📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂🍂Ассалому алайкум🍂🍂
🍂🍂Азизларим!🍂🍂
1⃣9⃣➖💛💛💛💛💛💛

🫶🌷 Душанба тонги
муборак бу́лсин.

☕️🌼 Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!

🌼☕️Омонат дунёда омон бўлинг!

💚❤️Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан,босган хар
бир қадамингиздан
рози бўлсин.

☕️🌼Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман!

🌼☕️ Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!

☕️🌸 Душанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим , ҳамма яхшими .
Ҳафтанинг биринчи иш кунини , ўқиш кунини бошлаб олдингизми .

Ишдагиларга , ўқишдагиларга омад тилайман . Ҳафта охирида кўнглингиз тўлиб , хотиржам етинг .

Манга эса бугун дам , мезза .
Ухладим , бомдоддан сўнг .

Кейин эса туриб қизим билан азим Тошкент шахрининг тарихий гўшаларидан бири Чорсуга саёҳат қилдик .
Тепасида кабутарлар чарх урган Кўкалдош масжиди , мухташам гумбазли Чорсу бозори , инсон қўл мехнати ҳунармандчилик маҳсулотлари , ажабтовур сопол буюмлар , дандон сопли , нақшларида тошлар ўрнатилган пичоқлар , жимжимадор кашталар , сўзаналар , калта - узун адрас чопонлар , ўзбекона дўппилар ҳаммаси ҳайратингизга сабаб бўлиб , завқингизни оширади .
Атрофда чет элликлар туристлар жуда кўп .
Уларни атрофдаги ажойиботларга қараб ўз тилларида ҳайратомуз сўзлашишларига , маъқуллаб бош силкишларига қараб ғурурланасиз .

Мазза қилиб айланиб уйга қайтдим .
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бугун халқаро
синфдошлар куни экан табрикламан синфдошларим ❗»

😁Кайфиятингизни кўтариш учун —
❤2
БИР ТИЛДА СЎЙЛАГАН БИТТА ЭЛ БЎЛДИК
 
(Туркия сафари таасуротлари)
 
