📚 Ibratli Hikoyalar 📚
17.8K subscribers
6.97K photos
3.29K videos
44 files
16.5K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Kimnidir yaxshi "Xotira" larida borsan!
Kimnidir "Yuragi" da...
Kimnidir ezgu "Duo" larida borsan...
Kimnidir eslaganingda jilmayasan...
Kimdir yuragingda jilmayadi...
Kimnidir ismini tiling kaftlaringdagi duoga ishonib topshiradi...


@Ibratli_Sozlar📚
👍9❤1🥰1
​​ЎГАЙ ЎҒИЛ ЎКСИНГАНДА…
 (бўлган воқеа)

Мадамин энди ўн уч ёшни қоралади. Бироқ шу ёшдаёқ қалби нафрат, ҳадик, саросима, ўкинч туйғусига тўлиб улгурган.

У ўгай онаси Савриниса опадан қўрқади. Ҳар бир илкис ҳаракатидан ҳадиксирайди. Отаси Темирбой тракторчи кечқурун даладан чарчаб уйга қайтса, «Ўгай онам отамга ёлғон-ёшиқларни айтиб мени урдирмасмикан?» дея саросимага тушади. Қоронғи кечаларда Савриниса опанинг зардали гаплари, бошига бир муштлаб овқат берганлари, кўксини тимдалаб ўтгувчи қарғишлари ёдига тушади. Беихтиёр марҳума онаси Зайнаб опани эсларди. Болалигида онажонига эркаланганлари, Зайнаб опанинг суйиб, ардоқлашлари кўз ўнгида намоён бўлади. Шу тобда мурғак қалбини нафрат ҳисси чулғаб олади. Хаёлан бўлса-да, ўгай онасини қарғайди, ҳақоратлайди, шу баҳонада аламдан чиққандек бўлади.

Афсуски, барибир аламлари арий қолмайди. Ёстиқни қучоқлаганча отаси Темирбойнинг даҳлизда ўгай онасига қилаётган хушомадлари қулоғига чалинади-ю, баттар изтиробга тушади.

«Отам боя уйга кириб келганда мен билан совуққина кўришди холос, — ўйлайди у лаб-лунжи титраб. — Бағрига босмадиям. Ҳозир бўлса хотинчасини эркалаяпти…»

Бўйи етган-да, Мадаминнинг бу тахлит ишларга ақли етди, адолатсизлик бағрини тилиб, даст ўрнидан туриб ўтирди ва қўлларини мушт қилган кўйи эшик тирқишидан даҳлизга разм солди.

Отаси хонтахта қаршисида Сарвинисани қучоқлаганча ўтирар, қур-қур пиёладаги чойдан ҳўплаб оларди.

Уларни кўриб, беихтиёр Мадаминнинг иштаҳаси қўзғалди. Эрталаб нонушта қилган-у, шу бўйи туз тотмаганди. Кундузи ўгай онаси қайнатма шўрва қилган экан. Чақирмади. Ўзича бориб қозон қопқоғини кўтаришга қўрқди. Сарвинисанинг тағин бобиллаб қолишидан, қарғанишидан, косов олиб қувлашидан чўчиди. Аслида қўрқмасди. Отасига чақиб берса, ўтган галгидек қўлига камар олишини ўйлади-ю, тишини тишига босди ва синфдоши Шавкатларникига кирди. Бахтга қарши синфдоши ҳам уйда йўқ экан. Дардини бировга айтолмай, тамшанганча кўчага йўл олди…

— Отам ҳам менга ўгай экан-да, — деди бошини чангаллаганча Мадамин. — Келганига бир соатча бўлди. Чақирай демайди. Агар ҳозир чиқсам, тамом, тергашни бошлайди. Демак, ўгай экан-да! Ўзимнинг отам бўлса, шунақа қилармиди? Мени ёнига ўтқазиб эркаламасмиди?.. Йўқ, қўрқмайман. Урса урар, барибир чиқиб қорнимни тўйдираман. Кейин… Ҳадеб тергайверса, уйдан қочиб кетаман. Ҳеч қачон қайтмайман бу ҳовлига. Қабристонга бораман-да, онам раҳматлининг қабри тепасида ухлайман. Ҳаммасини онамга айтиб бераман…

Мадамин ички туғён таъсирида даст ўрнидан турди ва шаҳд билан хона эшигини очиб даҳлизга чиқди.

Отаси эндигина косадаги овқатга қўл чўзганди. Мадаминни кўрди-ю, қовоғини уйди. Дастурхоннинг бир четига қўйилган коса тўла шўрвани нариги ёнбошга суриб, истар-истамас тўнғиллади.

— Кел, овқатингни еб ол! Кейин гаплашаман сен билан!

Мадамин ўгай онага ер остидан қараб қўйди-да, очлик устун келиб шоша-пиша хонтахта қаршисига чўкди ва косани қўлига олди

@Ibratli_Sozlar
👍59😢7🔥4❤1❤‍🔥1🥰1👏1
​​​​📝ШАЙТОН ХИЙЛАСИ

​​Шайтон бир аёл билан тортишибди:
– Нимага одамлар сизларнинг макр- ҳийлаларингни гапиради, аслида мен ҳийла ва макрда
кучлиман..
Аёл:
– Қўй бу гапларни, ана у ерда ишлаб турган тикувчи кишини кўряпсанми, шуни ҳозир васваса қилиб хотинини талоқ қилдира оласанми?
Шайтон:
– Албатта деб бориб, тикувчига ҳар хил васвасалар қила бошлабди.
Тикувчи хотинини жуда яхши кўрганлиги сабабли у ҳақда фикрлаб ҳам кўрмабди.
Шайтон шунда ноумид бўлиб қайтибди. Кейин аёл:
– Энди сен қараб тур.
Аёл бориб тикувчига дебди:
– Менга энг чиройли матодан рўмолча нарса тикиб берсангиз. Ўғлим
севишганига совға қилмоқчи.
Тикувчи ўзгача меҳр билан аёл сўраган нарсани тикиб берибди.
Кейин аёл ўша кишини хотинининг уйига бориб, “Уйингизда намоз ўқиб олсам бўладими”, деб кириб хотинига билдирмай ўша рўмолчани уйига ташлаб чиқибди.
Тикувчи уйига келиб рўмолчани кўриб, хотинини талоқ қилибди.
Шунда шайтон аёлга:
– Қойил, – дебди.
Аёл:
– Шошмай тур, энди бир гап билан унинг хотинини қайтараман, – дебди.
Шайтон:
– Бўлиши мумкинмас, агар айбингни бўйнингга олсанг, ўзинг балога қоласан.
Аёл:
– Қараб тур ..
Сўнгра аёл тикувчига бориб:
– Менга кеча тикиб берган рўмолчани ўзидан яна қилиб беринг. Кеча бир бечора
хотинникида намоз ўқиб эсимдан чиқибди. Қайтишга уялдим!
Шунда тикувчи хотинининг айбсиз эканини тушуниб яна қайтиб олиб келибди.
Шунда шайтон айтибди:
– Мен шогирдингизман, хоним!!!

Ўйланиб қоламан баъзан. Ўз навбатида ожиза, вафодор ва меҳрибонлик тимсоли бўлган аёлларга эркаклардан фарқли равишда ҳатто шайтонни ҳам лол қолдира оладиган макр ҳам берилди. Аёллардан фарқли ўлароқ химоя ва барака рамзи ҳисобланган эркакларга ақлларни ожиз қолдирадиган хирс берилди.
Аёлларга берилган МАКР, эркаклардаги мавжуд ХИРС икки жинс вакиллариги берилган ҳаёт имтихонидаги энг қийин саволлармикан?
Қани ким буларни енгиш учун ўзида куч топа олди?

@Ibratli_Sozlar
👍31❤2🔥2
Олисдаги согинчим..(хикоя)
...(Энг огрикли ва соф туйгу севгига багишлайман.)

