Муслима жуда самимий эди.
Касал дугонасини кўргани борди.
—Гуноҳларингизга каффорат бўлсин,—деди ҳол сўраркан.
Бемор ранжиди, ғазаби келди.
"Мени гуноҳинг кўп бўлгани учун касал бўлгансан деб айтдими? Энди келса, остонадан киргизманглар!"
— Сизга ҳавас қиламан, исрофдан қочасиз, кўйлакларигизни ҳам авайлаб киясиз. Ҳар бири либоснинг ҳисоби бор экан, уволи бор экан. Чин дилдан лутф қилди Муслима.
Суҳбатдоши бу ибораларни ҳақоратдек қабул қилди.
"Мени камбағал деб ҳисоблаяпдими? Битта кўйлакда юришимни юзимга солди. Илойим, мендан баттар бўл"
Қалб билан гапирганда қалби билан эшитадиган бормикан?
Феруза Салходжаева
@ibratli_sozlar

👍31❤4🔥2
#сийрат
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига назар ташласак, бошимизга келиши мумкин бўлган ҳар қандай синовни уларга берилганини кўришимиз мумкин. Келинг бир озини санаб кўрайлик;
1-Ота-онасиз улғайиш
2-Суюкли ёри, уни қўллаб қувватловчи завжасидан айрилиш
3-Бир қизлари мустасно барча фарзандлар ўлимини кўриш
4- Ўз юртидан айрилиш
5- Ўз яқин қариндошларидан ёлғончига чиқарилиб, бўхтонларга қолиш
6- Таҳқирланиш
7- Хиёнат
8- Оилаларига тухмат
9- Очлик
10- Ғурбат
Бу санаганларимиз ҳали ҳаммаси эмас, аммо бир ўйлаб кўринг, биз бир донаси билан синалсак ҳам қанчалар қийналамиз, Аллоҳга исён қиламиз, нега бундай бўлди, нима гуноҳ қилгандим, бахтли бўлишга ҳаққим йўқми?!..
Мана шундай синовлар билан синалар эканмиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни эслайлик.
Фарзандимиз вафот этдими, сийратни ўқийлик, нима қилган эканлар Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам;
Камбағалликдан қийналяпмизми сийрат ўқийлик, нима қилган эканлар;
Хиёнатга учрадикми, сийрат ўқийлик, нима қилган эканлар Ҳабийбуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам?
Улар бизга ҳаётимизни ҳар бир жабҳасида ўрнак бўлганлар. Шунинг учун сийрат ўқинг, сийрат ўқинг ва яна сийрат ўқинг.
Ҳар бир дардимиз малҳамини Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан топа оламиз!

👍40❤2🔥1🥰1😢1
ЖОНКУЯР ХОЛАНИНГ МЕҲРИБОНИ
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Шокир ота анчадан буён тўшакка михланиб қолган хотинининг нега бирдан мазаси қочиб, аҳволи оғирлашиб, тўхтовсиз қайт қилганча, чуқур-чуқур нафас олаётгани-ю гапиришга кам мажоли йўқлиги сабабини тушунолмай хуноб бўларди. У ортиқ чидаб туролмасдан “Тез ёрдам”га қўнғироқ қилгач, хотинидан хабар олиш учун хонага кирганида...
Ойсулув холанинг катта-катта очилган кўзлари қотиб қолганди. Шокир ота шошиб унинг томирини ушлади. Гарчанд қўл совиб қолганини сезса-да, отанинг умр йўлдошидан айрилганига ишонгиси келмади.
- Ойсулув, гапирсанг-чи! — дея ўпкаси тўлиб, йиғлаб юборди Шокир ота. — Ақалли қимирласанг-чи, қўрқитма мени.
Етиб келган шифокор Ойсулув холани текшириб кўргач, Шокир ота боядан бери эшитишдан қўрқиб турган сўзни айтди: - Бардам бўлинг, отахон, хотинингиз бандаликни бажо келтирибди.
Шифокорнинг мулоҳазасига кўра, Ойсулув хола дориларни меъёридан ортиқ ичиб юборган. Натижада, заифлашган юрак бунга дош беролмаган. Хола оғриқ қолдирсин, деб кўпроқ дори ичганми ёки бирваракайига ҳамма азоблардан қутулиш учун ўз жонига қасд қилганми — буниси қоронғу эмиш. Бундай бўлиши мумкин эмас, — деб ўйлади даҳшат ичида Шокир ота.
— Ўзини атай ўлдирганлар дўзахий бўлишини Ойсулув биларди-ку. Ахир, у имонли, мўмина аёл эди. Йўқ, йўқ, ҳойнаҳой, унга дорини келини Наргиза ичирган...
Эрталаб ишга кетган жияннинг хизмат жойига қўнғироқ қилишиб, холасидан жудо бўлганини маълум қилишди. Зудликда етиб келган Мансур остонадан-оқ айюҳаннос солиб, ўкириб йиғлади:
— Вой, холам-ей, меҳрибон холажоним-ей, сиз ўлгунча мен ўлсам бўлмасмиди, холажоним-а! Бизни кимларга ташлаб кетдингиз, холагинам! Сизсиз энди қандай яшайман, хола-а-а!..
Кўнгилга ўрнашиб олган шубҳа ёмон экан. Рафиқасини дафн этиб келишди ҳамки, Шокир отани қийнаётган гумон унга тинчлик бермади. Ота хотинидан бўшаб қолган каравотга ётиб, унинг деворга осилган суратига тикилганча, юм-юм йиғларди.
Бу оқшом ҳам анчагача отанинг кўзларига уйқу илинмади. Ёстиққа бошини қўйиб ётаркан, ниҳоят кўзи қачон илинганини сезмай қолди. Тушига хотини кирибди.
- Ҳой, онаси, нега бундай қилдинг? Ростдан кам дорини ўзинг ичдингми? — деб сўраса, хотини кулимсираганча, маъюс тикилиб, бош чайқабди.
— Унда келининг ичирдими? — дебди жон ҳолатда Шокир ота.
Шунда Ойсулув хода ғамгин қиёфада:
— Қўйинг, дадаси, энди фойдаси йўқ, нима, шу аниқ бўлгани билан мен тирилиб келармидим? Ҳаммадан мингдан-минг розиман! — деганча ҳавога сингиб, кўздан ғойиб бўлибди..
Чўчиб уйғонган Шокир отанинг уйқуси ростманасига ўчиб кетди. Ота қандай бўлмасин, бу жумбоқнинг тагига етишга аҳд қилди.
Тўғри, Шокир ота осон йўлни танлаб, шубҳасини прокуратура ходимларига айтса ҳам бўларди-ю, лекин улар келинини олиб кетишиб, сўроққа тутишлари, гумондор шахс сифатида вақтинчалик ҳибсхонада сақлашлари ҳам мумкин. Умуман, бундан бирор-бир натижа чиқармикан? Борди-ю айблов ўз тасдиғини топмасдан, келини айбсиз, деб топилса-чи? У ҳолда, жияни ва келинининг кўзига қандай қилиб тик қарай олади? Ахир, Гумон — имондан айиради”, дейишади-ку. Яхшими, ёмонми, хотини оғир ётганда, унга қараб, ҳожатигача тозалаган келини-ку. Ҳар кун ишга кетадиган Шокир ота негадир ўша куни кўнгли алланечук нохушликни сезгандай, ишга боришга оёғи тортмаганди-я. Бежизга эмас экан-да. Энди шу ўринда озгина изоҳ бериб ўтайлик.
Шокир ота билан Ойсулув хола, афсуски, бефарзанд ўтишди.
Ниҳоят кексайганларида Шокир ота кимларникидадир ижарада яшаб юрган жияни Мансурни оиласи билан ҳовлисига кўчириб келди. Мансур яқинда уйланган. Ажаб эмас, бир-икки йил ичида фарзандли бўлиб қолса, чол-кампирга ҳам эрмак топиларди-қоларди.
Бироқ бу умид амалга ошмасидан бурун Ойсулув хола ўрнидан туролмайдиган даражада оғир касал бўлиб қолди. Олти ойки, аҳвол шу. Ҳалиям келин ақлли-ҳушли, одобли экан. Шу пайтгача миқ этмасдан касал кампирга қараб келди: вақтида дорисини берди, вақтида тувагини олиб келиб турди... Ҳолбуки, Ойсулув хола жуда оғир, жисмоний азоб берадиган дардга чалинганди. Шўрлик кечалари тинмай юм-юм йиғлаб чиқар, Худодан тезроқ ўзига ўлим тиларди. Ахир, азоб кампирнинг жонидан

