📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ДИЛ СЎЗ

Ҳаёт синовлари минг турли-турли,
Дунёни айтарлар беш кун алдамчи,
Баҳор ўтди балки буёғи ёз, куз,
Азму шижоатни унутма синглим.

Аллоҳ бергувчидир шукрона бисёр,
Йўлингда учрагай мард, нокас бисёр,
Сен мардлар қошида мард бўлгин, зинҳор,
Хайру саҳоватни унутма синглим.

Бу тақдир пешона битилар азал,
Сен ҳаром луқмадан доим қил ҳазар,
Сенга берган ўгит унитма падар,
Сабру қаноатни унутма синглим.

Бордир яқинларинг, опа, ука, дўст,
Улардан ахтарма асло каму кўст,
Улар-ла ҳаётинг гуллаган рўй рост,
Меҳру садоқатни унутма Синглим.

Ҳар хил синовларга дуч келсанг магар,
Сен бошинг эгмагин чоралар бисёр,
Кенг дунёлар кўзингга бўлмасин ҳеч тор,
Адлу адолатни унутма Синглим.

Тўрт мучанг бут, Аллоҳ бўлсин ёр,
Сенга албат ҳавас қилгувчилар бор,
Дўстга зор, душманга қилмасин ҳеч хор,
Зикру, тиловатни унутма Синглим!

Гулчеҳра

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
📝“Рўзғорнинг юки аёлга қолганда...”

Турмуш, рўзғор, фарзандлар тарбияси...
Бу ташвишлар одамни не кўйларга солмайди, дейсиз?!
Анча йил бирга яшаб, бир-биримизга ишончимиз мустаҳкам бўлса ҳам, эрим билан орамизга совуқчилик тушди.
Бу вазиятдан қандай чиқиб кетишни билмаяпман. Маҳалла-кўй, ҳатто яқинларингнинг ишончини йўқотиш одамни жуда эзиб қўяркан.
Бошимдан ўтганларини сизларга ёзишимдан мақсад, баъзи эркаклар ўзига хулоса чиқаришини истардим...
Ёш турмушга чиқдим.
Ота-онамнинг розилиги билан серфарзанд оилага келин бўлдим.
Ака-укалари орасида эрим “ишёқмас, эринчоқ” деган номга эга эканлигини тез орада билиб олдим. Бу менга ёқмаса-да, ҳақиқат эди.
Баъзида эримнинг яқинларидан хафа бўлиб кетардим. Нега ўз жигарини бунча ёмон кўради, деб. Бошида унинг бу камчилиги менга арзимасдек туюлган бўлса-да, кейинчалик ўзим ҳам унинг тепса-тебранмаслигига чидолмай қолдим.
Болалар кичиклигида бу майда-чуйда нарсадек кўринаркан кўзимизга. Эрнинг топармон-тутармони, уддабурони яхши экан.
Рўзғорнинг камчиликларини тўлдириб қўйиш эркак кишининг вазифаси-ку.
Менинг эрим эса бунинг акси, уни на болаларининг ташвиши, на рўзғордаги етишмовчиликлар қизиқтирарди. Бошида қайнота-қайнонам билан яшаганимиз учун унчалик муҳтожлик сезмаганмиз.
Алоҳида кўчиб чиққанимиздан кейин қийинчиликлар бошланди.
Онам аҳволимизни кўриб тургани учун акаларимни тергаб, бир неча марта бозорлик қилиб беришди. Мен эса ҳадеб уйдагилардан ёрдам олишдан уялардим. Ҳамманинг ҳам ўз ташвиши ўзига етарли.
Айниқса кичик акамнинг шартта гапирадиган одати бор:
- Эрингга айт, уйда ётавермасдан, ҳеч бўлмаса, бозорда арава судраб бўлса ҳам пул топсин. Ҳадеб сеникига нарса ташийвериш жонга тегди, - деди.
Буларни кўриб, билиб турган эрим ҳеч хижолат ҳам бўлмасди.
Болаларим ҳам ейман-ичаман, деб турган пайти. Эримдан ҳеч наф чиқмагач, қўл қовуштириб туролмадим. Ўзимни ўққа-чўққа уриб бўлса ҳам, пул топиш йўлини ўйлардим. Бозорга чиқиб, савдо қила бошладим.
— Ҳадеб ўзинг югуравермай, эрингни ҳам терга, ҳеч бўлмаса, сенга ёрдам берсин, бозорга бирга чиқинглар, – деди онам.
Уларнинг менга ачиниб айтган гапидан кейин уни ҳам бозорга чиқишга кўндирдим. Лекин савдога умуман қўли келишмай, бозорда ҳам бекор ўтирадиган бўлди.
Бундай пайтда уйда болалар ёлғиз қолаётганини ўйлаб, баттар сиқилардим.
— Бозорчилик менга эмас экан, энди чиқмайман, бошқа иш суриштираман, — деди у.
— Майли, уйга яқин жойда янги қурилиш бошланяпти экан.
Суриштириб кўринг, иш бўлса, болалардан ҳам кўз-қулоқ бўлиб турардингиз...
Эрим шундан кейин бозорга чиқмай қўйди.
Бу орада бир-икки жойдан қурилиш иши чиқиб, ўша жойларда ишлади. Хурсанд бўлдим. Лекин шериклари негадир кейинги ишларга эримни чақирмай қўйишарди. Бозорга чиқишни камайтираман, деб турганимда унинг яна ишсиз ўтирганини кўриб, фикримдан қайтдим.
Ўзида ҳаракат бўлмаганидан кейин мен нима қила олардим.
Топган пулимдан орттириб, иккита бузоқ олдик. Хўжайиним болалар билан биргалашиб, молга қарай бошлашди. Уларни сотиб, яна кичикларига алмаштирдик. Шунисига ҳам шукр қилардим.
Уч-тўрт йил шундай ишлаганимиздан сўнг, соғлигим ёмонлашиб қолди, ёзни-ёз, қишни-қиш демай, бозорга чиқардим, ахир. Жазирама иссиқ, қаҳратон совуқда кун бўйи бозорда туриш ўз таъсирини ўтказмай қўймади.
Буйрагим шамоллаб, тўшакда ётиб қолдим.
Бахтимга қизларим улғайиб, қўлидан иш келиб қолгани учун, мени ўзлари парваришлашди. Лекин касалим зўрайиб, икки ой шифохонада даволаниб чиқдим.
Жамғариб қўйган озроқ пулим ҳам ўзимга кетди. Учта қиздан кейин туғилган ўғлим ҳали кичкина, қўлидан иш келмайди. Отаси эса ҳамон бир ишнинг бошини тутай демайди.
Шуларни ўйлаб, яна қай йўл билан пул топсам бўлади, деб бошим қотди.
Аҳволимдан хабардор бўлган ён қўшним ака-укалари ва келинлари қўшни давлатда ишлаб, яхшигина пул топаётганини айтиб қолди.
— Суриштириб кўринг, менбоп иш топилса, мен ҳам ишлаб келардим

