Бу кеч Сен ҳақингда ёздим...
Қаламим гуллади, ОНА...
( Фирдавсийлар)
"""""""""""""""""'''''"""''''''''"""""""""""""""""""""""""""""
"""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""" Онажоним, сизни ёзиш учун
На қалам, на қоғоз ниҳоя.
Фақат, менингдай соғинган
Бир кўнгил, ғариб қалб кифоя...
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Унда Сиз, ва Сизнинг меҳрингиз,
Ҳеч нарсага алишилмас сўзингиз,
Яна қайтиб бош қўйиш мумкинмас, бағрингиз,
Хаёли бўлса, гар бир сония...
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" ""
Ёзаверар қалам, ўз~ ўзидан,
Қоралаб қоғознинг бағрини.
Тўкилаверар унга ёш кўзимдан,
Қоғознинг қораяр яғрини.

Бу кўнгил неларни демайди,
Тасвирлаб, Сиз ҳақда соатлаб.
Айрилиқ чопонин ечмайди,
Барибир, ўтолмас бир ҳатлаб...
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Нечунки, бу қалам хўп дардли,
Ёзгани эмишда, изтироб.
Онадан айрилган ~ қадрли,
Қимматли кунлари минг азоб...

Бу азоб йилларни елкалаб,
Мардона келмоқда енгилмай.
Ҳижроннинг бағрида енгилиб,
Кўнглим ҳам яшагай бош эгмай.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" ""'"'"'''''''" ""''"'"'''" ""
То ҳануз бир~бирга душманмиз,
Айрилиқ деган бир зот билан.
Ҳижроннинг қўлида сарсонмиз,
Жудолик тамғали от билан...
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" """ "" "" "" "" "" Эй, қалам, ёзавер толмагин,
Онамнинг қадрдон сиймосин.
Онам ~ ку, мен учун ўлмаган,
Асрайман ишора ~ имосин.

Онажоним... Яшайсиз мен билан... 😔🥹❤️🥀
"" "" "" "" "" "''''" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" ""
Ҳижрон йўлларида сарсон Мунавварингиз...(Сайидова) ✍
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤12🔥1😢1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
✍ .
55 - қисм
Сабриянинг отаси агар ўзи борса невараларини кўра олмаслигини сезиб маҳалла раисларига мурожаат қилишга қарор қилганди .
Отанинг сўрови билан махалла вакиллари , хотин қизлар билан ишловчи ходимлар , маҳалла инспектори йиғилишиб қишлоқ оқсоқоли бошчилигида Сабриянинг келинлик уйига , болалардан хабар олгани келишди .
Қўшниси хабар бериб кетганидан бери орада икки соатлар ўтгандир .
Ҳали ҳамон ҳовлидан болаларнинг йиғиси , Умиданинг уларни эркалаб овутган овози эшитилиб турарди .
Бобоси ошиғич тахта дарвозани таққиллатди .
Хеч ким жавоб бермади . Энди ота бесабрлик билан дарвозани гурсиллатиб тепа бошлади .
---- Кииим , - Умиданинг қўрқа писа гапирган овози эшитилди .
Ёнидан Гулбаҳорнинг йиғи овози эшитиларди . Катта эҳтимол билан у опачасини этагини ушлаб , йиғлаб юрибди .....
---- Жим , жим тур сингилжон . Кимдир келди .
---- Бойма апа , бойма . Момо уяади , момо чиммилайди апа , очма , - Гулбаҳорнинг дона дона аммо зорли овозини эшитиб қишлоқ оқсоқоли ҳам безовталаниб қолди ...
Энди уй эгасинии айтиб чақира бошлашди .
Бобоси Умидани чақирди .
---- Умида оч дарвозани қизим , момонг уролмайди сани , оч қизим .
Умида бобосини овозига йиғлаб дарвозага келди ,
---- Очолмайман бобожон , бўйим етмайди , боғланганни ечолмайман бобожон , - ҳиққиллади у .
Маҳалла посбони ёшроқ ходим кўчадаги дарахтга чиқиб , девор ошиб ҳовлига тушди .
Посбон дарвозани очиши билан Умида синглисини етаклаб бобосига қараб талпинди .
Фаоллар ичкари ҳовлига уй эгасини чақириб , чақириб кириб боришди . Ҳеч ким йўқ ҳовлида . Уйдан хам ҳеч ким чиқмади .
Супада , Сабрия экиб кўкартириб кетган навниҳол дарахтнинг олачипор сояси тушиб турган томонида , қуруқ шолчани устида , қуёш тиғида онасиз қолган чақалоқ ётарди ...
Йиғлашга ҳам ҳоли қолмаган , кўзи бурни , оғизчаларига қора пашшалар гувва ёпишган , оёқ қўлини ожизгина типирчилатиб , инграб , ғинғиллаб қўярди , гўдаккина .
Олдида ювилган бўлсада кирлари яхши кетмаган нимдошгина кичик сочиқ турарди .
Умида ўзи кучи етганича амаллаб ювиб олган шу сочиқ билан укасини оғзи , бурнини артиб , унга қўнган пашшаларни ҳайдаб турган бўлса керак .
Умида бобосининг қучоғидан чиқиб укасининг олдига югуриб келди .
Озғин , нимжон қўллари билан укачасини кучаниб кўтариб , оёғини алпон - талпон босиб бобосининг олдига олиб келди .
Бобоси чилласи чиққан бўлсада бир бурдагина нимжонгина , ҳали исми ҳам йўқ чақалоқни қўлига олди . Соқоллари кўз ёшидан ҳўл бўлиб неварасини бағрига босди .
---- Сабриямдан ёдгорим , жоним болам . Кечир номард бобонгни кечирийлар болаларим

