📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.95K photos
3.2K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍2
👆👆👆👆 қиссанинг аввалги қисмлари

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми)
-103-

* * *

Орадан етти йил ўтди ...

"Бахт ортидан" фирмаси раҳбари Суюма Нодировага Жанубий Кореядаги менеджерлар тайёрлайдиган нуфузли олийгоҳдан ташаккурнома хати келганлиги ҳақидаги хабарни эшитган Наима дарҳол уни йўқлади :

- Қани бир ўқи- чи , ўртоқжон . Ичим қизиб кетди.

- Ташаккурнома хати бўлгандан кейин нима бўлар эди. Раҳмат дейилади- да . Ажойибсан- а , Наима ?!

Наима кулимсиради :

- Очиғи , Шаҳзодни соғиндим. У ҳақидаям бир нарсалар ёзилгандир ...

Суюма жилмайиш билан жавоб берди :

- Ҳадемай таътилга келиб қолади . Майли , кел хатни ўқиймиз. Ўзи ҳурсандчилигимни сен билан бўлишишиш учун кутиб турган эдим. Билувдим- да ҳаммадан биринчи етиб келишингни ...

- Нима ёмонми ? - Наима қош қоқди,- Ёқмадими ?!

Суюма унинг беғубор эркалигига завқланди :

- Йўғей , нима учун ёмон бўлсин ?! Шу одатларингга борман- да , асли ...

Суюма боя кўздан кечирган каттагина конвертни қайтадан очди . Уни ичидан китобнинг муқовасига ўхшаган қалин , зарҳал ҳарфлар билан битилган ташаккурнома чиқди . Ташаккурнома корейс , рус , ўзбек тилларида ёзилган экан...

"Билим олишдаги тиришқоқлиги, зеҳни ва меҳнатсеварлиги , одоб ва аҳлоқи борасида юксак инсоний фазилатларни ўзида намоён қила олган учинчи босқич талабаси Мусахонов Шаҳзод Абдумажидовичнинг онаси Нодирова Суюма Йўлдошевнага фарзанд тарбиясидаги фидокорлиги учун олийгоҳ маъмурияти томонидан ташаккурнома билдирилади...
Оилавий бахт , мустаҳкам соғлиқ, умидлар рўёби, орзулар ижобати сизни ҳеч қачон тарк этмасин , муҳтарама Суюма Йўлдошевна ! "

- Ана бўлди ! - Суюма Наимага осойишта боқди, - энди буни нишонламасак бўлмайди. Сен кечга қизларинг ва ўғлингни олиб бизникига ўтасан энди. Битта ош мендан . Робишга айтаман , зирвагини тайёрлаб қўяди .
Йўқ деган баҳоналар кетмайди, ўртоқжон ...
Ҳукм қатъий, шикоятга ўрин йўқ , - Суюма кейинги сўзларини овози товланиб айтди,- борсанг ойижон ҳурсанд бўладилар ...

- Нега бормас эканман ?! Сен ош дамлаб чақирасан- у , мен йўқ дер эканман- ми ?! Албатта бораман.
Суюма , қара-я Робия ҳам катта қиз бўлиб қолди- я ?! Ош- овқатларниям қўлингдан олган. Биб- бинойи пазанда. Сени қизинг- да , онасини қизи . Ҳамма нарсани уддасидан чиқади.

Суюма жилмайди :

- Робия бувисини қизи . У ойижонни тарбиясини олди . Э Наима ... Яхшиям бахтимга шу Ойижоним бор эканлар. Абдумажид акамдан кейин қандоқ яшайман деб ўйлаган эдим. Умуман яшагим ҳам келмай қолганди. Уларнинг вафотларидан кейин фарзанд доғига чидай олмай бир ой ичида адажон ўтдилар. Ўшанда ойижон иккимиз бўзлаб қолавергандик . Кейин улар ўзларини қўлга олдилар . "Қаддингни тик тут , Суюма ! Сен ўғлимга муносиб аёл бўлишинг керак. Унинг шунча қилган меҳнатлари ҳавога учмасин. Бориб ишини давом эттир . Мен эса ундан қолган ёдгорларимни отасини тарбиялаганим каби чин инсон қилиб вояга етишлари учун ҳаракатни бошлайман. Шу чоққача умримнинг кўп қисмини яшаб қўйдим. Ҳамманинг ҳам борар жойи тайин. Аммо ўша манзилга етиб борганимда адаси ва ўғлимга "Мен ҳузурингизга ёруғ юз билан келдим . Сиздан қолган омонатга ҳиёнат қилганим йўқ . Бир инсон , Аллоҳнинг бир оддий бандаси қилиши керак бўлган ишларни сидқидилдан бажаришга ҳаракат қилдим" деб айта олай " дедилар .

