📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
🔠🔠🔠🔠🔠

Бир бой одам улкан кўприк қурибди ва ундан ўтиш нархини 1 танга қилиб баҳолабди. Ҳамма унинг бу ишини қоралаб, "Зиқна, хасис бой" деб сўкибди.

Дунёдан кетиш олди бой ўз ўғлини ёнига чақириб, шундай васият қилибди:
- “Ўғлим, одамлар мени бутун умр ёмон ном билан аташди. Сен шундай қилгинки, мен ўтгандан кейин ҳамма мени яхши ном билан эсласин…”

Ўғил отасидан кейин кўприкдан ўтиб қўйиш нархини 3 танга қилиб қилиб қўйибди. Шунда одамлар "Зиқна! Бу отасига ўхшамади. Отаси инсофли эди"-деб хотирлашибди.

🔥Ҳаётда ҳам аслида шундай: бизга берилган имкониятлар қадрини улардан айрилгандан сўнг англаб етамиз.
👍11❤2🔥1
Меҳр-оқибат чиндан ҳам эртакларга кўчдими?

Гоҳида атрофимиздаги беморларнинг дардини, муҳтожларнинг чорасиз кўзларини кўриб, ичимиздан шундай аламли савол ўтади. Наҳотки, бир-биримизга бўлган жигарчилик, инсонийлик ва шафқат туйғулари фақат китоблардагина қолиб кетган бўлса? Наҳотки, қалбларимиз бунчалик тош қотди?

Бугун дардимиз фақат ўйин-кулгу, каллапоча, торт ёки балиқхўрлик бўлиб қолмаяптими? Дастурхонларимиз дабдабасидан, ижтимоий тармоқлардаги мақтанишлардан ортиб, ён-атрофимизга қарашга вақт топмаяпмиз. Кимдир бугун нима ейишни билмай, ҳатто энг оддий дорига пул тополмай қийналаётган бир пайтда, бизнинг бор ташвишимиз нафсимизни қондириш ва кайф-сафо бўлиб қолаётгани ачинарлидир. Суратларга чиройли тортлар ва ҳашаматли таомларни жойлаштиришга шошиламиз-у, лекин бир йиғлаётган қалбга таскин беришни унутамиз.

Емакхўрлик ва нафс бандасига айланиш қалбни кўр қилади. Инсон фақат ўзини, ўз ҳузур-ҳаловатини ўйлай бошлаган куни ундаги энг гўзал фазилат — ҳамдардлик туйғуси ўлади. Беморнинг дардига шерик бўлиш, муҳтожнинг қўлидан тутиш нафақат уларга, балки энг аввало ўз қалбимизга шифодир. Кўнгил овлаш фақат ейиш-ичишдан иборат эмас, чин кўнгил овлаш — синиқ кўнгилларни шод этишдир.

Келинг, меҳрни тирилтирайлик! Дунёни фақат моддият ва еб-ичишдан иборат деб билишдан тўхтайлик. Эртаклардаги гўзал оқибатни бугун ўз амалларимиз билан ҳаётга қайтарайлик. Ёнимиздаги беморнинг ҳолидан хабар олайлик, муҳтожга бир тишлам нон бўлса ҳам илинайлик. Зеро, бу дунёдан фақат қилган яхшиликларимиз ва қолдирган меҳримизгина биз билан кетади.

Нафс ўткинчи, аммо инсонийлик боқийдир!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17👍5👌1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

73 - қисм .

Эшикнинг зарб билан таққилашининг ўзиёқ бир нохуш хабар борлигини билдириб турарди .

Ёдгор тунги сменада ишлашга кетган , Гулбаҳор дарсларини тугатиб эндигина ётган . Кўзи уйқуга илинар - илинмас алоқ- чалоқ тушлар кўриб уйқусида босиринқираб чўчиб уйғондию эшик безовта таққиллаётганини сезиб отилиб ўрнидан турди .

Нариги уйнинг эшигидан уйқусираган тоғаси чиқиб эшикни очди .
Эшик олдида йўллвчи машинада хабар учун шошиб келган қишлоқдош йигит юзида шовуллаган терларини белбоғига артиб турарди .
--- Ассалому алайкум тоға .
Сизларни бобом чақираяптилар ,зудлик билан бораркансизлар .
---Тинчликми ,- тоғаси ранги қум оқариб кетган Гулбаҳор томонга бир қараб қўйиб йигитнинг оғзига термулди .
---Момом .. йигит бир оз тин олдию ,кейин худди чўчиб тушгандек ҳушёр тортиб , мазалари бўлмаяпти, сизларни сўраяптилар ,- деди дадилгина .

---Машина бор , ҳозироқ йўлга чиқамиз тоға .
Йигитча тоғанинг шошиб , талмовсираб қолганини сезиб, эшик олдида мунғайиб , шаддодлигидан асар хам қолмаган, нурсиз кўзларини бир нуқтага тикиб туриб қолган Гулбаҳорга юзланди .
--- Ёдгорбек қани .
--- Ишда эди ,- Гулбаҳор ҳолсизгина шивирлаб ортига ўгирилди .
---Бўла қолинглар , Ёдгорни йўлдан оламиз .
Янга сиз эртага болалар билан борасиз ,- йигитчанинг овози маслаҳатомуз чиқди .
Нима қилишини билмай у уйдан бу уйга кириб чиқаётган янга , таққа тўхтади .
--- Тўғри айтасиз укажон , ман ҳозир тоғангизни жўнатаман .

