📚 Ibratli Hikoyalar 📚
17.8K subscribers
6.97K photos
3.29K videos
44 files
16.5K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
дан икки дунё ҳурмати рози бўламан. Майли боламга мени ёмон эди деб таърифланг майли болам мени умрининг охиригача ёмон кўриб қолсин. Фақат сиз уни қадрланг. Охирги ва биринчи илтимосим сиздан хўпми? Биламан мен энди одам бўлишим қийин. Бу дунёдан, у дунёлигим яқин бўлиб турибди. Бу касаллик мени аниқ олиб кетади. Шунинг учун сизга илтимос қилаяпман. Шу кунгача мен сиз учун онам учун, ўғлим учун шу уйда яшадим. Ҳамма нарсани унутиб, яшашга ўргандим. Азобми, дардми, калтакми, ҳақоратми, ҳатто бахтни ҳам унутиб ҳамасига чидадим. Балки боламни катта қилишда хато қилгандирман уларни тўғрилаб, катта қилишда сиз ҳам хатто бахтнида унутиб қўйсангиз мени кечиринг. Отасинг боламга меҳри йўқ, мен унгамас сизга ишонаман илтимос сиздан. Ота-она меҳрига тўйиб ўссин болам бошқа нарса керакмас менга.
-Хўп сиз ўламан деманг сиз яшайсиз, аксинча менга розилик беринг мен боламни туғиб олай соғ омон.
-Розиман опажон, розиман. Лекин сиз ҳам менинг гапларимни эсингиздан чиқарманг сўнгги ўтинчим мени шу.
-хўп фақат агар мен ўлиб қолсам сизга ҳам илтимосим шу. Мени ҳам боламни сиз. . . .
-Тишшшш жим асло, биласиз сиз ўлган кунингиз мен ҳам ўламан, ундай бўлмайди. Ўлмайсиз сиз. Агар ўлсангиз эрингиз мени касалликдан ўлишимни ҳам кутмай қабрингизга кўшалоқ қилиб сизни ҳам мени ҳам кўмади. Оллоҳим шу банданггни жонини омон сақла, қанча жон керак бўлса марҳамат мени жонимни ол!
Ширина мана шу гапларни элас, элас эслайди. Кўзини очганида эса ёнида қолган овсини оппоқ рўмол тақиб ўтирган эди. Фарзандини ўйлаб қорнига қўлини қўйди. Қорни йўқ демак туғилган чақалоқ.
-Болам. . .
-И кўзингизни очдингизми? Ҳамшира доктор чақиринг.
-Болам қани.
-Ҳа болангизми нарги хонада, табриклайман овсинжон ширингина қизчали бўлдингиз.
-Худога шукур. . . . Қолган гапи ичида қолди. -Болам соғ экан, Нигиначи, у қани?
-Жавоб келмади. Шу охирги бор эслаганлари. Кўзини очганида эридан нохуш хабарни қайнонасини эшитди.
-Демак оқ рўмоллар шунга эканда. Демак. . .
-Нима демак?
-Нигина қани?
-У кетди.
-Қа қаёққа?
-билмадим қайгалигини лекин кетди.
-Ахир Турсунбойчи?
-уни ташлаб кетди бемеҳр.
-Олиб кет дедим, олиб кетмади.
-Яхши қилибди. У Нигинанимас мени болам. У мен билан ва отаси билан яшаши керак эди. Шу ерда яшайди. Онамни жанозаси қачон, уч кун бўлди ўтди. Сени мазанг яхши бўлмади, шунга сени доимий назоратдан ўтқазиб туришибди.
-Ҳа узр онажонни жаназасига боролмадим.
-Ҳеч қиси йўқ ўзи сен у ерга бормаслигинг керак экан. Икки чилла бир бўлмасин дейдими? Жаназа чиққан уй ҳам қирқ кунгача чиллали ҳисобланармиш. Кейин бораверасан.
-Ҳа майли Турсунбой қайда қолаяпти?
-Ҳозир аммалари шу ерда улар билан бирга. Сен уйга қайтганингдан кейин уйга олиб бораман.
-Яхши шундай қилинг.

Уйга келгач холидан хабар олиб турган овсинлари бир гап топиб келди. Нигина ниҳоят уйдан чиқиб кетибди. Ҳеч нарса олмай «қайнонамни кўриб келаман »деб чиқиб кетиб қайтмабди.
-Нима сабаб бўлдики у уйга қайтмаган.
-Менимча бору у эрингизни гапини унутмаган. «Ота-онамдан кейин сен бир кун ҳам бу ерда қолмайсан»- дегандику ўша гапдан кейин, энди онам ўлди мени у уйга киритмайди деб ўйлаган.
-Ҳа бечора. Ичида Ширина« барибир ўлиб кетаман болам мени ўлди деб билақолсин дегандирда. Касал бўлсам бировга оғирлигим тушмасин кетақолай деган эканда» шунинг учун ҳам менга ёлвориб ялинган эканда ўйлай бошлади. Лекин қайга кетди экан. Уйигами? Уйидан бошқа борадиган жойи бўлмаса албатта уйигада. Йўқ уйига кетмаган. Бирор жойга кетиб пана жойда ўлиб кетишни кўзлаганми?
Озгина вақт мобойнида қидирув эълон қилди лекин фойда бўлмади. Нигина ҳақида ҳатто делони ҳам ёпдилар.

-Она мен бугундан катта синфга ўтдим. Суюнчи беринг.
-Войей ўзимни болажонимей, ўзимни ўғлимсанда табриклайман. Нечанчи синф бўлдинг.
-5-Синф.
-Зўрку табриклайман. Қани дадангга айтамиз бу гал катта совға олиб келади.
-Ҳа энди дадам менга велосипед олиб берсин онажон?
-хўп болажоним ҳозир телефон қиламиз дадаси кечгача олиб келади.

Мана шу вақтгача Шаҳзоднинг ҳам аллақачон ўғлига меҳри тушиб қолганди. Уни суйиб, эркалаб биргаликда ҳамма ишларни қилиб келарди. Ширина буларни кўриб ўзига ўзи гапириб қўйди.
-кўрдингизми Нигина мана оиламиз бус-бутун ўғл
👍87😢4❤1
ингиз ҳам аллақачон отаси билан ярашиб олган. Биз бугун жуда бахтлимиз. Сизнинг қилган қурбонлигингиз бизни жуда бахтли қилди. Йиллар шу тарзда ўтаверди. Қанча интилиш, қанча ҳаракат Турсунбойни юқори марраларга олиб чиқди. 9-Синфда ўқиб юргандаёқ унинг иқдидори кўзга кўриниб синфдошларидан олдин мактабни битириб катта институтга кирди. Ёшига нисбатан тез вояга ҳам етди. Энди бу бола олим сифатида танила бошлади. Дорилар ярата бошлади. Яратган дорилари эса эл дардига дармон бўларди. (Тўғри ҳозирги кунда у топилган дорилардан фойда йўқдир лекин у замонлар фойда албатта бор эди.) Одамларни даволарди. Ширинани ҳам ўғли оёққа тургазиб қўярди. Лекин на чора 60-га яқинлашган Ширинада ҳар қандай дардни илдизчалари куртак ёзган эди.
Синглисини ҳам Турсунбой ўқитди, кейин онасининг борида турмушга бериб набирасини кўришига ҳаракат қилди. Отаси ҳам анча қариди. Хосият ширин фарзандли бўлган онда Шаҳзод сабабсиз касалликдан оламдан ўтди. Ширина ҳам эрига куйди, лекин ҳали яшаши керак эди. Чунки у Турсунбойга яхши қарайман деб ваъда берган эди. Ваъдасини энди бажара олмай қолишдан қўрққан Ширина ўғлини ишончли қўлга ташлаб кетишни кўзлади. Тошкентда юридик институтини битирган ҳимоячи яъни адвакат қиз билан касалхонада танишиб қолди. Бу қизни онаси ҳам шу касалхонага тушиб қолган эди. Онаси билан Ширина топишиб қолди. Ширина ўғли борлигини айтиб келин қилиш истагини билдирди. Иккисини икки она атай бир кунда чақириб учраштирди. Улар бир бирларига ёқишди. Қиз жа чиройлимасу лекин истараси иссиққина қиз эди. Турсунбой эса худди дадасининг ўғли эди. Қуйиб қўйгандек дадасига ўхшарди.

