ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
61-қисм.
Аллоҳнинг марҳамати кенг. Бир неча йиллардан бери умид билан фарзандли бўлишни кутаётган келин, болаларга чин дилдан меҳр билан қараётган Умиданинг янгаси ва ниҳоят ҳомиладор бўлган эди.
Келин ҳомиладорликнинг безовтали даврини ўтказар экан, мактабга чиққан Умидага, опасисиз зерикиб инжиқроқ бўлган Гулбаҳорга ва анча тўлишиб, тетиклашиб қолган чақалоққа ҳам қарашга кекса қайнонасига ёрдам беришга сидқидилдан ҳаракат қиларди.
Аммо аксига олиб кундан кун келиннинг ҳоли қуриб борарди.
Эри билан шифокорга боришиб, кайфиятсиз келишди.
Онанинг юраги увишиб, уларнинг оғзига термулди.
–– Келинингизда оғир қон етишмовчилик бор экан. Шаҳарга олиб борийлар дейишди, — ўғли бошини эгиб гапирар экан, келин пиқиллаб йиғларди.
Ахир, неча йилдан бери кутган боласи.
–– Майли, болам, нимани кутяпсан, олиб бор шаҳарга келинни. Катта дўхтирларга кўрсат, касалхонага ётқизиб даволат, — бир қизини йўқотиб, юрак олдирган она келини учун куюниб гапирарди.
–– Олиб бораман, онаа, олиб бораман. Мана, келинингизда, кўнмаяпти.
Болаларчи, Умидачи, онам қийналадилар-ку болалар билан, деяпти, онаа.
Келин энди баралла йиғлаб юборди. Тоғасининг зардали овозидан чўчиб тушиб, йиғлаб юборган Гулбаҳорни маҳкам қучоқлади.
–– Бас, болалар қаровсиз қолмайди, тур икковинг ҳам, ҳозироқ шаҳарга жўна, — келганини ҳеч ким сезмай қолган отанинг гулдираган овози ҳаммасини ҳал қилди.
Ўғил билан келин шаҳарга жўнаб кетишди.
Эндигина ўзига келиб, болалигининг яхши кунларини кечираётган Умидани яна синовли кунлар кутарди….
давоми бор….
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

❤46😢32👍6🔥1
БИРИНЧИ УСТОЗ ✍
Танимаган оқ қорани ,
Илм нелигин билмаган болани ,
Артиб кўзидан оққан жолани
Ҳаммасига бердингиз таълим ,
Сиз биринчи Устоз муаллим .
Қалам тутиб қўлларига ,
Зиё сочиб йўлларига ,
Меҳр солиб дилларига ,
Кўксингиз кўтарар фахр лиммо лим ,
Сиз биринчи Устоз муаллим .
Зув ўтди йиллар , қолдириб излар ,
Энди катта бўлди жажжи ўғил қизлар ,
Қадрга , мехрга муносибсизлар ,
Бизни кўтарган , сиз берган илм ,
Сиз биринчи Устоз муаллим .
Мадх этмасам тўлмайди кўнгил ,
Дунё тарозисин ушлаган оқил ,
Устоз десам яйрайди бу дил ,
Каттаю кичик барча қилади таъзим ,
Сиз биринчи Устоз муаллим .
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Танимаган оқ қорани ,
Илм нелигин билмаган болани ,
Артиб кўзидан оққан жолани
Ҳаммасига бердингиз таълим ,
Сиз биринчи Устоз муаллим .
Қалам тутиб қўлларига ,
Зиё сочиб йўлларига ,
Меҳр солиб дилларига ,
Кўксингиз кўтарар фахр лиммо лим ,
Сиз биринчи Устоз муаллим .
Зув ўтди йиллар , қолдириб излар ,
Энди катта бўлди жажжи ўғил қизлар ,
Қадрга , мехрга муносибсизлар ,
Бизни кўтарган , сиз берган илм ,
Сиз биринчи Устоз муаллим .
Мадх этмасам тўлмайди кўнгил ,
Дунё тарозисин ушлаган оқил ,
Устоз десам яйрайди бу дил ,
Каттаю кичик барча қилади таъзим ,
Сиз биринчи Устоз муаллим .