...Кишнинг карсиллаган пайти . .Тирикчилик сабаб 25-30гр совукда хам бозорда савдо киламиз. Асосан киргизлар азорбайжонлар руслар ва циганлар. 2003 йил ..Кунларнинг бирида бозорда 6- 7ёшлардаги боласи билан бир аёл пайдо булди. Кулидаги молини бозорком курсатган пештахтага жойлар экан хаммамиз кизикиб караб турибмиз у бизларга кулибгина салом берди ва савдосини бошлади. Она бола кечга колмай юкларини йигиштириб жунашди яхши савдо килишганга ухшайди. Киргиз аёллари кечгача оз оз ичиб кайф булиб колишади, янги хамкасбимиз уларга эътибор бермади хамма узи билан узи оввора. Кунлар утиб якиндан танишиб олдик Гузалхоним узбек аёли экан савдо расталаримиз ёнма ён сабабли баъзан менга хам ёрдам бера бошлади. Биз деярли тенгдош дунёкарашимиз бир биримизга тугри келиб сухбатлардан зерикмас эдик. Камгап камтарин аёл Чакконгина савдога уста рус тилида равон гапиради табиий гузаллик самимийлик чиройига чирой кушади .Мен сал кизларга якинрокман уларни кузатиб кетиб колсам хам молимга куз кулок булиб сотиб туради. Ишларим юришиб бозорни олди булиб колдим. Буни дадам хам сезиб юрган экан бир куни сайрга кетган куним келиб Гузални кузатган харидор булиб мол сотиб олган пулларни мани кассамга куйиб хиёнат килмай ишлашини бир неча бор кузатгач:
-Углим шу аёл билан гаплаш магазин очамиз бизга сотувчи булиб ишласин дедилар.
Эртаси куни Гузалга бу гапни айтиб совукда ишлаш жонга тегди уз молингни хам сотар эдинг дея таклиф килдим.
-Майли углим хам совукда кийналди дея рози булди.
Хамма шароитлари бор уртача магазин олдик.Ишларимиз юришиб кетди Онам Отам Гузални жуда хурмат килишар эди. Орадан олти ой утиб Гузал уйига кетишга рухсат суради Отам яна келишини илтимос килиб кулига иш хаккини берди. Мен уларни вокзалга кузатиб чикдим.
...Кунлар утгани сайин йул караб негадир Гузални согина бошладим рус кизлари мени кизиктирмай куйди савдо хам юришмай колди..Отам барака шу кизда экан узи юлдузи иссик эди дея билиб билмай ярамга туз сепади ёшим хам уттизга бориб колди уйлансам хаммаси ортда колар десам кани бирорта киз ёкса..
Нихоят Гузални олдига келиб кетиб юрадиган аёлни куриб колдиму тилло топгандек севиниб кетдим.
Салом аликдан сунг Гузални сурадим у якинда уйига кетишини айтганида кетиш вактини хабар килишини илтимос килиб адресини олиб колдим. Отам хам Гузалга йулга пул жунатиб бу ёкга чакириб олишга рози булди.
..Гузал илтимосимизга йук демай келиб уз ишини давом этказди.
У менга жуда мехрибон укасидек куради аммо мен уни севиб колган эдим.Узокрокда булай деб вахтага ишга кетдим аммо юрагимдаги олов сунай демасди. Йил утиб Гузал яна уйига кетди шунда Онамдан билдимки унинг эри улган икки боласини Онасига куйиб келган экан. Энди келмасам берган тузунгизга рози булинг деб хайрлашиб кетди..Ота Онамнинг кистови билан уйландим..Кизим дунёга келди..Унга кечиккан ва илк мухаббатимнинг исмини куйдим..Бу дунёда сени борлигинг кандай яхши исми калбидек гузал севгилим ..Онам ва Гузал доим алокада телефон оркали сузлашиб турадилар..Унинг хаётида булган шодликлардан мен хам кувонаман.
Якинда углининг туйига таклифнома жунатди Ота Онам мени туйга оиламиз номидан жунатишди. Аэропортда кадди комати келишган баланд буйли Имронни йиллар киёфасини узгартирмаган хамон малохатли ёш чиройли Гузални куриб кузларимга ёш келди..
-Укам мени сен курар кун бор эканку..
Уччаламиз бир биримизни истикболимизга шошилдик..
Узбек туйлари бунчалар чиройли..Йигирма кун бир пасда утиб кетди Самарканду Бухоро Тошкенту Кукон жуда чиройли шахарлар экан.
Гузал бошка оила курмай узини болаларига багишлабди..
-Сизга рахмат мени сизга учратган Худога шукур ишлаб келган пулларимга дукон курдим яшашимизга бемолол етиб турибди..дейди ийманибгина..
-Сизга хам рахмат сизни менга учратган Оллохга хамду саноларим исмингизни кизимга куйдим рози булинг каршисида бош эгаман фариштамнинг..
-Оллох рози булсин..
..Сафарим кариб уйимга кайтар эканман мени кузатиб чикган якинларим Имрон ва Гузалга узок термулдим дилимда чидаб булмас огрик билан:
-Гузал кел шу эшикни ёпмаймиз качонлардир биримиз таккиллатсак иккинчи
👍64❤4🔥2😁2🤔2
​​миз пешвоз чикайлик..Хайрлашмаймиз..
Сени Оллох йулида яхши кураман..дедим.
..Кадрини каддидан баланд куйган фариштамнинг кузлари ёшга тулди.
-Биз хам сизни яхши курамиз..
..Гузал ва Имронни мехмонга таклиф килиб хайрлашдим..Узим уйимга келдиму юрагим олис Узбекистонда колиб кетди дунё Гузал бир пайтлар яшаган уйнинг деразасига жойлашгандек соатлаб караб утирадиган худди хозир у мени кутуб оладигандек магазинимга тез тез борадиган излаган нарсамни тополмай аламимдан урмонга бориб бор овозимда бакириб йиглайдиган одат чикардим..
Кейин узимга келиб "Гузал менга умид бергани йукку биз икки хил дунё одамларимиз узингни кулга ол Рамиз,-Дея уз ишларимга кайтар эдим.
..Бу холатим оиламга таъсир этмай колмади хотиним болаларимни олиб юртимизга кетиб колди ота онам хайрон мени дардим ичимда...
Бир пайтлар Гузал юрган йулларни девонадек кезар булдим. Отам онам мени бу холатимни сезишиб хамма дардга вакт даволиги хакида сузлашадиган булдилар .Нихоят юрак ютиб Отамга калбим тубидаги энг огрикли дардимни айтдим...Отам энди кечлигини Гузалда кунглим борлигини уша пайтларда айтганимда хаммасига рози булишлиги мумкинлигини айтиб оиламни хароб килиб фарзандларим. уволига колмаслигимни суради Оила мукаддас дунёда Мухаббатдан хам буюк нарсалар бор болам дея Отам болаларимни олиб келди оилам тикланди..Гузал мен сенинг олисдаги кузатувчингман хаётингда булган булаётган хар бир вокеадан хабардорман лекин юрак ютиб дилимдаги дардларимни сенга айтолмайман телефонда овозингни эшитиб туришни узи бир бахт менга. Мухтарам шу хикояни укувчи мени холатимдан кулманг бу махзун ишк киссамни бир буюк калб эгаси Гузал га багишладим четда юрган шундай пок соф аёлларимизга офаринларим. Гузалим мендан ранжима сени хамон Оллох йулида севаман. Муаллиф.Z.Abdulloeva.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
👍28❤4
Қадимда ўғриларнинг қўллари кесилганини эшитганмиз. Шундай ўғрилардан бири ушланиб, жазога ҳукм қилинганда бир қизча подшо ҳузурига келиб тиз чўкиб, йиғлаганича ўтиниб сўрабди:
– Отамни жиноятлари учун қўлларини кесишга буюргансиз. Биламан, ҳукмингиз адолатли. Лекин отамнинг мендан кичик яна тўрт фарзандлари бор. Онамиз касалвандлар, бизларни боқа олмайдилар. Агар отамизнинг қўлларини кестирсангиз, ҳаммамиз очдан ўламиз. Бизларга раҳм қилинг, отамизнинг қўлларини кестирманг. Агар қўл кесмасликнинг бошқа иложи бўлмаса, у ҳолда отамнинг қўллари ўрнига менинг қўлимни кеса қолинг.
Подшо бу гапни эшитиб, кичкинагина қизнинг ота-онасига муҳаббати бу қадар улуғлигидан ҳайратда қолди. Қизни синамоқ мақсадида унга:
– Майли, отанг қўли ўрнига сенинг қўлингни кестираман. Қўлингни бугун эмас, эртага кесишади. Эртагача яхшилаб ўйлагин, кейин яна пушаймон еб юрмагин, - деди.
Эртаси куни жазо майдонида яна одам тўпланди. Қизнинг отасини келтирдилар. Қиз ҳам ҳозир бўлиб, отасига деди:
– Отажон, сира қўрқманг, мен подшога «Отамнинг қўллари ўрнига менинг қўлимни кестиринг», деб ялиндим. Илтимосим қабул бўлди. Ҳозир менинг қўлимни кесиб, сизни озод қилишади.
Қиз шундай деб, кундага қўлини қўйди. Бу ҳолатдан подшо ҳам, тўпланганлар ҳам кўз ёши тўкдилар. Қизнинг отаси озод этилди. Ота-болага илтифотлар кўрсатилди. Подшонинг амри билан жазо майдонидаги кунда олиб ташланиб, унинг ўрнига бир мармар тош тикланди-да, қуйидаги сўзлар ўйиб ёзилди:
«Бир ёшгина қиз отасининг қўли ўрнига ўз қўлини фидо этишни истади. Шу қиздек фарзандга эга бўлган ота-она қандай бахтиёрдир...»
Аллоҳ таоло барчангизга дунёда шараф, охиратда эса бошингизга жаннат тожларини кийдирувчи фарзандаларни насиб этсин🤲 
👍31❤3🔥3👏1
БАХТСИЗ…