Улар йўлда Ёдгорбекни ишхонасидан олиб қишлоқ йўлига тушганларида тун ярмидан оққан , машина ичида оғир сукугат ҳукм сурарди .
Бирортаси ,, момо яхшими , нима гап ,ўзи ,, - деб сўрай олмасди .
Худди сўраса ёмон хабар эшитадию , сўрамаса ҳеч гап бўлмайдигандек .
Гулбаҳор укасининг елкасига бош қўйиб машина тебранишига хос силкиниб борар экан , бутун ҳаёти кўз олдидан лип - лип ўтарди .

Сарвдек қизидан айрилиб , қон йиғлаб , касалманд бўлиб қолган момоси уч етимни қандай қийналиб катта қилганлари , шу гўдакларни ҳимоя қиламан деб кичик келинидан кўрган хўрликлари , сигир соғиб қатиқ қилиб , куви пишганлари , бор топганини болаларнинг оғзига тутганлари , доим
,, онасидан олдин бўйлаб кетган қизим ,, деб қўшиқ айтиб нола қилиб юришлари бир бир эсига туша бошлади .
Умидани яхши жойга узатиб , бахтидан хотиржам бўлганию , охирги пайтлари Гулбаҳорни ҳам узатишга шошгани , неварасига ялиниб , ёлворгани , Гулбаҳор эса рози бўлмай юрганини эслаб ,, дод ,, деб юборгудек тўлғаниб , юзини укасининг елкасига босиб пиққиллаб йиғлаб юборди .

Шундоғам номаълум хавотирдан , айрилиқнинг яқин залворидан юраги эзилиб келаётган Ёдгорбек опасига далда бергандек елкасидан аста силаб қўйди .

Улар қишлоққа кириб келганда ғира шира тонг отган . Бу пайтда тинч бўладиган қишлоқ кўчаларида битта иккита одамлар кўзга ташланар .
Чопонини устидан бел боғлаб олган эркаклар икки уч киши ҳамрох бўлиб кетиб боришар , бошига оқ сурп рўмолини делвагай ташлаб олган аёллар , рўмолини бир учини кўзи аралаш оғзига босиб олиб , ёнидаги шериги билан бошларини эгиб тез тез юриб кетишарди .

Машинадагилар аллақачон нима бўлганини фаҳмлашган . Саросима билан деразадан ташқарига аланглаётган тоғани ортиқ қийнагиси келмаган йигитча томоқ қириб ,
--- Бардам бўласиз тоға , момомдан айрилиб қолдик , -деди ўксиган овозда .

Тоға оғир уҳ тортди , тап этиб машина ўриндиғини муштлар экан ,
--- Онам , онагинам ,- деб бўғиқ овозда нидо қилди .

Кўзлари қип қизариб , ўзи титраб қақшаб қолган Ёдгор хўнграб йиғлаб рўмоли аралаш сочини ғижимлаган опасини қучоқлаб олди .

--- Ман ахмоқни кечиринг моможон , насиҳатларизни олмаган қизизни кечиринг моможон .
Йўўўқ онам , онажониммм ...

Дарвозадан берида тўхтаган машинага яқинлашган бир аёл қўлидаги рўмолини , ҳиққиллаб йиғлаб тушган Гулбаҳорнинг бошига ташлаб , ён томондаги кичгина эшикдан ичкарига олиб кириб кетди .

Кимдир Ёдгорга тўн кийдириб бел боғлатиб қўйди .
Соқолини тутамлаб ўксиб турган бобосининг елкасига бош қўйган Ёдгор ҳўнграб йиғлаб юборди .
,, Жойингиз жаннатда бўлсин моможоним ,, ...

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА
❤54😢41🥰8🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АСАЛОМУ АЛАЙКУМ
         ЯХШИЛАРИМ!  

МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА ....

