📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.4K subscribers
6.94K photos
3.18K videos
44 files
16.2K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💫  ХАЙРЛИ  ТУН 

    🍃МЕХРИБОНЛАРИМ!🍃

✨ АЛЛОХИМ
✨барча  ёмонликлардан
✨Уз  панохинда
✨Узи   асрасин!
✨Тунингиз
✨Осуда  булсин,
✨пок  орзу-ниятларингиз
✨албатта
✨ушалсин!
✨Эртагача
✨дийдор
✨куришгунча
❤4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

🌸🦋БУГУН 25- ОКТЯБРЬ.
ЯКШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌷🌹

🌸🦋Фариштали, қалби пок, қадри баланд қадрдонларим.
Хайрли кун!

🌸🦋Хаёт деб аталмиш олий неъматни яна
бир қайтарилмас тонги муборак!!!

🌸🦋Яратганнинг Ўзи
сизларга омад, қалбингизга хотиржамлик, халоли покдан даромад,
орзу - истакларингизни ижобат қилсин.🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
#Байрам_муборак

🇺🇿 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни

Ҳурматли тинчлигимиз посбонлари! Сизларни Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва тинчлик тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ички ишлар тизимида ишлайдиган барча дўстларингизга бу табрикни юборинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
Америкада полиция сал нарсага ҳам қуролини ишга солади, дейишади. Мен бунга қўшилмайман. Нега? Ҳозир тушунтираман.

Менинг Боря деган дўстим бор. Унинг Сара деган хотини ҳам бор. Боря Сара билан Америкага кўчиб келганида, ҳали инглиз тилини тузук-қуруқ ўрганмай туриб машина сотиб олди.
Бир куни уларни Поконо деган жойдаги дала ҳовлимга меҳмонга чақирдим. Боряга соф рус тилида йўлни тушунтирдим:
— Боря, 280-йўлга чиқасан, у 80-йўлга ўтади. 284-йўл чиқишида менга қўнғироқ қиласан, мен бориб сени олиб келаман. Фақат, келаётганингда "Поконо" деган йўл кўрсаткичларига қараб йўналишни белгилаб бор, шунда адашмайсан.

Боря қандай қилиб 287-йўлга ўтиб кетгани-ю, яна бунинг устига тескари томонга — жанубга қараб кетиб қолганини билмайман, лекин ҳозир бунинг аҳамияти ҳам йўқ.
Қисқаси, у адашиб тескари томонга қараб кетиб қолибди. Кетяпти, кетяпти, аммо йўл четида "Поконо" деган ёзувдан дарак йўқ.

Икки соатдан кейин Саранинг тоқати тоқ бўлди:
— Қандай қилиб харита олмай йўлга тушиш мумкин ахир?! Борадиган манзилни олдиндан аниқлаб олсанг бўлмасмиди?! Нима учун шундай аҳмоққа турмушга чиққанман ўзи?! Худойим, қандай қилиб бу аҳволга тушиб қолдим-а?!
Борянинг ичидан қиринди ўтди: "Тезроқ ҳайдаш керак. Бундай тошбақа тезлигида юрадиган бўлсам, Поконо деган жойга етгунча Сара миямни қоқиб қўлимга беради".

У газни босди, лекин беш дақиқа ҳам юрмасидан орқасида милтиллаган чироқлари билан полиция машинаси пайдо бўлиб, тўхташни талаб қилди.
Ҳали ҳам эски одатларини ташламаган янги муҳожир Боря ҳамёнини олиб, ментнинг машинаси томонга югурди.
Мент эса хотиржамлик билан пистолетини чиқариб, ҳозир машинага қайтиб ўтирмасанг отиб ташлайман, деди.

Боря ментнинг гапидан ҳам кўра ишораларидан у ҳазиллашишмаётганини тушунди ва орқасига қайтиб машинасига ўтирди.
Мент пистолетини ғилофига солди, машинасидан чиқиб, Борянинг ёнига келди:
— Ҳайдовчилик гувоҳномангизни тақдим қилинг.
Боря яна ҳаммасини ўзича тушуниб, ҳамёнидан 100 доллар чиқарди.
Мент унга:
— Агар пора бермоқчи бўлаётган бўлсангиз, сизни ҳибсга оламан, — деди-да, кишанни кўрсатди.

Сара ҳам ментнинг 100 доллардан нега бош тортаётганини тушунмай:
— Боря, у сендан нима хоҳлаяпти ўзи? — деб сўради.
— Билмадим! Балки, 200 доллар таклиф қилсаммикан?
Сара бошини ушлади:
— Худойим, нега мен бу аҳмоққа турмушга чиққанман ўзи?! Агар қанча беришни билмаётган бўлсанг, ўзидан сўра!

— Нима учун энди аҳмоқ бўлар эканман? — нечанчидир марта ҳайратланди Боря. — Шунчаки, менга бир пистолетни, бир кишанни кўрсатаверишса, сал асабийлашиб қоламан-да.
— Асабийлашишни бас қил-да, ундан сўраб кўр! — деди Сара.
— Яхши, ҳозир ҳаммасини аниқлайман! — Боря шундай деб, ментга ўгирилди ва инглиз тили курсларида ўргатишганидек сўради:
— Хэлло, ду ю спик инглиш? (Салом, инглиз тилини биласизми?).

Ўз навбатида мент ҳам ҳайрон бўлиб қайта сўради:
— Ду ай спик инглиш?! (Инглиз тилини биламанми?!).
Боря унга:
— Йес, ю! Ду ю спик инглиш? (Ҳа, сиз! Инглиз тили биласизми?).
Мент бутунлай довдираб қолди. Чунки у ўз она тили бўлган инглиз тилидан бошқа ҳеч қайси тилни билмасди ҳам-да.
— Менимча, у ҳам сенга ўхшаган аҳмоқ бўлса керак! Худойим, қандай қилиб бундай аҳволга тушиб қолдим-а?! — яна дийдиёсини бошлади Сара.

Бу орада мент ниҳоят, ўзини қўлга олиб, пистолетини ғилофига солди ва Борядан сўради:
— Оk, where do you go, dude? (Хўп, яхши, қаерга кетяпсан, ақлли бола?)
— I’m Borya (Мен Боряман), — жавоб берди Боря, курсда ўқитишганидек. — What is your name? (Исмингиз нима?).
Мент Борянинг саволига жавоб бермай, унинг телефонини олиб, охирги терилган рақамни топди ва менга қўнғироқ қилди:

— Салом, мен фалончи полициячиман. Сиз мабодо Боряни танимайсизми?
Мен ростини айтдим:
— Албатта, танийман. Боряни болалигидан биламан.
— Жуда яхши! — деди мент. — Унда сиздан бир нарсани сўрасам: дўстингиз руҳий касал эмасми мабодо?
— Йўқ, ҳеч қандай руҳий касаллиги йўқ уни.
— Балки яқинда қандайдир оғир руҳий жароҳат олгандир? — яна сўради мент.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16👍2
— Боря оғир руҳий жароҳатни бундан ўттиз йил олдин ўша ҳозир ёнида ўтирган аёлга уйланган куни олган. — дедим мен. — Лекин шу пайтгача уни бўғиб ўлдириб қўймаган экан, демак унинг руҳий ҳолати жуда яхши экан.
— Буни мендан кўра яхшироқ тушунадиган одам йўқ, — деди мент хўрсиниб.

— Шунчаки у ҳали инглиз тилини ўрганиб улгурмаган, — деб қўшимча қилдим мен, — ҳамма муаммо шунда.
— Хўп, сиз уни қаерда кутаяпсиз? — сўради мент. Мен унга қаердалигимни тушунтирдим.
Шунда мент машинасининг чироқларини милтиллатганча ортидан Борянинг машинасини эргаштирган ҳолда юз милча йўл босиб, уни 284-йўлнинг чиқиш жойигача олиб келди ва менга соғ-саломат топширди.

