📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АГАР ЭРТАЛАБГАЧА ОМОН ҚОЛСАНГ..." 🚪🩸

Тўйдан кейин эрим менга оиласининг бир ғалати одати борлигини айтди. Уйда тўй бўлган куни оиланинг барча аъзолари биргаликда ўйин ўйнаши ва янги келин фақат шундан кейингина оилага қабул қилиниши шарт экан...
Мен ҳайрон қолган бўлсамда, қизиққаним учун рози бўлдим.
Тунги соат 00:00 да барчамиз дарвозани ичкаридан қулфлаб, чироқлари ўчирилган қоронғи хонага йиғилдик. Стол устида орқаси ўгирилган қоғозлар ётарди. Биринчи бўлиб мен қоғоз олганимда, унда: "ЯШИРИН ВА ТОП" деб ёзилган эди...
— Эрталабгача омон қолсанг, оиламизга қабул қилинасан! — деди қайнонам совуқ ва ваҳимали овозда.
Даҳшатдан музлаб қолдим. Ҳаммамиз яшириниш учун тарқалдик. Мен тезда эски омборхонага кирдим. Беркиниш учун бурчакдаги эски шкафни очдим-у... дахшатдан қотиб қолдим... шкаф ичида — бир аёл киши бекиниб ўтирарди. Юзи оппоқ бўлиб кетган, кўзлари каттариб, лаблари титрарди. Мен чинқирмоқчи бўлдим, аммо у шошилинч қўли билан оғзимни беркитди:
— Жим! — деб шивирлади у зўрға эшитиладиган овозда. — Илтимос, жим бўлинг, эшитиб қолишади!
— Сиз... сиз кимсиз? — дедим титраб.
— Мен... мен ҳам бир пайтлар келин бўлганман бу оилага, — деди у кўзёшлари билан. — Уч йил олдин. Бу "ўйин" ҳақиқий эмас, . Бу — синов эмас, бу — қурбонлик маросими.
Юрагим музлаб кетди:
— Нима... нима демоқчисиз?
— Улар ҳар йили янги келинни шу тунда "синашади". Агар сен тонггача топилмасанг — омон қоласан ва оилага "қабул қилинасан". Аммо агар топсалар... — унинг овози титради, — сен қайтиб чиқмайсан. Мен... мен ўша куни зўрға қочиб қолганман, ўшандан бери шу омборда яшириниб яшайман, чиқишга қўрқаман.
Ташқаридан яқинлашиб келаётган қадам товушлари эшитилди — қайнонамнинг совуқ овози эшик ортидан келарди:
— Келин, қаердасан? Топганимиздан кейин ортга йўл йўқ...
Аёл мени қаттиқ қучоқлаб, шкафнинг орқа деворидаги яширин тахтани кўрсатди:
— Бу ердан омборнинг орқа томонига чиқасан, у ердан кўчага. Югур, тўхтама, орқангга қарама!
Мен унинг қўлидан тутиб, у билан бирга тахтани суриб, тор йўлакка ўтдим. Совуқ тунги ҳаво юзимга урилиши билан бор кучим билан югура бошладим — орқамдан "Келин! Тўхта!" деган қайнонамнинг чинқириғи эшитилиб турарди.
Йўл четида тўхтаган машинага етиб олдим — ичида полисия ходими бор эди, ҳаммасини айтиб бердим. Полисия дарҳол уйни қуршовга олди.
Кейинги суриштирувда маълум бўлдики, бу оила йиллар давомида шу "маросим" баҳонасида бир нечта келинни йўқотган экан — уларнинг излари ҳеч қачон топилмаган. Мен ва мени қутқарган аёл — Гулнора — ягона тирик гувоҳлар бўлдик.
Эрим эса... у ҳам ушбу қора сирдан бехабар эмас экан. У ҳибсга олинди.
Мен энди янги ҳаётимни бошладим — Гулнора ҳам оилали бўлиб, ўша даҳшатли тундан кейин иккимиз ҳам ниҳоят тинч ухлай оладиган бўлдик.

ТАМОМ.
❤23🤔8🔥1
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
Савол-жавоблар.

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.

✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг
!
❤15🔥2
ИШИНГДАН НОРОЗИ БЎЛСАНГ, ИШСИЗЛАРНИ ЭСГА ОЛ

Шукр қилганинг сари шукр қилишинг керак бўлган нарсалар кўпаяверади:

Бирор ёқимсиз сўзни айтишдан олдин умуман гапира олмайдиганларни ёдингга ол...

Таомдан шикоят қилишдан олдин, ейишга бир тишлам нони йўқларни эсга ол....

Бировга ёмонлашдан олдин Аллоҳга ўзининг яхшилигини айтаётганларни кўз олдингга келтир...

Ҳаётингдан шикоят қилишдан олдин, умри айни гуллаган ёшида тугаганларни эслагин...

Фарзандларингдан шикоят қилишдаги олдин, тирноққа зор бўлган минглаб одамлар борлигини билгин...

Уйни тозалаш, ким пол ювиши ҳақида жанжал кўтаришдан олдин, миллионлаб уйсиз одамлар ҳам борлигини билиб қўйгин...

Ишинг оғирлигидан нолишдан олдин, қанчадан-қанча одамларга сенингдек иши бўлиши орзу эканлигини ҳам билиб қўй...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🔥2
✒️РЕАНИМАЦИЯ ЭШИГИ ОРТИДАГИ БОЛА.

