This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺Ассалому алейкум, қадри осмон қадрдоним!
БУГУН
🔢🔢💙🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🩷СЕШАНБА ТОНГИ
🌺Аллохим қалбингизни иймон нури ила ёритсин
🌺Хонадонингизга файзу~барокат
🌺Оилангизга бахт~саодат
🌺Ишингизга омад , халолдан ризқ
🌺Ибодатли умр
🌺Ажрли амаллар
🌼Соғлик~саломатлик хамда дуоларингиз ижобатини насиб айласин
🌺Сиз билан ғойибона булсада яна учраштиргани учун
🌺 АЛХАМДУЛИЛЛОҲ
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰6❤2👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадри баланд қадрдонларим .
Яна мен , сизларга азим Тошкент шаҳридан салом йўллаяпман .
Ҳаво очиқ , иссиқ бўлиб кетиши мумкиндек .
Кеча курткага ўралволганлар , бугун яна енгилроқ виторофкасини кийган .
Биттаси ўзим куртка оғирлик қилиб енгил чопончамни кийволдим .
Бозорда совуқ есам пахмоқ адёлим бор ўралволиб ўтираман . Харидорлар керакли нарсаларни ўзлари олиб , ўзлари пулини тўлаб кетишаверар 😁 .
Нима бўлгандаям ўзингизни асранг азизларим .
,, Керакли тошнинг оғири йўқ ,, деган кексалар .
Ёки ,, ёз ёпинчиғингни ташлама , қиш ўзинг биласан ,, деган гап ҳам бор .
Ўзимиздан билиб иссиқроқ кийинаверайлик , ўзимизни асрашга ҳаракат қилган бўламиз .
Ҳаммани Ўзи паноҳида асрасин .
ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘
https://t.me/shahzodangizdan

❤14👍4
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-49-
Дала ишлари битиб қолган вақтга бориб Шодия ётиб қолди. Белидаги оғриқ бутун танаси бўйлаб тарқала бошлади. Шодиянинг катта овсини Малика врач эди. У Ботир билан биргаликда Шодияни марказдаги клиникага тўлиқ ташхисдан ўтиш учун олиб борди . Марказ клиникаси шифокорлари Шодияни ҳар тарафлама текширгач уни пойтахтга бориши кераклиги, тўлиқ ташҳис қўйиш учун замонавий, мукаммал лаборатория таҳлиллари самара беришини ётиғи билан тушунтирдилар.
Ботир фурсатни бой бермай Шодия ва Маликани олиб дарҳол шаҳарга йўл олди . Туман маркази клиникаси томонидан берилган йўлланма орқали керакли манзилни қийналмай топиб боришди. Навбат кутишлар билан кун бўйи таҳлил топширдилар . Шом қоронғусида уйга қайтганларида Шодия обдон ҳолдан тойганди. Маликани ота- онасиникига ташлаб , фарзандларини у ердан олиб келган Ботир ошхонада инқиллаганча куйманаётган Шодияни кўриб юраги ачиб кетди.
- Шодиии. Овқат қилма ... Мен майда - чуйда олиб келдим . Ҳозир ўзим бир пастда бирнималар тайёрлаб юбораман. Сен ичкарига кириб бир паст чўзил . Шундоғам бугун роса тинканг қуриди.
Шодия эрига эътироз билдирмай ичкарига кириб кетди. Ботир унинг ортидан қараб қолар экан ўзича :"Шодиянинг ҳақиқатда мазаси бўлмаяпти , шунча йиллик турмушда ўзини ҳеч қачон бундай тутмасди , ҳеч бўлмаса чой дамлашга ҳаракат қилган бўларди. Демак , касали ҳақиқатдан жиддиймикан . Тумандаги шифокорлар ҳам бежиз пойтахтга жўнатишмади. Эҳ, шу пайтда Мухайё опани йўқ бўлганини-чи . Давлат ҳам яхши шифокорнинг қадрига етади- да. Бўлмаса чекка жойда ишлайдиган Муҳайё опадек шифокорни чет давлатга малака оширишга жўнатармиди ... " дея ўйларди.
Барча нарсаларни тахт қилган Ботир фарзандларининг кечки таомларини ошхонада берди- ю, Шодиянинг ўрнидан турғизишга кўнгли бўлмай, унга аталган егуликларни битта патнисга жойлаб ичкарига олиб кирди.
Шодия ётоқда ухлаб ётарди. Ботир уни уйғотишга кўзи қиймай, патнисни овоз чиқармай , тумба устига секин қўйди .
Ботирнинг кўзига Шодия шу топда жуда омонат кўриниб кетди. Шодия уйқусида ҳам бениҳоя гўзал эди . Ботир унга қараб туриб аёлининг кейинги кунларда янада чиройига чирой қўшилиб кетганлигига , қошлари ипга тизилгандек ингичкалашиб , киприклари ҳудди ясама киприк улангандек узун- узун бўлиб кетганлигига, ғунчадек лаблари оппоқ юзида янада қизил кўринаётганлигига ажабланиб боқиб қолди.
Эрининг нигоҳи Шодияни уйғотиб юборди . У уйқудан кўзини очган куйи жилмайди :
- Келинг ...
