📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
🚨 Tugʻilgan oyingizni hech kimga aytmang...

Avval uning siz haqingizda nimalarni ochib berishini bilib oling! 😳

Koʻpchilik buni oddiy qiziqish deb oʻylaydi, ammo natijani koʻrib hayratda qoladi.

✨ Sizning kuchli va zaif tomonlaringiz...
✨ Sizni nima kutayotgani...
✨ Nima uchun hayotingizda ayrim voqealar takrorlanishi...

👇 Barchasini bilish uchun havolani bosing.
❤3
#СУБҲИДАМ
-99-

Беқувват бўлиб қолган Абдумажид учун шугина ювиниш ҳам жуда оғирлик қилиб кетди . У жойига чўзилар экан , "Ўзингга шукр" деди- ю , зум ўтмай уйқуга кетди . Суюма унинг ухлаганига ишонч ҳосил қилгач , хонадан оҳиста сирғалиб чиқди- ю , ювиниш хонасида қолган кирларни чайиб келди. Қайтишда оқшом чоғи Абдумажиднинг юрагига қувват бўлсин деб дамлаб қўйган туршак сувини каттароқ чойнакка солиб ола келди.
У хонага киргач , чойнакни тумбани устига овоз чиқармай қўйди , сўнг бориб ўрнига секин чўзилди . Шу пайт Абдумажид ётган ётоқ ғирчиллади :

- Суюмааа, - деди Абдумажид шивирлаб .

Суюма дарров сергак тортди :

- Абдумажид ака , бирон нарса керакми ?! - сўради ёстиқдан дарҳол бошини кўтарганча ,- Чой олиб берайми ?! Ёки туршакни сувиданми?!

- Майли , ҳоҳлаганингни берақол...

Суюма туршакни сувини танлади... "Ҳарна юракларини ёнганини босади " деб ўйлади у ва узун бокалга шарбатдан қўйди . Унга резина найча тушириб Абдумажидга олиб борди.

- Абдумажид ака , мана шу орқали ичақолинг , осонроқ бўларкан...

Абдумажид Суюманинг айтганини қилиб , шарбатни охиригача ичди

- Раҳмат , - деди аста шивирлаб ,- сувдек сероб бўлгин...

Суюма бокални тумбани устига олиб бориб қўйди . Жойига қайтди . Ўрнига чўзилди .

- Суюмааа ... ,- шивирлади Абдумажид.

Суюма бошини яна ёстиқдан узди :

- Лаббай, Абдумажид ака...

- Шу ердамисан ...

- Ҳааа , ёнингиздаман ...

- Суюма , негадир сен билан гаплашгим келиб кетаяпти ...

Суюма ётган жойидан қўзғалди. Ўтирган куйи тиззаларини қучди:

- Эшитаман , Абдумажид ака...

Абдумажид сокин овозда оҳиста сўзлай бошлади:

- Суюмааа ... Мен сени қачон яхши кўриб қолганлигимни билмайман ... Балки буни тарихи жуда узундир ... Илк бора ойим сени Робияни туғруқхонадан онаси ўрнида она бўлиб олиб чиққанингни айтганларида сендан жуда миннатдор бўлган эдим ... Кейин эса мурғак танангга қизимни ҳеч кимга бермай ёлғиз ўзинг парваришлаётганинг , жуда - жуда қийналаётганинг ҳақида эшитдим. Ўшанда сендан янаям миннатдор бўлдим .
Эсингдами?! Робияни тўрт ойлик бўлганида ари чақиб олгани?! "Поччааааа , Робиии ўлиб қолади" деб додлаганларинг, ўзингни тўрт тарафга отиб оҳ чекканларинг... кўз ўнгимда ҳали ҳам шундоқ турибди . Балки ўшанда илк бор сен ҳақингда ўйлаган бўлсам керак . " Бу қизнинг менга қилган яхшилигини қандоқ қайтарар эканман , умуман бу саховатнинг қайтаришни иложи бормикан ўзи ?!" деганларим рост эди аслида ...
Кейин ... Робиянинг тили "ая" деб чиқди . У сени ая деб атади ва шу орқали иккимиз ҳам ўз ҳукмимизни олдик. Сен яна ҳар сафаргидек ўзингни биз учун қурбон қилдинг . Менга турмушга чиқишга розилик билдирдинг.
Унгача ... Унгача муштдек бошингга мени деб , Робияни деб , қилган яхшилигингни деб , чин инсон бўлганингни деб эшитмаган таъна , ёғилмаган маломат қолмаганлигидан хабарим бор ... Одамлар "Робияни ҳақиқатда сен туққан, опанг эса шу инсодни кўтаролмай ўзини ўлдирган" дейишдан ҳам тойишмаганлигини биламан. Сен эса ... Сен эса ... Шундаям йўлингдан қайтмадинг. Робияга бўлган муҳаббатинг заррача бўлсин сўнмади ... Одамларнинг гап- сўзлари сени синдира олмади. Қайтага ироданг борган сари мустаҳкамланаверди ... Балки... Балки ўшанда сени яхши кўра бошлагандирман...
Суюмааа... Менга турмушга чиқиб бирор марта таъна қилмадинг - а ?! "Сизни деб , сизларни деб ўз турмушимни ўзим қуролмадим , ўзим истаган йигитни танлай олганим йўқ" демадинг- а ...
Мен эса доим шундан қўрқиб яшадим. Ҳаётингга , кўнглингга тўғаноқ бўлганлигим учун ўзимдан қанчалар нафратланганлигимни билсанг эди ...
Бир куни ... Бир куни тушликка деб уйга қайтганимда ... сени рақс тушаётганлигингни кўриб қолдим. Сен рақс тушиб шунчалар ўксиб йиғлар эдинг- ки , ўша куни дунёга келганим учун , сени дилингни нимталаганим, пора- пора қилганим учун , бариси учун ўзимни шу даражада айбдор сездимкиии ...
Эээээ , Суюма ... Кўрик- танловда ҳам зални тарк этганимни сабаби шу эди . Мен сени йиғлаб ижро этадиган рақсларингга тоқат қила олмаслигим , уни кўргач тутдек тўкилиб ер билан битта

ХазонРезги
❤54😢1
#СУБҲИДАМ
-100-

бўлиб тўкилиб кетишимни яхши билар эдим...