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30👍1🔥1🤔1
Бегона жойда танишлар бўлгани яхши, — дедим унга.
Бирор ҳафта ўтмай, қўшним иш топилганини айтди.
— Уларга битта аёл киши керак экан. Агар уч кун ичида етиб боролсангиз, ўша ишга сизни тайинлашаркан.
​​Бўлмаса, бир қариндошимизга ҳам айтишмоқчи, деди қўшним.
Ўйлаб-ўйлаб, қўшни давлатда бирор йил ишлаб келишга қарор қилдим.
- Болаларим ўзини эплайдиган бўлиб қолди, отаси кўз-қулоқ бўлиб туради, - дедим норози бўлган акамга.
Хуллас, хорижга кетдим.
У ерда қўшнимнинг ака-укалари ишлаётган супермаркетга фаррош бўлиб ишга кирдим. Бозорда савдо қилиб, қўлим анча келишиб қолгани учунми, кун бўйи уларга ёрдам берардим. Сотувчиларга ёрдам бераётганимни кўрган хўжайин мени ҳам фаррошликдан олиб, бир бўлимга сотувчиликка қўйди.
Шунга яраша, маошим ҳам ошди.
Худога шукр, болаларимнинг ризқи, кўпроқ ишласам, тезроқ пул жамғариб, уйга қайтардим, деб қувондим. Бекорга суюнган эканман. Шерикларимнинг менга муомаласи бутунлай ўзгарди. Мени ёмон кўриб қолишди. Аввалига бошқа квартирага чиқиб яшашимни талаб қилишди.
Мен “ўзларига келиб қолар”, деб уларга парво қилмадим. Келганимга икки ой бўлмай, уйга анчагина пул жўнатдим. Бу эса шерикларимга ёқмади.
Ҳасад, кўролмаслик одамнинг кўзини шу даражада кўр қилиб қўяркан. Шерикларим қишлоққа мен ҳақимда ёмон гаплар тарқатишибди. Гўёки, мен супермаркетнинг хўжайини билан дон олишиб юрганмишман.
Ўз юртдошларим, мен каби мусофирчиликда қийналиб пул топаётганлар кўра-била туриб туҳмат қилишлари етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди...
Синглим қўнғироқ қилиб, йиғлаб гапирди:
— Опа, нималар қилиб юрибсиз? Эрингиз, болаларингиз кўзингизга кўринмадими? Уйга қайта қолинг, қанча кўп пул жўнатганингиз сари сиз ҳақингизда шунча ёмон гаплар тарқаляпти.
Одамларни биласиз-ку, оғзи билан юради...
Акам жуда ғазабда...
Бу гапларни эшитиб, дунё кўзимга қоронғи кўриниб кетди.
Наҳотки, оиламни деб қийналганларим эвазига ёмонотлиқ бўлсам?!
Нега шерикларим бунчаликка боришди? Шундан кейин ҳеч нима кўзимга кўринмай, қўлим ишга бормай қолди. Охирги иш ҳақимни олиб, уйга қайтишга қарор қилдим. Юртга кириб борарканман, хўрлигим келиб, йиғлардим.
“Аёл бошим билан нега бегона юртга бордим ўзи?” деган савол миямдан кетмасди. Саҳарда уйга кириб бориб, болаларимни бағримга босдим. Кутганимдек, эрим мени совуқ қарши олди.
— Мен сизнинг олдингизда ҳам, Худонинг олдида ҳам покман...
Ишим юришиб кетганини кўриб, аламдан туҳмат қилишди.
— Бу гаплар бекордан-бекорга чиқмайди. Ишинг ҳам ўз-ўзидан юришиб кетмагандир. Энди бирга яшамаймиз...
Эримнинг бу гапи жон-жонимдан ўтиб кетди.
“Сиз рўзғорни таъминлаб қўйганингизда, мен уйда ўтирардим...” дедим хаёлимда.
Ўзимни қандай оқлашни билмай, бошим қотди.
Юрак-бағримни ўртаган аламларни зўрға ичимга ютиб, тилимни тийдим.
Эримга мени нима четга чиқиб ишлашга мажбур қилганини айтиб, юрагимни бўшатмоқчи эдим. Лекин ўзимни тийдим. Барибир тушунмайди. Кейин болаларимни ўйлаб, ўзимни қўлга олдим. Ахир ўзимга тўғриман, оиламга, турмуш ўртоғимга хиёнат қилганим йўқ. Нега айбсиз бўла туриб, оилам бузилиб кетиши керак?
Эримга ҳам, яқинларимга ҳам ҳеч қандай ёмон иш қилмаганимни, бўлган барча вазиятни тушунтирдим. Менга ишонишгани билан барибир, баъзи одамларнинг нигоҳидаги истеҳзони кўриб, чидолмай кетаман.
Ўйлаб-ўйлаб, шундай хулосага келдим: аввало оилада эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам ўз вазифаси бор.
Бугунги кунда баъзи аёлларимиз менга ўхшаб ўз гарданига кўпроқ вазифаларни олаётгани бор гап. Лекин бу хато экан.
Менинг бошимдан ўтганлари бунга яққол мисол. Эрим пул топмайди, деб ўзим бозорга чиқиб кетишим керак эмас эди. Аксинча, уни ҳаракат қилишга, ишлашга ундаганимда ҳозирги вазиятга тушмасдим.
У пул топаётганимни, рўзғорни эплаётганимни кўриб, баттар хотиржамликка берилди. Барча юкни менга ташлаб қўйди.
Ҳозир айни қизларимга совчи келадиган пайт. Оиламиз ҳақида бундай гаплар чиққани ёмон бўлди. Ўзимга тўғрилигимни биламан, ҳақиқатни юзага чиқариш учун курашишим керак энди. Ҳаммаси изга тушиб кетишига ишонаман.
❤30🔥1
​​Афсуски, эримга ўхшаган эркаклар кам эмас.
Улар кўзларини каттароқ очишсин.
Оила, фарзандлар олдида асосий масъулият ўз бўйнида эканлигини кеч бўлмасдан англашсин, дегим келади .
❤11🔥1
Forwarded from REKLAMA HIZMATI @ErkatoyAdmin (Админ)
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