Ширина уларни ойнадан кузатиб турар экан ўзининг ҳам ёшлигини эслади. Шаҳзод билан биринчи учрашган онларини ҳаммасини эслади. Бу икки ёш ҳам бир-бирларига жуда-жуда мос эдилар.

Келишиб ҳам олдилар, тўй кунини белгилашди. Тўй жуда катта даб-даба билан ўтди. Тўйдан кейин эса Турсинбой оиласини шаҳарга олиб кетди, чунки у катта докторъ бўлиб кетган эдида. Хотини эса адвокат иложи борича беэътибор қолган маҳбусларни ҳаёти билан қизиқарди. Бу гал ҳам шундай бўлди. 5-йилдан бери камерада бир оғиз гап гапирмаган бир ёши катта кампирни доим оиласи билан, қилган айбини билишга жуда қизиқарди. Лекин у кампир бир оғиз ҳам гапирмасди. Адвокат қиз(исми Нодирахон) турмуш қургач ҳам доим шу аёлдан хабар олиб турди. Яхши овқат қилиб келиб турарди. Овқатни тортиниб, тортиниб зўрға олиб ерди лекин охирида бошини эгиб раҳмат ишорасини қилиб қўярди бўлди. Бошқа гапирмасди. Қамоқхона бошлиқларидан бу аёлни кўришга кимдир келадими йўқми билишга қизиқди. Йўқ деб жавоб оларди доим. -20-Йилдан бери қамоқда ётган бу кампирни ҳолидан бир марта ҳеч ким хабар олмади. Фақат шу 4-5- йил аввал бир қари бобо хабар олишга келди лекин кейин у бобони эшитдик вафот этибди. Деб жавоб олди.
Афсуски ҳеч ким билмайди, бу аёлни ё хаёт, ё ўлган қариндошлари бор-йўқлигини. Кейин
-бу аёлга ўша кўргани келган чолнинг ўлиб қолганини айтгандик. Шу пайтгача жим юрадиган аёл шу кун роса бақириб йиғлаганини айтиб қолди.

Нодирахонни бу гап ўйлантириб қўйди. Уйига келиб бу аёл ҳақида уйдагиларига айтиб берарди. Ширина бу аёлни кўришга жудаям қизиқди.
-Ёши катта одамлар, бир-бирларини жуда яхши тушиниб олишади. Бир гаплашсам бўларкан.

Афсуски бу шунчаки оғизда қолган гап эди. Амалда эса бажарилмай қолганди. Ширина омонатини топширганди.

Вақт ўтди лекин шунда ҳам Нодирахон тўхтамади. Кампирни ҳолидан мунтазам хабар олиб турди.

-Турсунбой ака шу десангиз анави кампир роса онамизга ўхшайди. Бечонарани роса кўп ўйлаяпман. Бир умид бўлса экан. Қани эди билолсам шу аёлни ҳам қалбида нелар борлигини.
-Сиқилма хотин ҳаммаси яхши бўлади мана кўрасан. Айтганча мени олиб бор мен ҳам шу кампирингни бир кўрай.
-Майли эртага юринг олиб бора
ман. Бормаганимга ҳам хафта бўлди.
-Майли бўлдида.

Эртаси куни кампирга кўргани келганларини айтишди. Кампир ҳам қандайдир шу қизга жуда боғланиб қолган эди. Кечаги келганида бу қиз қайнонаси вафот этганини айтиб орада икки ой келолмаганини айтиб кетганди.

Бу қизнинг нимасидир бор эди. Ўн беш йил уни кўргани бир одам келмаган пайтда у шу кампир билан гаплашишга келди. Уни ўн беш
👍72❤3🔥2
​​йил мобойнида ҳеч ким «она» деб атамаган онда бу қизча уни «она» деб чақирди. Шу ҳолатми уни қандайдир эритди. Бу қизчага тикилиб қолди. Олиб келган овқатидан аста олиб кўрди. Қўли ширин экан. Яна олди. Хафтада бир хабар олиб турадиган бу қизни доим кутадиган ҳам бўлиб қолди. Аста қизни келишига кийимларини тўғирлаб олди. Оқариб калта бўлиб тўзғиган сочларини аста тўғрилаган киши бўлди. Аста эшик очилиб эшикдан кириб келаркан Нодирахон салом бериб аста бу кампирни қучди. Кампир ҳам қаршилик қилмади.
-Онажон танишинг бу киши мени турмуш ўртоғим исмлари Турсинбой.
Кампир бу исмни эшитиб қотиб қолди. Аста кўзини йигитнинг бўй-бастига қаратди. Эски хотиралар қўзғалди.

Шаҳзод билан учрашган илк учрашувлари ҳаммаси кўз олдидан бир-бир ўтди.
Ич-ичида нимадир тошиб чиқди.
-худди отасининг ўзи бўлибди.
-А узр бизга гапирдингизми?
-и она сиз гапирдингиз а наҳотки?

Кўзларига силқиб чиққан ёшни аста артиб қайтиб жойига чаппа қараб ётиб олди. Олдида ҳар хил гап билан бу аёлнинг кўнглини олишга уринган Нодира ва Турсунбой тақдирга тан беришди. Олиб келган нарсаларини ташлаб ўзлари изларига қайтишди.

Кўзларини ёшларини артаркан ўзига-ўзи аста гапирди.

-Ширина опам ваъдасини бажарди. У ўғлимни шунчалар беками кўст ўстирибдики бундан жуда хурсанд бўлдим. Мен розиман ҳамма-ҳаммасига. Ҳатто шу кунларимга ҳам.

Бу кампир ўша сизу биз таниган Нигина эди.

Давоми бор.

Лапасова Шаббона.


⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
👍56😢16👏4🤔4❤3💔1
​Суд зали. Минг таассуфки, аёл судланмоқда.

