This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣9️⃣. 0️⃣9️⃣. 2️⃣😀2️⃣6️⃣
🌤 Ассаламу алайкум энг яқин инсоним!
БУГУНГИ бошлаган кунингиз
Ҳайрли ва файзли кун бўлсин!!!
🌺🍃 БУГУН
1️⃣9️⃣ - СЕНТЯБРЬ
ШАНБА куни.. 💥💥💥💥
🌹🌸 Бугунги кун
🌹🌸 ризқингизга
🌹🌸 барака
🌹🌸 кўпдан
🌹🌸 кўп
🌹🌸 омад
🌹🌸 бахт
🌹🌸 уйингизга
🌹🌸 тинчлик
🌹🌸 тотувлик
🌹🌸 соғлик
🌹🌸 олиб келсин.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌤 Ассаламу алайкум энг яқин инсоним!
БУГУНГИ бошлаган кунингиз
Ҳайрли ва файзли кун бўлсин!!!
🌺🍃 БУГУН
1️⃣9️⃣ - СЕНТЯБРЬ
ШАНБА куни.. 💥💥💥💥
🌹🌸 Бугунги кун
🌹🌸 ризқингизга
🌹🌸 барака
🌹🌸 кўпдан
🌹🌸 кўп
🌹🌸 омад
🌹🌸 бахт
🌹🌸 уйингизга
🌹🌸 тинчлик
🌹🌸 тотувлик
🌹🌸 соғлик
🌹🌸 олиб келсин.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👍1
Forwarded from BLOGERLAR BEKATI (А+D)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
𝗕𝗼𝗹𝘀𝗵𝗶𝗺𝗲𝗿𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗼𝗽𝘁𝗼𝗺 𝗷𝗼𝘆𝗶𝗻𝗶 𝘁𝗼𝗽𝘁𝗶𝗺
Бек барака 9 қатор 437, дўкон
Reklama xizmati: 7 yillik tajribaga ega admin @made_Durdona
𝓑𝓲𝔃𝓵𝓪𝓻 𝓫𝓲𝓵𝓪𝓷 𝓱𝓪𝓶𝓴𝓸𝓻𝓵𝓲𝓴 𝓺𝓲𝓵𝓲𝓫 𝓪𝓭𝓪𝓼𝓱𝓶𝓪𝔂𝓼𝓲𝔃
https://t.me/+zFtQeRmcCfhmYzAy
https://t.me/+zFtQeRmcCfhmYzAy
HOMIY kanal:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадрли баланд қадрдонларим .
Ҳамма яхшими .
Тинч тотув , соғу саломат юрибсизларми .
Юртимиз тинч , осмонимиз мусаффо , Алҳамдилуллоҳ .
Инсон яшар экан орзу умидларини фарзандларида кўрсам дейди .
Қиз узатсам , ўғил уйлантирсам , элга ош берсам дейди .
Биз ҳам уйимизда ўтганларни , ота оналаримизни йўқлаб дуойи фотиҳалар қилдик .
Туғулган қишлоғимизда элга ош бериб фарзандлар бахтини тилаб , улуғлардан дуолар олиб ва ниҳоят Тошкентга қайтяпмиз .
Ман билан ғойибона бўлсада дилдан бирга бўлганлар , ширин тилаклар билдирганлар , яхши ниятлар қилганларга катта раҳмат , миннатдорман ҳаммаларингиздан.
Саломат бўлинг , хонадонингизда кетма кет тўйлар қилинг , болаларингиз бахту камолини кўриб юризлар .
Соғинч дилда , ширин сўзлар тилда , аммо мошина силкиниши элитди , чарчоқ энди сезилди , кўзим юмилиб кетяпти ....😊
Ҳаммага хушкайфият тилаб ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘 .

❤27👍1
#бахт_лаҳзаларда
Бола онасини қучоқлаб, кўзларини юмиб, маза қиляпти...
Кечқурун онасининг пинжига кирганда, димоғига кираётган она исини охиригача сипқоради. Онасидан қанақа ширин ҳидлар келадики, икки кун олдин пиширган пирогининг ҳам хиди келяпти...
🍀
Қўли юпқа жиянига бир тўда кийимлар берди. Қизчасига ҳам. Жияни дарров кийимларини алмаштириб чиқди. Қизчасининг ҳам устига ҳадя кийимларни кийдирди.
Энди ўзи жилмайиб ўтирибди, телевизордаги сериалда Мустафо исмли шаҳзода ўляпти, кимдир йиғлаган, кимдир юраги дош бермай ўрнидан туриб кетган, кимдир юраги тўрт пора бўлса-да экрандан кўз узмай ўтирибди.
У жиянига қаради, ҳалиям қизчасининг ярашиқли кийимларини томоша қилаётган экан.
Қизалоқнинг эса кўзи унда, кўзлар тўқнашиши билан "яҳмат" деб қўлчасини кўксига қўйиб жилмайди...
🍀
Аёлига атаб гул ва шоколад олиб келди. Чой қўйиб, иссиқ чой билан шоколадни еб бошлашди.
Аёли шоколадни аввал қутисидаги ҳамма ёзувларни ўқиб чиқди, грузинларнинг ёзувини ўқий олмади ҳисоб, кейин "Бельгия шоколадлари энг яхшиси эканлигини ва унга жуда ёқишини" айтиб ўтиб кетди.
Ўзи ҳам қутини қўлига олди: шоколад Бельгияники экан...
Кейин гул мақталди. Аёли "гул сўлиса саватига сунъий гулларни солиб қўйса бўларкан" деди...
Гуллар сўлигач, айтганидек сунъий гуллар билан саватни тўлдириб шкаф тепасига қўйиб қўйди...
Сўнгсўз:
Бахт аслида лаҳзалар бағрида бўлади. Уни кимдир соатларга, кунларга, ойларга довур етказиб яшайди. Хатто бир умрга етказадиганлар ҳам топилади!
Ҳаётда кимгадир бахт берувчилардан ёки умид улашувчилардан бўлинг!
©️Ummu Zaynab Ummu

❤23🔥4
Forwarded from Keep Media News
Azizlar Sizga Mp3lar kerakmi?
Marxamat tanlab ustiga bosing👇
Biz orqali Quyidagilarni yuklab olishingiz mumkin:
════════════════════
• TikTok belgisiz video;
Qo’shiq matini va audiosi
════════════════════
🎼🎵O'ZBEKCHA Taronalar 2026
════════════════════
🎼🎵AZERCHA Taronalar 2026
════════════════════
🎼🎵TURKCHA Taronalar 2026
════════════════════
🎼🎵RUSCHA Taronalar 2026
════════════════════
🎼🎵ZARUBEJ BASS Taronalar 2026
════════════════════
🎼🎵ARABCHA Taronalar 2026
════════════════════
🎼🎵TIK TOK XIT MP3LARI
════════════════════
🎼🎵MP3ga Buyurtma Berish
══════════════
• Instagram - stories, post audio bilan
══════
☝️BIZDA YOLG'ON YO'Q KIRIB KO'RING YOQMASA CHIQIB KETAVERASIZ

❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизнинг нурингиз бутун оламни ёрита олмас, аммо ўз йўлингизни ёрита олади!😊
Хайрли кеч нурлилар!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Хайрли кеч нурлилар!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥2❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ижод аҳлининг самимий , меҳрли , дилга яқин инсонлари .
Опаларим , сингилларим , юзи нурли сўзи дурли аяжонлариму , ояпажонларим .
Ҳамма яхшими , уй ичилар тинчми .
Манга ўхшаб мазза қилиб ухлаб турдингизми .
Бомдоддан кейинги уйқуни келган жойидан давом эттириб юборувдимуу , кўчага ўйнагани чиққан болажонлар қулоқ миямни пармалашди , қий чув қилиб .
Ҳа омон бўлгурлар , уйингга буғдой тўлгурлар деб ноилож турдим .
Бир пиёла қайноққина чой билан ўзига келиб , югуриб елиб кетган она момоларимиз .....
Биз етти уруғимиз қилмаган ишни қилиб , бемаза кофени дамлаб олиииб , эзилииб ўтириб майдалаб ичамиз .
Хуллас ҳаёт қайнаган
мехнат қучоғига кеттик .
Кунингтз хайрли ўтсин азизларим ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘 .
https://t.me/shahzodangizdan

