Ибратли Хикоялар
2.22K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
ЧЕГАРА

Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку.

Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.

Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.

Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку?

Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирсаю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку.

Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?

Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?!

Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи Маънавият деб аталади.

© Ўткир Ҳошимов

https://t.me/Otkir_Xoshimov
👍7
Бараканинг сабаби...

Бу келинчакни анчадан буён танийман. Ўзи кўпда кўзга "ярақ" этиб  ташланмайди. Одмигина кийинади , маҳалладаги тўй- ҳашамларда ҳокисоргина , камсуқумгина бўлиб иштирок этади . Бироқ шунга қарамай ҳурматга сазовор келинчак у - Барнохон.
      Бир куни қизиқ воқеа  бўлди. Харид учун маҳалла гузаридаги дўконга чиқдим. Дўконда одам гавжум эмасди. Бир вақт дўконнинг кенг ойнасидан  Барнохонни кўрган қассоб йигит ёнидаги шеригига сўз қотди :
   - Аваз ака , қараб туринг . Анави келинойи кириб гўшт сотиб олсалар торози ҳеч тош босмайди. Роса ҳайрон қоламан. Ўтган сафар "Бир килограмм гўшт тортиб беринг" деб сўрагандилар. Тарозининг палласига ҳали гўшт ташлайман, ҳали гўштдан кесиб соламан , қани мувозанат жойига келса. Хуллас бир килограмм гўштнинг ўрнига салкам уч килограммча солганимдан сўнг мувозанат барқарор бўлди . Келинойидан сўнг гўшт харид қилган амаки сал қолса мен билан уришиб кетай дедилар. Улар олган икки килограмм гўштнинг салмоғи сал аввал келинойи учун  тортганимнинг олдида  жуда кам кўринган эди- да.
   Қассоб йигитнинг сўзларини эшитиб бир ойча аввал Барнохоннинг қайнонаси айтиб берган воқеа ёдимга тушди .
   "Шу келинимда бир сир бор-да. Қўли нимага тегса гуллаб , яшнаб , ўзидан кўпайиб кетаверади. Бир куни "Ҳой Барнохон , бизнинг далага бориб қулупнай теримига қарашиб юборинг" деб уйига ўтган эдим. Барнохоннинг ўзи ҳам томорқасида етиштирган қулупнайларни териб турган экан. У таклифимни эшитиши билан "Ойижон , ҳозир бу қулупнайларни териб олай , кейин бориб сизларга ёрдамлашаман" деб қолди . Мен ҳам "Далага бирга борамиз" деб келинимни ёнига теримга тушдим. Бироқ икки ариққина қулупнайни ҳали терамиз , ҳали терамиз. Қани тугаса ? Икки қадам силжимасдан бир тоғорача тўлади. Хуллас шу тариқа тушгача қулупнай терсак денг?!
     Ҳоҳ ишонинг , ҳоҳ ишонманг , шу келинимда бошқача барака бор" - дея ҳикоясини якунлаган эдилар Барнохоннинг қайнонаси.
    Шуларни эслар эканман дўконда бир четда турганча кўз қирим билан Барнохонни кузата бошладим.
    Барнохон дўкондагилар билан сўрашганча харидларни амалга ошира бошлади.
    - Келинойи , акам йўқмидилар ? - деди қассоб йигит Барнохон гўшт растасига яқинлашгач , - одатда гўштни улар олардилар-да ?
    Мен қассоб йигитнинг "муддаоси"ни англаб турибман. Барнохон эса ийманганча бош чайқади :
    - Акангиз ишда эдилар . Қўнғироқ қилиб ўзлари билан меҳмон олиб келишларини айтдилар. Шунга манти тайёрлаб турай дегандим .
     Мен қассоб йигит тортган лаҳмга қарадим. Бир килограмм деб тортилган гўшт ҳақиқатда ярим халта чиқар эди .
     Дўкондан Барнохон иккимиз бирга чиқдик. Мен ўзимдаги қизиқишни боса олмай Барнохонга юзландим :
    -  Синглим , бир нарса сўрайман. Фақат ростини айтасиз . Сиздаги бараканинг сири нимада ? Яна гапни чалғитаман деб овора бўлманг. Мени баридан хабарим бор. Сиздаги ғайритабиий барака сирини назарда тутяпман.
    Барнохон ҳокисоргина жилмайди :
    - Қанақа сирни айтяпсиз , опажон ? Менда сир нима қилсин?  - Барнохон қошларини чимирганча алланималарни ўйлай бошлади,-агар бир воқеани айтмаса... 
   - Айнан ўша "агар"ни  гапириб беринг- да ! - қистовга олдим мен қизиқишим устун келиб.
   - Бу узун ҳикоя ,- Барнохон ўйчан ва хомуш бўлиб қолганди ,- бироқ уни сизга имкон қадар қисқа қилиб айтиб   беришга ҳаракат қиламан.
    Иккимиз дўкон саҳнидаги ўриндиққа чўкдик.
   - Бундан ўн йиллар аввал дадам оғир касалга чалиндилар,- ҳикоясини бошлади Барнохон,-  улар  кунлари  саноқли қолганини ҳис қилганларидан кейин касал ётган ҳолларида барча дастмояларини биз олти нафар фарзандларига тенг тақсимлаб кам- кўстимизни бутлашга тушдилар. Бир акамнинг неча йилда кўрган ўғлига тўй қилиб бердилар , бошқасининг чала битган иморатини томини ёпиб бердилар, учинчимизнинг яна бошқа кам- катагини ростлашга  тушдилар.
      Мен фарзандлар орасида энг узоқ манзилга турмушга чиқиб кетган қиз эдим. Кунлардан бирида менга Ойижоним қўнғироқ қилиб қолдилар:

