Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Инсоннинг энг ожиз пайти ўлим онлари бўлса керак. Мол-мулк, фарзандлар ва обрў-мартаба кор қилмай, ўлим чангалида типирчилаб ва унинг қўлларига ёпишиб-ёлвориб ётишингизни кўз олдингизга келтиринг.

Бундай ожиз онларни ўтказиш ҳаммамизнинг бошимизда бор..

👉 @IBRATLY
😢13👍5🔥1😘1
📝​​КИРАКАШ.

Икром киракашнинг бугун иши юришди. Кечагидан анча кўп пул ишлади.
”Роппа роса юз минг, қани ҳар доим шундай бўлса... Энди озгина дам олай , кеч ҳам тушаяпти”

У машинасини айлантириб салгина юрганида йўлнинг четида турган озғингина ўспирин қўлини кўтарди.
Яқинлашиб салом берди:
-- Мени қишлоққача олиб кетинг!

Тўрт йилдан бери ўзининг қишлоғи билан шаҳар йўлида киракашлик қилаётган Икром йўловчиларнинг аксариятини танийди.
Ўспирин нотаниш эди.

--Танимайроқ турибман, кимнинг боласисан?
-- Маҳаллангизда яшайдиган Мухтор муаллимнинг ўғлиман.
-- Кечга қолиб кетибсан. Меҳмон бўлиб келганмидинг?
–Йўқ, бу йил Университетга ўқишга кирдим. Бугун шанба, отам шаҳарга мажлисга келган экан. Қайтишда мени ўзи билан олиб кетмоқчи эди.
Йиғилиши чўзилиб кетадиган бўлди шекилли, телефон қилиб сен йўлга чиқавер, онанг хавотир олиб ўтирмасин, деди. Шунга...

Ҳадемай манзилга етиб келишди.
Киракаш машинасини қишлоққа кираверишдаги бекатда тўхтатди.

– Беш минг сўм берасан.
Чўнтагини кавлаётган талаба бир зум тўхталиб қолди.
–  Ҳар доим уч минг сўм олишарди-ку,- деди қимтинибгина.

Икромнинг энсаси қотди.
“Муштдай бола кап-катта одам билан тортишади-я, тавба. Ёмон тарбиясиз бўлиб кетишаяпти-да булар...”

– Беш минг, – деди қатъий қилиб. – Қоронғи тушиб қолди. Уч минг сўм деганинг кундузги нарх, тушундингми?. Бундай пайтда такси қимматроқ бўлади...

Икром уйига келгач биринчи сўрагани онаси бўлди.
–Ойим шаҳарга кетдилар, -деди хотини
-- Гулсара аммамизнинг келинлари фарзандли бўлибди...
– Шунда менга қўнғироқ қилсанглар бўлмасмиди, қайтишда ўзим билан олиб келардим-ку?
– Телефон қилмоқчи эдим, унамадилар. Қўй, безовта этма, қачон қайтиши номаълум. Кўча тўла машина, ўзим ғириллаб бориб келаман, дедилар...

Икром норози тўнғиллаб йўлга отланмоқчи бўлиб турганида онаси офтобдай чарақлаб кириб келди.

– Эсон омон келдингизми? – деди ўғли аччиғини аранг босиб, – пойи-пиёда қолмадингизми ишқилиб?
– Эй болам-ей. Бу дунёда яхшилар кўп. Шуларнинг борига шукур.
Мухтор муаллим шаҳарга борган экан, машинасида эшигимнинг тагигача олиб келиб қўйди. Катта йўлда тушириб кетавер, десам ҳам қийналиб юрманг деб унамади, барака топгур.
Икром истеҳзоли илжайди.
– Шунга яраша бақрайиб пулингизни ҳам олгандир, бекорга эмасдир...
– Ҳечам-да, пул узатсам хафа бўлди, – она ўғлига ўпкалаганнамо қаради.– Қўйинг эна, бир элнинг одамимиз, уят бўлади, деди. Бола-чақасининг роҳатини кўрсин илойим.