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
УСТОЗ -- ОНА ✍ .
Ёшлигидан Устозларига ҳавас қилиб улғайган Жамила ва ниҳоят ўзи кутганидек иститутни тугатиб бошланғич таълим устози бўлиб қишлоғига қайтди .
Унинг орзуси ўзи ўқиган мактабда митти , ширин болажонларга ўқиш , ёзишни ўргатиш , уларнинг чучук тилларидан шеърлар айттириш , мароқ билан таълим бериш эди .
Аммо , қизининг орзу ҳавасларига тўсиқ бўлмаган ота она ҳам бу ёқда орзуларини қучоқлаб ўтиришган эдида .
Остонада ётиб олишмаган бўлсада кунда эшикдан
,, ҳув ,, деб чақириб келаётган совчиларнинг бировига бериш керак бу қизни .
Ота она хам кўнгли жойига тушиб , қизини узатиб , орзу ҳавас кўриши керак .
Жамиланинг ота онасига итоаткорона бош эгиши билан уни қишлоқнинг олди йигитларидан бири Ботиржонга узатишди .
Келинининг кўнглига қараган қайнона унинг ишлашига қаршилик қилмади .
Ҳам келинлик , ҳам ўзи ёқтирган иши билан оввора бўлган Жамила гул - гул очилиб борарди .
Бошланишида таътилга чиққан Устоз опанинг 3 чи синф ўқувчиларини олди .
Уларни юқори синфга учирма қилиб чиқаргунича ўзи хам юрагининг остида митти умидини қучоқлаб таътилга чиқиб кетди .
Мана икки болали бўлиб , эндигина катта ўғли биринчи синфга чиққанида , ўзиям ишига , жонажон мактабига , суйган касбига қайтди .
Бу йил биринчи синфлар иккита экан .
1 - А синф устоз ўқитувчи Азима опага
1 - В синф Жамилага берилди .
Жамила ўзининг синфига ўғлини ҳам қабул қилди .
Биринчи дарс соатларида ҳаяжонланган Жамила Азима опасидан дарсига кириб , уни қўллаб туришини сўради .
Азима устозни синф тўрига ўтирғизиб , болалар билан дарсни бошлади .
Бирови йиғлаган , бировини бурни оққан , бировини сочи тўзғираган , бирови жахлда ўтирган беғубор ўғил қизчалар билан танишиб олди .
--- Болажонларим мен сизларнинг устозингиз бўламан . Мени Устоз деб чақирасиз , - деди мулойимлик билан .
----Йўқ , ман Устоз демайман , - боядан бери онаси ўзига эътибор бермаганидан хўмрайиб ўтирган ўғли Бахтиёржоннинг зардали овозига ҳамма унга қаради .
--- Нега Бахтиёржон , ман Устозингманку .
---- Йўқ , сиз мани ОНАмсиз ,- боланинг овози йиғламсираб чиқди .
--- Бахтиёржон , ман фақат сани эмас , шу ерда ўтирган ҳамма болаларнинг ҳам Устози , ҳам Онасиман ўғлим .
---- Йўўўқ , сизни дадамга айтиб бераман , сиз ҳаммани онаси бўлолмайсизку , - бола ер тепиб чинқириб юбордию йиғлаб югуриб эшикдан чиқиб кетди .
Жамила бир зумгина довдираб қолдию кейин ўғлининг ортидан эшикка отилди ,
---- Бахтиёржон , тўхта .
---- Жамила , борманг , ман ўзим , - Азима устоз тез тез юриб боланинг ортидан чиқиб кетди .
Кўпни кўрган , тажрибали устози Азима опа Бахтиёржон билан муроса қила олишига ишонган Жамила ўзини босиб олиб хотиржам болаларга юзланди .
--- Болажонларим сиз Бахтиёржонга эътибор берманг , ман ҳаммангизнинг устозингиз ҳам , онангиз ҳам бўламан .
Бирга ўқиймиз , бирга ўйнаймиз , бирга овқатланамиз , бирга сайрга чиқамиз . Хопми болажонларим .
---- Хўп бўлади ,Устоз , - болаларнинг эркаланган овози синфхонани тутди .
