Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Дадасини соғиниб катта бўлганлар

Осмонларга сакраб, учолмайдилар,
Меҳрни хис этиб қучолмайдилар.
Бир армон, ҳаёлдан кечолмайдилар,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.

Болалиги ўтар, қувончдан йироқ,
Юзлари кулса хам, юракда фироқ.
Суратга термулар лабалари титроқ,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.

Тунлари осмондан узмас кўзини,
Ёшлардан тозалар ғамгин юзини.
Энтикиб айтади “дада” сўзини,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.

Суянгани тоғи хам, йўқдир ёнида,
Отанинг сиймоси хар бир онида.
Ришталар жонсарак оққан қонида,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.

Кимсага айтолмас, дардлари пинхон,
Хотиралар қалбида яшайди ниҳон.
Тақдирнинг хукмини, билган имтихон,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.

Сиз бугун бахтлисиз, шуни хис этинг,
Дадангизни эъзозланг қадрига етинг.
Мадор бўлинг белига, қўлидан тутинг.
Дадасини бағрида катта бўлганлар.

© Шуҳрат Шукур

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍19❤5😢5
Bizga har ishda oʻrnak Rosulullohﷺ

• Пулингиз қолмадими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айрим кунларни таомсиз ўтказганлар;
• Машаққатлар гирдобида қолдингизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд жангида мушриклар дастидан яраланганлар;
• Ишдан ҳайдалдингизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан қувилганлар;
• Инсонлар сиздан юз ўгирдими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашганлар 3 йил қамалда қолгандилар, очликдан ҳатто дарахт баргларини тановул қилишган эди;
• Инсонлар сизга қўпол муносабатда бўлаяптими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир қабила жамоаси тошбўрон қилишган эди;
• Сиз ёрдам сўраганлар сизга панд беришдими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар доим Аллоҳга дуо қилганлар;
• Ҳар қандай ҳолатда ҳам доим Аллоҳга суянганлар ғолиб бўлдилар. Аллоҳдан сўраганлар эга бўладилар, Аллоҳдан қўрққанлар сабрли бўладилар.

©Asaka_Ziyo
👍31🤝1
Qirq jon

Xotin kishining joni qirqta bo’ladi, desalar ajablanmang. Negaki u bitta jonni o’ziga olib qolib, o’ttiz to’qqiztasini farzandlariga beradi...

O`tkir Hoshimov

,,#Daftar hoshiyasidagi bitiklar''dan

@Otkir_Xoshimov
👍19❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
👍1
Я Роббий оилам ,болалаларим деб елиб-югурган барча бандаларингни мана шу жойда, сафо-марва ораларида хам югуришларини насиб этгин. Омин!

©Asaka_Ziyo
👍20❤3😢1
Сен ризқингдан қочиб шамолни миниб қочсанг, ризқинг сенга етиб олиш учун чақмоқни миниб келади.

©Алий розияллоҳу анҳу
👍39😢2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КИМ МЕН УЧУН КИМЛИГИН БИЛИБ ЮРИБМАН...

@IBRATLY
👍23😢2❤1
Истиғфор туфайли қанча-қанча бўйдоқлар уйланган, қанча-қанча беморлар шифо топган, қанча-қанча бепуштлар фарзандли бўлган, қанча-қанча фақирлар бойиган, қанча-қанча ғам-қайғулар ариган ва қанча-қанча маҳзунликлар хурсандчиликка айланган.

Истиғфорни кўпайтиринг!

@IBRATLY
👍35❤2🤝1
Хаёт сизни қанчалар эзмасин малолланманг, чарчаманг.
Зеро бу дунёда сизга суянадиганлар ҳам бор!
Сиз чарчасангиз улар нима қилишади?!

@IBRATLY
👍16😢6❤2
#ибрат

БЕБАҲО МУЛК (ҳаётий ҳикоя).

      Саришта хона. Ота ва ўғил чиройли қилиб ясатилган дастурхон атрофида чой ичиб ўтиришибди. Хонага аста йўталиб келин кириб келди. Сал аввал дамлаб келган чойни совиб қолмаганлигини текшириш учун кафти билан чойнакни ушлаб кўра бошлади .

