This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ .
🌹ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК!🌹
💙Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизлар!
💙Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.
✨Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.
📿Субҳаналлоҳ...
📿Алҳамдулиллаҳ...
📿Лаа илаҳа иллаллоҳ...
📿Аллоҳу Акбар...
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤7👍3
Синфдошларим учун.
Кўриниши тоғдайин виқор,
Аҳилликда эса бетакрор.
Ҳамжихату, жуда беғубор,
Омон бўлинг синфдошларим,
Улғаймоқда қутлуғ ёшингиз,
Дард кўрмасин азиз бошингиз.
Ҳавасдадир ҳар тенгдошингиз,
Омон бўлинг синфдошларим.
Неваралар кўриб бўлишган,
Худди ёшдик давра қуришган.
Тўйлар бўлса, қўлни беришган,
Омон бўлинг синфдошларим.
Бу орада йиллар ўтса ҳам,
Оқарган соч, ажинлар кўркам.
Бир-бирига меҳри чин, беғам,
Менинг азиз синфдошларим.
Бахтимизга соғ бўлинг мудом,
Ҳар даврада, энг гўзал калом.
Сизга бўлсин эҳтиром, салом,
Омон бўлинг синфдошларим.
Болаликдан қолган бу хурмат,
Дилда яшар ўша ширин вақт.
Бизга ҳамроҳ бўлсин оқибат,
Омон бўлинг синфдошларим.
Ҳали айтар сўзим тугамас,
Таърифласам қоғоз ҳам етмас.
Дийдорлашмоқ ҳаммага эмас,
Омон бўлинг синфдошларим!
Муаллиф; Гулора Ҳамиджановна.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Кўриниши тоғдайин виқор,
Аҳилликда эса бетакрор.
Ҳамжихату, жуда беғубор,
Омон бўлинг синфдошларим,
Улғаймоқда қутлуғ ёшингиз,
Дард кўрмасин азиз бошингиз.
Ҳавасдадир ҳар тенгдошингиз,
Омон бўлинг синфдошларим.
Неваралар кўриб бўлишган,
Худди ёшдик давра қуришган.
Тўйлар бўлса, қўлни беришган,
Омон бўлинг синфдошларим.
Бу орада йиллар ўтса ҳам,
Оқарган соч, ажинлар кўркам.
Бир-бирига меҳри чин, беғам,
Менинг азиз синфдошларим.
Бахтимизга соғ бўлинг мудом,
Ҳар даврада, энг гўзал калом.
Сизга бўлсин эҳтиром, салом,
Омон бўлинг синфдошларим.
Болаликдан қолган бу хурмат,
Дилда яшар ўша ширин вақт.
Бизга ҳамроҳ бўлсин оқибат,
Омон бўлинг синфдошларим.
Ҳали айтар сўзим тугамас,
Таърифласам қоғоз ҳам етмас.
Дийдорлашмоқ ҳаммага эмас,
Омон бўлинг синфдошларим!
Муаллиф; Гулора Ҳамиджановна.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8👍1
ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛЛАРИ
Сафарга чиқсанг гар эҳтиёж сабаб,
Сайр этиб ватаннинг саҳро, чўлларин,
Қора илон каби ётган ялтираб,
Кўрасан бу юртнинг ҳадсиз йўлларин.
Бу йўллар – Ватаннинг жон томирлари,
Орзу, ният оқар уларда жўшиб,
Бағрида авайлаб не-не сирларни,
Сукут сақлаб ётар асрлар ошиб.
Бироз диққат билан назар солсанг гар,
Темурбек тулпорин изин кўрасан,
Чўзилган Ҳиротдан Самарқанд қадар,
Ҳазрат Навоийнинг сўзин кўрасан.
Осмонни девлардай кўтариб турган –
Тоғлар бағрин ёриб ўтган бу йўллар,
Юртидан қувғинди Бухорий юрган,
Ҳадисларни асраб ётган бу йўллар.
Бугун ҳурриятнинг шамоли силаб –
Сайқаллаган юзи кўзгудай тиниқ,
Ҳар бир ўткинчига омонлик тилаб,
Минг бор дуо қилиб ётгани аниқ.
