📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ🌟

25- қисм .

Сабриянинг далага чиқаётгани ўзига яхши бўлди .
Кўпчилик билан мулоқат қилади , дугоналари билан ўйнаб , кулишиб юради . Бир маҳали бўлсада , кўпчиликнинг қозонидан иссиқ овқат ичади .
Уйда бўлса ўзи ёпган юмшоқ , ширин нонларини ҳам иссиқлигида ейишига рухсат бермасди қайнонаси .

Қаттиқ қотган нонни қуруқ сувга ботириб еб юрган кунлари кўп бўлганди .
Қизи ҳам болалар билан қўшилиб ўйнаб , чўчиб тушишлари анча йўқолиб , юзчаларига ранг кириб қолди .
Сабриянинг ишлаган маошини , эри ва қайнотаси ўзлари олишарди .
Сабрияга фақат қўшимча ёрдам пули ва рўзғорга егулик берилганда ўзи оларди . У ҳам неча ойда бир бўларди .

Шунга хам шукур қиларди Сабрия . Тонгда туриб тез тез ишларини қилиб , қизини кийинтириб ишга кетарди .
Аммо бу кунлари ҳам қисқа экан . Қизи эндигина ёшидан ошиб , хар турли овқатлар ея оладиган пайти ўзида яна ўзгаришлар бўлаётганини сезиб қолди .

Ийманибгина қўшни опасига айтган эди , белгиларига қараб ҳомиладорлигини айтди .
Бу сафар қизи билан оввора бўлгани учунми унчалик қийналмаётган эди .

Қайнонасига секин билдирган эди ,
---- Ўғил бўлса туғасиз , - деди .
---- Ахир ойижон , мани қўлимда эмаску , - деган эди , қайнонасидан бир қанча ножўя гаплар эшитди .

Тунда чироғи ўчиб қолган қоронғу хонада қизининг ўзиникидек сочларини силаб ўтирар экан , қорнидаги боласини туғиб олгунича яна қанча алам , хўрликлар кўриши мумкинлигини ўйлаб юраги зирқираб кетди ....

Сабрия тақдирига тан бериб далада ишлайверди .
Ҳеч бир қаттиқ ишлардан ўзини тортмади . Унинг ҳомиладор эканлигини ҳатто энага момо ҳам 7 ойлигигача сезмай қолди .
Лекин кейин билиб қолиб жувонни оғир ишлардан авайлай бошлади .

Сабрияда бу сафар тинмай ишлагани учунми ёки тарбиясида яна ёш боласи борлиги учунми ҳомиладорлиги бир мунча енгил кечгандек бўлди .

Сабрияни ота онаси орзу ҳавас билан ўғил уйлантирган куни , келин уйга келиб зиёфат бўлаётган пайти тўлғоқ тутди .
Эри ичиб олган бўлсада , бошқа ҳеч ким йўқлиги учун тўйга келган бир машина билан хотинини туғруқхонага олиб кетди .

Йўлда Сабрия ўзи бир аҳволда кетар экан , машина ойнасидан урган шамол сабабми мастлиги баттар ошиб , алжираб кетаётган эрини тинчитолмай ҳалак бўларди .
---- Ўғғил бўлиши керрак , эшиттингми хотин , ўғғил .

Тўйга меҳмон бўлиб келиб савоб ишга рўпара бўлган ёши каттароқ ҳайдовчи амакини куёвнинг гапларига энсаси қотди .
Афсус билан бош чайқар экан ,
---- Худонинг бергани , укам - деб эътироз билдирди .
Унинг гапи ота бўлмишнинг қулоғига киргани ҳам йўқ .

Шифокорлар Сабрияни назоратга олишлари билан бир зумда кўзи ёриди .
Яна худди Умида опачасига қуйиб қўйгандек ўхшайдиган ширингина қизалоқ дунёга келди ....

Шифокорлар Сабриянинг эсон омон қизи туғулганини айтиб чиқишлари билан , эри тўполон қилиб ташлади .
Ҳамма ёқни ағдар тўнтар қилиб , ҳатто бир деразани синдириб ҳам юборди .
---- Нега қиз туғади , нега .
Ўлдираман , ахмоқ хотин , - бу маст эркакнинг қуюшқондан чиққан қилиғига жахли чиққан шифокорлар милитсия чақириб юборишди .
Тартиб посбонлари келиб , безори эркакни олиб кетишди .
Сабрия ҳамширалардан эрининг сўзларини ва беандиша қилиқларини эшитиб уятдан йиғлаб юборди...
(давоми бор)

ШАХЗОДА САТТОРОВА
❤39😢13👍9🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍

26 - қисм .

Сабриянинг эрига ички ишлар ходимлари яхшигина сабоқ бериб қўйишган шекилли .
Кейинги кунлари касалхонага бормаган бўлсада , ҳайтовур қайтиб тўполон қилмади .
Яна Сабриядан ота онаси хабар олишди .

Чақалоқнинг исмини бу сафар ўзининг бобоси қўйди .
---- Гулбаҳор , доим гуллардек очилиб юрсин , мани қизим , - деди бобоси .

Сабрия чақалоқ билан уйга келган куни онаси олдида қолди .
Катта набирасини етаклаб қудасининг хонасига бориб чақириб келиб , икковлари чақалоқни чўмилтиришди .
Сабриянинг онаси яхши гап билан қудасини ишга солиб , чақалоқни қўлига бериб қўйиб мехрини беришга мажбур қилди .
Қайнона эса қуданинг юзидан ўта олмай тургани осилган қовоқларидан маълум эди .

Сабрия эса бир бирини кўрарга кўзи йўқ икки қуданинг ишларига , гап сўзларига маюс кулимсираб қараб турарди .
Чунки бу момоларнинг энди Сабрияга хам чақалоққа хам кераги йўқ эди .

Унинг бола қарашга тажрибаси ошган , гўдагини ўзи эплай оларди . Сабрия бир яхши гапга , бир ёрдамга муҳтож бўлганида йўқ эди булар .
Энди эса бу ишлар Сабрияга қийин эмас . Фақат эрига инсоф берса , ўзини ва қизчаларини хўрламаса бас эди .

Эртаси куни онаси уйига кетди .
Янги келин билан чарладилари бор экан .
Сабрия эса қизларини ухлатиб уй ишларига шўнғиди .
Яна ўша ҳаёт бошидан бошланди .
Қайнонаси ўша куни қудасини назарида бир оз болаларнинг олдига ўтиргани билан , кейин қайрилиб қарамади .

Сабрия кичик қизини ухлатиб , катта қизини етаклаб ишларини қилиб юраверарди .
Бу пайтга келиб орзу ҳавас билан эмас , азобда бошланган турмушига уч йилдан ошган , оиласидагиларнинг феълини анча ўрганиб қолган эди у .

Қайнотаси уйда бўлса ўша куни қийинроқ ишларини қилиб олар , болаларига бобоси қараб турарди . Қайнонаси эса ҳатто эрининг айтганини ҳам қилмас , ҳатто ўз тилида чуғурлаб юрган Умидани жеркилаб , силталаб ташларди .

Қайниси уйга бўлган куни ҳам яхши гап билан сийлаб миттигина Гулбахорни қаттиққина қилиб йўргаклаб қўлига бериб қўйиб кирларини ювиб оларди .

Эрини эса болаларга меҳр бермасада қаҳрини ҳам кўрсатмасин деб жони ҳалак бўлиб турарди .

Сабриянинг эри бир мунча пайт ,, ўғил туғмадинг ,, деб ҳиққиллаб юрдию
,, ўлдираман , онангникига йўқотаман , қизингни йўқ қиламан ,, деган похол дўқини бошқа қилмади .

