📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим .
Яхшимисизлар .

Бугун дам олиш кунида мазза қилиб яна бошни ёстиққа қўйдингизми .

Қаерда , аёллар дам оладими , аслида якшанба иш куни аёллар учун .

Ҳорманг гўўалларим , чаққон чаққон ишларни қилиб олиб орада наушникни қулоққа қўйиб ота онангизга , яқинларингизга , дўстларингизга телефон қилиб ҳол аҳвол ҳам сўраб қўйинг .
Рўйхатизда ман ҳам бўлсам телефонизди кутаман 😊 .

Тошкентда ҳаво мўътадил , осмонда булут бор , аммо қуёш бобо мардонавор туриб булутларни ёриб чиқиб келаяптилар . Ҳаво бир оз совуқ аммо очиқ .
Сизда об ҳаво қандай ...

Бугунги кунингиз мароқли ўтсин ШАХЗОДАнгиз 😘



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍10🔥7❤4🥰1
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
-3-

Шодия беихтиёр устидаги камзулининг чўнтагига қўл солди . Қўл телефонини қидириб пайпасланди. Телефони қўлига илинмагач, юраги бирдан орқага тортиб кетди . У телефонини боя уйига парда тиктирган аёлнинг хонадонида қувватлагичга улаб қолдирганини эслади . Телефони соддароқ русумда бўлса- да ичида бир талай маълумотлар борлигидан юраги эзилди.
"Қайтариб беришармикан?" - ўйлади Шодия эзгин кайфиятда.
Машинанинг нохосдан чийқиллаб тормоз бериши уни ҳаёлот оламидан ҳаётга қайтариб келди. Шодия бошини олд ойнага уриб олишига сал қолди .
Машина йўл четида ярим айлана ҳосил қилиб тўхтаган , Ботир рулни чангаллаганча ғалати алфозда ўтирарди. Шодия машинадан узоқлашаётган бир жуфт яшил ялтираган яшил кўзларни элас илғаб қолди.

- Бу нима эди ?...

- Билмадим, итга ўхшаяпти ...
Шодиянинг саволига Ботир бемажол жавоб берди.

Машинанинг салонига куйинди ҳиди сизиб кирди .
Шодиянинг савол назари билан боқган нигоҳига Ботир жавоб қайтармади. У машинадан тушиб капотни очди . Телефонини фонарини ёққан ҳолда капотга энгашди . Бир оз куймалангач , телефонини фонарини ўчирди . Капотни ёпиб , бир оз ўйланди .
Машина эшигини очиб , ўриндиқ ёнидаги баклашкада турган сувдан олиб қўлини чайди, сўнг ён чўнтагидан рўмолча чиқариб қўлларини артди . Рўмолчани бир силкитиб тахлади- ю , яна чўнтагига солди . Сўнг ҳайдовчи ўриндиғига ўтириб , эшикни ёпди.
Шодия унинг машина ўт олдиришини кутган эди . Аммо Ботир рулга бағрини бериб ўтириб олган, хаёли аллақаерларгадир кетгандек бўлди.

- Ботир ака , юрмайсизми ...

Ботир бир чўчиб тушди . У Шодиянинг оғзидан ўз исмини илк бор эшитганигами, ёки ака дея қилган мурожаатигами алланечук бўлиб кетди . Атрофни зимистон қоплаганидан бетоқат бўлиб кетган Шодия ҳозир буни сезадиган аҳволда эмасди.

Ботир ниманидир айтсамми , айтмасамми дегандек бир оз тараддудланиб ахири ёрилди:

- Машина ишдан чиқди . "Контакт" куйиб кетди . Бу машинани энди уста кўрмаса бўлмайди .

Ботир агар ҳозир ёруғ бўлганда Шодияни йиғлаб юборай деб тилини тишлаб турганини , киприкларида икки томчи ёш "тўкилсамми" дея осилиб турганини кўрган бўларди .

Кўча юзидаги симёғочнинг биргина лампасидан хирагина ёруғлик тушиб турар , яқингиналаридан канал ўтганлиги учун атрофни қуюқ туман буркаб ола бошлаганди.

Ботир Шодияни нималардир деб юпатишга сўз қидирар экан, хаёлини Шодиянинг овози бўлди :

- Телефонингиз борми , бериб тура оласизми ?