Билмадим...
Билмадим роллар қачон алмашди ?! Қачон мен сени қиёфангда , тимсолингда опанг Райҳонни кўра бошладим?!
Буни аниғини айта олмайман. Аниқ билганим шу бўлди-ки, сенинг ёнингдагина ҳаловат , ҳузур топа бошладим. Мен сени чиндан севиб , суйиб қолгандим.
Ва !
Ва бундан даҳшатга тушдим... Қаттиқ ўртаниб кетдим ! Мен Райҳонни руҳи олдида ўзимни чексиз айбдор ҳис қила бошладим, гўёки уни хотирасига оёқ босгандек ўзимни мунофиқ сездим. Ана шу туйғулари сенга барини тан олишимга , сени яхши кўришимни айтиб иқрор бўлишимга моънелик қилди... Кунлар , ойлар , йиллар шу зайлда ўтди...
Мен ҳисларим устидан ғалаба қозонганимда , ҳамма каби ожиз банда эканлигимни , ҳаётда севиш , севилиш каби туйғулар Яратганнинг ана шу бандаларига тортиқ этилган буюк марҳамати эканлигини англаб етганимда , кўнглимни сенга очиб ташламоқчи бўлганлигимда ... кеч бўлган эди ...

Кеч қолган эдим ...

Суюмааа , биламан Абдумажид акам нега айнан ҳозир ушбу гапларни гапиряпти дерсан ...
Илтимос , сўзларимни бўлмай тингла ... Кўриб турибсан... Умримнинг шоми яқинлашиб қолди ... Қуёш каби ботишимга кўп вақт қолгани йўқ .. Мен яна қанча яшайман , бир соатми , бир кунми , бир хафта ёки бир ойми ?!! Билмайман. Бу Яратганнинг ўзигагина аён бўлга ғайб илми ахир. Аммо ... Аллақачон атрофимда қандайдир кўзга кўринмас нозик ҳилқатларнинг қанот қоқишларидан ҳосил бўлган енгил шабадалар эпкинини сеза бошлаяпман... Ҳис қила олаяпман. Буларнинг бари интиқоимнинг яқин эканлигидан дарак бериб турмоқда ... Шу боис дилимдаги барча туйғуларимни сенга тўкиб - сочишни истайман . Кўнгил кечинмаларимнинг ҳаммасидан хабардор бўлсанг дейман ...
Суюма... Мен "Болаларни сенга топширдим , яхши қара , оҳига озор берма" демоқчи эмасман. Бундай десам бориб турган гумроҳ бўлиб қолишим тайин. Нега дейсанми ?! Негаки , дунёда менинг болаларим учун ўз жонини фидо қилган ва қиладиган сендек бошқа иккинчи инсон топилиши қийин...
Бунга юз фоиз аминман... Сен туфайли ўғлимдан ҳам, қизимдан ҳам кўнглим ҳотиржам ... Мен мудом борингга шукр , сени менга муносиб кўрган Аллоҳга беадад шукр қилиб келганман...
Бундоқ ўйлаб қарасам , шукр қилгувчи нарсаларим шунчалар беҳисоб экан-кииии...
Профессор Салимовнинг айтишлари бўйича мендаги ҳасталик танамга жуда кучли оғриқ бериши керак экан ... Аммо не ажаб ... Аллоҳнинг қудратини қарагин ... Менда бошимнинг айланишидан бошқа айтилган азобли дард сезилаётганлиги йўқ ... Жисмим ва руҳим гўё арғамчи учаётган ҳолатга тушиб қолгандек... Ҳатто дарддан ҳузур туяяпман десам, мени эшитганлар бошқа хаёлга боришлари тайин ... Аслида ҳам шундай- ку...

Суюма , аданглар , яъни адамлар сени " Икки дунё саодатини кўргин , қизим" деб дуо қилганларида доим ҳайрон бўлар , ҳайратга тушар эдим...
Ҳар доим "Инсон учун чин саодат фақатгина у дунёда бўлади- ку ?!" деган мушоҳадага борар эдим . Бугун эса ... бу дунё саодати сирининг нима эканлигини билгандекман ...
Бу умр йўлларингда ўзинг учун яқин кўнгилдош топишинг , дилга яқин дилдошингни ютуқларидан қувона олишинг , ҳоҳлаган вақтингда кўра олишинг , суҳбатлаша олишинг , кулганда кулиб , ҳатто йиғлаганда қўшилиб йиғлай олишинг ҳам билсанг чин саодат экан ...
Суюма , мен Аллоҳнинг шунчалик суюкли бандаси эканман- киии ... У мени бир эмас, икки бор энг олий неъмат - муҳаббат билан сийлади . Биласанми , битта кўнглимга икки бирдек муҳаббат қандай сиғиши мумкин эканлигига ўзим жуда ажабланаман... Аллоҳим дунёдан ўтсам ҳам мукофотлашини биламан. Ахир мен унинг яратган бандасиман . Банда эса доим Қодир Эгам тўғрисидаги гумонига қараб ажрланади. Менинг эса унинг тўғрисидаги гумонларим энг олий ва умидбахшдир ... Мен Яратганнинг даргоҳида Райҳонни учратишдан умидворман ... Учрашганимда эса унга айтарларим жуда кўп ...Энг биринчи ва асосийси албатта сен ҳақингда бўлади...
Мен Райҳонга айтаманкиии ...
"Райҳон дунёда шундай бир қиз борки, унга тенг келадиган иккинчи инсон бутун ер юзида йўқ, у қиз сенинг синглинг - Суюма..." дейман ...

- Абдумажид акаааа ...

ХазонРезги
😢49❤45👍9🥰3🤔1
Сўз --- ўқ .
Керак бўлса юракни яралайди ....
Сўз ---- малҳам .
Керак бўлса яраларни даволайди ....

Сизнинг сўзингиз малҳам бўлсин азизларим ....
Ҳеч йўқ ўқ бўлмаслиги учун оғзингизни очмай қўя қолинг ...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10💯7👍2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
БУГУН
2️⃣2️⃣🪄🔤🔤🔤🔤🔤🔤 ХАФТАНИНГ
ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌷🌸🍃

🩷​​​​​Аллоҳим бу дунёда юрган йулимиз хидоят дунёда
Эса сирот бўлсин🤲🏻

🌸Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса
Жаннату аьло бўлсин .

🌸Бу дунёда назаримиз каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍5❤3🔥1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Узок,даги як,инларим , ўзимиз урта ёш булсакда кунглимиз 18 ёш урток,ларим хаммангизга хайрли кун .
Ишларингизга омад , уйингизда хотиржамлик , танингизга сихатлик тилайман .
Тинч юртимизга , мусаффо осмонимизга кўз тегмасин .
Ота оналаримиз , болаларимиз , бош эгаларимиз , к,овму к,ариндошларимиз омон булишсин .

Бир йик,илдим , бир турдим ,
Бир югурдим , бир юрдим ,
Не к,илай пешонамга бир урдим ,
Хаёт ташвишларига тупурдим .