🩷Кунингиз Хайрли ўтсин,
💗БАХТ ВА САОДАТ 💜
🩷Хамиша ҳамрохингиз бўлсин

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝ИБРАТ

Бир куни Устоз олдига бир йигитча келиб, деди:
— Мен ўзимни ачинарли ва кераксиздек ҳис қилганим, яшаш истагим йўқлиги учун сизнинг олдингизга келдим. Атрофимдагиларнинг ҳаммаси мени омадсиз, лапашанг ва тентак дейишяпти. Сиздан ўтиниб сўрайман, Устоз, менга ёрдам беринг!
Устоз йигитчага андак қиё боқиб, ҳовлиққанча деди:
— Кечирасан, лекин мен ҳозир жуда бандман ва сенга ёрдам бера олмайман. Мен зудлик билан бир ишни қилишим керак, — ва бироз ўйлаб, қўшиб қўйди: — Аммо агар сен менинг ишимда кўмаклашсанг, мен сенинг ишингда ёрдам бераман.
— Ж...жоним билан, Устоз, — деб ғулдиради, уни яна иккинчи даражага қўйишаётганини сезиб.
— Яхши, — деди Устоз ва ўзининг чап жимжилоғидан чиройли тоши бор узукнчани ечди. — Отга миниб, бозорга бор! Мен қарзимни узишим учун шу узукни зудлик билан сотишим керак. Унинг эвазига иложи борича кўпроқ пул олишга ҳаракат қил ва тилла тангадан арзонроққа ҳечам рози бўлма! Йўлга чиқ ва тезроқ қайтиб кел!
Йигит узукни олиб йўлга чиқди. Бозор майдонига келиб, узукни савдогарларга таклиф қила бошлади ва улар аввалига узукни қизиқиш билан кўриб чиқишарди. Аммо улар тилла танга ҳақида эшитишлари билан, узукка бўлган қизиқишларини йўқотишарди. Баъзилар очиқ-ойдин унинг устидан кулишди, бошқалари орқаларига ўгирилиб кетишди, фақатгина бир қария савдогар бундай узук учун тилла танга жуда қимматлигини, у учун мис танга, ана борса кумуш танга беришлари мумкинлигини тушунтириб берди.
Қариянинг гапларини эшитиб, йигитча жуда хафа бўлди, ахир Устознинг уни тилла тангадан арзонроққа сотмаслиги кераклиги ҳақидаги гапи ёдида эди. Бутун бозорни айланиб чиқиб ва узукни юзлаб одамларга таклиф қилганича, йигитча яна отга миниб ортига қайтди.
Омадсизликдан ўта қайғуга тушганича, Устознинг олдига кирди.
— Устоз, мен сизнинг топшириғингизни бажара олмадим, — ғамгинлик билан деди. — Узук учун кўпи билан икки кумуш танга олган бўлардим, аммо сиз тилла тангадан арзонроққа сотмаслигимни айтгандингиз! Лекин бу узук бунча турмайди.
— Сен ҳозиргина жуда муҳим гапларни айтдинг, болам! — жавоб қилди Устоз. — Узукни сотишга уринишдан олдин, унинг асл қийматини белгилаб олсак ёмон бўлмасди! Бу ишни эса заргардан бошқа ким яхшироқ эплайди? Заргарнинг олдига йўл ол-да, у узук учун қанча пул таклиф қилишини сўраб кел. Бироқ, у сенга нима дейишидан қатъий назар, узукни сотма, олдимга қайтиб кел.
Йигитча яна отга миниб, заргарнинг олдига йўл олди. Заргар узукни заррабин (лупа) орқали анча вақт қараб чиқди, кейин унинг оғирлигини кичик тарозида ўлчаб, йигитчага мурожаат қилди:
— Устозга айт, ҳозир мен унга эллик саккиз тилла тангадан кўпроғини бера олмайман. Аммо агар у менга вақт берса, келишувнинг муддатли эканини ҳисобга олган ҳолда мен узукни етмиш тангага сотиб оламан.
— Ўтир, — деди Устоз йигитчанинг жўшқин ҳикоясини эшитиб. Билгинки, болам, СЕН айнан ана ўша узуксан. ҚИММАТБАҲО ВА МИСЛСИЗ! СЕНИ АСЛ МУТАХАССИСГИНА БАҲОЛАЙ ОЛАДИ.
Нега унда сен биринчи учраган одамнинг баҳосини кутиб, бозорда санғиб юрибсан?
❤31
Ўн тўртлар келади, ҳар ойда...
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Эслатиб, бағримни тимдалаб,
Айрилиқ азобин туйдириб.
Майдалаб, юрагим майдалаб,
Жудолик ўтида куйдириб...
Ўн тўртлар келади, ҳар ойда.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" Бирдан то, ўн учга етаман,
Кун санаб, қанийди, бўлмаса.
Шу ойнинг Ўн тўртинчи куни,
Бу сафар бағримни тилмаса...
Ўн тўртлар келади, ҳар ойда.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Ўшбу кун, бўлади барибир,
Бездириб, танамдан жонимни.
Эслатиб ўтади, бирма ~ бир,
Айрилиқ айирган онимни...
Ўн тўртлар келади, ҳар ойда.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" “""""""""
Кўзимни юмаман оҳиста,
Сананинг Ўн тўртин кўрмай, деб.
Юрагим жизиллайди аста,
Аччиқ бу қисматни термай, деб...
Ўн тўртлар келади, ҳар ойда.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Шундайин ўтмоқда кунларим,
Жуда кўп Ўн тўртни орқалаб.
Соғиниб, ўксиниб йиғларим,
Қолмоқда ортидан йўл қараб...
Ўн тўртлар келсалар, ҳар ойда.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
О, Роббим.
Қалбимга бер, шафқат,
Сенга ~ да, исёнлар айтмасин.
Келса ҳам Ўн тўртлар, лек, фақат,
Айрилиқ азоби қайтмасин...
Ўн тўртлар келсалар, ҳар ойда.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" """ "" "" ""
( Армонимсиз, Азизим.. 😢)
Мунаввархон Сайидова.
"""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""
(2020 ~ 14 ~ октябрь ~ 2026.)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9😢2
📖✒️
Ҳазирати инсонмиз ишқдан яралган,
Муҳаббат куйлари ҳар тонг таралган.
Қайғули дамларни қалбдан хайдаган,
Саҳрода сайрда ошиқ адашган .

