📚 Ibratli Hikoyalar 📚
17.9K subscribers
6.96K photos
3.26K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Forwarded from Abdulatif
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌸ХАЙРЛИ  ТУН
                АЗИЗЛАРИМ🌸🌙

✨Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
💫Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

🌙ЯХШИ  ДАМ  ОЛИНГ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈

https://t.me/shahzodangizdan
❤7
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​🍀💗Ассалому алайкум
🌦🦋Хайрли тонг Азизларим!

               🤩🤩 - НОЯБРЬ
⚡️ Пайшанба тонги муборак
🦋Ва хайрли булсин

🌹🌸Яна бир янги тонгга етказган
🌹🌸Роббимга хамд-у санолар булсин!

🌸🌸Кунингиз файзу барокатли Утсин. Барча эзгу
🌸🌸Ниятларингиз, яхши
🌸🌸Амалларингиз ижобат булсин

🌸🌸Умрингизга ва ризкингизга Аллохим барокот берсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1😁1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим ҳаммага хайрли кун .
Бугунги режалаган ишларингиз каму кўстсиз амалга ошсин .

Саломат бўлинг ШАХЗОДАнгиз
😘 .

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8🔥5🥰5
​
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-34-

Насиба опанинг каловланганича бор эди. Тоҳир ака бу тўйга аввал бошдан қарши эди. Тоҳир акага қолса ўғли бахтли бўлса бўлди эди- ю , аммо аммаси...
Тоҳир аканинг ота- онаси оламдан бевақт ўтиб кетишганида шу - Гуландон аммаси боқиб олганли. У Тоҳирни ўз фарзандларидан ортиқ кўрса кўрди-ки , асло кам кўрмади.
У акасидан қолган ёлғиз "туёқ" Тоҳирни меҳр билан катта қилди, ўзи емаса-да едирди, ўзи киймаса-да кийдирди. Вақтида ўқитди. Ўраб - чирмаб узоқ қариндошлари Насибага уйлантириб ҳам қўйди. Гуландом амманинг буронғи йили вафот этган чоли Сафар ота ҳам хоксоргина киши эди. У ҳам бирон марта хаёлида бўлсин Тоҳирни етим деб ажратмаганди, шу сабабли Сафар ота оламдан ўтганда Тоҳир ака отасини иккинчи бор йўқотгандек , анча вақт ўзига кела олмади . Чолидан кейин амма ҳам "айниди" . Ҳалимдек юмшоқ ва ювош аёл ростманасига "қайсар пари"га айланди У миясига келиб қолган фикр ўзига маъқул келдими , бўлди , атрофидагиларга шу фикрини , таклифини ўтказмасдан қўймайдиган кажбахс кампирга айланди.
Гуландон амма қариндошчилик ришталарини мустаҳкамлаш учун Ботирга набираси Раънони узатмоқчи эди. Амманинг орзусига Ботир тушмагурнинг бемаврид муҳаббати панд бериб қўйди. Насиба келиннинг биринчи бор Шодияларникига совчиликка бориб "қуруқ қўл" билан қайтганидан бохабар бўлган, Амма Раънони тезда келин қиласан деб оёқ тираб туриб олганда , Ботир Россияга қочиб қутилганди .
Орадан салкам бир йил ўтиб яна "Ботир ва Шодия машмашаси" бошланганда , бундан хабар топган Амма яна тўнини тескари кийиб олди.
Бари гапни миридан- сиригача суриштириб олган Амма "Ботир ўша ит искаган қовундан воз кечмаса , мани буви демасин" деб шарт қўйди.
Амма ҳолидан ҳар куни хабар оладиган Тоҳир акани ҳам тинч қўймади. Алал - оқибат Тоҳир ака Шодияни ёмон кўриб қолди.
Ботирнинг қатъий туриб олиши билан тўй ўтди. "Агар уйлансам фақат Шодияга уйланаман, бўлмаса ҳеч қачон уйланмайман" деб тўрва- халтасини секин йиғиштириб яна Россияни кўзлаётган ўғлига "хўп" деб розилик бериб юборган отанинг кўнглига чироқ ёқса ёришмасди.
Қариндош- уруғлар ўзаро келишиб , Ботирнинг тўйи бўлганини Аммадан яширишга қарор қилдилар.
"Қор ёғиб , излар босилса бир гап бўлар" деб ўзларини юпатган яқинлар , тўй ўтгач излар босилиши осон иш эмаслигини тушуниб қолишди. Ҳаммадан қийин Тоҳир акага бўлган эди. Шу сабабли Тоҳир ака эрта сахардан келин- саломгаям қўл силтаб уйдан чиқиб кетганди . Шу кетганча у ...

давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги
❤51🔥2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўк помидор тузлаш...

​​Яқинларга юбориб қўямиз.
👍1🔥1
МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-35-

Муаллиф ХазонРезги .

       Тоҳир ака Аммасининг уйига боришдан  ҳам мосуво бўлиб қолганди. Борса Аммаси яна  Ботир билан Раънодан гап очар, бу суҳбат Тоҳир аканинг ярасига туз сепгандек бўлар эди. Аммасидан тўйни беркитиб қилишгани бошларига яна бир даҳмаза бўлди. Ахир касалини яширса иситмаси ошкор қилади-ку .
       Тоҳир ака чуқур уф тортганча даласига кетиб борарди. Қизиқ устида кечадан бери туз тотмаганини ҳам билмасди. Аммо инсон жисми унинг кўнглига бўйсунаркан-ми ? Умуман олганда кўнгил ҳам, тана ҳам ўз ишини садоқат билан бажармоқда эдилар. Тоҳир ака шу топда  аллақаерда ўқиган сатрларини ёдга олди : "Отанг ўлса уйқу келар экан- ку, қорнинг очса уйқу келмас экан". Бошида бу сўзлар унинг ғашига теккан эди. Ҳозир ўйлаб кўрса бу сўзларда жон борга ўхшайди .  Тушга бориб бир ишга қўли бормай шийпонда ётган Тоҳир аканинг қорни чидаб бўлмас даражада  очиб кетди. Ҳар сафар эрининг кулидан кириб, косовидан чиқадиган Насиба опанинг  ҳам дили оғринган шекилли , эридан "кимсан, нимасан ?!" деб бир оғиз хабар олмади. Жиллақурса ўғилларидан бирига тугун тугиб ош, нон жўнатмади.
       Насиба опа кеча тунда эрига обдон ялинганди :
- Жон ,дадаси, келинимиз ёмон қиз эмас, балки айтиш мумкин бўлса тилла қиз . Биламан, бу никоҳ сизнинг кўнглингизга қарши бўлди. Аммо сиз ҳам тушунинг, Аллоҳ тақдир- насиб қилмаган бўлса бу никоҳ қаерда эди ?  Сиз ҳам Яратганнинг иродасига қарши борманг. Илтимос , эртага тонгда бўладиган  келин-саломда чиройингизни очиб , мана бу ойингиздан қолган узукни келинингизга ҳадя қилинг...
      Насиба опа қутичадаги узукни эрининг ёстиғининг остига тиқиб қўйди. Тоҳир ака эса хотинига жавобан на ҳа деди, на йўқ деди.
      Сахарлаб уйган Насиба опа эрини жойида кўрмади . Дарров ҳовлига чиқиб , Тоҳир акани зир айлана қидирди. Насиба опа алланималарни тушунгандек бўлди:"Демак, адаси кўнглидаги озорларни енга олмабдилар". У эрининг ёстиғи тагидан кеча ўзи берган узукни олди-ю , унга унсиз тикилиб қолди.
      Насиба опанинг энди ростмана ҳўрлиги келди.Бор аламларини олиш учун шунча йиллик турмуши давомида илк бор  эрини қаерда деб йўқламади , йўқлатмади.
         Келинсалом тугаб , ҳовлида уй эгаларидан бошқа ҳеч ким қолмаган вақтда тунд қиёфада кириб келган эрини кўрган Насиба опа , уни кўрмасликка олди, индамай ётоғига кириб ўзини ухлаганга солиб ётиб  олди.
         Бор гапдан хабардор катта қиз Нозима отасига тушлик тайёрлаб берди. Тоҳир ака овқатнимас, "овқат Тоҳир акани еди".
       Орадаги дилхиралик эртаси куниям тарқалмади. Эрталабки нонушта вақти Тохир ака янги келин Шодиянинг салом бериб узатган чойини "Валееей " деди-ю, дўқ этиб столга қўйди. Узатган чойига нисбатан кўрсатилган бу "марҳамат"дан Шодия эсанкираб қолди.
       Аввалига ҳеч нимага тушунмаган Шодия, Тоҳир ака- "адажон"нинг авзойисига қаради-ю, кўзлари жиқ  ёшга тўлди.
        Шодия чойнакнинг бўшаганини баҳона қилиб  хонадан секин чиқиб кетди.
      Шодиянинг изидан Ботир эргашди. У отасини бунчаликка боради деб ўйламаганди.  Ботир шу топда тўйгача кунда бўлиб ўтган дилҳираликлар тўйдан кейин барҳам топса керак деб чучварани хом санаганини тушунди .