Наима Суюмани қўлини ушлади, сўнгра ҳайриҳоҳ оҳангда фикрига қўшилди:

- Ҳаётимизда учраган ва учрайдиган ҳар бир инсон биз учун - ибрат мактаби . Кимнингдир эзгу амалларидан , кимнингдир ножўя ишларидан керакли ҳулоса чиқарамиз ва ибрат оламиз.
Майли , дугонажон . Қолганини ҳали гаплашармиз- а, унда ?! Мен кетдим...

- Наима , Мирсодиқ ака Истамбулдан қачон қайтар эканлар ?!

- Эрталаб гаплашганимда икки кундан кейин дегандилар. Асосий ишлар битибди, фақат озроқ ёзув-чизув ишлари қолибди. Айтганча , хаёлим қурсин , улар Суюмага айт , ҳамма ишлар ўзимиз режа қилганимиздек кўнгилдагидек кечди дегандилар ...

- Жуда соз , мана бу нур устига аъло нур бўлибди. Жонилари соғ бўлсин ...

ХазонРезги
❤73🔥12🥰12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 2️⃣3️⃣➖АВГУСТ. ЯКШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ МУБОРАК ДИНДОШИМ! 🌷🍃

🌸🌸Мен учун мехри баланд Мехрибонларим.
🌼Мен учун қадри баланд Қадрдонларим.
🌸🌸Аллоҳ доим сизни қўлласин.
🌤🌤Бугунги кунингиз эзгу амалларга бой кун бўлсин!!! 🤲

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ .

Ҳаммага хайрли тонг .
Қадрдонларим мароқли ҳордиқ олиб турдингизми ?
Бугун дам олиш куниз , нима қилмоқчисиз ? 🤔

Кўнглингиз нимани истади шуни қилинг бугун .
Қаерга боргингиз келаяпди боринг .
Кимни кўргингиз келаяпди , бориб кўринг .
Кимга нима олиб бергингиз келаяпди олиб беринг .
Нима егингиз келаяпди олиб енг .
Қанақа кийингиз келаяпди кийинг .
Имконингиз борини қилинг , армонингиз қолмасин .
Кўргиси келган одамини кўролмайдиганларни х,олига боқинг ,
Йўқлагиси келган одамини тополмаётганларнинг афсусларига қулоқ тутинг .
Нарсалар олиб берай деганда атрофида хеч бир яқинини тополмаганларнинг жавдираган кўзларига қаранг .
Сизга нима ёки ким халақит бераяпди .

Х,аммасига қўл силтанг , кўнглингиз буюрганини қилингчи.
Нима ўзгаради , ким сиздан ранжийдию , ким сизни ранжитади .
Бир уриниб кўрингчи .

Борай деб боришга имкон тополмай қоладиган қатларимиз бўлиб қолади , ўша пайти ёммон алам қиладда одамга ...😔
Имконимиз борида фойдаланишимиз керак .

Дилимдану , тилимдан шу мисралар тўкилди .

✍✍ Йўқлаб туринг ✍✍

Согинганда сизларни йўқлаб қолдим ,
Мехр бериб кўнглимни чоғлаб олдим ,
Шеър ёзиб ўзимни оқлаб олдим ,
Бир бирингиз йўқлаб туринг жигарларим ,
Тез тез йўқлаб туринг жигарларим .

Кўринмаса сўроқланг уйидан ,
Исмин айтиб махалла кўйидан ,
Ё борганда қўшнининг тўйидан ,
Бир бирингиз йўқлаб туринг жигарларим ,
Тез тез йўқлаб туринг жигарларим .

Турмушнинг муштини еганда хам ,
Аччиқ кўз ёш тўкиб турганда хам ,
Дардларидан қадди букик юрганда хам ,
Бир бирини аяб турган жигарларим ,
Тез тез йўқлаб туринг жигарларим .

