📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
БОЯЗИД БИСТОМИЙНИ ЙИҒЛАТГАН ҒАМ¹

Султон ул-орифин Боязид Бистомийни ғамгин кўрган муриди, бу ғамгинлик сабабини сўрагани ва у қониқарли жавоблар билан ғамдан кўнглини холи қилгани баёнида
Боязид Бистомийни қайғули ҳолда ўтирганини кўрган шогирди қайғу сабабини сўради:
– Эй қадами осмон чўққисига етган, арш осмонига қадам қўйган зот, кўнглингизни ранжитган нима экан?
Шайх кўзёшларини тўкиб деди:
– Менинг таъбимни хира қилган нарса шуки, бу жаҳонда халойиқ кўп, лекин уларнинг ичида одам йўқ деса ҳам бўлади. Ҳозир одам деса бўладиган киши борлигини билмайман. Бор бўлса, ўтганлар ичида бўлиши мумкин.
Мурид ҳайрон бўлиб:
– Эй устоз, бу замонда одам деса бўлгулик киши йўқ деганингиз нимаси? Ўзингиз одам эмассиз? – деди. Шайх:
– Эй иши гумроҳлик бўлган, ҳақиқий ишнинг сиридан огоҳ бўлмаган. Мен ва менга ўхшаган юз мингта кўзёшлари бағир қонидан бўлганлар кўп. Лекин охиратда имон билан кетмаса, уни одам деб бўлмайди. Дунёдаги хоҳ мотамга гирифтормиз. Кимнинг жонужасади билан видолашганда иймони ҳамроҳ бўлмаса, оқибати ёмондир.
Савол бергувчи бундай дурни қулоғига солиб, оғзи садафдек очилиб қолди.
Ё Раббим, ўша туҳфани Навоийнинг охирги нафасида ҳамроҳ қил. Иймонини қуллуғинг учун маҳкам қилиб, ваъдасига вафо қилишни ҳам иймонидек қувватли қилгин.
Эй Соқий, жомимга замон майидан қуйма, жонимни олгину, имон майини оғзимга қуй.

¹ «Хамса»даги ҳикоятлардан
❤16
Мактуба Шайдонинг "БОШ УСТИГА" шеърига жавоб шеър


ЯГОНАСИЗ...

Ажинлар тушса ҳам
нурли, юзингиз,
Зиё сочаверсин,
шаҳло кўзингиз,
Йиғлаш ярашмайди,
табассум қилинг,
Малаклар ичинда
танҳо ўзингиз!

Сочингиз оқарса,
кўнглингиз оппоқ,
Кўкка нола қилманг,
чекманг асло оҳ,
Ижод гулшанида
ягона гулсиз,
Сизга тенглашолмас,
хатто кўкда моҳ!

Дардни ўтда ёқинг,
кул бўлиб куйсин,
Жўшқин сойдай оқинг,
маҳзун дил туйсин,
Душманлар лол қолсин,
бахтингиз кўриб,
Ардоғимда бўлинг,
эл Сизни суйсин!

Мудом саждадир,
омон бошингиз,
Доим чарақласин,
қалб қуёшингиз,
Хушнуд онлар Сизга
қилсин тавалло,
Яхши ниятлилар -
биз, йўлдошингиз!

