📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
​​Энди мени деб хам куйишларини хохламайман.Нима килишни билмай азобдаман,

Хурмат ва эхтиром билан аросатда колган нотаниш синглингиз..

Тамом.
😢17❤9
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

75 - қисм .

Тўйга тайёргарлик бошлаб юборилди . Азани қаттиқ ушлайдиган қишлоқ халқиям негадир Гулбаҳорнинг тўйидан хурсанд эди .

Шундай ажойиб қизни шаҳарлик йигит олиб кетаётганидан афсусланишсада , ким эшитса , унга чин кўнгилдан бахт тиларди .

Ёдгорбекнинг ўқишга кетиш санаси аниқ бўлиши билан , бир ойнинг нари берисида Гулбаҳорнинг тўйи ҳам белгиланди .

Ҳали бели боғлик бўлсада бобо келинлик либосларида кўз ёши дарё бўлиб бош эгиб турган неварасини кўп дуолар қилиб узатди .

Кечагина зор , зор йиғлаб момосини сўнги манзилга кузатишган уйдан бугун чирманда садолари остида , ёр - ёр билан Гулбаҳорни куёв билан бирга келинлик уйига кузатишди .

Ёдгорбек опаларини икки қанотига олиб қучоқлаб туриб , бош эгиб бобосининг дуосини олиб тураркан , хаёлидан кеча қўшни қишлоққа бориб келгани ўтиб кўнгли ўксиб кетди .

Ёдгорбек Гулбаҳор опасининг феълини билсада Умида опасининг кўнглини ўйлаб , тўй хабарини бериш учун отасини излаб , суриштирган эди .
Кичик амакиси томонидан қўшни қишлоққа ишга жўнатиб юборилганини билиб , ўша ёққа излаб борди .
Аммо у одам уйланиб иккита болали бўлганини , афсуски бу болаларга ҳам меҳр бермаётганини билиб , афсусланиб келганди . Ўзини эса топиб кўриша олмади .
Бу дунёда отаси ҳам йўқ ҳисоби бўлганидан эзилиб ортига қайтган эди .

Анчадан бери розилик бермаётган бўлсада зимдан
кўнгил қўйганига турмушга чиққан Гулбаҳор ҳам бахтидан тинди .

Тўйдан сўнг уч кун ўтиб Ёдгорбек ҳам бобосининг дуосини олиб катта шаҳарга ўқишга жўнаб кетди .

Ёдгорбек ишлоқдан чиқар , чиқмасидан , ортидан етиб келган нохуш хабардан ич ичидан бир титрадию , кўз ёшларини кафти билан сидирганича , ортига қайтмай тез - тез юриб кетди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤55😢19🍓7🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

76 - қисм .

Ёдгорбек бобосидан дуо олиб , Умида опасини , жиянларини бир бир қучоқлаб хайрлашиб , дарвозада ҳассасига суяниб мўлтираб қараб қолган бобосидан кўнгил узолмай , ортига қарай - қарай машинага чиқди .

Узоқ сафарга отланиб , юраги орзиқиб , ҳалитдан соғинчни сезиб , эзилиб , машина ойнасидан қишлоғининг кўчаларига , лип лип ўтаётган дарахтларига , йўл четидан тизилиб мактабга кетаётган болаларга , кўча дарвозадаги ўриндиқда ўтирган онахон , отахонларга қараб ўйчан кетаётган Ёдгорбекнинг хаёлларини машинанинг таққа тўхташи бузди .

---- Нима гап ака , - эшикни очиб пастга тушаётган ҳайдовчига саволомуз қаради , у .
---- Биров қўл силкиб тўхтатаяпти , - деди хайдовчи ҳайрон бўлиб .

Бу пайтда ҳали қишлоқ йўлининг охирига етишмаган , йўлда тўхтаб турган машина атрофида икки , учта одам турарди .

Ёдгор хам машинадан тушиб уларга яқинлашишди .