Давоми бор...

https://t.me/IBRATLY
👍9
- Барнохон , даданг сенга ҳам фалон миллион сўм тегиш ажратгандилар . Келсанг , рўзғорингга керакли буюмларни олиб берармидик?!
    Менинг томоғимга нимадир тиқилди :
   - Менга ҳеч нарса керакмас , Ойижон . Мен учун сиз ва дадамлар соғ бўлсангиз бўлгани .

     Ойижоним менга қўнғироқ қилган куни кечга бориб дадамнинг аҳволлари тўсатдан оғирлашган. Акаларим дадамларни докторма- доктор, шифохонама - шифохона  олиб , ким нима буюрса "чиқмаган жондан умид" дея дори- дармонларни сотиб олишаверган, буюрилган барча  муолажаларни  қилдиришган.
     Эртаси куни воқеадан огоҳ бўлишим билан уйга чопдим. Дадамнинг аҳволлари  анча енгиллашган , ўзлари уйқуда эканлар.
    Ойижоним мени минг ҳижолат билан кутиб олдилар :
    - Қизим , сенга атаган пулимизни ҳам ишлатиб қўйдик. Даданг "Бу пуллар Барнохонимга тегишли эди" деб ўзларидан ўзлари бирам  хафа бўлиб қолдилар. Кечир...
    Мен уларни овутишга шошилдим :
   - Ойижон , мен бир фарзанд бўлиб оғирингизни енгил қилиш ўрнига сиздан яна нимани таъма қила оламан? Сизлар асло ҳижолат бўлманг ва пулларни ўз эгасига етказдик деб ҳисобланг.
   Шу куни Ойижонимга кўп сўзларни айтдим . Мен бир , Ойижоним бир йиғладилар.
   Икки хафтанинг нари - берисида эса дадам оламдан ўтдилар . Улар то жон таслим қилгунларигача "Барнохоннинг тегишини ишлатиб қўйдим" дея надомат чекканлари юз- кўзларидан билиниб турарди.
    Дадамлар оламдан ўтгач , бир куни уларни соғинганимдан йиғлай- йиғлай кўзим илинибди. Тушимга дадажоним кирибдилар . Оппоқ кийимдаги дуогўйимнинг   нурли юзлари кулиб турган эди. Улар қўлларини  мен томонга чўзиб жилмайганча сўзга киришибдилар:
   - Қизим , мен сенга фоний дунёда ўзимча тегиш ажратгандим ва бундан ўзгача ҳаловат туйган эдим. Аммо ўзимга боғлиқ бўлмаган ҳолда ниятим амалга ошмаган эди.
    Қизим. Барнохон. Мен ҳар икки дунё остонасида туриб сен учун  Аллоҳимдан астойдил  барака тиладим.  Ин шаа Аллоҳ дуоим ижобаат бўлишидан умидворман.
   Эшитдингми , қизим ?! Мен сенга бир  ота сифатида Аллоҳимдан барака тиладим...