- Мен ўнг қўлимни ўйнатиб , чап қўлимни ... хуллас унисиниям ўйнатиб бир нарсалар тайёрладим , ейсанми ?!
- Албатта, ўзи қорним жудаям очиб кетди...
Шу пайт эшик ғийқиллаб очилди.
Жамалак сочларини хилпиратиб Оқила кўринди :
- Ая , қаерда эдиз ? Сизни соғиниб кетдим...
* * *
Орадан уч кун ўтиб таҳлил натижаларини олишга келган Ботир уларни варақлади- ю , кўз олди қоронғилашиб кетди ...
давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги

❤23👍18😢10🤔2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГРУППАМИЗ ДОИМ
ГУЛЛАБ ЯШНАСИН
ОҚИБАТИМИЗ ЙЎҚОЛМАСИН
БУ ГУЛЛАР СИЗ УЧУН
ҚАДИРДОНЛАРИМ
💐💕💐💕
ГУЛЛАБ ЯШНАСИН
ОҚИБАТИМИЗ ЙЎҚОЛМАСИН
БУ ГУЛЛАР СИЗ УЧУН
ҚАДИРДОНЛАРИМ
💐💕💐💕
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
QIZLA ASAL PIJAMKA VA PENUAR KANALINI TOPVOLDIM. NARSALARI SHUNAQA ZO'R! HAR KUNI SKIDKA QILISHADI!
Go'zal qirolichalarimiz uchun maftunkor va jozibador penuar va komplektlar.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-50-
Муаолиф ХазонРезги
Ботир таҳлил қоғозларини олди- ю , тезлаб келини Маликанинг ёнига шошилди . Қайноғасининг ранг- қути ўчиб келганлигини кўрган Малика уни кабинетига таклиф қилиб, бир пиёла муздек чой ичирди. Малика ҳали ўқишни тугатмаган бўлса-ю да, қишлоқ врачлик пунктида ишларди.
У Ботирнинг қўлидан овсини Шодияга тегишли таҳлил қоғозларини олди ва тез- тез кўз югуртирди. Ботир одобниям унутиб Маликага тикилиб турар, гўёки унинг юз- кўзларидан барча ҳақиқатни ўқиб олишга интилаётгандек бўларди.
Малика анчага бир сўз демай Ботирнинг тоқатини тоқ қилиб юборди. Ахири Ботир чидай олмай сўради :
- Малика , аҳвол шунчалик ёмонми ? Илтимос, беркитмай рўйи - рост айтинг. Менинг билишга ҳаққим бор, ахир
Малика шунда ҳам керакли сўзларни топиб айтиш учун анча вақт йўқотди . Ахири:
- Муллака, очиғи Опажоннинг ҳақиқатдан ҳам мазалари йўқ. Таҳлил натижалари уларда саратон ҳужайраларини бор деб берган. Аммо бу - ҳали ҳаммаси тугади дегани эмас. Ҳамма гап уларнинг ўзларига бўлган ишончларида. Бизнинг қўллаб - қувватлашимизда. Кейин бу таҳлилларни ҳам юз фоиз тўғри деб бўлмайди. Натижа бир эмас, бир нечта омилларга боғлиқ.
Малика қанчалик ётиғи билан тушунтиришга ҳаракат қилмасин , Ботир аҳвол жиддийлигини англаган эди .
Ботир ортга қайтар экан дунё икки кўзига қоп- қоронғи бўлиб кетганди . "Нега ? Нима учун? Шодиии ! Сенга бу бало , фалокат қаерда кўз тикиб турганди ? " Рулга бир томчи кўз ёш чак этиб томди. Шунда Ботир ўзининг йиғлаётганини сезди. Машинани шарт тўхтатди-ю , ундан тушиб суви қуриб қолган анҳорнинг қирғоғига бориб чўкди. У бу ёғига нима қилиши кераклигини ўйлаб олмоқчи эди...
* * *
Эридан энди хавотир ола бошлаган Шодия таниш сигнални эшитиб кўнгли жойига тушди : "Ҳайрият ..." .
Кўча эшигини очар экан машинада илжайиб ўтирган эрини кўриб таажжуби ортди :"Тавба ичмасдилар-ку"
Ботир машинани дарвозахонага киритгач,яна чўзиб - чўзиб сигнал берди .
- Адажооон !
Ичкаридан Оқила югуриб чиқди. У югура келиб адасига осилди :
- Адажооон , нима обкелдиз ?!
Ботир бир сўз демай машина юкхонасини очди ва улар ёрдамида , бозорликларни тушира бошлади .
Шодия оламжаҳон бозорлик қилган эрига ҳайрон бўлиб тикилди :
- Тинчликми ?! Ё биров келяптими?!
Ботир ўктам овозда жавоб берди :
- Бугун ўзим бир қозонкабоб қилиб берсам нима дейсан , маликам ...
Шодия эрига меҳр билан тикилди :
- Шу жон дейман- ку , аммо..
- Нима аммо?!
- Малика эмасман- да !
- Вааааййй , эсимдан чиқибди . Мабодо Хонзодахон бизни қўлдан бир лаззатли таом емасмиканлар ?!
- Хонзодазонми ?! ( Шодия елка қисди ). Қайдам , еса керак ...
