This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🍃 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🌤Хайрли тонг
⭐️Мехрибонларим, Якшанба, кунингиз мароқли ўтсин.!
🌼Оиларингизга тинчлик омонлик, дастурхонингизга файзу барокатлар тилайман...!!
🌺Ишлайдиганларга чарчаманг дейман, уйда қолганларга эса куч қувват тилайман...!!!
🌹Биргина яратган эгамнинг сархисобига лойиқ чин инсон бўлайлик...!!!
🌸Бу тонгингиз ва кунингиз хар тонг ва кунингиздан ўзгача тароватли эсда қоларли бўлсин...!!!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤8👍5🥰1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадрдонларим , ҳамма зўрми .
Ва ниҳоят сал бўш бўлдим .
Сизлар билан дийдорга шошдим .
Энди берай саломим ,
Айтиб ширин каломим .
Дунё кезиб беармон ,
Юринг доим соғ омон .
Шошинг ота она дийдорига ,
Қадрига етинг борига .
Ўғилу қизникига боринг,
Чидамай набиралар хуморига .
Хуллас ҳаёт завқини туйинг
ШАХЗОДАнгизни дуо қилиб қўйинг
😘 .
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қадрдонларим , ҳамма зўрми .
Ва ниҳоят сал бўш бўлдим .
Сизлар билан дийдорга шошдим .
Энди берай саломим ,
Айтиб ширин каломим .
Дунё кезиб беармон ,
Юринг доим соғ омон .
Шошинг ота она дийдорига ,
Қадрига етинг борига .
Ўғилу қизникига боринг,
Чидамай набиралар хуморига .
Хуллас ҳаёт завқини туйинг
ШАХЗОДАнгизни дуо қилиб қўйинг
😘 .
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15🥰6🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍.
20 - қисм .
Сабриянинг ота онаси касалхонага етиб келишганда у касалхонанинг икки кишилик палатасида қизини бағрига олиб ўзи ёлғиз ётарди .
Аҳволи бир оз яхши бўлсада , кеча боши зарб билан деворга урилиб , ёрилиши натижасида кўзларининг ичи қизариб , атрофи кўм - кўк бўлиб , юзлари шишиб кетганидан кўзлари очилмай қолганди .
Титроқ қўллари рўмоли ечилиб кетган , битта қилиб ўриб қўйган , икки кундан бери тароқ тегмай тўзғиган , учи товонига тегадиган сочларини эплаш тугул , чақалоқ гўдагини кўтаришга ҳам ярамай муттасил титраб турарди .
Сабрия алам билан қўлини мушт қилиб титроқни тўхтатишга уринар , шишиб кетганидан ёрилиб , қонаб турган лабини тишлаб , кўз ёшларини ичига ютишга ҳаракат қиларди .
Онаси шошиб палатага кирдиююю қизининг аҳволини кўриб йиғлаб юборди ,
---- Сабрия , жоним қизиммм ,- онаси йиғи аралаш инграб қизини юзини силади .
---- Иҳҳ , Сабрия оғриқдан юзи буришиб онасининг қўлидан юзини олиб қочди .
---- Вой ўлай , мангина ўлай , -- эзилиб йиғлаган онаси Сабрияни қўйнидан чақалоқни қўлига олиб , кўтариб деразани олдидаги нарига кароватга ўтириб яна ҳиққилаб йиғлай бошлади .
Отаси каравотга яқинлашди ,
Сабрия беихтиёр инқиллаб ўрнидан туриб ўтирдию , жароҳати боғланган оёғини чойшаб билан ёпиб отасига қарамай бошини эгиб олди .
---- Қизим , жоним қизим мани кечир .
Сани ёшгина жонингни азобга қўйдим .
Сабрия отасининг овози тўлқинланиб гапирган сўзларига бир нарса деб жавоб қайтармади . Деярли юмуқ кўзидан сизиб чиққан аччиқ ёшларини қўли билан аста сидирди ....
---- Бўлди қизим , яхшилаб даволаниб олгин ўзим уйимизга олиб кетаман . Қизингга онанг қарайди .
Отасининг меҳридан баттар эзилган Сабрия ҳиққиллаб йиғлаб юборди .
Отаси бир зум унинг сочини силаб турдию , кейин бошини эгиб , елкасидаги белбоғига ёшланган кўзини артиб хонадан чиқиб кетди .
Отаси шифокорларга учрашиб қизига нима муолажа зарур бўлса ҳаммасини қилишларини ўтиниб сўради .
Шифокорларнинг ,
---- Кимдандир шикоятингиз борми отахон , қизингизни бу аҳволга солганлар жавоб бериши керак , биз тегишли жойларга хабар беришимиз керак , - деган сўзига ота бечора эътироз билдирди .
---- Илтимос дўхтиржон , ҳеч кимга хабар берманг , қудам дўстим бўлади .
Эшитган қулоққа яхшимас
,, куёвини қаматибди ,, - деган гап . Қудам дўстим бўлади , унинг юзига қандай қарайман , - шифокорга деди ота андиша қилиб .
Шифокор афсус билан бошини чайқаб қўйдию ,
---- Ўзингиз биласиз , - деди елка қисиб .
Сабриянинг отаси шикоят қилишга қудалари олдида андиша қилдию у ишонган одамлари қанчалик беандиша ва худбин эканлигини хаёлига ҳам келтирмади ....
Сабриянинг онаси ичкарида қизини овқатлантириб , неварасига қараб ўтириб анча қолиб кетди . Отаси шифохона ҳовлисидаги ўриндиқда ўйчан ўтирар экан дарвозадан фермер ишчиси бўлган йигит югуриб кириб , аланглаб қараб отани кўрдию тез тез юриб унинг олдига келди .
---- Амаки катта ўғлингизни даладан милитсия олиб кетди , - йигитга пешвоз чиққан ота унинг ҳансираб , ҳовлиқиб айтган сўзини бир зум англолмай қолди .
---- Нимма ....-- оғир ютиниб , беҳол ўриндиққа чўкди Сабриянинг отаси .....
давоми бор ....
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ .
https://t.me/shahzodangizdan

