ЎЗИНГ ҲАМ БИЛМАЙСАН
Ёнгинангдан ўтдим, боқмадинг қиё,
Кўриб туриб бўлдинг кўрмаган киши.
Кўнглингга сиғмайди кулган бу дунё,
Биламан, турибсан терс тўн бичиб.
Саломинг қизғандинг юзингни буриб,
Гўё бир ўзинг бор, шундан кўнглинг тўқ.
Мендан юрган бўлсанг гуноҳ ахтариб,
Арпангни хом ўриб қўйган жойим йўқ.
Нега кўз остидан қиласан қараш,
Гўё бир ўзингсан заминнинг зўри.
Кибрнинг қизисан, қалбингда оташ,
Такаббурлар ўрни — жаҳаннам тўри.
11.10.2023
Барно Қарноқли
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ёнгинангдан ўтдим, боқмадинг қиё,
Кўриб туриб бўлдинг кўрмаган киши.
Кўнглингга сиғмайди кулган бу дунё,
Биламан, турибсан терс тўн бичиб.
Саломинг қизғандинг юзингни буриб,
Гўё бир ўзинг бор, шундан кўнглинг тўқ.
Мендан юрган бўлсанг гуноҳ ахтариб,
Арпангни хом ўриб қўйган жойим йўқ.
Нега кўз остидан қиласан қараш,
Гўё бир ўзингсан заминнинг зўри.
Кибрнинг қизисан, қалбингда оташ,
Такаббурлар ўрни — жаҳаннам тўри.
11.10.2023
Барно Қарноқли
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5🔥3
. ҚИЗИМ
Менга оламжаҳон туйғу
Улашолган танҳо қизим.
Сен келганда келмас қайғу
Бокира, бебаҳо қизим,
О, кўзлари мунчоқ қизим,
Кўнглимга овунчоқ қизим.
Пилдирайсан теграмда сен
Той-той отиб шоду қувноқ.
Қайғу кўрсанг чеҳрамда сен
Энг бегидир, сирдош ўртоқ.
О, кўзлари мунчоқ қизим,
Кўнглимга овунчоқ қизим.
Тингламаса катталар гар,
Айтсам агар шеъру қўшиқ.
Сен жонимга ёлғиз жигар,
Сендан ўзга мухлисим йўқ
О, кўзлари мунчоқ қизим,
Кўнглимга овунчоқ қизим.
Ҳали сенда ғирромлик йўқ,
Ҳам таъмадан буткул холи.
Ҳали қизим кўзларинг тўқ
Хўрозқанднинг йўқ хаёли.
О, кўзлари мунчоқ қизим,
Кўнглимга овунчоқ қизим.
Улғаявер чопқилла сен,
Инчкирмасин мурғак юрак.
Тасаддуғинг кетайин мен,
Отангга бир ҳамдард керак,
О, кўзлари мунчоқ қизим,
Кўнглимга овунчоқ қизим.
Дўстмуҳаммад Дўст
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Менга оламжаҳон туйғу
Улашолган танҳо қизим.
Сен келганда келмас қайғу
Бокира, бебаҳо қизим,
О, кўзлари мунчоқ қизим,
Кўнглимга овунчоқ қизим.
Пилдирайсан теграмда сен
Той-той отиб шоду қувноқ.
Қайғу кўрсанг чеҳрамда сен
Энг бегидир, сирдош ўртоқ.
О, кўзлари мунчоқ қизим,
Кўнглимга овунчоқ қизим.
Тингламаса катталар гар,
Айтсам агар шеъру қўшиқ.
Сен жонимга ёлғиз жигар,
Сендан ўзга мухлисим йўқ
О, кўзлари мунчоқ қизим,
Кўнглимга овунчоқ қизим.
Ҳали сенда ғирромлик йўқ,
Ҳам таъмадан буткул холи.
Ҳали қизим кўзларинг тўқ
Хўрозқанднинг йўқ хаёли.
О, кўзлари мунчоқ қизим,
Кўнглимга овунчоқ қизим.
Улғаявер чопқилла сен,
Инчкирмасин мурғак юрак.
Тасаддуғинг кетайин мен,
Отангга бир ҳамдард керак,
О, кўзлари мунчоқ қизим,
Кўнглимга овунчоқ қизим.