❤9👍7🥰2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍.
32 - қисм .
Сабрия йиғлаб йиғлаб чарчади .
--- Кечиринг отажон , - дедию беҳол ёстиққа суянди .
--- Умидага уканг билан келин қараяпти , хавотир олма , у яхши . Гулбаҳор ҳам тузалиб , бу ердан чиқсангиз уйимизга олиб кетаман қизим .
Энди хўрланиб яшамайсан , ҳаммасига қўл силтадим , дўстимгаям .
Энди сани ўзим ҳимоя қиламан , ажрашасан эринг билан , уйимизга кетамиз .
Ҳаммаси яхши бўлади қизим ,- деди отаси қизининг юзига тушган сочларини қулоғини ортида ўтказиб қўйиб .
Сабрия отасининг иқрори ва сўзларига синиққина жилмайиб қўйди , хаёлидан эса ,, энди кеч , отажон ,, деган сўз ўтди ...
Шу пайтда чақалоқларнинг шифокори кириб қолди .
Ота онанинг саломига алик олиб Сабрияга яқинлашиб стулга ўтирди .
--- Яхшимисиз онажониси . Бизнинг полвон қизимиз зўр , оператсия муваффақиятли ўтди .
Сиз ким бўласиз ,-- деди шифокор отага юзланиб .
--- Отасиман , бу эса онаси ,- шошиб жавоб берди ота .
--- Қайнотаси , эри қани , - отага синовчан тикилди шифокор .
--- Ташқарида эди улар .
--- Чақиринг .
Бир оздан сўнг Сабрияни қайнотаси , отаси ва уларнинг ортидан елкаларини қисиб , мунғайиб турган эри кўринди .
--- Сабрия қайнотасига эшитилар эшитилмас салом бердию , эрига қайрилиб ҳам қарамади . Шарпасини илғагандаёқ кўз олдига деразадан ошиб қочаётган эри кўриниб алам , нафратдан кўзи жиққа ёшга тўлди .
Шифокор ҳаммага қарата мурожаат қилди .
--- Куйиш жароҳати билан келган 6 ойлик гўдакнинг жароҳати чуқур . Керак бўлса ўта хавфли деб айта оламан . Унга энг биринчи ёрдамни кўрсатиб , биринчи жаррохлигини ўтказдик .
Яна бир маротаба жаррохлик оператсиясини қилиб яна ёрдам берилса кейин жарохат тўлиқ битиб кетади .
Шифокорнинг сўзларидан кейин Сабриянинг онаси пиққиллаб йиғлай бошлади .
Қайнотаси бошини эгиб турар , эри ер остидан гоҳ қайнотасига , гоҳ Сабрияга қараб , қараб қўяр , шифокорнинг гаплари худди унга таалуқли эмасдек бефарқ кўзлари йилтирарди .
--- Лекин тўғрисини айтиб қўяй , қизчанинг чап оёғи оқсайдиган бўлиб қолади . Чунки жарохат чуқурлигидан товонни эритиб юборган экан .
--- Йўўўўқ , йўўқ , - шифокорнинг бу сўзларини эшитиб Сабрия ўкраб юборди .
Тинмай қўлини ,, йўқ ,, деб силкитиб ўртаниб йиғлай бошлади .
,, Қандай чиройли , ширингина , гулдек қизи бор эдия . Нафсингга ўт тушсин , сигарет чекмай ҳар бало бўлгур ,,
Сабрия биринчи маротаба эрини ич ичидан қарғади .
Чексиз нафрат билан эрига тик қаради .
Унинг нигоҳларидаги ёвуз нафратини сезган эри , чўчиб бошини эгиб олди .
---Шифокор Сабрияга бир оз тасалли бкриб , ҳамшираларга тинчлантирувчи муолажалар буюриб чиқиб кетди .
Қайнотаси Сабрияга узрли нигоҳлари билан қаради ,
--- Қизим кўргулик эканда , сабр қилинг . Гулбаҳор яхши бўлиб кетади ҳали .
Сабрия бошини кўтармади .
Унинг ўрнига онаси жавоб берди ,
---- Шу кўргуликларингизни бошимизга ёғдирган ўғлингиз ўзингизга сийлов .
Сабрия қизларини олиб уйимизга қайтади .
--- Дўстим , аёлинг нима деяпти , ахир иккита бола отасиз катта бўладими .
--- Қўйе дўстим дема , болаларни шу пайтгачаям отаси боқаётгани йўқ эди .
Бу ёғига ҳам Сабриянинг ўзи катта қилаверади болаларини .
--- Қуда , - дўсти қўлини силтаганини кўриб қайнотаси Спбрияга юзланди ,
---- Келин ўзинг бир нарса дегин .
Сабрия қайнотасига аянчли нигоҳда қараб , отасига мурожаат қилди .
---- Отажон қайнотам тўғри айтадилар ман 3 болани тирик етим қилолмайман .
Аслида ота деган номга нолойиқ бўлсада , шу бемеҳр , бадхулқ одам уларнинг отаси .
Сабриянинг сўзини эшитиб эрининг кўзи катта катта очилди , бир нарса демоққа ҳадди сиғмай яна бечорадай елкасини қисиб ерга қаради .
Сабриянинг сўзларини тушуниб қолган онаси шошиб қизининг олдига келди ,
--- Сабрия , сен ...
--- Ҳа онажон яқинда учинчи набирангиз туғулади . У отаси ва қайнонам истаганидек ўғил .
Балки энди оталиги эсига тушар куёвингизни .
Сабриянинг отаси асабий ер тепиниб деразани олдига борди , яна шахт билан Сабрияни олдига келди ,
--- Йўқ , бас қизим . Одам бўлмагани учта боласи бўлсаям одам бўлмайди .
Уйимизга кетамиз .
--- Кечиринг отажон , ман бундай қилолмайман ....
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