Сабрия шунисига ҳам шукур қилиб юрганди .
Аммо у эридан ҳали нафақат ўзи , шу кичгинагина жон Гулбахор қиз хам мисли кўрилмаган азоб кўришини хаёлига ҳам келтирмаганди .....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
😢41❤25🔥7👍4
Forwarded from Post Bot
Эшик ортидаги янгаларни жаҳш билан ҳайдаб, занжирни солди. Хонада фақат унинг оғир қадамлари ва қизнинг титроқ нафаси қолди.
У ўзидан ҳам катта, оғир атлас либос ичида йўқолиб кетгудек бўлиб ўтирган митти жуссали қизга яқинлашди. Иякларидан тутиб, юзини кўтарди. Қизнинг кўзларида ёш халқаланди.

— Мендан қочма... — пичирлади эркак, нигоҳи қизнинг лабларига қадалиб.

— Қўрқяпман... — аранг овози чиқди қизнинг.

— Сенга озор бермайман, севгилим. Фақат менга ишон, — унинг овози эҳтиросдан бўғилиб чиқди.

У қизни аста турғизиб, елкасидаги оғир атлас матони оҳиста пастга сурди. Либос шивиршаш билан полга тўкилганда, қизнинг ой нурида товланаётган нафис, митти ва яланғоч елкалари очилди. Эркак вужудини куйдираётган эҳтиросга дош беролмай, уни белидан маҳкам қучди ва ўзига тортиб, лабларига ёпишди. Хона уларнинг иссиқ нафаси ва шиддатли ҳаяжонига тўлди.


Ёндиради куйдиради олов асар❤️‍🔥. 17 ёшли қизни бир қотил тақиб қилаётган болади Комиссар эса 17 ёшли қизни асраш ва ҳимоялаш учун унга уйланади. 30 va 17.
❤15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабдан қайтиб, уйга кирсам, ойим ошхонада таом тайёрлаётган эди.
— Қизим, келдингми? Ўтир бирга овқатланамиз, — деди у менга қарамай.
Мен сумкамни қўйиш учун хонамга кирдим ва бирдан телефонимга хабар келди. Экранга қарадим-у, юрагим тўхтаб қолаёзди. Хабар ойимдан келганди:
"Қизим, мен бугун ишдан кечроқ қайтаман. Бегоналарга эшикни очма!"
Муздай тер босиб, секин ошхонадаги "ойим"га дахшат билан қарадим... У менга қараб жилмайиб турарди... Шу пайт тўсатдан ошхонадаги "ойим" қошиқни қўйиб, менга томон бир қадам ташлади:
— Қизим, нега бунча оқариб кетдинг? Кел, овқат совиб қолади.
Қўлларим титраб, телефонни орқамга яшириб, секин ортга тисарила бошладим:
— Мен... мен ҳозир ҳожатхонага бормоқчи эдим, — дедим овозим титрамасин деб зўрға ушлаб.
— Яхши, — деди у жилмайганча, аммо кўзлари совуқ тикилиб турарди.
Хонамга кириб эшикни секингина қулфладим, юрагим кўксимдан чиқиб кетаёзганди. Қўшнимиз — доим уйда бўладиган Собира опага телефон қилдим, шивирлаб ҳаммасини айтдим. У дарҳол:
— Эшикни очма, дераза орқали чиқ, менинг ҳовлимга ўт! — деди.
Мен ойнадан секин пастга — биринчи қаватдаги томга, у ердан Собира опанинг ҳовлисига сакрадим. У мени дарҳол ичкарига олиб, эшикни маҳкам қулфлади ва полицияга қўнғироқ қилди.
Орадан ўн дақиқа ўтар-ўтмас, кўчамизда полиция сиренаси эшитилди. Улар уйимизни қуршовга олишди. Ойнадан кузатиб турсам, "ойим" қиёфасидаги аёл ошхона эшигидан чиқиб қочмоқчи бўлди, аммо полициячилар уни ушлаб олишди.
Кечроқ билсам — бу аёл маҳалладаги бир нечта уйларга шу усулда — уй бекасининг қиёфасига ўхшаб кийиниб, парик тақиб кириб, қимматбаҳо буюмларни ўғирлайдиган гуруҳнинг аъзоси экан. У ойимнинг соч турмаги ва кийимига қараб, узоқдан кузатиб, айнан шу пайтни танлаган — ойим ишдан бир соат кечроқ қолиши кераклигини олдиндан билиб олишган экан.
Ойим ишдан келганда мени қучиб, кўз ёшлари билан раҳмат айтди — "бегоналарга эшикни очма" деган оддий бир хабар ҳаётимни сақлаб қолганди.
Ўшандан бери уйимизда махсус "парол" пайдо бўлди — оиладаги ҳар бир аъзо телефон орқали шу сўзни айтмагунча, ҳеч ким бир-бирини "ҳақиқий" деб ҳисобламайдиган бўлди.

ТАМОМ.
❤21🤔7🔥2
Навоий ғазалига мухаммас

🌱🌱🪸🪸🌱🌱

Ҳуснинг Сурайё Зуҳро сўнубтур,
Юзингда зебо зебо кулубтур,
Сўзингда теран маъно тўлубтур,
Кўзинг не бало,қаро бўлубтур!
Ким жонга қаро,бало бўлибтур.

Дил раҳнамоси бедард қилди,
Байтулхазанда бе гард қилди,
Ишқингда танхойе фард қилди,
Мажмуи даво не дард қилди?
Дардингки менга даво бўлубтур.

Гулчеҳра жоннинг баҳоси осмон,
Кўзида ўйнарму турфа жайрон?
Ошиқ дилимга Каъбайи ризвон,
Ишқ ичра онинг фидоси юз жон,
Ҳар жонки сенга фидо бўлубтур.

Мастона ёнубтур ошнодин,
Парвона сўнубтур ошнодин,
Девона тўлубтур ошнодин,
Бегона бўлубтур ошнодин,
Бегонага ошно бўлубтур.

Гулруҳ узори ҳайлоси жоним,
Ўртар ошиқ бевафоси жоним,
Мажнунваш дилинг Лайлоси жоним,
То қилди юзинг ҳавоси жоним
Юз сори анга ҳаво бўлубтур.

То тирик Бедил севгида соний,
Қаерда водил, алқисса, Моний?
Яқин кел дилдор ман сани тоний,
Боқи топар улки бўлди фоний,
Раҳравга фано бақо бўлубтур.

Йозди Фаноий оятил ишқ,
Кам ёзмағай Фоний оятил ишқ,
Битди Адибанг эй,оятил ишқ,
То тузди Навоий оятил ишқ,
Ишқ аҳли аро наво бўлибтур.

🌱🌱🪸🪸🌱🌱

Адиба Ўктам Али.
14.09 2026.29 33.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👍2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

27 - қисм .

Қизалоқлари катта бўлган сари Сабрия уларни ҳимоя қилиш учун ҳам қатъиятлироқ бўлишга ҳаракат қила бошлади .
Эрининг хурмача қилиқлари жонига теккан пайти , қайнонаси хўрлаган, ош овқат ейишига қўймаган , қотган нон билан сув ичиб , бола эмизган кунлари жимгина уйнинг бир бурчида аламини йиғидан оларди .

Ҳеч қачон онасига шикоят қилмади . Зеро бунинг фойдаси ҳам йўқлигини жуда яхши билар эди .

Бир куни Сабриянинг эри ишдан эртароқ келди .
---- Бугун тўйим бор , кийимларимни тайёрлаб қўй . Иссиқ сув қилиб бер , соқолимни олиб , ювиниб оламан , - деди у , савол назари билан қараган Сабрияга .
Қизларининг иккови ҳам уйғоқ , Умида ўйнаб ўтирар , Гулбаҳорни эмизаётган эди у .