Дала ҳовлига етиб келганимиздан кейин Боряга тушунтирдим:
— Америкада полиция билан эҳтиёт бўлиб муомала қилиш керак. Чунки, ростдан ҳам, сени турган жойингда отиб ташлашлари мумкин.
— Айтяпман-ку, полициячи аҳмоқ экан, — деди Сара.
— Нега? — сўрадим уни гапига тушунмай.
— Чунки, ақли жойида бўлган одам Боряга ўхшаганларга ёрдам бериш учун 100 миль йўл босиб, ўзига бошоғриқ орттириб ўтирмасдан, уни ўша жойнинг ўзида шартта отиб ташлар эди!.. 🤠🙂

Шуҳрат Ҳамзаев таржимаси

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8🔥5😁1
#kun_hikmati

Ақлим қалбимдан:
-Иймон недур, -дея сўради.
Қалбим эса ақлимнинг қулоғига шивирлаб:
-Иймон адабдир, -деди.

Жалолиддин Румий
❤3
ХАЁЛЛАРГА БЎЛАМАН ТУТҚУН

"Кўрмай десам, кўзим кўр эмас.
Юрмай десам, оёғим бутун.
Аммо қалблар ортиқ жўр эмас,
Хаёлларга бўламан тутқун".

Миртемир.