…Аёл судьянинг саволларига шундай тарзда жавоб берардики, эшитган кишида унга нисбатан ачиниш ҳисси эмас, балки нафрати ортарди.
“- Қайнонангиз билан муносабатингиз анчадан буён ёмонмиди? Кимдир сизларни муросага келтиришга ҳаракат қилганми? Ёши бир жойга бориб қолган қайнонангизни туртиб юбориб, етказган жароҳатингиз билан уни вафот этишига сабабчи бўлдингиз. Бу жиноятингизни ўзингиз қандай изоҳлайсиз?..”
Бу саволлар жиноят кўчасига кириб қолган, дийдаси тошдай қотган эркак кишига эмас, балки ўзини аёл, она, деб юрган инсонга бериларди. Аёл кишининг жиноят курсисида ўтириши ҳар қандай одамнинг қалбини ларзага солиши шубҳасиз.
Бу гўзал ҳилқат қайнонасининг ўлимидан кейин ҳам уни қоралашга уринарди:
” – Кир юваётган эдим, – дея гап бошлади жавобгар. – Қайнонам уйидан бир тўп кир кийимларни олиб чиқди ва ёнимга келиб, уларни ёнимга ташлади. “Аввал мана буларни ювинг. Ювдирай десам, қизларим келмаяпти”, деди-ю, хонасига кириб кетди. Кийимларини ювгим келмади, чунки “тоза ювилмабди” ёки “дазмоли яхши бўлмабди”, деб эътироз билдиришидан безиб, бир четга суриб қўйдим. Қайнонам: “Нега ювмадингиз?”, деб дўқ урди. Шундан сўнг жанжалимиз авж олди. Аччиқ устида туртиб юборганимни билмай қолдим”.
Шу ўринда бир савол туғилади. Ўша пайтда қайнонанинг кирларини сўраб, олдиларига ўзи кирса бўлмасмиди? Уйида ёш келини бўла туриб, онасини ўн беш, йигирма кунда кўргани келган қизлари унинг дийдорига тўйиб, суҳбатлашиб ўтириш ўрнига уйини йиғиштириб, йиғилиб қолган кирларини ювиб, дазмол қилиб бориши керакми?
Хўш, нега бундай бўлди? Назаримда, у келинга яхши одоб, тарбия берилмаган. Унда оилавий ҳаёт кўникмаси шаклланмаган. Қолаверса, оилада аёл киши жиноятга, қандайдир бир иллатга қўл урдими, бунга аввало, шу оиланинг эркаги айбдор. Доно халқимиз “Эркакли хонадон – бошбоғли хонадон”, деб бежизга айтмаган. Шу оиланинг таянчи, ҳукмдори бўлатуриб, аёлининг жиноят қилишгача етиб боришига йўл қўйиши унинг ночорлигини кўрсатади.
… Ахир, фарзандларни дунёга келтириб, уларнинг орзу-ҳавасини кўрай деб, бисотидаги ҳамма нарсасидан – соғлигидан, ёшлигидан, қувватидан кечган онани, қандай бўлишидан қатъи назар, тушуниш керак эди-ку?.. Энди яна уни айбдор қилиш қандай нобакорлик…
Аслида келин ҳам фарзанд. Афсуски, ушбу оиланинг “фарзанди” ноқобил чиқди.

Мавлюда Джураева

П|С: Сиз нима дейсиз, азиз кузатувчи?


@ibratli_sozlar
👍50❤1
Ота-онага қилган яхшиликнинг мукофоти

Оиламизда фақат уч ўғил бўлганмиз. Мен уларнинг кенжаси эдим. Менинг қиз бола опа-сингилларим бўлмаган. 5 ёшлигимда отам вафот қилган. Бир маротаба отам билан Димашқнинг бир чеккасидаги уйга отамнинг дўстиникига бирга борганимизни эслайман. Бошқа нарса эсимда қолмаган. Отам вафотларидан кейин уларнинг укалари, яъни амаким ҳолимиздан хабар олиш учун ҳар куни келар эдилар. Ҳар куни... масофа узоқ бўлишига қарамай... бизга кўплаб яхшиликлар қилганлар. Онам ҳам бор меҳрларини берганлар. Дарҳақиқат, ота-онаси вафот этган етим эмас, балки отаси доим ўз ишлари билан машғул ва онаси доим ўзи билан ўзи овора бўлган болалар етимдир! Катта акам тарбия ва таълим соҳасида идора ишларида катта вазифада ишлайди. Иккинчи акам ўрта мактаб мудири, мен эса толиби илмман. Дарҳақиқат, онажонимнинг бизга қаратган эътиборлари мисли йўқ, чексиздир. Уйланишимдан олдин ўзларидаги бор нарсаларни менга тақдим қилдилар. Гўзал хулқ соҳибаси эдилар. Меҳмонларни жуда яхши кўрар эдилар. Ким келишидан қатъи назар олдига турли мевалар келтириб, ширин овқат пишириб, дастурхонга тортар эдилар. Ҳозир мен нимага эга бўлсам, барчасини оила қуришимдан олдин бериб бўлган эдилар. Мен уларга бўлган чексиз муҳаббатимни кўксимнинг тубида сақлайман. Кейин онам 9 йил давомида касал бўлдилар. Ҳаётимдаги барча муваффақиятим онамга қилган яхшиликларимда деб ўйлайман. Дарҳақиқат, онажонимнинг хулқлари олий эди. Қайси маънода? Агар акамнинг уйида бўладиган бўлсам, унинг уйидаги бирор бир салбий хабарни онамга етказишим қатъиян тақиқланган эди. Акам ҳақида ҳам бирор бир нарса айтишим мутлақо мумкин эмас эди. Ака-укалар ўртасидаги меҳримиз ҳам онамнинг бир-биримиз ҳақида маълумотлар етказишимизни тақиқлаганларида деб ўйлайман. Онам бетобликларида аёлим ҳам уларга онасидек қаради. Аллоҳ аёлимдан рози бўлсин. Онамнинг яна бир ажойиб хулқларидан: шаҳарнинг чеккасида сингиллари бўлар эди. Ўша сингиллариникига мен учун таом тайёрлаш учун борар эдилар. Ақл бовар қилмайди-я!!! Дарҳақиқат, аёлим онамга ўз онасидай муомала қилди. 9 йил хизматларида бўлди!! Ўз қизидай мукаммал хизмат қилди! Оилани идора қилиш жуда нозик иш. Оила идора этишда бизга яқинларимизнинг салбий маълумотлари кириб келмас экан, олдимиздаги ҳолат анча енгиллашади. Хурсанд қиладиган хабарлар ўрнига салбий хабарлар келаверса, оиладаги муҳаббат дарс кетади. Оила идораси меҳр-муҳаббат устига қурилган бўлса, бу уй жаннатга айланади! Аллоҳга қасамки, қаср каби уйлар бор, лекин ичи ҳам-ғуссага тўла. 60 метр келадиган уйлар бор жаннатнинг ўзи! Яна бир бор ўзим тушуниб иқрор бўлган нарсани айтмоқчиман! Ота-онага яхшиликнинг мукофоти икки дунёда ҳам кўрилар экан! Аллоҳ таоло Исро сураси 23-оятда: “Роббинг фақат унинг ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онангга яхшилик қилишингни амр этди”, дейди. Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишни ибодат даражасига кўтарди, ояти каримада ибодатдан кейиноқ келиши шунга далилдир. Онамга қилган яхшиликларим неъматини, алҳамдулиллаҳ, кўряпман.

Яна такрор айтаманки, оила бошқаруви меҳр-муҳаббат, самимият ва четдан турли дилни хуфтон қиладиган гап-сўзларни аралаштирмаслик устига бино қилинса, яшаш осон бўлади, эр-хотин муҳаббат билан яшашларига ҳалал берилмайди!
Демак, оила идораси меҳр-муҳаббат устига қурилган бўлса, бу уй жаннатга айланади!
Мен бундай таълимни ОНАМдан ўргандим!

✍️Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий
Тўтиёхон Саидумарова таржимаси.
👍50❤1🔥1
БИР КУНЛИК ҲАЁТИМИЗНИНГ ЗАКОТИ!