---- Ҳали эртаку , қизингизни ухлатиб олай , - деди Сабрия , негадир кўнгли хижил бўлиб .
---- Овқатлантириб бўлиб ётқизиб қўйгинда , Умидани олиб чиқиб бориб сув тайёрла . Чақалоқни олдига ўзим ўтириб тураман , - деди эри бепарво .

Сабрия ноилож уйнинг эшигига яқин томонда тўшалган кўрпачага кичик қизини ётқизиб , ўзи ташқарига чиқди .
Кун анчагина иссиқ , қуёш нури деразага тўғри тушгани учун эшик деразани ёпиб , пардаларини тушириб қўйган эди .
Пахса уй ичи ғира шира қоронғу ва салқингина эди .

Сабрия чақалоғи ухлаб қолмаси ташлаб чиққани учунми негадир кўнглида номаълум ғашлик билан Умидани етаклаб ўтинхонадан таппи , ўтин олиб келиб ўчоққа олов ёқди . Қозонни қўйиб , тўлдириб сув солди .
Таппи ўчоқда аввал писиллаб аччиқ тутун чиқариб кейин лоп этиб олов ёна бошлади .
Сабрия бўш челак , елим кружка тайерлаб қўйди сувни олишга .
Ошхона биқинидаги ҳаммом сифатида қурилган кичгина пастак уйчани эшигини очиб супуриб чиқди . Ичгаридаги тоғорани ёнига омборхонадан янги совун олиб бориб қўйди .

Сўнг уйдан сочиқ билан эрини уй кийимларини олиб келиш учун уй сари юрдию , даҳшатдан қотиб қолди ...

Эшик - деразаси ёпиқ уйининг тўрдаги деразасидан қип қизил олов лоппиллар , аллақачон пардалар узилиб , узилиб ёниб туша бошлаган эди .

Сабрия сониялар ичида ўзига келиб , дод солиб уйнинг эшигига қараб чопди . Ёнгинасида турган Умида онасининг оёғига ўралашиб йиқилиб тушдию чириллаб йиғлаб юборди ....
----Вод дооод ёрдам беринглааар , болам , болам бор уйда . Дадасиии , дадасиии қаёқдасиииз ....

Сабрия жон ваҳмида эшикни тортар , минг афсус эшикнинг зулфини ичкаридан ёпилиб қолган экан .
Кечагина Сабрия эрига айтган эди .
---- Эшик зулфини тепага бўлиб қолган пайти , қаттиқроқ ёпилса шиқ этип тушиб қулфланиб қолаяпти , тузатиб беринг шуни , бир марта болалар уйда қолиб кетди , хайрият дераза очиқ экан , ошиб тушдим , - деганди .

Ҳозир ҳам эшик ёпилиб , қолган , деразаларни кун исигандан сўнг Сабриянинг ўзи ёпганди .
Келинининг додлаганига қайнонаси чопиб чиқдию , оловни кўриб ёрдам сўраб , додлаб кўчага қараб чопди .

Сабрия дераза ойнасини тош билан уриб синдирган пайти , кўзлари дахшатдан олайган эри , кўйлагининг тутай бошлаган енгини уриб силкилаб вахима билан ўзини деразага урди .
Деразанинг бир табақасини очдию ўзини ташқарига отди .
Сабрия ерга сакраб тушиб , чўккалаб қолган эрининг елкасидан тутди ,
---- Дадаси қизингиз ... Гулбахорни олиб чиқинг ... илтимос дадаси у ичкарида ....
У бақириб , йиғлаб эрига ёлворар , гох эшикка чопар , гох деразага тирмашарди .
Эри эса Сабриянинг додлашига қараб бир зум талмовсираб турдию , куйган қўлини ушлаб кўча давозасига қараб югуриб кетди.....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤50😢28👍12🔥2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍.

28 - қисм

Сабриянинг жони бўғзига келгандек бўлди .
Ҳатто кичгина Умида ҳам уйда олов ёнаётганлигини кўриб йиғидан тўхтаб , қотиб қолди . У ҳам ич ичидан уйда сингилчаси борлигини , воқеанинг бутун даҳшатини ҳис қилмасада нимадир ёмон иш бўлганини билиб жимиб қолди .

Сабрия боягина эрига сув солиб бераман деган челагини олиб келиб деразани тагига тўнтарди .
Устига чиқиб , дераза рахини ушлаб тепага кўтарилишга уринди .

Ваҳима билан танасига куч кириб бир уринишида пахса уйнинг дераза токчасига чиқиб олди .

Уйнинг ичини тутун қоплаган , ҳеч нарса кўринмас .
Сабрия боя эри очган деразанинг иккинчи табақасини ҳам куч билан тортиб очиб оёғини ичгарига олгунича аччиқ тутундан бўғилиб қолаёзди .
Титраб кетди , қисқа вақтда ўзи бўғилди , қизчаси не аҳволга тушдийкин ...

Сабрия уй ичкарисига сакраб тушиши билан оёғи жизз этиб куйди .
У эса ҳеч нарсани сезмасидан қизини ётқизган кўрпача томон тусмоллаб эмаклай бошлади .
Шу чоқ қизча чинқириб йиғлаб юбордию , зум ўтмай овози бўғилиб ўчди .
Сабрия тезроқ ҳаракат қилмаса ўзиям бўғилиб қолиши , қизига ёрдам беролмай қолиши мумкинлигини билиб , тез тез пайпаслаб қизини топди .

Бош томонидан борган экан . Даст кўтариб қўлига олдию эшикка томон ўгирилиб сурилди . Хайрият эшикниям топди . Эшикка суяниб тезгина ўрнидан турди . Оёғининг таги жазиллаб ачишар , бўғилиб ,бўғилиб йўталар , ўзини йўқотиб қўймаслик учун бутун вужуди билан ҳушёр туришга уринарди Сабрия .

,, Ё Аллоҳим эшик зулфини қани энди ,- Сабриянинг миясига аламли ўй урилди .
,, Қизи соғмикин , ҳамма жойи омонмикин ,, .
Топди лаънати зулфинни топди .
Эшикни ланг очдию ташқарига отилди.
Бир қўли билан боласини маҳкам бағрига босиб , иккинчи қўлини ерга тираб чўккалаб йиқилди .

Бу пайтда атрофга анча одам йиғилган.
Қий чув билан шундоққина уйнинг ёнидан ўтган , шарқираб , тўлиб оқаётган ариқдан челаклаб сувни қўлма қўл қилиб ташиб деразадан ичкарига ура бошлашганди .

Кимдир Сабриянинг қўлидан олди .У гарангсиб бошини кўтарди .Худди ҳуши ўзига келгандек бир сесканиб қўлига қаради .
Маҳкам қучиб турган қизини кўрдию бор овозида фарёд уриб юборди ....
---- Болаааам , қизииим .....
Сабрия тинмай боласини силкитар , нима деяётганини ўзи англамасада тинмай дод соларди .

Биров унинг қўлидан болани олмоққа уринди , аммо Сабриянинг чангак бўлиб қотиб қолган қўлларини очолмади .
Кўплашиб қизалоқни онани қўлидан олишди . Челак кўтариб келиб кучи етганича сув ташиб эркакларга ёрдам бераётган аёллардан бири Сабрияни четроққа ўтирғизиб юзига сув сепди , ёшгина келин бир бурчакда мунғайибгина турган Умидани олди .
Иккита ёши каттароқ аёллар тозароқ чойшабга қизчани ётқизишди .
Ҳаммага бақириб иш буюриб юрган сўзи ўктамроқ бир аёл қизчани у ёқ бу ёғини кўриб ,
---- Тирик , тирик қизча тирик ,- деб бақириб юборди .
Унинг сўзлари гўё одамларга жон бағишлагандек бўлди.
---- Ёрдам беринглар , дўхтирга олиб бориш керак . Оёқчалари куйибди қизчани , - аёлнинг сўзидан кейин бир йигит югуриб келиб болани чойшабга енгил ўраб авайлаб кўтардида , катта катта қадамлар билан кўча томон югуриб кетди .
Ортидан қўшни опаси бир аёл билан Сабрияни икки қўлтиғидан олиб суяб турғизиб олиб чиқиб кетишди .