Битта жоним к,ийнаб нима ,
Турмуш к,озонида к,айнабмана ,
Узим учун яшамабмана ,
Х,аёт ташвишларига тупурдим .

Кўрган кунимга шукр ,
Тинч ётган тунимга шкур ,
Калимамни айтган тилимга шукур ,
Х,аёт ташвишига тупурдим .


Х,аёт давом этаверади , бир жонингизни к,ийнаманг азизларим .

Сиз билан тонги саломда ШАХЗОДАнгиз бирга булди 😘 .


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍14❤11🔥1
#СУБҲИДАМ
-101-

Суюма дардли ингради ,- бўлди Абдумажид акааа , толиқиб қоласиз ...

- Хўп ,Суюма , хўп ... Фақат охирги гапимни тугатиб олай ...

Суюма индамади ... Кўз ёшлари юзига эмас, томоғига томаётгандек эди , у бутун дардини қулт этиб ютишга базўр қувват топди ...

Абдумажид бироз тин олди ... Боши чир- чир айланди чоғи бир текис нафас олишга ,шу орқали ўз ҳолатини ўнглашга интилди :

- Суюмаааа ... Биласанми , бу дунёдан ўтсам ... ортимдан талай из қолар экан ...Фарзандларим , ихтироларим , кимлар учун айтилган ширин сўзларим..., қилган яхшиликларим...
Аммо биламанки , дунёдан ўтсам, ҳаётдан рози бўлиб кетаман... Ва ... мендан энг охирида қоладигани ... лабларимдаги табассум бўлади ...
Ўша табассум эса ... сенсан - Суюмааа...
Сенсан , Суюма ...

Абдумажид жим бўлиб қолди . Суюма унинг жим бўлиб қолганидан хавотир олиб тун қоронғусига қулоғини тутди. Абдумажиднинг бир текис нафас олаётганлигини эшитгач ҳам кўнгли ўрнига тушмади... Яна кутди . Унинг ухлаб қолганлигига амин бўлгач ,аста ёстиққа бошини қўйди. Юрагининг туб - тубидан фақат ўзига эшитилинадиган ёввойи чинқириқ келди :

- Сизсиз қандай яшайман , Абдумажид акааа !!!

* * *

Бошга тушганини кўз кўраверар экан-да...

Абдумажиднинг аҳволи борган сари танг бўлиб бораётганлиги, кундан- кунга дарахтдан узилишга маҳкум япроқ каби хазон фаслига тайёрланаётганлиги , барчаси унинг умр карвонининг ўз манзилига етиб бораётганлигидан дарак бериб қолган эди ...

Абдумажид бугун туни билан кўп безовта бўлди. Тез- тез ухлади... Тез - тез уйғонди ... Ора - орада алаҳлади . Кўзини очганида фақат Суюмани сўрайверди . Суюма ёнгинасида турган бўлса- да , "Суюма қаердасан ?!" деб чақираверди . Охири Суюма чироқни ёқиб қўйди. Абдумажид кўзларини тўлдириб Суюмага қарар , ўзини гўёки уни охирги маротаба кўраётгандек бесаранжом тутар эди .
Тонгга яқин кўзи уйқуга кетган Абдумажиднинг уйқуси бузилмаслиги учун Суюма чироқни ўчириб қўйди .
Суюма одатига хилоф равишда кундузги тўққизларда ҳам кўзларини уйқудан очмаган Абдумажидни ахири уйғотишга қарор қилди .
У хонага кирганида хона кундек равшан бўлиб кетган, қуёшнинг заррин нурлари ўзаро бир- бирлари билан рақс тушишар эди . Суюма ярим соат аввал хабар олганида қандоқ ётган бўлса , ҳали ҳам шу алфозда ётган Абдумажидни чўчитиб юбормаслик учун оҳиста чақирди :
- Абдумажид акаааа...

Абдумажид ярим ўгирилиб сўзга кирди :

- Қаерларда юрибсан , Суюма...
Бугун бирам тонгнинг отиши қийин бўлди-ей ... Ҳали уйғонаман , қоронғу, ҳали уйғонаман қоронғу... Шунақаям узун тун бўлишини энди билдим ...

Суюма Абдумажиднинг сўзларидан даставвал ҳеч нимага тушунмади . Унга анграйиб қаради . Бирдан хаёлига келган фикрдан бутун вужудини яшин урган каби даҳшатли қалтироқ босди :

Абдумажид кўр бўлиб қолган эди !!!
​
Кейинги хафталарда Суюма озиб бир ҳовуч суякка айланиб қолди. Дилбар опа бир ўғлига куйса , бир келини учун ёнар , бир боласининг дардида кундан- кунга қўллари қалтираб адо бўлиб бораётган Мусахон аканинг дардини олишга ҳаракат қилар эди.

"Аёлнинг жони қирқта !" Ким айтган экан- а , шу гапни ? Бунчалик топиб айтилган гап бормикан дунёда ?! Бу гап билан нималарни айтишни кўзда тутишган эканлар?! Билмадим ...
Билмадим...
Билганим шу бўлди-ки , баъзи ҳолларда аёллардаги матонат, аёллардаги сабр , аёллардаги ирода ҳатто манаман деб юрган эркакларда ҳам топилмас экан !
Ана шунинг учун ҳам аёлнинг жони қирқта экандир , балкиии...

* * *

- Суюма , бор бирпас меҳмонхонага кириб мизғиб ол ! Кўзларинг қизариб , киртайиб кетибди. Абдумажидга ўзим қараб тураман ,- деди бир куни тонгда Дилбар опа ...

- Ойижон , чарчаганим йўқ ... Майли сиз уларнинг ёнларида бўлиб туринг, мен озроқ суюқ овқат солай ...

- Ким ейди ўша овқатни ?! Ҳамма нарса бор- ку, шундоғам ?! Қани , марш ичкарига ...

Суюма кўнгли бўлмагандек ортига қарай- қарай ичкари- меҳмонхонага кириб кетди . Унинг юрагини "Абдумажид акам мени тез- тез чақирардилар , ухлаб қолсам, нима бўлади?!" деган хавотир тимдалар эди .
Ўзи ўйлагандек Суюма қаттиқ

ХвзонРезги
😢57❤46🔥24👏4
,, Субҳидам ,, ни ўқияпсизми .

Лайк ва коментни аямасангиз бугун якунлаб беришим мумкин 👍
👍163❤54🥰14🔥4
Аёлнинг ёмони бўлмайди асли,
Турмушнинг зарблари тош қилар уни,
Бошига солинган зулм-зуғмлар,
Ёмон томонини фош қилар уни.