- Телефоним... Телефонимнинг қувватлагичи тугаб қолибди.

- "Машинангиз юрмай қолса , телефонингизни қувватлагичи тугаб қолса , роса саранжом йигит экансизми ," - Шодия ўйлаганларни сиртига чиқармади. У бемаҳалда йигит киши билан ёлғиз қолиб кетганлигидан ваҳимага туша бошлаганди .
Шодия барибир ўйлаганларини бир учини айтишдан ўзини тўхтата олмади :

- Энди нима бўлади , уйга етиб олишнинг бир иложини қандай қиламиз ?

Ботир чуқур уф тортди .
❤40🔥4
​​
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ .
-4-

Қишлоқ жой бўлганлиги учун атрофда деярли машиналар қатнови тўхтаган, борлари ҳам бошқа манзилга кетаётган эди . Ботир бир хаёлида Шодияни бирорта ўткинчи машинага ўтказиб юборишни чамалади . Аммо йўлнинг бундан буёнги қисми ўн километрча боғзорларни кесиб ўтишини, атрофда бирон тирик жон яшамаслигини ўйлаб бу шаҳдидан қайтди. У машина ойнасидан йўл четига маҳзун тикилиб ўтирган қизга қаради. Ботир Шодияга нигоҳини ташлади-ю, маҳлиё бўлиб қолди. Шодия аслидаям жуда чиройли қиз эди . Оқшом таровати эса уни ҳаддан ташқари гўзал қилиб юборганди . Қоп- қора зулукдек қошлар , катта-ю катта чарос кўзлар, ақиқдек ғунча лаблар Шодиянинг оппоқ юзида моҳир мусаввир чизган латиф санъат асаридек ўз ўрнини топган эди . Айниқса шаршарадек жингала қора сочлари "қарамайман" деган инсонни ҳам бир қаратмасдан қўймасди . Ботир Шодияга қараб туриб "бу қизга илгари нега аҳамият бермаган эканман?"- деб ўйларди.
Шодия Ботир унга тикилиб қолганини сезгандек ўгирилди .
Ботир уят иш устида қўлга тушиб қолган ёш боладек дарҳол юзини бурди
У Шодияга савол берар экан, ерга қараб олганди:

- Уйингиздагилар, яъни амаким сизни қидириб келиб қолмасмиканлар ...

Шодия нима учундир Ботирни алдагиси келмади . Аслида ёлғон гапириш табиатига зид бўлганлиги шунга мажбур қилгандир:

- Уйдагилар ... Уйдагилар мен ўзбошимчани ... йўлга чиққанимниям билишмайди . Дадам ҳозир қўшни тумандаги санаторияда эдилар . Уйда ойижоним, синглим ва укам қолишган . Мен уларга уйга эртага сахарлаб етиб бораман дегандим. Ниятни қаранг . Мана фаришталарнинг оминига тушиб ўтирибман.
Ўзингизчи ? Сизни ҳам кутишаётгандир .

Ботир илжайди :
- Йўўўқ , улар мени дўстим Комилникида деб ўйлашаяпти . Мен ҳақиқатдан ҳам Комилникига боргандим . Қарасам уйида аясининг дугоналари билан ўтириши бор экан . Шаҳар жой биласиз , бунақа вақтда ... Хуллас, бирровга кирувдим деб хайр- маъзур қилақолгандим.

- Опамникига боргандим дегандингиз-ку, нега у ерда қолмадингиз ?!

- Улар ўзи бир хонали "дом"да туришади. Поччам талабалар . Институтга кеч кирганлар. Опам билан иккита ўғиллари бор. Яшаётган квартиралари ҳам ижара уй. Шунга ...

- Ҳааа , шундай денг ...

Шодия чуқур хўрсинди. Унинг хўрсинишидан Ботир ўзини айбдор ҳис қила бошлади .

- Энди нима қиламиз?!

- Билмасам , Шодия . Менимча шу ерда тонг отгунча кутамиз , шекилли ,- Ботир алланималарни ўйлади- ю, овозида ишонч сезилди:-Келинг , бундай қиламиз . Сиз бемалол машинада ухлайверасиз , мен эса ташқарида сизни қўриқлайман...

