❤2
Ғоз жўнатсам, патини юлиб олмайсизми-а?
Бир подшоҳ вазири билан қишлоқни айланиб юрса, бир чол ўтин териб юрган экан.
Шунда шоҳ сўрабди: - Ҳа отахон қишнинг совуқ
кунида тинчликми? Отахон: - Тирикчилик шоҳим.
Подшоҳ: - Учни бирга урмаганмидингиз? Қишда ўтин теряпсиз. Отахон: - Учни бирга ургандим,
32 қўймаяптида. Подшоҳ: - 32 дан нечта?
Отахон: - Олтита шоҳим. Подшоҳ: - Мен бир ғоз
жўнатсам, патини юлиб олмайсизми-а?
Отахон: - Майли шоҳим, агар сиз шуни ихтиёр қилсангиз . . . Подшоҳ: - Унда келишдик.
Шоҳ ва вазир саройга қайтишибди.
Вазир уларнинг суҳбатидан оғзи очилиб, шоҳга дебди: Шоҳим сиз боя отахон билан нимани гаплашдингиз-а? Подшоҳ дарғазаб бўлиб, шуни
ҳам билмайсанми, мен сени нега вазир қилиб олиб
юрибман-а? Сенга муҳлат, зеҳнингни ишлатчи
тополармикинсан. Вазир роса, ўйланиб тополмабди ва отахоннинг ёнига борибди ва нима ҳақида суҳбат қилганликларини сўрабди. Отахон айтмабди агар шоҳим айтмаган бўлса, мен ҳам айтмайман дебди. Шунда вазир бир халта тилло
бериб айтишини илтимос қилибди, агар айтмасангиз мени шоҳ калламни олади дебди. Отахон рози бўлибди ва айтибди.
Шоҳ сўради: Учни бирга урмаганмидиз, яъни уч
фаслда қишга тараддуд кўриб олмаганмидингиз, совуқда ўтин теряпсиз деди. Мен: - Кўргандим, лекин 32 қўймаяпти яъни 32 та тиш қўймаяпти, топганимизни ейяпмиз дегандим. Шоҳ айтди:
- 32 дан нечта? Мен айтдим: - 6 та яъни, оилада
6 кишимиз. Шоҳ айтди: - Бир ғоз юборсам патини юласизми деди, яъни менга ҳиммат кўрсатди.
Мен: Бажонидил дедим. Мана подшоҳ ғоз қилиб сизни юборди, Мен патингизни юлдим, яъни сизни тиллаларингизни шу гаплар эвазига олдим деб кулибди. Вазир бу бўлган ишлардан қойил қолибди ва секин ортига қайтибди.

❤27😁13👍12🔥5
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
30 - қисм .
Шаҳарлараро катта қатнов йўлига тушган тез ёрдам машинаси огоҳлантирувчи сигналини ўчириб бир маромда олға интилиб кета бошлади .
Махсус тиббиёт машинасининг беморлар учун мўлжалланган каравотида Сабрияга жой берилган , ёнида эса кичгина махсус каравотчали ускунада , кислородга ва махсус юрак ритми апаратига уланган қизчаси Гулбаҳорни ётқизиб олиб кетишарди .
Сабрияга бошидан кечирганларининг бор даҳшати , азоби , оғриғи энди сезилди .
Жисмидаги қаттиқ оғриқ ва руҳий сиқилишдан яна йиғлай бошлади .
Шифокорлар унинг аҳволини тушуниб оғриқсизлантирувчи ва тинчлантирувчи укол қилишди .
Ожизгина инграб йиғлашлари охири хўрсиниққа уланиб кетган Сабрия ва ниҳоят бир оз тинчиб ухлаб қолди .
Ҳайдовчи ва икки шифокор бу ёшгина муштипар аёлнинг бошига тушган кўргиликлардан ачиниб секин секин ўзаро сухбатлашиб кетишди .
Йўлнинг ярмига етмаси тўсатдан қизчага уланган апарат баланд паст безовта чийиллай бошлади ...
