📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
✍ .

67 - қисм .

Далада ишлар бошланиб кетган . Аёллар бир шийпон кичик - кичик болачаларни энагага қолдириб поёни кўринмас токзор оралаб ишга тушиб кетишганди .

Аллақачон мактабни тугатиб бир вақтлар онаси ишлаган фермер хўжалигида иш бошлаган Умида ҳам дугоналари , опалари билан иштиёқ билан ишлаб юрарди .

Ўзи жудаям серзарда бўлсада аллақандай зехни ўткир , аълочи , қайсар синглиси Гулбаҳорни катта ўқишларга ўқитишни хоҳларди .

Кичгиналигида қўшни қизчаларни қатор териб қўйиб , қўлидаги қаттиқ кесак билан бобосининг тунука дарвозасига мисоллар ёзиб дарс ўтадиган жажжи Гулбаҳорга қараб уни ўқитиб муаллима бўлишини орзу қиларди .

Гўдаклигидан турткиланиб , қаттиқ мехнат остида камгап , ўйчан юрадиган , лекин меҳрибон ва интилувчан укаси Ёдгорни ҳам катта одам бўлишини истарди Умида .

Шунинг учун уйга совчи келса момосига мўлтираб бош эгарди ,
---- Моможон , укаларимни қўллаб турай жон моможон ....
Музтаргина кўз ёш тўкиб турган набираси қиёфасида ўз қизи Сабрияни кўрган бобоси билан момоси чуқур хўрсиниб қўйишар , неварасининг раъйини қайтаришмасди .

Аммо кексаликнинг , иззат ҳурматнинг қалингина тўшагида ҳалимдеккина бўлиб фарзандларини дуойи жонини қилиб ётган Кайвони момонинг йўқловига ҳеч нарса деёлмай қолишди .

Кайвони момо ўша Сабрияни сўнги кунида уни тақдирига куюниб , изтироб билан касалхонага етказган ўғлининг фарзанди , неварасига Умидани келинликка сўраб совчи юборди ....

Умида бобо - момосининг дуосини олиб , онасининг қадрдонлари хонадонига Кайвони момосига набира келин бўлиб узатилди .

Келинлик сарполарида гулдек очилиб узуун сочларининг ярмига тақилган сочпопуклари солланиб , ҳаё билан салом солаётган Умида сиймосида қизи Сабрияни кўрган момосининг кўзларидан дувиллаб ёш оққанча тинмай дуо қиларди ,

---- Бахтли бўлгин қизим , болажоним , онангдек гўзал қизим умринг узун бўлсин .
Онангнинг кўрмаган бахтини ҳам сан кўргин , болам .

Сабрияжон мани кечир , мандан рози бўлгин жоним қизиммм....
Момонинг нидоси сассиз томоғига тугун бўлиб тиқилди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ .


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤48👍16🔥12😢5
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

68 - қисм

Опаси узатилиб кетиши билан жисми ҳам , руҳи ҳам озорда бўлган Гулбаҳор негадир маюс тортиб , оғир босиқ бўлиб қолди .

Барча эркаликлари , инжиқликлари , асабийликлари ҳаммаси худди онасиднк бўлиб қолган опасига қилинар экан .

Укаси Ёдгорбек эса аксинча бирдан сергакланди . Барча оғирликни бўйнига олиб катталардек мулоҳаза юрита бошлади . Опаси Гулбаҳорга жудаям мехрибон , бобоси ва момосининг ҳақиқий қаровчиси ва таянчи эди .
Гулбаҳорни ҳам яхши ўқишга ундар , топганини момосига бериб опаларини каму кўстига ишлатишини сўрарди .

Гулбаҳор ёлғиз қолиб бир оз сиқилиб юрдию феълидаги ўша қайсарлик билан яна олға интилаверди . Укасининг ғамхўрлиги ортида хеч нарсага зориқмай ишларини билиб билиб қиларди . Энди бу етимларга хеч кимнинг ёрдами керакмас .
Гўдаклигидан ҳаёт учун курашиб нафақат яшашни балки кечиришни ҳам ўрганишган эди .

Ёдгорбек ҳам ёш бўлсада тоғаларига умуман оғирини туширмасди . Иш билан бирга ўқишга ҳам интиларди .
Умида опасидан тез тез хабар оларди .