❤37👍14🔥2🥰1💔1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ 👍 .
56 - қисм
Етимликнинг оғир залворидан эзилган мурғак вужудлар бобосидан паноҳ излаб унинг пинжига тиқилишиб олди .
Қишлоқ оқсоқоли тўзғираган , ифлос ҳовлига ,
абгор аҳволдаги уч гўдакка , ҳув ўша Сабрия сомон ташиган , у ер бу ери йиртиқ , шолча тўшалган супадаги қаттиқ қотган нон бўлакларига , косадаги сувга , товонлари ёрилиб кетган Умиданинг яланг оёқларига , онасиникидек узун сочларини эплай олмай амаллаб қийшайтириб тугиб олган рўмолига , чақалоқнинг пашшалар талаганидан яра тошган юзларига қараб афсус билан бош чайқади .
Белбоғига ёшланган кўзларини артар экан ходима аёлга уйга имо қилиб бош силкида .
Маҳалла хотин қизлар билан ишлаш ходимаси уйга кириб Сабриянинг қайнонасини ҳар доимги уйқусидан уйғотиб чиқди .
Кўзлари қип қизил , аллақандай чақчайиб қарайдиган , кўп ухлаганидан кўзлари шишиб кетган аёл эшикдан чиқа солиб ташқарига қараб чинқирди ,
---- Умида , Умида дедим , ергина ютсин сан етимчани . Нимага дарвозани очдинг . Мани олдимга кел .
Момосининг чинқироқ овозидан чўчиб тушган Умида титраб қақшаб атрофдагиларга жавдираб қаради .
Беихтиёр бир қўли билан Гулбахорни елкасидан ўзига тортиб , бир қўли билан бобосини қўлидаги чақалоқни тортқилади .
Лаблари пир пир учар , кўз қароқлари жиққа ёшга тўлган , энг ёмони қизча дир - дир титрарди .
Посбон аёлга яқинлашди .
---- Ассалому алайкум .
Хола ўзизни босиб гапиринг . Болаларни ҳақорат қилманг .
--- Санга нима , бор ишингни қил , - аёл ўзича минғирлаб йиртиқ калишини судраб томорқа адоғига қараб кетди .
Бу аёлда уят , андиша йўқлигини кўриб эркаклар тескари ўгирилишди .
Бир оздан сўнг қораси кўринган аёл , йўл йўлакай тўлиб оқаётган ариқ сувига юз қўлини чала чулпа ювиб келди .
Салом йўқ , алик йўқ қудасининг қучоғидаги болаларга қараб туриб қудасига ўлармонлик қилиб шанғиллаб кетди .
---- Нима ҳаққинг бор дарвозамни бузиб киришга , невараларимни айнитяпсанми .
Унинг ёқимсиз овозини бўлиб оқсоқол томоқ қирди .
---- Келин , овозингни кўтарма , ўзингни босиб ол .
Болалар нега бу аҳволда . Қаровсиз , оч наҳор йиғлаб юрибди .
---Қаровсиз эмас болалар , ҳозиргина уйга кирган эдим . Маннави бобоси сизларни алдаб олиб келган .
Маҳалла посбони қўлидаги дафтарини очиб уларга яқинлашди .
--- Хола , ҳурматли оқсоқол биз кўрганимизга ишонамиз .
Болаларни қаровсизлиги исботланди .
Ҳолат оғирлигини ҳисобга олиб ҳозироқ болаларни вақтинча онасининг ота онаси қаромоғига бериш ҳақида билдиришнома ёзаман .
Умиданинг момосини ранги гезариб кетди ,
---- Нимага экан , ман болаларимни хеч кимга бермайман , -кўзларини ола кула қилиб , важохат билан посбонга хезланди у .
Посбон аёлга жавоб қайтармаси оқсоқолга юзланди ,
---- Оқсоқол бова , васийлик идоралари қарор чиқарадиган пайтда ҳолат яна ўрганилади . Ҳозир болаларни қийнамайлик . Уларни тезроқ бобоси олиб кетсин .
---- Йўўўқ , - болалар кетса эридан яхшигина калтак ейишини билиб момоси Умидани қўлидан силтаб тортқилади .
Чириллаб йиғлаб юборган Умида бобосига талпинди . Унга Гулбаҳор қўшилиб йиғлай бошлади .
Гувоҳликка чақирилган қўшни холаси бобони қўлидан чақалоқни олди .
Бобо бир қўлига Умидани , бирига Гулбаҳорни кўтариб дарвоза томонга юрар экан қудасига нафрат билан қараб ,
---- Сизларга Аллоф кифоя қилсин , - деди дардли овозда .
Бундай нохуш аҳволдан афсусланиб турган маҳалла раисининг машинасида болалар она бобоси билан бирга кетишди .
---- Вой доод уйимни ўғри босди ,- деб чапак чалиб додлаётган аёлга нафрат билан қараган бошқалар ҳам бирин кетин ҳовлидан чиқиб кетишди ...
Қанийди Умиданинг азобли кунлари ортда қолгани рост бўлса , қанийди чақалоқ соғу саломат яшаб кетса ....
давоми бор ....
ШАХЗОДА САТТОРОВА

