📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

72 - қисм .

Кунлар бир бирини қувиб ўтиб борар .
Ёдгор ҳам мактабни тугатиб шаҳарга ўқишга кирганди .
Гулбаҳор институтда охирги курсда ўқиш билан бирга шахар мактабларидан бирида болажонларга дарс берарди .

Умида опасига қарши ўлароқ жаҳлдор ва шижоатли қиз эди .
Шахардаги катта янгасининг бир неча йил кутиб юриб топган болалари ҳам Гулбахорлар қатори олдинма кейин катта бўлган , ҳаммси ўқишларда ўқишарди .
Катта тоғаси улар қатори Гулбаҳорни хам ўқитди .
Янгаси шу жисми ногирон , қайсар жиянини кўнглини ўкситмасликка ҳаракат қилар , доим кўз олдида кўз ёши дарё бўлиб унга нафрат билан қараб турган қайнопаси Сабрия гавдаланарди .
Ҳар сафар эсига тушса ич - ичидан пушаймон бўлиб , беихтиёр ,, опажон кечиринг ,, - деб юборарди .

Гулбаҳорнинг қишлоқдаям , шаҳардаям совчиси кўп эди .
Ҳар борганида момоси кўзига ёш олиб насиҳат қилиб қоларди ,
---- Жон қизим , ёш бола эмассан . Умида опангни ёшидан тўрт ёш ўтдинг . Энди саниям узатайлик қизим . Кўнглим жойига тушсин маниям .
Онангни олдига ёруғ юз билан борай қизим ,- момосининг гапини охири йиғига уланиб кетарди .

Гулбаҳор ҳар сафар момосини қучоқлаб , ўпиб , эркаланиб овутиб оларди .
Кейинги гал борса бобоси соқолини сийпалаб томоқ қириб қолар ,

---- Қизим , ўқийман дединг , ўқидинг . Ишлайман дединг ишладинг . Хеч нимадан каминг йўқ . Уканг Ёдгоржон сани сепинг учун бор топганини йиғиб қўйибди . Сан ҳеч нарсани ўйлама , опанг бор , уканг бор .
Фақат хоп десанг бўлди .

Ахир маниям тўғри тушун болам , онангни олдида айбдорман қизим , сизлар бахтли бўлсангиз ман ёруғ юз билан Сабриягинамни олдига бораман ,- бобоси момосига ўхшаб кўз ёшини рўмолини учига артиб ўтирмайди . Баралла хўнграб йиғлайди .
Гулбаҳор бобосини шу йиғисига чидай олмайди .
Махкам елкаларидан қучоқлаб кўз ёшларини артади , соқолларини силаб
---- Хоп , хоп бўлади бобожон сиз нима десангиз шу , - дейди .

Лекин кичик тоғасининг хотини айтган совчиларнинг бирортасига рози бўлмайди .
Сумкасини елкасига осиб
---- Кейинги ҳафта келаман ,- дейдию қочади .

Бувиси ва опасидан ўзи эслолмайдиган онасининг тақдирини эшитиб , Умида опасининг ҳам ёш турмуш қурганини кўриб , чўчиб юрган Гулбаҳор , совчи ҳақида гап очилса юраги шувиллаб кетарди .

Аммо муштипар бобо , мосини хам хафа қилишни истамасди .
Уларсиз ҳаётини ҳам тасаввур қилолмасди .

Бир куни эшикнинг тунда таққиллаши Гулбаҳорнинг юрагида армон , ўкинч садосини қолдириб кетди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤51🤔22👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣3️⃣⚪️1️⃣0️⃣⚪️2️⃣0️⃣2️⃣6️⃣
🪷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ

🌺🍃Бугунги
💐Сешанба тонгингиз 
хайрли ва барокатли бўлсин.

🌿 Дастурхонингиздан
қут-барака
аримасин, 
🌸Аллоҳим ризқингизни
кенг қилсин!

💐Ғам-алам ҳамиша
остонангиздан йироқ бўлсин!

💐Сизларга  БАХТ, 
🌸СОҒЛИК ВА
🩷ОМАД йўлдош бўлсин!

