БАЛИҚ. Субҳаналлоҳ, уни ҳидлаган маст одамнинг хуши ўзига келиб, мастлигидан асар хам қолмас экан!
ТУЯ. Ҳамма жонзотларда бўлган ўт пуфак, фақат туяда бўлмас экан. Субҳаналлоҳ, шунинг учун ҳам туянинг сабрини узайтирар экан!
ДУХОН (тутун) дарахти. Япониянинг «ОНО» номли шаҳарчасида ажиб бир дарахт бор экан. Субҳаналлоҳ, қуёш ботса, унинг ички қисмидан тутун чиқар экан.
ЧИВИН. Олимларнинг кашфиётига кўра, чивиннинг тепа (бел) қисмида одам кўзи кўролмайдиган кичкинагина ҳашаротча яшар экан. Субҳаналлоҳ ((Албатта, Аллоҳ чивин ёки ундан устунроқ нарсани мисол келтиришдан уялмас)) (Бақара 26).
Чўчқа. Субҳаналлоҳ, бу жонивор осмонга қарай олмайдиган ягона жонзот экан.
ОЛМА. Субҳаналлоҳ, инсонни тонгга қадар тетик қила оладиган хусусият, кофе уруғи (кофеин) га қараганда, олманинг таъсири кучлироқ экан.
✧══════•❁❀❁•══════✧

❤22👍10🔥1
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
-16-
- Ўқишингизни бир амаллаб битириб олсангиз, ўзимизда цех очиб бераман. Уйда. Аслида бизга цехни кераги йўқку-я, энди барибир ҳар битта инсонни яхши кўрган иши билан шуғулланишига имкон бериш керак.
Шодия илк бор кўнглида Акромдан миннатдор бўлди.
"Бўларкан- ку!" ўйлади у қониқиш билан. Аммо Акромнинг сўзлари ёққанини тан олгиси келмай ,секин бош силкиб қўяқолди .
- Шодия , битта нарса сўрасам , майлими?
Шодия "нимани сўрайсиз" деган маънода Акромга қаради .
- Хафа бўлмайсизда энди. Шу десангиз, менгача бирор бир ...
- Нима бирор бир?!
- Бирор бир йигитни яхши кўрмаганмисиз. Сиздек чиройли қизга кўз тиккан йигитлар йўқ бўлмагандир ҳаётда ? Саволимдан озор чекмадингиз деб ўйлайман , чунки янги ҳаёт остонасида ҳаммасини тоза варақдан бошлаш керак деб ҳисоблайман...
Шодия унга нима деб жавоб беришни билмай қолди. Акром бошқа йигит деб савол сўраганидаёқ хўрлиги келиб кетганди. Унинг кўз ўнгига дарҳол Ботир келганди. Шодия эрта сахар уйга келганида ўзидан уч ёш кичик синглиси Шодиёра унга бир хабарни суюнчилаганди. "Опа харидорилариз кўпайиб кетди. Шу махалламизни ўзидан нечтаси сизни қўлингизни сўраб келишяпти. Кеча анови махаллани нариги бошидаги Насиба келинойи совчи бўлиб келувдилар . Эссизгина ўғиллари зўр йигит эди- да . Ойижоним ётиғи билан сизни бошқаларга келинликка беришга ваъда қилганларини айтиб узр сўрадилар. Тўғриси , Соҳиб амакимни шу "ялтироқ" ўғилларидан кўра ўша йигит сизга мос эди. Оқ матиз ҳайдаб юрадиган Ботир акани айтаман-да..."
Шодия Ботир ҳақида эшитганидаёқ юраги гурсиллаб уриб кетган, ҳарчанд рад қилишга ҳаракат қилмасин Ботир унинг юрагидан мустаҳкам жой эгаллаб олганини ўзи ҳам хис қиларди. Аммо бу ҳиснинг муҳаббат деб аталишидан бехабар эди .
Синглисидан бу янгиликни эшитган Шодиянинг ўпкаси тўлиб кетганди. У ҳеч кимни кўришни ҳам, эшитишни ҳам истамай қолган, кун бўйи ўз ёғига ўзи қовурилиб юрган эди...
* * *
- Хеееей , қизииии. Нега жим бўлиб қолдингиз . Нима деб жавоб қайтаришни билмаяпсизми. Ёки бирор гап борми...
Акромнинг саволомуз сўзлари Шодияни хушини ўзига келтирди . Шодия Акромга қараб дадил жавоб қайтарди:
- Савол сўрадингиз , унда эшитинг. Мен...