❤32😢8🤔6🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
57 - қисм .
Касалхонадан келиб , ўзини қўлга олишга , дадил бўлишга уриниб ҳовлини айланиб юрган Сабриянинг онаси дарвозадан невараларини олиб кирган чолига қараб бир зум қотиб қолди .
Чопиб келган Умидага қучоқ очаркан дилидаги битмас яраси жизиллаб ачишиб кетгандек бўлдию кўзига аччиқ алам ёшлари тошиб чиқди ....
Эрининг ўтинчли нигохларини тушуниб , болаларни қўрқитмаслик учун нола қилмай , жимгина кўз ёш тўкиб икки қизни қучоқлаб бағрига босди .
Бобосининг қўлидаги чақалоққа қўл узатар экан унинг абгор аҳволини кўриб охири чидолмади ,
---- Воҳ болама , сангина гўдакни хор қилган ношукурларни Аллоҳ жазосини берсина , болажонимаа , кўзим қаросидан қолган ёдгориммм .
---- Бу йигитчани исмини Ёдгорбек қўямизми онаси . Сабриямиздан бизга ёдгорда бу . Эртага бориб ҳужжат қилиб келаман ,- аёлини ғамдан чалғитиш мақсадида деди эри .
---- Майлию отаси бу гўдаккинани аҳволини қаранг , - ҳиққиллади аёли .
Ошхонадан чиқиб уларни кузатиб турган келин қайнотасининг иложсиз кўзини олиб қочганини кўриб тезликда олдиларига келди .
Қайнонасини бошқа нарсага андормон қилмаса бўлмайди , ҳозир қон босими кўтарилиб ,мазаси қочиб қолиши мумкин .
---- Ойижон беринг миттивойни , сиз уйда болаларга қараб туринг .
Ман овқат олиб келай , овқатланиб олишсин , кейин ман иссиқ сув қиламан уларни бир ювинтириб оламиз .
Келинидаги ишчанлик қайнонани хам ўрнидан турғизди . Қайнотаси келинига миннатдор бўлиб қараб қўйдию ҳовлини айланиб кетди .
Келин қушдай енгил , юзлари , яланг оёқчалари , бутун бадани яра чақага тўла чақалоқни қўлига олар экан ич ичидан титраб кетди .
Ҳар ой ўзида умид кутиб хавотирланаётган келин қайнопасига қилган ишидан аллақачон афсусланган . Минг пушаймон еб тез , тез болаларни эслаб , улар ҳақида эрига айтиб турарди .
Ҳозирги лахзада болаларнинг аҳволи ўзи кутганидан ҳам кўра ночор эканлигини кўриб ўзини янада ёмон кўриб кетди .
Нозик вужудни маҳкам қучоқлаб уйга олиб кирди . Юмшоқ кўрпачага ётқизиб , қаддини кўтарар экан ўзига алланечук қўрқув хавотир билан қараб турган Умидага кўзи тушиб хижолатдан дув қизарди .
Бувиси қаттиққина ювиб қўйган юз қўлидан сув томчилаб турган Умида тез юриб келиб чақалоқ укасининг олдига турди .
У шундай қанот кериб турдики худди укасини янгасидан ҳимоя қилаётгандек , важоҳати чўчигулик эди .
Келин Умиданинг хаёлларини уқиб унинг олдига чўккалади ва икки елкасидан астагина ушлаб изтироб билан гап бошлади ,
---- Умидажон мани кечир асалим , ман ахмоқлик қилдим . Сан эслик қизсан мани кечир , ман ҳаммасидан афсусдаман . Бундан кейин хеч қачон сизларни хафа қилмайман . Укаларингга ўзим қарайман . Сан мактаб борасан , тоғанг чиройли сумка олиб беради .
Бола ширин сўзнинг гадоси .
Янгаси гапирган сари ўпкаси тўлиб , лаби бурилиб , кўзлари жиққа ёшга тўлган Умида ҳиққиллаб йиғлаганича янгасининг қучоғига отилди .
Эшикда Гулбахорнинг юз кўзини сочиқда артиб турган қайнонаси хам изиллаб йиғлар , Белбоғини елкасига ташлаб супадан чиқиб келаётган қайнотанинг томоғига аччиқ бир тош тиқилгандек ютиниб қўярди .
Ҳаммага бир коса , бир коса овқат сузиб келган келин ,
---- Ойижоон , - дедию таққа тўхтади , чақалоққа нима берамиз .
Қайнонаси ҳам ялт этиб чолига қарадию безовталаниб қолди .
Улар то ўзини ўнглаб олгунича Умида чаққон туриб бориб , қўл оёғини питирлатиб ётган чақалоқчани қўйнига олиб ўзининг косасидаги овқатдан қошиқчага солиб , пуф , пуфлаб укачасини оғзина тута бошлади .
Тетик , чаққон ҳаракат қилаётган Умидага , қошиқчага талпиниб тамшаниб қозон овқат ичаётган , эндигина чилласи чиққан чақалоққа қараб катталарнинг яна кўзи ёшланди ....
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВa

❤58😢23🔥3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🍃Ассалому алайкум!
🌤Ҳайрли тонг, азизлар!
🌼🍂30 сентябрь, чоршанба тонги муборак бўлсин! 🌞
🌼🍂Бу кун қалбларингизга ором, хотиржамлик, қадамларингизга барака олиб келсин.
Ҳар бир кун – янги имконият, янги умид, янги қувонч.
🤲 Бугун сизга Аллоҳ раҳмати, одамлар меҳри ва тилакларингиз ижобатини насиб қилсин!
┈••ৡ❤️🌸❤️ৡ•┈┈