❤49😢9👍4🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍
.... Чақалоқнинг инграшлари тингани билан , тинчгина ухлай олмас , бешик тебранишдан тўхташи билан яна бошини у ёқ , бу ёққа қараб силкитар , бешик қўлбоғлари билан боғланган қўл оёқларини қимирлатиб , питирлатишга ҳаракат қиларди .
Қаттиқ уйқуда бўлсада ожизгина ингалаб қўярди ....
---- Қайнаб чиқаётгандек , кетма кет , тинимсиз юмалаб чиқётган қуртларга қараб
,, Астағфруллоҳ ,, деб юборди кўпни кўрган қўшни момо .....
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
давоми .....👇👇👇

❤20🔥9💔7😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
БУГУН
1️⃣4️⃣- СЕНТЯБРЬ
🍀БУГУН ХАФТАНИНГ
ДУШАНБА КУНИ,
🌹БАРЧАГА ОМАД ВА
БАХТ ЁР БУЛСИН!
🌷ЭЗГУ ИШЛАР
ҚИЛИШГА АЛЛОҲ КУЧ-ҚУВВАТ БЕРСИН!
🌤КУН ДАВОМИДА КЎТАРИНКИ АЪЛО КАЙФИЯТ СИЗНИ ТАРК ЭТМАСИН!!!
БОШЛАНГАН
КУНИНГИЗНИ АЛЛОҲИМ ЯХШИ АМАЛАРГА ТЎЛА ҚИЛСИН!!!... 🤲🏻
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
БУГУН
1️⃣4️⃣- СЕНТЯБРЬ
🍀БУГУН ХАФТАНИНГ
ДУШАНБА КУНИ,
🌹БАРЧАГА ОМАД ВА
БАХТ ЁР БУЛСИН!
🌷ЭЗГУ ИШЛАР
ҚИЛИШГА АЛЛОҲ КУЧ-ҚУВВАТ БЕРСИН!
🌤КУН ДАВОМИДА КЎТАРИНКИ АЪЛО КАЙФИЯТ СИЗНИ ТАРК ЭТМАСИН!!!
БОШЛАНГАН
КУНИНГИЗНИ АЛЛОҲИМ ЯХШИ АМАЛАРГА ТЎЛА ҚИЛСИН!!!... 🤲🏻
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🥰3👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Узоқ , яқиндаги меҳнат қучоғидаги ўртоқларим , сингилларим , опаларим , доим қўли дуога очиқ онахонларим . Ҳаммага хайрли кун .
Ҳафтанинг биринчи иш куни хотиржамликда бошлансин .
Тошкент тонглари салқин , осмони мусаффо , тинч , Алҳамдулиллаҳ .
Бугундан кўчалар гавжум , автобуслар , метролар тиқилинч бўлади , яндекслар , тирикчиликдаги кўча таксиларининг иши кўпаяди .
Чунки бугундан иститутларда ўқишлар бошланди .
Талабалар янги ўқув йили учун бугундан ўқишга қайтишади .
Улар биринчи курсларга худди биринчи синф болаларига қарагандек раҳм - шафқат ва меҳр билан кулиб қарашади ..😊
Дадилроқ биринчи курслар эса уларга мағрурлик билани энса қотириб , истехзо билан мийиғида жилмайиб ўтишади ..😊
Грантга кирган талабаларнинг қувончи чексиз , хотиржам ўқишни бошлашади .
Катта крсларга хам бекорга
,, грантга киргани ,, демадим , янги қонунчилигимизга мувофиқ ҳар йили бюджет ва тўлов контракт шартлари тўпланган баллга қараб ўзгаради .
Грантга кирганлар йил бўйи ўқимаса , бепарво ўйнаб кулиб юрса , иккинчи курсдан контрактга тушиб қолиши , ёки 50/50 % , яна 100 / 25 % натижа билан грант - тўлов шартнома билан ўқишни давом эттириши мумкин бўлади .
Контрактга кириб хафа бўлганлар , яхши ўқиса , ота , онасига иккинчи курсда грант совға қилиши мумкин .
Шунинг учун талабалардан фақат ва фақат ўқиш , изланиш , ҳаракат қилиш , интилиш талаб этилади .
Хуллас ўқиган ютади .
Мани табриклашингиз мумкин ....
Бугун грантга ўқиб келаётган , 3- курс ўқув йилини бошлаш учун кетаётган қизим бу йил ҳам 100% лик грантни ютиб олди . Ва юқори кайфиятда ўқишни бошламоқда .
Дуо қилиб қўйинг азизларим .
Ҳаммага фарзанлариинг роҳатини кўриб , ютуқларидан қувониб юриш насиб этсин ....
Ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘 .

❤19👏6🥰3👍2🔥2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
21 - қисм .
Палата эшиги очилиб отасининг ташвишли юзи кўринганда Сабрия эшикка тескари ўтириб қизини эмизаётган эди .
Отаси уни хижолат қилмаслик учун олдига ўтмади . Эшик олдида туриб ,
---- Қизим сан ҳеч нарсани ўйламай дам олавер . Ман шифокор билан гаплашдим . Уколларингни хотиржам олгин . Биз онанг билан кетишимиз керак . Яна келамиз , қизим , -- деб аёлига эшикка имо қилди .
---- Хўп ота , -- Сабриянинг овози паст ва хаста чиқди .
Аёлига яна бир бор имо қилган ота ташқарига чиқиб кетди .
Онаси Сабрия билан хайрлашиб чиққанида ташқарида отаси бетоқат у ёқ , бу ёққа юрар , тинмай уфф тортарди .
Эрининг қоп қорайиб , унниқиб кетган юзига қараб аёл ҳайрон қолди ,
----Тинчликми , отаси безовтасиз .
---- Ўғлингни мелиса олиб кетибди , - деди эркак аёлига ер остидан кўз ташлаб .
---- Нега , нима учун , - онаизор титраб кетди .
---- Куёвинг ,, мани урди ,, - деб шикоят ёзиб берибди .
---- Ифлос , одам ҳам шунчалик бўладими , ўзлари мани қизимни не кўйга солишди ахир , - йиғлаб гапирди аёл .
---- Борайликчи , ман дўстимга учрайинчи .
Аёл эркак қудасини
,, дўстим ,, - деб гапирган эрига алам билан қараб қўйди ....
Улар касалхона ҳовлисидан чиқиб кетиши билан , икки қўлини ғижим шимининг чўнтагига солиб олган Сабриянинг эри ғўддайиб кириб келди .
Ҳамширадан сўраб Сабриянинг палатасига кирди .
Эшикни тақиллатмай кириб келган одамнинг кимлигини кўриб Сабриянинг юмилиб қолган кўзлари катта катта очилиб кетди ...
Қизини маҳкам қучоқлаб , оёғини йиғиб ёстиққа қараб сурилди .
Сабриянинг шишиб кетган юз кўзига қараб эрининг юзига кулги пайдо бўлди .
---- Нима бало илон билан бокс тушдингми , - беўхшов ҳиринглади у .
Сабрия эрининг ёқимсиз юзига нафрат билан қарадию , тақдиридан куйиниб кўзларига ёш тўлиб чиқди .
---- Мани уканг урди , - деди эри афтини буриштириб . Ман уни мелисага ёзиб бердим . Укангни қамаб қўйишди .
---- Нимааа ,- Сабрия қўрқув билан эрига ялт этиб қаради .
---- Унақа қилманг дадаси .
Аризангизни қайтариб олинг .
Укам қамалса ота , онам адо бўлишади . Илтимос дадаси , укамни чиқаринг , - Сабрия ўзининг бутун азобини унутиб беандиша эрига ёлвора бошлади .
Қўли қуп қуруқ келиб , столча устида турган , Сабриянинг отаси олиб келган олмадан олиб қарсиллатиб еб , бўш каравотда ўтирган эри пинагини ҳам бузмади .
Охири Сабриянинг ҳиққиллаб йиғлаши жонига тегиб , қўлидаги олма пўчоқни шунққина полга ташлаб хотинининг олдига келди .
Сабриянинг қўлидаги қизига қайрилиб ҳам қарамаси , хотинини юзига қаттиқ термулиб , дағал қўли билан Сабриянинг шишган юзига қўлини қаттиқ юрғизди .
---- Хотинжон , бу ерга чўзилиб ётавермай , болани олиб тўғри уйга борасан .
Онам рўзғорга қийналиб кетди . Бориб ишингни қил .
Далага ҳам чиқасан керак бўлса .
Уйга борган кунинг аризамни қайтариб оламан .
Ғиринг десанг укангни умрини қамоқда чиритаман , - таҳдид билан пичирлаб Сабриянинг узун сочларини қўлига ўраб , тортиб юзини юзига яқинлаштирди эри .
---- Мани тушундинга хотинжон , - сўнг тиржайиб нари кетди .
Сабрия даҳшат билан эрига қарар экан бошқа иложи йўқлигини ич ичидан ҳис қилиб турарди .
Ўзининг тинчлигини деб ота онаси эрта индин уйлантирамиз деб турган укасининг келажагини барбод қилолмасди Сабрия ....
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВА .✍

❤39💔12😢4🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍.
22 - қисм .
Сабрия эри минғирлаб қўшиқ хиргойи қилиб чиқиб кетганидан сўнг , қисматининг аччиқ зарбасидан ўксиб ўксиб йиғлади .
,, Мани гуноҳим нима эди ,
отажон , онажон ,, - йиғи аралаш пичирлаб нола қилди у .
Кечга томон хона эшиги аста таққиллади , кетидан қия очилган эшикдан хижолатли жилмайган қайнотаси кўринди .
Қизини қўйнига олиб , бир нуқтага термулиб ўтирган Сабрия , қимтиниб , эшитилар , эшитилмас ,
---- Ассалому алайкум , - деди .
Ўғлидан фарқли равишда қўлида ул - бул солинган қоғоз ўрамини кўтариб олган қайнотаси каравотга яқинлашиб , саломга алик олди .
---- Ваалайкум ассалом қизим , яхшимисиз .
Мани она қизим яхшими .
Қўлидагиларни столча устига қўйиб , чақалоққа қўл узатди бобоси .
Сабрия бошини кўтармаси қизини узатди .
---- Исмини нима қўйдинглар келин .
---- Умида ....
---- Баракалла ҳали кўп орзу умидларингга эриштиради бу ширин қиз .
Отасидан кўра яхши , бобоси чақалоқни қўлида анча эркалаб кўтарди .
Бир оздан сўнг деразани олдига бориб , Сабрияга қарамаси , томоқ қирди қайнотаси .
---- Келин , энди бўлар иш бўлди , бу ёғини сур - сур қилиб юрганимизнинг фойдаси йўқ .
Отангизни олдида хижолат бўлсамда , ҳозир ўғлим тўғри йўл тутяпти деб ўйлайман . Жаҳл устида қизингизни етим қилмайсизку , тўғрими .
Сабрия ҳиққиллаб йиғлаб юборди ,
---- Ахир , отажон сал қолса ўлиб кетардим , ўғлингиз ....
----- Энди ўзим ҳимоя қиламан сизларни , ўғлимни ҳам тавбасига таянтираман , - Сабриянинг сўзини бўлди қайнотаси .
Келинининг шишиб кўкариб кетган юз - кўзига , абгор ахволига ачиниб юраги зирқирасада ҳозир ўғли тараф бўлиб келинини уйга қайтаришни ўйларди , қайнотаси .
Сабрия қайнотаси эри тараф эканини , агар ўзи қарор қилмаса укаси қамалиб кетиши мумкинлигини ўйлаб бошини илкис кўтарди .
Қайнотаси ҳамон деразадан ташқарига қараб турарди .
---- Ман розиман отажон . Бу ердан жавоб беришса бизни уйга олиб кетинг ўзингиз , - деди қатъий овозда.
Қайнотаси ялт этиб келинига қаради , зумда чиройи очилиб ,
---- Ҳа бу бошқа гап , - қизим , Сиз яхшилаб даволаниб олинг . Ҳаммаси яхши бўлади , - деди .
Сабрия бирор нарса яхши бўлишига ишонмасада бош силкиб қўйди .
Неварасини суюб , эркалаб келинини қўлига берган қайнотаси кўнгли хотиржам бўлиб чиқиб кетди .
Сабрия аста секин қоронғулик тушиб келаётган деразага қараб чуқур хўрсиниб қўйди .
,, Бу ёғига ўзи учун , қизи учун курашиб яшаши керак ,, - махзун ўйларидан кўз қароқлари яна ёшга тўлиб келди , бир киприк қоқиши билан аччиқ томчилар ҳали шиши қайтмаган юзидан кетма кет юмалаб тушди .....