Дўстмуҳаммад Дўст
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤩🤩 😀 🤩🤩🤩🤩🤩🤩
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ..
🌥 Бугунги Душанба кунимиз ҳайрли бўлсин.!
🌷Бошланган кунингиз омадли, қувончли, сермазмун ва шод хуррамликда ўтсин!!
💕Яна бир тонг саломат уйғотиб, ибодатлар қилишга, савобли амаллар қилишга ва ўз юмушларимизни бажаришга қодир
қилиб қўйган
✨Аллоҳга шукроналар бўлсин..
🤲АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!! 🤲
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ 🌹
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

❤3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Узоқдаги яқинларим . Ҳамма зўрми . Яна бир янги кунни бошлаб олдингизми .
Ҳаво анчагина совуқ ааа .
Талаба ўғил қизлар иссиқроқ кийининг .
Кундузи қизиб кетсангиз устингиздагини ечиб қўлингизга оволарсиз .
Керакли тошнинг оғири йўғу .
Эрталаб дилдираб , этингиз учиб , совуқ қотгандан кўра яхшироқда .
Ҳозир ёшлик сурури билан юриб , шамоллаб қолманг дейманда .
Ўзингизни асранг азизларим .
ШАХЗОДАнгиз 😘

👍10❤5🥰1
Вафоси йўқ
Замон тезмиш,замондан,
Хеч ким кеч қолгиси йўқ.
Кундуз чопар,тунда ҳам,
Халоват, уйқиси йўқ.
Одамлар бунча шошган,
Паймона тўлиб , тошган.
Мехрни, қахр сотган,
Бозор-у, баҳоси йўқ.
Бари бирдай нолиган,
Борми-йўқми, очми- тўқ.
Шукр йўқ, сабр ўлган,
Юзида кулгиси йўқ.
Беш қўл эмас баробар,
Мискинларни ғам эзар.
Йўқлар Ҳудодан сўрар,
Борлари бергиси йўқ.
Қўшни ризқ деб юрт кезар
Бой орттириб ит боқар.
Мискинга ночор куяр,
Тўқларни парвоси йўқ.
Тўлқин куйма Фоний деб
Яша Боқий ғамин еб.
Мол-давлатга берма зеб,
Бойликни вафоси йўқ.
Тўлқин Шер.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Замон тезмиш,замондан,
Хеч ким кеч қолгиси йўқ.
Кундуз чопар,тунда ҳам,
Халоват, уйқиси йўқ.
Одамлар бунча шошган,
Паймона тўлиб , тошган.
Мехрни, қахр сотган,
Бозор-у, баҳоси йўқ.
Бари бирдай нолиган,
Борми-йўқми, очми- тўқ.
Шукр йўқ, сабр ўлган,
Юзида кулгиси йўқ.
Беш қўл эмас баробар,
Мискинларни ғам эзар.
Йўқлар Ҳудодан сўрар,
Борлари бергиси йўқ.
Қўшни ризқ деб юрт кезар
Бой орттириб ит боқар.
Мискинга ночор куяр,
Тўқларни парвоси йўқ.
Тўлқин куйма Фоний деб
Яша Боқий ғамин еб.
Мол-давлатга берма зеб,
Бойликни вафоси йўқ.
Тўлқин Шер.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12🔥4👍1
Авваллари нимага ишонишни ҳам билмасдим. Чорасиз қолганимда муҳаббатга суяниб, шеърлар ёзардим. У ҳам бўлса ёшлик, маълум мавсум билан боғлиқ ҳолат эди. Энди атрофимга қараб (ўйланиб), умуман ишонишга хеч нарса йўқлигини кўриб, Тангрида тўхтадим. Инсоният учун бошқа чоранинг ўзи йўқ! Аммо бундай хулосага келишим учун нимага менга шунчалар кўп қийноқ, азобларни Тангри берганини ҳали-ҳамон тушунолмадим. Лекин бошқа нарсани жудаям яхши тушундим — қўлдан келганча яхши ишни қилиш керак, қўлдан келганча кечиримли бўлиш керак, бағри кенг бўлиш керак!
Абдулла ОРИПОВ
Абдулла ОРИПОВ
❤13
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
71 - қисм .