✍️ МУРОДУЛЛА
02/08/2021 й.
❤8👍4
​​#Ривоят

✍ТАВБА ВА ҲАДЯ

Али Тантовий Дамашқ масжидидаги маърузаларидан бирида шундай деган экан: «Бу масжиднинг номи «Тавба» бўлиб, эндиликда жуда файзли маскан ҳисобланади. Масжиднинг номи нега «Тавба» дерсиз? Сабаби шундаки, илгари бу ер турли гуноҳ ишлар қилинадиган жой бўлган. Ҳижрий еттинчи асрда бир подшоҳ уни сотиб олади. Сўнг бинони бузиб ташлаб, ўрнига шу масжидни қурдиради. Бу масжидда Шайх Салим Суютий исмли олим етмиш йил имомлик қилдилар. Қишлоқ аҳли имомга қаттиқ ишонар, диний ва дунёвий ишларида унга кўп мурожаат қилишарди.
Масжидда фақирлик ва нафсини сақлашда зарбулмасал бўлган бир талаба яшар эди. Талаба икки кун туз тотмади: егулиги тамом бўлган, сотиб олишга пули йўқ... Очлик забтига олавергач, талаба чидамабди: «Жон сақлаш учун ўлимтик ейишим ёки бирон егулик ўғирлашим мумкин», деган хаёлга бориб, иккинчи фикрида тўхталибди...
Масжид жойлашган кўчадаги уйларнинг томи бир-бирига туташиб кетганди. Кўчанинг бу бошидаги уй томига чиққан одам нариги бошигача худди ерда юргандек кетиши мумкин эди. Талаба ҳам масжид томига чиқиб, ундан қўшни ҳовлига ўтди. Қўшни ҳовлида аёллар бор экан, уларга назари тушмаслиги учун кўзини юмди-да, наригисига ўтди. Кейинги ҳовлида ҳеч кимса йўқ, боз устига пишаётган таом ҳиди келарди. Талаба бир сакраб айвонга тушди. Ошхонага кириб кўрдики, қозонда бақлажон пишмоқда! Шартта биттасини олиб, қайноқ эканига ҳам қарамай тишлади. Тишлаганини ютиб улгурмасидан ақли жойига келди: «Толиби илм бўла туриб, ўғирликка қўл уряпманми-а? Аллоҳим, Сендан паноҳ сўрайман... Ўзинг кечир...» Қилиб қўйган ишидан надомат чекиб, истиғфор айтди. Қўлидаги бақлажонни қозонга ташлаб, ортига қайтди.
Масжидга келиб, Шайхнинг илм халқасига қўшилди. Қорни очлигидан сабоқ қулоғига кирмасди. Дарс тугаб, ҳамма тарқалгач, бир мастура аёл Шайхнинг ҳузурига кириб, биров эшитмайдиган даражада нималардир деди. Аёлнинг гапини эшитгач, Шайх ён-атрофига қаради. Талабадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шунда Шайх талабани ёнига чорлади ва: «Уйланганмисан?» деди. Талаба: «Йўқ», деб жавоб берди. Шайх: «Уйланишни хоҳлайсанми?» деди. Талаба сукут сақлади. Шайх яна сўради: «Уйланишни хоҳлайсанми?» Талаба: «Эй хожам, менда пул йўқ, нимамга уйланаман?» Шайх айтди: «Бу аёлнинг эри вафот этибди. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Эрининг уйи ва молу давлати аёлга мерос қолибди. Аллоҳ ва Расулининг суннатига мувофиқ турмушга чиқиш ниятида келибди. Ёлғизликдан ўзига зарар етиши эҳтимолидан қаттиқ хавотирда экан... Хўш, унга уйланасанми?» Талаба: «Ҳа», деб жавоб берди. Шайх аёлга юзланди: «Сен-чи, шу йигитга турмушга чиқишга розимисан?» Аёл ҳам розилигини билдирди. Шайх аёлнинг амакисини чақирди ва икки инсон гувоҳлигида никоҳ ўқиди. Никоҳдан сўнг талаба аёл билан унинг уйига кетди. Уйга киргач, аёл юзини очди. Талаба жуда гўзал ёш бир аёлни кўрди. Аёлнинг чиройига маҳлиё бўлган йигитнинг кўнглига бирдан хавотир оралади. Негаки, бу уй боя ўзи ўғирликка кирган хонадон эди-да. Аёл: «Овқатланасизми?» деб сўради. Йигит: «Ҳа», деди. Қозонни очган аёл ҳайратдан донг қотди: «Ажаб, кимдир кириб, бақлажонни тишлаб кетибди!» Йигит йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди. Йигитнинг иқрорини тинглаган аёл шундай деди: «Бу омонатдорликнинг мевасидир. Сиз ҳаромдан ўзингизни тийдингиз, бунинг эвазига эса Аллоҳ таоло мана шу уйни ҳам, эгасини ҳам сизга ато этди...
❤20👍11👏2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юрак тўла дардларим,
Кетгазганингга шукур.
Кеча ўтиб, бугунга,
Етказганингга шукур!

Ризқим сочиб йўлимга,
Томчи томган кўлимга,
"Ол қулим", деб қўлимга,
Тутқазганингга шукур!

Синов келса наридан,
Ёлғизликнинг наридан,
Сабр ила баридан,
Ўтказганингга шукур!

Омадим кетса ҳар гал,
Тиз чўкмадим ҳеч маҳал,
Орзуларим тус-тугал,
Битказганингга шукур!

Янги аср, замонни,
Ҳар турфа хил томонни,
Бир яхши, бир ёмонни,
Кўрсатганингга шукур!

Дилда жой йўқ тугунга,
Армон деган тутунга,
Ўлдирмай шу бугунга,
Етказганингга шукур!


🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11👍10👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН  1️⃣2️⃣- СЕНТЯБРЬ. ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌸🌸

🔆Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

🔆Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
🔆Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Амин.  🤲🌸
🍂🌸Ҳамиша
🍂🌸Омад
🍂🌸Қувонч
🍂🌸Тарк этмасин.

🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Яхшимисизлар , мароқли ҳордиқ олдингизми .

Иккита аёл бир бўлса гап нима ҳақида бўлади ?
Нима деб ўйлайсиз ?
Улар ҳам эркакларга ўхшаб об - ҳаво , нарх - наво ҳақида гаплашишадими ?
Йўўўўқ , тўғри об ҳавонинг иссиқлиги , бехаловат бўлишаётгани , аллақаерда ташқарида , асфалтда тухум пишганини ҳам айтишади .
Ёки хозирги реклама қилинаётган аллақандай бутикларда нархлар арзон бўлгани билан нарсаларнинг сифати йўқлигини , рангию , размери тўғри келмаслигини , халқда
,, отанг бозор , онанг бозор ,, деган ҳақли гап борлигини ҳам гаплашишадииии , фақат ора орада қўшиб кетишади .

Лекин асосий гап мавзуси бошқа бўлади барибир .

Эрталаб автобуснинг бир маромда силкинишидан мудраб , бошимни деразага қўйиб мазза қилиб хаёл сурииб кетаман десам , баракагина топгур битта холажоним уйидан асаблари бузилиб чиққан эканлар .

Мандан олдинги ўриндиқда ўтириб , бир танишларига уйдаги кенжа ўғлини
,, ялмоғизини ,, , тўғри ўқидингиз , хотинини демадилар ялмоғизини
,, таништириб ,, кетдилар .

Ҳалиги аёл тушадиган бекатига келиб тушаман деса хола ,, э ўтиринг мунноқ , гапим тугамади ҳали ,, деб қўялла .

Бу холага эшитгувчи қулоқ керак , айтиб енгил тортадилар .

Майли холажонга сабр , енгиллик тилаймиз , шу кишининг кўринишида жамоат жойида юриш туриш қоидаларига риоя қилиш , гаплашгандаям паст овозда сухбатлашиш чиройли бўлишини тушуниб олсак бўлди .

Кунингиз хайрли ўтсин азизларим , ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12🤔3🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшликка қайтамиз...😁

Хозироқ киринг чунки 👇
😁2
#шунчаки

Қаттиқ касалликдан сўнг...

Ёки ҳаётдаги бир машаққатдан кейин...

Ухлаб бўлмайдиган тунлардан

Ва қуёш чиққанини ташвиш туфайли сезмай қоладиган кунлардан сўнг...

Ҳар қандай оғирчиликдан ўтиб:

Дунёни бошқатдан тушунишни бошлайсиз...

Тераклар ҳилпираяпти, булутлар секин кўчяпти, ёмғир шивирлаб ёғяпти...

Бахтлисиз- чунки буларнинг барини сиз тириклар кўзи билан кўриб турибсиз...

Ҳаёт завқи аслида мана шу!

©️Ummu Zaynab Ummu
❤10🔥2👏2😢1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

16 - қисм .

Оёқлари увишиб қолган Сабрия , эрининг хуррак тортган овози эшитилаётган эшикка умидсиз қараб секин ўрнидан турди .

Ҳовлига тушди .
Кичик дарахт шохига илиб қўйган , ўзи ҳув бирда сомон ташиган илма тешик юпқа гиламчани бир қўллаб олиб , силкилаб қоқди .
Ўзининг уйини деворини тагига яқинроқ жойга икки қават қилиб солди .

Эри уйдан чиқариб юборганида ортидан қизининг кийимчалари солинган сумкани ҳам улоқтирган эди .
Ўша сумкани олиб келиб , гиламчани устига чиқиб ўтирди .
Гиламчадаги сомон ва қичитқи ўт қолдиқлари яланг оёғига санчилиб , ачиштирди .
Шунинг учун чақалоққа ҳам қадалмасин деб бошидаги рўмолини ечиб ёзди .
Устига чақалоғини ётқизиб тагликларини қуруқлаб яна қисибгина йўргаклаб олди .
Туғруқхонада ҳамшираларнинг қўлига қараб йўргаклашни ўрганиб олган эди .

Сабрия овқатлантирган қизчасини бағрига босиб , бошини сумкага қўйиб секин ётиб осмонга термулди .

Бир йилгина олдин ҳеч бир ташвишсиз онаси билан супада юмшоқ кўрпага ўралиб осмонда чарақлаган юлдузларга термулиб ётган эди .
Ўша пайти юлдузлар ёп ёруғ , чарағон милтилларди .
Онаси осмондаги ҳамма юлдузларнинг ўз эгалари борлиги ҳақида эртаклар айтиб берарди .
Онда сонда ярқ этиб учиб ўтган юлдузга қараб онаси
,, ана биров оламдан ўтдиёв , юлдузи ўчди ,, - деярди .