Гул дейсиз, ой дейсиз, фариштам дейсиз,
Бошида тилингиз томизади бол.
Обдон кириб олгач кўнгил уйига,
Кейин меҳрсизлик топади камол.

Аёлнинг ёмони бўлмайди, фақат,
Гул ҳам парваришсиз тезда сўлади.
Уни аёл қилар асли муҳаббат,
Қолгани шунчаки одам бўлади.

Гоҳи эп кўрмайсиз, гоҳи йўқ фурсат,
Гўёки эътибор оғир юмушдек.
Жони қирқталиги шунчаки туҳмат,
Аслида ўта мўрт, нафис идишдек.

Битта ширин сўз-у, олам гулистон,
Эркаланг, эрийди кафтингизда тош.
Яхшини яхши деб турмаса инсон,
Кейин ёмонига беради бардош.

Севинг, тегрангизда айланади гир,
Борини бахшида қилади буткул.
Ишонинг, нималар қилмайди содир,
Аёлга берилган битта дона гул.

Шунақа, бу асли боқий ақида,
Айниқса аёлга тегишли ҳислат.
Фақат яхши сўзланг унинг ҳақида,
Шунда яхши билан яшайсиз фақат!

Dengizvasen

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16
📝Чархпалак синоатлари рукнида.

Гулноранинг баданидаги тушган оқ доғлар гўё унинг келажак бахтига тушгандек. Ёши ўтиб боряпти, ота-онасининг дилида эса алам. Қани эди тенги чиқса-ю, қизлари хам жойини, бахтини топса... Орқаворотдан Гулнора “пес” деган камситишлар қулоқларига етганда ич-ичларидан зил кетарди. Қанча даволанишлар, харакатлар зое кетди. Бироз доғлар камаяди-ю, аммо тўлиқ йўқолмас, маълум вақт ўтиб яна пайдо бўлиб қоларди. Дугоналари, ўртоқлари-ку майли, аммо оиладагилар хам қизга тегиб кетмасликка уринишарди.
Тақдиридан бўлиб Гулнорага муносиб куёв топилди. Камсуқум, ночорроқ оиланинг ўғли Равшанга узатдилар. Равшаннинг қиладиган аниқ иши йўқ, дуч келган ишни қилиб ота-онасини боқарди. Йигитнинг ёшлигидан кўзи хира, катта рақамли кўзойнак тақарди.
Гулнора янги келин бўлган кунлари қувончдан ял-ял ёниб, кайнона-қайнотасининг хизматини қилар, ховлини, уйларни чиннидек ялтиратиб қўярди. Никелли пақир кун ўтгани сари сири кўчиб қора доғлари кўпайиб борганидек, Гулноранинг хам аслини ўраб турган қобиғида тешиклар пайдо бўлди. Бу тешиклардан эса унинг характеридаги ношукрлик, қўполлик “патлари” кўрина бошлади. Келин бўлмиш аввало, оиладаги “Тинчлик бобо”ни қувиб солди. Ортидан эса “Андиша хола” хам бадарға қилинди. Уларнинг ўрнини эгизак ёшлар “Шалдир – Шулдир” ва “Бетга чопар”лар эгаллади.
Равшан уйга хориб-чарчаб келса бирор дилхираликлар кутиб оларди. Эр-хотин жанжалидан кўзлари мўлтиллаган набира бувисининг пинжига қочар, онасининг дағдағаларидан мурғак дили садпора бўларди. Куёв бўлмиш ўзига қилинаётган қўполлик, андишасизликларни босиқлик билан бартараф этишга уринарди-ю, аммо, бир куни онасига қилинган пўписа, хатто уриш учун хезлангани устидан чиқиб қолганда сабрига бўйсунмай, шапалоқ тортиб юборди. Эрига ташланган Гулнора иккинчи шапалоқдан сўнг гаранг бўлиб қолди.
-Хали шунақами!- тишини гирра қилди келин. Дарров уйига телефон қилди: - Ая, акам уйдами, тез келинглар, мени бу ховлидагилар калтаклашяпти, ўлдириб қўйишади!
Қуда томон хам кўп куттирмай, муштига тупирганча етиб келишди. Келиннинг онаси қизига жуда “мехрибон” экан. Қизига қилинган “зуғум” учун қуда холасини бир-икки туртишга хам улгурди. Куёвни-ку, ер билан битта қилишди, баданида мушт тушмаган жойи қолмади. Уришлардан чарчашдими, ёки, қилган ишлари бардамалаб кетмасин дейишдими, қўрқоқ олдин мушт кўтаргандек пўписага ўтишди:
-Шапкўр ўғлингни қаматаман, гулдек қизимни хаётини барбод қиляпти. Одам қуригандек сенларга бераманми қизимни!
Қуда холага хайронсан одам. Ўз қизингни баданига тегиб кетишдан сақланиб юрардинг, хотин қилиб олган шу йигитга рахмат айт, дейдиган одам йўқ.
Қўни-қўшни омон бўлсин, орага тушиб, жанжални босишди. Бола етим бўлмасин, ўзларингни босинглар деб муросага келтиришди.
-Қизимга дом олиб берсин, бу ерда яшаб бўлмайди,-Асли мақсади шу эканини билдирмай турган қуда хола муросага кўнгандек бўлди .
Афсуски, домга кўчиб ўтганларида хам жанжаллар босилмади. Қўшнилар “Дама кўзир” лақабини берган келинпошша, энди яққол хокимият тепасига чиқиб олди.
Бир куни эрини қурилиш қилаётган акасига ёрдам беришга жўнатди. Равшан хам “майли, хашар бўлса хашарда” дея ўзини калтаклаган қайноғасиникига борди. Шомгача қаттиқ мехнат қилди. Шомга яқин пайтда оғирроқ ходани кўтармоқчи бўлгани-да кўзининг ичида бир нима “чирт” узилгандек бўлди-ю, оғриқдан юзини чангаллаб қолди.
Равшаннинг ота-онаси “Ўлимликка” деб асраб юрган пулларини сарфлаб, ўғилларини даволатишди. Муолажадан сўнг йигит бироз ўзига келди, лекин, кўз 5 метрдан нарини кўрмас, рангни хам фарқлолмасди. Қаршисида турган одамнинг афтини ажратолмаса хам, овозидан таниб оларди. Хар холда, кўз бажаролмаган ишга қулоқ ёрдамга етиб келарди.
Хотин эридан жиркана бошлади, кўр эр кимга ёқарди дейсиз!? Эрининг соғлигига вақтида эътибор қаратмади. Муолажани охиригача етказишмади. Бахона, оилавий бюджет чатоқ!
❤33🤔6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда энг зўр қилган меҳнат бу
фарзанд болангизни зўр тарбия
қилинг

Энг яқин қадирдонларингизга юборишни унитманг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МАКТАБ БОЗОРИ ✍

Қизингизни қошу кўзига ,
Термуласиз ойдек юзига ,
Оқ кофта , қора юпка ,
Ярашибди , қаранг уни ўзига .