...Бир кун боламнинг холати огирлашиб, реанимацияга олишди. Эшик тагида унинг йигиларини эшитиб, юрагим парча -парча бўлди. Олдига қўйишмади. Роса ялиндим. "Хуши жойидаку. Бир марта кириб тинчлантириб чиқай. Сийгиси келяпти шекилли. Мен тўсмасам сиймасди. Хатто памперсга сиймайди" деб ёлвордим. Аммо ҳеч ким мени эшитмади.
Уч кундан сўнг уни қовугига қўйилган пешоб катетри билан олиб чиқишди.

Ҳамшира бидирлаб(шифокор эмас! ) "метастаз берган шекилли. Ўсимта сийдик йўлини босиб қўйибди. Бола сиелмаяпти" деди. Вахоланки ўсимта қорин бўшлигида эмас, боламнинг бошида эди. Хонага олиб кириб, чириллаб йиглаетган боламнинг катетрини сугуриб ташладим. Унинг чинқириқлари тиниб мустақил сия бошлади....

Яна бир онанинг изтиробларидан: Болалар гемотолия, онкология ва клиник иммунология марказида болани реанимацияга олишса тамом, юрак ховучлаб кутамиз. Сиз иккинчи фикр хақида сўраяпсиз. Агар ренанимация дўхтирига " боланинг холати хақида бошқа касалхона, бошқа дўхтир билан ҳам маслахатлашмоқчимиз. Улар реанимациядани муолажалар хақида сўрашяпти. Боламнинг ахволи хақида сиз билан гаплашмоқчи" десак қовоқлар осилиб, " манга ишонмасангиз, олиб кетинг ўшанга деб бақириб юборган пайтлари бўлган.

Яна бир онанинг изтироблари;

Даволовчи врачдан тайинли жавоб олиш ўта мушкул.
Реанимацияга кирдими мавхумликда , юрагимиз пўкиллаб кутамиз.

Яна бир она;

"Болани реанимацияга олишса охирги марта кўраетгандай юрагимиз тўхтаб қолади. Чунки ичкарига тирик кириб, жасади чиққан болаларни ўз кўзимиз билан кўрдик. Ёлгон бўлмасин, яхши врачлар ҳам бор. Аммо умумий қоидалар барибир огирда. Нахотки, меҳримизга мухтож боламизнинг қўлидан ушлаб ўтиролмасак...

Бу оналарнинг огзидан чиққан алоҳида-алохида воқеалар бўлсада ўзи реанимацияга мухтож тизим ҳақидаги сигналлардир.

Реанимация нима ўзи?

Кўпчилик реанимацияни "ҳаммага кириш тақиқланган жой" деб тушунади.

Аслида эса болалар реанимацияси — бу энг юқори технологиялар билан бирга энг юқори инсонийлик талаб қилинадиган бўлимдир.

Чунки бу ерда битта эмас, икки бемор бор.

Биринчи бемор — бола, иккинчиси — унинг ота-онаси.

Болада оғриқ бўлади.
Ота-онада эса қўрқув.
Иккаласини ҳам даволаш керак.

Илмий тадқиқотлар нима дейди?

Сўнгги ўн йилликларда болалар интенсив терапиясида бутун дунё қарашини ўзгартирди.

Аввал:

"Ота-она халақит беради." дейиларди.

Ҳозир:

"Ота-она даволаш жамоасининг бир қисмидир" деган қараш илгари суриляпти.

Чунки тадқиқотлар шуни кўрсатдики: Агар ота ёки она болага қанчалик яқин бўлса

боланинг юрак уриши барқарорроқ бўлади;

стресс гормонлари камаяди;

оғриқни енгилроқ қабул қилади;

оғир психологик асоратлар камаяди;

шифокор билан ишонч ортади;

низолар камаяди.

Энг муҳими —

ота-она боласининг овозини ҳаммадан яхши билади.

"Бу йиғи оғриқ йиғиси эмас, қўрқув йиғиси..."

Буни бирорта монитор айта олмайди.

Бир пайтлар бутун дунёда реанимациялар деярли бир хил ишлаган.

Бугунчи?

Болалар интенсив терапияси бўйича АҚШ, Канада, Европа ва Туркияда сўнгги йигирма йилда катта ўзгариш бўлди.

Бу ўзгаришнинг номи:

Family-Centered Care — Оила марказли тиббиёт.

Бу шунчаки чиройли шиор эмас.

Бу халқаро стандарт.

АҚШдаги кўплаб йирик болалар шифохоналарида реанимация эшиги деярли ёпилмайди.

Операция вақтида ёки фавқулодда ҳолатлардагина чеклов бўлади.

Аммо қолган вақтда ота-она:

боласининг қўлини ушлаб ўтиради;

эртак ўқиб беради;

суҳбатлашади;

оғриғини биринчи бўлиб сезади;

шифокор билан ҳар куни режани муҳокама қилади.

Кўп марказларда ҳатто эрталабки врачлар консилиумида ҳам ота-она иштирок этади.

Чунки болани энг яхши танийдиган одам — унинг ота- онасидир.

Европада нима учун бу қадар ишонч бор?

Европанинг аксарият мамлакатларида боланинг ҳуқуқлари алоҳида ҳимоя қилинади.

Бола касал бўлса, нега онасидан ажратишимиз керак?

Оғир касалликнинг ўзи ҳам катта стресску.

Болани яқинларидан ажратиш яна бир психологик жароҳат бўлади.

Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатди
.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍15👏8💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сабр...

Балки ҳаммаси олдиндадир

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Яқинларга юбориб қўйинг!