✍️💄💄💄💄💄💄💄💄💄💄💄

✍️💜 🩵♥️♥️💋💍🍷♥️♥️🔞😄🥹😒

✍️💄ADMINLAR SHU KANALDA

💄🩷🩷🩷🩷🩷🩷 KETMOQDA

💄🩷🩷🩷🩷🩷🩷 🩷🩷🩷🩷

💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕

https://t.me/OCHILGANSERIYALAR_GULANDON

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

https://t.me/+uzyNcUQc37M5M2Zi
https://t.me/+uzyNcUQc37M5M2Zi
https://t.me/+uzyNcUQc37M5M2Zi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

9 - қисм .

Сабрия ҳали вақт борку деб ишга чиқиб юраверди .
Унинг оилавий аҳволини билгани учун фермер кайвони опахонларга Сабрияга енгилроқ ишларни беришни айтган эди .

Тонг саҳар бомдодни ўқиб ишларига ундаган Сабрия вужудида ғалати хорғинлик ва озгина оғриқ сезгандай бўлди .
Бир кўнгли ишга бормасамми ҳам деб ўйладию .
Уйда қолса қайнонаси баттар оғир ишларни қилдириши , ҳеч иш бўлмаса челаклаб сув ташиб келтиришга мажбурлаши мумкинлигини ўйлаб ишга кетишга қарор қилди .

Ҳамма ишларини саранжомлади .
Қуёш бош кўтарган бўлсада ҳалиям ухлаб ётган қайнонаси учун эрталабки чой , овқатини қилиб дастурхонга ўради . Мушук титмасин деб устига кўрпача ташлаб қўйди .