👍4❤2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍️
59-қисм
Она бобосиникига келганларидан бери Умиданинг ҳам, Гулбаҳорнинг ҳам рангига ранг кириб қолган, тўйиб овқатланиб, ухлаб, йиғламайдиган бўлишганди.
Чақалоқнинг лаблари, кўзларининг четидаги ярачалар яхши бўлиб қолган. Танасининг бошқа жойларидаги майда-майда ярачалар ҳам анча қотиб, туша бошлаганди.
Фақат бир-икки жойидаги катта-катта, чуқур яралардан ҳамон сарғиш сув оқиб турарди. Эҳтимол, шулар сабаб чақалоқ ҳамон тинч ухламасди — инграб, ғингшиб ётарди…
Сабриянинг қайнотаси болалар кетганини кўчадаги одамлардан эшитиб, уйига келиб, хотинини биринчи марта аёвсиз дўппослади.
— Сан ифлос болаларга қараганингда, уларни олиб кетишмасди! — алам билан бақирарди у. — Йўўқ, йўўқ, сан… Сани анави тарбиясиз, ҳайвон ўғлинг келинимни азоблаб ўлдирмаганларингда эди, ман элни ўртасида бунчалик шарманда бўлмасдим. Дўстимни олдида номард бўлмасдим! — хотинини уриб ҳам, бақириб-сўкиниб ҳам хумордан чиқмаган, аламзада отани тоғдан қайтган кичик ўғил тўхтатиб қолди.
Онасини уйга киритиб юборди, отасини тинчлантириб, чой қилиб ичирди.
Онасидан хабар олгани кириб, ҳайратдан қотиб қолди. Шунча калтак онасига таъсир қилмагандай, ўша юпқа ёстиғига бош қўйиб, пишиллаб ухлаб ётарди онаси.
Жиянлари кетиб қолган, нотинч, жанжалли оиладан безган йигитча шу куни кўчага чиқиб, биринчи марта тўйиб спиртли ичимлик ичди. Оёғида зўрға туриб, маст ҳолда, тебраниб уйига келди.
Уйда эса ёш йигитни тергаб, йўлга соладиган ақлли одамнинг ўзи йўқ эди…
Давоми бор…
ШАХЗОДА САТТОРОВА 🪶

❤45🤔18😢11🔥2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
60 - қисм .
Исми бобоси томонидан Ёдгорбек деб қўйилган чақалоқнинг ҳам ранглари тиниқиб , эт олиб , кўзлари очилиб қолган бўлсада ҳамон тинчланмаётганди .
Момоси яна кайвони момонинг олдига борди .
Момо келиб чақалоқнинг яраларини кўрди . Ҳовлига тушиб шафтоли дарахтининг баргларидан териб келди .
Ҳавончада майдалаб , эзиб кафтига олиб чақалоқнинг орқа томонидаги ярага сувини худди ўсмани сиққандек сиқди .
Қолганини пиёлага сиқиб олди .
Бир оздан сўнг чақалоқ безовталаниб ғингший бошлади .
Кейин момо қўлига тоза мато олиб яра устига эгилди .
Шу пайт ярадан оппоқ кичгина қурт биланглаб чиқа бошлади .
Момо шошиб латта билан олиб ташлади .
Орқасидан яна битта кўринди . Униям олиб ташлади момо .
Бир оз кутиб турди .
Бошқа қурт чиқмагач , пиёладаги қолган сувниям ярага қуйиб юборди .
Ярани атрофини оҳиста босиб , босиб , сиқиб - сиқиб қўйди .
Келинга юзланиб ,
---- Қизим тунов кунги шифобахш бурган ўтдан дамлама қилгин , - деди .
Момо гапини тугатмаси чақалоқ қаттиқ ингалаб типирчилади .
Момо ярага қарадию шошиб қолди . Ярадан бир эмас бир нечта қурт чиқиб келарди .
Тез тез артиб оларкан , қайнаб чиқаётгандек тинимсиз юмалаб чиқаётган қуртларга қараб
,, Астағфруллоҳ ,, деб юборди кўпни кўрган кайвони момо ҳам .
Умиданинг момоси изиллаб йиғлаб , атрофга аланглади .
Яхшиям Умида билан Гулбаҳор йўқ экан олдиларида .
Момо ярани яхшилаб сиқиб тозалаб артиб олди .
Хушбўй бурган ўт сувига ярани яхшилаб ювиб , чақалоқни ўша сувга чўмилтириб ҳам олишди .
Ярага малҳам қўйиб боғлаб , тоза кийимчалар кийдиришди .
Чақалоққа илиққина сутини тайёрлаб ичириб бешикка белашди .
Ёдгорбек шу ухлагани бўйича икки соатлар қилт этмай , мириқиб ухлади .
Кайвони момо ҳам уйига кетмай унга қараб ўтирди .
Чақалоқ ижирғаниб турганида ҳам кўзи тўла уйқу , оғзини катта очиб қоринчаси очганини билдирарди .
Момо унинг ширин тамшанишига қараб момосига ,
---- Неваранг энди ўлмайди , соғу саломат катта бўлади , - деди жилмайиб .
---- Айтганиз келсин моможониси , - Умидани момоси синиққина жилмайиб , титроқ қўллари билан кўз ёшларини сидирди .
Умида ҳам , Гулбаҳор ҳам , Ёдгорбек ҳам бошқа касал бўлмай ўйнаб кулиб бобоси , момоси ва фавқулодда болаларга меҳрибон бўлиб қолган янгаси қарамоғида катта бўла бошлашди .
Токи янгаси бир неча йил деганда ҳомиладор бўлгунича ....
давоми бор ....
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

❤73👍6🥰2🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
61-қисм.
Аллоҳнинг марҳамати кенг. Бир неча йиллардан бери умид билан фарзандли бўлишни кутаётган келин, болаларга чин дилдан меҳр билан қараётган Умиданинг янгаси ва ниҳоят ҳомиладор бўлган эди.
Келин ҳомиладорликнинг безовтали даврини ўтказар экан, мактабга чиққан Умидага, опасисиз зерикиб инжиқроқ бўлган Гулбаҳорга ва анча тўлишиб, тетиклашиб қолган чақалоққа ҳам қарашга кекса қайнонасига ёрдам беришга сидқидилдан ҳаракат қиларди.
Аммо аксига олиб кундан кун келиннинг ҳоли қуриб борарди.
Эри билан шифокорга боришиб, кайфиятсиз келишди.
Онанинг юраги увишиб, уларнинг оғзига термулди.
–– Келинингизда оғир қон етишмовчилик бор экан. Шаҳарга олиб борийлар дейишди, — ўғли бошини эгиб гапирар экан, келин пиқиллаб йиғларди.
Ахир, неча йилдан бери кутган боласи.
–– Майли, болам, нимани кутяпсан, олиб бор шаҳарга келинни. Катта дўхтирларга кўрсат, касалхонага ётқизиб даволат, — бир қизини йўқотиб, юрак олдирган она келини учун куюниб гапирарди.
–– Олиб бораман, онаа, олиб бораман. Мана, келинингизда, кўнмаяпти.
Болаларчи, Умидачи, онам қийналадилар-ку болалар билан, деяпти, онаа.
Келин энди баралла йиғлаб юборди. Тоғасининг зардали овозидан чўчиб тушиб, йиғлаб юборган Гулбаҳорни маҳкам қучоқлади.
–– Бас, болалар қаровсиз қолмайди, тур икковинг ҳам, ҳозироқ шаҳарга жўна, — келганини ҳеч ким сезмай қолган отанинг гулдираган овози ҳаммасини ҳал қилди.
Ўғил билан келин шаҳарга жўнаб кетишди.
Эндигина ўзига келиб, болалигининг яхши кунларини кечираётган Умидани яна синовли кунлар кутарди….
давоми бор….