  Сўнгги йилларда туркий давлатлар бирлиги ғояси тобора кенг қулоч ёзиб бораётгани барчамизни қувонтиради. Зеро, бугун дунёнинг равиши турланиб ва тусланиб турибди, эгаменлик даъвосидаги буюк давлатлар рўйи заминнинг турли буржларида яширину ошкора ғавғолар қўзғаб, эллар аро нотинчлик солишяпти. Шундай таҳликали паллада дунёда янги, илдизлари қадимиятга узвий боғлиқ бўлмиш бир иттифоқ яратиш – келажак кунлардаги тинчлик учун мустаҳкам кафолат бўлиши аниқ. Турк тилли давлатлар раҳбарларининг саъйи-ҳаракатлари ҳам ана шу эзгу мақсадга қаратилган.
  Адабиёт яшаса –миллат яшайди. Халқларни бир-бирига осон яқинлаштирувчи энг қулай восита ҳам, шубҳасиз, адабиётдир. 15-17 октябр кунлари Туркия Республикасининг Қайсари шаҳрида Турк дунёси ёзарлари ва шоирларининг 2-Талас конференцияси бўлиб ўтгани ҳам бу йўлдаги қутлуғ бир қадамдир.
  Туркия Адабиёт вақфи ташкил этган ушбу анжуманда 13 мамлакатдан 33 нафар ёзар (ёзувчи) ва шоирлар иштирок этишди. Ўзбекистон номидан устоз адиб, Халқаро Чингиз Айтматов академияси фахрий академиги Нурали Қобул, истеъдодли шоира Ўктамой Холдорова ҳамда камина иштирок этдик. Юзлаб, минглаб қалам аҳли орасидан танлаб олинганимиз ҳам кўнгилимизни ғурурга тўлдирди, албатта. Зотан, кейинги йилларда туркчилик, миллий бирлик ва юксалиш ғоялари ижодимиздан тобора кўпроқ ва кенгроқ ўрин олиб бораётгани бунга асос бўлган эса ажабмас.
  Туркияда ҳудудий бўлинишлар биздагидан сал ўзгачароқ экан. Қайсари – шаҳар, аммо вилоят маркази эмас. Бу ерда вилоятдан кичикроқ, тумандан каттароқ ҳудудлар “ил” (эл) деб номланади.Талас шаҳарчаси ҳам ана шулар сирасига киради. Бу шаҳар номи ўзимизнинг Қирғиз Республикасидаги жой номидан, улуғ туркий адиб Чингиз оға туғилган юрт номидан олинган. Вақти-замонида таласлик турклар ўша ёққа кўплаб кўчиб боришган бўлса керак. Шунинг учун ерлик адабиётсеварлар ана шу улкан, дунёвий анжуманни ҳам “Талас булушмаси” деб аташган.
  Туркия Адабиёт Вақфи бошқонлари, ходимлари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари бизни жуда илиқ қаршилашди. Тўпланди(йиғилиш) камроқ бўлди, аксарият ҳолларда эркин ва норасмий мулоқотлар қизғин ўтди. Озарбайжон, Россия, Бошқирдистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Эрон Озарбайжони, Ироқ, Гагауз (ҳақўғиз) ерлари, Македония, Татаристон ва бошқа ҳудудлардан келган турк тилли ёзарлар ва шоирлар бирпасда танишиб, иноқлашиб кетдик. Зотан, тилимиз, динимиз ва одатларимиз уйғун бўлгани бунга асос яратиб берди. Бир неча йил бурун каминанинг қатор шеър ва ҳикоялари турк ҳамда озар тилларига ўгирилганди, қарангки, янги дўстларимиздан кўпчилиги уларни ўқишган экан. Нурали Қобул устозимизнику таништиришга ҳожат бўлмади .Зеро, устознинг қатор романлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима бўлган, мезбонлару меҳмонлар у кишини “Нуралибей, Нурали муаллим” деб роса эъзозлашди.
  Анжуман мутасаддиларидан бири Имдад Афсар биринчи куни даврабоши бўлди. Имдадбей барчамизни бирма-бир таништираркан, ҳар ижодкор ҳақида икки оғиз илиқ гап айтиб ўтиб кетарди. Ўз навбатимизда биз ҳам ўрнимиздан туриб, бу янглиғ шараф ва эътибор учун қисқа миннатдорчилик билдирдик. Имдадбей “Бизда бир улуғ шоиримиз Юнус Эмро бор эди, мана энди Абдунаби Ҳемро сафимизга қўшилди” дея лутф қилди. Камина ҳам “Биламанки, туркиялик арқадашларимиз Туркистон тупроқларини Ота Юрт дея эъзозлашади. Мен сизларга Ота Юртингиздан иссиқ саломлар келтирдим!” деб жавоб қилдим.
  Хуллас, эртасига Қайсари шаҳрининг диққатга сазовор ерларини зиёрат қилдик. Денгиз сатҳидан анча тепада жойлашган совуқ ҳудудларга чиқдик. Ёзги либосда борган биз каби иссиқсеварлар изғирину ёмғирдан андак азият чеккандек бўлишди. Икки тоғ орасини боғлайдиган, кабиналари электрли симда бориб-келадиган қурилмада учарканмиз, устоз Нурали Қобул “Буни айрим миллатлар, хусусан ўрислар “канатная дорога” дейишади. Аслида бу қанотли йўл дегани. Ана, икки тоғ оралаб темир қанотларда учяпмиз” дедилар.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9
Енгил тамадди қилгач, Қайсарининг эски шаҳар қисмидаги музейни кўрдик. Машҳур Чаноққалъа жангига аталган махсус музей экан. Мустафо Камол Ататурк бошлиқ мужоҳидлар озодлик учун курашган ўша саваш қолдиқлари тўпланиб, экспонатлар тайёрланган. Занглаб кетган ўқлар, эски тўфанг(милтиқ)лар, ханжарлар, милтиқ найза(штик)лари, дубулғалар, ўқдону сувдонлар... (“Тўппонча” сўзи “тўфанг”дан келиб чиққан, аслида “тўфангча”) Ҳатто бир аскарнинг тиззадан узилиб кетган оёғига ўша пайтда ясалган протез ҳам бор экан! Туркиялик қардошларимиз ўз тарихларини бу қадар эъзозлаб, авайлаб-асрашлари мени қаттиқ таъсирлантирди...