❤36😢22🔥2👍1
#нимадир.
Бошлар оёқ, оёқлар бош бўлиши ҳақида кўхна қонуният бор, бу дунёда...
Москва метроси ёнида суратга тушган тўртта мўғул вакилининг суратини кўриб қолдим. Йирик-йирик одамлар...
Билмадим, новчаликда шведларни ортда қолдирадигандек, барвасталикда Валуевни бериб турибди, ҳар бири...
Устида Чингизхон замонасида кийилган совут, бошида эса бўрк. Тарихнинг чангу тўзони ювиб кетган эски шуҳратни худди тирилтирмоқчи бўлгандек шаҳд билан турибди ҳар бири...
Мирзо Бобурни Ҳиндистонда мўғул деб аташади. Бобурийлар империясини эса Буюк мўғуллар империяси...
Амир Темур Бибихонимга уйлангач, кўрагон яъни хоннинг куёви таҳаллусини олди. Қайси хоннинг? Мўғул хонининг...
Уларга куёв бўлиш ҳам фаҳр эди, демоқчиман!
Учта ирқдан бири монголоид, яъни мўғулсимон ирқ деб аталади... Биз ҳам шу ирққа мансубмиз!
Қисқаси уларнинг ўтмиши шон-шуҳратга тўла, Ҳозири эса...
Лекин бу бари тугади дегани эмас. Миллат-миллатлигича қолса албатта қачондир яна қайтадан юксалиши мумкин.
Чунки кўп нарса худди кун ва тун каби алмашиниб туради. Қачондир ўзбек деган ном ҳам дунёга кучли бир миллатни англата олишига ишонаман.
Аммо бир нарса ҳавотирли... Онг остига сингиб қолган қуллик тушунчасини баъзан бутунлай ювиб ташлаш учун ҳали кўп сувлар оқиб ўтишига тўғри келади.
Рингга билаги бақувват полвон чиқиб, рақибни енгиб юрти байроғини юксак кўтарса, бу албатта фаҳр... Аммо бу қадим халқнинг бир мақоли бор:
"Билаги зўр бирни йиқади, билими зўр мингни... "
Менимча ҳақиқатга тик қараш вақти келган. Дунёдаги 60 фоиз олим яҳудий миллатига мансуб. Исаак Ньютонни оласизми ёки бошқа...
Лекин яҳудий миллатига мансуб спортчини, курашчи ёки каратэчини биз танимаймиз. Улар ё шахматчи бўлишади ёки Айтишник...
Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги холокостдан кейин олимлар еврейлар миясини ўрганишибди. Интеллект юқори кўрсаткичда аммо уларнинг онг ости фонида оловдан қўрқиш фобияси мавжуд экан.
Кўп ўйлайман. Нега бизникилар рингда, оёқни ердан силжитмай туриб, рақибни мушт билан аямай туширишда абжиру лекин футболда, кенг чим устида шаталоқ отиб югуриш талаб этиладиган спорт-футболда у қадар яхши кўрсаткичда эмас, дея...
Назаримда ҳаммаси генимизга чўкиб қолган унсурларга боғлиқдек. Бизникилар югуришолмайди. Бизникилар рақибга юзма-юз туришга ўрганишган. Бизникилар ош ейишади, иликни тўлдиришади. Майдонда туриш учун, йиқилмаслик учун, зарбаларга чидам бериш учун...
Кимлардир футболчиларимизни камситиб гапирса, уларни шу гапларни айтиб оқлагим келади. Яна баъзида ўзи ўзбек бўла туриб, миллатимизни ерга уриб гапирадиганларнинг ҳар хил гапларини эшитиб қоламан.
Бизникилар унақа, бизникилар бунақа... Шундайларга «жим, кут!» дегим келади. Биз энг кўп уруш кўрган миллатмиз, биз энг кўп генерацияга учраган халқмиз. Биз энг кўп босқинчиликдан азият кўрган лекин дунё сатҳидан барибир йўқ бўлиб кетмаган миллатмиз.
Бунақа миллатлар қачондир уйғонади. Напалеон қачондир Хитойни «ухлаётган гигант, уни уйғотманглар! Агар у уйғонса, дунёни эгаллайди» деганда, бу гапларни Хитойнинг генофондини назарда тутган ҳолда айтган деб ўйлайман. Мана Хитой уйғонди ва бугун юксалиш йўлида!
Ҳеч қачон бир миллатнинг келажаги ҳақида унинг шу кунгача босиб келган йўлини назардан қочирган ҳолда гапириб бўлмайди. Бу «йигитнинг омади билан ўйнашма» га ўхшаш гап.
Халқимиз жуда тадбиркор, ишнинг кўзини биладиган! Меҳнатдан қочмайдиган ва мақсади йўлида интилувчан! «Россияда бизникилар мардикордан баттар!» деб гапираётганлар доим бир нарсани унутади. Тўғри, сизнинг кўзингизга булар мардикор бўлиб кўринади, лекин мардикорми, мардикор эмасми, нима бўлганда ҳам улар ҳаракатдаги куч! Мақсад йўлидаги куч!
Ишлаб келиб уй қуряпти, машина оляпти. Шу камлари битса, боласини ўқитиш учун ишлашга кетади. Ҳиндистонда рикша ҳайдаб бола ўқитган отанинг бугун ўғли Google компаниясини бошқармоқда. Бизникиларнинг боласи ҳам эртага ҳудди ўша самарани беради.
Ин шаа Аллоҳ
©️Ummu Zaynab Ummu