Бомдод – 4 ракъат.
Пешин – 10 ракъат.
Аср – 4 ракъат.
Шом – 5 ракъат.
Хуфтон – 9 ракъат.
Жами: 32 ракъат.
Намозни уйда ўқисангиз, ҳар ракъатига камида бир дақиқа вақт кетади, демак 32 дақиқа.

- Азон ва такбирларга жами 5 дақиқа кетса, 37 дақиқа бўлади.

- Бир кун (кеча-кундуз)да 1440 дақиқа бўлса, шундан 37 дақиқаси 2,5% ни ташкил этар экан.

Бир кунлик ҳаётимизнинг закоти!!!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👍24😢2
ЖАННАТГА БИРИНЧИ КИРУВЧИ АЁЛ

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатга энг олдин қайси аёл киришини биласизларми?” – деб сўрадилар.
Ҳазрат Фотима: “Эй отажон, менмасми?” – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, фалон кўчада, фалон уйда бир аёл яшайди. Ўша биринчи бўлиб жаннатга киради”, – дедилар.
Фотима розияллоҳу анҳо: “У аёлнинг қандай хислати, фазилати борки, биринчи бўлиб жаннатга кирса”, деб ҳайратланди ва унинг уйига бориб, эшик қоқди.
Ичкаридан “Кимсиз?” деган хунук овоз эшитилди.
– Мен Фотимаман.
– Қайси Фотима?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима.
– Маъзур тутасиз. Эрим уйда йўқ. У ҳеч кимга эшикни очма, деб тайинлаб кетган. Эртага кела қолинг. Мен рухсат олиб қўяман.
Фотима онамиз ортига қайтди. Эртаси куни ўғли Ҳусайн билан бирга келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Эй Расулуллоҳнинг қизи, ёнингизда боланинг овози эшитиляпти. Ким у?
– Ўғлим Ҳусайн. У менга эргашиб келди.
– Айбга буюрмайсиз. Эримдан фақат сиз учун рухсат олган эдим...
Учинчи куни Фотима онамиз билан Ҳусайн йўлга чиқаётганида, Ҳасан ҳам уларга эргашди. Учовлон аёлнинг уйига бориб, эшик қоқишди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Ёнингизда ким бор, эй Фотима?
– Ўғилларим Ҳусайн ва Ҳасан бор. Бу сафар Ҳасан ҳам келди. Аёл маҳзун овозда жавоб қайтаради:
– Маъзур тутасиз, эй Расулуллоҳнинг қизи.
Мен эримдан фақат сиз ва Ҳусайн учун рухсат олгандим. Фотима розияллоҳу анҳо тўртинчи куни ҳам келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман. Ёнимда Ҳусайн ва Ҳасандан бошқа ҳеч ким йўқ. Эшик очилди. Учовлон ичкарида кирди. Уларни ўрта ёшли аёл илиқ кутиб олди.
– Уч кундан бери овози дўриллаган бир кампир бизга жавоб қайтарди. У ким? – деб сўради Фотима онамиз.
– Сизга майин овозда жавоб қайтарсам, бирор номаҳрам буни эшитиб қолса.. Оғзимга тошча солиб олувдим, – деди аёл...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👍27👏1
Ақлли келин ҳам неъматдир...

Қадимда бир қавм бор эди. У қавм учун кўчманчи бўлиб яшаш одат эди.
Ораларида кекса ёшли онаси бор бир киши мавжуд эди. Она ёшининг катталиги сабаб ора-сира хотирасини йўқотар, фарзандига қаттиқ ёпишиб олар, ундан айрилгиси келмасди. Унинг бу қилиқлари ўғлига малол келар, асабларини ўйнатар, аҳоли орасида гўё шу сабаб обрўси тушаётгандек сезар эди ўзини.
Кунларнинг бирида улар яна одатларига кўра бошқа яйловга кўчмоқчи бўлишди. У аёлига:

- Эй хотин, эртага кўчяпмиз, маълум. Онам касал. Уни ташқарида қолдир. Биров кўриб қолса, раҳми келиб олиб кетар. Ёшиям катта. Ундан чарчадик. Унга бироз егулик ва ичимлик бер. У бу ким кўриб қолса, ўзи билан олиб кетар. Ёки ажали етса, ўлар, -деди.

....Аёли:
- Хўп бўлади, ҳожам. Хотиржам бўлинг.! Айтганингизни аъло даражада бажараман, -деди.

....Эртанги кун келди. Ҳамма кўч-кўронини йиғди. Аёл эри айтгандек, қайнонасига бироз озиқ-овқат, ичимлик сувини қолдирди. Ҳаммалари жўнаб кетишди.
....Улар кунинг ярмисида дам олиш учун тўхташди. Онасини қолдирган киши, аёлидан ўғлини келтиришини сўради. Унинг якка-ю ёлғиз, бир ёшли ўғли бор эди. Уни жудаям яхши кўрар, суюб эркалатар эди. Аёли унинг сўроғига индамади.

- Ўғлим қани, хотин, келтир дедим, сенга.! -деди.

Аёли:
- Уни онангиз билан қолдирдим, бизга унинг кераги йўқ, -деди.

Бу гапларни эшитган эр дод деб юборди:
- Нима учун.?

Аёли:
- Чунки у ҳам ҳа демай улғаяди. Онангизни саҳрода қолдиргинингиз каби, сизни ташлаб кетади, ишингизни қайтаради, бундай боланинг кераги йўқ, -деди, хотиржам.
Бу гаплар унга чақмоқ чаққандек таъсир қилди. Отини юганлаб чопиб кетди. Кўчган жойларига етиб келди.

....Одатда аҳоли кўчса, улардан қолган-қутган нарсалар орасидан егулик излаб ёввойи, ваҳший ҳайвонлар келар эди. Қараса, онаси унинг боласини кўксига маҳкам босиб олган, унинг атрофида ҳужумга шай турган ҳайвонлар бор эди.

....Она:
- Йўқолларинг, бу менинг ўғлимнинг жигарбанди, -деб уларга тошлар улоқтирарди.
Киши милтиғини олиб ҳайвонлардан бирини отди. Қолганлари қўрқиб қочишди. У отидан тушиб онасини бағрига олди. Юз кўзларидан тинмай ўпиб йиғлар:

- Онажоним, мени кечиринг, -дер эди. Уларни отга миндириб қавми томон қайтди.
Шундан кейин онасига мисли кўринмаган даражада меҳрибон бўлди.

...Аллоҳ унга доно аёли тақдир қилганидан мумнун эди. Энди у бошқа жойга кўчмоқчи бўлсалар, аввало онасини туяга миндирар, умрининг сўнгига қадар хизмат қилишга бел боғлаган эди.

....Хаа азизларим.!
Ақлли, диёнатли аёл, эр кишининг қимматли хазинасидир.

....Ота-онага яхшилик қилиш, сиз ёзадиган қисса бўлиб, қисса воқеаларининг акси фарзандларингизда кўринади.!..


@Ibratli_sozlar
👍45😢8❤3🔥1😁1
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Унутилган бахт. 4-қисм. гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹 -Ҳа мен кимдандир умид қилишим ақилга сиғмасди. Нимани кутдинг Нигина. Етишиб бўлмас бахтними? Афсус, бўлди Нигина ўзигни қўлга ол, ундан умид қилма, ўзинг учун яша, сенга меҳри баландларнинг қадрига ет. Ҳамма…
✍Унутилган бахт. 5-қисм.


