Oʻzbekiston xalq artisti Erkin Komilov nevarasini Germaniyaga uzatdi. Kuyov misrlik, arab millatiga mansub yigit ekan. Baxtli boʻlishsin!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍7❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому Алайкум ва
рахматуллоҳу ва барокатуҳ!
🤩🤩😀🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
🌸 Янги ҳафтанинг боши—оппоқ
🤩Душанба тонги муборак бўлсин!
🤩ЯНГИ КУН МУБОРАК
🤩Тангрим янги тонгни берибди
бизга,
🤩 Тонгги
шабнамларга бу
олам тўлсин.
🤩Кўз очиб уйғонган
азизим сизга,
♾Яна янги тонглар
муборак бўлсин.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💗
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
рахматуллоҳу ва барокатуҳ!
🤩🤩😀🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
🌸 Янги ҳафтанинг боши—оппоқ
🤩Душанба тонги муборак бўлсин!
🤩ЯНГИ КУН МУБОРАК
🤩Тангрим янги тонгни берибди
бизга,
🤩 Тонгги
шабнамларга бу
олам тўлсин.
🤩Кўз очиб уйғонган
азизим сизга,
♾Яна янги тонглар
муборак бўлсин.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💗
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎼"Насуд" Ғойибий ғазали, Комилжон Отаниёзов музикаси – Ўзбекистон халқ ҳофизи Фарход Давлетов ижросида
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍
51-қисм.
Эртаси куни, қадди букилиб қолган ғамбода ота касалхонага Сабриянинг болаларидан хабар олгани борди.
Дарвозадан кирар экан, касалхона ҳовлисидаги ўриндиқда ўтирган дўстига, яъни Сабриянинг қайнотасига кўзи тушди.
Ғазаб билан унга яқинлашди:
— Бу ерда нима қилаяпсан? — аламдан бўғриқиб деди ота.
— Дўстим, — талмовсираб ўрнидан турди Сабриянинг қайнотаси.
— Дўстим дема, сендек дўстим йўқ. Бу ерда нима қиляпсан?
— Болаларимни…
— Энди болаларинг бўлиб қолдими? На шу норасидаларга, на уларнинг онасига раҳим қилмадинг-ку. Йўқол кўзимдан, болаларни биттасини ҳам бермайман. Ўзим катта қиламан.
— Э, йўўқ. Болаларни онаси ўлган бўлсаям, отаси бор.
Қайнота дўсти юмшамаслигини сезиб, кеча терговда ишлайдиган танишининг сўзларини эслади.
«Агар болаларни ҳаммасини қарамоғингизга олсангиз, ўғлингизга очилган жиноят ишида анча енгиллик бўларди. Болаларни боқувчиси деб, жазо камроқ бериларди», — деган эди у.
Шу гапларни эслаб, гарчи хотини «болаларга қарамайман, чақалоқ билан қийналаман», деган бўлсаям, болаларни ўзларида олиб қолишга тиш-тирноғи билан ҳаракат қилишга қарор қилди.
— Ҳўвв номард, — Сабриянинг отаси жаҳлдан қалт-қалт титраб, гапиролмай қолдию, аламига чидай олмай, қудасига мушт туширди.
Чайқалиб, гандираклаб кетган қудаси қаддини кўтариб, истеҳзоли тиржайиб дўстига қаради:
— Ҳар қанча уринма, болаларнинг отаси бор, бермайман уларни сенга.
Ичкаридан югуриб чиққан шифокорлар қудаларни ажратиб қўйишди.
Сабриянинг отаси кўзда ёш билан ортига қайтиб кетар экан, ўкинч билан дилида қизидан кечирим сўраб кетиб борарди.
«Кечир, қизим, кўзи кўр отангни кечир, сабрлигим. Дўстим деганим чаён бўлиб чақди мани. Отангни кечир, қизим…»
Сабриянинг отаси қанча елиб-югурса ҳам, маҳалла, қўни-қўшни аралашса ҳам, ҳатто фермер хўжалиги эгаси гувоҳлик берса-да, болаларни бирортасини ололмади.
Болалар отасига берилишига қарор чиқарилди. Болаларнинг отаси эса кам муддатга қамоққа ҳукм қилинди.
Алам-армон билан юрак чангаллаган Сабриянинг ота-онаси суд залида ҳамширалар қўлида жавдираб турган болалар билан йиғлаб-йиғлаб хайрлашишди….
давоми бор…
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