Тумонат одам оловни ўчиришга уринар .
Олов хам бу пайтга келиб анча шашти пасайган эди .
Фалокатни эшитиб етиб келган бир кўнгиллининг машинасига Сабрия ва қизини солиб қўшни опаси ва бояги йигит касалхона томон елдик учиб кетишди .
Ярим йўлга боришганда йигитнинг қўлидаги бола ожизгина инграб овоз чиқарди .
Қўшни опасининг елкасига бош қўйиб гоҳ худ , гоҳ беҳуд кетаётган , куйган оёқларининг оғриғини ҳам сезмаётган , ҳатто оёқяланг Сабрия қизининг овозини эшитиб ҳушёр тортди . Қизига қўл чўзди .
Қўйнига олиб , юзчаларини силади .
---- Кечир қизим , ношуд онангни кечир .
Сани шу кўйга солган номард отанг бўлди жоним боламммм ...

Сабриянинг изтироб билан қилган ноласидан машинадагилар сергакланишди ....
---- Сабрия , жон синглим , бу олов қаердан чиқди ?
Эринг уйда эдими ?
Қўшни опасининг саволидан Сабрия бошини эгди ...

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤51😢20🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💛💛Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
💓💓⏫💓💓💓💓💓💓💓
🕋 МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН.💐💐

🌹Аллоҳим тинчликда ҳадя этган яна бир гўзал тонг муборак бўлсин!

🤲Аллохим, дунёда тинчлик омонлик бўлсин! Ёрдамга муҳтож инсонлар, болаларни, аёлларни, қарияларни, беморларни ўз паноҳингда асрагин!

💓 Мазлумларга ёрдам бер, ёмонларга ўзинг кифоя қилгин 🤲🏻

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤4
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
МУҲИМ: Кўзингиз кўрган ҳамма нарсага ҳам ишонаверманг!

Бугун ижтимоий тармоқларни варақласак, ҳамма бахтли, ҳамма бой, оилалар идеалдек туюлади. Аммо экран ортидаги асл ҳақиқат кўпинча биз кўраётган «чиройли кадрлар»дан бутунлай фарқ қилади.

Нега бу сохталик хавфли?

1. Шукрнинг йўқолиши: Бировнинг ясама бахтига ҳавас қилиб, ўзимиздаги борига ношукрлик қила бошлаймиз. «Нега менинг оилам бундай эмас?», «Нега биз камбағалмиз?» деган фикрлар қалбни кемиради.

2. Риё ва манманлик: Аслида бахт — сукунатни севади. Бахтини кўз-кўз қилиш ортида кўпинча ички бўшлиқ ёки кимгадир исботлаш иштиёқи ётади.

3. Кўз тегиши (Назар): Динимизда ҳам неъматларни ҳаддан ташқари намойиш қилишдан қайтарилади. Ҳасад ва назар инсон ҳаётини издан чиқариши бор гап.

Асл саодат қаерда?

Ҳақиқий бахт — камера объективига қараб кулиш эмас, балки оиладаги самимий меҳр, дастурхон атрофидаги хотиржамлик ва Аллоҳ берган насибага рози бўлишдир. Идеал оила бўлмайди — ҳар бир хонадонда ўзига яраша синов, камчилик ва муаммолар бор. Фарқи шундаки, кимдир буни яшириб, «спектакль» қўяди, кимдир эса борича яшаб, сабр қилади.

Шундай экан, экрандаги «идеал» ҳаётларга қараб ўзингизни камситманг. Сизнинг энг катта бойлигингиз — иймонингиз ва ёнингиздаги яқинларингиздир.

Аллоҳ таоло барчамизга кўринишда эмас, мазмунда гўзал ҳаёт ва содиқ оилавий бахт ато этсин!

✍️Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
❤7👍5
Forwarded from Rasmlar Uz ♥️
🥰🥰🥰😇😇😇🥰

🥰🥰😇🥰 ulguring

FAQAT AYOLLAR UCHUN MAXSUS 💖
TEZ QO'SHILIB OLING ARAB RAQSLARINI TEKINGA ONLINE O'RGANAMIZ
💋

┏━━━━━━━━━━━━━━┓
    彡👉🏻❤️ K I R I SH ❤️👈🏻  彡
┗━━━━━━━━━━━━━━┛


🥳😎🥳😎🥳😎🥳😎🥳😎🥳
https://t.me/gieshalar_siri/42078
https://t.me/gieshalar_siri/42078

Homiy: 🕺LUX BREND OPTOM NARXDA Faqat eng zo'rlari 🕺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Мажлис.
(Реал воқеа)

Куни кеча қўшни маҳаллада эркак вафот этдилар.
Орқаларида аёллари ва икки нафар талаба қизлари йиғлаб қолди.

Жаноза куни ҳовлига одам сиғмай кетди. Марҳумнинг ака укалари , опа сингиллари жудда ўзига тинч , бой- бадавлат инсонлар экан.
Лекин эшитишим бўйича марҳум укалари салгина қўли юпқа , оддийроқ инсон бўлган экан. Катта катта бизнеслари бўлмаган эл қатори инсон бўлган.

Жаназа куни валломат ака укалар эҳсон кунини талашиб кетдилар. Ҳафтани шу куни ман эҳсон қиламан, бошқаси ман пистончи куни масжидга 100 кишига эҳсон бераман.
Бу ерда марҳумнинг опа- сингиллари Рамазон рўза кунларини талашиб кетишди, биринчи куни савоб бўлади ман қиламан, бошқаси 5 куни ман қиламан деб ҳамма жаназага келганларни ўзларига қаратишди.

Бир четта шу машмашаларни кузатиб турган маҳалла каттаси фикр қилди. Кечга ҳамма қариндошларни йиғдилар. Марҳумнинг ака ука қавм қариндошини мажлисга уша ҳонадонга чақирдилар.
Маҳалла отинойиси, масжид домласи ҳам иштирок этишди.

Маслаҳат бўлди! Ҳеч қанақа эҳсон ҳам , марака ҳам, йигирма , қирқ қилинмайди. Ифторни ҳам ҳожати йуқ.
Марҳумнинг икки қизи талаба. Ва улар контрактга ўқийдилар. Ҳаммангиз бўлишиб олиб марҳумнинг икки қизини контрактини тўлаб берасизлар деб талаб қўйди!
Марҳумнинг орзуси қизларини ўқитиб зиё таркатиш бўлган экан, биз тириклар мана шунга ўз ҳиссамизни қўшиш бўлсин.
Ҳаммага мақул бўлди.

Пс: Жигарларни ҳаётлигида қадрига етайлик. Ҳамма бир бирига ғанимат!




📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28🔥8
@Savollar_kanal
23-савол
Таҳоратдан қолган сув

ABDULMUJIYB · 23/11/2015 ·

Ассаламу алайкум! Мен “зам-зам ва таҳоратдан қолган сувни нима ниятда ичса, ниятига етади” деб ўқигандим. Афсуски ҳозир шу маълумотни топа олмаяпман. Бир дўстимга айтсам, манбаасини сўраб қолди. Агар шу гап бор бўлса шу ҳақида маълумот берсангизлар. Илтимос.