---- Кетаяпсанми Ёдгор , - сўзлаган киши йигитнинг ота бобоси хали ҳамон ишлаб , ётиб юрган хўжалик қоровули эди .
---- Ҳа амаки , - ҳам жавоб бериб , ҳам савол назари билан амакига қаради , Ёдгор .

---- Болам ҳозиргина хабар келди . Отангни онаси , момонг оламдан ўтибди . Бир ҳисобда азобдан қутулибди шўрлик , - ўзича ачиниб сўзланди амаки .

Ёдгорнинг юзи оқариб , бир зум довдираб қолди .
Ўлим хабари кишига нохушлик беради барибир .
Ич ичидан титроқ турди . Албатта у момоси ҳақида ҳеч нарсани билмасди . Билгани ота момоси ҳам , бобоси ҳам уч етимни қарамоғига олишмаган , қарашмагани .
Уларни умуман танимайди , у .

Атрофдагиларнинг кўзи Ёдгорда эди .
У зилдай оғирлашган бошини аранг кўтарди .
Алам , армон билан кўзлари қизариб амакига қаради ,
---- Амаки дуо қилинг ман йўлга тушай .
---- Албатта , албатта , болам , - қишлоқдош амаки шошиб дуога қўл очди , сафаринг бехатар бўлсин , юзинг ёруғ бўлсин .

Ёдгор тез тез машина сари юриб кетди .
Ҳайдовчи у ўтириши билан машинани юрғизди .

Бир оз юргандан сўнг хайдовчи секингина насиҳатомуз сўз бошлади ,
---- Олис сафар олдидан нохуш хабар яхши бўлмади . Лекин сан ўзингни қўлга ол , юрагингни эзма .
Ҳаммаси тақдирдан , Аллоҳим паноҳида асрасин , сени , укажон .

Ёдгор унга жавобан бош силкиб қўяркан кўзларига тошиб чиққан аччиқ ёшларни қўли билан сидириб ташлади ....


Орадан йиллар ўтди ....

Катта шаҳарда тинмай олға интилиб ўқиётган , бўш вақтларида ишлаётган Ёдгорбек номига келган телеграммадаги қисқа сўзлардан юраги шувиллаб кетди ...

,, Иложини тополсанг бир келиб кет , тоғанг ,, ....

давоми бор ....

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39🔥12👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌿Ассалому алайкум
🌙🌿БУГУН
1⃣6⃣ - ОКТЯБРЬ.

🎉💐ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🕌🕋Энг яқин инсоним кириб келган
🕌🕋“Жума” куни муборак бўлсин.
🕌🕋Бу кунда барча дуо
қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин.
🕌🕋Қалбларимизни ўзининг
муҳаббати билан шод айласин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТА-ОНАМ САБАБЛИ...! ❤️✨
Бировдан кам бўлмадим,
Яшнаб ўсдим сўлмадим. 🌹
Бировга зор бўлмадим,
Ота-онам сабабли...! 👑

Хато қилсам гоҳида,
Урушмайди, урмайди.
Мен бир жаннат боғида,
Ота-онам сабабли...! ✨

Отам бу оламдаги
Энг меҳрибон отадир.
Онам бу дунёдаги,
Энг солиҳа онадир...!

Ота-онамдан ортиқ, 🌟
Дўст тополмадим аммо.
Жоним шуларга тортиқ,
Хаста бўлмасин асло...!

Доим кулиб юрсинлар, 😊
Давр-у даврон сурсинлар.
Фарзандларин бахтини,
Ҳузурини кўрсинлар...! 💖

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👍5
*БИЗ ТОМОН БИР ҚИЗ КЕЛАР*

Ойни кўрдикми ерда?
Сафоли насим елар.
Қай макондан, қайердан?
Биз томон бир қиз келар.

Нурга тўлиб кўчалар,
Гул тутмоқда нечалар,
Гулга гул бериб бўлмас,
Лола-ю наргиз келар.

