📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

83 - қисм .

Ёдгорнинг тилидан айтилгандек армон билан янграётган қўшиқ сўзлари ҳам маъноси ҳам қулоғига кирмаган бўлсада ,
Ёдгорбек опаларига совға берганида , ҳамон қоронғу бурчакдан буларга қараб ўтирган отаси , совга нима эканлигига қизиқиб даврага қараб юрди .
Бошидаги қалпоғини пешонасига бостириб олиб , биров таниб қолмасин деб бошини эгиб олиб томошабинлар орқасидан яқинлашиб келди .
Секин бошини кўтариб кўз остидан даврага кўз югуртирди .
Ҳамон суратларга термулиб , гоҳ бағрига босиб , гоҳ суратдаги қизини пешонасидан ўпиб ўтирган бобонинг қўлидаги суратларга кўз ташладию ток ургандек титраб кетди ...

,, Ахир бу ... , бу унинг сабрли Сабриясику , қадрига етмаган беқадргина Сабриясику ....
Юз кўзи бахтдан чарақлаган тўйи кунидаги сурати ...
Уни қаердан олишди .
Бу суратда ёнида ўзиям бўлиши керак эдику ... Демак кестириб ташлашибди...
Қанийди Сабриянинг ҳаётида ҳам бўлмаганида эди . Қанийди шундай қизни увол қилмаганида эди .
Қанийди уч болани сарсон ташламаганида эди .
Нималар қилиб қўйди ...
Сабрия ўлгунича ўзи ўлса бўлмасдими ,, - ўзининг ўйларидан ўзи сесканиб кетди , эркак ....

Изтироб билан , алам , армон билан , кўзига қуйилиб келган ёшдан хира тортиб тўй даврасига кўз ташлади .
Тўрда ўтирган , худди Сабриясига ўхшаб кетадиган хушрўй , алпкелбат куёв ўғлига , таъзим ила бош эгиб турган келинчакка , ҳам кулиб , хам йиғлаб даврада рақс тушаётган қизларига , суратларни қучоқлаб ўтирган кекса бобога қараб изтироб билан патак бўлиб кетган сочини чангаллаб хўрсинди .
Гулбахорнинг ноқулай , тебраниб қадам ташлашига қараб ,, дод ,, деб юборишига сал қолди .

Ортига шитоб билан бурилиб ўзини жўхоризорга урар экан кўзи мошдек очилгандай , кечирган ҳаёти кўз ўнгидан ўтиб ўзини қўярга жой тополмай тўхтамай югурар , югурган сари изтироби ортиб борарди .

Ўнқир - чўнқирлардан югуриб , йиқилиб , туртилиб ўтиб , сой бўйидан чиқиб қолди .
Тўлин ой нурида қиличдай ялтираб , ялтираб кетаётган сой суви шарқираб оқарди .

Бир зум тўхтадию чидай олмай овозини борича бақирди .
----- Аааааа , - аламли овозни сувнинг шарқираши босиб кетсада , акс садо билан жаранглади ... ,, Ааааа ,,

Кечир мени онаси , кечир ...
Ман аблаҳни кечир , Сабрияяяям ... кечир .
Пичирлабгина сўзларини тугатдию сувнинг зарралари тегиб нам бўлган қирғоққа тап этиб ўтириб қолди ....

Қанча пайт ўтирганини ўзи хам билмайди . Гоҳ йиғлади , гох кулди , гоҳ аламдан кўкрагига гурс - гурс мушти билан уриб тўлғонди ...
Наиложки энди фойдаси йўқ эди . Сўнги пушаймон , ўзига душман эди ...

Зах ўтиб кетсада , ёнган юрагининг тафтидан ернинг совуғини сезмай анча пайт ўтирди .
Сўнг қаътий қарорга келди ...
,, Шунча пайт фарзандларига озор бериб келди . Ҳаётларини остин - устун қилиб юборди . Энди уларга ҳеч қачон зарар бермайди , керак бўлса кўзига хам кўринмайди . Улар отасисиз ҳам бахтли . Уларни тинч қўяди энди .

Сабрияни ўз қўли билан ўлдирганидек , фарзандларидан ҳам ўзини ўзи айирди ,, .
Бунинг аламидан хўрлиги келиб ўкириб йиғлаб юборди ....

Узоқдан қишлоқда дув - дув гап бўлган тўйнинг садоси ҳамон жарангларди .
Шўх куй қўшиқларнинг овозидан келин - куёвларнинг бахтли эканлиги сезилиб турарди .