  Кечки пайт концерт олдидан бадиий буюмлар кўргазмасини кўрдик, камина айнан шу ерда бугунги туркий дунёнинг улкан ижодкорларидан бири, 80 ёшда ҳам бардам юрган Озарбайжон халқ шоири Собир Рустамхонли билан танишиб, суратга тушдим. Собир муаллим Ўзбекистонда кўп бўлган экан.
-Рауф Парфи, Абдулла Ориф, Омон Матжон, Ҳалималар бу дунёни тарк этишди... Ёши улуғ шоирлардан Хуршид Даврон билан Усмон Азим қолди сизларда...-деди у хўрсиниб. Унинг ўзбек адабиёти билан бу қадар яқинлигидан ҳайратландим.
-Шундай, муаллим... –дея тасдиқлаб бош ирғадим.
- Лекин, минглаб улуғларни берган ўзбек тупроғи яна беради. Ўзбекистон – бағри кенг диёр! Мақсуд Шайхзодани, Яшар Қосимни, Акиф Бағирни кафтида кўтарган муқаддас тупроқдир Туркистон тупроғи! -деди кекса устоз ишонч билан. Ифтихордан дийдаларимга ёш қалқиди...
  Концерт дастури жуда гўзал тарзда ўтди. Мавзу – турк бирлиги, туркларнинг тарихий келиб чиқиши эди. Афсонавий аждодимиз бўлмиш Бўзқурт (Кўк Бўри) сурати орқа экранда мунтазам порлаб турди. Туркларнинг донишманд бобокалони Қўрқут Отанинг улуғвор сиймоси саҳнани яшнатиб юборди. Барча ҳаяжонда, барчанинг кўзида фахр ёшлари. Беихтиёр атрофингдаги барчани бағрингга босгинг, илиқ гаплар айтгинг келади. Илдизларимизнинг бирлиги, мақсадларимизнинг муштараклигини ҳис этамиз,  ёнимизда, елкама-елка ўтирганларнинг ҳаммаси бир ота-онанинг фарзандлари эканлигини туямиз, кўнгилларда улкан орзу-армонлар ниш ура бошлайди. Тилларимиз бироз ўзгачароқ, аммо дилларимиз икки томчи сувдай ўхшаш! “Мен Буюк Турк Отанинг авлодиман!” деган юксак бир ифтихор юракларни нурлантириб юборади...
  Эртанги тадбирларнинг ҳадди аъло (кульминация)си, шубҳасиз, якуний шеърхонлик бўлди. Устозим Нурали Қобул минбарга кўтарилганда беихтиёр қарсаклар янгради, у киши бутун бошли улкан бир шеърнинг барча мисраларини қофиялаганлари кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Ўктамой ҳам гўзал шеърларидан бирини ўқиб бериб,олқишларга сазовор бўлди. Камина мустақилликнинг илк йилларида гўзал орзулар оғушида битган бир шеъримни турк лаҳжасига яқинлаштириб ўқиб бердим.
  Турк адабиётининг кўзга кўринган вакиллари, ушбу анжуман мутасаддилари   Серхат Қабаўғли, Мустафо Ёлқин, Имдад Афсар ва бошқалар барча иштирокчиларнинг ижодлари борасида илиқ фикрлар билдирдилар, совғалар билан тақдирладилар. Биз ҳам, ўз навбатимизда, уларга қизғин миннатдорчилик билдирдик.
  Озарбайжонлик гўзал шоира Айсел Хонларгизи, Гуржистонлик шоир Аллаҳверди Теклели, Қирғиз Республикасидан келган шоира Хиял Таажи, бошқирдистонлик шоир йигит  Айбулат Сисенбаев, қозоқ бовуримиз Арман Айманбет, Боғдоддан келган, Ироқ туркманларидан бўлган оқсоқол шоир Меҳмет Умар Қазанчи, македониялик шоира Лейла Шериф Эмин  ва бошқалар ўқиган шеърлар, турк бирлиги ҳамда туркий тилли адабиётлар ҳамкорлиги борасидаги фикрларини барча олқишлар билан қутлади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
Хайрлашув онларида барча гўё бир қадар саросимага тушгандек эди: ҳеч ким хайрлашишни истамасди. Одам ўзи туғилиб ўсган юртида юрганида бундай туйғуларни ҳис этмайди кўпинча. Худди минг йиллик қадрдонларингни ногоҳ топиб олгансану, энди ажралишга маҳкумсан... Биринчи марта учрашиб, атиги икки кунгина бирга бўлганлар худди жон-жигари билан хўшлашаётгандек, сизни маҳкам бағрига босади, қўлларингизни қўйворгиси келмайди. Аёлларига “Сан маним бажим(синглим)сан!” деб лутф қилади, эркакларига “Арқадашим, гардашим!” деб илтифот кўрсатади, дийдаларида ёш ялтирайди. Ичкин бир туйғу барча кўнгилларни нурлантириб юборгандек. Жонинг, юрагинг, руҳиятинг ўзгачароқ товланади, олдин сира туймаган бир қон-қардошлик сезимлари юз очади. Бир тилда сўзлаган битта юрт бўлиб, уч кунгина дийдорлашганлар кўнглида бошқа бир Ватан туғилади: Турк Бирлиги, Миллат Севгиси! Биз ана шундай қайноқ ҳиссиётлар билан хайрлашдик...
  Худди борганимиздаги каби, учоқда Қайсаридан Истамбулга, у ердан эса Тошкентга учдик. Кела-келгунча ўша илиқ туйғулар руҳимизни тарк этмади. Ва юракнинг энг чуқур ерларида бир қарор юз очди: биз энди БОШҚАЧА ЯШАШИМИЗ, БОШҚАЧА ЁЗИШИМИЗ КЕРАК!
  Келажагимиз қандай бўлишини билмасам-да, буюк ўтмишимиз борлигини яхши биламан. Ана шу хабардорлик, ифтихор туйғуси мени майда-чуйда, ўткинчи ҳислардан юксакроққа кўтаришига, огоҳлантириб туришига ишонаман. Халқимнинг, адабиётимнинг, Устозимнинг ишончларини бир қадар оқлай олганимдан мамнунман.
  Мақола сўнгида анжуманда ўқиганим ўша шеър матнини ҳавола этгим келди. Шеър гарчи 1991 йилда битилган эса-да, ўз аҳамиятини йўқотмаган деб ўйлайман.
 