       - Шодииии .

       Шодия эрининг чақирига жавоб бермади . Ошхона бурчагида ўгирилганча идишларни юваверди.

- Шодиии...

          Ботир Шодиянинг елкасидан  ушлаб ўзига қаратди .
   
Шодиянинг кўзлари тўла ёш эди. Ботир унга юраги ачиб термулди .

Шодия Ботирга секин шивирлаб савол берди :

- Нимага ?!... Нима учун ?! Айбим нима ....


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤49🔥14
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-36-

Муаллиф ХазонРезги

     - Кейин ... Кейин тушунтираман. Аммо бунда сенинг айбинг йўқ ... Гап бошқа ёқда . Илтимос , уйга кир . Чойингни ичиб ол . Ойим чақиряптилар ...

- Ахир , дадангиз ... Дадажон ...

- Улар далага кетдилар . Юрақол.

- Хўп ...

- Тўҳта- чи .
   
Ботир Шодияни йиғлаганлиги учун бўялган юзида   қалам изидан ҳосил бўлган бўёқни қўли билан артди :

- Ана бўлди ! Ойпарчадек келин бўлдинг.
        Шодия жилмайди . Аммо кўзлари жуда маъюс эди...

      Ўғли билан келинидан хавотир олган Насиба опа икки ёшнинг шу туришига кўзи тушиб қолди. Келини Шодиянинг юзидаги ифодани кўриб юраги эзилиб кетди. У масъумгина Шодияга бир кундаёқ қаттиқ меҳр қўйишга улгурганди.
       Ёшлар эшикка йўналганини кўрган Насиба опа , ўзини четга тортди...