    Тонгда уйқудан дилим жудаям равшан бўлиб уйғондим.
    Шу кундан бошлаб ҳаётимда бошқача ўзгариш бўлаётганини , кун, соат , дақиқа , сонияларимга барака сизиб кираётганини ҳис қилиб турар эдим .
    Ана шунақа гаплар , Опажон... Сизни қизиқтирган  бор гап шу...

    Мен Барнохоннинг ҳикоясини тинглаб уни қаттиқ бағримга босгим келди.

   Ҳа яхшилар ... Дунёда  Барнохон сингари энг азиз инсонларидан дуо олган ва Аллоҳ ушбу дуоларни ижобаат  қилган ана шундай ҳазрати инсонлар борлиги рост...

Бўлган воқеа бу...  Бари рост...
Тамом...

Хазонрезги

https://t.me/IBRATLY
👍13❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dushanba birinchi ish kuni! Bu kunda kayfiyatingiz a'lo boʻlishi kerak 😅

Kun davomida yaxshi kayfiyat hamrohingiz boʻlsin!

👉 @IBRATLY
🥰1
СИЗГА ЎХШАГАН ОНА БЎЛАМАН

Бир куни онамни қаттиқ ранжитдим. Улкан қайғу ичида ўксинибгина юзимга қараб:
—  Она бўлсанг мени тушунасан,- деди. Ўсмирликнинг тентаклик кезлари эди. Қайғусига парво қилмай:
—  Мен асло сиздай она бўлмайман!- дедим. Онам индамай ошхонага чиқиб кетди.  Аслида ҳали сўзимни тугатмасданоқ пушаймон бўлиб бўлдим, лекин ёй камондан отилганди. Ортиқча ғурур бор эди ичимда. Олдига бориб узр сўраёлмадим. Бирдан кечагина олиб келган китобига кўзим тушди. Кичик стол устида ётарди. Балки китоб ўқишга тутинсам, кўнглини олган бўламан деб хонамга кириб кетдим. Китоб ўқиётиб ухлаб қолибман. Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, дадамнинг овозидан уйғониб кетдим. Ишдан келиб, онам билан нималарнидир гаплашаётган экан. Атрофга оқшом қоронғулиги тушган эди. Турмоқчи бўлгандим, устимга ёпинчиқ ташланганини пайқадим. Китоб қўлимдан олиниб, устим ёпилганди. Ўрнимдан туриб чироқни ёқдим, ётоғим бошида бир бўлак кекс, ёнида долчинли сут ва кичик хат турарди: “Сен мендай она бўлмайсан, мендан ҳам яхши она бўлсан!” 

Бошимдан шарақлаб қайнаётган сув тўкилгандай бўлди. Қандай қилиб онамга шундай дея олдим?!..  Лекин ичимдаги беъмани жаҳл яна онамнинг ёнига келиб узр сўрашимга тўсиқ бўлди. Аслида тортишиб қолганимизнинг сабаби ҳам бошимнинг устида турган мана шу кекс эди. Мен эртанги кунги ўқув йили хайрлашув маросими учун кекс тайёрлаб беришни сўрадим. Онам ишлари кўплиги учун кекс тайёрлаб беролмаслигини қатъий айтди. Онам ўша кексни тайёрлаб бермаса ўртоқларим олдида хижолат бўлардим. Модомики, онам кексни пиширар экан, нега мени бунча хафа қилди?

Дадам ёнимга келдилар. Йиғлаётгандим. Кўз ёшларимни артдилар.
—  Нималар бўлиб ўтганини биламан, сенга бир сирни очаман, лекин зинҳор онангга айтмайсан, - дедилар.