👉 OTA - ONA HAQIDA
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
0️⃣4️⃣👉🤩😅😊😗🤐😃😍

🌸🖤АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
🌸🖤РАХМАТУЛЛОХУ
🌸🖤ВА БАРОКАТУХ

🩷🌞 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ.

🩷🌞 Яхши амал жаннатга йўлак,
🩷🌞 Савобларнинг совғаси бўлак.
🩷🌞 Чин юракдан билдирай тилак,
🩷🌞 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

🧡🌞 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат қилсан. 🩷🌞 Гуноҳларимизни кечирсин.
🧡☀️ Ризқимизга барака берсин!

🤎🤎Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Юзи гулгун ,
қалби дарёю кенг ,
сўзлари дуру марваридга тенг
опаларим , сингилларим , ўртоқжонларим мароқли ҳордиқ олиб турдингизми .
Хайрли тонг , хайрли кун ҳаммангизга .

Нонуштани ошиқиб қилиб ишингизга отландингизми , болаларни каттароқларига мактабини тайинлаб кичикларининг дарсига ёрдам бериб , тайёр кийимларини кўрсатиб , нонушта қилишини тайинлаб , ҳаммасини Аллоҳнинг паноҳига топшириб дуолар қилдингизми ...

Бугун қувончли кун ...
Ҳовлисига сув сепиб супуриб юрган келиннинг юзида қувонч , лабида табассум , шўх бир куйни хиргойи қилиб қўяди .
Мактабга отланаётиб пардоз андоз қутисини бир қўлига олиб , ниманидир ўйлаб қайтиб жойига қўйган бўй етган қизни кўзида қувонч ,
қозондаги сути тошиб кетмаслиги учун каттакон чўмич билан шопириб , шопириб қўяётган аёлнинг дилида қувонч ,
елкасига сумкасини осиб , бидирлаб онасига нималарнидир тайинлаб мактабига кетаётган қизалоқнинг тилида қувоч .

Чолини уринганроқ яктагини йиртиқ чўнтагини тикиб , этагини тиззасига қўйиб , силаб ўйчан ўтирган момонинг юзида қувонч , туғруқхонанинг бош табибаси , туни билан бир нечта митти чақалоқларнинг дунё юзини кўришига ёрдам берган шифокор аёлнинг юзида қувонч ,
янги ўқув йили бошланиб , ҳали мактаб режимига кўниколмаган болажонларнинг инжиқликларидан эрталабданоқ асаб толалари чертилсада бугунги кун қувончи юзида балқиган ўқитувчи аёлнинг қучоғидаги эркагина ўқувчи қизчанинг юзида қувонч .....

Вай бўўўў намунча ШАХЗОДАХОН фақат аёл қизлар қувонадими деяпсизми ....
Хааа чунки бугун кун Жума ....
Силайи раҳм уланадиган оталар, ака - укалар , ўғиллар , жигарлар аҳли аёлидан хабар оладиган , уларни ҳеч йўқ телефонда бўлсаям йўқлайдиган кун бугун ....
Жонлари омон бўлсинааа ...

Ҳаммага бугунги кунннинг хайру саховатини , файзу барокатини тилайман . Саломат бўлинг азизларим .

Тонги эди саломим жўнатишга улгурмагандим .
Энди эса эрталабки салом дея қолай , сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга бўлди 😘 .


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизга чин дилдан тилакларим:

Бойликдан олдин барака, узун умрдан олдин мазмун,
кўпчиликдан олдин самимий инсонлар,ҳар қандай бахтдан олдин эса қалб хотиржамлигини тилайман.

Қадрингизни биладиган қадрли инсонлар доимо ёнингизда бўлсин.

Бу гўзал тилаклар нафақат сизга, уни ўқиган ҳар бир инсонга ҳам насиб қилсин.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍4👏1
Мияни "тозалаш" нинг мазали усули

Бир стакан ёнғоққа бир ош қошиқ асал қўшинг. Унга бир стакан узумдан тайёрланган майиз қўшинг ва ҳаммасини гўшт майдалагичдан ўтказинг

Бир кунда 3 маҳал, овқатдан ярим соат олдин бир ош қошиқдан истеъмол қилинг. Бу мия қон айланиш тизимини яхшилайди, ақлий қобилиятни оширади

Факат йонгок пардалари болсин энг фойдалиги.

Йонгокни истемол килсангиз
Парда кисмини туплаб дамлама килиб ичиб юринг тана акл учун фойдали