Бугун ҳам ишдан қайтишида опасига ширингина қовун бериб чиққан Ёдгор Умиданинг дарвозасидан нарироқдаги тутнинг панасидаги қора кўлагага қараб сергакланди ...

Дарвозада хайрлашган поччасига сездирмайгина ортига ўгирилиб тез тез юриб кетди .
Дарвоза ёпилиши билан тут тарафга қараб юрди .

Қоронғуда ҳам кийимлари абгор , соч соқоли ўсиб кетганлиги сезилиб турган эркак қунишиб дарахтга суянганча Умиданинг дарвозасидан кўз узмасди .
Кўзи худди ўғри мушукникидек ёниб турарди ...

Ёдгор бир зум четдан туриб эркакни кузатди ....
Унинг кимлигини тахмин қилгани сари тишлари ғижирлаб , қўли мушт бўлиб тугуларди .

Умида опасининг шаъни , ор номуси учун ҳеч нарсадан қайтмас эди , У ...

давоми бор ....


ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤38🔥20👍17😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩷Жон қизим жон қизим🩷

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂🍂Ассалому алайкум🍂🍂
0️⃣8➖🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🍂🍂Азизларим!🍂🍂

🫶🌷 Пайшанба тонги
муборак бу́лсин.

☕️🌼 Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!

🌼☕️Омонат дунёда омон бўлинг!

Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.

☕️🌼Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман!

🌼☕️ Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!

☕️🌸 Пайшанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4❤2
ИККИМИЗ...
***
Ҳа
зонрез кузакнинг эдикми, шайдоси?
Кезардик боғларда сокин куз кунлари.
Сарғайиб тўкилган барглар интиҳосин,
Сўрардик, бир ~ бирдан, не экан унлари?
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Атига, бир фасл яшаш чун
яралган,
Бу ҳаёт кимларга неларни уқтирар?
Ҳар фасл ўзидан гўзаллик қолдирган,
Ва ҳатто, кимгадир армонлар юқтирар...
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Ажабо, ҳазонлар кўрпадай тўшалган,
Она ер бағрига боладай
бош қўйиб.
Ҳазин бу қалбимга игнадай санчилган,
Йиғларим бўғзимга тиқилар
ниш ўйиб.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Биз севган шу кузак ажратди бизларни,
Қўққисдан рашк қилди меҳрли севгидан.
Кўзларим нигорон излайман изингни,
Топмасдан йиғлайман бевафо сезгидан.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Ҳазонрез шу кузнинг эдикми, шайдоси?...
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" ""
(Армонимсиз, Азизим...)😔💔🥀
Мунаввархон Сайидова.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох аёлни яратганида аёл йиғлаб сўраган экан...

Эшитамиз!


Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3🥰1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
✍ .

Тут тагидаги кўлага ортидан шарпа сездию шарт ўгирилди .

Ўзи томон келаётган йигитчани таниб кўзлари катта катта бўлиб кеттию лип этиб ўзини қоронғулик қўйнига отди .
Бундай бўлишини кутмаган Ёдгорбек бир зум қотиб турдида эркакни орқасидан қувиб кетди .
Аммо эркак зим - зиё қоронғуликда зумда кўздан ғойиб бўлган эди .

Ёдгор бу ҳақида ҳеч кимга айтмади . Лекин ўзи эртаси куниёқ гумонини тасдиқлаш учун , шу ёшигача хеч қачон сўрамаган , изламаган , кўрса хам танимайдиган ота бобосини излаб борди .

Ноқобил ўғилларнинг ва кампирининг дастидан қаровсиз , бетоб ҳолидаям ҳалиям ўша қоровулхонасида ишлаб , ётиб юрган бобоси уни танимай , доим ёшланиб турадиган кўзларини қисиб қаради .

---- Ассалому алайкум , бобо . Ман Ёдгорман , - йигитчанинг ўксик тўла бўғиқ овозидан бир бошини кўтариб қараган чол , яна бошини эгиб олди .
Йигитча бобосидан ҳеч гап ололмади . Чолнинг жимгина йиғлаб ўтиришидан эзилиб ташқарига чиқди .
Ўша атрофда юрган ишчилардан шу қоровулнинг қамалиб кетган ўғли келганини , аммо укаси ва келини уйга сиғдирмагани учун ҳар жойда ётиб юрганини эшитди .

