойи қоғозга ўраб.
Аччиқ, ножўя сўз турар кўкайда,
Бақир-чақир қилиш, билинг бефойда,
Ёввойи бўлмоқлик хосдир тўқайда,
Гапиринг хитойи қоғозга ўраб.
Ўнгидан борингиз, чапдан ҳам келинг,
Овозингиз бўлсин шивири елнинг,
Сазалар ўлмасин, ширинсўз бўлинг,
Гапиринг хитойи қоғозга ўраб.
Яхши сўз шифодир, мисли гулдаста,
Осондир сўз билан қилмоқлик хаста,
Тўғри сўзингизни айтингиз аста,
Гапиринг хитойи қоғозга ўраб.
Кўнгилларни олинг кунига яраб,
Умр йўли борар қабрга қараб,
Гуноҳлар савобни қилмасин сароб,
Гапиринг хитойи қоғозга ўраб.
Ҳақиқатни айтинг, ҳақни албатта...
11.08.2024
Барно Қарноқли

❤9👍3
АЛДАНИБ ҚОЛМА!
🍃
Бир одам йўлда кетаркан, деҳқонга дуч келибди ва салом берибди:
- Ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом! Йўл бўлсин, биродар?
- Сигиримга ем олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман.
- Шунақами... ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма!
- Мени ҳеч ким алдай олмайди!
- Мен айтдим-қўйдим-да...
🍃
У одам баққолнинг дўконига етиб келибди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. «Фалон нарх», - дебди баққол.
- Яхши, менга ўн кило берсангиз.
Баққол ўтирган жойидан қўзғалмабди. Қўли билан дўконнинг орқа томонига эринибгина ишора қилиб:
-Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, менга пулини тўлаб кетавер. Ем тўкиб қўйилган жойда тарози ҳам бор, - дебди.
🍃
Харидор кўрсатилган тарафга ўтиб, халтасини тарозига қўйиб, ем сола бошлабди, ўн кило бўлгандан кейин қараса, атрофда ҳеч ким йўқ, баққол ўтирган жойдан бу тараф кўринмайди ҳам. Одам халтасига тўрт-беш кило ортиқча ем солибди ва баққолга ўн кило ем учун пул тўлаб, уни алдабди. Чиқиб, ўз йўлига кетибди. Йўлда яна бояги деҳқонни учратибди.
- Ем олдингми? – сўрабди деҳқон.
- Ҳа олдим. Сиз алданиб қолма, дегандингиз. Баққолингиз алдашни эплайдиган одам эмас-ку, бир жойда мудраб ўтирибди. Қайтага мен уни бопладим, тўрт-беш кило ортиқча ем олдим, сезгани ҳам йўқ...
🍃
Деҳқон бу одамнинг юзига ачиниш билан боқиб, бошини сарак-сарак қилибди:
-Мен сенга айтгандим-а, алданиб қолишдан эҳтиёт бўл, дегандим-а! Афсус...
Аслида сен алдандинг! Арзимаган 4-5кило ем учун хайр-баракангни қўлдан бой бердинг, баққолнинг гуноҳларини ўз елкангга олиб, дўзахни ўзингга тайин қилиб қўйдинг...

❤28👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀Ассалому алайкум
🌤Хайрли тонг Азизларим!
🔢🔢➖🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
💟Пайшанба тонги муборак
🫂Ва хайрли булсин
🌹Яна бир янги тонгга етказган
🌹Роббимга хамд-у санолар булсин!
🌸Кунингиз файзу барокатли ўтсин.
🌸Барча эзгу ниятларингиз, 🌸яхши малларингиз ижобат бўлсин.
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
🌸Умрингизга ва ризқингизга
🌷АЛЛОҲИМ барокот берсин!
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇

Олисдаги яқинларим .
Мароқли ҳордиқ олдингизми .
Уйингиз тинч бўлса кўнглингиз тинч бўлади .
Сизга ички хотиржамлик ва ҳаловат тилайман .
Кунингиз хайрли ўтсин .
Ўткинчи дунёнинг ҳою ҳаваслари ва ялтир юлтирлари саховатли қалб кўзингизни тўсиб қўймасин .
Пайшанбада пешин пайти ,
Ҳамма савоб ишга қайтиб ,
Ул муборак Жума пайти ,
Эҳсон қилинг , қабул бўлгай .
Қўли очиқ , дили очиқ саховатлиларим умрингиз узоқ , ризқингиз мўл бўлсин . Фарзандларингиз эҳсон қилгувчи бойлардан бўлсин , илоҳим .
ШАҲЗОДАнгиз сиз билан бирга .😘

❤10
#СУБҲИДАМ
-77-
Суюма гандираклаб кетди. У ҳамма нарсани кутган бўлса-да, бунисини яъни ғолибаликни, ғолиб бўлганда ҳам мутлақ ғолиба бўлишини кутмаган эди.
Суюма ўзини йўқотиб қўйганидан залга қараб карахт ҳолатида турар , шунча инсонга биргина ҳаракат таъзим қилиш орқали миннатдорчилик билдириш хаёлига ҳам келмас эди.
Мишель хоним ўз тилида алланималарни гапирар эди , унинг Суюмага қараб табассум ҳадя қилиб бош ирғашидан барча гап танлов ғолибаси тўғрисидалиги аниқ эди.
Суюмани ғолиблигини ўзбек тилида эълон қилиб берган йигит афтидан бундай танловларда кўп қатнашган экан, дарров вазиятни ўнглашга ҳаракат қилди. У Суюмага эшитинарли қилиб :
"Суюмахоним , залга миннатдорчилик билдиринг, енгил таъзим қилиб ҳурматларини бажо айланг" деди .
Унинг бу сўзларидан Суюма ўзига келгандек бўлди . Юзидаги хиёл табассум билан йиғилганларга таъзим қилди.
Шунда Мишель хоним унга савол берди. Ўртадаги йигит уни таржима қилиб турди :
- Суюма, сиз раққосамисиз ?
Суюма бош чайқади :
- Йўқ ...
- Аммо кеча хаммамизни шунчалар мафтун этингизки , биз ўзимизни гўё дизайнерлар эмас, раққосалар танловида ўтиргандек ҳис қилдик...
Мишель хонимнинг сўзлари қарсаклар билан тасдиқланди .
- Агар сиздан мана шу танловимиз сўнггида биз учун яна бир бор ўзингизнинг миллий рақсларингиздан бирини ижро этиб беришимизни сўрасак , хўп деган бўлармидингиз ?!
Бу сўзлар Суюмани эсанкиратиб қўйди . Аммо кўп ўйлаб ўтиришга вақти йўқ эди. У саҳнага яқин қаторларда ўтирган Абдумажидга кўзини тикди, хаёлан савол берди :
"Рақс тушсам ташлаб кетиб қолмайсизми ?..."
Абдумажид "Сен биланман " деган маънода икки қўлини қовуштириб боши узра силкиди.
Суюманинг кўнгли тўлди , у Мишель хонимга "хўп" деган каби бош ирғади .
Суюма саҳнада туриб қайси рақсни ижро қилиш тўғрисида бир қарорга келган эди ...
Суюмага руҳсат берилди . У рақсга тайёргарлик кўриш учун саҳнани тарк этди. Чиқиш эшиги олдида уни танлов мутасаддиларидан бир аёл ва бояги таржимон кутиб олди :
- Суюмахоним , мени исмим Аҳмед . Доғистонданман ... Бу аёл хозир сиз ижро этмоқчи бўлган рақсингизга мос кийим танлаб олишингиз учун кутяптилар . Яна керакли қўшиқни номини ҳам айтсангиз ...
Суюма йигирма дақиқада тайёр бўлди. У ўзи танлаган рақсга мос кийимни топишга қийналмади. Санъат саройининг галереясида турфа халқ ва миллатларнинг либослари батартиб жойлаштириб қўйилган экан. Суюма вақт камлиги учун тезда кийинди. У тайёр бўлиши билан айтган мусиқаси ҳам топилганлигини айтганча Аҳмед келиб қолди...
Суюма саҳнада пайдо бўлганида томошабинлар бутун эътиборларини унга қаратдилар . Суюма саҳнадаги микрофонга яқинлашди. Суюманинг сўзларини Аҳмед таржима қила турди:
- Ассалому алайкум , азизларим...
Барчангизга қуёшли Ўзбекистондан салом ...
Мен ҳаммангизга шу камтарин ижодимни юксак баҳолаганингиз учун чексиз ташаккур билдираман. Кеча эътиборингизга сокин рақсни ҳавола қилган эдим . Аммо бугун сизлар билан ҳуш кайфиятда ҳайрлашишни истайман ...
Суюма таъзим қила туриб ўнг қўлини боши узра баланд кўтариб қаддини ростлади .
Зал бўйлаб дилтортар қўшиқ янгради :
-Илоҳийдан бир куй бор - садолари бошқача ..
Ошиқлари бошқачаей, гадолари бошқача ...
Дилларга хуш ёқувчи наволари бошқача,
Бу лазгидур , дўстларимей, ўйнанг, лазгига ўйнанг ....
давоми бор ....