* * *

        Ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Гуландон амма Ботирни уйланганини ахири эшитди . Ва... Қилди тўпалон , қилди тўпалон. Саксон ёшида худо, обло деб ўтиришни ўрнига ҳаммани бир бошдан "оқ" қилиб ташлашга тушди. Нишонга биринчи бўлиб Тоҳиржонини авраган "сувилон" Насиба опа олинди. Насиба опа яхшиям ўз уруғларидан чиққани, бўлмаса аҳволи нима кечиши ёлғиз ўзига- ю, Аммага аён эди. Шундаям "чиройли" улушидан бебаҳра қолмади. "Ит искаган қовун"- Шодия қаттиқ жазога раъво кўрилди. Унинг пешонасига барча қариндош- уруғ ва айниқса Амманинг хонадонига бир умр қадам ранжида қилмаслик тавқи лаънати урилди.  Ботир суюкли набира бўлганлиги учун авфи- умумийга илинди. У ҳақда : "Нима қилсин бола бояқиш , бўйдоқни юраги икки кўзида бўлади- да , майли ҳали ҳам бўлса кеч эмас " дея умид қилинди .
      "Қизни бузган онаси" мақоли янги талқинда қуйидагича жаранглай бошлади :" Тоҳир акани бузган Аммаси"
      Одам ўзгараман деса ҳеч гап эмас экан . Айниқса , биров "буров" бериб турса. Тоҳир ака биб- бинойи шогирд чиқиб қолди. У Шодияга кун бермай қўйди. Халқда "онасининг боласи" ( маменький синочек) деган ибора бор. Шахс бўлиб шаклланганда ҳам онасининг етовидан чиқолмайдиган, мустақил қарор қабул қилолмайдиганларга қарата айтилган одилона ибора бу . Тоҳир ака ҳам ёши элликка борганда "Онасининг боласи", йўғей, "Аммасининг боласи" бўлди - қўйди . Умринг узоқ бўлгур Амма ўз уйидан туриб , бемалол Шодияни кунини кундан кўрсатишни қойилмақом уддалай  бошлади.
       Насиба опа "ойдек" эрининг бирдан айниганини ҳеч ҳазм қила олмас, "инсон қаригани сари бутун аслияти шўрванинг кўпигидек юзага чиқаверар экан-да" деб ҳуноби ошарди. У доим Шодияга далда бўлар , "Болам, эримга ёқдим- элимга ёқдим " дейишган. Ботиржон сизни деяптими , қолган майда- чуйда кўнгилсизликлар бахтингизга соя солишига йўл қўйманг "  қабилидаги сўзлар билан келинига мадад бўларди.
       Гарчи Ботир дастлабки кунданоқ Шодияга барчасини бафуржа тушунтириб берган бўлса-да, Шодиянинг қайнотаси томонидан мудом турткиланиб келиши, унинг яхшигина руҳий толиқишига олиб келганди. Кўчатга сув берилса у илдиз отади , гуркирайди , гул ва мева беради. Инсон ҳам шундай. Яхши сўз билан униб- ўсади. Ёмон сўз эса ...
         Шодия барча дилхираликларни ичига ютар , кунда туртки еяверганидан юраксиз, зада  бўлиб қолганди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤42🔥19👍9
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
Ўзингизни хурмат қилинг.

Ҳеч кимнинг ёнида ўзингизни ерга урманг, тиз чўкманг, қаддингизни букманг. Нима бўлишидан қатъий назар, ҳаётингиздаги энг муҳим инсон бу сизнинг ЎЗИНГИЗ бўлишингиз керак.

Ўзингизни ҳурмат қилишни ўрганинг. Парчаланган шахслар сарасига кириб қолманг. Ички ҳиссиётларингизга берилиб кетманг. Бардам бўлинг. Хисларингиз сизни эмас, сиз хисларингизни бошқаринг.
Хиссиётга берилишда чегарадан ошсангиз - синасиз, ўзлигингизни йўқотасиз.

        
👍9❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
  💐ЖУМА ТОНГИ
    МУБОРАК БУЛСИН💐

⛅️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌤
БУГУН
🔢🔢💙🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🌹Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуоларла бошланиши лозим...

🌹Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, иншааллаҳ!!!🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим , меҳрли меҳрибонларим , узоқдаги дил яқинларим ....
Яхшимисиз , тинчгина , саломатликда ухлаб турдингизми .

Ёмғирли бўлсада , совуқ , қорли бўлсада яна бир гўзал тонг отди .
Бугунги муборак Жума кунининг хайру саховатини , файзу барокатини сизга тиладим .

Нимаики , ният , орзу , дуо қилган бўлсангиз ижобат бўлсин .
Бугун қувончли кун , силайи раҳм қилинадиган кунларнинг афзали бугун .