Тинч бўлсин рўзгорингиз кўрар кўзга ,
Шодимонлик уфуриб турсин юзингизга ,
Ўзгалар кўп хавас қилсин бизга ,
Бир бирингиз йўқлаб туринг жигарларим ,
Тез тез йўқлаб туринг жигарларим .

Ёнингизда турай яхши кунингизда ,
Оромингиз бўлай уйқусиз тунингизда ,
Фақат тўйларда борай уйингизга ,
Бир бирингиз йўқлаб туринг жигарларим ,
Тез тез йўқлаб туринг жигарларим .

ШАХЗОДА нгиз ✍

Бугун йўқланг , кеч қолманг .
Мани хам дуоларингизда йўқлаб қўйинг

ШАХЗОДАнгизнинг дилида ҳам доим сиз борсиз қадрдонларим .😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👍2🥰1
🍃🌸🍃

Кун давомида сизларга юкори кайфият, севги, муҳаббат, хотиржамлик хамроҳ бўлсин!

БАХТИНГИЗНИ хис қилинг ва БАХТЛИ бўлинг!🍃❤️

🥨🫶🥨🫶🥨🫶🥨🫶
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤1🔥1
#СУБҲИДАМ
-104-

Суюма уйга қайтар экан кўча бошида дарвозаларидан бир кекса ёшли аёлни чиқиб келаётганлигини кўриб машинасини секинлатди. Аёл Дилбар опа билан ҳайрлашиб кўчанинг нариги бетида кутиб турган қоп- қора зулукдек ҳашаматли чет эл машинасига ўтириб жўнаб кетди.

Суюманинг кўнгли ғашланди. "Оббо , янами ? - ўйлади у ,- қачон бу одамлар ўз ҳолимга қўйишар экан- а ?" . Суюма бу ишларда Дилбар опанинг айби йўқ эканлигини ҳис қилиб уйга ёруғ юз билан киришга қарор қилди .

- Ойижоооон , мен келдим..., - Суюма Дилбар опанинг қаршисига бир олам қувонч билан пешвоз чиқди :
- қаршингизда йил талабаси , умуман айтганда дунёдаги энг яхши бувининг энг яхши набирасини онаси Суюма хоним турибдилар ...

- Суюма, нималар деябсан, косанинг тагида ним коса қилмай тушунтириброқ айтгин болам.

Суюма Дилбар опага Кореядан келган ташаккурномани тутди :

- Ойижон , корейс халқини ўз ишини устаси деб билардим. Аммо бу ерда андак чекланиш қилиб қўйишибди . Онаси деган жойда номни хато ёзишибди . У ерга Суюма Нодирова эмас, Дилбар Акромова деб ёзишлари керак ва шарт эди. Хали Шаҳзодингиз бунинг учун жавоб беради ...

Дилбар опа узоқ дуо қилди. "Кўрсатган кунингга шукр, шу кунларга етказганингга шукр" дея Аллоҳга беадад ҳамд айтди .
Сўнг қатъиятли қиёфага кирди. Суюма унинг бу аҳволда кўриб ўзини анчагина жиддий суҳбат кутаётганлигини ҳис қилди . Айтгани бўлди . Дилбар опа сокин овозда тилга кирди :

- Суюма ... Ҳеч ўйлаб кўрганмисан нима учун қайнонам овсинларимни сизлаб гапиради- ю , мени сенлайди деб ?! Аслида опанг раҳматли келин бўлган вақтлари сен кичиккина қизалоқ эдинг . Шу сабабли ўша вақтда сени сенсираб гапиргандим. Тақдир тақазоси билан сен келиним бўлдинг . Сен дейишга ўрганган кўнглим сизлай олмади. Аммо бугунги кунда ўйлаб қарасам ... сенлашим учун бошқа сабаб бор экан... Мен сени ... қизим сифатида қабул қилган эканман ... Ўз қизим сифатида юрагимдан жой берган эканман ... Мен бемалол сени онангман дея оламан. Робия сен учун нечоғлик қадрли бўлса , Суюма Дилбар учун шунчалик азиз ... Буни ҳеч қачон эсингдан чиқарма ...

- Ойижоооон...