👍53
ўтиб кетганди-да.
Аммо.. Шокир ота ўйлай-ўйлай ахийри инсон гипноз ҳолатига туширилса берилган ҳар қандай саволга рўй-рост жавоб бериши ҳақида, онг ва ботиний онг тўғрисида аллақайси газетадан ўқиб қолганини эслади. Қандайдир гипнозчи эса шу усул билан гумондорлар орасидан ҳақиқий жиноятчини аниқлашга муваффақ бўлганини ҳам ёзишганди.
Аниқ бир тўхтамга келган Шокир ота ўша газетани қидириб топди. Газетада кўрсатилган таҳририят манзилига сим қоқиб, гипнозчининг телефонини айтишларини илтимос қилди. Гўшакни олган ходим отанинг дардини батафсил эшитиб бўлгач:
— Бизни маъзур тутасиз. — деди одоб билан, лекин нотаниш кишиларга гипнозчига тааллуқли маълумотни ошкор қилолмаймиз. Бунга ҳаққимиз йўқ. Шокир ота ялиниб-ёлворишга тушди. Ниҳоят ходимнинг кўнгли юмшади шекилли:
— Фақат бир иложи бор. — деди. Сиз таҳририятимизга шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатингиз билан келинг. Биз қўнғироқ қилиб гаплашамиз. Агар гипнозчи розилик берса, у кишининг манзилини борамиз.
- Мабодо, сиз унга қўнғироқ қилиб, менинг телефонимни берсангиз-чи, ўғлим. У кишининг ўзи вақт топиб, менга сим қоқса бўлмайдими? — деб сўради Шокир ота илинж билан.
— Маъқул.
Шокир ота кечгача гипнозчининг қўнғироғини интиқиб кутди. Ахийри кечки соат саккизлар чамаси қўнғироқ бўлди. Уйда жияни ва келини, қариндошлари борлиги учун отахон телефон орқали кўнглидаги гапларни очиқ-ойдин айтолмади ва бирор тайинли жойда учрашишни илтимос қиларкан, атай баланд овозда: Бу иш жойим билан боғлиқ масала, — деди. Шокир ота гипнозчи билан келишилган жойда учрашиб, кўнгли- даги борини тўкиб солди. Шундан сўнг улар қилинадиган ишларни ўзаро келишиб олишди.
Эртаси куни ўтказилаётган маросимда ўзини азадор хонадонга ҳамдардлик билдириш учун келган қариндош сифатида тутган гипнозчи Шокир ста билан алоҳида хонага кирди. Чой олиб кирган келин гипнозчининг ўткир нигоҳига дош беролмай, негадир бошқача бўлиб кетди. Гипнозчи ундан кўз узмаган ҳолда паст, аммо эътирозга ўрин қолдирмайдиган буйруқ оҳангида амр қилди:
— Ўтиринг! Яхшилаб жойлашиб олинг. Кўзларингизни юминг. Яхши. Ҳозир санашни бошлайман. ўнгача санаб улгурмасимдан-оқ қаттиқ ухлаб қоласиз. Бир… икки... дарҳақиқат, у тўққиз деганидан жувоннинг кўзлари ўз-ўзидан юмилиб, боши пастга осилди.
- Энди, тўғрисини айтинг: холангизни сиз ўлдирдингизми?
— Мен ҳеч кимни ўлдирганим йўқ, — дея жавоб қайтарди келин кўзларини очмаган ҳолда оҳиста.
— Унда ким қилди бу ишни?
— Билмайман.
— Рост гапирмасангиз, ўзингизга қийин бўлади. Ана, сезаяпсизми, миянгизда чидаб бўлмайдиган даражада қаттиқ санчиқ пайдо бўлди. Агар айтмасангиз, оғир оғриқдан ўласиз.
— Во-ой, бошим-м, им-м. Онамнинг оқ сути кўр қилсин, агар ёлғон гапираётган бўлсам. Мен холамни бошимга кўтарардим. У киши бизга уйининг тўридан жой берди. Шундай одамни... Нонкўрлик қилмайман... Холам... вой бошим… чидолмаяпман… ўзи вафот этди...
— Яна ўнгача санагунимча ҳозирги гап-сўзлар хотирангиздан бутунлай ўчиб кетади ва сиз уйғонганингизда орамизда бўлиб ўтган гап-сўзларни мутлақо эслолмайсиз. Бир, икки, уч...
Бироз фурсат ўтмай, келин кўзларини очди ва нега кўрпачага ўтириб олганининг сабабини тушунолмай, ҳижолат чекканидан кизариб-бўзарган кўйи шошиб оёққа қалқди.
— Вой, ўлмасам, чой қуйиб узатаман, деб ўтириб олибман, шекилли, — деди келин баттар ҳижолат тортиб.
Ҳечқиси йўқ, чойни ўзимиз қуйиб оламиз, келин, — деди нимагадир енгил тортган Шокир ота. Сиз бориб бемалол ишингизни қилаверинг. Келин илдам юриб чиқиб кетди.
— Елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди, – деди Шокир ота. – Сизга минг раҳмат, кўнглимдаги шубҳа илонини ўлдирдингиз. Одам қаригандан кейин шунақанги инжиқ, бировга ишонмайдиган бўлиб қолади шекилли. Буни қаранг, гулдай келинимдан гумон илиб юрган эканман.
- Уйда яна ким яшайди? деб сўради гипнозчи.
Шокир ота қўл силтади.
— Жияним Мансур. Лекин ундан шубҳаланмасаям бўлади. Холаси деганда ўлиб қоларди ўзиям. Жаноза куниям йиғлайвериб шишиб кетди бечора.
Гипнозчи дастурхонга тикилган кўйи бир муддат ўйланиб олди, Сўнг Шокир отага ўгирилди:
— Шу йигитни бир дақиқага чақириб юборсангиз. Шокир ота гипнозчига ҳайрон бўлиб

👍61❤4
қаради:
— Айтдим-ку, у хотинимни ўз онасидай кўрарди...
— Шундай бўсаям. Илтимос...
Шокир ота сал оғриниб ўрнидан турди ва деразадан ташқари бўйлаб, ҳовлида елиб-югуриб хизмат қилиб юрган жиянини чақирди:
— Мансуржон, бир минутга бу ёққа қаравор...
— Хўп бўлади.
Шундан кейин Шокир ота гипнозчига саволомуз боқди. — Мансурни чақиришнинг не ҳожати бор? Ёки ундан ҳам гумон қилаяпсизми? Ахир, айтдим-ку, у холасини онасидай кўрарди деб... Отанинг гапи оғзида қолди. Худди шу лаҳзада ғамгин қиёфада ичкарига кириб келган Мансур ўтирганларга салом берди:
— Ассалому алайкум.
— Бундоқ ўтиринг, Мансуржон, — деди гипнозчи унга ёнидан жой кўрсатиб. — Бу ёғи бандалик экан, ўғлим. Ўлим ҳақ. Қазо ҳаммамизнинг бошимизда бор. Вақти-соати келиб, ҳаммамиз ҳам Яратган Эгамнинг ҳузурига борамиз. Ҳадеб ўйлайвериб, сиқилманг. Кўзингизни юмиб, ўзингизни қийнаётган ташвишлардан холи бўлинг.
Яна бояги манзара такрорланиб, гипнозчи то ўнгача санагунга қадар киприклари чўян қуйилгандай оғирлашиб, кўзлари ўз-ўзидан юмилиб бораётган Мансур уйқуга кетди.
— Хўш, холангизни ўлдиришга сизни нима мажбур қилди?
Мансур нималардир деб ғўлдиради ва... кутилмаганда йиғлаб юборди:
— Ўлдирмоқчимасдим. Йўқ-йўқ, ўлдирганим йўқ. Шунчаки, холамни касалликдан, мислсиз оғриқ, азоблардан, дунё ташвишларидан халос қилмоқчийдим, холос.
- Нима дединг, лаънати?! — Шокир отанинг кўзлари олайиб, ғазабдан қалтираб, жиянининг кекирдагидан ғиппа бўғиб олди. Аммо гипнозчи шу заҳоти-ёқ уларни ажратди ва чолга пўписа қилди:
— Бас қилинг. Акс ҳолда ўзингизни ҳам ухлатиб қўяман ёки ҳозироқ бу ердан кетаман. Яна бир қотилликка гувоҳ бўлишга тоқатим йўқ.
Ноиложликдан инграб юборган Шокир отанинг итоат қилишдан ўзга чораси қолмади.
— Буни қандай амалга оширганингизни бир бошдан гапириб беринг-чи? — буюрди гипнозчи.
— Ўша куни холам ётган хонага кирсам, у ердан таралаётган бадбўй ҳидга чидаб бўлмасди. Холам хотинимга тувакни олиб кел, деса бўларди-ку. Ким билади, балки, холам касаллигидан ҳожатини тутиб туролмагандир. Хуллас, қарасам, хотиним холамнинг нажосатини тозалаб, лозимини юваётган экан. Холам бўлса иҳраб-сиҳраб, вой-войлаб ётганди. Тўғриси, холамгаям, хотинимгаям ачиниб кетдим. Холамнинг дастидан, очиғи, ҳаммамиз қийналиб кетдик. Хотиним холамнинг кийимларини юваётганда... Мен икки томчисини ярим пиёла қайнаган сувга аралаштириб ичиладиган доридан... Пиёлага ўттиз- қирқ томчи қуйдим-ов. Кейин... холамнинг оғзига пиёлани тутиб, дорининг ҳаммасини ичирдим... Кейин холам билан бирпас суҳбатлашиб ўтирдим. Тўғрисини айтсам, холамга дори миқдорини керагидан ошиқча ичирганимдан афсусландим. Лекин бўлар иш бўлганди. Қолаверса, холам ё тузалиб кетар, ё ҳаммасидан бир йўла қутулади-ку, деган ўй тасалли берди менга. Холам ҳам худди ўлимини кутиб ётгандек эди-да... Ўзи неча маротаба менга айтганди: Қачон ўламан, а?’ деб... Ахир бунинг нимаси қотиллик? Ўлимни бўйнига олиб турган кампирнинг илтимосини бажарган бўлсам... Уни азоб-уқубатлардан қутқарган бўлсам.. Меҳрибон холажонимга меҳрибонлик кўрсатган бўлсам.. Шундай бўлсаям, ўрнимдан турганимда худди охирги кўриб турганини сезгандек Хайр, Мансуржон! деди мунғайиб. Ғалати бўлиб кетдим. Чунки олдинлари ‘Ишга яхши бориб кел, эсон-омон қайт”, дея дуо илиб қоларди. Кўзларимга қуйилиб келаётган ёшни кўрсатмаслик учун зўр-базўр: Хайр’, дедим-у, ташқарига отилиб, ишхонамга жўнадим. — Етар...
Кўзларидан дув-дув ёш оқаётган Шокир ота беихтиёр инграб юборди.
Гипнозчи ялт этиб отахонга қаради. Сўнг таъкид оҳангида деди:
— Келишганимиздай, бу ерда айтилган ташқарига чиқмай, шу ерда қолади. Бу гаплар ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга бўлмаслигини олдиндан айтгандим.
Шокир ота беҳол бош ирғади. Гипнозчи дарров Мансурни ўзига келтирди. Ҳушига келгач, бир муддат ҳайрон бўлиб туриб қолган йигитга гипнозчи бўш чойнакни ишора қилди. Шундагина нимага келганини эслагандай суюниб кетган Мансур чойнакни ола-сола ҳовлига шошди...
Орадан бир ойга яқин вақт ўтди.
Кампирининг қирқини ўтказганидан сўнг кутилмаганда

👍60
Шокир ота йўқолиб қолди. Мансур излай-излай ниҳоят тоғасини шаҳар чеккасидаги қариялар уйидан топди. Аммо нимагадир Шокир ота жияни билан учрашишни истамади... Мансур кўп ялиниб-ёлворди, орага бош шифокорни ҳам қўйди. Бироқ отахон кар ва соқов сингари индамай, оппоқ деворга тикилган кўйи ўтираверди...
Орадан яна бир ой ўтгандан сўнг эса Шокир ота Мансур бош шифокор орқали киритган бир даста қоғозларга имзо қўйиб берди. Бу Шокир ота ўз ҳовлисини Мансурга ҳадя қилиб берганлиги ҳақидаги нотариус ҳужжатлари эди..
Музаффар Муҳаммадназар
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