Ўғлингизга не керак ,
Шимнинг зўрию , оқ кўйлак ,
Унинг мағрур туришига ,
Ҳапқирадику юрак .

Спорт форма , сумкаси ,
Ҳиқиллайди кичик укаси ,
Дафтар , ручка , қаламлар ,
Қай бирига етказсин отаси .

Кичигини қорни очиб қолади ,
Аравадаги булочкага чанг солади ,
Чақалоғини кўтарган онасини ,
Қўллари ҳам толиб қолади .

Йилда бир бўлар бу бозор ,
Хурсанд бўлар сотувчию харидор .
Фарзандлар камоли чун йўлимизда ,
Аллох бўлсин мададкор .....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7😁1
​​#СУБҲИДАМ
-102-

ухлаб қолди . Кўзини очганида кун пешиндан оғган эди . Суюма дарҳол бетини чайганича ётоқхонага югурди. У ерда Абдумажиднинг кўксига бош қўйиб беозор ухлаб ётган Робияга кўзи тушди... Ота ва қиз бутун дунё билан ишлари йўқдек уйқуга кетган эдилар. Суюма Робияни секин кўтариб олмоқчи бўлди-ю , фикридан қайтди . Абдумажидни уйқусининг бузилишидан қўрқди .

- Суюма , юр овқатланиб ол , - уни эшик ёнидан шивирлаб чақирди Дилбар опа

Суюма унга нигоҳлари ила савол берди , Дилбар опа хаммасини тушунди:
- Улар яқинда овқатланишди, юр сениям ичингга бир қошиқ иссиқ кирсин...

* * *

- Суюма , баҳор келишига неччи кун қолди ?!

- Икки кун, Абдумажид ака ...

- Ҳаа , кўчадан баҳор хавоси ҳам эсиб қолибди ... Боя бинафшаларнинг ҳиди димоғимга урилди ... Барчаси кўз ўнгимда ...

Суюма Абдумажиднинг ёнига тиз чўкди. Абдумажид ётоқда ётар , Суюма эса ерда чўкканича унинг ёнидан жой олганди. Суюмага бугун Абдумажид бошқачароқдек кўринди. У негадир дамба-дам ҳали қўлини, хали оёғини салтанглатиб кўтариб отар , гоҳида ҳаво етмагандек оғзини каппа- каппа очиб ютоқиб нафас олар , зум ўтмай тинчиб қоларди .

- Абдумажид ака , туршакни сувидан берайми ?!

- Сув бер , муздек сувдан бер...

Суюма унга индамади , "муздек сув сизга бўлмайди" деб эътироз билдирмади , аммо илиқ сувни найча орқали тўйгунича ичирди .

Суюма яна бояги ўрнига чўкди.
Юзини Абдумажиднинг ўнг кафтига босди:

- Абдумажид акааа ...

- Гапиравер , Суюма..., - Абдумажиднинг товуши хириллаб чиққандек бўлди ...

- Ўтган сафар менга ўз кўнглингиздагиларни айтган эдингиз . Ҳозир мен ҳам сизга қалбим тўридаги ҳисларимни айтсам дегандим... Биласизми , мен ўзимга кўп савол бердим "Бир аёл сифатида сизни яхши кўраманми?!" . Юрагим эса ҳар доим ўз сўзини қатъий тарзда айтди : "Ҳа !"
Сизга бўлган ҳисларим севги эмас.. Муҳаббат ҳам эмас... Сизга бўлган ҳисларим бу - Ишқ ! Ишқ эса ҳаммасидан юқори туради ... Мен дунёдаги ўзим учун энг азиз бўлган инсонни яхши кўраман . Бу инсоннинг исми - ҲАЗРАТИ ИНСОН ... , яъни СИЗ !
Абдумажид ака , мен учун сиз бутун дунёимсиз ... Энг катта орзуим ... фарзандларимиз Шаҳзод ва Робияларнинг тўйларини биргаликда кўриш ...
Умр йўлларимда Аллоҳ ҳамроҳ қилиб берган сиздек жуфти- ҳалолим билан қўша қариш бу ҳаётимнинг олий мақсади ...
Абдумажид ака ! Сизсиз ҳеч кимман ... Эшитяпмизми ҳеч ким...

Суюма узоқ гапирди ... Дилидагини илк бор Абдумажидга тўкиб солди . Гапира туриб кўзи илинганини сезмай қолди ...

Суюма қанча муддат ухлаб қолганини билмади ...
Ярим соат ...
Бир соат ...
Балки кўпроқ ...

Кўзини очганида ҳали ҳам Абдумажиднинг кафтига бошини қўйиб ётганини сезиб дарҳол ўзини четга тортди . Унинг қўллари увишиб қолмадимикан дея силашга чоғланди ....

Шунда ...

Суюма ўрнидан қандай қилиб отилиб турганини , хона чироғини қай алфозда бориб ёққанини билмади .

Кўзлари Абдумажиднинг лабларида қотиб қолган табассумга тушди ...

"Бу дунёдан ўтар бўлсам , лабларимда табассум бўлади , ўша табассум сенсан - Суюма "

Суюма Абдумажиднинг ёнига қайта чўкди , унинг қўлини лабларига босди . Кўзларидан дувиллаб ёш қуйилди :

- Абдумажид акаааа... - деди умидсиз оҳангда, - сизсиз қандай яшайман энди...

давоми бор

ХазонРезги
❤52😢47🔥8👍5
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍2
👆👆👆👆 қиссанинг аввалги қисмлари

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми)
-103-

* * *

Орадан етти йил ўтди ...

"Бахт ортидан" фирмаси раҳбари Суюма Нодировага Жанубий Кореядаги менеджерлар тайёрлайдиган нуфузли олийгоҳдан ташаккурнома хати келганлиги ҳақидаги хабарни эшитган Наима дарҳол уни йўқлади :

- Қани бир ўқи- чи , ўртоқжон . Ичим қизиб кетди.

- Ташаккурнома хати бўлгандан кейин нима бўлар эди. Раҳмат дейилади- да . Ажойибсан- а , Наима ?!

Наима кулимсиради :

- Очиғи , Шаҳзодни соғиндим. У ҳақидаям бир нарсалар ёзилгандир ...

Суюма жилмайиш билан жавоб берди :

- Ҳадемай таътилга келиб қолади . Майли , кел хатни ўқиймиз. Ўзи ҳурсандчилигимни сен билан бўлишишиш учун кутиб турган эдим. Билувдим- да ҳаммадан биринчи етиб келишингни ...