Икки шифокор ҳам шошиб қизчанинг олдига ўтишди .
Текширувлар қизчанинг уйқудан уйғонганлигини эҳтимол қорни очганлигини кўрсатарди . Юрак ҳам нормадан тез урар , милтираган кўзчаларини очииб , юмиб , қўлчаларини силкитиб илтижо қилгандек безовталанарди .
Шифокорлар зудлик билан ёрдам кўрсатишди .
Ухлатувчи ва озиқлантирувчи муолажа қилишди .
Ёшроқ шифокор йигит тинмай қўлини чўзаётган қизчани қўлларини кафтини орасига олиб силаб сийпалади .
---- Ширин қиз , яхши бўлиб кетасан хали ,- деб эркалаб бурнини чимдиб қўяркан , олти , етти ойлик гўдакнинг мижжаларидан ёш сизиб чиққанини кўриб ўзининг ҳам кўзлари ёшланди ,
,, ойлик чақалоқларда ҳали кўз ёш бўлмаса керак эдику , миттигина жони қаттиқ азобдалигидан кўзларидан ёш чиқдия , - деб ўйлади у изтироб билан ...
Сабрия қизининг безовталигини сезмади . Укол таъсирида чуқур уйқуда эди у .
Шаҳарга яқинлашавериб , тирбанд йўлга тушганликлари сабабли яна огохлантирувчи сигналини қўшган тез ёрдам машинаси тезлигини оширди .
Шу пайтда чақалоқда яна безовталик бошланиб ускуна ваҳимали чийиллай бошлади .
Шифокорлар билан бирга Сабрия ҳам даст ўрнидан туриб қизига қаради .
Қизчанинг ранги қизариб , кўз қорачиқлари тепага қараб кетганди .
Шифокорларнинг бири машина ратсияси орқали тинмай касалхона билан боғланиб гаплашар , мутахассисларнинг маслахатини олишга ҳаракат қилар . Иккинчиси эса муолажа қилиб гўдакка ёрдам беришга уринарди .
Сабрия юрагини чангаллади ,
---- Қизим , жоним болам , чидагин , ман учун чидагин боламмм , мани азобларга ташлаб кетма қизиммм , - хўнграб юборди у .
---- Ойиси тинчланинг болайиз яхши , - ўзлари ҳам шошиб , хавотир билан муолажага киришган ,
,, ё Аллоҳим ўзинг мадад бер , ўзинг асра ,, - деган дуони тинмай айтаётган шифокорнинг таскин берувчи сўзи билан бирга ускуна овози бир маромга тушиб чақалоқ аҳволи яхшиланаётганини билдирди .
Хотиржам тин олган шифокорлар пешона терларини артиб бир бирига мамнун қарашди .
Сабрия эса чуқур хўрсиниб кўзларини артди .
Манзилга етиб келиб , шифохонанинг болалар бўлими эшигигача келган машинага тайёр турган ходимлар ғилдиракли аравача ва каравотни олиб келишди .
Вазиятдан хабардор қилинган болалар шифокорлари , жаррох ва бошқа ходимлар чақалоқни тезликда жонлантириш бўлимига олиб кириб кетишди .....
Аравачада ортидан олиб келинган Сабрия воқеаларни идрок қилолмайдиган даражада тушкунликка тушиб , бир нуқтага термулиб қолган эди .
---- Онаси , онаси , - ҳамширанинг секин туртиб чақирувига бошини кўтариб қарадию кўз олди қоронғулашиб ҳушини йўқотди .
Боши секин қийшайиб , бир қўли пастга осилиб қолди ....
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
https://t.me/shahzodangizdan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤39😢17🔥13👍9
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍
31 - қисм .
Сабрия кўзини очганида деразадан оппоқ тонг отиб келарди .
Ғира шира ёруғда ёнидаги каравотда оппоқ халатини ечмасдан дам олишга ётган ҳамширага кўзи тушди .
