ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
✍.
35 - қисм .
Шахт билан очилган эшикдан жаҳлдан юзи бўғриқиб қип қизил бўлиб Сабриянинг эри важоҳат билан кириб келди .
----- Ҳеей сан ўзингни ким деб ўйлаяпсан . Мани қаматиб тинч ўтираман деб ўйлаяпсанми ?
Сабрия ёшли кўзлари билан эрига тик қараб изтироб билан сўзлади ,
----- Сизчи , сиз гулдай қизингизни ногирон қилиб қўйиб қандай тинч яшайсиз ? Виждонингиз қийналмайдими ?
---- Ўчир овозингни , даъвойим йўқ деб ёзиб берасан , яна мани пулимни бер . Йўқса уйга борганингдан кейин кунингни кўрсатаман .
Сабрия эрига афсус билан , нафрат билан қаради ,
----- Сиз ҳам отамисизаа , ман пулни қизингиз учун олдимку .
Беихтиёр қўли ёстиғини ушлаганди Сабрияни .
Эри ёстиқни кўтариб тагидан пулни олдию бошқа гапирмаси шитоб билан хонадан чиқиб кетди .
---- Пасткаш , - Сабрия нафратдан бўғилиб йиғлаб юборди .
Қадрига йиғлади аёл , қадарига йиғлади аёл ...
Сабрия эри жим кетиши мумкин эмаслигини билардию бунчалик номардлик қилади деб ўйламаган эди .
Йиглаб , йиғлаб кўнглини бўшатиб олган Сабрия касалхонанинг икки кишилик палатасида оппоқ шифтга термулиб алам билан ўйлади ...
,, Ким учун ўзини қурбон қиляпти , нима учун ўзини ва болаларини шу азобларга гирифтор қилаяпти .
Нега унинг ҳаёти бунча аччиқ .
Беш йилнинг нари берисида икки бола .
У ёш ҳолида , оила қанақа бўлишини билмасдан турмуш қилгани учун ҳам шунчалик қоқиляптими .
Энди нима қилади , қандай яшайди . Қорнидагиси ўғил бўлса хўп , хўп , қиз бўлсачи . Унда эри билан қайнонаси уйга сиғдирармикин ,, .
Сабрия оғир ўйлардан боши оғриб , ухлаб қолган эди .
Қизининг ожизгина йиғлаган овозидан уйғониб кетди .
Сабриянинг ҳомиладор экани аниқ бўлганидан кейин , қизини эмизишмаганди .
У ўрнидан туриб бинт ўралган оёқларига юмшиқ шиппагини кийиб , юз қўлларини ювиб келди .
Ҳамшира қиз кўрсатиб бергани бўйича сут тайёрлади .
Каравотига ўтириб қизчасини қўлига олди .
Қизалоқ онасини танигандек , кулгичларини кўрсатиб ширингина жилмайди . Қўлчаларини силкитиб онасига талпинди .
Сабрия икки оёғи ҳам тиззасигача бинт билан боғлаб , метал шина қўйилган қизига ичи ачишиб кўзига яна ёш олдию унинг ширин қилиқларидан завқланиб бир оз эркалаб ўйнатди .
Кейин овқатлантириб қўйди .
Сабрия сабр билан қизини парваришлар , шифокорнинг ҳар бир айтган кўрсатмасига амал қиларди .
Аммо ортидан ҳеч ким йўқлаб келмаслиги , қўлига бир сўм пули йўқлиги хўрлигини келтирар , кучи кўзига етиб , тез тез йиғлаб оларди .
Бунинг устига катта қизи Умидани ҳам соғиниб кетган , унга ким қараяпти , онасиникигами , қайнонасигами билолмай хафа бўларди .
Айниқса Гулбаҳорнинг иккинчи маротаба жарроҳлик қилишаётган куни ёлғиз палатада , зор йиғлаб Аллоҳга нола қилди ....
Ҳолини сўрагувчи одами йўқ , пулсиз ожиза аёл , бегона шаҳарда , бегона одамлар орасида бегона аммо , меҳрибон шифокорлар қўлидаги фарзандининг соғлиғи учун йиғлаб , йиғлаб дуо қиларди .
Шифокорлар шу куниёқ онасининг олдига олиб кириб ётқизилган Гулбаҳорнинг жарроҳлик амалёти жуда яхши ўтганлигини , энди у тузалиб кетишини айтишди . Оёқ босиши эса бола юриб кетганидан кейин билинаркан .
Сабрия шунисигаям шукур қилди ....
Жарроҳлик қилинган куни кечги пайт Сабриянинг номига почтадан конвертда каттагина суммада пул ва юборилган пулнинг ҳисоб қайдномасини олиб келишди .
Сабрия ҳайрон бўлиб , имзо қўйиб бериб конвертни ва қоғозни олиб қолди .
Бир қўлидаги қоғозга , бир конвертдаги салмоқлигина пулга қараб ўйланди ,
..... Бу пулларни ким юборган бўлиши мумкин ...
Эри ҳаётда пул юбормайди , яна бунча катта суммада .
Отасими ... Отаси қаёқдан олади бунча пулни .
Қолаверса отаси ҳам рўзғоридан , болаларидан орттиролмаса керак ....
Қаердан келди бунча пул , ким жўнатди Сабриянинг номига ....
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

❤49😢23👏8🔥6👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌹Мехри дарё мехрибонларим МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА куни муборак!
♥️Гўзал кунларни хадя этган Аллохимга хамд бўлсин!
🌺Илохим хеч кимса бемор бўлмасин.
🌺Дард қалбини ўртаб бедор бўлмасин
Икки дунё саодати насиб этсину .
🌺Ўзингдан ўзгага мухтож қилмасин!
🌺Ассалому алайкум 🌺ЯХШИЛАРИМ!
🌺Кунингиз Хайрли ўтсин,
БАХТ ВА САОДАТ
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Яқинларга Улашинг..
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

❤7👍4🥰2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Кўнгил яқинларим , ҳамма зўрми .
Янги кунни иштиёқ билан бошлаб олдингизми .
Эрталабки салқини ҳам танга хуш ёқадиган ҳаво бўляпти .
Автбусда хам ёшлар ҳали енги калта кўйлакларда юришибди .
Олтин кузнинг изғиринли кунлари ҳали бошлангани йўқ .
Ҳозир йиғим теримли , ҳосил кўтарар кунлари .
Оппоқ чамандек очилган пахталарни териб адо қила олмаётган фермерларнинг хирмонига ,
Алка мошиналарнинг яшикчаларига сара узумларни чиройли қилиб териб , оппоқ марлилар билан ёпиб , санаът асари қилиб упаковка қилаётган боғдорларимизнинг ҳосилига
Барака , ҳалол ризқ , туганмас насиба тилайман .
Энг аввало саломатлик бўлсин , кўнгил жойида , ҳамма иш жойида бўлади .
ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘
https://t.me/shahzodangizdan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤17🥰3👍1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍
36-қисм
Сабрия бир оз пулга термулиб турди-ю, хаёлини йиғиб, ҳушёр тортди.
Қўлидаги қоғозни диққат билан ўқий бошлади.
Охирига етган сари кўзлари ёшдан хиралашиб, юз-кўзини тез-тез артиб ола бошлади…
Қадрига хўрлиги келиб йиғларди.
Пул жўнатилган қоғозда қайси вилоятдан, қайси фермер хўжалигидан келганлиги батафсил ёзилганди.
Бўлган фалокатдан хабар топган Сабрия ишлаган фермер хўжалиги бошлиғи унинг маошларини, таътил пулларини, ёрдам пулларини ҳаммасини эҳсон пуллари билан кўпайтирган ҳолда Сабриянинг ўзига юборган эди…
Бу ишда энага момо ва Сабрия билан бирга ишлайдиган қўшни опасининг саъй-ҳаракатлари бор эди.
Пул Сабриянинг қўлига келиб тушаверсин-у, Сабриянинг эри фермер ҳисобчисига учрашиб:
— Қизимни жарроҳлик қилдиришим керак, хотинимнинг маошини беринг, — деб сўрайверсин…
Маоши аллақачон Сабрияга жўнатилганини эшитиб, роса тўполон қилди у.
Идоранинг олдида:
— Ўзларинг егансилар, мани хотинимни пулини! — деб, ичиб, маст бўлиб бориб жанжал кўтарди.
Иш бошқарувчининг хабари билан етиб келган тартиб посбонлари жанжалкаш эрни ҳушёрхонага олиб кетишди.
Қўли пул кўриб, Сабрия сал қаддини кўтарди. Боласига, ўзига керакли нарсалар сотиб олди.
Ҳомиладорлиги учун кўнгли тусаган, ийманиб бировга айтолмаган нарсаларини касалхона ҳовлисидаги дўкончадан олиб еди.
Иккинчи жарроҳидан кейин Гулбаҳор тез яхши бўла бошлади.
«Бола дардга полвон бўлади», деб бежизга айтишмайди-да.
Жароҳатига тоза боғлов қўйгунча ҳамширалар, шифокорлар гўдакка ачиниб тозалашса, Гулбаҳор оғриқларга парво қилмай, кулгичларини кўрсатиб, уларнинг қўлидаги ускуналарига қўл чўзиб, ширин қиқирлаб куларди.
Сабрия қизи билан икки ой касалхонада ётди.
Қизи яхши бўлган сари, ўзининг ҳомиласи ривожланиб, ўзининг ҳаракати оғирлашиб борарди.
Бўлимда Гулбаҳорни яхши кўрмаган одам йўқ эди. Ўзи ҳам бегона қилмас. Ким кўринса, қўлини чўзиб талпинар, гувв-гувв қилиб овоз чиқариб, қилиқ қиларди. Том маънода, Гулбаҳор бемор қизча эмас, бўлимнинг эркатойига айланганди.
Ҳаракати ҳам тез ва кўпайган, юриб кетишга интиларди.
Шифокорлар ўзаро маслаҳатлашиб, Сабрия ва қизига уйга жавоб беришга қарор қилишди.
— Қизим, — деб гап бошлади сочлари оппоқ, кексароқ аёл шифокор, — мана, ўзинг ҳам, қизчанг ҳам жуда яхшисизлар. Бундан кейин фақат ўзингни эҳтиёт қилиб, қизингни парвариш қилгин. Ўзинг ҳам, қизинг ҳам яхши, тўйимли еб-ичишларинг керак.
Шифокорнинг сўзларидан кейин Сабриянинг кўз ўнгига ранглари ўчиб, униққан дастурхони-ю, бурда-бурда қаттиқ нон ва бир коса сув келди.
Ихтиёрсиз ранги оқарди Сабриянинг.
Кўпни кўрган шифокор аёлнинг ҳолини сезди. Кўнглини кўтариш мақсадида яна сўзланди:
— Гулбаҳорга нафақа пули ажратилади. Ман ҳам ёрдам бераман.
Сабрия шифокор ҳузурида унсиз кўз ёш тўкди…
Бу жоладай тўкилган ёшлар қизининг шифо топгани учун шукроналикмиди ёки ўзининг қадрсиз маконига яна қайтиш алами эдими — ўзи ҳам билмай қолди…
давоми бор…
ШАХЗОДА САТТОРОВА

❤49😢19🔥16👍4🥰2👏2
САДОҚАТ
Ўзининг кимлигин билмас кишига меҳрибон бўлмас,
Кишилик маънисин билган киши номеҳрибон бўлмас.
Ёмон ниятли одамнинг ҳаётида омонлик йўқ,
Дилида яхши ниятли киши ҳаргиз ёмон бўлмас.
Кел ўғлим, эл аро бўлгил мулойим, тошюрак бўлма,
Мулойим тил, мулойим дил сенга ҳаргиз зиён бўлмас.
Сомондан ажаратиб ол донани, деҳқон эсанг, эзмай,
Нечунким, ҳеч қачон буғдой бошоғи бесомон бўлмас.
Вафою олийҳимматлик садоқат бирла мардликдан,
Нишони бўлмаган одамда ҳеч ному нишон бўлмас.
Дилим саҳнида эй халқим, сенинг меҳринг биноси бор,
Бузилмас бу бино, гарчанди жисмим ичра жон бўлмас.
Садоқат гуллари, Чустий, дилим гулзорида. яшнар,
Бу гуллар шохи синмас, барги сўлмас, ҳеч хазон бўлмас.

❤10👍2
***
Сув бўйида мажнунтол
Оёқларин сувга осилтириб ўтирар .
Кўзи тушибоқ менга ҳазин жилмаяр
У билан эскитдан қадрдонмиз ,
шу кўйи ўтиришин унинг кўп кўрганман .
Бу томонларга йўлим кўп тушар ,
айниқса кузак пайтлари …
Кузак пайтлари
Ҳазонларин шивирига
Энтикиб қулоқ осадилар дарахтлар .
Мажнунтолга ҳам зимдан сар солсам ,
Барвақт сарғайганга ўхшар барглари
Сийраклашган кўринар шунданми ё сочлари .
Беихтиёр ёнига чўккалагим келар ,
тафтиш қилмоқчидай ўз хаёлларин
сақлаганин сукунатини бузмоқдин чўчиб
оҳиста сўрайман :
- Майлими мажнунтол , ёнингга ўтирсам ,
оёқларим сувга тиқсам -
майлими ?
Ширин Сабурова, Хоразм вилояти

❤5❤🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЎЙДАН СЎНГГИ КEЛИН-САЛОМ МАРОСИМИДА КЕЛИН ҚАЙНОТАНИНГ ЮЗИНИ КЎРИБ, ТИЛИ АЙЛАНМАЙ ҚОЛДИ ВА ... ҲАММА ШОКДА! 😱🩸
Тўй жуда дабдабали ва файзли ўтди. Бугун хонадонда узоқ кутилган қайноққина келин-салом маросими бўлиб ўтяпти. Куёвнинг хурсандчилиги ичига сиғмасди, у ниҳоят узоқ йиллик орзусига етиб, севган қизига уйланганди. Ҳовли меҳмонларга тўла, карнай-сурнай садолари остида келин ҳаммага таъзим қилиб, салом қилмоқда.
Саломчи аёл қайнотани чақирди.
Келин салом қила туриб қайнотасига кўзи тушди ва...
Дахшатдан қотиб қолди...
ДАВОМИ 👇👇👇👇

❤7👍3
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍
.... Чақалоқнинг инграшлари тингани билан , тинчгина ухлай олмас , бешик тебранишдан тўхташи билан яна бошини у ёқ , бу ёққа қараб силкитар , бешик қўлбоғлари билан боғланган қўл оёқларини қимирлатиб , питирлатишга ҳаракат қиларди .
Қаттиқ уйқуда бўлсада ожизгина ингалаб қўярди ....
---- Қайнаб чиқаётгандек , кетма кет , тинимсиз юмалаб чиқётган қуртларга қараб
,, Астағфруллоҳ ,, деб юборди кўпни кўрган қўшни момо .....
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
давоми .....👇👇👇

❤11🔥8👍5🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН
⭐️⭐️🥰 СЕНТЯБРЬ. ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🤍
Умрингизнинг сўнгигача, ғамлар эшик қоқмасин!🍃🌸🍃
Қайгу, Хасад изласада, уйингизни топмасин!🍃🌸🍃
Остонадан хатлаб ўтсин Меҳр ила Мухаббат!🍃🌺🍃
Сизга доим ҳамрох бўлсин, Соглик, Тинчлик, Омад, Бахт!!
Пайшанба тонги муборак бўлсин.
Бошланган янги кун омадли ва барокатли келсин.🤲🤲🌷
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇

❤7
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
37 - қисм .
Сабрияга шифохонадан уйига жавоб берилиб , фермер хўжалиги идорасига телефон қилиб хабар берилганига қарамай , отаси ҳам , эрию , қайнотаси ҳам келмади .
Икки кундан сўнг бош шифокор саъйи ҳаракати билан бу ёшгина муштипар аёлни вилоятлараро таксилар билан жўнатиб юборишга қарор қилишди .
Сабрия ва қизчаси Гулбахорни бутун шифохона ходимлари ва ҳатто беморлар ҳам кўзда ёш билан кузатиб қолишди .
Шифокор ва ҳамшираларнинг гоҳ унисига , гоҳ бунисига талпиниб , ширин кулгичлари билан қиқирлаб кулиб , худди миннатдорчилик билдиргандек уларнинг кўзидан оққан ёшни қўлчалари билан артиб , артиб бўйнидан қучоқлаб қўяётган Гулбаҳорга қараб йиғлаган ҳам йиғлади , йиғламаган ҳам йиғлади .
,, Оппа , айя деб энди , энди тил чиқараяётган қизча бутун бир сабрнинг дардга полвонлик , матонатнинг тимсоли эди .
Сабрия яқинларидан кўрмаган меҳрни кўриб , ўз оиласидек бўлиб қолган шифохона жамоаси билан хайрлашар экан , йиғи ва ҳаёжондан гапиролмасада қўли кўксида , кўзда ёш билан жилмайиб турарди .
Энг сўнгида оқсоч шифокор опаси билан хайрлашиб , уларни кутиб турган , вилоятлараро такси питакка етказиб қўйиш илтимос қилинган тез ёрдам мошинасига чиқди .
Гулбаҳорни тўйиб , тўйиб ўпиб қўйнига қўйган ҳамшира опасини қўлини миннатдорона сиқиб қўяркан юзини қизининг бағрига яшириб баралла йиғлаб юборди Сабрия ...
Оҳиста қўзғолган машина Сабриянинг изтиробларини ва қизининг азобини ортда қолдириб , қайта ҳаёт бағишлаган шфохонадан олислаб кетди ....
Сўрай , сўрай амаллаб шахардан қишлоққа эрининг уйига етиб келган Сабрия бир қўлида сумкаси , бир қўлида қизчаси билан дарвозадан кирганида қайнонаси супа четида ҳамма ёқни пўчоқ қилиб семичка чақиб ўтирарди .
Салом бериб олдига келган Ссбрияга ўқрайиб қараб , қўлини белига қўйиб ўрнидан турди ,
----- Қайси юз билан келдинг , уйимни , мол мулкимни ёқиб юбориб қочиб кетувдингку , - набирасини ҳол ахволини билиш , уни қўлига олишнинг ўрнига захрини сочди қайнонаси .
Сабрия тишини тишига босди , алам билан тўлғонсада , ўзини мажбурлаб жилмайди ,
---- Ойижон ўзингиз яхшимисиз , отам яхшиларми . Мана набирангиз , Гулбаҳоржон яхши бўлиб қолди , - деб болани қайнонасига узатди .
Ҳатто қизча ҳам иики қулочини кенг ёзиб момосига талпинди .
---- Боринг ишизди қилинг , қўл силтаган қайнонанинг уюлган қовоғини Гулбахорнинг ширин қилиқлари ҳам очолмади .
Шарт ўгирилиб , орқаси йиртиқ калишини шалоплатиб юриб бориб уйига кириб кетди ....
Қайнонасининг қилиғидан яна кўзига ёш қуюлиб келган Сабрия бир киприк қоқиб кўз ёшларини оқизиб юбордию , чуқур хўрсинди .
Келган жойини бегона қилиб онасини елкасига ёпишиб олган қизини маҳкам қучоқлаб , ҳовлига кўз югуртирди .
Келинлигида келганида қандай бўлса шу аҳволда эди ҳовли .
Мол гўнглари яна ҳовли ўртасига тўкилган , изғирин шабада гўнгнинг аччиқ хидини атрофга бурқситиб юборганди .
Сабрия уйига кирди , қизини кийимларини алмаштириб олди. Овқатлантириб , ухлатди . Йўл чарчоғи енгиб ўзи ҳам қизини ёнига ётиб кўзи илинибди .
Қанча ётди билмайди , бир пайт ташқарида тарақлаган овоздан ва қайнонасининг шанғиллаб гапирганидан кўзи очилди .
Аввалгидек отилиб турмади . Секин ўрнидан туриб кийимларини тартиблади ва сочларини йиғиб ихчам қилиб рўмолини ўрадида қизчасининг устини ёпиб қўйди...
Ташқариг чиқар экан , нима қилишни , ишни нимадан бошлашни билмасди . Уйини , ҳовлисини кўрганигами қизи Умидани қаттиқ соғинганини ҳис қилди .
Эрим келса кеч бўлса ҳам
,, онамларникидан Умидани олиб келинг , - деб илтимос қиламан деб ўйлади Сабрия хўрсиниб қўяркан .
Аммо шу пайт тарақлаб очилган дарвозадан чайқалиб кирган , устидаги пиджагининг енги алланарсага тилиниб осилиб қолган , ўзи зиғирча ўзгармаган ўша , ўша бадхулқ эрини кўрдию қотиб қолди ....
давоми бор ....
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ .

❤61😢17🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Узоқ яқиндаги қадрдонларим .
Яна бир ажойиб кунни бошлаб олдингизми .
Хотиржамликда , ҳаловатда ўтказиш насиб этсин .
Бугун осмон тўла булутлар , салқин шабада эсиб турибди
Қаранг она табиатда куз нафаси яққол сезилмоқда .
Йўл ёқасидан кўриниб турган кенг далалардаги оппоқ очилган пахтазорларга қараб завқингиз келади .
Зув зув ўтиб , ортда қолаётган дарахтлар барглари сарғайиб , тўкила бошлаган .
Ранго ранг барглар қуешда товланиб ажиб , жилваланади , дилга сурур бахш этади .
Олис манзиллар аро йўлга чиққанларнинг сафари бехатар бўлсин .
Шунингдек ўзимни хам .
Сизларга саломатлик тилаб ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘

❤5😢1
Ассалому алайкум азизлар !
Ҳаёлсан
Олим Бобо
Кўз ўнгимда турарсанг,
Йўлларимга қарарсан.
Ҳол--аҳволим сўрарсан,
Ҳаёлимда ўзингсан,
Ё, ҳаёлни ўзи сан.
Тушимда ҳам ўзингсан,
Ҳушимда ҳам ўзингсан.
Ишимда ҳам ўзингсан,
Ҳаёлимда ўзингсан,
Ё, ҳаёлни ўзи сан.
Бунча интиқ кўнгиллар,
Бир оз олисми йўллар.
Аллоҳни ўзи қўллар,
Ҳаёлимда ўзингсан,
Ё, ҳаёлни ўзи сан.
Меҳрим ортар тобора,
Ҳали кўрмай бир бора.
Бахтли бўлолсак зора,
Ҳаёлимда ўзингсан,
Ё, ҳаёлни ўзи сан.
Йўлимда бўлдинг пайдо,
Қалбимни этдинг шайдо.
Шеър битар Олим Бобо,
Ҳаёлимда ўзингсан,
Ё, ҳаёлни ўзи сан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳаёлсан
Олим Бобо
Кўз ўнгимда турарсанг,
Йўлларимга қарарсан.
Ҳол--аҳволим сўрарсан,
Ҳаёлимда ўзингсан,
Ё, ҳаёлни ўзи сан.
Тушимда ҳам ўзингсан,
Ҳушимда ҳам ўзингсан.
Ишимда ҳам ўзингсан,
Ҳаёлимда ўзингсан,
Ё, ҳаёлни ўзи сан.
Бунча интиқ кўнгиллар,
Бир оз олисми йўллар.
Аллоҳни ўзи қўллар,
Ҳаёлимда ўзингсан,
Ё, ҳаёлни ўзи сан.
Меҳрим ортар тобора,
Ҳали кўрмай бир бора.
Бахтли бўлолсак зора,
Ҳаёлимда ўзингсан,
Ё, ҳаёлни ўзи сан.
Йўлимда бўлдинг пайдо,
Қалбимни этдинг шайдо.
Шеър битар Олим Бобо,
Ҳаёлимда ўзингсан,
Ё, ҳаёлни ўзи сан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
38 - қисм .
Тебраниб дарвозадан кирган сархуш эрига алам билан термулиб турган Сабрия аста изига бурилиб ошхона сари юрди .
Олдингидек эрига пешвоз чиқиб қўлтиғидан тутмади , етаклаб уйга олиб кирмади .
Кўнгли қолган эди уни , эри билан орасида бирор бир илиқлик сезмасди . Бу оилани сақлаб қолишдан мақсади болалар етим бўлмаслиги эди .
Сабрия ўчоқда ўт ёқар экан , кўзидан оққан ёшлар бурқсиб тутаб ёнган таппининг тутунидан эдими ёки , дилидаги аламининг таъсирида эдими ўзи ҳам билмас , юрагими , кўкрагими , аллақаери тинимсиз оғриқдан зирқирарди ....
Эри Сабрияни кўриб у томонга юрдию ўзини эплолмай гандираклаб супанинг зинасига ўтириб қолди . Турган жойида ғўлдираб ўтирар , оғзидан тупук сачраб сўкинарди .
Сабрия қизидан тез тез хабар олиб овқатини қилиб олди .
Иссиқ , илиқ сув тайёрлаб тоза сочиқ билан эрининг олдига олиб келди .
Мажбурлаб эрини ювинтириб олди .
Эри бақирар , сўкинар , беўхшов ҳаракатлар билан хотинини урмоқчи бўларди .
Сабрия ичида эрига нисбатан кучли нафрати ва жирканиш бўлсада шу инсоннинг никоҳида бўлгани учун ҳам хизматини қилишга ўзини мажбур деб биларди .
Онасининг берган тарбияси ўлароқ ,, эрини ярим пир ,, деб хизматини қиларди .
Ўғлининг шу хурмача қилиқлари пайти қайнонаси ҳовлида кўринмасди . Умуман бу аёл уйдан далага чиқмас , чиқсаям эри билан уришишга ёки ўғлини қайраб келинини урдиришга чиқарди гўё .
Мана ҳозир ҳам йўқ , ҳовлида кўринмас , ўғлига насиҳат қилиш , касалхонадан келган қизини кўришни айтиш ўрнига уйини деразасидан пойлаб қараб ўтирарди .
Эрини уйга олиб кириб ётқизиб , уйғониб ғингший бошлаган қизини кўтариб ташқарига чиқди Сабрия .
У энди болаларини ҳеч кимга , ҳеч қачон ишонмас эди .
Қизини овқатлантириб , қоронғу ҳовлида , янаям қоронғу келажагини ўйлаб , қизи Умидани соғиниб бир оз йиглаб ўтирди .
Жимгина , худди бир нарсадан қўрққандек онасининг бағрига тиқилиб ётган қизини сочларини силаб ўтириб ич ичидан қаътий қарор қилди Сабрия ,
----- Курашаман , шу оиламни сақлаб қолиш учун , эримни одам қилиш учун курашаман ....
Юзларини куйдириб оқаётган аччиқ кўз ёшларини сидириб пичирлаб , ўзига ўзи далда берарди ....
Лекин Сабрия билмас эдики баъзи инсонларнинг нафақат сурати , балки сийратию фитрати ҳам нотоза бўлишини , уларни ҳар қанча тарбияю , ибрат хам ўзгартиролмаслигини , оила мустахкамлиги йўлида ёлғиз ўзи курашиб охир оқибат синиб қолишини билмас эди ....

❤43😢22👍10🔥8🌚1
Forwarded from @ErkatoyAdmin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Barchasi shu kanalda tezdan ulanib oling òchib ketmasidan
Tuĝulgan kun tabrigi
Bayram tabrigi
Profil uchun istetichni rasmlar
Faqat ayollar uchun bu kanal
┏━━━━━━━━━━━━━━┓
彡👉🏻❤️ K I R I SH ❤️👈🏻 彡
┗━━━━━━━━━━━━━━┛
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💢💢💢💢 муборак! 🌙
Aссалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатух
❤️Сокин кунлар бағрида,
Хуш ифорлар таралди.
Муборак Жума куни,
Одам Aто яралди.
🕌Аллоҳим жума куни,
Гуноҳларни кечирди.
Тавба қилган инсонга,
Оби зам-зам ичирди.
❤️Биз ожиз бандалармиз,
Кўрсатайлик илтифот.
Шукр қилган инсонга,
Жаннат эмиш мукофот.
🤲Жума айём ҳар инсон,
Қалби қувончга тўлсин.
Aллоҳим севган кун бу,
ЖУМA муборак бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🩷
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Aссалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатух
❤️Сокин кунлар бағрида,
Хуш ифорлар таралди.
Муборак Жума куни,
Одам Aто яралди.
🕌Аллоҳим жума куни,
Гуноҳларни кечирди.
Тавба қилган инсонга,
Оби зам-зам ичирди.
❤️Биз ожиз бандалармиз,
Кўрсатайлик илтифот.
Шукр қилган инсонга,
Жаннат эмиш мукофот.
🤲Жума айём ҳар инсон,
Қалби қувончга тўлсин.
Aллоҳим севган кун бу,
ЖУМA муборак бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🩷
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадрдонларим , яхшимисизлар .
Бугунги Жума кунининг хайру саховатини , файзу барокатини сизга тиладим .
Кунингиз ҳаловатда ўтсин .
Сизларга гўзал Қарши шаҳрининг қайноққина ҳаёт жабҳасидан салом йўллаяпман .
Мусаффо осмон , қуёш бобонинг мўл кўл нурлари , майин эсган шабада билан бирга турмушнинг ширин ташвишларида елиб югуриб юрган инсонларидан салом йўллаяпман .
Қарши шахрининг ободлиги , баланд мухташам бинолар , қулай иншоотлар , ноз неъматларга тўла дўконлар , йўл четларида бир текисда қад ростлаб турган дарахтлар , ишга , ўқишга шошган йўловчиларни олиб манзилига ғизиллаб кетаётган чиройли автобуслар , юзларида гоҳ жиддийлик , гох табассум , гох ўйчанлик билан юмушлари сари юрган самимий инсонларига қараб кўнглингизда шукроналик ва фараҳбахш туйғулар жўш уради .
Тинч фаравон юртимизга кўз тегмасин . Саломатлик бўлсин .
ШАХЗОДАнгизни дуо қилиб қўйишни унутманг .

❤15
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍
39-қисм
Сабрия эртаси куни эри ишга кетишидан олдин:
— Дадаси, онамларникига бориб, Умидамни олиб келай, — деб рухсат сўради.
Эрининг қовоғи осилиб кетди.
— Уйда қанча ишинг бор? Ким қилади? Тозала, юв, ишларингни қил. Кейин олиб келамиз, — хўмрайиб туриб гапини гапирди-ю, кўчага чиқиб кетди.
Орадан икки кун ўтди. Сабриянинг келганини ота-онаси эшитмадими, ҳеч ким йўқлаб келмади.
Охири тоқати тоқ бўлган Сабрия қайнонасининг ҳай-ҳайлашига ҳам, эрининг бақиришига ҳам қулоқ солмай, Гулбаҳорни кўтариб, онасиникига кетди.
Дарвозадан кирар экан, қизи Умиданинг йиғлаганини, укасининг хотинини, яъни келинини нималардир деб жавраганини эшитиб, ҳайрон қолди. Орада онасининг ҳам овози эшитилиб қоларди.
Ҳовлида ҳам, уйда ҳам ҳеч ким кўринмасди. Баланд супурги ўтлар ортидан уларнинг овози келарди.
У томонда ариқ бўлиб, тўлиб-тошиб сув оқарди.
Сабриянинг ичи тўлиб:
— Она, онааа! — деб овоз берди.
Бирдан овозлар ўчди. Ҳатто Умиданинг йиғлаши ҳам эшитилмай қолди.
Бир оздан сўнг этагини липпа урган онаси шошиб, супургилар орасидан чиқиб келди.
Орқасидан оёқяланг, юзлари қизарган, сочлари тўзғиб кетган, кўйлаклари ҳўл, иштончаси йўқ, кўзлари ёшли Умидани етаклаб, келини кўринди.
Сабрия онаси билан кўришиб, қизи Гулбаҳорни онасига узатди.
Бу вақтда эса келини зиппиллаб уйга кириб, Умиданинг кийимларини алмаштириб чиқди.
Сабрия қизига талпинди.
Маҳкам қучоқлаб, юзларидан тўйиб ўпди.
Лекин қизи Умида бегонасираб турар, онасига талпинишни ҳам, момосининг олдига ўтишни ҳам билмас, ҳаммага бир-бир жавдираб қарарди.
Бир оздан сўнг онаси билан келини овқат қилмоқ учун ўринларидан туришди.
Сабрия қўлида ухлаб қолган Гулбаҳорни Умиданинг қўйнига қўйди.
— Қара, қизим, бу синглинг. Сани жудаям соғиндик.
Умида чақалоққа чўчибгина қаради, юзчаларига қўлини теккизди. Бошини кўтариб, онасига жилмайиб қаради.
Қаради-ю, афтини ғалати бужмайтириб, қўли билан бўйнини ушлади.
Сабрия қизи Умидани маҳкам қучиб, юзларидан ўпиб, бўйинларидан ҳидлаб, ҳузур қилиб эркалади.
Аммо қизининг ўзини олиб қочиши, бўйнини ушлаб-ушлаб қўйишидан ҳайрон қолди.
— Умидам, яхшимисан, қизим? — кўзчаларига ёш тўлиб турган қизча ҳадик билан атрофга аланглади.
Яна беихтиёр бўйнининг орқа томонини ушлади.
Сабрия шошиб қизининг кўйлакчаси ёқасини суриб, орқа бўйнини очди-ю, қўрқувдан кўзлари катта-катта очилиб, йиғлаб юборди…
Давоми бор…
✍ Шаҳзода Сатторова

❤42😢40🔥5
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
40 - қисм .
Сабрия Умиданинг кўкариб кетган , бармоқ излари яққол билиниб турган бўничасини қўллари қалтираб силар экан юрак бағри ўртаниб кўз ёш тўкарди .
Боланинг орқа бўйнидан биров чангаллаб ушлаган , қаттиқ сиқиб азоб берган . Бу биринчи маротаба қилинмагани ,эски кўкариш излари сарғиш бўлиб ўча бошлаган , уст устига янги қўл излари тушганлиги кўриниб турарди .
Кўкариш излари қулоқ орқасигача борган , бу излар тушгунча бола қандай бўғилганини тасаввур қилишнинг ўзи азоб эди .
Сабрия шахт билан ўрнидан туриб эшикка бордида , ташқарига қараб , йиғидан бўғилган овозда онасини чақирди ,
---- Она , онааа , манга қаранг онааа .....
Келини билан қозонга уринаётган она ўзи юраги зирқираб кутгани келганини билиб , ялт этиб келинига қаради .
Келини бир қизариб , бир бўзариб кўзини олиб қочдию , бир пастдан сўнг безбетларча қайнонасига тик қараб тураверди ....
Она келинига қовоқ уйиб афсус билан қарадида ошхонадан чиқиб кетди .
Сабрия Умидани етаклаб супага олиб чиқди .
Елкалари қисилибгина , музтаргина бўлиб ўзи томон келаётган онасига алам билан қаради ,
----- Она , Умидани ким урди , бўйнини ким кўкартирди . Шу гўдак сизларга нима ёмонлик қилди , онааа , - Сабриянинг овози йиғидан , изтиробдан бўғилиб қолди .
Онаси Сабрияни шаштидан туширмоққа уринди ,
----- Ваҳима қилма қизим . Буни ўзи эти ёмон эканда . Андаккинага ҳам кўкариб қоларкан .
Иштончасини ҳўллаб қўйган экан . Келининг алмаштираман деса қўймабди . Шунга қаттиқроқ ушлабдида , келин .
---- Она , алдаманг , бу бир марта бўлмаган . Эски кўкаришлари турибдику .
Келин , келин дедим ....
Умидани нега урдингиз , шу ёш бола сизга нима ёмонлик қилди , нима ҳаққингиз бор эди мани боламни уришга , - Сабриянинг гапларини безбетларча эшитиб турган келин афтини қийшайтириб шанғиллади ,
---- Сизни болайизга қарашга мажбур эмасман , жахлимни чиқарди урдим . Нима қила олардиз .
----- Она , Умида сизга омонат эди , уни нега асрамадингиз , онажон .
Мани шунча азоб тортганим етмасдими .
Қизимни нега мана бу ёвузнинг қўлига бериб қўйдингиз , она ...
Ман ўзи сизларни қизингизми ? Нега мани бунча азобга гирифтор қилаяпсизлар , онааа ....
Сабрия қуруқ ерга ўтириб қолган ер муштлаб зор , зор йиғлаб гапирарди .
Қўлини белига қўйиб олган келин бақиришга тушди ,
---- Ўзинг ёвузсан , битта болага қарай олмай куйдириб ўтирибсан .
Бор кет уйингга , мани уйимга келиб жанжал чиқарма , Сан ношудсан , ўз ҳаётингни тинчитолмай маниям рўзғоримни бузмоқчимисан .
Она бир шанғиллаётган келинига , бир Умидани қучоқлаб зор йиғлаётган қизини олдига борар , кўзидан ёши тинмасди .
---- Нима гап , нима бақир , чақир . Овозларинг кўчага эшитиляптику .
Дарвозадан елкасига кетмон ташлаган ўғил кириб келди .
Боягина чирсиллаб гап қайтариб турган келин эрини кўриб ўкириб йиғлаб , эрини олдига чопиб келди .
----- Опангиз манга кет деяпти . Бу уйда боллари билан опангиз турармиш .
Келинининг ёлғон гапига , артистлик қилиб йиғлашига Сабрия билан онаси лолу ҳайрон бўлиб қолишди .
---- Нима деяпсан опа , тинч яшайсанми йўқми , сани дастингдан энди мани рўзғоримниям тинчи бузилсинми , - укасининг ўшқириб гапирганидан чўчиб тушган Сабрия довдираб қолди .
Шу укаси эмасмиди , опасини деб поччасини калтаклаган йигит .
Шу укаси эмасмиди
,, опамни хор қилишди ,, - деб йиғлаган ....
Нима ўзгарди энди ...
Наҳот кўчадан келган келин туғушган жигарларни ўртасига совуқчилик солаяпти ....
---- Нима гап , - гулдураган отасининг овозини эшитиб ҳамма дарвозага қаради .... Нега бунча бақирасан . Ким , кимни уйдан чиқазяпти . Қайси биринг бу уйга битта ғишт қўювдингки , бугун уй талашяпсан ...
Ичкаридан Гулбаҳорнинг йиғлаганини эшитиб Сабрия уйга кириб уни кўтариб чиқди .
Бир қўли билан Умиданинг қўлидан тутиб отасининг олдига келди .
---- Ассалому алайкум отажон .
Мени кечиринг , сизларни ташвишга қўйдим ,-деди паст овозда ....

❤54😢29🔥10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 SIZ IZLAGAN ENG CHIROYLI TABRIKLAR — BIR JOYDA! 💌
🎀 Ismingizga mos chiroyli tabriknomalar
🖼️ Har bir ism uchun maxsus rasmlar
🎉 Tug‘ilgan kun, to‘y, yubiley va barcha bayramlar uchun samimiy tabriklar
📚 1-oktabr — Ustoz va murabbiylar kuni uchun ham eng chiroyli tilaklar!
❤️ Yaqinlaringizni xursand qilish uchun chiroyli so‘z izlayapsizmi?
“Sevimli sahifa” — har kuni siz uchun chiroyli tabriklar, go‘zal rasmlar va unutilmas tilaklar ulashadigan sahifa. 🌷
✨ Bir kiring — o‘zingizga yoqqan tabrikni albatta topasiz! 👇
https://t.me/+d3Lp9a_LqnAyMTMy

❤2