❤33😢10🔥8👍5
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
33 - қисм .
Қайнотасига жон кирди , дадиллашиб келинига юзланди .
---- Баракалла келин , тўғри ўз уйингизга борасиз . Сизлар боргунингизча ман уйингизни яхшилаб таъмирлаб қўяман .
Ёниб кетган нарсаларингизни ҳам олиб бераман , - қайнотаси шошиб , шошиб гапириш асносида ўғлини тирсаги билан туртди .
Отасига анқовсираб қараган ўғил Сабрияга қараб бир қадам босди .
---- Гулбаҳорни яхшилаб даволатамиз . Кейин сизларни ўзим олиб кетаман , - эрининг ёқимсиз овозини эшитиб Сабрия юзини терс ўгирди .
---- Сиз овқатланиб олинг келин , - вазиятни юмшатиш учун гапни бурди қайнотаси .
Биз ташқарида бўламиз .
Эркаклар чиқиб кетиши билан онаси боя ҳамшира қўйиб кетган патнисдаги овқатни Сабриянинг олдига сурди .
---- Ол қизим , овқатингни ич . Кел ўзим ичириб қўяман .
Овқатланиш вақтида Сабриянинг онаси яна уни уйга қайтишга ундади .
---- Йўқ она , - Сабрия бошини эгди .
Шу тақдир , шу қисматни манга ўзларингиз раво кўрдингиз .
Мани битта ўзим сиғмаган уйингизга 3 та болам билан тўрт киши бўлиб бориб қандай сиғаман . Ман розиман , қадаримга розиман , - алам билан хўрсиниб йиғлаётган қизига қараб онаизорнинг елкалари чўкди .
Унсиз тўккан кўз ёшлари қўлидаги косага томди .
Униққангина кўйлагини устидан эскироқ нимча кийган , шерст рўмолининг куя еган жойлари тешик тешик , оёғида оғир калиш қунишибгина турган муштипаргина онасига қараб Сабрия баттар эзилди .
Онасининг қўлидаги косани столча устига олиб қўйиб онасига ,
---- Қўйнингизга ётай , она , - деди жилмайиб .
Каравотининг бир четига ёнбошлаган онасининг елкасига бош қўйиб бир қўли билан онасини қучиб олди .
---- Онажон , сиз ҳеч ҳам ўйланманг . Пешонамда борини кўраманда . Бунақа қисмат кўп аёлларнинг бошида борку .
Кечиринг онажон , сизларга таъна қилишга мани ҳаққим йўқ .
Манга ҳаёт бериб , боқиб , ўстирган ота онамга таъна қилишга мани ҳаққим йўқ. Сизлар мани борлиғимсизлар . Мани дуо қилиб юрсангиз бўлди .
Ман курашаман онажон , уч болам учун , катталарнинг касрига қолган бегуноҳ Гулбаҳорим учун курашаман онажон , курашаман ...
Онасининг бағрида ҳам ўзига , ҳам онасига таскин бериб сўзланиб ётган Сабрия қачон ухлаб қолганини сезмай қолди .....
давоми бор....

❤54😢20🔥10👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олимларнинг аниқлашича, кўпроқ от миниш эркак кишининг саломатлиги учун фойдали экан.
Ҳурматли эркаклар, саломатлигингиз ҳақида ҳам қайғуринг. Ушбу видеодаги отларни маза қилиб минганга нима етсин... Гап отлар хақида кетябти.

❤11🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚢 🌊 Титаникдаги ҳолат...
Сингапур бўғози яқинида Хитой балиқчи кемаси ва Панама юк кемаси тўқнашуви содир бўлибди 😱🤯👇🏽