Уларнинг ўзаро гапларига тушунмаган Оқила Онасининг этагидан тортди :
- Маниям қорним очиб кетди. Ман ҳам ейман...
Ботир қизини азот кўтариб бағрига босди. Секин қулоғига шивирлади:
- Сени жуда яхши кўраман ширинтойим. Сени ҳеч кимга бермайман... Сизларни ҳеч кимга бермайман...
Шодия Ботир олиб келган масаллиқларни жойлар экан, ўзига қизини қучганча ортидан кўзларида ёш айланиб маҳзун нигоҳ билан термулиб турган эрини нигоҳини ҳис қилмас, аксинча ҳаётдан жуда бахтли кўринарди...

❤48👍11🔥1
ЕЛКАДАГИ ЮК
Истанбулнинг Унқапани маҳалласида Исмоил исмли бир ҳаммол яшар эди.
Тонг саҳарда уйдан чиқиб, оқшом қоронғусида қайтар эди.
Ўттиз йилдан бери елкасида қоп, сандиқ, кўмир таширди.
Топган пулини уйга олиб келиб, хотини Фотмага берарди:
— Ол, хотин, болаларнинг кам-кўсти бутун бўлсин.
Ўзига эса деярли ҳеч нарса олмасди.
Пояфзал таги тешилганда ичига картон қўяр, пальтоси эскирганда астарини алмаштириб яна кияр эди.
Икки ўғли, бир қизи бор эди.
Катта ўғлини уйлантирган, кичик ўғлини ўқитган, қизининг сепини тайёрлаган эди.
Бир куни портда оғир бир қопни кўтараётганда белига ўткир оғриқ санчилди.
Турган жойига муккасидан кетди.
Дўстлари уни уйига олиб келишди.
Маҳалла табиби келди:
— Энди оғир юк кўтармасин. Акс ҳолда юролмайдиган аҳволга келиб қолиши мумкин.
Исмоил дастлабки кунлари кулимсираб қўярди:
— Ҳечқиси йўқ, сал тузалиб олай, яна ишлайман.
Хотини бош томонига шўрва олиб келди. Болалари соғлиқ тилашди.
Лекин ҳафталар ўтди.
Исмоил ўрнидан тура олмади.
Уйда пул камая бошлади.
Аввал кичик ўғли норозилик билдирди:
— Ота, ўқишни ташлаб ишлашимга тўғри келади чоғи.
Сўнг катта ўғли:
— Менинг ҳам уйим бор, ота. Ҳамма нарсага улгуролмаяпман.
Бир оқшом Фотма бўшаб қолган ун қопга қараб оғир хўрсинди:
— Ҳеч бўлмаса илгари уйга уч-тўрт сўм олиб келардинг, Исмоил.
Исмоил бошини қуйи эгди:
— Ҳақсан, хотин.
Ўша кундан кейин уйдаги гап-сўзлар ўзгарди.
Авваллари дастурхонга чақиришарди.
Кейин овқатини ётоғининг ёнига қўядиган бўлишди.
Авваллари болалар келиб ёнида ўтирарди.
Сўнг эшигини ҳам очмай қўйишди.
Бир кеча Исмоил чанқаганини айтиш учун овозини чиқарди:
— Фотма…
Жавоб бўлмади.
Яна қайта чақирди.
Кичик ўғли ғазаб билан эшикни очди:
— Тинчликми, ота? Эрталаб саҳардан ишга кетаман!
— Бир стакан сув сўрамоқчи эдим, ўғлим.
Бола ошхонадан сув олиб келиб қўйди:
— Доим бир нарса сўрайверасиз, ота.
Исмоил стаканни қўлига олди:
— Раҳмат, ўғлим.
Эшик ёпилди.
Исмоил узоқ вақт сувга қараб қолди.
Ўттиз йил давомида бу уйнинг сувини, ўтини, нонини ташиган эди.
Энди бир стакан сув сўрашга ҳам ийманаётган эди.
Бир куни эрталаб Фотма хонага кирди:
— Исмоил, сизни орқа хонага кўчирамиз.
— Нимага, хотин?
— Катта ўғлимнинг болалари келади. Бу хона керак.
Орқа хона кичик эди. Деразаси ҳовли деворига қараган эди. Қишда печка ҳам ёқилмасди.
Исмоил эътироз билдирмади:
— Майли, хотин. Болалар тинч бўлишсин.
Ўша куни эски тўшагини орқа хонага олиб ўтишди.
Деворга суяб қўйилган сандиқ устида ёшлигидан қолган ҳаммол арқони ётарди.
Исмоил уни қўлига олди.
Арқоннинг елкага тегадиган жойи йиллар давомида ишқаланиб эскирган эди.
Бир вақтлар елкасига ортган юкларини ўйлади.
Ун қопчиқларини, кўмир қопчиқларини, тош сандиқларни…
Уларнинг ҳеч бири унга бунчалик оғир туюлмаган эди.
Бир оқшом невараси Ҳасан яширинча унинг хонасига кирди.
Олти ёшда эди:
— Бобо, нега бу ерда ётибсиз?
— Бу ер тинчроқ, ўғлим.
— Совуқ қотмаяпсизми?
— Йўқ, ўрганиб қолганман.