❤50🔥21🥰2
ОНАЖОНИМНИ СОҒИНИБ ✍
,, Ғаниматман болам , тез тез келгин энди ,
Қолмади айтар сўзим , борини олгин энди ,
Бир куни гирёнасан тополмай овозимни ,
Қулоқ сол айтганимга эшитиб қолгин энди ,, .
,, Она , шундай деманг , ҳали кўп яшайсиз ,
Чевара келинларга поёндозлар тўшайсиз ,, ,
,, Ээ қўй , чарчадим , нетай энди ,
Тўқсондан ошдим болам ман хам кетай энди ,, .
Онажоним жоним онам , сўзлари армон энди ,
Ётган ўринлари бўш , излари армон энди ,
Кўп келдим йўқлабон , аммо ,
Мехрлигим қайдан топарман энди .
Жонидан жон берганим , тупроқ остида энди ,
Соғиниб қалбим ёнар , ойлар остида энди ,
Таскиним дуойимда , ижобатин бер Аллоҳ ,
Гулни севган жоним онам , гуллар остида энди .
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
https://t.me/shahzodangizdan

❤18💔5😢1
👆👆👆👆 қиссанинг аввалги қисмлари
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#СУБҲИДАМ
(давоми )
-78-
Суюма одатда мумтоз ва ҳазин қўшиқларга рақс ижро этар эди . Аммо бу сафар у атайдан ҳис- ҳаяжон, завқ- шавққа тўла қўшиқни танлаган эди . У ўз ижроси орқали минглаб инсонларга Она Ватани баҳтиёрлар , бахтлилар юрти эканлигидан ҳикоя сўзлашни мақсад қилиб қўйган эди.
Суюма мақсадига эришди...
У рақс ижро этар экан ўзига чақнаб қараб турган нигоҳлар тафтини ҳис қилар эди...
У рақс ижро қилар экан унда юрти, ҳалқи , оиласига нисбатан бор муҳаббатини кўрсатишда ҳаракат қилар ва ... "Кўринг , ҳавас қилинг , мен мана шундай шукр қилишга арзигулик жаннатмакон юртнинг фарзандиман" дегандек бўлар эди ...
* * *
Эртаси куни финал иштирокчилари ва нафис санъат вакиллари жам бўлган тўрт юз кишилик анжуман уюштирилди.
Унда турли таклифлар кўриб чиқилди , иш юзасидан шартномалар имзоланди .
Мазкур анжумандан сўнг дилкаш суҳбатлар ўзбеклар таъбири билан айтганда , "бир пиёла чой устида" давом эттирилди.
У ерга финалчиларга ҳамроҳ бўлиб келган инсонлар ҳам таклиф этилган эди. Суюма Абдумажид ва фарзандлари билан кўрсатилган стол атрофидан жой эгаллаган эди . У Абдумажид билан атрофга назар ташлаганча ўзаро суҳбатлашиб турар экан , уларга яқинлашиб салом берган Аҳмедга юзландилар . Аҳмед Абдумажидга такаллуф билан деди:
- Муҳтарам , жаноб ! Сизларни ҳаъкамлар ҳайъати аъзолари баъзи масалаларга аниқлик киритиш мақсадида чорламоқдалар . Улар шуни айтишдики, "Биз беришимиз мумкин бўлган саволларнинг шахсий ҳаётга алоқадор тамонлари бор, агар бу саволлар уларга малол келса жавобдан бош тортиш уларнинг ҳақлари эканлигини айтинг" дедилар.