👍18😢6🔥1
🌹🌹БЎЛГАН ВОҚЕА !!
Уйда ота~бола суҳбатлашиб ўтирар эди, тўсатдан кимдир эшикни зарда билан тақиллатибди. Ўғил эшикни очибди. Ғазабнок бир киши турган экан. У ичкарига кириб на салом бермай, на алик олмай чолга қараб бақира кетибди:
~ Аллоҳдан қўрқинг! Қарзларингизни қайтаринг. Узоқ йиллар кутдим. Сабр косам тўлди. Пулларимни беринг! ~дебди...
....Отасининг бундай ноқулай аҳволга тушиб қолганидан ўғил хафа бўлибди, кўзларидан ёшлари қуйилибди.
Сўнг келган кишидан:
~ Отамнинг сиздан қанча қарзлари бор? ~дея сўрабди.
Киши:
~ Тўқсон мингдан ошиқ.
Ўғил:
~ Отамни ўз ҳолларига қўйинг, пулингизни мен бераман. ~дебди~да хонасига кириб кетибди.
Ойликларидан тежаб йиғаётган йигирма етти минги бор эди. У бу пулларни, ўзи сабрсизлик билан кутаётган тўйига йиғаётган экан. Лекин отасининг ғамини аритишни устун деб билибди.
Пулларни олиб чиқибди ва:
~ Мана пул олинг. Худо хоҳласа қолганини ҳам тез орада тўлаймиз, ~дебди.
Бечора ота йиғлаб юборибди ва қарзини сўраб келган кишидан, пулларни ўғлига қайтаришини сўрабди. Бу пуллар ўғлига жуда зарурлигини, унинг ҳеч қандай айби йўқлигини айтиб ёлворибди.
Пулларни олган киши чолнинг гапларини эшитмай хонадан тезда чиқиб кетибди. Ўғил кетидан чиқибди ва пулларни ўзида олиб қолишини, отасига бошқа қарз масаласида мурожаат қилмаслигини, ўзига айтишини илтимос қилибди.
Сўнг отасининг ёнига келиб, унинг пешонасидан ўпиб:
~ Отажон! Бу пуллар сиздан азиз эмас! Қолган ишлар вақт~соати билан бўлади, ~ дебди.
Қари ота ўғлини қучоқлаб, ўпиб қўйибди:
~ Аллоҳ сендан рози бўлсин ўғлим! Ишларингни ўнгласин! Хатоларингни кечирсин!
....Эртаси куни йигит терга ботиб ишлар экан, анчадан бери кўришмаган дўстлари келиб қолишибди. Салом аликдан сўнг уларнинг бири:
~ Дўстим, кеча бой~бадавлат, катта тадбиркорлардан бўлган бир танишим билан суҳбатлашган эдим. У мендан ишончли, омонатдор, хулқ~атвори гўзал, холис ва ишини уддасидан чиқадиган қатъиятли одам топиб беришимни сўради. Мен сендан бошқа бундай сифатларга эга инсонни танимайман. Нима дейсан шу ишга киришасанми? Кел ҳозироқ ишдан бўшагин~да, кечки томон ўша тадбиркор билан учрашамиз.
....Йигитнинг кўзлари қувончдан порлаб кетибди:
~ Бу отамнинг дуоси! Аллоҳга ҳамд бўлсин, ижобат қилди.~дебди.
....Кечқурун катта тадбиркор билан учрашув бўлибди. Йигит маъқул келибди. Ундан қанча ойлик олишини сўрабди.
Йигит:
-Ойлигим 4970 ~дебди.
Тадбиркор:
~Эртага эрталаб бориб, ишдан бўшаб кел. Бугундан эътиборан ойлигинг 15000. Қўшимчасига даромаднинг 10% и сеники бўлади. Шинам уй~жой, замонавий машина ва олти ойлик маошингни сенга инъом қиламан. Уст~бошингни тўғирлаб оласан.
....Йигит қулоқларига ишонмабди. Ўзини тутиб туролмай йиғлаб юборибди. Тадбиркор ундан йиғлашининг сабабини сўрабди. Йигит икки кун аввал бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берибди. Йигитнинг гапларини эшитган тадбиркор қарзларини ҳам қоплабди.
Шамс.....
https://t.me/joinchat/AAAAAEAtKkklNDnJqQva1g

👍47🔥2😢1
НАДОМАТ ....
1 - 2
— Назира опани эртага туғилган куни— шу туғилган кунни нишонлашни ким ӯйлаб топган экан, ӯзи?
—Соат тӯртдан буён ошхонадан бир қадам силжигани мас торт пиширди,энди манти букади ,чунки ишхонадагилар хеч ким Назира опадек чиройли маззали манти пиширолмайди ундан кейин бир нечи кун илгари бошлиғи Саид Ахмедович — Назирахон масалиғини олиб берсам бир манти пишириб бермайсизми? — деганди Бунга жавобан Назира опа кулиб қӯйганди.— Бечора бошлиққа ҳам қийин ,хотини ӯлгандан кейин қайта уйланмади икки қизига ҳам ота ҳам она бӯлиб оқ ювиб оқ таради ӯқитди, қизларини тенгини топиб турмушга узатди,лекин икки куёвидан бирортаси ички куёв бӯлишга унамади шекилли мана неча йилдан буён хайхотдек ховлида бир узи яшаяпти .— Сабина тур жоним! — Боходир секин юзини кӯрпа билан беркитиб олган хотинини елкасини силади— Хали эртаку яна озроқ ухлай хотини Боходирни қӯлини елкасидан олиб ташлади.Боходир хотинини уйғотолмаслигига кӯзи етиб, ӯзи ӯрнидан турдида ювиниш хонасига кирди.Ошхонадан келаётган ёқимли хиди бирданига думоғига урилиб кайфияти кӯтарилиб иштаҳаси очилиб кетди. Муздан сувга юз қӯлини ювиб тетиклашди Ӯғли ётган хонага кириб ӯғлини уйғотди Бирин кетин ошхонага кириб келишганда онаси ишларини тугатиб дастурхон тузаб нонушани таёрлаб уларни келишини кутиб ӯтирарди.— Бувижон Бахтиёр ӯзини бувисини қучоғига отди— бувижон бугун боғчага бормайин? Ойим йуқ борасан! деяптилар хуп бувижооон Бахтиёр бувисини бӯйнидан икки қӯллаб қучоқлаб ялиниб юзаридан чӯлпиллатиб ӯпди.— Йӯқ болам, бугун боғчага борасан иккаламиз бирга ёдлаган шеъримизни боғча опаларингга айтиб берасан кейин уч кун бормайсан хупми асалим ахир ӯзинг аққили боласанку!— Хӯп уч кун бормайман-а? Бахтиёр бармокчалари билан учни кӯрсатди. — Ойи кечаси билан тиқ тиқ нималар қилиб юрипсиз десам мунча нарса пиширипсиз, байрам эртадан кейин бӯлса ё бирор киши келадими? Боходир пиёлага чой қуяр экан онасига юзланди.— Йӯқ ӯғлим, ӯзим шунчаки бугун туғилган куним шунга иш хонамдагиларга озроққина ул бул пишириб олдим.
— Ҳа ойижон биламан, лекин биз кечга сизни табрикламоқчи эдик.
Боходир ёлғон гапираётганидан юзлари қизариб, кӯзини онасидан олиб қочди.— Сабина бир сӯз демай ӯғлини силтаганча етаклаб ичкарига олиб кириб кетди. Бахтиёр додлаганча йиғлар, бувижон мен сиз билан боғчамга бораман,деб бувисига қараб талпинарди.Боходир ҳам индамай уларга эргашиди.Бунча қаҳрни қаердан олган экан бу келин тушмагур Назира опа кӯнглидан ӯтказди.Дастурхонни йиғиштириб кийинди пишириқларини сумкага жойлаб, мантини қозони билан бошқа елим халтага жойлаб ӯғлини чиқишини кутиб турди,тайёр бӯлиб турса балки ишхонасига ташлаб қӯяр.
Пардоз андозини ӯз ӯрнига қӯйиб аввал Сабина орқасидан ӯғли билан невараси чиқиб келишди.
— Ойижон туғилган кунингиз билан табриклаймиз,!— биз кечга ӯғлингиз билан концертга тушмоқчи эдик. Бахтиёрни боғчадан ӯзингиз оларсиз,ундан кейин хали ойлигимизни олганимиз йӯқ пул берсангиз онамни байрам билан табриклаб келсак ӯзингиз биласиз йул узоқ шу 8 мартни бахонасида бормасак қачон борамиз?— Бу эса сизга Сабина қулидаги қутини столни устига қуйди— Ойижон туғилган кунингиз билан табриклаймиз Боходир онасини юзидан ӯпди Назира опа зӯрғагина раҳмат ӯғлим соғ бӯлинглар дея олди холос— Келинига қараб сизлар бемалол концертга бораверинглар хавотир олманг,мен Бахтиёрни узим боғчадан оламан кечга эса онангизникига боришга пул бераман,— деди.
— Боходирни бир оғиз ойи юринг ишингизгача ташлаб қӯяман демаганига индамай ӯғлини кӯтариб,хотинини етаклаб чиқиб кетганига хафа бӯлиб турган ӯрнида кимирламай уларни орқасидан термулиб қолди.
— Келини берган қутини очиб кӯриб, кӯзларидан беихтиёр оқкан ёш юзини ювиб лабига томди.Яримидан купроғи ишлатилган духини келини унга совға қилган эди.
— Кузларини бир нуқтага тикиб хаёл гирдобига ғарқ булаётган Назира опани хаёлларини қӯшниси Малохат опани овози бузиб юборди.
—Назирахон уйдамисиз айланай?— Келинг опа келинг! Назира опа кӯз ёшларини сидириб ташлаб опасидек бӯлиб колган ён қушниси Малохат опага пешвоз чиқди.
— Сизни ишга кетиб қолмадимикан,деб бировга чиқкандим,туғилган кунингиз муборак бӯлсин, кушнижон!
— Малохат опа қӯлид