Ҳасан бобосининг муздек қўлларини тутди:
— Аммо қўлларингиз жуда совуқ.
Эртаси куни бола ўзининг кичик кўрпасини судраб олиб келди:
— Бобо, буни сизга олиб келдим.
Исмоил жилмайди:
— Сенинг ўзинг нима ёпасан?
— Менинг иккита кўрпачам бор.
Бола кўрпани бобосининг устига ёпди.
Сўнг тўшакнинг четига ўтирди:
— Бобо, илгари қандай иш қилардингиз?
— Ҳаммол эдим, ўғлим.
— Нима таширдингиз?
— Нима топсам. Қоп, сандиқ, ўтин…
— Жуда оғирмиди?
— Оғир эди.
Ҳасан бироз ўйланди:
— Хўш, бобо, энди сизнинг оғирингизни ким кўтаради?
Исмоил жавоб беролмади.
Болани бағрига босиб пешонасидан ўпди.
Ўша кеча Ҳасан олиб келган кичик кўрпа билан ухлади.
Тонгга яқин Фотма хонага кирганида Исмоилнинг нафас олмаётганини пайқади.
Қўлида эски ҳаммол арқони бор эди.
Устида неварасининг кичик кўрпаси турарди.
Жаноза куни бутун маҳалла тўпланди.
Катта ўғли йиғлаб сўзлар эди:
— Отам биз учун умрини берди. Бизни ҳеч кимга муҳтож қилмади.

❤31🔥1
Кичик ўғли тобутнинг бошида кўз ёш тўкарди:
— Ҳақингизни ҳалол қилинг, ота!
Фотма йиғи-сиғи қиларди:
— Уйнинг устуни кетди!
Шу пайт кичик Ҳасан тобутнинг ёнига келди.
Дадасининг қўлидан тортқилади:
— Дада, бобомни қаёққа олиб кетишаяпти?
— Қабристонга, ўғлим.
— У ер иссиқми?
Дадаси ҳайрон қолди:
— Нимага сўрадинг?
— Бобом орқа хонада доим совуқ қотётган эди-ку…
Оломон жим қолди.
Ҳасан сўзида давом этди:
— Мен унга кўрпачамни берган эдим. Уни ҳам олиб кетишсин. Кечаси совуқ қотмасин.
Катта ўғли бошини бошқа томонга буриб олди.
Фотма йиғидан тўхтади.
Чунки ўша лаҳзада ҳамманинг хаёлига бир хил фикр келди.
Ўттиз йил давомида ўша уйда ҳеч ким совуқ қотмасин деб меҳнат қилган одам, охирги кунларини совуқ бир хонада ўтказган эди.
Жанозадан кейин Ҳасан бобосининг хонасига кирди.
Тўшакни олиб ташлашган эди.
Эски ҳаммол арқони деворда осиғлиқ турарди.
Бола арқони қўлига олди.
Дадасидан сўради:
— Дада, бобом бу билан нима қиларди?
— Юк таширди, ўғлим.
— Жуда кўп ташиганми?
— Ҳа, жуда кўп.
Ҳасан арқонни ерга қўйди:
— Қани эди, биз ҳам ўшанда бобомизни сал бўлса ҳам эътибор бериб, оғирини енгил қилганимизда эди.
Дадаси жавоб беролмади.
Бир инсоннинг қадри уйга олиб келган пули билан ўлчанадими?
Бугун ҳам йиллар давомида оиласи учун меҳнат қилган, қариганда ёки касал бўлганида ўз уйида ортиқчадек кўринган одамлар бор.
Сиз ҳеч шундай оилага дуч келганмисиз?
таржима
Шавкат Ўймовутли тайёрлади

❤23👍5😢3🔥1
ИСТИҒФОРНИНГ ХОСИЯТИ
1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий c.а.в: «Ким саййидул истиғфор –
اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ
📖 Ўқилиши: «Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу улака биниъматика ъалаййа ва абу`
у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
📝Маъноси:Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.
Имом Бухорий ривоятлари.
Кунингизни истиғфор билан мунаввар этинг.

❤19👍2
Шундай ўғилни биламан, онаси билан телефонда гаплашаётиб, гаплари тугаганидан кейин онаси (қизилни босиб) ўзи ўчирмагунича ўғил гўшакни қўймайди, токи онамнинг гапи тугамай ўчириб қўйсам, онамга оқ бўлиб қолмайин, дейди...
Аллоҳ шундай фарзандлардан рози бўлсин!
xazon_rezgi
Аллоҳ шундай фарзандлардан рози бўлсин!
xazon_rezgi
❤21🔥6
Лондон. Жарроҳлик амалиётига икки соатча вақт бор. Хамшира бемор ётган хонага кирди, қўлидаги табиий гўзаллик упириб турган гулдастани дераза токчасига қўяр экан бемор қараб шундай деди: Сизни операция қиладиган жарроҳ шифокор ким, биласизми?
-Ха билдим Жонсон исмли киши экан.
Хамшира яна сўради: У бу жаррохликка рози бўлдими?
-Албатта, нега рози бўлмасин!?
Хамшира: У жуда машҳур шифокор. Ўнминглаб жаррохлик амалиётини бажарган. Ҳаммаси шифо топиб тузалиб кетган. Шунинг учун унда доим вақт муаммо-да. Сизга ваъда берганига ҳайрон бўляпман.