----Ассалому алайкум ...
Дарвозасидан нарироқдаги тутнинг тагига қараб изига қайтган Умида ортидан эшитилган эркак овоздан чўчиб тушди .
Овоз эндигина раста бўлаётган ўсмир боланики экани билиниб турсада ўктам эркак овози эди .
Шошиб ортига ўгирилди.
Елкасида икки кўзи лиқ тўла тарвуз солинган хуржун билан хижолатли жилмайиб турган укаси Ёдгорга кўзи тушиб бўшашиб кетди .
Зумда кўзлари ёшга тўлиб укасини шу туришида бағрига босди .
Ёдгор хам опасининг бағрига бош қўяр экан худди онасининг иссиқ юрак тафтини сезгандек кўнгли тўлиб кетди .
Хуржунни ерга қўйиб опасининг кўз ёшларини артди . Беихтиёр тут томонга кўз ташлаб қўяркан опасининг елкасидан қучоқлади .
---Опажоним ўксиманг , сизни қарорингизни ҳурмат қиламан .
Умида укасининг нима демоқчи бўлганини сезиб илкис бошини кўтарди .
----Сен у одамни кўрдингми , у санга нимадир дедими . Ундан узоқроқ юр укажон . У нима демасин рози бўлма .
Ман сизларни шу пайтгача ҳимоя қилиб келдим , бундан кейин ҳам ҳимоя қила оламан хопми , иним .
Ёдгорбек опасининг аллақандай саросима билан тез тез айтган гапларидан ҳайрон қолди .
Бу ерда бошқа гап бор деб ўйлади .
---Опажон , нима гап ўзи . У одам нима дейиши керак манга .
----Йўқ хеч нарса демайди , ўйлама , иним .
Ёдгор опасининг гапларига ишонмади . Поччаси билан гаплашиб кўришни маъқул билиб , тарвузларни олиб ҳовлига кирди .
Катта момоси билан сўрашиб чиқиб , жиянлари билан росса қийқириб ўйнади .
Кечқурин опаси жиянларини ухлатишга кирганида , сўрида ўтириб поччаси билан сухбатлашди .
Поччаси ҳам бор гапни айтмаса бўлмаслигини Умида безовта бўлиб қолганини хис қилгани учун Ёдгор билан гаплашиб олишга қарор қилди .
---Ёдгор , отанг сизларни тинч қўйиши учун опангдан доим пул бериб туришии талаб қилибди .
Ҳозиргача уч марта келибди .
Биласан , ман опангни тинчи учун ҳаммасига розиман , аммо ...
Поччасининг ўйчан айтган сўзларидан Ёдгор титраб кетди . Нахотки у одам шунчалар тубан кетса .
Нахотки Умида опаси яна уларни деб тинчимаса .
Қўллари мушт бўлиб тугулди , чакка томирлари бўртиб чиқди .
Бир маротаба ёрилиб кетган қўлларини қони оқиб ўша жойига жўхори сўтасининг чанги тегиб ачишиб , ачишиб жўхори тозалашаётган пайтда опасининг паст овозда ,
,, Ҳеч қурса отам бошимизда турса , қамалмаса , шунча қийналмасмидик ,, - деб ўксиб йиғлагани эсига тушди .
,, Йўўқ опажон ўша пайти ўксиганиз хам бекор экан . Бу одам барибир оталик қилмас экан ,, .
Аламли хаёлларини поччасининг овози тўзитди .
---Ёдгор , бир ақлсизлик қилиб яна опангни куйдирма , шусиз хам у сизлар учун куйиб юради .
---Хоп почча , амаким билан гаплашаман .
Икки кун ўтиб ниҳоят Ёдгор амакисини учратди .
Боягина сувчи билан шийпонда ичиб олган ароқнинг таъсирида кўзлари қизариб , юзлари бўғриқиб турсада амакиси Ёдгорни кўриб ҳушёр тортди .
Ариқ сувига юз қўлини ювиб , жиянига хижолатли қаради .
Бош эгиб ўтирган жиянини ёнига ўтирди .
Ўша абгор ахволида олиб кетилган чақалоқ жиянини қайтиб йўқламаган бўлсада яхши кўрарди , у .