Шодия унга :

Муаллиф: Хазонрезги
❤52👍11🔥2
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
-5-

- Йўғей, кўчада такиллаб қоласиз , - деди ва бироз ўйланиб сўзида давом этди,- мен яхшиси орқа ўриндиққа ўтаман , сиз мени жойимга ўтинг. Ҳайдовчи ўриндиғида дам олиш учун рул ҳалақит беради .

Ботир Шодияга эътироз билдирмади. Шодия машинадан тушиб , орқа ўриндиққа ўтиргач ,у аста машинани нишабликка итариб юборди. Машина қияликдан секин ҳаракатланиб, кўча четидаги боғларнинг бир четига бориб тўхтади. Бу ердан машина катта йўлга кўринмас эди . Аммо бу ерда ҳам симёғоч бор бўлиб , унинг лампасидан тушаётган нур машинани базўр ёритиб турарди. Шодия Ботирнинг мақсадини тушунди. Ботир бегона йўловчиларнинг эътиборини тортишни истамас эди .
Ботир машина билан олдинма- кетин юриб келиб, у тўҳтаганидан кейин багажни очди . Багаждан каттагина сумка ва яна бир ихчам халтача чиқарди .
Шодия Ботирнинг ҳаракатларини юраги така - пука бўлиб кузатар экан, кўнглида "Ё, Аллоҳ, ўзинг асра, ё Аллоҳ ўзимни ўзингга омонат топширдим " деб қайтарар эди . Ботир ташқарида катта сумкани очди. Сумкадан аллақандай бир буюмни чиқарди. Буюмни ушлаганча Шодия ўтирган орқа ўриндиқ тарафдаги машина эшигини очди . Бу вақт ичида Шодиянинг бўлари бўлган , хаёлидан "нега эшикни ичкаридан қулфлаб олмадим" дея ўзидан ўзи хафа бўлишга ҳам улгурган эди.

Ботир :

- Шодия , мана бу ёпинчиқни устингизга ёпиб олинг,- деганида Шодия даставвал ҳеч нарсага тушунмади. Ботир момиқ пардан қилинган ёпинчиқни унга узатганда эса ўз хаёлларидан уялди.
Шодия обдон совуқ қотган эди . Ёпинчиқга ҳеч мулозаматсиз ўраниб олди. Бағрига иссиқ ўтгачгина , раҳмат айтиш эсига келди :

- Раҳмат , Ботир ака ...

Ботир ўз исмини Шодиянинг оғзидан иккинчи бор эшитганида яна юраги орзиқди.

- Арзийсиз, Шодия - деди эшитилар, эшитилмас .

Аммо Шодия бу сўзларни эшитди . Негадир кулгиси келди .
"Албатта арзийман-да , қоп-қоронғи , даҳшатли жойда ёнигизда ўтирганимдан кейин" деган ўй хаёлидан кечди-ю, аммо бу сўзлар лабларидан ҳатлаб чиқмади. Унинг ўрнига :

- Машинангизда ёпинчиқ борлигига қойилман , - деди қандайдир изоҳ кутгандек .

- Ҳа , сизга айтим-ку , даламизда балиқ овладик деб , кеча кечаси билан ўша ерда бўлдик.

- Ҳар куни кечаси бир саргузашт тайёр экан-да .

- Ҳа , айтманг. Ҳар куни эмас- ку, аммо икки кундан бери аниқ шундай...

Муаллиф : ХзонРезги
❤39🔥7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌼🍃Ассалому алайкум!

🌤Хайрли тонг Азизларим!
            
🔢💙🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
⚡️Душанба тонги муборак
ва хайрли булсин

🌹Яна бир янги тонгга етказган
🌺Роббимга хамд-у санолар булсин!

🌹Кунингиз файзу барокатли ўтсин.
🌹Барча эзгу ниятларингиз,
яхши амалларингиз ижобат булсин

🌹Умрингизга ва ризкингизга
🌷Аллохим барокот берсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим ҳамма яхшими . Мароқли ҳордиқ олдингизми .

Бугунги биринчи иш кунингиз , ўқиш кунингиз омадли бошлансин . Ҳафта якунида кўнглингиз тўлиб , хотиржам бўлинг .

Бугун манга дам , мезза .
Ухладим бомдоддан кейин .
Шундо ташқарига чиқсам кир мошина кулиб турибди ...
Ошхонага кирдим , қозон ҳам бир жилмайиб қўйди 🙈 .

