📚 Ibratli Hikoyalar 📚
17.8K subscribers
6.97K photos
3.29K videos
44 files
16.5K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
-Хўп, укам хўп, шуям шартга кирадими?-дедим кўнглим хотиржам тортиб.- Мен гапдонроқ одамман. Гурунг қилиб кетамиз!
У машинанинг олдинги ўриндиғини орқага ётқизди. Мурдани ётқизиб, бошини бағримга олдим. Олаяпману, худди у тирикдек. Қишлоққа борганимда, қулочларини катта очиб, мени бағрига босарди. Юз-кўзларимга тикиларди. «Ака, сиз зўрсиз-да, газеталарингизни мазза қилиб ўқиб ётибмиз» дерди худди мен тоғдан такани эндириб келаётганимдек суюниб. Спорт газетасини чиқарамиз. Одамлар ўқияпти. Тиражи ёмон эмас. Бош муҳаррир ўринбосариман. Бошқалар ҳам газетамизни, сўнг мақолаларимни макташган. Лекин ҳеч кимнинг мақтовини жиянимнинг мақтовига тенглаштирмайман. Унинг бошини хиёл кўтарганича билдирган таърифлари чин кўнгилдан эди, самимий эди. Ҳа, шунақа…
-У ёқдан, бу ёқдан гапиринг ака!-деди йигит йўлга чиққанимизга ярим соатлар ўтгандан сўнг.
-Хўп, хўп, чалғибман ука,-дедим мен.-Ўзингиз қайдансиз?
-Биз асли каттақўрғонликмиз,-деди йигит.-Кейин ота-онам Самарқанд шаҳрига кўчиб боришган. Тожик маҳаллада яшаймиз. Отам ҳам ўттиз йиллик шофёр. Навбатма-навбат қатнаймиз. Кунора қатнаймиз. Оилада беш фарзандмиз.
-Уйланганмисиз?-дедим мен.
-Ҳа, ўғилчам бор.
-Жуда яхши,- дедим мен. Боя «гапдонман» деб қўйувдим. Энди ҳеч тилимга гап келмайди-да. Хаёлим жиянимга кетиб қоляпти. Овоз чиқариб, бақириб йиғлагим келаяпти. Бироқ шофёрни чўчитиб қўйишдан чўчийман. Орқадаги машинада амаким билан жиянимнинг аёли келишаяпти.Уларнинг ҳам бўлари бўлган.
-Болалардан нечта?-деди йигит.
-Учта, -дедим мен.- Икки ўғил, бир қиз. Йигирма йилдан бери Тошкентдамиз. Ризқимиз шу ерга сочилган экан, мана, яшаб юрибмиз.
-Бу…киши сизга ким бўларди?
-Жияним. Жондайгина жияним. Амакимнинг ўғли.
-Неча ёшда эди?
-Йигирма тўққиз ёшда. «Юраги порог» дейишди дўхтирлар. Қаранг, шу чоққача ҳеч ким билмаган. Шунақаси ҳам бўлар экан.
-Ўтган йили бир чолни олиб келдим,- деди йигит.- У киши ҳам худди сиздек…боласини тиззасига қўйиб олиб келди. Сезиб турибман, ўпкаси тўлиб-тўлиб келаяпти. Йиғлайди, йиғлайди. Мен ҳам ёмон бўлиб кетаяпман. Ярим тун. Перевалдан ўтаяпмиз. Негадир юрагим дир-дир титраяпти. Уйқу илитдими, бошқа нарсами…бир маҳал чол бор овози билан бақириб юборди.
-Эй, кўзингга қара болам,-деди чол,-бир қўли билан тирсагимдан ушлаб.- Ухлаб қолаяпсанку! Яхшиси, радионгни қўй!
Сергак тортиб радионинг қулоғини бурадим. Майин куй таралди. Чол «баландроқ қўй, баландроқ» деди шанғиллаб. Овозини баландлатдим.
-Бу нимаси, шўх-шўхига қўймайсанми?-деди чол.- Болам, бақирганим учун мендан хафа бўлма. Қарасам, ғалати бўлиб, бўшашиб кетаяпсан? Сенга бир нима бўлса, ота-онангга нима деб жавоб бераман? Худонинг олдида нима деб жавоб бераман?
-Энди сергак бўламан, бува,-дедим овозимга қувноқ тус бериб.