👍92❤4🕊1
аги чиройли румолни Назирани бошига ташлади, оз булса ҳам купни урнида кабул киласиз айланай!
—Раҳмат опажоним—эй, бирор мартта унутмайсиз— а? — Майли ишга шошияпсиз шекилли ҳали кечга чиқарман.
Кечга чиқинга опа чақкаклашиб ӯтирамиз бир паст.Чиқаман ургилай чиқаман Назира опа сумкаларини кутариб Малоҳат опа билан эшиккача бирга чиқди.
—Вой шунча нарса билан автобузда ишга бормоқчимисиз?— Малоҳат опа кӯзи билан Назира опани қӯлидаги сумкаларга ишора қилди.
— Ҳа Боходиржонни иши бор экан эртароқ кетди.Биласизку уни ишини вақти соати йӯқ.
Шошманг Назирахон шошманг,мен хозир Азимжонга айтаман бир пастда сизни ишингизга ташлаб келади.— Йук— э опа Азимжонни оввора килмай қӯяверинг,оввора поввора бӯлмайди хозир сиз дарвозангизни қуфлагунча чиқади
—Назирахон авваламбор бутун коллективимиз номидан сизни таваллуд кунингиз билан табриклаймиз,сиз бизларни фахримиз! Купгина ёшларимизга устозлик қилдингиз, шахсан мен шу корхонада беш йилдан буён бошлиқ бӯлиб ишлар эканман бирор мартта ишга кеч келганингизни ёки ӯз ишингизга совукконлик билан ёндошганингизни курмадим,ёки сиз ҳақингизда бирор ёмон гап эшитмадим шуларни хисобга олиб коллективимиз сизга мукофот пули ажратди бу сизга бошлиқ қӯлидаги конвертни Назира опага узатди,буниси эса туғилган кунингизга ходимларимиз томонидан совға учун йиғилган пул ӯзингизга ёққан бирор совға оларсиз! Манабу гулдаста хамда арзимас совға шахсан мени номимдан, деб қабул қиласиз!
—Раҳмат, раҳмат Назира опа хаммани бир бир қучоқлаб миннатдорчилик билдирди.
— Маззали манти учун алоҳида раҳмат!— Ош бӯлсин сизларга ҳам катта раҳмат,сизлар бемалол ӯтириб туринглар! Мен боғчадан неварамни олишим керак эди Назира опа дилидагини зӯрға тилига чиқариб узрини айтди.
— Дугон ҳеч бӯлмас келининг шу бугун боласини боғчадан ӯзи олса бӯларди!— Сен кетадиган бӯлсанг биз ҳам туриб кетамиз! Биласанку мени иложим йӯқ келиним билан ӯғлим бугун ишдан кеч қайтишади қанақадир учрашуви бор экан Мен бориб неварамни боғчасидан олмасам бир ӯзи қолиб кетади— Сен мени ӯрнимни билдирмай туришинг керак дугонажоним!
_Малохат опа олинг овқатга қаранг! Яхшиям чиққанингиз бӯлмасам бир ӯзим шуппайиб ӯтирган бӯлардим Бахтиёрим ухлаб колди— Шу келинингизга хеч тушунмадим— да шундай мӯмин қобил ӯғлингизни ӯз йуриғига солиб олди—я, хеч бӯлмаса шу бугун ишдан эртарок келиб кӯнглингизни олса бӯлардиёв !—Ӯзингиз бӯшсизда Назирахон жуда бӯш сиз битта ӯғил деб келинни ҳам зиёти билан эркалатиб юбордингиз супур сидир ,пишир куйдир, юв чай хаммаси ӯзингизни зиммангизда Келинингиз эса кунда хил хил кийиб доим қачон қарамай ишда келингаям сал қайнана бӯлиб қаттиқроқ турингда айланай— Хали ёшда опа ундан кейин ӯғлим хотинини жуда яхши кӯради
—Олинг опа манабу ширинликлардан олинг! Назира опа ширинликларни кӯшнисига яқинрок сурди...
— Олияпман айланай бирам қӯлингиз ширин— эй Малохат опа тортдан оғзига солар экан яна қӯшнисини мақтаб мақтаб гап орасида келинларини мақтаб кетди. Баракатопкур келиним жа яхши чиқдида эрталаб мен тургунга қадар хамма ёқни ёғ томса ялагудек супуриб ноушталарни тайёрлаб қӯяди қачон туради,қачон ётади хатто билмайманам рӯзғорни қӯш қӯллаб топшириб қӯйганман Сиз эса келин олиб,ӯзингиз қайтадан келин бӯлдингиз айланай кӯнглингизга олманг— у сизга ачингандан гапирияпманда. Мана кеч бӯлдию, халиям ишда,келин деган сал эртароқ келмайдими?
—Опа иши шунақада ха майли мен хали кучдан қолганим йуқ бу уйда нимаям иш борки улгурмай қолсам .Назира опа келиним ӯғлим билан канцертга кетган,дегиси келмади .
— Бошқа куни бӯлса майли эди ахир бугун туғилган кунингиз бӯлса,— ӯзи сизни табриклаб бирор совға бердими?— Малохат опа яна кӯшнисини гапга тутди.— Ҳа беришди Назира опа эрталаб келини столни устига қӯйиб кетган ярим шиша духини кӯрсатди.— Вой ӯлмасам Малохат опа духини қӯлига олиб хайратдан ёқа ушлади Назирахон хазиллашмияпсизми? Келинингиз шу ни сизга совға қилдими? Вой ӯлмасам, шуни— я қӯйинг— э башшарасига қараб отмадингизми?
—Шу пайт кӯча эшиги тарақлаб очилиб Боходир билан хотини кириб келишди.
Малохат опа улар билан юзаки сӯрашган бӯлди— ю кетишга тарадудланди майли сизлар оилавий ӯтиришни давом эттиринглар мен чиқайчи

👍77❤4
келиним овқатни сузмай караб ӯтиргандир,— деди атайлаб баланд овозда.
— Ойи яхши ӯтирипсизми Боходир онасини ёнига келиб ӯтирди.—Яхши овқат сузайми оч юргандирсизлар? Назира опа ӯрнидан турмоқчи бӯлганди Боходир йӯқ биз концертдан чиқиб кафега кирдик,— деди Сабина ҳам устини алмаштириб келиб уларни ёнига ӯтирди.—Ойи пул берасизми? биз эрталаб йӯлга чикмоқчимиз биласиз йул узоқ агар бормасак ойим хафа буладилар куёвларидан лоақал 8 мартда табрикламадиям, ундан кейин совғадан қочди,деб ӯйлашлари ҳам мумкин — Бераман қизим албатта фақат нима олмоқчисизлар билмайман мана олинг!— Назира опа бугун ишхонасида берилган пулларни хаммасини конверти билан келинига тутқазди.
Сабина пулни чӯғи у ӯйлаганчалик эмаслигини билди— ю, раҳмат ойи,деб хонасига кириб кетди.—Боходир чап қӯлини иягига тирадида ӯнг қӯли билан онасини елкасидан ушлаб ӯзига қараб тортди— ойижон хафа эмасмисиз? Ишларим юришиб кетсин ӯн баравар қилиб қайтараман ойи! Йуғ—э болам, сен тинч бӯлсанг бӯлгани ахир сен хотинингни жуда яхши кӯрасан, униям тушунса бӯлади қӯлини совуқ сувга урмаган отасини давлатини орқасидан қийинчилик кӯрмай данғиллама уйда яшаган, халиям бизни уч хона катакчамизга кӯникиб яшаяпти нима қиласан энди тақдирингга шу битилган эканда чидайсан худога шукур ӯғлинг бор хали хаммаси яхши бӯлиб кетади болам, сен хафа бӯлмасанг бӯлгани мен учун муҳими сен хотининг билан бахтлисан уни жонингдан ортиқ кӯрасан. Назира опа бармоқлари билан ӯғлини сочларини таради. Бор энди болам хонангга кир эртага йӯлга чиқасизлар!
—Боходир хонасига кирганда Сабина диванни устида пиққиллаб йиғлаб ӯтирарди.—Сабина нима бӯлди нега йиғлаяпсан? Боходир Сабинани куз ёшларини артиб қӯйди Сабина ёнида турган конвертни Боходирга қарата суриб қӯйди,—бу пул бензинггаям етмайди эртага қандай борамиз? — Қанча экан? Икки юз эллик минг,деди Сабина беписандларча — нега етмайди деяпсан? етади мана менда ҳам етмиш минг бор. Боходир чӯнтагидаги пулларини чиқариб конвертни устига ташлади. Етмайди нима шунча йӯлдан онамникига икки қӯлимизни бурнимизга тиқиб борамизми?Сабина Боходирга қараб яна кӯзларини ёшлатди.— Мен беш юз мингга куйлак кӯргандим шуни олмоқчи бӯлгандим. — Нима қил, дейсан Сабина? яхшигина ишлаб турган еримдан бу иши
гиз бӯлмайди ,деб холи жонимга қӯймай ишимни алмаштиртирдинг, мен чизган лойиҳалар хали тасдиқдан ӯтган йӯқ. Ӯтсин қурилиш ишлари бошлансин секин аста ишим ривожланиб кейин биз ҳам пулга қийналмай яхши яшармизда хозир кӯрияпсан хамма рӯзғорни оғир енгилини онам бир ӯзлари қӯтарияптилар бирор мартта бӯлса ҳам нолиганлари йуқ оч қолганимиз йуқ, ку топганларини бизга бераётган бӯлсалар.
—Уф хаммаси жонимга тегиб кетди!Сабина ӯзини краватга отдида деворга қараб угирилиб ётиб олди.У хамон пиккиллаб йиғларди Боходир бӯғилиб кетди тозза хаводан нафас олиш учун балконга чиқди.
Онасига сездирмаслик учун балконни эшигини шунчалар секин очдики, барбир онаси сезди.—Кир ухла ӯғлим эртага бировдан қарз олиб берарман,хотинингни арзимаган нарса учун хафа қилма,деб хонасига кириб кетди
—Ӯшанда Назира 10 синф битирувчиси эди. Имтих,онларга тайёрланиш учун уй ишларидан ортиб вақт топдим дегунча китобдан бошини кӯтармай дарс таёрларди.Уни мақсати мактабни тугатиб унивирситетни физика математика факултетига кириб ӯқиш олий маълумотли ӯқитувчи бӯлиш эди.У пайтларда савдогарлар молларини очиқчасига бозор да сотишмаш,уйма уй кириб сотишиб юришарди. Зебот опа деган бир савдогар хотин уларникига тез— тез келиб янги чиккан материаллардан ташлаб кетар янаги келганида пулини олиб янгисидан колдириб кетарди