Табрик учун сўзга чиққанлар ҳам ёшларнинг чет давлатдаги ўқиш ва ишларига омад , соғлик ва бахт тилашарди ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ .
❤52👍16🔥1
Тун бағри қора бўлсада , олис олисларда милтираган оппоқ тонг , қанотида бомдод билан келади ....

Шундай бахтли онларга етмоқлик барчамизга насиб айласин .
Хайрли тун азизларим .

ШАХЗОДАнгиз 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍14❤3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤩🤩Ассаламу алайкум            ЯХШИЛАРИМ!!! 🤩🤩

🤩🤩БУГУН 29 - ОКТЯБРЬ.
АЗИЗЛАР ПАЙШАНБА ЯНГИ КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ! 🌼🍃🌼

🤩🤩Мехри дарё мехрибонларим Пайшанба тонги муборак бўлсин!!!
🍂🍂🍂🍂
Илохим хеч кимса бемор бўлмасин  .
🍂🍂🍂🍂
Дард қалбини ўртаб бедор бўлмасин
Икки дунё саодати насиб этсину  
🍂🍂🍂🍂
ўзингдан ўзгага мухтож қилмасин!!!
💐💐💐💐
    
Кунингиз Хайрли ўтсин
БАХТ ВА САОДАТ
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синфдошларга жўнатиб қўйилар✈️






🎀🎀🎀🎀🎀

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
ТУШ ✍

Бугун тушимга онам кирибди ,
Ҳовлида райҳонларин саралаб юрибди ,
Қўллари белида қаддини ростлаб ,
Дарвозага қараб кулиб турибди .

Дарвозага бўйласам интиқ ,
Юрагимда соғинчдан санчиқ ,
Умид билан қараб , кўрибман ,
Отам маюс турарлар опам мушфиқ .

Қўлим очиб бориб қучай десам ,
Хиралашди кўзим олди юмиб очсам .
На онам бор , на отам бор , опам қани ,
Майли эди яна бир бор тушимда кўрсам .

Айрилиқнинг залворлари оғир экан ,
Ҳар дақиқа эслаб юрак оғрир экан ,
Дуоларим уларгадир бизга эса ,
Жаннатда кўришмоқлик умиди- ла сабр экан .

ШАХЗОДА САТТОРОВА .✍

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢9❤7👏2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сюрприз...

Хозироқ киринг чунки 👇


📚 Ibratli Hikoyalar
❤1👍1😁1
❤8
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
✍ .

84 - қисм .

Қишлоқ жойда тўйлар эрта тугайди . Каттаю кичик роса яйраган Едгорбекнинг тўйи ҳам бобосининг тўлқинланиб қилган дуоси билан якунланди .
Уларни олдинда катта ҳаёт кутарди ...

Тўйдан сўнг ўн кунча ўтиб келин - куёв катта шаҳарга отланишди .
Яна ҳамма жигарлар бобонинг ҳовлисига йиғилиб ёшларни узоқ манзилга кузатишди .

Бобоси Ёдгорбекни маҳкам бағрига босар экан улар билан қайта кўришиш ўзига насиб қилмаслигини сезгандек кўзини тўлдириб неварасига боқарди .

Унинг елкаларини силаб , сийпалар , қўйиб юборгиси келмасди .
Ёдгорбек ҳам яна кўз ёшлари юзларини ювиб турган опаларига бир бир қараб ҳозирданоқ уларни соғиниб турарди .

Бобосини ранжитмаслик , дилини оғритмаслик учун олдигинасига ўтириб олганди .
Ниҳоят кетишадиган пайт бўлди .
Ялтир - юлтир келинлик либосларини одмигина кийимларга алмаштирган келинчак одоб билан бобонинг олдига келиб бош эгди . Бобо келинининг пешонасидан ўпиб дуога қўл очди ,

---- Болам , бахтли бўлинглар , фарзандларинг кўп бўлсин , аҳил , иноқ яшанглар . Ўқинглар , яхши жойларда ишлаб ҳалол кун кечиринглар .
Ўғлим сандан ўтинчим икки опанг сенга онангнинг омонати . Эркак бўлиб уларни ҳолидан хабар олиб қўллаб юргин .

Ёдгоржон , чақалоқлигингдаёқ онасиз қолганинг учун , етимликда катта бўлганинг учун мени кечир .
Ман сизлардан розиман , сизлар ҳам мандан рози бўлинглар .
Оқ йўл , болаларим , Аллоҳим паноҳида асрасин , Амийн .

Бобо дуо қилиш билан бирга кўз ёшларини кафтига артди .
Узоқ йўлга чиққан ёшларга тайёрлаб берилган егуликлар солинган сумкалар , кийим кечаклар машинага жойланди .
Қариндошлари билан ўксибгина хайрлашган келинчак машина олдига бориб турди .