Бошимни тебратдим.
—  Эртага менинг маош оладиган куним. Уйда ёғ билан ун тугаб қолган экан. Онангга бир кун бирор нима қилиб амаллаб туришини айтгандим. Сен кекс тайёрлашини сўраганингда, ўксинмагин деб “уйда маҳсулот йўқ” деёлмабди. Қўшнилардан сўрашга ҳам ийманибди. Лекин қаттиқ хафа бўлганингни кўриб баққолга қарзга ёздириб олишга мажбур бўлибди.

Дадамнинг сўзларини эшитар эканман, бошим ғовлаб, миям увишиб қолди. Аввалгидан ҳам улкан қайғу билан онамнинг ёнига қараб чопдим. Ҳўнграб-ўксиниб йиғлардиму, бир сўз айтолмасдим. Амаллаб ўпкамни босдиму, шу сўзларни айта олдим холос:
—  Мен сизга ўхшаган она бўламан! Ўз қайғуимни фарзандларига билдирмайман, ўрни келганда киприк қоқмасдан ҳар қандай фидоийликдан қайтмайман! Ва фарзандларимни сиз мени севгандек севаман!

#Ибрат

https://t.me/IBRATLY
❤5👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#таъсирли_шеър

Хеч бандани хеч қачон ёстиқдоши ўлмасин 😢

👉 @IBRATLY
👍5😢3😁2
#Қалб_сири

Қалбингизда ҳеч кимсага тушунтира олмаган, тилга келтириши имконсиз бўлган ўша нарса бор-ку, Аллоҳ худди ўшани билади. Ташвиш тортманг!

@IBRATLY
👍5🥰2❤1
Болалар шодлигими ёки...

Хитойлик тадбиркор ушбу расмни қуйидаги изоҳ билан саҳифасига жойлабди:

«Саодатни жалб этадиган нарсалардан бири болаларнинг шўх-шодон кулгуси, қувноқлигидир. Мен уларга «Ушбу машинанинг устига чиқиб, ундан пастга сакраб ўйнайверинглар» дедим. Улар бундан қувониб, айтганимдек ўйнаб-кулишди. Уларнинг севинчини таърифлаб бўлмасди. Кейин мен у ердан кетдим. Чунки болалар ҳам, машина ҳам менга тегишли эмасди».😃

@IBRATLY
😁7👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#siyrat

УМАР ИБН ХАТТОБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар
🌙 СИЙРАТ

@IBRATLY
😢1
- Ажрашаман!
- Ажрашасан?
- Ҳа ажрашаман, сиз билан бир кун ҳам яшай олмайман!
- Бўпти, майли, ажрашсанг ажрашаверамиз, нима ажрашаман десам, менга ялинади деб ўйлаганмидинг, ҳеч қачон!
- Юринг, бўлмаса бугуноқ ариза берамиз!
- Юр, мен ҳам сен билан яшашга кўзим учиб тургани йўқ, ажрашсанг ажрашаверамиз.

Эр-хотин жанжаллашиб, ғазаб устида бир-бири билан ажрашишга бел боғлаб, никохини бекор қилиш учун, жадаллаб суд идорасига ошиқаётса, уларни бир қўлида қўғирчоқнинг боши ва иккинчисида қўллари узиб олинган ҳолатда эшик олдида кутиб турган ўғлини учратиб қолдилар.
- Ҳа ўғлим бу ерда нима қилиб турибсан? - сўради онаси.
- Ойижон, мана бу бошни сиз олинг! Дадажон мана бу қўлларни эса сиз.
- Нега бунақа деяпсан ўғлим? - хайрон бўлиб сўради ота.
- Сизлар ажрашсанглар, мени ҳам бошимни, қўлларимни, оёқларимни худди шу қўғирчоқ каби узиб олиб, ўзларинг тенг ўртада бўлиб олинглар.
Бу гапдан ота-онани ичи узилди, ҳар иккиси ҳам бир-бирларига қараб олиб, барваракайига сўради:
- Нима учун бундай қилдинг ўғлим?, - ҳар иккиси ҳам қўлидаги қўғирчоқнинг аьзоларига қараркан.
- Мен иккалаларингни ҳам яҳши кўраман, сизлар алоҳида алоҳида яшамоқчи бўляпсизлар, мен эса биттаман, мени бўлиб олсаларинг, ҳар иккилаларинг билан ҳам яшай оламан.
Ота-она ўғлининг гапларини эшитар экан, бўғзи тиқилди, кўзларидан ёш қалқди.
Бараварига фарзандини бағрига босиб, ундан кечирим сўрадилар.
- Бизни кечир ўғлим, ўзимизни ўйлабмизку, сени бир дақиқа ўйламабмиз ҳам, борингга шукр, сени ҳеч қачон ажратмаймиз, ҳаммамиз бирга яшаймиз, бирга яшаймиз а онаси?
- Ҳудди шундай дадаси, - деб ота-она ўғлининг икки елкаси бошини қўйиб, кўз ёшларини артдилар.
- Яхшиямки сен борсан ўғлим, сен онанг иккимизни доимий равишда боғлаб тургувчи олтин занжиримизсан, борингга шукр! Тўғри йўл кўрсатган Аллохимга шукр!