Бу йўллар – тарихнинг элчиларидир,
Ўтмишни келажак билан боғлайди,
Минг йиллик тамаддун йўлчиларидир,
Яна минг йилларни кўзлаб, чоғлайди.
Зарбоф чопон кийган алп Ўзбекистон,
Аллоҳ нурли қилгай равон йўлини,
Бу йўллар анвойи бир белбоғсимон,
Маҳкам боғлаб турар унинг белини.
Абдунаби Ҳамро
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Сафарга чиқсанг гар эҳтиёж сабаб,
Сайр этиб ватаннинг саҳро, чўлларин,
Қора илон каби ётган ялтираб,
Кўрасан бу юртнинг ҳадсиз йўлларин.
Бу йўллар – Ватаннинг жон томирлари,
Орзу, ният оқар уларда жўшиб,
Бағрида авайлаб не-не сирларни,
Сукут сақлаб ётар асрлар ошиб.
Бироз диққат билан назар солсанг гар,
Темурбек тулпорин изин кўрасан,
Чўзилган Ҳиротдан Самарқанд қадар,
Ҳазрат Навоийнинг сўзин кўрасан.
Осмонни девлардай кўтариб турган –
Тоғлар бағрин ёриб ўтган бу йўллар,
Юртидан қувғинди Бухорий юрган,
Ҳадисларни асраб ётган бу йўллар.
Бугун ҳурриятнинг шамоли силаб –
Сайқаллаган юзи кўзгудай тиниқ,
Ҳар бир ўткинчига омонлик тилаб,
Минг бор дуо қилиб ётгани аниқ.
Бу йўллар – тарихнинг элчиларидир,
Ўтмишни келажак билан боғлайди,
Минг йиллик тамаддун йўлчиларидир,
Яна минг йилларни кўзлаб, чоғлайди.
Зарбоф чопон кийган алп Ўзбекистон,
Аллоҳ нурли қилгай равон йўлини,
Бу йўллар анвойи бир белбоғсимон,
Маҳкам боғлаб турар унинг белини.
Абдунаби Ҳамро
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👍1
🇺🇿 O‘ZBEK JONLI OBUNACHILAR — ATIGI 99 000 SO‘M! 🔥
⚠️ Chegirma 5-sentyabrgacha amal qiladi.
✅ O‘zbekistonda eng arzon narx va sifatli xizmat @chatseenuzbot,da mavjud.
–40% CHEGIRMA
160,000 so‘m❌ → 99,000 so'm ✅
⚠️ Chegirma 5-sentyabrgacha amal qiladi.
🎁 Bundan tashqari, O‘zbekiston xizmatlarining boshqa turlariga ham 50% GACHA CHEGIRMA mavjud!
✅ O‘zbekistonda eng arzon narx va sifatli xizmat @chatseenuzbot,da mavjud.
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуодасиз доим эрта кеч,
Ғубори йўқ гулимсиз Она.
Қиёсингиз топилмайди ҳеч,
Энг чиройли гулимсиз Она.
Яқинларга ҳам юборинг!
Ғубори йўқ гулимсиз Она.
Қиёсингиз топилмайди ҳеч,
Энг чиройли гулимсиз Она.
Яқинларга ҳам юборинг!
❤8🔥1
Инсоннинг юксак савияси ва олижаноблигининг белгиларидан бири — бировнинг ишларига ортиқча қизиқиб, суриштириб юрмаслигидир.
Бир аъробий шундай дейди:
Мени бир чўри қиз тарбиялаб қўйди. У бошида усти ёпиқ бир сават кўтариб кетаётган экан. Мен ундан:
— Саватда нима бор? — деб сўрадим.
У эса:
— Нима учун унинг устини ёпиб қўйганмиз, деб ўйлайсиз? — деди.