Сабрия онасининг сўзига кулар , милтиллаган нури ўчмай сузиб кетаётган юлдуз аслида тунги вақтида манзили сари йўлга чиққан самалёт эканини айтиб онасига тушинтирарди .

,, Энг чақарақлаб кўринган юлдуз маники ,, - дерди Сабрия . Ҳозир осмонга термулиб ўша юлдузни тополмади .
Худди ўша юлдуз ҳам ўзидек маюс бўлиб хиралашиб қолгандек .
Ёлғизгина тўлин ой атрофни сутдек ёритиб турар ва Сабрияга ,, ҳаммаси яхши бўлади ,, - дегандек порлаб нур сочиб қараб турарди .

Сабрия осмонга термулиб ширин хотиралар оғушида қачон ухлаб қолганини сезмай қолди .
Бағридаги қизи безовта бўлиб ғингшиганига ҳушёр бўлиб кўзини очди .
Қизини эмизиш учун сал ўнгланиб , қоқ ерда қотиб қолган белини ёзиб , оёғини қимирлатди .

Лекин қизига кўкрак тутишга улгурмади .
Оёғининг болдир соҳасида жизз этган ачишиш билан қаттиқ оғриқ ҳис қилди .
---- Вооҳ , аччиқ оғриқдан Сабрия оёғини силтаб юборди .
Жон ҳолатда бошини кўтардию . Оёғини нарироғидаги нарсага кўзи тушиб додлаб юборди ...

Оқиш доғлари ой нурида ғалати ялтираб , ўқловдек , қора олачипор илон биланглаб судралиб девор ковагида кўздан ғойиб бўлди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34😢26👍1🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍

17 - қисм .

Сабрия ҳам қўрқувдан , ҳам оғриқдан қалтираб қолди .
Шошиб қизини қўлига олдию сакраб ўрнидан турди .
Аммо оёғидаги оғриқ кучайиб , мувозанатини сақлай олмай девор томонга қулай бошлади .
Боласини ҳимоя қилиб махкам қучоқлади , аммо боши деворга зарб билан урилдию кўзидан олов чиқиб кетгандек бўлди .
Шу захоти юзига иссиқ нарса оқиб туша бошлади .

Сабрия билаги билан юзини артар экан боши ёрилиб қонаганини ҳис қилди .
Деаорга суянган кўйи чуқур чуқур нафас олиб бир оз ўзига келишга уринди .

Елкасини деворга тираб , оёғини судраб босиб деразага қараб сурилди .
Амаллаб деразага келиб , ойнани уриб , чақира бошлади .
---- Дадаси , дадаси ёрдам беринг .
Очинг эшикни дадаси , оёғимдан илон чақди ,
Очинг эшикни , илтимос , дадаси ....
Сабрия ҳам деразани уриб , ҳам ёлвориб гапирар , лекин ичкаридан садо йўқ эди ....

Оёғидаги оғриқ тобора ачишиб , кучайиб , аста секин шишиб , қизиб кета бошлади .
Қайнонасини ва , қайнисини уйининг деразасига етиб боролмаслигига кўзи етган Сабрия иложсиз бор овозда йиғлай бошлади ....

Бутун вужуди титраб қўлидаги қизини ерга қўйди . Қизини тагига тўшаган рўмолини олиб оёғини жароҳатланган жойидан юқорироғидан қисиб боғлади ...

Яна умид билан деразани уриб , бақира бошлади .
---- Очинг , деразани очинг , эшикни очинг , дадаси ёрдам беринг манга .

Сабрия шунчалар ҳолсизланиб қолдики , ҳатто ойнани уриб синдиришга ҳам кучи етмади .
Алам билан бор овозда йиғлаб ёрдам сўрай бошлади ...

---- Ойижооон очинг эшикни , ёрдам берингг .
Афсус на уйдан , на ташқаридан бир шарпа сезилмас эди .

Осмондаги ой ҳам бу адолатсизликдан хафа бўлгандай хўмрайиб бир ёнга оға бошлаган , тонг яқин шекилли , узоқ яқиндан элас , элас хўрозларнинг қичқириши эшитиларди .

Сабрия йиғлаб , бақириб чарчади , оғриқдан ҳолсизлана бошлади .
Худди хаёли энди жойига келгандек , қўлига қараб юраги шувиллаб кетди ,
,, қизим қани , болам қани ,, .

Ваҳима билан кўзини катта катта очиб ерга қаради .
Оёғини олдида , қуруқ ерда , йўргакда ётган чақалоғига эгилиб шартта қўлига олди .
Юзига юзини босиб чуқур нафас олди .