-У мени операция қилишга ваъда берган!
-Ха, унда сизни омадингиз бор экан. У дунёдаги энг зўр шифокор!
Шу суҳбатдан кейин беморни жаррохлик амалиёти хонасига олиб кетишди. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Бемор буткул тузалиб кетди.
Хамшира асли хамшира эмасди. У руҳшунос бўлиб беморни амалиёт учун ана шундай услубда маънан таёрлар эди. У ишини жуда закийлик билан адо этарди. Натижада ҳар бир бемор кўнгли тўқ, табибга ишонган ҳолда жарроҳлик столига ётқизилар эди.
Бу нарса илмий исботини ҳам топган яни бемор қанчалик маънан юксак, руҳан хотиржам бўлса, шифо топишига ишонса шунча ижобий натижаги эришади Аллоҳнинг изни билан
©интернет

❤22
Ота-она билан муомала қилишдаги одоблар:
• ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўй;
• гапираётганларида жим тур;
• раъйларини қайтарма;
• гапларини маъқуллаб тур;
• уларга ўзини ҳокисор тутиб қара;
• уларга доим мақтов, мадҳ айтиб тур;
• уларга хурсандчилик хабарларини улаш;
• ёмон хабарларни олдиларида гапирма;
• улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақта;
• эришган ютуқларини доим тилга олиб тур;
• қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб тур;
• ўтмишдаги аламли ўринларни зикр қилма;
• отиқча гаплардан четлан;
• ҳузурларида ҳурмат сақлаб ўтир;
• фикрларини паст ва ноқис санама;
• гапларини тугатмасларидан олдин эшитмасдан туриб кетма;
• ёшларини ҳурмат қил ва набиралари билан уларни безовта қилма;
• ҳузурларида набираларини жазолама;
• ҳамма насиҳату-фикрларини қабул қил;
• ҳузурларида уларга эҳтиром кўрсат;
• уларга овозни кўтарма;
• улардан олдин ёки олдиларидан юрма;
• таомга улардан олдин қўл узатма;
• уларга тикка қарама;
• улар билан фахрлан, гарчи улар шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам;
• ҳузурларида оёқ узатма ёки уларга орқа қилма;
• Сўкилишларига сабаб бўлма;
• ҳар доим уларнинг хақларига дуо хайр қил;
• олдиларида чарчоқ ва хафаликни зохир қилма;
• улардан содир бўлган ҳатоларга кулма;
• ўзлари талаб қилмасларидан олдин хизматларини бажар;
• доимий равишда уларни зиёрат қилиб тур ва улардан аччиқланма;
• улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлат;
• ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қил;
• Уларни ҳамма нарсадан устун қўй .

❤8
# Мақола
Ёшлар тарбиясида исломий қадриятларнинг аҳамияти
Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган замонда ёш авлодни маънан соғлом, ахлоқан пок ва ватанпарвар руҳда вояга етказиш ҳар бир жамиятнинг энг устувор вазифаларидан биридир.
Фарзандларимизнинг қалби ва онгига эзгу қадриятларни сингдиришда исломий қадриятларнинг ўрни беқиёсдир. Чунки Ислом дини инсониятни илмга, ота-онага ҳурматга, ростгўйликка, ахлоқ-одобга ва жамиятга манфаат келтиришга чақиради.
Исломий қадриятларнинг ёшлар тарбиясидаги асосий йўналишлари:
Юксак ахлоқ ва одоб:
Ислом таълимотида гўзал хулқ энг улуғ фазилатлардан саналади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида шундай деганлар:
«Албатта, мен гўзал хулқларни мукаммал қилиш учунгина юборилганман» (Имом Аҳмад ривояти).
Бу кўрсатма ёшларга катталарга ҳурмат, кичикларга иззат ва муомала маданиятини ўргатади.
Илмга интилиш:
Ислом дини биринчи нозил бўлган оятдаёқ «Ўқи!» деган амр билан илм олишга чақирган. Қуръони Каримда шундай дейилади:
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни даражаларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).
Бу эса ёшларни илм-фанни эгаллашга, вақтни қадрлашга ва жамият тараққиётига ҳисса қўшишга ундайди.
Ҳалоллик ва омонатдорлик:
Жамият барқарорлиги ва инсонлар ўртасидаги ишончнинг асоси ҳалолликдир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳаётларида «Ал-Амин» (Ишончли) номини олганлар. Ҳар бир ёшнинг ҳалол луқма ейиши ва омонатга хиёнат қилмаслиги унинг келажагини кафолатлайди.
Ота-онага ҳурмат ва меҳр-оқибат:
Қуръони Каримда ота-онани ҳурмат қилиш Аллоҳнинг розилигидан кейинги ўринда турадиган энг муҳим бурчлардан қилиб белгиланган:
«Роббингиз Унинг ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-оналарга яхшилик қилишни амр этди» (Исро сураси, 23-оят).
Бу ёшларда катталарга нисбатан ҳурмат-эҳтиром туйғуларини мустаҳкамлайди.
