📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ШАФФОФ ОЛМА МУРАББО

Тайёрлаб кўринг!

Яқинларга юбориб қўямиз.
❤5👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуодасиз доим эрта кеч,
Ғубори йўқ гулимсиз Она.
Қиёсингиз топилмайди ҳеч,
Энг чиройли гулимсиз Она.


Яқинларга ҳам юборинг!
❤8🔥1
Ишониш севишдан кўра муҳимроқдир…
Инсон ишонганини севади!
Ишонч йўқолган ва тугаган жойда, севги ҳам қушдай учиб кетади…
Инсоннинг юксак савияси ва олижаноблигининг белгиларидан бири — бировнинг ишларига ортиқча қизиқиб, суриштириб юрмаслигидир.

Бир аъробий шундай дейди:
Мени бир чўри қиз тарбиялаб қўйди. У бошида усти ёпиқ бир сават кўтариб кетаётган экан. Мен ундан:
— Саватда нима бор? — деб сўрадим.
У эса:
— Нима учун унинг устини ёпиб қўйганмиз, деб ўйлайсиз? — деди.
🔥11🤔1
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
📖 Дафтар ҳошиясидаги битиклардан

Минг йил яшаган бир саҳоба "Эсиз-эсиз, у эшикдан кирдиму бу эшикдан чиқиб кетаяпман”, деган экан. Шунақа, болам… Ҳеч ким ўлишни ўйламайди. Аммо одамзодга умр ўлчаб берилган. Шунақаликка шунақа-ку, одамнинг умри неча йил яшагани билан ўлчанмайди. Бир хил одамлар бор: у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетаётганда қўлидан келганча савобли иш қилади. Ҳаёт деган иморатга ақалли битта ғишт қўйиб кетади. Яна бир хиллари бор: ўша иморатдан ақалли битта ғиштни ўғирлаб кетгиси келади. Ўғирлаб¬ку, ҳеч қаёққа боролмайди, нариги эшик олдига борганда барибир ташлаб кетади. Икки орада иморатни бузгани қолади…
 
Ўткир Ҳошимов
👍10
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
Бир куни Юрий Никулин эрта тонгда ишга кетаётган эди ва даҳшатли фожиага гувоҳ бўлди - пиёдалар ўтиш жойида ёш аёл ва унинг олти ёшли ўғлини машина уриб юборди. Она оламдан ўтди. Бола мўъжизавий тарзда зарар кўрмади. Шунчаки, тўқнашув чоғида унинг қўли онасининг кафтидан тортиб олинган.

Юрий Владимировичнинг биринчи қилган иши бола ўзининг майин, қонга ботган онасини кўрмаслиги учун костюмини ечиб, аёлнинг танасини у билан ёпди.
Тезда полиция етиб келди, воқеа жойини ўраб олди, тез ёрдам машинаси, ўт ўчирувчилар, томошабинларнинг катта оломони тўпланди. Уларнинг ҳаммаси ҳайратда ва ўкинчда қолишди ва нима бўлганини муҳокама қилишарди. Негадир шундай бўлдики, йўл четида ўтирган йиғлаётган болагина эътиборсиз қолди.
"Бу қандай содир бўлди?" - деб ўйлади Никулин, оломонни тарк этди (полиция таниқли актёрни кўриб, уни тўхтатмади, фақат саломлашди) ва боланинг ёнига ўтирди. Қўлидан келганича тасалли бериб, асалари тасвири туширилган қизил галстугини бериб, кейин уйига, бувисиникига ҳам таксида олиб кетди.

Шу куни Никулиннинг Япония делегацияси билан юқори даражадаги учрашуви бор эди. Юрий Владимирович табиийки кечикди. У деярли бир ярим соат кечикди ва ҳатто офисга костюмсиз (костюм протокол тадбирлари учун махсус чет элда сотиб олинган), галстуксиз, енглари тирсагигача шимарилган оқ кўйлакда кирди. Токио делегацияси раҳбари Ито Кобаяши ва унинг ҳамкасблари Никулиннинг ташқи кўриниши ва кечикишини ҳақорат, осиёлик меҳмонларнинг дипломатик протоколини бузиш, деб билишди ва циркни қўполлик билан тарк этишди.

Фақат беш йил ўтгач, Кобаяши циркнинг директори Никулиннинг кечикишининг ҳақиқий сабабини, яъни ўша ҳалокат содир бўлган булвардаги воқеани билиб қолди.
Шунда Кобаяши томонидан Никулин учун компанияга тегишли самолёт жўнатилиб, Япония пойтахтига таклиф қилинди. Юрий Владимирович таклиф қилинган кабинетда етмиш саккиз нафар япон костюмсиз, галстуксиз, оқ кўйлакда енглари тирсагигача шимарилган ҳолда эгилиб, таъзим қилишди.
👏30❤19🔥2👍1
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
УНУТИЛМАС ДАРС

Қуёшли кунларнинг бирида муаллима ўз ўқувчиларига одатдагидек дарс ўтаётган эди. Бирдан хаёлига янги фикр келиб қолди. Қуёш нурида тобланиш ва ўзгача услубда дарс ўтиш учун ўқувчиларни ташқарига олиб чиқди.