❤23👍7🔥5
✨🌗 СЕНСИЗЛИК. ✨🌗
Бошгинамда порлайди ҳилол,
Тунлар тонгга элтгувчи йўлак.
Уммонлардек кўзлари зилол,
Ҳеч дардим йўқ ўзингдан бўлак.
Яна туйғуларга асирман,
Яна ғуруримнинг боши ҳам.
Нархи қанча бўлди кўнгилнинг,
Бир пулликми ёки бир дирҳам.
Яна бошгинамда минг синов,
Ҳижронларнинг кўзларин ўйдим.
Сенсизликдан ўйнадим гаров,
Ва соғинчга ютқазиб қўйдим.
Қолмасдекман соғинчдан омон,
Хаёлларим дилҳун, парихат,
Оқ қоғозда нигоҳинг томон,
Нигоҳларим йўлламоқда хат.
Қиё боқмас нигоҳларинг зим,
Мен юборган хатни ўқимас,
Ахир билмайсанми азизим,
Қарға кўзин қарға чўқимас.
Тошбағирга қилиб фидо жон,
Синовларда синдилар илким.
Ўзинг мадад бергин Художон,
Сабр бўлсин ғазнада мулким.
Чалкаш тақдир сўқмоқларида,
Йиғлаб сиқтаб, насибам ошаб,
Минг йил бўлди лек ҳанууз ҳамон,
Сенсизликда юрибман яшаб.
Мен заминда сен осмон қадар,
Хаво етмас менга бир ютум.
Сўнгги сўзим, келолмасанг гар,
Оғу юбор менга бир қултум.
Увол бўлган қадримга йиғлаб,
Куйиб борар манабу ерим.
Юракни қоқ иккига бўлиб,
Туғилдида мана шу шеърим.
🌹🌹 ГУЛСИН ОЙ. 🌹🌹

🤝Саломлашишдаги гўзал одоблар
Фарзандларингизга кўрсатинг, яқинларга ҳам юбориб қўйинг.

ДАФТАР
ҲОШИЯСИДАГИ
БИТИКЛАРДАН
Билмадим. Эҳтимол одамзод фаришта бўлиб туғилса-туғилар. Аммо бир умр фаришта бўлиб яшолмайди. Ҳеч ким! Ҳеч ким фаришта эмас. Фақат ўзини оппоқ қилиб кўрсатгиси келади. Минг урингани билан фаришта бўлолмайди. Йўлидан шунақанги шайтонлар кесиб чиқадики, гуноҳга ботганини ўзи ҳам сезмай қолади.
© Ўткир Хошимов.

❤6
✍МИЯДАГИ ЗАҲАР
Қадимги Хитойда бир қиз турмушга чиқди. Келинлик ҳаётининг илк кунлариданоқ эри ва қайнонасининг хизматига киришди. Бироқ нимагадир эри уни тез-тез тергар, баъзида айбларини юзига соларди. Аёл бора-бора бу ҳолдан безди, ундан қутулиш пайига тушди. Ўйлай-ўйлай гиёҳлар билан даволайдиган табибникига йўл олди. У отасининг эски таниши эди. Аёл табибга дилини ёрди:
– Мен эрим билан ортиқ яшаёлмайман. Жоним ҳиқилдоғимга келди, тўйиб кетдим. Сизнинг ёрдамингизга муҳтожман. Бир иложини топинг, истаган пулингизни бераман...
Гиёҳчи-табиб унинг мақсадини тушунди-ю, лекин ўзини гўлликка солиб сўради:
– Сенга қандай ёрдам беришим мумкин?
– Кучли заҳар керак. Ўша билан эримни заҳарлайман ва барча алам-изтироблардан қутуламан.
Гиёҳчи узоқ ўйлади, сўнг:
– Бўпти, сенга ёрдам бераман. Лекин иккита нарсани яхшилаб тушуниб ол. Биринчиси, сен эрингни бирданига заҳарламаслигинг керак. Йўқса, нима бўлганини одамлар тезда пайқаб олади. Мен сенга эрингни аста-секинлик билан заҳарлайдиган бир гиёҳ бераман. У худди ўз ажали билан ўлгандек бўлади, ҳеч ким ҳеч нарса сезмайди. Иккинчиси, шубҳа-гумонлардан нари бўлиш учун ғазабингни яширишинг шарт. Эрингни ҳурматлашинг, севишинг, сўзини икки қилмаслигинг ва сабрли бўлишинг керак. Агар шуни уддалай олсанг, у ўлган пайти ҳеч ким сендан шубҳаланмайди.
Қиз айтилганларга рози бўлди. Ҳар куни эрининг овқатига гиёҳлардан озгина-озгина қўша бошлади...
Хотинининг муомала-муносабати яхши томонга ўзгаргани, мулойимлашганини кўрган эр унга меҳр қўйди, уни тергамайдиган, майда-чуйда камчиликларига кўз юмадиган бўлди. Бир куни юраги ҳаяжонга тўлиб: “Сен дунёдаги энг яхши рафиқасан. Йигитлигимда худди шундай турмуш ўртоғим бўлишини орзу қилгандим”, деб дил изҳори қилди.
Қайнона-келин ўртасидаги муносабатлар ҳам яхшиланди. Ярим йил ўтар-ўтмас улар худди она-боладай иноқ бўлиб кетишди.
Шундай кунларнинг бирида қиз гиёҳчининг ҳузурига келди. Унга ялиниб-ёлвора бошлади:
– Сиздан ўтиниб сўрайман, эримни қутқаринг. Анави заҳарнинг кучини кесадиган бирор нарса беринг. У кишининг ўлишини истамайман. Эримни яхши кўраман, у дунёдаги энг яхши умр йўлдоши.
Бу гапдан табибнинг юзига табассум югурди. Сўнг қизнинг кўнглини бир дунё қувончга тўлдирган мана бу гапларни айтди:
– Хавотирланма, қизим. Мен сенга ҳеч қанақа заҳар берганим йўқ эди. У гиёҳлар шунчаки зиравор, холос. Заҳар аслида сенинг миянгда, онгингда эди. Мана, ундан қутулибсан. Сени табриклайман. Қўшганинг билан қўша қари, бахтли бўл, қизим.