Кечирасизлар бунча тез қайтдингиз?
Қамоқхонадагилар сўради.
-Ҳеч фойдаси йўқ кўнглини оладиган гап тополмадим. Бугун ҳам нима сабаб бўлдию бошида яхши эди. Лекин афсус бирдан ўзгариб қолди.
-Ҳа бир гап доим сиз кетганингиздан кейин дафтарга нималарнидир ёзади. Балки шу дафтарни топишга ҳаракат қилиб кўрарсизлар. Ўша дафтарни мен ўз қўлим билан 5-йил олдин олиб келиб берганман.
-Тўхтангчи бу гал ҳам ниманидир ёздимикан бир қараб берингчи?
-Хўп ҳозир.

Бориб келди
-ҳа айтгандиму ёзиб ўтирибди, ҳозир ҳам.
-Ҳа унда эртанги сафар гаплашиб кўрамиз.

Эртаси куни эрта билан телефон бўлди.

-Аъло
-Ассалому алайкум сиз адвокат Нодирахон бўласизми?
-ҳа мен. Ким бу?
-мен қамоқхонадан соқчиман. Сизга телефон қилиб хабар беришимни сўради. Кечаги аёл бугун тонгда оламдан ўтди. Шуни айтгани телефон қилаяпман.
-Нима, нега, қанақасига, қачон?
Телефон ўчди.

-Минг лаънат битта одамнинг ичидан бир оғиз гап суғириб ололмадим, мендан ким нимани умид қилсин. Одам менга ишониши мумкинми?
-Нима гап онаси тинчликми?
-Кечаги кампир вафот этибди. Шуни айтиб қолишди.
-иииии нега?
-Билмадим.
-Бечора, тавба, худди онамдек юрагим ачишиб кетди.
-Мен куйиб кетаяпман Турсунбой ака.
-Ҳа мен сендан эшитиб туриб қанча боғланиб қолибман.
-ҳамма сирини ўзи билан олиб кетди она. Шунга куйиб кетяпман.
-Жаноза нима бўлади?
-Билмасам ҳеч кими йўқ деб ўзларини қабристонига қўйса керак. Уф қариндошларини топсак яхши бўларди. -Ҳа бирор из қолдирмадимикан?
-бор айтганча дафтар.
-Ҳа ростдан.
-Кетдик.
-ҳа кетдик.

Қамақхонага етиб борганда кампирни ростдан ҳеч кими йўқ деб ўйлаб у ёқ бу ёғини ўрашни бошлаб қўйган экан.
Булар боргач тўхтаб ҳамма дафтарни излай бошлади. Ётоқнинг тагидан бўёғи тугаган бир нечта ручка, кўзойнак ва унинг ортидан катта хошияли дафтар чиқди. Олиб дафтарни очиб биринчи бетидаги суратларга кўзи тушди. Эски оқ, қора суратлар ким экан бу бир бола билан тушган менимча бу аёлни ёшлиги. Ўғлими, кимдир?
Унинг ортида яна икки кишини тўй расми? Булар бошқа одамлар эди.
-И қайнонамни ёшлигидаги расмига ўхшарканми? И қайнотамни расмига ҳам ўхшаб кетарканми?
Турсунбой ака бунга қаранг сизни ота-онангизда бор расмларга ўхшаб кетаркан?
-и ростдан, йўқ бу ростдан ҳам уларни расми? Қанақасига? Ҳамма расм ота-онамни расми бу бола ким бу киши. . . . .
Ахир. . . Бу . . . .
Менинг
-Нима сизнинг?
-Бу расм менинг онам ва мен. Эҳ Худойим қанақасига ахир мен онамни ўлиб кетган деб билардим. Бу ерда нима қилаяпти, қанчадан бери бу ерда? Нима сабаб тушган бу ерга?
-Ахир сизни ота-онангиз бошқа. . .
-Йўқ мени ҳақиқий онам аслида бошқа киши исми Нигинахон эди. Эҳ Худойим кеча биз келганимизда мени кўриб таниган кейин терс ўгирилиб олган.
-Яхшиси дафтарни ўқинглар нимадир бордир. Соқчи гапирди.

Дафтар очилди.
«Бу дафтарни кеч тутганим учун жуда-жуда афсусдаман. Ассалому алайкум Нодирахон мен сизни бугун кўриб шунча вақт ҳисобига биринчи йўқловчим деб жудаям хурсанд бўлдим. Билмадим нима мақсадда мени олдимга келдингиз яхши ниятда келган бўлсангиз ҳам, ёмон ниятда келган бўлсангиз менга ташқаридан тозза ҳаводан бир чимдим олиб келганингиз учун мен жуда хурсанд бўлдим. Берган саволингизга шу ерда жавоб қолдирсам.

-Сиз ўзингизнинг кимлигингизни эслай оласизми?
-ҳа гулим мен ўзимнинг кимлигимни элас-элас эслайман.

Мен кимман ёрини жонидан севган,
Соҳта ёрдан севги кутган аёлман.
Мен кимман кундошин опадек билган,
Олисларга маҳсун боққан ҳаёлман.

Мен кимман бахт нима унутган буткул,
Эрнинг сўзин қонун билган қўғирчоқ.
Бахт нима умуман тушунмаган дил,
Ёрига бахт бера олмаган мутлоқ.

Мен кимман фарзандин келажаги деб,
Жонини мангуга айлаган қурбон.
Берган ваъдасида мангу қолиш чун,
Яшаган хизматчи ё бўлиб боғбон.

Мен кимман эшикка термулган мушфиқ,
Жаннатга муносиб бўлмаган уммат.
Синов бунинг бари деган тушимда,
Шаҳсан қулоғимга азиз Муҳаммад.

Мен кимман турмуш не тушунмас бола,
Бахтли қилиш учун боғлаган ришта.
Мен кимман, мен кимман УНУТИЛГАН БАХТ,
Қафасда ёрини кутган фаришта.

(Лапасова Шаббона)

Мен ўзининг кимлигини билмайдиган оддий чекка бир қишлоқнинг энг эрка қизи. Келажакда бошига нима савдо тушишини билмайдиг
👍91❤3🔥2👏1
ан, ёш гудак, бир инсонни чиндан севган ва севгисига яраша меҳр ололмаган ожиза, фарзанди учун беайб ҳолда қамоқда ўтириб, ўлдига чиққан аёл, эшикка тикила-тикила толиққан бу кўр кўзларнинг эгаси, ҳамма қиздек чиройли эмас, қалбининг чиройи уни шу ерга бошлаган аёлман. Ҳа мен мана шуларнинг бариман. Келинг сизга ўтмишимни бир бошидан тушунтириб берай,