Қара, замон ўтиб борар тўхтамай,
Не миллатлар, не-не тиллар ғоратдир,
Сен яшагин бировларга ўхшамай,
Тарихинг бор, ғурурдан иборатдир.
Сен дунёнинг чеҳрасига кўрк бўлгин,
Ватан бўлгин, миллат бўлгин, турк бўлгин.

Энасойнинг бўйларида отланиб,
Оврўпога қутқу солган бодланиб,
Ҳоқонларинг, ўғлонларинг қайдадир,
Қай тарихлар ичра ётар қатланиб?
Санжоқ бўлгин, ялов бўлгин, бўрк бўлгин,
Ватан бўлгин, миллат бўлгин, турк бўлгин.

Билгамишнинг билгани билим эди,
Алптегинни аллалаган ким эди,
Аттиланинг тулпори кишнаганда,
Ман-ман деган қайсарлар ҳам жим эди.
Битта бўлма, ўнта бўлма, қирқ бўлгин,
Ватан бўлгин, миллат бўлгин, турк бўлгин.

Хоразмийлар, темурийлар, Бобурлар,
Ғазнавийлар, шайбонийлар – нодирлар,
Салжуқийлар, усмонийлар унутми,
Тушларингга кирмасми бу ботирлар?
Дарвозаси зулм учун берк бўлгин,
Ватан бўлгин, миллат бўлгин, турк бўлгин.

Токи оҳинг ўрламасдан самога,
Бисмиллоҳ деб, таваккал деб худога,
Боғла Алпомишдан қолган камарни,
Сенинг айтар сўзинг бордир дунёга.
Ҳуррият бўл, истиқлол бўл, эрк бўлгин,
Ватан бўлгин, миллат бўлгин, турк бўлгин.

Йўлингда дуч келгай илон-чаёнлар,
Сирти одам, ичи тулкисимонлар,
Чангалзорлар аро ўтиб борарсан,
Аниқ бўлгай охир яхши-ёмонлар.
Туғингдаги тимсол бўл, бўзқурт* бўлгин,
Ватан бўлгин, миллат бўлгин, турк бўлгин.

Бирлашсалар ўзбек, қирғиз, қозоқлар,
Бир бўлсалар туркман, хокос, қалмоқлар,
Тўқсон икки уруғ бир элат бўлса,
Яқин келгай охир бир кун йироқлар.
Бир тилда сўзлаган битта юрт бўлгин,
Ватан бўлгин, миллат бўлгин, турк бўлгин!

1991 йил


Абдунаби Ҳамро
2026 йил, октябр

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17👏1
Ўзбегим

Саломлашар йўлда кекса -ёш,
Қўл кўксида, бир оз эгик бош.
Бирин кўз дер, бирисини қош,
Кўнгли кичик,содда Ўзбегим

Эрта-ю- кеч кутади мехмон,
Ишчими у ё танти дехқон.
Топганидан қилади эхсон,
Саҳоватли танти Ўзбегим.

Ширин калом, хар жонга рохат,
Юзи нурли, жонли оқибат
Қайноқ меҳр, содда илтифот.
Айтар сўзи болли Ўзбегим.

Жон жигарга жонини тўшар,
Ўзин қўйиб болам деб яшар.
Юз ёшда хам болага ўхшар,
Жуда бола- жонли Ўзбегим

Билиб-билмай қилса бир хато,
Раббисига қилар илтижо.
Ишонгани Аллоҳдир танхо,
Тоат- ибодатли Ўзбегим

Бу одатлар ўзбекка хосдир,
Мўмин деган мақомга мосдир.
УЛУҒ аждодлардан меросдир,
Кўҳна тарих, шонли Ўзбегим

Тўлин Шер.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👏1
#Ўлимни_эслатинг

Онамнинг қорнидан ажалим қадар,
Дил ҳақнинг ишқида бўлсин дарбадар,
Гар менга чинданам баҳт истасангиз,
Ўлимни эслатинг менга биродар

Исломнинг йўлидан бурилиб кетсам,
Шайтоний ўйларга урилиб кетсам,
Ғурурим тоғ бўлиб керилиб кетсам,
Ўлимни эслатинг менга биродар.

"Дунё ўткинчи" денг!, "Ҳою-ҳавас" денг!,
"Мусулмон кишига дунё қафас" денг!,
"Аллоҳни унутма бирор нафас" денг!
Ўлимни эслатинг менга биродар.

"Қўрқма" денг инсоннинг урар тиғидан,
"Юз буриб бўлмас" денг ҳақ мантиғидан,
Кўзларим тўхтамай қолсин йиғидан,
Ўлимни эслатинг менга биродар.

Манманлик ҳиссини олайлик енга,
Таваккул сўзини келтириб чинга,
Мол-дунё ҳақида гапирманг менга.
Ўлимни эслатинг менга биродар.

Ҳаромга йўл берган оёқларимга,
Ғийбатлар сўйлаган томоқларимга,
Дўзах ҳақида айтинг қулоқларимга!
Ўлимни эслатинг менга биродар.

Қуръондек ҳар дардга дорини сўзланг,
Юракда не бўлса борини сўзланг!
Жаҳаннам аҳлининг зорини сўзланг!
Ўлимни эслатинг менга биродар.