❤38😢17🔥5
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍
52-қисм.
Энг каттаси олти, кичиги тўрт, кейингиси чақалоқ бўлган уч норасида гўдак ота уйига олиб келинди.
Гулбаҳор ҳам, Умида ҳам уйларининг ҳар бурчидан онасини излар эди.
Умида ўзларини уйининг эшигини очиб кириб, онасини излаб чиқди.
Охири жавдирабгина момосининг олдига келди:
— Моможоон, онам қанилар, онам.
Гулбаҳор ҳам нимадир бир ёмон нарсани сезгандек ҳиққиллаб йиғлаб юборди:
— Оннааа, онаа.
— Ўчиреей овозингни икковингам, —
Битта чақалоқни тагини қуруқлаб, йўргаклолмай асабийлашиб ўтирган кап-катта аёл қизчаларга зарда қилиб бақирди.
Момосининг овозидан чўчиб тушган қизлар бир-бирининг пинжига тиқилди.
Умида савқи табиий бир сезги билан онаси энди йўқ эканлигини сезиб, юраги ғашланиб, ҳўнграб йиғлаб юборди.
Опаси йиғлаётганини кўриб, Гулбаҳор ҳам йиғлашни бошлади.
Уларнинг овозига сергакланган, қорни оч, ҳали унга исм ҳам қўйилмаган чақалоқ ҳам ингалашни бошлади.
Бобоси болаларни олиб келиб, хотинига бериб, ўзи қаёққадир чиқиб кетган.
Кичик ўғли мактабни тугатгандан кейин, тоққа қўй боқишга жўнатиб юборган, уйда болаларнинг момосидан бошқа ҳеч ким йўқ эди.
Невараларининг бирваракайига йиғлашидан безор бўлган момоси энди бақиришга тушди:
— Ўчир, йиғлама дедим. Бошимга бало бўлдиларинг.
Икки қизни турткилаб, силталаб, уришиб уйга киритди. Уларни олдига чақалоқни ётқизиб қўйиб, чиқиб кетди.
Эрини тушунтириши аллақачон эсидан чиқиб кетгани учун, болалар сут идишчасига қайнаган сувга совуқ сув қўшиб илитиб, унга болаларнинг қуруқ сутидан солиб, аралаштириб олиб келди.
Қорни оч чақалоқ уни ютоқиб ичдию, бир озгина ухлаб, чириллаб уйғонди.
Хом сувда қилинган сут қоринчасини оғритиб, бола ноқулай бўлганидан йиғларди.
Момоси қўлига олиб, бир паст силкилаб турдию, йиғиси тўхтайвермагач, ётқизиб қўйиб, ўзи чиқиб кетди.
Бир коса суюқ овқатга нонни амаллаб тўғраб, синглиси билан ўзи ичиб ўтирган Умида чақалоқни ўзича овутиш учун елкаларига аста-аста уриб, эркалай бошлади.
Бир вақтлар онаси Гулбаҳорни шунақа ухлатганини кўрган эдида.
Укаси овунавермагач, анча пайт бўлсада келмаётган момосини излаб чиқди.
Ташқарида момосини кўрмаган қизча уйига кирдию, ҳайрон бўлиб қолди.
Момоси яланг гилам устига битта юпқа ёстиқни қўйиб, донг қотиб ухлаб ётарди.
— Момо, моможон, — Умида момосининг юзларидан силаб уйғотишга тушди.
Боланинг зорланишидан ҳам кўра, юзига теккан қўллари ғашини келтириб, ижирғаниб кўз очган момоси Умидани силтаб, итариб юборди.
— Уйғотма, ман ухлаб ётган пайтим тегинма, — отасининг калтагидан яқинда даволаниб чиққан, ўзи бир силтовлик ҳоли бор Умида остонага учиб тушди.
Думалаб ўрнидан турар экан, қўрқув билан момосига қаради:
— Моможон, укам йиғлаяпти, момо.
— Бор, йўқол, йиғлаган бўлса, ўзинг қара, — момоси яна ўзи томон хезланганини кўрган Умида эшикдан қочиб чиқди.
Ўзларини уйидан укасининг ингалагани, синглиси Гулбаҳорни чала-чулпа ўз тилида уни эркалаб овутмоқчи бўлаётгани эшитилиб турарди.
Умида уйга кириб, укачасини олдида ўтирди. Аранг ерга судраб бўлсаям, чақалоқни қўйнига олиб, силкилаб овутмоққа тутинди.
Охирги пайтларда онасининг нималарнидир айтмоқчи бўлганини, Гулбаҳорни овқатлантириш, чўмилтиришларни ўргатганларини, кичик тоғорачада кийимларини солиб, ғижимлаб ювишни кўрсатганларини эслади.
Онаси эсига тушиб, соғиниб, хўрлиги келиб йиғлаб юборди.
Безовта бўлиб, чириллаб йиғлаётган чақалоқ хўрлиги келиб, ўксиб йиғлаётган опачасига қараб, жим бўлиб қолди.
Гулбаҳор ҳам лаб-лунжи бурилиб, йиғламоқчи бўлиб, опасининг тиззасига бошини қўйди.
Ҳали мактабга ҳам бормаган қиз бир зумда улғайиб, она бўлиб қолган.
Умида шу топда она бургутдай икки қанотига олган укалари учун жонини ҳам бергудек важоҳатда эди…
давоми бор….