Салгина қимирлаган эди оёқларида симмиллаган оғриқ турди .
Шундагина Сабрия бошига тушган кўргуликларни эслади .
---- Қизим , қизим , - устига ёпилган чойшабни шарт олиб ташлаб ўрнидан туришга ҳаракат қиларкан хирқироқ овозда тинмай қизимларди .
Унинг шарпасига уйғонган ҳамшира тезда туриб Сабрияни ушлади . Ётинг синглим , сизга юриш мумкинмас .
Сабрияни мажбур жойига ётқизиб шифокорни чақириб келишга кетди ҳамшира .
Шифокор аёл хотиржам юриб келиб Сабриянинг каравотини четига ўтирди .
--- Онажониси йиғламанг ҳаммаси яхши . Қизингиз тинч ухлаяпти . Сизга йиғлаш , сиқилиш мумкин эмас . Сиз энди 3 киши учун ҳам ўзингизни асрашингиз керак .
Ҳиққиллаб йиғисини тўхтата олмаётган Сабриянинг хаёли қизи Умидага кетди .
,, Онаси уни олиб кетдими экан . Эри қаёқда юрибдийкин ,, .
Унинг хаёлларини сезганидек
--- Уйдагиларингиз кечаси билан етиб келишди . Ташқарида сизни , қизчамизни уйғонишингизни кутишяпти , - деди шифокор жилмайиб .
Сабрия шифокорга ҳайрон қаради .
--- Ким келди .
--- Ота - онангиз , қайнотангиз , эрингиз келишди .
Ҳадемай қизингизни шифокори киради олдингизга .Ундан олдин уйдагиларингиз билан кўришиб олинг .
Сабрия бош силкиб қўяр экан ,
--- Ҳамшира манга қараб юборсин ,- деди ийманибгина .
Сабрия яна ўрнидан турмоқчи эди , ҳамшира келиб уни қайтарди .
--- Сизга ўзим ёрдам бераман , ўрнингиздан қимирламанг . Оёқларингиз билан юришингиз мумкин эмас . Шундоқ ҳам анча сиқилганингиз ҳомилага ёмон таъсир қилган . Яна йиқилиб тушиб болага зарар етказиб қўйманг .
---Нима , ҳомила , бола ...
Сабрия ҳуши бошидан учгудек ҳайрон бўлиб , кўзларини катта катта очиб ҳамширага қаради .
---Ҳа онажониси сиз ҳомиладорсиз . Бу қизчангизни яхши қилиб , оёққа турғизиб олгунингизча ўғлингиз ҳам туғулади .
---Нима , ўғил ...
Сабриянинг қаттиқ чиққан овозига ярқ этиб қараган ҳамшира унинг ранги оқариб , титрай бошлаганини кўриб кўп гапириб юборганини тушундию қўрқиб кетди .
---Сизга нима бўлди синглим , ҳозир ҳозир дўхтирни чақираман .
Ҳамшира югуриб чиқиб кетди .
Боягина келиб кетган шифокор яна кириб келди .
--- Нима бўлди синглим .
--- Дўхтир , ман ҳомиладорманми ?- Сабрия сўзини охирига етказмаси томоғига йиғи тиқилиб бўғилиб қолди .
--- Ҳа синглим , нега хафа бўласиз , буни нимаси ёмон . Ҳомила 6 ҳафталик , ўғил бола . Қизчангиз ҳам яхши бўлиб кетади , буниси туғилгунича ,- шифокор Сабриянинг қўлидан тутиб таскин берди .
--- Ахир мани катта қизим ҳам борку ,- баттар ҳиққиллади Сабрия .
--- Ҳаммаси ўз йўлида катта бўлади , - шифокор Сабриянинг кичик жуссасига ачиниб қарасада , ҳозир беморини тинчлантиришни муҳим деб билди .
Ҳамширанинг ёрдами билан бир оз ўзига келиб олган Сабрия беҳолгина ёстиққа суянди .