Қайнонаси ўзи хоҳлаб ўрнидан турмаса , уни биров уйғотиб қўйса борми , бутун қишлоқни бошига кўтариб жанжал қилади . Ҳатто ўз эрига ҳам бақириб ташлайди . Сабрия буни кўп гувоҳи бўлди .
Ўзи онасини ухлаб ётганини кўрмагани учун , қайнонасига кўп ажабланарди .

Ишга олиб кетадиган машина сигналини эшитиб шошиб кўчага чиқди .
Усти очиқ , атрофи тахталар билан ўралган , фермер хўжалигига қарашли юк машинасига чиқишарди .
Сабрия билан , ёши каттароқ , болаларга қарайдиган энага кампирни кабинага олишарди ҳар сафар .

Машина шийпонга етиб келганида ҳамма аёллар ишга чиқишга тайёрлана бошлашди .
Онаси кетиб қолишини сезган болалар бири қўйиб , бири йиғлай бошлади .
Оналардан бирови боласини эмизган , бирови овқатлантирган , бирови қўлига печене бериб алдаб беланчакли хонага қўйиб ўзи қочиб чиққан .
Энага момо Сабрияга ,

---- Қизим бугун сен шийпонда қолиб манга ёрдам берасан , бошлиққа айтаман , - деди .

Аслида эса кўпни кўрган зукко момо Сабриядаги безовталикни , ранги ўчиброқ турганини аллақачон сезган эди ....

Аёллар ишга чиқиб кетишлари билан энага ва Сабрия болаларни тинчитиб олишди .
Энага ўчоққа олов ёқиб , чой қанатиб келди . Сумкасидан муштдек новотни олиб қайноқ чойга солди . Яхшилаб аралаштириб , эритиб қўйди .
Бир пастдан кейин болачаларни ўйнатиб ўтирган Сабрияни чақириб ,
---- Қизим буни ичиб ол , - деб косадаги новот чойни ва бозорнинг буханка нонидан икки бўлагини қўлига тутқазди .

Ўзида бўлаётган ўзгаришга тушунмай , дардини ҳеч кимга айтолмай , елкалари қисилиб , кўз ичи қизариб , ич ичидан титроқ сезиб турган Сабрия кўнгли бўшаб ,
---- Моможон , - дедию бошқа гапиролмай кўзлари жавдираб қолди ....
---- Ич , ичиб ол қизим , ўйлама , ҳаммаси яхши бўлади ,- деб момо келинчакка далда бердию , ўзи унинг сал пал кўкариб турган кўзига , косани зўрға ушлаётган титроқ бармоқларига қараб ичи ачиди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤31🔥20😢17🤔4
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

10 - қисм

Сабрия чойини ичиб бўлгач момо уни беланчакда ётган болаларнинг олдига киритиб юборди .
---- Бир зум ухлаб ол қизим .
Ман овқат қиламан , - деб ухламаган каттароқ ёшдаги болаларни етаклаб чиқиб кетди .

Сабрия кеча эри урганида зарб еган кўзини очиб юмишга қийналиб , силаб силаб қўйиб , хаёл суриб ётиб қачон ухлаб қолганини сезмай қолди .

Қанча ухлади йўқ бир пайт вужудидаги кучли оғриқдан инграб уйғониб кетдию ётган жойида тўлғонди .
Бутун вужуди зир қақшар бундан ёшгина келинчак қаттиқ қўрқиб кетган эди ....

Ўрнидан туришга ҳам қўрқиб , ҳам ҳоли бўлмай эшиккича тўрт оёқлаб эмаклаб юриб келди .
Эшик кесакасини ушлаб ўрнидан турмоқчи бўлдию ичида бир нима ағдарилиб кетгандай бўлиб ваҳима билан бақириб юборди .
---- Моможооон , моможооон .
Чақалоқлар йиғласа эшитмай қолмай деб хона деразасини очиб қўйиб , иш қилиб юрганди момо .

Ишчиларни ташийдиган машинадан шовқин қилиб юк тушираётган эркакларнинг овозини босиб момонинг қулоғига келинчакнинг дардли овози урилди ....

Момо шошиб келиб болалар хонасини очдию остонада йиқилиб қолган Сабрияни кўриб қўрқиб кетди .
---- Сабрия ... қизим , нима бўлди ...
---- Моможон ... ҳамма ёғим оғрияпти , моможооон , - Сабрия ожизгина ингради .
---- Қўрқма қизим . Қутлуғ дард .
Ҳадемай она бўласан , жоним қизим ....
Момо Сабриянинг тўзғиган сочини йиғиб рўмолларини ўраб қўйди .

Ўзи ташқарига отилиб чиқиб , эркакларни шийпонни орқа тарафига ҳайдади .
Иш юритувчига аёллардан бировини чақиринг , унгача ўзингиз болаларга кўз қулоқ бўлинг .
Ҳайдовчингиз машинани олиб келсин , - деди шошиб .