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11
📝ХОЗИР ЁЗИЛГАН ҲИКОЯ

Раҳматли катта бувим гулларни бошқача яхши кўрарди.
Ховли майли, уй ичи ҳам яшилликка кўмилиб, келган одамни баҳри -дилини очиб юборарди.
Ўзиям гулларни юзга яқин тури бўлиб, эринмай, чиройли парваришлар, хазллашиб уларни "дугоналарим" деб қўярди.
Рахматли улар билан одамдай гаплашар, сизлаб мурожат қилишлари ҳам ўзларига ярашарди. Хонакилар: Алойхон, Асалхон, Бегуняхон, Каланхоябону.....Гулзордагилар: Атиргулбону, Райҳоной, Ирисхон, Наргизхон...лар бўлиб меҳр, эътибордан ким ўзарга чиройлироқ бўлишна ҳаракат қилишарди.
Гулзор ёнига қўйилган катта сўри шунақаям файзли эдики, ҳеч қачон бўш турмасди. Табиатан кўчага чиқиб, эшик тагида ўтиришни хушламайдиган катта бувимни олдига тенгдошларининг ўзи йўқлаб киришарди. Баъзан эса нисбатан ёшроқ хотин-халаж, келинчаклар ҳам йигилиб қолишарди.
Улар шунчаки кўнгил ёзгани эмас, гулчиликдан сабоқ олгани киришарди. Тенгдош онахонлар каттабувимни "дугоналар"идан қизгонишсада, уйидаги жаннатга ҳавас қилишарди.
Бир маҳалла нарёғда яшаганимиз учун, деярли кун ора келиб турардим. Ўзимни елим сув сепгичим бўлиб, ҳеч ким айтмаса ҳам гулларни сугориб, тагини авайлаб юмшатиб, худди каттабувим каби улар билан гаплашардим. Эртакчалар тўқишни ҳам ўшанда ўрганганман шекилли.
Яна-чи, дераза раҳларига терилган гултувакларни санашни ва уларни қорнига турли бўёқлар билан расм чизишни жуда яхши кўрардим. Буниям катта бувим ўргатганлар.
-Муаззамхон, Асалхоная аллас кўйлак кийгилари келиб қодибди-да, -десалар бўлди.
Тоғам олиб келадиган уч-тўрт ҳил бўёқлар билан Асал гулни тувагига хонатлас шаклида нақшлар чизиб қўярдим.
-Ие, Лимон бону аразлаб қолдингизми? Сиз қанақасидан киймоқчисиз?
Каттакон челакка экилган лимонга қараб кулиб юборардим. Чунки у ростдан ҳам қўшниси янги кийиб, ўзи қуруқ қолган хотинларга ўхшаб аразлагандай бўлиб турарди.
Катта бувим унга яқинлашиб, тагини юмшатиб, баргларини артиб гўё дардига қулоқ соларди:
-Хўп, хўп Лимонбону...Битта сариқ гирбишин сиздан айлансин. Бўлажак меваларингиз рангида кийингингиз келиб қолибдида...Муаззам сариқ рангни олиб кел!
Кейин шифтга еттб қолган кактусга ҳам айёрона кулимсирарди:
-Тушундим...иушундим. Баҳор келди деясизда, Кактусхон? Қанақа кўйлак дедингиз?Беқасам? Хозирда...Оқ, яшил рангларидан қолибди бўладими? А?
....Муаззаммм!
Катта бувимни ёшлигидан ортириб олган бод касали қийнаб турар, бобомнинг талаби билан тез-тез даволанишга бориб турарди. Ўша кунлари мени чақириб тайинлашга ҳам хожат қолмас, ўзим дарров етиб келиб, "дугоналар"ининг ош-овқатидан хабар олиб туришимни айтиб, хотиржам кузатардим.
Тахминан йигирма сотихдан кам бўлмаган катта ховлида бошқа ишлар ҳам кўп эди. Меваси каттагина қурутдек келадиган лақаби Хўказ юрак бўлган гилослар, Келин бармоқ, Чаросхон узумлар, олма, нок, нашват, анжир, хурмо, ўрик....Хуллас эрта-баҳордан кеч кузгача иш қайнарди. Аммо, энг энг қизгин: ипак қурти боқиладиган ва ҳамма пахтага хайдаладиган паллада ҳам гуллар эътиборсиз қолмасди.
Кейин кичик тогам уйланди.
Келин аямни ўзи ёмон эмасдию, рўзгор тутуми каттабувимникидан анчагина фарқ қиларди.
Хуллас, гуллар бир-бир қурий бошлади.
Аввал ховлидаги анвойи гуллар райҳон, жамбилларга қирон келди. Кейин битта-битта уй ичидагилари ҳам...
Каттабувим ўзи анча кексайиб қолган, бир вақтлар қиши-ёзин ширин ифорлар таратиб, яшнаб тургувчи гуллари нобуд бўлаётган бўлсада кўнгли яримта (отасиз катта бўлишган экан) деб, келинига қаттиқ гапирмас, бошқаларга ҳам гапиргани қўймасди.
У вақтлар мен Тошкони аъзимда талаба эдим. Кейин турмуш қуриб яна ҳам узоқлашдим...
Уч-тўрт ойда бир келсам, катта бувимни қолган-қутган гулларини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётгани, гулзор номигина қолган ажриқзорда куймаланиб юрганларини кўрардим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22
Дераза раҳлари бузилиб, охирги русумда евтотаъмир қилинган, лекин "дугоналар"исиз хувиллаб қолган катта айвонга эса киргиси келмасди. Хар сақар ота уйимга борсам бирорта бемор гулни кўрардим. Уларни охори тўкилган либосидан қаердан келиб қолганига дарров ақлим етар, онам бўлса синиқ жилмайиб "каттабувинг бериб юборди. Ранимасияда ишлагансанку, дугонамни ўзига келтир!" деб буйруқ ҳам берганлар. Харакат қиляпман қизим, яшаб кетар. Кейинги келганимда ўша гулни яна яшнаб кетганига кўзим тушарди, аям яна синиқ жилмайиб, "катта бувинг келгандилар. Гулингизни бервораман десам унамади. Бир хўрсиндию, "Дугонамга саники ёқиб қолибди, қолаверсин. Фақат янги кўйлак кийдириб тур!" деб тайинладилар.
Дадам ҳам, аям ҳам гул шайдоси бўлганлари учун катта бувимникидан келган "бемор"лар яна жонланиб, гуркираб кетишарди.
Охирги гул -Зонтигой эди. У мен хонқизилар чизиб қўйган, яшил каструлкага экилган бўлиб, узун уйнинг дераза раҳида турарди. Уни ҳам сўлий бошлаганидан безовта бўлган катта бувим амаллаб текшириб кўрса, каструлка торлик қилаётган, қолаверса аллақачон таги чириб битган экан. Анча сувсизланиб қолган томирлар эса ташқарига чиқиб кетган эди.
Ўша вақт дарвозадан кириб келдиму, ичкаридан келаётган хазин товушни эшитиб, тўхтаб қолдим:
-Санам қаридингми Зонтигой? Лекин ўлишга шошма, қара ёнингдан қанча болаларинг униб чиқибди. Хайхотдай каструлкага сиғмай қолибсизлару.....Нима? Анчадан бери сув ичмадингми? Хозир биров келсин...Ўзим шунақа ўсал бўлиб қолдим-да, уч қадам босишга қийналяпман.....Бўлмасаку... Йўқ, сан келинимни қарғама! Бояқишни ўзи кўнгли ярим. Дуо қилавер, бирор кун манга ўхшаб гулсевар бўлиб қолар...
Салом бериб ичкари кирдиму, кўзимдани ёшни катта бувимга кўрмаслиги учун дархол сувқуйгични олиб гулни тўйганича суғордим .