Ишқдан адашган ошиқ телбалар,
Кўнглидан не ўтар билади кимлар.
Сўзлари самодан тушган нур каби,
Яхшилик уруғин сочгандек наби.

Хурлар, ҳурлиқолар гўзал парилар,
Амирлар, темурлар, алп қоматлар,
Ишқдан мустаҳкам сарой қурарлар,
Мақсадга умидла шодон етарлар.🌹👍

📖✒️ Мастура Бобожонова

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мени миллионим йўқ
Аммо Мени бутун дунё
миллионларга тенгсиз
Ўғлим бор..🤲

✨Ишларингда
омадингни берсин,
Соғ-саломат бўлиб юр!🤲

💗ЎҒЛИМ💗
АЛЛОҲИМ паноҳида
асрасин. Амин"

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇
❤11
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ✍.

       74 - қисм

Бутун олам ҳувиллаб қолгандек бўлди гўё .
Шу муштипаргина , касалманд жони илиниб турган момоси уч етим невараси учун мисоли катта тоғ , бутун бир қўрғон , бир тиргак эди .
Ҳатто тоғдек бобоси ҳам етим бўлиб қолди энди .
Тинмай ёшланган кўзларини белбоғини учига артиб
,, ҳа кампира , ҳа онасия , манга қарамадинга , кетиб қолдинга ,,- деб асабий соқолини сийпалайди бобо ўтирган жойида .

Худди ёш боладек ҳиққиллаб йиғлаб қолар ,  Ёдгор бобосининг елкаларини силаб , сийпалаб овутар , аранг илтимос қилиб овқатлантирарди .

Бобо алпдек ўғил бўлган неварасига қараб баттар ўксинар .
--- Шугиналарни азоб тортиб катта қилувдинг , момоси . Тўйларини кўрсанг бўларди , момоси .

Ўғиллари ноласи тинмаётган отасига нима дейишларини билмасди .
Ахир улар ярим аср бирга яшашди , яхши - ёмон кунларда бир бирига суянч , далда бўлиб умргузаронлик қилишди .
Аммо бу аҳволда отаси касал бўлиб қоладику .

Ҳамма отанинг атрофига йиғилиб ўтиришди . Катта ўғил кекса отасининг дилини оғритмайдиган қилиб сўзлаш учун бир зум ўйланиб томоқ қирди .
--- Отажон , мана биз болаларингиз , ҳаммамиз сизни яхши кўрамиз .

Қаранг Гулбаҳорингиз ўқишни тугатди . У энди катта ўқитувчи .
Яна бир хушхабар отажон .
Ёдгорбегингиз Ленинград олий мактабига ўқишга кирибди .
Мана шу бўзбола неварангиз энди катта шаҳарда , катта ўқишда ўқийди .

Невараларингизни ҳаммаси яхши ўқишларга ўқишяпти .
Буларни бари сиз билан онамни дуолари эди , отажон .
Эндиям бизни дуо қилиб туришингиз керакку ота .

Ўғли аста-аста салмоқлаб гапириб ,отасига қаради .
Ота илкис бршини кўтарди ,
--- Ёдгор катта шахарга ўқишга кирдингми .
--- Ҳа бобожон ,энди Ленинградда ўқишни давом эттираман .

--- Унда ,- бобо чордона қуриб ўтириб олди . Бояги йиғиси , эзилиб тургани эсидан чиқиб ишчан қиёфага кирди .
--- Ўқишга кетишдан олдин Гулбаҳорни узатиб кетасан , уни тўйини қилиб кетасан .
--- Нимаааа , ҳамма ялт этиб бобога қаради .
Ҳамон кўз ёшини тия олмай ўтирган Гулбаҳор бир сапчиб тушди .

--- Бобожон , мани нима айбим бор , - феълидаги шаддодлиги сабаб беихтиёр бобосига гапириб юборган Гулбаҳорнинг нима демоқчи эканини ҳатто ўзиям тушунмай қолганидан атрофдагилар беихтиёр кулиб юборишди .

Бобоси ҳам мийиғида кулиб соқолини силар экан ,
--- Ҳа момомни ўлганига , Ёдгорингизни ўқишга кетишига мани жазолаяпсизми демоқчимисан , - деди эркалаган овозда .

--- Ээ бобожон , Гулбаҳор Умиданинг қизчасининг бағрига юзини босди .
Орадаги эзгин ҳолат , айрилиқ залвори бир оз юмшади .