Абдумажид жуда мулоҳазакор йигит бўлганлиги сабабли , саволга жавоб беришдан бош тортиш улкан одобсизлик бўлишидан ҳабардор эди. Шу сабабли у Аҳмедга бу таклифни бажонидил қабул қилишларини айтди.
Аҳмед уларни кўрик- танлов ҳайъати раиси ва аъзолари жойлашган стол ёнига етаклади.
Ҳаъкамлар уларга стол атрофидан жой кўрсатдилар ва чиройли мулозамат-ла ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишни бошладилар . Улар Суюманинг ҳаёти , қизиқишлари, келажакдаги орзулари , ҳамкорлик таклифлари берилган тақдирда уни қабул қила оладими , йўқми - барчасини бир бошдан сўраб ойдинлаштириб ола бошладилар.
Аҳмед ҳар икки тарафнинг ўртасида таржимонлик қилиб турди .
Навбатдаги саволни Мишель хоним назокат билан ифода эта бошлади:
- Суюма ! Олдиндан савол учун узр сўрайман. Бу савол бугунги тақдимотларимиз учун мутлақо тегишли эмас. Барчасига қизиқишларимиз учун рад жавобини бера олмаётганимиз айбдор...
Мишель хоним бир зум ўйланди. У ўз фикрини қандай қилиб юмшоқ тарзда ифода этишни ўйларди :
- Хуллас, - у Абдумажидга ишора қилди ,- бу кишининг сизнинг турмуш ўртоғингиз деб қабул қилдик . Гапим рост- а?! ( Суюма ва Абдумажид бир вақтда бошларини силкиб унинг сўзларини тасдиқлашди ). Мени битта нарса жудаям ҳайрон қолдираяпти . Сизнинг резюмеингизда ёшингизни ўн саккизда деб ёзилган. Аммо ...ўн саккиз ёшингизда бу каби фарзандли бўлишга ҳеч ақл бовар қилмайди .
Абдумажид жавобга шошилди :
- Буни ҳайратомуз ҳеч бир жиҳати йўқ ... Суюма иккинчи оилам . Биринчи турмуш ўртоғим вафот этганидан сўнг ... бир йил ўтиб Суюма билан турмуш қурганмиз...
Мишель хонимни саволига жавоб топилганидан юзларига қон югурди :
- Эээ, шундай демайсизми ?! Аслида мени ҳайратга солган нарса фарзандларингизнинг Суюмага беҳад ўхшашлиги. Кўнглингизга олманг- у , ўғлингиз , қизингиз ҳам сизга умуман ўхшашмайди , уларни худди Суюманинг кичрайтирилган нусҳаси деб айтса бўлади.
Абдумажид жилмайди, у Суюма билан кўз уриштириб олгач , гапни қисқа қилди :
- Бизнинг халқда" туққан она эмас, боққан она" деган мақол бор. Суюма фарзандларимга она сути бермаган бўлса ҳам , оналик меҳрини бера олди. Шу сабабли улар Суюмага жуда ўхшашади ...
Аҳмед Абдумажиднинг бу сўзларини таржима қилганида ўтирганлар "Ўўўўўўўў" деганча қарсак чалиб юбордилар .
Мишель хоним ўзини тутиб туролмай тўлқинланиб ўз тилида
Xazon_Rezgi

❤44👏11🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўғлим учун дуо.
🤲УМРИНГ УЗУН БЎЛСИН
ҚАЕРДА БЎЛСАНГ ҲАМ АЛЛОҲ ПАНОХИДА БЎЛГИН
СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН ЎҒЛИМ 🔆
✉️Яқинингиз учун самимий табрик ва тилаклар улашинг

❤5