📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос

Таҳорат кетди! 😳

Ҳайдовчи акамиз ўша пайт ичидан нималарни ўтказганини ўзи билади!

Кечаси ўрмонда юз берган ҳолат

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁7❤2🔥1😢1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Яхшимисиз яхшиларим . Мароқли ҳордиқ олдингизми .
Битта ётиб , битта турган ҳам шукур дейди , бедор тонг оттирган ҳам шукур дейди .

Самалёт ҳайдовчи билан поезд ҳайдовчиси гаплашиб қолишибди .

Поезд ҳайдовчиси айтибди ,
----- Дўстим сенингча ер устида юрган маззами , осмондами ?

Самолёт учувчиси жавоб берибди ,
---- Осмонда юрасизми , ер устидами фарқи йўқ , ер остида бўлмасангиз бўлди .

Уларнинг суҳбатини эшитиб қолган ер ости метро ҳайдовчиси ўйланиииб қолибди ,
---- Метро ҳайдашнинг нимаси ёмон ?

Сиз нимани тушундингиз , азизларим !

Қаерда бўлманг соғу саломат бўлсангиз бўлди .

Эрталабки саломда сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга бўлди 😘 .


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥10😁8❤4👍1🥰1
# ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ .
-9-

Ҳулкар ўртадан баланд эди . Аммо озғинлиги уни баланд бўйли қилиб кўрсатарди. Буғдой ранг юзидаги катта чақноқ кўзлари, қалдирғоч қанотидек қошлари, жулмайганда пайдо бўлиб кўзни куйдирадиган кулгучлари ва атиргул ғунчасидек бежирим лаблари - бари Ҳулкарнинг чиройига чирой қўшарди. Аммо Ҳулкарнинг энг ўзига тортадиган жиҳати унинг олов табиати ва ширин забони эди . Ҳулкар шевада шунақа чиройли, эрка ва ширин , айтиш мумкин бўлса тантиқ тилда сўзлардики , даврадаги ҳамма унга маҳлиё бўлмай қолмасди.
Ботир даставвал унга одати бўйича ҳамма қизлар каби эътибор бермади. Бир куни институт ошхонасида бўлган ғалати воқеа сабаб Хулкар уни хаёлларини буткул эгаллаб олди.
Ботир уч нафар дўсти билан овқатланиб ўтирган эди. Уларнинг ўнг тарафида учинчи курс йигитлари овқатланиб ўтиришган эди. Учинчи курслардан олифта Оловиддин исмли ўзига бино қўйган "отасининг боласи" бўлмиш йигит , дераза тарафга қараб беўхшов нимадир деди чоғи , ёнидаги йигитлар ҳунук овозда ҳиринглаб юборишди. Тўсатдан уларга яқин ўтирган Ҳулкар ўрнидан дик этиб турди. Шаҳдам ҳаракатлар билан юриб келиб Оловиддинни ёнида жаҳл билан туриб қолди. Шунда Ботир Ҳулкарни қўлидаги бир стакан компотга кўзи тушди . Ҳулкар Оловиддинга бир зум тикилиб турди-ю, қўлидаги компотни уни юзига жаҳл билан сепиб юборди.
Оловиддин номус кучидан ўрнидан сапчиб турди , аммо кўпчиликни ичида мушт бўлиб тугилган қўлини ишга сололмади.
Ҳулкар эса турган жойида "Қўлингдан нима келади ? " дегандек қотиб турарди.
Ботир дарс вақтида барча тафсилотлардан хабардор бўлди. Курсдоши Исломни айтишича Оловидлин Ҳулкарни бошини бир ойда айлантириб оламан деб дўстлари билан гаров боғлаган экан . Аммо уддасидан чиқолмагач , дуч келган жойда аламини ножўя сўзлар билан ола бошлаган экан. Бугун ҳам Ҳулкарни шахсига тегадиган сўз қотгани учун Ҳулкарнинг тоқати - тоқ бўлибди ...

Бу сўзларни эшитгач Ботир Ҳулкарга қизиқиш ва ҳурмат билан қарай бошлади .

ХазонРезги

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26👍17🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АММАЛАР КЕЛГАНДА
бағрингиз очиқ бўлсин...