🔥11🤔1
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
📖 Дафтар ҳошиясидаги битиклардан
Минг йил яшаган бир саҳоба "Эсиз-эсиз, у эшикдан кирдиму бу эшикдан чиқиб кетаяпман”, деган экан. Шунақа, болам… Ҳеч ким ўлишни ўйламайди. Аммо одамзодга умр ўлчаб берилган. Шунақаликка шунақа-ку, одамнинг умри неча йил яшагани билан ўлчанмайди. Бир хил одамлар бор: у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетаётганда қўлидан келганча савобли иш қилади. Ҳаёт деган иморатга ақалли битта ғишт қўйиб кетади. Яна бир хиллари бор: ўша иморатдан ақалли битта ғиштни ўғирлаб кетгиси келади. Ўғирлаб¬ку, ҳеч қаёққа боролмайди, нариги эшик олдига борганда барибир ташлаб кетади. Икки орада иморатни бузгани қолади…
Ўткир Ҳошимов

👍10
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
Бир куни Юрий Никулин эрта тонгда ишга кетаётган эди ва даҳшатли фожиага гувоҳ бўлди - пиёдалар ўтиш жойида ёш аёл ва унинг олти ёшли ўғлини машина уриб юборди. Она оламдан ўтди. Бола мўъжизавий тарзда зарар кўрмади. Шунчаки, тўқнашув чоғида унинг қўли онасининг кафтидан тортиб олинган.
Юрий Владимировичнинг биринчи қилган иши бола ўзининг майин, қонга ботган онасини кўрмаслиги учун костюмини ечиб, аёлнинг танасини у билан ёпди.
Тезда полиция етиб келди, воқеа жойини ўраб олди, тез ёрдам машинаси, ўт ўчирувчилар, томошабинларнинг катта оломони тўпланди. Уларнинг ҳаммаси ҳайратда ва ўкинчда қолишди ва нима бўлганини муҳокама қилишарди. Негадир шундай бўлдики, йўл четида ўтирган йиғлаётган болагина эътиборсиз қолди.
"Бу қандай содир бўлди?" - деб ўйлади Никулин, оломонни тарк этди (полиция таниқли актёрни кўриб, уни тўхтатмади, фақат саломлашди) ва боланинг ёнига ўтирди. Қўлидан келганича тасалли бериб, асалари тасвири туширилган қизил галстугини бериб, кейин уйига, бувисиникига ҳам таксида олиб кетди.
Шу куни Никулиннинг Япония делегацияси билан юқори даражадаги учрашуви бор эди. Юрий Владимирович табиийки кечикди. У деярли бир ярим соат кечикди ва ҳатто офисга костюмсиз (костюм протокол тадбирлари учун махсус чет элда сотиб олинган), галстуксиз, енглари тирсагигача шимарилган оқ кўйлакда кирди. Токио делегацияси раҳбари Ито Кобаяши ва унинг ҳамкасблари Никулиннинг ташқи кўриниши ва кечикишини ҳақорат, осиёлик меҳмонларнинг дипломатик протоколини бузиш, деб билишди ва циркни қўполлик билан тарк этишди.
Фақат беш йил ўтгач, Кобаяши циркнинг директори Никулиннинг кечикишининг ҳақиқий сабабини, яъни ўша ҳалокат содир бўлган булвардаги воқеани билиб қолди.
Шунда Кобаяши томонидан Никулин учун компанияга тегишли самолёт жўнатилиб, Япония пойтахтига таклиф қилинди. Юрий Владимирович таклиф қилинган кабинетда етмиш саккиз нафар япон костюмсиз, галстуксиз, оқ кўйлакда енглари тирсагигача шимарилган ҳолда эгилиб, таъзим қилишди.

👏30❤19🔥2👍1
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
УНУТИЛМАС ДАРС
Қуёшли кунларнинг бирида муаллима ўз ўқувчиларига одатдагидек дарс ўтаётган эди. Бирдан хаёлига янги фикр келиб қолди. Қуёш нурида тобланиш ва ўзгача услубда дарс ўтиш учун ўқувчиларни ташқарига олиб чиқди.