Хаётий бўлган воқеани айтиб берай сизларга...
От боқамиз, зотдор отларни, насл оламиз... Хуллас ўша номдор отимизга харидорлар кўплиги сабаб, бошқа отбозлар хам айнан шу отмиздан насл олиш учун ўзлари урғочи отларини, яьни бияларини олиб келишар ва отга қўшишарди...
Кунлардан бир кун бир катттарок одамнинг отини олиб келишиди, бирам чиройли бия эди зотдорлиги билиниб турарди. Бизнинг отга қўшиш учун қўйиб юборишди, от ҳалиги бияни кўриб урғочилаб сакраб, ёнига келиб ҳидлаб-ҳидлаб чеккага ўтиб туриб олди.
Иккинчи кун ҳам, учинчи кун ҳам шу ҳол такрорланди... От бияга умуман яқинлашмади фақат ёнига келиб ҳидлаб қўяриди. Бияни олиб келган одамлар отни бияга ўзларини ёрдами билан яьни арқонга бойлаб, қўшмоқчи бўлишди, от қаршилик кўрсатиб арқонини узиб у ёқдан бу ёққа югуриб, норозилик билдириб кишнайверди, ҳайрон қолдик, нима қилишни билолмасдик...
Охири бияни олиб келган одамдан бия кимнигилигини ва қаердан олишганнини суриштирдик, Ишонасизми, мен ўтириб йиғладим, от забонсиз жонивор қилиб яратилган бўлсада, унинг қилган ишидан таьсирланиб йиғладим, негаки ҳалиги бия отимизнинг невараси экан! Ҳатто, ҳайвон бўла туриб ўзи неварасига яқинлашмади. Энди ўз фарзандини зўрлаётган оталарни ким деб айтиш мумкин?! Охирги кунларда педофилия ривожланяптими ёки илгари очиқлик бўлмаганми, билмадиму, лекин хайвончалик ҳам бўлмаган виждонсизларни ким деб аташ мумкин!?
©️ Озода Кадирова

👍32❤12😢5🔥4👏4🤔4
Forwarded from Ayollar hayoti
Ширинликларингиз мукаммал бу́лишини хохлайсизми?
"Pazanda Bekalar" канали билан Хар бир пиширик — саъат асарига айланади!
Хар куни янги ва ишончли ретцептлар, осон пишириклар ва Оилангизни хурсанд киладиган ширинликлар биз билан.
Бизга ку́шилинг пазандаликни бирга у́рганамиз! 👇👇
https://t.me/+HdKkMO36CKw4Yzky
https://t.me/+HdKkMO36CKw4Yzky
https://t.me/+HdKkMO36CKw4Yzky
XAMKOR REKLAMA AYOLLAR KIRSIN⬇️
https://t.me/OCHILGANSERIYALAR_GULANDON

XAMKOR REKLAMA AYOLLAR KIRSIN
https://t.me/OCHILGANSERIYALAR_GULANDON
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
34 - қисм .
Сабрия уйқудан турганда қуёш уфққа бош қўйган , қип қизил шафақ нурлари дераза ойнасида ажиб жилваланарди .
Эшик олдидаги столда қоғоз қоралаб ўтирган ҳамшира каравот ғижирлаганига ялт этиб қаради .
---- Турдингизми Сабрия , келинг сизга ёрдам бераман .
Кейин сизни олдингизга полвон қизимиз келади . У сизни соғинган , - ҳамшира касбига хос ширинсўзлик билан Сабрияга ёрдам берди .
Кейин ,, ман ҳозир ,, - деб қоғозларини йиғиштириб чиқиб кетди .
Бир оздан сўнг хона эшиги катта очилиб кичгина ғилдиракчали болалар каравотчасини суриб Сабриянинг эри кириб келди .
Каравотчада қизи ширингина бўлиб ухлаб ётар , уйқусида кулганда ҳам юзидаги кулдиргичлари чиройли кўриниб кетарди .
Шундоқ қараган одам уни соппа соғ деб ўйларди .
Аммо уни шу ота онаси жисмини ногирон бўлишига сабабчи бўлиб қолишганди .
Ҳайтовур митти жони омон қолдикуяя .
Сабрия кейинги пайтларда гапларни тушуниб , қийқириб ўйнаб қолган , ўз ҳолича гувв гувв қилиб овоз чиқариб , кулиб ўйнаб қолган қизчасини қаттиқ соғинганди .
Юзларини силаб , эгилиб юзчаларидан ўпиб қўйди қизини .
---- Биз энди қайтамиз Сабрия .
Боядан бери тепасида ғиқ этмай ткрган эрининг овозини эшитиб бошини кўтарди у .
----Қизингиз Умидадан ҳам хабар олиб туринг.
Эри индамай бош силкиди .
---- Манга пул бериб кетинг , - эрини оғриқли нуқтасига тегиб кетганини кўзи олма кесак териб аланглаб қолганидан сезди у.
Бир кулгиси қистади , бир хўрлиги келдию , қилт этмай эрига термулиб тураверди . Эри ноилож чўнтагини кавлаб бир сиқим букланган майда чуйда пул олди .
Энди санамоқчи эди , Сабрия умрида биринчи маротаба эрига тиқ қараб қўлидаги пулни ҳаммасини олди .
Эри бир қизариб , бир бўзардию бир нима дейишга улгурмади .
Эшик очилиб аввал онаси кейин отаси ва орқадан қайнотаси кириб келишди .
Эри ноилож ортга тисарилиб , бир четга ўтиб турди .
Ухлаб ётган қизчага бир зум мехр билан тикилган онаси ,
---- Қизим илохим тезроқ тузалиб кетинглар . Биз энди қайтамиз . Умида қизингдан хавотир олма , - деб қизини қучиб ўпиб қўйди .
---- Кечасига йўл қандоқ бўлади , бораверайлик қизим , - деди отаси юмшоқлик билан .
Кейин каравотда ўтирган Сабриянинг қўлидан ушлаб муроса оҳангида сўз бошлади ,
---- Қизим уйингга ўт кетганлигининг сабаби сан қўшни опангга айтганинг бўйича эрингни бўйнига қўйилди . Ёлғон бўлса мана ўзи бирор нарса десин .
Бу иш жиноят экан ва қонун бўйича эринг жавоб бериши керак .
Асосий даъвогар эса сенсан .
Шунга нима дейсан қизим ....
Сабрия отасига , ўзига синовчан термулиб турган қайнотасига ва ҳалиям бояги пулининг аламида тескари ўгирилиб деразадан ташқарига қараб турган эрига бир бир қаради .
---- Ман нима дейман отажон айбдорлар қонун бўйича жавоб берадида , - деди бир оз хотиржам ва шахт билан .
Эри ялт этиб у томон қаради , кўзларида саросима аралаш дахшат бор эди .
Қайнотаси ҳам бесаронжом томоқ қириб қўйди .
Аммо боя икки қуда ўзаро гаплашишганида Сабриянинг отаси
,, қизим нима деса шу ,, - дегани учун ҳозир ҳеч нарса дея олмай қолди .
---- Қизиммм....
Отаси яна мулойимроқ охангида гап бошлаган эди ,
---- Шу пайтгача мандан ким , нимани сўради , - алам билан бўғилиб сўзланди Сабрия .
Эндиям ман ниманидир ҳал қила оладиган бўлсам бу мани истагим билан бўлади ....
Хонадагиларнинг ҳаммаси аввалги итоатгўй , камгап , бўйин эгиб тургувчи Сабрияни йўқотишганини тушунишди .
Ҳамма жим жимига Сабрия билан хайрлашиб чиқиб кетишди .
Сабрия улар чиқиб кетиши билан ўкраб йиғлаб юборди . Шунча ўзини мардона тутгани билан , ахир у бир ожиза , мазлума эди .
Шу пайт эшик шахт билан очилди ва ....
давоми бор ....