Ҳамшира чиқиб кетиши билан рўмолининг учини оғзига босиб олган онаси кўзлари қизариб кириб келди . Ортидан отаси кўринди .
Онаси билан йиғлаб кўришаётган қизига қараб юраги эзилди .
Ўзи шундоғам жуссаси кичгина , озғингина қизи бир бурда бўлиб қолибди ...
----Ассалому алайкум отажон , паст овозда шивирлаган Сабрия кўз ёшлари дарё бўлиб , уятни ҳам унутиб отасига қучоқ очди .
Қизи илк бор бағрига отилган ота аввалига шошиб қолди ...
Кейин эса ўзи хам меҳр билан биринчи бор қизини маҳкам бағрига босди .
Ҳаа , 22 ёшигача шу отасининг ори ғурури деб бутун ҳаётини яшаб қўйган қизини туғулганидан бери биринчи марта қучоқлади отаси .
Қизини қучоқлаб турар экан унинг болалиги кўз олдига келди . Сочлари қирқ кокил қилиб ўрилган , жамалаклар тақилган қизалоқ . У отасига қараб бирор марта югурмасди .
Доим қовоқ уйиб юрадиган , жахлдор отасидан ҳайиқарди .
Ёлғиз қиз бўлиб бирор марта отасига эркалик қилмаган эди .
Ҳозир бағрига бош қўйиб ўксиб ўксиб йиғлаётган қизини ўша болалигига қайтиб қолишини шунчалик истардики , отаси ...
Қизини сочларини силаб турар экан афсусдан юраги ачишиб , кўзидан шошқатор ёши оқиб соқолини ҳўл қилди ....

❤59😢43👍4🥰4🔥2
Forwarded from 100% Ҳақиқат👇👇👇👇
💋МУНИСА РИЗАЕВАнинг Телеграмдаги Шахсий Канали очилибди тез қўшилволамиз🤗💐
— 📰 Янгиликлар —
— 🗞 Интервиюлар —
— 🎼 Mр3лар —
— 💿 Kлиплар —
— 📷 ФотоСуратлар —
🚷Оилавий Эри билан Видеолар Расмлар
😍Хаммаси Бизда👇
https://telegram.me/joinchat/Hi12HIVY7280MDZi

❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣9️⃣. 0️⃣9️⃣. 2️⃣😀2️⃣6️⃣
🌤 Ассаламу алайкум энг яқин инсоним!
БУГУНГИ бошлаган кунингиз
Ҳайрли ва файзли кун бўлсин!!!
🌺🍃 БУГУН
1️⃣9️⃣ - СЕНТЯБРЬ
ШАНБА куни.. 💥💥💥💥
🌹🌸 Бугунги кун
🌹🌸 ризқингизга
🌹🌸 барака
🌹🌸 кўпдан
🌹🌸 кўп
🌹🌸 омад
🌹🌸 бахт
🌹🌸 уйингизга
🌹🌸 тинчлик
🌹🌸 тотувлик
🌹🌸 соғлик
🌹🌸 олиб келсин.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌤 Ассаламу алайкум энг яқин инсоним!
БУГУНГИ бошлаган кунингиз
Ҳайрли ва файзли кун бўлсин!!!
🌺🍃 БУГУН
1️⃣9️⃣ - СЕНТЯБРЬ
ШАНБА куни.. 💥💥💥💥
🌹🌸 Бугунги кун
🌹🌸 ризқингизга
🌹🌸 барака
🌹🌸 кўпдан
🌹🌸 кўп
🌹🌸 омад
🌹🌸 бахт
🌹🌸 уйингизга
🌹🌸 тинчлик
🌹🌸 тотувлик
🌹🌸 соғлик
🌹🌸 олиб келсин.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👍1
Forwarded from BLOGERLAR BEKATI (А+D)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
𝗕𝗼𝗹𝘀𝗵𝗶𝗺𝗲𝗿𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗼𝗽𝘁𝗼𝗺 𝗷𝗼𝘆𝗶𝗻𝗶 𝘁𝗼𝗽𝘁𝗶𝗺
Бек барака 9 қатор 437, дўкон
Reklama xizmati: 7 yillik tajribaga ega admin @made_Durdona
𝓑𝓲𝔃𝓵𝓪𝓻 𝓫𝓲𝓵𝓪𝓷 𝓱𝓪𝓶𝓴𝓸𝓻𝓵𝓲𝓴 𝓺𝓲𝓵𝓲𝓫 𝓪𝓭𝓪𝓼𝓱𝓶𝓪𝔂𝓼𝓲𝔃
https://t.me/+zFtQeRmcCfhmYzAy
https://t.me/+zFtQeRmcCfhmYzAy
HOMIY kanal:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадрли баланд қадрдонларим .