Қишлоқнинг энг эрка қизи эдим мени эрга бердилар. Эр дегани шу эканда деб жимгина кўникиб яшай бошлаганимда менга фарзанд номли умид берилди. Лекин кўпга эмас экан, яна қайтариб олдиларда менга синов берилишини ваъда қилдилар. Агар шу синовдан кўнгилдагидек ўтаолсам менга ва яқинларимга икки дунё саодати ва жаннатдан жой ваъда қилинди. Мен эплай олмаслигимни айтганимда сабримдан зиёд нарса берилмаслигини ваъда қилдилар, мен ҳам сабримдан зиёд нарсани бермасликларини ёлвориб сўрадим. Ва ваъдани бажараолишимга сўз бердим. Мен ёримдан буткул умид узгандим, бу дунё лаззатларини тотмадим, тотиш бахти менга насиб этмаган экан, талашмадим, тортишмадим. Шунчаки ҳамма ишни ўз ҳолича қолдирдим.
Кунлар ўтгани сари менга бахт кулиб боқиши мумкинлигини ҳам тушундим борган сари бу бахтдан қувониб яшадим. Фарзандим бор у менинг бахтим эди. У учун яшай бошладим. Кутилмаганда кундошим ҳам фарзандли бўлаётганини эшитиб қолдим. Бундан шу даражада қувондимки бу қувонч аслида энг катта синов экан. Қайнонам бехосдан мени олдимда йиқилди. Уни кўтариб оламан деб, уни қутқариб қоламан деб қилган ҳаракатларим мени қотилга айлантирган экан. Ётган жойида уни судраб ташқарига чиқаришга уринганимда бошини деворга уриб олган экан текширув натижасида мен қайнонамни ўз қўлим билан ўлдирган қотилга айланиб қолгандим. Бу нарсани бўлмаган гап эканини айтганим бефойда эди. Чунки эрим уларнинг гапига ишониб бўлганди. Кўз олдимга эса фақат ўғлим келарди. Уни ишонишим мумкин бўлган бир одам бор эди Ширина опам эди, ҳамманинг қўлидан отилиб чиқиб кўзи ёримоқчи бўлган Ширинанинг олдига чопдим. Унинг ваъдасини олгач эса ўзимни қонун ихтиёрига топширдим. Мени устимдан бу темир эшиклар ёпилди, қайта очилмаслигини аниқ билардим. Кейин эса ҳаёлимга белимда турган оғриқ келиб қолди. Тахмин қилиб Ширинага бу оғриқ ўлимимга сабаб бўлса керак дегандим. Шу гапим бугун тасдиғини топишини кутиб яшадим. Касалим қаттиқ оғриган пайтлари шифокор келиб уколь қилиб кетди. Афсуски касалим ҳам тузалиб қолди. Оддийгина шамоллашни биринчи босқичи экан. Ундан кейин эса очилмайдиган эшикка умид билан қарай бошладим, билардимки бу эшик энди қайта очилмасди. Балки ўйлаётгандирсиз бу беэгамикан деб, йўқ шунчаки ота-онасини хавотирга қўйишни истамаган уларни бахтли яшаши учун ўз дардини достон қилмаган бир мунофиқ эдим. Бу ерга тушганимни эртаси куни оиласига хабар бериб ёрдам сўрашни истаган аммо ёзган хатлари етиб бормаган бедарак кетган аёл эдим. Шундан сўнг эшикка ҳам қарамай қўйдим. Орадан ўн беш йил ўтганда бир кичик қиз мени кўргани келганини айтиб менга ёрдам беришни айтганида рости жуда кулгим келди. Энди менга бу хаётнинг, ёруғликнинг нима кераги бор ундан жимгина шу ерда ўлишни истадим. У қизга қарадим тозза ҳаво учун раҳмат айтдим. Лекин овқатларни жуда ширин қилар экан овқатига тўймасдан қолдим. Бу қизча анча вақтгача келмадилар. Яна кутмай қўйдим ҳеч кимни. Бир кун кутилмаган ташриф бўлди, боламнинг отаси илк бор кўришга келди.
-Қалайсан Нигина?
Мен тамомила кутмаган муомила, мен кутмаган ҳолат,
Ўн беш йил ҳисобига гапирдим
-Яхши.
-Мени кечир ҳамма-ҳаммаси учун биламан бу ишни сен қилмагансан лекин қилмаган ишинг учун жазо олдинг мен ахмоқни деб, билардим шифокор онангиз юрак ҳуружидан ўлди десада, сендан қутилиш учун сени қамоққа ташлатдим, умрингни хазон қилдим кечир мени.
-Ўғлим қалай мана ўғлинг ва сенинг омонатинг мана бу эса ўғлингни ўқимишли бўлгани. Катта албомни кўрсатди.
-Майлими ўзимга расм олиб қолсам?
-Ҳа албатта марҳамат мана шу расмларни танлаб олиб қолдим.
-биламан кеч лекин сени ҳозир бўлса ҳам чиқариб оламан.
-Керак эмас мени тўғри эканимни билибсиз Худога шукур. Керакмас мен ҳамма учун аллақачон ўлдига чиққан одамман. Энди фақат ҳаммага минус томонларим кўринади. Ўғлимни ишига ҳам, укамни ишига ҳам, бошқаларн
👍95🔥2🤔2🕊1
и ишига ҳам. Яхшиси ёпиғлиқ қозон ёпиғлиқ ҳолича қолсин. Мен чиқишни истамайман. Мана шу ерда ўлигим чиқсин майли. Лекин ташқарида яшашни истамайман.
Биласизми яна нима мен туш кўрдим менинг тушимда ҳаммамиз жаннатда юрган эканмиз. Ўзимнинг ота-онам сизининг ота-онангиз, сиз Ширина опам ҳаммамиз жаннатда учрашибмиз. Насиб этса энди сиз билан фақат Жаннатдагина учрашамиз бошқа бу ерга келиб юрманг. Менга берган ишончингиз учун катта раҳмат.

Бу гапларга Шаҳзод чидайолмаган менимча уйга бориб жон таслим қилган экан. Буни эшитиб йиғладим, бегимдан айрилиб қолганимдан йиғладим. Ёнимда бўлмасада ҳаётда борлигидан хурсанд бўлиб яшар эдим. Сиқилиб, эзилиб йиғладим. Ўн беш йил мобойнида қотиб қолган кўз ёшларимни эритиб олдим. Яна ўша қизча пайдо бўлди. Барибир гаплашмадим. Орадан яна беш йил ўтди. Бу қизча турмушга чиқди. Агар ўғлим уйланмаган бўлганида ва мени келин танлашга имконим бўлганда мана шу қизни жон-жон деб келин қилардим.

Бугун яна келади. Ширин овқатлар олиб мени кўргани келади, боя соқчи айтиб кетди. Бироз бўлсада ўзимга қараб сочимни тараб олай.

Йўқ мен кутмаган воқеа бўлди, ўғлим келди, мени ўғлим мени севикли, жон фарзандим келди. Унинг юзига қарашга мажолим ҳам етмайди. Унинг юзига қарашга сабрим етмади. Бугун бир нарсани тушундим. Бу адвокат қиз мени келиним экан. Вафот этган қайнонаси демак у Ширина опам экан. Мени ўғлимни бахтли қилибди, шу даражага етқазибди, демак мен жуда хурсандман, ўғлимни ишончли қўлга ташлабди, бу адвокат қиз албатта уни асраб авайлайди. Мен бунга ишонаман. Энди мени бу дунёда армоним қолмади, мен энди бемалол кетсам ҳам бўларкан. Ўғлимни кўрдим бахтиёр, Оллоҳга шукур.

Жон қизим илтимос, Турсунбойни асраб авайланг, уни севинг, асранг, нима бўлишидан қатъий назар уни бошқа қиз ёқтириб қолишига йўл қўйманг, токи ўғлим икки ўт орасида қолмасин, икки инсонни қай бирини танлашга қийналиб қолмасин. Худди отаси каби.