Хаёлимиз олдику,
Юракка ўт солдику,
Яқинлашиб қолдику,
Нотаниш бир ҳис келар.

Чиройи қилиб найранг,
Ҳушларни еғдик аранг,
Кўз тегмасин қараманг,
Билиб ё, бежиз келар.

Ўрим сочлари дорми?
Балки суйгани борми?
Шунчалар улуғворми?!
Мисоли Билқис келар.

Гул бўйларин таратиб,
Қарамасак, қаратиб,
Бир манзара яратиб,
Биз томон бир қиз келар.

Ой келар, юлдуз келар,
Гулми, ё гулюз  келар!
Шайдо этиб, лол этиб,
Биз томон бир қиз келар.

✍Абдумуталиб Эргашалиев
❤8👍2🔥2🥰2😁1
🌹🍃Ассалому алайкум🍃🌹
🦩🦩🔴🦩🦩🔴🦩🦩🦩🦩
🍂Хайрли Тонг...☕️
      🍂 Азизларим!
          🍂 Сизларга Бахтли ва
                 🍂 Қувончли кун
                       🍂 Тилаймиз!

🍂🍂🍂Шанба тонги муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

🍂🍂🍂Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
               🌸Ҳамиша
                   🌼Омад
                       💐Қувонч
                          🌼Тарк 
                                🥀этмасин

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим , ҳамма яхшими .

Дам олиш кунингиз хотиржамликда ўтсин . Режалаган ишларингиз бекму кўст амалга ошсин .

Маҳалла оралаб бекатга қараб келарканман, бир уй тепасида , осмонда бир тўп оппоқ кабутарлар чарх учиб учаётганига кўзим тушди .
Жудаям гўзал манзара эди ....

Қушлар шодон қанот қоқарди . Эътибор берилса ўз қоидалари асосида шакллар ясаб рақс тушишарди .
Ўз ўзидан кайфиятим кўтарилди .

Тинч юртнинг осмонида оппоқ кабутарлар парвоз этади , қора қузғунлардан асрасин Аллоҳим .

Кабутарлар эгаси ҳам бахтли хонадон экан . Ватан ичра кичик ватаннинг тинч , тотув эканидан далолат бу .

Ҳаммага тичлик , хотиржамлик , ҳаловат тилайман . Кунингиз хайрли ўтсин .

ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11
Талҳа ибн Абдурраҳмон ибн Авф Қурайшнинг энг сахий кишиларидан эди. Бир куни хотини унга деди:
– Ака-укаларингиз ёмон одам экан.
– Нега?
– Бойлигингизда сиздан ҳар куни хабар олишади. Камбағал бўлсангиз, умуман келишмайди.
Талҳа шундай деди:
– Аллоҳга қасамки, бу — уларнинг гўзал ахлоқ соҳиби эканидандир. Уларни икром қилишга қодир бўлганимизда келишади. Бунга қодир бўлмаган пайтимизда хижолат бўлмасин деб, келишмайди.

Мовардий айтадилар:
«Талҳа ўзининг гўзал хулқи билан бу ишни гўзал таъвил қилганига боқинг. У биродарларининг ёмон феълини гўзал ишга айлантирди. Ошкора хиёнатини вафога дўндирди. Бу иш қалб саломатлиги дунёда роҳат, охиратда эса ғанимат эканига далолатдир. Бу иш жаннатга киришнинг сабабларидандир».
❤6👍4👏4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мақоллар болалар талқинида 😅
❤7😁4👍2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍.

77 - қисм .

Ўқишидан таътилда бўлган Ёдгор иш жойидан ҳам 10 кунлик таътил олдию , она юртга қараб йўлга чиқди .

Кечги пайт қишлоққа кириб келди . Ватан соғинчи , жигарлар соғинчи , бобоси билан дийдор кўришиш истаги билан юраги ҳапқириб кириб келди .