Ҳамма яхшими .
Тинч тотув , соғу саломат юрибсизларми .
Юртимиз тинч , осмонимиз мусаффо , Алҳамдилуллоҳ .
Инсон яшар экан орзу умидларини фарзандларида кўрсам дейди .
Қиз узатсам , ўғил уйлантирсам , элга ош берсам дейди .
Биз ҳам уйимизда ўтганларни , ота оналаримизни йўқлаб дуойи фотиҳалар қилдик .
Туғулган қишлоғимизда элга ош бериб фарзандлар бахтини тилаб , улуғлардан дуолар олиб ва ниҳоят Тошкентга қайтяпмиз .
Ман билан ғойибона бўлсада дилдан бирга бўлганлар , ширин тилаклар билдирганлар , яхши ниятлар қилганларга катта раҳмат , миннатдорман ҳаммаларингиздан.
Саломат бўлинг , хонадонингизда кетма кет тўйлар қилинг , болаларингиз бахту камолини кўриб юризлар .
Соғинч дилда , ширин сўзлар тилда , аммо мошина силкиниши элитди , чарчоқ энди сезилди , кўзим юмилиб кетяпти ....😊
Ҳаммага хушкайфият тилаб ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘 .

❤27👍1
#бахт_лаҳзаларда
Бола онасини қучоқлаб, кўзларини юмиб, маза қиляпти...
Кечқурун онасининг пинжига кирганда, димоғига кираётган она исини охиригача сипқоради. Онасидан қанақа ширин ҳидлар келадики, икки кун олдин пиширган пирогининг ҳам хиди келяпти...
🍀
Қўли юпқа жиянига бир тўда кийимлар берди. Қизчасига ҳам. Жияни дарров кийимларини алмаштириб чиқди. Қизчасининг ҳам устига ҳадя кийимларни кийдирди.
Энди ўзи жилмайиб ўтирибди, телевизордаги сериалда Мустафо исмли шаҳзода ўляпти, кимдир йиғлаган, кимдир юраги дош бермай ўрнидан туриб кетган, кимдир юраги тўрт пора бўлса-да экрандан кўз узмай ўтирибди.
У жиянига қаради, ҳалиям қизчасининг ярашиқли кийимларини томоша қилаётган экан.
Қизалоқнинг эса кўзи унда, кўзлар тўқнашиши билан "яҳмат" деб қўлчасини кўксига қўйиб жилмайди...
🍀
Аёлига атаб гул ва шоколад олиб келди. Чой қўйиб, иссиқ чой билан шоколадни еб бошлашди.
Аёли шоколадни аввал қутисидаги ҳамма ёзувларни ўқиб чиқди, грузинларнинг ёзувини ўқий олмади ҳисоб, кейин "Бельгия шоколадлари энг яхшиси эканлигини ва унга жуда ёқишини" айтиб ўтиб кетди.
Ўзи ҳам қутини қўлига олди: шоколад Бельгияники экан...
Кейин гул мақталди. Аёли "гул сўлиса саватига сунъий гулларни солиб қўйса бўларкан" деди...
Гуллар сўлигач, айтганидек сунъий гуллар билан саватни тўлдириб шкаф тепасига қўйиб қўйди...