❤50🔥7😢7👍1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
✍.
35 - қисм .
Шахт билан очилган эшикдан жаҳлдан юзи бўғриқиб қип қизил бўлиб Сабриянинг эри важоҳат билан кириб келди .
----- Ҳеей сан ўзингни ким деб ўйлаяпсан . Мани қаматиб тинч ўтираман деб ўйлаяпсанми ?
Сабрия ёшли кўзлари билан эрига тик қараб изтироб билан сўзлади ,
----- Сизчи , сиз гулдай қизингизни ногирон қилиб қўйиб қандай тинч яшайсиз ? Виждонингиз қийналмайдими ?
---- Ўчир овозингни , даъвойим йўқ деб ёзиб берасан , яна мани пулимни бер . Йўқса уйга борганингдан кейин кунингни кўрсатаман .
Сабрия эрига афсус билан , нафрат билан қаради ,
----- Сиз ҳам отамисизаа , ман пулни қизингиз учун олдимку .
Беихтиёр қўли ёстиғини ушлаганди Сабрияни .
Эри ёстиқни кўтариб тагидан пулни олдию бошқа гапирмаси шитоб билан хонадан чиқиб кетди .
---- Пасткаш , - Сабрия нафратдан бўғилиб йиғлаб юборди .
Қадрига йиғлади аёл , қадарига йиғлади аёл ...
Сабрия эри жим кетиши мумкин эмаслигини билардию бунчалик номардлик қилади деб ўйламаган эди .
Йиглаб , йиғлаб кўнглини бўшатиб олган Сабрия касалхонанинг икки кишилик палатасида оппоқ шифтга термулиб алам билан ўйлади ...
,, Ким учун ўзини қурбон қиляпти , нима учун ўзини ва болаларини шу азобларга гирифтор қилаяпти .
Нега унинг ҳаёти бунча аччиқ .
Беш йилнинг нари берисида икки бола .
У ёш ҳолида , оила қанақа бўлишини билмасдан турмуш қилгани учун ҳам шунчалик қоқиляптими .
Энди нима қилади , қандай яшайди . Қорнидагиси ўғил бўлса хўп , хўп , қиз бўлсачи . Унда эри билан қайнонаси уйга сиғдирармикин ,, .
Сабрия оғир ўйлардан боши оғриб , ухлаб қолган эди .
Қизининг ожизгина йиғлаган овозидан уйғониб кетди .
Сабриянинг ҳомиладор экани аниқ бўлганидан кейин , қизини эмизишмаганди .
У ўрнидан туриб бинт ўралган оёқларига юмшиқ шиппагини кийиб , юз қўлларини ювиб келди .
Ҳамшира қиз кўрсатиб бергани бўйича сут тайёрлади .
Каравотига ўтириб қизчасини қўлига олди .
Қизалоқ онасини танигандек , кулгичларини кўрсатиб ширингина жилмайди . Қўлчаларини силкитиб онасига талпинди .
Сабрия икки оёғи ҳам тиззасигача бинт билан боғлаб , метал шина қўйилган қизига ичи ачишиб кўзига яна ёш олдию унинг ширин қилиқларидан завқланиб бир оз эркалаб ўйнатди .
Кейин овқатлантириб қўйди .
Сабрия сабр билан қизини парваришлар , шифокорнинг ҳар бир айтган кўрсатмасига амал қиларди .
Аммо ортидан ҳеч ким йўқлаб келмаслиги , қўлига бир сўм пули йўқлиги хўрлигини келтирар , кучи кўзига етиб , тез тез йиғлаб оларди .
Бунинг устига катта қизи Умидани ҳам соғиниб кетган , унга ким қараяпти , онасиникигами , қайнонасигами билолмай хафа бўларди .
Айниқса Гулбаҳорнинг иккинчи маротаба жарроҳлик қилишаётган куни ёлғиз палатада , зор йиғлаб Аллоҳга нола қилди ....
Ҳолини сўрагувчи одами йўқ , пулсиз ожиза аёл , бегона шаҳарда , бегона одамлар орасида бегона аммо , меҳрибон шифокорлар қўлидаги фарзандининг соғлиғи учун йиғлаб , йиғлаб дуо қиларди .
Шифокорлар шу куниёқ онасининг олдига олиб кириб ётқизилган Гулбаҳорнинг жарроҳлик амалёти жуда яхши ўтганлигини , энди у тузалиб кетишини айтишди . Оёқ босиши эса бола юриб кетганидан кейин билинаркан .
Сабрия шунисигаям шукур қилди ....
Жарроҳлик қилинган куни кечги пайт Сабриянинг номига почтадан конвертда каттагина суммада пул ва юборилган пулнинг ҳисоб қайдномасини олиб келишди .
Сабрия ҳайрон бўлиб , имзо қўйиб бериб конвертни ва қоғозни олиб қолди .
Бир қўлидаги қоғозга , бир конвертдаги салмоқлигина пулга қараб ўйланди ,
..... Бу пулларни ким юборган бўлиши мумкин ...
Эри ҳаётда пул юбормайди , яна бунча катта суммада .
Отасими ... Отаси қаёқдан олади бунча пулни .
Қолаверса отаси ҳам рўзғоридан , болаларидан орттиролмаса керак ....
Қаердан келди бунча пул , ким жўнатди Сабриянинг номига ....