Реакция босиб яқинларингизга  юборишни унутманг!
👍4🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​🌹 Ҳаётимда боримсиз, ҳам дўстим, ҳам ёримсиз...

​Борингизга минг шукур, асаббузар беғуборимиз! Хафа қилиб кулдирган, гоҳ эркалаб суйдирган, рашк ўтида куйдирган — тўрт фаслли баҳоримиз!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
Хато

Оёғида у ер-бу ери тешилган, кўринишидан анчагина эски пойабзал кийган эркак хоҳлар-хоҳламас масжидга кирди.
Ибодатни бажариб қайтаётганлар орасида кетаётган пайт, масжид дарвозасига етмай, бирдан эркакнинг ҳоли ёмонлашиб, ерга «гурс» этиб йиқилдию жон таслим қилди. Масжид жамоатнинг ғала-ғовур гапларию тўпланишларидан бироз тартибсизланди.
Кимдир:
— Бояқиш, яхши одам экан, улуғ даргоҳда осонгина омонатини топширди-я, — деди ёнидаги кўзойнак таққан мўйловли кишига.
— Худонинг уйида узилди, жойинг жаннатда бўлгур, — деди яна бошқа биров паст овозда юзига фотиҳа тортаркан...
Одамлар жонсиз танани уйига кузатаётганларида унинг оёғида янги-озода тозаланган қора рангли туфли эди. Ҳеч ким эътибор бермади: нарироқда оёқ кийимини қидириб тополмаган кишидан бўлак.

✍️ Ойбек Юсуф



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8🤔6🔥4😢1
​​# ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
-10-

Ботир Ҳулкарни зимдан кузатар , қизнинг табиатига қараб кўпинча ҳайрон қоларди. Ҳулкар жуда киришимли ,табиати очиқ қиз эди. Вилоятдан келган талабаларнинг кўпчилиги тез орада Тошкент шевасини ўзлашириб гапиришга ҳаракат қилишса , Ҳулкар кўпинча дарсларда ҳам Хоразм шевасида гапириб ўқитувчиларниям ҳунобини чиқариб юборарди.
Оловиддин Ҳулкарни эгиб олиш учун кўп уринди. Аммо Хулкар бир куни унга : "Мени каратедан қора белбоғим бор, агар институтда бош кўтариб юришни истасанг , сал ҳаддингни бил, ҳаммани олдида ичган компотинг ҳолва бўлиб қолади , келаси сафар ўзинг компот бўласан , яхши йигит" дебди . Табиийки , Оловиддин Хулкарни сўзларига дастлаб ишонмайди . Аммо бир куни тасодифан каратечи дўстини уйидаги альбомда Ҳулкарни кўриб қолади. Расм остида "Қирқ саккиз килограмм вазндагилар орасида мутлоқ Осиё чемпиони Ҳулкар Машарипова" деган ёзувни ўқигач , барча ниятларидан кечиб қўяқолади. Институтдаги дўстларининг "Ҳа , оғайни , нима бу сувга тушган бўлка нондек бўшашиб қолдилар?" деган саволларига илжайиб "менга новдадек қиз керак , "девушка- терминатор" эмас" деб ўзини оқлаб олади.
Ҳулкар Ботирнинг кўп гуруҳдош ва курсдошлари қатори ўзига бефарқ эмаслигини қиз кўнгли билан сезади, албатта. Аммо у тарафдан бирон садо чиқмагани учун барини вақт ҳукмига ҳавола қилиб қўяқолади.
Аммо Ҳулкарнинг кўнглида ҳам Ботирга нисбатан йилт этган учқун борлигини йигитнинг ўзи ҳам ҳис қилиб турарди. Бу учқун эса аланга ола билмади. Барига сабаб Ҳулкар ота - онасининг ёлғиз фарзанди эканлигида эди . Унга уйланажак йигит ёлғиз бир шартни бажариши кераклигини эшитган Ботир кўксига бир мушт уриб қолганди . Ҳулкарнинг яқин дугонаси Дурдона бир куни , Ҳулкарга уйланишни ҳоҳлаган инсон ичкуёв бўлишга рози бўлиши керак деганда Ботирнинг устидан гўёки биров бир челак муздак сув қуйиб юборгандек бўлди . Ботир ҳеч қачон ичкуёв бўлишни , бўлгандаям Хоразмга кетишни ҳазм қила олмасди .
Икки йўлнинг орасида қоврилиб , қовжираб юрган Ботир бир куни Ҳулкарнинг унаштирилувини эшитди- ю , барчаси тугаганини ҳис қилди. Аммо Ҳулкар охирги кўришганларида сўнгги сўзни айтиб кетди :
- Ботир , ҳаётда баъзан танлашга тўғри келса , бўшашманг . Сиз бир қизни яхши кўрдингизми , айтинг. Сиз аёл кўнгли қандайлигини тасаввур ҳам қилолмайсиз . Аёл киши астойдил киришдими уддасидан чиқади .
Бундан кейин ҳаётингизда ва хаёлингизда ўз ўрнига эга бўлган қизни учратсангиз , уни қўлларини маҳкам тутинг ва ҳеч қачон қўйиб юборманг . Ҳеч қачон...