Бугун бу иккови билан тарбиявий соат ўтишимни билишди шекилли 😊

Кунингиз хайрли ўтсин азизларим ШАХЗОДАнгиз 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁12❤4
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
-6-

Шодия Ботирга киши билмас назар ташлади. Ботир баланд бўйли , қош - кўзлари қоп-қора , ўзи буғдойрангдан келган йигит эди . Уни билмаган инсон жаҳлдор деб ўйлаши аниқ эди . Дағал сочлари , мушакдор елкалари ва туртиб чиққан ёноқлари кишида унга нисбатан ҳайиқиш хиссини уйғотиши аниқ эди. Аммо бир гаплашган одам барча таассуротлари алдамчи эканлигига амин бўлар , Ботирнинг жуда ҳам кўнгли очиқ ва самимий инсонлигига албатта тан берарди.
Ботир Шодия мактабда ўқиб юрган вақтларида унга ортиқча аҳамият ҳам бермаган эди . Ахир Ботир мактабни олди йигити бўлиб битирган маҳалда Шодия еттинчи синфни тугатган қизалоқ эди . Ботир мактабни тугатиши билан қишлоқда кўринмай қолганди , сабаби у биринчи йилданоқ институтга кириб, шаҳарда қолиб кетган эди . Қолаверса, Ботирнинг уйи қишлоқнинг у бошида , Шодияларники эса қишлоқнинг бу бошида бўлганлигидан , қишлоқнинг анча катталиги хамда ёшлапнинг кўзи - кўзига тушмаганлигидан бирларининг иккинчиси билан иши бўлмаганлиги табиий ҳол эди, албатта.
Шодия тенгқур қизлардан оғир- вазминлиги билан ажралиб турарди . У чиройли бўлишига қарамай , ҳеч қачон бунга урғу бермаган эди. Гарчанд унинг изидан қидириб келувчи харидор йигитлар кўп бўлса-да , ҳеч бири Шодиядан бир оғиз гап ололмай ҳуноб бўлишар , камига Шодиянинг отаси Аҳрор аканинг жаҳлининг тезлигидан юрак ютиб ортиқча ҳаракат ҳам қилолмас эдилар ...
Ботир олд ўриндиққа ўтирганча паст томонга энгашиб куймаланарди . Бир вақт салонни овқат иси тутиб кетди.
Шодия шундагина қорни ниҳоятда очқаб кетганлигини ҳис этди.
Ботир унга ўгирилди:

- Бу сизга.

Шодия Ботир узатган идишга беихтиёр қўлини чўзди. Идишни олар экан:

- Нима бу? ! - деб сўради.

- Опам бериб юборгандилар , олинг қорнингиз ҳам очиб кетгандир.

- Вой, бу овқатни опангиз ота- онангизга бериб юборган бўлсалар керак. Сиз бўлса менга ...

- Олаверинг , беҳижолат , ҳали кўп ... Иссиқ чойга қарздорман. Томоғингизни хўллашга шарбат таклиф қилсам бўладими ?

- Раҳмат , каттакон. Бўлганда қандоқ...

Шодия бир марталик идишга солинган овқатни кўз олдига яқинлаштириб қаради. Дона-дона қилиб пиширилган кичик кулчачалар . Шодия биттасини олиб тишлади .

- Вооой ...

Ботир Шодиянинг товушидан яна ортга ўгирилишга мажбур бўлди:

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28🔥7
#​ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-7-

- Нима бўлди ?!

Шодия ўз қилиғидан уялиб кетди:

-Узр , мен буни бунақа маззали нарса деб ўйламабман. Биз дугоналаримиз билан ишхонамизда шунақа мазали нарса ейсак, пиширган инсонни руҳлантириш учун шунақа вой- войлардик . Узр , яна бир бор, ўрганиш бўлиб қолибди .

Ботир кулимсиради :

- Одатларингиз зўр экан. Яхшиям хаёлим жойида эди. Бўлмасам ...Биласизми , нима деб ўйлабман , машина салонига илон - пилон кириб қолибдими дебман- а ? !

- А , илон дедингизми ? Мен илондан жуда қўрқаман , бу ерда илон борми ?!