- Чой энди маромига келди, ўтиринг ўзингиз ҳам ичиб олинг. 
       Қайнотанинг гапидан келин секин стулга ўтирди. Гапиринг дегандек эрига имо қилди.  
           Аёлнинг эри бироз тараддудланиб қолди. Гапни нимадан бошлашни билмай каловланди. Каловланганча хам борда. Ахир отанинг салобати унча - мунча одамни довдиратиб қўяди. Қаттиққўл, бир сўзлилигини устига анчагина захар ҳам .Икки йил бўлди . Розия буви оламдан ўтганидан сўнг анча тундлашиб қолган. Ўзи бўладими, салкам 50 йиллик ёстиқдошидан ажралиш. Бу айтишгагина осон . Шундан бери бўш вақтлари уззукун хонасида қамалиб , китоб ўқиганлари ўқиган. 

- Ота , эртага набирангиз Робия келади биласиз, - гапини бошлади ўғил.
       
       Ота бу янгилик эмас деган маънода ўтирган ўрнида бир қўзғалиб олди. 

- Мана тўй ўтганига ҳам 2 хафта бўлди . Эртага таомилга кўра йўқлаб келишмоқчи эканлар. - довдираб давом этди ўғил, - кўпчилик бўлиб борамиз , тахминан ўттиз киши атрофида -деб айттириб юборишибди. 

- Гапни чўзма, индаллосини айт, нима дардинг бор?- отани овози зардали эшитилди. 

- Йўқ , хамма нарса етарли- бадтар чайналди ўғил.

- Отажон,-деди гапга қўшилмаса бўлмаслигини сезган келин - шу десангиз эртага набирангиз келганда, сизлар билан кўришганида , таомилга кўра бирор бир совға беришингиз керак -да , шунга манови зиракни сиз тақиб қўйсангиз.
       Келин халатининг чўнтагидан бежирим идишга жойланган тилла зиракни чиқариб столни устига қўйди. Ўртага жимлик чўкди. Отанинг авзойидан бу гаплар унга ёқмаганини билиш қийин эмасди...
 
        Келин секин чойни янгилаш баҳонасида чойнакни олиб хонадан сирғалиб чиқди. Бир оз ўтиб кирганида хонада ҳеч ким йўқ, қўйган зиракли қутича қандай қўйилган бўлса , шундоқлигича столни устида турарди.
       Келин аста хўрсинди ва қутичани қайта чўнтагига солиб яна ташқарига йўналди...

Эртаси куни ...

   Зиёфат авжида. Мехмонларнинг мамнунлиги улар жойлашган хонадан келаётган овоздан билиниб турарди.
Ниҳоят бир гуруҳ янги оила аъзолари етовида Робияни "юз кўрди" қилиш учун ҳовли сахнига олиб чиқишди. 
Ўғил бошчилигидаги оила аъзолари отани чақиришга ботина олмай секин Робияни қарши ола бошлашди. Ўғил отасининг хонасига умид билан тикилар экан ,салом бериб яқинлашган қизига пешвоз чиқа бошлади.
... Робия отаси ва онаси , акаси ва синглиси билан кўришди . Нигоҳлари билан бобосини ахтара бошлади . Бу орада отаси ва акаси уни бўйнига тилла занжир , қулоғига тилла зирак ( кечаги) ва бармоғига тилла узук тақиш билан андармон бўлиб туришганида , отанинг "Болам" деган салобатли овози эшитилди. Робия ялт этиб отага юзланди. Бир оз тараддудланди ва "бобожон" деб отанинг ёнига аста бошини эгиб бора бошлади . Ота набирасини бошини қўллари билан аста кўтарди, пешонасидан ўпди ва секин салобатли овози билан гапира бошлади:
- Болам, борган жойингда туп қўйиб , палак ёзгин. Берган тарбиямиз билан доимо бизларни юзларимизни ёруғ қилгин. Болам мен ҳам сенга бир совға бермоқчи эдим. 
Ҳамма таажуубда отага қаради. Ота ўзининг хонасига қараб ишора қилди .
- Олиб чиқ, Нодир.
Эшикда отанинг набираси Нодир кўринди. Қўлида каттагина қути. Унинг оғирлиги Нодирнинг қадам ташлашидан билиниб турарди. Нодир қутини олиб келди ва уларга яқин турган столни устига қўйди. Ота секин бориб қутини очди. Атрофдагилар бир қалқиб кетгандек бўлдилар. Қутида... Тартиб билан жойланган Қуръони Карим ва шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратларининг " Ҳадис ва ҳаёт " китобларининг тўпламлари турарди. 
- Болам , мен сенга ушбу китобларни чин дилдан илиндим. Ўйлайманки,- ота сўзини тугатолмади. Бағрига отилган набираси , унинг кўзларидан дувиллаб тўкилган ёшлар бунга моънелик қилди. 
Отаси..., Онаси..., Ака, синглиси билан кўришиб ҳам йиғламаганди Робия. Шунча тилла тақинчоқлар билан сийлашганида кўнгли бузилмаганди уни.