Яқинларингизни чақиринг , бориб кўринг . Ота онангиздан хабар олинг . Эшикка термулган беморлардан ҳол сўранг ....

Бундан бир неча йил олдин ёнимдаги қадрдоним бомдодда ,, Хайрият жума тонги ҳам отди ,, деганди .
Ҳайрон қолувдим отадида жума ҳам бошқа кун тонги ҳам деб ўйлагандим .

Лекин кейин бу тонглар отишини қадрига етганимда , тонг отишини интиқ кутган жигарим ёнимда йўқ эди 😢 ....

Сиз улгуринг азизам , яқинларингиз дийдорига шошилинг . Ҳеч йўқ қўнғироқ қилиб қўйинг .
Ҳам йўқлаганингиз ажрини , ҳам жума кунида йўқлаганлик савобини оласиз .

Ҳозир опамлар телефон қилишни бошлашади . Шахзодажон яхшимисан деб 😊
Балки бўлаларим телефон қилар ааа 😊

Ҳаммага хушкайфият тилаб ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘.

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11🥰7
​
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-37-

        Шодия турмушга чиққач, барча тикув ишларини уйда бажара бошлаганди. Махалласидаги аёл ва қизлар учун кийим- кечаклар , келин саруполари , пардалар тикиб ҳамманинг дуосини ола бошлаганди. Аммо Тоҳир ака "Мани уйим ҳамма кириб чиқадиган карвонсароймас" дея  Шодияни севимли машғулотидан ҳам мосуво қилди . Ҳар сафаргидек Шодия яна сабр билан жавоб қайтарди.
        Шу алфозда орадан ойлар ўтди. Шодия юкли бўлди. Баҳорга чиқишганда Шодиянинг юзларига доғлар тушган, ҳомиладорлигининг олтинчи ойларига бориб , ўзи ҳам анча вазмин ҳаракат қиладиган бўлиб қолганди.
        Ботирнинг укалари Зокир ва Кабирлар шаҳарда талабалик гаштини суришарди. Кичик синглиси Назира эса саккизинчи синфни битирай деб қолган эди. Насиба опага ўхшаш очиқ кўнгил бу қизалоқ Шодияга нафақат қайинсингил , балки яқин дугонадек қадрли бўлиб улгурганди. У ҳамма вақт : "Шодия келинойи, адамлардан хафа бўлманг, уларининг кўнгиллари жуда очиқ , фақат шу аммабувим сизга ўхшаб уларниям қон қивордилар-де , илтимос эътибор берманг" дея доим  юпатгани юпатган эди. Шодия унга : " Йўғей , Назира ман нега адажондан хафа бўлай, одам ўз адасидан ҳам хафа бўларканми ?" дерди кўнгли чеккан  озорларни яшириб.

      Бирдан ҳаёт ўз чамбарагини кутилмаган томонга буриб юборди.  Тоҳир аканинг ҳам Шодияга бўлган муносабати бутунлай ўзгаришига сабаб бўлган воқеа анча ... ҳасратли эди ...

* * *

- Дадажон , илтимос , Марямхонга ярим соат қараб туроласизми ? Мен шундоқ тишимни кўрсатиб келардим. Шодия ҳам унгача келиб қолар.