Ҳамма билан кўзида согинч , айрилиқ , алам ёшлари билан қучоқ очиб хайрлашган Едгорбек ҳам машина сари юрди ....

Бир икки қадам қўйдию ортига ўгирилди .
Ҳассасига таяниб бош эгиб турган бобосига қараб юраги эзилди .
Елкасига осган сумкасини шундоқ ерга ташлади ва бобоси томонга юрди .
Буни сезгандек бобо ҳам бошини кўтарди .
Титроқ қўлларини набирасига узатди .
Ота мехрини билмаган Ёдгорбек бобосининг қучоғига отилиб , ёш болага ўхшаб хўнграб йиғлаб юборди .
Бобо ҳам ингроқ овоз билан йиғлаб набирасини бағрига босиб турарди . Улар иккови ҳам бу сўнги дийдор эканлигини , қайта юз кўришиш насиб этмаслигини , савқи табиий сезги билан ҳис қилиб туришарди ...

Бобо тезда ўзини қўлга олди .
Набирасига кулиб қараб яна оқ йўл тилаб дуо қилди .

Тоғаси тезда ёшларни машинага чиқариб хайрлашди .

Машина шитоб билан олдинга интилди . Икки ёш , икки деразадан яқинлари кўринмай қолгунча қўл силтаб хайрлашиб кетишди .

Ҳайдовчи уларга далда берди ,
---- Вақт бир зумда ўтиб кетади , укалар . Ўқишларингни битириб тезда қайтасиз , ўксиманглар .

Ёдгорбек унинг гапларига бош силкиб қўйиб , миннатдорчилик билдириш учун бошини кўтардию ташқарига қараб ҳайрон бўлиб қолди .

Яна ўша йўлда , яна ўша биринчи кетишида тўхтаган жойида , яна ўша қоровул амаки уларни тўхтатиб турарди .
Бу сафар у ёлғиз эмас эди . Ёнида машинага интиқ кўз тиккан ҳамроҳлари ҳам бор эди ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39🔥12👍7🤔5
Дуо қилиб турсангизлар , насиб эртага якунлаб қўямиз .
👍46🔥9🥰4😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатух

          ❤️Сокин кунлар бағрида,
       Хуш ифорлар таралди.
   Муборак Жума куни,
Одам Aто яралди.

🕌Аллоҳим жума куни,
    Гуноҳларни кечирди.
        Тавба қилган инсонга,
             Оби зам-зам ичирди.

             ❤️Биз ожиз бандалармиз,
         Кўрсатайлик илтифот.
    Шукр қилган инсонга,
Жаннат эмиш мукофот.

🤲Жума айём ҳар инсон,
    Қалби қувончга тўлсин.
         Aллоҳим севган кун бу,
              ЖУМA муборак бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима етсин дийдорга
Тугамас оила иши.
Биздай гўзал гулларга ярашмас уй ташвиши..


🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋
❤4👍3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Олисдаги яқинларим , кўнгилдошларим ...

Бугунги ЖУМА кунининг хайру саховатини , файзу барокатини сизга тиладим .
Кунинигиз ҳаловатда ўтсин . Ишларингиз ўнгидан келсин , ҳалол баракали ризқ - насибангиз бўлсин .

Бугун барака куни , бугун саховат куни , бугун поклик кун , бугун ҳар бир кунимиз шундай бўлиши керак бўлган кун ...
Танингизни сув , руҳингизни салом ва саловатлар , дуо ва ибодатлар покиза  қилгай .
Ўзингизни асранг азизларим .

Яхши ёмон кунингизда
Битта дуо асрасин ,
Бандаси асролмайди ,
Сизни Худо асрасин . 

ШАХЗОДАнгизни  ҳам дуо қилишни унутманг 😘

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰6❤4
АСАБИЙЛИКДАН
САҚЛАНИНГ


Барча хасталиклар асабийлашишдан пайдо бўлади. Инсон асабийлашса мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади. Кўз қорачиғи кенгайиб, юрак уриши тезлашади. Бундай вақтда жигардан углеводлар (зарарли суюқлик) ажрала бошлайди. Аъзоларнинг бундай пала-партиш ишлаши кўп касалликларнинг (стенокардия, инфаркт, инсульт) келиб чиқишига сабаб бўлади.