​​
@IBRATLY
👍39❤3😢3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
👍3
Пулингни қачонлардир чўнтагинга солиб қўйиб, кейин эсингдан чиқиб кетган пайтда топиб олсанг, жуда ҳам хурсанд бўлиб кетасан.

Аллоҳнинг сен кутмаган тарафдан келадиган ризқи ҳам шунга ўхшайди. Моддий томондан қийналиб турганингда, кутмаган тарафингдан ризқнинг кириб келиши сени жуда ҳам қувонтиради. Ўйлаб қарасанг, бошқа вақт шу ризқни топаман деб жуда кўп ҳаракат қилсанг ҳам, унга эриша олмайсан. Назарий жиҳатдан аниқ сеники бўлишини сезиб туриб ҳам, унга етиша олмаслигинг мумкин.

Аллоҳга осон деб бекорга айтилмаганда. Сенга аталган ризқ, барибир сени топиб келади. Фақат, ҳаракат ва ишончни йўқотмасанг бас...

@IBRATLY
👍26❤6
Ҳаридоринг келар бир кун

Келар бўлса уйга мехмон, югурсан, еласан,
Бозор қилиб, қозон осиб, тайёргарлик кўрасан.
Агар бўлса ажал мехмон, айтгин нима қиласан,
Тараддуд кўр эй биродар, ҳаридоринг келар бир кун.

У шундайки келар бўлса, вақтини хам айтмайди,
У келдими, кетар чоғи сира қуруқ қайтмайди.
Унда йўқдир таниш-билиш, ҳижолат хам тортмайди,
Тараддуд кўр эй биродар, ҳаридоринг келар бир кун.

Фойда бермас обрўйинг хам, молу-дунё, давлатинг,
Шоху гадо баробардир, тугар у пайт иззатинг.
Бошингни қўй саждага, ҳозир бордир фурсатинг,
Тараддуд кўр эй биродар, ҳаридоринг келар бир кун.

Маҳлиёсан, дунё завқи айлантирар бошингни,
Аста секин қарияпсан, хисобин қил ёшингни.
Кун келади амал дафтар, кўрсатади ишингни,
Тараддуд кўр эй биродар, ҳаридоринг келар бир кун.

Болаликда қилсанг амал, қаригунча кўникарсан,
Қариганда бошласанг гар, кўниккунча кўмиларсан.
Билмайсанку, қанча умринг, бир дам ўтиб не бўларсан,
Тараддуд кўр эй биродар, ҳаридоринг келар бир кун.

Айтар сўзим сенга шудир, ақлга бир солиб кўргин,
Донолардан кўп айтилган, нақлга хам солиб кўргин.
Аҳли илм, олимларнинг сухбатида кўпроқ бўлгин,
Тараддуд кўр эй биродар, ҳаридоринг келар бир кун.

Шуҳрат Шукур.

@IBRATLY
👍24😢4