Устозликдан бир оз танаффусда бўлган Жамила ўз фарзанди билан
Устоз -- Она ролида бирга бўлиши икковига ҳам ноқулайлик туғдиришини сезди .
Ўғли Бахтиёржон Азима устоз синфида бошланғич таълим оладиган бўлди .
Сиз нима деб ўйлайсиз азизларим .
Она бола бир синфда бошланғич , синфларда албатта , бирга бўлиша оладими .
Жамиланинг қарори тўғри эдими ....

❤26👍9
Онамнинг ўгитлари
Сут қайнатаётганда қозонингга битта қошиқ солиб қўй, сут тошиб кетмайди.
-
Қолган овқатни ҳеч қачон алюмин идишда сақлама.
-
Эланмаган ундан хамир қорма, жигар тиқилиши шундан, болам.
-
Сувни тиндириб ишлат, тагидаги чўкмаси тошга айланади буйракда.
-
Гуручни увитишдан аввал обдон ўйлагин, бу қачонги гуруч? Эски йилникими, янгисими?
Эски гуруч кўпроқ сувда туради, эзилмайди, палови танага роҳат, янги гуруч оз сув ичади, тезда эзилиши мумкин. Увитганингда озроқ туз сепишни унутма, бир донаси ҳам увол бўлмасин.
Юваётганда силаб, сувини бир тарафлама тўк, кейин бу тарафидан оқиз.
-
Гуручни товоққа солиб яхшилаб елписанг, ялтираб пишади овқатинг.
-
Паловни сариқ сабзидан тайёрла, қизили чирой беради, суви кам.
-
Шолғомни таъми ёқмаса ҳам шўрва бн маставага солгин, балғамни давоси, ўпкани тозаловчиси у. Айниқса қовурилган маставада.
Кубик қилиб тўғраб, қизил сабзи бн баробар солгин қозонга.
Шўрвага эса қайнатганда фойдаси кўпроқ.
-
Турупни майда, кўм-кўк ранглисини танлагин, қарсиллаб турсин. Агар лағмон, ганпан қилсанг, турупни сомонча шаклида тўғрагин, игнадан ўтадиган ингичка бўлсин, иссиқ сувга солиб, туз сепиб, бир четга олиб қўй.
-
Паловга эса йирик тўғраб, сувга солиб келтиргин.
Йўтални давоси, буйракни ҳам тозалайди.
-
Пиёзни ўртачасини олгин, қизил пиёзни қирсилдоқ пўстини ташламай, ажратиб тўплаб, сочингни ювсанг, қазғоқ тушмайди. Бош терламайди.
Қизил пиёзни қизартирсанг, овқатингга ранг беради, аммо куйдириб юборсанг, ошқозонга, ичакка ёпишиб қолади.
-
Помидорни иложи борича пўстини арчиб ташлагин овқатга солсанг.
Помидорни кесганингда эътибор бергин, ўртасида оқарган жойи бўлса, кесиб ташла, дори у, селитра.
Кони зиён организмга.
-
Булғори қалампирни кесганингда узун, сомонча шаклида кессанг, салатингга фойда, кубик қилиб кессанг, овқатинг мазаси бошқача бўлади.Булғори қалампирни кўкидан кўпроқ хом еган одамни юрак қон томирлари кенгайиб, қон айланиши яхшиланади.
-
Картошкани қишда кўпроқ ейиш керак, крахмал бор таркибида.
-
Самсоқпиёзни узмагин рўзғордан.
Оғриётган тишингга кесиб боссанг, оғриқ босилади.
-
Шўрва қилмоқчимисан?
Қайнаётган сувга гўшт солма, хом сувга солсанг, ҳам суви, ҳам гўшти шифоли пишади.
Қайнаётган сувга гўшт солсанг, шўрвани ранги хирароқ бўлади, мазаси ҳам бошқача.
-
Музлаган гўштдан шўрва қилмагин.
-
Лағмонни қайнаб турган намакобли сувга ташлагин, сув юзига сузиб чиқдими, ранги бироз сарғайиб, тамом, пишгани шу.
Чўзма лағмонни назарда тутдим, сузиб ол.Агар меҳмон кутаётган бўлсанг, лағмонни совуқ сувда ювма, човлида сузиб, тахта устига ёйиб ташлаб, бироз ёғ бер.
Ялтираб туради, ҳам ёпишмайди.
-
Лағмонни хамирини ҳамиша совуқ сувга қорсанг, кокилдай бўлади.
-
Тиндирилган хамир- таоми мазали бўлади.
-
Кўкатларни доим аввал тоғорачага совуқ сувга икки, уч қошиқ туз солиб, қолдиргин, 10-15дақиқа.
Кейин яхшилаб ювиб ташласанг, зиёнмас, роҳатижон бўлади.
-
Райҳон,жамбил,шивит ҳаммасидан қишга ҳам худди шундай тозалаб,қуритгин.
Қуригач,ичига қора ялпиз қўшиб сақлагин,қурт тушмайди,моғорламайди.-
Қишга ёпаётган банкаларингни иложи борича офтобда қуритгин.
Помидор,булғор қалампири,бодринг,ҳаммасини совуқ сувни оқизиб қўйгин.
Кейин икра ёпсанг,отилмайди,эзилмайди,болам.
Эзилган помидор,булғорилардан қоқи солгин.
Балиқ пиширганда, еганда албатта тезда қўлни ювишни ўргат, балиқ ёғи соч, киприк, қошни оқартириб юборадия.
-
Гўштни тахтакачга қўйганингда эътибор бериб қарагин, чизиқлари бор, ўша чизиқлари кўндаланг тушсин тўғраганингда.-
Ҳар қандай гўштни албатта аввал ювиб кейин ишлатишни одат қил.
-
Ошхонага бошингда рўмолинг, олдингда фартуғинг билан таҳоратли киргин.Эрнинг топиб келган ҳалол рисқингларни пок тайёрлаш сени қўлингда.
Таҳоратли тайёрланган таомга шайтон зиён қилолмайди.
Таҳоратсиз тайёрланган таомни қозони четида шайтон ўтиради пешоб қилиб кетармиш...
Заҳарланиш, қусиш шундан бўлади, болам.
©интернет

❤54👍25🔥4
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ✍
62-қисм
Умида янгаси билан тоғасининг ортидан мўлтираб қараб қолди.
Янгаси кекса онага ёш болаларга қарашда анча ёрдам бераётган эди-да. Энди Умида яна укаларининг дардида бесаранжом бўлиб қоларди.
Кекса она хўрсиниб, чақалоқни елкасига кўтарди. Бошқа иложи ҳам йўқ эди. Келини неча йил деганда фарзандли бўлган, энди уни асрамаса бўлмасди.
Умида мактабдан келиб, тезгина овқатланиб олар, кейин укаларига қараб ўтиришга уринади. Момоси эса қолиб кетган рўзғор ишларига тушарди.
Ёдгорбек тезда тетиклашиб, яхши катта бўла бошлади. Негадир Гулбаҳор эса инжиқ, бир оз асабий ва йиғлоқироқ эди. Бесабаб йиғлашни бошлар, баъзан момоси жаҳл билан шапалоқ уриб юборарди.
Шундай пайтларда Умиданинг бутун вужуди қақшарди. Гулбаҳорни бағрига босиб, унга қўшилиб йиғларди…
Уларга қараб момосининг ҳам хўрлиги келарди.
— Эй Худо, ҳеч бир болани онадан етим қилмагин-да! Мен буларни йиғлатиб, қизимнинг олдига қандай бораман… — деб нола қилиб қоларди.
Бобоси кайвони момонинг маслаҳати билан Гулбаҳорни жарроҳлик қилган шифокорнинг олдига олиб бориб, кўрсатмасини олиб келди.
Ёзиб берган муолажаларини олиш учун ўзларининг туман шифохонасида болани ётқизиш керак экан. Яна ноилож Умидани мактабидан жавоб олиб, сингилчаси билан касалхонага ётқизишди.
Шифокорлар, ҳамширалар ҳали ўзи гўдак, ёш бола бўлган Умиданинг сингилчасига жуда меҳрибонлик билан қарашини кўриб, ҳайрону лол қолишарди.
Шифохонадаги оналар ўз боласини эплолмай, йиғлатиб, овқат едиролмай, тўзғитиб ётган бир пайтда, Умида Гулбаҳорни умуман йиғлатмасди. Кийимлари тоза-озода, овқатини ҳам эркалатиб, ширин гапириб, тўкмай едириб қўярди.
Ўзининг ҳам узун сочларини йиғиб, рўмол ўраб оларди. Оз овқатга, оз луқмага қаноат қилар, ўзи ҳам, синглиси ҳам бошқа боланинг қўлидаги нарсани бер, деб инжиқлик қилмасди.
Ҳаёт тарбиялаб қўйган ақлли қизалоқ эди Умида.
Укалари учун нажот фариштаси эди у…
Гулбаҳор ҳам шифохонада ётиб, муолажаларини олганидан сўнг анча яхши бўлиб қолди. Инжиқликлари ҳам қолиб, яна ўйнаб кетди.
Умиданинг момоси эса болалар билан чарчаб қолди. Касал бўлиб қолмай, деб ўзини эҳтиёт қилишга интиларди. Кичик ўғли ҳам ишдан келган пайти онасига ёрдам берарди.
Эрталабдан негадир Ёдгорбек йиғлаб уйғонгани момосини хавотирга солди.
Умидани мактабга жўнатиб, Гулбаҳорни ёнига олиб, чақалоқни қўлида силкилаб, нима қилишини билмай, жимгина кўз ёш тўкиб ўтирарди.
Шу пайт…
Дарвоза очилиб, келини кириб келди…
Давоми бор…

❤43👍38💯3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дугонажонлар Жума айём муборак бўлсин.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум
БУГУН
2️⃣➖🟢🟢🟢🟢🟢🟢
🎉ОКТЯБРЬ ОЙИНИНГ ИЛК ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК
БЎЛСИН! 🌙
🌙Энг яқин инсоним кириб келган
“Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо
қилувчиларнинг дуолари ижобат
бўлсин. Қалбларимизни ўзининг
муҳаббати билан шод айласин!
❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб
табриклаш эсдан чиқмасин
Юбориб қўйинг..! 🌹
Қадрлисиз жигарларим ❤️
БУГУН
2️⃣➖🟢🟢🟢🟢🟢🟢
🎉ОКТЯБРЬ ОЙИНИНГ ИЛК ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК
БЎЛСИН! 🌙
🌙Энг яқин инсоним кириб келган
“Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо
қилувчиларнинг дуолари ижобат
бўлсин. Қалбларимизни ўзининг
муҳаббати билан шод айласин!
❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб
табриклаш эсдан чиқмасин
Юбориб қўйинг..! 🌹
Қадрлисиз жигарларим ❤️
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐Аммажоним сиз учун махсус 🥰
Бузрукворим жигари,
Менга жуда меҳрибон.
Ёʻлимга зор, маҳталим,
Аммажоним... Аммажон!
Эркалатган ҳар доим,
Қўлимга тутқазиб нон.
Меҳри дарё, шўх сойим,
Аммажоним... Аммажон!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Бузрукворим жигари,
Менга жуда меҳрибон.
Ёʻлимга зор, маҳталим,
Аммажоним... Аммажон!
Эркалатган ҳар доим,
Қўлимга тутқазиб нон.
Меҳри дарё, шўх сойим,
Аммажоним... Аммажон!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤4🥰1😍1
Ассалому алайкум,санъатсевар юртдошлар,зукко группадошлар.
Курикхонада 84та туя бор.Уларнингбаъзилари бир уркачли,баъзилари икки уркачли.Агар барча туяларнинг уркачлари сони 101тани ташкил этса,икки уркачли туялар сонини аникланг

❤5
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
✍ .
63 - қисм .
Дарвоза очилиб келини кириб келдию чақалоқ билан қўшиб қайнонасини қучоқлади .
Келин дарровгина бир иссиқ овқат солиб , уйларни тозалаб , йиғиб , териб олди .
Ҳатто Гулбаҳорни чўмилтириб кирларини ювиб қўйди . Болларини кийимларини тахлаб , тикиладиганини тикиб саранжом қилди .
Бу орада овқатини ҳам яхши емаган Ёдгорбек яна уйқудан инжиқлик билан уйғонди .
Келин қайнонаси билан маслаҳатлашиб чақалоқни яна ўша шифобахш бурган ўт сувига чўмилтириб олишди . Лекин танасидаги майда қизил тошмаларга қараб хавотир олиб қолишди .
Яна кайвони момони чақириб келишди .
Момо чақалоқнинг танасидаги тошмаларни силаб , ушлаб кўрди . Чақалоқнинг танасини ҳидлаб кўрди .
---- Набиранга гул чиқибди момоси .
Қизамиқ бўлибди .
Қутлуғ дард , полвон бола енгиб кетади , ҳеч нарса қилмайди .
---- Вай ўлай ,- ўтириб қолди момоси . Энди қандоқ қиламан .
Кайвони момо ичи ачиб Гулбаҳорга қаради .
---- Энди катталарига ҳам чиқади , чидайсиларда .
Лекин бу боланг ҳали чақалоқ , касалхонага ётқизганларинг маъқул .
Момони жўнатиб қайнона келин бир бирига термулиб қолди .
Келин болалардан хавотир олиб келган , ҳали муолажалари давом этаётган эди .
Қайнотаси келиб келинини яна ортга қайтариб юборди .
Ҳайҳотдек уйда Умида билан Гулбаҳорни қолдириб чақалоқни шифохонага олиб кетди .
Умида қоронғи ҳовлида ёқилган ташқарининг чироғи ёруғи ғира шира уриб турган уйда Гулбаҳорни маҳкам қучоқлаб ётар экан , кўзидан милдираб ёши оқарди .
Хотирасининг тубида онасининг азиз сиймосини сақлашга уринар , тез тез эслаб ёдидан чиқазмасликка ҳаракат қиларди .
Онасининг узун сочларини , силлиқ , чиройли юзларини , кулиб қучоқлашларини , охирги пайтларда бесаронжом нигоҳларинию , хавотирли сўзларини эсларди .
Соғинчдан эзилиб қачон ухлаб қолганини ҳам сезмай қолди .
Бир пайт юзларини майин қўллар оҳиста силагандай , аллақандай хушбўй ҳид келгандай , сочларига капалак қўнгандай бўлди .
Кўзларини очмаси ҳузур қилиб ётаверди . Қулоғининг остида майин шивирлаш эшитилгандек , хонада кимлардир уларни эркалаб гапиргандек шовур бор эди .
Умида юраги ҳапқириб , энтикиб кўзини очди . Шу пайтда пинжига тиқилиб олган Гулбаҳор ҳам бир қимирлаб опасининг бўйнидан қучоқлади .
Умида атрофга умид билан жавдираб қаради . Бояги тушидами , ўнгидами бўлган ҳаловатли ҳолат йўқ , жим жит тунда чигирткаларнинг чириллаши тун сокинлигини бузиб турарди .
Очиқ деразадан тўлин ойнинг шуъласи тушиб турар , унинг жилвасида терак баргалари рақс тушарди .
Бурчакдаги бу манзарага термулиб ётган Умида оғир хўрсиниб яна кўзларини юмди .
Киприклари остидан икки томчи соғинч ёшлари оқиб юзига из солди .....
давоми бор ...

❤66😢31🔥14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
🍂🍂АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🍂🍂БУГУН 3➖ОКТЯБРЬ.
🍂🍂ШАНБА КУЗ
🍂🍂ФАСЛИНИНГ ИККИНЧИ
🍂🍂ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🍂🍂Яхши кайфият, қалб ҳотиржамлиги, ҳалол ризқ ва ҳамиша тақво ҳамроҳингиз бӯлсин!
🍂🍂Аллоҳим, қалбларимизга қувват бер❗️🤲
🍂Иймон қувватини...
🍂Сабр қувватини...
🍂Сукут қувватини...
🍂Бизни тоатинг - ла юксалтир!!!
🍂Кунингиз ҳайрли ва савоб аммаллар ила ўтсин!!
✧══════•❁❀❁•══════✧
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
Яқинларингизга юборинг.
💗𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |

❤4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Дил яқинларим , мехрибон , ширин сўзликларим .
Узоқлардан туриб , йўлда кетаётиб , бекатда автобус кутиб туриб , ишини энди бошлай туриб , қайноқ пахта даласида , белида ярим пахта этак билан туриб мани саломимга алик олаётган , манга яхши тилаклар қилаётган қалби дарё азизларим , сизларни Аллоҳим ярлақасин .
Кўнглим тоғдек ўсади , яхшимисиз , деган сўзингизни ўқиб .
Бугун шифо масканида туриб , бу ерда фидокорона меҳнат қилаётган катта кичик шифокорларимизни байрами эканини билдим .
Ҳозирда назоратида бўлиб турганим азиз шифокорларим , ҳамширалар , орастабонлар , группларимиздаги саломатлик ходимлари , онлайн топганим дилим табибалари , барчангизга БАЙРАМ муборак .
Қадрингиз ва қаддингиз баланд бўлсин .
Инсонлар саломатлиги йўлидаги фидойи хизматларингизда омад ёр бўлсин .
Ҳаммага байрам қуллуқ бўлсин . Ҳаммамиз шифокормиз , ўз уйимизнинг , ўз танимизнинг , ўз болаларимизу , кекса ёш жигарларимизнинг дилига малҳам шифокормиз . Саломат бўлинг ҳамширам ...
Ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга .

❤13🥰3🔥2
— Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, - деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига.
— Сувнинг иродаси қандай бўлади? — деб сўрашди шогирдлари.
— Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, — деб жавоб берди Суқрот.

❤12🔥4👍2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
64 - қисм .
Тонгга яқин уйга кириб келган бобоси Умиданинг ҳовлига сувлар сепиб супуриб юрганига кўзи тушди .
Алам билан , кўзига ёш олиб , супа четига ўтирдию , ҳаётнинг аччиқ зарбаларига матонат билан бардош бериб келаётган шу миттигина қиз набирасини дуо қилди .
Яна нечанчи маротабадир хаёлларида қизи Сабриядан кечирим сўради ...
Яна Умида учун синовли кунлар бошланди . Мактабидан қолиб бобоси қарамоғида Гулбаҳорга қаради .
Буни эшитган ота бобоси маҳаллага арз қилиб , қоғоз кўтариб борибди .
---- Умидани мактабдан олиб қоляпти , ўқитмаяпти , болаларга қаратяпти , болаларни отасини уйига қайтарийлар .
Уйимда кичик келиним , ўғлим бор , ўзимиз қараймиз - деб шикоятлар қилиб чиқибди .
Аслида эса вақтида йўлдан қайтарилмаган кичик ўғил ҳам аллақачон ичкиликка берилиб кетган эди .
Унга қишлоқдан хеч ким қиз бермаганидан кейин , узоқ чекка қишлоқдан қиз топиб уйлантириб қўйишган эди .
Бу келинчак эса Сабриядек сабрли ва андишали эмасди .
Энди у уйда қайнона куни бўйи ухламас , аксинча келин ухларди .
Бутун рўзғор , мол , ҳол қайнонанинг бўйнида эди . Доим оч наҳор қўни қўшнилардан овқат , нон сўраб юрарди .
Қўшнилар оқарган чакка сочлари , ҳамон рўмолини остидан патак бўлиб чиқиб ётган , кўзлари чақчайиб боқадиган , доим қарғаб , қарғаниб иш қилиб юрган Сабриянинг қайнонасини кўпинча ариқ бўйида , оёғини сувга тиқиб ,
---- Сабрия маниям олиб кет , олиб кет маниям , - деб гапириб ўтирганини кўп кўришди .
Бу оилада болаларга қараш эмас , ҳаттоки ўз онаси хор бўлаётганини одамлар кўриб туришган эди .
Маҳалла маъсуллари ва , хотин қизлар билан ишлаш ходималари Умидадан хабар олиб , она бувисиникига келишди .
Умиданинг биргина сўзи текширувчиларнинг кўнглини тўқ қилди ,
---- Бу ерда мани ва укаларимнинг қорнимиз тўқ . Ман эрталабгача тинч ухлаяпман .
Чақалоқ укам касалхонадан келса ман яна мактабга бораман ....
Ҳайтовур чақалоқ тезгина соғайиб момоси уйга қайтиб келди .
Катта келин шаҳарга даволаниши билан бирга , ўғил ўша жойдан иш топиб , шахарга қолиб кетишди .
Кекса аёли уч бола билан қийналаётганини кўрган бобоси кичик ўғлини уйлантиришга қарор қилди .
Кенжа ўғилнинг қишлоқдан танлагани бор экан , тезгина уйлантириб қўя қолишди .
Юз очди маросимида ҳаё билан эгилиб таъзим қилаётган келинига кўнгли тўлиб кўкси тўлиб , қўлида онасиз қолган етимгина чақалоқ набираси , кўзида милтираган ёш билан термулиб турган қайнонанинг кўзи бир нарсага тушдию юраги орқага тортиб , хавотирдан зирқираб кетди ....
давоми бор ....
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ .

❤51😢22🔥20🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстларимни яхши кўраман.
Жигаримдек ёнимда ёндош,
Нима десам кўтармаган бош,
Ҳар кунимда бўлиб келган қош,
Дўстларимни яхши кўраман.
Қаддин уриб, елкасин тутган,
Араз қилса дарров унутган,
Чин дўст бўлди худди мен кутган,
Дўстларимни яхши кўраман.
Фидо жони бору йўғимга,
Суянардим уларсиз кимга,
Садоқати қалбимга эга,
Дўстларимни яхши кўраман.
♾🌟♾🌟♾🌟♾🌟♾
Оқибат йўқолмасин, дўстлар
♾🤩♾🤩♾🤩♾🤩♾
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Жигаримдек ёнимда ёндош,
Нима десам кўтармаган бош,
Ҳар кунимда бўлиб келган қош,
Дўстларимни яхши кўраман.
Қаддин уриб, елкасин тутган,
Араз қилса дарров унутган,
Чин дўст бўлди худди мен кутган,
Дўстларимни яхши кўраман.
Фидо жони бору йўғимга,
Суянардим уларсиз кимга,
Садоқати қалбимга эга,
Дўстларимни яхши кўраман.
♾🌟♾🌟♾🌟♾🌟♾
Оқибат йўқолмасин, дўстлар
♾🤩♾🤩♾🤩♾🤩♾
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤8👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ма шаа Аллоҳ ният қилганларга хам насиб қилсин🤲
"Ата бата ма" деган гапига тушунмадимуу лекин яхши бўлиб қолдизми дегандек туюлди менга🤭
✍️Сизлар тушунган бўлселар камментга ёзворилар❤️❤️

❤8🥰8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққа
Қишки кийимларни тайёрланг: иссиқ кунлар тугаяпти!
3–5-октябр кунлари кутилаётган беқарор об-ҳаво муҳитига қандай тайёргарлик кўришимиз керак?
Қаерларда қанча миқдорда ёғингарчилик бўлиши, қаерларда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетишини видеода кўринг.
Қишки кийимларни тайёрланг: иссиқ кунлар тугаяпти!
3–5-октябр кунлари кутилаётган беқарор об-ҳаво муҳитига қандай тайёргарлик кўришимиз керак?
Қаерларда қанча миқдорда ёғингарчилик бўлиши, қаерларда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетишини видеода кўринг.
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱 Aссалому алайкум. Якшанба
тонги муборак бўлсин.
🤲 Соғ–саломат уйғотган
Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌷 Аллоҳим тонгингизни
нурафшон,
🌹 Кўнглингизни хотиржам,
🌺 Чеҳрангизни нурли қилсин.
🌸 Танангизни саломатлик,
🌼 Юзингизни эсa табассум безаб
турсин!!
☘Бошланган кунингиз файзли
ўтсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
тонги муборак бўлсин.
🤲 Соғ–саломат уйғотган
Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌷 Аллоҳим тонгингизни
нурафшон,
🌹 Кўнглингизни хотиржам,
🌺 Чеҳрангизни нурли қилсин.
🌸 Танангизни саломатлик,
🌼 Юзингизни эсa табассум безаб
турсин!!
☘Бошланган кунингиз файзли
ўтсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1