Ботир алламаҳалгача хотира саҳифаларини варақлади . Ахири хаёллар оғушида кўзлари илинганини сезмай қолди .
Ботир жуда қаттиқ чарчаганди. У уйқунинг ҳузурбахш оғушида ором олар экан , бирдан ёнгинасида эшитилган ваҳимали чинқириқдан сапчиб тушди...

Чинқирган Шодия эди...

давоми бор ...

Муаллиф : Хазонрезги
❤26👍3🤔2🔥1
Дунёнинг шодлиги йиғилса бутун ,
Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун ....


Форс-тожик шоири Абу Абдуллоҳ Рудакий нинг ушбу мисраларига амал қилдим бугун .

Минг бор узр , асарни эртага бонусс қисм билан ташлаб бераман 😊👍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12👍5😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

БУГУН
4⃣🤍💛💛💛💛💛
ЧОРШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН 🌺🌺

💗Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

🌟Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
🤍Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Амин.  🤲😀
🎋😀Ҳамиша
🎋😀Омад
🎋😀Қувонч
🎋😀Тарк этмасин

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3🥰1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ .

Увада булутларни ёриб чиқиб келаётган қуёш ....
Қаранг қандай чиройли .
Ҳар бир инсонга умид , илинж , ишонч , хотиржамлик , ҳаловат олиб келаётган қуёш ....

Тафти илиққина , меҳри иссиққина , ўзи мўъжиза , Яратганнинг бандаларга туҳфаси ....

Шукур , тонгда қуёш чиқишини кўриш насиб этгани учун . Шу дамига ҳам шукур , дердилар Онажоним .

Тошкентда ҳаво очиқ , осмонда бир оз булут бор . Кузги салқинлик , сокинлик ...

Кунингиз хайрли ўтсин азизларим , ШАХЗОДАнгиз 😘

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6🥰1
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ

Муаллиф ХазонРезги

11-

-Ойиииижооооон ...

Ботир ухлаб ўтирган куйида сапчиб тушгани учун бошини машина шифтига уриб олди :

- Иммм...

Ботир қаттиқ оғриқ турган бошини маҳкам чангаллаган куйи ихради...

Бу вақтда Шодия ўз овозидан уйғониб кетган, ҳозиргина кўрган тушининг таъсиридан қутила олмаган, камига қаердалигини англай олмай довдираб ўтирарди.

Шодиянинг шуури аста- секин тиниқлашди. У бошини ушлаб ихраётган Ботирга ажабланган овозда мурожаат қилди:

- Ботир ака, нима бўлди ?!

- Мен нима бўлганини сиздан сўрамоқчи эдим ?! Ўзингиз нима учун бақирдингиз !?

-Узр , сизниям қўрқитвордимми ?
Шу десангиз ... Шу ...

- Шодия , шу - шу деяверманг , очиғини айтаверинг , нима бало тушизда ажина кўрдингизми ?