❤46😢32👍6🔥1
БИРИНЧИ УСТОЗ ✍
Танимаган оқ қорани ,
Илм нелигин билмаган болани ,
Артиб кўзидан оққан жолани
Ҳаммасига бердингиз таълим ,
Сиз биринчи Устоз муаллим .
Қалам тутиб қўлларига ,
Зиё сочиб йўлларига ,
Меҳр солиб дилларига ,
Кўксингиз кўтарар фахр лиммо лим ,
Сиз биринчи Устоз муаллим .
Зув ўтди йиллар , қолдириб излар ,
Энди катта бўлди жажжи ўғил қизлар ,
Қадрга , мехрга муносибсизлар ,
Бизни кўтарган , сиз берган илм ,
Сиз биринчи Устоз муаллим .
Мадх этмасам тўлмайди кўнгил ,
Дунё тарозисин ушлаган оқил ,
Устоз десам яйрайди бу дил ,
Каттаю кичик барча қилади таъзим ,
Сиз биринчи Устоз муаллим .
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Танимаган оқ қорани ,
Илм нелигин билмаган болани ,
Артиб кўзидан оққан жолани
Ҳаммасига бердингиз таълим ,
Сиз биринчи Устоз муаллим .
Қалам тутиб қўлларига ,
Зиё сочиб йўлларига ,
Меҳр солиб дилларига ,
Кўксингиз кўтарар фахр лиммо лим ,
Сиз биринчи Устоз муаллим .
Зув ўтди йиллар , қолдириб излар ,
Энди катта бўлди жажжи ўғил қизлар ,
Қадрга , мехрга муносибсизлар ,
Бизни кўтарган , сиз берган илм ,
Сиз биринчи Устоз муаллим .
Мадх этмасам тўлмайди кўнгил ,
Дунё тарозисин ушлаган оқил ,
Устоз десам яйрайди бу дил ,
Каттаю кичик барча қилади таъзим ,
Сиз биринчи Устоз муаллим .
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
УСТОЗ -- ОНА ✍ .
Ёшлигидан Устозларига ҳавас қилиб улғайган Жамила ва ниҳоят ўзи кутганидек иститутни тугатиб бошланғич таълим устози бўлиб қишлоғига қайтди .
Унинг орзуси ўзи ўқиган мактабда митти , ширин болажонларга ўқиш , ёзишни ўргатиш , уларнинг чучук тилларидан шеърлар айттириш , мароқ билан таълим бериш эди .
Аммо , қизининг орзу ҳавасларига тўсиқ бўлмаган ота она ҳам бу ёқда орзуларини қучоқлаб ўтиришган эдида .
Остонада ётиб олишмаган бўлсада кунда эшикдан
,, ҳув ,, деб чақириб келаётган совчиларнинг бировига бериш керак бу қизни .
Ота она хам кўнгли жойига тушиб , қизини узатиб , орзу ҳавас кўриши керак .
Жамиланинг ота онасига итоаткорона бош эгиши билан уни қишлоқнинг олди йигитларидан бири Ботиржонга узатишди .
Келинининг кўнглига қараган қайнона унинг ишлашига қаршилик қилмади .
Ҳам келинлик , ҳам ўзи ёқтирган иши билан оввора бўлган Жамила гул - гул очилиб борарди .
Бошланишида таътилга чиққан Устоз опанинг 3 чи синф ўқувчиларини олди .
Уларни юқори синфга учирма қилиб чиқаргунича ўзи хам юрагининг остида митти умидини қучоқлаб таътилга чиқиб кетди .
Мана икки болали бўлиб , эндигина катта ўғли биринчи синфга чиққанида , ўзиям ишига , жонажон мактабига , суйган касбига қайтди .
Бу йил биринчи синфлар иккита экан .
1 - А синф устоз ўқитувчи Азима опага
1 - В синф Жамилага берилди .
Жамила ўзининг синфига ўғлини ҳам қабул қилди .
Биринчи дарс соатларида ҳаяжонланган Жамила Азима опасидан дарсига кириб , уни қўллаб туришини сўради .
Азима устозни синф тўрига ўтирғизиб , болалар билан дарсни бошлади .
Бирови йиғлаган , бировини бурни оққан , бировини сочи тўзғираган , бирови жахлда ўтирган беғубор ўғил қизчалар билан танишиб олди .
--- Болажонларим мен сизларнинг устозингиз бўламан . Мени Устоз деб чақирасиз , - деди мулойимлик билан .
----Йўқ , ман Устоз демайман , - боядан бери онаси ўзига эътибор бермаганидан хўмрайиб ўтирган ўғли Бахтиёржоннинг зардали овозига ҳамма унга қаради .
--- Нега Бахтиёржон , ман Устозингманку .
---- Йўқ , сиз мани ОНАмсиз ,- боланинг овози йиғламсираб чиқди .
--- Бахтиёржон , ман фақат сани эмас , шу ерда ўтирган ҳамма болаларнинг ҳам Устози , ҳам Онасиман ўғлим .
---- Йўўўқ , сизни дадамга айтиб бераман , сиз ҳаммани онаси бўлолмайсизку , - бола ер тепиб чинқириб юбордию йиғлаб югуриб эшикдан чиқиб кетди .
Жамила бир зумгина довдираб қолдию кейин ўғлининг ортидан эшикка отилди ,
---- Бахтиёржон , тўхта .
---- Жамила , борманг , ман ўзим , - Азима устоз тез тез юриб боланинг ортидан чиқиб кетди .
Кўпни кўрган , тажрибали устози Азима опа Бахтиёржон билан муроса қила олишига ишонган Жамила ўзини босиб олиб хотиржам болаларга юзланди .
--- Болажонларим сиз Бахтиёржонга эътибор берманг , ман ҳаммангизнинг устозингиз ҳам , онангиз ҳам бўламан .
Бирга ўқиймиз , бирга ўйнаймиз , бирга овқатланамиз , бирга сайрга чиқамиз . Хопми болажонларим .
---- Хўп бўлади ,Устоз , - болаларнинг эркаланган овози синфхонани тутди .
Устозликдан бир оз танаффусда бўлган Жамила ўз фарзанди билан
Устоз -- Она ролида бирга бўлиши икковига ҳам ноқулайлик туғдиришини сезди .
Ўғли Бахтиёржон Азима устоз синфида бошланғич таълим оладиган бўлди .
Сиз нима деб ўйлайсиз азизларим .
Она бола бир синфда бошланғич , синфларда албатта , бирга бўлиша оладими .
Жамиланинг қарори тўғри эдими ....