Момо катта машина кабинасида Сабрияни қучоғига олиб туғруқхонага жўнаган пайти , аёлларни чақириб урилган занг жаранглади .
Кейин дарахт шохидаги турли ёрқин рангдаги катта рўмоллардан бири узун таёққа боғланиб ,баланд кўтариб далага қараб силкитилди .....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
👍27❤20👌5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ ТУН✨

🌸Яхши кўрган
инсонларингизга сизни Аллоҳ
учун яхши кўраман дейиш савоб
экан,

🌹✨Мен сизларни Аллох учун
яхши кўраман мехрибонлар
им

🌙Тунингиз осуда ва тинч
ўтсин, ширин тушлар кўринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🌸🎀🌸🌸🎀🌸🌸🌸

🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷

☀️Aссалому алайкум
🌺 Хайрли тонг 🌺
💐 Мехрибонларим! 💐
🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃
🎈 Пайшанба тонги 🎈
🎈 муборак булсин! 🎈
🌷🌷🌷🌹🌹🌹🤲🏻🤲🏻🤲🏻


🌸Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🌸Кўнглингизни хотиржам,
🌸Чеҳрангизни нурли қилсин.
🌸Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Узоқдаги яқинларим , ҳамма яхшими . Кунингиз хайрли ўтсин .

Зарра ғубори йўқ , мусаффо осмонимиз , тинч юртимизга кўз тегмасин .

Орамизда меҳр оқибат йўқолмасин .

Ман сиз биланман диляқинларим ШАХЗОДАнгиз 😢

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10🥰5🔥3
Бўшлиқ

🌱🌱🌱🩵🩵🩵

Бўшаб қоласан бирдан...
Жонтемир.

Ҳаёл тулпорига миниб чопасан,
Ўзингни бўшлиқдан топасан.
Минг афсус,ҳануз гўдаксан.
Яшашдан зериккан
Боларуҳинг тополмас қўним
Баланд тоғларидан айрилиб.
Девона Мажнунтол баргида йиғланётган шудринг қисмати-афсонанг,
Қум саҳросида уй супурган саҳройига боқурсан ачиниб,эвоҳ !
Қайда бўм-бўшлиқ?
Пайдо бўлиши билан
Ўрни тўла бошлар.
Табиат бўшлиқни севмас.
Дарҳол тўлдирар...
Йўқдан этар бооор!
Бола ўйларига ин қуриб олган болажон...
Бўш қабр бўлмас,бўлар ёлғиз бўм-бўш сабрлааааар!
Энг бўм-бўш туйғу кутмооооқдир,
Орзиқиб,умид юракчасида,азизииим,
Бошиимдан ўтган...
Юмшоқ эртак креслосида
Мудрар кўзингда чарх урган қарға фалсафаси.
Зеро ,қарға қабиласининг-да, ўз қонунлари бор.
Емғир ёғишидан беҳабар,
Шамол нелигини англамас.
Ўз қадрини билганида ёғмасди яғмурлар,
Эсмасди шамол.
Қаердан билардинг,балки шеърларингдан савдойи бир қиз,
Бир аёл....сени ўхшатгандир,
Бедор ва бемор Есенинга.
Эҳтимол,у бўшлиғингда сен билан бирга.
Тасаввур қудрати- сеҳрли таёқ.
Балки,бўшлиқлар тўладир,
Сенга кўринмас.
Балки,ҳаётнинг ҳар-бир биноси асли чиллахона...
Ва бу холис чиллахонада
Шоир,сен ҳам....
Жамиятни алишиб табиатга,
Ором изла бол ари уясидан.
Баландликка тошни думалатиб,толиқ ва
Думалата-думалата, бўм-бўшлик оғушида ухлаб қол.
Ором ол,Яссавийдек.

🌱🌱🌱🩵🩵🩵

Адибахоним.
10.09.2026.09.16.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

11 - қисм .

Оғир юк машинасининг силкитиб юришидан Сабриянинг азоби ортиқ бўлсада момонинг далда бериши билан туғруқхонагача тишини тишига босиб зўрға чидаб борди .

Шифокорлар назоратига ўтар экан жавдираб момога қаради ,
---- Моможон яхшиям бор экансиз , - пиқиллаб йиғлаб юборди .
---- Ҳеч нарсани ўйлама , Аллох оқ йўл берсин қизим .

Ойнали эшик ортига қолган момога термулиб кетаркан Сабриянинг кўз олдига ўзининг онаси келди .
Оғир хўрсинди
,, онажон шундай дард чекиб мени дунёга келтирган эдингизми , онажоним .
Менга қарамаяпсиз деб сиздан ранжиганларим учун кечиринг мени онажон .
Ахир бизни ёруғ дунёга келтиришингизни ўзи қаҳрамонлик эканку ,, .

Сабриянинг ўйларини жисмида турган аччиқ оғриқ тўзғитиб юборди .
Шифокорларнинг бесаронжом ҳаракатларидан аҳволи яхши эмаслигини сезиб турар , чуқур чуқур нафас олиб шифокорларга илтижоли боқарди ...