❤32🔥5
✒️ЯНГА
Янгам мен бир яшар пайтим уйимизга келин бўлиб тушган. Икки ёшга кирганимдан сўнг онам мени боғчага бердилар. Онам ўзлари фабрикада ишлардилар. Мени боғчага онам ёки дадам обориб қўйишади. Кечки пайт эса мени боғчадан олиш кўпинча янгамни чекига тушадиган бўлди. Битта нарсани аниқ айта оламан. Янгам ўзидан 18 ёш кичик қайнисини боғчадан опкелиш, кийимларини расво қилса ювиб тозалаш каби ишлардан орланмаган, зерикмаган. Ҳозирги кеча кундузда унча-мунча оналар ўз фарзандига яхши қарай олмайди. Аммо янгам бошқача.
Аста-аста йиллар ўта бошлади. Етти-саккиз ёшга кирдим. Варрак учирадиган пайт келди. У пайтларда клей қаёқда? Пиёлага икки қошиқ ун солиб, хамир қилардик. Шу хамир клей вазифасини бажарарди. Кунига ўнлаб пиёлаларни хамир юқи қилиб қўярдим. Янгам кулганича индамай пиёлаларни юварди. Варрагим синганига ачинарди. Шу сабаб бўлса керак пиёлаларни қанча расво қилсам ҳам индамай ювган бўлса керак. Баҳор фаслида 15-20 кун аҳвол шу. Варракдан зериксак футбол ўйнаймиз. Мен кўпроқ дарвозада туришни ёқтирардим. Болалар бошқа кишини дарвозага қўйсаям, мен алмашиб олардим. Рақиб тўп тепса, ётиб олиб бўлсаям ушлардим. Қарабсизки, кунига икки ёки уч кийим ҳам ювадиган даражада бўптурибди-да. Онам раҳматли янгамни жуда яхши кўрардилар. Ҳар куни "буни кирини ювманг, менгаям иш қолсин, ахир бу зумраша мени ўғлимми ё сизникими" деб таъкидлаб, ҳазил аралаш кулардилар. Янгам хўп дерди-ю, яна ҳар кунги ишини қилаверарди. 9 ёшга кирганимда янгам қаторасига 4-қизни дунёга келтирди. Оиламиздан ҳеч ким бир оғиз индамаган бўлсаям, туғруқхонада янгам йиғлаган экан. Онам менга бу ҳақда айтганида, йиғлаб юборгандим. Эртасига хархаша қилиб, янгамни кўргани боришга онамни кўндирдим.
Бордик. Аввалига палатага киритишмади. Мен уйда қиладиган "приём"ни ишга солдим. Тўполон қилиб, йиғим билан касалхонани бошимга кўтардим. Доктор қўрқитмоқчи бўлиб, ёлғондакам шприцни кўрсатиб мен томон яқинлаша бошлади. Шу пайт биласизми нима бўлди?
Палатадан овозимни эшитган янгам коридорда мени кўриб турган экан. Додлаганча мен томон талпинди. Йўл-йўлакай докторни туртиб, йиқитиб ўтди. Янгам мени қучоқлади. Шунда қулоғига шивирладим:
- Мен сизни ўғлингизман. Энди йиғламанг!
Билмадим бу гап ўшанда қайдан миямга келди ўзим ҳам билмайман. Янгам индамади. Хўп деди-ю, бошимни силаб, палатасига кириб кетди. Онам лол эдилар. Баттар меҳрилари жўшди. Янгамга нисбатан. Ошмасинми? Кенжатой ўғиллари ишончли қўлда тарбия олганини кўриб фахрланганлари юзларидан билиниб турарди.
Орадан уч йил ўтди. Қишда мучал тўйим бўлди. Ёзда эса уйимизда ундан-да қувончли воқеа юз берди. Янгам ўғил кўрди. Мен ўғил ука (аслида жиян) кўрганимдан бир қувонсам, мучалдош эканимиздан икки қувонардим. Чақалоқни шифохонадан олиб келган кунимизни эртасигаёқ отам юртга ош бердилар.
Онам тўйдан кейин "энди келиним ўғилли бўлди, мени ўғлимга вақти ортмайди" деганларини эшитиб ичимдан бир нима узилгандек бўлди. Аммо янгамга билдирмадим бу гапни. Яхшиям билдирмабман. Янгамда умуман ўзгариш бўлмади. Менга муомаласи аввалгича қолди. Жияним олти ёшга кирганда акам бошқа ҳовли қилиб кўчиб кетди.
Шундан кейин янгамни кам кўрадиган бўлиб қолдим. Ишга кирдим. Уйландим. Оилага чалғисам керак дегандим. Адашган эканман. Янгам аллақачон онамдек бўлиб улгурган экан. Аёлимга ҳам овсин эмас, қизидек ҳурматда бўлди. Бунга жавобан хотиним ҳам овсинига меҳри ошди. Ҳозир уч нафар фарзандим янгамни аяжон деб чақиради. Аёлим эса онажон деб. Қувониб кетаман. Йилда икки-уч бор акамни уйига оилавий борамиз. Кўпгина ҳолларда янгам Қуръон ўқиб ўтирган бўлади. Мени кўриб қувониб кетади. "Кеча хатм қилувдим, яхшиям келдингиз, иккаламиз бағишлаймиз" дейди. Кейин дуога қўл очиб, ўқиган хатми Қуръонини савобини мени ўтиб кетган ота-онамга бағишлайди. Ўзим ҳам тез-тез хатм қилиб, бағишлаб турсам-да, янгамни ўқигани аълороқ туюлаверади. Ҳақиқий келин бундан ортиқ бўлмайди деган фикр ўтади миямдан. Янгамни дуосига омин деб туриб, секин эшиттирмай қўшиб қўяман:
- Бахтимга янгамни олиб қўйма, Аллоҳим!
Муаллиф: Абдулазиз Ғофуров.
┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄

❤45👍9🔥4👏1
✒️ОТА...
Кўча эшик олдидаги сўрида ўйинчоқларини ёйиб, набираларим билан ўйнаб ўтирган болалар бирдан қий-сув қилиб қолишди.
Чопиб улар олдига чиқдим.
Сочлари тўзиб кетган Хилола пирпиракли оқ кўйлакларининг тупроғини қоқиб юм-юм йиғларди:
"Мен "етимча - етти кулча" эмасман!
Менинг дадам Қозоғистондан кўп пул олиб келади.
Биз уй сотиб оламиз.
Кейин бувимникидан кўчиб кетамиз!"...
Кафтида қолган тупроқларни ерга тўкаётган Сожида опасининг пинжига қўрқиб кириб олган Илҳом эса: "Бизнинг ҳам дадамиз бор.
Россиядан шоколадлар олиб келади", - деб Зарифага юзланарди.
Зарифа эса - (ота-онаси бут, бойвачча қиз!), янги велосипедини силаб, "менинг дадам уйда. Менга бозордан велига қўшиб самокат ҳам олиб келди", дерди...
Зарифанинг сўзини тинглаб турган болаларнинг мунгли нигоҳи, ёшлари сўлакларига аралашиб кетган юзлари вужудимни титратиб юборди.
Эҳ, қандай кунларга қолдик-а, худойим?!
Бу болажонларнинг айби нима?!
Ахир биламан-ку, Хилоланинг ҳам, Илҳомнинг ҳам, Сожиданинг ҳам дадаси бор.
Уларнинг яна
Хилола,
Илҳом ва
Сожида каби фарзандлари ҳам бор...
Турмуш ўртоғим "РайОНО"да ишлаганида тўрт фарзандли бир боғча мудирасига "эри афғонда халок бўлган экан", деб, раҳм қилиб юрарди.
Бир кун ишдан кулиб келди ва: "ажрашганларга "эрим афғонда ўлди", - дейиш ҳозир "мода" бўлибди-а?", - деди...
Ҳей, сиз, ОТАЛАР!
Эркакман, деб ғурурланиб, тухумини тошлоққа ёйиб юрган номардлар!
Болалик завқидан бебаҳра,
Ҳилола,
Илҳом ва
Сожидаларнинг
юраги зада,
боши эгик бўлиб қолганини ҳис қиласизми?
Ўзини ёлғон эртаклар билан овутиб юришини биласизми?
Вақт ўсувчан, ҳаёт ўтувчан.
Сергак тортинг!
Ҳавойи кўнглингиз призмасидан бир ўтказиб қўйинг: Қаердадир пушти камарингиздан бўлган норасидаларнинг оҳу ноласи кўкка ўрлаяпти!..
Умида Абдуазимова.

❤18🔥4😢3🤔2
🔴⚫️ЗИНОНИНГ "ЗАМОНАВИЙ" ТУРИ.
(реал воқия асосида😱😰)
— Бир куни қабулимга бир эркак келди. Чўкиб, синиб қолган. На юрган йўлини, на ўтирган жойини билади. “Хотинимнинг менга хиёнат қилиши, аллақандай эркак билан уззукун телефонда гаплашиши ҳақида яқинларимдан эшитардим-у, тўғриси ишонгим келмасди. Ахир учта гулдай фарзандимиз бор! Наҳотки, аёлим шундай разилликка борса, деб ўйлардим. Бир куни иш билан чиқиб кетяпман, деб уйдан сал четроқда хотинимни пойладим. Афсуски....😡😱😰
ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН😰👇👇
ИНТЕРНЕТНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ХАЁТИЙ ВОҚЕА...👇👇

❤4
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
23 - қисм .
Эртаси куни эрталабдан келган ота онасининг юзига қарай олмади Сабрия .
Отаси қовоқ уйиб турсада , набирасини қўлига олиб эркалаб қўйди .
Онасига қараб эса Сабрия эзилиб кетди .
Ёши ўрта ёшдан ўтган , мехнатдан боши чиқмаган бу муштипар аёл бир кунда елкалари чўкиб , кўзлари киртайиб қолган . Чакка сочларидаги оқни ҳам энди кўрди Сабрия .
---- Онажон хавотир олманг , укам албатта чиқади , - деди сокин , хотиржам , аммо ишонч билан қатъий овозда .
Отаси илкис бош кўтариб Сабрияга қаради .
---- Сен бу ёғини ўйлама қизим , эринг нима десаям рози бўлма , - деди бир оз хавотир билан .
---- Мани ўзим ҳал қиламан , унинг қўлидан ҳеч нарса келмайди , қўрқма , - отаси гапириб турсада , алланарсадан саросимада эканини сезди Сабрия .
Онаси ҳам кўз ёшларини яширишга урингани билан ўғлидан қаттиқ хавотир олаётгани шундоқ билиниб турарди .
Ота онасига қараб туриб Сабрия қарори тўғри бўлганини ўйлади . .
Сабрия қизчаси билан бирга беш кун касалхонада шифокорлар назоратида бўлди .
Ўзи ҳам қизчаси ҳам анча тетиклашиб , яхши бўлиб қолишди .
Шунча кун на қайнотаси , на эри қайтиб хабар олишмаган бўлсада бугун қайнотаси келиши мумкинлигини сезган Сабрия шифокор ҳузурига кирди .
---- Катта рахмат сизга дўхтиржон , ман яхшиман , қайнотамга манга рухсат берганизди айтинг , - деди .
Шифокор бирмунча маслаҳатлар бериб Сабрияга уйига жавоб берди .
Қайнотаси келганида Сабрия ҳамма нарсасини йиғиб , қизини йўргаклаб , ўзи ҳам тайёр турарди .
Келинининг қарорини маъқуллаган қайнотаси қудаси келиб қолишидан қўрқиб тезгина уларни уйига олиб кетди ....
Ўша куни зарур юмушлар билан бўлиб Сабриядан хабар олгани касалхонага боролмаган отаси билан онаси , тушликдан сўнг дарвозадан кириб келган катта ўғлини кўриб ҳаммасини тушунишди ...
Ўғлини истиқболига ўрнидан турган онаси , гандираклаб у томон юраркан , эрига қараб ,
---- Сабрия биз учун ўзини қурбон қилди , - деди ожизгина шивирлаб .....
Кетмон дастасини қаттиқ сиқимлаган ота ,
қизи тақдирида қандай катта хатога йўл қўйганини ўйлаб алам билан бошини эгиб оғир хўрсинди ....