-Менку нима бўлсам бўлдим,-деди чол, лекин овози кўтаринки эди.-Сенинг ота-онанг умид билан йўлингга қараб ўтирибди. Мен ҳам, энаси ҳам мана шу боламизнинг йўлига зор-интизор қараб ўтирардик. Мактабда яхши ўкиган. Институтга ўз кучи билан кирган. Ёздадиплом олиши керак эди. Яқинда уйлантирмоқчи эдим. Э, оғзим ошга етди деганда…кўчада иккита безори ярим кечаси ўтиришдан қайтаётганида, йўлини тўсишган. «Пул бер» деб талаб қилишган. Қишлоқ боласи эмасми, орияти устунлик қилиб ўзини ҳимоя қилган. Анави худо безорилардан бири орқасидан келиб курагига пичоқ санчган, уф…
Мана, боламни олиб кетаяпман. Ипподромда кечгача сарғайиб ўтирдим. Ҳеч кимнинг олиб кетгиси келмайди, қара! Одамлар шунчалик инсофсиз бўлиб кетибди-да-а? Шофёр халқида инсоф қолмабди. Бетингга ҳам карагиси келмайди. Пул шофёрларни ҳам бузибди. Йўқ, булар шофёр эмас, ҳаммаси киракаш. Киракаш эмас, хиракашлар! »Қанча десаларинг бераман, савоб иш қилинглар» десам, нима дейди дегин? Ўликнинг зиёни тушар эмиш! Савоб қилмасликнинг зиёни тушмас экан-да. Бу дунёда ҳамма меҳмон, болам. Кел, бошқа гаплардан гаплашайлик. Ҳали икки соатча йўл бор.
👍53❤2
​​Чол кела-келгунича ибратли воқеалардан гапириб келди. Овози титраяпти-ю, лекин ухлаб қолмаслигим учун астойдил интилган эди. Сиз ҳам гаплашиб кетсангиз, манзилга тез етиб оламиз, дейман-да, мухбир ака!
Йигитнинг гапидан руҳланиб, кела-келгунимча газетани қандай чиқаришимиз, қандай спортчи йигитларни, артистларни танишим ҳақида унга гапириб бердим. Ўғилчасининг қўлини ҳалолласа, артист оборишимни ҳам қистириб ўтдим. Йигит хурсанд. У савол бераяпти, мен жавоб бераяпман. Гапираяпману, ҳадемай қишлоққа кириб борганимизда, якинларимизнинг қандай уввос тортиб кутиб олишини эсласам…Жияним чайқалиб кетмасин деб, эҳтиёткорроқ ўтирибман.
Қишлоққа етиб келдик. Кутиб ўтиришган экан. Икки-уч киши келишиб, жиянимни кўтариб олишганида, ҳамма овозини чиқариб йиғлаб юборди. Айниқса, энам шўрлик…Янгам вафотидан сўнг жияним энамга суяниб қолган эди. Энам уни ўз боласидек яхши кўрарди. Жияним «Сиз менинг янгам эмас, энамсиз» деб у юзидан, бу юзидан чўлп-чўлп ўпар, байрамларда рўмолми, калишми кўтариб келарди. Энам жиянимнинг яхши фазилатларини эслаб, «болам»лаб йиғлаб ётибди.
Бир маҳал ўзимга келиб қарасам, шофёр йигит йўқ! Машинасини бирон жойга қўйгандир-да, деб қарасам…кичкина жияним «кетди» деб қолди. Жиянимнинг маъракаларини ўтказиб, бир неча кундан сўнг Тошкентга қайтдим. Йигитни рози қилиш учун метро олдида тўхтайдиган машиналарга яқинлашдим. Шофёрлардан йигитнинг исмини айтиб суриштирдим. Улардан бири йигитни яхши танир экан.
-Ўликларни ташиб юрадиган йигитни айтаяпсиз-да?-деди у.-Уни кеча кўрган эдик. Кимнидир синглиси ўлган экан. Ўшани олиб кетган. Эртадан кейин келсангиз, албатта топасиз!
Рўпарамдаги шофёрга шундай ғазаб билан тикилдимки, у дарҳол кўзларини олиб қочди ва калитини ўйнатиб нари кетди.
Эртага албатта ўша йигитни излаб топаман.Унинг қуёшдек порлаб турган чеҳрасини кўргани бораман.