🍃 Кун мобайнида яхши кайфият
ҳамроҳингиз бўлсин.🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туғилган кунинг ўтганидан кейин 😂

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
👍4🥰1
ҒАЗАЛ

Ёшми ул кўзингдаги, ё шабнам томчиси,
Кўзинг сурмаданми қаро, билмайди киши.

Сўрашга айланмас тилим демоғингданким:
—Сенинг не ишинг бор, менда эй нодон киши?

Очилмоғидан хабар бўларми кўзларнинг,
Киприкка қўнмишдир қатор хаёллар қуши.

Томчи ёш киприкдан тушиб қочмоқ истамас,
Ўзи пайдо маконга буткул кетган ҳуши.

Барно то ўлгунча кутмоқ ихтиёр этмиш,
Очилмоққа келгунча киприклар хоҳиши.
     11.10.2025
Барно Қарноқли

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 ойлик боладан оналарга жиддий мурожаат 😅

Юбориб қўямиз!

✉️Яқинингиз учун самимий табрик ва тилаклар улашинг

саҳифамизга обуна бўлинг👇


  

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5😁5
🔠🔠🔠🔠🔠

Бир бой одам улкан кўприк қурибди ва ундан ўтиш нархини 1 танга қилиб баҳолабди. Ҳамма унинг бу ишини қоралаб, "Зиқна, хасис бой" деб сўкибди.

Дунёдан кетиш олди бой ўз ўғлини ёнига чақириб, шундай васият қилибди:
- “Ўғлим, одамлар мени бутун умр ёмон ном билан аташди. Сен шундай қилгинки, мен ўтгандан кейин ҳамма мени яхши ном билан эсласин…”

Ўғил отасидан кейин кўприкдан ўтиб қўйиш нархини 3 танга қилиб қилиб қўйибди. Шунда одамлар "Зиқна! Бу отасига ўхшамади. Отаси инсофли эди"-деб хотирлашибди.

🔥Ҳаётда ҳам аслида шундай: бизга берилган имкониятлар қадрини улардан айрилгандан сўнг англаб етамиз.
👍11❤2🔥1
Меҳр-оқибат чиндан ҳам эртакларга кўчдими?

Гоҳида атрофимиздаги беморларнинг дардини, муҳтожларнинг чорасиз кўзларини кўриб, ичимиздан шундай аламли савол ўтади. Наҳотки, бир-биримизга бўлган жигарчилик, инсонийлик ва шафқат туйғулари фақат китоблардагина қолиб кетган бўлса? Наҳотки, қалбларимиз бунчалик тош қотди?

Бугун дардимиз фақат ўйин-кулгу, каллапоча, торт ёки балиқхўрлик бўлиб қолмаяптими? Дастурхонларимиз дабдабасидан, ижтимоий тармоқлардаги мақтанишлардан ортиб, ён-атрофимизга қарашга вақт топмаяпмиз. Кимдир бугун нима ейишни билмай, ҳатто энг оддий дорига пул тополмай қийналаётган бир пайтда, бизнинг бор ташвишимиз нафсимизни қондириш ва кайф-сафо бўлиб қолаётгани ачинарлидир. Суратларга чиройли тортлар ва ҳашаматли таомларни жойлаштиришга шошиламиз-у, лекин бир йиғлаётган қалбга таскин беришни унутамиз.

Емакхўрлик ва нафс бандасига айланиш қалбни кўр қилади. Инсон фақат ўзини, ўз ҳузур-ҳаловатини ўйлай бошлаган куни ундаги энг гўзал фазилат — ҳамдардлик туйғуси ўлади. Беморнинг дардига шерик бўлиш, муҳтожнинг қўлидан тутиш нафақат уларга, балки энг аввало ўз қалбимизга шифодир. Кўнгил овлаш фақат ейиш-ичишдан иборат эмас, чин кўнгил овлаш — синиқ кўнгилларни шод этишдир.

Келинг, меҳрни тирилтирайлик! Дунёни фақат моддият ва еб-ичишдан иборат деб билишдан тўхтайлик. Эртаклардаги гўзал оқибатни бугун ўз амалларимиз билан ҳаётга қайтарайлик. Ёнимиздаги беморнинг ҳолидан хабар олайлик, муҳтожга бир тишлам нон бўлса ҳам илинайлик. Зеро, бу дунёдан фақат қилган яхшиликларимиз ва қолдирган меҳримизгина биз билан кетади.