Кўз олди қоронғулашиб , йиқилаётганини сезиб , боласини босиб қолмаслик учун оҳиста бағрига босди .
Бошининг жароҳатидан оққан қони ҳалиям бир чизиқ из солиб сизиб турган юзи аянчли буришиб , лаблари секин пичирлади .
----- Мени кечир қизим ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
😢51❤43👍3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтимга бор бўлинг Жондошларим

Қариндош ва жигарлар гуруҳига юбориб уларни хурсанд қилинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥СУНИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИ «0» ДАН ЎРГАНИНГ!

💁🏻‍♀Мен сизга шундай 🎥Bидеолар ясашни «0» дан бошлаб ўзим ўргатаман☝️

💻Компютер бўлиши шарт эмас❌
📲Телефон орқали ясашни ўргатаман✅

👇Курсда сиз:
✅Суний интеллект билан ишлашни
🎨Чиройли расмлар яратишни
🎬AI орқали видео қилишни
🐣Мультфильм ясаш, гапиртириш
💰AI орқали даромад қилиш йўлларини ўрганасиз!
👇Тез шошилинг🚀
@FARIDA_KURSLARI
@FARIDA_KURSLARI

😍Курс ҳақида батафсил маълумот олиш учун личкамга ёзинг
👇
https://telegram.me/joinchat/oqr8W_EnxV9lZWYy
❤1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍.

18 - қисм .

Борлиқ жим жит бўлиб қолди .
Чигирткаларнинг чириллаши ҳам , қурбақаларнинг овозию , итларнинг ҳуриши ҳам эшитилмай қолди .
Ҳатто тўлин ой ҳам бу тундаги раҳмсизликдан норози бўлгандек хиралашиб қолди ...

Шу пайт тахтадан ясалган эски дарвоза секин қия очилди .
Сабрия билан бирга ишга бориб келадиган девор дармиён қўшни келин ва унинг орқасидан эри кўринди . Иккови ҳовлига кириб атрофга аланглашди .

---- Сабрия , Сабрия ....
Қўшнининг паст овозда чақируви жавобсиз қолди .
---- Ваҳима қиласан хотин , мана жим житку .
Сабриянинг додлаганини эмас , чақалоқнинг йиғлаганини эшитгандирсан , - эрининг шивирлаб гапирганини эшитиб секин ортига ўгирилди қўшни аёл .
---- Дадаси аниқ эшитдим Сабрия
,, ёрдам берийлар ,, - дедику .
---- Юр кеттик , - эркак аёлининг тирсагидан ушлаб дарвозага қараб бурилишди .

Худди шу пайтда улар кетиб қолишини билгандек чақалоқ ингалаб йиғлаб юборди . У онаси йиқилганда қийшайиб тушган , йиғиси томоғига тиқилиб, эндигина нафаси очилиб баралла йиғлаб юборганди .

Қўшни аёл шошиб ортига ўгирилди ,
---- Ана , дадаси , тўхтанг қарайлик .

Ой ёруғида деразанинг тагида ғайритабиий дўмпайиб турган нарсадан чақалоқнинг овози эшитилаётганини сезиб чопиб унинг олдига келди .

---- Вой ўлай Сабрия , Сабрия , жон синглим , кўзингни оч , -- аёл йиғлаб юборди .
---- Чақалоқни манга олиб бер , хотин , - эркак чақалоқни кўтариб уйнинг эшигигаа борди , қулфлигини кўриб деразани олдига келди .

Зарб билан муштлаб урди ойнани .
---- Ҳой ахмоқ тур ўрнингдан , нима қилдинг , чиқ бу ёққа , -- қўшнисининг ўдағайлаши ҳам бақириши ҳам Сабрияни эрига таъсир қилмади .
Бошини кўрпа билан ўраб олиб қилт этмай ётаверди ....

---- Дадаси қўйинг уни , Сабрия ўзига келмаяпти .
Тракторни олиб келинг , касалхонага олиб бориш керак .
---- Садқайи эркак кет , ифлос , сан билан кейин гаплашаман , -- қўшниси нафрат билан деразани муштлаб чақалоқни хотинига бердию дарвозадан отилиб чиқиб кетди .

Бир оздан сўнг турпоқларни суриб баланд қиятепа қилинган жойга орқаси билан чиқариб қўйган перисипсиз тракторнинг тариллаб ўт олгани эшитилди .
Қўшни эркак қушдек енгил , кичгинагина Сабрияни даст кўтариб трактор кабинасининг бир четига амаллаб ётқизди . Аёли эса ожизгина инграб қўяётган чақалоқни кўтариб йиғлаб , йиғлаб трактор кабинасига , рулдаги эрининг орқа томонига ўтиб олди .