давоми бор
Муаллиф: Хазонрезги

❤33🔥2
Forwarded from Abdulatif
🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙
🍃🌹... Уйқуга кетишдан олдин
ҳаётингиздаги барча инсонларга
ва ҳаётингизда бор бўлган
нарсаларга миннатдорчилик
билдиринг!
🍃🌹... "Ҳаётимда борлигингиз
учун миннатдорман!!!"
🌙ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!!
ШАХЗОДАнгиз 😘
🍃🌹... Уйқуга кетишдан олдин
ҳаётингиздаги барча инсонларга
ва ҳаётингизда бор бўлган
нарсаларга миннатдорчилик
билдиринг!
🍃🌹... "Ҳаётимда борлигингиз
учун миннатдорман!!!"
🌙ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!!
ШАХЗОДАнгиз 😘
❤5🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, қадрдонлар! ⭐️
Бугун 6 -- ноябр
Муборак Жумага ва хайрли тонгга етказган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Бугунги кун ҳаётингизга янги қувончлар, оилангизга тинчлик-тотувлик ва дастурхонингизга қут-барака олиб келсин. ✨
• Юзингиздан самимий табассум;
• Қалбингиздан хотиржамлик ва меҳр;
• Хонадонингиздан файз ва барака аримасин!
☕️ Кунингиз барокатли ва гўзал лаҳзаларга бой ўтсин! Жумъа айёмингиз муборак бўлсин! 🌹
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

❤6
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Яхшиларим яхшимисиз .
Бугунги муборак Жума кунининг хайру барокати , файзу саховати сизга бўлсин , Аллох азиз қилганларим .
Олтин куз аллақандай дилга махзунлик соладиган фасл .
Бандидан чирт узилиб , ерга гиламдай тўшалаётган дарахт барглари , хазонлар кишига ҳаётнинг ўткинчилигини , ибтидонинг , интиҳоси ҳам борлигини эслатгандай ....
Аммо менга куз ёқади . Айниқса шитирлаб ёмғир ёққанида , соябон остида , хазонларни бир - бир босиб хаёл суриииб юрсангиз ...
Ўтмишизга , ортизга ўгирилсангиз шукур қилишга арзигулик ҳаётимиз борлиги , келажакда сакинатда яшашимизга имкон борлиги ....
Ҳаммаси тириклигимиздан , нафас олаётганимиз , юрагимиз уриб турганидан далолат берадда . Сабр ва шукур шиоримиз бўлса нур устига аъло нур бўлади .
Ҳар доимгидек сиз билан ШАХЗОДАнгиз 😘 , дуо қилиб қўйишни унутманг .
https://t.me/shahzodangizdan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰10❤3🔥2
Forwarded from Elbek Husanov
👥 Ko'pchilik bu bot orqali nafaqat obunachi yig'ib, balki pul ham ishlamoqda!💰
✅ Oddiy topshiriqlarni bajarasiz.✅ Kuniga 1000 va undan ortiq obunachi qo'shib olasiz.✅ Hech qanday murakkab sozlamalar yo'q.✅ Kiring va natijani o'zingiz ko'ring!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
(давоми)
- 17-
- Мен дадамнинг қизлариман. Бу деган номус , қадр , садоқат биринчи ўринда дегани . Айтингчи , мен кўча кўрган қизга ўхшайманми . Менимча, юртма- юрт кезган сиздек инсон бундай қизларни осонгина ажратиб олсангиз керак.
Шодия Акромга совуққина "хайр" деганича жаҳд билан юлқиниб хонадан чиқиб кетди.
Акром хонада бир замбил лойга айланганча қолиб кетди. У анча ўзига келолмади. Бироздан кейин хаёлига келган фикрдан кўнгли ёришди. "Ҳаааа, бу қиз худди ҳуркак оҳуга ўхшайди. Менга бу қизнинг ростгўйлиги жуда ёқди. Иккиюзламачи эмаслиги шундоққина юзидан кўриниб турибди. Эҳ, Акромбой, қандингни ур ! Мана сени ҳасминг ким бўлади?!"
Акром хонадан ҳовлига чиқди , ҳовлидан эса секин сирғалиб кўчага машинаси томон кетди. Акром отаси ва онасини машинасида кутишга қарор қилганди...