       Тоҳир ака тўнғич қизи Нозиманинг гапларига "хўп" деб бош ирғади- ю , Марямхонни унинг қўлидан олди.
      Бир хафтадан бери Нозима отасини уйида эди. У туман марказидаги қўли енгил шифокор дугонаси Ҳамидага тиш қўйдириш учун эридан рухсат олганди
      Бугун эрта сахардан Насиба опа ўғли армия ҳизматини битириб қайтган синглисиникига йўл олган, ҳарна ёрдам деб Нозимани катта ўғлини ўзи билан олиб кетганди.
      Шодия бугун ҳомиладорлиги учун  аёллар шифокори  текширувидан ўтиши керак эди. У ҳар икки хафтанинг душанба кунлари хонадонларидан бир бекат оралиқда жойлашган қишлоқ врачлик пунктига қатнаб турарди.
      Тоҳир ака уч яшар ювошгина  Марямхонни ўзи билан олиб қолар экан, қизига шифокор қабулига бемалол бориб келишини тайинлади. Нозима ҳотиржам тортиб  уйдан чиқиб кетди.
        Тоҳир ака бир қанча муддат Марямхонни   ўйнатиб  ўтирди. Орада кеча болға билан уриб олган бармоғига спиртли компресс қилиш ёдига тушиб қолди. Кеча уйдаги жавонни таъмирлайман деб бармоғи лат еганди. Фелдьшер қўшниси Элдор  зумда кўкариб қонталаш бўлиб кетган бармоғини "ҳеч қиси йўқ" деб бинт билан яхшилаб боғлаган ва спиртга туз солиб устидан обдон шимгунича қуйганди. Тоҳир акага ҳам кунига уч маҳал шундай қилишни тайинлаб, туз солинган спиртни  овқатланадиган хоналари токчасида қолдирган эди .
       Тоҳир ака даҳлизда лего ўйинчоқларини сочиб ўйнаб ўтирган Марямхонга назар ташлади- ю , спирт турган хонага йўл олди.
         Тоҳир ака бармоғини муолажа қилиб ортга  қайтганида Марямхонни жойида кўрмай юраги орзиқиб кетди. Шоша - пиша ховлига чиқди . Беихтиёр кўча эшигига қаради. У очиқ эди. Тоҳир аканинг бўғзига нимадир тиқилгандек бўлди-ю , эшик томон жадаллади . Ярим йўлга етмай машинанинг қаттиқ чийиллаб берган томоз  ва ниманингдир гурсиллаган овози эшитилди. Тоҳир аканинг оёқларида мажол қолмади. Қулоқларига Марямхоннинг йиғи товуши чалинди . Аранг  кўчага чиқди- ю , кўз ўнгидаги манзарадан кўзи тиниб кетди.
      Кўчанинг бир чети ариқ бўйида Марямхон чириллаб йиғлаб  ётар , сал нарида асфальт ранг нексия , унинг ёнида довдираган бир йигит турарди. Тоҳир ака йигитга қараганда унинг нигоҳи бошқа ёқдалигини кўрди. Беихтиёр ўша тарафга қаради-ю ...

      Йўлнинг ўртасида Шодия ҳаракатсиз узала тушган, атрофида ҳалқоб бўлиб қон йиғилиб қолганди...

давоми_бор
Муаллиф:      Хазонрезги
❤42👍10🤔4🔥2
МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-38-

        Бир пастда қий-чув бўлиб кетди. Воқеа гувоҳларидан бири хабар қилган шекилли, зум ўтмай тез ёрдам машинаси ҳам келиб қолди. Қора қонига чўмилиб ётган Шодияни дарҳол тез ёрдам машинасига ортган шифокорлар қандай учиб келган бўлса , шундай учиб қайтиб кетишди . Тез ёрдам ҳизмати билан олдинма- кетин етиб келган ички ишлар бўлимининг икки ходими аллақачон суриштириш ишларини бошлаб юборишган эди. Қўшни келинлардан бири ҳали ҳам йиғидан тўхтамаётган  Марямхонни ўз уйига олиб кириб кетди.
        Ёмон хабарнинг қаноти бор. Насиба опа синглисиникига бориб бир пиёла чой ичар- ичмас , қилинган қўнғироқ,  унинг барча хаёлларини ост- уст қилиб юборди. Насиба опа синглиси ҳамроҳлигида тўғри туман марказидаги шифохонага йўлга тушдилар. Нозиманинг ўғлини кичик жияни Насиба опаникига олиб кетди. Шифохонага етиб , қабул хонадан бугун келган бемор Шодия Акбарова ҳақида суриштириб туришган ҳам эдики , ичкаридан ўқдек отилиб чиққан Ботирга кўзлари тушди.