- Нима ёмонми ? - Наима қош қоқди,- Ёқмадими ?!

Суюма унинг беғубор эркалигига завқланди :

- Йўғей , нима учун ёмон бўлсин ?! Шу одатларингга борман- да , асли ...

Суюма боя кўздан кечирган каттагина конвертни қайтадан очди . Уни ичидан китобнинг муқовасига ўхшаган қалин , зарҳал ҳарфлар билан битилган ташаккурнома чиқди . Ташаккурнома корейс , рус , ўзбек тилларида ёзилган экан...

"Билим олишдаги тиришқоқлиги, зеҳни ва меҳнатсеварлиги , одоб ва аҳлоқи борасида юксак инсоний фазилатларни ўзида намоён қила олган учинчи босқич талабаси Мусахонов Шаҳзод Абдумажидовичнинг онаси Нодирова Суюма Йўлдошевнага фарзанд тарбиясидаги фидокорлиги учун олийгоҳ маъмурияти томонидан ташаккурнома билдирилади...
Оилавий бахт , мустаҳкам соғлиқ, умидлар рўёби, орзулар ижобати сизни ҳеч қачон тарк этмасин , муҳтарама Суюма Йўлдошевна ! "

- Ана бўлди ! - Суюма Наимага осойишта боқди, - энди буни нишонламасак бўлмайди. Сен кечга қизларинг ва ўғлингни олиб бизникига ўтасан энди. Битта ош мендан . Робишга айтаман , зирвагини тайёрлаб қўяди .
Йўқ деган баҳоналар кетмайди, ўртоқжон ...
Ҳукм қатъий, шикоятга ўрин йўқ , - Суюма кейинги сўзларини овози товланиб айтди,- борсанг ойижон ҳурсанд бўладилар ...

- Нега бормас эканман ?! Сен ош дамлаб чақирасан- у , мен йўқ дер эканман- ми ?! Албатта бораман.
Суюма , қара-я Робия ҳам катта қиз бўлиб қолди- я ?! Ош- овқатларниям қўлингдан олган. Биб- бинойи пазанда. Сени қизинг- да , онасини қизи . Ҳамма нарсани уддасидан чиқади.

Суюма жилмайди :

- Робия бувисини қизи . У ойижонни тарбиясини олди . Э Наима ... Яхшиям бахтимга шу Ойижоним бор эканлар. Абдумажид акамдан кейин қандоқ яшайман деб ўйлаган эдим. Умуман яшагим ҳам келмай қолганди. Уларнинг вафотларидан кейин фарзанд доғига чидай олмай бир ой ичида адажон ўтдилар. Ўшанда ойижон иккимиз бўзлаб қолавергандик . Кейин улар ўзларини қўлга олдилар . "Қаддингни тик тут , Суюма ! Сен ўғлимга муносиб аёл бўлишинг керак. Унинг шунча қилган меҳнатлари ҳавога учмасин. Бориб ишини давом эттир . Мен эса ундан қолган ёдгорларимни отасини тарбиялаганим каби чин инсон қилиб вояга етишлари учун ҳаракатни бошлайман. Шу чоққача умримнинг кўп қисмини яшаб қўйдим. Ҳамманинг ҳам борар жойи тайин. Аммо ўша манзилга етиб борганимда адаси ва ўғлимга "Мен ҳузурингизга ёруғ юз билан келдим . Сиздан қолган омонатга ҳиёнат қилганим йўқ . Бир инсон , Аллоҳнинг бир оддий бандаси қилиши керак бўлган ишларни сидқидилдан бажаришга ҳаракат қилдим" деб айта олай " дедилар .

Наима Суюмани қўлини ушлади, сўнгра ҳайриҳоҳ оҳангда фикрига қўшилди:

- Ҳаётимизда учраган ва учрайдиган ҳар бир инсон биз учун - ибрат мактаби . Кимнингдир эзгу амалларидан , кимнингдир ножўя ишларидан керакли ҳулоса чиқарамиз ва ибрат оламиз.
Майли , дугонажон . Қолганини ҳали гаплашармиз- а, унда ?! Мен кетдим...

- Наима , Мирсодиқ ака Истамбулдан қачон қайтар эканлар ?!

- Эрталаб гаплашганимда икки кундан кейин дегандилар. Асосий ишлар битибди, фақат озроқ ёзув-чизув ишлари қолибди. Айтганча , хаёлим қурсин , улар Суюмага айт , ҳамма ишлар ўзимиз режа қилганимиздек кўнгилдагидек кечди дегандилар ...

- Жуда соз , мана бу нур устига аъло нур бўлибди. Жонилари соғ бўлсин ...

ХазонРезги
❤73🔥12🥰12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 2️⃣3️⃣➖АВГУСТ. ЯКШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ МУБОРАК ДИНДОШИМ! 🌷🍃

🌸🌸Мен учун мехри баланд Мехрибонларим.
🌼Мен учун қадри баланд Қадрдонларим.
🌸🌸Аллоҳ доим сизни қўлласин.
🌤🌤Бугунги кунингиз эзгу амалларга бой кун бўлсин!!! 🤲

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ .

Ҳаммага хайрли тонг .
Қадрдонларим мароқли ҳордиқ олиб турдингизми ?
Бугун дам олиш куниз , нима қилмоқчисиз ? 🤔

Кўнглингиз нимани истади шуни қилинг бугун .
Қаерга боргингиз келаяпди боринг .
Кимни кўргингиз келаяпди , бориб кўринг .
Кимга нима олиб бергингиз келаяпди олиб беринг .
Нима егингиз келаяпди олиб енг .
Қанақа кийингиз келаяпди кийинг .
Имконингиз борини қилинг , армонингиз қолмасин .
Кўргиси келган одамини кўролмайдиганларни х,олига боқинг ,
Йўқлагиси келган одамини тополмаётганларнинг афсусларига қулоқ тутинг .
Нарсалар олиб берай деганда атрофида хеч бир яқинини тополмаганларнинг жавдираган кўзларига қаранг .
Сизга нима ёки ким халақит бераяпди .

Х,аммасига қўл силтанг , кўнглингиз буюрганини қилингчи.
Нима ўзгаради , ким сиздан ранжийдию , ким сизни ранжитади .
Бир уриниб кўрингчи .

Борай деб боришга имкон тополмай қоладиган қатларимиз бўлиб қолади , ўша пайти ёммон алам қиладда одамга ...😔
Имконимиз борида фойдаланишимиз керак .

Дилимдану , тилимдан шу мисралар тўкилди .