Меҳринисо Қурбонова

@ibratli_sozlar
👍58❤10
Gohida mahzunlik sabablarini tushuntirgandan ko‘ra o‘zingni baxtiyor ko‘rsatish osonroq...

@ibratli_sozlar🕊
👍7❤‍🔥2
ЭСКИ УЙ...

− Кўпга келган тўй, чиданг, Шодмонқул, чиданг, − насиҳат қилди мулла Сафар бобо.
– Уста бобонинг келини ҳам бандалик қилибди. Эртага чиқарамиз. Ой-куни яқин экан бечоранинг.
− Дўнгсойдаги Шермат темирчининг фотиҳали қизи ўтиб қолибди, Худонинг амри экан-да, нима қиламиз, Шодмонқул? − гапга аралашди Ислом бобо.
− Дарғомнинг сувидан чиққан эмиш, − деди Эшонқул оқсоқол.
– Дарғом бошга бало бўлди.− Бу унчалик тўғри эмас, − деди Соли духтур.
– Тўғри, Дарғомнинг сувини ичмаслик керак, ифлосланиб кетди.
Аммо бу касални Афғонга борган болалар олиб келди. Шунгача бунақа касал йўқ эди.
− Ўзи оти нима экан шу касалнинг? – сўради Холмат бобо.
− Тепадан яширишаяпти, − деди Соли духтур.
– Сариқ касал деб қайд қилдиришаяпти, аммо бу сариқ эмас, бу тиф.
Аммо биздан тиф чиқди, дейилса, бутун дунёда ваҳима бўлиб кетади. Касал бўлган одам ўлаяпти. Бу аниқ тиф, эскичасига ичтерлатма.

− Ўв, биродарлар, менинг Шоҳистадан бошқа одамим йўқ эди-да! – кўкрагига муштлади Шодмонқул ака. – Энди кимим қолди? 

*

Шодмонқул ака бир-икки йил тайсаллаб юрди, аммо ҳамма нарсага аралашадиган Жаласойнинг оқсоқоллари уни қийин-қистовга олиб, Муҳаммадининг бевасига уйлантириб қўйишди.Туғмаган хотиннинг, болага кўкрак тутмаган, кўксидан сут келмаган хотиннинг болага меҳри бўлмас экан.
Ўринбойга меҳри бўлмади, Муҳаммадининг бевасининг.
Ўринбойга оналик қилмади, Муҳаммадининг беваси.
Ўринбойни туркилади, Муҳаммадининг беваси.
Ўринбойга сўраганида нон бермади, гўшт бермади, Муҳаммадининг беваси.

Шодмонқул ака кўчанинг одами, бирини билса, бирини билмади.
Аммо Ўринбойнинг кўзи кўкарган куни жавоб берди, Муҳаммадининг бевасига.

− Уч талоқсан, Муҳаммадининг беваси, уч талоқсан!
Илоё, боланинг юзини кўрмагин!

Кейин-да кўп эрнинг юзини кўрган Муҳаммадининг беваси бола юзини кўрмади.
Қайтиб хотин юзини кўрмади, Шодмонқул ака, кўришни истамади.
Ўзи сигир соғиб, ўзи куви пишди, Шодмонқул ака.Ўзи хамир қориб, ўзи нон ёпди, Шодмонқул ака.Ўзи овқат қилиб, ўзи идиш-товоқ ювди, Шодмонқул ака.
Аммо қайтиб, Ўринбойни инсон боласига турткилатмади.
Ўринбойни шаҳарда ўқитди.− Ичтерлатмани даволайдиган духтур бўласан, − деди Ўринбойига.
Духтур бўлди, Ўринбойи. 

*


Кўнглини ёрди, Ўринбойи:− Бирга ўқиган шаҳарлик қиз кўп яхши-да, ота.
− Унда уйимизни шаҳарлик кулмайдиган қилайлик, болам, − деди Шодмонқул ота.
– Бу уйлар кўп эскирди. Янги бир уй қилайлик, шароитлари шаҳарлик келинни уринтирмайдиган бўлсин.
Кейин келинни олиб келсанг, ярашади, ўғлим.

− Сиз нима десангиз шу, ота.

Жаласойнинг асл усталари уста Марсель бошчилигида икки йил ишлади.
Бир уй бўлди, шаҳарлик орзулайдиган.
Бир уй бўлди, қишлоқлик хаёллайдиган.
Бир уй бўлди, ошхонаси ичида, ҳаммоми ичида, ҳожати ичида.
Бир уй бўлди, эр-хотинга алоҳида хонаси.
Бир уй бўлди, туғилмаган ўғилларга алоҳида, қизларга алоҳида хонаси.
Бир уй бўлди, Шодмонқул отанинг ётоғи-ю, таҳоратхонаси алоҳида.

Ана шу уйга шаҳардан келин келди.
Бир келин келди, ойдан-да гўзал, кундан-да гўзал.
Бир келин келди, кўрган яна бир кўрсам, дейди.
Бир келин келди, Шодмонқул отага қовоқ очмайди.Бир келин келди, Шодмонқул отанинг гапига қулоқ осмайди.
Бир келин келди, уйда Шодмонқул ота борми, демайди.
Бир келин келди, Шодмонқул ота борида овқат емайди.

*

Аввал ўғил кўрди, Ўринбой.
Кейин қиз кўрди, Ўринбой.
Қизни Шодмонқул отанинг қўлига тутқизмайди, Нозик келин.
Ўғилни Шодмонқул отанинг бўлмасига йўлатмайди, Нозик келин.
Эрига қаттиқ-қаттиқ гапирганини эшитиб қолди, Шодмонқул ота.