- Ботиииррр, боламмм ...

     Ботир улар томонга бурилди. Унинг рангида-ранг қолмаган , лабларининг пир- пир учиб туриши Шодиянинг аҳволи ёмонлигидан дарак бериб турарди .

- Ойииии ...

        Ботир холасига салом беришни ҳам унутганди, зеро ҳоласи ҳам ҳозир гина қиладиган аҳволда эмасди.

- Шодия яхшими , Шодия ?!

     Насиба опанинг овози ўзига ҳам зўрға эшитилаётгандек бўлди .

- Шодия... Ҳали ўзига келмади . Аммо ...

- Нима аммо ...?!

- Бола ...

- Нима бола ?!

- У нобуд бўлибди , ойи . Ўғил бола экан . Машина урган зарбидан ...

     Насиба опа бўшашиб кетди . У Ботирни нима деб юпатишни ҳам билмай қолди . Шунда Насиба опанинг синглиси ўзини қўлга олди :

- Тан - жонларинг соғ бўлсин авваламбор. Аллоҳим берардан қисмасин , иншааллоҳ ўрни тўлиб кетади . Ҳозир келиннинг  омонлигини яратгандан  сўрашимиз энг биринчи ишимиз бўлсин...

- Шодияни ҳам аҳволи оғир дейишяпти , умуртқасида ҳам муаммо бўлиши мумкинмиш...

      Улар касалхонада кун бўйи қолиб кетдилар.

* * *
     Кечга бориб  Шодия кўзини очди, аммо бир оғиз сўз демади. Дилидаги барча гаплари кўзларидан бир томчи ёш кўринишида сизиб чиқди.


Хazonrezgi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢39❤37🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ё Аллоҳ турмуш ўртоғимни ўзинг паноҳингда асра.. 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿 Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида автомобил ёниши оқибатида газ баллони ҳавога учиб кетди

Воқеа турар жой мажмуаси ҳудудида содир бўлган. Ёнғин тўлиқ ўчирилган, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2🤔1
Илм энг савобли мерос,
одоб энг яхши дўст;
Тақво энг хайрли насиба;
Ибодат энг керакли эҳтиёж;
Камтарлик энг яхши кўмакчи;
Қаноат энг катта бойлик;
Ўлимни эслаб туриш энг маъқул ўгит беришдир.!


ulimni_eslang

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺🌺  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ 🌺🌺

😍БУГУН
🌸🤩🤩 - НОЯБРЬ
🌸ШАНБА
🎀ТОНГИ МУБОРАК
🎀БЎЛСИН!

❤️🌸Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
❤️🌸Бу раҳматга эришганларга янги
тонг муборак!🌹

🌼🦋Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🙂
🌷🤩Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
❤️🌹Покиза қалбларимзни покиза қилсин!

💡💡💡💡💡💡💡💡
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Олисдаги яқинларим , кўнглим тўридан жой олган меҳрлиларим .
Яхшимисизлар , кунни яхши бошлаб олдингизми .

Бугун кўп жойларда дам олиш куни . Бир ҳафтада режалаган ишларингизни бугун эрта амалга ошириб олишингиз керак .
Кун совуқ , кунлар бир тутам .
Эртароқ ҳаракат қилинг . Телефон титкилаб ўтирманг .

Мани шу саломимни ўқингда , интернетни ўчириб телни қўйинг .
Туринг сизни қанча буюк ишлар кутаяпти .

Мана ман ҳам эрталабдан лиқ тўла , тиқилинч автобусда , манга жой берган боланинг бобо бувисига раҳмат айтганча сизга салом ёзиб ишга кетиб боряпман .

Болаларни юпун кийинтирманг , иссиқ жемфер иссиқ нимча , начосли шимлар сизларни кутиб турибди .

Ана гап билан бўлиб бозорга ҳам етиб келибман .

Кунингиз хайрли ўтсин ШАХЗОДАнгиз 😢

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍12🥰8❤4🔥1