✍✍ Йўқлаб туринг ✍✍

Согинганда сизларни йўқлаб қолдим ,
Мехр бериб кўнглимни чоғлаб олдим ,
Шеър ёзиб ўзимни оқлаб олдим ,
Бир бирингиз йўқлаб туринг жигарларим ,
Тез тез йўқлаб туринг жигарларим .

Кўринмаса сўроқланг уйидан ,
Исмин айтиб махалла кўйидан ,
Ё борганда қўшнининг тўйидан ,
Бир бирингиз йўқлаб туринг жигарларим ,
Тез тез йўқлаб туринг жигарларим .

Турмушнинг муштини еганда хам ,
Аччиқ кўз ёш тўкиб турганда хам ,
Дардларидан қадди букик юрганда хам ,
Бир бирини аяб турган жигарларим ,
Тез тез йўқлаб туринг жигарларим .

Тинч бўлсин рўзгорингиз кўрар кўзга ,
Шодимонлик уфуриб турсин юзингизга ,
Ўзгалар кўп хавас қилсин бизга ,
Бир бирингиз йўқлаб туринг жигарларим ,
Тез тез йўқлаб туринг жигарларим .

Ёнингизда турай яхши кунингизда ,
Оромингиз бўлай уйқусиз тунингизда ,
Фақат тўйларда борай уйингизга ,
Бир бирингиз йўқлаб туринг жигарларим ,
Тез тез йўқлаб туринг жигарларим .

ШАХЗОДА нгиз ✍

Бугун йўқланг , кеч қолманг .
Мани хам дуоларингизда йўқлаб қўйинг

ШАХЗОДАнгизнинг дилида ҳам доим сиз борсиз қадрдонларим .😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👍2🥰1
🍃🌸🍃

Кун давомида сизларга юкори кайфият, севги, муҳаббат, хотиржамлик хамроҳ бўлсин!

БАХТИНГИЗНИ хис қилинг ва БАХТЛИ бўлинг!🍃❤️

🥨🫶🥨🫶🥨🫶🥨🫶
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤1🔥1
#СУБҲИДАМ
-104-

Суюма уйга қайтар экан кўча бошида дарвозаларидан бир кекса ёшли аёлни чиқиб келаётганлигини кўриб машинасини секинлатди. Аёл Дилбар опа билан ҳайрлашиб кўчанинг нариги бетида кутиб турган қоп- қора зулукдек ҳашаматли чет эл машинасига ўтириб жўнаб кетди.

Суюманинг кўнгли ғашланди. "Оббо , янами ? - ўйлади у ,- қачон бу одамлар ўз ҳолимга қўйишар экан- а ?" . Суюма бу ишларда Дилбар опанинг айби йўқ эканлигини ҳис қилиб уйга ёруғ юз билан киришга қарор қилди .

- Ойижоооон , мен келдим..., - Суюма Дилбар опанинг қаршисига бир олам қувонч билан пешвоз чиқди :
- қаршингизда йил талабаси , умуман айтганда дунёдаги энг яхши бувининг энг яхши набирасини онаси Суюма хоним турибдилар ...

- Суюма, нималар деябсан, косанинг тагида ним коса қилмай тушунтириброқ айтгин болам.

Суюма Дилбар опага Кореядан келган ташаккурномани тутди :

- Ойижон , корейс халқини ўз ишини устаси деб билардим. Аммо бу ерда андак чекланиш қилиб қўйишибди . Онаси деган жойда номни хато ёзишибди . У ерга Суюма Нодирова эмас, Дилбар Акромова деб ёзишлари керак ва шарт эди. Хали Шаҳзодингиз бунинг учун жавоб беради ...

Дилбар опа узоқ дуо қилди. "Кўрсатган кунингга шукр, шу кунларга етказганингга шукр" дея Аллоҳга беадад ҳамд айтди .
Сўнг қатъиятли қиёфага кирди. Суюма унинг бу аҳволда кўриб ўзини анчагина жиддий суҳбат кутаётганлигини ҳис қилди . Айтгани бўлди . Дилбар опа сокин овозда тилга кирди :

- Суюма ... Ҳеч ўйлаб кўрганмисан нима учун қайнонам овсинларимни сизлаб гапиради- ю , мени сенлайди деб ?! Аслида опанг раҳматли келин бўлган вақтлари сен кичиккина қизалоқ эдинг . Шу сабабли ўша вақтда сени сенсираб гапиргандим. Тақдир тақазоси билан сен келиним бўлдинг . Сен дейишга ўрганган кўнглим сизлай олмади. Аммо бугунги кунда ўйлаб қарасам ... сенлашим учун бошқа сабаб бор экан... Мен сени ... қизим сифатида қабул қилган эканман ... Ўз қизим сифатида юрагимдан жой берган эканман ... Мен бемалол сени онангман дея оламан. Робия сен учун нечоғлик қадрли бўлса , Суюма Дилбар учун шунчалик азиз ... Буни ҳеч қачон эсингдан чиқарма ...

- Ойижоооон...

- Гапимни бўлма , қизим . Бўлмаса адашиб кетаман. Ахир олма билан ўрик бўлганим йўқ... Ёшим ҳам саксонни қоралаб қолди ... Айт-чи , шу ёшдаги аёл учун фарзандининг бахтини кўришдан ҳам олий саодат бормикан ?!
Менинг ҳозирги сўзларимни ҳоҳласанг онанинг , ҳоҳласанг қайнонанинг истаги сифатида қабул қил... Хуллас , боламнинг дунёдан ўтганига мана етти йил бўлди . Шу вақт мабайнида не- не эркаклар қўлингни сўрамади . Ҳаммасини рад этдинг . Абдумажид акамнинг хотираси учун яшайман дединг . Агар орага тушмасам шундоқ қиласан ҳам . Қаердан биласиз дейсанми ?! Биламан- да . Чунки "Қайнона келинни тупроғи бир ердан олинади" дейишади . Сен худди ўзимга ўхшаган қайсар ва мағрурсан . Аммо шундай ҳолатлар бўлади-ки , баъзан ўз принципларингдан кечиш энг одил қарор бўлади. Сен бу қарорни бир пайтлар Робияни ўйлаб, Абдумажидга турмушга чиққанингда қабул қилган эдинг. Бугун эса ... мени деб шу қарорга келишингни истайман...
Сени қўлингни сўрарганлар шу чоққача мени кўнглимга ўтирмаганлиги учун ҳам қисталанг қилмаган эдим. Бирларининг ёши катта бўлганлиги учун , баъзиларининг табиати ёқмагани учун , кўпчилиги эса таъма умидида қўлингни сўрашган дея ҳисоблаганим учун ҳам сен тараф бўлганман.
Аммо бугун фикрим буткул бошқача ...
Сенга бугун совчи бўлиб келган аёлнинг остонамизга шу билан учинчи бор келиши ...
Мен уни обдон синадим. Изидан киши билмас бориб суриштириб ҳам келдим ... Унинг ўғли ҳали ҳам уйланмаган экан . Етим бўлиб қолган уч укасини уйлабди, жойлабди , ҳар бирига ватан тиклаб берибди ... Шу сабабли ёши ўттиздан ошибди. Онаси шу вақтгача не- не қизларни кўрсатибди, ўша йигит ҳам сенга ўхшаган етти қайсарнинг бири эканми , ҳеч қайсисини ҳоҳламабди . Она бечора "Ўғлим уйланса бўлди , кўнглига ўтиргани билан қўша қариса бўлди, менга бошқа нарсани аҳамияти йўқ" дейди нуқул. Сени эса ўша йигитнинг дўсти далолат қилибди. Шу аёлгаям бир бориб кўринг-чи ?! Қани қайсар ўғлингиз нима деркан?!"