− Отангиз биз билан бирга турмасин! – дер эди, Нозик келин.
− Болаларнинг тарбиясини бузмасин, – дер эди, Нозик келин.

− Кеча кўрмай қолибман, ўғлимизга эртак айтибди, эртагини қаранг,
“Зумрад ва Қиммат” эмиш. Мени ёмон кўради, отангиз. Мени Қиммат деган-да.
− Шу уйда ё отангиз турсин ё мен турай, – дер эди, Нозик келин.
– Биз шаҳарга кетамиз. 

*


− Уста Марсель, сизга бир юмуш чиқиб қолди, − деди Шодмонқул ота.
− Шодмонқул ота, буюринг, сиз учун ҳар не юмуш бўлса, бажараман, − бўлди жавоби уста Марселнинг.

− Шу, ҳовлининг этагидаги эски уйни сал эпақага келтириб, ичидаги битта хонасини таҳоратга мўлжаллаб, таъмирлаб берсангиз, дегандим.
− Ана, айт
👍43❤5👏1🤩1
​​ганим бўлдими, Шодмонқул ота? − деди уста Марсель.
– Сиз эса, янги уй битганида уни бузиб ташламоқчи эдингиз.

“Бир куни керак бўлиб қолади, бузманг”, дегандим-а?
− Яхшиям сизнинг гапингиз билан бузмаган эканман. Жуда тез керак бўлиб қолди, уста Марсель, жуда тез керак бўлиб қолди.
− Хафа бўлманг, Шодмонқул ота, хафа бўлманг, келин шаҳардан деганингизда билганман, бу уй керак бўлишини.

Уста Марсель болалари билан келиб, эски уйни Шодмонқул ота айтганидек қилиб беришди.
− Ундай қилманг, ота, − деди Ўринбой.
– Мени шарманда қилманг!− Қайғурма, Ўринбой, иш сен ўйлагандек эмас,
− деди Шодмонқул ота.
– Янги уйга кўчганимиздан бери энанг тушимга киради. “Мени ёлғизлатиб қўйдингиз”, дейди. Энангнинг руҳи чирқилламасин, болам. Шунга кўчдим.

− Эл нима дейди, ота?
− Элнинг гапига парво қилма, хотинингнинг гапига қулоқ сол, болам. Мен эски уйдаям яшайвераман, хотининг икки боласи билан кетиб қолса, ана шунда шарманда бўласан, болам. Сенинг тинч яшашингни кўришнинг ўзи менга бахт, ўғлим. Бор, хотинингдан балога қолма, болам! 

@Ibratli_sozlar
👍35😢6🔥2❤1
​​​​📝ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ОСОН

— Дада, менга банан олиб берасизми?- деди қизалоқ.
— Пулимиз қолса кейинги ҳафта албатта олиб бераман. Сўз бераман, қизим деди,- эркак. Шундоққина орқасидан кетаётганимни пайқамади.
Сотувчига яқинлашдим:
— Ҳов, анави ота-болани кўряпсизми?- дедим.- Уларга икки кило банан ўлчанг. Ўша ота-бола пештахтангиз ёнидан ўтиб кетаётиб банан нархини сўрасаю олмаса, орқасидан чақиринг ва “Ўтган ҳафта сизга қайтим беролмагандим, шу бананни олинг, рози-ризолик бўлсин” дейсиз. Ота фарзандининг ёнида боши букилмасин. Боланинг кўнгли банан истабди, ўксинмасин. Аллоҳ олдида ваъда бераман, пулини икки ҳисси ортиғи билан тўлайман. Ўзим ҳам ўн кило банан олиб кетаман. Энди мен сизларни орқа томондан кузатиб тураман.
Эркак қизчасининг қўлидан тутиб бошқа томонга бурилмоқчи бўлди. Қизи банан пештахтасини кўришини истамасди, бояқиш. Банан сотувчи йигит айтганимдай қилди. Қизалоқ банан солинган халтани дадасига қўймай ўзи кўтариб олди. Эркак ҳаммасини тушунганди аслида. Банан сотувчи яхшилик қилиш учун бир баҳона ўйлаб топди, деб тушунганди. Бошини қуйи солганча юриб кетар экан, охирги бор банан сотувчи йигитга қараб, синиқ нигоҳлари билан миннатдорчилик билдирди. Банан сотувчи мендан пул олмади. Кўз ёшларини яшириш учун юзини четга бурди. Шунақа, яхшилик қилиш аслида жуда ҳам осон. Аммо ҳамма гап отани уялтирмасликда эди. Шукр, буни бажариш бизга насиб бўлди. Аслида бананнинг килоси етти ярим лира эди. Лекин бўлмаса, шуни ҳам топиш маҳол-да! Лекин мени қаттиқ таъсирлантирган жойи қизалоқ халта ичидан битта бананни олиб емоқчи бўлганида отасининг:
— Уйда ейсан, хўпми, қизим? Егиси келиб, ололмаганлар бор…- дегани бўлди…
Умида Адизова таржимаси

СИЗ ХАМ ШУНДАЙ ҒОИБДАН КИМГАДИР ЯХШИЛИК ҚИЛА ОЛАСИЗМИ?