- Гапимни бўлма , қизим . Бўлмаса адашиб кетаман. Ахир олма билан ўрик бўлганим йўқ... Ёшим ҳам саксонни қоралаб қолди ... Айт-чи , шу ёшдаги аёл учун фарзандининг бахтини кўришдан ҳам олий саодат бормикан ?!
Менинг ҳозирги сўзларимни ҳоҳласанг онанинг , ҳоҳласанг қайнонанинг истаги сифатида қабул қил... Хуллас , боламнинг дунёдан ўтганига мана етти йил бўлди . Шу вақт мабайнида не- не эркаклар қўлингни сўрамади . Ҳаммасини рад этдинг . Абдумажид акамнинг хотираси учун яшайман дединг . Агар орага тушмасам шундоқ қиласан ҳам . Қаердан биласиз дейсанми ?! Биламан- да . Чунки "Қайнона келинни тупроғи бир ердан олинади" дейишади . Сен худди ўзимга ўхшаган қайсар ва мағрурсан . Аммо шундай ҳолатлар бўлади-ки , баъзан ўз принципларингдан кечиш энг одил қарор бўлади. Сен бу қарорни бир пайтлар Робияни ўйлаб, Абдумажидга турмушга чиққанингда қабул қилган эдинг. Бугун эса ... мени деб шу қарорга келишингни истайман...
Сени қўлингни сўрарганлар шу чоққача мени кўнглимга ўтирмаганлиги учун ҳам қисталанг қилмаган эдим. Бирларининг ёши катта бўлганлиги учун , баъзиларининг табиати ёқмагани учун , кўпчилиги эса таъма умидида қўлингни сўрашган дея ҳисоблаганим учун ҳам сен тараф бўлганман.
Аммо бугун фикрим буткул бошқача ...
Сенга бугун совчи бўлиб келган аёлнинг остонамизга шу билан учинчи бор келиши ...
Мен уни обдон синадим. Изидан киши билмас бориб суриштириб ҳам келдим ... Унинг ўғли ҳали ҳам уйланмаган экан . Етим бўлиб қолган уч укасини уйлабди, жойлабди , ҳар бирига ватан тиклаб берибди ... Шу сабабли ёши ўттиздан ошибди. Онаси шу вақтгача не- не қизларни кўрсатибди, ўша йигит ҳам сенга ўхшаган етти қайсарнинг бири эканми , ҳеч қайсисини ҳоҳламабди . Она бечора "Ўғлим уйланса бўлди , кўнглига ўтиргани билан қўша қариса бўлди, менга бошқа нарсани аҳамияти йўқ" дейди нуқул. Сени эса ўша йигитнинг дўсти далолат қилибди. Шу аёлгаям бир бориб кўринг-чи ?! Қани қайсар ўғлингиз нима деркан?!"


ХазонРезги
❤58🔥21👍13
​​#СУБҲИДАМ

-105-
Якуний қисм

Аммо ўғли бу ерга келишига қаршилик қилмабди . "Ҳаётида кўп синовларни бошидан кечирган экан, она , майли бир учрашиб кўрсам кўрай" деганмиш ... Унга сенинг ёшинг ўттиздалигини , ўн тўққиз яшар ўғлинг , ўн уч яшар қизинг борлигини айтишса , пинагини бузмабди. Агар тақдир насиб бўлса , ҳамма синфдошларимдан ўтиб кетиб , биринчи келин кўраман " деганмиш .

- Ойижоооон, илтимос мени қийнаманг ...

- Болам, сенга айтганим билан дарровда тегасан, кетасан деяпганим йўқ- ку ... Бир кўрсанг асаканг кетиб қолмайди . Ҳамма гап ўзингда қолган ...

Суюма Дилбар опанинг ажин босган юзларига , суяклари туртиб чиққан ёноқларига, бир дона қораси қолмаган оппоқ сочларига, этлари осилиб қолган қўлларига бир- бир кўз ташлади, юраги туздек ачиди . Уни хафа қилгиси келмади :
- Майли ойижон , сиз нима десангиз шу ...,- кейин уни кўнглини кўтариб қўйиш учун қизиқчиликка олди ,- кўришсак кўришаверамиз , кўришиш пуллик эмас- ку ...

Дилбар опа :
-Ҳаҳ , болам тушмагур- а! Мен нима ғамда- ю , буни дарди нима - деди- ю , мамнун жилмайди ...