-Муаззам,-деди катта бувим, овозидаги титроқни яшира олмай,- Биламан, уйингда чиройли гулларинг кўп. Мени Зонтигойимга ҳам жой топилар.
Кейин, аввлгидек қувлик билан пўписа қилди:
-Фақат бир шарт билан бераман. Манави кўйлаги чириб кетибди. Янгисидан, энг охирги чиққан- порумидан олиб берасан. Қуёшни яхши кўради хонимча. Чунки ўзини зонтикчалар кўпда. Ош - овқати хақида гапирмасам ҳам бўлар-а? Хонқизи кўйлак кийдираётганингда айтганман. Эсингда борми?
-Ха, -дедим,кўз ёшларимни яшира олмай, - Йилда икки марта ўғитли тупроқ, тухум пўчоқли чой ва ёзда кун ора тиндирилган сув қуйиб тураман.
-Қишдачи?-деди каттабувим хавотирланиб, - совуқ кунлари кунора сугорсанг илдизи чириб қолади-ю бояқишни.
-Қишда хафтада бир сув қуяман, хавотир олманг!
Каттабувим бир пас хафа бўлиб турдию, кейин қўққис тиззаларига шапатилаб кулиб юборди. Сўнг кўзидани ёшни артиб, гулга қараб ёлгон пўписа қилди:
-Хаааа, муғомбир! Тошконга кетаман, деб ўзингни касалга солиб олганмидинг, ёлгончи?! Дўхтирни уйига кетиш учун ягона баҳона шуда-а?
Яна чуқур хўрсинди ва гўёки гулни охирги марта кўраётгандай секин хайрлашди:
-Майли,қаерда бўлса ҳам ўзингдан кўпайгин. Невара, чевараларимни кўзини қувнатиб ўс!
Катта бувимга қараганим сари, юрагим эзилиб борарди. Болалигимда гулларидан бир донасини сўраб олишим учун роса ялинтирарди. Яъни гулни номини билишдан ташқари, уни қандай парваришлаш: қачон, қандай ўғит солиб, қайси фаслда қандай миқдорда суғориш, қайси деразани , қанақа томонига қўйиш-у, баргларини нима билан артиб, тагини қандай юмшатишгача айтиб бера олмасам битта баргини ҳам бермас, ўзлари ўргатиб кейин қўлимга тутқазардилар.
Ҳаммадан қизгонган гулларидан энг сўнгисини бериб юбораётганларининг сабабини билсамда, ҳижолат бўлдим:
-Келин аям нима деркинлар?
Катта бувим чуқур яна хўрсинди, эшик томонга бир қараб қўйиб секин гапирди:
❤21
​​-Олиб кетавер болам, мендан кейин барибир қуриб қолади. Қолаверса бир ўзи зерикиб қолябди Зонтикхон.
Ичим тўкилди.
Қўшни тенгдошларидан ҳам анчаси вафот этиб, махаллада энг кайвониси катта бувим қолганди.
Уйидаги "дугоналар"ини эса келин қуритди. Катта ховли қанчалик сермеҳмон бўлмасин, Зонтикхонгина эмас, ўзлари ҳам яккаланиб қолгандилар.
Болалигимни соғиниб энтикиб кетдим. Хозир бўм-бўш турган
дераза раҳидаги Асалхон, Лимонбону, Чақимчи хола, Лилия бонуларни эслаб юрагим симиллаб кетди. Менку, аввал ўқиш, сўнг турмуш сабаб онда -сонда келиб, шунчалик эзиляпман, шу хонада яшаб, кўзи ҳар куни бўш токчаларга тушадиган катта бувим қанчалик эзиларкинлар?
Ахир бод, коксаартрозлари сабаб харакатлари анча чекланиб қолганку.
- Сизга хозироқ йигирматта, энг чиройли "дугона" олиб келиб бераман. Ҳар хил бўёқлар ҳам олиб келаман. Қайси гул қанақа кўйлак кийишини айтиб турсангиз бўлди...
Катта бувимнинг мижжасида ёш қалқиб, бошларини чайқадилар.
-Керакмас болам! Аввалги кучим,ғайратим йўқ. Бировни қўлига қараб сўлиб қолишса , юрагим тамом бўлади. Қолаверса....қолаверса, ўзимни дугоналарим барибир бошқача эди. Насиб қилса кўришиб қолармиз...
Ичим тўкилиб тушдию, бир оғиз гапира олмадим.
Кейин билсам янги гуллар олиб беришни дадам, аям ҳам айтишган экан. Келин аям барибир қарамаслиги, уйдаги икки невара ўгил бўлгани ва тоғамни Тошконда ишлашини айтиб, унамаган эканлар...
Янги, катта гултувакли бўлган Зонтигой меникида яшнаб кетди.
Катта бувим у билан уйида хайрлашган эди, аммо бизникида ҳам учртўрт марта дийдорлашиш насиб этди.
Саксонга сакраб қолган бўлсаларда бизникида саккиз яшар қизчадай бўлиб қолар эдилар. Гултувакларимни санаётганларини кўриб ўз болалигимни кўргандай бўлардим. Катта бувим болаларимдан ортиб, гулларимни ҳам эркалаб, қайси бирига нима етмаётганини айтиб дархол, хатомни тўғрилатардилар.
-Кўзим хира бўлса ҳам Жаннат гулингга қуяе ган сувинг ёқмаетганини билиб қолдим. Умуман олганда, ҳаммасига сувни яхшилаб тиндирмай қуйяпсан шекилли-а?
Дархақиқат шундай эди Баъзан эриниб, баъзан вақт етмай шундоқ жўмракни очиб челакларга тўлдириб заҳар тўла водопровод сувини шовуллатиб қуйиб қўярдим.
Айбимнт тан олиб, узр ўрнида блзордан турли бўёқларни олиб келардим:
Қани бувижон айтинг ким қанақа либос кийгиси келяпди?
Каттабувим завқланиб кулиб жавоб қайтарарди:
Ўзинг биласан болам Хозир замон анча ўзгариб кетган Бу олифталар нима кийишини қаттан билай.
2015-йил онам онасиз биз катта онасиз қолдик.
Зонтигой эса каттабувимдан сўнг яна етти йил яшади
Бирор марта хафа қилмадим. Бувижоними гули деб ошровқатни энг сараси эътиборни энг чиройлиси унга эди.
Гул оддий лекин чиройли эди. Агар бир нарсадан сиқилиб асабийлашиб қолсам катта-кичик зонтикчалари хеч қандай шабадасиз енгил титраб олдига чорларди. Бир деразадан мўралалаётган қуёш бир каттабувим яхши кўрган зонтикчаларга тикилиб завқланиб кайфиятим яна яхшиланиб қоларди.
Уни қуриб қолишидан бир ой аввал яхшигига мазам қочди. Ковиддан сўнг қоним қуюлиб қолган экан Қаттиқ бош огриқлар ва чап тиззамдаги шишни айтмаса бошқа шикоятим йўқ эди. Тахлил натижаларини кўрган ҳамкасбим ваҳима қилиб юборди ва дархол даволашга шошди
Чала-чулпа даволандим ва ўша кунлари галати бир туш кўрдим.
Катта бувим билан ховлисидаги ўша анвойи гуллар ичида ичида эдик. Гуллар шу қадар кўп эдики хатто мен умримда кўрмаганлари ҳам бор эди. Номларини сўрасам улар жаннат гуллари эканини айтиб айбдорона бош эгди:
Муаззам хафа бўлмайсана болам. Булардан ҳам зўррогини кўрсатсам бўлардию, ёшсанда. Болаларинг бор. Қолаверса невара-чевараларингни ҳам кўришинг керак. Ўзи сени келади, дейишганди Ўрнингга дугонамни чақириб олдим Ўша тунда уйгониб кетиб хақларига ҳар дойимгидек чиройли дуолар ўқидим лекин бир ойдан сўнг, айтганимдек Зонтигойсиз қолдим
Бугун ўрнига янги гул олиб келдим
Чиройли зонтикчалари ҳам бор.