Бобо бошини кўтариб болаларига бир бир қаради .
Хўрсиниб қўйиб гап бошлади .
--- Болаларим онангиз билан эллик йил яшадим .
Ўзини аямай , болам , чақам , уйим , жойим деб яшаб ўтиб кетди , онангиз .
У энди Сабриягинам билан бирга .
Ман онангиздан розиман , сиз ҳам рози бўлинг . Жойлари жаннатда бўлсин .
Отам рози бўлсин десангиз айтганимни қилинг , ман ҳам пишган ошман . Хеч нарсани кутманг . Азадормиз ҳам деманг .
Ёдгорим кетгунича опасини бош топтириб кетсин .
Ўғлим сани қайта кўриш манга насиб этадими йўқми , бошинг тошдан бўлсин .
Икки опанг , санга омонат .
Ман сизлардан розиман .
Отасининг ори ғурурига жонини тиккан жоним қизим Сабриямни олдига ёруғ юз билан борай , ман ҳам .

Отанинг сўзлари васиятга ўхшаб кетаётганидан безовта бўлган ўғли , отасининг сўзини бўлди .
---Майлию отажон , Ёдгор тезда ўқишга кетиши керак . Биз эса бирдан тўй қила олмаймиз .
---Нимага қила олмайсан .
Пулинг йўқми .
Ёдгорни опасига ажратган пули бор .
---Йўўқ отажон , ахир онам ўтганига эндигина уч кун бўлди .
---Ана уч кун бўлибдику , - бобо зарда билан гапирди .
Бўлди гап тамом , Ёдгор опасини узатиб кетсин .

Ҳамма ўйчан тарқалишди
Тўғри Гулбаҳорнинг совчилари кўп .
Аммо уларга қандай айтишади ,, Гулбаҳорни узатамиз ,,- деб .

Бобонинг ниятига фаришталар ,, омин ,, деган экан .
Эртаси куни Гулбаҳорнинг курсдошларини етаклаб , кўнгил сўрашга келган устози бобоси билан гаплашиб гапни бир жойга қўйиб кетди .

Икки  курсдошни кўпдан бир бирига пинҳона боқишларини сезган устози ташаббусни қўлига олди ...

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА
❤65🥰11🔥6👍5
📖 Эр хотинини олдига кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, хотин: - Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан
гуноҳ содир қилиш, - деди. Эри хотинидаги иффатдан ва Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, хотини бегона эркак қўйнида ётган эди.
Эр ҳеч нарсага эътибор бермасдан барча нарсаларни йиғиштирди-да, ўша шаҳарни тарк қилди. Йўл юриб, узоқ бир шаҳарга етиб келди. Қараса одамлар подшоҳ қасри олдида тўпланиб туришган экан. Улардан тўпланишгани сабабини сўради. Одамлар:
- Подшоҳнинг хазинаси ўғирланди, - деб айтишди. Шу аснода оёқлари учида эҳтиёт бўлиб юриб кетаётган қарияни кўриб қолди.
- Бу ким? - деб сўраган эди, одамлар:
- Чумолиларни босиб, гуноҳкор бўлиб қолишдан хавфсираб, оёқлари учида юрадиган қария, - деб айтишди. У киши:
- Аллоҳга қасам, бу қария ўғридир, сизлар мени подшоҳга олиб боринглар, - деди. Подшоҳга олиб боришгач унга:
- Хазинангизни ўмарган аниқ бу қариядир. Агар айтганим тўғри чиқмаса, калламни танамдан жудо қилаверинг, - деди. Шундан кейин аскарлар қарияни олиб келишди. Текширувлар оқибатида қария ўғри эканини тан олди.
Подшоҳ:
- Бу қарияни ўғри эканини қаердан билдинг?- деб сўраган эди, у киши:
- Эҳтиёткорлик ва фазилатли сўзлар ҳаддан ошиб кетса, билингки, унинг ортида қандайдир жиноят яширинган бўлади, - деб жавоб берди.

✍ @𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14👍9🔥2
‍«Ҳаётнинг 14 ҳикмати»

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олий жаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌙Хайрли тун

Ҳар кеча яқинларингизни Аллоҳга омонат қилишни унутманг.
Ухлаб уйғонмаслик бор, ёки уйғониб тополмаслик.

Аллоҳга омонатсиз


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Бугун
15 ➖ОКТЯБРЬ. ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН

Остонадан хатлаб ўтсин Меҳр ила Мухаббат!🍃🌺🍃

Сизга доим ҳамрох бўлсин, Соглик, Тинчлик, Омад, Бахт!!

Пайшанба тонги муборак бўлсин.

Бошланган янги  кун хотиржамли ва барокатли келсин.🤲🤲🌷

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Яхшиларим , меҳридарё мерлиларим , олисдаги қадрдонларим .
Ҳамма яхшими , мароқли ҳордиқ олдингизми ?

Қалай , янги кунни яхши кайфиятда бошладингизми .
Биламаааан , қишлоқдаги дугонам , янгаларам , опа сингилларим бомдоддан бери тинганиз йўқ .

Виллур халатчани устидан пахталик нимчани кийволиб , рўмолли жағингиздан ўраволиб , оёққа иссиққина наскини кийиб челакни кўтариб сигирни олдига борувдиз☺️ .