Икром лавлагидай қизариб кетди. Кўзининг олдига чўнтагини кавлаётган озғин талаба келди.

Онасининг юзига қарай олмади...


https://t.me/IBRATLY
👍24❤1😢1
Албатта Ўқинг афсусланмайсиз...(Тўлиқ)
Қозининг ёнига бир аёл келиб дебди: - Бундан икки йил аввал эрим иккаламизга никох уқиган эдингиз. Хозир эса бизни ажратишингизни сурайман. Мен у билан ортиқ бундай яшашни хохламайман – Ажрашишингга бирон сабаб борми? деб сурабди қози. Аёл шундай дебди - Хамманинг эри уйига уз вақтида келади, мени эрим эса хар доим кеч қолади. Мана шу сабаб уйда хар куни жанжал. Қози хайрон бўлиб дебди: - Сабаби шу холосми? - Ха, шу. Менга эътиборсиз эр билан яшай олмайман деб жавоб берибди аёл. - Ажратишга ажратиб юборавераман лекин битта шарт билан. Хозирни узида уйингга боргинда менга катта нон пишириб кел. Шуни билиб қуйки нонни масаллиқларини уйингдан ишлатмайсан. Туз, ун, сув, тухумни туртта қўшни аёллардан сура ва улардан нима сабабдан олаётганингни айтгин дебди қози. Аёл уйга келиб ишга киришибди ва қўшни аёлга чиқибди: - Қушнижон, менга бир пақир сув бериб туринг. - Қушни сув йўқми уйингизда? Ахир эрингиз қудуқ қазиб қуйганку менга ухшаб булоқдан сув ташламайсизку? - Сув бор, мен қозини олдига эримдан арз қилиб борган эдим, қози шундай деди дейиши билан қўшни аёл уз дийдиёсини бошлаб юборибди. — Эх, агар сен мени эримни қанақалигини билганингда эди! Неча йилдан бери жаврайман битта қудуқ қазиб бермайди. Сув тугаган қўшни қанча чақирим юриб булоққа боришим керак. Аёл бошқа қўшнисига туз сураб чиқибди. - Тузингиз тугаб қолдими қўшнижон? - Уйимда туз боркуя, деб унга булган воқеани тушунтирибди гапини тугатмасдан қўшни аёл эридан арз қилиб кетибди. - Эх, агар мени эримни қанақалигини билсанг эди. – Рузғорга керакли нарсаларни уз вақтида олиб келмайди. Аёл у ердан хам зурға қочиб бошқа қўшнига чиқибди. - Қўшнижон, бир дона тухум бериб туринг. - Вой қўшнижон товуқларингиз куп эдику тухум тугмаяпдими? - Тухум бор, товуқларим кунда тухум беришаяпти лекин деб унга хам тушунтирибди. Аёл қайси бир қўшнисига чиқмасин хаммаси эридан шикоят қилаверибди. Аёл каттакон нон пишириб қозининг ёнига борибди ва нонни бериб шундай дебди. - Рахмат сизга қози жаноблари бу нонни оилангиз билан бахам куринг аммо эрим билан зинхор ажраштирманг. - Нега? Нима учун қизим? Нега ажрашмайман деяпсан бирон нима булдими? сурабди қози. - Хурматли қози менинг эрим хаммадан хам яхши экан. Менга жуда эътиборли бўлгани учун, мени яхши кургани учун қийналмасин деб хамма шароитларни яратиб берган экан. Мен ожизани кузини очдингиз деган экан.....!!!

https://t.me/IBRATLY
👍24😘2❤1🥰1👏1
📝​​​​Шавқатсизлик қурбони...
Ҳикоя.


Аёл фарзанди дунёга келиши учун амалиёт хонасига кириб кетди. Бола туғилди. Она ҳаётдан кўз юмди. Аёлидан айрилиб, фарзанди онасиз қолганидан ота, қаттиқ хафа бўлди. Чақалоқни ўзи парваришлай олмаслигини билиб холасига берди. Ўзи етти ойдан кейин уйланди.