Ташқарига чиқишгач, муаллима мактаб томорқасида янги экилган кўчатлардан бирини кўрсатиб, ўқувчилардан бирини уни суғуришга юборди. Ўқувчи бориб, кўчатни суғурди. Кейин бошқа кўчатни суғуришни буюрди. Ўқувчи уни ҳам қийналмасдан суғриб олди. Шундан кейин муаллима мазкур ўқувчига катта дарахт олдига боришни ва уни суғуришни тайинлади. Ўқувчи устозига қараб: “Устоз, бу қўлимдан келмайди. Бу дархт анча олдин экилган қадимий дарахтдир. Танаси ҳам катта. Буни суғуришга кучим етмайди” деди.

Ўқувчидан бу жавобни эшитган устоз табассум қилди ва қолган талабаларга қараб: “Бу ўсимликлар бизнинг ёмон одатларимиз деб фараз қилайлик. Ўша одатларимиз эскириб боргани сайин қалбимизда, тана аъзоларимизда чуқур ўрнашиб олади. Кейин биз улардан воз кечишимиз, қутулишимиз қийин бўлади. Ёмон одатларимиз энди кўрина бошлаган пайтда янги экилган кўчатлар каби суғуриб ташлаш осон бўлади. Шунинг учун улардан қутулиш мақсадида ҳаракатни ҳозирдан бошлайлик! Уларни яхши одатлар ва фазилатларга алмаштирайлик!” деди.
❤17👍16
❤3👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷 Ассалому алайкум!
🤎🤎🤎🤎🤎🤎🤎
❤️Бугун 27-август,
❤️Пайшанба куни! 🌸
💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💖Кунингиз хайрли,
💖ризқингиз баракали,
💖қалбингиз хотиржам бўлсин. 🤲🏻

💛Аллоҳ бугунги кунингизни 💛қувончли хабарлар,
💛ширин учрашувлар ва
💛гўзал лаҳзаларга
💛тўлдирсин! 💐✨

🧡🧡🧡🧡🧡🧡🧡

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥3👍2❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим . Саломатмисиз
Мароқли ҳордиқ олдингизми ?
Салқингина бўлиб қолган саҳарлар анча кечага олибдия ....
Соат 5 атроф ҳали қоронғу . Ғира шира тонг отиб келаяпти .

Субҳидамнинг сокинлигида махҳаллла томондан безовта чақалоқнинг ингалашию , хўрозларнинг басма бас қичқириши аниқ , баралла эшитилиб турибди .

Муҳими юртими зтинчч қўз тегмасин . .

Ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14👍6😁1
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍2
Азиз асримизнинг азиз онлари,
Азиз одамлардан сўрайди қадрин.
Фурсат ғаниматдир, шоҳ сатрлар-ла,
Безамоқ чоғидир умр дафтарин.. 💐🌺

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍9❤4
#бахт_лаҳзаларда

Бола онасини қучоқлаб, кўзларини юмиб, маза қиляпти...

Кечқурун онасининг пинжига кирганда, димоғига кираётган она исини охиригача сипқоради. Онасидан қанақа ширин ҳидлар келадики, икки кун олдин пиширган пирогининг ҳам хиди келяпти...

🍀

Қўли юпқа жиянига бир тўда кийимлар берди. Қизчасига ҳам. Жияни дарров кийимларини алмаштириб чиқди. Қизчасининг ҳам устига ҳадя кийимларни кийдирди.

Энди ўзи жилмайиб ўтирибди, телевизордаги сериалда Мустафо исмли шаҳзода ўляпти, кимдир йиғлаган, кимдир юраги дош бермай ўрнидан туриб кетган, кимдир юраги тўрт пора бўлса-да экрандан кўз узмай ўтирибди.

У жиянига қаради, ҳалиям қизчасининг ярашиқли кийимларини томоша қилаётган экан.

Қизалоқнинг эса кўзи унда, кўзлар тўқнашиши билан "яҳмат" деб қўлчасини кўксига қўйиб жилмайди...

🍀

Аёлига атаб гул ва шоколад олиб келди. Чой қўйиб, иссиқ чой билан шоколадни еб бошлашди.

Аёли шоколадни аввал қутисидаги ҳамма ёзувларни ўқиб чиқди, грузинларнинг ёзувини ўқий олмади ҳисоб, кейин "Бельгия шоколадлари энг яхшиси эканлигини ва унга жуда ёқишини" айтиб ўтиб кетди.

Ўзи ҳам қутини қўлига олди: шоколад Бельгияники экан...

Кейин гул мақталди. Аёли "гул сўлиса саватига сунъий гулларни солиб қўйса бўларкан" деди...

Гуллар сўлигач, айтганидек сунъий гуллар билан саватни тўлдириб шкаф тепасига қўйиб қўйди...

Сўнгсўз:

Бахт аслида лаҳзалар бағрида бўлади. Уни кимдир соатларга, кунларга, ойларга довур етказиб яшайди. Хатто бир умрга етказадиганлар ҳам топилади!

Ҳаётда кимгадир бахт берувчилардан ёки умид улашувчилардан бўлинг!

©️Ummu Zaynab Ummu
❤21🔥11
Танҳо қайиқ ёхуд девонанинг орзуси

РИВОЯТДА НАҚЛ ЭТИЛМИШЛАР
Орол бобо
Амет
Жумабой
Тиловберган
Генжамурод
Ўтаган махсум
Қалимбет
Гулхадича
Роҳат Собировна
Биринчи қисм
1
Атрофи қамиш чий билан ўралган, дов-дарахтсиз яйдоқ ҳовли. Бир ёнда баҳайбат дурадгорлик дастгоҳи, тегишли асбоб-анжом; ерда эски иморатлардан чиққан узун-қисқа тахтаю тунука қирқимлари, нам латта ўраб симга тортилган эгма-қайишқоқ тол новдаларию йирик-йирик мум палахсалари ва қиринди-пайрахалар аралаш-қуралаш бўлиб ётибди.
Иш чала, чала ишлар…
Қарши тарафда тайёр маҳсулот – катта-кичик қайиғу қайиқчалар қатор қилиб четанга суяб қўйилган. Бири қорамойга бўялган, бири қизил, бири кумушранг; четроқдагилари ҳали бўёқ кўрмаган – ажралиб турибди.
Ҳовлининг тўрида – рўпарада ғарибгина, пасқам бир кулба. Эшиги нимочиқ, деразалари ланг. Зеҳн солиб қаралса, эшик ҳам, дераза қасноқлари ҳам қайиққа менгзаб кетади, алланечук қайиқсимон намойишда. Уйнинг чап томонида бўғотга тираб қўйилган нарвон ҳам шундай; аслида-ку у эски бир қайиқ бўлиб, тўнкарилгану орқасига тахта қоқиб зина ясалган, холос.
Том бошида ҳам бир қайиқ! Аммо у хийла ҳайбатдор, ҳашаматли, икки учида балиқсимон безаклари ҳам бор.
Ана шу қайиқнинг қоқ белида контопарлар киядиган соябони сербар аллақандай мовут қалпоқ чўққайиб кўринади. Сувда қалқиб турган каби у гоҳ баралла кўзга ташланади, гоҳ “чўкиб” кетади…
Тонг бўзара бошлаган палла. Бир маромдаги хуррак товуши.
Том устидаги қайиққа жон кириб дафъатан чайқалиб кетадию ундан соч-соқоли ўсиқ, ёшини билиб бўлмайдиган бир қария бош кўтаради. У кўкрагида ётган қалпоқни ҳафсаласизгина бошига қўндириб, теварак-атрофга вазмин аланг­лаб назар солади.
Орол бобомиз мана шу киши.
Орол бобо (ташвишманд ғудраниб). Қум, қум… Еру осмон қум-а, тавба! (Тикила-тикила, бирдан юзи ёришади.) Йў-ўқ, сув бу, сув! Қара, офтобда шишадай ялт-юлт қиляпти жонивор!.. Орол қайтиб келибди! Оролим! Бир кечада сувга тўлибди, яшасин, дод! Ана – мавжлари! Ана – тўлқинлар! Ваҳ, қайиқлар ҳам сузиб юрибди!.. (У ҳувиллаб қолган овул томларидаги узоқ-яқин қайиқларни ўзича санай кетади.) Бир, икки, уч… етти, саккиз, тўққиз… Ие, шошма, сув нега бунча сарғиш? Ана, мавжлари ҳам, тўлқинлар ҳам сап-сариқ!.. Ҳа-а, бўлди, бўлди – лойқаланган. Лойқаланиб-лойқаланиб тўлади-да сув! Аммо… худдики қум дейсан, қумнинг ўзгинаси-я!.. Кўзингни йириброқ қарасанг-чи, каллаварам, қум бўлмай нима у ахир?! Орол сувга тўлганмиш! Сувлари мавжланиб ётганмиш! Сен ясаган қайиқлар сузиб юрганмиш!.. Ҳар эрта шу аҳвол-а! Тушингни ана – қумга, қумликларга айт! Ҳе, эсини еган телба чол! Оролинг сени ташлаб кетганига неча замонлар бўлди-ку! Энди қайтмайди у, эй нодон! Сен эса бир овулда бир ўзинг сўппайиб ўтирибсан. Қўни-қўшни овулдошларинг аллақачон кўч-кўронини кўтарган, ҳовли-жойлари бойўғлига макон бўлиб ётибди, ана! Лекин – ҳар бирининг томида биттадан қайиқ. Сен ясаган қайиқлар, шогирдларинг ясаган қайиқ. Сувга ташна, сувга илҳақ. Сузадиган сув бўлмаса, мавжу тўлқинлар бўлмаса, ясаган қайиғинг кимга керак?! (Қария руҳсиз, қайиқнинг икки ёнидан ушлаб, эран-қаран жойидан қўзғалади. Ётоқ-қайиқ узра ажаб бир қиёфада қад ростлаб, осмонга боқади.) Қуёш! Бугун ҳам чиқибди. Ҳар куни чиқади. Чарчамайди, эринмайди. Қаримасмикан шу? Қарийди, қарийди. Қишга бориб бу ҳам қарийди. Сенга ўхшаб қолади – ҳарсиллаб, қарашлари хира тортиб… Аммо кўклам келганда тағин чарақлаб кетади-да. Яшариб… Сен-чи, сен ҳам қайтиб яшарармикансан? Тавба де, тавба де! Ўзингни қуёшга тенг кўрдинг-а, манглайи қора! Ёшлик чоғларинг, Орол бўйларида Ойкумушнинг белидан қучганларинг ёдингдан чиқибди-да, ношукур?! Ҳа-а, эсингни таниб, кўрган-билганинг – Орол бўлди. Кўм-кўк мавжлараро отанг қайиқда эшкак эшиб бораётир, сен унинг қўйнида… Шундан отинг “Оролбола” бўлиб кетди. Ке­йин-кейин – Оролбой, эндиликда – Орол бобо. Ўзингнинг отинг-чи, ўзингнинг чин отинг нима эди? Э, кимнинг эсида бор дейсиз! “Орол” бўлса керак-да… Ишқилиб, ёшингни яшадинг, ошингни ошадинг энди, биродар… Уфф! Нечага кирдим ўзи? Худди минг йилдан буён борману яна минг йил ўлмайдигандекман-а!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16
Йў-ўқ, Оролбой, ҳозирликни кўраверинг, бугун бўлмаса, эртага… Ёшлигингиз ҳам, умрингиз ҳам Орол билан кетган, қайтмайди энди у! Уфф!.. (Қария энгашиб, қайиқ ичида қармоққа илашиб ётган каттакон балиқни думидан кўтаради, у ён-бу ён айлантириб қарайди.) Йириккина! Худойим бу кеча ҳам сийлабди. Қуллуқ, қуллуқ!
Қария бир қўлида қалпоғи, бир қўлида балиқни осилтириб том қирғоғига келади ва авайлабгина қайиқ-нарвондан ҳовлига тушади. Ёнбошдаги ўчоқ тараф юриб, балиқни қозонга солади-да, устунга илиғлиқ сочиғини елкасига ташлаб уй орқасига ўтиб кетади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
2

Дурадгорлик дастгоҳининг бир четида тушлик дастурхон: нон бўлаклари, уч-тўрт дона оққанд, қора қумғонда чой. Орол бобонинг шогирдлари – ўспирин йигитлар Жумабой, Тиловберган, Генжамурод – бирови дастгоҳ қиррасига суяниб нон кавшамоқда, бирови ерга чўнқайиб сопол косадан хўриллатиб чой ичаётир, калта-култа тахтадан қўлбола курси ясаб олган яна бири бекорчиликдан ҳуштак чалиб ўтирибди. Ягона буклама брезент ўриндиқда Орол бобонинг ўзи, энсасини қашлаб ўй суради.

Орол бобо (ҳуштакчи Генжамуродга). Ҳа, шайтонни чақиряпсанми?
Генжамурод (анқайиб). Шайтонни? Нега?..
Орол бобо. Ҳуштак чалиш – шайтонни чақириш билан баробар. Шундай гап бор, эшитмаганмисан?
Генжамурод. Ҳамма чалади-ку ҳуштакни…
Орол бобо. Билиб-билмай чалса керак-да. Сенга ўхшаб.
Жумабой (илжайиб). Овулингизда шайтон қоптими, Орол бобо, ҳаммаси ҳар ёққа тўзиб кетган-ку!
Орол бобо. Шайтон дегани ҳамма жойда бор, ҳамма жойдан топилади. Одамзоднинг ичида бўлади-да у. Сездирмайгина кириб, ин қуриб олади…
Тиловберган. Бизнинг-чи, бизнинг ҳам ичимизда борми?
Орол бобо (мийиғида кулимсираб). Қайдам дейсан… Ичида борини ҳар ким ўзи билади.
Генжамурод. Масалан, менинг ичимда шайтон-пайтон… ҳеч нарса йўқ.
Тиловберган (қиқирлаб). Шунинг учун ҳуштак чалиб уни чақираётгандирсан-да. А, бобо?
Орол бобо. Сизларда шайтон нима қилсин, болам! Бадният кўнгилда бўлади у. Сизларнинг дилларинг оқчорлоқнинг тўшидек беғубор! Йўқса, менга ўхшаган бир девонага қўшилиб, бекордан-бекор қайиқ ясаб ўтирармидиларинг!.. Ҳатто қўл чайгали бир кўлмак топилмаса, Оролимиз ҳув олисларга кетиб қолган бўлса…
Тиловберган. Бир куни қайтиб келади, дейсиз-ку ўзингиз доим?
Орол бобо (жонланиб, комил ишонч билан). Албатта қайтади! Мен кўролмасам, сизлар кўрасизлар ўша кунни, худо хоҳласа! Бу ясаган қайиқларинг нима учун ахир!..
Жумабой (тамшаниб). Балиқ еб бунақа тотлисини кўрмаганман, рости!
Орол бобо. Ҳа-а, балиқдан балиқни ажрата биласан, сен бола! Қулбой қармоқнинг неварасисан-да, илигинг балиқ мойига тўла. Ўша бобонг мен ясаган қайиқларни миниб ов овлаган…
Жумабой. Эшитганман. Отам айтган. Лекин сиз ҳар куни бунақасини қаёқдан оласиз-а, Орол бобо?
Орол бобо (ажаб бир ихлосу қаноат билан). Худо беради, болам, Худо!
Тиловберган (ажабланиб). Худо?! Ўз-ўзидан бераверадими, бекордан-бекор?.. Бу қум саҳрода қаёқдан топаркан у?
Орол бобо. Оллоҳимнинг каромати беадад, ўғлим! Керак бўлса, мана шу қумингни зарга айлантиради. Керак бўлса…
Тиловберган. Нимага бўлмаса Оролни тўлдирмаяпти?
Генжамурод. Ҳа, нега қуритиб қўйди уни?
Орол бобо. Тавба деб гапиринглар, болаларим. Худо эмас, сен билан менга ўхшаганлар бошига етди Оролнинг. (Шогирдларининг саволчан назарига жавобан.) Ғазабини қўзғадик-да. Ҳали айтдим-ку, шайтон оралади ичимизга, васваса солди. Ана шуни қувсанг, ана шундан халос бўлсанг, бир кун қарабсанки, Оролинг сувга лиммо-лим тўлиб турибди-да! (Бир лаҳза тин олиб.) Қани, йигитлар, қўзғалдик! Бекорчидан худо безор… Омин, Оролимиз сувга тўлсин, сувлари балиққа тўлсин, Оллоҳи акбар! (Қария юзига фотиҳа тортиб, кафтини тиззаларига тираганча, инқиллай-синқиллай ўрнидан туради.) Мен пешинимни ўқиб олай, сизлар… Тилов, сен бола бўёғингни охирига етказ, хўпми? Сен, Жумабой, анови ўлчаб қўйилган тахталарни арралаб турасан. Генжа қарашар… (Ташвишманд аланглаб.) Амет… Аметимиздан бугун ҳам дарак йўғ-а? Нима бўлди экан? Кейинги вақтда машқи пастроқ кўринади ўзи шу боланинг…
Жумабой. Ким билсин, ҳар эрта орқаларингдан етиб бораман, дейди-ю, кейин эса…
Худди шу чоқ четан эшик очилиб, шерикларидан тикроқ, дадилроқ йигит – Аметнинг ўзи кўринади.
Орол бобо (чеҳраси ёришиб). Хизрни йўқласак бўларкан… Кел, Аметбой, тинчликми?
Амет (хомушроқ). Ассаломалайкум. Уйда юмуш кўпайиб кетди, оқсоқол…
Орол бобо. Майли, буларингга бош-қош бўлиб тур-чи, гаплашармиз.
Генжамурод. Бунингизнинг ичига ҳали сиз айтган шайтон кириб олган бўлмасин тағин, Орол бобо!
Орол бобо (унга ўқрайгандек). Тилингни тий, бола! Алҳазар!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12
Чол ўчоқ оғзида турган сопол офтобасини олиб, уйнинг панасига ғойиб бўлади. Шогирдлар топширилган юмушларга уннаб кетишади. Тиловберган бўёқ челагини кўтариб, четанга суяб қўйилган қайиқлар томон юради. Жумабой билан Генжамурод бир четга уйилган тахталарни сараламоққа киришади. Биргина Амет ҳовли ўртасида бекор қаққайиб турибди. Ўйчан, алланечук тараддудда.

Генжамурод (ўгирилиб). Ҳа, шайтон, сен-чи?..
Амет (унга бепарво). Бу ёққа келинглар-да. Гап бор!

У болаларни гирдига йиғиб, қўлида узун бир калтак, ерга ажи-бужи шакллар чизган бўлиб алланималарни уқтира бошлайди…