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ جَابِرٍ  رضي الله عنه ، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَاءُ زَمْزَمَ لِمَا شُرِبَ لَهُ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَصَحَّحَهُ. وَاللهُ أَعْلَمُ.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир», дедилар».
Ибн Можа, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар. Ибн Ҳиббон саҳиҳ, деган. Аллоҳ билгувчироқдир.
Шарҳ: Яъни замзамни ким нима ниятда ичса, ўша ниятига етишади. Бу ҳақиқатни кўпчилик мухлислар ўз тажрибаларидан ўтказишган. 
Имом Дора Қутний ва Ҳоким келтирган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир. Уни шифо талабида ичсанг, Аллоҳ сенга шифо беради. Уни паноҳ талабида ичсанг, Аллоҳ сенга паноҳ беради. Агар уни чанқоғингни кесиш учун ичсанг, Аллоҳ чанқоғингни кесади. Агар уни тўйиш учун ичсанг, Аллоҳ сени тўйдиради. У Жаброилнинг ишорасидир. У Исмоилнинг ичимлигидир».(“Ҳадис ва Ҳаёт”).
“ал-Мавсуул фиқҳия” китобида : “Ҳанафий ва Шофеъий уламолари таҳорат олувчи идишда таҳоратдан қолган сувни ичишни мустаҳаб деганлар. Бунга Али розияллоҳу анҳунинг “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар” деган ривоятни далил қилганлар. Камол ибн Ҳумом : “Таҳорат олувчи таҳоратидан қолган сувни тик турган ҳолатда, қиблага юзланиб ичади. Хоҳласа ўтириб” деган. Ҳаскафий, Ибн Обидийн ва бошқалар : “Таҳорат олувчи таҳоратидан қолган сувни ичади ва ортидан : Аллоҳим менга шифоинган шифо, давоингдан даво бер, мени заифлик, касаллик ва беморликдан сақлагин – дейди. Мен бу дуони ҳадисларда келганига гувоҳ эмасман, лекин яхши дуо экан.” деганлар. Китобдан иқтибос тугади. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
❤17
Аёл бахти ҳақида...

Розиман,
Бахт бўлса шунинг бариси,
Розиман, муҳаббат бўлса шу туйғу.

Балки, қувончимдан йиғлагандирман,
Балки, зериккандан қочгандир уйқум.

Қилган зардаларинг ширин сўзмиди?
Ёки меҳрмиди — кўнглим тўлмаган.
Менга келтирмоқчи бўлган гулингнинг,
Мавриди бўлмаган, вақти бўлмаган.


Демак, сезмаганман эътиборингни,
Арзимас гапингни олиб юракка.
Сира тушунмайман шунча йил яшаб,
Лойиқ кўрилмадим битта кўйлакка...

Минг йилки, қилмаган хатоларимга,
Сўрашга арзирли узр топмадим.
Фақат англаганим, сенинг олдингда,
Ҳаловат топмадим, ҳузур топмадим.


Ҳар гал чоғланаман кетишга, сўнгра,
Боламнинг қўлини суртаман кўзга.
Афсуски, баъзи бир бахтиёрлар ҳам,
Ишониб яшайди бахт деган сўзга.

Турмуш деганлари шу экан, ойнинг
ўн беши қуёшли, ўн беши тундай.
Нега оғринаман, нега куяман,
Минглаб аёлларнинг тақдири шундай.


Розиман, бахт бўлса шунинг бариси...

Кумуш Ўсарова
❤11
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍

29 - қисм

Сабрия нима десин ....

,, Уйга эрим ўт қўйди десинми ?
Қизимни ётқизиб чиққунимча сигаретини қўлига олган эди десинми ?

Чиқишдан олдин тўхтаб қанча зориллади
,, дадаси болани олдига чекманг шу зормандани ,, - деб .

Бепарво қўл силтаган эри қўлида ёндирган сигаретаси билан ухлаб қолишини Сабрия қаёқдан билсин ....

На оила , на фарзанд қадрини билмаган эри бугун Сабриянинг хонумонига ўт қўйди ...

Шунча сабр қилганлари , эрига инсоф сўраб дуо қилганлари , уй - жойни , рўзғорни бадастир қилиб олгунча чеккан дард аламлари бари зое кетди .

Сабрия кўрпача ёниб келиши натижасида икки оёқчаси тўпиғигача куйган , қип - қизил гўшти чиқиб , зардоби оқиб турган , ўзи оғир азоб ичидаги қизига қараб юрак бағри ўртаниб оҳ уриб юборди ....

Чидолмади мазлумгина ожиза чидолмади ....
Бошини машина ойнасига қўйиб ўксиб , ўксиб йиғлади .
Бутун вужуди титраб , алам , армон билан айтиб - айтиб йиғлади ...

Эндигина 21 - 22 ёшни қаршилаган , аёл бўлиб бахт кўрмаган , бутун ҳаёти изтиробда ўтган мушфиқа Сабриянинг ноласи машинадагиларнинг ҳаммасини йиғлатди .
Ҳайдовчи йигит оғир хўрсиниб рулни муштлаб , муштлаб қўярди .

Қўшни опаси Сабриянинг чакка сочлари оқариб кетганига кўзи тушиб юраги ачишиб кетди .
Сабриянинг ўзидек минг изтиробда елкаси ҳар силкинганида , эгасига қўшилиб фарёд ургандек тўзғиб ётган сочларини йиғиб , рўмолини сиқибгина боғлаб қўйди .

Туман шифохонасида боланинг аҳволи ўта оғир деб баҳоланди .
Биринчи ёрдам кўрсатилиб , махсус тез ёрдам машинасида , катта шаҳарга мутахассислар кўригига юборишга қарор қилишди .
Шу ернинг ўзида Сабрияга ҳам ёрдам кўрсатилиб икки оёғини бинтлаб боғлаб қўйишди . Ҳамширалар юмшоқ оёқ кийим кийдиришди .

Сабрия ўзи билан келган опаси билан зор - зор йиғлаб хайрлашар экан , бўғиқ овозда ўтиниб сўради ,
---- Опажон , Умидам ...
---- Хавотир олманг келин , унга ўзимиз қараймиз , - уни тинчлантириб деди опаси .

Махсус жиҳозланган тез ёрдам машинаси ҳам жисми , ҳам руҳи жарохатланган она болани олиб катта шаҳар сари ваҳимали сурон солиб елиб кетди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
😢41❤28🔥19👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🍂🍂—🍂🍂🍂🍂

⭐️Мехрибонларим,
🍂Пайшанба,  кунингиз
🍂мароқли ўтсин.!

🌸Оиларингизга тинчлик омонлик, дастурхонингизга файзу барокатлар тилайман...!!

🌸Ишлайдиганларга чарчаманг дейман, уйда қолганларга эса куч қувват тилайман...!!!

🌹Биргина яратган эгамнинг сархисобига лойиқ чин инсон бўлайлик...!!!

🌸Бу тонгингиз ва кунингиз хар тонг ва кунингиздан ўзгача тароватли эсда қоларли бўлсин...!!!

🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3🥰1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим саломатмисиз , янги кун муборак .

Қишлоқ тинч , сооокин , маззааа .