Янги аёлидан кетма - кет иккита: ўғил - қиз фарзандлар кўрди. Орадан уч йил ўтиб холасига берган ўғлини бирга яшаш учун олиб келди. Ўгай она ўз болаларига яхши қарарди. Етим болачага аҳамият бермас, раҳм қилмас, қўрс, жеркиб, туртиб гапирар, овқат берса ўзига алоҳида берар, дастурхонда бирга ўтиришга қўймасди.

Бир куни кечки таомга аёл ўз оиласини меҳмонга чақирди. Дастурхонда турли егуликлар, ширинликлар бор эди. Болакай нимадир олиш учун қўлини чўзганди. Ўгай онаси кўриб қолиб қўлига урди. Уришиб, қўлига ликопчада озгина гуруч бериб балконга чиқарди.
- Шу ерда ўтириб, е! Қимирлама! Ҳамма кетгунча овозингни ҳам чиқарма! Асабимга тегма! Меҳмонларим ёнида мени шарманда қилма! - деди.

Болакай ичкарига кирса, ўгай онаси уришидан қўрқиб ўша ерда ўтирди. Ухлаб қолди.

Меҳмонлар кетишди. Аёл ўз фарзандларини хоналарига ухлатиш учун олиб кириб кетди.

Эри кеч бўлганда ишдан келди. Болаларини сўради. Аёл:
- Ҳаммаси ухлаб ётишибди, - деди. Аёл уни балконга чиқариб юборганини унутди. Таомланиб бўлган ота ухлади. Тушида биринчи аёлини кўрди. У:
- Ўғлингиздан хабар олинг! - деди. Уйғониб кетиб аёлидан сўради. Аёл:

- Айтдим - ку сизга, ухлаб ётибди, - деди.
Ишониб яна уйқуга кетди. Аёли яна тушига кириб:
- Ўғлингиздан хабар олинг! - деди. Чўчиб уйғонди. Аёлидан яна сўради. Аёлнинг жаҳли чиқиб:
- Уфф, бунча, воҳима қилмасангиз?! Айтдим - ку, ухлаяпти. Жа эркалатиб юборгансиз - да, шу ўғлингизни! - деди.

Киши яна ухлади. Биринчи аёли яна тушига кирди ва:
- Бўлди. Ўғлим, жигарбандим менинг ёнимга келди, - деди. Сапчиб уйғониб ўғлининг хонасига кирди! У йўқ эди. Бошқа хоналарга қараб чиқди. У ҳеч қаерда йўқ эди. Балкон эшигини очиб  қаради. Не кўз билан кўрсинки, ўғилчаси ғужанак бўлиб ётар, исиниш учун бошини тиззалари орасига олганча, қотиб қолган, жони узилганди. У совуққа бардош бера олмаганди. Ёнида ликопчада озгинаси ейилган гуруч турарди. У энди жабр кўрмайдиган, йиғламайдиган, золимлар йўқ диёрга кетганди.


Хулоса

💠 «Фақатгина одамларга зулм қиладиган ва ер юзида ноҳақ тажовузкорлик қиладиганларни (айблашга) йўл бордир. Ана ўшаларга аламли азоб бордир». (Шуро: 42 оят).

💠 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким одамларга раҳм қилмаса, Аллоҳ унга раҳм қилмайди», дедилар».
(Муттафақун алайҳ).

💠 Мусулмон ота-она ва болалар бир-бирларига раҳм-шафқат кўрсатиш орқали Аллоҳ таолонинг раҳматига сазовор бўладилар.

💠 Хоҳ ўзингиз, хоҳ бировнинг фарзанди бўлсин, улар ҳақида Аллоҳдан қўрқинг!


Умму Абдуллоҳ таржимаси

https://t.me/IBRATLY
👍17😢12❤1
📝Ака-укаларни яраштирган қурувчи.

Файзли бир хонадонда ўта иноқ бўлган туғишган ака-ука бор эди. Улар ёнма-ён қўшни бўлиб яшар, бирга деҳқончилик қилишар, ҳосилни ҳам бирга йиғиштириб олишар эди.

Кунларнинг бирида ўрталарида бироз келишмовчилик юзага келди. Ўзаро бир-бирини нотўғри тушуниш бошланди. Оқибатда уларнинг ўртасида чуқур жарлик пайдо бўлди. Бу жарлик борган сари тобора кенгайиб, силаи раҳмнинг узилишига олиб келди.

Бир куни катта аканинг эшиги тақиллади. Очиб қараса, моҳир қурувчи иш қидириб келибди. Катта ака қурувчига қараб: «Ҳа, сенга иш бор. Дарёнинг нариги томонини кўряпсанми, у ерда укам яшайди. Менга ёмонлик қилди. Мени ерга урди. Ўртамиздаги барча алоқалар узилди. Мен унга ўч олишга қодирлигимни кўрсатиб қўймоқчиман. Уйимнинг ёнида турган тош бўлакларини кўряпсанми, ана ўша ерга баланд девор қуриб беришингни хоҳлайман. Чунки укамни яна кўришни истамайман», деди.

Қурувчи: «Ўйлайманки, вазиятни тушундим», дея таъкидлади. Ака қурувчига керакли асбоб-анжомлар ва қурилиш маҳсулотларини олиб келиб берди-да, ўзи сафарга кетди.

Орадан бироз вақт ўтиб, сафардан қайтган ака қурилиш якунига етганининг устидан чиқди. Лекин қурувчининг қилган ишидан лол бўлиб қолди. Чунки, қурувчи девор ўрнига дарёнинг икки қирғоғини бирлаштирувчи узун кўприк қурган эди. Шу пайтда ука уйидан ташқарига чиқиб қолди ва сафардан қайтган акасини кўриб, у томон шошиб келди: «Қандай ажойиб акасиз-а, мендан зулм кўрган бўлсангиз ҳам ўртамизга кўприк қурдирибсиз-а. Дарҳақиқат, мен сиздек акам борлигидан фахрланаман», деди. Улар бир-бирлари билан ярашиб турганларида, қурувчи нарсаларини йиғиштириб кетишга ҳозирлик кўрди. Ака-ука қурувчига юзланиб: «Кетма, шошмай тур, сенга яна иш бор», дейишди. Лекин қурувчи уста: «Сизлар билан жон деб қолган бўлардиму, лекин бошқа шунга ўхшаш кўприклар қуришим керак», деди.

Хулоса

Одамлар ўртасини боғлайдиган кўприк қурувчи бўлайлик, уларни ажратадиган девор қурувчи бўлмайлик.

Одамларнинг бирлашишига, уларнинг қалблари ўзаро улфат бўлишига сабабчи бўлайлик.

Юртимизда ҳеч бир ака-ука юз кўрмас бўлмасин, бир-бирига меҳр-муҳаббат кўрсатиб яшасин.

Аллоҳ таоло биз мусулмонлар умматини бир тану бир жон қилсин, ихтилофлардан, нафрату адоватлардан ҳамда бўлинишлардан Ўзи асрасин!


Манба: «Ҳар куни сизни қизиқтирадиган маълумот»

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси.

https://t.me/IBRATLY
👍18👏5🥰1
​​📝Сингилжон,  қудаларим эр - хотин умрага бориб келишди,  зиёратга бирга бориб келайлик.

Озроқ маззам бўлмаса ҳам опамнинг илтимосини рад қилолмадим.
Дамас мошинасида икки кишига жой қолган экан холос,  мошина тоғораю каробкаларга тўла:

-  онлайн чақирсак бўлардию,  шафёр укаммизни ҳам йўлдан қолдирибсизда,  хойнахой дўконларига бозорлик қилиб кетаётган бўлсалар керак а укажон дея дамас хайдовчисига савол бердим.

Хайдовчи мийиғида кулдида опамга ўзингиз жавоб беринг дегандай ишора қилди:

- вой содда синглимей, булар ҳаммаси қудаларимга ва куёвимга атаб олинган,  ахир Аллоҳни байтини зиёрат қилиб келишадию мен қуруқ борсам уят бўладия.

- опажон,  тўй эмаску,  ўзи нималар олдингиз?

-  битта саватда "буқа патир",  биттасида ширмон нон,  биттасида қўқон патир,  бир тоғора сомса,  бир тоғора норин,  бир тоғора шашлик олдим ва яна қудаларимга бошдан оёқ сарпо,  куёв ҳам ўксимасин деб бир қатор кастим шим, куйлак ва туфлиям олдим.  Ҳа анави иккита  " туя кўрпа"  қайнсингилларига олдим.

- опаа,  хаммаси анча пул бўладику,  шартми шунча дабдаба,  ахир тўй қилмаяптикв бу қудангиз ?

Опам бирданига жиддийлашди,  кўзларида қайғу аломатлари акс эта бошлади:

- сен ўйлайсанки мени буларни ўз ихтиёрим билан қилаяпти дейсанми? қудам умрага кетишдан аввал қизимга бир неча бор қўшнисини қудаси умрадан келганда олиб келган нарсаларини гапириб:

-  мана биз ҳам кетаяпмиз,  онангизга тайинланг,  бизни қўшниларни олдида хижолат қилиб қўймасинлар хўпми қизим деб кун бермабди.

Энди пул кетса ҳам қизимиз тинч ўтирса бўлди деб поччанг икковимиз урушиб талашиб шуларни қилдикда.

Опамни холатларини кўриб ўтган йили турмушга берган қизимни хайитлик тоғорасини жўнатганимдаги қудамни қизимга:

-  ўзи етим қизни олиб барака топиб бўлмас экан,  онангиз мени қўни - қўшниларни олдида шарманда қилди,  ўғлимни куёвлик хурмати йўқмиди қизим деган таъналари эсимга тушиб кетди.

Эй Роббим,  ишқилиб қудам умрага бормай турсин,  ҳеч бўлмаганда ўғлим катта бўлиб пул топадиган бўлганда борсин дея пичирлаб дуо қилдим.

П.С.
Бу воқеа шу кунларда бўлиб ўтди. Бир хақдор синглимиз ўзлари айтиб бердилар.
Зора шу воқеа бошқаларга ибрат бўлса.

Мухаммад Икром.

https://t.me/IBRATLY
👍22😢5😘1
....
Онам
Кунни кун демайди, кечани кеча,
Қушда тиним борку, тинмайди онам.
Тонгда ҳали қуёш юзин кўрсатмай,
Чарчоқ нима ўзи билмайди онам.

Юзлари нурлигим, сочи оппоқ қор,
Не камимни айтсам қилар чорасин,
Кўнглимни олади дунё бўлса тор.
Худо шундай яратган ўзбек онасин.

Уйида барака, файзи бўлакча
Борсанг қувнаб кетар кўзлари бирам.
Сени соғингани билинар жуда,
Топганин сочади -егин, ол болам.

Ҳолингни сўрайди, ўзин унутган,
Сени юзларингга боқади кулиб.
Раббим оналарни шундай яратган,
Сабрли, бамисол фаришта қилиб...

✍Дилфуза Саттарова

✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

👉 @IBRATLY
👍15
⸺ Унга тегиб нима кўрдим?! ⸺ дея тинимсиз нолиб борарди аёл ўз дугонасига. ⸺ Шунча йилдан бери битта машина ололмаймиз! Ақалли бир марта хорижга чиқолганимиз йўқ!..
Болаларини ёлғиз ўстираётган дугонаси эса у ҳасратини тугатса, фарзандларининг эски кийимидан сўрамоқчи эди...

© Байрам АЛИ

👉 @IBRATLY 🌱
👍17😢9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОТАЛАР ФАРЗАНДИНИНГ ЭРКАЛИГИДАН ЭМАС, УЛАРНИНГ МИННАТИДАН КЎНГЛИ СИНАРКАН…

👉 @IBRATLY
👍5❤2
Бир аёл айтади:
"Уйимнинг ҳар бир хонасига ном бердим. Меҳмонхонага "Аллоҳу акбар", ётоқхонага "Ла илаҳа иллаллоҳ", ошхона "Астағфируллоҳ" деб ном қўйдим. Қайси хонага кирсам, ўз номи билан зикр қилдим. Уйимни тозалар эканман, зикр билан тилим намланар, қалбим покланар эди. Ажиб бир ҳаловатни ҳис қилар эдим. Бундай ўйлаб қарасам, уй ишларини шундоқ ҳам қилишим керак экан. Лекин шу ишларни Аллоҳни зикр қилиб бажарсам, ҳар бир қиладиган ишимда савоб ва уйимда барокат бўлар экан. Шу ишларни бажарар эканман, барчасини Аллоҳдан савоб умидида қилдим. Бошқаларга ҳам тавсия қилиб қолар эдим. Чунки, Аллоҳнинг номи зикр қилинган жойда шайтон ҳеч қачон яқинлаша олмайди, у ерда доим фаришталар ҳозир бўлиб туради ва у ерда барокот ҳеч қачон тугамайди".

Биз сизга улашдик, сиз ҳам бошқаларга улашинг!
@IBRATLY
👍22❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tabassum
Қурбон ҳайитга оз қолганини эшитган қўй 😅 (Архив)

@IBRATLY
👍5😁5
Бойларда камбағалларнинг ҳаққи бор

Бугун садақа берувчи ва бермайдиган тоифалар ажралиб қолгандек гўё. Орамизда ҳатто шундай кишилар борки, уларга садақа бериш ҳақида гап очсанг, «Нега ўзим қийналиб ишлаб топган молни бировга беришим керак?! Ундан кўра ишласин», дея ажабланишади. Орзу-ҳавас йўлида ҳатто исроф бўладиган даражада сарфлашади, аммо эҳсонга келганда бир тийин бўлса ҳам чиқаришдан безиллашади. Аслида мусулмон одам бойларда камбағалларнинг ҳақи борлигини яхши билиши, буни ҳеч қачон унутмаслиги керак.

«Гўзал ўрнак» китобидан

©BintuSodiq

👉 @IBRATLY
👍8
Бўри итдан сўрабди:
– Одамларнинг болаларини ҳеч тишладингми?
Ит жавоб берибди:
– Йўқ.
– Уларга ҳеч хиёнат қилдингми?
– Йўқ.
– Мен уларга ҳужум қилганимда, сен уларни қўриқлаганинг ростми?
– Рост.
– Эй, амакиваччам, энди айтчи, улар шижоатли ва ақлли кимсаларни нима деб атайдилар?
– Улар бундай инсонларни мақтаб "бўри" дейдилар.
– Нодон ва паскаш кимсаларни ким деб атайдилар?!
– ......
– Сендан биз билан бирга бўри бўлиб қолишингни сўрагандик! Унамадинг! Мен уларнинг болалари ва чорва молларига бир неча бор ҳужум қилдим... Натижада улар ўзларининг қаҳрамонларини бўри деб таърифладилар! Сен одамлар ўз жаллодларига сиғинишини, ўзларига содиқ бўлганларга эса, паст назар билан қарашларини тушунишинг керак!

@IBRATLY
👍23👏3
Mиср давлатининг телекўрсатувларидан бирида бир хайрия акцияси эълон қилинди. Унда бир беморнинг ички аъзосини кўчириш учун 150.000 АҚШ доллари зарурлиги айтилиб, кўнгиллилардан ёрдам сўралди ва ҳисоб картаси рақамлари ҳавола қилинди. Одамлар дарров ташаббус кўрсатиб, ҳисоб рақамига пуллар ўтказишни бошлаб юборишди. Уларнинг кўплари катта тадбиркорлар эди. Бу орада бошқа кўплаб инсонлар телевидения билан боғланиб, ҳолат юзасидан сўраб туришди.