👍45❤2
Назиралар олти нафар қиз бӯлганликлари сабабли онаси уларга шу йул билан сеп йиғарди.—Назирани одоби, муомуласи бошка қизларга ӯхшаб Зебо опа келганда уларни олдиларига утириб олиб бир бир материалларни титкилаб униси менга, буниси менга демаслиги молпарас эмаслиги қизларни кӯравериб кузи пишиб кетган Зебо опага жуда маъкул келиб, дугон шу қизингиз мактабни битирса ӯзим келин қиламан деярди.Зебо опани гапларига фаришталар омин дегамикан Назира ӯша йили ӯқишга киролмади
—Зебо опа ӯқийман деса ӯзимиз келаси йил ӯқишга киргизамиз,деб Назирани қаршилигига қарамай унга совчи қӯйди. Назира ота— онасини раъйини қайтаролмай 17 ёшида келин бӯлди...
Давоми бор...
МУАЛЛИФ : РУХСОРА РАХИМОВА
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
—Зебо опа ӯқийман деса ӯзимиз келаси йил ӯқишга киргизамиз,деб Назирани қаршилигига қарамай унга совчи қӯйди. Назира ота— онасини раъйини қайтаролмай 17 ёшида келин бӯлди...
Давоми бор...
МУАЛЛИФ : РУХСОРА РАХИМОВА
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
👍19
ДОЯ ЭРКАК...
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Яқинда фарзандлик бўлдим Алҳамдулиллаҳ. Аммо, гап бу ҳақида эмас.
• Аёлим кириб кетган, докторлар бир нарсаларни сўрашди. Олиб келдим. Шу вақт бир мен қатори йигит ҳам аёлини келтиган экан. Кўрик хонасига киргазиб юбораётиб безовталанди:
- Опа эркаклар текширмайдими, аёл доктор кўрсин.
- ... (ичкаридан нима жавоб бўлгани эштилмади)
• Бир вақт йигит ичкарига қараб бақирди:
- Хей сиз! Буяққа ўтин, савол берманг аёлимга.
Ичкарида бир #ҳезалак, эээ кечирасиз “эркак“ практикант йигит кўринди:
- Бу мени ишим ака.
- Бу аёлларни иши. Аёлларни аёллар текширади!
Гап бошланиб кетди...
• Буни кўриб асабим қаттиқ бузилди. Дарров гапга аралшдим:
- Сиз менга қаранг, эркак кишисизку. Эркаклар қиладиган иш қилсангиз бўлмайдими, дедим.
- ... (тўғриси нима деб жавоб бергани менга бир тийин)
- Ҳеч бўлмаса эркакларни даволайдиган доктор бўлинг, “зато“ ҳамма сизга хурмат билан қарайди... Бутун умир аёлларни кетига қараб пул топмоқчимисиз?!
Бу орада бояги йигит ҳам гапдан тохтамаганди. Хуллас “мужик“ ўзини оқлаши фойдасиз эканлигини билди ва нарироқ бориб, энса қотириб турди...
Ичимдан қандайдир жирканч холатни ҳис этидм... Бу нимасси ахир?
• Дарров аёлимга телефон қилдим:
- Ичкарида ҳезалаклар йўқми? Саволни тшунди:
- Йўқ.
- Кўринса “сразу“ менга айт. Қаттиқ бақириб хонадан хайда. Менга “сразу тел қил!
- Хоп!..
Кўнглим жойига тушди дейсизми? Албатт йўқ! Нима фақат мени аёлим аёлми? Муслималаримизни иффатику бу. Эраркларни ғурурику бу!
• Эркакларга нима бўляпти? Қай юз билан шу соҳада ўқиди? Курсдош қизлар олдида қандай чидаб дарсда ўтирди? Ота онасига нима деб айтган, шу касбни танлаганида? Ёки ота онадан бошланганми ҳаммаси? Нима қилиш керак?
• Хуллас бошим қотди. Асабим ҳали ҳам бузиляпти эсимга тушса. Сўкай десам шунақа сўзлар келяпти-ки... Гуноҳ ортириб нима қилдим. Қарғайми? Тавба! Уруш-жанчалчи? Фойдаси йўқда... Шунақа ғалати холатда шу пўстни ёздим...
📌пс: Постни бўлишишингизни сўрайман. Зора шу доя “эркак“ бўламан деб юрганларга қайтариқ бўлса. Бошлаганлар ортига қайтса...
ДИҚҚАТ: Бу пост бола туғилишидан ташқари, одатий кунларида ҳам #БУЗУҚ ҳаёт тарзида яшаётганлар учун эмас...

👍56❤1
Қоядаги чақалоқ .
(ҳикоя)
Қуёш тоғ ортига ўтди. Қурбон ака отнинг белига ташланган хуржундан қалин латтага ўралган қўнғироқ олиб, боши баробар кўтарганича қаттиқ чалди. Адирни бирдан қўй-қўзиларнинг баъраган овози тутди. Қўзичоқлар диконглаб чопишдан тўхтаб, оналарини қидириб қолишди.
– Қани, ўтовга, қайту қайт!
Қурбон аканинг ҳайқириғидан сўнг адирни яна жимлик қоплади. Серка буйруқни тушунгандай йўл бошлади, пода аста адир ёқалаб пастга йўрғалади.
Тоғнинг сояси чор-атрофни қоплай бошлади. Узоқдаги қорамтир булутларга кўзи тушган Қурбон ота тоғ ҳавосига ишониб бўлмаслигини яхши билади, кўнглига келган хавотир ичида: “Олапар!” – деди қўнғироқни жигарранг хуржунга жойларкан. Олапар эгасига бир қараб қўйди-да, лапанглаб подани бироз тезлатди. Сурув қоронғи тушмасдан ўтовга етиб келди. Қурбон ака қўра олдида пешвоз чиққан ўғлини кўриб ҳайрон бўлди. Йўлда Олапар бежиз ҳуримаганини, ўтовга етар-етмас чопиб кетганининг боисини энди англади.
– Тинчликми, Эргашали, эрта қайтибсан? – Хавотирини яширолмай сўради Қурбон ака Олапарни силаб эркалаётган ўғлига тикиларкан.
– Тинчлик, дада, тинчлик, – деди Эргашали қаддини тутиб, дадасига салом бергач.
– Биратўла имтиҳонларни топшириб келаман, дегандинг-ку? – отдан тушишга шошилмаган ота ҳамон ўғлига синчков назар ташлаб турарди.
– Ўтган йили ижара турган уйимизда одам бор экан. Яна ўн кунларда бўшармиш. Шаҳарда тентираб юраманми, деб келавердим. Унгача сизга қарашиб турарман, дада, – деди Эргашали энди отнинг жиловини қўлга олиб, унинг кенг пешонасини силаркан.
– Шунақа дегин? – Қурбон ака бу ғамхўрликнинг боисини тушунолмай яна ажабланди. Эргашали эртароқ бормасам бўлмайди, деб туриб олганди-да. Ахир имтиҳонга яқин кетарсан, унгача яхшилаб тайёргарлигингни кўр, яна ўтган йилга ўхшаб киролмай қайтиб келмагин, демаганмиди? Хўш, ким ҳақ бўлиб чиқди? Наҳот бу қайсар бола хато иш қилганини энди тушунган бўлса? Балки шунинг учун отанинг кўзларига тик қарай олмаяптимикан? Ҳа, пушаймон бўлганга ўхшайди. Бўлмаса бунчалар меҳрибончилик қаёқда эди. Қурбон ака ҳамон виқор билан ўтираркан, бошини тебратиб қўйди. Эргашали дадасига қаради: “Тушасизми?” Буни ўзича тушунган ота, ниҳоят, узангига оёғини тиради, пастга тушгач, отининг кетига аста-аста уриб, бугунги хизматига миннатдорчилик билдирди. Толмас бунга жавобан бўйнидаги узун ёлларини силкитди.
Ота-бола қучоқлашиб кўришишди. Эргашали дадасининг соғинганини сезди. “Ота барибир ота-да”, – деди ичида, сўнг чаққонлик билан ишга киришди: отни боғлаб, қўранинг оғзини беркитди. Қурбон ака ўтов четидаги ўчоқ бошида куймаланиб юрган келинига, тарвақайлаб кетган қари тутнинг тагидаги супачада қўлларини йўргакдан чиқариб олганча оғзидаги сўрғични тинимсиз сўраётган неварасига бир-бир қараб чиқди. Тийрак нигоҳлари яна кимнидир қидирди. Ўтов ичидан қўлида дастурхон билан чиқиб келган хотинига кўзи тушгач, вужудини хотиржамлик эгаллади.
Ишини тамомлаган Эргашали супа томон юрди. Тут шохига илинган чироқни бураб ёқди. Кейин бугун роса уч ойлик бўлган фарзандининг устига энгашди. Гўдак дадасини танигандай митти қўлчаларини ўйнатиб талпинди, оғзидан сўрғични чиқариб юборди.
– Сени соғинибди, – деди хонтахта устига дастурхон ёзаётган Тошхон ая жилмайиб. Аммо кейин бирдан ўзгарди: йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тийди, дилини ўртаган гапни эса пичирлабгина айтди: – Буларни опкетиб қолсанг… қандай чидарканман?
– Ҳали кетаётганим йўқ-ку. Аввал ўқишга кирай-чи.
– Барибирам-да, – деди Тошхон ая неварасини қўлга олиб, жажжи бармоқчаларидан кетма-кет ўпаркан.
– Бўлди, она, – Эргашали дадаси томон кўз қири ташлади. – Илтимос, бошламай туринг. Дадам эшитса…
Итининг феъли эгасига маълум, дейдилар. Тошхон ая дарров ўзини қўлга олди: ҳеч нарсадан хабари йўқдай, эрига: “Келдингизми, чарчамай”, – дедию келини томон юриб намиққан кўзларини яширган бўлди.
Оила дастурхон атрофида тўпланганда адир тагидаги ўтовга яна файз кирди. Қурбон аканинг наздида ўғли бироз сермулозамат эди, ўзини анча эркин тутиши, ўқишга киришига ишонч билан гапириши ҳам эътиборини тортган, ҳатто таажжубланишига сабаб бўлаётганди. “Қизиқ, – хаёлидан кечиради ота ошни иштаҳа билан паққос тушираётган фарзанд