Уйда кекса ва ақлдан озган қайнонани , қоровулхонада қолган қайнотани хор қилган келин , қотил акани қўярмиди уйга .

Бу гап сўзлардан кейин Умиданинг уйи атрофида ўралашиб юрган одам қамоқдан қайтган отаси эканига шубха қолмади .
Ёдгорнинг бир ташвиши опалари бўлиб қолди .
Уларга оталари қамоқдан қайтгани ҳақида айтиш ёки айтмасликни ўйларди .
Ўз бобоси ва момоси билан маслаҳатлашиб бу ҳақида опаларига айтишга қарор қилди .

Акасиникида туриб ўқиётган Гулбаҳор бу ҳақида эшитиб парво қилмади .
Ҳар доимги қайсар , ва шахт феълини кўрсатиб бобосини қучоқлади ,
---- Мана мани отам , сен эса укажон , бошингни қотирма .
,, Ким қилмагай ким топмагай ,, , - Гулбаҳор беихтиёр момосининг доим такрорлаб юрадиган мақолини айтиб юборди .
Гулбаҳор ҳеч нарса бўлмагандай яна шаҳарга , ўқишига жўнаб кетди .

Умидага эса бу ҳақида айтиш учун кетган момоси маюс бўлиб , ўйчан қайтиб келди .
Мактабдан келиб , далага бировнинг сомонини ғамлаш учун кетган набираси Ёдгор келганида эса унинг ҳорғин юзига қараб кўзини олиб қочди .

Ювиниб , артиниб иштаҳа билан овқат еяётган набирасининг нозик елкаларини силади момо .
Чарчоқ инган кўзларига , озғинлигидан туртиб чиққан иякларига , ёш бўлсада меҳнатдан қадоқ бўлган қўлларига меҳр билан боқди .

---- Жоним болам чарчамадингми , ўзингни эхтиёт қилгин ўғлим .

Бўшаган косани тагини хам тозалаб , озгина чой солиб , чайиб ичиб олган Ёдгор момосининг ниманидир айта олмай ийманаётганини сезди .

Қўлини сочиққа артиб , ёнбошлаб ётган бобосининг пиёласини тўлдириб чой қўйиб , бобосига ичириб қўйди . Бобосини соқолларини артиб , дўпписини тўғрилаб қўйди .

Кейин хотиржам ўтириб момосига қаради ,
---- Умида опам яхшиларми , момо .
---- Ҳа болам , - момо ноилож тилга кирди . Опанг яхши ўтирибди .
Ўғлим ...у отангни ...
....ихм ... Опанг гўдаклигида отасини кўрган , у билан яшаган , уни эслайди ,....
У отасини соғинган болам ....

---- Нима , нима деяпсиз момо , опам шундай дедими .... у ... у .... опам ... отасини , онамни қотилини соғинибдими ..., - Ёдгорнинг болаларча алам билан , шахт билан ўксиб айтган гапидан момо изиллаб йиғлаб юборди ....

Тиззаллаб ўтирган жойига тебраниб турган набирасини махкам қучоқлаб , елкаларидан тез тез силай бошлади ...

Шу пайтгача кўзлари юмуқ жимгина ёнбошлаб ётган бобо , томоқ қириб туриб , чордана қуриб ўтирди .

Аста қўлини набирасининг тиззасига қўйди .
Кўзлари қип қизариб , юзидан алам ёшлари шовуллаб оқаётган Ёдгор бобосининг серажин , ўйчан юзига бир қарадию , бошини эгди ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤59👍29😢14🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онанинг дуоси — сой каби оқади, тоғ каби мустаҳкам туради ва йўлларингни нурафшон қилади.
✨✨✨✨✨✨✨
Дуо олишдан чарчама, ўғлим."

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ҚАДРДОНЛАРИМ.!

0️⃣9️⃣---❤️❤️❤️👍👍

ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
👍4❤2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Булутли Тошкент осмони , қуёш чарқлаб турган бўлсада , куз ҳавосида бир оз ғуборли Тошкент манзараси .
Маҳаллалари жим жит , аслида эса ҳаёт қайнаётган шаҳар .
Турмуш ташвиш ва қувончлари билан елиб югуриб юрган одамлар .

Бугун муборак ЖУМА куни экани эсига тушиб , бир жилмайиб , тилига саловат айтиб қўядиган иймонли кўнгиллар .

Ҳеч йўқ уйдан миллий нақшдаги кўк адрас нимчасини устига кийиб мактабга кетаётган ўғлига қараб бугун қандай кун экани эсига тушган ҳаловат ила саловат айтган соҳир қалблар .

Шу оддийгина кийим билан болажонлар дилига иймон , зиё уруғини сочган Устозлар ....

Барчага бугунги кун қутлуғ бўлсин .
Хайрли барокатли ва омадли бўлсин .

Ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍8❤4🥰3
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

          70 - қисм .

----Ўғлим , Умида опанг сенга она мақомида , уни асло ранжитма .
Унинг қалб изтиробларини муҳокама қилишинг эмас , мехринг билан даволашинг керак .
Ёдгорбек  бобосининг салмоқ билан айтган сўзларидан кейин бир оз ўзини босиб олди .

Супада , юлдузлар чарақлаган осмонга термулиб , ҳаёл суриб ётаркан , шу ёшигача бўлган  ҳаёти кўз ўнгидан ўта бошлади .

Ҳақиқатдан ҳам Умида опаси унга опа эмас , Она , ростмана оналик қилиб катта қилди .
Энди уни ўкситиб қўймайди , хеч қачон .
Бобосининг ҳар бир сўзи ҳақиқат эканини тушуниб етган эди у .
Эртагаёқ опасини олдига боришни ўйлаб қўйди .

Умида момосидан отаси қамоқдан чиқиб келганини эшитиб , шунчалар қувониб кетдики...
У одам онасини уриб ўлдирган шафқатсиз қотил эканиям , ўзининг ўша одамдан еган калтаги оқибатида бир ўлимдан қолганиям , уч норасида етиликда хору зор катта  бўлишгани ҳам эсидан чиқиб кетганди .

Бир зум момосига довдираб қараб туриб , беихтиёр ,
---Отам , отажоним келибдими ,-деб юборган .
Момосининг аламдан титраб кетганини ҳам сезмаган эди .

Худди ҳозир отаси эшикдан кирса ҳеч ўйланмай бағрига отилиш ройи бор эди . 
У , ўша бемеҳр отасини соғинганди . Йиллар давомида сиймосини кўз ўнгига келтириб , неча бора нафратланишга ҳаракат қилсада уддалолмаган . Бирор маротаба қизим деб суймаган бўлсада , ўша инсонннинг фарзанди сифатида кўнглида меҳри бор эди .

Момосига  гоҳ йиғлаб , гоҳ кулиб нималар деганини ҳам ўзи билмайди .
Тўшакда ҳалимдаккина бўлиб ётган катта қайнона момоси Умиданинг ҳолатини сезиб , насиҳатомуз сўзлар билан момосига  тушунтирган бўлди .

Момоси кетганидан кейин кайвони момо Умидани олдига олиб насиҳат қилди .
----Агар отанг билан кўришмоқчи ва меҳр  ришталарини боғламоқчи бўлсанг , бундан укаларинг ва яқинларинг қалби озор топмасин . Уларнинг ҳам қарорини ҳурмат қил қизим ,-деди момо мулоҳазакорлик билан .

Катта момосининг шу сўзларидан кейингина Умида ўзига келди .
У ўзи ва укаларининг етимликда ўтган ҳаётига ким сабабчи бўлганию , энди унга қандай кўз юмиш мумкинлиги , жигарларининг юзига қандай қараши кераклигини ўйлаб ҳушёр тортди .

---Тўғри айтасиз моможон . Ман бу ёғини ўйламабман .
Укаларим билан гаплашиб олишим керак .

Лекин улгурмади гаплашиб олишга .
Кеч тушиб, шом кирган маҳали дарвозаси секин таққилади .
Умида дарвозанинг бир табақасини очиб қараганда  ҳеч  кимни кўрмади .
Энди ортга тисланганди , иккинчи табақаси қия очилиб бир эркакнинг қораси кўринди .
Умида чўчиб тўхтади .
---Кимсиз , Ассалому алайкум- овози титраб салом берди.

---Ман отангман ,-Умида ёқимсиз бўғиқ овоздан , қип қизариб , атрофга аланглаб ,ўйнаб турган кўзлардан қўрқди .
Қўланса ҳид анқиб турган кийимларига , ўсиб кетган соч соқолига қараб , сесканиб ўзини ортга олди .
---Нега бу аҳволда юрибсиз ,-у ,, ота ,, деёлмади .

Наҳотки хаёлларидаги бағрига отилмоқчи бўлган отаси шу .
---Қачон келдингиз , нимага бу аҳволда юрибсиз , - Умиданинг титроқ аралаш ачиниш билан берган саволига эътибор бермаган отаси , шошиб кир чир , яра босган қўлини унга узатди .
---Манга пул бер, пул . Нимадир ичишим керак бошим , оғрияпти  . Тезроқ бўл , ҳозир эринг келиб қолади .
Умида шошиб қолди , тиланчидек чўзилган титроқ қўлларга қараб ичи ачиди .
---Ҳозир келаман .
---Тезроқ бўл анави уканг ҳам ортимдан пойлаб юрибди , келиб қолади ҳозир .
Умида ортга қайрилган ҳолида тўхтаб қолди,
Шошиб ўгирилиб изтироб билан сўради
---Укамни , ўғлингизни кўрдингизми , учрашдингизми?
---Ээ қандай учрашаман , нима дейман унга . Онангни уриб ўлдирганман  дейманми . Рўпара келсам мани ўлдирадику у , бурнини ишқалаб хунук тиржайди отаси .

Умиданинг оёқ қўли бўшашиб кетди .
,, Укасини асраши керак , бу одамдан асраши керак укасини ,,
Момоси келганда отасини соғиниб йиғлаганлари, укаларини ўйламай
,, у мани отам ,,-деб ўйлаганлари бари бекор .
Арзимайди , жигарларининг кўнглини ўкситишига арзимайди бу одам .
Уйдан олиб чиққан пулини отасига тутқазар экан деди ,
---Илтимос укаларимни безовта қилманг .

Лекин отасининг тиржайиб айтган гапидан музлаб қолди ...

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤68🔥18
.
BIR KOʻRIB...
(Tojik goʻzaliga)

Oyniso, etma gʻarib,
bahr olur jon bir koʻrib,
Urmay qoʻysa bu yurak, qoʻzgʻalur jon bir koʻrib.

Koʻrmasam bu dil xasta, butun bagʻrim shikasta,
Darveshu bemoringman, olgum darmon bir koʻrib.

Oq libosing xoʻp yarashur, bemor koʻzlar qarashur,
Qaytadan tugʻilmoqqa
topdim imkon bir koʻrib.

Oʻhkim, kunlarim oʻtmas,
tong otaru oy botmas,
Endi abad bu tanda,
hislar vulqon bir koʻrib.

Asadulloh, soʻzim chin,
tengi yoʻqdir men uchun,
Men kabi oshiq erur, Tojikiston bir koʻrib.

Asadulloh SOLIH

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍1
КУЗ БИЛАН СУҲБАТ.


Куз фаслини жуда севардим.
Салқин ҳаво, сокин оқшомлар.
Сариқ барглар тўшалган йўллар.
Ва аста босилган қадамлар.

Куз фаслида жуфтимни топдим.
Бахт қасримиз кузда қурилди.
Тўйим куни ёққан қорлар ҳам.
Оппоқ капалакдек туюлди.

Осмонларда учиб юрардим.
Бахтдан чақнар эди кўзларим.
Туғилдилар шу куз фаслида.
Аллоҳ берган ўғил, қизларим.

Неваралар, эваралар ҳам.
Куз инъоми бўлди мен учун.
Бағрим тўлди болажонларга.
Шодон бўлдим уларни қучиб.

Куздан роса миннатдор эдим.
Қанча бахтли онларни берди.
Ҳаётимда ўчмас изларни.
Ёрқин хотиралар қолдирди.

Лек куз баъзан бағритош экан.
Бутун бахтим яримта қилди.
Жудоликни солди бошимга.
Юрагимни поралаб, тилди.