Нафс ўткинчи, аммо инсонийлик боқийдир!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17👍5👌1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

73 - қисм .

Эшикнинг зарб билан таққилашининг ўзиёқ бир нохуш хабар борлигини билдириб турарди .

Ёдгор тунги сменада ишлашга кетган , Гулбаҳор дарсларини тугатиб эндигина ётган . Кўзи уйқуга илинар - илинмас алоқ- чалоқ тушлар кўриб уйқусида босиринқираб чўчиб уйғондию эшик безовта таққиллаётганини сезиб отилиб ўрнидан турди .

Нариги уйнинг эшигидан уйқусираган тоғаси чиқиб эшикни очди .
Эшик олдида йўллвчи машинада хабар учун шошиб келган қишлоқдош йигит юзида шовуллаган терларини белбоғига артиб турарди .
--- Ассалому алайкум тоға .
Сизларни бобом чақираяптилар ,зудлик билан бораркансизлар .
---Тинчликми ,- тоғаси ранги қум оқариб кетган Гулбаҳор томонга бир қараб қўйиб йигитнинг оғзига термулди .
---Момом .. йигит бир оз тин олдию ,кейин худди чўчиб тушгандек ҳушёр тортиб , мазалари бўлмаяпти, сизларни сўраяптилар ,- деди дадилгина .

---Машина бор , ҳозироқ йўлга чиқамиз тоға .
Йигитча тоғанинг шошиб , талмовсираб қолганини сезиб, эшик олдида мунғайиб , шаддодлигидан асар хам қолмаган, нурсиз кўзларини бир нуқтага тикиб туриб қолган Гулбаҳорга юзланди .
--- Ёдгорбек қани .
--- Ишда эди ,- Гулбаҳор ҳолсизгина шивирлаб ортига ўгирилди .
---Бўла қолинглар , Ёдгорни йўлдан оламиз .
Янга сиз эртага болалар билан борасиз ,- йигитчанинг овози маслаҳатомуз чиқди .
Нима қилишини билмай у уйдан бу уйга кириб чиқаётган янга , таққа тўхтади .
--- Тўғри айтасиз укажон , ман ҳозир тоғангизни жўнатаман .

Улар йўлда Ёдгорбекни ишхонасидан олиб қишлоқ йўлига тушганларида тун ярмидан оққан , машина ичида оғир сукугат ҳукм сурарди .
Бирортаси ,, момо яхшими , нима гап ,ўзи ,, - деб сўрай олмасди .
Худди сўраса ёмон хабар эшитадию , сўрамаса ҳеч гап бўлмайдигандек .
Гулбаҳор укасининг елкасига бош қўйиб машина тебранишига хос силкиниб борар экан , бутун ҳаёти кўз олдидан лип - лип ўтарди .

Сарвдек қизидан айрилиб , қон йиғлаб , касалманд бўлиб қолган момоси уч етимни қандай қийналиб катта қилганлари , шу гўдакларни ҳимоя қиламан деб кичик келинидан кўрган хўрликлари , сигир соғиб қатиқ қилиб , куви пишганлари , бор топганини болаларнинг оғзига тутганлари , доим
,, онасидан олдин бўйлаб кетган қизим ,, деб қўшиқ айтиб нола қилиб юришлари бир бир эсига туша бошлади .
Умидани яхши жойга узатиб , бахтидан хотиржам бўлганию , охирги пайтлари Гулбаҳорни ҳам узатишга шошгани , неварасига ялиниб , ёлворгани , Гулбаҳор эса рози бўлмай юрганини эслаб ,, дод ,, деб юборгудек тўлғаниб , юзини укасининг елкасига босиб пиққиллаб йиғлаб юборди .

Шундоғам номаълум хавотирдан , айрилиқнинг яқин залворидан юраги эзилиб келаётган Ёдгорбек опасига далда бергандек елкасидан аста силаб қўйди .

Улар қишлоққа кириб келганда ғира шира тонг отган . Бу пайтда тинч бўладиган қишлоқ кўчаларида битта иккита одамлар кўзга ташланар .
Чопонини устидан бел боғлаб олган эркаклар икки уч киши ҳамрох бўлиб кетиб боришар , бошига оқ сурп рўмолини делвагай ташлаб олган аёллар , рўмолини бир учини кўзи аралаш оғзига босиб олиб , ёнидаги шериги билан бошларини эгиб тез тез юриб кетишарди .