Иймон нури безаб турсин юзимни,
Ҳар дойим назорат қилай ўзимни,
Ғафлат босиб кетди, очинг кўзимни!
Ўлимни эслатинг менга биродар.

Бошимдан сув мисол мавъиза қуйинг!
Исломнинг ифорин юракдан туйинг!
Қаҳҳорнинг қаҳридан қўрқитиб қўйинг!
Ўлимни эслатинг менга биродар.

Охират маҳали қолмайин ночор,
Ва ёки азобга бўлмайин дучор,
Бой бўлиб яшашга тупурганим бор,
Ўлимни эслатинг менга биродар.

Жаннатда хўплай деб кавсар шаробни,
Қўлимдан қўймайин қуръон китобни,
Қабристонда бўлар улуғҳисобни,
Ўлимни эслатинг менга биродар.

Ортимдан шум нафсим ханжарин тиқса,
Шон шухрат шайтондек қўлимдан сиқса,
Аллоҳга қуллигим ёдимдан чиқса,
Ўлимни эслатинг менга биродар.

Ўғирланг шайтоним ҳаловатини,
Оширинг сабримнинг садоқатини,
Жон чиқар лаҳзанинг ҳароратини,
Ўлимни эслатинг менга биродар.
❤13
......Куни бўйи онлайн бўлсада кўнгилдан бирга бўлганимиздан хурсандман .

Барчангизга мароқли ҳордиқ , ширин тушлар ва энг муҳими Аллохимнинг гўзал марҳамати бомдодга уйқудан кўз очиш бахтини тилайман 😘❤️

ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ .

ШАХЗОДАнгиз


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍10❤5🥰4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦩🦩 . 1️⃣0️⃣. 2️⃣0️⃣2️⃣6️⃣
🪷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ

🌺🍃Бугунги
🩵🩵💙💙💙💙🩵🩵💙
💐Сешанба тонгингиз 
хайрли ва барокатли бўлсин.

🌿 Дастурхонингиздан
қут-барака
аримасин, 
🌸Аллоҳим ризқингизни
кенг қилсин!

💐Ғам-алам ҳамиша
остонангиздан йироқ бўлсин!

💐Сизларга  БАХТ, 
🌸СОҒЛИК ВА
🩷ОМАД йўлдош бўлсин!

🍃 Кун мобайнида яхши кайфият
ҳамроҳингиз бўлсин.🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қалби қуёшларим , юзи нурлиларим , мехри дарё , кўнгли адабиётга ошно , қалбида илоҳий ишқ , дили ҳаёт неъматлари ила масрур ёнимдаги , олисдаги ман учун қадри баланд қадрдонларим ....

Бугунги бизга насиб қилган мукофотимиз қутлуғ бўлсин . Яна бир янги кун , янги имкон муборак бўлсин азизларим .

Бу кунни хотиржамликда , ҳаловатда , омад ила ўтказиш насиб этсин .
Неъматларда , синовларда йўқлаган Аллоҳимга беҳисоб шукур .

Қаранг қандай ажойиб кун , Тошкент осмони тип тиниқ , осмондаям , кўнгилдаям зарра ғубор йўқ , бўлмасин ҳам .

Эрталаб ишга кетар эканман йўлимда учраган бирор кўнгил очадиган нарсани топиб шундан кайфиятимни кўтариб , ҳавас қилиб , хурсанд бўлиб кетгим келади .....
Ўтган куни автобусда каляскада бозор айланишга чиққан онасининг ташвиши билан иши йўқ , мазза қилиб ухлаб кетаётган болачага ҳавас қилувдим .

Бугун автобус ўриндиғига жойлашиб ўтириб олиб , инглиз тили китобини очиб ўқиб , ёдлаб кетаётган болага ҳавасим келди ...
Дунё сени қўлингда , имкон сени қўлингда , тўхтама болажон ....



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👍4🔥1
Қиш фаслининг ўрталари эди. Анчадан бери бетоб ётган тоғамни кўришга боргандим. Умри оғир меҳнатда ўтган тоғам етмишдан ошганди. Ранглари сарғайган мўйсафиднинг бир неча кундан бери иштаҳаси йўқлигини, суюқ овқатнинг сувидан, шунда ҳам кампирининг қистови билан бир-икки қошиқ ичаётганини айтишди. Суҳбат орасида бемордан:
- Нима егингиз келяпти? Айтинг, олиб келайлик, - деб сўрашганди, отахон узоқ жим туриб:
- Ҳозир ҳусайни узум бормикин?.. - деди. Шунда ўғли ўйлаб ҳам ўтирмай:
- Э-э, ҳозир узумни неча пуллигини биласизми, ўзи?- деса бўладими?
- Ҳа, айтдим-қўйдим-да, ўғлим. Одам қариса, болага ўхшаб қоларкан, - деди.

Мен ўзимни зўрға тийиб турдим. Тоғамнинг ўғлига тарсаки бўлмасин, деб эртасига яна хабар олишни, узум олиб келишни ният қилдим. Аммо бу сусткашлигим бир умрлик армонга сабаб бўлди. Эртасига тонгда тоғам узилдилар...