Хулоса қилиб айтганда, ёшлар тарбиясида Қуръони Карим ва ҳадиси шарифлар асосидаги исломий қадриятларга амал қилиш уларни турли ёвуз ва бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатиб берган гўзал ҳаёт йўли ёшларимиз учун ҳар доим порлоқ маёқ бўлиб хизмат қилади. Зеро, соғлом эътиқод ва юксак ахлоқ эгаси бўлган ёшлар — миллатнинг порлоқ келажагидир.
Наманган шахар олтитош М Ф Й таянч отин ояси Юсупова Онахон манбалар асосида тайёрлади

❤8🤔2
Умр оқар сувдай ўтиб кетади. Шундай экан, яхши ишларга тезроқ улгуринг. Савоб ишга шошилиш истаги инсонга куч-ғайрат, яшашга умид беради.
© Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ.
© Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ.
👏5❤2
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-51-
Муаллиф ХазонРезги
Баҳорга чиқиб Шодиянинг аҳволи жуда оғирлашиб қолди . У тинимсиз муолажаа олаверганидан , шифохона ва шифохона юраверганидан , энг асосийси инсонларнинг дардли нигоҳ билан боқишларидан безиллаб кетди. Айниқса, онаси адои тамом бўлди. Бу ёқда Насиба опанинг ҳам бўлари бўлганди. Шодия эшик ёки телефон қўнғироғи жирингласа кўнгли беҳузур бўлар даражага етганди . У ҳол- аҳвол сўраганларга "туззукман" дейишдан чарчаган, шундоқ ҳам касаллик тинкасини қуритган танасини кўтариб юришга мажоли келмасди.
Она барибир она ! Дилдора опа Шодиянинг "яхшиман" дея ёлғонлаётганлигига ишонмас , шу билан бирга қўлидан ҳеч нарса келмаслигини билиб яна ўн бор куйиб кетарди .
Шодия кўпда ўтира олмас, белининг оғрийверганидан жой топди дегунча ғужанак тушиб ётиб олар , бунга сари Ботир ич- ичидан куйиб кетарди.
- Ўсимтанинг катталиги етти хафталик ҳомила вазнига тенг. У аста - секинлик билан ўсмоқда . Жарроҳлик амалиёти қилиш устида ўйлаб кўряпмиз. Биз олдиндан бу нарса фойда беришига кафолат беролмаймиз. Кўп ҳолларда жарроҳлик аралашуви тескари натижа бериши мумкин. Шунинг учун яхшиси бу ўсимтани баъзи усуллар ёрдамида сўрилиб кетишига умид боғлаяпмиз,-пойтахтдаги донғи чиққан аёллар клиникасининг машҳур шифокори Ботирга иложи борича содда тилда тушунча беришга ҳаракат қиларди.
Ботир бор умиди гўё шу шифокордандек, кўзига "нажот фариштаси" бўлиб кўринарди.
Ахири бўлмади . Олинган муолажаларнинг натижаси бўлмагач, сўнгги чора сифатида Шодияни операция столига ётқизишга мажбур бўлишди.
- Ботир ака... Менга бир нарса бўлса...
Шодия дарднинг зўридан гапиришга мажоли қолмаган , лаблари қуриб кетганлигидан сўзлари ташқарига ҳатлай олмаяпганди.
Унинг ёнига чўкка тушиб ўтирган Ботир Шодиянинг пешонасига тушган сочларини аста четга сурди:
- Шодииии. Битта нарсани билиб қўй . Сенсиз бир дақиқаям яшамайман. Тамом. Шунга қараб ҳаракатингни қил.
Шодия бошқа гапирмади . Эрига узоқ тикилди. Кўзлари билан кўп нарсаларни сўзлади. Кўп нарсаларни ...
Операция уч соатлар давом этди... Иккинчи куни Шодияни кўришга руҳсат беришди. "Фақат бир киши кирсин". Ботир бир онаси , бир қайнонасига қаради. Унинг нигоҳларида "қайси бирингиз кирасиз?" деган савол бор эди. Дилдора опа инқиллаб ўрнидан турди ва Ботирга қараб :
- Киринг, болам . Қизим сизни кутаяпти ,- деди эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда.
Ботир палатага киргач, Шодияга қараб кўнгли бузилиб кетди. Дард чекаверганидан ва касаллик натижасида қони кескин камайиб кетганлигидан Шодиянинг ранги саримтил-яшил бўлиб кетганди.
Шодия эшикка термулиб ётган экан.
Ботир кўриниши билан унинг кўзлари чақнаб кетди . У Шодия ётган кроват ёнига оҳиста чўккалади , Шодиянинг игна улаб қўйилган қўлини аста силади .
Шодия эрига нимадир деб шивирлади. Ботир унга қулоғини тутди :
- Энди қорамни ҳар куни кўрасиз ...
Ботир жилмайди. Шодияга ўзидек шивирлади :
- Сени қоранг билан шу дунё нурли ... Хонзодаммм ...
Шодия аранг жавоб қайтарди:
- Кулдирманг, сал қимирласам ҳаммаёғим оғриб кетяпти ...
Ботир дарров жиддийлашди :
- Хўўўўп , хўўўп . Ўзингни эҳтиёт қил . Сенга иккала ойим ва иккала дадамдан салом. Сени дуо қилишяпти. Ўзи очган жўжаларига ўзи бош бўлсин деб . Болалардан ҳам ҳавотир олма.