❤49😢23👏8🔥6👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌹Мехри дарё мехрибонларим МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА куни муборак!
♥️Гўзал кунларни хадя этган Аллохимга хамд бўлсин!
🌺Илохим хеч кимса бемор бўлмасин.
🌺Дард қалбини ўртаб бедор бўлмасин
Икки дунё саодати насиб этсину .
🌺Ўзингдан ўзгага мухтож қилмасин!
🌺Ассалому алайкум 🌺ЯХШИЛАРИМ!
🌺Кунингиз Хайрли ўтсин,
БАХТ ВА САОДАТ
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Яқинларга Улашинг..

❤7👍4🥰2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Кўнгил яқинларим , ҳамма зўрми .
Янги кунни иштиёқ билан бошлаб олдингизми .
Эрталабки салқини ҳам танга хуш ёқадиган ҳаво бўляпти .
Автбусда хам ёшлар ҳали енги калта кўйлакларда юришибди .
Олтин кузнинг изғиринли кунлари ҳали бошлангани йўқ .
Ҳозир йиғим теримли , ҳосил кўтарар кунлари .
Оппоқ чамандек очилган пахталарни териб адо қила олмаётган фермерларнинг хирмонига ,
Алка мошиналарнинг яшикчаларига сара узумларни чиройли қилиб териб , оппоқ марлилар билан ёпиб , санаът асари қилиб упаковка қилаётган боғдорларимизнинг ҳосилига
Барака , ҳалол ризқ , туганмас насиба тилайман .
Энг аввало саломатлик бўлсин , кўнгил жойида , ҳамма иш жойида бўлади .
ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘

❤17🥰3👍1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍
36-қисм
Сабрия бир оз пулга термулиб турди-ю, хаёлини йиғиб, ҳушёр тортди.
Қўлидаги қоғозни диққат билан ўқий бошлади.
Охирига етган сари кўзлари ёшдан хиралашиб, юз-кўзини тез-тез артиб ола бошлади…
Қадрига хўрлиги келиб йиғларди.
Пул жўнатилган қоғозда қайси вилоятдан, қайси фермер хўжалигидан келганлиги батафсил ёзилганди.
Бўлган фалокатдан хабар топган Сабрия ишлаган фермер хўжалиги бошлиғи унинг маошларини, таътил пулларини, ёрдам пулларини ҳаммасини эҳсон пуллари билан кўпайтирган ҳолда Сабриянинг ўзига юборган эди…
Бу ишда энага момо ва Сабрия билан бирга ишлайдиган қўшни опасининг саъй-ҳаракатлари бор эди.
Пул Сабриянинг қўлига келиб тушаверсин-у, Сабриянинг эри фермер ҳисобчисига учрашиб:
— Қизимни жарроҳлик қилдиришим керак, хотинимнинг маошини беринг, — деб сўрайверсин…
Маоши аллақачон Сабрияга жўнатилганини эшитиб, роса тўполон қилди у.
Идоранинг олдида:
— Ўзларинг егансилар, мани хотинимни пулини! — деб, ичиб, маст бўлиб бориб жанжал кўтарди.
Иш бошқарувчининг хабари билан етиб келган тартиб посбонлари жанжалкаш эрни ҳушёрхонага олиб кетишди.
Қўли пул кўриб, Сабрия сал қаддини кўтарди. Боласига, ўзига керакли нарсалар сотиб олди.
Ҳомиладорлиги учун кўнгли тусаган, ийманиб бировга айтолмаган нарсаларини касалхона ҳовлисидаги дўкончадан олиб еди.
Иккинчи жарроҳидан кейин Гулбаҳор тез яхши бўла бошлади.
«Бола дардга полвон бўлади», деб бежизга айтишмайди-да.
Жароҳатига тоза боғлов қўйгунча ҳамширалар, шифокорлар гўдакка ачиниб тозалашса, Гулбаҳор оғриқларга парво қилмай, кулгичларини кўрсатиб, уларнинг қўлидаги ускуналарига қўл чўзиб, ширин қиқирлаб куларди.
Сабрия қизи билан икки ой касалхонада ётди.
Қизи яхши бўлган сари, ўзининг ҳомиласи ривожланиб, ўзининг ҳаракати оғирлашиб борарди.
Бўлимда Гулбаҳорни яхши кўрмаган одам йўқ эди. Ўзи ҳам бегона қилмас. Ким кўринса, қўлини чўзиб талпинар, гувв-гувв қилиб овоз чиқариб, қилиқ қиларди. Том маънода, Гулбаҳор бемор қизча эмас, бўлимнинг эркатойига айланганди.
Ҳаракати ҳам тез ва кўпайган, юриб кетишга интиларди.
Шифокорлар ўзаро маслаҳатлашиб, Сабрия ва қизига уйга жавоб беришга қарор қилишди.
— Қизим, — деб гап бошлади сочлари оппоқ, кексароқ аёл шифокор, — мана, ўзинг ҳам, қизчанг ҳам жуда яхшисизлар. Бундан кейин фақат ўзингни эҳтиёт қилиб, қизингни парвариш қилгин. Ўзинг ҳам, қизинг ҳам яхши, тўйимли еб-ичишларинг керак.
Шифокорнинг сўзларидан кейин Сабриянинг кўз ўнгига ранглари ўчиб, униққан дастурхони-ю, бурда-бурда қаттиқ нон ва бир коса сув келди.
Ихтиёрсиз ранги оқарди Сабриянинг.
Кўпни кўрган шифокор аёлнинг ҳолини сезди. Кўнглини кўтариш мақсадида яна сўзланди:
— Гулбаҳорга нафақа пули ажратилади. Ман ҳам ёрдам бераман.
Сабрия шифокор ҳузурида унсиз кўз ёш тўкди…
Бу жоладай тўкилган ёшлар қизининг шифо топгани учун шукроналикмиди ёки ўзининг қадрсиз маконига яна қайтиш алами эдими — ўзи ҳам билмай қолди…
давоми бор…
ШАХЗОДА САТТОРОВА

❤49😢19🔥16👍4🥰2👏2