* * *

- Суюма Йўлдошевна , энди бу ҳужжатга имзо чекиб юборинг ,- котиба Марғуба навбатдаги ҳужжатни уни ёнига қўяркан,- сўзида давом этди ,- айтганча Мадина опамлар бироз кеч келарканлар, кечаги ташкилотда ишлари битмай қолибди , бугун тушгача ўша ерда бўларканлар , энди бунисига имзо чекинг ...
- Яхши , Мадина ишини пухта қилади , - деди Суюма имзо чека туриб ,- кейингиси ...
- Сиз айтгандек , соат ўн тўртга мажлис чақирдим ...
- Яхши ...
- Мана бу таклифларни ўрганиб, фикрингизни айтар экансиз , - Марғуба стол устига бир қучоқ файл ташлади , - мен энди борай
- Майли , ишингизни қилаверинг , - деди Суюма бошини файлдан кўтармай .
Марғуба чиқиб кетди ва зум ўтмай қайтиб келди :
- Суюма Йўлдошевна , ёдимдан чиқибди , сизни эртага тадбиркор ва ишбилармон аёллар кўргазмасига таклиф қилишган . Мана таклифнома ...
Суюма таклифномага бирров кўз югуртирди :
- Эртага , миллий либослар галереясида , яхши . Хўп , раҳмат ...

Суюма яна файлни варақлашга тушди. Тепасига яна биров кириб келди :

- Ҳа , Марғубахон , яна нима эсингиздан чиқибди, - Суюма тепасида индамай туриб қолган инсонга ишдан бош кўтармай савол берди.

Аммо келгувчи бошқа овозда тилга кирди :

- Агар сени Фозил унутган десалар ҳеч қачон ишонма ...

Суюма бўшашиб кетди. Қўлидаги иш ҳужжатлари стол устига тўкилди. Суюма бошини кўтармади , кўтаришга қўрқди , қўллари қалтирай бошлади ...

Келгувчи титроқ овозда гапини давом эттирди :

- Фозил сени унутиши учун ўзини унутиши керак ...

Суюманинг кўзларидан икки томчи ёш сирғалиб тушди ...

* * *

- Демак , ҳаммаси яхши . Онасиям яхши , боласиям яхши тўғрими ?!

Эрта сахардан касалхона ҳовлисидан шифокорлар кабинетига қараб бақираётган ўрта ёшлардаги йигит бошқа беморларни уйқусини бузишини ўйламай бор овозда сўз қотарди .

Бешинчи палатада ётган шаддод келинчак уйқуси бузилганидан норози бўлди, жаҳд билан деразага яқинлашди :

- Ассалом алайкум , папаша ! Бунча бақирасиз- ей , нима битта сизни хотинингиз туққанми ?!,- келинчак , у йигитнинг ўрта ёшли эканига эътибор бериб , сал юмшади ,- бу дейман биринчисими ?!

- А ?!

- Биринчи фарзандингизми ?!

- Йўўўқ , уйда ўғлимиз ва қизимиз бор. Бу учинчиси бўлади ...

Йигит шифокорга қаради :

- Вааай , сўрамабман- у , ўғилми , қизми ?!

Бояги келинчак бу тарафдан сўз ташларди :

- Сўрардиз, папаша . Сал вақтли эди ҳали ...

У тарафдан "Ўғил" деган жавобни олган йигит яна овозига эрк берди :

- Исмини Бахтиёр қўяман .. Бахтиёр ...

Палатанинг нариги бурчагидаги бошқа аёл норози тўнғиллади :

- Уфф, тинчлик борми , қай маҳал бўлди ўзи ...

Ярим тунда кўзи ёриган ҳушсурат аёл ёнидаги гўдагига бахт тўла нигоҳларини тикди . Унга хаёлан "Хуш келибсан , Бахтиёрим. Доим бахтларга ёр бўлгин" деди ва савол ташлаган аёлга масрур овозда шивирлади :

-Субҳидам бўлди...

СУБҲИДАМ
....

ХазонРезги

@ibratli_xayotiy_xikoyalar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥66❤53🏆7💔3
Forwarded from ㅤ
Tekinga salatlar o’rgatadigan kanal 🥒🥗🥬😍


Tez qoshilvolila👇

https://t.me/SALATLAR_RETSEPTI_AYOLLAR_KANALI/5441


Pishiriqlar Tortlar OLAMI👇👇👇

https://t.me/Pishiriqlar_Shirinliklar_Taomlar/21589
https://t.me/Pishiriqlar_Shirinliklar_Taomlar/21589

👆👆Tez qoʻshiling keyin bu yangilikni topolmay qolishingiz mumkin😱
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОПА-УКА СИНГИЛЛАРИМ

Соғинсада азоб ютиб,
Йўлларимни турар кутиб,
Бирлашади маҳкам тутиб,
Опа-ука, сингилларим.