- Тўғри топдингиз. Тушимда ёмон нарса кўрдим . Аммо ажинамас .
Бир тўда илонлар галаси ичида қолиб кетибман . Шунақаям қўрқдимки... Ўлиб қолай дедим. Барчасига бояги суҳбатимиз сабабчи . Ҳалиям ўзимга келганим йўқ...

Ботир секин машинадан тушди . Машинани айланиб ўтиб ҳайдовчи тарафдаги эшикни очиб бояги сувни олди . Сўнг Шодияни имлади:

- Келинг , юзингизни чайиб олинг. Озроқ ўзингизга келасиз.

Шодия Ботирга сўзсиз бўйсунди. У Ботир қуйиб турган сувга юз - қўлини ювиб, дили анча равшан тортди.
Ботир ҳам юзини ювиб олди .
Икковлари яна машинага ўтиришди.

- Анча яхшимисиз , Шодия ?

- Ҳа , раҳмат ...

- Манг , манави шарбатдан ичиб юборинг, яна ҳам тетиклашасиз.

- Катта раҳмат ...

- Шодия , кўп сиқилманг , тушида илон кўрган одамга ўнгида бойлик келади. Халқда "Тушда кўрсанг - ганж, ўнгда кўрсанг - янч" деган мақол бор. Сиз эса бир илонлар галасини кўрибсиз. Бу сизга катта хазина учрайди дегани .

- Э, хазинасиз ўтирсам ҳам тинч ўтирай. Юрагим ёрилай деди .Энг катта хазина аслида бу саломатлик .

- Тўғри айтасиз , бу фикрингизга қўшиламан. Кейин...

- Нима кейин ?!

- Илонлар хақида гапириб уйқингизни бузишга сабабчи бўлдим , узр ...

Шодия пиқ этиб кулиб юборди .

Ботир ажабланди :

- Нимага кулаяпсиз ?

- Мендан кечирим сўраманг, аллақачон ҳисоб тўғри бўлди , хаттоки мен кўпроқ кечирим сўрашим керак , менимча .

- Нима учун , тушунмадим?

- Биринчидан , бақириб юрагингизни ёрдим , иккинчидан... Бошингиз ғурра бўлмадими ?

- Бўлди ... Ҳалиям оғрияпти ...

- Келинг муздек нарса қўямиз ...

- Шартмас.

- Соат неччи бўлдийкин , Ботир ака ?!

- Билмасам ...

- Бугун ҳаётимдаги энг узун тун бўлди-ёв ...

- Нега...?

- Вазият тақазосига кўра ...
...

Улар узоқ суҳбатлашдилар . Икковларининг ҳам уйқулари ўчиб кетганди.
Орадан анча вақт ўтди. Аста тонг ёришиб кела бошлади .
❤44🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️

🔘​​MANA O'SHA TELEGRAM VA INSTAGRAMNI PORTLATGAN SHOV-SHUVLI KANAL.

🖤 BOSHNI AYLANTTIRIB YUBORADIGAN TOVARLAR!

🔠 ADMIN O'CHIRIB YUBORMASIDAN TEZROQ KIRING! 🤫
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қизингиз қиз-у келинингиз қиз эмасми...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўхшаш чехралар»

Сиз кимга ўхшатдингиз?

❤️‍🔥
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туғилиб ўсган ота уй ҳақида Хайрулло Ҳамидоқдан ажойиб шеър!

Ёшликдаги ота уйини соғинган Яқинларга юбориб қўямиз

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1👍1
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
-12-

Муаллиф ХазонРезги

- Тонг отяпти ...

Ботир Шодияга қараб жилмайди.

Аста - секин қуйилиб келаётган қуёш нурлари таъсири остида Ботир Шодиянинг кўзига бошқача кўриниб кетди. Юраги негадир бир орзиқиб кетди. Юрак дупурини Ботир унинг кўзларидан сезиб қоладигандек , Шодия юзини дарров четга бурди .

- Шодия , мен секин катта йўлга чиқай , бирорта таниш машина учраса сизни уйингизга жўнатиб юбораман. Қўрқмайсизми ?!

Шодия кулимсиради :
- Қўрқсам , бақираман ...

