КОРРУПЦИЯ
– Сизларни коррупция ботқоғидан олиб чиқишга ваъда бераман. Аммо… Бу текинга бўлмайди…
М.Юсупов
@IBRATLY

👍7😢5🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун кўрилган энг таъсирли видео роликлардан бири 🥺
Сиз опа-сингилларингиздан оҳирги марта қачон хабар олдингиз?
Ака-укаларга юбориб қўямиз
👉 @IBRATLY

👍10😢6
Фарзандимиз билан ўйнаб, биргаликда ўтказган вақтларимиз бизга берилган неъмат кабидир. У ҳаётнинг салбий жиҳатларини унуттириш билан бирга орамиздаги ришталарни мустаҳкам қилади. Ўша ришталар келажакда кўп асқатади.
Ўрхон Тўкер
@HikmatliSatrlar
Ўрхон Тўкер
@HikmatliSatrlar
👍13❤1😘1
Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан. Бола қаттиқ зарбаларга чидаб ҳеч йиғламас экан. Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек она боласини одамлар орасида урганида, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди...
Одамлар ажабланиб:
- Эй йигитча, олдинлари онангиз калтаклаганларида миқ этмасдингизку, нега бугун кўзларингиза ёш олдингиз? - деб сўрашибди. Йигитча йиғлаб:
- Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилдим, чунки зарбалари олдингидек қаттиқ бўлмай қолдибди...
P.S.: Ота-онамизнинг қадрига етайлик! Илло, ўтаётган вақт бизларни тобора айрилиққа яқинлаштирмоқда...
https://t.me/IBRATLY

Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 ЯНГИ ТОНГ
МУБОРАК БУЛСИН💐
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ🌤
🌸 Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуолар-ла бошланиши лозим...
🌸 Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин!
@IBRATLY
👍7
Бир онадан сўрадилар:
— Қизингиз қандай яшаяпти?
— У жуда ҳам бахтли. Ажойиб эри бор. Қизимга машина, беҳисоб тақинчоқ совға қилган. Хизматкор ёллаган. Қизим тушга яқин уйғонади, эри эса нонуштани ётоғига олиб келади.
— Ўғлингизнинг ишлари қандай?
— Эсиз ўғлим. Бир вайсақига уйланган. У нима хоҳласа муҳайё қилган: машина, тақинчоқлар, хизматкор. Эрка хотин эса тушгача тўшакда, ҳатто эрига нонушта тайёрлаш учун ўрнидан турай демайди...
P.S.: Ўзингизга раво кўрмаганни бошқага ҳам раво кўрманг!

👍6😢4😁3
Бир киши ўзининг бахил ўртоғиникига меҳмонга борди. Уй эгаси ўғлини чақириб, “Ўғлим, уйимизга биз учун азиз бўлган дўстимиз меҳмон бўлиб келди. Қассобга бориб, бизга ярим кило энг яхши гўштдан олиб кел” деди. Бола қассоб олдига кетди. Орадан маълум вақт ўтиб қуруқ қўл билан қайтиб келди. Отаси ундан “Гўшт қани?” деб сўради.
Бола: “Қассобга бориб, “Бизга энг яхши гўштдан берар экансиз” дедим. У менга “Сенга сариёғдек гўшт бераман” деди. Мен ўзимча “Агар у шундай қиладиган бўлса, нега гўшт ўрнига сариёғ олмайин?!” дедим-да, баққол ёнига кетдим.
Бориб, “Бизга энг яхши сариёғингиздан берар экансиз” дедим. У “Мен сенга асалдек сариёғ бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, яхшиси асал ола қоламан” деб ўйладим. Шу ўй билан асалфурушга кетдим.
Бориб, “Бизга энг яхши асалдан берар экансиз” дедим. Сотувчи “Мен сенга мусаффо сувдек асал бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, уйимизда мусаффо сув бор-ку” дедим-да, ҳеч нарса олмай келдим” деб жавоб берди.
Ота ўғлининг гапларини эшитгач, “Нақадар ақлли боласан. Лекин бир нарсани ўйламабсан. Бир дўкондан бошқасига боргунингча поябзалинг эскиргандир” деганда, ўғли “Отажон, мен меҳмон амакининг поябзалини кийиб бориб-келдим” деди.
Бола бахилликда отасидан ҳам ўтиб кетган эди. Бу эса нотўғри, хунук тарбиянинг оқибатидир.
Ҳа, фарзандлар ота-оналари қандай тарбия қилса, нималарга одатлантирса, шундай тарбия топиб улғайишади. Шунинг учун ота-она фарзандларига гўзал ахлоқни ўргатишлари, ўзлари бу борада намуна бўлишлари керак.
© “Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан

👍4😢2
Узоклашиб кетяпмиз
Бу дунёдан саросар,
Юриб-елиб ўтяпмиз.
Кўриниб тур, биродар,
Узоқлашиб кетаяпмиз.
Гоҳ қочгани уриниб,
Гоҳ боргани эриниб,
Яқин каби кўриниб,
Узоқлашиб кетаяпмиз.
Жигарларим опичиб,
Бирга ўсдик чопишиб,
Энди эшик ёпишиб,
Узоқлашиб кетаяпмиз.
Мен юрибман не кўйда,
Аёлим, сен не ўйда,
Яшаб туриб бир уйда,
Узоқлашиб кетаяпмиз.
Яхши кунда билгин-а,
Келмаганам кимгина,
Оғир кунда жимгина,
Узоқлашиб кетаяпмиз.
Аъзам, сўзинг ҳақиқат,
Ҳар нафасинг ғанимат,
Қайга кетсак ҳам, фақат
Узоқлашиб кетаяпмиз.
P.S.: Бир-биримизнинг ҳолимиздан хабар олиб қўйяйлик!
Жигарларимизга юборамиз!

👍4
Япония бош вазири Синдзо Aбедан Япония тараққиёти, япон мўъжизасининг сабабини сўрашганда: "Биз ўқитувчиларга вазирнинг маошини, дипломатнинг дахлсизлигини ва императорнинг ҳурматини бердик", — деб жавоб қайтарган.
https://t.me/IBRATLY
https://t.me/IBRATLY
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👏5👍3
— Отажон!
— Лаббай!
— Месси афсонами ёки Роналдоми?
— Аллохнинг изни ила Қуръони Каримнинг барчасини бир раъкатда ўқиган Усмон ибн Аффон афсонадир, болам!
P.S.: Бир ойда бир марта хам Қуръон ўқий олмаган биз хам "афсона"миз.

😢7👍1
Эр ва аёлнинг ўртасида низо пайдо бўлгандан кейин аёл хонасига кириб, чидай олмай йиғлашга тушибди. Шу маҳал аёлнинг қариндошлари аёлдан ҳол-аҳвол сўраб келиб қолишди. Қарашса аёлнинг кўзлари жиққа ёш эмиш. Аёлдан хавотир олиб, нима сабабдан йиғлаганини сўрашибди.
Аёл:
- Ишонасизларми йўқми, сизларни ўйлаб ўтирган эдим. Сизларни жуда хам соғиниб, кўргим келган эди. Субҳаналлоҳ, сизларни менга Аллоҳнинг Ўзи етказди дебди.
Эр эса аёли кўз ёшларини оқлаётганини тинглаб, унга нисбатан хурмати янада ошиб, унинг кўзларида аёли янада буюклашибди. Шахсий сирларини фош этмай асрагани учун, аёлидан кечирим сўраб, уни маҳкам бағрига босибди...
P.S.: Муҳтарама аёллар, эрингизнинг айбини очмасдан, сабр қилсангиз, Аллоҳ сизни энг яхшиси билан мукофотлайди! Қадрингизни янада баланд қилади!
Ибрат учун аёлларга юборинг!