👍39🔥1
ига зимдан назар ташлаб. – Нега бунчалар ичи қизияптийкин?”
Дастурхонга дуо қилингач, Қурбон ака неварасини бағрига олди. “Данагидан мағзи ширин-да”, – деди негадир мўлтираб турган хотинига кўз қирини ташлаб. Кейин болакайни эркалай бошлади. Эргашали бу ҳолни узоқ кузатиб ўтиролмади, ниманидир баҳона қилиб ўрнидан турди. Мазали палов учун раҳмат эшитган келин аввал идиш-товоқларни, кейин дастурхонни йиғиштирди. Каттагина суяк билан сийланган Олапар қўра томон кетди.
* * *
Эргашали барвақт туриб, сурувни олдига солди. Отаси ҳамроҳ бўлай деганди, унамади.
– Чарчагансиз, дам олинг.
Бу ғамхўрликни ўзича тушунган Қурбон ака ноилож ўтовда қолди. “Мендан кейин боқаверасиз, подайизни, дегани-да бу”, – дея хаёлидан ўтказди қўлига кетмон оларкан.
Ўғли шаҳарга кетгандан буён экин-тикинга қарай олгани йўқ эди. Ишлашга фурсат топилгани учун бошқа гапларга қўл силтади. Тепадан сизиб келаётган сув йўлини тўсиб, помидор экилган эгатларга тўғрилади. Кейин сал пастроқдаги теракзор томон юрди. Анча кўзга кўриниб қолган дарахтлар унинг кўзини қувонтирди. Энди уларнинг ёнидан чиққан майда шохларни кесиб, шакл бериш кераклигини ўйлаб ўтовда анча ишлар йиғилиб қолганини пайқади. Эргашалига рухсат берганига ачинди. Шу ишларни у бажарганда яхши эди-да. Олтмишга кирганда дарахтма-дарахт чиқиб юрмайди-ку ахир. Яхшиси, эртага ўғлини ўтовда қолдиради. Ростдан ҳам кетиб қоладиган бўлса, барча қийин ишларни тугатиб кетсин. Қишдан бир амаллаб чиқиб олишса, у ёғи бир гап бўлар.
Гўдак йиғиси эшитилди. Қурбон ака невараси уйғонганини англаб, чайлага қайтди. Қуёшнинг тафти танга ёқа бошлади. Тут соясига келиб ўтиргач, келинига: “Қани, полвонни опчиқинг-чи!” – деди меҳри товланиб.
Зурриёд! Қурбон ака гўдакни қўлга олиб пешонасидан ўпганда юрагида қандайдир ўзи дарров англаб етмаган ҳислар жўш урганини сезди. Насл давомчиси туғилганида бир қувонган бўлса, ҳозир у қучоғини тўлдириб турганидан, бобосига қараб жилмайиб қўяётганидан минг қувонди. Қани эди, Йўлдошали юриб қолган бўлсаю, қадами етган бутун ерларни кўрсатиб чиқса! От миндириб, атрофдаги борлиқ жониворларни бир-бир таништирса, уларга ошно қилиб, меҳр уйғотса… балки шаҳарга кетишни истамаган бўлармиди?
Хотинининг кечаси алламаҳалда айтган гапи эсига тушиб, кўнгли ғашланди. Нима эмиш, агар ўқишга кирса, бола-чақасини олиб кетармиш. Ёпирай, бу нарса унинг хаёлига қаердан келди? Ёки келин шунақа шарт қўйдимикин? Тавба, бу бола шаҳарга ўқиш учун кетяптими ёки оиласини боқишгами?
Уйқуси қочган Қурбон ака кечки овқат устидаги гап-сўзларнинг моҳиятини эндигина англагандай бўлди. Ҳм, ўзини сал баланд тутиши бекорга эмас экан-да. Ҳали институтга кира оладими, йўқми? Яна ўтган йилга ўхшаб… лекин имтиҳонлардан ўтса-чи? Унда нима бўлади?
Қурбон ака беихтиёр қўлидаги гўдакка термилди. Яна бир неча кундан кейин невараси кетиб қоладигандай уни маҳкамроқ қучди. Дадасига йўлдош бўлсин деб, исмини Йўлдошали қўйгани-чи? Энди афсус чекишга ҳожат йўқ: чақалоққа исм қўйилган, қулоғига азон айтилган. Балки ақлини танигач, бобосининг олдига қайтар? Қариган чоғида белига қувват, кўзига нур бўлар. Яна ким билади? Ахир ўғлига ҳам не умидлар билан Эргашали деб исм қўйганди менга эргашсин, ўрнимни боссин деб. Аммо оқибати нима бўлди? Беш-олти кун шаҳарда юриб: “Бирор ҳафтада кетаман”, – деб ўтирибдию, бу гўдак у ернинг нонини еб, ҳавосидан нафас олса, қайтиб келармиди?
Қурбон ака биринчи марта ўзини ожиз сезди. Бироқ тезда фикрини жамлади: ҳозирданоқ умидсизликка тушишни эп кўрмади. Чақалоқни кўтариб ўтов атрофини айлантирди. Келинининг иссиққа олиб чиқманг, деб куйинганига эътибор қилиб ўтирмади. Тоғнинг тоза ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олсин, дея соя-салқин жойларда анча юрди. Ҳатто қорни очқаб йиғига тушганда ҳам онасининг қўлига тутқазишга шошилмади.
“Даданг менданам қайсар чиқибди. Эсини таниганда “Сени ўқитаман”, деган битта гапимни маҳкам ушлаб олганини қара. Ростдан ҳам чин кўнгилдан айтганманми ёки отдан қулаб касал ётганимда жаҳл устида гапириб юборганманми, билмадиму аммо оғзимдан чиққани ҳақиқат. Шунинг учун лафзимдан қайтолмай, ўқишига қаршилик қилмадим. Негаки, киролмаслигига кўзим етади-да. Чўпоннинг ўғли инстит

👍36
утга кира олардими? Эртаю кеч қўйнинг ортидан таёқ кўтариб юрган бўлса, қанақа билим бўлсин унда? Ойда бир-икки марта мактабга бориб қўйса, ҳисобга ўтарканми? Ёки мактабни тамомлагани ҳақидаги гувоҳнома нима учун ёзиб берилганини билмайманми? Эҳ, Эргашали-я, Эргашали, гапимга қулоқ тутмади. Ана, ўтган йили нима бўлди? Йиқилган курашга тўймаслигини биламан. Нега сал кунда қайтиб кетаман, деб гапирдийкин? Бу эси паст даданг нимага бунақа дедийкин? Ё мени синаш учун атай айтдимикин? Гапир, гапирсанг-чи, миттивой! Ғала-ғовур шаҳарга кетасанми ёки мана шу тинч, осуда адирда мен билан қоласанми? Мана бу боғни кўряпсанми? Ҳов, анави баланд тоғларни-чи? Ҳа, баракалла. Энди буларнинг ҳаммаси ўзимизники, болам. Уларга кўз-қулоқ бўлмасак, асраб-авайламасак, нима бўлади? Ие, Бургутвой ҳавога кўтарилибдими? Қара, кўряпсанми? Ана, ҳув, ана. Лекин… сал безовтами, дейман. И-и, шеригиям чиқиб олибди-ку. Нега боласини ёлғиз қолдирди экан? Ё сенга ўхшаб уларнинг ҳам қорни очдимикин? Онангни чидолмай олдимизга келаётганига қараганда уям сенинг очиққанингни сезганга ўхшайди. Бўпти, қани, юр-чи, бўлмаса”.
Райҳон ўғлини олиб ўзларига ажратилган чайлага кириб кетди. Қурбон ака дастурхон ёзилган супага келиб ўтирди. Иштаҳаси йўқлигидан, биқинига ёстиқ тиради. Кейин неча йиллардан буён Боботоғни макон қилган Бургутойга термилди. Унинг гоҳ пастлаб, гоҳ баландлаб учишини, баъзида таниш овоз чиқариб қўйишини сал хавотирланиб кузата бошлади. Бояқиш ўтган йили боласидан айрилиб, аламзада бўлиб анча учиб юрди. Бир жойда қўним тополмай ўзини тоғдан тоққа ургани-чи? Тинчлангунча атрофдаги жонзотларни анча ҳалак қилди. Ҳартугул бу йил полапон очиб, яна хотиржам парвоз қила бошлади. Нечта очдийкин? Боласи қанот чиқариб қолгандир?
Дастурхонга нигоҳи тушиб, бир пиёла чой қуйди. Бироқ хаёли ўғлига кўчиб, иштаҳаси йўқолди. “Бу ерда кўп қолмасмиш. Шаҳарда яшаса, худди ўқишга кириб кетадигандай гапирди-я. Нимасига ишоняпти бу бола? Ишлаб қорнига, ижарасига пул топадими ёки ўқишга тайёргарлик кўрадими? Ростданам тушунолмай қолдим. Ҳали келса, жиддийроқ гаплашаман шекилли”.
* * *
Кечқурун суҳбат учун умуман имкон бўлмади. Кийимларини апил-тапил алмаштирган Эргашали қишлоққа тушиб кетди. Синфдоши уйланаётган экан, бормаса бўлмасмиш. Ўғлининг ортидан қараб қолган Қурбон ака балки тўй учун қайтиб келгандир деган ўйга борди. Ижара бандлигини баҳона фаҳмлаб, бошини сарак-сарак қилганича телевизор кўриш учун ёнбошлади.
Эрталаб ўғлини эгарланган от устида кўриб гапиришга яна ботинолмади. Эркаклик туси ураётган Эргашалига от жуда ярашиб турарди. Уларга қараган одам “От – йигитнинг қаноти” деган мақол нақадар тўғри айтилганига яна бир бор амин бўлиши аниқ. Шундоқ ўктам йигитнинг раъйига қарши боргинг ҳам келмайди. Бунинг устига адирма-адир қўй боқиш узоқ сафарга чиқиш билан баробар. Йўлга отланган одамнинг дилини билиб-билмай оғритиб қўйсанг, иши юришмаслиги мумкин. Худо кўрсатмасину мабодо бирор хатарга йўлиқса, бир умр афсус-надоматдан қутулолмайсан. “Кейинги пушаймон – ўзингга душман”, деб бекорга айтилмаган ахир. Марҳум дадасидан эшитган панд-насиҳатлар хаёлидан ўтиб, ортиқча гап қилиб ўтирмади: “Бўпти, яхши бориб ке. Омадингни берсин”.
Тушдан кейин осмонда яна таниш қушлар пайдо бўлди. Диққати бўлинган Қурбон аканинг қўли ишга бормай қолди. Бургутларнинг шиддатли парвози кўнглини хижил қилди. Нима бўлдийкин уларга? Кечаям бунчалик безовта эмасди-ку? Ёки инига бирортаси таҳдид солдимикин-а? Бироқ қояга чиқиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас. Балки илондир дейишга одамнинг тили бормайди. Чунки бургут тоғу тошдаги ҳар қандай тажовузкор илондан қўрқмайди. Унда бургутларнинг тинчини бузишга ким журъат қилдийкин? Бу қадрдон қўшнисининг ҳаловати йўқолиб, нега чир айланиб учяпти?
Қурбон ака отга миниб Боботоғ томон борсаммикин, деб тараддудга тушиб қолди. Эгар-жабдуқни энди қўлига олганди, бирдан хотини юз очдига кетгани миясига урилди: аттанг! Чор-атрофга нажот билан термилди. Анчагача ҳам ҳеч кимдан дарак бўлмади. Шундай пайтда Олапари ёнида бўлмаганига афсусланди. Уни бемалол қоровул қилиб ташлаб кетиши мумкин эди. Тарвузи қўлтиғидан тушган одамдай ҳафсаласи п