Ботир унга қўшилди :
- Келишдик , фақат секинроқ бақиринг. Сизни қўрқитмоқчи бўлганни юраги ёрилиб кетмасин ...

* * *

Ботир икки нафар йигитчани бошлаб келганда , Шодия ёпинчиқларни тахлаб машинани тартибга келтириб қўйганди.

Йигитлар келиб Шодияга салом беришди ва машинани катта йўл томонга итариб кетишди . Шодия бу йигитларни танимади . У ҳам машина ортидан эргашиб катта йўлга чиқиб борди. Йигитлар машинани йўл четига чиқаришгач, Ботирга қўл силкиб хайрлашган бўлишди ва ўша ерда турган эски москвичга ўтириб жўнашди.

Ботир Шодияга изоҳ берди:

- Буларниям машинаси бир соатча аввал шу ерга келганда бузилиб қолибди .

Ботир Шодияга қарар тушунтириш берар экан , узоқдан қишлоқдошлари Собит аканинг газели кўринди.

Шодия бирдан ҳурсанд бўлди-ю , аммо тезда бўшашиб тушди. У туни бўйи Ботир билан шу ерда қолиб кетганини нотўғри тушунишларидан изтироб чека бошлади .

Собит ака уларни ёнида машинасини секинлатиб тўхтади. Газель деярли бўш эди. Уч - тўрт нафар тонгги улгуржи бозорга чиққан йўловчиларгина машинада уйқусираб ўтиришарди .

- Ҳа йигит , нима бўлди ? ,-

Собит ака бир йигит билан қизга , бир машинага қарар экан ҳайрон бўлиб савол берди

Ботир аввал саломлашди , кейин ўктамлик билан жавоб қилди:

- Собит ака, бировнинг насибаси бировники экан-да . Тонг қоронғусида кирага чиққандим. Тушум яхши бўлди деб ҳурсанд бўлсам , машинани қилиғи чиқди. Бу кизнинг йўл хақи сизни насибангиз экан... Начора .Тағин ҳам икки бекат аввал тушиб қолган аёллар машинамнинг қилиғидан озор чекишмади...

* * *

Шодия иссиққина газелда кетар , Ботирнинг зукколигига тан берарди. У билан биргаликда тушиб қолган ноқулай вазиятни шундай абжирлик билан шубҳа-ю гумонга ўрин қолдирмайдиган қилиб бошқача талқин қилиб ташлаганига завқи келарди.
Шодиянинг кўз ўнгига Ботирнинг кулимсираб турган ўктам чеҳраси келди- ю, кўнгли овозсиз шивирлади:

- Ботир ака...
❤24👍12🔥5
#iltijo

Тавба қилиб, гуноҳларга қайтдим яна,
Шукур эмас, шикоятим айтдим яна,
Узурларни даста қилиб келдим мана,
Кечир мени саховати буюк Роббим!

Ой ухлаган тунлар мижжа қоқмаганман,
Савоб ишга юзим буриб боқмаганман,
Кези келса шайтонга ҳам ёқмаганман,
Кечир мени раҳматлари чексиз Роббим!

Қазо бўлган намозларнинг адоғи йўқ,
Гуноҳимнинг уёғи-ю буёғи йўқ,
Виждоним ҳеч гапга кирмас, қулоғи йўқ,
Кечир мени ҳалимлиги тенгсиз Роббим!

Саодатга тўлган, умр берсанг етар,
Тилларимга такрор шукур берсанг етар,
Кўнглим учун бирор чимдим ҳузур етар,
Сен барига қодирсанку гўзал Роббим!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11🔥2
Агар эртага ўлишимизни билганимизда

Тасаввур қилинг, агар бизга эртага ўласан деб хабар берилса, бугун нима билан машғул бўлар эдик? Шубҳасиз, зиммамиздаги қарзларимизни адо этиш, ҳаммадан розилик сўраш, тинмай истиғфор айтиш ва ибодат қилиш каби ишлар билан ўтказар эдик. Ҳатто кечаси ҳам кўзимизга уйқу келмас, бир дақиқа бўлсада вақтимни яхшилик учун сарфлай, деган бўлар эдик. Кўнглимизга ўйин-кулгу сиғмас, унинг ўрнига охират учун фойдали иш билан машғул бўлар эдик...