* * *
Бу ёғига тўй тезлашиб кетди. Самия келинойи "Шодия қизим бағримни тўлдирсин" дея ичикканича тўйни бир ойга қолдирмай ўтказишни мўъжаллаб туриб олди.
Шодия энди цехда ишламай қўйди. Ўқишга ҳам узоқлигига қарамай уйидан қатнай бошлади . Уйда тўй билан боғлиқ ҳаракатлар қизғин палласига кириб қолган, у ишни битиришса, бу иш манаман деб бўй чўзиб турарди.
Акромнинг Дилдора опага қилган кечаги қўнғироғи туфайли Шодия бугун ўқишга бормади. Сабаби бўлажак келин- куёвлар оила қуриш учун махсус тиббий кўрикдан ўтишлари лозим эди .
Кун ёйилганда Акром Шодияни туман марказидаги клиника ёнида кутиб олди. Шодия Акромга секин салом берди. Акром қошларини керибгина алик олди. Шодия Акромнинг саволли нигоҳларини англамагандек ичкарига имо қилди. Акром ниманидир сўрашга чоғланди- ю, аммо бу масалага кейин тўхталишни лозим топди шекилли индамай клиника эшиги томон қадам ташлади.
Акромнинг норози бўлганича бор эди. Шодия Акром билан суҳбатдан ўзини олиб қочаётганлиги хатти - ҳаракатларидан билиниб турарди. Шодиянинг қўл телефони кеч кириши билан ўчириб қўйилар, ёқилганда ҳам ўнлаб "қабул қилинмаган" қўнғироқларга жавоб берилмасди. Уй телефонидан сўралган сўроққа эса , Шодиёра опасининг ҳали тикувчиникида, ҳали қўшниникида деб тайсаллайверганидан Акромнинг беш баттар ҳуноби ошиб кетар , "ҳе, ўша опангни" деб яниб туриши фақатгина ўзига аён эди .
Икковлари кўрикдан ўтиб чиққанларида пешин бўлганди.
Акром Шодияни марказдаги кафега овқатланишга таклиф қилди. Шодия бу сафар чап беришнинг иложини қила олмади. Акром кафеда анча егулик буюртма қилишга тушганида Шодия уни тўҳтатди :
- Менга шарбат бўлса бўлди, овқат егим йўқ...
Акром захарханда кулди :
- Сизга қараб туриб нафақат овқат егингиз келмаяпти , балки мени кўришни истамаяпсиз деб ҳам ўйлаяпман.
" Ростини айтиш бунчалар қийин-а?"- ўйлади Шодия озорланиб , аммо қани ўйлаганини айтиш мумкин бўлса , унинг ўрнига ёлғон сўзлашга мажбур бўлди :
- Нотўғри ўйлабсиз. Ундан кейин сизга кўнглимдагини очиб - сочиб ташлайдиган даражада яқин эмасман- ку хали...
- Майли , тўйгаям уч хафтадан кам вақт қолди . Демак , менга бемалол гапиришингизгаям шунча муддат қолгандир деб умид қиламан.
Шодия жавоб бермади. Аммо кўзларида "кошки эди шундай бўлса ?" деган ифода муҳрланиб турарди.

❤55🤔11🔥1
ОВОЗИ СЎНГАН БЎЛСА-ДА, ҚЎШИҚЛАРИ МАНГУ ЯШАЙДИ...
Ўзбек халқининг буюк ҳофизи, Хоразмнинг булбули, бетакрор овоз соҳиби Комилжон Отаниёзовни ёд этиш куни.
Устоз Комилжон Отаниёзовнинг овози барчани қалбига бирдек йўл топа олган, инсон руҳиятига таъсир этган, миллий санъатимиз тарихига муҳрланган бетакрор бир мўъжиза эди.
Хоразмнинг қадимий куйлари, мақомлару халқона оҳанглар Комилжон Отаниёзов ижросида ўзгача жилоланарди. У фақатгина моҳир ҳофиз бўлибгина қолмасдан, бастакор, созанда, устоз ва миллий санъатимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк ижодкор сифатида ҳам тарихда қолди. Бу буюк санъаткоримизнинг юраги уришдан тўхтаган бўлсада, унинг санъатга бўлган муҳаббати, халққа тақдим этган дилбар қўшиқлари ва бетакрор овози вақтлар оша яшаб келмоқда. Ахир, ҳақиқий санъаткорнинг умри уни соғиниб тинглайдиган мухлислар қалбида, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган қўшиқларида давом этади.
Бугун ҳам Комилжон Отаниёзовнинг қўшиқларини тинглар эканмиз, миллий санъатимизнинг нечоғли бой ва бетакрор эканини яна бир бор ҳис этамиз.
Буюклар кетади, аммо буюклик қолади!
Устоз санъаткор Комилжон Отаниёзовнинг порлоқ хотирасига чуқур эҳтиром билдирамиз. Жойлари жаннатда, охиратлари обод бўлсин!
Бундай буюк санъаткорларни эслашимизни ўзи миллий санъатимиз тарихини, устозларимиз меросини қадрлашдир.

❤14👏3👍2🔥1
Ҳамида бир ярим ёш қизчаси билан автобусда қишлоққа онасиникига йўл олди:
-Менга бер қизингни олиб кетаман. - Ёши каттароқ одам жажжи Мунисага қўл чўзди. - Бегона қилмайдими?
-Йўқ. Ювошгина. - Тик оёқда турган Ҳамидага бу мақул бўлди.
-Кел ўзимга қизалоқ. Бунча ширин бўлмасанг. - Ҳалиги одам Мунисани роса эркалаб кетди.
Бироқ кўп ўтмай Муниса чирқираб йиғлаб юборди.
-Вой нима бўлди - Ҳамида қўрқиб кетиб болани олди. Бироқ қанча овутмасин Муниса йиғидан тўхтамасди.
Зўрға манзилга етиб келган она минг хижолат билан автобусдан тушиб қолди. Кейин йиғлайвериб қотиб қолган қизини уёқ бу ёғини кўрган Ҳамида дахшатдан дооооод деб юборди.
Чунки Мунисани кийимларида....
Жабрдийдалар қисмати ҳақида сўзловчи асар...
👇👇👇👇

❤11
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ .
-18-
Орадан беш кун ўтиб Шодиянинг дадаси Олим ака тушликка уйга келганида остонада Дилдора опа ва яна икки нафар оқ халат кийган аёлларни учратиб ҳайрон бўлди.
Олим акани кўрган аёллар у билан бош ирғаб саломлашишган бўлишди, сўнгра тезгина Дилдора опа билан хайрлашишди ва кўча юзида турган тез ёрдам машинаси томон шошилиб кета бошлашди.
Эрининг савол назари билан боққан чеҳрасига Дилдора опа "уйга киринг" деган имо билан жавоб берди. Дилдора опанинг кўриниши ташвишли эди .
- Нима гап ?!
Олим аканинг барча шубҳа - гумонлари ана шу икки оғиз сўзда мужассам эди
Дилдора опа лабини тишлаб ерга қаради .
- Нима гап деяпман, сенга ?!
Эрининг сўзларида бу сафар жаҳл оҳанги яққол сезилган Дилдора опа қўрқа - писа жавоб қайтарди:
- Бу аёллар... Булар
- Уффф...
- Булар клиникадан келишибди. Қизингизни тўйини тўхтатинг. У йигитга турмушга берманг . Бошқа ҳеч нимани айтишга ҳаққимиз йўқ. Аммо тўйни тўхтатмасангиз бўлмайди дейишди.
- Сабаб ?!! Нима сабабдан тўйни тўхтатишимиз керак экан ..., - Олим ака бир зумда бўшашиб қолган эди
- Шунча тавалло қилиб сўрадим , аммо сабабини айтишмади. Айта олмаймиз , ҳаққимиз йўқ дейишди халос.
- Бу тўйни тўхтатишимга сабаб бўлолмайди. Ахир қандай қилиб тусмоллаб , гумон қилиб тўйни тўхтатишимиз мумкин . Ундан кейин ,- Олим ака чуқур ух тортди ,- нима гап бор дейсан хотин. Нимага улар бу гапларни айтишга келишдийкин...
- Билмадим , дадаси , билмадим. Бошим ғовлаб кетди . Акромнинг бирон касали бормикан десам, кўз ўнгимизда катта бўлган йигит. Ундан кейин кўринишиям биб- бинойи . Ё ичида бирон дарди борми десам, Соҳиб ака биздан буни беркитишига ишонмайман. Икки йилдан бери Америкада юриб гиёҳванд бўлиб қолганмикан- а? Ё бирон ёмон касал юқтирганми ?!
- Нафасингни иссиқ қил , хотин. Гиёҳванд бола шунақа бўладими ? Кўзлари ўйнаб , ола- кула бўлиб юрмайдими ? Озиб - тўзиб кетмасмикан ? Йўўўўқ, мен бунга ишормайман . Кейин ёмон касал бўлса ,уни қаердан юқтиради? Унақа касал эгри йўлга юрадиган йигитларда учрамайдими ? Бунақа йигитларни авваламбор тарбияси бузуқ бўлади. Ўзинг хам айтиб турибсан- ку, Акром кўз ўнгимизда ўсган йигит деб. Кейин чет элдаям ўзбеклар билан ишлаган. Демак, бу тахминингниям таги пуч.
- Дадаси бояги келган шифокор аёлларнинг биттасини синглиси Шодияга совчи бўлиб келганди . Балки , бермаганимизга алам қилиб тўйни бузиш учун шунақа нағмани ўйлаб топдимикин- а? Анави Гулсара бор эдику , тижоратчи ? Эсладингизми ? Ўғлим қизингизни яхши кўриб қолган , берсангиз ҳам берасиз , бермасангиз ҳам , бўлмаса ўғлим уйланмай ўтармиш деб роса тихирлик қилганди-ку ?!
Ўша тўйни бузмоқчимикан- а?!
- Билмадим , онаси , билмадим. Яхшиям Соҳиб синашта дўстим . Бўлмаса ҳозир ...

❤50🤔8🔥1
Тоат қилмасанг, гуноҳ ҳам қилмагин! Агар сўзлаб гуноҳга қоладиган бўлсанг, жим ўтириб савоб олгин!
Бишри Ҳофий.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бишри Ҳофий.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥13❤2
⭕️ҚИССАДАГИ ИБРАТ
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Мифтоҳу дорус саодати" номли китобида айтади:
"Олимлардан бири бир гуруҳ савдогарлар билан кемага минди. Денгиз ўртасига бориб кемалари довул туфайли синиб кетди. Кема ва ундаги моллар чўкиб кетди. Улар овчилар томонидан қутқарилиб ўша ерга яқин бир шаҳарга олиб келиндилар.
Олдин бой-бадавлат бўлган савдогарлар энди фақирликда қолишди. Олим эса масжидда илм ҳалқаси ташкил қилиб одамларга илм ўргата бошлади. Тезда у шаҳарда машҳур бўлиб кетди. Ҳоким уни шаҳарда қози қилиб тайинлади.
Савдогарлар ўз диёрига қайтмоқчи бўлишганда олим ҳам нарсаларини йиғиштира бошлади. Ҳоким ва шаҳар аҳолиси олимнинг ҳузурига келиб ундан шаҳарда қолишини ўтиниб сўрашди. У ноилож шаҳарда қолди. Савдогарлар олимдан:
- Яқинларингизга айтадиган гапингиз борми?- деб сўрашди.
Олим деди:
- Ҳа. Улар шундай молни жамлашсинки, кема синиб чўкиб кетганида ҳам у мол чўкмасин!
Инсон ўрганадиган ҳар қандай илм ва ҳунар чўкмайдиган молдир. Инсоннинг энг қимматбаҳо моли унинг чўнтагидаги эмас, миясидаги молидир, десам муболаға қилмаган бўламан. Маърифат мол жалб қилиши мумкин. Аммо мол маърифат жалб қилмайди. Мен молнинг қадрини ерга урмоқчи эмасман. Кишиларга тушадиган эҳтиёжни Аллоҳ қатл қилсин. Унда хорлик ва юзнинг сувини тўкилиши бор. Аммо мол кетади, маърифат қолади.
Кўпгина ислом диёрларида охирги вақтларда сиёсий ҳодисалар ва тўполонлар бўлди. Бунинг оқибатида олдин кузатилмаган ҳижратлар ва кўчиб кетишлар юзага келди. Инсонлар ёлғиз устиларидаги кийимлари билан ўлимдан қўрқиб мамлакатларидан чиқиб кетишди. Улар фақат мияларидаги фикрларини ва олдин ўрганган ҳунарларини олиб чиқиб кетишди. Ана шунақа инсонларга қаерда бўлишмасин иш топиш осон бўлди.
Дурадгор устахонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо ҳунарини ўзи билан олиб кетиб, борган жойида устахона топди.
Шифокор ўзининг қабулхонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо билимини олиб кетиб, ўша ерда қабулхона очди.
Инсонлар иморатлар, ерлар ва уйларини ташлаб кетишди. Аниқки, уларни орқалаб кетиб бўлмайди. Уларнинг ўз диёрларига қайтиш-қайтмаслигини фақатгина Аллоҳ билади.
🔐Чўкмайдиган молни кўпайтирайлик!
🌸🌸🌸🌸🌸🌸

❤8
АРМОН
Биз " ПОДКУРСДА" Укиб юрган кезларда танишган эдик.Тугрироги у мени таниганди. У вактларда Кукон_ Наманган
йуналиши буйича Венгрияда
ишлаб чикарилган "Икорус" русумли якин 45 нафар одамни уз багрига жойлай оладиган автобуслар катнарди.Шоферлар арман,татар, тожик миллатига мансуб эди. Автобус узун, чиройли булиб, уриндиклари хам юмшоккина булар, уриндикнинг тепа кисмида хар бир йуловчи учун кичиккина юкхонаси буларди. Автобуснинг катта юкхонаси хам булиб, пахтадан кайтишда " Раскладушка" ларимизни уша жойга жойлардик. Шанба, якшанба кунлари автобус ичига одам сигмай кетарди. (Ур_йикит, сур туполонлар билан хатто кулимизда билетимиз булсада зурга чикиб олардик😄кондуктор аел билети йукларни чикармас эди) Мавзудан чикиб кеттим. Аслида гап автобус хакида эмас... Ширин ва кизик хотиралар эсимга тушиб кетдида...
Аслида бугун армонларим хакида бироз фикр юртмокчиман. Эсласам мени биринчи устозим онам Бахринисо Назирбой кизлари булган эканлар. Ховлимиз жуда катта булиб, бахордан то кеч кузнача тинмай мехнат килардик. Богимизда барча мевали дарахтлар: олма, анор,урик,анжир,узум,олча, жийда,айникса 70 тупдан ошик урик буларди. Эрта бахордан гурасини еб, езда урик коки килардик. Кузда баргларини йигиштириб, сомонхонага туплардик. Оилада катта фарзанд булганим боиси куп ишларни амалга ошириш, юмушларни бажариш каминанинг зиммасида эди. Кишда барча ишлардан дам булган вактларда " Пилта печка" енига утирволиб, атиги 7-синфгача укиган онам (у вактларда шунака булган экан, кимдир 3-синфгача кимдир 7синф)
Харфларни езишни ургатардилар. Зехним тез булиб, 5,6ешларимда саводим чикиб, мактабга чикканимда яхшигина саводим ббор эди. Биринчи укитувчим Махфиратхон Омилжонова доимо мактардилар. Жойлари жаннатдан булсин🙌😢
Жуда ешлигимдан шерларни едлаб,уша вактларда нималарнидир езиб,тагига Чарос езди деб куярдим. Мактабни тамомлаш арафасида журналистика йуналиши буйича укишга бориш истагим борлигини билдирганимда дадамга негадир Тошкентга юбориш киз болани макул булмаган шекилли, аммаларим хаммалари мени журналист булишимга, пойтахтга укишга бориш имга карши булишган. " Кузинг кукарнанда" кургансан эрга бервор дейишган. Мен карши булганман. Албатта укишимни билдирганимда
узок тортишув, музокоралардан сунг зурга
энг якин жой Куконга укишга боришим мумкин булган лекин жуда катта "Шарт" билан бирор йигитга карамайсан, хеч ким билан гаплашмайсан дейишган. Аммажонлар бош ролда булган даврлар,кизбола укиб, шахар олиб берармиди деган пайтлар. Хуллас кизбола учун энг яхши касб бошлангич синф укитувчиси булиш деб, ота_ онам, аммажонларим тавсияси билан Мно га топширдим. Камина " Узлит"га топширсам адабиет, шериятга якинку деган ниятда индамай колавернанман. Уша йили МНО да мандатдан утолмаганман. Бир хафа булсам бир суюнаман. Ана энди УЗЛИТ га топшираман кейинги йили деб, "подкурс " булар эди у вактларда хозирги замонавий тилда
укишга тайерлов курслари уша подкурсда укиб юрган кезларда у мени нихоятда язши таниган, кузатган билетлар олиб кутиб утирарди. Душанба келишда атайлаб жой олиб келар, чунки автобус Попга келгунича тулиб булар жой колмас эди. У чустлик булиб, менга хам жой олиб келар, шанба куни кайтишда хам билет олиб кутиб утирар эди. Мен ота-онам, аммажонларим га вада бернанлигим боиси хеч ким билан гаплашмас, хатто карагани хам куркар эдим. У салобатли келишган тожик миллатига мансуб йигит эди. Бир, икки бор умуман жой йук билет колмаган пайтда
мен учун олинган билетларни ута зарур булган пайтда олганман. Булмаса Куконжонда колиб кетардим.