- Илонмас , илонлар бор. Ким айтади сизни қишлоқни қизи деб ?! Дала жойда, яна сувга яқин ерларда илонлар кўп бўлади . Хов анави дўппайиб турган қора уюмни кўряпсизми ? У шох ва шаббалар. Орасида камида ўнта илон бўлмаса одаммасман.

- Хафа бўлманг- у , ўзи шундоғам одаммасакансиз. Мен илондан қўрқаман десам, сиззи гапираётган гапингизни қаранг ...

- Э хавотир олманг . Ман шу ердаман- ку . Илон тугул , аждар ҳам сизга яқинлашолмайди .
Ха айтганча , ишхонам дедингизми ?! Сизни талаба деб ўйлагандим ...

- Талабаман , рост. Дарс кейин дугоналарим билан цехда ишлаймиз . Бир опанинг хонадонларида.

- Сир бўлмаса қаерда ўқийсиз ?! Билсангиз мен ҳам уйда кам бўламан . Тўғриси сизниям зўрға танидим . Мактаб вақтида унча эътибор бермаган эканман-да . Ўзи бизлардан уч ёш кичикмидингиз ?

- Тўрт ёш . Мен дизайнерликка ўқийман . Цехимиз ҳам бичиш - тикишга ихтисослашган. Ўзингиз ҳали институтни битирмаганмисиз ?!

- Магистратурани охирги босқичидаман . Ҳам ўқиб, ҳам ишлаяпман сизга ўхшаб . Қаранг бир қишлоқда туриб бир биримизни танимасак. Мен боя сизни таваккал чақириб кўрувдим, сизмисиз , сиз эмасмисиз деб ўн минутча ўйландим. Кейин яна ўн минут исмингизни эслашга кетди ....

Ботирнинг сўзларидан Шодия беихтиёр кулиб юборди . У энди Ботирга ишона бошлаган, аввалги шубҳалари тумандай тарқала бошлаганди .

- Сизнинг соҳангиз нима , сир бўлмаса ?!- сўради Шодия овқатли идишни Ботирга узата туриб

- Охиригача емабсиз- ку,( Шодия "раҳмат , тўйдим " дегач сўзини давом эттирди : - Қишлоқ хўжалиги институтида ўқийман . Номидан билиниб турибдики, соҳам қишлоқ хўжалигига тегишли. Назарияни амалиётда мустахкамлаш учун ўзимизни қишлоқдан беш гектар ер олдим. Аслида адамлар ҳам фермерлар биласиз . Ўн беш гектарлик катта боғимиз бор. Мен эса ўзим олган ерга интенсив боғ ташкил қилмоқчиман . У ерга...
Ботир узоқ сўзлади. У гапира туриб Шодия уни сўзларини махқулламаётганини сезиб қолди. Секин ортга ўгирилди. Шодия ухлаб қолган эди... Ботир унга бир зум тикилди-ю, худди биров кузатиб тургандек дарров кўзини четга олди . Аммо тасаввурида Шодиянинг ўзи сал аввал назар ташлаган сурати муҳрланиб қолди. Шодия уйқусида ҳам бениҳоя гўзал эди .
Ботирнинг эса уйқуси буткул ўчиб кетганди . Шодия унга биринчи жавобсиз муҳаббати Ҳулкарни эслатиб юборганди . Ҳулкар Ботир билан тўрт йил бирга ўқиган курсдош қиз бўлиб , Тошкентга ўқиш учун Хоразмдан келган эди ...
Ботирни ўтмиш хотиралари ўз гирдобига тортиб кета бошлади ...

# давоми бор

Муаллиф: Хазонрезги
❤35🤔7🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨Юзни оқартириб доғларни кетқазувчи маска. 😊

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_билан

💐🔔Бугун 2 ноябрь синфдошлар куни экан.

🎉Табриклайман байрамларингиз билан синфдошлар!

Группага юбориб қўямиз!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошдан не кечса ҳам Аллоҳдан бари,
Ўтган ҳар бир ишни хайрга йўйдим.
Ёшим сал улғайиб, вақт ўтган сари,
Қўлимдан кетганга ачинмай қўйдим.