Шодия "хўп" деб бош силкиди. Ботир уни толиқиб қолганини кўриб , аста хайрлашди:
- Хайр , кечга яна келаман...

❤65😢15🥰10👍5🔥1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадрдонларим , баракали чоршанба куни қутлуғ бўлсин .
Бугун Токентда ҳаво совуқ .
Туман аралаш совуқ ҳаво оқими бор . Осмон булутли .
Балконга бир чиқдиму , югуриб кирдим .
Тинчгина қалингина кийиниб кетавер деб ўзимни уришдим .
Сиз ҳам қалинроқ кийининг ўқишга , ишга бораётган қадрдонларим .
Бугун миллатимиз , юртимиз фахри бўлган байроғимиз тасдиқланган кун .
Байроғимизда тасвирлангандек мусаффо осмонимизда юлдузларимиз доим чарақлаб турсин .
Томирларда оқаётган қонимиз , юрагимиз
,, Ватан ,, дея уриб турсин .
Ям яшил қиру адирларимизга , умуман юртимизга кўз тегмасин .
Ҳар жабҳада ғолиб юртимиз байроғи энг юқорида ҳилпираб турсин .
Бугунги кунингиз омадли бўлсин .
Ҳар доимгидек эрталабки саломда ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘 .

❤17👏1
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-52-
Шодия операциядан кейин уч ой яхши юрди. Белгиланган вақтда дорисини ичар , ўзини аяб юришга ҳаракат қилар , зеро шифокорлар фақат ва фақат ором олишингиз керак деб қатъий тайинлашганди .
Куз ойларига бориб Шодиянинг яна тоби қоча бошлади. У "касалман" дейишга ҳам истиҳола қилиб қолганди. Аммо танасидаги давомли оғриқлар овсини Маликага ёрилишига сабаб бўлди .
Малика Шодияни ҳайрон қолдириб хушхабар айтди:
- Опажон, Муҳайё опа чет элдан келибдилар . Эртагаёқ қабулларига борамиз. Айтишларича у ерда айнан сиз чалинган касаллик юзасидан тажриба алмашибдилар. Ҳозир қабуллари роса тирбанд. У кишига ҳатто шаҳардан хам беморлар оқиб келишяпганмиш. Мен қўнғироқ қилиб навбат олиб қўяман. Эртага ҳаракатингизни қилиб турарсиз .
* * *
Шодия туман марказида шифокор қабули учун бунча узун навбат бўлишини биринчи бор кўриши эди . Малика қабулхонадан ўзлари банд қилган рақамни олиб келди. Шодиялар Муҳайё опа ҳузурига олтинчи бўлиб киришди. Муҳайё опа Шодияни узоқ йиллар кўрмаган бўлса-да , бир қарашда таниди .
- Ооо , "ўзбошимчам- ку" !
Муҳайё опа Шодия билан обдон сўрашди , ўзи бош - қош бўлиб дунёга келтирган фарзандларининг аҳволи билан қизиқди :
- Келинг , асалим . Бу сафар менга нима сюрприз қилиб келдингиз . Яна кўпаймоқчимиз-ми ?!
Шодия "йўқ" деб бош силкиди . У Муҳайё опанинг қўлига бир папка бўлиб семиртириб йиғилган касаллик тарихини тутди. Муҳайё опа файлга жойланган маълумотларни ўқир экан , борган сари жиддийлашиб борди.
У ҳар бир қоғозни , таҳлилларни эринмасдан ўрганиб чиқар, баъзиларини столи устида турган қалин китобдагилар билан солиштириб , алланималарни ёзарди. Муҳайё опа Шодиянинг ҳужжатлари билан салкам бир соат танишди. Унгача Шодия ва Малика ҳалақит бермаслик учун хонада сукут сақлаб жим ўтиришарди. Ниҳоят шифокор ишини тугатди ва Шодияга далда берувчи оҳанда гап қотди:
- Сиз қиз ҳеч тинч юрмас экансиз- да . Ўттиз тўрт ёшингизда шунча тўпалон. Битта гап айтайми ?
Малика тезда жавоб қайтарди :
- Айтинг ...
- Гапнинг буриб , суриб мулозамат қилиб ўтирмайман . Хуллас , ўғилбола гапни гапирмоқчиман.
Сизга бир таклифим бор. Аммо бу таклифга кўнмай ҳам иложингиз йўқ. Хуллас, сизни...

❤47🔥2
ТАБИАТДА ҲЕЧ НАРСА ЎЗИ УЧУН ЯШАМАЙДИ:
— Ариқ ўз сувини ичмайди.
— Дарахтлар ўз мевасини емайди.
— Қуёш ўзи учун порламайди.
— Гуллар ўзи учун гулламайди.
Ҳатто инсонлар ҳам, «Мен ўзим учун яшайман» дейишса ҳам, барбир кимдир улар учун ҳаётларининг мазмуни ҳисобланади. Яратиқ борки, ўзи учун бўлмаган нарсаларни бошқаларга бериш билан бахтлидир. Гуллар кимларнингдир кўнглини шод айлайди. Сув эса кимларгадир ҳаёт беради...