Кўчада кўриб қолса орқасидан анча пайт термулиб турар , мехри жўшиб кўзига ёш келарди .
Ҳозир ҳам кенг елкаларига , худди ўзиникидек катта катта кафтларига , ёниб турган кўзларига қараб хўрсиниб қўйди .
Ёдгор амакиси билан отасининг қилмишларини хотиржам ўтириб гаплашди .
Кекса бобосига ва батамом ақлдан озиб қолган момосига бирор нарса деб бўлмаслигини билиб шу ичкиликка берилиб кетган бўлсада гаплашиши мумкин бўлган ёлғиз шу амакисини олдига келган эди ,у .
Катта амакиларини умуман танимас , узун қулоқ гаплардан у амакиларни ўзини боласи кўчага хайдаб юборганини эшитган эди .
Амакиси Ёдгорни жим ўтириб эшитди .
Бир эмас , икки эмас , уч норасида гўдак етим жиянларига ёрдам бера олмаган кунлари эсига тушди .
Бугун яна шу жянлари безовта бўлаяпти . Яна уларга унинг ёрдами керак .
Ердам бермасада улар ўзини ҳимоя қила олади , аммо яна азият чекишадими , яна шу отаси томонидан хўрланишадими ...
Бир қарорга келдию шахт билан туриб маҳалла посбонининг идорасига қараб кетди ...
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВА . ✍

❤53👍18🔥12👏7
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
72 - қисм .
Кунлар бир бирини қувиб ўтиб борар .
Ёдгор ҳам мактабни тугатиб шаҳарга ўқишга кирганди .
Гулбаҳор институтда охирги курсда ўқиш билан бирга шахар мактабларидан бирида болажонларга дарс берарди .
Умида опасига қарши ўлароқ жаҳлдор ва шижоатли қиз эди .
Шахардаги катта янгасининг бир неча йил кутиб юриб топган болалари ҳам Гулбахорлар қатори олдинма кейин катта бўлган , ҳаммси ўқишларда ўқишарди .
Катта тоғаси улар қатори Гулбаҳорни хам ўқитди .
Янгаси шу жисми ногирон , қайсар жиянини кўнглини ўкситмасликка ҳаракат қилар , доим кўз олдида кўз ёши дарё бўлиб унга нафрат билан қараб турган қайнопаси Сабрия гавдаланарди .
Ҳар сафар эсига тушса ич - ичидан пушаймон бўлиб , беихтиёр ,, опажон кечиринг ,, - деб юборарди .
Гулбаҳорнинг қишлоқдаям , шаҳардаям совчиси кўп эди .
Ҳар борганида момоси кўзига ёш олиб насиҳат қилиб қоларди ,
---- Жон қизим , ёш бола эмассан . Умида опангни ёшидан тўрт ёш ўтдинг . Энди саниям узатайлик қизим . Кўнглим жойига тушсин маниям .
Онангни олдига ёруғ юз билан борай қизим ,- момосининг гапини охири йиғига уланиб кетарди .
Гулбаҳор ҳар сафар момосини қучоқлаб , ўпиб , эркаланиб овутиб оларди .
Кейинги гал борса бобоси соқолини сийпалаб томоқ қириб қолар ,
---- Қизим , ўқийман дединг , ўқидинг . Ишлайман дединг ишладинг . Хеч нимадан каминг йўқ . Уканг Ёдгоржон сани сепинг учун бор топганини йиғиб қўйибди . Сан ҳеч нарсани ўйлама , опанг бор , уканг бор .
Фақат хоп десанг бўлди .
Ахир маниям тўғри тушун болам , онангни олдида айбдорман қизим , сизлар бахтли бўлсангиз ман ёруғ юз билан Сабриягинамни олдига бораман ,- бобоси момосига ўхшаб кўз ёшини рўмолини учига артиб ўтирмайди . Баралла хўнграб йиғлайди .
Гулбаҳор бобосини шу йиғисига чидай олмайди .
Махкам елкаларидан қучоқлаб кўз ёшларини артади , соқолларини силаб
---- Хоп , хоп бўлади бобожон сиз нима десангиз шу , - дейди .
Лекин кичик тоғасининг хотини айтган совчиларнинг бирортасига рози бўлмайди .
Сумкасини елкасига осиб
---- Кейинги ҳафта келаман ,- дейдию қочади .