Бир ҳафта ўтиб ўғил элга катта дастурхон ёзиб, қўй сўйиб “эҳсон” қилди.

Онамнинг қистовлари билан мажбур бордим. Хизмат қилиб, чой ташиб юриб дастурхондаги ноз-неъматлар орасида олтиндек ҳусайни узумни кўриб, кўз олдимга бир ҳафта олдинги манзара келди. Томоғимга нимадир тиқилди. Кўчага чиқиб кетдим...

Ахир, тоғам болаларини боқаман деб иссиқ-совуқ демай, оғир меҳнатда соғлигини ҳам йўқотганди-ку. Ота тириклигида раво кўрмаган озгина нарсани ўғил энди элнинг олдига сочиб риё қилишининг нима кераги бор?
😢28❤15🔥4
Йўл гўзал бўлса — юраман.
Мусиқа гўзал бўлса — тинглайман,
китоб гўзал бўлса — ўқийман.
Суҳбат илиқ бўлса — гаплашаман,
муҳит гўзал бўлса — қоламан.
Камтар қалбимга суяниб,
ҳеч кимга урилиб кетмасдан,
ҳеч кимни босиб ўтмасдан,
йўлнинг четидан юришни севаман…

Ҳакан Гюндай
❤8🔥5
ХОТИРАЛАР ҚАТИДАН ✍.

Дўст билан обод уйинг ,
Гар вайрона бўлса ҳам .
Дўст қадам қўймас экан Вайронадир кошона ҳам .

Шоирнинг машҳур мисралари ...
Ёзилганига неча йиллар бўлсада маъносини йўқотмайдиган ибратли сўзлар .
Ҳозир дўст тугул қариндошлар бир бириникига ўйланиииб боришади .
Иложи бўлса олдиндан хабар бериб қўйишади .
,, Биз фалон куни , фалон соатда бормоқчи эдик ,, - деб .
Агар тасодиф келиб қолишса ,
,, воой телефон қилмабсизда ,, - деб ҳам қўйишади .
Бу сўз замирида ,,  вақтим йўқ эди ,  дастурхонга қўядиганим йўқ эди ,, - деган маъно ҳам бор .
Авваллари ота оналаримиз бир жойга айтиб боришганмиди , ёки ўзимизни уйимизга мехмондан олдин дастурхон тузалиб кутилганмиди ....

Тўсатдан келишарди меҳмонлар . Катта уйга кейин кўрпача тўшаларди , меҳмонлар ўтиргандан сўнг , дуо фотиҳа қилинарди , ҳол аҳвол сўрашиларди , ана ундан  кейин ўртага дастурхон ёзиларди .
Борини қўйиларди оддий тарелкаларда , гули , шакли хар хил бўлган тарелкаларга қўйиларди .
Бундан ҳеч ким кулмасди , гап қилмасди , энса қотирмасди .
Бирор нарса йўқ бўлса дўконга эмас қўшниникига чиқиларди . Қўшниям
,, нега , нима учун ,, - деб ўтирмасди , борини шартта чиқариб берарди .
Ёшлигимни эслайман , қўзи , улоғимиз кўплигида , баъзан сал ночорроғини сўярдилар отам . У пайтда холодилниклар йўқ . Онам гўштни ҳаммасини қовуриб , сирли кострюлкаларга ёққа бостириб қўярдилар .

Бир кун онам  бир қозон гўшт қовуриб турувдилар , бир қўшнимиз дарвозадан ваҳима қилиб келиб қолдилар .
--- Апааа , апааа энди қандоқ қиламан , нима қиламанаа .
--- Вахима қилмангее , нима гап , - дедилар онам .
--- Бир уй мехмон келди уйимга . Пиширгани ҳеч нарсам йўқ . Дастурхон ёзиб , ул бул қўйдиму сизга чопдим . Мангина ўлай , энди қандоқ қиламан .
--- Ҳозир .
Онам ўйлаб ўтирмадилар каттагина хамир тоғора деярдик , нонга хамир қорадиган сирлик тоғорага қозонда тайёр пишиб турган гўштни шундоғича солиб бердилар .
--- Мана , олиб боринг мехмонларингизга .
--- Барака топинг апажон . Боринг ўзиз хам .
Қўшни хола тоғорани олиб хурсанд бўлиб чиқиб кетдилар .
Ўша бир қозон гўшт ҳақида оиламизда умуман гап бўлмади . Хаёлим отам ҳам сўрамадилар шекилли . Ёки онам айтган бўлсалар
,, ха майли ,, деб қўяқолганларми .
Биз шунақа бағрикенг , сахий , мехрибон , меҳмондўст одамларнинг фарзандлари эдик .
Бундан энди мана фахрланиб ўтирибмиз .

Замона зайли билан мехмон кутиш одоблари ҳам ўзгариб , оқибат ҳам шунга қараб бўлаяпти .
Ўзимизни ўзлигимизни йўқотмайлик .