Елкасида катта сафар сумкаси , қўлида чамадони , дарвозадан кираркан , худди момоси келдингми болам дегандек , кулиб жонсарак питирлаб дийдорига ошиққандек юраги орзиқиб кетди .

Кечги салқинда , сувлар сепилган ҳовлида , темирдан ясалган сўрида тўқсон ёшлардаги , соқоллари оппоқ бобо , кўзлари юмуқ , тасбехини битта битта айлантириб ёнбошлаб ётарди .

Ёдгор кўнгли тўлиб келди , қулт этиб ютинганича сумкаларини ерга қўйди .

Баландроқ овозда салом берди ,
---- Ассалому алайкум бобожон , ман келдим .
Тасбех доначалари чиққилаб тушишдан таққа тўхтади .
Бобо сергак тортган бўлсада сир бой бермай , орқасига ўгирилмай сўзланди ,
---- Бақирмаее , шум бала . Нима бобомни қулоғи эшитмайди дейсанми .

Ёдгор кулиб юборди ,
----Ўзимни зийрак бобожоним , - деб , сўрига сакраб чиқиб , чўккалаб ўтирганича ёнбошлаган жойидан туриб ўтирган бобосини қучоқлади .

Бобо невара тўйиб тўйиб омонлашиб , қучоқлашиб олишди .
Бобо неварасини елкаларини силар , бошини силаб , сочларини тўзғитиб ёш боладай эркаларди .
Орада эса
---- Шундай йигит бўлганингни момонг кўрмадида , онанг кўрмадида , - деб бош чайқаб қўяр , белбоғига кўзини артиб - артиб оларди .

Ошхонадан чиқиб бобо неваранинг дийдорлашишига халақит бермай уларни кузатиб турган янгаси секин супага яқинлашди ,
---- Ассалому алайкум янгажон ,- Ёдгорбек супадан сакраб тушиб янгасига пешвоз чиқди .
---- Яхши келдизми укам ,- янгаси жиянини бағрига босиб кўришиб , елкасига қоқиб қўйди .
Орадан қанча сувлар оқиб ўтган , янгаси билан орасида адоват йўқ эди .
Тақдирига бўйин эгган Едгорбек етимликда , оғир ўтган ўтмишини ортга ташлаган эди .

Бир зумда уй тўйхонага айланди .
Тоғасининг ўғли Умида аммасини уйидагиларини ҳам олиб келди .
Шахарлик тоғага , Гулбаҳорга телеграмма берилган , улар эртаси куни келишарди .

Умида гоҳ йиғлаб , гоҳ кулиб , алпдек йигит бўлган укасининг бўйи - бастига қараб хурсанд бўлиб ўтирарди .
Жигарлар ярим тунгача дийдорлашишди .
Бобоси Ёдгорбекни йўлда чарчаб келганини баҳона қилиб ҳаммани дам олишга ундади .

Очиқ осмон остида , сўрида бобо невара ёнма - ён юлдузларга термулиб ётишаркан ,Ёдгорбек бир зумда ухлаб қолди .

Бобо анча пайт ой ёруғида неварасининг юз кўзига термулиб ўтирди .
Йигит худди онасига ўхшарди .
Сабриянинг уч фарзандиям қуйиб қуйгандек онасининг ўзи эди .
Қоп - қора қошлари , қирра бурни , чарақлаб турадиган кўзлари юзининг думалоқдан келганлиги , юзларида кулгичи борлиги , қизларининг сочларининг узунлиги ҳаммаси онасининг худди ўзи эди ...

,, Онасининг ўзия болам . Умриларинг ўхшамасин , илохим ,, - бобо чуқур хўрсиниб қўйди .
Бобо кейинги пайтларда тез - тез кампирини ҳам , қизи Сабрияни хам ўйлар , уларни қаттиқ соғинарди .