Ташқарига чиқишгач, муаллима мактаб томорқасида янги экилган кўчатлардан бирини кўрсатиб, ўқувчилардан бирини уни суғуришга юборди. Ўқувчи бориб, кўчатни суғурди. Кейин бошқа кўчатни суғуришни буюрди. Ўқувчи уни ҳам қийналмасдан суғриб олди. Шундан кейин муаллима мазкур ўқувчига катта дарахт олдига боришни ва уни суғуришни тайинлади. Ўқувчи устозига қараб: “Устоз, бу қўлимдан келмайди. Бу дархт анча олдин экилган қадимий дарахтдир. Танаси ҳам катта. Буни суғуришга кучим етмайди” деди.
Ўқувчидан бу жавобни эшитган устоз табассум қилди ва қолган талабаларга қараб: “Бу ўсимликлар бизнинг ёмон одатларимиз деб фараз қилайлик. Ўша одатларимиз эскириб боргани сайин қалбимизда, тана аъзоларимизда чуқур ўрнашиб олади. Кейин биз улардан воз кечишимиз, қутулишимиз қийин бўлади. Ёмон одатларимиз энди кўрина бошлаган пайтда янги экилган кўчатлар каби суғуриб ташлаш осон бўлади. Шунинг учун улардан қутулиш мақсадида ҳаракатни ҳозирдан бошлайлик! Уларни яхши одатлар ва фазилатларга алмаштирайлик!” деди.

❤17👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷 Ассалому алайкум!
🤎🤎🤎🤎🤎🤎🤎
❤️Бугун 27-август,
❤️Пайшанба куни! 🌸
💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💖Кунингиз хайрли,
💖ризқингиз баракали,
💖қалбингиз хотиржам бўлсин. 🤲🏻
💛Аллоҳ бугунги кунингизни 💛қувончли хабарлар,
💛ширин учрашувлар ва
💛гўзал лаҳзаларга
💛тўлдирсин! 💐✨
🧡🧡🧡🧡🧡🧡🧡
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤎🤎🤎🤎🤎🤎🤎
❤️Бугун 27-август,
❤️Пайшанба куни! 🌸
💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💖Кунингиз хайрли,
💖ризқингиз баракали,
💖қалбингиз хотиржам бўлсин. 🤲🏻
💛Аллоҳ бугунги кунингизни 💛қувончли хабарлар,
💛ширин учрашувлар ва
💛гўзал лаҳзаларга
💛тўлдирсин! 💐✨
🧡🧡🧡🧡🧡🧡🧡
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥3👍2❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадрдонларим . Саломатмисиз
Мароқли ҳордиқ олдингизми ?
Салқингина бўлиб қолган саҳарлар анча кечага олибдия ....
Соат 5 атроф ҳали қоронғу . Ғира шира тонг отиб келаяпти .
Субҳидамнинг сокинлигида махҳаллла томондан безовта чақалоқнинг ингалашию , хўрозларнинг басма бас қичқириши аниқ , баралла эшитилиб турибди .
Муҳими юртими зтинчч қўз тегмасин . .
Ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘

❤14👍6😁1
Азиз асримизнинг азиз онлари,
Азиз одамлардан сўрайди қадрин.
Фурсат ғаниматдир, шоҳ сатрлар-ла,
Безамоқ чоғидир умр дафтарин.. 💐🌺
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Азиз одамлардан сўрайди қадрин.
Фурсат ғаниматдир, шоҳ сатрлар-ла,
Безамоқ чоғидир умр дафтарин.. 💐🌺
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍9❤4
#бахт_лаҳзаларда
Бола онасини қучоқлаб, кўзларини юмиб, маза қиляпти...
Кечқурун онасининг пинжига кирганда, димоғига кираётган она исини охиригача сипқоради. Онасидан қанақа ширин ҳидлар келадики, икки кун олдин пиширган пирогининг ҳам хиди келяпти...
🍀
Қўли юпқа жиянига бир тўда кийимлар берди. Қизчасига ҳам. Жияни дарров кийимларини алмаштириб чиқди. Қизчасининг ҳам устига ҳадя кийимларни кийдирди.