Муаззам Иброҳимова.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22😢12🥰5👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онага хизмат қилиш Қуръон ўқишдан хам хайрлидир.

Онажонларимизни борида қадрлайлик.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
Карам барги бўғим оғриқларини даволайди!

Агар оёқларингизга карам баргларини бир соат давомида боғлаб қўйсангиз, қуйидаги фойдали хусусиятларга эга бўласиз.

Бўғим оғриқлари бартараф бўлади
Артрит белгилари сизни тарк этади
Шишлардан халос бўласиз
Оёқда қон айланиши яхшиланади

Тайёрлаш: карам барглари тозаланади ва бўғимларга қўйишдан аввал иссиқ сувга солиб олинади. Уни дока ёки фольга қоғоз ёрдамида оёқларга ўралади. Бир соатдан сўнг олинади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸☀️Ассалому алайкум!

         ❤️Бугун 5- СЕНТЯБРЬ

🌤Шанба тонги муборак   
                бўлсин!

🤍Тинчликда, хотиржамликда ,бағри бутунликда ,
💛Соғ -- саломат уйғотган  АЛЛОҲИМГА беадад ХАМДУ САНОЛАР бўлсин.

🤎Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
🩷 Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

🤲 Ҳамиша Аллоҳ паноҳида бўлинг қадрдонларим!!

💕💕💕💕💕💕💕💕
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Кўнгилдошларим 0амма яхшими .
Бугун дам олиш куни деб ҳали ухлаб ётибсизми ?

Бошланғич синфда ўқийдиган болажонларга ҳам бугун дам эканлиги сизга айни муддаодир .
Ҳалироқ кийимларини ювиб , дазмоллаб қўясиз .
Ўшанда кўрасиз қани ,
шимининг ранги ўчадими , кўйлаги дазмол оладими ....

