— Ҳовлини қўявер, нақд гапни гапир.
— Нақд гап ҳам ўлсин… Энди, очиғи, йўқ эмас, худога шукр, уч-тўрт тангам бор. Насиба бола кўрса, бешиктўйи қиларман деб тугиб юрувдим. Қолгани ўлимлик бўлар, десам, бу яшшамагур куёв Насибаниям йўлдан урибди, эр-хотин кунора келиб: «Мошина олиб берасиз», деб ҳиқиллайди. Биттаю битта қиз, тиниб-тинчиб кетишини ўйлаб… Укамнинг бошига мундоқ иш тушиб турганда, мошинага бало борми! Охир-оқибати бари бир куёв-да, куёв — ёв, ўғил бўлармиди менга!
— Ҳа, яша! — Ориф бақироққа бу гап ғоят хуш ёқди.
— Ҳа, жигар — жигар, дигар — дигар! Майли, беш минг сўм мени танимдан, азонда опкелиб бераман!
— Худо хайрингизни берсин, амма, имонбойи бўлинг, — деди Анзират ва яна йиғи бошлади.
— Ҳўй, ҳўнгилламай тур! — деди Зариф найза уни жеркиб. — Хўш, етти ярим мингу беш минг — ўн икки минг. Хўп! Қани, Исломбой?
Исломбойнинг баданига титроқ кирди.
— Менга олдин бир нарсани ҳал қилиб беринглар, амаки, — деди у. — Қани, ака-укачилик шунақа бўладими? Мен ака бўлиб буни на тергай олмасам, на насиҳат қилолмасам… Бир оғиз гапирсам, итдан баттар беҳурмат қилиб ташласа… Мен тағин…
— Дийдиёнгни қўй, — деди Зариф найза. — Ака-ука кейин суришиб кетаверасанлар. Алам устида ҳар бало бўлади, шунга тиртайиб ўтирибсанми? Қани, қанча бероласан, шундан гапир?
Исломбой бор куч-қувватини тўплаб:
— Мени тўрт тангаям бероладиган қудратим йўқ, — деди.
— Нима?
Саломат қўлини пахса қилиб чақчайди:
— Худо урди-кегди, уят-э! Шунчалик ўлар жойдамисан! Кимсан уста Исломбой, қадаминг пул-а!
Исломбой аммасига қарамасдан минғиллади:
— Ҳамма сизга ўхшаб чайқовнинг ўрдагими, амма!
— Вой, таъна қилманг, Исломбойвачча! Ғарлик уят, ўғрилик уят, тирикчилик айб эмас!
— Ҳой, қақиллайверасанми ҳадеб! — дея можарони кесди Зариф найза. — Хўш, Исломбой, ростдан ҳам қурбинг келмайдими? Йўқ, очиғини айтавер, ахир, бировдан ўтганини биров қаёқдан билади!
— Қурбим етмайди, амаки, — деди Исломбой овози маъюсланиб. — Қурбим етса, наҳот, жигаримдан аясам? Хабарингиз бор, кичкина қизимни фотиҳа қилиб қўйганман. Қудам ҳеч ҳол-жонимга қўймаётибди. «Кўклам чиқсин», десам ҳам кўнмаётибди. Қиз узатишнинг ўзи бўлмаса…
— Ҳой, бетафвиқ, миянгни еганмисан? Укангни сўйиб кетай деб турибди-ку, тўйингни гапирасан-а, тошмеҳр! — Саломат яна бобиллаб гапга аралашди. — Қизинг бирон йил сабр қилиб турар, эрсираб кетмас жуда!
— Оғзингизга қараб гапиринг, амма! — Исломбой кўзлари олайиб, Саломатга даҳанини чўзди. — Оғзингизга қараб гапиринг!
— Ҳа? Оғзимга нима қипти?
— Қўй, айланай, тур, уйингга кет, — деди кампир Исломбойнинг енгидан чангаллаб. — Худо хайрингни берсин, уйингга борақол.
— Ҳайдаяпсизми? Ҳайдаяпсанларми? — дея ваҳшат солди Исломбой. — Бунақа экан, нега чақириб келувдиларинг?!
— Ҳеч ким сени ҳайдаётгани йўқ, ука, — деди Ориф бақироқ жеркиб.
— Йўқ, Исломбой, хафа бўлма, амманг минг қилсаям, бари бир аёл, аёллигига боради, — деди Зариф найза. — Қурбинг етмаса, нима қиламиз, майли, ўзинг биласан. Зоримиз бор-у, зўримиз йўқ.
Бу гап сўнгги томчи бўлиб, Исломбойнинг тўлган сабр косасини тошириб юборди.
— Амаки! — дея вишиллагандек ғалати овоз чиқарди у. — Нега мени қийнайверасиз, амаки?! Нега мундоқ ҳоли кунимни сўрамасдан, ҳаммангиз ҳар тарафдан талайверасиз? Бирортангиз билмайсиз, кўрган куним итникидан баттар, ахир! Мана, укам бир кечада йигирма минг бой бериб кепти. Йигирма минг! Ёшим қирқ бешга чиқди, лекин шу пайтгача хотинимдан бесўроқ бир сўм сарф қилолмайман, биласизларми шуни?! Шу пайтгача буни инсон зотига айтган эмасман! Мен укамга бугун бир сўм опкелиб берай — эртага уйимда қиёмат!
Оғир сукунат чўкди. Аллақайси бўғот тагида мов мушуклар юракни таталагудек ёқимсиз увиллади.
— Бу савдо ҳар кимнинг уйида бор, ука, — деди Ориф бақироқ.
— Келиннинг бунчалигини… ёпирай, ҳеч сезмаган эдик-ку, — деди Зариф найза.
«Хотинингни сотиб бўлса ҳам қутулдинг-а, эҳ, расво!» деб ўйлади Ўринбой.
Саломат эса тап тортмай дилидагини тилига чиқарди:
— Ҳали шу аҳволда эркакман, деб дўппи кийиб юрибман, дегин? Хотиндан хароб бўлиб юрган экансан, рўмол ўраб қўя қолгин эди биратўласи!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤12👍4
— Амма, — деди Исломбой оғриқ зарбидан тишини тишига босиб. — Олтмишга кирдингизми? Дунёга товуқфаҳм билан келиб, товуқфаҳм билан кетар экансиз-да! Ҳадеб менга писқон учиргунча, суюк жиянингизга бир оғиз насиҳат қилсангиз бўлмайдими? Шу хунаса қимор ўйнамаса, бу ғавғолар йўқ эди.
Саломат бирдан кўпириб-тошиб шовқин солди:
— Ўйнаган бўлса, ажаб қипти! Хўп қипти! Буниям эркак ўйнайди, қани, хотин ўйнаб кўрсин-чи!
Исломбой қалтираб ўрнидан туриб кетди, кўз ўнги қоронғилашиб, аммасининг устига бостириб борди.
— Амма! — деди ҳирқираб. — Ё сиз кетинг, ё мен кетаман! Худо ҳаққи, кетинг, кўзимга кўринманг бир бало қилиб қўймасимдан!