У кетди... Япроқлари оқшом шабадасида оҳиста силкиниб турган бир туп ўрик тагидан бурилиб ўтди-ю, муюлишда кўздан ғойиб бўлди. Қарғашойи кўйлагининг этагини, ўнг билагига илиб олган қизил сумкачасинигина кўриб қолдим.
У кетди... Қулоқларим остида анҳорнинг қиқир-қиқир кулгиси-ю, хўрсинишга тўлган қиз йиғиси қолди.
... Кўзларимда ёш қалқидими?! Йўқ-йўқ, ахир, нега энди?
У кетди. У кетди-ю, хаёлимда ҳам ширин, ҳам аччиқ, ҳам қувноқ, ҳам аламли узуқ-юлуқ хотиралар қолди...
... Ўшанда мен биринчи босқичда ўқирдим. Биринчи имтиҳонни топширган эдим. Қизиқ, ёшлик экан-да! Биринчи босқич талабаларининг ҳаммасида бўладиган одат менда ҳам бор эди. Ўзимни жуда билимдон, гоҳо домлалардан ҳам кўпроқ нарсани биладиган киши ҳисоблардим. Ҳа, мен мағрур эдим. Бунинг устига биринчи имтиҳондан аъло баҳо олдим. Мен шод эдим, аллақаёқларга учгим, баланд-баланд парвоз этгим келарди. Гавжум йўлкаларда борарканман, ҳеч кимни кўрмас, ҳеч нимани сезмас эдим.
Троллейбусга чиқдим. Бўш ўриндиққа ўтириб китоб варақлай бошладим. Китоб ўқирдиму сатрлар мазмунини ўзим ҳам тушунмасдим. Хаёлларим олисларга етаклаб кетарди мени. Ёнимга келиб ўтирган қизга парво қилмабман. Бир вақт у пиқ этиб кулиб юборди.
-- Одамга қарагингиз ҳам келмайдими, Эркин ака?
Чўчиб ўгирилдим.
-- Ие, Холида... -- хижолатдан қип-қизариб кетган бўлсам керак, Холида яшнаб-яшнаб кулиб юборди.
Ноқулай аҳволда илжайиб, унга разм солдим. Ҳеч ўзгармабди. Доим ниманидир кутгандай болаларча жавдираб турувчи чарос кўзлари ҳам, чеҳрасига аллақандай соддаликками, бўшангликками ўхшаш ифода берувчи қалинроқ лаблари ҳам ўзгармабди. Бу ўша Холида эди. Бундан ярим йилча аввал ўзим билан бир партада -- мактаб партасида ўтирган Холида эди. Ҳеч ўзгармабди... фақат мени "ака" деб атаганига ҳайрон бўлдим. Мактабда бўлса ҳар доим "Ҳе, бола" деб чақирарди, шайтон қиз!
Хаёлимни йиғиштириб олмасимданоқ Холида яна ҳужумга ўтди:
-- Жа, талаба бўлиб... а? Ўқишлар яхши кетяптими?
-- Ҳм! -- дедим сўзимнинг ярмисини ютиб. Мен уни "сиз"лашимни ҳам, "сен"лашимни ҳам, билолмай, бир зум истиҳола қилиб турдим-да, фақат, гапириш учунгина сўрадим: -- Сиз қаерда ўқияпсиз, Холида?
Билмадим, Холида саволимни эшитмадими ёки эътибор бермадими, юзини четга буриб, у ёғ-бу ёғқа аланглай бошлади. Олдинроқда турган аёлни чақириб жой берди. Мен ҳам туриб кетдим. Икковимиз ёнма-ён туриб, анчагача жим кетдик. Кейин Холида яна аввалгидай жилмайиб сўради:
-- Шундай қилиб, журналист бўлар экансиз-да... Кўрсам майлими? -- Холида қўлимдаги китобни олди. -- Луи Арагон! Яхши ёзувчи бўлса керак-а?
Мен индамай бош силкиб қўйдим. Холида китобни варақларкан, ичидан зачёт дафтарим чиқиб қолди. У менга ёвқараш қилди. Қуюқ қошлари бир тўлғаниб қўйди.
-- Рухсатсиз кўрсам хафа бўлмайсизми?
Мен, аввалига, майли, дедим-у, кейин бирдан унинг қўлларига ёпишдим. Сурат! Ахир, дафтар ичида ўзининг сурати бор-ку! Кўрса нима хаёлга боради? Битирувчилар кечаси синфдошларимиз билан сурат алмашгандик, негадир Холиданинг суратини ўшандан бери ёнимда олиб юрардим. Нимага шундай қилаётганимни ўзим ҳам билмасдим. Фақат... фақат Холиданинг менга бошқачароқ қараб юришини болалар шама қилишарди ўшанда. Менда ҳам шу қизга нисбатан меҳрли, аллақандай ҳис уйғонганди.
Лекин нима учундир шу топда унга суратини кўрсатгим келмади.
-- Холида, кечирасиз, мумкин эмас, -- дедим сунъий илжайиб. Дафтаримни чўнтагимга солиб қўйдим.
-- Кечирасиз... Сизнинг ички ишларингизга аралаша олмайман. -- Холида ҳазиллашяптими, чиндан гапиряптими билолмадим. Орага тушган совуқ вазиятни йўқотиш учун тайинлироқ сўз қидирар, аммо тилим калимага келмасди. Троллейбус Хадрага яқинлашаркан, "Ватан" кинотеатрининг катта-катта афишалари лип этиб кўриниб ўтди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10👍2
-- Яхши кино кетяпти... Тушамизми?
Мен бу гапни ҳам орадаги ноқулай вазиятни бузиш учун айтдим. Дабдурустдан кинога таклиф қилишим Холидани ўйлантириб қўйди. Унинг йўқ дейишини кутиб турардим. Аммо йўқ демади. Елкасини учириб қўйди.
-- Билмасам.
-- Бўпти, юринг! -- дедим қувониб...
Кинодан чиқиб, зиналар ёнидаги пастак арча тагида бир оз туриб қолдик.
-- Эркин ака, биласизми... -- Холиданинг ёноқлари қип-қизариб кетди. Бир ўрим сочининг учини тутамлаб туриб, тутилиб-тутилиб гапирди, -- биласизми... Мен... сизга халақит бермайманми?
Шу топда у кўзимга жуда содда, жуда пок, шу билан бирга аллақандай сирли кўриниб кетди. Бу савол олдида ўзим ҳам эсанкираб қолдим.
-- Йўғ-е, нимага энди?..
-- Бўлмаса... келар ҳафтанинг шу куни, шу соатда, шу ерга келсам йўқ демайсизми?..
Холида баттар қизариб кетди. Қуюқ қайрилма киприклари юзига тўкилди.
-- Холида, келасизми, ростдан келасизми? -- дедим севиниб.
-- Мен кетдим! Хайр!
Холида ердан кўз узмай кескин бурилди-да, келиб тўхтаган троллейбусга қараб югурди. Сариқ жемперига қуйиб қўйгандек ярашиб турган бир ўрим йўғон қўнғир сочининг силкиниб бораётганини кўриб турдим. У троллейбус зинасига оёқ қўяркан, менга бир ўгирилиб қаради. Назаримда, мулойим, жуда мулойим жилмайиб қўйгандек бўлди. Шундагина, мен уни кузатиб қўйишим кераклигини тушундим. Ахир, биз у билан ёнма-ён маҳаллада турамиз-ку! Аммо мен кечиккан эдим. Троллейбус бир силкиниб юриб кетди. Турган жойимда серрайиб қолдим. Ҳозир бўлиб ўтган гап-сўзлар қулоқларим остида дилрабо куй садоларидек жаранглар, шу куй мени бир умр сархуш қилиб қўяётгандай бўларди.
Келаси учрашувгача шу куй оғушида яшадим.
Чоршанба куни Холидани худди ўша ерда, кинотеатр зиналари ёнидаги пастак, хонаки арча тагида кутиб олдим. Холида бу сафар ўзига сал оро берган, бошини яқинда ювган бўлса керак, узун сочларининг нами ҳали қуримаган эди.
-- Бугун кинога тушмай қўя қоламиз, хўп? -- Холида қошини чимириб, чиройли жилмайиб қўйди.
-- Ихтиёрингиз...
Ҳали оқшом қўниб улгурмаган катта кўчадан ўрдага -- Анҳор томонга юриб кетдик.
-- Уйдагилар яхши ўтиришибдими, Холида? -- дедим унинг қадамига қараб оҳиста борарканман.
-- Раҳмат... -- Холида анчагача жим қолди... Анҳор кўпригидан ўтиб дарахтзор орасига кирдик. Оқшом энг аввал шу ерга қўнади. Дарахтларнинг текис шовиллаши анҳорнинг безовта тўлқинлари овозига қўшилиб, беозор, оромбахш сукунатни чуқурлаштираётгандек бўларди...
-- Ўтирамизми? -- Анҳор лабида турган пастак скамейкага имо қилдим.
Ўтирдик. Анҳорнинг туб-тубидан қайнаб чиқаётган сувга тикилганча қолдик. Анчагача икковимиздан ҳам садо чиқмади.
-- Эркин ака, сиз мени одобсиз қиз деб ўйлаяпсизми? -- Холида жавдираган кўзларини кўзимга қадади. Ҳайрон бўлдим.
-- Нега энди?
Холида анчагача индамади.
-- Рост-да... ўзимдан-ўзим сизга... -- Холида бошини янаям қуйироқ эгди. Қийналиб-қийналиб гапирди. -- Лекин нима қилай? Фақат, фақат сиз мени ҳайдамасангиз бўлди...
Бутун вужудимни ҳали ҳеч сезилмаган, ҳали ҳеч синаб кўрилмаган аллақандай ёғимли титроқ қоплади. Ҳали ишқ нималигини билмаган юракда нозик, жуда нозик, шамчироқдек бир ўт -- севгига чанқоқ ўт йилтиллаб тураркан. Муҳаббат шабадаси бир марта, фақат бир марта сийпалаб ўтса, бу учқун ловиллаб кетаркан.
-- Холида, ахир, нега ундай дейсиз? Ахир, мен сизни... сизни... Хаёлимни ёлғиз сиз олиб қўйдингиз-ку, ахир! Менга насиб бўладими, йўқми, деб хавотирланиб ўзим ҳам тополмай юрган азиз бир нарсани тақдим қиласиз-у...
Мен яна анча-анча гапларни айтгим, юрагимдаги ҳисларимнинг ҳаммасини тўкиб солгим келарди-ю, аммо шу ҳислар олдида ўзим ожиз эдим...
-- Ростми? Шу гапларингиз ростми? -- Холида қайрилма киприкларини кўтариб кўзларимга тикилди. Энтикиб кетдим.
-- Наҳотки, менга ишонмасангиз?
-- Холида секин бош силкиди.
-- Ишонаман... Лекин... Келинг, энди бир-биримиздан сир яширмайлик. Хўп?