Қора қозонни тагига оловни ланғиллатиб ёқиб бир қозон сутни пишираётганизга бир кўзим тушувди 🙈.
Орада катта супурги билан ҳовлиниям чайиб олдизаа .
Ғира ширада баланд зинани тагида хазон барглар қолиб кеттику 😊.

Уйнинг кексаларини тез қорни очади , нонуштани тайёрлаб берақолинг тезроқ .
Мактабга борадиган боллар инқиллаб , синқиллаб , афти буришиб туриб келаяпти .
Уйда юрадиган 4 , 5 ёшдагиси ҳувв дарвозахонада бир нимадан қуруқ қолгандай тимирскаланиб юрибди . Битта футболкада , оёққа пайпоқ йўқ , бунга нима зарил эканаа 🤔.

Сўзларимни ўқиган битта опа айтадила ,
--- Алдаманг Шахзодахон катта ўчоққа ланғиллаган олов хам , қозон тўла сут хам йўқ хозир .
Икки коса чиққанини ана балон газга қўйиб пишириб олдим дейдила 😊.

Рўзғорни бир сира тинчитган чаққон гўзаллар пахта даласига кетишяпти . Охирлаяпти пахтаям териб олиш керак , ишлаб қолиш керак .

Шаҳарда эса автобуслар лиқ тўла . Ўқишга ишга отланганлар тиқилиб , қисилиб бўлсаям манзилга етиб олишни кўзлашган ❤️.

Тошкент осмони тип тиниқ , заказной об ҳаво . Эрталаб устингизга бир нима илиб чиқасиз . Кечга қўлингизда саланглатиб кўтариб қайтасиз 😒.
Айниқса талабаларни ғашига тегадиган ҳолатда бу😉 .

Ҳа майли ўзига маъқулини қилишар . Ман эса автобусда сизга салом йўллаб ишга келаяпман❤️ .

Кунингиз хотиржамликда , ҳаловатда ўтсин , ШАХЗОДАнгиз 😘.
❤17👍9🥰3
НИГОҲЛАР СЎЗЛАШДИ ...

Гапирмадим, сенга бирор сўз,
Нигоҳимнинг ўзи сўзлади.
Қароғимдан узмадинг сен кўз,
Меҳрними, ишқни кўзлади.

Унсиз узоқ сўзлашдилар жим,
Киприклар ҳам четда қолмади,
Қорачиқлар бўлиб кетди тим
Қалб сўзини тилга олмади...

Тикилишиб сирин айтдилар,
Бирор садо чиқмади тилдан.
Тушунишиб айро кетдилар
Бир баҳона тополмай илдам ...

Гувоҳ бўлган еллар ҳайрон, лол.
Бундай суҳбат эшитмаганди.
Юрак айтди, ишққа ,,менла қол!"
Кўзлар бунга - келишмаганди !

✍️ МУРОДУЛЛА

12/08/24 17*49
❤6
#ғаройибот

Аллоҳ таолонинг тенгсиз санъатига қойил қолмасдан иложингиз йўқ!

Чаён билан зирҳли танк орасида деярли фарқ йўқ.

- Чаён 2 кун нафас олмасдан сув остида тура олиши мумкин;
- 3 йил ҳеч нарса емасдан яшай олиши мумкин;
- 24 соат ўта юқори даражадаги музлаткичда қолгандан кейин ҳам яшаб кетиши мумкин;
- Чаён радиотўлқинга чидамли. Заҳар миқдори қанча ортса, радиотўлқинга чидамлилиги ҳам шунча ортади;
- Чаённинг заҳаридан атом бомбасига қарши вакцина тайёрланади;
- Чаённинг қони оқ бўлади. Бу суюқлик атом бомбаси туфайли очилган яраларни битиради, ҳужайраларни янгилаб қайтадан фаолиятини тиклашга ёрдам беради.

Абдуллоҳ Раҳим таржимаси
.

Каналга обуна бўлиш 👇
❤12👍6
📝ИНТЕРНЕТ ДЕБ ОИЛАМ БУЗУЛМОКДА (бир синглимизнинг илтимосларига биноан сизларнинг хукмингизга хавола килаябман)