Бувиси ва опасидан ўзи эслолмайдиган онасининг тақдирини эшитиб , Умида опасининг ҳам ёш турмуш қурганини кўриб , чўчиб юрган Гулбаҳор , совчи ҳақида гап очилса юраги шувиллаб кетарди .
Аммо муштипар бобо , мосини хам хафа қилишни истамасди .
Уларсиз ҳаётини ҳам тасаввур қилолмасди .
Бир куни эшикнинг тунда таққиллаши Гулбаҳорнинг юрагида армон , ўкинч садосини қолдириб кетди ....
давоми бор ....
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

❤51🤔22👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣3️⃣⚪️1️⃣0️⃣⚪️2️⃣0️⃣2️⃣6️⃣
🪷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ
🌺🍃Бугунги
💐Сешанба тонгингиз
хайрли ва барокатли бўлсин.
🌿 Дастурхонингиздан
қут-барака
аримасин,
🌸Аллоҳим ризқингизни
кенг қилсин!
💐Ғам-алам ҳамиша
остонангиздан йироқ бўлсин!
💐Сизларга БАХТ,
🌸СОҒЛИК ВА
🩷ОМАД йўлдош бўлсин!
🍃 Кун мобайнида яхши кайфият
ҳамроҳингиз бўлсин.🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🪷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ
🌺🍃Бугунги
💐Сешанба тонгингиз
хайрли ва барокатли бўлсин.
🌿 Дастурхонингиздан
қут-барака
аримасин,
🌸Аллоҳим ризқингизни
кенг қилсин!
💐Ғам-алам ҳамиша
остонангиздан йироқ бўлсин!
💐Сизларга БАХТ,
🌸СОҒЛИК ВА
🩷ОМАД йўлдош бўлсин!
🍃 Кун мобайнида яхши кайфият
ҳамроҳингиз бўлсин.🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туғилган кунинг ўтганидан кейин 😂
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
👍4🥰1
ҒАЗАЛ
Ёшми ул кўзингдаги, ё шабнам томчиси,
Кўзинг сурмаданми қаро, билмайди киши.
Сўрашга айланмас тилим демоғингданким:
—Сенинг не ишинг бор, менда эй нодон киши?
Очилмоғидан хабар бўларми кўзларнинг,
Киприкка қўнмишдир қатор хаёллар қуши.
Томчи ёш киприкдан тушиб қочмоқ истамас,
Ўзи пайдо маконга буткул кетган ҳуши.
Барно то ўлгунча кутмоқ ихтиёр этмиш,
Очилмоққа келгунча киприклар хоҳиши.
11.10.2025

❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 ойлик боладан оналарга жиддий мурожаат 😅
Юбориб қўямиз!
✉️Яқинингиз учун самимий табрик ва тилаклар улашинг
саҳифамизга обуна бўлинг👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Юбориб қўямиз!
✉️Яқинингиз учун самимий табрик ва тилаклар улашинг
саҳифамизга обуна бўлинг👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5😁5
🔠🔠🔠🔠🔠
Бир бой одам улкан кўприк қурибди ва ундан ўтиш нархини 1 танга қилиб баҳолабди. Ҳамма унинг бу ишини қоралаб, "Зиқна, хасис бой" деб сўкибди.
Дунёдан кетиш олди бой ўз ўғлини ёнига чақириб, шундай васият қилибди:
- “Ўғлим, одамлар мени бутун умр ёмон ном билан аташди. Сен шундай қилгинки, мен ўтгандан кейин ҳамма мени яхши ном билан эсласин…”
Ўғил отасидан кейин кўприкдан ўтиб қўйиш нархини 3 танга қилиб қилиб қўйибди. Шунда одамлар "Зиқна! Бу отасига ўхшамади. Отаси инсофли эди"-деб хотирлашибди.
🔥Ҳаётда ҳам аслида шундай: бизга берилган имкониятлар қадрини улардан айрилгандан сўнг англаб етамиз.

👍11❤2🔥1
Меҳр-оқибат чиндан ҳам эртакларга кўчдими?