-- Сиздан нимани ҳам яширай?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👍3
-- Ёлғонми? -- Холида айёрлик билан қошини учириб қўйди, -- ҳув, анунда, зачёт дафтарингизни нега тортиб олдингиз?
-- Унда... унда сизнинг суратингиз бор эди.
-- Ростми? -- Холида яна ўша болаларча соддалик билан кўзларини жавдиратди...
Шу куни иккаламиз уйгача пиёда қайтдик.
Мен Холида билан хайрлашган дақиқадан бошлабоқ юрагимда сўнмас бир ўт алангалана бошлади. Бу ўт ҳеч тўхтамас, висол дамлари яқинлашган сайин кучаяр, фақат ўзини кўрсам сал босиларди-ю, хайрлашишимиз билан яна ловилларди.
Бу ўт икки йилгача, йўқ-йўқ, ундан кейин ҳам, шу кунгача ҳам пасаймади. Лекин, нетаки, гоҳо тақдир сенинг измингга эмас, сен тақдирнинг измига бўйсунишга мажбур бўлиб қоларкансан...
... Иккинчи босқичнинг охирги имтиҳонини топширган куним Самарқандга, вилоят газетасига уч ойлик практикага кетиш олдидан Холидани учрашувга таклиф қилгандим. Аммо у келмади. Ҳар гал беш минут куттириб қўйса, аламимни папиросдан олардим. Бу сафар папирос ҳам дош беролмади. Худди ўша Анҳор бўйидаги пастак скамейка ёнида бир соат турдим. Юрагимни чулғаган шубҳалар чигаллашиб кетди-ю, шаҳар кўчаларида анчагача айланиб юрдим. ўша таниш хиёбонлар, ўша сокин анҳор, жуфт-жуфт бўлиб сайр қилиб юрган ўша севишганлар бир дардимни ўн қиларди.
Хаёлимда икки савол, икки муаммо ҳукмрон эди: Холиданинг олдига борайми, йўқми? Эҳтимол, унга бир нима бўлгандир? Йўғ-е, ахир, куни кеча ўзим кўрдим-ку! Агар у шунчаки ноз қилаётган бўлса-чи? Ё остонасига бош уриб бораманми?
... Йўқ... Барибир муҳаббат устунлик қилди. Холидаларнинг кўчасига қандай қилиб бориб қолганимни ўзим ҳам билмайман. Уларнинг уйи тор кўчанинг ичида эди, аммо нечанчи эшик эканини билмасдим. Ҳар сафар уни кузатиб қўйганимизда кўча бошида хайрлашардик. Холиданинг ўзи ҳам уяларди, шекилли, кўча ичига киришимни хоҳламасди.
Бир лаҳза иккиланиб турдим-у, кўча ичига кирдим. Лекин йигирма қадамча юрар-юрмас тўхтаб қолдим. Иккала тавақаси ланг очиб қўйилган эшикдан бир қўлида белкурак, бир қўлида каттакон пақир кўтариб Холиданинг акаси чиқиб келди. Мен унинг отини ҳам билмасдим. У биздан уч йил аввал мактабни битирган, ҳозир аллақандай идорада ишлаётганини эшитгандим. У менга қайрилиб қарамай, пақирга симёғоч тагига уйиб қўйилган кўмирни олиб сола бошлади.
Яқинроқ келиб, салом бердим. У белкуракни ташламай, энгашиб турган кўйи елкаси оша менга қаради. Қаради-ю, бирдан қаддини ростлади. Жингалак сочи тер аралаш пешонасига ёпишиб қолган, кўмир тегиб қорайиб кетган майкаси ҳам хўл бўлганди. Билмадим, саломимни эшитмадими, алик олмади. Яхшилаб таниб олмоқчи бўлгандай менга узоқ тикилиб қолди. Кейин пешона терини шахт билан сидириб ташлади-да, кўзимга тикилиб туриб сўради:
-- Хўш, хизмат?!
Эсанкираб қолдим. Уялиб кетдим. Нима дейишимни билмай тўғрисини айтиб қўя қолдим:
-- Холидахон бормилар?
-- Акаси керак эмасми, акаси! -- унинг ранги ўчиб, белкурак ушлаган қўли асабий қалтирай бошлади. Мени еб юбормоқчи бўлгандай, тишларини ғижирлатиб таъкидлади:
-- Қадамингни билиб бос, бола! Қизларга осилгандан кўра бурнингни эпласанг-чи! Кимсан ўзинг! Дадангга ўхшаган сартарош бўласан-да!.. Эсинг борида туёғингни шиқиллатиб қол, ҳа!
Кўз ўнгим қоронғилашиб, бутун вужудим ловиллаб ёна бошлади. Қулоқларим шанғиллаб кетди. Инсон учун бундан ортиқ ҳақорат, бундан ҳам уятли нарса борми? Хаёлимда энг муқаддас нарса деб юрган уй шуми хали? Юрагимнинг энг чуқур жойларида иззатини ардоқлаб юрган кишиларим шу бўлдими?
Йўқ, мен унга бир оғиз ҳам гапирмадим. Гуноҳкор одамдай бошимни қуйи солганча бурилдим-у, мадорсиз оёғларимни судраб юриб кетдим.
Мен энди бу кўчага ҳеч қачон қадам босмайман, ҳеч қачон!.. Яхши кўриш-ялиниш, ёлвориш деган гап эмас. Мен Холиданинг олдида гуноҳкор эмасман. Ялинмайман ҳам...
Эртасига эрталаб Самарқандга жўнаб кетдим. Кетдим, аммо хаёлим шу ерда -- Холида билан қолди. Ўзимча бу бемаънигарчилик учун Холиданинг мендан кечирим сўрашини кутардим. Ростдан ҳам бир ҳафтанинг ичида Холидадан кетма-кет иккита хат олдим. Иккала хатнинг ҳам мазмуни бир хил эди: "Мен сиз билан учрашишим керак. Тезроқ келиб кетмасангиз бўлмайди", дебди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14
Қаёққа бораман? Яна ўша уйгами?! Кимнинг олдига бораман? Мени шунчалик ҳақорат қилган одамнинг олдигами? Нимага бораман? Ялиниш-ёлвориш учунми?
... Холидага хат ёзиш учун уч марта қўлимга қоғоз-қалам олдим-у, аммо ёзолмадим. Ҳар сафар қалам ушласам, кўз олдимда унинг акаси жонланар, назаримда, менга нафрат билан тикилиб турар, аямай ҳақорат қиларди.
Барибир, бўлмади. Орадан икки ойча ўтганиданк кейин Холидага хат ёздим. Ёзишга ёздим-у, ўзимдан-ўзим афсусланиб қолдим. Хатимга жавоб келмади.
Қайтиб борганимдан кейин Холида буларнинг ҳаммаси учун мендан узр сўрайди, деб юргандим. Йўқ, бутун хаёлим пучга чиқди. Практика тамом бўлай деб қолганда, собиқ мактабдош дўстим Жавдоддан хат келди. Хат жуда қисқа эди:
"Холидадан умидингни уз! Эрга текканига ўн беш кун бўлди. Акасининг ўртоғига тегибди..."
Хатни бурда-бурда қилиб улоқтирдим. Бевафо! Ярамас! Сотқин!
Йўқ, менинг нафратлашга, лаънатлашга ҳам ҳолим қолмаганди. Киприкларимни тўсган ёш пардасини томоғимни бўғиб қўйганди.
Барибир, энди ишлай олмаслигимни тушундим. Лаш-лушларимни йиғиштириб, уйга қайтдим.
Автобусдан тушишим билан атайлаб Холидаларнинг кўчасига бурилдим. Негадир, уни шу ерда, шу кўчада учратишимга ишонардим. Ҳа, янглишмабман. Мен уни кўрдим. Фақат узоқдан, орқасидан кўрдим. У кўча эшик олдида тўхтаган яп-янги "Волга" машинасининг ёнида хаёл сургандек қимирламай турарди. Кулранг макентош устидан қўнғир сочларини ташлаб олган.
Бировдан чўчиган одамдек тўхтаб қолдим. Ичкаридан оқ кўйлак устидан қора бўйинбоғ таққан новча йигит чиқди. Билагидан ушлаб, Холидани машинага ўтқазди. Кейин ўзи рулга ўтирди-да, ҳайдаб кетди.
Чамадон бандини жон-жаҳдим билан қисганимдан бармоқларим қирсиллаб, қўлим титрай бошлади. Молпараст! Амалпараст!
Яна қанча турганимни билмайман. Қуёш тиккага келиб, аёвсиз қизитарди. Асфальтдан кўтарилган чучмал ҳовур кўнглимни беҳуд қила бошлади.
-- Майли, -- дедим ўзимни юпатиб. -- Холида куюнишга, ўртанишга ҳам арзимайди ўзи. Менинг унга олиб берадиган машинам йўқ-ку, ахир?
Бу сўзлар билан юпана олмаслигимни билсам ҳам ўзимни овутишга тиришар, аммо ўзимни овутишга, Холидани унутишга қанча уринсам, унинг хотираси қалбимга шунча маҳкамроқ ўрнашиб борарди. Мен учун фақат бир нарса аён эди: Холида -- бевафо!
... Шу кунгача мана шу фикр билан яшадим. Аммо бугунги воқеалар бутун фикримни остин-устун қилиб юборди. Кўзим мошдек очилди.
... Бугун ҳам Холидани худди ўша биринчи сафардаги каби троллейбусда учратдим. Эшикдан киришим билан орқа дераза ёнида турган Холидага кўзим тушди-ю, юрагим жиз этиб кетди. Индамай кондукторнинг ёнига ўтиб олдим. Энди пул узатаётган эдим, орқадан Холиданинг товуши эшитилди:
-- Иккита билет беринг...
Титраётган қўлларимни яшириш учун шимимнинг чўнтагига суқдим. Йўқ, юрагимни рашк эмас, ғазаб ҳам эмас, аламли бир изтироб чулғаб олганди. Ўгирилиб қарамасликка ҳаракат қилиб индамай тураверди. Аммо Холиданинг ўзи қарашга мажбур қилди мени.
-- Эркин ака, сизга ҳам билет олдим.
Елкам оша назар ташладим. У ҳалиям ўзгармабди. Фақат кўзлари, болаларча жавдираб тикилувчи кўзлари энди эҳтиёт билан боқарди кишига. Рангим ўчиб кетганини ўзим ҳам сезиб турардим.
-- Раҳмат! Ҳисобни тўғрилаб қўймоқчи бўлибсиз-да...
Бирдан Холиданинг ҳам ранги ўчди, бурни қисилиб, лаблари пирпираб учди. Икки томчи ёш кўзларидан дув этиб юмалаб тушди-ю, кейин елкалари силкиниб-силкиниб, унсиз йиғлай бошалди.
Довдираб қолдим. Одамларнинг бизга ҳайрон бўлиб тикилаётганини кўриб, троллейбус тўхташи билан Холидани судраб тушиб кетдим.
-- Ўзингизни босинг! -- дедим қуруққина қилиб. У ёғ-бу ёғқа аланглаб, тушган жойимизни танидим. Ўрда экан. Холидани қўйиб юбормай, Анҳор бўйига олиб тушдим. Сарғиш қумни ялаб оқаётган сув қирғоғига етиб келганимиздан кейин қўлини қўйиб юбордим. -- Ювиниб олинг...
Холида ҳўл қумда чуқур-чуқур из қолдириб сув бўйига чўнқайди. Ювиниб бўлгунича скамейкада ўтирдим. Деярли ҳеч нарса ўзгармаган. Оқшом сукунатини чуқурлаштириб шовиллаётган дарахтзор ҳам, оҳиста оқаётган анҳор ҳам, муюлишдаги бир туп ўрик ҳам -- ҳаммаси ўша-ўша. Пастак скамейка ҳам ўз ўрнида турибди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👍4
Фақат, бир нарса етишмайди. Қани ўша, беланчакка солиб аллалагандай ширин ҳисларга етаклаган суҳбатлар? Қани ўша муҳаббат чўғини алангалатган эҳтиросли сўзлар, қани? Қани ўша, болаларча маъсумлик билан жавдираган кўзлар, қани? Наҳотки ҳаммаси ёшликнинг сирли сўқмоқларида тўзонли из қолдириб ўтмишга сингиб кетган бўлса?
Холида ҳамон чўнқайиб ўтирганича сувни шапиллатиб ювинар, елкасидан ошиб тушган сочининг учи тўлқинлар юзидан ўйнаб ҳўл бўлиб кетганди. Мен бўлсам унинг кўз ёшлари сувга қўшилиб оқиб кетаётганини ҳис қилиб турар, ўзим ҳам юрагимни ўртаб юбораётган ҳисларимни базўр босиб ўтирардим.
Ниҳоят, Холида қизил сумкачасидан шойи рўмолча олиб юзларини арта-арта ёнимга келиб ўтирди. Анҳорга тикилганча ўтиравердим.
-- Гапиринг, Эркин ака! -- деди у қизариб кетган кўзларини менга тикиб.
-- Нимани?
-- Бир йигитга кўнгил қўйиб, бошқасига тегиб кетган қиз қандай таънага лойиқ бўлса, шуларнинг ҳаммасини гапираверинг...
-- Сизга айтадиган гапим битта -- бахтли бўлинг.
-- Ким?
-- Сиз... ўртоғингиз...
-- Яна қанақа тилакларингиз бор?
Холиданинг бу гапи таъна бўлиб эшитилди. Юрагимдаги изтироб ўрнини ғазаб эгаллади.
-- Бўлгани шу!
Холида анчагача жавоб бермади. Анҳор қаттиқроқ шовиллай бошлади. Хиёбон тепасида чироқлар лип-лип этиб, бирин-кетин ёнди.
Кутилмаганда Холида ҳорғин кулиб қўйди.
-- Қайси куни туш кўрибман: иккаламиз шу ерда... йўқ, бу ерда эмас, бошқа жойда -- каттакон анҳор бўйида турганмишмиз. Ювинаман деб эгилсам, бошимдаги рўмолим сирғалиб тушиб, сувга оқиб кетибди. Ҳув бирда менга кўк шойи рўмол совға қилгандингиз-ку, ана ўша рўмолмиш... Қўлимни -- чўзсам, ҳеч етмасмиш...
"Эркин ака, қаранг-қаранг, рўмолим оқиб кетяпти", десам индамай туравердингиз. "Жон Эркин ака, тутиб беринг рўмолимни! Ахир, уни ўзингиз олиб бергансиз-ку... Қаранг, энди уни бошқа одам тутиб олади", десам, аразлаб бурилиб кетибсиз. Бирпасда сизни ҳам, рўмолимни ҳам йўқотиб қўйибман. Уйғонсам, ёстиғим ҳўл бўлиб кетибди... -- Холида лабларини қимтиб бошини қуйи солди. Шамол турди. Япроқларнинг ердаги сояси титрай бошлади. Анҳорга тўкилган чироқ нурлари чил-чил бўлиб кетди. Холида илкис бошини кўтариб, кўзларимга аянчли табассум билан тикилди.
-- Эсингиздами, Эркин ака, биринчи марта шу ерда, шу скамейкада ўтириб гаплашган эдик. Қизиқ, бирон марта бир-биримизнинг қўлимизни ҳам ушламаганмиз...
У бирдан қўлимдан ушлаб олди. Қўлларининг енгил титраётганини сезиб турардим. Вужудимни тентакларча бир эҳтирос қоплаб олди. Бирасда маст одамдек кўз ўнгим қоронғилашди.
Қизиқ, нима демоқчи у? Ахир, бу... бу... Борди-ю, пайти келиб менинг хотиним ҳам бировга шундай гапларни айтса... Холиданинг қўлини шахт билан силтаб ташладим. Силтаб ташладим-у, аламдан, изтиробдан, додлаб юборай дедим. У шунчалар маъюс, шунчалар аламли ўкинч билан тикилиб қолдики, кўзимни қаерга яширишимни билмай қолдим. Йўқ, бунақа тикилганидан кўра аямай тарсакилаб юборгани, дод солиб йиғлагани, минг марта афзал эди. Мен ундан нима бўлса ҳам бир нарса кутардим, аммо у ҳамон ҳайкалдек қотиб турарди. Анчадан кейин у ҳаво етишмагандек энтикиб-энтикиб гапира бошлади:
-- Сиз мени... Ўшанақа... ёмон хотин деб ўйлаяпсизми? Шунақами?
Холида бу сўзларни шивирлаб айтди. Аммо шу тўрт-беш оғиз сўз қулоқларимни батанг келтириб, чиппа битириб, қўйгандек бўлди.
-- Рост... -- Холиданинг кўзларида ёш йилтиллади. -- Рост. Мажбуран қурилган турмуш хиёнат қилишга олиб келса, эҳтимол. Лекин мен ўз номусимни ҳеч нимага, сизнинг муҳаббатингизга ҳам алишмайман...
Мен нимадир демоқчи бўлдим. Аммо сўз тополмадим. Холида ҳам менга навбат бериб ўтирмади.
-- Сиз мени... мени хиёнатчи, бевафо деб ўйлайсизми? Ўзингиз-чи?.. Ўзингиз нега менга шунақа бепарво қараб келдингиз?
Энди у йиғламасди. Мен бўлсам бир нима дейишга ожиз эдим.
-- Ўша... ҳаммаси учун битта мен айбдорманми? Йўқ, муҳаббатимизнинг уволини иккаламиз баравар бўлишиб оламиз! -- Холиданинг кўзлари ўт бўлиб чақнаб кетди. Аммо бир лаҳзадаёқ яна ўшандай маъюс бўлиб қолди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👍3
-- Агар мени чиндан... ростдан ҳам яхши кўрганингизда атайлаб факультетингизга бориб, адрес топиб, Самарқандга ёзган хатларимга жавоб бермасмидингиз? Менинг нима учун ўқишга киролмаганимни, уйдагилар бунга йўл қўйишмаганини билдингизми? Охирги марта учрашувга боролмай қолган куним уйга совчилар келганини билдингизми? Ўшанда ёрдам бердингизми менга? Йўқ... -- Холида бирдан ўксиб-ўксиб йиғлаб юборди. -- Ўша куниёқ синглимдан уйингизга хат бериб юборгандим. Акам эшик олдида кўриб қолиб, хатни тортиб олибди... Ҳаммасини эшитдим... Ўша куни сиз уйга келган экансиз. Акам сизни хафа қилибди. Сиз бир гап билан аразлаб кетдингиз. Мен сизга ишонардим... Ўзимга ишонгандек ишонардим. Сиз бўлсангиз... Мен бир йўла ҳаммасидан айрилдим... Агар чиндан яхши кўрсангиз шунақа қилармидингиз?.. Кейин... кейин мен ҳеч кимга ишонмай қўйдим. Энди менга барибир эди.
Холида чуқур изтироб билан йиғлар, унинг ҳар бир сўзи юрагимни тилимлар, ҳар томчи ёши қалбим ярасига томар эди.
-- Ўтинаман, йиғламанг! -- дедим титраб-қақшаб. -- Холида, йиғламанг! Йиғламанг!
Холида чуқур уф тортди.
-- Майли, Эркин ака, ҳаммаси ширин тушдек ўтди-кетди. Энди қайтиб келмайди. Фақат, сиздан бир илтимос... Эндиги муҳаббатингизни -- бошқаларга насиб бўладиган муҳаббатингизни эҳтиёт қилинг...
Холида секин ўрнидан турди. Қизил сумкачасини билагига илди-ю, менга узоқ тикилиб қолди.
-- Эркин ака, эсингизда бўлсин. Мен, барибир, сизни яхши кўраман. Умримнинг охиригача яхши кўраман. Эшитяпсизми, охиригача, охиригача... -- У яна йиғлаб юборди. Кейин аста бурилди-ю, узоқ касалдан турган одамдай гандираклаб-гандираклаб юриб кетди.
Қаёққа? Нимага? Наҳотки, мен ёшлигимнинг умримнинг олтин дақиқалари билан абадий видолашсам! Даҳшат ичида ўрнимдан сакраб туриб кетдим.
-- Холида!
Мен бутун хиёбонни янгратиб ҳайқириб юбордим, деб ўйлагандим. Йўқ! Бу сўз юрагимнинг туб-тубидан бўғиқ, аламли бир нидо бўлиб чиқди. Муюлишдаги ўрик ёнида унга етиб, билакларидан маҳкам ушлаб олдим. У ҳам, мен ҳам терак баргидек қалтирардик...
-- Холида! Жоним. Қоракўзим. Сиз... Сиз...
Мен нима қилаётганимни ўзим ҳам билмас, нимадир дегим, алланималар деб ҳайқиргим келарди. Холида кўзларимга хотиржам тикилиб туриб, паст, аммо қатъий оҳангда гапирди:
-- Қўлингизни тортинг. Мен бировнинг хотиниман!
-- Холида, ахир тушунсангиз-чи! Мен...
Холида қўлимдан беҳолгина, силтаниб чиқди-ю, япроқлари оқшом шабадасида оҳиста силкиниб турган ўрик тагидан бурилиб, муюлишда кўздан ғойиб бўлди. Қарғашойи кўйлагининг этагини, ўнг билагига илиб олган қизил сумкачасини кўриб қолдим.
У кетди... У кетди-ю, ҳам ширин, ҳам аччиқ, ҳам қувноқ, ҳам аламли узуқ-юлуқ хотиралар қолди менда.
Шу хотиралардан бошқа нимам ҳам бор менинг? Ахир, мен муҳаббатимни эҳтиёт қилолмаган, асрай олмаган, ёлғиз яхши кўриш билан кифояланиб юрган одамман-ку! Шу бахтимни аввалроқ асрасам бўлмасмиди!
... Кўзларимда ёш қалқидими? Йўқ-йўқ. Нега? Эндими?

1964 йил

Ўткир Хошимов

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15👍2
Бошингизга  синов тушса, кўп нарсани йўқотишингиз мумкин. Лекин ҳар ёмоннинг бир яхшиси бўлганидек, анча нарса ютасиз ҳам. Ким дўст-у ким душман, ким содиғ-у,  ким  мунофиқ — билиб оласиз...
Ишонинг, бу — озмунча ютуқ эмас...

Ўткир ҲОШИМОВ
👏4🔥2❤1
Эрталаб карахт бўлиб уйғондим. Бошим лўқиллаб оғрир, негадир худди йиғлаган одамдек кўзим ачишарди.
Кўчага чиқсам, дарвоза олдида Низом турибди.
– Борма! – деди қўл силтаб. – Биласан¬-ку, Абжал бандит! Тегирмонга тушса бутун чиқади. Нима, жонингдан тўйдингми?
Кўнглимнинг бир чеккасида Низом тўғри айтаётганини билиб турардим. Аммо ўзим ҳам тушуниб етмаган қандайдир қайсар туйғу нуқул олға итарарди. Қайтага яхши эмасми? Сен ўлиб кетасан, Дилафрўз ҳаммасини эшитиб, зор¬-зор йиғлайди... Сени севмаганига, қадрингга етмаганига пушаймон бўлади. Абжалдан бир умр нафратланиб юради.
– Менга қара, Низом, – дедим совуққонлик билан. – Қўрқаётган бўлсанг бормай қўя қол, менга секундантнинг кераги йўқ.
Низом бора¬-боргунча мени ҳам, Абжални ҳам, «ҳамма ғалвани бошлаган» ўша «Дум»ни ҳам сўкиб борди. Менга бу гаплар таъсир қилмас, хаёлим бошқа ёқда эди. Дилафрўз қаёқдайкин ҳозир? Нима қилаётганийкин?
Кўприк устига етиб келганимизда ҳеч ким йўқ эди. Кун эрталабдан қизиб кетган. Ялтираб ётган темир йўл изиданми, қорамойга беланган шпалларданми, чучмал ҳид анқиб, нафасни олгудек бўларди. Кўприк четига ўрнатилган лиқилдоқ панжарага суяниб пастга қарадим. Юқорида ёйилиб оқаётган сув шу ерга — темир йўл остига келганида кескин тораяр, икки чети бетонлаб қўйилган ўзандан шиддат билан оқиб ўтиб, нариги томондан отилиб чиқиб кетар эди. Шунинг учун бўлса керак, юқоридан сарғайиб келаётган сув нариги томондан кўпикланиб, оппоқ оқариб чиқарди. Жарнинг у юзида сап¬-сариқ қамишзор кўзга ташланар, янаям нарироқда ботқоқлик қорайиб кўринарди. Терак бўйи пастликда аждардек вишиллаётган Бўрижарга қарашим билан юрагим орқага тортиб кетди.
– Қалай, юрагинг пўкиллаб қолмадими?
Дўриллаган овоз эгасини таниб, бурилиб қарадим. Абжал бир қўлида «портвейн» шишаси, бир қўлини белига тираганча кинояли илжайиб турарди. Нарироқда эса Низом билан «Дум» юзма¬- юз туришар, Низом қўлини пахса қилиб, жаҳл билан алланималарни тушунтирар эди.
– Кетар жафосида отиб оласанми? – Абжал шундай деди-ю, шишани чаққон очди. Боши устида баланд кўтарганча қулқиллатиб ича бошлади. У ҳар ютинганида дўрдоқ лабининг икки четидан қип-қизил вино сизиб тушар, кўйлагининг ёқасидан тошиб, пастга оқар эди. Турқи кўзимга шу қадар жирканч кўриниб кетдики, ижирғаниб юзимни ўгирдим.
Дилафрўзни шунга топшириб қўяманми? Шунга-я! Ундан кўра бир марта эмас, ўн марта чўкканим яхши эмасми? Абжал винони ичиб бўлди-да, кафтининг орқаси билан лабини артди. Шишани улоқтириб юборди. Шиша темир йўл четидаги қиррадор тошлар устига тушиб, чил-чил синди.
– Қани, ташла тангани! – Абжал «Дум»га қараб қичқирди. – Ташла, толеимизни синаб кўрайлик!
«Дум» дарров жилпанглаб етиб келди.
– Мана бу 20 тийинлик, – деди қўлидаги тангани кўз-кўз қилиб. – Қаёғини танлайсан?
Абжал кайфдан қизарган кўзларини сузиб қўл силкитди.
– Менга бари бир.
– Сен-чи?
– Менгаям!
– Бўлмаса бундай...
Узоқдан эшитилган гудок товуши «Дум»нинг гапини бўлди.
– Шошма, поезд ўтиб кетсин! – деди у билағонлик билан. – Ҳаммаси қоидаси билан бўлиши керак... Эркакчасига...
Шиддат билан келаётган тепловоз яқинлашиб қолганда яна бир сигнал берди-да, вагонларни судраганча гулдураб ўтиб кетди. Йўл четидаги мазут сачраган, қовжираб қолган ўтлар силкиниб-силкиниб тағин қаддини ростлади. Зум ўтмай пастда яна Бўрижарнинг гувуллаши эшитила бошлади.
– Гап бундоқ, 20 тийин деб ёзилган томони тушса, Эргаш биринчи бўлиб калла ташлайди. Орқаси тушса — Абжал. – «Дум» шундай деди-да, тангани чириллатиб осмонга отди.
– Мана, Низом, сен ҳам кўр! – «Дум» шпалга тушган танга устига энгашди. – Қарасанг-чи!
Низом икки темир йўлнинг қоқ ўртасида карахт бўлиб турар, чамаси, бу гаровнинг шунчаки ўйин эмаслигига ҳалиям ишонмас эди. Мен бўлсам аллақачон ҳукм қилинган одамдек хотиржам эдим.
– Мана, ўзинг кўр! – деди «Дум» негадир қувониб. – «Чув» тушди. Биринчи бўлиб Эргаш ташлайди.
– Бекор айтибсанлар! – Низом жон ҳолатда бақириб юборди. – Сенлар Эргашни ўлдирмоқчисан!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12
Мен қизиб ётган рельсга ўтирдим-да, индамай туфлимнинг боғичини еча бошладим. Пайпоғимни ечаётганимда негадир Низом ҳам, у билан ғичиллашаётган «Дум» ҳам жимиб қолишди. Туфлимни бир чеккага қўйиб, ўтирган жойимда бурилиб қарадиму, беҳуш одамдек анграйиб қолдим. ўн қадамча нарида Дилафрўз турарди. Худди ўша — тушларимда кўргандек оппоқ кўйлак кийган, сочлари чиройли турмакланган Дилафрўз турарди. У оқ туфлиси билан шпалларни битта-битта босиб яқин кела бошлади. Нима бу? Оппоқ булутларнинг менга қилган сўнгги саховатими?
– Тинчликми? – деди у яқин келиб.
– Тинчлик, – «Дум» ноқулай илжайди. – Чўмилмоқчимиз.
Дилафрўз менга ўгирилди.
– Эргаш, сиз ҳам чўмилмоқчимисиз?
Мен шундагина ўзимга келдим. Унинг рўпарасида ялангоёқ, бемаъни алпозда ўтирганим учун мулзам бўлиб, секин ўрнимдан турдим.
– Шунақа, – дедим иложи борича совуққон оҳангда, – чўмилмоқчиман.
Дилафрўз кескин Абжалга бурилди.
– Нима, мен кўчада тушиб ётган чақаманми, орқамдан гаров ўйнайсизлар?!
Дилафрўз Абжалга гапирди-ю, менинг ичим музлаб кетди. Унинг бу қадар шиддатли оҳангда гапирганини ҳеч эшитмаган эдим. Кўзимни қаёққа яширишни билолмай қолдим.
– Ким етказди? – Абжал лабини бир чеккаси билан илжайди. – Ҳеч ким сизни чақиргани йўқ-ку!
Абжалнинг Дилафрўзга киноя қилиши вужудимни қақшатиб юборди.
– Менга қара, ўв! – дедим овозим титраб. – Гапни кўпайтирма. Бошладик!
Абжал оёғини рельс устига қўйганича туфлисининг боғичини еча бошлади. Шу пайт ҳеч кутилмаган воқеа бўлди. Дилафрўз «Дум» билан Низомнинг орасидан ўтди-да, Абжалнинг елкасига қўлини қўйди.
– Қулоқ солинг.
Абжал бошини кўтарди.
– Хўш?
– Мен... – Дилафрўз Абжалнинг бошига хиёл эгилди. Кўзларида аллақандай ўт ёниб турарди. – Мен сизни яхши кўраман. Шуни билмоқчимидингиз?
Қулоқларим шанғиллаб, кўз ўнгим қоп-қоронғи бўлиб кетди. Ғира-шира туманлик орасида Абжалнинг бир зум анграйиб қолганини, кейин қаддини ростлаганини кўрдим. Юрагим гурсиллаб ураётганини, оёқларимдан мадор кетиб бораётганини сезиб турардим.