Бу дунёда албатта қарама қаршилик бўлиши керак экан, икки яхши инсон ҳақида асло битта ҳикоя ёзилмас экан. Ҳар бирининг ўз ҳикояси бўлар экан. Бекор мен ҳам Зайнабдек бўлмабман. У қилган ишни қилмай деб, ёримни танлаш имконидан маҳрум қилдим. Афсус, бу дунёда ҳамиша зиддият бўлсин экан, ёмонликни кўрмай токи яхшиликни одамзод асло билмас экан.
Зайнабни ёмон деманг, унинг ҳам ўз ўрни бор. Қачондир Ширина опам ўйлагандир, Нигина бунчалар яхши бўлишинг керакмасди, ундан кўра Зайнабдек бўлсанг ҳам майлига эди. Ҳеч бўлмаса ёрингни сенинг олдингдаги маҳрини эслатиб турармидинг. Бу шунчаки таҳмин албатта, бу дунёда менинг армоним қолмади, 7-авлод аждодим жаннатга йўл олгани кеча тушимга кирибди, мени сабрим меваси бутун оилам жаннатга йўл олибдилар, энди мен ҳам уларнинг ёнига кетаман.

Бу дафтарни мен вафот этганимдан кейингина кимдир ўқишига руҳсат бераман.»

Турсунбой яширин қолган сирларни очаркан, тоғасига ҳам опаси ҳақида хабарни етқазди.
Жаноза номозидан сўнг тоғаси билан уйга қайтар экан.
-Онам қилган ишни ҳеч бир қиз энди қайта қилаолишига ишонмайман. Билмадим кимга қанақа мен учун онам ҳақиқий бахт экан, қайда дея изланмай, излашдан тўхтатилган, УНИТИЛГАН БАХТ экан.

ТАМОМ.
Биламан доим ҳамма ҳам бахтли ҳаётда кун кечирмас эканлар, доим ҳам ҳамма чиройли якунга эга ҳикоя қаҳрамони бўлавермас эканлар, осонликча бундай бўлиши мумкин эмас ишонмайман деяётган одамларга битта гап, ёзган ҳикоям шунчалар қўрқинчли, ва аянчли туйилаётган экан, ҳаётда бу қўрқинчли ҳикояни биз инсонлар одатий машмашадек қабул қилиб жимгина томоша қиламиз, лекин ўша одатийга айланибгина қолган инсоннинг ҳаётини бир бошидан ёритсак, унинг ҳам арзирли, ўрнак бўладиган ҳаёти бор ва у ҳам ҳикояда шунчалар ачинали туюладики, гўёки ёзувчи уни бўрттиргандек туюлади, «бунчаликмасе» деймиз унда хатоларни айтинг шундай «гапларини эшитганмисиз, ҳа эшитганман булар тўғри» дейишади «бунисичи, ҳа булар ҳам, унда бу ерда нима аянчли туюлаяпти сизга » десак «азобланганлари менимча»миш. Сиз қилғиликни қилиб бўлгач унинг юрагини ёриб ичингда нима бор демайсизку ёзувчи эса унинг ички дунёсини ёритиб берганига, ошириб юборган ҳисобланади. Тўғри баъзида шундай ҳолатлар ҳам бўлади, битта сўз ўрнига иккита сўз ишлатилиши
👍101❤4👏1
​​мумкин. Лекин улар ҳам ҳаётда айтиладиган сўзлар ҳалос. Мендан ҳаддан ошиб кетдингиз дўстим деб нолийдиганлар учун эса охирги гапим


ҲАДДИМДАН ОШИБ БЎЛМАГАН ҲИКОЯ ЁЗГАН БЎЛСАМ ҲАММАНГИЗДАН УЗР СЎРАЙМАН, КИМЛАРНИДИР АСАБИНИ БИЛМАЙ ЎЙНАБ ҚЎЙГАН БЎЛСАМ ҲАМ МИНГ БОР УЗР ЯҚИНЛАРИМ,

ЛАПАСОВА ШАББОНА.

#УнитилганБахтХикоя

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
👍95😢57❤9💔7🤔1
Гумонимиз ёмонлиги сабабидан бир биримизни ёқтирмай қолдик, кам кўришадиган бўлдик, силаи раҳмни ҳам уздик.
Аллоҳим инсонлар ҳақида гумонимизни, инсонларнинг биз ҳақимизда гумонларини чиройли қилгин.

Ибрат учун яқинларга юборинг!
👍15❤4🔥3
ОНА
- Абу Ҳурайра кунлар давомидаги очликдан сўнг бир луқма топганида ҳам ақлига биринчи болиб онаси келар эди...
"Жудаҳам оч эдик. Биродарлар билан биргаликда Росулуллоҳ ﷺ нинг уйларига бордик.
Оч эканлигимизни айтганимизда Росулуллоҳ ﷺ уйдагиларидан ейдиган нарса сўрадилар ва ҳар биримизга иккитадан ҳурмо бердилар. Шу икки ҳурмони енглар сўнг орқасидан сув ичинглар, бугун учун сизларга етади дедилар. (Росулуллоҳ ﷺ уйларида бор нарса шу саноқли хурмолар эди).
- Мен (Абу Ҳурайра) ҳурмоларимдан бирини едим, бошқа ҳурмоимни чўнтагимга солиб қўйдим.
- Буни кўрган Росулуллоҳ ﷺ: Ей Абу Ҳурайра у ҳурмони нега солиб қўйдинг?

- Абу Ҳурайра: Онам учун олиб қўйдим.

- Росулуллоҳ ﷺ: Уни ҳам егин! Мен сенга бошқа икки дона ҳурмо бераман дедилар.
Росулуллоҳ ﷺ нинг амрига итоат қилиб ҳурмони едим унинг ўрнига менга бошқа икки дона ҳурмо бердилар.

( Ибн Саъд, Табақот 4)

Изоҳ: Кўчада ўртоқларимиз билан манти, сомса, кабобларни еганимизда, ўзи емай бизга едирган онажонларимизни унутмайлик!

Ибрат учун яқинларга юборинг!
👍34❤3🥰3
Шайтон алайҳилаъна Аллоҳдан сўраган экан:
– Эй Аллоҳ, мен билан Фиръавндан ҳам ортиқроқ душманинг борми?
Шунда Аллоҳ марҳамат қилган экан:
– Сендан ҳам, Фиръавндан ҳам ортиқ душманим бор. Бир отанинг пуштидан бўлиб, бир онанинг сийнасидан сут эмиб, жигар бўлиб жигарчиликни узган, сийлайи раҳмни тўхтатганлар – сендан ҳам, Фиръавндан ҳам ортиқроқ душманимдир!

Хулоса ўзингиздан...

Ибрат учун яқинларга юборинг!
😢16👍9❤3
Аёлингиз ҳақидаги 20та факт

1. Аёлингиз мукаммал эмас, кечиримли бўлинг.

2. Аёлингиз суягингиздан яртилинган. Уни синдириб қўйманг.

3. Аёлингиз сизга берилган неъматдир. Уни қадрланг.

4. Аёлингиз ноёб марвриддир. Даюслик қилманг, уни рашк қилинг.

5. Ҳалолингиз сизнинг энг яқинг дўстингиздир. У билан дўстона муносабатда бўлинг.

6. У сизнинг қувончингиздир. Уни ранжитманг.

7. Аёлингиз - қадри баланд бойлигингиз. У билан гўзал муносабатда бўлинг.

8.Аёлингиз сизнинг ризқингиздир. Уни қадрланг.

9. Аёлингиз шайтон эмас. Уни тарк қилманг.