Шу боғ тўрида ширин сухбат қуриб ўтиргим келдиююю ...
ишим кўпда 😊

ШАХЗОДАнгиз 😘

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2🕊1
📝ТУҒМАС ХОТИНГА БОҚҚАН БАЛО…

Манзура эри Бобурни ишга кузатгач, балконга чиқди. Ташқарида куз. Уй атрофидаги дарахтлар аллақачон барг ташлабди. Узоқ-яқиндаги машиналар шовқинини айтмаса, деярли жимжитлик ҳукмрон…
У халатининг ёқасини асабий ғижимлаб, бир нуқтага тикилганча узоқ ўтириб қолди. Хаёлига нималар келиб кетмади. Беш йиллик умрини чамалаб чиқди…
Афсус. Ҳеч нарса ўзгармади. Ҳаммаси ўша-ўша. Эрининг чексиз муҳаббати-ю, эркалаб суйишларини ҳисобга олмаса, ҳаётида қизиқарли ўтган кунларнинг ўзи йўқ… Айниқса, қайнонасининг ёқимсиз қарашларини эсласа…
Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглагандай бўлди-ю, Манзура югуриб йўлакка чиқди ва эшикни очди. Яна қайнонаси Меҳри опа экан.
— Вой, нега қоққан қозиқдай туриб қолдингиз, келин? — ҳали ичкарига кирмасдан ўдағайлаб берди у. — Қўлимдаги манави савилни олмайсизми?.. Вой тавба! Вой тавба!..
Манзура ҳар гал қайнонаси билан рўбарў бўлганда негадир ўзини йўқотиб қўяверарди. Билмайди. Ҳарчанд мағрур бўлишга уринмасин, барибир довдираб қолаверади…
— Ассалому алайкум, ойижон! Яхши келдингизми?..
Манзура шоша-пиша қайнонанинг қўлидан халтани олди-да, ошхонага йўналди. Стол устига халтани қўйгач, бир муддат нима қилишни билмай тик туриб қолди. Бу орада Меҳри опа аллақачон меҳмонхонадаги диванда ястаниб ўтирарди.
— Чой дамланг, келин! — ўтирган ерида бақирди у. — Буёққа келаман деб уйда нонуштаям қилганим йўқ…
Манзура югуриб-елиб чой дамлади. Хонтахтага ширинликлар келтириб қўйди.
— Бобур ишдами? — дея сўради Меҳри опа келинига ер остидан ўқрайиб тикиларкан.
— Ҳа, ойижон, ишда.
— Ҳм-м… Сиз-чи?
— М-мен?.. Мен уйдаман…
— Ие, қачонгача уйда ястаниб ўтирасиз ёш нарса? Йиғлаб қоладиган болангиз бўлмаса… Битта ўғлимнинг топганига қараб…
Манзура кутилмаганда ўрнидан туриб югурганича ошхонага чиқиб кетди. Қайнонасининг шу биргина гапи юрагини тешиб ўтаёзди… Бошқаларга ўхшаб гапириб-гапириб ташлаёлмаганидан ўксинди.
— Ҳой келин, буёққа киринг!.. — ўтирган ерида қичқирди Меҳри опа. — Қани киринг-чи!..
Нимаям қилсин? Бу аёлнинг не-не гапларини эшитмади. Ҳаммасига чидади. Чидаёлмай кетган маҳалларда онасига айтиб енгил тортди…
Эҳ, Бобур акасини севмаганда…
Манзура эри кўз олдига келгач, бироз ўзини босди ва яна меҳмонхонага кирди.
— Нима бало, келин, гапим ёқмадими дейман? — пиёладаги чойни қайта-қайта ҳўпларкан, тепасида тик турган Манзурага ўқрайди қайнона. — Мен доим ҳақиқатни гапираман. Ўғлим шўрликнинг тенгқурлари аллақачон боласига суннат қилди. Ҳадемай ўғил уйлашсаям ажабмас…
— Мен нима қилай, ойижон?..
— Нима қилай?.. Э, туғинг!.. Беш йилдан бери Бобурим қийналиб кетди.
— Ихтиёр менда бўлганда аллақачон туғардим.
— Кимда бўлмаса ўша ихтиёр-а?.. Мендами?
— Кимда эканини жуда яхши биласиз.
— Ие, тилингиз чиқиб қоптими? Ҳой келинпошша, сизнинг гапиргилигингиз йўқ, тузукми?!. Олдин икки-учта болани туғиб ташланг, ана ундан кейин тилингизни бир қарич қилинг!..
Манзура бу тахлит гапларни илгари ҳам кўп эшитган бўлса-да, бу сафаргиси жон-жонидан ўтиб кетди. Боши ғувиллаб, лаблари асабий титради.
— Менга қаранг, — деди биринчи маротаба қайнонасининг кўзларига тик боқиб. — менга ҳадеб таъна қилаверманг, хўпми?!. Зўр бўлсангиз, ана, ўғлингиз… Бошқасини олиб беринг! Менам кўчада қолган эмасман…
— Нима?
Меҳри опа кутилмаган гапларни эшитиб беихтиёр ўрнидан туриб кетди. — Нима дединг, қанжиқ?.. Сен ҳали менинг кимлигимни билмас экансан… Ҳали ўғлим келсин, шу гапинг учун қўйдириб, қиз боласини қўйнига солиб қўймасам, Меҳри отимни бошқа қўяман… Вой қанжиқ-ей!.. Вой мегажин-ей!..
— Олиб бер, сассиқ кампир, олиб бер!.. — йиғлаб ётоққа кириб олган Манзура шошилинч кийимларини йиғиштириш асносида алам билан сўзланарди. — Сен бировларнинг уйини бузиб ўрганиб қолгансан… Олиб беравер!..
Хўрланиш, таъналарга ортиқ чидай олмаган Манзура энг керакли кийимларини бир сумкага солиб индамай уйдан чиқиб кетди…
Меҳри опа шу сафар ростакамига ғазаб отига минганди. Манзура кетгач, ўзича ичкариларни йиғиштирган бўлди-да, квартирани ёпиб йўлга отланди.