Зум ўтмай қиррадор тошлар устига чўккалаб қолдим. Кечалари тушимга кириб чиқадиган Дилафрўз шуми? Хаёлимда булутлар орасида сузиб юрадиган Дилафрўз шуми? Ҳозиргина осмонда учиб юрган Дилафрўз бирдан ерга тушди. Йўқ, ердан ҳам пастроққа тушиб кетди... Ана, у кетяпти.
Абжалнинг, ҳамма ёмон кўрадиган, ҳамма жирканадиган Абжалнинг қўлидан тутиб кетяпти! Бундан чиқди, Абжал кеча бекорга гапирмаган, бундан чиқди илгариям...
Абжал унинг оппоқ билагидан тутиб борар, у эса тасмадек рельс устидан дорбозларга ўхшаб эҳтиёткорлик билан мувозанат сақлаб юриб кетар эди. Гўё бир умр шундай юрадигандек. Гўё Абжал бир зум қўлини қўйиб юборса, йиқилиб кетадигандек. Бир неча қадам юришгандан кейин у орқасига бурилиб қаради. Кейин яна... Мен юзимни чирт ўгирдиму, бошимни чангаллаб қолдим.
Анчадан кейин ҳушим ўзимга келди. Рўпарамда Низом турарди. У афтимга тикилиб турди-да, қандайдир қуруқ оҳангда сўради:
– Қалай, ўлишингга арзирканми?
– Сенга нима! – дедим жиннилардек бақириб. – Сенинг нима ишинг бор? Йўқол, тошингни тер!
Эртасига кимё имтиҳонидан уч олдим. Чиқсам, мактаб дарвозаси олдида япроқларини чанг босган олча тагида Дилафрўз илжайиб турибди. Кўзимга шу қадар хунук кўриниб кетдики, юзимни тескари ўгирдим. Шитоб билан ўтиб кетаётган эдим, чақирди:
– Эргаш...
– Нима! – дедим бақириб. – Абжал камлик қилиб қолдими? Бирпас сабр қилсанг чиқади! – Шундай дедиму, югуриб кетдим.
Кейин... ҳаммаси тамом бўлди. Мактаб ҳам. Муҳаббат ҳам... Тошкентдек шаҳри азимда институтга киришга кўзим етмасди. Омадим чопдими, яхши тайёргарлик кўрдимми, ҳарқалай Темир йўл транспорти инженерлари институтига кирдим. Ора-чора Низомдан хат келиб турарди. Икки марта Дилафрўз сени сўради, адресингни берайми, деган мазмунда ҳам ёзди. Кўнглимда қувончга ўхшаш бир нима йилт этгандек бўлдию, ўша заҳоти сўнди. Унинг Абжал билан етаклашиб кетаётгани, мен бўлсам аҳмоқона бир алпозда темир йўл четида анграйиб ўтирганим кўз ўнгимга келиб, «аравасини тортсин» деган мазмунда жавоб ёзиб юбордим. Шунда ҳам ҳар гал уни эсласам, юрагимнинг бир чети жиз этиб қўярди... Бора-бора жизилламайдиган бўлди... Тўртинчи курсни битирган йилим уйландим.
❤11
Шунда ҳам қачондир кўнгил қўйган кишингни унутиш оғир бўларкан, унинг қисматига бефарқ қарай олмас экансан. Дилафрўз Андижон Тиббиёт институтида ўқиётганидан хабарим бор эди. ўша йили у ҳам турмушга чиққанини эшитдим. Йўқ, юрагимда рашк ёки изтироб эмас, ўкинчга ўхшашроқ бир нарса уйғонди. Уйғондию, сўнди. Фақат бир нарсага ҳайрон қолдим. Дилафрўз Абжалга эмас, бошқа йигитга турмушга чиқибди...
Кейин булар ҳам унутилди. Фақат онда-сонда тушларимга оппоқ кўйлак кийган Дилафрўз кирадиган бўлди.
Ўн саккиз йил оз муддат эмас. Дилафрўз чиндан ҳам ўзгарган, аммо ўктам кулгиси, қуралай кўзларининг киборона боғиши ўша-ўша эди.
– Мен сизни тушимда кўриб тураман, – деб такрорладим унинг кўзига тикилиб.
– Йўғе! – Дилафрўз кўзларидан ўт чақнаб кулди. – Наҳотки?
– Бу гапни сизга ёқиш учун айтаётганим йўқ. Бор гап шу.
– Қаранг-а, мен шунча ҳаракат қилсам ҳам сиз сира тушимга кирмайсиз.
Бу гапни у ярим ҳазил билан айтди. Бироқ менинг кўз ўнгимда яна ўша совуқ манзара жонланди. Унинг Абжал билан етаклашиб кетгани-ю, мен аянчли қиёфада термилиб қолганим. Ҳарчанд ўзимни тутишга уринсам ҳам бундай паллада айтиш мумкин бўлмаган энг аҳмоқона гап оғзимдан чиқиб кетди:
– Абжални ҳеч кўрасизми?
У ярқ этиб қаради.
– Кимни-и-и? – деди чўзиб
Кулдим.
– Абжални-да! Эсингиздан чиқдими?
Дилафрўз кўзимга узоқ, синовчан тикилиб турди-да негадир истеҳзоли кулди.
– Бошимга ураманми уни?! – деди қошини чимириб.
Эсанкираб қолдим.
– Ахир ўшанда...
Дилафрўзнинг кўзларига сезилар-сезилмас изтироб шарпаси соя солиб ўтгандек бўлди. Бироқ зум ўтмай кулимсираб сўради:
– Докторлик ишингиз битиб қолдими?
– Сиз... сиз қаёқдан биласиз? – дедим баттар ҳайратланиб.
– Мен шунақа билағонман! – Унинг гап оҳангида яширин истеҳзо бор эди. – Ҳаммасини биламан! Қачон номзодлик диссертациясини ёқлаганингизни, Гули билан тўйингиз ўн тўртинчи июн, шанба куни бўлганини. Тўнғич ўғлингиз май ойида туғилганини... Хотинингиз ҳамшира бўлиб ишлашини... Айтаверайми? – У кулди. Аммо бу сафар кулгусида ўктамлик йўқ эди. Буни ўзи ҳам сезди шекилли, юзини ўгириб, бошини қуйи солди...
Вужудим бирдан бўм-бўш бўлиб қолди. Самолёт ҳамон гувиллаб учиб борар, назаримда менинг қалбимда ҳам алланима гувиллаб жунбушга келган эди...
Нимага у сенинг ҳаётингни миридан-сиригача билади? Илмий ишингниям, қачон уйланганингниям... Нимага? Нега у Абжалнинг номини эшитганда ижирғанди? Демак, Абжалдан нафратланар экан-да?! Хўш, ўшанда кўприк устида ўзингни аянчли қиёфада қолиб кетганингни ўйлайсану, нега Дилафрўзни ўйламайсан? Ўшанда Дилафрўз учун, мактабнинг энг гўзал, энг мағрур қизи учун ўзи ёмон кўрган, ўзи жирканадиган одам билан қўл ушлашиб кетиш осон бўлмагандир? Ким учун қилди бу ишни? Шошма... Ўшанда рельс устида амаллаб мувозанат сақлаб кетаётганида нима учун орқасига қайта-қайта термилиб қаради? Балки ўшанда унинг кўзларида инграган изтиробини пайқамай қолгандирсан? Балки эртасига мактаб дарвозаси олдида сени кутиб турганида ҳаммасини тушунтирмоқчи бўлгандир? Сен бўлсанг, уни ҳақорат қилиб жўнаб қолгансан. У шундаям сени кечирган. Бўлмаса, нима учун Низомдан қайта-қайта суриштирди сени? Нимага сен билан учрашишни тилади? Нимага? Нимага хотинингдан тортиб болангнинг туғилган кунигача билади? Нимага? Нимага?
Бир-биридан аччиқ, бир-биридан армонли саволлар кетма-кет ёпирилиб келар, самолёт моторининг гувиллаши, миямда чарх ураётган саволлар ҳаммаси аралаш-қуралаш бўлиб вужудимни ларзага солар, Дилафрўз бўлса ҳамон нариёққа қараб ўтирар эди. Мен унинг юзидаги ифодани аниқ кўрмасдим. Аммо кўрмасам ҳам ўзимнинг беписандлигим туфайли, ўзимнинг бефаҳмлигим туфайли шунча пайтдан буён пайқамай келган туйғуларни энди аниқ сезиб турардим. Фақат... фақат энди кеч бўлганди. Ажаб, сендек «олим», сендек «зукко» эркакнинг бир аёл қалбини тушуниши учун ўн йил керак бўлибди! Ўшандаям тасодифан, тўсатдан... Демак, шунча йиллардан бери бежиз тушларингга кирмаган экан-да?!
Сен бўлса...Сен галварс бўлса...
Дилафрўз ҳамон бошини қуйи солиб, нариёққа қараб ўтирар, назаримда у яна ўша оқ, оппоқ булутлар орасида учиб юрадиган малакка айланиб қолганди...