❤45😢40🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍
53-қисм.
Умиданинг бахтига кичик амакиси тоғдан қўй чўпонлигидан навбатини топшириб, дам олишга келиб қолди.
Уйга жиянлари келганини кўриб, йигит хурсанд бўлиб кетди. Жувонмарг бўлган янгасига ачиниб хўрсиниб қўйди.
Йигит онасига ялиниши ҳам, дўқ уришиям фойда бермагач, ўзи енгини шимариб, ўчоққа олов ёқиб, сув қўйди.
Умидани чақириб, болани йўргакчасини ечишди.
Амакисини ҳайрон қолдириб, Умида пишиқ-пухта иш қилар, укачасининг нам бўлган йўргакларини ҳаммасини олиб ташлади.
Тозза, қуруқ йўргакча, тагликларни устма-уст қилиб, текис қилиб ёзиб олди. Кийимчаси ҳам ҳўл бўлганини кўриб, туғруқхонадан берилган, шифокор ёзиб бергани бўйича бобоси олиб берган кийимчалардан топиб олиб, чақалоқни олдига олиб келди.
Амакисига мўлтираб қаради, укасини кўтариб кийимини ечишга кучи етмасди.
Шундоқ ҳам тетиклик билан иш қилаётган жиянига қараб, кап-катта амакисининг ҳам кўзи ёшланди.
— Олиб кел кийимларни, укангни кийимчаларини алмаштирамиз, — деди жиянига.
Болани қўлига олиб, кўйлакларини ечиб олмоқчи бўлдию, ўйланиб, тўхтаб қолди. Кейин болани ётқизди, йиғласаям ётган жойида кийимини ечишни, қўлчасини қайирмасликни Умидага кўрсатиб, тушунтириб, бошқа кийим кийдирди.
Йигит онасининг аҳволини кўриб, чақалоққа қарамаслигини сезиб, жиянига ўргатиш, кўрсатиб бериш тўғри бўлади деб ўйлади.
Умида кийимлари алмаштирилиб, тайёр йўргакка ётқизилган чақалоқни кучи етганича йўргаклаб, қўлбоғ билан боғлаб олди.
Амакиси кузатиб турди, холос.
Қайнаган сувни косага солиб совутишни ҳам кўрсатди. Сут тайёрлаб, совуганини билиш учун ичиб кўришни ўргатди.
Умида ҳаммасини диққат билан қараб, кузатиб турарди.
Амакиси тоққа навбатига кетгунича, Умида анча нарсани ўрганиб олди. Кечалари ухлаб ҳам олди.
Момоси ўғли бор пайти чақалоққа умуман қарамади.
Ўғли гапирди, эри уришди, бидир-бидир қилиб гап қайтаргани учун эридан икки тарсаки ҳам еб олди.
Аммо барибир болаларга қарамади.
Бу жанжалларга қараб туриб, Умида амакисидан сўради:
— Амакижон, биламан, онам ўлиб қолганла. Дадам қанилар, нега келмаяптилар, укамга қарамаяптилар… — барибир болада, дадасидан кўрган хўрлиги эсидан чиқиб, дадасини соғиниб йиғлаб юборди, Умида.
— Йиғлама, даданг ишга кетган, келади, — деди амакиси жиянининг бошини силаб.
— Алдама болани, бир куни билади барибир, — минғирлади онаси. — Даданг онангни уриб ўлдириб қамалиб кетган, — деди безрайиб. — Мелисалар қамаб қўйган дадангни, ҳали бери келмайди.
Умида момосининг гапларини даҳшатини ҳис қилмасада, ёмон иш бўлганини сезиб, йиғлаб юборди.
Ўғли онасига гап бефойдалигини сезиб, Умидага укаларига яхши қарашини, кечқурун ухлаб қолмаслигини тайинлади. Отасидан ҳам кечқурун болаларга қарашини ўтиниб сўради.
Отаси бошини силкиб қўйди.
Амакиси кетганидан сўнг, Умида ҳам укалари ҳам қаровсизликдан кўп қийналишди.
Бобоси уриб ҳам, сўкиб ҳам аёлига болаларга тўғри қарата олмади. Аёл ҳатто ўз эрининг ҳам хизматини қилмасди.
Бобоси ҳатто ўзи хамир қориб, нон ёпганини кўрди Умида.
Умида ҳам, Гулбаҳор ҳам озиб кетишди.
Бир куни кундузи дарвоза таққиллаб қолди. Болалар чиқиб кетмасин деб ёпиб қўйишарди.
Умида дарвозага чопиб борди.
— Ким? — деди юраги орзиқиб.
Хаёлида онаси келгандек бўлди…
— Ман қизим, Умидам, — қизча она-бобосининг овозини эшитиб, йиғлаб юборди.
— Ким экан, бу ёққа кел, — деб бақирган момосидан қўрқиб, йиғлаб уйга қараб югуриб кетди.
Аёл дарвозага келиб, эркак қудасини ҳақоратлаб, қарғаб ташлади:
— Келма эшигимдан, — деб бақирди.
Сабриянинг отаси невараларини кўра олмай, ноилож қайтиб кетди.
Момоси Умидани бошига мушт кўтариб келди:
— Сан етимча, нимага бобонгга йиғлайсана, яна бирор марта чопиб боргин, яна йиғлагин, уриб ўлдираман сани, — момо Умидани турткилаб, чимчилаб уриб ташлади.
Чимчилашлар жонидан ўтган қизча ерга ётиб, типирчилаб зорланиб, йиғлаб қолди:
— Моможон, урманг, энди йиғламайман, энди бормайман ҳеч кимга, моможон…