Фикр ва мулохазаларингизни ва шу синглимизга маслахатларингизни кутиб коламиз,
Тўйим бўлганига икки йил бўлди. Мен келин бўлиб тушган хонадонда тўртта фарзанд эди, мен энг кичик келинман. Бу уйга келганимда мендан 5 – 6 ёш катта қайнсинглим бор эди, хали узатилмагандилар. Келин бўлиб келганимда ховлига чиққанимнинг эртаси куниданоқ овсиним мени чиқиштирмасликни бошладилар. Мени қайнонамга, уларни эса менга ёмонлаб, бесабаб уйда жанжал чиқарадиган бўлдилар. Бир куни уйда катта жанжал чиқди, Қайнсинглим ва овсиним урушишаётганди, мен янги келин бўлганим учун индамай бир четда турдим. Бундан қайнсинглимни жахли чиқиб, "Сен келгандан бери уйимизда жанжал чиқадиган бўлди, ўшандан бери уйимиздан барака қочди ” деб, мени туртиб юбордилар. Шундан кейин билдимки, бу уйда қайнсинглимнинг айтгани айтган, дегани деган экан. Хатто қайнонам хам қайнсинглимнинг чизиб берган чизиқларидан чиқа олмасдилар. Билардилар, мен улар айтгандек ёмонлик қилмаслигимни, овсиним ва қайнсинглим айтаётган гапларни мен гапирмаслигимни, лекин барибир уларнинг олдидан ўтиб мени ёнимни ололмасдилар. Кейин овсиним уйдагилардан келин бўлганимга бир ой бўлмасдан ишлаш учун рухсат сўрадилар. Уйдагилар эса рухсат беришмади, чунки уларда ёш болалари бор эди. Шундан кейин мен билан бўлар бўлмасга тортишавериб, умуман гаплашмайдиган бўлдилар. Бундай хол қайтарилавергач, уйдагилар вазият жиддийлигини билиб, овсинимнинг тушлик пайтигача ишлашларига рухсат беришди. Эмизикли чақалоғи эса менга қолди. Эрталабдан кечгача ош овқат, қайнота ва қайнонанинг хизматидан ташқари, уларнинг боласига қарашим керак эди. Бошида тушликкача ишлаб юрдилар ва бир қанча вақт ўтиб тўлиқ иш тартибига ўтдилар. Эрталаб 9 дан кечки соат 18:00гача ишлар эдилар. Бола баъзида сут эмгиси келиб йиғлаб, онасини соғинганида , мен телефон қилиб, шуни айтсам, "Мен сизга ўхшаб бекорчи эмасман, ишдаман, вақтим йўқ” деб телефонни жахл билан қўйиб қўярдилар. Орадан 4 ёки 5 ой ўтди. Бу орада ўзим хам хомиладор бўлдим. Хомиладор бўлганимни уйдагиларга айтганимда, улар ишонмай, "19 ёшида қандай қилиб бундай тез хомиладор бўлиши мумкин” деб яна жанжал чиқаришди. Қайнсинглимга бу хабар ёқмади. Уларни хам тушунаман, улардан ёш бўлиб, улардан олдин келин бўлганим, хам улардан олдин хомиладор бўлганим балки уларга ёқмагандир. Шундан кейин мени турткилай бошладилар, бир куни зинадан тушиб кетаётганимда орқамдан келиб итариб юбордилар. Мен эса ерга зарб билан қаттиқ тушганимдан, қорнимдаги 5 ойлик хомилам нобуд бўлди. Касалхонадан уйга келганимда билдимки, мени ёнимни хеч ким олмас экан. Барибир янги келиннинг гапларига ким хам ишонарди.. Индамасдан яна ўзимнинг вазифаларимни қилиб юравердим. Бу орада овсинимнинг оиласига уй олиб бердик, алохида бўлиб кўчиб чиқиб кетишди. Қайнсинглимни хам узатдик. Орадан бир ой ўтиб, яна хомиладорлигимни билдим. Бу сафар ўзимни эхтиёт қилишга харакат қилар эдим. Лекин шунда хам олдингидек турткилашлар, қайнонам ва қайнсинглим томонидан давом эттириларди, қайнсинглим хар 15 кунда уйига келганида, қилган ишларимдан айб топиб, "мени қайнонам ундай ёки бундай ишларни қилишга мажбур қиладилар, сиз хам шундай қилинг, келинингизга қаттиқроқ туринг, ойи!” деб, ишларни қалаштириб ташлашар эди, кўпинча битта ўзим улгуролмай хам қолардим. Лекин ўша пайт энди улар билан бирга яшамаслигимдан хурсанд бўлардим. Бу орада эримнинг қизлар билан гаплашаётганини билиб қолдим. Одноклассники сайтидан гаплашар эканлар. Бир куни телефонларига одноклассникидан смс хабари келди. Телефонларидан кирганимда қизлар билан гаплашганларини хаммасини ўқиб қолдим. Биламан, киришим керак эмасди, лекин кейин индамадим, арқонни узун ташлаб қўйдим, давоми нима бўлар экан деб кутдим. Эримда ўзгариш бўлмасди, инсофга келай хам демади. Ўша вақтда хомилам 4 ойлик хам бўлмаган эди.
❤36😢10👍1
Нимани фидо қилсангиз, ўша сизга эҳсон қилинади,
Нимани қизғонсангиз, ўша билан имтиҳон қилинасиз…