Ўткир Хошимов

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14👍4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўйиндан ўқ чиқди...

Интернетда трендаги Эшитамиз лекин муҳокама қилмаймиз бу каби ўйинларни ўйнаманг, орангизга ола тушади😂

Кимга юборишни биласиз
❤2😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илгари қариндошларникига бориш учун тўй ёки маросим кутмасдик…

Бир-биримизни соғинсак, ҳол сўрагимиз келса, шунчаки бориб келардик.

Бугун эса баъзан энг яқинларимиз билан кўришишга ҳам баҳона излаймиз…



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
ОҒЗИДА ЧЎП БИЛАН ЮРГАН ЙИГИТНИНГ СИРИ

Маҳалламизда Самат исмли бир йигит бор эди. Қачон кўрманг, оғзида чўп.
Эрталаб дўконга чиқади — оғзида чўп. Кечқурун йўлак олдида ўтиради — яна ўша чўп.
Ичимда уни айблардим:
«Бу ёшда нима кўргазма бу? Ҳар куни кабоб еяётгани йўқдир-ку...»
У олий маълумотли эди. Ёши ўттизга яқинлашиб қолган. Гоҳида корхоналарда вақтинчалик мардикор бўлиб ишлар, бир ой ишлаб, уч ой иш кутиб қоларди.
Бир куни йўлак олдида унга дуч келдим.
— Ишлар қалай, Самат?
— Иш суриштириб юрибмиз, ака.
— Самат, ўқишни битирганингга йиллар бўлди. Нега ҳалигача сумка кўтариб юрибсан?
— Одат бўлиб қолган, ака, — деди у. — Бирортаси кўрса, талаба деб ўйлайди. Ишсизлигим хаёлига ҳам келмайди.
— Ичида нима бор?
— Ҳеч вақо йўқ, ака.
— Майли, — дедим. — Ҳар ҳолда отангнинг уйидасан, ижара ташвиши йўқ.
Бир куни кечқурун уни дўконда кўриб қолдим. Бир талай тангаларини санади-да, пули етмай, нонни қайтиб қўйди:
— Уйда бор эди ўзи, бекорга олмайин, — деб чиқиб кетди.
Бироз фурсат ўтиб, мен ҳам чиқдим. У йўлак ёнида атрофга қараб турар, чўнтагидан яна ўша чўпни олиб оғзига соларди. Чидолмадим:
— Самат, нега доим оғзингда чўп билан юрасан? Эрта-ю кеч овқат еяпсанми?
Жилмайиши бирдан йўқолди...
— ТЕСКАРИСИ, АКА...
— Қандай қилиб?
— Отам мени оч қолди деб ўйламасин, деб...
Шошиб қолдим.
— Уйда овқат йўқми?
— Бор, ака. Лекин мен емайман.
Суҳбат асносида билдимки, у ўгай онаси билан уришиб қолиб, ўша хонадон дастурхонига бошқа ўтирмасликка қасам ичган экан. Отасини эса дунёда ҳамма нарсадан ортиқ яхши кўради.
— Отам кечқурун ишдан қайтганда хонамдан чиқаман. Оғзимга чўп солиб оламан. «Овқатландингми, ўғлим?» дейди. «Едим, ота», дейман. У кишининг кўнгли хотиржам бўлади...
— Нимага отангга бор гапни айтмайсан?
— Йиллар давомида мени ўқитди. Ҳозир нафақага кун кўради. Ёшим ўттизга кирди, ҳалигача уйидаман. Энди оч юрганимни билса, ўзини айбдор ҳисоблаб, эзилиб кетади...
— Ака, ишсизлик — жуда ғалати нарса. Эрталаб кеч уйғонасан, лекин ҳордиқ чиқармайсан. Уйғонгинг келмайди, чунки борадиган жойинг йўқ.
— Иш қидирмаяпсанми?
— Ҳар куни қидираман. Компьютерни очиб, эълонларга қарайман. Иш сўраб ариза юбораётганимда ичимда «зора бу сафар омадим чопса» дейман.
Жилмайди.
— Кейин телефон жиринглайди. Ҳаяжон билан қарайман — банкдан қарз ҳақида хабарнома...
— Умуман чақиришмайдими?
— Чақиришади, ака. «Аризангиз кўриб чиқиляпти» дейишади-да, кейин ойлаб дом-дараксиз кетишади.
Бироз тўхтаб қолди.
— Энг ёмони нима, биласизми? Бироз вақт ўтиб ўзингиздан шубҳалана бошлайсиз. Университетни битирдим, корхоналарда сменада ишладим, нима иш бўлса бажардим. Лекин энди ҳеч кимга керак эмасман.
Телефонни олиб, оғайниларининг суратини кўрсатди.
— Ўтган ҳафта кўришдик. Бири уй олибди, бири иккинчи фарзандини кутяпти. Ҳамма ишидан, маошидан гапирди. Мендан нима қилаётганимни сўрашди.
— Нима дединг?
— «Янги ишга ўтяпман», дедим.
Бўйнини эгди.
— Олти ойдан бери ишсизман, дея олмадим.
Кейин яна гапида давом этди:
— Илгари жўраларим қўнғироқ қилиб турарди. Ҳозир телефон жирингласа хурсанд бўлиб кетаман — қарасам, реклама. Ҳеч кимдан хафа ҳам бўлолмайман, ҳамма ўз турмуши билан овора, мен бўлсам ҳалигача иш қидириб юрибман...
— Отанг нима дейди?
— «Бирор янгилик борми, ўғлим?» деб сўрайди. Ёмон ниятда сўрамайди, биламан. Лекин ҳар сафар шуни сўраганида гўё кичрайиб бораётганимни ҳис қиламан.
Бироз пойафзалининг учига тикилиб турди.
— Уйда бекор ўтирганда ҳам ўзингни айбдор ҳисоблайсан, ака. Телевизор ёқсам: «Нима каромат кўрсатдингки, ҳордиқ чиқарасан?» дейман ўзимга. Кўчага чиқай десам — пул керак. Уйда ўтирай десам — тўрт девор орасида диққинафас бўлиб кетасан.
— Хўш, нима истайсан ўзи?
— Ишлашни, ака. Фақат ишлашни. Эрталаб турай, бирор жойга борай, чарчай. Кечқурун уйга қайтай. Эртага нима қилишимни билай...
Ўша кеч уни овқатга таклиф қилдим.
— Тўқман, ака, — деди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23💔6👍4🔥1