Шунданми юраги безовта урадиган , томоғини тагида ҳапқириб қоладиган бўлганди .
Бобо бундан безовталаниб ўғилларига
,, Ёдгорбекни чақирийлар , бир дийдор кўрай ,,- деб мажбурлаганди .

Энди эса хаёлига келган қарорини айтса ўғиллари нима дейдию , Ёдгорбек рози бўладими ....

Бобо ўйланиб қолди ...

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤64👍26🔥3
Кўзда ширин уйқулар ,
Мавх этиб сизни у кулар ,
Бир зум , бир зум киприк қоқишим ,
Кўзим очсам бомдод кириб турар ....

Хайрли тун азизларим ❤️


ШАХЗОДАнгиз 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Aссалому алайкум.🌸

БУГУН 18-ОКТЯБРЬ
ЯКШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНИ.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Янги гўзал тонг муборак бўлсин!!!

Бугунги бошланган кунингизни Aллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин. 🪷😀🪷😀🪷

💔😀🍃❤️🍃😀🍃😀🍃

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!

🌺 Меҳрингиз бирдек барчага бўлсин,
🌱 Қалбингиз иймон нурига тўлсин,
🌻 Кунингиз доимо қувончла ўтсин,

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
🌧🍁АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🍁🌧
🍁🍁ХАЙРЛИ ТОНГ🍁🍁

Озор берманг, етказманг ситам,
Кўнгил- Каъба, кўнгил кўзники.
Чекаверманг ҳар нарсага ғам,
Бу тонг, бу кун ҳайрли бўлсин!🤲

Тақдир Ҳақнинг битган иншоси,
Эртамизнинг Худо подшоси.
Омон бўлсин ҳар кимнинг боши,
Хар тонг, хар кун ҳайрли бўлсин!🤲

Нима бўлар эртага мавҳум,
Ҳеч биримиз қолмаймиз муқим.
Биз тирикмиз, шуниси муҳим,
Бу тонг, бу кун ҳайрли бўлсин!🤲

Алҳамдулиллaҳ соғ тўрт мучамиз,
Қанот қоқсак, кўкка учамиз.
Қандай ўтса, ўтди кечамиз,
Бу тонг, бу кун хайрли бўлсин!🤲

Ташвишларни орқага ташлаб,
Хурсанд бўлиб, кўнгилни хушлаб,
Барчангизга яхшилик истаб,
Ҳар тонг, хар кун хайрли бўлсин!🤲
👍2❤1🥰1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Олис олисларда бўлса ҳам мани саломимни ўқиб қўядиган қадрдонларим , омонмисиз .

Соғу саломат тонгга ҳам етиб келдигаа , Ўзига шукур .
Ажойиб куз кунларидан бири . Қуёш бош кўтаргани йўқ ҳали , Тошкентда ҳаво тонги салқин . Ҳали қуёш чиқиб , кун исиб кетади , албатта .
Бугун автобуслар ҳам санжобгина . Якшанбада , дам олиш куни .

Талабалар ҳар доимгидек будилнигининг овозига сапчиб турган , кейин дам олиш куни эканлиги эсига тушиб қайтиб кўрпасини бошига тортиб олган . Мазза қилиб ухлашади бугун .
Баъзи маъсулиятлироғлари шанба , якшанба ишлаб , пул топишга уринадиганлари эринибгина туриб ишга отланади .

Ахир контрактини ўзи ишлаб тўлайдиганлари , ота онасига ёрдам учун ўзи ҳаракат қилаётган талабалар кўп .

Бугун қийналиб ўқисалар , эртага ишлаб топганида қадрига етиб ишлатадилар . Ота онани қадрига етадилар , фарзандларга хам шуни ўргатадиларда .
Уларга омад тилаймиз .

Дам олиш кунингиз мароқли ўтсин ШАҲЗОДАнгиз 😘 .