Машинадагилар аллақачон нима бўлганини фаҳмлашган . Саросима билан деразадан ташқарига аланглаётган тоғани ортиқ қийнагиси келмаган йигитча томоқ қириб ,
--- Бардам бўласиз тоға , момомдан айрилиб қолдик , -деди ўксиган овозда .

Тоға оғир уҳ тортди , тап этиб машина ўриндиғини муштлар экан ,
--- Онам , онагинам ,- деб бўғиқ овозда нидо қилди .

Кўзлари қип қизариб , ўзи титраб қақшаб қолган Ёдгор хўнграб йиғлаб рўмоли аралаш сочини ғижимлаган опасини қучоқлаб олди .

--- Ман ахмоқни кечиринг моможон , насиҳатларизни олмаган қизизни кечиринг моможон .
Йўўўқ онам , онажониммм ...

Дарвозадан берида тўхтаган машинага яқинлашган бир аёл қўлидаги рўмолини , ҳиққиллаб йиғлаб тушган Гулбаҳорнинг бошига ташлаб , ён томондаги кичгина эшикдан ичкарига олиб кириб кетди .

Кимдир Ёдгорга тўн кийдириб бел боғлатиб қўйди .
Соқолини тутамлаб ўксиб турган бобосининг елкасига бош қўйган Ёдгор ҳўнграб йиғлаб юборди .
,, Жойингиз жаннатда бўлсин моможоним ,, ...

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА
❤54😢41🥰8🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АСАЛОМУ АЛАЙКУМ
         ЯХШИЛАРИМ!  

МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА ....