@Ibratli_sozlar
👍47😢2🔥1
Yomonga qaramay yaxshilik, xatoga qaramay toʻgʻrilik, mushkulga qaramay jasorat va masofaga qaramasdan vafo asl insonlarning xususiyatidir..!

@ibratli_sozlar
👍7💯3
​​​​📝​​ИККИНЧИ ХОТИНГА ОШИҚМАНГ...

Ўзингизни олдингиздаги кўзмунчоқни эхтиёт қилинг...
Унинг қайсидир характери ёқмаса балки ўзингизни ўзгартирарсиз
Дўстим ёш бўлишига қарамасдан уйланди.. Табиийки жуда ёш қизга уйланди. Қизнинг оила тутимида тажрибасизлиги бу аниқ холат менимча. Лекин бу холатга қайнота қайнонаси дакки орқали жавоб берарди. Онасига ёқмаган келиндан ёш дўстимнинг хам кўнгли совиб борди. Бир куни хотинининг номерига уни аввал яхши кўрган йигитдан "СМС" келди.
Сени соғиндим. Эринг билан ажрашгин. Сени ўз никохимга оламан.
Қалтираб қолган келин нима қилишни билмай "Смс"ни эрига кўрсатади. Ёш куёв буни ёмон тарафига олиб келинни хиёнатда айблади, хайдаб юборди. Бу ходиса куёвнинг онасига қул келиб ўғлини ўзи тенги қизга уйлантирди. Янги келин жуда тажрибали чиқди. Хамма юмушларни бажариб хиёнатга хам улгирди. Айёр. Эри йўқ пайтида телефонда сухбатлашар ва келган смсларни ўчиришни қойиллатарди. Бу холни ўзи ва ўйнашидан бошқа хечким билмасди. Онамникига кетяпман деб жазмани билан учрашиб келарди. "Қингир ишнинг қийиғи, қирқ йилда хам чиқади" деганларидек одамлар буни пайқашиб қолди. Дўстларини гапига ишонмаган куёв, қўшнилари гапига ишонмаган қайнона одамларни "кўролмасликда" айбладилар.
Охири дўстларини маслахати билан куёв билдирмасдан келиннинг телефонига "Запись вызовов" программасини ўрнаштириб, программани "Скрыт" қилиб қўйди. Келин узоқ куттирмади. Эртаси куни синовдан ўтолмади. Аллох хиёнат деб тухмат қилган инсонга хақиқий хиёнатни рўбаро қилди. Ўз қилмишидан пушаймон бўлган куёв ўзининг биринчи хотинидан тиз чўкиб кечирим сўраб, ялиниб ёлворди. Ота онаси бошида роса қаршилик қилишди келин тараф. Лекин махалла оқсоқоллари аралашгач юзи ёруғ бўлганидан кейин рози бўлишди. Хозир бир ширинтойни тарбия қилишмоқда. Азизларим олдингиздаги Аёлни қадрланг. Қолгани сиздан фақат фойдаланишни кўзлайди.

@Ibratli_sozlar
👍61❤4
#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ

📚📖📚"... УЛАРНИНГ ГУНОҲИНИ КЕЧИРАВЕРАМАН."

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:


"Шайтон: "Эй Робб! Азизлигинг ҳурмати, модомики, бандаларнинг руҳи жасадида турар экан, мен уларни йўлдан оздиравераман", деганида, Робб таоло: "Азийзлигим ва улуғлигим ҳурмати, модомики, улар истиғфор айтишар экан, Мен уларнинг гуноҳларини кечиравераман", деди".
(Имом Аҳмад ривояти)

Ал-Ғофир, ал-Ғафур ва ал-Ғаффор бўлган Роббимиз бандаларининг гуноҳларини кечиришни истайди.

Шунинг учун ҳам истиғфор айтишни жорий қилиб қўйган.

Ҳатто, ал-Ғаффор сифати ила қайта-қайта кечиришдан ҳам малолланмайди.

Баъзан банда бир гуноҳидан тавба қилиб, ожизлиги сабабли, яна гуноҳ қилиб қўйиши мумкин.

Аммо, ҳар гал астойдил, самимий, холис истиғфор айтса, айбига, гуноҳига пушаймон бўлса, Роббининг раҳматидан умидини узмаса, ал-Ғаффор Зотнинг мағфиратига эришар экан
.
👍13❤2😢2
Бахтлиларим

"Аллоҳим, бизларни намозни хушъу билан ўқийдиган бандаларингдан қил! Барча нуқсонларимизга қарамай, бизга ўз даргоҳингдан жой бер. Камчиликларимиз билан ибодатларимизни қабул эт! Ё Раббий!


Бизни раҳматинг билан дўзах оловидан сақла! Бизни бошқаларнинг айб ва камчиликларини кўриш билан эмас, ўзимиз ва нафсимиздаги нуқсонларни тўғрилаш билан машғул қил.

Ўзимизни ислоҳ қилишимизда бизга ёрдам бер. Нафсимиз билан курашда бизга мадад бер. Чунки бу курашимиз Сенинг рози-ризолигинг учун. Сенинг тўғри йўлингга етиш учундир."
❤8👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оғзингиздан келаётган бадбўй ҳид сизни ҳар доим безовта қилаётган бўлса, бу нохуш ҳидни бартараф қила олмаётган бўлсангиз!

Милкларингизни уй шароитида даволашни ўргатаман ✅

Ва албатта мана шу муаммода қийналиб юрган яқинларингизга бу видеони жўнатиб қўйинг ✈️

Кокос ёғини ва кунжут ёғини шишада сақланганини ичинг 🫙
👍9🔥1
ЎЗИНГ УЧУН ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНИ БОШҚАЛАРГА ҲАМ РАВО КЎР

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз (комил) мўмин бўлмайди, ҳатто ўзи учун яхши кўрган нарсани иниси учун (ёки “қўшниси учун”, дедилар) раво кўрмагунича”, дедилар”.

Шарҳ:
Шаббир Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳ ал-мулҳим”да Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳдан бир ажойиб воқеани нақл қилиб келтирган: “Валий зотлардан бирининг уйида сичқон ўта кўпайиб кетибди. Шунда бир киши унга: “Ҳазрат, уйизга бир мушук олиб келиб қўйсангиз, буларнинг барчаси қочиб кетади”, дебди. Шунда валий зот: “Мушук олиб келсам, унинг овозидан қўрққан сичқонлар менинг уйимдан қочиб қўшнимнинг уйига кириб кетишади. Натижада, ўзим учун ёмон кўрган нарсамни бошқаларга раво кўрган бўлиб, Расулуллоҳнинг машҳур ҳадисларига зид иш қилган бўлиб қоламан”, деган экан.
👍16
#Кибр_Манманлик

Кибр ва манманлик сифатлари ақл-фаросат тушунчаларидек ёнма-ён юрса ҳам фаросат ақлдан кўра кенгроқ жиҳатни ўз ичига олгани каби манманлик ҳам кибрдан кўра кучлироқ, ёмонроқ иллатни ифодалайди.

Кибр фақат бегоналарга нисбатан қўлланилади.
Яъни кибрли инсон ич-ичидан ўзини ожизроқ, омадсизроқ деб ҳисоблайди. Шу сабаб, ўзидан кўнгли тўлмаслигини беркитиш мақсадида ихтиёрсиз равишда кибрга берилади.

Манман кимса эса душман тугул дўстини ҳам аямайди. Бегона ёки душман бўлиши шарт эмас, ёнида доимий бирга юрадиган
яқинларининг ҳам ютуқлари унинг ҳасадини қўзгаб, хафа бўлиши учун етарли бўлади.

Чунки манман кимса барча яхши нарсаларга фақатгина ўзини ҳақли деб ҳисоблайди. Шу важдан ҳатто яқинларига ҳам яхшилик раво кўролмайди. Манман кишининг чин дўстлари бўлмайди. Ўзи ҳам ҳечкимга ҳаққоний дўст бўлолмайди.

Манманлик асосан керагидан ортиқ даражада талтайтирилиб, вояга етказилган болалар табиатининг улғайгандаги кўринишидир.

Меъёрдан ортиқ даражада эркаланиб, айтгани айтган бўлиб тарбия топган болаларда худбинлик ривожланади. Эркалик худбинликни, худбинлик эса манманликни шакллантиради.

Эркаклардаги манманлик кўпроқ ҳасадни, аёллардаги манманлик эса кўпроқ рашкни авж олдиради.

Иккисининг ҳам муддаоси бир:
ФАҚАТГИНА МEН ҲАҚЛИМАН !!!

Ҳар бир бола мўмин фитратида туғилади. Чин мўминлик сифатини болаларда кўриш мумкин экан. Ҳақиқий мусулмон бола каби
содда, ишонувчан, ҳечкимга ёмонлиги йўқ беғубор бўлади. У туғилиб тарбия топган муҳит эса унинг табиатини ё ўзгартиради, ёки мўминлик сифатини сақлаб қолади.