БИРИ КАМ ДУНЁ


Беш ёшга тўлиб-тўлмаган Муродалини болалар уйининг остонасига гадойлар ташлаб кетишди. У шу кунгача ўшаларнинг хизматини қилди. Ҳали униси, ҳали бунисининг орқасидан эргашиб юриб кун бўйи тиланчилик қилди. Жарақ-жарақ пуллар тушириб берди. Кечалари қўлига бир бурда нон бериб дуч келган девор панасида қолдиришса ҳам индамай ўтираверди. Нон егиси келмаган пайтларида қўлидаги насибасини сўлак оқавериб тарашадек қотиб кетган кўйлак-шимини искалаш илинжида келган дайди итларга улашди. Баъзан итлардан бири ёнига ёнбошлай бошласа, ўшаларнингелкасига бош қўйиб ухлади… Ота-она меҳрини, иссиққина кўрпа нималигини билмай ўтди…
Болалар уйида ҳам уни яхши кутиб олишмади. Лабидаги каттагина тиртиғи орасидан доимо сўлак оқиб турувчи бу кўча боласини кўриб кўпчилик тарбиячиларнинг кўнгли айниди. Уни ўз гуруҳига қабул қилишга ҳеч кимнинг юраги бетламади.
— Тарбиячи опа, анави болани қаранг, тиртиғи боракан!.. — чувиллайверишди бошқа болалар, — Оёғиям қийшиқ экан… Вуй хунуклигини… Вуй исқиртлигини!.. — Нима ҳам қилишсин. Қонундан, сиёсатдан қўрқишди. Кўзларини чирт юмиб уни болалар уйига қабул қилишди. Фақат… У болалар уйида эмас, қоровулхонада ётадиган бўлди… Шунисигаям шукр… Умрида иссиқ кўрпада ётмаган Муродали учун шунинг ўзи ҳам катта байрам эди.

ХЎРЛИКНИНГ БОШЛАНИШИ

Муродалини эртаси куни эрталаб «гуруҳдош»ларининг ёнига олиб чиқишди. Бу вақтда нонушта маҳали бўлгани сабаб ҳамма болалар ошхонада эди. Гарчи, янги кийимлар кийдириб қўйишган бўлса-да, ҳануз сўлаги оқиб турган бу хунук болани кўриб тарбиячи Вазира опа ижирғаниб кетди.
— Болалар, Муродалини ким ёнига олади?.. — дея қичқирди у бурнини жийириб. Ҳеч кимдан садо чиқавермагач, болага қўлини теккизмай буйруқ оҳангида давом этди, — Бор, анави ҳеч кими йўқ столга ўтир!.. — Шу зайлда орадан бир ойлар чамаси вақт ўтди. Муродали, барибир, болалар уйига кўникиб кета олмади. Машғулотлар, турли қизиқарли ўйинлар пайтида ҳар сафар ўзининг хунуклиги дастидан четга чиқиб қолаверди. Бола-да, ҳамма қатори ўйнаб-кулолмагани унга жуда алам қилди. Айниқса, Вазира опага кўзи тушса, худди илонни кўргандек сесканиб кетарди. Ахир шуерга келгандан бери бошқа болалар у ёқда қолиб стол йиғиштиришни ҳам, кези келганда идиш-товоқ ювиш, ҳатто кечалари пол ювишни ҳам бекордан-бекорга унинг бўйнига юклайверса, у ёққа ўтса ҳам туртаверса, бу ёққа ўтса ҳам туртаверса!..
— Ҳой, Мурод, бу ёққа кел тез!.. — Эндигина ўрнидан туриб бир чеккада мунғайганча бошқаларни томоша қилаётган Муродали бир сесканиб овоз келган тарафга ўгирилди. Вазира опа экан. — Меровланмай каттароқ қадам ташласанг-чи, исқирт!.. Бор, ҳамма ўринларни тартибга келтир!.. Билиб қўй, ишингни тугатмагунча нонушта қилмайсан!..
Ана шундай хўрликлар кун сайин кўпайиб борар, Муродали буларнинг ҳаммасини ҳар қачонгидек ўзининг хунуклигидан кўрарди. Лекин баъзан ўйлаб қоларди. «Нега фақат менигина туртаверишади? — дерди ичида Вазира опага ер остидан боқиб, — Буерда хунук болалар кўп-ку!.. Ана, Замираниям кўзи ғилай, анави Оташ бўлса, ҳар куни кечаси сийиб қўяди… Нега уларга ғинг дейишмайди?..»
Ойлар кетидан ойлар ўтиб олтига қадам қўя бошлаган Муродали ёшига нисбатан анча улғайиб қолгандек эди. Камситишлар, хўрликлар сабаб болалар уйига кўника олмаган бу бола миясида қарама-қарши фикрлар кўпая борган сари ҳамма-ҳаммага нафрати ошиб борарди. Ана шундай туйғулар кунларнинг бирида уни беихтиёр кўчага олиб чиқди ва Муродали болалар уйидан ҳеч кимга сездирмай қочди-кетди.

ШУМҚАДАМ

Муродали шу кетганича югура-югура тор кўчалардан бирига ўзини урди. Бу кўчада, атиги уч-тўрттагина ҳовли жойлашган эди, холос. Яқин атрофдаги марказий йўл тарафдан элас-элас эшитилиб тургувчи ўткинчи машиналарнинг гувиллашини ҳисобга олмаса, буерда деярли жимжитлик ҳукмрон эди.
Муродали бу кўчага киришга-кирди-ю, энди қаёққа қараб юришини билмай ҳайрон бўлиб қолди. Манави уйларга аста кириб борса, ҳайдаб солишларини яхши билади… Хўш, қаерга боради?.. Анави Вазира паҳмоқ (Болалар уйида бу тарбиячини сочлари дағалроқ бўлгани учун тарбияланувчилари орқаваротдан шундай деб аташарди) орқасидан қувлаб ке
👍46❤2🔥1
п қолса-я!.. Муродали юрагига ваҳима тушиб секин-секин юриб борди-да, ҳовлилардан бирининг тўғрисидаги шотут панасига ўтиб олди. «Қани, кеп кўрсин-чи, — хаёлидан ўтказди у муштини тугиб, — Агар келиб мени кўриб қоладиган бўлса, тошбўрон қиламан… Бориб бўпман энди ўшани рўпарасига!..»
Шу пайт кутилмаганда ёнгинасидаги дарвоза очилиб, ичкаридан уч-тўрт ёшлар чамасидаги бир бола ўқдай отилиб чиқди-ю, тирмашиб шотутга чиқа бошлади. У сал тепага кўтарилиб қип-қизариб пишган шотут мевасига қўл чўзди. Бўйи етавермагач, янада юқорироқ чиқиб новдани чангаллади. Шу лаҳзада ё оёғи тойиб кетди, ё мункиб кетди, Муродалининг кўзи илғамай қолди. Ҳалиги бола ҳе йўқ-бе йўқ гурсиллаб ерга қулади ва боши билан катта тошга урилиб юз-кўзлари-ю, кийимларигача бирпасда қонга бўялди. Муродали ҳам бола-да, худди унинг йиқилганига ўзи айбдордек қўрққанидан бир бурчакка биқиниб олди. Боланинг дод-войини эшитиб жонҳолатда кўчага чопиб чиққан аёл ҳаш-паш дегунча униердан кўтариб олиб, қонини эски бир латта билан яхшилаб артгач, беихтиёр шотутга суянганча биқиниб ўтирган Муродалига кўзи тушди-ю, шартта боласини ерга ўтқазиб унинг тепасида пайдо бўлди.
— Ҳе, оғзингдан қонинг келгур!.. — дея қичқирди аёл ижирғана-ижирғана Муродалининг ёқасидан тортқилаб, — Тиртиқ!.. Йиқитишга йиқитиб қўйиб индамай ўтирибсанми?.. Вой, шумқадам-ей, боламни аҳволини қара, кимсан ўзинг?.. Қайси очиқ мозордан кеп қўя қолдинг шу тобда-а?..
Муродали бу бегона аёлнинг қўлларидан қутулишга, шу дамдаёқ дуч келган тарафга қочиб кетишга уринар, аммо сира кучи етмасди.
— Мен йиқитганим йўқ, хола!.. — деди йиғлаб Муродали, — Мен йиқитганим йўқ… Қулоғимни қўйворинг!.. — Шу гапдан кейингина аёл жаҳл устида Муродалининг қулоғидан чангаллаб тургани эсига тушиб шоша-пиша қўлини тортиб олди ва ўқчий-ўқчий боласини кўтариб ҳовлисига чопди.