ХазонРезги
❤58🔥21👍13
​​#СУБҲИДАМ

-105-
Якуний қисм

Аммо ўғли бу ерга келишига қаршилик қилмабди . "Ҳаётида кўп синовларни бошидан кечирган экан, она , майли бир учрашиб кўрсам кўрай" деганмиш ... Унга сенинг ёшинг ўттиздалигини , ўн тўққиз яшар ўғлинг , ўн уч яшар қизинг борлигини айтишса , пинагини бузмабди. Агар тақдир насиб бўлса , ҳамма синфдошларимдан ўтиб кетиб , биринчи келин кўраман " деганмиш .

- Ойижоооон, илтимос мени қийнаманг ...

- Болам, сенга айтганим билан дарровда тегасан, кетасан деяпганим йўқ- ку ... Бир кўрсанг асаканг кетиб қолмайди . Ҳамма гап ўзингда қолган ...

Суюма Дилбар опанинг ажин босган юзларига , суяклари туртиб чиққан ёноқларига, бир дона қораси қолмаган оппоқ сочларига, этлари осилиб қолган қўлларига бир- бир кўз ташлади, юраги туздек ачиди . Уни хафа қилгиси келмади :
- Майли ойижон , сиз нима десангиз шу ...,- кейин уни кўнглини кўтариб қўйиш учун қизиқчиликка олди ,- кўришсак кўришаверамиз , кўришиш пуллик эмас- ку ...

Дилбар опа :
-Ҳаҳ , болам тушмагур- а! Мен нима ғамда- ю , буни дарди нима - деди- ю , мамнун жилмайди ...

* * *

- Суюма Йўлдошевна , энди бу ҳужжатга имзо чекиб юборинг ,- котиба Марғуба навбатдаги ҳужжатни уни ёнига қўяркан,- сўзида давом этди ,- айтганча Мадина опамлар бироз кеч келарканлар, кечаги ташкилотда ишлари битмай қолибди , бугун тушгача ўша ерда бўларканлар , энди бунисига имзо чекинг ...
- Яхши , Мадина ишини пухта қилади , - деди Суюма имзо чека туриб ,- кейингиси ...
- Сиз айтгандек , соат ўн тўртга мажлис чақирдим ...
- Яхши ...
- Мана бу таклифларни ўрганиб, фикрингизни айтар экансиз , - Марғуба стол устига бир қучоқ файл ташлади , - мен энди борай
- Майли , ишингизни қилаверинг , - деди Суюма бошини файлдан кўтармай .
Марғуба чиқиб кетди ва зум ўтмай қайтиб келди :
- Суюма Йўлдошевна , ёдимдан чиқибди , сизни эртага тадбиркор ва ишбилармон аёллар кўргазмасига таклиф қилишган . Мана таклифнома ...
Суюма таклифномага бирров кўз югуртирди :
- Эртага , миллий либослар галереясида , яхши . Хўп , раҳмат ...

Суюма яна файлни варақлашга тушди. Тепасига яна биров кириб келди :

- Ҳа , Марғубахон , яна нима эсингиздан чиқибди, - Суюма тепасида индамай туриб қолган инсонга ишдан бош кўтармай савол берди.

Аммо келгувчи бошқа овозда тилга кирди :

- Агар сени Фозил унутган десалар ҳеч қачон ишонма ...

Суюма бўшашиб кетди. Қўлидаги иш ҳужжатлари стол устига тўкилди. Суюма бошини кўтармади , кўтаришга қўрқди , қўллари қалтирай бошлади ...

Келгувчи титроқ овозда гапини давом эттирди :

- Фозил сени унутиши учун ўзини унутиши керак ...

Суюманинг кўзларидан икки томчи ёш сирғалиб тушди ...

* * *

- Демак , ҳаммаси яхши . Онасиям яхши , боласиям яхши тўғрими ?!

Эрта сахардан касалхона ҳовлисидан шифокорлар кабинетига қараб бақираётган ўрта ёшлардаги йигит бошқа беморларни уйқусини бузишини ўйламай бор овозда сўз қотарди .

Бешинчи палатада ётган шаддод келинчак уйқуси бузилганидан норози бўлди, жаҳд билан деразага яқинлашди :

- Ассалом алайкум , папаша ! Бунча бақирасиз- ей , нима битта сизни хотинингиз туққанми ?!,- келинчак , у йигитнинг ўрта ёшли эканига эътибор бериб , сал юмшади ,- бу дейман биринчисими ?!

- А ?!

- Биринчи фарзандингизми ?!

- Йўўўқ , уйда ўғлимиз ва қизимиз бор. Бу учинчиси бўлади ...

Йигит шифокорга қаради :

- Вааай , сўрамабман- у , ўғилми , қизми ?!

Бояги келинчак бу тарафдан сўз ташларди :

- Сўрардиз, папаша . Сал вақтли эди ҳали ...

У тарафдан "Ўғил" деган жавобни олган йигит яна овозига эрк берди :

- Исмини Бахтиёр қўяман .. Бахтиёр ...

Палатанинг нариги бурчагидаги бошқа аёл норози тўнғиллади :

- Уфф, тинчлик борми , қай маҳал бўлди ўзи ...

Ярим тунда кўзи ёриган ҳушсурат аёл ёнидаги гўдагига бахт тўла нигоҳларини тикди . Унга хаёлан "Хуш келибсан , Бахтиёрим. Доим бахтларга ёр бўлгин" деди ва савол ташлаган аёлга масрур овозда шивирлади :

-Субҳидам бўлди...

СУБҲИДАМ
....

ХазонРезги

@ibratli_xayotiy_xikoyalar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥66❤53🏆7💔3