10. Аёлингиз билан фақатгина яқинлик пайтида эмас, балки ҳаётнинг ҳар жабҳасида ёнма-ён бўлинг. У фақат жинсий алоқа учун олдингизда турмайди.

11. У сизнинг душманингиз эмас. Унга далда бўлинг.

12.Аёлингиз маиший матоҳ эмас. Оила аъзоларингизнинг қўлига топшириб қўйманг.

13. Жуфтингиз рақибингиз эмас. У билан рақобатлашманг.

14. Жуфтингиз аёл киши. Уни ҳурмат қилинг.

15. Аёлингиз эксклюзивдир. Уни ҳамма билан солиштираверманг.

16. Аёлингизни эркалашларга муҳтожлиги бор. Уни зўрламанг.

17. Аёлингиз сизга содиқ. Ундан шубҳаланманг.

18. У аҳмоқ эмас. Унга қулоқ тутинг, маслаҳатлашинг.

19. Аёлингизнинг ёрдамингизга эҳтиёжи бор. Унга ёрдам беринг, кўмаклашинг.

20. Аёлингиз омонатдир ва охиратда Аллоҳ таоло ҳузурида у ҳақида сўраласиз. У билан шу ҳисоб ҳақида унутмаган ҳолда муомала қилинг.

Ибрат учун яқинларга юборинг!
👍25
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, ажойиб кун бўлди....

Қаердадир чақалоқлар дунёга келгани, кимдир умид билан изҳорининг жавобини кутаётгани, кимдир уйланишга қарор қилгани, яна кимдир ёдидан чиқай деган дўстини тушида кўриб чиқиб, қўнғироқ қилгани, кимдир онасининг бағрига етиб олгани ва мазза қилиб қучоқлагани, кимдир кичкинагина деб ўйлаган яхшилигига катта раҳмат эшитгани, яна биров отасидан илк марта дуо олгани ва яна нималардир билан ажойиб!
Дунёда шу бугун борлиги ажойиб!
Нафас олинг, тингланг, сўзланг, ҳидланг, таомланинг.
Энг буюк неъматлар эвазига шунчаки яшанг!
Уни борлиғингиз билан тўлдириб яшанг...
Ҳар қандай қийинчилик ва машаққатни енгиб ўтиш қўлингиздан келади! Ишонинг!
Сизни севган, яхши кўрган, сиз учун дуо қиладиган инсонлар бор, унутманг!

Орзу қилишда Сизга болалик шижоатини тилайман.
У бугун ҳоҳишларини амалга ошириб кўради.
Эртага нима бўлишини эса эртага ўйлаб кўради.

Сизни яхши кўраман қадрлигим...

Ибрат учун яқинларга юборинг!
👍21❤5
Ҳидоят Аллоҳдандир.

Пайғамбаримиз Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Абу Толиб жон таслим қилар чоғида, Он ҳазрат йиғлаб туриб унга мурожаат этдилар: Эй амакижон, мени фарзандингиздан ҳам ортиқ кўрар эдингиз. Сизга илтижо қиламан. Бу оламдан имонмиз ўтманг. Бир маротаба бўлса ҳам, Ла илаҳа иллаллоҳ денг, Муҳаммадун Расулуллоҳ ни айтмасангиз ҳам майли. У ёғини мен ўзим Аллоҳдан сўраб оламан, деб ялинсалар ҳам амакилари Ла илаҳа иллаллоҳ калимасини айтмади.
Сарвари олам қаттиқ хафа бўлиб, ҳонадан чиқиб кетганларидан сўнг, орқаларидан Ҳазрати Али бориб айтдилар:
Амакингиз залолатда вафот этди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўлқинланиб кетиб, аччиқ кўз ёши тўкдилар. Ана шу пайт Аллоҳ таоло томонидан қуйидаги ояти карима нозил бўлди: (Эй Муҳаммад), Сиз ҳоҳлаган кишингизни ҳидоятга бошлай олмайсиз. Бу сизни қўлингизда эмас, фақат Аллоҳ таоло бандасини ҳидоятга солади.

Ибратли ҳикоялар китобидан.
Муаллиф: Фозил қори Собиров.

Ибрат учун яқинларга юборинг!
😢17👍7🥰1😁1
⬇️👥Badavlat bo'lishni xohlovchilar uchun bazi xaqiqatlar👥⬇️

🔵⏩ Badavlatlarning yanada boyiyotganligi, kambag'allarning fikrlashuvi, o'rtaxol tabaqaning qarzlar doimidan chiqa olmayotganligi sabablaridan biri ODAMLAR PUL HAQIDA MAKTABDA EMAS, UYDA BILIM OLAYOTGANLIGIDIR.
- --- -
🔵⏩ Kambag'al odam pul haqida bolalariga nima aytib berishi mumkin? U oddiygina qilib ''Maktabda o'qi, harakat qil'' deydi.
- --- -
🔵⏩ Ilmning ortidan quvsang ilm topasan. Pulning ortidan quvsang pul topasan.
- --- -
🔵⏩ ''Menda bunday imkon yo'q'' degandan ko'ra, ''Men qaday qilib buni imkonini topa olaman'' deyish kerak. Birinchi gap - tasdiq. Ikkinchi gap esa - so'roq. Birinchisi bo'shashtiradi, ikkinchisi o'ylashga majbur etadi.
- --- -
🔵⏩ ''Menda imkon yo'q desang'' miyang avtomatik tarzda ishlashdan to'xtaydi.
- --- -
🔵⏩ Hamma narsani ketma ket sotib olish kerak emas.
- --- -
🔵⏩ Miya qanchalik kuchli bo'lsa shuncha ko'p pulga ega bo'lish mumkim. Buning uchun miyani mashq qildirish kerak.
- --- -
🔵⏩ Dangasilik kishini sog'liqidan ham boyligidan ham judo qiladi.
- --- -
🔵⏩ Soliqlar bu - ishlayotganlar uchun jazo, xech narsa ishlab chiqarmaydiganlar uchun mukofotdir.
- --- -
🔵⏩ Siz badavlat bo'lishingiz kerak, chunki sizning avlodingiz bor.
- --- -
🔵⏩ Pul haqida turmush o'rtog'ingiz bilan qorong'u xonada emas, ovqat ustida gaplashing, sizni butun oilangiz eshtsin.
- --- -
🔵⏩ Pullaringni jamg'argandan ko'ra ularni sarmoya qilganing seni boy qiladi.
- --- -
🔵⏩ Inson fikrlashi uning hayotini shakllantiradi.
- --- -
🔵⏩ Doim, ''Men badavlatman, men boyman'' deb takidla. Hatto unday bo'lmagan taqdirda ham.
- --- -
🔵⏩ Unutma, Kambag'allik doimiy. Bankrot bo'lish esa - vaqtincha.
- --- -
🔵⏩ Oltin kimni qo'lida bo'lsa o'sha qonun-qoidani o'rnatadi. Pul - hokimyatdir!

📓 R.Kiyosaki ''Boy ota tavsiya etadi''

⬆️👥Badavlat bo'lishni xohlovchilar uchun ba'zi xaqiqatlar👥⬆️
👍14❤4
Kimnidir yaxshi "Xotira" larida borsan!
Kimnidir "Yuragi" da...
Kimnidir ezgu "Duo" larida borsan...
Kimnidir eslaganingda jilmayasan...
Kimdir yuragingda jilmayadi...
Kimnidir ismini tiling kaftlaringdagi duoga ishonib topshiradi...


@Ibratli_Sozlar📚
👍9❤1🥰1