❤52😢41🔥3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алвидо деб ҳатлар ёзсам, қаламим синиб қолди
Беркиниб тунга ботсам, оппоқ тонг топиб олди
Мен чекиниб қочавердим, ҳар гал учратиб сизни
Дил мулкин ёпавердим,тақдир топарди бизни
Сиз қандайин муҳаббатсиз, қандай армонсиз ўзи
Дилга ёқасиз сўзсиз, кўрмиди севги кўзи
Унутишим азоб бўлди, унутдим ҳам ўртаниб
Сизга яна боғлар кўнгил
Қолибманда ўрганиб
Ўтмишларга отиб кетсам, қайтиб келар ўтмишим
Сиздан яна тониб кетсам
Топар сизни кечмишим
Нечун сизни севиб қолдим
Ёниб севаман нечун
Сиздан жавоб кутиб қолдим
пинҳон боқасиз беун
Дилингизни очмайсиз ҳам
Ёки мендан тонмайсиз
Ҳаёлимда яшаб ҳар дам
Унутишга қўймайсиз
Ҳафа бўлдим, ўзим билдим
Воз кечдим ҳам ўзимча
Сизчи яна бир кўриниб,
Ёқасиз дилга ўзгача
Бу ҳижронлар толиқтирди
Чарчадим бу сирлардан
Ё муҳаббат ёқимлими, Шу куйган юраклардан
Курашаман ўзим билан
Ишқ мени куйга солди
Алвидо деб мактуб ёзсам
Қаламим синиб қолди
✍ Исоқжон Одил

❤6👍3
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
54 - қисм .
Умиданинг бу кунлари ҳам ҳолва экан . Кунлар қизиган сари ҳовлида пашша чивинлар кўпайиб кетган .
Молхонадан чиққан ахлатлар ҳовлининг четига уюлганидан бадбўй ҳид ҳатто уйларнинг ичигача кириб кетганди .
Умида чақалоқни пашша талашидан асрай олмай ҳалак бўларди .
У укачасини гоҳида кўтариб , гоҳида йўргакчасидан судраб юриб қарарди .
Орада сигирлари сутдан қолиб , чақалоққа бериладиган сут ҳам топилмай қолди .
Амакиси келиб магазиндан олиб берган сутларини Умида тежаб , кам камдан берарди укасига .
Момоси қилган маза бемаза овқатларидан Гулбаҳорнинг оғзига тутар , сувидан ҳатто чақалоққа ҳам ичирарди .
Ҳолат шунчаликка етдики чақалоқ очликдан овози ўчмай йиғлайдиган , ҳоли қолмаганда инграб ётадиган бўлиб қолди .
Умида топган қаттиқ нонларини сувга ивитиб чайнаб чақалоққа берар .
Янги туғулган чақалоқнинг кичгина томоғига нон тиқилиб кўкариб қоларди .
Умида йиғлаб укачасини кўтариб чопар , момоси қарамагандан кейин , деворнинг остидан ўтган ариқнинг тешигидан эгилиб , судралиб ўтиб қўшни холачасига чопарди .
Лекин бу ҳол бир икки такрорлангандан кейин момоси Умидани аёвсиз калтаклади .
Қўшниларга боришни тақиқлаб , ариқниям ёпиб ташлади .
Бобоси , амакиси бор вақтлари чақалоқнинг аҳволи сал яхшиланар . Улар йўқ пайти кичик Умиданинг азоби бошланар .
Укасига қарашга қийналиб бир азобланса , аллақачон улғайган қалби етимликнинг оғир залворидан бир азобланарди .
Қўшни опачаси нонни чайнаб оқ сурп докага ўраб чақалоқни оғзига солиб қўйишни ўргатгандан бери укачасини томоғига нон тиқилмай қолди .
Ана мана дегунча чақалоқни ҳам 40 кунлик чилласи чиққан .
Момоси Умида туғулганда
,, Ташлаганга тош тегмайди ,, дегани шу чақалоққа тегишли гап бўлганди .
Туғулибоқ онадан етим қолган , кичгинагина опачаси қараган шу митти чақалоқ , нимжон , озғин , йиғлоқи бўлсада ўлмай катта бўлаётган эди .
Сабриянинг онаси эса қизининг вафотидан кейин оғир хасталикка чалиниб қолган . Ўзи билан ўзи бўлиб невараларидан хабар ололмаган эди .
Қоқ туш маҳали , кун иссиқ , ташқарида чақалоқнинг йиғи овози тинмаганидан , унга Гулбаҳор қўшилгани , бир оз ўтиб Умиданинг ҳам зорли ноласи эшитилганидан кейин чидолмаган қўшни келин эри билан маслаҳатлашиб Сабриянинг отасининг уйига келди .
Эндигина касалхонадан чиққан , сочлари оппоқ оқариб , ўзи ўн ёшларга кексайиб кетган онаизорга раҳми келсада , чақалоқ ва қизлар ҳақида хабар бермаса бўлмаслиги учун ноилож гап бошлади .
---- Холажон , энди ўзизни қўлга олинг . Сабрия болаларини сизга омонат ташлаб кетганди . Уларга қарамасангиз бўлмайди , - деб , онани аяб юмшатиб айтди қўшни .
Ташқарига чиққандан кейин эса асл ҳолатни Сабриянинг отасига билдирди .
Қўшни келин шўрлик ота онани аяб болаларнинг ахволини ярмини айтганини сезган ота , унинг ортидан қараб қолар экан , бир қарорга келгандек тез тез юриб маҳалла идорасига қараб кетди ....
давоми бор ....