Энди ўзи жилмайиб ўтирибди, телевизордаги сериалда Мустафо исмли шаҳзода ўляпти, кимдир йиғлаган, кимдир юраги дош бермай ўрнидан туриб кетган, кимдир юраги тўрт пора бўлса-да экрандан кўз узмай ўтирибди.
У жиянига қаради, ҳалиям қизчасининг ярашиқли кийимларини томоша қилаётган экан.
Қизалоқнинг эса кўзи унда, кўзлар тўқнашиши билан "яҳмат" деб қўлчасини кўксига қўйиб жилмайди...
🍀
Аёлига атаб гул ва шоколад олиб келди. Чой қўйиб, иссиқ чой билан шоколадни еб бошлашди.
Аёли шоколадни аввал қутисидаги ҳамма ёзувларни ўқиб чиқди, грузинларнинг ёзувини ўқий олмади ҳисоб, кейин "Бельгия шоколадлари энг яхшиси эканлигини ва унга жуда ёқишини" айтиб ўтиб кетди.
Ўзи ҳам қутини қўлига олди: шоколад Бельгияники экан...
Кейин гул мақталди. Аёли "гул сўлиса саватига сунъий гулларни солиб қўйса бўларкан" деди...
Гуллар сўлигач, айтганидек сунъий гуллар билан саватни тўлдириб шкаф тепасига қўйиб қўйди...
Сўнгсўз:
Бахт аслида лаҳзалар бағрида бўлади. Уни кимдир соатларга, кунларга, ойларга довур етказиб яшайди. Хатто бир умрга етказадиганлар ҳам топилади!
Ҳаётда кимгадир бахт берувчилардан ёки умид улашувчилардан бўлинг!
©️Ummu Zaynab Ummu

❤21🔥11
Танҳо қайиқ ёхуд девонанинг орзуси
РИВОЯТДА НАҚЛ ЭТИЛМИШЛАР
Орол бобо
Амет
Жумабой
Тиловберган
Генжамурод
Ўтаган махсум
Қалимбет
Гулхадича
Роҳат Собировна
Биринчи қисм
1
Атрофи қамиш чий билан ўралган, дов-дарахтсиз яйдоқ ҳовли. Бир ёнда баҳайбат дурадгорлик дастгоҳи, тегишли асбоб-анжом; ерда эски иморатлардан чиққан узун-қисқа тахтаю тунука қирқимлари, нам латта ўраб симга тортилган эгма-қайишқоқ тол новдаларию йирик-йирик мум палахсалари ва қиринди-пайрахалар аралаш-қуралаш бўлиб ётибди.
Иш чала, чала ишлар…
Қарши тарафда тайёр маҳсулот – катта-кичик қайиғу қайиқчалар қатор қилиб четанга суяб қўйилган. Бири қорамойга бўялган, бири қизил, бири кумушранг; четроқдагилари ҳали бўёқ кўрмаган – ажралиб турибди.
Ҳовлининг тўрида – рўпарада ғарибгина, пасқам бир кулба. Эшиги нимочиқ, деразалари ланг. Зеҳн солиб қаралса, эшик ҳам, дераза қасноқлари ҳам қайиққа менгзаб кетади, алланечук қайиқсимон намойишда. Уйнинг чап томонида бўғотга тираб қўйилган нарвон ҳам шундай; аслида-ку у эски бир қайиқ бўлиб, тўнкарилгану орқасига тахта қоқиб зина ясалган, холос.
Том бошида ҳам бир қайиқ! Аммо у хийла ҳайбатдор, ҳашаматли, икки учида балиқсимон безаклари ҳам бор.
Ана шу қайиқнинг қоқ белида контопарлар киядиган соябони сербар аллақандай мовут қалпоқ чўққайиб кўринади. Сувда қалқиб турган каби у гоҳ баралла кўзга ташланади, гоҳ “чўкиб” кетади…
Тонг бўзара бошлаган палла. Бир маромдаги хуррак товуши.