Мен жуфтимни йўқотдим кузда.
Шу олтин куз қилмади шафқат.
Мен ва болаларим бўзлатиб.
Бахт боғимни топтади калхат.

Куз! Ёмғирдек кўз ёшларимни.
Нега оқизасан тинмасдан?
Олтин фасл! Ҳафа қилдимми?
Сени билиб ёки билмасдан?

Куз! Аллоҳнинг инъомидирсан.
Яхши, ёмон кунларинг қанча?
Менга аталганин беравер!
Оламан мен сабрим етгунча.

Тоқатимдан ортиғин берма!
Синамагин сабру бардошим!
Сени яна севиб қоларман.
Омон бўлса бу азиз бошим!

Энди ширин дийдорлар бергин.
Йўқотишлар бас, етар! Бўлди!
Яхши хабарлар олиб келиб.
Ярим кўнглим шодликка тўлдир!

Куз фаслини жуда севардим…
Балки яна севиб қоларман….


Мастура ҳожи она шеъри.
❤12
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
«Гузал тарбия — инсоннинг энг катта бойлиги, уни на ўғирлаш, на йўқотиш мумкин».
👍12❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦩🦩. 🦩🦩. 🦩🦩🦩🦩

🥧🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ
🥧💜 ШАНБА ТОНГГИ МУБОРАК БЎЛСИН !🍂

🌸 Азизларим қадрдонларим 🥰
Oмонат дунёда омонмисизлар🔥
Тонгда дийдор кўришиш насиб этганига бехисоб шукроналар бўлсин.❤️

🌸Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин.😊🌸🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭЙ ДЎСТ..🍃

Эшитамиз..!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим , мехрибонларим , хайрли кун ҳаммага .

Бугунги дам олиш кунини мароқли ўтказинг . Режалаган ишларингизга омадлар тилайман .

Аллоҳим Ўзи йўлларингизни очиб , мушкулларингизни ечиб , қувонч ва бахтга йўл кўрсатиб қўйсин , илохим .

Ҳар бир онимиз шукур ва сабирга бой , сакинатда ўтсин .

ШАХЗОДАнгиз ҳар доимгидек сиз билан бирга
😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤔 Мана шу видеодаги саволга
эрталабдан бери жавоб топа
олмаяпман. Сиз уриниб
кўрингчи.


Жавобини кўриб хайрон
қолишингиз аниқ

👇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎀🎀Ассалому алайкум!
Бугун
💙💙💙💙💙💙🩵🩵💙
Хайрли ва баракали якшанба тонги муборак бўлсин! 🍂✨

▪️▪️Аллоҳ хонадонингизга қут-барака, кўнглингизга хотиржамлик ва файз ато этсин.
💐💐Ушбу дам олиш кунингиз яқинларингиз даврасида қувонч ва гўзал лаҳзаларга бой ўтсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Яхшимисиз яхшиларим , омад , бахт , тинчлик , хотиржамлик , тонгда кўз очмоқлик бахти насиб этган азизларим .

Хайрли тонг барча , барчага .
Дам олиш кунингиз мароқли ва фойдали бўлсин .

Тўйга борадиганлар тўйдан мазза қилсин , бир кун ман хам шундай тўй қиламан деган ўйдан мазза қилишсин .

Дам олмоқчи бўлганлар бомдоддан сўнг ухлаворсин , кўрган тушини давомига улаворсин .

Болажонларга дам бугун уйғотманг ,қий чувмас , жим ётганган илонни бошини қўзғатманг .

Бобо бувижонни тасбехлари узилмасин , мудраб қолиб саловатлари бузилмасин .

Мол , ҳолга емишини солиб қўйинг , тагларини тозалаб олиб қўйинг .

Сигир соғилгунча бузоқчани тутиб туринг , жойида янги соғилган сутдан ичиб кўринг , мазза қиласиз .

Синовларга сабр билан шукур қилинг , мукофоти офиятда ажр олинг .

Осмони мусаффо юртга шукур қилинг , юрган йўлингизда Аллохимни зикр қилинг .

Сўзларимни ўқиб битта кулиб қўйинг , ШАХЗОДАнгиз сизни яхши кўради билиб қўйинг , илтимос битта дуо қилиб қўйинг . 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26😁3👍1