❤58😢25🔥2🤔2
Forwarded from Dilfuza
Uvol bo‘ldi Sabriyaning 3 bolasi
Osmonni tutdi bolalarning achchiq nolasi.
Qorni to‘ymas opa singil ukaning
Savob qilib boqib oling shularni qo‘shni holasi🥺☹️🚶♀

😢38❤15👍4
Forwarded from Холиқова Маҳфуза
Ўқияпман йиғлаяпман 😭 ўқияпман болаларимга қариман қизимга кичкинтойимга ўқиётган жойимда иккаласини сиймосида😭😭 астағфируллоҳ астағфируллоҳ ҳеч ким онасиз қолмасин
😢43👏11❤8👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН
🩵💙💙🩵💙🩵💙🩵🩵💙
СЕШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН !🌷💙🌷
🦋•Кунингиз файзли ва барокатли, тинчлик омонликда ўтсин Азизларим!!!💕
✨•Эрта тонгни яхши ният билан бошласак
Ин шаа Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади!⭐️
💜•🌹•Хаммангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо берсинки, қаватимизда, ёнимизда юришсин..
🤩Ўтганларни Аллоҳ раҳматига, жаннатига вожиб қилсин...
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

👍4❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадри баланд қадрдонларим .
Мароқли ҳордиқ олдингизми .
Яна янги куч , ғайрат билан янги кунни бошлаб иш , ўқишга шўнғиб кетдингизми .
Шукур , шунисигям шукур .
Ишимиз борлигига шукур , шу ишни қилишга қодир қилиб қўйганига шукур , саломат юрганимизга , кўзимиз кўриб , қулоғимиз эшитиб турганимизга шукур . Паспортимиз аптекаларда гаровда эмаслигига шукур .
Ношукур бўлмайлик .
Ёнимга бир бемор келди
Оддийгина кичгинагина ариқдан сакраб ўтаман деб болдиридани оёқ пайлари узилиб кетибди .
Сакраш нотўғри бўлмаган , ният нотўғри бўлган ....
,, Ёзинг опа мандай ношукур бандани қилмишини ёзинг ибрат бўлсин келинларга , - дейди .
Шу рўзғордан чиқай ман ҳам , дам олай деб эримга пахтага чиқаман деб қулоқ миясини едим .
Уйда ишим кўп , мактабга борадиган уч болам , сигир бузоқ , товуқлар , рўзғор .
Энг мухими деярли парваришда бўлган қайнонам бор эдилар .
Чарчадим рўзғордан ҳам қайнонага қараб ҳам делиму , терсам термасам бориб келиб юраман , дам оламан деб пахтага чиқаман деб турволдим .
Эрим бас келолмагач ноилож қўл силтади .
Уч кун , уч кунда рўзғорим тўс тўполон бўлиб кетди . Қайнонам ёлворди , эрим уришди Ман тўхтамадим .
Тўртинчи куни рўзғорни чала қилиб , дарвозада қайнонамни мўлтиратиб этакни олиб далага кетдим .
Кичгинагина ариқдан шундай ўтдимууу кўзим мошдай очилди опажон ...
Ман ношукур жазойимни олдим . Мана сенга дам , ёт энди ( эзилиб йиғлади ) .
Энг ёмони нима опа , манга қайнонам қараяптилар .
Эрим парвона бўлаяпти .
Мендек ношукурни кечиришсин , - келиннинг афсус надомати ортида катта ҳикмат бор .
Ҳар бир кунимизга Аллоҳимга беҳисоб шукур бўлсин .
Сизлар билан ШАХЗОДАнгиз бирга бўлди 😘.
2026 . 29 .

Telegram
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.
🥰11❤7👍4🔥3
#Ибрат
Улар тилга кирганда
САҚИЧ: Одамлар, бир-бирингизни ''чайнагунча'' мени чайнанг!
СКОТЧ: Мени, аввало, оғзидан бода келиб шоди чиқаётган ёшлар оғзини ёпишга ишлатинг!
КАБОБ: Кабоб еб ўлаётганлар учун айбни мендан эмас, ''иймонсиз'' кабобпазлардан изланг!
ГУЛ: Менинг гўзаллигимни нос билан булғаманг!
СОАТ: Xафаман...Одамлар мени вақтни билиш учун емас, мода учун тақадиган бўлишди.
СУВ: Мени жазо воситасида ишлатиб, кейин интернет юлдузига айлантирманг. Тинчгина ўз йўлимда оқаверай.
ҚУЛФ: Аввалги замонларда менга кўп ҳам иш йўқ эди. Одамлар орасида ишонч йўқолиши билан ошиғим олчи. Яшасин, ''ишонч''!
ЎЧИРҒИЧ: Яхшики, фақат ёзувдаги xатоларни ўчираман. Ҳаётдаги xатоларни ҳам ўчира олганимда улгурмай, етмай қолардим...
МАЙМУН: Ҳаа ўша Дарвинингга сани... Бизни қаёқдаги одамларга тенглаштирибди...

❤14👍4🔥1🤔1
Бу кеч Сен ҳақингда ёздим...
Қаламим гуллади, ОНА...
( Фирдавсийлар)
"""""""""""""""""'''''"""''''''''"""""""""""""""""""""""""""""
"""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""" Онажоним, сизни ёзиш учун
На қалам, на қоғоз ниҳоя.
Фақат, менингдай соғинган
Бир кўнгил, ғариб қалб кифоя...
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Унда Сиз, ва Сизнинг меҳрингиз,
Ҳеч нарсага алишилмас сўзингиз,
Яна қайтиб бош қўйиш мумкинмас, бағрингиз,
Хаёли бўлса, гар бир сония...
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" ""
Ёзаверар қалам, ўз~ ўзидан,
Қоралаб қоғознинг бағрини.
Тўкилаверар унга ёш кўзимдан,
Қоғознинг қораяр яғрини.