@ibratli_xayotiy_xikoyalar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤40👍4🔥4😁1
— Мен ҳали сенга кўрсатиб қўяман, қанжиқ! — дея ўзича то бекатга етгунча жавраб борди. — Анави Зулхумор фолбинга бориб ўғлимни сендан совитмасам, қутулмайман шекилли…
Меҳри опа ёши олтмишдан ошган бўлса-да, ҳали кучдан қолмаган. Сочига битта оқ ҳам ораламаган. Пиёда юриш деса, унча-мунчани ортда қолдиради.
Автобусга чиқишниям унутиб Қорақамишдан то Қорасаройгача пиёда кетди. Фолбиннинг уйи ўша томонда эди. Маҳаллаларни оралаб тўппа-тўғри Зулхумор фолбинникини топиб борди.
Дарвозада беш-олтита ўзига ўхшаган кампирлар туришган экан. Ҳовлига кириб бир бурчакка қўйилган ўриндиқлардан бирига ўтириб навбат кута бошлади…
Ниҳоят бошқалар кириб-чиқиб, Меҳри опага навбат етди. Қайнона бошидаги рўмолини ияги билан қўшиб бойлади-да, ясама инқиллаганча фолбин ўтирган хонага кириб борди.
Зулхумор фолбин қирқлардан ошган жувон эди. Кўзлари ўйнаб турарди. Аммо мижозга тик қараб гапирмасди.
— Келинг, опоқи, — дея ўрнидан туриб кўришди у. — қани, тўрга ўтинг!..
— Раҳмат, айланай, менга мана шу пойгак ҳам бўлаверади…
Меҳри опа пойгакка чўкиб фотиҳага қўл очди.
— Омин, илоё ёмонларнинг юзини тескари қилсин!..
— Хўш, опоқи, нима иш билан келдингиз?
— Менми?..
Меҳри опа секин ташқарига кўз ташлаб олгач, давом этди.
— Мен… Э, бир келиним бор. Беш йилдан бери ўғлимнинг бошини айлантириб юрибди. Туғмайди ярамас. Ўғлим бечоранинг бўлса умри ўтиб кетаяпти. Ўзингиз тушунасиз-ку, маҳалла-кўй деган нарсалар бор… Қолаверса, биттагина фарзандим. Мениям невара кўриб, тўйлар қилгим келади…
— Тушунаман, ўрлигай, тушунаман!.. Келинниям бошлаб келмабсиз-да!..
— Ие, уни бошимга ураманми?.. Менга ўғлимни ўша мегажиндан совутиб берсангиз деб келгандим, айланай!.. Болажонимни бошқасига уйлантириб қўймасам бўлмайди.
— Ўғлингиз яхши кўрадими ўша… Келинингизни?..
— Ҳамма гап шунда-да, айланай!.. Яхши кўрмай ҳар бало бўлсин бу ёшлар. Эртасини ўйламайди… Бугуни ўтса бўлди буларга.
Зулхумор фолбин бироз ўйланиб қолди. Меҳри опа унга ер остидан тикилиб қараркан, бу жимликнинг сабабини англагандай бўлди.
— Сўраганингизни бераман, жон синглим! — деди қўлидаги катмонни ғижимлаб. — Пулдан қочадиган аёлмасман.
— Гап пулдамас, опоқи… Кейин гап-сўз кўпаймасмикан деб қўрқаман.
— Сиз қўрқманг! Мана мен турибман! Ўзим ҳаммасига балогардонман…
— Бўпти, нимаям дердим?.. Ҳозир…
Зулхумор ичкари хонага кириб, у ерданқоғоз-қалам олиб чиқди. Ўзича қандайдир дуоларни ўқиб қоғозга арабча сўзларни ёзиб чиқди. Ундан сўнг қўлига оқ ип олди. Яна пичирлаб дуо ўқий-ўқий, бир қарич ипни айлантира-айлантира тугиб чиқди.
— Мана бу «банд»ни ўғлингизнинг кийими ичига билдирмай тақиб қўясиз! — дея икки учи, ўртаси тугун қилинган ипни Меҳри опага тутқазди фолбин. — Чўнтагига солиб қўйсангиз ҳам ҳеч нарса қилмайди. Лекин сездириб қўйманг!.. Манави «эзиб ичди»… Буни билдирмасдан ўғлингизнинг овқатига соласиз. Овқатга қўшиб ичиб юбориши керак… Худо хоҳласа, ичиши билан таъсирини сезасиз, ўргилай!..
Меҳри опа шоша-пиша уларни чўнтагига жойлади-да, катмон ковлай бошлади. Ичидан беш-олтита мингталик чиқариб фолбинга узатди.
— Айланиб кетай, насиб бўлса, албатта тўйга айтаман сизни. Ўзингиз бош бўласиз…
— Айтганингиз келсин!..
Бобур бугун ҳар кунгидан эртароқ уйга қайтди. Йўл-йўлакай дўконга кириб Манзура ёқтирадиган шоколаддан бир қути олди. Сўнгра машинасини елдирганча уйга жўнади…
— Ие, ойи, ассалому алайкум! — эшик очилиб остонада ойисини кўрган Бобурнинг чеҳраси ёришди. — Яхши келдингизми?
— Худога шукр, болам! Ўзинг чарчамай келдингми?
Бобур ичкарига кирибоқ Манзурани қидира бошлади.
— Ойи, келинингиз кўринмайди?
— Э, отини атама ўшанинг! Уйига кетиб қолди аразлаб.
— Нимага? Бекордан-бекорга-я?
— Менминан уришди.
— Йўғ-э!.. Манзура-я?
— Ҳа, худди ўша… Жа бир қарич экан тили…
Бобур тундлашиб йўлакдаги стулга ўтириб қолди. Бир муддат сукут сақлагач, беихтиёр ўрнидан туриб эгнига костюмини илди.
— Ойи, мен бориб уни олиб келаман.



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23👍6🔥3
— Йўқ, буёққа кир! — ўғлининг йўлини тўсди Меҳри опа. — Мени десанг ялиниб бормайсан.
— Нега энди, ойи?
— Керак бўлса ўзи келади.
— Ойи…
— Кир ичкарига! Ишдан чарчаб келгансан. Сенга ўзинг яхши кўрадиган лағмон пишириб қўйдим. Бир коса ичгин!..
— Ойи, келинингизни олиб келмасам бўлмайди.
Бобур қанчалик мағрур бўлмасин, барибир онасининг раъйига қарши иш тутолмасди. Билмайди… Умрида бирор марта ҳам Меҳри опанинг юзига тик қараб гапирган эмас… Лекин… Манзура-чи?..
— Авлодимда ҳали ҳеч ким хотиннинг кетидан ялиниб борганмас. — деди Меҳри опа. — Ўт ичкарига! Овқатинг совиб қолади…
— Бўпти, — итоаткорона ошхонага қараб юрди Бобур. — овқатни ичаман-у, жўнайман…
— Бекорларни бештасини ебсан, бола!.. Қани, уйдан қимирлаб кўргин…
Дуо ёзилган қоғоз аллақачон овқатга аралашиб бўлганди. Меҳри опа ўғлининг ошхонадалигидан фойдаланиб йўлакдаги шкафни очди ва костюм чўнтагига бандни жойлаб қўйди. Шундан кейингина секин ошхонага ўтди.
— Уф-ф… — деди оғир хўрсиниб Бобурнинг рўпарасига чўкаркан. — Қачон одамларга ўхшаб неварамни кўтари-иб юрарканман-а?.. Бу қисир сигир ҳали-вери туғмайди… Сен аҳмоқ бўлсанг, кетидан югурганинг-югурган…
— Нима қилай, ойи, югурмай? — Бобур овқатдан бўшаган косани бир четга суриб Меҳри опага ўгирилди. — Манзурага қолса аллақачон туғарди… Ҳа энди… Худо бериб қолар, намунча шошилавермасангиз?
— Ие, беш йил умринг ўтиб кетди, болам!.. Сен тенгилар аллақачон тўй кўрди… Мундоқ танангга ўйлайсанми-йўқми?
— Тўйнинг эрта-кечи йўқ.
— Бекорларни айтибсан. Мениям бойлаб бериб қўйгани йўқ… Гап тамом. Қўясан ўша қанжиқни!..
— Нима?
— Бошқасига уйланасан.
— Ҳечам-да!
— Кўрасан, сен қўймасанг, ўзим бориб жавобини бериб келаман…
Бобур индамади. Зарда билан хонасига кириб каравотга ётиб олди.
«Ухлашини кутаман. — хаёлидан ўтказди у. — Барибир олиб келмасам бўлмайди… Эҳ, Манзура… Нега менга аввал қўнғироқ қилмади? Индамай кетворгани-чи?.. Мен тирик эдим-ку! Нимага ўйламади?.. Ҳа, ойим бўлар-бўлмас гапларни гапириб хафа қилган бўлса керак. Бўлмаса унча-мунчага кетадиган эмасди… Уф-ф… Жонимгаям тегиб кетди ўзи… Нима қилсам бўлади-а? Буниси онам бўлса, унисини севсам… Бошим қотиб кетди-ку!.. Худойим, нима қилай? Қандай йўл тутсам тўғри бўлади?.. Э, ўлиб кетишмайдими?.. Ҳозир бораман-да, тўйгунимча ичаман…»
Бобур даст ўрнидан туриб йўлакка чиқди. Меҳри опа ваннахонада экан. Эгнига костюмини илди-да, ташқарига ўзини урди…
Манзура уйига келиб ҳам тинчимади. Ойиси Тўлғонойнинг юпатишлари ҳам кўзига кўринмади. Каравотга бурканиб олганча ўксиб-ўксиб йиғлади. Тақдирига лаънатлар ўқиди…
— Ойи, нега мен шунақа туғилганман? — дерди тепасида йиғлаб турган ойисининг қўлларини юзига босиб. — Нега мен таъналар эшитиб яшашим керак?.. Бошқалардан қаерим кам?
— Қўй, болам, куйинаверма! — дерди Тўлғоной қизининг сочларини силаб. — Сени шунчалик хўрлаган бўлишса, бормай қўяқол! Эрсиз қолиб кетмассан…
— Бобур акам-чи? У кишида нима гуноҳ?
— Э, гапирма ўшани!.. Эркак бўлса, битта онасини йўлга олволарди аллақачон. Сени хўрлатиб қўймасди…
— У киши билмайди.
— Мана, қоронғи тушганига бир соатдан ошди. Ишдан келгандир. Сени йўқлигингни кўргандир. Онаси била нгаплашгандир… Оилам деса келарди-да, шу пайтгача!..
— Келади Бобур акам, мана кўрасиз, келади!..
— Келганда кўрамиз.
Тўлғоной зарда билан ташқарига чиқиб кетди. Манзура ёлғиз қолди. Эрининг эрталабки кулиб хайрлашгани кўз олдига келди. У чиқиб кетаётганда Манзура негадир костюмидан тортиб, сира қўйиб юборгиси келмаганди. Наҳотки, сезган бўлса? Наҳотки ҳаммаси тугади? Энди улар бирга бўла олишмайдими?.. Ҳа, онаси қўймайди. Қарши гапира олмайди Бобур акаси… Демак, севгигаям бунчалик қаттиқ ишониб юбориш нотўғри экан-да!.. Шунчаки гап экан-да!.. Тўғри-да, агар севса келарди. Оёғини қўлига олиб келарди. Келмади-ку мана!..
Шу тобда Манзуранинг миясида қаттиқ оғриқ турди. Кўнгли ағдарилиб ваннахонага югурди. Лекин… Етиб боролмади… Икки-уч қадам босган ҳам эдики, беихтиёр боши айланиб полга юзтубан йиқилди…