---- Исминг нима ,- шифокорнинг сўзларига эшитилар эшитилмас ,
---- Сабрия , - деб шивирлади .
---- Исмингга мос сабрли экансан қизим , мани айтганимни қилгин ҳозир мўъжиза кўрасан ,- дилкашлик билан русча ўзбекча аралаштириб гапирган катта ёшли шифокор аёлнинг сўзларига маҳлиё бўлган Сабрия сал қолса дардини ҳам унутаёзди .

Шифокорларнинг саъйи ҳаракати билан миттигина қизалоқ дунё юзини кўрди ....

Туғулганини дунёга жар солиб , йиғлаб билдираётган қизалоқ , шу миттигина жонида ўзидай ожиза онасига қисматдош эканидан хабари йўқ эди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤44😢25👍1🔥1
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
📖 КИТОБДАН САБОҚ | РУМИЙ

Бир куни инсон ўзининг энг катта душмани қаердалигини сўради.

У узоқ йўлларга қаради, одамларнинг хатоларини кўрди, тақдирдан нолиди, ўзини тушунмаган инсонларни эслади. Аммо қанча изласа ҳам, жавобни топа олмади.

Шунда у бир муддат сукут сақлади.

Ва биринчи марта ўз ичига қаради.

У ерда қўрқувларини кўрди. Ҳасадини кўрди. Кечиролмаган одамларини кўрди. Ўтмишда қолган воқеаларни қайта-қайта эслаб, бугунги кунини ҳам ўша кечаги оғриқ билан яшаб келаётганини англади.

Шунда тушунди:

Инсон баъзан ташқи дунё билан эмас, ўзининг ички дунёси билан курашар экан.

Бировнинг хатосини кечириш осон бўлиши мумкин, аммо ўзингизнинг хатонгизни қабул қилиш қийин.

Бировнинг камчилигини кўриш осон, аммо ўзингиздаги камчиликка қараш учун жасорат керак.

Бировни ўзгартиришни хоҳлаш осон, аммо ўзингизни ўзгартириш учун сабр керак.

Шунинг учун инсон аввало ўз қалбини тарбия қилиши керак.

Қалбингизда нафрат бўлса, дунёда яхшилик кўп бўлса ҳам уни кўриш қийин.

Қалбингизда шукр бўлса, оддий кун ҳам неъматга айланади.

Қалбингизда меҳр бўлса, оддий инсоннинг ҳам қадрини ҳис қиласиз.

Ҳаётда ҳамма нарсани тушуниш шарт эмас.

Баъзи саволларнинг жавоби вақт билан келади.

Баъзи эшиклар нима учун ёпилганини кейинроқ тушунасиз.

Баъзи инсонлар нима учун учраганини эса улар ҳаётингиздан кетганидан кейин англайсиз.

Шошилманг.

Ҳар бир уруғ бир кунда дарахт бўлмайди. Ҳар бир дуо ҳам инсон хоҳлаган вақтда ижобат бўлавермайди.

Сизнинг вазифангиз — яхшилик қилиш, ҳаракат қилиш ва қалбингизни пок сақлаш.

Қолганини вақтга ва Яратганга топширинг.

Чунки инсон ҳамма нарсанинг натижасини бугун кўришни хоҳлайди. Аммо ҳаётда шундай нарсалар борки, уларнинг маъноси фақат вақт ўтганидан кейин очилади.

Балки бугунги йўқотишингиз эртанги топишингизнинг сабабидир.

Балки бугунги қийинчилик сиздаги ҳали кашф этилмаган кучни уйғотар.

Балки сиз ёпилган деб ўйлаган эшик ортида сиз учун яхшироқ йўл бордир.

Шунинг учун ҳар бир ҳолатда бир саволни ўзингиздан сўранг:

«Бу воқеа менга нимани ўргатяпти?»

Чунки ҳаётда содир бўлган ҳар бир нарса биз хоҳлаган нарса бўлмаслиги мумкин, аммо ҳар бир нарсадан бирор нарса ўрганишимиз мумкин.

🌿 Бугунги сабоқ:
Ўзгаларни ўзгартиришга уринишдан олдин ўзингизни англашга ҳаракат қилинг. Чунки инсоннинг энг узоқ сафари — бировнинг олдига эмас, ўз қалби томон қилган сафаридир.
❤11👍3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 PSIXOLOGIK TEST Qanday uxlasangiz, shunday yashaysiz!

Rasmga qarang va odatda qaysi holatda uxlayotganingizni tanlang:

✨Kelajakda sizni nimalar kutayotganini bilib oling

Javobini koʻring👇

https://t.me/+GLvjLRAXBsgwNDgy
https://t.me/+GLvjLRAXBsgwNDgy
❤2
​​✍НОКОБИЛ ФАРЗАНД ОНАСИНИНГ КОТИЛИ...
(вокейлик асосида ёзилди)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Яқинда қўшним вафот этдилар. Жуда яхши аёл эди. Қўни қўшничилик ҳақларига риоя этадиган, иффатли, ибодатли аёл эдилар.Шифокорлар юрак ҳуружи дейишди. Шунчаки қарилик ва юрак ҳуружи. Тамом! Ўлди қутилди. Ўлди азиз бўлди. Тириклигида иккита кабобга тенг кўрмаган ўғли, ўлгандан кейин қўй сўйиб элга марака қилди.
Онаҳон жуда ажойиб инсон эдилар. Содда ва жуда ҳам камтар. Кўп бора гаплашиб, дардларини эшитиб, дуоларини олардим. Бир дона ўғиллари ва иккита қизлари бор эди. Ўғил хотинни кетидан пойтаҳтга кетган, қизлар уйлик-жойлик бўлиб, ўз оиласи билан яшарди. Она бир ўзлари турар эдилар. Қизлари келиб турарди. Ўғилни жуда кам кўрардим.
Кунлардан бир кун ўғил кела солиб «биз билан яшайсиз. Олиб кетаман», деган гап айтибди. Бирдан меҳрибонлик қилиши ортида бошқа гап бор экан. Ўғил катта ҳовлини «нотурар жой» қилиб, кредитга қўйиб, катта миқдорда пул олмоқчи бўлган экан. Мана шу учун олиб кетаман деган. Бу гапларни эшитиб онаҳон жуда ўксидилар. Назаримда, бир кунда қариб, мункайиб қолганга ўхшади. «Кўчада қоламан. Қариганда сарсон бўламан» дедилар.Дедилару, оналик меҳрими ёки бошқа омилми… барибир рози бўлдилар. Ўғил ҳам қўл қўйдиргунча гирдикапалак бўлди.
Бир кун қаттиқ жанжал овозини эшитдим. Ўғиллари билан телефонда гаплашаётган эканлар. Уйларига кирдим. Ўғил ўз онасига бақириб, сансираб гапирарди. «Болам, мени тўғри тушун», деб йиғларди ҳалос она шўрлик.Телефонни қўйдию жим бўлиб қолди. Ўксиб ўксиб йиғлади. Дори бердим. Бир оз овутгандек бўлдим… тинчландилар. Онам ҳам чиқиб, бир оз гаплашдилар. Кўнглим бўлмай чиқиб кетдим. Эрталаб жойнамоз устида жонлари узилибди.
Бу хабарни эшитдим-у, қотиб қолдим. Бир жиноятчи қотиллик қилса қамашади. Бир инсон бошқани мулкига тажовуз қилса қонун албатта жазо беради. Лекин ўғил онасини гўрга тиқса, уни юрагини адо қилса «юрак ҳуружи» деб ташҳис қўйишади. Бу ишда ҳеч ким айбдор бўлмайди. Бир оилада келинига зулм қилиб, жигари ириб кетгунча, оддий сариқ касалдан ўлиб кетгунча шифокорга жўнатмаган қайнонага қонунда ҳеч қандай жазо йўқ. Отасига ичиб келиб қўл кўтарган фарзандни тинчлантириш учун чиққан қўшни, нокобил фарзандни бир шапалоқ урганда йиқилиб, калласи тошга тегиб мийяси чайқалса, қўшнини қамашади. Жазо беришади. Ўз отасига қўл кўтарган аблаҳ эса жазосиз қолади. Бу дунёда қанчадан қанча ўз отасини, онасини қотиллари бор. Улар жазосиз, бемалол яшаб юрибди. Пичоқ, қурол ва буюм билан ўлдирган қотил-у, сўз билан ўлдирган қотил эмас.
❤25😢7🔥4
Шукр қилган...

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!

Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора… Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши!
Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир Ҳошимов
“Ярим аср дафтари”📖
❤19🔥5👏1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ .✍

12 - қисм .

Беҳол ётган Сабриянинг қулоғига чақалоқнинг қаттиқ ингалаши узоқ , узоқдан эшитилгандай туюлди .

---- Мана қизим ширингина , ўзингга ўхшаган чиройли қизчалик бўлдинг , табриклайман . Аммо у бир оз кичгина , шунинг учун унга алоҳида қараймиз . Сен эса тиниқиб ухлаб олгин .
Беморга керакли муолажаларни қилинг , - шифокор аёл ҳамшираларга топшириқ бериб , чақалоқни олиб чиқиб кетди .

Чақалоқ муддатидан олдин туғулган , жуда кичгина ва нимжон эди . Унга турли керакли апаратларни улаб , ҳаёти учун ёрдам беришга шошган шифокор , унинг яшаб кетишини астойдил тилаб дуо қилди .

Ташқарида эса момо бесаранжом турар , ичкаридан бир мужда кутар .
Сабриянинг қони қочган оппоқ юзлари. , киприкларида илиниб турган кўз ёшлари эсига тушиб ич ичидан эзиларди .

Ва ниҳоят шифокор кўринди . Момо унинг олдига шошди .

---- Суюнчи беринг момоси , қиз набирали бўлдингиз .
----Аллоҳга шукур , яхшими она бола .
---- Ҳаммаси яхши уйингизга кетаверинг .

Момо кўнгли жойига тушиб ҳорғин изига қайтди .
Қишлоққа келиб Сабриянинг қайнонасига хушхабарни етказиш учун унинг уйига кирди .