Мавлоно Румий
❤12🔥1
Кейин очиғини эримга айтдим, телефонидан кирганимни, у ерда қизлар билан гаплашишини айтганимда тан омадилар, охири кириб ўзларигакўрсатдим, "Мана шу гапларни сиз ёзгансизку, гаплашгансиз қизлар билан” деб айтганимда, тан олиб, "Бошқа қайтарилмайди, бу шунчаки ёзилган гаплар, зерикканимдан кирганман” дедилар. Бундай ишларни бошқа қилмасликка сўз бердилар. Яна орадан анча вақт ўтиб кетди. Эрим тўйимиздан олдин бир қиз билан учрашиб юрган эканлар. Ота оналарини совчиликка юборганларида у қизнинг оиласи қайнонамга маъқул келмаган экан. Ўша қиз билан тўйдан кейин хам анча пайтгача гаплашиб юришган экан. Кейин у қиз билан орани очиқ қилдилар. Энди эримга ишониб, яхши яшай бошлаганимизда, эрим яна шу қилиқларини давом эттираётганликларини билиб қолдим. Бу орада анчасини билдим, уйда жандал хам бўлди, хатто аразлаб уйимга хам кетиб қолдим. Эрим бориб қайтариб олиб келди. Мана яқин 1 – 2 ой ичида бўлаётган воқеа.. Эрим бир қиз билан ўтган йилдан буён гаплашарканлар, унинг исми Лола экан ( исм ўзгартирилган) У қизнинг телефон рақамини билардим, чунки эримга ишончим қолмаган эди умуман, телефонларини текшириб юрардим. У қизнинг рақамини эримни телефонига ватсапдан хабар келганида кўрган эдим, ўшанда "қачон қўнғироқ қиласиз, жоним?” деган хабар келганди. Ўшанда шу рақам ёдимда қолганди. Эрим бир куни хонада телефонини қолдириб чиқиб кетганида, қўнғироқ бўлди, қарасам айнан ўша рақам, телефонни кўтарсам овозимни эшитиб қўйиб қўйди. Кейин қайта - қайта қўнғироқ қилдим ўша рақамга, олмади. Бир оз вақтдан кейин ўша рақамдан бир йигит қўнғироқ қилиб, "Нега бу номерга телефон қиляпсиз, бу менинг номерим” деди, унга бу номер уники эмаслигини, у бир қизнинг рақами, уни исми Лола, танийман уни деб айтдим. Эримни 1 – 2 маротаба тушида алахсираб, у қизнинг исмини айтиб чақирганини билардим. Хаттоки, мен билан гаплашиб туриб хам Лола деб юборган пайтлари бўлган. Ўзимни билмаганликка олардим, лекин жуда хам оғир ботарди. Бир куни уйда яна жанжал бўлди, эримга шу қиз билан юрар экансиз, қўнғироқ қилди десам, иш юзасидан эди у дедилар. Иш юзасидан бўлса, нега унда телефонни мен кўтарганимда, тўғриликча ишим бор хўжайинингизда, чақириб беринг демасдан, қўйиб қўяди десам, барибир тан олмадилар. Кейин орадан яна вақт ўтди. Шу мавзу очиқлигича қолиб кетди. Озгина вақтдан сўнг, яна улар гаплашишаётганини билиб қолдим. Энди бу сафар улар одноклассники сайти орқали топишишибти. Бир куни мени яқин орадалигимни билмасдан, ўша қизга телефонда «Энди одноклассники орқали гаплашамиз, бир қанча муддат телефон ва ватсап орқали гаплашмай турамиз, фақат ўша сайт орқали гаплашамиз» деб бемалол гапирдилар. Сўнг пойлай бошладим, бир куни эрим одноклассники сайтига кириб, ўша сайтни ўчирмай чиқиб кетибтилар, қизиқиб кирдим, чунки жуда қийин ахволда эдим. Нима қилишни билмай юргандим, орада боламиз бор, мана бир ёшга кирди, халигача шу қилиқларини давом эттиряптилар. Мендан нима айб ўтаётганини билолмасдим. Кириб гапларини ўқидим, ишонсангиз, мени кўчага таклиф этмайдиган одам, у қизни кино, концертларга ва бошқа хар хил жойларга олиб борар эканлар. Ўртоғим билан тушаман дегандилар менга, шу қиз билан бирга тушишган экан. Ўша ерга ёзилган гапларни хаммасини ўқиб чиқиб, бу хақида эримга айтишнинг фойдаси йўқлигини тушундим, чунки барибир тан олмайдилар. Кейин бир куни ўзлари айтдилар: "Мен у қиз билан шунчаки иш юзасидан гаплашганман, ўқишини хал қилиб берганимда танишиб қолганмиз, орамизда хеч қандан гап сўз бўлмаган” деб мени алдадилар. Майли шунда хам ярашишга харакат қилиб ёлғон ишлатяпти деб кечиришга харакат қилдим. Энди бўлса иккиланяпман, чунки кўнглим хамма нарсадан совиб бўлган. Хатто эримнинг оиласидан хам, менга муносабатлиги жуда ёмон, мен эса айбимни халигача билмайман. Орада бола бор, шу хам эримни тўғри йўлга қайтаролмади. Хозир юрмайман, гаплашмайман деб айтади, лекин тўғрисини айтсам, эрим билан бирга бўлишга хам хатто кўнглим бормайдиган бўлиб қолган. Кўнглим совиб кетган хаммасидан. Эримга ишонмаяпман, нима қилишга хайронман.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤40🤔3👍1