Ҳар кимга боладек беғубор мўминлик фитратида қолиш насиб этсин.
👍21
БУЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ЛОЗИМ!
Диққат билан ўқинг!

ЁМОН БЎЛМАЙДИ...

Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
Чап қовоқ учса;
Чап кафт қичиса;
Хўроз бемаҳал қичқирса;
Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
Бойўғли сайраса;
Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
Ҳовлига мажнунтол экилса;
Сафар ойида тўй қилинса;
Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;
Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;
Биров тишлаган нарсани еса;
Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;

БАХТ ЁКИ БАХТСИЗЛИК

Пешонанинг кенглиги;
Қўлнинг узунлиги;
Тана аъзоларининг шакли, ҳажми;
Кўзнинг ранги;
Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблиги;
Синиқ ойнага қараш;
Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтириш;
Супурги ёки ўқлов учида туртиш билан юзага келмайди!

ДАРОМАД ВА БАРАКАГА

Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш;
Ўнг кафт қичиши;
Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш;
Дам урилган пулни хамёнда асраш;
Эрталабда ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик асос бўлолмайди!

ТУҒРУҚНИНГ ОҒИР ЁКИ ЕНГИЛ КЕЧИШИ

Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёхуд шкаф каби жиҳозларнинг эшикларини очишга;
Сувда қайнатилган мошнинг тез очилишига боғлиқ эмас!

НАЗАРДАН САҚЛАМАЙДИ

Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвон калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар;
Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар;
Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана.

КИМНИНГДИР ЎЛИМИГА

Юлдуз учиши;
Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш;
Гўдакни деразадан узатиш, олиш;
Бешикни икки киши кўтариши;
Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши сабаб бўлмайди!

БУЛАРГА ИШОНСАНГИЗ...

Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади;
Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;
Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади;
Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;
Азали хонадон аъзолари марҳумнинг “қирқи чиққунича” тухум ейишлари гуноҳ;
Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;
Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди;
Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;
Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасдан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;
Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади, аксинча, пул келса, бойлик келади;
Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади;
Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради;
Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ қўйилади;
Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан;
Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади.

...АДАШАСИЗ!

   Нур сураси, 56-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар..."
   Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак ҳаёт йўлларини ўрганайлик, юқоридаги бидъатлардан воз кечайлик! Зеро, бу нажот йўлидир...
👍40❤3🔥1
ҲАР БИР ИШДА ҲИКМАТ БОР

Бани Саъдлик Убайдуллоҳ ибн Зиёднинг қўмондонларидан бири томдан йиқилиб икки оёғи синди ва унинг зиёратига Абу Килоба роҳимаҳуллоҳ келиб:
– Бу ишни яхшиликка деб умид қиламан, – дедилар.
– Эй Абу Килоба, икки оёғимнинг синишлигида қандай яхшилик бўлиши мумкин?
– Аллоҳнинг сизга беркитган ишлари кўпдир, дедилар Абу Килоба.

Шундан уч кун ўтиб, имом Ҳусайн розияллоҳу анҳуга қарши урушга чиқиш учун Убайдуллоҳ ибн Зиёднинг мактубини элчи келтирди. У киши икки оёғи синганлигини элчига айтдилар. Бир ҳафта ўтгандан кейин эса Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг қатл қилинганлиги хабари келди. Шунда оёғи синган қўмондон йиғладилар ва: “Абу Килобага Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! У тўғри айтган экан, оёқларимнинг синиши мен учун яхшилик бўлган экан”, – деди ўзига ўзи. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севикли набиралари Ҳусайн розияллоҳу анҳуга қарши уруш қилишдан сақланиб қолган эди.

«Ҳикматлар хазинаси» китобидан.
👍29
Ҳечам ва ҳечқачон сизни ранжитганлар билан муносабат тўғрисида бахслашманг. Сукут сақланг ва жим кетинг.

Қарияпман деб афсусланманг, қарилик гаштини суриш ҳаммага насиб қилмайди, фақат сараланганларга насиб қилади.

Энг муҳими қалбингиз тоза бўлсин, қалб тозалиги эса эътиборда, соғинчда, хурмат қилиш ҳамда мулойимлик ва хушмуомалаликдан иборат.

Энг асосийси қуидаги еттита муҳим қоидага амал қилиш:

1 Шикоят қилмаслик.
2 Ношукурлик қилмаслик.
3 Айбламаслик.
4 Ўтган нохуш вазиятни ёки холатни эслаб юзга солмаслик.
5 Қанақа холат бўлмасин баланд овозда охангни қўполлаштириб гапирмаслик.
6 Бегоналарга ўзингизни оқламаслик.
7 Сизни севганга ширин гапиринг, мехрибонлик қилинг, жахл устида айтган гапларига ахамият берманг, ўнг қулоқдан кириб, чапидан чиқсин.
👍26
Садақа

Зайнул Обидин роҳимаҳуллоҳ кечалари фақирларникига садақа ташир эдилар. Уни фақирлар, бевалар, мискинларнинг уйлари эшиги олдида қўйиб кетар, фақирлар уни ким ташлаб кетганини билмасдан қолишар эди. Зайнул Обидин роҳимаҳуллоҳ бу ишларни ўзи қилар, бу ишларга ходим ёки дўстини жалб қилмас эди. Буни ҳеч ким билмаслигини мақсад қилган эди. Узоқ йиллар шундай бўлиб қолди. У зот вафот қилганида уни ювган кишилар унинг елкаларида кўтарган қопларининг изларини кўришди. У вафот қилиши билан ҳалиги фақир, мискин ва беваларникига нарса бормай қўйди. Шундан билишдики, бу ишларни Зайнул Обидин қилар экан.
👍24😢9❤5
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ибораси ҳақида нималарни биласиз?

• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳнинг энг суйган калимасидир.

• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳни мақташлик улуғлашлик учун энг мукаммал бўлган калимадир.

• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.

• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қуръондаги биринчи калимадир.

• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу энг афзал дуо ва зикрдир.

• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.

• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Жаннатнинг кўчатидир.

• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.

• Буни ўқишлик нематини бергани учун яна бир марта АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг.

• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ биз сизни Аллоҳни ўн марта зикр қилиб, мақташингизга, жаннатда ўнта дарахт ва бу калима учун вада қилинган савобларни қўлга киритишингизга сабабчи бўлдик. Сиз ҳам яқинларингизнинг ҳамд айтишига сабабчи бўлинг!

✅ Албатта яқинларга улашинг.
👍20❤5
Умму Салама розияллоҳу анҳога Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам совчи бўлганларида,

“Эй Аллоҳнинг Росули мен рашкчиман, болаларим кўп ва қари аёлман, Сиздек зотга муносиб эмасман”, дедилар.

Шунда Муборак зот;

Рашчилигинг учун дуо қиламан, болаларинг менинг қарамоғимда, ёшга келсак мен сендан каттаман” дедилар.

Бу никоҳ ўзаро хурмат, кенг ризқ ва зукко тафаккур устига қурилди.

Бизга ибрат шуки, никоҳ яхшилик ва шариат устига қурилиши, никоҳдан олдин камчилик ва нуқсонлардан огоҳ этиш ва ўзаро хурмат асосида бардавом бўлишлигига далолат бордир!

Набий (с.а.в):

“Тўрт нарса Расулларнинг суннатларидан:

“ Ҳаё, хушбуй сепмоқлик, мисвок ва никоҳ" (Термизий)
👍18❤5🥰1
Қалб нима дегани?

«Қалб» луғатда бир нарсани ағдаришни англатади. У бир хил турмай, у ёқ-бу ёққа ағдарилиб тургани учун ҳам «қалб» деб аталган.
Ислом тушунчаси бўйича қалб икки хил: зоҳирий ва ботиний бўлади.
Зоҳирийси кўкракнинг чап томонида жойлашган конус шаклидаги гўшт парчасидир. Ботинийси эса нуроний, латиф, билувчи, инсонни инсон қилувчи нарсадир.
Зоҳирий қалб инсоннинг зоҳирида – жисмида жон вазифасини ўтайди. Ботиний қалб эса инсоннинг ақлий, руҳий-маънавий ҳаётида жон вазифасини ўтайди.
Бу ерда ботиний қалб кўзда тутилади. Жисм соғлом бўлиши, баъзан бемор бўлиши ва вақти келиб ўлиши табиий бўлганидек, қалб ҳам соғлом бўлиши, бемор бўлиши ва ўлиши табиийдир. Шунинг учун ҳам қалбга алоҳида эътиборли бўлиш зарур. Албатта, қалб табобати бадан табобатидан кўра анча аҳамиятлироқ эканини таъкидлашга ҳожат ҳам қолмаган бўлса керак.
Қалб табобати илми Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида юзага келган, ривожланган ва ўз самарасини бериб келмоқда.
Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади:
«Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди» (57-оят).
Яъни Қуръон қалбингиздаги руҳий, маънавий дардларингизнинг барчасига шифо бўлиб келди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалб табибларининг имоми бўлганлар ва бу ишда ҳаммага намуна кўрсатганлар. Ул зотнинг ҳадисларида бу масалалар ажойиб услуб ила баён қилинган.
Мусулмон уламолар оят ва ҳадислардан қалб табобати борасида самарали даво йўлларини топганлар. Тасаввуф уламолари бу ишда барчага устоз бўлганлар. Улар ихлос билан қалб табобати борасида нодир китоблар таълиф қилганлар.

«Руҳий тарбия» 1-жуз

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@IBRATLI_SOZLAR
👍15🥰2