❤26👍9
Онамнинг ўгитлари
Сут қайнатаётганда қозонингга битта қошиқ солиб қўй, сут тошиб кетмайди.
-
Қолган овқатни ҳеч қачон алюмин идишда сақлама.
-
Эланмаган ундан хамир қорма, жигар тиқилиши шундан, болам.
-
Сувни тиндириб ишлат, тагидаги чўкмаси тошга айланади буйракда.
-
Гуручни увитишдан аввал обдон ўйлагин, бу қачонги гуруч? Эски йилникими, янгисими?
Эски гуруч кўпроқ сувда туради, эзилмайди, палови танага роҳат, янги гуруч оз сув ичади, тезда эзилиши мумкин. Увитганингда озроқ туз сепишни унутма, бир донаси ҳам увол бўлмасин.
Юваётганда силаб, сувини бир тарафлама тўк, кейин бу тарафидан оқиз.
-
Гуручни товоққа солиб яхшилаб елписанг, ялтираб пишади овқатинг.
-
Паловни сариқ сабзидан тайёрла, қизили чирой беради, суви кам.
-
Шолғомни таъми ёқмаса ҳам шўрва бн маставага солгин, балғамни давоси, ўпкани тозаловчиси у. Айниқса қовурилган маставада.
Кубик қилиб тўғраб, қизил сабзи бн баробар солгин қозонга.
Шўрвага эса қайнатганда фойдаси кўпроқ.
-
Турупни майда, кўм-кўк ранглисини танлагин, қарсиллаб турсин. Агар лағмон, ганпан қилсанг, турупни сомонча шаклида тўғрагин, игнадан ўтадиган ингичка бўлсин, иссиқ сувга солиб, туз сепиб, бир четга олиб қўй.
-
Паловга эса йирик тўғраб, сувга солиб келтиргин.
Йўтални давоси, буйракни ҳам тозалайди.
-
Пиёзни ўртачасини олгин, қизил пиёзни қирсилдоқ пўстини ташламай, ажратиб тўплаб, сочингни ювсанг, қазғоқ тушмайди. Бош терламайди.
Қизил пиёзни қизартирсанг, овқатингга ранг беради, аммо куйдириб юборсанг, ошқозонга, ичакка ёпишиб қолади.
-
Помидорни иложи борича пўстини арчиб ташлагин овқатга солсанг.
Помидорни кесганингда эътибор бергин, ўртасида оқарган жойи бўлса, кесиб ташла, дори у, селитра.
Кони зиён организмга.
-
Булғори қалампирни кесганингда узун, сомонча шаклида кессанг, салатингга фойда, кубик қилиб кессанг, овқатинг мазаси бошқача бўлади.Булғори қалампирни кўкидан кўпроқ хом еган одамни юрак қон томирлари кенгайиб, қон айланиши яхшиланади.
-
Картошкани қишда кўпроқ ейиш керак, крахмал бор таркибида.
-
Самсоқпиёзни узмагин рўзғордан.
Оғриётган тишингга кесиб боссанг, оғриқ босилади.
-
Шўрва қилмоқчимисан?
Қайнаётган сувга гўшт солма, хом сувга солсанг, ҳам суви, ҳам гўшти шифоли пишади.
Қайнаётган сувга гўшт солсанг, шўрвани ранги хирароқ бўлади, мазаси ҳам бошқача.
-
Музлаган гўштдан шўрва қилмагин.
-
Лағмонни қайнаб турган намакобли сувга ташлагин, сув юзига сузиб чиқдими, ранги бироз сарғайиб, тамом, пишгани шу.
Чўзма лағмонни назарда тутдим, сузиб ол.Агар меҳмон кутаётган бўлсанг, лағмонни совуқ сувда ювма, човлида сузиб, тахта устига ёйиб ташлаб, бироз ёғ бер.
Ялтираб туради, ҳам ёпишмайди.
-
Лағмонни хамирини ҳамиша совуқ сувга қорсанг, кокилдай бўлади.
-
Тиндирилган хамир- таоми мазали бўлади.
-
Кўкатларни доим аввал тоғорачага совуқ сувга икки, уч қошиқ туз солиб, қолдиргин, 10-15дақиқа.
Кейин яхшилаб ювиб ташласанг, зиёнмас, роҳатижон бўлади.
-
Райҳон,жамбил,шивит ҳаммасидан қишга ҳам худди шундай тозалаб,қуритгин.
Қуригач,ичига қора ялпиз қўшиб сақлагин,қурт тушмайди,моғорламайди.-
Қишга ёпаётган банкаларингни иложи борича офтобда қуритгин.
Помидор,булғор қалампири,бодринг,ҳаммасини совуқ сувни оқизиб қўйгин.
Кейин икра ёпсанг,отилмайди,эзилмайди,болам.
Эзилган помидор,булғорилардан қоқи солгин.
Балиқ пиширганда, еганда албатта тезда қўлни ювишни ўргат, балиқ ёғи соч, киприк, қошни оқартириб юборадия.
-
Гўштни тахтакачга қўйганингда эътибор бериб қарагин, чизиқлари бор, ўша чизиқлари кўндаланг тушсин тўғраганингда.-
Ҳар қандай гўштни албатта аввал ювиб кейин ишлатишни одат қил.
-
Ошхонага бошингда рўмолинг, олдингда фартуғинг билан таҳоратли киргин.Эрнинг топиб келган ҳалол рисқингларни пок тайёрлаш сени қўлингда.
Таҳоратли тайёрланган таомга шайтон зиён қилолмайди.
Таҳоратсиз тайёрланган таомни қозони четида шайтон ўтиради пешоб қилиб кетармиш...
Заҳарланиш, қусиш шундан бўлади, болам.
©интернет