АХЛАТХОНАДА

Муродали то кечгача шаҳар кўчаларини дарбадар кезди. Асрга яқин азбаройи қорни очганидан тиззалари букилиб-букилиб борди. Ошхоналарни ёхуд йўл-йўлакай чайналиб кетаётганларни ҳар кўрганида оғзидаги сўлаги янада кўпроқ оқди. Борган сари кўзлари аланг-жаланг бўлиб қорнида оғриқ тураётгандек бўлаверди… Ошхона-кафеларнинг эшигига овқат беришармикин, деган умидда яқин бориб кўрди. Ҳайдаб солишди. Кўчадан ўтиб кетаётган одамлардан нон сўраб кўрди. Кимдир елка қисди, яна кимлардир ўзини кўнгли ағдарилаётгандек кўрсатиб жуфтакни ростлади… Ҳафсаласи пир бўлган Муродали охири оёғини базўр судраклаганча анча наридан кўриниб турган ахлатхонага қараб юрди…
Ахлатхонада бир-икки нафар ўрис чоллар нимадир териш билан овора эди. «Буларниям менга ўхшаб қорни оч шекилли-да!.. — кўнглидан ўтказди Муродали уларнинг ҳаракатини қизиқиш билан кузатаркан, — Менам нон излаб кўрсам, ҳеч ким индамасмикин?..» Муродали у ёқ-бу ёққа хавфсираб қараб олгач, аста-секинлик билан ахлат титкилашга тушди. Аксига олиб ҳадеганда ўзи истаган нарсаси топилавермади. Шу пайт ҳалиги чоллардан бири кутилмаганда ердан бошини кўтариб Муродалига кўзи тушди-ю, бор овозда бақирди.
— Эй, малчик, ну-ка, уходи отсюда!.. Эта моя территория, уходи!.. Я кому говорю?..
Муродали ҳеч нарсага тушунмай ҳеч нарса бўлмагандек ахлат титишда давом этаверди. Бақираверганидан бир иш чиқмаслигига кўзиетган чол жаҳл билан шеригига юзланди:
👍38❤2🔥1
​​— Смотри, Саня, какой наглый-а!.. Что с ним делать?..
Шериги Муродалининг ҳаракатларини сўзсиз кузатиб тургач, паст овозда шивирлади:
— Лучше,его выбросим в речку… Такие казахи по хорошему не понимают… Помниш, как издевались над нами когда-то?.. Этот сейчас всю макулатуру утащит… Мы чего будем есть?..
Икковлон бир қарорга келишгач, шаҳд билан Муродалига яқинлашишди-да, икки қўли, икки оёғидан даст кўтариб анҳор тарафга йўл олишди… Афсуски, улар шунчаки пиёниста, устига-устак икковининг ҳам кайфи таранг, шу тобда арзимаган қоғоз баҳона қандай қабиҳликка қўл уришаётганини ўзлари ҳам англаб етишмасди. Уларнинг шундоқ ҳам тошга айланиб бўлган юрагида алам учқунлари зоҳир эди, холос… Муродали анҳор бўйига етгунча тинимсиз додлаб борди, жон талвасасида типирчилади. Аммо унинг оҳларини ўзидан бўлак ҳеч ким эшитмади. Овози фақатгина лопиллаб оқаётган баҳайбат анҳорга чўка бошлагандагина тинди.
Олимжон ҲАЙИТ

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
😢20👍12🔥2❤1
МЕҲРИБОННИНГ ДАРДЛАРИ ҚИССА. 1-қисм.

ГР:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥



Бисмиллаҳир роҳманир рахийм.
Саодат иккимиз синфдошлар орасида олий ўқув юртини тамомлаб, вилоят марказида ишга қолганмиз. Бошқа синфдошларим аллақачон олди неварали бўлишган.Биз эса ўқиймиз деб, кечроқ турмушга чиққанимиз сабабли болаларимиз бешинчи-олтинчи синфда ўқийди.
Биз, икки дугона якшанба кунлари бир-биримизникига боришни канда қилмаймиз.Ҳеч бўлмаса телефонлашиб, ҳол-аҳвол сўрашиб юрамиз. Мен вилоят редакциясида, Саодат эса Вилоят касалхонасининг онкология бўлимида даволовчи врач сифатида ишлаб келяпмиз. Аммо менинг ҳикоям иккимиз ҳақимизда эмас.
Ҳафта ўртасида Саодат менга қўнғироқ қилиб қолди.Саломлашиб, ҳол-аҳвол сўрашгач,
-Ҳа, дугон, тинчликми, нима гаплар,ҳафта ўртасида телефон қилмасдинг.
-Дугон, ишхонамга бир келиб кет, сени бир аёл сўраяпти..Мухлисинг экан.
-Ишдаман-ку дугон, уйга қайтишда кириб ўтаман.
-Бўпти, манам бугун навбатчиман, фақат кел, роса ялиняпти.
-Ким у?
-Бир беморимиз,касалликнинг охирги стадияси... аҳволи оғир, сенга гаплари бор экан.
-Бўпти, бораман!
Ҳали танишмаганим аёлга ачиниб "Бечора"дедиму гўшакни илдим. Ишдан қайтишда дўкондан олма олиб,,касалхонага ўтдим. Дугонам мени коридорда қаршилади. Қучоқлашиб кўришдик.
-Қани бошла, мухлисимнинг ёнига.
-Аввал буёққа кел,-мени процедура хонасига бошлади.
-Аёл саратон касаллигига чалинган. Ўтган йили бир кўкрагини кесгандик. Касаллик энди иккинчи кўкрагига ўтган. Униям операция қилиб кесиб олишди. Барибир вужудга саратон илдиз отган. Аёл охирги кунларини ўтказмоқда. Сени яхши таниркан,
-Ўша опага берадиганим бор,-деб бир дафтарни кўрсатди. Манимча бошидан ўтказганлари, кундалиги.
-Бўпти, юр зиёратига борайлик. Дугонам менгаям оқ халат берди, елкамга ташлаб, палатага кирдик.
Палатада биргина ўрин бўлиб, унда озғинлигидан кўзлари ичига чўкиб кетган, беҳол бир аёл чўзилиб ётарди.
Аёл мени кўриб қўзғалмоқчи бўлди. Саодат тезгина бориб, унинг орқасига ёстиқ қўйиб, гавдасини тиклади.
-Салом, яхшимисиз синглим.
-Ассаломалекум опа, сизни безовта қилмадимми,
-Йўғе, бу ҳақида ўйламанг.
-Меҳрибон ажойиб аёл,-гапга дугонам қўшилди.-Қачон келсам, дафтарига нималардир ёзиб ўтирган бўлади.
-Ҳа тўғри,-энди аёл давом этди.-Сизга битта дафтарим бор, шуни ўқиб, бир нарса ёзинг. Бошимдан ўтганларни ёзганман. Ижоддан йироқман, лекин ҳаётим оғир кечган...
-Хўп бўлади,- қалтироқ қўлидан дафтарни оларкан, аёлга яна ачиниб кетдим.-Ўқиб кўраман, балки бирон нарса чиқиб қолар!
-Опа, энди оғзим ошга етганда...-аёлнинг кўзларида ёш пайдо бўлди.-Ўлгим келмайди опажон!
-Ўлмайсиз, медицина ривожланган, янги технологиялар пайдо бўлган, умидсизликка тушманг!
Аёлнинг кўзларида умид учқунлари порлади.
-Айтганиз келсин, қанийди ҳеч бўлмаса болаларим улғайгунча яшаёлсам...
-Ҳали тўйларида ўйнаш насиб этади, умидиззи сўндирманг.
-Раҳмат, аммо дард енгиб қўййяпти.
Аёлга олмаларни бериб, хайрлашиб чиқдим. Қўлимдаги дафтарни сумкамга тиқиб қўйдим. Саодат билан хайрлашиб, уйга қайтдим.Йўл бўйи Меҳрибонни ўйлаб қайтдим. Аллоҳимга ўргатгулик бўлмасин, лекин саксон-тўқсон ёшли чоллар, кампирлар зинғилдай юришган бир пайтда, эмизикли боласи бор онага дард бериб нима нима қиларкин... Ўз хаёлимдан ўзим қўрқиб кетдим.Шаккоклик эмас бу, балки нотўғри ишларга кўнгилнинг исёни бу..!
Бешинчи синф қизим овқат пиширибди. Иккинчи синф ўғлим ҳовлиларни супирибди, опасининг назоратида ахлатларни челакка олиб, кўчадаги ахлат қутисига тўкиб келаётган экан.
Уларни кўриб, ҳалиги аёл ҳақидаги фикрдан бироз чалғидим.
Бирга оқшомлик қилдик.
-Болла, даденгла телефон қилмадими?
-Телефон қилдилар, гаплашдик. Сизга салом дедилар. Кечроқ яна телефон қиларканла.
-Хўп, қизим ман бироз ухлаб олай, тунда ёзадиганларим бор.Даданг телефон қилса, мани ухлаяпти денглар, уйғотмаларинг.
Ётоқхонага кириб кетдим. Яхшиям болаларим ақлликкина, ўзларидан билиб иш қилаверишади. Қизим биринчи марта овқат қилганда мақтагандим.
-Овқатинг зўр бўпти, қизим.
-Таги куйиптику...
-Оловини пастгина қилиб буғлаш керак-да. Майли, ўрганиб кетасан.
Шундан буён ишдан келгунимча, ўзи пишириб қўяди. Ўғлим ҳам, барака топкур, иккинчи синф бўлсаям, қўлига рўйхат берсам,дўкондан
👍94❤2🔥2🥰1
нон шакар каби у-бу майда чуйдаларни олиб келадиган даражага етган.
Турмуш ўртоғим, мана икки йилдир мусофирликда. Қишда уйга қайтиб,баҳорда яна югуриб кетиб қолади. Ҳеч нарсадан камчилигимиз йўқ бўлган бир пайтда мусофирда нима бор?!
Эримгаям ҳайронман. Нега бунақа. Уйимиз-жойимиз, болаларимиз, ширингина ҳаётимиз бўлса, рисоладагидай ишимиз бўлса, яна сал нарсага баҳона қилиб, мусофирликка югуради. Ҳа нимамиш, унинг тенгиларнинг ҳаммасида машина бормиш, машина олмаса бўлмасмиш. Ҳа нимамиш, домдан уй бўлмасмиш, ҳовли олмаса кўнгли жойига тушмасмиш. Ҳа нимамиш, ўғилчасига компютер, қизига айфон телефони, менга лама палто олиб бериши керакмиш. Инсоннинг орзу-ҳаваси ҳеч тугамаскан.Ахир кунлар, ойлар ўтяпти, болалар катта бўлишяпти, болаларининг ёнида кўп бўлолмаяптилар. Пул-давлат топилади, соғлик, ўтаётган умримиз топилмайди. Шу ҳақида кеча гапириб ёмон бўлиб қолдим. Шу сабабли ҳам бир-икки кун телефонни очмай кўрсатай.
Ёки уёқда биттасини топиб а?
Хаёллар одамнинг кўнглига нималар солмайди.
Уйқу келмади. Меҳрибоннинг дафтарини қўлимга олдим. Менинг одатим, энг аввало, охирини кўраман. Охирига кўз югуртиргач, кейин ёзилган асарга кўз ташлайман. Бир боб ўқиб кўраман. Агар ёқмаса, ўқимай қўюраман.
Бугун ҳам шундай бўлди.
Меҳрибоннинг охирги гапларини ўқидим.
"Энди оғзим ошга етганда менинг жонимни олмагин Аллоҳим. Эндигина бахт нашъасини ҳис қилиб яшаётгандим. Ҳали энг кичик фарзандим энди бир яшади. Мен ҳали ҳаётга, болаларимга керакман. Эримга керакман, Илтимос менга ҳеч бўлмаса яна бироз умр бер Аллоҳим!"
Кўз олдимга аёлнинг кўзлари келди. Ғамдан, изтиробдан, қайғудан тўла эди бу кўзлар. Унинг дилини тўккан дафтари эса оддийгина сўзлар йиғиндиси эмас, дардлар, оташлар, исёнлар тўплами эди. Ўша тун кўзимга уйқу келмади. То тонггача, тўқсон олти варақли дил дардини ўқиб тугатдим. Кўз ёшларимни тиёлмадим. Нега шундай? Ҳар бир инсоннинг ҳаёти бир китоб. Ўқиёлсанг, дардларини англаёлсанг, таъсир қилмасдан иложи йўқ.
Бу тун менинг илҳомимнинг барчаси шу дафтарга тўкилганди. Дафтар мени батамом ўзига сеҳрлаб қўйганди. Мен эрталаб, дафтарнинг охирги варақларини ўқирканман, чин дилдан Меҳрибонга ачиндим.Ўз-ўзимга бу маъсума аёлнинг ҳаётини албатта ёзаман. Унинг ҳаёти одамларга ўрнак бўлиши учун, дарс бўлиши учун ҳам ёзаман бу воқеларни дея аҳд қилдим.
Ҳикоямни Меҳрибоннинг тилидан гапириб беришга аҳд қилдим.Шундай қилсам, унинг дардларини, ниятларини орзу-армонларини англашингиз осонроқ бўлади.Тўғри, баъзи жойларини арралаб текислашга, қўшиб чатишга, баъзи жойларини олиб ташлашга тўғри келди, аммо бу муҳим эмас, муҳими бу Меҳрибоннинг дардлари эди.