Нега хозир қилмаябмиз шу ишларни бизга хеч ким ертага яшайсан деб кафолат бермаганку
...😢
😢17❤5🔥2
​​
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ .
-13-

Шодия уйларига етиб келганда қуёш чиқиб кетганди. Ҳамма вақт бўлгани каби ойиси эрта туриб кўча ва ҳовлига сув сепиб қўйган экан. Куз фасли ва ҳаво совуқ бўлишига қарамай одатини канда қилмайдиган онаси хатто қиш фаслидаям ер қор кўрмаган вақтлари жиллақурса сувни шакароб қилиб сепишни тарк этмасди. Унинг бу одатига дадаси доим кулиб , "Шодия , ойингни боши сув сепишга қоронғи бўлган" деб кулгани- кулган эди.
Шодия тахмин қилганидек , ойисини ошхонадан топди:

- Ойижоооон !

Онаси газ тандиридан қайноқ сомсаларни лаганга солаётган экан. Сал қолса чўчиганидан сомсаларни лагани билан ташлаб юборай деди :

- Вой қизим-а , қилиғинг қурмасин-а , сал қолса сомсани патирини чиқарардим ...

Шодия онасини бағрига отилди :

- Туғилган кунингиз муборак бўлсин , ойижон !

* * *

Тушга яқин Шодиянинг дадаси ҳам уйга кириб келганда , хонадон тўлиб кетгандек бўлди. Бутун оила байрамона тушлик қилишди. Тушликдан сўнг идишларни ювиб , чойни янгилаб келаётган Шодия меҳмонхона остонасида дадасининг ташвишли овозини эшитиб сергакланди:

- Шу пайтгача айтмай нима қилдинг ? Она бўлиб сен айтмасанг , ота бўлиб мен айтишим керакми ? Тушунсангчи ? Соҳиб шошилтиряпти ?!

Шодия кўнгли алланималарни ҳис қилиб , маъюс тортди.
У гап нима ҳақида кетаётганлигини тахмин қилди. Соҳиб - дадасининг яқин оғайниси эди. Ёшликдан бирга ўсган , кези келганда "бир майизни қирқ бўлиб еган" дўсти ҳақида гап кетганда Шодиянинг дадаси : "Дунёда иккита мард бўлса биттаси Соҳиб, битта мард бўлса уям Соҳиб" дер эди .
Соҳиб амаки қўшни махаллада турарди. Данғиллама уй- жойи , қатор- қатор машиналари бор бу инсоннинг якка- ю ягона эрка ўғли Акром анчадан бери Америкада ўқирди.
Акрамни эслаши билан Шодиянинг кўз ўнггига дарҳол Ботир келди. Беихтиёр иккисини солиштириб кўра бошлади .
Акрам Шодиядан икки ёш катта эди . Шодия кўринишидан олифта бу йигитни эслаганда унга нимадир етишмаяпгандек туюларди . Бугун билса Акрамда йигитлик виқори етишмас экан.

- Шодия , чой қаниии ?!

Шодия остонада хаёл суриб , қўлида тутиб чойнаклаги чойни ҳам унутиб қўйганини фаҳмлади .
У хонага кирганда дадаси ойисига имлаганча ўрнидан туриб ташқарига йўналди .

Ойиси Шодияга "ўтир" деганича сўз бошлади :

- Шодииии ...

давоми бор .

Муаллиф: Хазонрезги
❤19🔥3
.... Унутманг , меҳр тарқатилганда кўпаяди ....

Каттага кичикка , ёру дўстга , қўни қўшнига , қизу ўғилга ота онангизга , бобожону бувижонларга , кабағалу бойларга , бемору кўнгли ярим етимларга , уйлию , уйсизга , ўқувчию устозга ....
Барча барчага табассум билан қаранг , меҳр кўрсатинг , меҳр оласиз .

Сизга қайтмаса бошқа ҳақдорга кўрсатилади ўша табассум ....

Тунингиз осуда ўтсин , мароқли ҳордиқ олинг , азизларим ....

ШАХЗОДАнгиз 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰5