Ибратли Хикоялар
2.23K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
ОПАЛАРНИ ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ...

ЙИРТИҚ КОВУШ КИЙГАН ОПАМ

   - Қишлоққа борсам опамнинг таний олмадим, бечора озиб - тўзиб бир сиқимгина бўлиб қолибди.Опам ўзида йўқ хурсанд, шаҳардан келган укасини ўтқазгани жой тополмай халак...Беихтиёр, фаслнинг сер ёмғир кунида чилп-чилп этиб одимлаётган йиртиқ ковушни оёғига илиб олган опажонимнинг оёқларига кўзим тушиб юрагим эзилиб кетди...               
                                                     
Меҳрибоним онамдан сўнг,
Деган, мени: Жоним укам.
Қалби сўқир, мен кўзи кўр,
Йиртиқ ковуш кийган опам...

Аҳволинг бир сўрмабмана,
Аянч ҳолинг кўрмабмана,
Кечир, мени о, бечора,
Йиртиқ ковуш кийган опам...

Бунча иссиқ меҳри дилинг,
Изҳори сел - сақов тилинг,
Юзим силар қадоқ қўлинг,
Йиртиқ ковуш кийган опам...

Айланасан минг бошимдан,
Ўргуласан кўз қошимдан,
Ғарибгина қарашингдан...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Қорми сочинг ҳивичида,
Тўрт жияним ташвишида,
Жонин тутган ҳовучида,
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Рўзғор дея, тўзиб кетган,
Қоқсуягим, озиб кетган,
Бор йўғини ол, деб, тўккан,
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Чўкар, ушлаб биқинини,
Силқиб оғрир буйрагини,
Энди билдим, ман дардингни...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Сезмабманку, сир ютганинг,
Совуқдан дир - дир ўтганинг,
Тавонингдан сув ўтганин...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Уй солибман қатор - қатор,
Тагимда зўр уловим бор,
Унутилган дўст, ҳокисор...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Кел, давлатим ёқиб берай,
Дунёларим оқиб берай,
Тилла тишим қоқиб берай...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Тиними йўқ оворасан,
Қачон сиҳатгоҳ борасан?
Сен онамдан ёдгорасан...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Юр бозорга ипи майин,
Шахона либосга буркайин,
Дийдорлари ғаниматим,
Йиртиқ ковуш кийган опам...

Юрдим бахт деб, иш бўлсина,
Қувдим нақд деб, пул ўлсина...
Билсам, тожим мунисгина,
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Дил гавҳарим, топган шоним,
Ожизам, бир тутам жоним,
Мурод суйиб, йиғлар юм - юм...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

МуроджонЖўраев

https://t.me/IBRATLY
👍19👏2🤝1
Audio
Кечирасиз, безовта қилдим. 4 дақиқа вақтингизни ажрата оласизми? Aйнан, мана шу гапларни эшитиш учун?

P/S: Илтимос ҳеч нарсага чалғимай телефонингиз экранини ўчириб қўйиб диққат билан, юрагингиз билан бир мартагина тингланг...

@IBRATLY
👍12👏2
📝Ёшликдаги таълим.

Ота ўзининг мурғак ёшдаги ўғлига, ичига каттагина апельсин меваси жойлаштирилган, оғзи тор шиша идишни кўрсатди. Бола буни кўриб ҳайрон қолди. Апельсин мевасини унинг ичидан чиқариб олишга уриниб кўрди. Ҳарчанд уринмасин унинг ҳаракатлари зое кетди.
- Ота қандай қилиб бу оғзи тор шиша идишга  катта апельсин мевасини жойлаштира олдингиз? - деди хайратини ичига сиғдира олмай.
Ота ўғлини уйидаги боққа олиб чиқди. Бир оғзи тор шиша  идишини олиб келди-да, янги мева тугган апельсин дарахти танасига боғлади. Сўнг жуда кичик мевалардан бирини унинг ичига киргазиб қўйди ва уни тарк этди. Кунлар ўтар,  апельсин меваси кун сайин катталашар эди. Охир оқибат мевани шиша идиш ичидан чиқариб олиш имконсиз ҳолга келди. Шундан кейин бола кичик шиша идишга солинган катта меванинг “сирини” тушуниб етди ва ундаги таажжуб йўқолди. Ота ўғлига:
- Эй ўғлим, яқинда сен кўп одамларга рўбарў келасан. Улар заковатли, маданиятли, маълумотли бўлишларига қарамай, ўз билим даражалари ва мавқеларига номуносиб хатти-ҳаракат қиладилар ва жамиятда қадрланган гўзал ахлоқ одобларга зид бўлган бемаъни ишлар билан шуғулланиб юрадилар. Чунки бу каби ёмон одатлар уларнинг ёшлигида қалбларига экилган. Улар улғайган сайин, қалбларидаги иллатлар ҳам катталашиб бораверади. Кейин эса, оғзи тор шиша  идиш ичидаги апельсин мевасини чиқаришнинг иложи бўлмаганидек, бундай разил иллатлардан ҳам кутилишнинг иложи бўлмайди, - деди.

Фарзандларимизга ёшлик чоғларидан гўзал фазилатлар, маънавий бойликларни таълим беришимиз ва уларнинг қалбларига бошқаларга нисбатан муҳаббат уруғини экишимиз лозим. Зеро, ёшликдаги билим - тошга ўйилган нақш кабидир.


Авазхўжа Бахромов таржимаси.

http://T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍17❤1
Насиб қилмаса оғзингдаги ошни ҳам ютолмайсан.

1980-йиллар. Эндигина армиядан қайтган ўғилга онасининг полни ғижирлатиб у ёқдан бу ёққа юриши ёқмасди.
– Ойи, ғижирлатманг, ухлолмаяпман.
– Полни бошқатдан қилиш керак, ўғлим.
– Хўп, эртага қиламан, ухланг энди.
Эртасига ўғил ишга кетди. Дам олиш куни албатта полни янгилайман деб ваъда берди. Аммо дам олиш куни ўртоғининг тўйи эди...
Шундай қилиб йиллар ўтаверди. Орада она ўзи пол учун тахталар сотиб олиб машина ва мардикорлар ёллаб уйга келтириб қўйди. Аммо ўғил полни алмаштиришга ҳеч вақт тополмади.

1992 йил. Она вафот этди. Уй-жойни ўғлига мерос қолдирди. Ўлими олдидан албатта полни алмаштиришини сўради. Ўғил онасининг сўнгги илтимосини бажаришга ваъда берди. Бироқ... Барибир вақт тополмади.

2017 йил.
– Дада, уйнинг полини алмаштирайлик, ғижирлашидан набирангиз уйғониб кетяпти.
– Майли, эрталабдан шу ишни бошлайлик. Раҳматлик бувинг аллақачон пол учун тахталар ҳам келтириб қўйгандилар.
Эртасига ота-бола уйнинг полини янгилашга тушдилар. Эски тахталарни кўчиргандилар, каттагина сумка чиқди. Ичи тўла пул эди. Шўро давридаги энг йирик купюралар! Ва бир мактуб ҳам бор эди:

“Ўғлим, ниҳоят полни янгилаётганингдан хурсандман. Сен ҳарбийдалигингда онамдан қолган уйни сотдим, пулларини келажагинг учун олиб қўйдим. Энди бу эски полли уйда яшамайсан, янги уй сотиб олишинг мумкин!”

Ўғил алам билан энди оддий қоғозга айланган купюраларга тикилиб турарди.

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍12👏1
• Ona bilan otaning farqi:

- Seni oʻz jismida paydo boʻlganingni sezishidan boshlab sevadigan zot - Ona!
- Hali paydo boʻlmasingdan oldin orzu bilan seni sevadigan zot - Ota!

- Ona oʻz hayotini tikib seni dunyoga taqdim qiladi;
- Ota oʻz baxti evaziga senga dunyoni taqdim qiladi.

- Ona senga hayot sovgʻa qiladi;
- Ota senga bu hayotda qanday yashash ilmini sovgʻa qiladi;

- Ona seni toʻqqiz oy qornida koʻtarib yuradi;
- Ota seni bir umr yelkasida koʻtarib yuradi;

- Ona seni tugʻushda toʻlgʻoq oʻtkazadi;
- Ota tugʻulganingdan keyin seni uchun doim “toʻlgʻoqda” boʻladi;

- Ona kasal boʻlsang yigʻlaydi;
- Ota yigʻlasang kasal boʻladi;

- Ona sening och qolishingdan tashvish qiladi;
- Ota sening qanday och qolmasligingni oʻrgatadi;

- Ona mehr bulogʻi;
- Ota hikmat ummoni;

- Ona aybingni berkitib, sendan masʼuliyatni oʻz zimmasiga oladi;
- Ota seni nazorat qilib, qalbingga masʼuliyat urugʻlarini ekadi;

- Ona yiqilmasligingni tashvishida boʻladi;
- Ota yiqlganingda qanday turishingni oʻrgatadi;

- Ona goʻzallik va kamolot - oynasi;
- Ota voqealik va jiddiyat - oynasi;

- Onani Ona boʻlgach tushunasan;
- Otani Ota boʻlganingda taniysan;

- Ona - oʻrnini toʻldirib boʻlmaydigan bebaho xilqat;
- Ota - zamon oʻtishi bilan takrorlanmaydigan haybat!

• Allohim! Ota-onam meni goʻdakligimda mehr ila tarbiya qilganidek, Sen ham ularga rahmat nazaring ila tavajjuh qil!
• Amiyn

@IBRATLY
👍15❤2😢2😘1
📝АҲДГА ВАФО!

Умар ибн Ал-Ҳаттоб даврларида у кишининг ҳузурларига уч киши мискин бир йигит билан кириб шундай дейишди:
- Эй, мўминлар амири, мана бу йигитдан биз учун қасос олишингизни сўраймиз, сабаби бу инсон бизни отамизни ўлдирди.
Умар ибн ал-Хаттоб:
- Нима учун оталарини ўлдирдинг?
Йигит:

- Мен туя ва эчкиларни ўтлатиб юрувчи чўпонман. Туяларимдан бири оталарининг еридаги дарахтни егани учун оталари туямни тош билан уриб, ўлдириб қўйди. Кейин мен ҳам худди шу тошни олиб оталарини ургандим, ўлиб қолди.
Умар ибн ал-Ҳаттоб деди:
- Демак, сен жазога маҳкумсан.
Йигит:
- Менга уч кун муҳлат беринг. Отам вафот этганлар. Менга ва кичик укамга бир хазинани мерос этиб қолдирганлар. Агар мени қатл этсангиз, мендан кейин мерос ҳам йўқолади, укам ҳам ҳеч вақосиз қолади.

Умар ибн ал-Ҳаттоб:
- Ким сени қайтиб келишингга кафил бўла олади?
Йигит одамларнинг юзига разм солиб чиқар экан, мана шу инсон деб Абу Заррга ишора қилади.
Умар ибн ал-Ҳаттоб:
- Эй, Абу Зарр, сен шу йигитга кафилмисан?
Абу Зарр:
- Ҳа, эй мўминларнинг амири.
Умар ибн ал-Ҳаттоб:

- Сен у йигитни танимайсан. Агарда қочиб кетгудек бўлса, унинг ўрнига сени жазога тортаман.
Абу Зарр деди:
- Мен унга кафилман, эй мўминлар амири.
Шу билан йигит жўнаб кетди. Орадан бир кун, икки кун ва ниҳоят учинчи кун ўтяпти ҳамки, йигитдан дарак йўқ.

Одамларнинг барчаси Абу Заррдан хавотирда эдилар. Уни асло жазога тортилишини истамас эдилар.
Шу маҳал, шом намозидан бироз олдин йигит ҳаллослаб югуриб етиб келди. Унинг юзидан чарчаб, ҳолдан тойгани билиниб турар эди. Йигит Умар ибн ал-Ҳаттоб, мўминлар амирининг олдиларига келиб тўхтади.
Йигит:
- Хазинани укамга топшириб келдим. Энди, мени жазолашингиз мумкин. Мен сизнинг ихтиёрингиздаман.

Умар ибн ал-Ҳаттоб хайрон бўлиб сўрадилар:
- Сени нима қайтарди? Қочиб кетишинг ҳам мумкин эди-ку?!
Йигит:
- Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг, "одамларда “аҳдга вафо” деган нарса қолмабди", деб айтишларидан чўчидим.

Умар ибн ал-Ҳаттоб Абу Заррдан сўрадилар:
- Нимага сен кафил бўлдинг?
Абу Зарр:
- "Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг одамларда “яхшилик” қолмабди", деб айтишларидан қўрқдим.
Ўлиб кетган одамнинг фарзандлари бундан таъсирланиб, "биз уни афв этдик" деб айтдилар.

Умар ибн ал-Ҳаттоб:
- Нимага? Нима учун?
Йигитлар:
- Одамлар "Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг одамлардан “афв” йўқолиб кетаяпти", деб айтишларидан қўрқяпмиз.

Кимгадир ибрат.

http://T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍14❤2🥰1😢1
Ота онамизни давлена қилган ким😔😔

@IBRATLY
👍1
- Ота фарзандларидан сўрабди:
- Ҳўш... кимни кўпроқ яхши кўрасизлар онангизними ёки мени..?
- Болалар: Икковингизни ҳам яхши кўрамиз..!
- Ота: Яхши, айтингларчи, агар мен Мадинага, онангиз Маккага кетсак, қайси биримиз билан кетар эдингиз?
- Болалар: Ойимиз билан!
- Ота: Демак, онангизни кўпроқ яхши кўрар экансизда?
- Болалар: Йўқ, Маккани кўпроқ яхши кўрамиз!
- Ота: Ҳўп, мен Маккага, Онангиз Мадинага кетсак, мен билан кетасизлар-а..?
- Болалар: Йўқ, Мадинага кетамиз..!
- Ота: НИМА УЧУН?
- Болалар: Чунки, Маккани зиёрат қилиб бўлдик!😊😊

@IBRATLY
👍11😁5
100 $ доллар

Бир ота қизига китоб ўқишни одат қилдириш учун соврин бериб ўқитишни ўйлади. Бир куни қизига: "Қизим сенга шу китобни бераман агар ўқиб тугатсанг 100$ "доллар" оласан" деб китобни берди.
Бу таклиф қизга жуда ёқди. Лекин афсуски, қизни китоб ўқишга ҳеч тоқати йўқ эди.

У ўзича:"Энг яхшиси мен бу китобни таржимайи ҳолини интернетдан топиб ўқийман. Отам ўқидингми деса китоб ҳақида гапириб бераман" деб ўйлади. Шундай килиб  интернетдан китоб ҳақида қисқача матн топди. Икки вароқлик бу малумотни яхшилаб ёдлади.

Албатта отаси сезиб қолмасин деб бир ҳафта юрди.

Бир ҳафтадан сўнг "Отажон мен китобни ўқидим, энди 100$ ни берасизми?" деб сўради. Отаси қизидан китобда келган мавзулардан гапиришини сўради.
Қизча жуда чиройлик қилиб отасига гапириб берди. Сўнг яна "Отажон энди 100$ ни берасизми?" деди.

Аммо отаси қизига у ҳеч кутмаган жавобни берди: "Сен китобни ўқимабсан, агар китобни ўқиганингда ичидаги 100$ ни кўрар эдинг...!".

@IBRATLY 🕊
👍8
Ўғлимга

Қаддинг ўсиб дуркун бўлибсан,
Юмуш айтсам доим дейсан "хўп".
Ҳам меҳрибон, закий бўлибсан,
Ўғлим, сендан умидларим кўп.

Сени қутлай қувониб бу кун,
Умринг бўлсин мазмунли, узун.
Юрагингда ёнсин ўт, учқун,
Ўғлим сендан умидларим кўп.

Ғамхўр Аллоҳ асраб ўзингни,
Шукронали қилсин сўзингни.
Кўрай кулиб турган юзингни,
Ўғлим сендан умидларим кўп.

Қўлларингдан тушмасин Қуръон,
Қалбингга жо бўлсин-да иймон.
Чалғитмасин йўлингдан шайтон,
Ўғлим сендан умидларим кўп.

Солих, имом, ҳидоятли бўл,
Ночорларга ҳимоятли бўл.
Икки дунё саодатли бўл,
Ўғлим сендан умидларим кўп.