@ibratli_xayotiy_xikoyalar
❤27
Бобур ташқарига чиқиб машина моторини ўт олдирди-да, бар томон йўл солди.
— Худога шукр-ей, — деди ўзига ўзи кулимсираб. — ғурбатхонадан чиқиб олдимки, буёғи зўр бўлади…
Шу пайт йўлда бир қиз қўл кўтарди. Бобур тўхташни ҳам, тўхтамасликни ҳам билмай иккиланиб қолди. Машина эса, тобора қизга яқинлашиб келарди.
— Нима қилсам экан? — кўнглидан ўтказди у. — Тўхтасамми, тўхтамасамми?.. Бечора қоронғида ёлғиз қолиб кетган шекилли. Тўхтай қолай, савоб бўлар…
Машина рўпарасига келиб тўхтаган заҳоти, қиз бошини ойнадан ичкарига тиқиб сўради.
— Чилонзорга обориб қўйинг, ака!..
— Бўпти, ўтиринг!..
Қиз ўтирди. Машина ўрнидан қўзғолди. Бобур секин ойнадан қизга тикилиб қаради. Келишган, бўянишни ҳам ўрнига қўяркан.
— Ярим соат вақт кетаркан… — ўйлади Бобур. — Олиб бориб ташлайман-у, кейин барга кириб бироз ўтираман…
— Вақтингиз қанақа? — кутилмаганда сўраб қолди қиз.
— Нимайди?
— Сиқилган кўринасиз… Бугун менинг туғилган куним…
— Табриклайман… Нима демоқчисиз?
— Агар вақтингиз бўлса, туғилган кунимни биргаликда нишонласак девдим…
— Шерик йўқми?
Бобур ўзи берган саволдан ўзи уялиб кетди.
— Демоқчиманки, сиз ҳам ёлғизмисиз?
— Ҳа…
Қиз бошини эгиб бирпас жим қолди.
— ёлғизман… Севган йигитим ташлаб кетди…
— Шунақа денг?.. Қаранг-а, тақдиримиз ўхшаш экан…
— Сизниям ташлаб кетдими?
— Шунақа десаям бўлади…
— Унда… Меникига кириб бирга нишонласак, нима дейсиз?..
— Кафега борсак-чи? — сўради Бобур.
— М-майли…
Шайтон ҳамиша одам билан ёнма-ён юриши худди шу ерда маълум бўлиб қолди. Бобурнинг ҳам хаёли бузилди. Қизга билинтирмайгина назар ташлаб оларкан, шу кечани ҳеч қандай ғам-андуҳларсиз ўтказгиси келди.
— Дунёда аёл биттамиди? — йўл-йўлакай хаёлидан кечган ўйлар уни янада жонлантирарди. — Ташлаб кетди деб аза очишим керакми? Агар севса, мени кутиб турарди. Ё қўнғироқ қилиб маслаҳат сўрарди… Энди ўзидан кўрсин…
Бобур машинани Чилонзор яқинидаги кафелардан бирида тўхтатди. Ичкарига киришди. Қизнинг исми Мадина экан. Биринчи қадаҳни танишганлари учун олишди. Кейингиси икковлари ҳам бахтли бўлишлари учун кўтарилди… Хуллас, анча ўтириб қолишди. Мадина ҳам, Бобур ҳам ширакайф бўлиб қолишди…
— Хўш, Бобур ака, энди қаерга борамиз? — сўради қиз кулимсираб. Бобур жавоб бериш ўрнига қизнинг белидан қучоқлади.
— Ҳали айтдинг-ку, сеникига борамиз!
— Бўпти, кетдик!..
Машина ўрнидан қўзғолди. Бобур машинани ҳар доим деярли ҳушёр ҳолда бошқарарди. Бу кеча таваккал қилди. Оёқлари газга қаттиқроқ тиралди. «Тико» елдек учиб шаҳар кўчалари бўйлаб кета бошлади…
Шу пайт кутилмаган ҳодиса юз берди. Аввал йўлидан қора мушук ўтди. Бобур пайқамади. Юз метрлар юргандан сўнг кутилмаганда ён кўчадан бир «Нексия» учиб катта йўлга чиқди… Тормозлар чийиллади…
Афсуски… Бобур вақтида тезликни пасайтиришга улгурмади. Кўз очиб юмгунча икки машина тўқнашиб кетди…
Манзура кўзини очиб атрофга қаради. Негадир ерда эмас, ҳавода муаллақ турар, теварак бўм-бўш, кимсасиз эди. Фақат аҳён-аҳёнда қандайдир беўхшов, бесўнақай қушларгина ҳов наридан учиб ўтиб қоларди…
У бир муддат иккиланиб турди. Ерга тушмоқчи бўлди. Лекин ўртадаги муаллақлик уни пастлашга қўймади.
— Мен қаердаман ўзи? — оҳиста шивирлади Манзура. — Нега ҳаммаёқ жимжитлик?.. Қанақа шаҳар ўзи бу ер?.. Одамлар қани? Ерга кириб кетишганми нима бало?.. Нимага ерга туша олмаяпман?.. ё ўлганманми?.. Йўқ, ўлмаганман. Ўлганимда бу ерларда юрмаган бўлардим… Ҳойнаҳой, туш кўраётган бўлсам керак…
Манзура оёқларини олдинга чўзди.
Ҳа, қимирлаяпти. Юра олаяпти. Гарчи ҳавода бўлса-да, ҳарқалай оёқдан қолмабди…
Қани, нарироқ борсин-чи, балки биронта одам кўриниб қолар. Ўшандан сўраб кўради…
Манзура оёқларини олдинга чўзган сари тезроқ учарди. Шу кўйи беш-олти чақиримлар нари борди. Бир маҳал ўзидан бир чақиримча нарида бир гўдак… Ҳа, оққа ўралган гўдак кўринди. У ҳам Манзурага ўхшаб ҳавода муаллақ турар, жажжи қўлчалари билан нотаниш аёлни ўзига чорларди.



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28🔥3👍2