❤42👍11🔥2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
24 - қисм .
Бахт ўзи нима ....?
Бахтсизликчи ....?
Ота она розилиги йўлида фидойилик бахт бўлса Сабрия бугун бахтли ....
Ёшгина бошига тушган турмушининг ёрқин тарафи митти фарзанди бўлса Сабрия бунга рози ....
Уйига қайтган Сабрия оила аъзоларининг муомаласи бир оз ўзгарганини сезди .
Қайнонаси Сабрия эрталаб ҳамма ишларини қилиб олгунича неварасига қараб турадиган , қайниси эса мол ҳолларга ўзи қарайдиган бўлган эди .
Аммо , эри ҳамон ўша туриши , кеч келади , ичкиликсиз туролмайди . Топган бир сўм пулини кўрсатмайди .
Сабриянинг эхтиёжига керакли нарсаларини онаси олиб бериб юрди .
Қиши билан қизини юрак ҳовучлаб парвариш қилди Сабрия .
Муддатидан олдин туғулган , нимжон чақалоқ , гоҳ оғриб , гоҳ яхши бўлиб баҳорга чиққанида , анча кўзга кўриниб , суйгулик , ширин қизча бўлган эди .
Айниқса унинг жингалак , қўнғироқ сочлари худди онасиникидек ёшига нисбатан узун эди .
Шундай чиройли , ширин қизчани ҳали ҳамон отаси қўлига олмасди .
Сабрия бундан хафа бўлар , битта уйнинг ичида ўтириб , отасига талпинган қизига қарамаслик , унинг ширин қилиқларига эътибор бермаслик учун одам қанчалик бемеҳр бўлиши кераклигини тушунмасди ....
Фақат қизи билан эмас эр хотин ўртасидаги муносабатлар ҳам тобора совиб борар .
Қайнотаси айтганидек ўғлини танобини тортиб , ақлини киргизиб қўя олмади .
Сабрия ҳали ҳамон арзимаган сабаблар билан аямай калтакланар . Эрига ёлвориб , оёғига бош уриб зўрға қутуларди қўлидан .
Баъзи пайтлари эри Сабрияга жудаям шафқатсиз азоб берар , ортидан чинқириб йиғлаб эмаклаган қизини силтаб отиб ҳам юборар эди ....
Шундай пайтда Сабрия бор овозида дод солар , қизини маҳкам қучоқлаб отасини калтагидан ҳимоя қилишга уринар , қайнонасидан қайнисидан ёрдам сўрарди ...
Аммо буларни бирортасини ўз ота онасига билдирмас эди Сабрия .
Тобим йўқ деб ёшгина ўғлини уйлантириш ҳаракатида юрган ота онасига ортиқча юк бўлишни истамас эди .
Баҳорги ишлар авж олганлиги сабабидан фермер хўжалигидан ишга таклиф тушиши билан Сабрия нурсиз ҳаётига озгина нур кирғазиш учун далага ишга чиқиб кетди .
Ҳали ёшига етмаган бўлсада тетапоя бўлиб юришни бошлаган , тенгдошларига нисбатан ақллигина , зийрак , чарос кўзлари катта катта , қўнғироқ сочлари узун қизча ҳамманинг эркатойи эди .
Бегона қилмас , ким қўлига олса борар , ширин жилмайиб қўлчаларини кўтариб талпинарди .
Аммо сал қаттиқроқ овозга , ёки тарақлаган нарсага чўчиб тушар , кулиб турган кўзлари атрофга қўрқув билан боқар .
Агар бақир - чақир овоз кучайса чириллаб йиғлаб юборарди .
Ўша пайти уни ҳеч ким овутолмас , токи онасини кўрмагунча тинчланмасди ....

❤38👍20😢11🔥7
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадрдонларим , сизларга бугунги саломимни йўлдан , бизни олис манзилимизга етказаётган кенг , равон йўллардан ,
худди уч кундан кейин яна шу йўлдан ортингга қайтасан деб кулгандек лип- лип ортда қолаётган , ярим танаси оққа бўялган дарахтлардан , ўнг томондан қизил , чап томондан сариқ чироқларини милтиратиб ўтаётган , узоқдан маржондек кўринаётган мошиналардан , уларни ичидаги бедор , манзилига ошиқаетган одамлардан йўллаяпман .
Қоронғуда кўрганларим шу бўлди азизларим .😊
У ёқ бу ёққа қатнаб яшаш тақдиримизда бор экан , Аллоҳим ўзи паноҳида асрасин .
Ҳаммага тинчлик , хотиржамлик тилайман .
Яхши кунларда кўришайлик .
Қаерда бўлмасин ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘

❤18🥰3🔥2