Трактор силтаниб қўзғалиб бутун қишлоқни бошига кўтаргудек тариллаб шитоб билан касалхона томон кетди ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ .


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24😢21🔥12👍6🥰2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

19 - қисм .

Туман марказидан анча узоқдаги қишлоқдан беморни марказий касалхонага етказиб келгунича эр - хотин қўшнилар росса хавотирда бўлишди .
Тонг саҳар касалхонага етиб келиб Сабрияни ҳам , чақалоқни ҳам шифокорлар қўлига топширишдию сал кўнгиллари тўлди .

Шу ерда шифокорлардан Сабрияни илон чаққанини , негадир бошидан жароҳат олганини , қўли , билаклари ва елкаларида кўкариш жароҳатлари борлигини билишди .

Шифокорларнинг сўроқ саволига ,
---- Биз қўшнисимиз . Ота онасига ва қайнотасига хабар берамиз етиб келишади , - деб жавоб беришди .

Сабрияга ҳам чақалоққа ҳам ёрдам кўрсатилиб , хавф ортда қолганини билишганидан сўнг қўшнилари қишлоққа қайтишди .
Келишлари билан Сабриянинг ота онасига хабар беришди .

Ниҳоятда жаҳли чиққан Сабриянинг кекса отаси алам билан куёвининг уйига келди .

Отаси эндигина навбатчиликдан келиб ўғли билан хотинига ,
---- Келин билан неварам қани , - деб сўраб турганининг гувоҳи бўлди .
Нафратини , жахлини босолмаган Сабриянинг отаси куёвини аямай дўппослаб кетди ....

Ёш бўлсада , ичкилик таъсирида ҳолсизланиб қолган куёв ҳатто ўзини ҳимоя қилолмас , бир қоп сомондай ғазабидан куч олган кекса қайнотасининг қўлида у ёқ , бу ёққа улоқтириларди .

Сабрияни отасини ҳатто қудаси , ўзини дўсти ҳам ушлаб қололмас , куёвнинг онаси эса ёқимсиз чинқироқ овози билан додлаб бақирарди .
---- Вод доод , боламни ўлдириб қўяди , ёрдам берийлааар .
---- Ўчир овозингни , -- эри ўшқириб хотинини тепасига борди .

Шу пайтда дарвозадан Сабриянинг далада ишлайдиган катта укаси югуриб кирдию , куёвини ерга йиқитиб олиб ураётган отасини тортқилаб ажратиб олди .

У онасидан бор гапни эшитиб отасининг ортидан югуриб келган эди .

---- Қўйвор , ўлдираман бу ифлосни , -- Сабрияни отаси ҳансираб қолган бўлсада бутун вужуди билан титраб куёвига қараб отиларди .

Ўғли отасини маҳкам қучоқларкан ,
---- Ота нима фойдаси бор энди , онам қанча зоррилаб сўрадилар , бир кунгина Сабрияга ёрдам берай деб , йўқ дедингиз , булар хор қилди опамни , -- йигит кўзда ёш билан отасини дарвозага томон олиб юрди .

Аммо икки қадам босмасларидан , худди энди ўзига келгандек отилиб турган куёв алпон , талпон қадам босиб келиб қайнотасини тортқилиб икки мушт урди ...

Куёвнинг отаси ўртага тушишга улгурмади .
Поччаси отасини урганига ғазаби қўзиган ука куёвни аямай савалаб кетди .
Ёш , навқирон эмасми хомсемиз куёвни бир пастда чўзилтириб ташлади ....

Ҳовлини қий чув овозлар тутган . Қайнона чапак чалиб бор овозда додларди .
Сабриянинг отаси дўстига , қудасига алам билан , нафрат билан қарадию
---- Сендан буни кутмагандим , - деди .

Ота бола чиқиб кетиши билан ҳовли яна жим жит бўлиб қолди .
Қайнотаси деразани тагидаги Сабрия ётган эски гиламнинг олдига бориб у ёқ , бу ёққа разм солди .
Чақалоқнинг кийимлари солинган сумкани , ойнаси синган дераза токчасига олиб қўйди .

Бошини чангаллаб , инқиллаб ўтирган ўғлига қараб ,, ахмоқ ,, -- деб бақирди .
Қўлини белига қўйиб ўшшайиб турган хотинига ,
---- Сан ўлиб қолгандингми , нега келинга , болага қарамадинг , -- деди .
----Манга нима , -- хотинининг хунук шанғиллаган овозидан бўғилган Сабриянинг қайнотаси алам билан қўл силтаб кўчага чиқиб кетди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤47😢31👍14🔥2🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​🌸🍃 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🌤Хайрли тонг

⭐️Мехрибонларим, Якшанба,  кунингиз мароқли ўтсин.!