— Вой худойим-эй! — дея қаҳқаҳа урди Саломат. — Рухсор чиллаширга кучинг етмаган, менга йўл бўлсин!
Исломбой қаттиқ сўкинди, эшикни силтаб очаркан, қарсиллатиб пешонасини уриб олди.
— Чиқмаларинг! — деди Саломат унинг орқасидан қўзғалган кампир билан Анзиратга. — Қораси ўчсин!
— Бекор қилдинг, — деди Ориф бақироқ секин.
— Э, баттар бўлсин! Худо урди-кетди, бир қориндан тушган жигар-а! Майли, ҳеч ташвиш қилма, аканг бўлмаса, мана, мен — амманг бор! Етса — молим, етмаса — жоним! Э, йиғламанг, кеннойи, садқаи кўз ёшингиз-а! Ўлимликсиз қолсам ҳам майли, юрту эл тўрт газ кафан топиб кўмар. Эртага сиз ўлсангиз: «Вой, онам», дейишгаям ярамас экан бу тошбағир! Ака, қанча етмаётувди?.. Бўпти, эрталаб мен уйдан олиб бераман! Вой, ака бўлмай гўрга боргур, тўнғиздан тўқ-а!
«Ҳижжа-режа» эрталабгача давом этди.
Эрталаб кўзлари қизарган Ўринбой уйидан судралиб чиқди-да, тўғри кечаги жойга йўл олди. Қор тинган, қуёш йилтирайди.
У шахдам бориб таниш эшикни очди. Кечаси билан яна ўйин бўлган шекилли, хона тамаки ва ароқ исига тўлган эди.
Тўрда яғриндор бир киши майкачан бўлиб кўк духоба болишга ёнбошлаб ётар, дастурхон ёнида иккита йигит мастава ичиб ўтирар эди.
— Ҳорманглар-р! — деди Ўринбой имкони борича ўзини беписанд тутишга уриниб.
— Э, келдингизми? — деди майкачан киши шифтдан кўз узмай. Хиёлдан сўнг ёнбошига ағдарилиб, илжайди. — Яхши ётиб турдингизми?
— Мана, олиб қўйинг, — деди Ўринбой ва қўйнидан қора рўмолга ўралган тугунчак чиқариб, кўрпачага ташлади. Мастава ичаётган йигитлар унга қараб қолишди.
— Э! — деб қўйди майкачан киши ҳамон илжайиб, — Шунақа бўлувдими?
— Шунақа бўлувди, — деди Ўринбой ғижиниб.
Унинг олдига бир коса мастава суриб қўйишди. Рўпарасида ўтирган холдор йигит пиёлага ароқ тўлдириб узатди. Ўринбой индамай симириб, бир паррак шўр бодринг тишлади.
— Шу пулни жудаям олгим келмаяпти-да, — деди майкачан киши яғринини кўтариб. — Менга қаранг, бир иш қилсак-чи: яна бир кўрмайсизми? Толе-да, «Ол, қулим!» деб юборса, тамом-вассалом. Ҳеч нарса кўрмагандек бўласиз-қўясиз. А?
— Ҳаммасигами? — деб сўради холдор йигит.
— Бўлмаса-чи! А?
Ўринбой бу гапни бемаъни ҳазил деб билган бўлса-да, зада юрагига титроқ тушди.
«Йўқ, йўқ, йўқ! Худо сақласин!»
…Қасос, лаззатли қасос туйғуси унинг юрак-бағрини ўртаб борарди.
Қани энди, ҳозир, шу лаҳза, шу дақиқа қўлида даста-даста пул бўлсаю тўғри акасининг уйига бостириб борса, қўйнидан даста-даста пул олиб олдига ташласа, бўзрайган юзига даста-даста пул билан бир тушириб: «Пул топилади!» десаю жисми жаҳонини ёндираётган алангаи оташдан қутулса!
Қасос, лаззатли қасос!..
Бирдан у ўзини идора қилолмай қолди: қўллари бўйсунмай олға чўзилди, қайноқ қон вижир-вижир тўлқин уриб, томирлари бўйлаб югура кетди.
Ошиқни кафтига олиб маҳкам чангаллади, нафасини ичига ютиб, кўзларини чирт юмди:
— Ё, Жамшид!
1981
Хайриддин Султонов.

❤19🤔3🔥2💔1
Сатурннинг ўз фарзандларини еб қўйиши!
1-ҳикоя
“Қадимги юнон мифологиясига кўра, коинот ҳукмдори Уран ўз фарзандларидан қўрқиб, уларни ернинг бағридан чиқармасдан азоблаган. Аммо унинг хотини ўз фарзандларини ҳимоя қилиш учун кенжа ўғли Кронос (Сатурн)га ўроқ бериб, отасига қарши чиқишга ундайди. Сатурн отасини енгиб, коинот тахтига ўтиради. Бироқ Сатурн ўзига ҳам ўғиллари томонидан худди шундай тақдир қайтарилишидан қаттиқ қўрққани учун туғилган ҳар бир фарзандини нимта-нимта қилиб еб қўяди.”
Юнон мифологиясидан.
2-ҳикоя
“Сайёҳ дашту биёбонда қаҳру ғазабдан қутирган йиртқичга дуч келади. Бу йиртқичдан қутилиш мақсадида сайёҳ ўзини сувсиз қудуққа отади. Аммо қарангки, унинг тубида даҳшатли бир аждаҳо сайёҳни ейман деб оғзини очиб турган бўлади. Шўрлик сайёҳ нима қилишини билмай қолади. Қудуқдан қайтиб чиқай деса, қонсираган йиртқичнинг чангалида ҳалок бўлади, қудуқнинг тубига тушса, аждаҳога ем бўлади. Шунинг учун ҳам қудуқ деворидаги ёриқдан ўсиб чиққан бутанинг шохига илиниб, муаллақ осилиб қолади. Аммо борган сари унинг билакларидан қувват кета бошлайди. У тез орада қисмати тугашини, икки томондан уни кутиб турган хатарнинг бирига рўпара келишини ҳис қилади. Лекин шундай бўлса ҳам, у тақдирга тан бермай, бутани маҳкам чангаллаганича осилиб тураверади. Мана шундай бир пайтда сайёҳ ўгирилиб қараса, у осилиб турган бутани бири қора, бири оқ бўлган икки сичқон тагидан кемираётган эмиш. Ўшанда у англайдики, тез орада шох ўз-ўзидан қирсиллаб синиб, у тўппа-тўғри аждаҳонинг оғзига тушади. Сайёҳ бу воқеа аниқ содир бўлишини, ўзининг муқаррар ҳалок бўлишини билади. Аммо ҳозирча осилиб турар экан, у теварак-атрофига аланглаганида шохнинг баргларида бир неча томчи асални кўриб қолиб, барча хавф-хатарларни унутади ва уни ялай бошлайди.”
Лев Толстойнинг «Иқрорнома»сидан.
Биринчи ҳикояда Сатурн «Вақт» сифатида келган. Яъни вақт ўзи етиштирган барча нарсани еб-ютиб юборади. Ўзини буюкман деб ҳисоблаган барча кишилар, барча ишлар ва барча асарлар вақтнинг чангалида йўқ бўлиб кетади.
Иккинчи ҳикояда эса инсон боласи шу қадар ожиз ва нотавон эканлиги кўрсатилганки, у ҳаёт бутоғига ожизгина осилиб турган пайтда, кун ва тун деб аталмиш оқ-қора сичқонлар унинг умр шохини кемириб, кунини қисқартираётганини ва бунинг натижасида муқаррар ўлимга маҳкумлигини сезиб турса ҳам, ҳаёт томонидан унга туҳфа этилган сўнгги, алдамчи асал томчиларини ялаб қолишга шошилади. Ўзини қутқаришга ҳаракат ҳам қилмайди!
Мана шу икки ҳикоя инсон умрига энг гўзал таъриф берилган адабиёт дурдоналарига мисолдир!

❤16👍6
— Ҳой иккичилар! Гапимни эшитинглар! Агар ораларингдан кимдир аълочиларни машинасига миндирадиган бўлса, жағини синдираман! Улар ортимиздан югуриб кетишади!
— Жуда ерга уриб юборманг, бой ака! Бир кун бизга ҳам сизникидек машиналар миниш насиб қилиб қолар.
— Нима-нима?! Сизникидек дейсанми? Бу машинанинг қанча туришини биласанми ўзи? Умр бўйи емай-ичмай пул йиғсанг ҳам, бундай машина ололмайсан!
— Унақа деманг, бой ака! Худо бераман деса, умр бўйи пул йиғиш шарт эмас. “Ол қулим” деб юборса бас, бир кунда ҳам олса бўлади!
— Бир кунда?! — у бақириб кулиб юборди, — Мактаб пайтида ҳам мана шундай тентак эдинг, ҳалиям ўзгармапсан! Ҳой хаёлпараст! Бу сенга аммангнинг товуқ катаги эдими, бир кунда сотиб ололсанг?! Хўп, яхши, сен айтганча ҳам бўла қолсин. Ҳой йигитлар, қани яқинроқ келинглар! Мана бу аҳмоқ худди менинг машинамдақа машинани бир кунда сотиб олармиш! Эшитяпсизларми?! Бир кунда-я!
Атрофни синфдошларимнинг қийқириқ кулгуси тутди. Сўзамол бу кулгудан завқланиб, унинг тинишини кутиб турар экан, гапини шундай деб давом эттирди:
— Энди мени диққат билан эшитинглар! Агар у сўзида туриб, эртага кун ботгунича худди мана шундай машина сотиб ололса, сизлар гувоҳликларингизга сўз бераманки, мана шу тойчоқни теп-текинга унга совға қиламан! Мабодо сўзининг устидан чиқа олмаса, мени бундай хотинчалишлар бор даврага бошқа чақирманглар!
Салкам ўн йил умрини чет элда ўтказиб, бири икки бўлиб қайтган синфдошимнинг бу гапи теримни бигиздек тешиб ўтди! У биргина шу гап билан чекланмади. “Мастлик — ростлик” деганларидек, дилидаги барча кир босиб ётган болалик хотираларини қайта эслаб, ўқитувчиларнинг талабчанлиги ва бизнинг аълочилигимизни аччиқ кинояларга белаб тўкиб-солди. Ўзи шундоғам ҳаминқадар аҳволидан қимтинимгина давранинг пойгагида ўтирган дўстим иккаламиз бу гаплардан сўнг ерга кириб кетгудек бўлдик. Даврани тўлдириб ўтирган йигирма киши эса икки аълочининг устидан қотиб-қотиб кулишарди. Бизни кулгуга қўйган ягона айбимиз мактабни аъло баҳолар билан битирганимизда ва бу аъло баҳолар бизни тўкинлик эмас, камбағаллик сари олиб борганида эди. На илож, тақдир инсон зоти билан шунчалик қаттиқ ҳазил қилар эканки, сенинг аъло баҳолар билан мактабни битирганинг ҳар доим ҳам чўнтагингни қаппайтиришга кафолат бермас экан.
Айнан мана шу сабабли бугун иккичилар пулдор, айнан шу сабабли бугун дўстим иккаламизнинг бошимиз эгик. Бу ерга келишдан олдин хотинимнинг гапига кириб уйда қолсам бўлар экан. Мана шу иккичи, олғир синфдошим томонидан тоққа саёҳат қилиб келишга таклиф қилинганимни эшитган заҳоти у менга: “Борманг! Ёшлигида ёлчитиб дўстлик қила олмаган киши энди сизга улфат бўлармиди!” деб йўлдан қайтармоқчи бўлганди. Аммо мен синфдошим билан мактабни битиргунимизча орамизда кунда содир бўладиган тортишув ва жанжалларни ўтмишда қолиб кетган, мусофирлик уни тамомила ўзгартирган деб ўйлагандим.
Уйга қайтаётганимизда худди ўзимдек ношуд аълочи синфдошим: “Кўп ҳам кўнглингга олаверма! Ҳа энди мастликка алжирайверади-да!” деб кўнглимни кўтаришга қанчалик уринмасин, унингдек бетимни терисини шилиб ташлаб тиржайиб кетишни эплай олмадим. Қанча уринмай, бу гаплар миямга мих билан ўйиб ёзилгандек қайта-қайта айланаверди-айланаверди! Бу заҳарли гап биргина юрагимга эмас, юзимга ҳам таъсир қилган чоғи худди шу алфозда уйга кириб келар эканман, хотиним мени кўрди-ю, ёнимга югуриб келиб, ҳол-аҳволимни сўрай кетди. Менимча, рангим докадек оқариб кетган ҳам бўлса керак. Хотинимнинг саволларига жавоб бермадим. Бунинг ўрнига: “Унинг табиатини биласан-ку”, дея олдим холос. Мана шу биргина гап хотиним учун бутун бир вазиятни тушуниб олишга етарли бўлди. Ўша олғир синфдошим билан узоқроқ қариндош бўлгани, унинг феълини мендан кўра яхшироқ билгани, қолаверса, у совчи қўйганида уни эмас, мени танлагани учун ҳам бу кир табиатли кимсанинг юрагида гина қолиб кетганини хотиним мендан кўра яхшироқ биларди. Шу сабабли гапимни тугатар-тугатмасимдан уни қарғай кетди! Мен эса баданидан руҳи суғуриб олинган шалвироқ танамни судраганча ётоқхонага кириб, ўзимни кровать устига отдим. Ҳаётдан чинаккамига нафратланиб кетдим!

❤21
— Дадаси, уйғонинг. Шом пайти ухлаш яхши эмас. Тезроқ тура қолинг энди. Кечки овқатни суздим. Болалар сизни кутишяпти.
Кирган заҳоти кўзимни юмиб олганим учун мени ухлаб қолган деб тахмин қилиб, елкамдан турткилаган хотиним шундай дея хонадан чиқиб кетди. Бугунги гаплардан сўнг ухлаб бўлармиди? Ҳеч қачон! Шу сабабли юз-қўлимни ювиб дастурхон бошига келиб ўтирар эканман, савол назари билан менга тикилиб турган хотинимга қараб, охири ёрилдим. Синфдошим билан орамизда бўлиб ўтган бу шартлашувни кимгадир айтмасам, юрагим тарс ёрилиб кетиши аниқ эди. У бошини ҳам қилганча барча гапларимни диққат билан эшитди. Ҳар гал дастурхон атрофида шовқин кўтарадиган болаларимиз ҳам менга нимадир бўлганини сезишди чоғи, бу гал жим овқатланишди.
Мана шундай мотамсаро муҳитда овқатланаётганимизда, кимдан бунча катта қарз кўтариш ҳақида тинимсиз ўй сураётганимда, ҳаёлимга бирдан “Ҳасан ҳожи” деган исм келди-ю, юрагим ёришиб кетди. Бу одам туман марказидаги жуда катта ресторан, озиқ-овқат дўконлари ва қурилиш моллари билан савдо қиладиган нуқталарнинг эгаси бўлиб, ўзининг саҳийлиги билан ном чиқарганди. Аммо ҳозир ўзи қариб қолганлиги сабабли унинг ишларини олти ўғли аҳилликда юритишарди. Мен ҳожи билан ҳам, унинг ўғиллари билан ҳам шахсан таниш эмасдим. Лекин чўкаётган одам ҳасга ёпишади деганларидек, синфдошлар орасида шарманда бўлишдан кўра ҳожидан катта қарз кўтаришни маъқул топдим. Шундай бир пайтда хотиним билан олинажак қарзнинг нақадар катталигини муҳокама қилган ҳолда овқатланиб бўлганимиздан сўнг дастурхонга фотиҳа ўқиш навбати етиб келганида, уч ёшли қизим жажжи кафтларини дуога очди. У бугун ҳар кунги одатига биноан онаси томонидан ёдлатилган бобо-бувиси, оиламизнинг соғ-саломатлигини сўраб ўқиладиган дуони эмас, мутлақо кутилмаган дуони ўқиди:
— Илоҳо омин! Художон, эйтага кечгача дадамга ка-а-а-а-тт-а машина бейгин!
Қизимнинг бу дуоси юрагимни симиллатиб юборди. У дастурхон йиғилиб, токи уйқуга ётиш вақти бўлгунича бу дуони жуда кўп бора такрорлади. Аммо уйқуга ётишдан олдин унинг тилаги бирдан ўзгарди.
— Дадажон, — деди у кўрпасини ёпиб қўяётганимда, — Мен эйталабгача ўйгатган сеҳйли дуоингизни ўқиб чиқаман. Шундай қилсам, Худо ёстиғимнинг тагига к-ў-ў-ў-п пул қўйиб қўяди. Мен эса бу пуллайни сизга бейаман. Сиз бу пуллайга ка-а-а-а-тт-а машина сотиб оласиз!
Қизимнинг бу гапларига жавобан: “Хўп қизалоғим, хўп. Худди шундай қиламиз”, деб пешонасидан ўпиб, хонасидан чиқиб кетаётганимда, у бу гапини онасига ҳам қайта-қайта такрорлаётганди. Унинг бундай ҳаёлий орзуларга ишонишига ўзимиз айбдормиз. У ҳар гал нимадир хоҳлаб қолса, буни қўлга киритиш учун Худодан ёрдам сўраб дуо ўқишини айтардик-да, у ухлаб қолгач, кечаси бўлишига қарамасдан, ҳали ёпилишга улгурмаган дўконлардан худди у орзу қилган нарсани топиб келиб, ёстиғининг остига тиқиб қўярдик. У эса эрталаб уйғонгач, ёстиғининг остидан топилган нарсани кўриб чексиз қувонарди. Шунинг учун ҳам гарчи унинг бугунги тилагини дўкондан сотиб олиб бўлмаса-да, кўнглини оғритмаслик ва Худога бўлган ишончини йўқотмаслиги учун чўнтагимни ковлаб, қайтимга берилган бир дона тангани олиб, ёстиғининг остига тиқиб қўймоқчи бўлдим. Аммо қўлимдаги танганинг у ёқ-бу ёғига қараганимда, унинг нақадар оддийлигини кўриб, қизим бу сафар ишонмаслигини билдим. Шу сабабли омборхонага кириб, уйни таъмирлаган вақтимда усталардан ортиб қолган ва бўёққа қўшиб деворга пуркаладиган тилларанг кукунга қўлимдаги сиртига яхшилаб елим суркалган тангани ботириб олдим. Натижада у худди тилла тангадек кўринишга келди. Кейин эса бу тангани қизимнинг ёстиғининг остига тиқиб қўйдим.
Ўша кеча ухлолмадим. Кўзим илинди дегунча синфдошимнинг хандон кулгуси ва шаънимга ёғдирган ҳақоратлари қулоғим остида жаранглагандек бўлаверди. Ташқарига чиқиб, туннинг қоронғусида соатлаб ҳовли айландим. Қарз олмаслик чорасини излаб, ҳаёлимдан минг хил ўй ўтказдим. Барча ўйларим мени яна қарз кўтаришга келтириб тиқаверганидан сўнг эса қизалоғимнинг дуосини эсладим-у, беихтиёр оғзимдан: “Эй Худо! Ўзингдан ўзгага муҳтож қилма! Ўзинг менга тўғри йўлни кўрсат!” деб ёлвордим.

❤17
Бу пайтда мен унинг борлиги ва буюклигига ҳар кунгидан ҳам кўпроқ ишондим. Кейинчалик бу сўзни қуёш шафақни қизартиргунича жуда кўплаб такрорладим. Атроф ёришгач, бир лаҳзалик уйқу кўзларимни элитганида эса қизалоғимнинг жарангдор кулгусидан уйғониб кетдим:
— Тилла танга-а-а-а-а! ...
“Ўзингга қолдир” деб кўп бора айтсам ҳам: “Бунга ка-а-а-а-тт-а машина сотиб олиб келасиз!” деб чўнтагимга танга тиққан қизимни ўпиб хайрлашиб, туман маркази томон йўл олдим. Ресторанга етиб келганимда мени Ҳожи отанинг ўзи эмас, катта ўғли қабул қилди. Ўртамизда суҳбат бошланар экан, унга маддоҳлик қилиш ва ёлғон гапиришни ўзимга эп кўрмаганим учун менга нега пул керак бўлаётганини рўйи-рост сўзлаб бердим. Ундан фақатгина касбимни яширдим холос. Чунки касбимни эшитгач, бунча катта пулни қарз сифатида бермаслигини яхши билардим. Йигит мени жим эшитди. Ортиқча савол бермади. Аммо гапимни тугатганимдан сўнг у менга биринчи бор кўриб турган одамига бунча катта суммани қарз бера олмаслигини айтди. Қолаверса, сотиб олишни ният қилаётган машинамнинг жуда қимматлигини, агар қарз берган тақдирда ҳам бу қарзни қайтариш учун камида беш-ўн йил ишлашим кераклигини тушунтирди. Бу гаплардан сўнг ҳафсалам пир бўлиб, у билан хайрлашдим.
Ташқарига чиққанимдан сўнг рестораннинг бир бурчагида ёлғиз ўзи овқатланаётган, бошдан-оёқ оппоқ кийинган қарияга кўзим тушди. Унинг атрофида официантлар айланиб-ўргилаётганини кўриб, бу инсон ўша таърифини эшитганим саҳий Ҳожи отанинг ўзи эканлигини тушундим. Шундан сўнг беихтиёр у томон юра бошладим. Энди мен ўғлидан кўрмаган марҳаматимни унинг ўзидан тиланмоқчи эдим. Агар саҳийлиги рост бўлса, у гапларимни эшитиб, менга ёрдам кўрсатади. Мен унга сотиб олишни мўлжаллаган машинамни доимий ҳайдаб юриш учун эмас, бир-икки ой дўст-у душманнинг кўзига кўриниб туриши учун олаётганимни, кейин эса уни дарҳол сотиб, олган қарзимни қайтариб олиб келишимни тушунтирмоқчи бўлдим.
Шу мақсадда Ҳожи отага яқинлашишимга тўрт-беш қадам қолган ҳам эдики, у бирдан бўйнини ушлаб, оғзини катта-катта оча бошлади. Зум ўтмай ранги бўзариб кетди. Чолнинг бу аҳволини кўрган официант қиз чинқириб юборди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан ҳар томондан одамлар югуриб келиб, чолни ўраб олишди. Чол эса ерга йиқилиб тушган, томоғини ушлаганча борган сари бўзариб борарди. Ҳар томондан отилиб келган ўғиллар: “Тез ёрдам чақиринглар!” деб бақираётган ва отасини кўтармоқчи бўлишаётган бир пайтда чолнинг аҳволи янада оғирлашиб, юзи кўкимтир тусга кира бошлади. Бошини ерга ташлаб, кекирдагини чўзиб-чўзиб тўлғонди.
Айнан мана шу пайтда, чол бўйнини чўзиб, бошини орқага ташлаб тўлғонаётганида, бир фикр бошимга чақмоқдек урилди. Чолнинг бу аҳволи нафас етишмовчилигидан келиб чиққан, томоғига нимадир тиқилиб қолган шекилли, қанча уринмасин, нафас ололмаётганди. Буни билишимга сабаб ҳарбий хизматга борган илк кунларимданоқ постимиздаги тиббий хизматчи вазифасини ўтаётган сержантимиз томонидан танлаб олинганим ва кейинчалик биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича жуда кўп тайёрланганим эди. У мени кун-у кун тинч қўймасди. Исталган вақтда, ҳатто ухлаётганимда ҳам тепиб ўрнимдан турғазар, битта воқеани мисол келтириб, бунга қандай биринчи тиббий ёрдам кўрсатишимни сўраб қийнарди. Унинг мана шундай қийноқли саволларининг ичида мина ёки снаряд осколкаси сабабли юз қисми титилиб, нафас олиш йўли тўсилиб қолган аскарга қандай ёрдам кўрсатиш ҳақидаги савол ҳам бўлиб, у мендан этик мойига ботирилган бармоғимни жабрланувчи ролини ўйнаётган хизматдошимнинг бўйнидан очилиши керак бўлган тешикнинг жойига текказишимни сўрарди. Бармоғимдаги этик мойи кекирдакнинг нотўғри жойига тегиб қолгудек бўлса, ўша тун эрталабгача ухлагани қўймасди. Шу сабабли бора-бора мен шундай даражага етган эдимки, нафас ололмаётган беморнинг бўйнидан очилиши керак бўлган тешикни кўзимни юмиб ҳам бехато кўрсатиб бера олардим.

❤18👍4👏1
Ҳарбий хизматдаги бу қобилятимни эслаганимдан сўнг чол томон ўзимни отдим. Отаси томон талпинаётган бегона одамни билагидан чангаллаб отишга шайланаётган ўғилларига қараб: “Мен докторман! Отангиз тирик қолишини истасаларингиз, айтганимни бажаринглар!” деганимдан сўнггина улар мени қўйиб юборишди ва оталарини сақлаб қолишимни сўраб ёлвора бошлашди. Улардан кичик пичоқча олиб келишларини сўраганимда ҳамда уни олиб келишгач, чолнинг бўйнидан кўтариб, кекирдагининг ўртасидаги керакли нуқтага пичоқ тиғини ботирганимда, ўпкага йиғилган ҳаво тешикдан ташқарига отилди-ю, ўзи билан бирга сочилган қонни юзимга белади. Тиғ тешган кекирдак орқали чол хириллаб нафас ола бошлади. Шу орада тез ёрдам ходимлари ҳам етиб келишди ва мени чолнинг ёнидан нари суриб, ишга киришишди...
— Раҳмат сизга, ака! Докторлар: “Агар яна бир-икки дақиқа ёрдам кўрсатиш кечикканида, отангизни сақлаб қололмасдик”, деб айтишди. Овқат томоқларига жуда мустаҳкам тиқилиб қолган экан. Шунинг учун сизнинг бу яхшилигингизни ўлгунимизча унутмаймиз. Ака, илтимос сиздан, эрталаб орамизда бўлган суҳбатни бўлмади деб тасаввур қилинг. Айбимни ювиш учун укаларим билан келишган ҳолда мана буни сизга совға қилмоқчиман.
Чолнинг катта ўғли шундай деб қўлимга калит тутқазар экан, кўчада турган, худди синфдошимникига ўхшаган машинани кўрсатди. Бундан албатта хурсанд бўлдим. Аммо шартга кўра мен машинани совғага эмас, сотиб олишим шарт эди. Шунинг учун йигитга қараб, машинани совғага ололмаслигимни, агар рози бўлса, уни бўлиб тўлаш шарти билан менга сотишини илтимос қилдим. У эса гапимдан кулиб юборар экан, менга қараб шундай деди:
— Унда бундай қиламиз, ака. Чўнтагингиздаги пулни чиқаринг. Улар қанча бўлишидан қатъий назар, мен мана шу машинани шу нархга сизга сотганим бўлсин.
Бу таклифга биноан чўнтагимдаги пулни чиқараётганимда, эрталаб қизим томонидан унга солиб қўйилган, ишқаланавериб сиртидаги ялтироқ кукун тўкилиб қолган танга ерга тушиб кетди. Йигит эса уни чаққонлик билан қўлига олар экан:
— Менга шунинг ўзи етарли! Энди хотиржам бўлаверинг. Сиз машинани текинга эмас, бир тангага сотиб олдингиз! — деди-ю, ёнидаги ёрдамчисига машина ҳужжатларини менинг номимга расмийлаштириб беришини тайинлаб, ўзи отасининг ортидан шифохона томон йўл олди.
Ўша куни Худонинг менга кўрсатган чексиз марҳамати туфайли кеч тушгач, ҳовлимда энг қиммат русумли икки дона машина пайдо бўлди.
Abdulla Omon нинг “Ижобат” ҳикояси.

❤21🔥11🤔5👏3😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мени қизим дунёнинг энг гўзал қизи. 🌸🌷
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤6
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиммат уйлар, қиммат машина ва дабдалали нарсаларга интилувчилар ўзи учун эмас ўзгалар учун яшайдиган одамлар бўлар экан.
❤2
АНА, ҲАЛОС‼️ Энди бепул маслаҳат олиш мумкин!
Артрит, артроз, коксартроз, бел оғриғи, диск чурраси ва бўғим муаммолари бўйича бепул мутахассис маслаҳати!
📞 1359
📞 +998781138803
Ушбу хабарни шу оғриқлардан азият чекаётган яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!
Batafsil:https://t.me/+ujXOOlIxd39lOWRi

❤4👍1
ПЎСТДУМБАЛИ МОШКИЧИРИ
Бу одамни болалигимдан танийман. Ўшандан буён унинг биттаям туки ўзгармаган, десам лоф бўлмайди. Уёғини сўрасангиз, унда тукнинг ўзи йўқ: кўса. У ҳар куни эрталаб бир вақтда дарвозамиз олдидан маҳалла гузари томонга ўтиб кетади. Қишда куя еган телпак, муштдеккина гавдасига ярашмаган узун камзул, оёғига калиш-махси кийиб юради. Ёзда бўлса думалоқ, қозоннусха бахмал дўпписини бостириб олади. Қўлидаги хўжалик сумкаси ҳам камида йигирма йил сидқидилдан хизмат қилган. Ғиж-ғиж суриладиган занжирининг тишлари тўкилиб, яккам-дуккам бўлиб қолган. Бандининг тасмаси бир неча жойидан ямалган. Сумканинг ичида нима борлигини яхши биламан. Тиши тўкилган алюмин тароқ, бошингизга тегиши билан бир ҳовуч сочингизни юлиб оладиган қўл машина, қайиш билан олишавериб ихчам тортиб кетган устара. Хуллас, бутун маҳаллага донғи кетган Наим сартарошнинг жамики ашёлари шу сумкада жойлашган.
У мени яхши танимайди: ўзининг дўконига чиқадиган мижозлардан бошқа одам билан иши йўқ. Аммо онамни қаттиқ ҳурмат қилади. Дарвоза олдидаги скамейкада ўтирган ойимни кўриб, дарров тўхтайди.
- Бахай, пошша опа, бардамгина бормисиз? - дейди ингичка овозда. - Неваралар чопқиллаб юришибдими?
Қизиқ, ойим негадир уни кўп ҳам ёқтирмайди. Аммо дилини оғритмайдиям.
- Шукур, - дейди секин. - Ўзингиз яхши юрибсизми? Овсиним бардаммилар?
- Юрибмиз тупроқдан ташқари! - дейди Наим сартарош йўлида давом этиб. - Овсинингиз ҳам тузук. Бели оғриб ётибди.
Ойим сидқидилдан маслаҳат беради.
- Кепак қиздириб боссинлар. Уч кунда сан кўр-ман кўр бўлиб кетадилар.
- Босдим. Тупроққаям кўмдим. Фойдаси йўқ, - Наим сартарош сумкасини бепарво силкитиб қўяди. - Ёшлигидаям беланги эди ўзи. Аслида бошқасига уйлансам бўларкан.
Онам «нотавон кўнгилга қўтир жомашов» дегандек мийиғида кулиб қўяди. Аммо индамайди. «Бир мўмин»нинг кўнглини синдиргиси келмайди.
Наим сартарошнинг эски фанерлардан ямаб ясалган дўкониям йигирма йил илгари қандоқ бўлса, ҳозир ҳам ўшандоқ - маҳалла чойхонасига ёпишиб қўнқайиб турибди. Фақат вақт ўтиши билан толиқиб бир томонга қийшайиб қолган. Беш йил бурун автобус бекатининг рўпарасида янги ойнабанд сартарошхона очилди. Аммо Наим сартарош унга ўтмади. «Ман таҳоратсиз тиғ ушлайдиган ёш болалар билан ишламайман», деб туриб олди. Маҳалладагилар ҳам унинг феълини билишгани учун индамай қўя қолишди.
Шу Наим сартарошнинг денг, бирданига мени жини суйиб қолди. Бир куни эрталаб дарвоза олдидаги скамейкада ўтирсам, сумкасини кўтариб ўтиб қолди. Салом бердим. У менга қарамай, «валей» деб ўтиб кетди-ю, нарироққа бориб тўхтади. Сийрак сарғиш киприкларини пирпиратиб тикилиб турди-да, янгроқ, ингичка овозда сўради:
- Ҳай, манга қара - ўзингмисан?
Мен индамай бош силкитдим. Наим сартарош кўп йиллик қадрдонини бирдан топиб олгандек қувониб кетди. Тез-тез юриб ёнимга келди. Сумкасини скамейканинг бир чеккасига қўйди-да, қўш қўллаб сўрашди. Юзига фотиҳа тортиб, силлиқ иягини силаб қўйди.
- Бу дейман, дўконгаям чиқмайсан, - деди яна ҳам ингичкароқ товушда.
- Энди, хизматчилик...
- Ёзувчи бўпсан, газетда ишлавотсан, деб эшитдим, шу ростми? - Наим сартарош мени қобилиятимни чамалаб кўрмоқчи бўлгандек, бошдан-оёқ бир сидра қараб чиқди.
- Ҳа, шунақа, - дедим бош силкиб.
У сумкасини нарироқ суриб ёнимга ўтирди. Узун камзулининг чўнтагидан қизғиш носқовоғини чиқариб нос отди.
- Бу дийман, ука, газетларингга бизниям ёзса бўлавурадими? Ё буниям «оҳони» борми?
- Қанақа «оҳони?»
Сартарош кўзини қисиб қиқирлаб кулди.
- Ўзингни соддаликка солма, ука. Ман ҳаммасини биламан. «Оҳони» бўлмаса Олим паровозни газета мақтаб чиқармиди? Биринчи бўлиб паровоз ҳайдаганмиш. Ёлғон! Қачон қараса, кўмирга ботиб юрадиган рабочий эди. Ҳа, хўп, борингки ҳайдаган бўлсин. Ҳа, нима қипти? Ҳаким найнов-чи! Биринчи ўқитувчилардан эмиш. Ман билмасам экан уни! Жинкўчалик отин ойининг қўлида бирга ўқиганмиз. Ўлгудай зеҳни паст бола эди. Олти ойгача «Ҳафтияк»ни туширолмаган. Тағин булар персаналний пенсанер эмиш!

❤22👍2
Наим сартарош дунёнинг адолатсизлигидан тутақиб кетгандек жаҳл билан носини тупурди, силлиқ иягини силаб қўйди.
- Булар давлатга хизмат қилган бўлса, биззиям ўтқазиб қўйган жойимиз бор. Булар Масковга борган бўлса, манам борганман. Уларни кўтар-кўтар қиласанлару мани ёзмайсанлар, шунақами? Мани суянчиғим йўқ-да, а?!
Қарасам, Наим сартарош ростдан хафа бўляпти. Тўғриси, унинг ўтмишига ўзим ҳам қизиқиб қолдим.
- Нега ёзмас эканман. Ёзаман. Москвага қачон боргандингиз?
- Ие, ҳозир йили эсимда қоптими, ука? Ўша босмачиларни қийратиб юрган пайтларимизда эдида. Ўшанда санга ўхшаган қирчиллама йигит пайтим. Паркат томонда Рустам шердай қилич ўйнатиб юрсам, камандиримиз чақириб қолди. «Чиноқ икковларинг яхши жанг қилганларинг учун Масковга дилигат бўлиб борасан», деса бўладими! Юнус чиноқ бир қулоғи йўқ бўлсаям хўп азамат йигит эди. Иккаламиз пойизга ўтирдигу қайдасан Масков деб жўнадик-вордик. Ўн кун деганда етиб бордик. Бу Масков дегани хўпам катта шаҳар экан. Қават-қават уйлар десанг, кўча тўла троллобус, аптобус. Ер тагида пойиз юраркан.
- Метроми? - дедим илжайиб. - Тошкентдагига ўхшаган?
- Метромас, пойиз, - у бирдан тўхтаб, менга синчков тикилди.
- Масковга борганмисан?
- Йўқ, - дедим ёлғон гапириб.
- Э, Масковга бормабсан - дунёга келмабсан! - Наим сартарош қўлларини ёзди. - Шундоққина Қизил Майдоннинг олдидаги гастинисага тушдик. Ёнбошимизда бозор. Бизаникига ўхшаганмас. Ҳаммаси папаратка жойлашган. Қаймоқ бозор бир томонда, ширмой бозор бир томонда. Кабобпазлар десанг эрталабдан уриб жигар кабоб сотади. Аммо лекин сомон бозорининг мазаси йўқ экан. Қоплари кичкина-кичкина. Бир туяга элликтасини ортиб келишади. Тағин бир қопи фалон пул. Одам кўплигиданми, сартарошхонаси тирбанд. Босмачиларни бир ёқли қигандан кейин шу томонларга келиб дўкон очаман, деб кўнглимга тугиб қўйдим... Аммо маишат зўр бўлди. Масковда бир ой турган бўсак, шу бир ой ичида Чиноқ иккаламиз хўп хузур қилдик. Эрталаб лип этиб бозорга тушиб бир коса қаймоқ, тўртта ширмой, анжир, холва обчиқиб кўк чойни урамиз. Пешинда кабобхўрлик, кечқурун лағмон дейсизми, пўстдумба солинган мошкичири дейсизми, нима хоҳласангиз муҳайё. Кечалари чойхонага чиқамиз. Бир жўжахўроз беданам бор эди десанг, ўзимам Исмоил калдан бир қўйнинг пулига олгандим. Шуни обкетувдим. Масковни манман деган беданаларини қочирди. Қайтиб келишимиздан икки кун олдин майлис бўлди.
- Қаерда? - дедим ўзимни кулгидан зўрға тийиб.
- Қатта бўларди, Қизил Майдоннинг ўзида бўлди-да... Лак-лак одам. Чиноқ иккаламиз бир чеккага бориб турдик. Шу пайт десанг, минбарда турган катталардан биттаси югуриб тушиб мани қучоқлаб олса бўладими?
- Ким?
Наим сартарош сийрак киприкларини пирпиратди.
- Нима ким?
- Сизни қучоқлаган ким эди, деяпман.
- Катталардан биттаси дидим-ку! Шундоқ қучоқлаб у юзимдан-бу юзимдан ўпди. «Ия, кўса, баҳай? Сан бу ёқларда нима қилиб юрибсан?» дейди. «Мана, Чиноқ билан кеп қолдик. Босмачиларни қийратганимиз учун камандиримиз ўйнаб келинглар, деб юборди». «Оббо, сан-эй, кеганингга шунча бўбди-ю, нега ҳовлига ўтмадинг, - дейди. - Кечқурун бизникига ўтмасанг, қаттиқ хафа бўламан, янгангга норин буюриб келганман», - дейди. «Йўқ, шошиб турибман. Бошқа мавруди кеп қолар», дедим. «Бўлмаса мана бу мукопот санга», деб ҳалиги одам чўнтагидан медал чиқариб чопонимга тақиб қўйди.
- Қанақа медаль?
Наим сартарош, «жудаям эзма экансан-да», дегандек ижирғаниб афтини буриштирди.
- Қаттан биламан! Бунақа керак бўлишини билганимда йўқотиб қўярмидим. - У бирпас ўйлаб турди-да, қўшиб қўйди. - Энди, ука, сан ўзимизнинг маҳаллани боласисан. У ёғини ўзинг келиштириб бир ёзгин, хўпми?
- Бўпти, - дедим жилмайиб.
У кафтини очиб дуо қилди.
- Илойим омадингни берсин! - Сумкасини кўтариб уч-тўрт қадам нари борди-да, тўхтаб ўгирилиб қаради. - Агар-чи, ука, шу иш амалга ошиб қолса-чи, ҳар куни соқолингни ўзим оп қўяман. Текинга.

❤19👍7
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
80 - қисм .
Чақирув қоғозини олган Ёдгорбек бобосини ва бошқаларни тинчлантирди ,
---- Хавотир олманг , эртага бориб нима гаплигини билиб келаман .
Умиданинг кўнгли нималарнидир сезиб укасига нимадир демоқчи бўлди .
Аммо энди ёш бола эмас , анча улғайган , нигоҳлари жиддий , қош чимириб туришлари , кенг елкалари ҳайбатли укасига қараб индамай қўя қолди .
Ёдгорбек эрталабдан маҳкамага борди .
У ерда эса ўзининг гувоҳномасида исм фамилияси ёзилган , аслида эса туғулганидан бери на ўзини , на оталик мехрини кўрмаган отасини Ёдгордан алмент талаб қилиб ёзган аризаси ҳақида хабар топди .
Маъсул шахслар Едгорнинг шароитларини , қилаётган ишини , ўқишини ва оилавий аҳволини сўраб суриштиришди .
Оқибатда эса сўнги қарор : отасининг алимент талаб қилиб ёзилган аризасига рад жавоби берилди .
Ўз навбатида Ёдгор ҳам оталик мақомидаги ўша инсоннинг аҳволи ҳақида суриштирди .
Тайинли иши йўқ , ёлланма ишлар билан шуғулланиб , топган пулига ароқ ичиб юрган отасининг учта ёш - ёш болаларининг ночор аҳволи ҳақида эшитиб ўйланиб қолди .
Ва бир қарорга келди ...
Маҳалла раислари иштирокидаги комиссия Ёдгорнинг қарорини эшитиб ҳайратда қолишди .
Ёши анча улуғ , Ёдгорни туғулгандан бери , қандай катта бўлганларини биладиган маҳалла раиси кўзига ёш олди ,
---- Умрингдан барака топ ўғлим .
Санга тарбия берган опангга , боқиб катта қилган бобонгга раҳмат , момонгни ва онангни жойлари жаннатда бўлсин болам ....
БУГУН ҚИШЛОҚДА КАТТА ТЎЙ ....
Бобонинг ҳовлисида чароғон чироқлар , қатор стол - стуллар қўйилган . Дастурхонлар ноз неъматлар билан тўла .
Меҳмонлар кўп , бутун қишлоқ ўша туғулибоқ
,, онасиз қолган чақалоқ ,, нинг , бугунги кунда улғайиб , ўқимишли , ақлли бўлган йигитнинг уйланиш тўйига йиғилган эди .
Ҳамма хурсанд , ҳамма шод .
Дарвозада стулга ўтириб , ҳассасига таяниб меҳмонларни кутиб олаётган бобо елкасидаги белбоғига тез тез ёшланаётган кўзларини артиб , артиб олар .
Гулдек очилиб мехмонларга хизмат қилиб юрган , аммо қизарган кўзларидан ёши тинмаётган икки набираси Умида ва Гулбаҳорга қараб хўрсиниб қўярди бобо .
Бевақт хазон бўлган Сабрия қизининг хотираси дилини эзар , икки набирасининг тўйини кўролмаган кампирини хам ўйлаб армонлардан дили ғашланар . Аммо тўй билан табриклаётган яқинларининг , мехмонларнинг шодлигига қараб шукроналик туярди .
Умида гоҳ мехмонларга , гоҳ ўзининг болаларига қараб юрган синглиси Гулбаҳор негадир асбийлашаётганини , юзлари қизариб , бўғриқиб кетганини , қўллари титраб турганини кўриб у томон юрди .
Синглисининг қайсар феълини , жисмидаги нуқсонидан ўксиниб , кўнгли ярим бўлиб юришини ўйлаб унга таскин беришга шошди .
Опаси келаётганини сезгандек Гулбаҳор аллақандай зарда билан четдаги холи уйга кириб кетди .
Умида унинг ортидан уйга кирди .
Кўрпалар баланд қилиб йиғилган тахмонга суяниб йиғлаб турган синглисини кўриб шошиб қолди ,
---- Нима бўлди Гулижон , нега йиғлаяпсан , - синглисини елкасидан қучди , у .
---- Опажон , опажон укам уйланаяпти , бу кунларни онажоним кўрмади , момом кўрмади . Одамга алам қиларкан ,- томоғига йиғи тиқилиб зўрға сўзланди , Гулбаҳор .
---- Шукур қил сингилжоним , укажонимиз ақлли , соғлом бўлиб вояга етди . Энди келинимиз билан бахтли бўлсин .
---- Ҳаммаси учун сизга раҳмат опажоним , йўқ , йўқ ... онажонимизсиз , - Гулбаҳор опасини қучоқлади .
Опа - сингил кўзларидан дувиллаб ёши оқиб , аммо жилмайиб бир бирини меҳр билан , шукроналик билан қучиб туришарди .
Баланд токчада турган катта қилиб ишланган , тўртбурчак рамкага солинган , узун сочлари иккита қилиб ўриб икки томондан олдига ташлаб қўйилган , бошига ироқи дўппи кийган , кулиб турган Сабриянинг сурати қизларига жилмайгандек бўлди ....
Шу пайт эшик таққиллаб , дарвоза ташқарисида бир бегона аёл уларни шошилинч чақираётганини ичкарига кирмаганини айтиб келишди .
Опа - сингил бир бирига ҳайрон қарашди
,, ким бўлиши мумкин , нега келди ,,....
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

❤56👍10🤔8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТИЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!🌸
🤍🤍💜🖤🖤🖤🖤🖤🖤
🖤🖤🖤🖤🖤
🌸Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин! 🤲
🌸Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин! 🤲
🌸 Солиҳ амаллар ила гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз! 🤲
🖤Кунимиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин ҚАДРДОНЛАРИМ! 🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤍🤍💜🖤🖤🖤🖤🖤🖤
🖤🖤🖤🖤🖤
🌸Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин! 🤲
🌸Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин! 🤲
🌸 Солиҳ амаллар ила гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз! 🤲
🖤Кунимиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин ҚАДРДОНЛАРИМ! 🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
🤩Кимники бор эса бир бурда нони,
Ўзига яраша уй-ошиёни,
На биров унга қул, на у бировга,
Айт, шод яшайверсин, хушдир замони.
✍️ Умар Хайём
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ўзига яраша уй-ошиёни,
На биров унга қул, на у бировга,
Айт, шод яшайверсин, хушдир замони.
✍️ Умар Хайём
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7👍7🥰1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадри баланд қадрдонларим .
Ҳамма яхшими .
Иш куни бўлганлар ишга , ўқишга йўл олдингизми .
Тошкентда кун анчагина совуқ . Қалинроқ кийинаверинг .
Юпун кийинсангиз этингиз жунжикиш эмас , тараша бўлиб қотиб қоласиз 🙈
Яхшиси кийинаверинг қалинроқ , керакли тошнинг оғири йўқ .
Бугун дам олиш куни бўлгаи учунми автобус жудаям кеч келди . Оқибатда бекатда бетоқат ва вақти тиғиз ишчилар , ўқувчилар кўпайиб кетди .
Автобус келдию ғижимланиб бўлсаям чиқиб олдик 😊.
Шу ерда ўзимни ҳали ёш ва навқирон эканлигимни сездим 🤔 .
Чунки ўриндиқларда ўтирган ёшлар жой беришмади . Демак ёш кўринарканманда 😊 .
Йўқ , хато ўйламанг ёшларимиз ақлли , одобли .
Шунчаки автобус жудаям тиқилинч эди , ўтирган ёшлар туриб жой берса бир эмас бир нечта одамни безовта қилиб ташлашади .
Шунинг учун туришганини қўймадик 👍.
Мактаб ва ўқув маркази олдида кўп талабалар тушиб қолиб автобус санжобланиб қолди
Мана энди ўтирволиб сизга салом йўлладим .
Кунингиз кутилмаган қувончли хабарларга бой , ҳаловатда ўтсин . Синовлар сабрни ошириб , офият ва ажр берсин .
Ҳа айтганча ҳар кунги салом постим кимгадир ёқмаса шунчаки ўтказиб юборинг ...
Кўнглимда қолсангиз қолинг , кўнглимдан қолманг ...
Агар озгина ҳурматингизда бўлсам дуо қилиб қўйинг .
Эрталабки саломда ҳар доимгидек сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга бўлди 😘 .

❤21👍5👏2😁1