Ҳеч қанча вақт ўтмай 850.000 жунайх пул йиғилди. Лекин эътиборлиси бу эмас. Гап шундаки, пул йиғиш жараёнида бир киши икки доллар пул жўнатди. Бу Mиср пулига 15 жунайх дегани эди. Кўплар катта миқдорда пул ўтказаётганда бунчалик оз пул ўтказиш жуда ғалати эди. Бундан ажабланган телебошловчи шу пулни жўнатган киши ҳақида суриштириб, унинг телефон рақамини топди. Ушбу ишнинг тафсилотини сўраш учун унга қўнғироқ қилди. У ёш йигит экан ва саволга шундай жавоб берди:
— Ҳа, бу жуда оз пул. Лекин у ойлик даромадимнинг ярми эди. Aли розияллоҳу анҳу: "Берганинг озлигидан уялма, чунки умуман бермаслик ундан ҳам оздир", деганлар. Mен ёрдам қўлини чўзишни истадим, бефарқ бўла олмадим.

Бу жонли кўрсатув жуда таъсирли эди. Tелефондаги мулоқотдан эса томошабинларнинг ҳам қалби жунбушга келди. Ҳали пул йиғиш жараёни давом этар эди. Шу вақт телебошловчи навбатдаги қўнғироқни қабул қилди. Бу галги киши ушбу хайрия акциясида қаташмоқчилигини ва 8 минг доллар ажратганини, унинг 4 минги беморга, қолган 4 минги эса ҳалиги икки доллар жўнатган йигитга эканини айтди. Кейин яна бошқаси телефон қилиб, 5 минг доллар ўтказишини, унинг ярми беморга, ярми эса ҳалиги йигитга, деди. Кўрсатув сўнгигача операция учун исталган маблағ тўлиқ йиғилди. Унга қўшимча бояги йигитга ҳам анча пул ўтказилди.

Энди воқеа янада қизиқ тус олди. Tелебошловчи келаси кўрсатувга шу йигит таклиф қилинишини эълон қилди. Йигит таклифни қабул қилиб, кўрсатувга ташриф буюрди. У оддий бир оиладан чиққан оддийгина йигит экан. Иш жойи ҳақида сўрашган эди у айни вақтда ишсиз эканини, олдинроқ бир жойда ишлагани лекин йўл киранинг қимматлигидан у ердан кетганини айтди. Жонли эфирда узатилаётган бу кўрсатувга ҳар хил иш ташкилотларидан қўнғироқ қилиб йигитга иш таклиф қила бошашди. Йигит улардан бирини қабул қилди. Бу у учун жуда яхши таклиф эди. Шу билан йигит кўрсатув ниҳоясига етмасиданоқ расмий равишда ишга қабул қилинди.

Ҳадиси қудсийда Aллоҳ таоло шундай дейди:
"Эй Одам боласи, сен бергин, сенга ҳам берилади".

@IBRATLY
👍39
⛓Эслатма⛓

Киши дўстлари билан суҳбатлашаётганда, мажлисларда ўтирганида қурбонлигини қанчага олганини айтмасин, бозор жуда баланд деб нархлардан нолимасин. Чунки у қурбонлигини Аллоҳ учун сўяди, Аллоҳ эса унинг сўзларини эшитиб турибди. Шундай экан, у Аллоҳдан уялиши керак. Қурбонлигини чин дилдан, хурсанд бўлиб сўйсин.

Қани айтингчи, уйингизга азиз меҳмон келган бўлса, дастурхон устидаги суҳбатда бозорда қўйлар жуда қимматлиги, бу зиёфат учун сўйилган қўйни фалон пулга олганингизни гапириб берсангиз, меҳмон буни қандай қабул қилади?!

Аллоҳ билан одамлар билан бўлганимиздан кўра одоблироқ булайлик!

©Bintusodiq

https://telegram.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингиз учун ҳам яшайсизми, она?
Ўзингиз учун ҳам қайғурасизми, она?


Оналар бу дунёда фақат болам деб яшар экан...

👉 @IBRATLY
👍16😢3