🌼Оиларингизга тинчлик омонлик, дастурхонингизга файзу барокатлар тилайман...!!

🌺Ишлайдиганларга чарчаманг дейман, уйда қолганларга эса куч қувват тилайман...!!!

🌹Биргина яратган эгамнинг сархисобига лойиқ чин инсон бўлайлик...!!!

🌸Бу тонгингиз ва кунингиз хар тонг ва кунингиздан ўзгача тароватли эсда қоларли бўлсин...!!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8👍5🥰1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим , ҳамма зўрми .

Ва ниҳоят сал бўш бўлдим .
Сизлар билан дийдорга шошдим .


Энди берай саломим ,
Айтиб ширин каломим .
Дунё кезиб беармон ,
Юринг доим соғ омон .
Шошинг ота она дийдорига ,
Қадрига етинг борига .
Ўғилу қизникига боринг,
Чидамай набиралар хуморига .
Хуллас ҳаёт завқини туйинг
ШАХЗОДАнгизни дуо қилиб қўйинг
😘 .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15🥰6🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍.

20 - қисм .

Сабриянинг ота онаси касалхонага етиб келишганда у касалхонанинг икки кишилик палатасида қизини бағрига олиб ўзи ёлғиз ётарди .
Аҳволи бир оз яхши бўлсада , кеча боши зарб билан деворга урилиб , ёрилиши натижасида кўзларининг ичи қизариб , атрофи кўм - кўк бўлиб , юзлари шишиб кетганидан кўзлари очилмай қолганди .

Титроқ қўллари рўмоли ечилиб кетган , битта қилиб ўриб қўйган , икки кундан бери тароқ тегмай тўзғиган , учи товонига тегадиган сочларини эплаш тугул , чақалоқ гўдагини кўтаришга ҳам ярамай муттасил титраб турарди .
Сабрия алам билан қўлини мушт қилиб титроқни тўхтатишга уринар , шишиб кетганидан ёрилиб , қонаб турган лабини тишлаб , кўз ёшларини ичига ютишга ҳаракат қиларди .

Онаси шошиб палатага кирдиююю қизининг аҳволини кўриб йиғлаб юборди ,
---- Сабрия , жоним қизиммм ,- онаси йиғи аралаш инграб қизини юзини силади .
---- Иҳҳ , Сабрия оғриқдан юзи буришиб онасининг қўлидан юзини олиб қочди .
---- Вой ўлай , мангина ўлай , -- эзилиб йиғлаган онаси Сабрияни қўйнидан чақалоқни қўлига олиб , кўтариб деразани олдидаги нарига кароватга ўтириб яна ҳиққилаб йиғлай бошлади .

Отаси каравотга яқинлашди ,
Сабрия беихтиёр инқиллаб ўрнидан туриб ўтирдию , жароҳати боғланган оёғини чойшаб билан ёпиб отасига қарамай бошини эгиб олди .

---- Қизим , жоним қизим мани кечир .
Сани ёшгина жонингни азобга қўйдим .
Сабрия отасининг овози тўлқинланиб гапирган сўзларига бир нарса деб жавоб қайтармади . Деярли юмуқ кўзидан сизиб чиққан аччиқ ёшларини қўли билан аста сидирди ....
---- Бўлди қизим , яхшилаб даволаниб олгин ўзим уйимизга олиб кетаман . Қизингга онанг қарайди .
Отасининг меҳридан баттар эзилган Сабрия ҳиққиллаб йиғлаб юборди .
Отаси бир зум унинг сочини силаб турдию , кейин бошини эгиб , елкасидаги белбоғига ёшланган кўзини артиб хонадан чиқиб кетди .

Отаси шифокорларга учрашиб қизига нима муолажа зарур бўлса ҳаммасини қилишларини ўтиниб сўради .

Шифокорларнинг ,
---- Кимдандир шикоятингиз борми отахон , қизингизни бу аҳволга солганлар жавоб бериши керак , биз тегишли жойларга хабар беришимиз керак , - деган сўзига ота бечора эътироз билдирди .
---- Илтимос дўхтиржон , ҳеч кимга хабар берманг , қудам дўстим бўлади .
Эшитган қулоққа яхшимас
,, куёвини қаматибди ,, - деган гап . Қудам дўстим бўлади , унинг юзига қандай қарайман , - шифокорга деди ота андиша қилиб .

Шифокор афсус билан бошини чайқаб қўйдию ,
---- Ўзингиз биласиз , - деди елка қисиб .

Сабриянинг отаси шикоят қилишга қудалари олдида андиша қилдию у ишонган одамлари қанчалик беандиша ва худбин эканлигини хаёлига ҳам келтирмади ....