Мана орадан 45 йил вакт утибди.Якинда кредит тулаш учун Чустга бориб, айнан уша менга билетлар илинган танишимни кушнисини учратиб колдим.
Гарчи мен у билан гаплашмасамда у уз манзилини айтарди. Шунинг учун хотирамда колган. Хуллас уша танишимнинг кушнисини айтишича у хозир роса зур булиб кетган оилавий Англияда яшар экан. Мени кредит тулаш учун келганимни эшитиб, сиз хозир кредит тулаш учун эмас кредит бергани келардингиз , шахсий шоферингиз булар эди деган гаплари кулогимга кирар кирмас хайрлашишга чогландимда 45 йил олдин учратган дустимни гойибона дуо килдим.

❤22👍8🔥2
Мен ота_онам, аммажонларим га берган вадамни бузмадим деб куйдим.
Хуллас каминаи камтарин
гарчи журналист булолмасамда, мени севганларни севолмасамда
мен вадамни бузмадим. Алхамдулиллох 40 йил ишлаб, бугунги кунда фахрийлар сафидаман. Хадемай пенсияга чикаанимга хам 10 йил булади. Инсон пешонасига езилнанини курар экан. Такдири азал езилгани булар экан.
Жахон адабиетимизнинг дурдона асари булган " Шох Эдип" ни барча мен катори булган инсонлар укиган булса керак. Эдипга болалигида башорат килинади.Сен уз отангни улдириб, онангга уйланиб, уз онангдан икки фарзанд курасан деб башорат килинади. Хеч качон мумкинмас деб уз она юртидан чикиб кетиб, орадан йиллар утиб, узи билмаган холда уз отаси яни подшохни улдириб, маликага уйланади. Малика яни уз онаси га уйланиб, икки фарзанд куриб, касалдан чикмай колади. Бир неча табиблар хам тузатолмайди. Донишмандлар, авлиелар, башоратгуйлар чакирилнанида шу нарса аен буладики, Эдип уз онаси га уйлангани, фарзанд кургани малум булади. Такдири азал, битилган такдирдан кутулиб булмас эканда деб, кузларини уйиб,узини халок килади. Кимлардир укинандир асар мазмунини бироз эслатдим.
Гарчи журналист булолмасамда туман, вилоят, республика микесила 15дан ортик нуфузли газета журналларла публицистик маколаларим, эсселарим, методик тавсияларим чоп этилди.Хозирда ижтимоий тармоклар ривожланиб кетиб, тугридан_ тугри езяпман. Утганларим барча якинларимни охиратлари обод булсин🙌
Узимга ва барча мени кузатаетнан муштарийларимиздан, каминани куллаб_ кувватлаб, юракчаларни босаетганлар, изох езаетган, шахсийимга езаетганлардан хам Аллохимдан узок умр, согу салрматлик, калб хотиржамлигини тилайман. Каминани кузатаетганлардан Аллох рози булсин❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤🙌🙌🙌🙌🙌🙌
Ха , азизларим!
Хает доимо сиз кутнандек булавермайди.
Мен буюк билгувчи, яккаю ягона Парвардигори эгам битган таклиримдан розиман.Алхамдулиллох❤
Аллохим суйган инсонига
синов беради.
Бу синовли дунеда дустим
омон булайлик,
Бир_ биримизни эслаб,
дуо килайлик.
Гарчи Аллохимнинг буюк такдири бошка булса да,
Яхшиликлар илиниб,хамиша
дуоларда булайлик.
МАЛОХАТХОН УМАРОВА ХУЖАМБЕРДИЕВНА
ФАХРИЙ УСТОЗ
6.11.2026 ЙИЛ
СОАТ 7.04 ЖУМА
ТОНГИДА ЕЗИЛДИ.

❤51🥰5👍1👏1
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
-19-
Олим ака , бир тўхтамга келди шекилли , қўл силтади :
- Қўй, онаси . Барча гумонларни бир четга от. Тўй бўлади. Тўғрироғи Худони ҳоҳлагани бўлади. Кейин мен дўстимга ишонаман. Мана ўзимиздан қиёс. Биз қандай бўлсак , фарзандларимиз ҳам худди шундек. Демак , Акром ҳам отасининг боласи. Мен салкам элликка чиққан бўлсам Соҳибниям шунча вақтдан бери танийман. Мана шу масаланинг ўзи ҳамма нарсани ҳал қилади . Тамом .