Жумабой (ахийри жиғибийрон бўлиб). Калланг жойидами, Амет, шунча шишани қаёқдан оласан ахир?!
Генжамурод. Хомхаёл, хомхаёл! Уч кун уйда ўтириб, топиб келган гапини қара бунинг! Нима, шиша зовутинг бормидики… Ёнғоқ-понғоқнинг остида ётмаганмидинг ишқилиб?..
Амет. Ана – овулни шиша босиб ётибди! Ҳеч кимга кераги йўқ, эгасиз! Аста кўчириб олаверасан-да…
Жумабой. Хўп, кўндик, сен айтгандай бўлақолсин, майли. Лекин бу бепоён саҳрони бир овулгинадан чиққан шиша билан қандай тўлдирасан, шунисидан гапир!
Амет. Сидирғасига шиша тўшаб чиқиш шарт эмас, ошна, тушунсанг-чи. Ҳар-ҳар жойга ташлаб кетилса кифоя, кўзни қамаштириб, сувдай ялтираб ётаверади. Кейин, чор тарафни шишага тўлдирасан деяётганим йўқ-ку, ахир. Фақат Орол томони бўлса бас…
Генжамурод. Умуман, шу масхарабозчилик кимга керак ўзи?! Шўрлик чолни алдаб, лақиллатгандай бўлиб…
Амет. Ҳеч ким уни алдамоқчи, лақиллатмоқчи эмас, жўра, ўйлаб сўзла! Кўнгил овлаш дейдилар буни, билсанг! Мана, сену менга шунча ҳунар ўргатди, устозимиз, кўриб кўзи бир қувнасин, армонда кетмасин деган ниятда эдим-да, холос…
Жумабой. Биламиз, биламиз, чолнинг сенга меҳри бўлакча, шогирдларининг зўрисан. Лекин эрта-индин ўзинг ҳув бир ёқларга чоғланиб турибсан-ку, бу ёғи неча пулдан тушди?..
Амет. Мен ҳеч қаёққа бормайман! (Кейин сал бўшашганроқ кўйда.) Кетар бўлсам ҳам… Майли, сенлар қўшилмасанг қўшилма, шу ишни бир ўзим бажармасам, номард сананглар мени!
Генжамурод. Катта кетманг, катта кетманг, Аметбой! Ёлғиз ўзингиз…
Амет. Ана кўрасизлар! Мен сизларни ошна, оғайни деб юрсам!..
Орол бобо (намозини тугатиб қайтган, ҳовли бошида тўхтаб). Йигитлар дейман… мана, Аметбойимиз келиб, сафларинг тўлди. Қўш-қўш бўлиб анови икки қайиқни томга қўндириб келсаларинг-чи, а?
Жумабой. Тўғри, тўғри. Қуриб ётганига неча кун бўлди!
Орол бобо. Шундай қилинглар, чироғларим.

Худди шу фармойишни кутиб тургандек, аслида хуфия маслаҳатлари чала қолганидан норози шогирдлар дарҳол қанот чиқариб, четанга суяб қўйилган тайёр қайиқлар сари юришади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
Жумабой (чолга ўгирилиб). Кимникига элтамиз, бобо?
Орол бобо (ўйланган бўлиб). Қизғишини-и…
Жумабой (ялинганнамо). Пирназар эшкакнинг томига қўяйлик шуни…
Орол бобо (шаҳодат бармоғини таҳдидли ўқтаб). Пирназар – тоға қавминг-да, а? Қай гўрга кўч кўтарган ўзи шу?
Жумабой (ҳамон илинж билан). Нукусга. Баланд уйларга. Катта ўғли ўша ёқда-ку, амалдор!
Орол бобо (чўрт кесиб). Йўқ! Эшкакка хиёнат қилиб жуфтак ростлаганга қайиқ йўқ! Буни Нажим муаллимнинг томига ўрнатасан. Уқдингми?
Тиловберган. Қорасини-чи, қорасини? Ўзим бўяганман… Тўқлибой полвонникига олиб борайлик? Хиёнат қилмаган у!
Орол бобо. Ота-бобосининг овулини ташлаб Хоразм томонларга қочган баччағарни айтасанми? Ҳаҳ, муғамбир! Отагинангнинг ошнаси эди-да у, шундайми?
Тиловберган. Бир серканинг устидан отам у билан роса уришганлар, ўзим кўрганман!
Орол бобо. Қўй, қўй… Бири у ёққа тортади, бири бу ёққа… Ҳе, ғир-ромлар! Ғирром устанинг қўлидан чиққан қайиққа сув киради, билиб қўйинглар!
Тиловберган (норозиланган каби). Сув дейсиз, сувнинг ўзи қани?!
Орол бобо (ер остидан унга ўткир тикилиб). Сув – бўлади! Сув – келади!.. Келмайдиган бўлса нега қайиқ ясаб ўтирибсан, хўш? Ол, кўтар! Элтиб буни ҳув овулдан чиқаверишдаги Жанғил момонинг кулбасига тиклаб келасанлар. Гап шу!
Генжамурод. Жанғил момо дейсизми? Унинг ўлиб кетганига минг йил бўлди-ку!..
Орол бобо (шаштидан қайтмай). Яна минг йил бўлсин! Жаннати кампир эди. Боёқишнинг чоли Оролга чўкиб кетган… Минг йил эмиш! Ўзлари нечага кирдилар, йигит?
Жумабой (ер сузиб). Бу йил ўн тўққизга тўламан.
Орол бобо. Баракалла, ўн тўққизга тўладиган азаматнинг гапини қаранг! Бўл! Нариги бошидан ол-чи, қани!
Генжамурод (Жумабой билан шериклашиб қайиқни елкасига қўндираркан). Овулингизнинг томлари қайиқмозор бўлиб кетди-ку, Орол бобо!
Орол бобо (ногаҳон қаҳрдан бўкириб). Ўв-ўв! Мен сенларга неча бор айтдим, манглайи қора! Қўлтиғингга ол ахир, қўлтиғингга! Нима бу, Орол бобонгнинг тобутимидики бошингга қўйиб олдинг?! Шайтон урибди сенларни, шайтон! Ҳе!..

Шогирдлар қайиқни апил-тапил қўлтиқлаб олишади-да, четан эшик сари юришади. Ҳовли ўртасида Орол бобо ёлғиз. Титраб турибди.