Бериш ҳам Аллоҳдан, олиш ҳам ундан,
Ёзилгани бўлсин, курашдан тўйдим.
Минг бор югурсам-да, ҳаққим ёзилган,
Қўлимдан кетганга ачинмай қўйдим.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ана баба келди.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5😁4
Оила аъзоларингиз билан овқатланиб ўтираркансиз, ёнингизда бўлмаган ким биландир тинимсиз SMS лашиб ўтирадиган бўлсангиз - бу муаммо...

Меҳмон келганида ёки бир жойга борганда телефонни столга (кўз тушиб турадиган бир жойга) қўйиб қўядиган бўлсангиз, ўзингиз англамаган ҳолда атрофингиздагиларга "Сиз мен учун аҳамиятли инсон эмассиз" деган тушинча берасиз - бу ҳам муаммо...

Эрталаб кўзингизни очар-очмай аёлингиз (эрингиз), болаларингизга бир оғиз ширин сўз қотмай ёки бошқа бир иш қилмай туриб, телефонни қўлдан қўймасангиз...

Демак сиз қарамсиз!..

Ва бу бошқа қарамликлар сингари, сизни оилангиз, яқинларингиз ва ҳатто Аллоҳ билан  муносабатингизни бузулишига олиб келади, баҳоси йўқ вақтингизни, умрингизни ҳавога совуришга хизмат қилади.

Телефономания - асримиз касаллиги -  ҳаётингиз устидан ҳукмронлик қилишига  изн берманг.

Маълумот ўрнида: Америкалик олимлар Интернетнинг инсон психоэмоционал ҳолатига ижобий ва салбий таъсири бўйича тадқиқот ўтказдилар.

Тадқиқот натижасига кўра интернет маълумотларининг бор-йўғи 8% ижобий фикрлашга, 92% эса бузғунчилик уйғотувчи таъсирга эга экан.

Атрофга қаранг... Оилангиз сиздан эътибор кутмоқда...
❤7👍3🔥1
«Кечиримли бўлинг!»

Англиянинг Шеффилд шаҳрида яшовчи бир ота ижтимоий тармоқда қуйидагича пост қолдирди:

“Мен 7 йил олдин ўғлим ва рафиқамни даҳшатли бахтсиз ҳодисада йўқотдим. Ўшанда уларни маст ҳайдовчи уриб юборганди, яқинларим воқеа жойида ҳалок бўлишди. Буларнинг бари кўз ўнгимда рўй берди. Кейинчалик, ҳайдовчи етти йилга қамалди.

Уч йил давомида ўта оғир стресс ҳолатида яшадим. На бирор ишга жойлаша олдим ва на одамлар билан бирга бўла олдим. Мен ҳалок бўлган ўғлим ва рафиқам ҳақида тинмай ўйлардим.

Кунларнинг бирида менга бутун ҳаётимни ўзгартирган маслаҳатни беришди.

Қамоқхона руҳонийси хотиним ва боламни ўлдирган одамни бориб кўришни маслаҳат берди. Мен унинг таклифини телбанамо гаплар, деб ўйладим, бироқ менга қандайдир умид учқунлари зарур эди.

Жасоратим етмаганлиги боис, қамоқдаги ўша одам билан учрашиш бир йилга чўзилди. Бироқ мен бу ишни амалга оширдим. Ва у ерда кўрган ва ҳис қилганларим мени бутунлай ўзгартириб юборди.

У мендан кечирим сўради. Ва унинг ҳикоясини тингларканман, ич-ичимдан йиғлар ва уни бутун вужудим билан кечирар эдим. Маълум бўлишича, ўша кечаси унинг ичишига ва бутунлай маст бўлиб қолишига, 7 ёшли фарзандининг саратон касаллигидан вафот этгани сабаб бўлган экан. Қилган ишини кечира олсам, умрида бир томчи ҳам ароқ ичмасликка қасам ичди.

Мен бу одам билан шу кунгача алоқадаман ва у ўшандан бери ҳеч қачон спиртли ичимлик истеъмол қилмади. У ҳаётини қайта тиклади ва мени ҳам шунга илҳомлантирди.
Сизга шуни айта оламан-ки: мен уни кечирган кунимдан бошлаб, узоқ йиллар давомида елкамни эзиб келган оғир юк ағдарилган эди.