🩷Кунингиз Хайрли ўтсин,
💗БАХТ ВА САОДАТ 💜
🩷Хамиша ҳамрохингиз бўлсин

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝ИБРАТ

Бир куни Устоз олдига бир йигитча келиб, деди:
— Мен ўзимни ачинарли ва кераксиздек ҳис қилганим, яшаш истагим йўқлиги учун сизнинг олдингизга келдим. Атрофимдагиларнинг ҳаммаси мени омадсиз, лапашанг ва тентак дейишяпти. Сиздан ўтиниб сўрайман, Устоз, менга ёрдам беринг!
Устоз йигитчага андак қиё боқиб, ҳовлиққанча деди:
— Кечирасан, лекин мен ҳозир жуда бандман ва сенга ёрдам бера олмайман. Мен зудлик билан бир ишни қилишим керак, — ва бироз ўйлаб, қўшиб қўйди: — Аммо агар сен менинг ишимда кўмаклашсанг, мен сенинг ишингда ёрдам бераман.
— Ж...жоним билан, Устоз, — деб ғулдиради, уни яна иккинчи даражага қўйишаётганини сезиб.
— Яхши, — деди Устоз ва ўзининг чап жимжилоғидан чиройли тоши бор узукнчани ечди. — Отга миниб, бозорга бор! Мен қарзимни узишим учун шу узукни зудлик билан сотишим керак. Унинг эвазига иложи борича кўпроқ пул олишга ҳаракат қил ва тилла тангадан арзонроққа ҳечам рози бўлма! Йўлга чиқ ва тезроқ қайтиб кел!
Йигит узукни олиб йўлга чиқди. Бозор майдонига келиб, узукни савдогарларга таклиф қила бошлади ва улар аввалига узукни қизиқиш билан кўриб чиқишарди. Аммо улар тилла танга ҳақида эшитишлари билан, узукка бўлган қизиқишларини йўқотишарди. Баъзилар очиқ-ойдин унинг устидан кулишди, бошқалари орқаларига ўгирилиб кетишди, фақатгина бир қария савдогар бундай узук учун тилла танга жуда қимматлигини, у учун мис танга, ана борса кумуш танга беришлари мумкинлигини тушунтириб берди.
Қариянинг гапларини эшитиб, йигитча жуда хафа бўлди, ахир Устознинг уни тилла тангадан арзонроққа сотмаслиги кераклиги ҳақидаги гапи ёдида эди. Бутун бозорни айланиб чиқиб ва узукни юзлаб одамларга таклиф қилганича, йигитча яна отга миниб ортига қайтди.
Омадсизликдан ўта қайғуга тушганича, Устознинг олдига кирди.
— Устоз, мен сизнинг топшириғингизни бажара олмадим, — ғамгинлик билан деди. — Узук учун кўпи билан икки кумуш танга олган бўлардим, аммо сиз тилла тангадан арзонроққа сотмаслигимни айтгандингиз! Лекин бу узук бунча турмайди.
— Сен ҳозиргина жуда муҳим гапларни айтдинг, болам! — жавоб қилди Устоз. — Узукни сотишга уринишдан олдин, унинг асл қийматини белгилаб олсак ёмон бўлмасди! Бу ишни эса заргардан бошқа ким яхшироқ эплайди? Заргарнинг олдига йўл ол-да, у узук учун қанча пул таклиф қилишини сўраб кел. Бироқ, у сенга нима дейишидан қатъий назар, узукни сотма, олдимга қайтиб кел.
Йигитча яна отга миниб, заргарнинг олдига йўл олди. Заргар узукни заррабин (лупа) орқали анча вақт қараб чиқди, кейин унинг оғирлигини кичик тарозида ўлчаб, йигитчага мурожаат қилди:
— Устозга айт, ҳозир мен унга эллик саккиз тилла тангадан кўпроғини бера олмайман. Аммо агар у менга вақт берса, келишувнинг муддатли эканини ҳисобга олган ҳолда мен узукни етмиш тангага сотиб оламан.
— Ўтир, — деди Устоз йигитчанинг жўшқин ҳикоясини эшитиб. Билгинки, болам, СЕН айнан ана ўша узуксан. ҚИММАТБАҲО ВА МИСЛСИЗ! СЕНИ АСЛ МУТАХАССИСГИНА БАҲОЛАЙ ОЛАДИ.
Нега унда сен биринчи учраган одамнинг баҳосини кутиб, бозорда санғиб юрибсан?
❤31
Ўн тўртлар келади, ҳар ойда...
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Эслатиб, бағримни тимдалаб,
Айрилиқ азобин туйдириб.
Майдалаб, юрагим майдалаб,
Жудолик ўтида куйдириб...
Ўн тўртлар келади, ҳар ойда.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" Бирдан то, ўн учга етаман,
Кун санаб, қанийди, бўлмаса.
Шу ойнинг Ўн тўртинчи куни,
Бу сафар бағримни тилмаса...
Ўн тўртлар келади, ҳар ойда.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Ўшбу кун, бўлади барибир,
Бездириб, танамдан жонимни.
Эслатиб ўтади, бирма ~ бир,
Айрилиқ айирган онимни...
Ўн тўртлар келади, ҳар ойда.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" “""""""""
Кўзимни юмаман оҳиста,
Сананинг Ўн тўртин кўрмай, деб.
Юрагим жизиллайди аста,
Аччиқ бу қисматни термай, деб...
Ўн тўртлар келади, ҳар ойда.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Шундайин ўтмоқда кунларим,
Жуда кўп Ўн тўртни орқалаб.
Соғиниб, ўксиниб йиғларим,
Қолмоқда ортидан йўл қараб...
Ўн тўртлар келсалар, ҳар ойда.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
О, Роббим.
Қалбимга бер, шафқат,
Сенга ~ да, исёнлар айтмасин.
Келса ҳам Ўн тўртлар, лек, фақат,
Айрилиқ азоби қайтмасин...
Ўн тўртлар келсалар, ҳар ойда.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" """ "" "" ""
( Армонимсиз, Азизим.. 😢)
Мунаввархон Сайидова.
"""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""
(2020 ~ 14 ~ октябрь ~ 2026.)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9😢2
📖✒️
Ҳазирати инсонмиз ишқдан яралган,
Муҳаббат куйлари ҳар тонг таралган.
Қайғули дамларни қалбдан хайдаган,
Саҳрода сайрда ошиқ адашган .

Ишқдан адашган ошиқ телбалар,
Кўнглидан не ўтар билади кимлар.
Сўзлари самодан тушган нур каби,
Яхшилик уруғин сочгандек наби.