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤18👍5🔥1
Энг ёмон аҳволдаги одам ким?
- ёмон гумони туфайли ҳеч кимга ишонмайдиган одам;
- ёмон амали туфайли ҳеч ким ишонмайдиган одам.
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيمْ💾

Кимлар ўтмас бу дунёдан,
сен хам, мен хам омонатмиз!
Бугунгина соғ юрганлар,
эрта битта камоматмиз.
Дунё аро тариқмизу, уммон аро ҳасмиз гуё.
Аллоҳимга минг бор шукур, яна бир кун саломатмиз!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу қадри баланд қадрдонларим Бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин..
  
Бир одам жаннатда сайр қилиб юрса юқоридан бир томчи сув томибди.

У томчини ифори шунчалар ёқимлилигидан бутун борлиқ ажиб ифорга бурканди.

Таажубда қолган одам ҳайратдан юқорига боқди.

Шу пайт у фариштага савол берди.

"Бу қандай  ифор бўлди. Мен жаннатда бўлсамда бундай ғаройиб ифорни ҳидламагандим?"

Фаришта аста жаннатий одамни қўлларидан тутиб биргаликда томчи томган томонга кўтарилади.

Юқорида бояги одамни жаннатий  ховлисидан минг
баробар гўзал ва хушбўй ифорли жаннат турарди.

Унда бир одам ўтирар эди.
Шунда фаришта деди:

"Сени жаннат ҳовлингга томган томчи ушбу мўминни пешона териси эди"

Таажубда қолган одам яна сўради:

"Мен ҳам шу мўмин одам каби тириклигимда Аллоҳни буюруқларинибажарганман.

Айтчи, уни мендан фарқи нимада? Нега унинг Жаннати олий?

Шунда фаришта:

"Тўғри. Аллоҳ ҳузурида ҳар иккингизни даражангиз бир.

Аммо бу мўмин "СУБҲАНАЛЛОҲ"ни сендан бир неча марта кўп айтган"

Қалбингиз шукрда, тилингиз зикрда бошингиз саждада бўлсин доим...
❤17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩

БУГУН АЁЛ БАҲТИ КУНИ
ЭКАН 🤩


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
​​📝​ИРОДА (ҳикоя)