Эридаги қатъият Дилдора опанмнинг кўнглини жойига тушурди .
- Вооой , дадаси . Шўрва қилгандим . Сувиям қолмагандир .
Дилдора опа ошхонага илдамлади. Олим ака аёлининг ортидан сўз қотди:
- Тушликка жаркоб пиширибсанда унда ?!
* * *
Тўйга ҳам уч кун қолди . Шифокорлар ташрифи билан бўлган дилхиралик тўйнинг чоп- чоплари сабаб деярли унутилаёзган эди . Кечга яқин эшик қўнғироғи жиринглади. Хабар олишга кетган Олим аканинг ўсмир ўғли Бобур ўрта ёшлардаги кўркам киши билан қайтганида хонадон аҳллари ҳайрон бўлишди. Олим ака сўрашгач , у йигитни меҳмонхонага таклиф қилди
Дуои фотиҳадан кейин Олим ака унга юзланди :
- Келинг ука. Хуш келибсиз . Шу десангиз , танимайроқ турибман...
- Хушвақт бўлинг , ака . Мен туман марказидаги клиника шифокори Камолиддин Мажидовман. Хуллас ака , кўп чайналмай , гапни лўндасини айтаман. Қизингизни тўйини тўхтатишингиз керак... Кеч бўлмасидан аввал.
Олим аканинг пешонасидан совуқ тер чиқиб кетди. Гурсиллаб ура бошлаган юрагини секин ушлаб, аранг шивирлади :
- Нимага , сабаб ...
- Ака, қизингиз ва бўлажак куёвингиз тиббий кўрикдан ўтишганда ... Хуллас , бизнинг ҳеч бир мижознинг шахсий ҳаётига дахл қилишга қилишга ҳаққимиз йўқ. Биз Гиппократ қасамини ичганмиз. Аммо куёвингиз соғлиғида жиддий муаммо бор. Куёвингиз , яъни бўлажак куёвингиз бу ҳақда огоҳлантирилди. Тўй тўхтатилмаганига қараганда куёвингиз тегишли хулоса чиқармаган кўринади , аммо ...
- Ука , масалани атрофида айланаверсангиз, лекин аниқ гапни айтмасангиз бундан нима фойда. Гиппократ қасамини ичганман дейсиз. Гиппократингиз худо эмаску. Куёв ҳеч қандай чора кўрмадими , демак масала ҳал. Мен унга ишонаман. Агар муаммо чуқур бўлганда, у йигит ўзини йиғиштириб олган бўларди.
Аслини айтганда сизнинг масалани очиқ айтмаганингиз ,бизни икки ўтни орасига солишдан бошқага ярамаяпти. Биз нима қилайлик, айтинг. Гумон - иймондан айиради. Энди нима бўлса пешонамиздан. Илтимос , бизни бошқа безовта қилманг...
- Ахир ...
- Ахириям шу , бошқасиям шу...
Олим ака чўнтагидан таклифнома чиқарди:
- Икки кундан кейин кўрсатилган манзилда сизни кутамиз. Эрталабки соат еттида ош...
Камолиддин Мажидов бўшашган куйи ўрнидан қўзғалди.
У охирги чора бор гапни айтиш эканлигини ҳис қилди , аммо ...
- Олим ака , қизингизга раҳмингиз келсин . Ахир ...
давоми бор ...
Муаллиф : Хазонрезги

❤40👍6🤔4🔥1
ХАЙРЛИ ТУН
Қадрдонларим .
Эртага тонгда юз кўришгунча Аллохнинг паноҳида бўлинг 👍❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қадрдонларим .
Эртага тонгда юз кўришгунча Аллохнинг паноҳида бўлинг 👍❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦋💗АССАЛОМУ АЛАЙКУМ💗🦋
☕️☕️БУГУН
7️⃣🔣НОЯБРЬ
ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌷
🦋🌸Аллоҳим бу дунёда юрган йулимиз хидоят дунёда
Эса сирот бўлсин🤲🏻
🦋🌸Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина,
у дунёда эса
Жаннату аъло бўлсин .
🦋🌸Бу дунёда назаримиз каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин.
🦋🌸Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин.
🦋🌸Яна сизлар билан ғойибона дийдор насиб бўлганига!
Аллоҳ берган яна бир кун Муборак!

❤4