Гоҳида атрофимиздаги беморларнинг дардини, муҳтожларнинг чорасиз кўзларини кўриб, ичимиздан шундай аламли савол ўтади. Наҳотки, бир-биримизга бўлган жигарчилик, инсонийлик ва шафқат туйғулари фақат китоблардагина қолиб кетган бўлса? Наҳотки, қалбларимиз бунчалик тош қотди?
Бугун дардимиз фақат ўйин-кулгу, каллапоча, торт ёки балиқхўрлик бўлиб қолмаяптими? Дастурхонларимиз дабдабасидан, ижтимоий тармоқлардаги мақтанишлардан ортиб, ён-атрофимизга қарашга вақт топмаяпмиз. Кимдир бугун нима ейишни билмай, ҳатто энг оддий дорига пул тополмай қийналаётган бир пайтда, бизнинг бор ташвишимиз нафсимизни қондириш ва кайф-сафо бўлиб қолаётгани ачинарлидир. Суратларга чиройли тортлар ва ҳашаматли таомларни жойлаштиришга шошиламиз-у, лекин бир йиғлаётган қалбга таскин беришни унутамиз.
Емакхўрлик ва нафс бандасига айланиш қалбни кўр қилади. Инсон фақат ўзини, ўз ҳузур-ҳаловатини ўйлай бошлаган куни ундаги энг гўзал фазилат — ҳамдардлик туйғуси ўлади. Беморнинг дардига шерик бўлиш, муҳтожнинг қўлидан тутиш нафақат уларга, балки энг аввало ўз қалбимизга шифодир. Кўнгил овлаш фақат ейиш-ичишдан иборат эмас, чин кўнгил овлаш — синиқ кўнгилларни шод этишдир.
Келинг, меҳрни тирилтирайлик! Дунёни фақат моддият ва еб-ичишдан иборат деб билишдан тўхтайлик. Эртаклардаги гўзал оқибатни бугун ўз амалларимиз билан ҳаётга қайтарайлик. Ёнимиздаги беморнинг ҳолидан хабар олайлик, муҳтожга бир тишлам нон бўлса ҳам илинайлик. Зеро, бу дунёдан фақат қилган яхшиликларимиз ва қолдирган меҳримизгина биз билан кетади.
Нафс ўткинчи, аммо инсонийлик боқийдир!

❤17👍5👌1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
73 - қисм .
Эшикнинг зарб билан таққилашининг ўзиёқ бир нохуш хабар борлигини билдириб турарди .
Ёдгор тунги сменада ишлашга кетган , Гулбаҳор дарсларини тугатиб эндигина ётган . Кўзи уйқуга илинар - илинмас алоқ- чалоқ тушлар кўриб уйқусида босиринқираб чўчиб уйғондию эшик безовта таққиллаётганини сезиб отилиб ўрнидан турди .
Нариги уйнинг эшигидан уйқусираган тоғаси чиқиб эшикни очди .
Эшик олдида йўллвчи машинада хабар учун шошиб келган қишлоқдош йигит юзида шовуллаган терларини белбоғига артиб турарди .
--- Ассалому алайкум тоға .
Сизларни бобом чақираяптилар ,зудлик билан бораркансизлар .
---Тинчликми ,- тоғаси ранги қум оқариб кетган Гулбаҳор томонга бир қараб қўйиб йигитнинг оғзига термулди .
---Момом .. йигит бир оз тин олдию ,кейин худди чўчиб тушгандек ҳушёр тортиб , мазалари бўлмаяпти, сизларни сўраяптилар ,- деди дадилгина .
---Машина бор , ҳозироқ йўлга чиқамиз тоға .
Йигитча тоғанинг шошиб , талмовсираб қолганини сезиб, эшик олдида мунғайиб , шаддодлигидан асар хам қолмаган, нурсиз кўзларини бир нуқтага тикиб туриб қолган Гулбаҳорга юзланди .
--- Ёдгорбек қани .
--- Ишда эди ,- Гулбаҳор ҳолсизгина шивирлаб ортига ўгирилди .
---Бўла қолинглар , Ёдгорни йўлдан оламиз .
Янга сиз эртага болалар билан борасиз ,- йигитчанинг овози маслаҳатомуз чиқди .
Нима қилишини билмай у уйдан бу уйга кириб чиқаётган янга , таққа тўхтади .