👍38❤1🐳1
ир бўлди. Қўлидаги нарсаларни жойига ташлади. Кечадан бери бир жойда туриб қолган Толмас бу ҳолатдан жаҳли чиққандай ер депсинди. Қурбон ака: “Нима қилай, чорасизман” – дегандай қўлларини ёнига шапиллатиб урди.
Боботоғ тепасида бир жуфт бургут ҳамон чарх уриб учарди. Келиннинг ўзини қолдиришга кўнгли бўлмаган Қурбон ака жойида ўтиролмай қолди. Хотини ҳали-бери келмаслигини билиб, баттар аччиқланди. “Шу хотинларга ҳам ҳайронман, – деди ўз-ўзи билан гаплашиб. – Бир гапга тушиб кетишса уйи борлигини ҳам унутиб қўйишади”. Тер босган пешонасини артаркан, бирдан бекорга жаҳл қилаётганини англаб қолди. Бу тоғу тошда, ўтовда ҳаёт кечиришнинг ўзими? Хотини бечора шунақа пайтларда бир яйраб олмаса, қачон яйрайди? Худога шукрки, келин олиб, айниқса, невара кўриб бағри-дили очилган, баъзида шу кенгликларга ҳам сиғмай кетади. Майли, тўйга бормаганга яраша, юз очдида бемалол ўтириб келсин. Анов гаплар чин бўлиб, келин ҳам шаҳарга кетиб қолса… юраги яна яримта бўлиб қолади. Худди анави безовта бургутлар мисоли ўзини қаерга қўйишни билмай қолса керак. Бояқишга қийин бўлади-да.
Қушлар ўтовга анча яқин келиб учиши Қурбон аканинг хаёлини бўлди. Одатда улар ўтов тепасига камдан-кам келишарди. Ҳа, охирги марта қачон келганини эслади. Чақалоқ овози қир-адирларда акс-садо берганда уларни шу яқин-атрофда кўрганди. Гўё қутлагани келишгандай анча парвоз қилиб қайтиб кетишганди. Қурбон ака янглишмаса, ўша кунлари уларнинг полапонлари ҳам кўз очганди. Бургутларнинг ҳозирги хатти-ҳаракати ўша пайтдаги сокин парвозга сира ўхшамас эди. Овоз чиқаришлари ҳам бўлакча. Гўё бошларига хатар тушгандай, ундан огоҳ этмоқда. Ёки тоғда қандайдир ёв ўрмалаб юрибди…
Қурбон ака қўл-оёғи ипсиз боғланган одам деган нақлнинг моҳиятини ана энди тўлиқ тушунганди. Ўзидай ночор аҳволга тушиб кўзлаган манзилга кета олмаган одам айтган экан-да, деб фикр юритди қўрғон атрофини айланар экан. У шу зайлда бот-бот тулпорининг ёнига келиб қолар ва эгарга кўз ташлаб қўярди.
Бургутлар бу ерда ҳеч қандай нажот йўқдай бирдан ғойиб бўлишди. Аммо кечга яқин негадир поданинг устида айланиб учиб ўтовга яқинлашишди. Улардаги бу журъатни кўриб Қурбон ака яна таажжубга тушди. Улар энди безовталаниб қанот қоқишмас, бир-бирини таъқиб ҳам қилмас эди. Тинч ва сокин парвоз Қурбон аканинг кўнглидаги ғашликни бироз аритса-да, неча йиллардан буён қадрдон бўлиб қолган бу қушларнинг жимгина ўтовни кузатишлари алланечук ғалати туюлаётганди.
Ўғлига разм солди. Эргашали одатдагидай сипо эди, аммо қаттиқ толиққани билиниб турарди. Қурбон ака отга нигоҳ ташлади. Жонивор яхшигина дам олган чоғи, чарчоқ аломатлари сезилмасди.
– Бургутлар бугун жуда безовта бўлишди-да, ини атрофида бегона одамга кўзинг тушмадими?
Эргашали бу саволни кутган шекилли: “Йўқ, кўрмадим”, – дея хотиржамлик билан жавоб қилди. Бироқ қўй-қўзиларни қўрага қамаркан, кўз қирини отасидан узмади.
– Қоронғи тушиб қолди, қайтишса бўларди.
– Ҳайдаб юборайми?
– Улар одамзоднинг гапига қулоқ солмайди, ўғлим.
– Милтиғингиз бор-ку.
– Нима, уларга ўқ узмоқчимисан?
– Қўрқитсак, қайтиб кетишармиди, дейман-да.
– Ана, кетишяпти.
Дарҳақиқат, бу пайтда бир жуфт бургут ўтовдан узоқлаша бошлаган эди.
* * *
– Хўп десангиз, бугун экин-тикинга қарасам, – деди Эргашали юз-қўлини шошилмасдан ювиб келгач.
– Ҳм, чарчадингми?
– Онамга ҳам қарашай-да. Тошкентга кетиб қолсам…
– Шунақами? – дея хотинининг юз-кўзида пайдо бўлаётган маъноли ифодалардан бир нималарни уққан Қурбон ака белини маҳкамроқ боғлади. – Майли, онангга қараш, экин-тикинларни эпақага келтир. Ишқилиб, бугун-эрта кетиб қолмайсанми?
– Ўтовдаги ишларни тугатай-чи.
– Бўпти, мен кетдим. Ийи, полвоним билан хайрлашмадим-ку. Бор, олиб чиқ!
Қурбон ака набирасини қўлга олиб эркалатди. Шоп мўйловини жажжи қўлларига ишқаб кулдирди. Бу орада ўғлига юзланиб, шу қувончни биздан олиб кетмоқчимисан, дегандай бошини сарак-сарак қилди. Кейин нари кетаркан, ичидагини барибир гапирди.
– Бу полвон шаҳарнинг боласи эмас. Анави эркин бургутлардек шу кенг қир-адирларнинг, осмонўпар тоғларинг шунқори бўлади. Сенинг йўлингни тўсмайману аммо бу паҳлавонни олиб кетиб қолма. Ўқишни битирсанг, у ёғи бир гап бўлар.
Эргашали

👍35❤3
гап орасида бургутлар деган сўздан кейин хаёли чалғиб, паҳлавонни полапон деб эшитгандай бўлди, тезда бошини эгаркан, ер остидан тоққа қараб қўйди. Дадаси сал узоқлашгандан кейингина енгил нафас олди.
Тушга яқин Сарвихон ая: “Дадангга овқат ташлаб келай”, – деган баҳонада ёшларни холи қолдирди. Она фарзандининг дилини сезади, келиннинг ҳаракатларидан ниятини билади. Ахир у она-да.
Эмин-эркин қолган ёшлар бир-бирининг дийдорига тўйишди. Кейин озроқ тамадди қилган бўлишди-да, яна ўтовга ошиқишди. Ичкари иссиқ ва дим бўлгани боис, чақалоқ инжиқлик қила бошлади. Райҳон болани тутнинг соясидаги беланчакка солиш учун ташқарига олиб чиқди. Нимадир ёдига тушиб, ўғилчасини супачага ётқизди-да, яна ичкарига ошиқди. Гўдагининг оёқ-қўлларини яхшилаб йўргаклаб қўймаса, қимирлаб уйғониб кетиши мумкин. Маҳкам йўргакда бола тинч ва узоқ ухлайди.
Эргашали дарров қайтган хотинини бағрига тортди.
– Болани ҳали ётқизмадим.
– Бўлақол, жоним.
Райҳон кўзлари юмилиб кетаётган чақалоғини юзларидан ўпиб-ўпиб йўргаклади, энди беланчакка ётқизмоқчийди, белидан боғлайдиган боғични олмагани ёдига тушди. Беланчакни ўртасидан боғламаса бўладими?
– Келдингми, асалим.
– Бирпас сабр қилсайиз-чи. Хаёлимни ўғирлайсиз-а.
– Ҳм, яна нима?
– Боғични олмабман-ку. Беланчакни боғлашим керак.
– Бўпти, бўпти. Борақол. Ҳа, тўхта, биласан-а, яқин кунларда сени шаҳарга олиб кетишимни. Яхши бир жойни ижарага олиб маза қилиб яшаймиз, – деди Эргашали хотинининг елкасидан қучиб. – Бу тоғу тошларда тентираб юрмаймиз. Биз бошқача яшаймиз!
– Аввал ўқишга кириб олинг-чи.
– Мана кўрасан, бу йил албатта, кираман.
– Бўпти, ҳозир келаман.
– Шошма, бир ўпиб олай.
– Бола ташқарида қолди.
– Ке, келсанг-чи!
Эргашалининг бақувват қўлларидан чиқиб кетиш осон бўлмади. Эрининг иссиқ бағрида Райҳоннинг кўз ўнгидан ҳамма шароитлари бор шинам хонадон ўтди. Қандай яхши! Кирни машина ювса, гиламни чанг ютгич тозаласа, сув иситмаса, ёзилгани ташқарига чиқмаса. Биргина юмуш – овқат тайёрлашгина қоларкан-да унга. Эриб кетди. Эргашалининг оташ бўсалари унга порлоқ келажак ҳадя қиларди…
Бир пайт Райҳоннинг чинқириғи бутун борлиқни тутди. Тоғнинг баланд қояларига урилиб акс-садо берди. Нафаси ичига тушиб кетган Эргашали ташқарига отилиб чиққанида хотини дод солганича қандайдир баҳайбат қушнинг ортидан чопиб борарди. Бир пайт бошидан рўмоли учди, сочлари тўзиди, қадамлари тезлашди. Бақириқ борган сари ҳам кучаяр, ҳам пасаяр эди.
“Бу урғочи бургут-ку! Нима, у ўғлимни олиб қочдими?”
Эргашали Райҳоннинг: “Боламни қайтар! Қайтар деяпман сенга!” – деган нидосини энди англади. Мудҳиш ҳодиса рўй бергани миясига урганда тамом бўлди. “Қасос!” У кечирилмас хатога йўл қўйганини тушуниб етганида бўғзидан ана шу биргина сўз отилиб чиқди.
– Ўлдираман! Ўлдираман, боламни жойига қўй! – дея бақирди Эргашали. Унинг ҳам ғазаб, ҳам ўкинчга тўла овози узоқ-узоқларга етиб борди.
Райҳон бирдан тўхтаб, орқасига ўгирилди. Эрининг таҳликали бақириғи уни шунга мажбур қилганди. Эргашали гандираклаб ўтовга кириб кетди. Бағрини тиғлаётган ёш онанинг кўнгли яна бир даҳшатли ҳодиса рўй бериши мумкинлигини сезди чоғи, энди ортига қараб чопди. Йиқилиб тушди, аммо бунга эътибор қилмади. Оёқлари қийшайиб кетса-да, чопди, унинг бирдан-бир мақсади тезроқ ўтовга етиб келиш эди. Бу пайтда кўзлари қонга тўлган Эргашали қўлида қўшотар билан ўтовдан чиқди. Вақтни бой беришни хоҳламади, отмаса, бургут унинг ўғлини қоядаги инига олиб кетади. Типирчилаган бола у ердан тушиб кетиши мумкин. Шунча баланддан қулаган чақалоқнинг тирик қолиши… йўқ, у тошларга урилиб, нобуд бўлади. Ундан кўра қушни яралагани маъқул. Ўлжадан айрилишни истамаган бургут гўдакни ташлаб юбормайди. Аста бирор ерга қўнади. Хаёлидан яшин тезлигида ўтаётган бу фикр унинг назарида тўғри эди. Мўлжалга олди. Отди, аммо шу он кимдир қўлларига тирмашди: ўқ хато кетди.
– Отманг! Асло ота кўрманг! Ўқ боламга тегса нима бўлади? Уни ўз қўлларингиз билан ўлдирмоқчимисиз?
– Нари тур!
– Отмайсиз!
– Ўлдираман бу газандаларни! Тухумини қуритаман!
Эр-хотин тортишар, бургут эса шиддат билан қоядаги ини томон учиб борарди.
– Милтиқни менга беринг! Боринг орқасидан, боламни олиб келинг!
– Болан