Оиламизда тўрт фарзанд эдик. Икки ўғил, икки қиз. Эсимни танибманки, дадам ойимни ҳақорат қилар, урар, сўкар, ҳаддан зиёд азоб берардилар. Ойим болаларимнинг ҳурмати учун деб унинг барча, қилғиликларига чидар, бирон марта юзларига тик қарамаган эдилар. Аммо дўқ-пўписа, жаҳолат ҳаддидан ошаверса,,секин-секин аёлнинг ҳам тили чиқиб қоларкан. Кейин-кейин ойим ҳам дадамга бир-ярим жавоб берар, эвазига таёқ билан сийланарди. Боссанг ҳатто қурбақаям жони оғриганидан вақ дейиши турган гап, ҳалику инсон экан.
Ҳар доим ойимга, дарбадар, симёғоч санаб келган, келгинди, ипирисқи ва бошқа ҳақоратлар қиларди.Ойим Қўқондан Андижонга келин бўлганларини бетига солар, ёмонлигингдан шаҳар ошиб, менинг пешонамга ёпишгансан деб таъна,қиларди
Дадамдан аввалроқ бувим, дадамнинг ойилари онамга азоб берардилар. Ниятлари ойимни тезроқ ҳайдатиб, бошқа тузукроқ келин олиб берсалар. Ойимгача икки хотинни ҳайдатган эканлар. Бирини бузуққа чиқариб,,иккинчисини эса ногирон дея баҳона қилиб. Ойимниям ҳар қилган ишидан айб қидириб, ўғлига ёмонлагани ёмонлаган эди.Натижада дадам яна ойимга азоб берар, ойим ҳам фақат болаларининг ҳурмати учун бу уйдалигини мен ёш бошим билан англардим.
Ҳар кун жанжал, уруш бўлаверганидан, дадамнинг ойимни камситиб, ҳақоратлаганини кўраверганимиздан, дадамнинг кўчадаги аёлларга хушомадлари, ойимнинг, болаларнинг ризқини бузуқларга берасиз деган дашномларию, еган таёқлари, танасида чандиқсиз жойининг қолмаганлиги сабабли, биз болалар, ўжар, гап қайтарадиган чўрткесар, бетгачопар бўлиб ўсд
👍87❤4🥰2🔥1👏1
ик.
Дадам дурадгор эдилар. Дераза, эшик ромларини ясар, пол, шип қоқар, қўлидан келмайдиган иш йўқ эди,,аммо ойимга бераётган азоблари учун уни ҳеч,ёқтирмасдим
Ўнинчи синфда ўқиб юрган пайтларим дадам қўшнимиз Обид аканинг янги уйининг эшик-ромларини ясаб беришни ўз бўйниларига олдилар. Обид аканинг оиласи ўзига тўқ, ҳурматли, обрўли оилалардан бири эди.
Обид ака айниқса, хотинига, болаларига жуда меҳрибон эди. Ана шу меҳрибон, куюнчак одам дадам уларникидаги ишини тугатиб улгурмасдан
вафот этди
Дадам энди унинг хотинига ишқи тушиб,ойимга азоб берарди. Биргина умас, бошқа хотинлар билан таққослаб, ойимдан камчилик топар ва жанжал қиларди. "Фалончи оппоқ, балиқдай нарса, сен бўлса куюк қошиққа ўхшайсан. Ёмонлигингдан ўз ич-этингни еб боряпсан. Фалончининг сочи тақимини ўпвди.Сенинг сочинг рўмол ортидан кўринмайди“
Янги йил арафаси эди. Дадам тўққиз яшар укамни ёнларига олиб, дўкондан ҳар хил ширинликлкр, олма-мандарин олиб, Обид аканинг уйига байрам табриклашга борибди. Бу ҳақида ойимга дарров хабар етиб келди. Ойим йўл яқин бўлгани учун, дарров етиб бордилар. Борса, қўшни аёлнинг уйида, катта дастурхон атрофида дадам билан у аёл кулишиб, ўйин-кулги қилиб ўтирган экан. Ойим жаҳл билан "Болаларимнинг ризқини шунақаларга сарфлаяпсизми. Байрамда болаларим ҳеч нарсасиз ўтирибди,,сиз бу ерда айшингизни суряпсиз"дея дадамга уришадилар. Дадам ўша ердан то уйгача ойимни судраб, уриб олиб келдилар, Биз орага тушиб, калтак едик. Эртаси,куни ану "фаришта"аёл тўртта акасини олдига солиб уйимизга жанжал қилиб келди. Уларнинг олдида дадам яна ойимни ура бошладилар.,"Сендақаларни эримнинг ҳаром тукигаям олмайман" аёлнинг шу гапидан кейин ҳам ойимни дўппослашни қўймадилар. Мен ва укам орага тушиб, ўзимиз калтаклансак ҳам ойимизни ҳимоя қилдик. Ўша куниёқ дадам бир дўхтирни келтириб, ойимга жинни деган справка ёздириб,вилоят жиннихонасига обориб ташлаб келди. Ўша куни ўттиз биринчи декабр эди. Ҳамма янги йилни янги орзулар билан кутиб олса, биз ойимизсиз, йиғлаб кутиб олдик.
Ҳаммамиз ёш, қўлимиздан иш келмайди, ойимизни жиннихонадан чиқара олмадик. Кеча-кундуз Аллоҳдан ойимизни жиннихонадан озод қилишни сўрардик.
Кичик тоғам биздан хабар олишга келган эканлар
Дадамдан ойимни сўраган эдилар. Дадам"Опангни пенсияга чиқармоқчийдик, Шунинг учун беш-ўн кун касалхонага, справка учун .ётқиздик" дедилар. Менинг нафратдан қўлларим мушт бўлиб тугилиб қолди. Ҳаммамиз дадамнинг ҳеч бўлмаса бир минут ташқари чиқишини кутардик. Тоғамга ростини айтиб, ойимни у зиндондан чиқаришга ёрдам сўрамоқчийдик. Буни билгани учун дадам бирон қимирлай демасди.
Эртаси куни мен ойимнинг ўрниларига мактабга фаррошликка кетдим. Тоғам ҳам воқеанинг аслини билмоқчи бўлиб, менинг ёнимга бордилар. Бўлган воқеани рўй-рост айтиб бердим. Ойижонимнинг бир ҳафтагамас,,бир ярим ойдан буён жиннихонада ётганини айтиб йиғладим. "Тоғажон, ойимни балнисадан чиқариб уйизга олиб кетинг, бир куни дадам ўлдириб қўядилар"-деб ёлвордим.
-Ойингни кўргани борасанми?
-Вой, ростданми, албатта бораман!
Тоғам директордан рухсат олдилар. Мен тоғам билан,касалхонага, ойимни кўришга кетдим. Тоғам йўлдан сомса, олма, нон ва бошқа майда-чуйдалар олдилар.
Биз ойимни кўришга рухсат олиб, ичкари кирганимизда,тушлик вакти экан. Беморларга овқат тарқатилаётган экан. Катта тоғорада уёқ-буёқда кўриниб қолган карам ёки картошкани демаса,,катта тоғора тўла сув эди. Беморларга бир бўлак буханка ва ўша овқат тарқатилди. Буни кўриб, ачиниб йиғлагим келди. Ойимни кўриб, баттар йиғлагим келарди. Ойижоним бир ярим ой давомида игнанинг кўзидан ўтар даражада озиб қолгандилар. Биз билан саломлашиб,,гаплашиб турсалар ҳам,,кўзлари тоғамнинг қўлидаги нарсаларда эди. Тоғам келтирган нарсаларни ойимга бериб, "Опажон сизга олиб келдим,,еб олинг"-дегач, сомсаларни катта-катта тишлаб ея бошладилар. Биз ойимнинг ёнида узоқ ўтирдик. Тоғам врач билан гаплашиб, ойимни касалхонадан чиқаришга муваффақ бўлдилар.
-Опажон, сизни уйимизга, ойимнинг ёнларига олиб кетаман. У ерда яшайсиз. Истасангиз мен билан Россияга бориб ишлайсиз. Аммо сизни бу жаллод эрингизнинг ёнига қўйиб кетолмайман.
Мен тоғам билан ойимни Қўқонга жўнатиб, индамай
👍79❤2🔥2
мактабга қайтдим. Полларни ювиб, оқшом ишдан уйга қайтдим. Бу ҳақида ҳеч кимга айтмадим. Дадам бир ойгача, ойимнинг касалхонадан чиқиб, тоғам билан кетганини билмадилар.Ойим уч кундан кейин аҳволининг яхшилигини, тоғам билан Россияга ишлагани кетаётганини мактабдаги телефонга чақириб айтдилар. Ман ойимга укаларимга қарайман деб сўз бердим. Бир ойлардан кейин дадам ғазабланиб ғазабланиб келдилар.
Бир куни кечқурун дадам мен билан жанжаллашдилар.
-Ойинг қани, қайси мозорликка йўқотдинг?
-Билмайман, ойимни сиз йўқотдингизку.
-Касалхонада йўқ, борсам, қизинг имзо чекиб,чиқариб олиб кетди дейишди.
-Ҳа, шундай қилдим. Ҳар куни уравериб, ахийри жиннихонага қўйиб қутилмоқчийдингиз. Аммо биз ойимнинг жиннимаслигини биламиз, дўхтирларам унинг соппа-соғлиги ҳақида справка беришди. Ойим Россияда. Сизнинг калтакларингизни егандан кўра ўша ерда тинч яшасин!
Менинг гапларимдан дадамнинг жаҳли чиқди.
-Тузимни еб,,тузлиғимга тупирдингми ҳали дея шапалоқ тортдилар.
Мен ойимни ажратаман деб калтак еб ўргангандим. Шу сабабли йиғлаб четга чиқиш уёқда турсин, дадамни чақиб олишгаям ўзимда куч топдим.
-Ойим ишлаб, кўп пул олиб келсалар, ҳаммамиз сизнинг уйингиздан чиқиб кетамиз, ойим билан яшаймиз!
Бу гап дадамга қаттмқ таъсир қилди.
Шундан кейин уйда менга кун бермай қўйди. "Сотқин,сен менинг боламмассан,Тузимни еб тузлиғимга тупирдинг" деб уришаверарди. Мен эса эътибор бермасдим. Ойимнинг шу дўзахдан қутилганига шукур қилардим. Дадам укаларимни эркалатарди, мени эса ўгай фарзандидек ажратиб қўйганди. Айбим ойимни ўша дўзах жиннихонадан олиб чиқиб, тоғамга қўшиб юборганим!
Кунлар ўтарди. Ойим Россиядан укаларимга ширинлик, нарсалар бироз пул жўнатибдилар. Шу баҳона дадам ойимнинг қўл номерига қўнғироқ қиладиган, укаларим ойимга пул юборинг уни оламан, бунақа нарса юборинг деб гапирадиган бўлдилар.
Ўн саккиз йиллаб футбол коптогидек тепиб, азоб бериб юрган дадам онажониси деб гапирадиган бўлди. Укаларим ойимга тезроқ келинг деб айтишарди. Мен эса ойимни қанчалик соғинсам ҳам, яна шу ғурбатхонага, калтаклару дашномлар оламига келишини истамасдим. Укаларимнинг қисташлари ва дадамнинг тилёғламаликларидан эриган ойим бир йилдан кейин уйга қайтдилар!