--- Тўғри айтасиз укажон , ман ҳозир тоғангизни жўнатаман .
Улар йўлда Ёдгорбекни ишхонасидан олиб қишлоқ йўлига тушганларида тун ярмидан оққан , машина ичида оғир сукугат ҳукм сурарди .
Бирортаси ,, момо яхшими , нима гап ,ўзи ,, - деб сўрай олмасди .
Худди сўраса ёмон хабар эшитадию , сўрамаса ҳеч гап бўлмайдигандек .
Гулбаҳор укасининг елкасига бош қўйиб машина тебранишига хос силкиниб борар экан , бутун ҳаёти кўз олдидан лип - лип ўтарди .
Сарвдек қизидан айрилиб , қон йиғлаб , касалманд бўлиб қолган момоси уч етимни қандай қийналиб катта қилганлари , шу гўдакларни ҳимоя қиламан деб кичик келинидан кўрган хўрликлари , сигир соғиб қатиқ қилиб , куви пишганлари , бор топганини болаларнинг оғзига тутганлари , доим
,, онасидан олдин бўйлаб кетган қизим ,, деб қўшиқ айтиб нола қилиб юришлари бир бир эсига туша бошлади .
Умидани яхши жойга узатиб , бахтидан хотиржам бўлганию , охирги пайтлари Гулбаҳорни ҳам узатишга шошгани , неварасига ялиниб , ёлворгани , Гулбаҳор эса рози бўлмай юрганини эслаб ,, дод ,, деб юборгудек тўлғаниб , юзини укасининг елкасига босиб пиққиллаб йиғлаб юборди .
Шундоғам номаълум хавотирдан , айрилиқнинг яқин залворидан юраги эзилиб келаётган Ёдгорбек опасига далда бергандек елкасидан аста силаб қўйди .
Улар қишлоққа кириб келганда ғира шира тонг отган . Бу пайтда тинч бўладиган қишлоқ кўчаларида битта иккита одамлар кўзга ташланар .
Чопонини устидан бел боғлаб олган эркаклар икки уч киши ҳамрох бўлиб кетиб боришар , бошига оқ сурп рўмолини делвагай ташлаб олган аёллар , рўмолини бир учини кўзи аралаш оғзига босиб олиб , ёнидаги шериги билан бошларини эгиб тез тез юриб кетишарди .
Машинадагилар аллақачон нима бўлганини фаҳмлашган . Саросима билан деразадан ташқарига аланглаётган тоғани ортиқ қийнагиси келмаган йигитча томоқ қириб ,
--- Бардам бўласиз тоға , момомдан айрилиб қолдик , -деди ўксиган овозда .
Тоға оғир уҳ тортди , тап этиб машина ўриндиғини муштлар экан ,
--- Онам , онагинам ,- деб бўғиқ овозда нидо қилди .
Кўзлари қип қизариб , ўзи титраб қақшаб қолган Ёдгор хўнграб йиғлаб рўмоли аралаш сочини ғижимлаган опасини қучоқлаб олди .
--- Ман ахмоқни кечиринг моможон , насиҳатларизни олмаган қизизни кечиринг моможон .
Йўўўқ онам , онажониммм ...
Дарвозадан берида тўхтаган машинага яқинлашган бир аёл қўлидаги рўмолини , ҳиққиллаб йиғлаб тушган Гулбаҳорнинг бошига ташлаб , ён томондаги кичгина эшикдан ичкарига олиб кириб кетди .
Кимдир Ёдгорга тўн кийдириб бел боғлатиб қўйди .
Соқолини тутамлаб ўксиб турган бобосининг елкасига бош қўйган Ёдгор ҳўнграб йиғлаб юборди .
,, Жойингиз жаннатда бўлсин моможоним ,, ...
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВА

❤54😢41🥰8🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АСАЛОМУ АЛАЙКУМ
ЯХШИЛАРИМ!
МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА ....
🩷Кунингиз Хайрли ўтсин,
💗БАХТ ВА САОДАТ 💜
🩷Хамиша ҳамрохингиз бўлсин
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЯХШИЛАРИМ!
МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА ....
🩷Кунингиз Хайрли ўтсин,
💗БАХТ ВА САОДАТ 💜
🩷Хамиша ҳамрохингиз бўлсин
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