ШАХЗОДА САТТОРОВА .


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23👏8🔥4😢4🥰3
ТИЛБУЗАРЛАР
(Ярми ҳазил)

Энг олдин тилимизни, сўнг –йўлимизни, ва ниҳоят, кўнглимизни буздилар. Шундай қилиб, бузилиб кетдик...

(Муаллиф)

Юртбузарлар бўларди,
Бўларди дил бузарлар.
Бугун пайдо бўлгандир,
Маданий тилбузарлар.

Ота-бобоси ўзбек,
Ўрисча чулдирайди.
На эплар ўзбекчани,
На русчага ярайди.

Обед дейди тушликни,
Кечки овқатни – ужин.
Нонуштани – завтрак,
Тилини чалганми жин?

Подвадить қилдинг, дейди,
Гар бировдан панд еса.
Гапи йўқ, классний дер,
Ширинроқ бир қанд еса.

Давай десам сенсираб,
Хафа бўлар деб катта,
Дейди: “ака, давайинг”
Билет дер, демас патта.

Ташқи реклама деган,
Балою офат чиқди,
Тилни тўқсонга буклаб,
Тириклай гўрга тиқди.

Ҳар бир сўзда ўн хато,
Тилга беради зарба,
Оддийгина феълни ҳам,
Ёзишади бош ҳарфда.

Телевизор ва компьютер,
Тилнинг кушандасидир.
Бугун Навоий тили,
Тилнинг шармандасидир.

Киноларни кўрсангиз,
Қийналиб, босади тер.
“Вотти” дер бухоролик,
Қўқонлик ҳам “вотти” дер.

“Баракалла” – унут сўз,
Унга “маладес” дуруст,
Кўзойнакни “очки” дер,
На ўзбекдир, на ўрис.

Тили бузилган зотнинг,
Дили бузуқ бўлади,
Бундай чала ўзбекка,
Шундай дегим келади:

“Короче, братишка,
Гапимни қулоққа қуй:
Раз тилни билмайсанми,
Вабше гапирмагин, қўй!”

Абдунаби Ҳамро


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11👍11🔥2
ОНА ТИЛИМИ ЁКИ ОТА ТИЛИМИ ?

Мактабни аъло баҳоларда тугатиб , олий ўқув юртини кўзлаган қиз отасидан зўрға ўқишга топширишга рухсат олди .
Агар кира олмаса фермада сигир соғувчи бўлиб ишлаши шарт эди .
Катта шаҳарга қанот қоқиб учиб келди
Шаҳарда яшайдиган опасининг уйида туриб , тил адабиёт институтига тайёрлана бошлади .
Мустақилликнинг илк беш йиллик пайти .
Институтларда кириш имтиҳони тест синовига ўтган .
1 чи августда имтиҳон .
Тиббиёт техникумларида имтиҳон 10 чи августда ва у ерда  ҳам биринчи йил тест синови .

Агар институтга киролмаганлар техникумга топшириш имкони бор эди .
Катта орзу умидни қучоқлаган қиз институтга ўтолмаса техникумга ҳаракат қилишга , қишлоққа , фермага қайтмасликка қарор қилди . Опаси орқали отасидан жавоб олди .

Институт имтиҳонидан сўнг ўтолмаслигига , бали етмаслигига кўзи етгач ҳужжатларини техникумга топширди .
Омад бу сафар унга кулиб боқди .
Энг юқори балл билан медтехникумнинг ҳамширалик бўлимига ўқишга кирган эди .
Аммо ...

Яна кўз ёшлар , яна изтироб .
Сабаби оддий қишлоқ мактабига ўқиган , ўзбек тилидан бошқа тилни билмайдиган қиз рус гуруҳга қабул қилинган эди .
Мандат кунигача юрак ҳовучлади .
Мандат куни техникум раҳбари барча талабгорларни йиғиб натижаларни маълум қилди .
Рус группани ҳам рус тилида эълон қилиб , қизни ҳам энг юқори балл билан ўқишга қабул қилингани билан табриклади .

Ҳамма хурсанд бўлса у тинмай йиғларди .
Гуруҳдошлари сабабини сўрашди .
--- Тиббиёт атамалари жуда қийин , ман рус тилида ўқиёлмайман , - дерди у ҳиққиллаб .

Гуруҳдошларининг
,, ўзимиз ёрдам берамиз ,,- дегани хам таскин бермасди унга .
Қиз уч кун ўқишга йиғлаб келиб , йиғлаб ўқиди .

Охири гурух раҳбари техникум директорини олдига олиб кирди .
--- Нима гап қизим , ўқийверсанг ўрганасанку ,- деди раҳбар .

--- Йўқ билмайманда устоз , мукаммал билим ололмайман.
Ўз она тилимга ўтказинг ,- деб йиғлаб илтимос қилди қиз .

Директор кулимсираб
---- Ота тилингга ўтказсамчи ,- деди .

Қиз рахбарининг ҳазиломуз айтган сўзига тушунмади , изтироб билан яна ўтиниб сўради ,
--- Йўқ устоз , она тилимга ўтаман .