Ойим Россиядан уйга қайтдилар. Турли -туман совғалар, пуллар, ширинликлар. Ҳамма хурсанд. Дадам, дадамнинг ойисини айтмайсизми. Пуллар ҳам тугади, қадр ҳам битди. Яна ўша эски ҳаммом, эски тос. Ойим ўша жойларда ишлаб келиб ҳам ўз ҳаётлари ҳақида жиддий ўйлаб кўрмабдилар. Ҳеч нарса бўлмагандек ҳаётларини давом этдилар. Яна таёқ, тўқмоқ, яна бегона хотинларга сарфланган пуллар устида жанжал...
Ойижоним менинг ўқишга кирмаганимни билиб эзилдилар.
-Бу йил, имтиҳонларга тайёрлангин, ўқишга киришинг керак,- дедилар. Чунки мен болалигимданоқ, сени юрист қиламан, прокурор бўласан дея ният қилардилар.
Эрта баҳордан ойим, мен ва укаларим дала ишига чиқдик. Қўшнимизнинг катта боғидан икки қаторни ерёнғоқ экиш учун илтимос қилиб олдик. Яна бошқа бировнинг еридан бир гектарини шоли экиш учун олдик. Ҳаммамиз муштни бир жойга қўйиб меҳнат қилдик. Натижа ёмон бўлмади. Уйимиз ҳосилга тўлди. Ерёнғоқ деган нарсанинг мағзи бир пул, пояси бир пул экан. Шоли деганнинг меҳнати оғир экан, ёзи билан сув ичида юришимизга тўғри келди. Аммо даромади яхши бўлди.
-Энди ўқишга кирсанг ҳам бўлади,-дедилар ойим. Бир кун укаларимни ишга жўнатиб, ойим билан Андижон Давлат педагогика институтига ҳужжат топширдим. Юрист бўлишга имкониммз йўқ эди. Психология бўлимига топширишимга тўғри келди. Тайёргарликсиз борганим учунми имтиҳонлардан ўтдиму киришга балим етмади.
-Хавотир олма, етмаган бални сотиб олиш мумкин,-деб кўнгиллик бердилар ойим. Институтда ишлайдиган бир кишини топдилар.
-Майли уч юз минг келтиринглар, бир амаллармиз,- деб ойим билан гаплашишди. Биз икки ҳафтадан кейин келишга сўз бериб, хайрлашдик. Ойим, шолини оқлатиб, гуруч қилиб топширамиз, уйдаги пулниям қўшсак,,етиб қолади,- деб менинг кўнглимдаги ғашликни тарқатдилар
Уйга келсак, бошқача ҳангома.
Ойимнинг овсинининг қизи, медицина коллежига киритасанлар, деб жанжал қилаётган экан, дадам ойимнинг ҳайҳайлашига қарамай, уйдаги юз минг сўмни чиқариб бердилар ва Асакага бир
👍68❤4🔥2
докторнинг уйига репетитордан дарс олишга жўнатдилар
Менинг ўқиш ҳақидаги хаёлим ҳам пучга чиқди
Мен ўқишга киролмадим. Алам қилиб йиғладим, ойимнинг юраги бўлмади, мени олдиларига солиб, яна ўша топган танишларининг ёнига бордилар. Вазиятни тушунтирдилар. Аммо пулсиз одамнинг гапи ерда қолиши рост экан, Мен ҳеч нима қилолмайман деди ҳалиги киши.
Аммо овсинларининг қизи болалар билан гаплашиб юриб, репетитор тайёрлагандан кейин ҳам ўқишга киролмади. Бизнинг пулларимиз ҳавога учиб кетди.
Кейин бир магазинчи опанинг маслаҳати билан бизнес мактабига ўқишга кирдим. Менинг ўқишга қатнаб юрганимни кўрган овсинлари ўзининг қизи ўқишга киролмагани учунми, мен ҳақимда ҳар хил бўлмағур гапларни гапириб, ғийбатимни қилибди Ўқишида ўқимай, болалар билан гаплашиб юрибди, домласи билан дон олишиб юрибди ва бошқалар. Дадам эса уларнинг бўҳтонларига ишониб, мени шапалоқлашга бошладилар. Ойим ҳар қанча ёлвориб, "Менинг болаларим унақа қилмайди" деб орага кирса, ойимни дўппослашга тушарди. Мана шунақа жанжалларнинг бирида ойимни тепиб,оёғини синдирдилар. Айни пахта терими пайти эди. Шоли ўрими, пахта терими, ғўзапояларни ўриб ташиш вақтида ойимнинг оёқлари гипсда эди.
Дадам бу ишларни уддалади демоқчийдиму, лекин икки майдондан олишимиз керак бўлган ғўзапоя уч йилга етиши керак эди, бир машина келди холос, шоли пояларнинг ҳам ярмиси бева фариштанинг уйига туширилди. Бундан ойимнинг жаҳли чиқиб, хизматини қилгандай тарқатибсиз, болаларимнинг жигарлари эзилиб кетди бу экинларни етиштиргунча деб дадамнинг юзига ойна тутдилар. Бунга яна дадамнинг жаҳли чиқиб, ойимни уриб-уриб кўчага чиқариб, ҳайдаб юбордилар.
Мен таътилга чиқиб уйга қайтдим. Бу орада дадам Қозоғистонга ишлашга кетмоқчи бўлиб, ойимни уйга келтирган экан. Ёз давомида далада меҳнат қилдик, шолизорда бўлдик, пахта пайкалларининг ўтини юлиб, суғордик. Дадам уйга пул жўнатса, ойимнинг эмас, синглимнинг номига жўнатаркан. Буни мен билмасдим. Уйга озиқ-овқат олиш учун ҳам ойим синглимдан пул сўрар эканлар. Ҳар доимги жанжалда дадам томон бўлишларининг, ойимга ачинмаслигининг сабабини билгандекман.
Қишки таътилга келган пайтимда ойимни касалхонада кўрдим. Бронхиал астма бўлибдилар. Нафаслари қисарди. Дори-дармон олиш учун,синглимдан пул сўрашга тўғри келди Ялинганим билан, аввал дадамга телефон қилиб, рухсат олгач, кейин менга дорилар учун пул берди. Ўша пайтда жуда ҳайрон бўлганман. Беш панжа баравар бўлмаганидек, фарзандлар ҳам ҳар хил бўлишар экан. Синглим бағритош, унча-бунчага пинагини бузмайдиган эди, худди қилиқлари дадамга ўхшаб кетарди. Ахир, онанг хаста, дами қисиб, бир сонияда у дунёга равона бўлиши мумкин, онангданам пул азиз бўлдими дея ичимдан роса хафа бўлганман, аммо ташимдан бирон нарса дейишга ҳаддим сиғ
масди чунки унинг қўлидаги пулларга эҳтиёжимиз бор эди.Ҳали укол, ҳали сода, ҳали преднизолон ва бошқа дори-дармонлар қатъий тартибда қилиниб, яхшиямки соғайиб чиқдилар. Одамлар аллергиядан астма бўлишса, менинг ойим асабдан, ҳар доим хафа бўлиб юриш натижасида бу касалликка чалингандилар. Аслида-ку ҳамма касалниям боши асаб аммо ойимнинг хасталангани бизга жуда қаттиқ таъсир
қилди. Айниқса, укаларим жуда хавотирланишди. Яхшиям бахтимизга ойим борлар, -деб хурсанд бўлардик
Ойимнинг дардларига даво топилмади.Бу дард жуда ёмон экан, агар зудлик билан ёрдам кўрсатилмаса инсон ўлиб қолиши ҳеч гап эмаскан. Ойим энди дори-дармон билан яшардилар.
Дадам Қозоғистондан келган, энди аввалгидек аёлларга кўп қизиқмас, онамнинг қадрига етаётгандек эди. Менинг назаримда, дадам рол ўйнаётган артистга ўхшар эди, мана ҳозир саҳна тугайдию яна асл башараси очилади.
Мен ўқишни битириб қайтган, мактабда ишлаётгандим. Мактабда, маҳаллада обрўйим жуда яхши эди. Уйимизга мени сўраб совчилар кела бошлашди.
Яхши жойлардан чиқишди. Дадам уларни бир баҳона топиб,,рад этардилар ва кечқурун, сенинг гаплашиб юрган йигитинг экан деб тарсакилаб урардилар.
Кўнглимдаги йигитнинг ота-онаси бизнинг оиламизни суриштириб, совчиликка келишмади ҳам. Ўзларига бизнинг оилани номуносиб кўришибди.
Дадам, бир пайтлар ўзи билан пахта тозалаш заводида бирга ишлаган аёлнинг ажрашган ўғлига мени бермоқчи бўлдилар.
👍77❤4🤔2🔥1🥰1
​​"Гулдай қизимни хотин қўйганга берасизми?"деган ойим тўқмоқнинг остида қолдилар. Ахийри, "Ҳеч бўлмаса суриштиринг ахир, яна дўзахга ўз қўлимиз билан ташламайлик" деганларидан кейин дадам бўлажак уйимга бориб қайтибдилар. Ким ўз ўғлининг камчилигини, бўлажак қайнотасига айтади?
"Қўшниларидан сўрашиз керак эди" деган гапи учун ойим яна дашном эшитдилар."Сочи узуннинг ақли калта бўлади, ман нима десам ўша бўлади. Қизинг шу болага тегади" деб гапни чўрт кесдилар.
Нон ушатишди. Мен тўйгача, турмуш ўртоғимни бир марта кўрдим
Ажралган одамга турмушга чиқаётганим менга алам қиларди. Бозорга бориб, тузук сеп ҳам олдирмадим. Ойим бу иш билан ўзлари шуғулландилар. Кўнглим бўлмагани учун ҳам турмушга чиққим келмасди. Аммо ноилож, дадамнинг гапини қайтаролмай, индамай улар топган одамга турмушга чиқдим.
Давоми бор.