Сўнгсўз:
Бахт аслида лаҳзалар бағрида бўлади. Уни кимдир соатларга, кунларга, ойларга довур етказиб яшайди. Хатто бир умрга етказадиганлар ҳам топилади!
Ҳаётда кимгадир бахт берувчилардан ёки умид улашувчилардан бўлинг!
©️Ummu Zaynab Ummu

❤23🔥4
Forwarded from Keep Media News
Azizlar Sizga Mp3lar kerakmi?
Marxamat tanlab ustiga bosing👇
Biz orqali Quyidagilarni yuklab olishingiz mumkin:
════════════════════
• TikTok belgisiz video;
Qo’shiq matini va audiosi
════════════════════
🎼🎵O'ZBEKCHA Taronalar 2026
════════════════════
🎼🎵AZERCHA Taronalar 2026
════════════════════
🎼🎵TURKCHA Taronalar 2026
════════════════════
🎼🎵RUSCHA Taronalar 2026
════════════════════
🎼🎵ZARUBEJ BASS Taronalar 2026
════════════════════
🎼🎵ARABCHA Taronalar 2026
════════════════════
🎼🎵TIK TOK XIT MP3LARI
════════════════════
🎼🎵MP3ga Buyurtma Berish
══════════════
• Instagram - stories, post audio bilan
══════
☝️BIZDA YOLG'ON YO'Q KIRIB KO'RING YOQMASA CHIQIB KETAVERASIZ

Сизнинг нурингиз бутун оламни ёрита олмас, аммо ўз йўлингизни ёрита олади!😊
Хайрли кеч нурлилар!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Хайрли кеч нурлилар!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥2❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ижод аҳлининг самимий , меҳрли , дилга яқин инсонлари .
Опаларим , сингилларим , юзи нурли сўзи дурли аяжонлариму , ояпажонларим .
Ҳамма яхшими , уй ичилар тинчми .
Манга ўхшаб мазза қилиб ухлаб турдингизми .
Бомдоддан кейинги уйқуни келган жойидан давом эттириб юборувдимуу , кўчага ўйнагани чиққан болажонлар қулоқ миямни пармалашди , қий чув қилиб .
Ҳа омон бўлгурлар , уйингга буғдой тўлгурлар деб ноилож турдим .
Бир пиёла қайноққина чой билан ўзига келиб , югуриб елиб кетган она момоларимиз .....
Биз етти уруғимиз қилмаган ишни қилиб , бемаза кофени дамлаб олиииб , эзилииб ўтириб майдалаб ичамиз .
Хуллас ҳаёт қайнаган
мехнат қучоғига кеттик .
Кунингтз хайрли ўтсин азизларим ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘 .

❤9👍7🥰2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍.
32 - қисм .
Сабрия йиғлаб йиғлаб чарчади .
--- Кечиринг отажон , - дедию беҳол ёстиққа суянди .
--- Умидага уканг билан келин қараяпти , хавотир олма , у яхши . Гулбаҳор ҳам тузалиб , бу ердан чиқсангиз уйимизга олиб кетаман қизим .
Энди хўрланиб яшамайсан , ҳаммасига қўл силтадим , дўстимгаям .
Энди сани ўзим ҳимоя қиламан , ажрашасан эринг билан , уйимизга кетамиз .
Ҳаммаси яхши бўлади қизим ,- деди отаси қизининг юзига тушган сочларини қулоғини ортида ўтказиб қўйиб .
Сабрия отасининг иқрори ва сўзларига синиққина жилмайиб қўйди , хаёлидан эса ,, энди кеч , отажон ,, деган сўз ўтди ...
Шу пайтда чақалоқларнинг шифокори кириб қолди .
Ота онанинг саломига алик олиб Сабрияга яқинлашиб стулга ўтирди .
--- Яхшимисиз онажониси . Бизнинг полвон қизимиз зўр , оператсия муваффақиятли ўтди .
Сиз ким бўласиз ,-- деди шифокор отага юзланиб .
--- Отасиман , бу эса онаси ,- шошиб жавоб берди ота .