Том устидаги қайиққа жон кириб дафъатан чайқалиб кетадию ундан соч-соқоли ўсиқ, ёшини билиб бўлмайдиган бир қария бош кўтаради. У кўкрагида ётган қалпоқни ҳафсаласизгина бошига қўндириб, теварак-атрофга вазмин аланглаб назар солади.
Орол бобомиз мана шу киши.
Орол бобо (ташвишманд ғудраниб). Қум, қум… Еру осмон қум-а, тавба! (Тикила-тикила, бирдан юзи ёришади.) Йў-ўқ, сув бу, сув! Қара, офтобда шишадай ялт-юлт қиляпти жонивор!.. Орол қайтиб келибди! Оролим! Бир кечада сувга тўлибди, яшасин, дод! Ана – мавжлари! Ана – тўлқинлар! Ваҳ, қайиқлар ҳам сузиб юрибди!.. (У ҳувиллаб қолган овул томларидаги узоқ-яқин қайиқларни ўзича санай кетади.) Бир, икки, уч… етти, саккиз, тўққиз… Ие, шошма, сув нега бунча сарғиш? Ана, мавжлари ҳам, тўлқинлар ҳам сап-сариқ!.. Ҳа-а, бўлди, бўлди – лойқаланган. Лойқаланиб-лойқаланиб тўлади-да сув! Аммо… худдики қум дейсан, қумнинг ўзгинаси-я!.. Кўзингни йириброқ қарасанг-чи, каллаварам, қум бўлмай нима у ахир?! Орол сувга тўлганмиш! Сувлари мавжланиб ётганмиш! Сен ясаган қайиқлар сузиб юрганмиш!.. Ҳар эрта шу аҳвол-а! Тушингни ана – қумга, қумликларга айт! Ҳе, эсини еган телба чол! Оролинг сени ташлаб кетганига неча замонлар бўлди-ку! Энди қайтмайди у, эй нодон! Сен эса бир овулда бир ўзинг сўппайиб ўтирибсан. Қўни-қўшни овулдошларинг аллақачон кўч-кўронини кўтарган, ҳовли-жойлари бойўғлига макон бўлиб ётибди, ана! Лекин – ҳар бирининг томида биттадан қайиқ. Сен ясаган қайиқлар, шогирдларинг ясаган қайиқ. Сувга ташна, сувга илҳақ. Сузадиган сув бўлмаса, мавжу тўлқинлар бўлмаса, ясаган қайиғинг кимга керак?! (Қария руҳсиз, қайиқнинг икки ёнидан ушлаб, эран-қаран жойидан қўзғалади. Ётоқ-қайиқ узра ажаб бир қиёфада қад ростлаб, осмонга боқади.) Қуёш! Бугун ҳам чиқибди. Ҳар куни чиқади. Чарчамайди, эринмайди. Қаримасмикан шу? Қарийди, қарийди. Қишга бориб бу ҳам қарийди. Сенга ўхшаб қолади – ҳарсиллаб, қарашлари хира тортиб… Аммо кўклам келганда тағин чарақлаб кетади-да. Яшариб… Сен-чи, сен ҳам қайтиб яшарармикансан? Тавба де, тавба де! Ўзингни қуёшга тенг кўрдинг-а, манглайи қора! Ёшлик чоғларинг, Орол бўйларида Ойкумушнинг белидан қучганларинг ёдингдан чиқибди-да, ношукур?! Ҳа-а, эсингни таниб, кўрган-билганинг – Орол бўлди. Кўм-кўк мавжлараро отанг қайиқда эшкак эшиб бораётир, сен унинг қўйнида… Шундан отинг “Оролбола” бўлиб кетди. Кейин-кейин – Оролбой, эндиликда – Орол бобо. Ўзингнинг отинг-чи, ўзингнинг чин отинг нима эди? Э, кимнинг эсида бор дейсиз! “Орол” бўлса керак-да… Ишқилиб, ёшингни яшадинг, ошингни ошадинг энди, биродар… Уфф! Нечага кирдим ўзи? Худди минг йилдан буён борману яна минг йил ўлмайдигандекман-а!

❤16