❤54👍25🔥4
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ✍
62-қисм
Умида янгаси билан тоғасининг ортидан мўлтираб қараб қолди.
Янгаси кекса онага ёш болаларга қарашда анча ёрдам бераётган эди-да. Энди Умида яна укаларининг дардида бесаранжом бўлиб қоларди.
Кекса она хўрсиниб, чақалоқни елкасига кўтарди. Бошқа иложи ҳам йўқ эди. Келини неча йил деганда фарзандли бўлган, энди уни асрамаса бўлмасди.
Умида мактабдан келиб, тезгина овқатланиб олар, кейин укаларига қараб ўтиришга уринади. Момоси эса қолиб кетган рўзғор ишларига тушарди.
Ёдгорбек тезда тетиклашиб, яхши катта бўла бошлади. Негадир Гулбаҳор эса инжиқ, бир оз асабий ва йиғлоқироқ эди. Бесабаб йиғлашни бошлар, баъзан момоси жаҳл билан шапалоқ уриб юборарди.
Шундай пайтларда Умиданинг бутун вужуди қақшарди. Гулбаҳорни бағрига босиб, унга қўшилиб йиғларди…
Уларга қараб момосининг ҳам хўрлиги келарди.
— Эй Худо, ҳеч бир болани онадан етим қилмагин-да! Мен буларни йиғлатиб, қизимнинг олдига қандай бораман… — деб нола қилиб қоларди.
Бобоси кайвони момонинг маслаҳати билан Гулбаҳорни жарроҳлик қилган шифокорнинг олдига олиб бориб, кўрсатмасини олиб келди.
Ёзиб берган муолажаларини олиш учун ўзларининг туман шифохонасида болани ётқизиш керак экан. Яна ноилож Умидани мактабидан жавоб олиб, сингилчаси билан касалхонага ётқизишди.
Шифокорлар, ҳамширалар ҳали ўзи гўдак, ёш бола бўлган Умиданинг сингилчасига жуда меҳрибонлик билан қарашини кўриб, ҳайрону лол қолишарди.
Шифохонадаги оналар ўз боласини эплолмай, йиғлатиб, овқат едиролмай, тўзғитиб ётган бир пайтда, Умида Гулбаҳорни умуман йиғлатмасди. Кийимлари тоза-озода, овқатини ҳам эркалатиб, ширин гапириб, тўкмай едириб қўярди.
Ўзининг ҳам узун сочларини йиғиб, рўмол ўраб оларди. Оз овқатга, оз луқмага қаноат қилар, ўзи ҳам, синглиси ҳам бошқа боланинг қўлидаги нарсани бер, деб инжиқлик қилмасди.
Ҳаёт тарбиялаб қўйган ақлли қизалоқ эди Умида.
Укалари учун нажот фариштаси эди у…
Гулбаҳор ҳам шифохонада ётиб, муолажаларини олганидан сўнг анча яхши бўлиб қолди. Инжиқликлари ҳам қолиб, яна ўйнаб кетди.
Умиданинг момоси эса болалар билан чарчаб қолди. Касал бўлиб қолмай, деб ўзини эҳтиёт қилишга интиларди. Кичик ўғли ҳам ишдан келган пайти онасига ёрдам берарди.
Эрталабдан негадир Ёдгорбек йиғлаб уйғонгани момосини хавотирга солди.
Умидани мактабга жўнатиб, Гулбаҳорни ёнига олиб, чақалоқни қўлида силкилаб, нима қилишини билмай, жимгина кўз ёш тўкиб ўтирарди.
Шу пайт…
Дарвоза очилиб, келини кириб келди…