--- Қайнотаси , эри қани , - отага синовчан тикилди шифокор .
--- Ташқарида эди улар .
--- Чақиринг .
Бир оздан сўнг Сабрияни қайнотаси , отаси ва уларнинг ортидан елкаларини қисиб , мунғайиб турган эри кўринди .
--- Сабрия қайнотасига эшитилар эшитилмас салом бердию , эрига қайрилиб ҳам қарамади . Шарпасини илғагандаёқ кўз олдига деразадан ошиб қочаётган эри кўриниб алам , нафратдан кўзи жиққа ёшга тўлди .
Шифокор ҳаммага қарата мурожаат қилди .
--- Куйиш жароҳати билан келган 6 ойлик гўдакнинг жароҳати чуқур . Керак бўлса ўта хавфли деб айта оламан . Унга энг биринчи ёрдамни кўрсатиб , биринчи жаррохлигини ўтказдик .
Яна бир маротаба жаррохлик оператсиясини қилиб яна ёрдам берилса кейин жарохат тўлиқ битиб кетади .
Шифокорнинг сўзларидан кейин Сабриянинг онаси пиққиллаб йиғлай бошлади .
Қайнотаси бошини эгиб турар , эри ер остидан гоҳ қайнотасига , гоҳ Сабрияга қараб , қараб қўяр , шифокорнинг гаплари худди унга таалуқли эмасдек бефарқ кўзлари йилтирарди .
--- Лекин тўғрисини айтиб қўяй , қизчанинг чап оёғи оқсайдиган бўлиб қолади . Чунки жарохат чуқурлигидан товонни эритиб юборган экан .
--- Йўўўўқ , йўўқ , - шифокорнинг бу сўзларини эшитиб Сабрия ўкраб юборди .
Тинмай қўлини ,, йўқ ,, деб силкитиб ўртаниб йиғлай бошлади .
,, Қандай чиройли , ширингина , гулдек қизи бор эдия . Нафсингга ўт тушсин , сигарет чекмай ҳар бало бўлгур ,,
Сабрия биринчи маротаба эрини ич ичидан қарғади .
Чексиз нафрат билан эрига тик қаради .
Унинг нигоҳларидаги ёвуз нафратини сезган эри , чўчиб бошини эгиб олди .
---Шифокор Сабрияга бир оз тасалли бкриб , ҳамшираларга тинчлантирувчи муолажалар буюриб чиқиб кетди .
Қайнотаси Сабрияга узрли нигоҳлари билан қаради ,
--- Қизим кўргулик эканда , сабр қилинг . Гулбаҳор яхши бўлиб кетади ҳали .
Сабрия бошини кўтармади .
Унинг ўрнига онаси жавоб берди ,
---- Шу кўргуликларингизни бошимизга ёғдирган ўғлингиз ўзингизга сийлов .
Сабрия қизларини олиб уйимизга қайтади .
--- Дўстим , аёлинг нима деяпти , ахир иккита бола отасиз катта бўладими .
--- Қўйе дўстим дема , болаларни шу пайтгачаям отаси боқаётгани йўқ эди .
Бу ёғига ҳам Сабриянинг ўзи катта қилаверади болаларини .
--- Қуда , - дўсти қўлини силтаганини кўриб қайнотаси Спбрияга юзланди ,
---- Келин ўзинг бир нарса дегин .
Сабрия қайнотасига аянчли нигоҳда қараб , отасига мурожаат қилди .
---- Отажон қайнотам тўғри айтадилар ман 3 болани тирик етим қилолмайман .
Аслида ота деган номга нолойиқ бўлсада , шу бемеҳр , бадхулқ одам уларнинг отаси .
Сабриянинг сўзини эшитиб эрининг кўзи катта катта очилди , бир нарса демоққа ҳадди сиғмай яна бечорадай елкасини қисиб ерга қаради .
Сабриянинг сўзларини тушуниб қолган онаси шошиб қизининг олдига келди ,
--- Сабрия , сен ...