Ирода ва Қобилжон бир марта кўришдаёқ бир-бирларига кўнгил қўйишди. Тўрт йиллик талабалик даври бу муносабатни мустаҳкамлади. Ўқишлари тугагач, Қобилжоннинг уйидан боришган совчилар учинчи мартасида хушхабар билан қайтишди:
- Тўй!
Иккала ёшнинг ҳам қувончи чексиз эди...
Аммо бу қувончлар турмуш қурганларининг бешинчи йили орзу-умиддан чекиниб, сабаблар қидирила бошлангандан сўнг, тиббий кўрикнинг натижаси ошкор бўлгач, поёнига етди. Гўзал ва ақл-идрокли келинини қанчалар яхши кўришмасин, набира кўриш орзуси қайнона ва қайнотада кучлироқ бўлиб чиқди.
Ирода гўзал бўлиши билан бирга исмига монанд иродали ҳам эди. Турмуш ўртоғига фарзанд ҳадя этолмаслигини билгач, бир қарорга келди. Қодиржоннинг сабр қилишга ундашлари, ҳаётини усиз тасаввур қила олмаслигини қайта - қайта таъкидлаши ҳам Иродани ўз фикридан қайтара олмади.
Бир кун эрталаб уйқудан уйғонган Қодиржон Ироданинг ўрнига болишнинг бир четидан чиқиб турган бир парча қоғозни топди ва унда ёзилган биргина ёзувни ўқиди:
"Изламанг"!
Аммо Қодиржон бунга кўнармиди, у Иродани излаб борди, топди, уйга қайтиш учун кўндиришга ҳаракат қилди, бўлмади.
Бир ярим йиллик саргардонликдан сўнг ниҳоят у Ирода кутган ва кутмаган хабарни айтди:
- Уйланяпман.
Ҳазин овозда айтилган гапга деярли шунга яқин, аммо сал дадил оҳангда жавоб қайтди:
-Бахтли бўлинг!
Аммо кўнгил экан...
Йил ўтмай хонадонни тўлдирган чақалоқ йиғиси ҳам Қодиржонни кўнглини тўлдира олмади. У Иродани излаб боришни канда қилмади, гоҳ ишхонаси ёнида, гоҳ маҳалласидаги кўча бошида кутиб турарди. Иродага Қодиржоннинг бу ташрифлари сабабли унинг оиласида бўлаётган нотинчликлар, Қодиржоннинг аёлини бир икки марта аразлаб кетиб қолгани ҳақидаги миш-мишлар етиб борганди. Шу сабабли унинг Қодиржонга: Энди оилангиз бор, уларни тинчини бузманг, мени унитинг деб тушунтиришлари бефойдалигича қоларди.
Навбатдаги кун Қодиржон Иродага уни кўргани уйига боришини маълум қилди.
Келди.
Аммо кутилмаган ҳолатга гувоҳ бўлди. Уй ичидан қандайдир шўҳ мусиқа янграр, бир ёш йигит ўйинга тушар Ирода эса чапак чалганча қийқириб куларди.
Қодиржонни ғазаби қўзиди. У уйга бостириб кирдию, нотаниш йигитга мушт туширди, кейин ўгирилиб Иродани юзига тарсаки тортиб юборди
Ирода жиққа ёш кўзларини унга тикди-ю лекин лом-лим демади. Кутилмаган томошадан ҳанг-у манг бўлган йигит эса ҳеч нимага тушунмай бир бурчакда қўрқувдан қотиб турарди.
Қодиржон шарт ўгирилиб чиқиб кетди. Бу унинг охирги ташрифи эди
Орадан бироз вақт ўтиб, Қодиржон ширингина қизалоққа ота бўлди.
Қиз бола бошқача - шум келаркан, кун сайин унинг қиқирлаб кулишлари эркалашлари, дадасини кўриши билан қўл силтаб, кулиши-ю дадаси бирор жойга кетгудек бўлса аразлагандек лабларини чўччайтириб талпиниб қолиши, Қодиржонни кўнглидаги камликларни бироз тўлдиргандек бўлди
Қизи беш ёшга тўлган кун берган ваъдасига кўра қизини боғда айлантириб қайтаётган Қодиржон автобусда ўша машъум кундаги йигитга кўзи тушди негадир енгил титради
Йигит ҳам уни кўрди-ю у томонга юра бошлади Қодиржон ҳам қизиқиш ҳам ҳам ҳаяжон билан унга қараб турарди. Йигит уни ёнига келиб салом берди. Кейин дабдурустдан гап бошлади:
Ирода опа билан бирга ишлардик, ўша куни у менга арзимас бир ишда ёрдамим кераклигини айтиб уйга таклиф қилди, бир бузилган эшик зулфини тузатиш керак экан. Юмуш тугатгач чойга таклиф қилди шу жойда мусиқа қўйди ва рақсга тушишимни сўради. Уларни ўз опамдек кўрганим учун тортиниб ўтирмадим Шу пайтда сиз келиб қолдингиз Бор гап шу Опа орадан уч кун ўтиб ишдан бўшаб кетдилар Кетаётиб мендан узр сўради ва негадир раҳмат айтди Хозир сизни кўриб шулар эсимга келди ва айтишим керак деб ўйладим Йигитча шуларни сўзлаб бўлди-ю яна мушт ейишдан қўрққандан шошиб Қодиржондан узоқлашди.
Қодиржон ғалати ҳолга тушди, гўё устидан биров бир челак совуқ сув қуйиб юборгандек бўлди Беихтиёр қучоғидаги ширинтой қизини маҳкам бағрига босди. У Ирода яна бир марта у учун ўзини фидо қилганини тушунган эди
ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤35😢19🔥5👍3🤔1