Бу кўнгил неларни демайди,
Тасвирлаб, Сиз ҳақда соатлаб.
Айрилиқ чопонин ечмайди,
Барибир, ўтолмас бир ҳатлаб...
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Нечунки, бу қалам хўп дардли,
Ёзгани эмишда, изтироб.
Онадан айрилган ~ қадрли,
Қимматли кунлари минг азоб...

Бу азоб йилларни елкалаб,
Мардона келмоқда енгилмай.
Ҳижроннинг бағрида енгилиб,
Кўнглим ҳам яшагай бош эгмай.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" ""'"'"'''''''" ""''"'"'''" ""
То ҳануз бир~бирга душманмиз,
Айрилиқ деган бир зот билан.
Ҳижроннинг қўлида сарсонмиз,
Жудолик тамғали от билан...
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" """ "" "" "" "" "" Эй, қалам, ёзавер толмагин,
Онамнинг қадрдон сиймосин.
Онам ~ ку, мен учун ўлмаган,
Асрайман ишора ~ имосин.

Онажоним... Яшайсиз мен билан... 😔🥹❤️🥀
"" "" "" "" "" "''''" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" ""
Ҳижрон йўлларида сарсон Мунавварингиз...(Сайидова) ✍

❤12🔥1😢1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
✍ .
55 - қисм
Сабриянинг отаси агар ўзи борса невараларини кўра олмаслигини сезиб маҳалла раисларига мурожаат қилишга қарор қилганди .
Отанинг сўрови билан махалла вакиллари , хотин қизлар билан ишловчи ходимлар , маҳалла инспектори йиғилишиб қишлоқ оқсоқоли бошчилигида Сабриянинг келинлик уйига , болалардан хабар олгани келишди .
Қўшниси хабар бериб кетганидан бери орада икки соатлар ўтгандир .
Ҳали ҳамон ҳовлидан болаларнинг йиғиси , Умиданинг уларни эркалаб овутган овози эшитилиб турарди .
Бобоси ошиғич тахта дарвозани таққиллатди .
Хеч ким жавоб бермади . Энди ота бесабрлик билан дарвозани гурсиллатиб тепа бошлади .
---- Кииим , - Умиданинг қўрқа писа гапирган овози эшитилди .
Ёнидан Гулбаҳорнинг йиғи овози эшитиларди . Катта эҳтимол билан у опачасини этагини ушлаб , йиғлаб юрибди .....
---- Жим , жим тур сингилжон . Кимдир келди .
---- Бойма апа , бойма . Момо уяади , момо чиммилайди апа , очма , - Гулбаҳорнинг дона дона аммо зорли овозини эшитиб қишлоқ оқсоқоли ҳам безовталаниб қолди ...
Энди уй эгасинии айтиб чақира бошлашди .
Бобоси Умидани чақирди .
---- Умида оч дарвозани қизим , момонг уролмайди сани , оч қизим .
Умида бобосини овозига йиғлаб дарвозага келди ,
---- Очолмайман бобожон , бўйим етмайди , боғланганни ечолмайман бобожон , - ҳиққиллади у .
Маҳалла посбони ёшроқ ходим кўчадаги дарахтга чиқиб , девор ошиб ҳовлига тушди .
Посбон дарвозани очиши билан Умида синглисини етаклаб бобосига қараб талпинди .
Фаоллар ичкари ҳовлига уй эгасини чақириб , чақириб кириб боришди . Ҳеч ким йўқ ҳовлида . Уйдан хам ҳеч ким чиқмади .
Супада , Сабрия экиб кўкартириб кетган навниҳол дарахтнинг олачипор сояси тушиб турган томонида , қуруқ шолчани устида , қуёш тиғида онасиз қолган чақалоқ ётарди ...
Йиғлашга ҳам ҳоли қолмаган , кўзи бурни , оғизчаларига қора пашшалар гувва ёпишган , оёқ қўлини ожизгина типирчилатиб , инграб , ғинғиллаб қўярди , гўдаккина .
Олдида ювилган бўлсада кирлари яхши кетмаган нимдошгина кичик сочиқ турарди .
Умида ўзи кучи етганича амаллаб ювиб олган шу сочиқ билан укасини оғзи , бурнини артиб , унга қўнган пашшаларни ҳайдаб турган бўлса керак .
Умида бобосининг қучоғидан чиқиб укасининг олдига югуриб келди .
Озғин , нимжон қўллари билан укачасини кучаниб кўтариб , оёғини алпон - талпон босиб бобосининг олдига олиб келди .
Бобоси чилласи чиққан бўлсада бир бурдагина нимжонгина , ҳали исми ҳам йўқ чақалоқни қўлига олди . Соқоллари кўз ёшидан ҳўл бўлиб неварасини бағрига босди .
---- Сабриямдан ёдгорим , жоним болам . Кечир номард бобонгни кечирийлар болаларим