Сабрияни қайнонаси уй зинасида ўтирар , бошидаги рўмоли қийшайиб кетган , оғилхонадан овози келаётган эрининг битта гапига ўнта жавоб қайтариб жанжал қилаётган экан .

Момо дарвозадан кириб ,
---- Ҳай , ҳай қўшни уят бўладия , секинроқ , - деди .
Ундан кўра хурсанд бўлинг набирали бўлдингиз .
Сабрия қиз кўрди .
---- Нима , ким унга туғ деди , энди боламга қарайман деб ишламайдими , - момо қайнонанинг гапини эшитиб бир зум довдираб қолди .
---- Қўйинге қўшни . Сабрия ишламаса очдан ўласизми . Ана ўғлингиз ишласин , эрингиз ишласин .

---- Эээ сизга нима боринг уйингизга , - Сабриянинг қайнонаси момони дарвозадан ҳайдаб чиқарди .
---- Ҳой қўшни эсингизни йиғинг , эртага келинингиздан хабар олинг . Ўғлингизга айтинг хотинига борсин , - момонинг гаплари ҳавога учди .
---- Сизни ишингиз бўлмасин , қандай туққан бўлса шундай келади ўзи .
Ўғил туққан бўлсайкан ўғлим орқасидан борса , - ҳамон шанғилларди қайнона .

Момонинг таъби хира бўлди ,
---- Астағфрулло , Сабрия бечорани жонига тўзим берсин , - деб ўзига ўзи гапириб йўлга чиқдию бир оз ўйланиб қолди .

,, Сабриянинг онасига айтмасам бўлмайди , булардан яхшилик чиқмайди ,, - деб ўйлади момо ва Сабриянинг ота онасининг уйига қараб жадаллаб юриб кетди .

Сабриянинг онаси хушхабарни эшитиб хурсандчилигидан йиғлаб юборди .

Кўчадан ҳар доимгидек маст бўлиб келган ўғлига
,, хотининг қиз туғибди ,, - деб иддао қилган онаси ,
---- Ман ўғил туғади деб ўйловдим , - деб сархуш ўғлининг ғурурига тегиб уни жахллантириб юборди .
Ўзича сўкиниб , ер тепинган ота бўлмиш Сабрияни эри уйи остонасидан кирдию оёқ кийимини ҳам ечмаси қоқ гиламни устига ағанаб ухлаб қолди ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤40🤔11👍3🥰3🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

13 - қисм

Эрталаб отасининг бақириши билан уйғониб амаллаб ташқарига чиққан Сабрияни эри патак бўлиб кетган сочини қарт қарт қашиб , отасига аранг кўзини очиб қаради ,

---- Нима гап , бунча бақирдингиз .
---- Ўчир овозингни ахмоқ , қуёш тиккага келди , ётишингни қара .
Бугун бориб келиндан хабар ол .
---- Бормайди , ана онаси борсин , - шанғиллаган овоз келган тарафга қараган ўғил , ошхонада олов ёқолмай тутатиб ўтирган онасини энди кўрди .
---- Онанг айтаверади , бор болам . У сани биринчи фарзандинг , сан отасан энди , - отаси насихатомуз гапириб , чўнтагидан бир сиқим пул чиқариб ўғлига бердида бурилиб кетди .

Аммо шу куни ҳам кейин ҳам на Сабрияни эри , на қайнонаси йўқлаб бормади .
Ўзини ота онаси бориб туришди .
Бола нимжон бўлгани учун шифохонада 10 кун апаратларга улаб қараб беришди .

Жавоб берилган куни Сабрияни отаси ,
---- Қизим исмини нима қўясан , - деб сўради .
---- Куёвингиз , уйдагилар нима деса шу , отажон .
---- Ҳммм , - негадир алам билан хўрсинган отаси , кеча куёвини олдига борганини , куёви , манга қизингиз ҳам , қизи ҳам керакмас , ўғил бўлса олиб келардим ,, - деганини аламидан куёвига бир мушт туширганини қизига айтиб ўтирмади .
---- Кўнглингдаги исмни айтавер қизим , ман ҳозир бориб қизингни ҳужжатарини тўғрилаб келаман , кейин сани уйингга олиб бориб қўяман . Муросаю мадора қилиб яшайсан қизим . Бу сани қисматинг , сабр қиласанда , - отасининг гапидан кейин Сабрия бошини эгди .

---- Майли отажон сиз нима десангиз шу .
Қизимни исмини УМИДА қўйинг .
Мани ўзиз айтгандек қисматимнинг аччиқ зарбаларига сабр қилиб , чидаб яшашимга ягона умид бергувчим шу бўлади .

Отаси биринчи маротаба ўзига узоқроқ гапирган қизининг аламли , ҳақиқат сўзларига ҳеч нарса деёлмадию бурилиб кетди .
Сабрия отасининг ортидан кўнглида аллақандай номаълум ҳадик билан термулиб қолди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢32👍16❤12🔥1