Сабриянинг онаси ичкарида қизини овқатлантириб , неварасига қараб ўтириб анча қолиб кетди . Отаси шифохона ҳовлисидаги ўриндиқда ўйчан ўтирар экан дарвозадан фермер ишчиси бўлган йигит югуриб кириб , аланглаб қараб отани кўрдию тез тез юриб унинг олдига келди .

---- Амаки катта ўғлингизни даладан милитсия олиб кетди , - йигитга пешвоз чиққан ота унинг ҳансираб , ҳовлиқиб айтган сўзини бир зум англолмай қолди .
---- Нимма ....-- оғир ютиниб , беҳол ўриндиққа чўкди Сабриянинг отаси .....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ .


https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤49😢9👍4🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍

.... Чақалоқнинг инграшлари тингани билан , тинчгина ухлай олмас , бешик тебранишдан тўхташи билан яна бошини у ёқ , бу ёққа қараб силкитар , бешик қўлбоғлари билан боғланган қўл оёқларини қимирлатиб , питирлатишга ҳаракат қиларди .
Қаттиқ уйқуда бўлсада ожизгина ингалаб қўярди ....

---- Қайнаб чиқаётгандек , кетма кет , тинимсиз юмалаб чиқётган қуртларга қараб
,, Астағфруллоҳ ,, деб юборди кўпни кўрган қўшни момо .....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

давоми .....👇👇👇

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20🔥9💔7😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!!!

      БУГУН
1️⃣4️⃣- СЕНТЯБРЬ

🍀БУГУН ХАФТАНИНГ
ДУШАНБА КУНИ,
🌹БАРЧАГА ОМАД ВА
БАХТ ЁР БУЛСИН!

🌷ЭЗГУ ИШЛАР
ҚИЛИШГА АЛЛОҲ КУЧ-ҚУВВАТ БЕРСИН!

🌤КУН ДАВОМИДА КЎТАРИНКИ АЪЛО КАЙФИЯТ СИЗНИ ТАРК ЭТМАСИН!!!

БОШЛАНГАН
КУНИНГИЗНИ АЛЛОҲИМ ЯХШИ АМАЛАРГА ТЎЛА ҚИЛСИН!!!... 🤲🏻

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🥰3👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Узоқ , яқиндаги меҳнат қучоғидаги ўртоқларим , сингилларим , опаларим , доим қўли дуога очиқ онахонларим . Ҳаммага хайрли кун .

Ҳафтанинг биринчи иш куни хотиржамликда бошлансин .
Тошкент тонглари салқин , осмони мусаффо , тинч , Алҳамдулиллаҳ .

Бугундан кўчалар гавжум , автобуслар , метролар тиқилинч бўлади , яндекслар , тирикчиликдаги кўча таксиларининг иши кўпаяди .

Чунки бугундан иститутларда ўқишлар бошланди .
Талабалар янги ўқув йили учун бугундан ўқишга қайтишади .

Улар биринчи курсларга худди биринчи синф болаларига қарагандек раҳм - шафқат ва меҳр билан кулиб қарашади ..😊
Дадилроқ биринчи курслар эса уларга мағрурлик билани энса қотириб , истехзо билан мийиғида жилмайиб ўтишади ..😊

Грантга кирган талабаларнинг қувончи чексиз , хотиржам ўқишни бошлашади .
Катта крсларга хам бекорга
,, грантга киргани ,, демадим , янги қонунчилигимизга мувофиқ ҳар йили бюджет ва тўлов контракт шартлари тўпланган баллга қараб ўзгаради .
Грантга кирганлар йил бўйи ўқимаса , бепарво ўйнаб кулиб юрса , иккинчи курсдан контрактга тушиб қолиши , ёки 50/50 % , яна 100 / 25 % натижа билан грант - тўлов шартнома билан ўқишни давом эттириши мумкин бўлади .

Контрактга кириб хафа бўлганлар , яхши ўқиса , ота , онасига иккинчи курсда грант совға қилиши мумкин .

Шунинг учун талабалардан фақат ва фақат ўқиш , изланиш , ҳаракат қилиш , интилиш талаб этилади .

Хуллас ўқиган ютади .
Мани табриклашингиз мумкин ....
Бугун грантга ўқиб келаётган , 3- курс ўқув йилини бошлаш учун кетаётган қизим бу йил ҳам 100% лик грантни ютиб олди . Ва юқори кайфиятда ўқишни бошламоқда .

Дуо қилиб қўйинг азизларим .

Ҳаммага фарзанлариинг роҳатини кўриб , ютуқларидан қувониб юриш насиб этсин ....

Ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘 .


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19👏6🥰3👍2🔥2