--- Ҳа онажон яқинда учинчи набирангиз туғулади . У отаси ва қайнонам истаганидек ўғил .
Балки энди оталиги эсига тушар куёвингизни .
Сабриянинг отаси асабий ер тепиниб деразани олдига борди , яна шахт билан Сабрияни олдига келди ,
--- Йўқ , бас қизим . Одам бўлмагани учта боласи бўлсаям одам бўлмайди .
Уйимизга кетамиз .
--- Кечиринг отажон , ман бундай қилолмайман ....

❤33😢10🔥8👍5
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
33 - қисм .
Қайнотасига жон кирди , дадиллашиб келинига юзланди .
---- Баракалла келин , тўғри ўз уйингизга борасиз . Сизлар боргунингизча ман уйингизни яхшилаб таъмирлаб қўяман .
Ёниб кетган нарсаларингизни ҳам олиб бераман , - қайнотаси шошиб , шошиб гапириш асносида ўғлини тирсаги билан туртди .
Отасига анқовсираб қараган ўғил Сабрияга қараб бир қадам босди .
---- Гулбаҳорни яхшилаб даволатамиз . Кейин сизларни ўзим олиб кетаман , - эрининг ёқимсиз овозини эшитиб Сабрия юзини терс ўгирди .
---- Сиз овқатланиб олинг келин , - вазиятни юмшатиш учун гапни бурди қайнотаси .
Биз ташқарида бўламиз .
Эркаклар чиқиб кетиши билан онаси боя ҳамшира қўйиб кетган патнисдаги овқатни Сабриянинг олдига сурди .
---- Ол қизим , овқатингни ич . Кел ўзим ичириб қўяман .
Овқатланиш вақтида Сабриянинг онаси яна уни уйга қайтишга ундади .
---- Йўқ она , - Сабрия бошини эгди .
Шу тақдир , шу қисматни манга ўзларингиз раво кўрдингиз .
Мани битта ўзим сиғмаган уйингизга 3 та болам билан тўрт киши бўлиб бориб қандай сиғаман . Ман розиман , қадаримга розиман , - алам билан хўрсиниб йиғлаётган қизига қараб онаизорнинг елкалари чўкди .
Унсиз тўккан кўз ёшлари қўлидаги косага томди .
Униққангина кўйлагини устидан эскироқ нимча кийган , шерст рўмолининг куя еган жойлари тешик тешик , оёғида оғир калиш қунишибгина турган муштипаргина онасига қараб Сабрия баттар эзилди .
Онасининг қўлидаги косани столча устига олиб қўйиб онасига ,
---- Қўйнингизга ётай , она , - деди жилмайиб .
Каравотининг бир четига ёнбошлаган онасининг елкасига бош қўйиб бир қўли билан онасини қучиб олди .
---- Онажон , сиз ҳеч ҳам ўйланманг . Пешонамда борини кўраманда . Бунақа қисмат кўп аёлларнинг бошида борку .
Кечиринг онажон , сизларга таъна қилишга мани ҳаққим йўқ .
Манга ҳаёт бериб , боқиб , ўстирган ота онамга таъна қилишга мани ҳаққим йўқ. Сизлар мани борлиғимсизлар . Мани дуо қилиб юрсангиз бўлди .
Ман курашаман онажон , уч болам учун , катталарнинг касрига қолган бегуноҳ Гулбаҳорим учун курашаман онажон , курашаман ...
Онасининг бағрида ҳам ўзига , ҳам онасига таскин бериб сўзланиб ётган Сабрия қачон ухлаб қолганини сезмай қолди .....
давоми бор....

❤54😢20🔥10👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олимларнинг аниқлашича, кўпроқ от миниш эркак кишининг саломатлиги учун фойдали экан.
Ҳурматли эркаклар, саломатлигингиз ҳақида ҳам қайғуринг. Ушбу видеодаги отларни маза қилиб минганга нима етсин... Гап отлар хақида кетябти.

❤11🔥1