Ўлгунимча ўғлим ва хотинимни соғинаман. Уларнинг қабрларини тез-тез зиёрат қилиб тураман. Ҳа, мен қайта уйландим. Вақт ҳамма нарсага даво экан. Ҳозир икки нафар қизим бор. Тўғри улар биринчи фарзандимнинг ўрнини боса олишмасада, аммо зулматга чўмган ҳаётимни яна нурга тўлдирган икки юлдузим ҳисобланишади. Улар менга дардларимни унуттирадиган чексиз қувонч бағишлашади.

Бу гапларни нега ёздим, биласизми? Кечиримли бўлинг... Ич-ичингиздан бу ишни қила олмасликка кўзингиз етса-да, бир бор уриниб кўринг. Бошқаларни ҳам, ўзингизни ҳам кечиринг. Бу олдинга силжишнинг ягона йўли экан.
👍18❤12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хозирга даврда хавас қилса арзийдиган оила экан 👍


@TasirliVaiBratli 👈ВИДЕОЛАР

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍6❤4
# ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ .
-8-

Ботир келишган йигит бўлса-да, мактаб даврида қизлар билан иши бўлмаган , аслида бунга ҳаётнинг ўзи имкон бермаган эди . Онаси энг кичик синглисини дунёга келтирганида шифокорларнинг бепарволиги оқибатида дардга чалиниб қолган ва анча йиллар соғлигини тиклай олмай қийналганди. Ботирнинг опаси Нозима медицина техникумида ўқир , дарсдан бўш пайти супир- сидир, пишир - куйдир қилар , онасининг парвариши ҳам унинг зиммасида эди. Орада дадасининг ишхонаси касодга учради . Ишсиз қолган дадаси қишлоқ ёнидан ер олди ва фермер хўжалиги ташкил этди. Ишлар жуда кўпайиб кетганди. Ботир мактабдан қайтгач , овқатланар ва дарров далага югургиларди. То қош қорайгунча хўжаликда тиним бўлмасди. Ботирни бирдан бир орзуси институтга кириш эди . У кечалари мустақил дарс тайёрлар , кўпинча китобга бошини қўйганча ухлаб қоларди . Ботир мактабни битирадиган йили онаси бир нави оёққа турди . У ўғлининг орзусини яхши биларди , шунинг учун дадасини Ботирни ўқишга кириш учун ҳаракат қилиб кўришга кўндирди .
Ботирнинг омади биттада чопди. Пешқадамлар қаторида бўлмаса-да , "олтин ўрталик"да институт талабаси бўлди.
Институтга киргач , оила аъзолари Ботирнинг ижара уйда яшашга рухсат беришди . Бу вақтда укалари ҳам дадасининг ёнига анча кириб қолишган, фермер хўжалигидан ҳам даромад келишни бошлаган эди .
Биринчи курсданоқ Ботир институтда кўзга яққол чалиниб қолди. Бунга сабаб унинг келишган қадди - қомати ва чиройли аҳлоқи эди . У биринчи курс бўлса-да атрофида ўзининг ва қўшни гуруҳдаги қизлар парвона бўлиб қолишганди. Баъзилари чин, баъзилар шунчаки Ботирга қармоқ ташлашар ,аммо у бу таҳлит гап - сўзларга парво қилмаганидан қизлар лабларини буриб , бурниларини танқайтирганларича ундан воз кечишга мажбур бўлардилар.
Барчаси иккинчи курсдан бошланди. Янги ўқув йилида уларнинг гуруҳига бир қиз - Ҳулкар кириб келди. Ҳулкар ўқишини талабалар тили билан айтганда бу инстититутга "перевод" қилганди. Ҳулкарни отаси ҳарбий соҳада ишлаганлиги ва иши Тошкентга кўчирилганлиги учун оиласини ҳам бир йўла пойтахтга кўчириб кела қолган эди.

ХазонРезги

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37👍11🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌼✉️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ✉️🌼

💥🌺БУГУН 3 - НОЯБРЬ
СЕШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌷🦜

💙❤️Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
❤️🌺Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹

❤️🌺Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🤲
❤️🌺Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
❤️🌺Покиза қалбларимзни покиза қилсин!

❤️🌺Бошланган янги кун барчамизга хайрли бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос

Таҳорат кетди! 😳

Ҳайдовчи акамиз ўша пайт ичидан нималарни ўтказганини ўзи билади!

Кечаси ўрмонда юз берган ҳолат

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁7❤2🔥1😢1