Сиз ҳам меҳр улашинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг... ва албатта берганарингиздан ортиғига эришасиз...
Шундай бўлингки, атрофингиздагилар сиздек яқини борлигига шукроналар айтсин!

❤11
МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-53-
Муаллиф ХазонРезги
Муҳайё опа кутилмаганда сўз маромини бошқа ўзанга буриб юборди:
- Менга куёв бола бир учрашсалар . Бу иш улар билан ҳал қилиниши керак. Имкон топсалар бугун тушдан кейин, бўлмаса эртага эрталабдан кутаман.
Малика ва Шодия бир - бирларига қараб олдилар-да, Муҳайё опа билан оҳиста хайрлашиб кўчага йўл олдилар.
Шодиядан Муҳайё опага учрашиш кераклигини эшитган Ботир ҳамма ишини йиғиштирди-ю, шошилинч шифокор ҳузурига йўл олди. Шодия эса бир бор туман марказига бориб келгани учун , иккинчи маротаба боришга қуввати етмай , хонасига кириб чўзилди.
Ботир клиникага келганда , қабул учун навбат анча бўшаб қолганди. Ботир учинчи бўлиб навбат олди. Шифокор қабулини кутиб турган аёллар одатга ҳилоф равишда навбат олган бу йигитга ажабланиб қараб қўйишар , "эркак киши нима учун аёллар шифокорига навбатда турибди экан"- деб бир- бирларига им қоқиб қўйишарди . Ботир бу аёлларни ортиқча қийнагиси келмади. У бор гапни , яъни ўз аёлининг касали юзасидан маслаҳатга чақиртирилганини айтганида , навбатдагилар саволларига жавоб топилганидан кўнгиллари жойига тушди , энди улар бу йигитга ҳайриҳохлик билан назар ташлар эдилар.
Ботир Муҳайё опанинг қабулига кирганда, опа уни самимий қарши олди. У Ботирнинг саломига алик олар экан , столи қаршисидан жой кўрсатди :
- Сиз Шодиянинг эрлари бўлсангиз керак-а ? Сизни танигандек бўлдим . Учрашганимга орадан анча йил ўтган бўлса ҳам , унча ўзгармабсиз . Бироз салобатлироқ кўриняпсиз , халос. Кейин (опа жилмайди) "Хотинимни хомиладорлигини билганим йўқ эди " деган ягона эркакни ҳаётимда бир бор учратганман, яъни сизни ...
Муҳайё опа жиддийлашди :
- Исмингиз ?!
- Ботир
- Ботиржон, ука . Сезиб турган бўлсангиз керак. Сизни бу ерга бежиз чақиртиганим йўқ. Аслида бир ўзингиз келганингизни кўриб, очиғи ҳурсанд бўлдим, сабаби Шодия ўзи дард билан олишиб шундоғам силласи қуриб кетяпти. Унга ҳозир битта сўз ҳам ортиқча . Тўғри халқимизда "Касал касал эмас, уни боққан касал" деган топиб айтилган гап бор. Аммо ҳозир сизга айтмоқчи бўлган гапларим мутлоқо жиддий. Хуллас, Ботиржон Шодиянинг аҳволи жуда жиддий. Сиз унинг тан- маҳрами сифатида битта нарсани билишга ҳақлисиз. Шодия ... Шу десангиз ...Табобат нуқтаи назаридан унинг тузалиб кетиши эҳтимоли жуда ... паст . Касаллик биз кутмаган вақтда бутун тана бўйлаб ёйилиб кетиши мумкин.
Аммо , бу Аллоҳнинг марҳаматидан ноумид бўлишимиз керак дегани эмас-ку.
Эсингиздами, бир вақтлар Шодия фарзанд кўрмайди деб ташхис қўйгандик. Кейин эса , ҳомиладор бўлса ҳам, уни дунёга келтира олмайди деган тахминни айтгандик. Аллоҳга осон. Аллоҳ "Бўл!" дедими бўлади. Мана. Шодия ҳомиладор ҳам бўлди, бир эмас , икки фарзандни ҳам дунёга келтирди. Айтмоқчиманки, ҳозирги вазият ҳам ҳудди шундай. Баъзи бир ҳолларда илм бир нарсани айтар экан- ку, ҳаёт бошқасини кўрсатар экан . Яна умид энг охирда ўлади деган гаплар ҳам бор.
Ботиржон, менда битта таклиф бор. Эшитгандирсиз, мен ярим йилдан ошиқ вақт мобайнида Европа мамлакатларида малака ошириб келдим. У ерда Шодиянинг касалига ўхшаган беморларнинг дардига шифо топиш юзасидан олиб борилган юзлаб тадқиқотлар билан танишдим, кўпларида ўзим иштирок этдим. Очиғини айтаман, бу гапларим сизни хавотирга солса ҳам . Шу кетишда Шодиянинг узоғи билан бир йил , ками билан беш ой умри қолган. ( Муҳайё опа Ботирнинг кўзлари олайиб кетганига эътибор бермай сўзларини давом эттирди) Сизга қўл қовуштириб ўтирмай, ҳаракат қилишни таклиф қилмоқчи эдим.
Биргаликда ҳаракат қилишни .

❤53👍22🔥1