❤37👍14🔥2🥰1💔1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ 👍 .
56 - қисм
Етимликнинг оғир залворидан эзилган мурғак вужудлар бобосидан паноҳ излаб унинг пинжига тиқилишиб олди .
Қишлоқ оқсоқоли тўзғираган , ифлос ҳовлига ,
абгор аҳволдаги уч гўдакка , ҳув ўша Сабрия сомон ташиган , у ер бу ери йиртиқ , шолча тўшалган супадаги қаттиқ қотган нон бўлакларига , косадаги сувга , товонлари ёрилиб кетган Умиданинг яланг оёқларига , онасиникидек узун сочларини эплай олмай амаллаб қийшайтириб тугиб олган рўмолига , чақалоқнинг пашшалар талаганидан яра тошган юзларига қараб афсус билан бош чайқади .
Белбоғига ёшланган кўзларини артар экан ходима аёлга уйга имо қилиб бош силкида .
Маҳалла хотин қизлар билан ишлаш ходимаси уйга кириб Сабриянинг қайнонасини ҳар доимги уйқусидан уйғотиб чиқди .
Кўзлари қип қизил , аллақандай чақчайиб қарайдиган , кўп ухлаганидан кўзлари шишиб кетган аёл эшикдан чиқа солиб ташқарига қараб чинқирди ,
---- Умида , Умида дедим , ергина ютсин сан етимчани . Нимага дарвозани очдинг . Мани олдимга кел .
Момосининг чинқироқ овозидан чўчиб тушган Умида титраб қақшаб атрофдагиларга жавдираб қаради .
Беихтиёр бир қўли билан Гулбахорни елкасидан ўзига тортиб , бир қўли билан бобосини қўлидаги чақалоқни тортқилади .
Лаблари пир пир учар , кўз қароқлари жиққа ёшга тўлган , энг ёмони қизча дир - дир титрарди .
Посбон аёлга яқинлашди .
---- Ассалому алайкум .
Хола ўзизни босиб гапиринг . Болаларни ҳақорат қилманг .
--- Санга нима , бор ишингни қил , - аёл ўзича минғирлаб йиртиқ калишини судраб томорқа адоғига қараб кетди .
Бу аёлда уят , андиша йўқлигини кўриб эркаклар тескари ўгирилишди .
Бир оздан сўнг қораси кўринган аёл , йўл йўлакай тўлиб оқаётган ариқ сувига юз қўлини чала чулпа ювиб келди .
Салом йўқ , алик йўқ қудасининг қучоғидаги болаларга қараб туриб қудасига ўлармонлик қилиб шанғиллаб кетди .
---- Нима ҳаққинг бор дарвозамни бузиб киришга , невараларимни айнитяпсанми .
Унинг ёқимсиз овозини бўлиб оқсоқол томоқ қирди .
---- Келин , овозингни кўтарма , ўзингни босиб ол .
Болалар нега бу аҳволда . Қаровсиз , оч наҳор йиғлаб юрибди .
---Қаровсиз эмас болалар , ҳозиргина уйга кирган эдим . Маннави бобоси сизларни алдаб олиб келган .
Маҳалла посбони қўлидаги дафтарини очиб уларга яқинлашди .
--- Хола , ҳурматли оқсоқол биз кўрганимизга ишонамиз .
Болаларни қаровсизлиги исботланди .
Ҳолат оғирлигини ҳисобга олиб ҳозироқ болаларни вақтинча онасининг ота онаси қаромоғига бериш ҳақида билдиришнома ёзаман .
Умиданинг момосини ранги гезариб кетди ,
---- Нимага экан , ман болаларимни хеч кимга бермайман , -кўзларини ола кула қилиб , важохат билан посбонга хезланди у .
Посбон аёлга жавоб қайтармаси оқсоқолга юзланди ,
---- Оқсоқол бова , васийлик идоралари қарор чиқарадиган пайтда ҳолат яна ўрганилади . Ҳозир болаларни қийнамайлик . Уларни тезроқ бобоси олиб кетсин .
---- Йўўўқ , - болалар кетса эридан яхшигина калтак ейишини билиб момоси Умидани қўлидан силтаб тортқилади .
Чириллаб йиғлаб юборган Умида бобосига талпинди . Унга Гулбаҳор қўшилиб йиғлай бошлади .
Гувоҳликка чақирилган қўшни холаси бобони қўлидан чақалоқни олди .
Бобо бир қўлига Умидани , бирига Гулбаҳорни кўтариб дарвоза томонга юрар экан қудасига нафрат билан қараб ,
---- Сизларга Аллоф кифоя қилсин , - деди дардли овозда .
Бундай нохуш аҳволдан афсусланиб турган маҳалла раисининг машинасида болалар она бобоси билан бирга кетишди .
---- Вой доод уйимни ўғри босди ,- деб чапак чалиб додлаётган аёлга нафрат билан қараган бошқалар ҳам бирин кетин ҳовлидан чиқиб кетишди ...
Қанийди Умиданинг азобли кунлари ортда қолгани рост бўлса , қанийди чақалоқ соғу саломат яшаб кетса ....
давоми бор ....
ШАХЗОДА САТТОРОВА