Ўқи, ўрган ёр бўл илмга,
Қўшавергин билим билимга.
Хизмат қилгин юртга, элингга,
Ўғлим сендан умидларим кўп.

Нопок ишга суқмагин бошни,
Ҳалол топгин бурда нон, ошни.
Хурмат қилгин кекса-ю ёшни,
Ўғлим сендан умидларим кўп.

Дадажонинг армонин ўлдир,
Онажонинг қувончдан кулдир.
Жигарларинг меҳрга тўлдир,
Ўғлим сендан умидларим кўп.

Содиқ бўлгин дўстларингга ҳам,
Кулфат чоғда бўлолгин малҳам.
Оқибатни ушлагин махкам,
Ўғлим сендан умидларим кўп.

Яратгандан бахтингни сўрай,
Вақти келиб тўйларинг кўрай.
Фарзандларинг етаклаб юрай,
Ўғлим сендан умидларим кўп.

Энг керакли инсон бўл элга,
Юзимизни қаратма ерга.
Тилакларим жо қилдим шеърга,
Ўғлим сендан умидларим кўп.

✍ Дилобар Ўролова

@IBRATLY

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА.
👍8
- Неварагинам нима қиляпсан?
- Интернетда ўтирибман, сиз
буни тушинмайсиз
- Нега тушинмас эканман,
друзянгда "Қайсар қиз" борми,
роса севишасану?
- Ха бор
- Ўша мен бўламан болам 😁

👉 @IBRATLY
😁12👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онангизни борида дуосини об қолинг......

👉 @Ibratly
👍10❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Отанг бор ҳовлига кирасан эркин.

Онанг бор илинар дастурхон тукин.

@IBRATLY
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
СИЛАИ РАҲМ

Опа-синглингиз узатилганми? Бошқа хонадоннинг эшигини очиб ўтирибдими?

Вақт топиб, тез-тез йўқлаб туринг. Нимадир олиб бориш эмас, асосийси, эътибор. Барибир, қуруқ қўл билан бормайсиз, шундай эмасми?

Агар жиянларингиз бўлса, уларнинг қанчалик қувонишларини кўз олдингизга келтиринг. Сиздек тоғаси келганидан шод бўлишади.

Ишонинг, уларнинг ўша дақиқаларда қанчалик кўнгиллари кўтарилиб, хурсанд бўлишларини тасаввур қилолмайсиз. Бу ишни Аллоҳнинг розилигини кўзлаб қилсангиз, бу буюк ибодат бўлади, бунинг номини силаи раҳм дейилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб, бундай деганлар: “Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлишини истаса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин”

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

👉 @IBRATLY
👍15❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Парвардигорим, гуноҳларимиз сабабли биздан юз ўгирмагин. Парвардигорим, Ўзинг бизга раҳм эт, Сенгина бизга раҳм қилувчисан!
Аллоҳим, қилган амалларимиздан рози бўл!...
Аллоҳим, Бизни камчиликларимиз сабабли жазолама, гуноҳларимизни афв эт ва озгина амалларимизни даргоҳингда қабул қил!...
Сен қандай яхши ҳожа ва қандай яхши ёрдамчисан...
Сендан ўзга маъбудимиз йўқ, Сенгагина дуо қиламиз! Сендан ўзга парвардигоримиз йўқ, фақат Сендан умидвормиз!

©Asaka_Ziyo

👉 @IBRATLY
👍12😢10❤1
Невара бобосидан сўради:

- Бобожон, сиз ёшлигингизда қандай яшагансиз?..
- телевизор йўқ
- телефон йўқ
- интернет йўқ
- суратга тушиш йўқ
- танишувлар йўқ
- дўстлар йўқ...

Бобоси жавоб берди:
- Болам, сизлар ҳозир қандай яшаяпсизлар?....
- таҳорат йўқ
- намоз йўқ
- Қуръон йўқ
- зикр йўқ
- дуо йўқ
- меҳр йўқ
- самимият йўқ...

Биздаги йўқ бўлган нарсалардан кўра сизлардаги йўқ нарсалар ҳалокатлидир.

#Билол.

👉 @IBRATLY
👍19😢4👏1