Тебратади рўзғорлари,
Ҳузур берар дийдорлари,
Ширин шакар фарзандлари,
Опа-ука, сингилларим.

Илинади иссиқ нонин,
Қайта бўлса олиб ёним,
Аямайди ҳатто жонин,
Опа-ука, сингилларим.

Ҳар нафасда бўлиб ҳаво,
Ёмонликни кўрмас раво,
Қилишади доим дуо,
Опа-ука, сингилларим.

Тинмайдида касал чоғим,
Қалбдан олар келиб доғим,
Мана шулар гўзал боғим,
Опа-ука, сингилларим.

Қилмаганда асло гина,
Шукур айтай, Аллоҳ яна,
Не деса ҳам турай мана,
Опа-ука, сингилларим.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤6
ОНАЛИКНИНГ МАҚОМИДА...

Оналикнинг ёлғонида гуноҳим бор,
Йил ёмғири юволмади ҳеч бирини.
Оналикнинг мақомида минг оҳим бор,
Бошимдаги қорлар кўмган ҳар бирини.

Оналикнинг тошли йўли оғир экан,
Тун болишлар кўтаролмас дардларини.
Шамоллари тўзғитаркан, олғир экан,
Куз дафтари сарғайтирган қайдларини.

Онажоним бозорларнинг ёлғони кўп,
Тарозимнинг палласин тенг қўёлмадим.
Болам дедим, чақам дедим фиғоним кўп,
Уларчалик мен сизларни деёлмадим?

Боламчалик нечун сизни суёлмадим?

Шоира Жаҳон

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥11❤9🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ

❤️БУГУН 24-АВГУСТ,
❤️ДУШАНБА ТОНГИ
❤️МУБОРАК БЎЛСИН. ❤️

🌸 Дастурхонингиздан қут барака аримасин,
🌧  Аллоҳим ризқингизни кенг қилсин!

📎Ғам-алам ҳамиша
остонангиздан йироқ бўлсин!

💐Сизларга  БАХТ, 
🌷 СОҒЛИК ВА
📎ОМАД йўлдош бўлсин!

☁️✅ Кун мобайнида яхши кайфият
ҳамроҳингиз бўлсин.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадри баландларим . Ҳаммага хайрли кун . Муздеккина салқин бўляптия эрталабда . Хотиржам нонуштангизни қилиб ишга отландизми .
Нималарни режалаштирдингиз ...

Ичингизга қулоқ солманг ...
Биламан қаерингиздир оғригандай бўлаяпти , тиззангиз қирсиллагандайми , қадам ташласангиз нимадир нотўғри бўлгандай бўляптими ёки ошқозонингиз боя қилган нонуштангиз билан келишмаяптими 🤔
Бошингизни бир икки силкитиб қулоғингизни шанғиллаганини тўхтатмоқчи бўлаяпсизми .
Ёшлар қаердан кўпроқ пул топишни ўйлаяпсизми .
Ёки уйда беморингиз борми .
Йўллардаги тирбандлик , ввтобусинги кечикаётгани асабингизни бузаяптими ....

Ё уйдаги набирангизнинг иситмаси чиққанини ўйлаб қолдингизми ,
Янги ўқув йили бошланяпти , контракт пулларини тўлаш керакми .
Ҳааа қизингизни унаштирган жойингиз тўй бошлайман деяптими .....

Иеее , иеее нега ўй босаяпти сизни , бошингизни кўтарингчии эээ ....😊.

Сиз ёлғиз эмассизку , Роббингизни марҳаматига шубҳа қилмайсизку , тўғрими 😘 .

Қани ,, бисмиллах ,, деб ишларингизни бошлайверингчи Аллоҳим сизга яхшисини , фақат яхшисини раво кўрганини ўзингиз биласиз ҳали ....👍

Бу айтганларим ўзимга хам .
Эрталабки саломда ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28🔥9👍1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шахнозаларга юбориб қўямиз 🌷

Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
❤4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бегим...
Сизнинг борлигингиз мен учун энг ширин бахт қувонч сизни доим соғиниб севиб яшайман ўзингизни асранг💞

Яқинларга ҳам улашинг!👇
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизи бор оталар учун 5 та маслахат!

Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
❤7