Орол бобо. Нима жин урди-я буларни, тавба! (Сўнг оҳиста ерга чўкиб.) Тўғри-да ахир, сен қарияга-ку Худойим ғойибдан ризқ етказиб турибди, бугиналар нима қилади эртага? Нима еб, нима ичади? Ҳе, худбин, ноинсоф чол!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4🤔1
3

Кечки пайт. Ҳовли кимсасиз.
Ота-ўғил – қўлида “дипломат” портфель, башанг кийинган Қалимбет, унинг ортидан кундалик энгил-бошда Орол бобо кириб келади.

Орол бобо (қўл силтаб). Қўй, Қалимбет, қариган чоғимда сарсон қилиб юрма одамни. Ўз уйим – ўлан тўшагим дебдилар…
Қалимбет (ўзини эшитмаганга солиб). Ҳамма жиҳози муҳайё! Меҳмонхонаю ошхоналарини кўрдингиз… Бир бошга яна нима керак, тўғрими? (“Дипломат”ини дастгоҳ устига ташлаб.) Кичикроқ бўлсаям ободгина ҳовли. Ёзларда каравотни қўйиб олиб…
Орол бобо. Кимники ўзи у?
Қалимбет. Сизники-да, ота, сизники! Сизга деб олинди.
Орол бобо (ҳанг-манг). Меники?! Сотиб олдингми? Кимдан, қанчага?
Қалимбет. Узумини енг-у, боғини сўраманг. Ҳукумат бобо қурган уни! Пули тўланса бас, қуриб бераверади. Қариган чоғингизда бир суюнтирайлик дедик-да сизни. Ўтиринг бундай, ўтиринг… (У меҳрибонлик билан кифтидан тутиб ота­сини ҳовли ўртасидаги буклама ўриндиққа ўтқизади, ўзи шунга ёндош қўлбола курсидан жой олади.) Юрасизми энди бу чўлу биёбонда! Эл-улус бизни айб қиляпти-ку, шундоқ ўғил-қизлари шаҳарларда даврон суриб юрибди-ю, оталари ҳув бир овлоқда қаровсиз қолиб кетган, деб…
Орол бобо (ҳасратомуз). Чўлу ёбон дейсан… Онанг мана шу ерда ётибди, бобо-момоларинг шу ерда… Уларни ташлаб мен қаёққа кетардим, ўғлим, ўйлаб гапиряпсанми? Онангнинг мозорини зиёрат қилмаган куним дунё кўзимга қоронғи… Бу ёқда қайиқларим, Орол…
Қалимбет. Эски ашула! Орол, Орол! Ўзингиз биласиз-ку, ота, у энди ҳеч қачон ўзанига қайтмайди, тўлмайди. Қайиқларингиз ҳам бировга кераксиз…
Орол бобо (шашт билан бош кўтариб, жўшиб). Нима?! Қайтмайди, тўлмайди… Сиз қаёқдан билибсиз, Худомисиз?! Ҳа, тўлмайди! Тўлдиролмайсан уни! Ҳеч биринг! Олиму уламонг ҳам, бошқанг ҳам! Чунки баринг фойдани кўзлайсан! Орол ғирром эмас, сенлар ғирром, ҳа! Худо сенларга инсоф берган куни у ўз-ўзидан сувга тўлади! Худойим тўлдиради уни, билиб қўй! (Оғир хўрсиниб.) Ўша кунни кўриб ўлсам армоним қолмасди…
Қалимбет. Майли, майли, отажон, қаттиқроқ кетибман, тавба қилдим. Лекин гапнинг бори ҳам шу-да, ахир. Одам эртасини ўйлаб иш тутгани яхши. Худо кўрсатмасин-у, эртага бир кун… Биз шарманда бўлиб қолмайлик дейман-да.
Орол бобо. Гап бу ёқда дегин? Шарманда бўлмайсан, қўрқма… (Бир зум ўйга толиб.) Мана, ўзинг бошладинг, ўғлим. Мабодо бир кун ажалим етиб, сув келганини кўрмай кетар бўлсам, айтиб қўяй, жасадимни қайиққа солиб, Оролга элтиб ташлайсан! Майли, балиқларга ем бўлай! Майли…
Қалимбет (сапчиб тушгудек). Ие-ие, ота, бу нима деганингиз?! Ахир, мусулмончилигимиз қаёқда қолади унда?
Орол бобо (бояги шаштидан тушмай, бирмунча мулойим, аммо қатъий йўсинда). Бир мусулмон бўлса менчалик бўлар, Қалимбет! Ўғлиммисан, мана шу айтганимни бажарасан, гап тамом! Васият бу, Худойим ҳам кечирар…
Қалимбет (ясама бир кўтаринкилик билан). Э, отабой, қўйинг ҳалитдан шу совуқ гапларни! Сиз ҳали кўп яшайсиз, кўп! Янги уйларда даврон қилиб, а!.. Қалай, маъқул келдими ўзи сизга?
Орол бобо (бўшашиброқ, совуққина). Яхши, яхши… Лекин… (Қўл силтаб.) Ҳай, ўзингдан гапир. Ишлар жиляптими ахир?
Қалимбет (жиддий тортиб). Ишларим ёмонмас, ота. Ёмонмас-у, шу ке­йинги вақтда унчалик яхшиям эмас. Орқага кетгандайроқ. Бир хизрсифат одам маслаҳат бериб қолди денг. Бориб отангизнинг кўнглини обдон овлаб, дуосини олиб келсангиз, бари юришиб кетади, дейди…
Орол бобо. Шундай дедими ўша хизрсифатинг? Бўпти, мана, дуоси биздан: илойим, ишларинг бирдан юришиб кетсин! (У юзига фотиҳа тортиб қўяди.) Шунга келдим де?
Қалимбет (норозиланиб). Бунақа дуо эмас-да, ота!
Орол бобо. Қанақасидан бўлсин, айт?.. Қулоғингга қуйиб олгин, бола: чинакам ғайрат билан, тоза кўнгил билан қилинган иш ҳеч қачон орқага кетмайди – дуоси ўзи билан бўлади унинг!