Биз бирор қарорга келаётганимизда фақат ўзимизни ўйлашимиз адолатда эмас, ёнимиздагиларни, яқинларимизни кўнглини оғритмасликка интилишимиз ҳақиқий мусулмонликка хос одатлардандир, азизларим.

https://t.me/IBRATLY
👍16
КУНЛАРДАН БИР КУН... КИЧИК ЎЙЛАНТИРУВЧИ ВОҚЕАЛАР...

🔘 Кунлардан бир кун кўмирчи кондан марварид топиб олиб: “Оқ кўмир бўлмайди” , — деб чиқитга чиқариб юборди.

🔘 Кунлардан бир кун унинг хаёлига ажойиб бир ғоя келди. Ўйлаб кўрди , юраги уни олға талпинтирди. Ақл ғолиб келди. У ҳеч кимлигича қолди.

🔘 Кунлардан бир куни ёзувчи асарни бошлади… Сўнгги бетлар … Асар қаҳрамонининг ахмоқона қилиқлари унинг ғашига тегди… Қўлёзмани оловга отди. Автобиографик асар чоп этилмай қолди.

🔘Кунлардан бир куни овчи овга чиққан тулкини пойлади…  Жуда ҳам нимжон ва ориқ тулки… Ўқ овози… Овчининг ва тулкининг оиласи оч қолди…

🔘 Кунлардан бир кун унга пора таклиф қилишди… Олмади… Узоқда яшарди… Пиёда уйига қайтди. У ғурурли ва камсуқум ўқитувчи эди.

🔘 Кунлардан бир кун У ишига жуда ҳам берилиб кетиб, бугун бугунлигини бир ондан сўнг келажак эканлигини унутиб қўйди,   китобдан бошини кўтарганида хонасининг эшигидаги “Тарих хонаси” деган ёзувга кўзи тушди.

🔘 Кунлардан бир кун у жазо муддатини ўтаб чиқди… Кўз олдидаги панжара йўқолди, лекин юрагидаги панжара эмас… Эсиз шунча йил…

🔘 Кунлардан бир кун у Гиппократ қасамёдини қилди. Энди у доктор! Йўлдаги авто ҳалокатдан қонга беланган танага биринчи ёрдам ҳам кўрсата олмаётганида дарс вақтида ухлаганлари кўз олдидан тиниқ туш каби ўтиб кетарди…

Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!

Ибратли Хикоялар
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улғайгим келмаяпти она...
Чунки сиз қариябсиз
... 😢

👉 @IBRATLY
👍1
​​Турмуш қурган ва қурмаганлар ва турмуш қуриш арафасида турганлар ҳамда дўстлар ва ёр-у биродарлар учун фойдали ваъз (насиҳат).

Бир йигит уйлангач отаси уни муборакбод этиш учун уйига меҳмонга борибди.
Бир оз суҳбатдан сўнг ота ўғлидан оқ қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришини сўрабди.
Йигит хайрон бўлиб "нима учун эй ота" деб сўрабди.
Ота яна гапини такрор айтиб талаб этган нарсаларини келтиришини буюрибди.
Йигит қоғоз ва қалам келтирибди аммо ўчирғич топа олмабди.
Шунда ота ўғлига:
- Ундай бўлса, бориб ўчирғич сотиб олиб кел, дебди.
Йигит отасининг гапларига тшунмай атайин бозорга бориб, ўчирғич сотиб олиб келибди. Сўнгра отасининг ёнига келиб ўтирибди.

Ота: Ёз
Ўғил: Нимани ёзай?
Ота: Истаган нарсангни ёз.
Йигит бир жумла ёзибди.
Сўнгра ота: Энди ёзганларингни ўчир.
Йигит ўчирибди.
Ота яна: «Ёз», деб буйруқ берибди.
Ўғил: Ота, Роббимиз ҳаққи менга айтинг, мендан нима истайсиз ўзи?
Ота: «Ёз» дебди.
Йигит ёзибди.
Ота: Ўчир.
Йигит ўчирибди.
Ота яна: «Ёз» дебди.
Ўғил дебди: Сиздан Оллоҳ ҳаққи буларнинг сабабини айтишингизни сўрайман.
Ота: «Ёз»
Ўғил ёзибди...
Ўчир деганакан ўғил яна ўчирибди.
Сўнгра ота ўғлига боқиб сўрабди:
- Варроғинг ҳали ҳам оқ тусдами?
Ўғил:
- Ҳа, аммо нима учун эди булар?
Ота ўғлининг елкасига қоқиб дебди:
- Эй ўғлим, турмуш дойимо ўчирғич деган нарсага муҳтож бўлади.
Турмушингда аёлинг томонидан сени суюнтирмайдиган воқеалар содир бўлса-ю сен уларни ўчириб турмасанг ёки аёлинг ўзи билан ўчирғич олиб юрмаса ва сен томондан содир бўлган баъзи бир уни суюнтирмайдиган воқеаларни вақтида ўчириб турмаса турмуш саҳифаларингиз бир неча кунда тўлиб, қора тусга киргай!

Нақадар ҳикматли сўзлар!
Ҳаётингиз осойишта ва саодатли давом этиши истасангиз дойимо хатоларни ўчирувчи, кечирувчи, мағфиратли ва
гўзал хулқ соҳиби эгаси бўлинг!

Дўстлик, ака укачилик ва қариндош уруғлик ришталари (дарз кетмасин) давом этсин десангиз хатоларни ўчириб туринг.

https://t.me/IBRATLY
👍7👏1
Бу хола автосалонга кириб университетни битирган боласига совға тариқасида мошина сотиб олмоқчи бўлибди
Хизматчи қиз эса бу холага машиналарни кўрсатиш ўрнига такси чақириб бериши мумкинлигини келган жойига обориб қўйишини айтибди
Шунда холани жахли чиқиб салон админстраторини чақириб энг қиммат машинаннгни кўрсат оламан деб сотиб олибди.
Салондан чиқиб кетаётиб хизматчи қизга

Яхшиям қулдорлик замонида яшамаяпсан бўлмаса сени ҳам қўшиб сотиб олардим дебди...

Ташқи кўриниш алдамчи бўлади😅😅

Ибратли Хикоялар
👍14😁6👏1🤣1
​Бу расмни эгаси шундай дейди:

Мен юк машина олганимдан бери доимо машинани юрғазишдан олдин унинг тагига, ён атрофларига ва ҳатто балонлар орасига бир марта қараб кейин рўлга ўтираман. Чунки унинг тагида иссиқдан қочган жонзотлар ёки қувлашмачоқ ўйнаётган болалар бўлиши мумкин дея.

Бир куни яна шу одатимга кўра бир назар солай деганимда шу манзарага дуч келдим ва роббимга шукрлар айтдим. Шу пайтгача бирор нарса чиқмади дея бу одатимдан вос кечмаганимга ҳамдлар айтдим.

П.С.: Ҳар доим мошиналаримизни юрғазишдан олдин, биз ҳам унинг тагига ва ён атрофларига назар солиб, эътиборли бўлайлик, токи Aллоҳ таоло яратган бирор жоннинг жонига зарар етмасин.

Ибратли Хикоялар
👍16❤2👏2
​🇮🇱 Сўнгги минг йилда яҳудийлар билан боғлиқ кичик тарихий хронология:

1080 – Франциядан қувғин.
1098 – Чехиядан қувғин.
1113 – Киев русидан бадарға (Владимир Мономах)
1113 – Киевда яҳудийлар қирғини.
1147 – Франциядан қувғин.
1171 – Италиядан қувғин.
1188 – Англиядан қувғин.
1198 – Англиядан қувғин.
1290 – Англиядан қувғин.
1298 – Швейцариядан қувғин (100 яҳудий чархпалакка тортиб қатл қилинган).
1306 – Франциядан қувғин (3000 тириклайин ёқилган).
1360 – Венгриядан қувғин.
1391 – Испаниядан қувғин (30000 қатл қилинган, 5000 тириклайин ёқилган).
1394 – Франциядан қувғин.
1407 – Польшадан қувғин.
1492 – Испаниядан қувғин (яҳудийларни абадий бу давлатга киришни тақиқлайдиган қонун).
1492 – Сицилиядан қувғин.
1495 – Литва ва Киевдан қувғин.
1496 – Португалиядан қувғин.
1510 – Англиядан қувғин.
1516 – Португалиядан қувғин.
1516 – Сицилияда яҳудийлар фақатгина геттоларларда яшашга рухсат этадиган қонун.
1541 – Австриядан қувғин.
1555 – Португалиядан қувғин.
1555 – Римда яҳудийлар фақатгина геттоларда яшашга рухсат этадиган қонун.
1567 – Италиядан қувғин.
1570 – Германиядан қувғин (Бранденбург).
1580 – Новгороддан қувғин (Иван Грозный).
1592 – Франциядан қувғин.
1616 – Швейцариядан қувғин.
1629 – Испания ва Португалиядан қувғин (Филипп тўртинчи).
1634 – Швейцариядан қувғин.
1655 – Швейцариядан қувғин.
1660 – Киевдан қувғин.
1701 – Швейцариядан батамом бадарға қилиниши (Филипп бешинчи фармони).
1806 – Наполеон ультиматуми. Бадарға.
1828 – Киевдан қувғин.
1933 – Германиядан қувғин ва геноцид.

1948 йил 14 майда Фаластин ерларида Исроил давлати тузилган.

👉 https://t.me/IBRATLY
👍2
Муштипарим онам..

Онаси унга:
Болам, менга дарҳол дори дармон керак -деди.

Фарзанд уйдан йиғлаган ҳолда чиқди, чунки унда онаси учун дори сотиб олишга ярим чақа ҳам йўқ эди...

Уйга умидсиз, паришон ҳолда, дорига пул топа олмаганини онасига айтиш учун қайтди...

Не кўз билан кўрсинки, онаизорининг жони узилиб, кўзларидан оқиб тушаётган ёшлари қотиб, ўлиб ётган экан.

Фарзанди уни кўриши билан даҳшатга тушди, ичидан аламли, қалбларни ларзага солувчи фарёд кўтарилди.

Аччиқ, изтиробли кўзёшлари юзини ювар экан, назари бир кичик қоғоз парчасига тушди. Олиб қараса онаси хат ёзиб қолдирибди:

«Болажоним, сенга дори келтир деганимда, пулинг йўқлигини жуда яхши билар, шунингдек руҳимни ўлим талвасаси сакаротул мавт қуршаб келаётганини ҳам сезиб турган эдим.
Жоним узилаётганини кўриб сенинг ҳам жонинг изтироб чекмасин дея сени чиқариб юбордим. Суюкли болажоним, ўзимдан буюк хазина - дунё ва охиратда сендан розилигимни қолдириб кетяпман. Мингдан минг розиман болам...»

Оналар нақадар меҳрибон -а? Ҳатто жони узилаётиб ҳам, ўлим аччиғини тота ётиб ҳам, «БОЛАМ» дейишади.

«Икковларига меҳрибонлик ва хокисорлик қанотингни пастлат ва : "Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин" деб айт».

(Исро сураси 24- #оят).✨

https://t.me/IBRATLY
👍9😢4