Табассумнинг фойдаси

Нерв толаларининг узилиши аъзоларимиздаги озиқ моддалар камайишига, ҳолсизликка олиб келади. Масалан, жисмимизда кальций моддаси этишмаса, мушакларимиз оғриб, суякларимиз мўрт бўлиб қолиши мумкин. юзимизга табассум қайтиши биланоқ, миямиз тажангликни сўндирувчи моддалар ишлаб чиқара бошлайди.

Табиат қўйнида дам олинг

Мунтазам бадантарбия қилиш, очиқ ҳавода айланиш, айниқса, уйқуга ётишдан олдин беш-ўн дақиқа юриш жуда фойдали. Табиат қўйнига чиқиб завқланиш, вақти-вақти билан тоза сув ҳавзаларида чўмилиб туриш ҳам керак.

Яхшиликка интилиб яшанг!

Озуқага бой овқатларни меъёрида истеъмол қилиш керак. Эзгу ният, чиройли сўз, яхши амал, ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан яхши муносабат ҳам асабларимизга тинчлик беради, мустаҳкамлайди. Демак, имкон борича турли асаббузарлик­ларнинг олдини олишга интилишимиз, яхшиликка ишонч, келажакка умид билан яшашга ўрганишимиз зарур.

ИШОНИНГ, ҲАММАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА

Барчамизнинг яккаш орзуимиз - фарзандларимиз бизданда ақлли, фаросатли, ҳаётда қоқилмайдиган, омадли бўлиб этишишидир. Бу орзулар амалга ошиши учун аввало уйдаги муҳитни ижобий томонга ўзгартиришимиз керак. Болаларни руҳий тушкунлик, ишончсизлик ҳиссидан қўришнинг бир чораси ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан қувонишга, бўлиб ўтган ҳар бир воқеага ижобий фикр билдиришга ўргатишдир. Ота-онанинг ўзига, ҳаётга ишончи, албатта фар­занд­ларида ҳам акс этади.
Кичкинтойингизни эрталаб ­чиққан қуёшдан, ойиси пиширган кулчадан, олган «беш» баҳосидан чин дилдан хурсанд бўлишга ўргатинг. Боланинг ҳаётдан завқ оладиган хушчақчақ инсон ёки одамови бўлиб улғайиши айнан ота-онанинг дунёқарашига боғлиқлигини унутмайлик.

Киши умидсизликка берилса, қаттиқ сиқилса, қондаги адреналин ва кортизол миқдори кескин ошади. Адреналин қон босимини кўтаради, қоннинг тез қуюлишига ҳам шу «жиззаки» гормон сабабчи. Кортизол эса танада ёғ қатламини ҳосил қилишда қатнашади. Бу хавфли жуфтлик юрак хасталикларининг ривожланишига қулай замин яратади.

Вақтингизни беҳуда сиқилишлар ва алдамчи хаёллар эгаллаб олишига йўл қўйманг. Бунинг фойдаси йўқ. Ҳадеб ўтган воқеаларни, омадсизликларни эсламанг!

Эртанги муаммолардан хавотирга тушмаслик учун бугундан ҳаракат қилинг. Яъни, бугун режалаштирган ҳар бир ишнинг уддасидан чиқинг. Шундагина руҳий зўриқишлардан сақланиб, келажакдаги режаларга ишонч билан қарай оласиз.

Ҳаётга жилмайиб боқинг, юртдош, шунда у сизга кулиб боқади!
❤8👍5
Бир замонлар....

Бир замонлар интернитни билмасди
Ўзбегимнинг нафис,нозик
аёли
Кашта тикар,асло гогле кўрмасди.
Телеграмда бўлмас эди
хаёли

Сочларини ювар эди қатиққа
Тик боқмасди кўзларига жуфтини
Хаволанмай, кўз-кўзга,ё тортиққа
Сипо кийган, сал кўрсатиб кифтини

Номахрамлар авратларин кўрмаган
Ўйлар эди отасининг шаънини
Очиқ сочиқ беандиша юрмаган
Шараф билган авлодининг
қонини

Уяли хеч телефони бўлмаган
Қатиқ, куви ва хакоза....
қўлида
Бошда рўмол лозим кийган, ўлмаган
Садоқат ва иймон бўлган
дилида

Салонсиз ҳам гўзал бўлган
ўзлари
Кўз қошларга татировка
тегмаган
Хаё билан бўянган гул
юзлари
Бекорларга хино,ўсма
экмаган

Бу каломлар ёқмас балки кимларга
Эслатдим бир ўтмишимиз, қадримиз
Чек қўяйлик калта,култа,
шимларга
Аслида бу ҳаммамизнинг дардимиз


Эргашева Хайринисо ❤️
❤11👍5🔥2👏1