❤4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўн саккиз минг олам махлуқотлари ичра фақат одамгина пул топади. Бирор жонзот оч қолмайди, бироқ одам ҳеч қачон тўймайди...
@IBRATLY
@IBRATLY
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отахон аёли билан видолашмоқда...
Кўриб, ўзимни йиғидан тўхтата олмадим. Биродарлар, унутманг, бир куни ҳаммамиз ўтамиз. Шунинг учун ғанимат дунёда бир-биримизнинг қадримизга етайлик!
Яратган ҳар биримизни Жаннатида учраштирсин! Амин!!!
Қайта-қайта кўринг! Фикр қилинг!

👍4😢4❤3
"Дунё ишлари чала қолади!" - деб, Роббингни тарк этма. Зеро мозорлар, ишлари чала қолганлар билан тўладир...
©️ Жалолиддин Румий
@IBRATLY
©️ Жалолиддин Румий
@IBRATLY
👍7
Бўри пистириб кириб келди, шунда хўроз қичқирди. Ит ҳурди. Чўпон сергак тортди, оила уйғонди. Бўри қочди. Чорва омон қолди. Чўпон хотиржам бўлди. Ит ўрнига ётди. Чўпоннинг оиласи (чорваси бўрининг ҳамласидан омонда қолганини) байрам қилиб нишонлаш учун хўрозни сўйишди...
Кўпинча инсонларни огоҳлантирганлар қурбон бўлишади...
@IBRATLY
Кўпинча инсонларни огоҳлантирганлар қурбон бўлишади...
@IBRATLY
😢5👍4❤2
Айтишларича, олдинги замонларда она боласини эмизмоқчи бўлса, "Бисмиллоҳ"ни айтган, сўнг гўдакни улғайганда катта инсон бўлишини ният қилиб, унга кўкрак тутган.
Шижоатли жангчи, ё кучли олим ва ёки маҳоратли йўлбошчи бўлишини кўнглидан ўтказган. Шу туфайли аждодларимиз буюк бўлишган.
Бугунда эса аёлларимиз болаларини ухлатиш ниятида эмизмоқдалар. Шунинг учун умматнинг катта қисми уйқуда.
Хулоса ўзингиздан.
© Мубашшир Аҳмад

😢4👍2
Бир одам эрталаб уйидан чиқаётганда хотинига дебди:
— Бугун, албатта, от сотиб оламан!
— Худо хоҳласа, денг, — эслатибди хотин.
— Худо хохласаям, хохламасаям, барибир, сотиб оламан, — дебди афанди.
Эр бозорда узоқ юриб, яхши от танлабди, баҳосини келишибди, сўнг киссага кўлини солса, пули йўқ эмиш. Унинг фиғони фалак бўлиб уйига қайтаётганда қаршисидан бир нечта отлиқ чиқибди. Улар савол беришса, у чурқ этиб жавоб қилмабди. Аччиқланган отлиқлар уни обдон калтаклаб, олдиларига солиб кетишибди.
Пул олдирган, калтак еган, ўлгудек ҳориган эр ярим тунда уйига қайтибди. Эшик тақиллаганини эшитган хотини сўрабди:
— Ким у?
— Худо хоҳласа, эрингман! — дебди.
P.S.: Биродарлар, Худо хоҳламаса, бир томчи сув ҳам юта олмаймиз. Кимнинг раҳматидан омон юрганимизни фикр қилинг!

👍13😁3😢3
Бир Судья ишини ўзгартириб, ўқитувчилик касбига ўтиб кеибтди. Танишлари у нега бундай қилганини сўрашганида, у шундай жавоб қилибди:
— Менга келган судланувчиларга разм солсам, уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, илдизни тўғирлашимиз керак" деган хулосага келдим. Саводсизлик қанча кам бўлса, жиноят шунча кам бўлади. Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир...

👍8😘3