Қоп қора , ёки кўм кўк бўлиб ранги чиқиб , оқариброоқ қолган шимига , ювилгандан сўнг киришиб бир бурда бўлиб қолган , на суртма дазмолда , на пар дазмолда ғижими ёзилмаётган оқ кўйлагига қараб асабларингиз бузилиб
,, Эзх Шахзода холасидан олавермайманми кийимларини , - деб эсламасангиз ҳам майли ....😊
Кийимлари сифатли чиқсин ва кўпроққа чидасин 👍 .
Ҳалол пул сарфлаб олган кийимларингиз тозза , озода ва чидамли бўлсин .

Бугунги кун ҳаммага ҳаловатли ўтсин ШАҲЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍10🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️Гоҳ гоҳида хабар
олса хам,
❤️Дардларимга
бўлишар малҳам
❤️Менга дунё эмасдир
бир кам
❤️Сизлар билан гўзал
бу олам
❤️Бахтимга омон бўлинг
Жигарларим!!!

💗💗⭐️💗💗⭐️💗💗

Барча якин инсонларимни Панохингда асра АЛЛОҲИМ.

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Янги ҳикоя бошлаймизми 👍 .

Кимда қанақа таклиф бор ....

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍17❤2👏2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ .

1 - қисм

Сабрия ўн беш ёшдан ўн олтига ўтишида ҳаммадан хурсанд бўлган унинг сочи бўлдиёв .
Чунки чаққон фаросатлигина қиз парвариш қилган соч чунонам ўсиб бердики .
Соч учи товонини ўпади .

Битта қилиб ўриб , орқага ташлаб қўйган сочи Сабриянинг бир ҳуснига ўн ҳусн қўшдию қизнинг чиройини очиб юборди .
Мактабнинг тўққизинчи синфини эндигина тугатган , ҳали ёш , ҳаттоки болалик ўйинқароқлиги бўлган қизнинг совчилари кўпайиб кетди .

Бу четроқ қишлоқда қизларнинг эрта турмушга бериш одатий ҳол .
Мактабни тугатган қизлар олий ўқув юртига ўқиш ҳақида ўйлашмасди , бунга имкон хам йўқ эди .

Мактаблари ўн бир йиллик эди . Лекин Сабрия тўққизинчи синфни тугатиши билан келаётган совчиларни кўриб отаси узатаман деб қолди .

Куёвликка номзод ҳам дарровгина топила қолди .
Отаси Сабрияни ўзини ўртоғини ўғлига бераман деб қарор қилди .

Қизнинг норози бўлиб қилган йиғи - сиғиси ҳам , онанинг норозилиги ҳам , куёвнинг ҳеч қаерга ишламаслиги , бесўнақай гавдасию феъли оғирлиги ҳам , тўсиқ бўлолмади отасига .

Тақдирига бош эгган Сабрия
йиғлаб йиғлаб ўн олти ёшида ўзидан беш ёш катта йигитга узатилиб кетди .
Мисоли ойдай очилиб , сарвқомат маликалардай келин бўлди қиз .
Онаси қизининг келинлик ярашиб , гулдек очилиб кетган юзига аммо маюс кўзларига қараб изтироб билан йиғлабгина дуо қилди .

--- Илоҳим бахтли бўлгин қизиммм....

Онайизор эрига сўзи ўтмай ёшгина қизини ўзи хохламаган хонадонга узатдию , аллақандай номаълум ҳадикдан юраги ғаш бўлиб қолди .

Уйда ота онаси , иккита укаси билан хотиржамгина яшаб юрган қиз , тушган хонадоннинг рўзғор тутумига ҳам , эрининг ғалати феъл атворига ҳам тушунмай , довдираб қолди .

Янги келинчакнинг кунлари зерикарли ва ҳадикда бошланди .
Сабрия тўйнинг эртаси кунданоқ эри , қайнона , қайнотаси , битта қайнисидан иборат бу оиласида хам тозалик ва пазандалигини кўрсатиш учун ошхонага чиқди .

Тўрт томони девор билан ўралган , бир томони очиқ , битта тандир , иккита қора ўчоқ қилинган , кечагина тўй ўтказилган хонадон бўлсада шифтини ис босган , битта катта қозон тўла ювиқсиз идиш товоқлар қалашиб ётган , битта кичик қора қозон тўла сув тўлдириб қўйилган хонага кириб ҳайрон бўлиб , шошиб қолди .

Уйда ҳеч ким кўринмас , қайнонаси эшик деразаси катта очиқ , пардалари йўқ уйида ухлаб ётибди .
Ишининг тайини йўқ куёв қаёққадир чиқиб кетган , қайниси эса мактабда ўқийди .

Сабрия уйига қайтиб кириб келинлик сарпо кўйлагини одмироқ кийимига алмаштириб , шалоладай сочларини тепага муштдай қилиб йиғиб , ихчам рўмол ўраб чиқди .

Уйдан чиқдию ҳовлига разм солди .
Бир қишлоқ одамлари бўлишгани билан , бу одамларнинг уйини билмасди Сабрия .
Торгина ҳовли , уч хонали пастак уй , унга ёндош томи лойшувоқли омборхона ва ошхона аталмиш ўчоқхона .
Энг ёмони эса молхона , сомохона ва қўйхоналари ҳам шу ҳовлида ва уларнинг эшиклари уй - ҳовли томонда эди .
Бирорта тиккайган дарахт тугул , яшилроқ бир ўт ўлан хам йўқ , тақир ховли қандайдир файзсиз эди .