❤43👍38💯3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дугонажонлар Жума айём муборак бўлсин.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум
БУГУН
2️⃣➖🟢🟢🟢🟢🟢🟢
🎉ОКТЯБРЬ ОЙИНИНГ ИЛК ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК
БЎЛСИН! 🌙
🌙Энг яқин инсоним кириб келган
“Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо
қилувчиларнинг дуолари ижобат
бўлсин. Қалбларимизни ўзининг
муҳаббати билан шод айласин!
❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб
табриклаш эсдан чиқмасин
Юбориб қўйинг..! 🌹
Қадрлисиз жигарларим ❤️
БУГУН
2️⃣➖🟢🟢🟢🟢🟢🟢
🎉ОКТЯБРЬ ОЙИНИНГ ИЛК ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК
БЎЛСИН! 🌙
🌙Энг яқин инсоним кириб келган
“Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо
қилувчиларнинг дуолари ижобат
бўлсин. Қалбларимизни ўзининг
муҳаббати билан шод айласин!
❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб
табриклаш эсдан чиқмасин
Юбориб қўйинг..! 🌹
Қадрлисиз жигарларим ❤️
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐Аммажоним сиз учун махсус 🥰
Бузрукворим жигари,
Менга жуда меҳрибон.
Ёʻлимга зор, маҳталим,
Аммажоним... Аммажон!
Эркалатган ҳар доим,
Қўлимга тутқазиб нон.
Меҳри дарё, шўх сойим,
Аммажоним... Аммажон!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Бузрукворим жигари,
Менга жуда меҳрибон.
Ёʻлимга зор, маҳталим,
Аммажоним... Аммажон!
Эркалатган ҳар доим,
Қўлимга тутқазиб нон.
Меҳри дарё, шўх сойим,
Аммажоним... Аммажон!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤4🥰1😍1
Ассалому алайкум,санъатсевар юртдошлар,зукко группадошлар.
Курикхонада 84та туя бор.Уларнингбаъзилари бир уркачли,баъзилари икки уркачли.Агар барча туяларнинг уркачлари сони 101тани ташкил этса,икки уркачли туялар сонини аникланг

❤5
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
✍ .
63 - қисм .
Дарвоза очилиб келини кириб келдию чақалоқ билан қўшиб қайнонасини қучоқлади .
Келин дарровгина бир иссиқ овқат солиб , уйларни тозалаб , йиғиб , териб олди .
Ҳатто Гулбаҳорни чўмилтириб кирларини ювиб қўйди . Болларини кийимларини тахлаб , тикиладиганини тикиб саранжом қилди .
Бу орада овқатини ҳам яхши емаган Ёдгорбек яна уйқудан инжиқлик билан уйғонди .
Келин қайнонаси билан маслаҳатлашиб чақалоқни яна ўша шифобахш бурган ўт сувига чўмилтириб олишди . Лекин танасидаги майда қизил тошмаларга қараб хавотир олиб қолишди .
Яна кайвони момони чақириб келишди .
Момо чақалоқнинг танасидаги тошмаларни силаб , ушлаб кўрди . Чақалоқнинг танасини ҳидлаб кўрди .
---- Набиранга гул чиқибди момоси .
Қизамиқ бўлибди .
Қутлуғ дард , полвон бола енгиб кетади , ҳеч нарса қилмайди .
---- Вай ўлай ,- ўтириб қолди момоси . Энди қандоқ қиламан .
Кайвони момо ичи ачиб Гулбаҳорга қаради .
---- Энди катталарига ҳам чиқади , чидайсиларда .
Лекин бу боланг ҳали чақалоқ , касалхонага ётқизганларинг маъқул .
Момони жўнатиб қайнона келин бир бирига термулиб қолди .
Келин болалардан хавотир олиб келган , ҳали муолажалари давом этаётган эди .
Қайнотаси келиб келинини яна ортга қайтариб юборди .
Ҳайҳотдек уйда Умида билан Гулбаҳорни қолдириб чақалоқни шифохонага олиб кетди .
Умида қоронғи ҳовлида ёқилган ташқарининг чироғи ёруғи ғира шира уриб турган уйда Гулбаҳорни маҳкам қучоқлаб ётар экан , кўзидан милдираб ёши оқарди .
Хотирасининг тубида онасининг азиз сиймосини сақлашга уринар , тез тез эслаб ёдидан чиқазмасликка ҳаракат қиларди .
Онасининг узун сочларини , силлиқ , чиройли юзларини , кулиб қучоқлашларини , охирги пайтларда бесаронжом нигоҳларинию , хавотирли сўзларини эсларди .
Соғинчдан эзилиб қачон ухлаб қолганини ҳам сезмай қолди .
Бир пайт юзларини майин қўллар оҳиста силагандай , аллақандай хушбўй ҳид келгандай , сочларига капалак қўнгандай бўлди .
Кўзларини очмаси ҳузур қилиб ётаверди . Қулоғининг остида майин шивирлаш эшитилгандек , хонада кимлардир уларни эркалаб гапиргандек шовур бор эди .
Умида юраги ҳапқириб , энтикиб кўзини очди . Шу пайтда пинжига тиқилиб олган Гулбаҳор ҳам бир қимирлаб опасининг бўйнидан қучоқлади .
Умида атрофга умид билан жавдираб қаради . Бояги тушидами , ўнгидами бўлган ҳаловатли ҳолат йўқ , жим жит тунда чигирткаларнинг чириллаши тун сокинлигини бузиб турарди .
Очиқ деразадан тўлин ойнинг шуъласи тушиб турар , унинг жилвасида терак баргалари рақс тушарди .
Бурчакдаги бу манзарага термулиб ётган Умида оғир хўрсиниб яна кўзларини юмди .
Киприклари остидан икки томчи соғинч ёшлари оқиб юзига из солди .....

❤66😢31🔥14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
🍂🍂АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🍂🍂БУГУН 3➖ОКТЯБРЬ.
🍂🍂ШАНБА КУЗ
🍂🍂ФАСЛИНИНГ ИККИНЧИ
🍂🍂ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🍂🍂Яхши кайфият, қалб ҳотиржамлиги, ҳалол ризқ ва ҳамиша тақво ҳамроҳингиз бӯлсин!
🍂🍂Аллоҳим, қалбларимизга қувват бер❗️🤲
🍂Иймон қувватини...
🍂Сабр қувватини...
🍂Сукут қувватини...
🍂Бизни тоатинг - ла юксалтир!!!
🍂Кунингиз ҳайрли ва савоб аммаллар ила ўтсин!!
✧══════•❁❀❁•══════✧
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
Яқинларингизга юборинг.
💗𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |

❤4