❤32😢8🤔6🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
57 - қисм .
Касалхонадан келиб , ўзини қўлга олишга , дадил бўлишга уриниб ҳовлини айланиб юрган Сабриянинг онаси дарвозадан невараларини олиб кирган чолига қараб бир зум қотиб қолди .
Чопиб келган Умидага қучоқ очаркан дилидаги битмас яраси жизиллаб ачишиб кетгандек бўлдию кўзига аччиқ алам ёшлари тошиб чиқди ....
Эрининг ўтинчли нигохларини тушуниб , болаларни қўрқитмаслик учун нола қилмай , жимгина кўз ёш тўкиб икки қизни қучоқлаб бағрига босди .
Бобосининг қўлидаги чақалоққа қўл узатар экан унинг абгор аҳволини кўриб охири чидолмади ,
---- Воҳ болама , сангина гўдакни хор қилган ношукурларни Аллоҳ жазосини берсина , болажонимаа , кўзим қаросидан қолган ёдгориммм .
---- Бу йигитчани исмини Ёдгорбек қўямизми онаси . Сабриямиздан бизга ёдгорда бу . Эртага бориб ҳужжат қилиб келаман ,- аёлини ғамдан чалғитиш мақсадида деди эри .
---- Майлию отаси бу гўдаккинани аҳволини қаранг , - ҳиққиллади аёли .
Ошхонадан чиқиб уларни кузатиб турган келин қайнотасининг иложсиз кўзини олиб қочганини кўриб тезликда олдиларига келди .
Қайнонасини бошқа нарсага андормон қилмаса бўлмайди , ҳозир қон босими кўтарилиб ,мазаси қочиб қолиши мумкин .
---- Ойижон беринг миттивойни , сиз уйда болаларга қараб туринг .
Ман овқат олиб келай , овқатланиб олишсин , кейин ман иссиқ сув қиламан уларни бир ювинтириб оламиз .
Келинидаги ишчанлик қайнонани хам ўрнидан турғизди . Қайнотаси келинига миннатдор бўлиб қараб қўйдию ҳовлини айланиб кетди .
Келин қушдай енгил , юзлари , яланг оёқчалари , бутун бадани яра чақага тўла чақалоқни қўлига олар экан ич ичидан титраб кетди .
Ҳар ой ўзида умид кутиб хавотирланаётган келин қайнопасига қилган ишидан аллақачон афсусланган . Минг пушаймон еб тез , тез болаларни эслаб , улар ҳақида эрига айтиб турарди .
Ҳозирги лахзада болаларнинг аҳволи ўзи кутганидан ҳам кўра ночор эканлигини кўриб ўзини янада ёмон кўриб кетди .
Нозик вужудни маҳкам қучоқлаб уйга олиб кирди . Юмшоқ кўрпачага ётқизиб , қаддини кўтарар экан ўзига алланечук қўрқув хавотир билан қараб турган Умидага кўзи тушиб хижолатдан дув қизарди .
Бувиси қаттиққина ювиб қўйган юз қўлидан сув томчилаб турган Умида тез юриб келиб чақалоқ укасининг олдига турди .
У шундай қанот кериб турдики худди укасини янгасидан ҳимоя қилаётгандек , важоҳати чўчигулик эди .
Келин Умиданинг хаёлларини уқиб унинг олдига чўккалади ва икки елкасидан астагина ушлаб изтироб билан гап бошлади ,
---- Умидажон мани кечир асалим , ман ахмоқлик қилдим . Сан эслик қизсан мани кечир , ман ҳаммасидан афсусдаман . Бундан кейин хеч қачон сизларни хафа қилмайман . Укаларингга ўзим қарайман . Сан мактаб борасан , тоғанг чиройли сумка олиб беради .
Бола ширин сўзнинг гадоси .
Янгаси гапирган сари ўпкаси тўлиб , лаби бурилиб , кўзлари жиққа ёшга тўлган Умида ҳиққиллаб йиғлаганича янгасининг қучоғига отилди .
Эшикда Гулбахорнинг юз кўзини сочиқда артиб турган қайнонаси хам изиллаб йиғлар , Белбоғини елкасига ташлаб супадан чиқиб келаётган қайнотанинг томоғига аччиқ бир тош тиқилгандек ютиниб қўярди .
Ҳаммага бир коса , бир коса овқат сузиб келган келин ,
---- Ойижоон , - дедию таққа тўхтади , чақалоққа нима берамиз .
Қайнонаси ҳам ялт этиб чолига қарадию безовталаниб қолди .
Улар то ўзини ўнглаб олгунича Умида чаққон туриб бориб , қўл оёғини питирлатиб ётган чақалоқчани қўйнига олиб ўзининг косасидаги овқатдан қошиқчага солиб , пуф , пуфлаб укачасини оғзина тута бошлади .
Тетик , чаққон ҳаракат қилаётган Умидага , қошиқчага талпиниб тамшаниб қозон овқат ичаётган , эндигина чилласи чиққан чақалоққа қараб катталарнинг яна кўзи ёшланди ....
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВa

❤58😢23🔥3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🍃Ассалому алайкум!
🌤Ҳайрли тонг, азизлар!
🌼🍂30 сентябрь, чоршанба тонги муборак бўлсин! 🌞
🌼🍂Бу кун қалбларингизга ором, хотиржамлик, қадамларингизга барака олиб келсин.
Ҳар бир кун – янги имконият, янги умид, янги қувонч.
🤲 Бугун сизга Аллоҳ раҳмати, одамлар меҳри ва тилакларингиз ижобатини насиб қилсин!
┈••ৡ❤️🌸❤️ৡ•┈┈

👍4❤2