Сабрия бу уйда нега қора пашша ва чивинлар кўплигига ва киши кўнглини оздургудек бир ҳид борлигига энди тушунгандек бўлди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤63👍10🥰4🔥2🍓2
📝ОХИРИ. ГУЗАЛ САБРДАН СУНГ....., АЛБАТТА ЧИРОЙЛИ БАХТ БЕРИЛАДИ. БУ ОЛЛОХНИ ВАДАСИДИР.....!

Оллохим курсатган кунингга шукур,
хамшира чикиб, укамга шикилдок уйинчок олиб келингчи деди.
Нега? десам.
Билмайман деб елка кисди.
Укам олиб кириб берди.
Шифокор чикиб яхши ахволи, хаф ортда колди деди.
Оллохим узингга шукур дейман.
Чой хам овкат хам бир кун емаганим, ва жуда очиккимни хис килдим.
Соат учларда иккинчи каватга, перевод деб кунгирок килишибди.
Палатада утирсам хамшира кирди, сизни иккичи каватга перевод деяпти деди.
Нима у переводи десам?
Оператциядан олдин биринчи каватда, кейин эса иккинчи каватда етишади, демак сизни кизингизни, енизга беради дегани деб тушунтирди.
Кувонганимдан шунчали шкафдаги, кийимларни пала-партиш тахламай солдим.
Кутяпман..., кутяпман икки соат утди, хали чакиргани йук.
Хамшира кириб, чойингизни бемалол ичиб олинг, кейин бола билан ичолмай коласиз, чакирса узим нарсаларингиз билан олиб чикиб куяман, деса хам каекда бориб келавердим, бориб келавердим.
Соат беш булганида, хамшира кириб кетдик юринг, иккинчи каватда палатангиз тайер булди.
Палатага кириб кизимни изладим.
Хамшира мени холатимни куриб, хозир олиб киради.
Беш минутдан кегин, реанимация хамшираси Муборакни ялонгоч оппок простиняда, кандай оператцияга ураб чикиб кетган булса, шундай олиб кирди.
Югуриб бориб кулидан олдимда, узооок хидладим, юзидан упдим.
Оллохимга шукур кизим, вой мунча домбок булганмисан? Оллохни берган нематидан айланай, сени согиндим жоним, йиглаяпман хеч узимни тутолмайман.
Хамшира менга караб, хой олиб келинг, бурнида зонд бор.
Хамшира кизимни олиб, караватга еткизди.
Кизимни кийимларини беринг деса, сумкамдан кулимга кийимларини олиб, уни яна сумкамга солиб.
Хамшира нима киляпсиз? дейди.
Кийимларини,
Бу нима? Мана кулизда турибди-ю, беринг, кулимдан олиб тез-тез кизимни кийинтирди.
Шунчали кувончданми, кизимни кийимлари, кулимда эканлиги едимда йук.
Хамшира менга караб, ана булди.
Кани энди узиз етиб, эмизиб курингчи деди.
Одатда чакалоклар оператциядан сунг, умуман эмишни унутиб куйишади, шу учун бурнидаги зондни олмадик.
Агар эмолмаса, олдингидек сутини зонд билан куямиз, тугри ошкозонга боради деди.
(Узр очик езганим учун).
Эмиздим е Кудратингдан, кизим кийналмасдан корнини туйгазяпти.
Хамшира бошимда тураверди кейин, шифокор, шифокор деб чакирди.
Бола кийналмай корнини туйгазди, энди зондни олиб ташлайвераман деди.
Мен булсам, йук зонд тураверсин болам хали кучсиз, олдингидек сутни беравераман дейман.
Йук мамаша сиз тушунмаяпсиз, зондни олганимиз яхши, бола узи эмяпти, зондни узунлиги кирк см огритади деди.
Шифокор кириб, бурнидан ушлаб туриб, зондни тортиб олди.
Хакикатданам узунлиги ярим см келаркан.
Шифокор менга караб,
Кизингиз харакати яхши, узи эмяпти. Бошка боллар томокларида хириллаш пайдо булиб, эмолмаяпти.
Нега куркасиз?
Худо холаса кундан-кунга яхши булади, ТАБРИКЛАЙМАН.
Мен йиглаб утирибман, булдида энди, ха деб йиглайверасизми?
Жасур кизни ойиси хам йиглайдими?
Тез-тез корнини туйдириб туринг, кутариб юринг, лекин йулакчага чикманг, инфекция юктириб оласиз.
Энди узига келганда деб, тайинлаб чикиб кетди.
Палатада кизим иккимиз колдик.
Кутараман, гаплашаман, хидлиман кучоклиман, тушликга хам чикмабман, телефоним каерда билмайман хам.
Палатамизга хеч ким, киришга рухсат йук.
Хамма нарсаларни спиртьлаб туришади, эшик туткичини хам.
Узим хам хонадан, чикмай куйдим.
Касалхонада нима буляпти бехабарман.
Тонг отди телевидениедан келишган экан. Хамшира югуриб кириб, хонани тез-тез тартибга келтиряпти.
Тезрок кийининг сизни телевизорга чикаришмокчи.
Энди тонг отдику, бизни хонага киргизмай куя колингчи, озгина ухлайчи, туни билан ухлолмай чикдим......
Йук... бу телевидениени айнан жасур киз учун чакирдик.
Бу мужиза шифохонамиз учун, сенсация булди, бундай диагнозни биринчи марта килишимиз, яна узооок комадан кегин, узига келишини телевизорда курсатишимиз керак.


@ibratli_xayotiy_xikoyalar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41👍5