Раъно Умарқулова

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
👍30😢11❤2🔥1🥰1
📝 ҚАНОАТНИНГ МЕВАСИ - ТОТЛИ..

Санобар биринчи фарзандини бағрига босгунча неча йилларни
кўз ёши билан ўтказди.
Тунлари Аллоҳга нола қилди.
Дугоналаридай бола боққиси, уни қучоғида эркалатиб ўтиргиси,
оналик бахти, завқини туйгиси келди. Нима қилсин, кутган нарсаси кечикарди...
Ҳатто, ундан кейин турмушга чиққан синглиси ҳам турмушга чиқиб, фарзандли бўлди.
Ундан аввал бешик қучоқлади.
Буни кўриб, ҳаваси келди.
Тўғриси, фарзандли оналарга ҳавасланиб, улар каби бахтли
бўлишга интилиб яшайверди.
Оила аъзолари, яқинлари ҳамиша Санобарга фарзанд тилаб,
дуо қилишарди. Бундан Санобарнинг кўнгли кўтарилар, дуолар ижобатини эса сабрсизлик билан кутарди.
Эзгуликнинг чеки йўқ экан.
Қаноат билан Аллоҳнинг марҳаматини кутиб яшаган бу жуфтликка ҳам Яратганнинг атагани бор экан.
Унинг ўғиллик бўлганини эшитганки инсон қувонди, кўзларига севинч ёши келди.
Санобар эса оналик бахтидан масрур...
Ўғлининг шўх-шодон кулгулари хонадонини нурга тўлдирди.
Бироқ,бошқа фарзанд кўролмаслиги унинг юрагини эзарди. Фарзанди ёлғизлигидан ўксинарди. Лекин битта бўлса ҳам фарзанд берди-ку, Аллоҳ.
Берганига шукрона келтирарди.
Болалик уй бозор, деб бежизга айтишмаган экан.
Бунга Санобар набиралари кўпайгач, яна бир бор амин бўлди.
Ёлғиз ўғли Рафиқжоннинг орқасидан мана, беш нафар набира кўрди. Уйи болага тўлди.
Бир вақтлар қизи йўқлигига афсусланарди. Энди эса катта набираси Барно ёнига кириб қолди. Айланиб, ўргилиб бувисига парвона бўлади. Келини Раъно эса кўнглидагидай келин чиқди.
- Онаси, ёлғиз фарзанд билан ўтиб кетамизми?- дея нолирдинг, - деди Мажид ака янги чақалоқни бешикка солаётган хотинига қараб.
– Мана кўряпсанми, шу ўғлимизнинг орқасидан бир этак набира кўрдик.
- Аллоҳга шукр дадаси, бизга яна атагани бор экан.
Набираларни кўрсатганига шукр.
Болаларим шунақа кўп бўлишини хоҳлардим. Аллоҳ набиралар орқали ниятимга етказди. Худо хоҳласа, буларни болаларимиз билан бирга камолга етказамиз. Уларнинг ёнида туриб, уйлаб-жойлашамиз, дадаси.
Ҳа, бу дунё сир-синоатга тўла. Қаноат ва шукрнинг меваси эса
ҳамиша тотли.
Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА..
👍41❤4👏1
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анхрдан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришга изн сўради. Бас, у зот: «Унга изн беринглар. У ўз уруғининг қандоқ ҳам ѐмон биродари ѐки уруғининг қандоқ ҳам ѐмон ўғли», дедилар. У кирганда эса, унга мулойим гап айтдилар.
Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Айтган гапингизни айтдингизу кейин унга мулойим гапирдингиз?» дедим.
«Эй Оиша! Одамларнинг ѐмони одамлар унинг фаҳшидан қўрқиб тарк қилганларидир», дедилар».


✍(Тўртовлари ривоят қилишган).

Шарҳ

📌Уламоларимизнинг таъкидлашларича, ушбу ҳадиси шарифда номи зикр қилинмай, у ҳақда сўз кетаѐтган одамнинг исми Махрама ибн Навфал бўлган.
📌Мазкур шахс мунофиқ ва фосиқ одамлардан бўлган.
📌 Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳакда ўзига эшитдирмасдан мазаммат сўзини айтганлар.
📌У зот бу билан унинг ѐмонлигини бошқаларга билдириб, уларни ундан эҳтиѐт бўлишлари чорасини кўрганлар.

✅Ушбу ҳадиси шарифдан ѐмон одамлар билан уларнинг шарридан сақланиш мақсадида муроса учун мулойим сўзлаш мумкинлиги келиб чиқади.
👍23
#Ҳадис

Абдурроҳман ибн Ажлан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан бирингиз Абу Зомзом каби бўлишдан ожиз бўладими?» дедилар.
«Абу Зомзом ким?» дейишди.
«Сизлардан олдин бўлганлардан бир киши. У қачон тонг оттирса, «Эй Аллоҳим! Мен обрўимни мени сўкканга бердим», дер эди», дедилар».


✍(Имом Абу Довуд ривоят қилган)

Шарҳ

📌Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадиси шарифларида сиз билан биз умматларини кишиларга нисбатан кечиримли бўлишда аввалги ўтган умматлардан бирига мансуб Абу Зомзом номли кишидан ўрнак олишга чақирмоқдалар.
📌Ушбу ҳадиси шарифда келган маънога амал қилиш бағрикенглик ва карамли ахлоқликнинг намунасидир.

✅ Уламоларимиз ким ҳар куни эрталаб «Эй Аллоҳим! Мен ўз обрўимни бандаларингга садақа қилдим» деса, Аллоҳ таолонинг «Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ѐмонликдир.
Ким авф этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир»
деган оятига амал қилган бўлади, дейдилар.
👍14🔥1
#Ҳадис

Қандай аёлларга никоҳланган мақул

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аѐл тўрт нарсаси учун никоҳланади: моли учун, насаби учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар».

✍(Бешовлари ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Бирор аѐл кишига уйланишдан олдин унинг қизиқтирадиган сифатларига қаралади. Ушбу ҳадиси шарифда ўша никоҳига рағбат қилинадиган аѐлда бўлиши лозим яхши сифатлардан тўртта энг машҳури ва оммавийси ҳақида сўз кетмоқда. Агар ушбу тўрт сифат–мол ҳам, жамол ҳам, ҳасабу насаб ҳам, дину диѐнатга қўшилиб, бир қизни музайян қилиб турса, албатта, яхши. Аммо мазкур тўрт сифат бир-бири билан солиштирилганда улар орасида диндорликка тенг келадигани йўқ. Балки қолганларга яна бошқа бир қанча яхши сифатлар қўшилса ҳам диндорлик сифатига ета олмайди. Чунки молдорлик вақтинча. Қолаверса, мол-мулкининг кўплиги келиннинг ҳовлиқишига, куѐвни ва унинг яқинларини менсимаслигига сабаб бўлиши ҳам мумкин.
Диндорлик бўлмаган жойда кўпинча молдорлик ноқулай ишларга сабаб бўлиши турган гап. Ҳасабу насаби яхши келин, албатта, яхши. Лекин фақат ҳасабу насабига ишониш ҳам яхшиликка олиб келмайди. Ота-она, бобо-момолар яхши ўтган бўлсалар яхши, лекин улар уйларида қоладилар. Куѐвникига келин келади. Агар келин диндор бўлмаса, ҳасаби ва насаби билан фахрланиб куѐвни ва унинг яқинларини хижолат қилиши мумкин. Жамол ҳам ўзича яхши нарса. Лекин бу ҳам ўткинчи. Маълум муддатдан кейин келиннинг жамоли ўзгариши турган гап. Бунинг устига фақат жамолга суяниб иш қилиш ҳам яхшиликка олиб бормайди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам диндор келинни ихтиѐр қилишга буюрмоқдалар.
Диндорлик ҳақиқий ва бардавом яхши сифатдир. Келин диндор бўлса, куѐвни ва унинг яқинларини ҳурмат қилади. Оиланинг ҳақиқий устуни ва порлаб турган чироғи бўлади. Ундан дунѐга келадиган фарзандлар ҳам ажойиб инсонлар бўлиб етишадилар.
Диндор келин шариат кўрсатмаси бўйича ўз бурчи ва масъулиятларини тўлиқ адо этиб яшайди.
Диндорлик ҳақиқий бойликдир!
Диндорлик ҳақиқий ҳасаб ва насабдир!
Диндорлик ҳақиқий гўзалликдир! Шунинг учун ҳам қизларимизни диндор қилиб тарбиялашга уринишимиз керак. Шунинг учун келин танлаганимизда диндор келин танлашимиз керак.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 13📚
👍23❤2
Hammaning niyati yaxshi bo'lsa, biz yomonlikni kimdan ko'rdik?!...


@ibratli_sozlar
👍8🔥1