Хурлар, ҳурлиқолар гўзал парилар,
Амирлар, темурлар, алп қоматлар,
Ишқдан мустаҳкам сарой қурарлар,
Мақсадга умидла шодон етарлар.🌹👍

📖✒️ Мастура Бобожонова

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мени миллионим йўқ
Аммо Мени бутун дунё
миллионларга тенгсиз
Ўғлим бор..🤲

✨Ишларингда
омадингни берсин,
Соғ-саломат бўлиб юр!🤲

💗ЎҒЛИМ💗
АЛЛОҲИМ паноҳида
асрасин. Амин"

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇
❤11
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ✍.

       74 - қисм

Бутун олам ҳувиллаб қолгандек бўлди гўё .
Шу муштипаргина , касалманд жони илиниб турган момоси уч етим невараси учун мисоли катта тоғ , бутун бир қўрғон , бир тиргак эди .
Ҳатто тоғдек бобоси ҳам етим бўлиб қолди энди .
Тинмай ёшланган кўзларини белбоғини учига артиб
,, ҳа кампира , ҳа онасия , манга қарамадинга , кетиб қолдинга ,,- деб асабий соқолини сийпалайди бобо ўтирган жойида .

Худди ёш боладек ҳиққиллаб йиғлаб қолар ,  Ёдгор бобосининг елкаларини силаб , сийпалаб овутар , аранг илтимос қилиб овқатлантирарди .

Бобо алпдек ўғил бўлган неварасига қараб баттар ўксинар .
--- Шугиналарни азоб тортиб катта қилувдинг , момоси . Тўйларини кўрсанг бўларди , момоси .

Ўғиллари ноласи тинмаётган отасига нима дейишларини билмасди .
Ахир улар ярим аср бирга яшашди , яхши - ёмон кунларда бир бирига суянч , далда бўлиб умргузаронлик қилишди .
Аммо бу аҳволда отаси касал бўлиб қоладику .

Ҳамма отанинг атрофига йиғилиб ўтиришди . Катта ўғил кекса отасининг дилини оғритмайдиган қилиб сўзлаш учун бир зум ўйланиб томоқ қирди .
--- Отажон , мана биз болаларингиз , ҳаммамиз сизни яхши кўрамиз .

Қаранг Гулбаҳорингиз ўқишни тугатди . У энди катта ўқитувчи .
Яна бир хушхабар отажон .
Ёдгорбегингиз Ленинград олий мактабига ўқишга кирибди .
Мана шу бўзбола неварангиз энди катта шаҳарда , катта ўқишда ўқийди .

Невараларингизни ҳаммаси яхши ўқишларга ўқишяпти .
Буларни бари сиз билан онамни дуолари эди , отажон .
Эндиям бизни дуо қилиб туришингиз керакку ота .

Ўғли аста-аста салмоқлаб гапириб ,отасига қаради .
Ота илкис бршини кўтарди ,
--- Ёдгор катта шахарга ўқишга кирдингми .
--- Ҳа бобожон ,энди Ленинградда ўқишни давом эттираман .

--- Унда ,- бобо чордона қуриб ўтириб олди . Бояги йиғиси , эзилиб тургани эсидан чиқиб ишчан қиёфага кирди .
--- Ўқишга кетишдан олдин Гулбаҳорни узатиб кетасан , уни тўйини қилиб кетасан .
--- Нимаааа , ҳамма ялт этиб бобога қаради .
Ҳамон кўз ёшини тия олмай ўтирган Гулбаҳор бир сапчиб тушди .

--- Бобожон , мани нима айбим бор , - феълидаги шаддодлиги сабаб беихтиёр бобосига гапириб юборган Гулбаҳорнинг нима демоқчи эканини ҳатто ўзиям тушунмай қолганидан атрофдагилар беихтиёр кулиб юборишди .

Бобоси ҳам мийиғида кулиб соқолини силар экан ,
--- Ҳа момомни ўлганига , Ёдгорингизни ўқишга кетишига мани жазолаяпсизми демоқчимисан , - деди эркалаган овозда .

--- Ээ бобожон , Гулбаҳор Умиданинг қизчасининг бағрига юзини босди .
Орадаги эзгин ҳолат , айрилиқ залвори бир оз юмшади .