👍35
и қоядан олиб тушиб бўлмайди.
– Мен билмайман, боринг, боринг дедим сизга!
– Э-э.
– Бўлмаса, ўзим бораман! Қаердалигини айтсангиз, бас.
Эргашали нима қиларини билмай қолди. Бургут ундан қасос олганди. У икки кун тоққа қандай чираниб чиқиб, унинг боласини ўғирлаган бўлса, қушчанинг онаси ҳам шундай йўл тутганди. Жонга жон бўлди: ўч олинди. Бундан бехабар Райҳон йиртқич қушларни қарғашга тушди. Бу ерга келин бўлиб тушганига афсус-надомат чека бошлади. Боласига бир нарса бўлса, ҳаммаёқни остин-устун қилиб ташлашини айтганда Эргашали чидаб туролмади, милтиқни ўтов томонга улоқтирди-да, қоя сари йўлга тушди.
– Ҳой, отга минмайсизми?
Эргашали хаёлини йиғди, дарвоқе, тулпори бор-ку. У отга эгар уриб ўтирмади. Бир сакраб устига минди-да, энди оёқлари билан биқинига ниқтаган эди, дадасига кўзи тушди. Райҳон қайнотасини кўриб, ўкириб йиғлаб юборди.
Нима ҳодиса юз берганини кўрган Қурбон ака ўғлининг йўлига ғов бўлди. Эргашали отни аранг тўхтатиб қолди. Дадасининг ғазаб тўла нигоҳларига чидай олмай бошини хам қилди.
– Боласига тегиндингми?
Эргашалининг тили айланмади.
– Сендан сўраяпман, ярамас!
Эргашали зўрға бошини қимирлатди. Шу ишорани кутиб турган Қурбон ака ўғлига яқин келди-да, қарсиллатиб шапалоқ тортиб юборди. От ҳуркиб кетди, Эргашали ўмбалоқ ошиб ерга қулади.
– Кўрнамак! Кимга сотмоқчи бўлдинг? Нега катта гапириб қолди десам, гап бу ёқда экан-да.
– Ота, кечиринг мени, пулга қизиқиб… – Эргашали ўрнидан туриб дадасининг оёқларига ёпишди.
– Пул деса виждонингни ҳам сотасанми?
– Жон ота, билмай қолдим, сиздан ёлвориб сўрайман, боламни қайтаринг!
– Сен менга эмас, анави бургутларга ёлвор, аҳмоқ!
Эргашали бундай қараса, хотини тепасида турибди. Қўлида қўшотар. Кўзлари қинидан чиқиб кетган эр бир отасига, бир нафрат билан тикилиб турган Райҳонга қаради.
– Нима қиляпсан? Э-э-эсинг жойидами?
– Агар боламни тириклайин олиб келмасангиз… сизни ҳам, ўзимни ҳам отиб ташлайман!
Қурбон ака хотинини сурув олдида қолдириб келиб тўғри қилганини тушунди. Бу кўргиликларга гувоҳ бўлганида чидармиди, бояқиш. Келинида пайдо бўлган журъат Қурбон акани сергаклантирди.
– Полапонни қаерга яширдинг?
– Тепалик ортидаги дарахт ковагига.
– Бор, опке!
Эргашали отга қамчи босди. Қурбон ака мулойим гапириб, келиннинг қўлидаги қуролни олди. Қаердадир чақалоқ овози эшитилгандай бўлди. Райҳон бошини чангаллаб яна дод солди. Кейин йўлга тушган қайнотасига эргашди.
– Йўқ, сиз шу ерда кутинг.
– Бормасам бўлмайди. Бургутлар боламни тилка-пора қилиб ташлаган бўлса-чи? – тиззаларига муштлади келин.
– Улар ваҳший эмас, қизим. Полапонини кўришса… қайтиб келади. Мана кўрасиз, набирамга зиён етказишмайди.
– Хўп, ота. Боринг, борақолинг, бўлмаса.
* * *
Эргашали полапонни қояга олиб чиқмоқчи бўлди. Қурбон ака унамади. Баланд тепаликка кўтарилиб, ерга оқ чойшаб ёйди ва унинг ўртасига бориб қанот чиқариб қолган қушчани икки қўллаб учириб юбормоқчидай боши узра бир неча марта ҳаволатди, лекин эркига қўймади. Очиққан қушча ота-онасини қидиргандай нолий бошлади. Унинг ғазабкор овози аста кучайди. Қурбон ака қоялардан кўз узмас, бир зум жим қолган полапонни юқорига кўтариб, жаҳлини чиқаришда давом этарди.
Ана, ҳавода бир эмас, икки бургут кўринди. Қурбон ака вақт бўлганини англади ва полапонни чойшаб устида қолдириб, пастга туша бошлади. Қушлар овозни таниган эди, шундай бўлса-да, тепаликка қўнишга шошилмади. Обдон айланишди, ҳеч қандай хавф йўқлигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина эркак бургут биринчи бўлиб боласининг олдига тушди. Лекин чойшаб устига чиқмади. Полапон қанот силкиб жойида тураверди. Шунда қандайдир овоз чиқарди, афтидан боласини ёнига чорлади. Бу ҳолдан она бургут хавотирланди чоғи, пастлаб учиб келди-да, қанотлари билан полапонни нари сурди. Чойшабдан тушган қушча икки-уч қадам ташлади. Худди шу пайтни пойлаб эркак бургут панжаларини ишга солди: боласини чангаллаб осмонга кўтарилди.
Қурбон ака енгил нафас олди.
Эргашали қояга тикилганича донг қотиб тураверди.
– Кетдик!
– Қаерга?
– Ўтовга.
– Ўғлим-чи?
– Ўғлинг ишончли жойда.
– Дада! Ҳазилнинг вақтими, ҳозир?
– Бола ўғирлатиш қалай бўларкан?
– Дада! Мазах қилманг, илтимос. Мен ҳозир…
– Қаёққа?

👍28
– Қояга чиқиб…
– Бургутларнинг учта ини бор, қайси бирига чиқасан?
– Ҳозир қорни очиб йиғлай бошлайди. Шунга қараб, қаердалигини билиб оламан.
– Шу ердан қимир этма. Кут! Мен сурувнинг олдига кетдим. Онанг таъзирини егандир.
– Нимани кутаман? Қачонгача кутаман? – сўради Эргашали отга минаётган дадасидан жаҳли чиқиб.
– Бургутлар болангни олиб тушгунгача.
– Олиб тушмаса-чи?
– Улар сенчалик бағритош эмас.
– Дада!
– Нима, дада? Шаҳарга кетганидан кўра… қояда униб-ўсганиям маъқул менга.
– Йўқ, уни олиб тушмасам бўлмайди. Мана кўрасиз, ҳали замон келинингиз ҳам етиб келади. Мен чиқмасам… у ўзини қояга отади. Бу ерда қўл қовуштириб ўтираверсам, икковидан ҳам айрилиб қоламан.
Эргашали шундай деб йиғлаб юборди.
– Майли, йиғла-сиқта. Аммо ярим соат жойингдан қимирлама. Мен тезда қайтиб келаман.
Қурбон ака сурув томон от чоптириб кетди. Ўғлининг ўкириб йиғлашига юраги эзилса-да, ортига қарамади.
°°°°
Анчадан кейин осмонда таниш бургут кўринди. Бироқ унинг чангалида йўргакланган бола кўринмади. Эргашалининг кўзлари тиниб, боши гир айлана бошлади. Томоғи қуриб, оғир-оғир ютинди. Тиззалаб олганича қояга тикилди, тикилаверди. Энди унда биргина илинж қолганди: ҳадемай инида қолган урғочи бургут парвоз қилади ва унинг ўткир панжаларида йўргак бўлади…
хикоя тугади.
Акбар Мирзо

👍33