Раҳбар ҳам кулиб ,
--- Майли , она тилисида ўқисин , - деб ўзбек группасига ўтказиш ҳақида қарор чиқариб бердилар .

Ниҳоят кўнгли жойига тушган қиз , икки йил давомида мазза қилиб она тили группасида билим олди .
Ҳамшира бўлиб , ҳунар ўрганиб чиқди .
Тил билган ҳам жуда яхши , аммо она тилига меҳр ҳам яхшида 😊

ШАХЗОДА САТТОРОВА
.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16👍11🔥6
Она


Унга онаси:
- "Болам дори олиб кел" деди.
- У хўп бўлади - деб уйдан чиқди ва кўзи ёшланди.
У астойдил йиғлай бошлади, чунки унинг бир чақа ҳам пули йўқ эди.
Ташқарида анча туриб қолди.
Сўнг уйига қайтди, у онасига пули йўқлигини айтмоқчи эди.
Уйга кирган пайт онаси вафот этиб бўлган эди.
У онасининг қўлидан ўпиб, дод солиб йиғлай бошлади.
Ўша жойдан бир хат топиб олди.
Унда шундай ёзув бор эди.
"Ўғлим, пулинг йўқлини билсамда дорига юбордим сени.
Чунки менда сакаротул - мавт бошланаётган эди.
Жон беришимни кўриб, эзилмасин деб шундай қилдим.
Ўғлим сенга бир хазина қолдирдим у ҳам бўлса сендан розилигим...".
😢29❤8🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақлли аёл билан оқила аёлнинг фарқи нимада? Эркаклар қай бири билан бахтли бўлади?
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

79 - қисм .

Ёдгорбек гапини тугатдию , секин бошини кўтариб ўзига ҳайрон қараб турган Умида опасига хижолатли жилмайиб қаради .

---- Опажон агар майли десангизлар , кенжа қайнсинглингизни қўлини сўрамоқчи эдим .

Умиданинг эри қайнукасига қовоқ уйиб қаради , ранги оқариб қоши чимирилди .
Аммо бободан истиҳола қилиб ҳеч нарса демадию четга ўгирилди .

Бобо куёвининг ҳолатини ҳис қилди , ва маслаҳатни шу ерда тўхтатди .
---- Бўпти ҳаммангиз чарчадингиз , бугун дам олинг , эртага гаплашамиз .
Бобонинг дуосидан сўнг ҳамма ўрнидан турди .

Умида эрини дарвозага кузатиб чиқар экан , худди айбдордек жимгина бош эгиб эрини ортидан юрди .
Дарвозага етган эрининг барибир сабри чидамади . Умидага ўгирилиб паст аммо тахдидли шивирлади ,
---- Уканг нега ундай деди , синглимни қачон кўрибди , бирон гапи борми .
---- Вой дадаси , ваҳима қилманг . Укам кетганида синглимиз 8 чи синф эди . Қаерда гаплашади . Шунчаки номзод учун айтдида .
---- Гаплашмаганми , - яна гумон билан иккиланиб гапирди куёв .
---- Дадасиее синглингизни бунча қизғонмасангиз . Синглимиз ақлли , сиз хам дадаси ҳам ўқишига йўл бермаганларингизда ҳам тўполон қилмадику , кўндику . Қўйинг гумон қилманг .
Ундан кўра бориб тайёргарлик кўринг . Ман эртага совчи бўлиб бораман .
---- Ҳейй , жахлимни чиқарма , - Умидага зарда қилди эри .
---- Хоп дадаси хоп , - кулди Умида . Ман эмас бобом билан тоғам борадилар .
Ҳаммаси яхши бўлади .

Умида уйга кириб укасининг олдига борди .
---- Укажоним катта йигит бўлибсанаа қара .
Манга қара мани қайнсинглимни қачон кўрувдинг .
---- Сиз билан хайрлашишга борган куним кўрувдим . Доим дуоларимда сўраб юрдим , тўй бўлмай турсин деб .
Умида хурсанд укасини бағрига босди . Гулбахор хам секин келиб икковини баробар қучоқлади .

Гўдакликдан бир бирига ҳам ота , хам она бўлиб катта бўлган жигарлар ва ниҳоят тақдирнинг гўзал тухфаларига етишаётган эдилар .

Кейинги куни ўғли билан катта қудасиникига совчиликка бориб келган бобо хурсанд бўлиб келди .
Бу оилада яна хурсандчилик , яна тўй ташвиши бошланди .

Ҳаммаси яхши кетаётган жойида Ёдгорбек номига инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотидан чақирув қоғози келдию ҳамма хавотирда қолди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤47🔥25🤔11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон умри поездга ўхшайди...
Фарқи шундаки, поезд танланган бекатларида тўхташга мажбур, йўналиш бўйича ҳаракат қилади,
Инсон эса умри давомида ўзи истаган бекатларида тўхтай олиши мумкин!

Ҳар бекатингиз ёқимли бўлсин!😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍2❤1