Бобо бошини кўтариб болаларига бир бир қаради .
Хўрсиниб қўйиб гап бошлади .
--- Болаларим онангиз билан эллик йил яшадим .
Ўзини аямай , болам , чақам , уйим , жойим деб яшаб ўтиб кетди , онангиз .
У энди Сабриягинам билан бирга .
Ман онангиздан розиман , сиз ҳам рози бўлинг . Жойлари жаннатда бўлсин .
Отам рози бўлсин десангиз айтганимни қилинг , ман ҳам пишган ошман . Хеч нарсани кутманг . Азадормиз ҳам деманг .
Ёдгорим кетгунича опасини бош топтириб кетсин .
Ўғлим сани қайта кўриш манга насиб этадими йўқми , бошинг тошдан бўлсин .
Икки опанг , санга омонат .
Ман сизлардан розиман .
Отасининг ори ғурурига жонини тиккан жоним қизим Сабриямни олдига ёруғ юз билан борай , ман ҳам .

Отанинг сўзлари васиятга ўхшаб кетаётганидан безовта бўлган ўғли , отасининг сўзини бўлди .
---Майлию отажон , Ёдгор тезда ўқишга кетиши керак . Биз эса бирдан тўй қила олмаймиз .
---Нимага қила олмайсан .
Пулинг йўқми .
Ёдгорни опасига ажратган пули бор .
---Йўўқ отажон , ахир онам ўтганига эндигина уч кун бўлди .
---Ана уч кун бўлибдику , - бобо зарда билан гапирди .
Бўлди гап тамом , Ёдгор опасини узатиб кетсин .

Ҳамма ўйчан тарқалишди
Тўғри Гулбаҳорнинг совчилари кўп .
Аммо уларга қандай айтишади ,, Гулбаҳорни узатамиз ,,- деб .

Бобонинг ниятига фаришталар ,, омин ,, деган экан .
Эртаси куни Гулбаҳорнинг курсдошларини етаклаб , кўнгил сўрашга келган устози бобоси билан гаплашиб гапни бир жойга қўйиб кетди .

Икки  курсдошни кўпдан бир бирига пинҳона боқишларини сезган устози ташаббусни қўлига олди ...

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА
❤65🥰11🔥6👍5
📖 Эр хотинини олдига кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, хотин: - Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан
гуноҳ содир қилиш, - деди. Эри хотинидаги иффатдан ва Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, хотини бегона эркак қўйнида ётган эди.
Эр ҳеч нарсага эътибор бермасдан барча нарсаларни йиғиштирди-да, ўша шаҳарни тарк қилди. Йўл юриб, узоқ бир шаҳарга етиб келди. Қараса одамлар подшоҳ қасри олдида тўпланиб туришган экан. Улардан тўпланишгани сабабини сўради. Одамлар:
- Подшоҳнинг хазинаси ўғирланди, - деб айтишди. Шу аснода оёқлари учида эҳтиёт бўлиб юриб кетаётган қарияни кўриб қолди.
- Бу ким? - деб сўраган эди, одамлар:
- Чумолиларни босиб, гуноҳкор бўлиб қолишдан хавфсираб, оёқлари учида юрадиган қария, - деб айтишди. У киши:
- Аллоҳга қасам, бу қария ўғридир, сизлар мени подшоҳга олиб боринглар, - деди. Подшоҳга олиб боришгач унга:
- Хазинангизни ўмарган аниқ бу қариядир. Агар айтганим тўғри чиқмаса, калламни танамдан жудо қилаверинг, - деди. Шундан кейин аскарлар қарияни олиб келишди. Текширувлар оқибатида қария ўғри эканини тан олди.
Подшоҳ:
- Бу қарияни ўғри эканини қаердан билдинг?- деб сўраган эди, у киши:
- Эҳтиёткорлик ва фазилатли сўзлар ҳаддан ошиб кетса, билингки, унинг ортида қандайдир жиноят яширинган бўлади, - деб жавоб берди.

✍ @𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14👍9🔥2
‍«Ҳаётнинг 14 ҳикмати»

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олий жаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌙Хайрли тун

Ҳар кеча яқинларингизни Аллоҳга омонат қилишни унутманг.
Ухлаб уйғонмаслик бор, ёки уйғониб тополмаслик.

Аллоҳга омонатсиз


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3