Бир дамлик сукут.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9
Қалимбет. Ҳа, айтгандай, эшитдингизми – Гулхадичамиз депутат бўлмоқчи!
Орол бобо. Депутат? Қандай депутат?
Қалимбет. Жўқорғи Кенгесга!
Орол бобо. Униям дуо қилиб қўйиш керакми? Нима деб? Жўқорғи Кенгесга ўтсин дебми, ундан наригами?..
Қалимбет. Ўзимиздан чиққани яхши-да, ота. Фойдаси тегиб туради: сизга ҳам, менга ҳам, ўзига ҳам…
Орол бобо. Менга?! Нима, Оролни тўлдириб берадими?
Қалимбет. Тўлдириб берар… (кулиб) гап билан! Қизингиз маҳмадана-ку, шунинг учун сайланяпти-да.
Орол бобо. Навзанбиллоҳ, навзанбиллоҳ… (Дафъатан юмшаб.) Қўзи-қўчқорларинг яхши юрибдими? Бир олиб ҳам келмайсан, невараларимни кўрмаганимга неча замон бўлди…
Қалимбет. Ҳозир, ҳозир… (У шоша-пиша туриб, дастгоҳ устида ётган “дипломат”идан алланарса – планшетини олади-да, тугмачаларини боса-боса отасининг бошига келади.) Мана, кўринг… Қани, топинг-чи, манови ким?
Орол бобо (синчиклаб-суқланиб). Камолингми? Вой-бў-ў, арслондек бўлиб кетибди-ку! (Юзини четга олиб.) Туф-туф, ёмон кўзлардан асрагайсан илойим! (Сўнг журъатсизгина энгашиб, планшетга лаб тегизиб қўяди – ўпган бўлади.) Шугинани қаватимга қўйиб кетмадинг-да, Қалимбет. Тўнғич невара – бобосиники деган удумлар бўлгич эди…
Қалимбет. Нима, овулма-овул тезак териб юрсинмиди!..
Орол бобо (орзумандона). Қайиқсоз қилардим. Зўр қайиқсоз уста!
Қалимбет (эшитмаганга олиб). Бунисини танияпсизми? Ким?.. (Чол тикила-тикила тополмагач.) Гулзира-ку, Гулзира! Яхшилаб қаранг…
Орол бобо. Қиз махлуқнинг шайтони бўлармиш, қулоғидан тортиб ўстираверармиш… Чўзилиб қолибди қизинг. Омон бўлсин, омон бўлсин.
Қалимбет. Мана буниси-чи?..
Орол бобо (қарай-қарай, бўйнига олади). Бунингни таниёлмадим, рости. Кўрмаган эканман. Кенжатойинг бўлса кераг-а?
Қалимбет. Ҳа, оти ҳам Кенжабек.
Орол бобо. Умрини берсин илойим.
Қалимбет. Келинг, энди дунёга саёҳат қиламиз! (У “мўъжиза”сининг тугмачаларини бир-бир босиб, изоҳ бера бошлайди.) Мана бу ер Арабистон, Саудия Арабистони… Каъбамиз шу ерда, қаранг… Буниси – Ҳиндистон, буниси – Покис­тон… Мана – Ўзбекистонимиз! Оролни топинг-чи, қани, кўрайлик… (Чол ҳадеб тикилавергач.) Мана, мана!
Орол бобо (ҳафсаласи пир бўлиб). Шугинами? Орол шуми? Э-э, кўтар! (У қўлининг орқаси билан планшетни нари суради.)
Қалимбет (кулиб). Шугина!.. Сизга қолса, бутун дунё Оролдан иборат бўлсин-да, а? Ў-ўртасида битта қайиқ – якка, танҳо қайиқ, унда – сиз…
Орол бобо (куфри қўзиб). Тур, жўна, уй-пуйинг керак эмас менга!

Қалимбет мулзам ўтира-ўтира, дастгоҳ устидан “дипломат”ини юлқиб олиб планшетни жойлайдию отаси томон бир ўқрайиб, ҳовлини тарк этади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3