Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан. Бола қаттиқ зарбаларга чидаб ҳеч йиғламас экан. Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек она боласини одамлар орасида урганида, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди...
Одамлар ажабланиб:
- Эй йигитча, олдинлари онангиз калтаклаганларида миқ этмасдингизку, нега бугун кўзларингиза ёш олдингиз? - деб сўрашибди. Йигитча йиғлаб:
- Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилдим, чунки зарбалари олдингидек қаттиқ бўлмай қолдибди...
P.S.: Ота-онамизнинг қадрига етайлик! Илло, ўтаётган вақт бизларни тобора айрилиққа яқинлаштирмоқда...
•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY

Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍5❤1😢1
Ҳиндистонлик рикша ҳайдовчиси Дешраж Жи соҳиб, етим қолган неварасининг ўқишини тўлаш учун уйини сотиб, мана шу рикшада кун кураётган экан.
Ҳиндларга қойил қолмай иложи йўқ, илм-фаннинг қадрига етади. Дунёда катта ИТ фирмаларнинг деярли ҳаммаси Ҳиндлар томонидан бошқарилади (Google, Microsoft, Intel, Nokia, Dell, AMD).
Биз ҳам тўйга эмас, фарзандларимизни ўқитишга пул йиғиб бошлашимиз керак.
© Анвар Назруллоҳ

👍6
Туролдилар уйқудан қолиб,
Қиёматни жазо билганлар.
Йиғласинлар дод фарёд солиб,
Бомдодларини қазо қилганлар.
Гўё кесиб томирларини,
Унутиб ҳақ амирларини.
Еб қўйдилар умрларини,
Бомдодларини қазо қилганлар.
Йўл адашган оқил сўқирлар,
Енди қандей сабаб тўқирлар.
Пешинларни йиғлаб ўқирлар,
Бомдодларни қазо қилганлар.
Гар ҳис қил қилсак кўрмоғин мавло,
Ётолмасдик қалблар ялло.
Тотимагей уйқуси асло,
Бомдодларини қазо қилганлар.
Оз рохатлик уйқу қурбони,
Энди ходий бўлмас Қурьони.
Аҳволи не уйғонган они,
Бомдодларини қазо қилганлар.
Кетгаза олмас кўнглидан доғи,
Унута олмас намоз фироғин.
Ҳақ деб билур аёл қучоғин,
Бомдодларини қазо қилганлар.
Бу нафратга мен ҳам арзийман,
Қачон нафсин ғамини йейман.
Шу он ўлиб қолмасин дейман,
Бомдодларини қазо қилганлар.
Хитобим шу кетар онларим,
Ҳазиллашманг қадирдонларим.
Тўрт маҳаллик намозхонларим,

👍1😢1
🌾Бир куни ёмғирсизликдан қийналган бир шаҳар аҳолиси ўзаро келишиб, Аллоҳдан ёмғир сўраб дуо қилгани келишибди. Шаҳар аҳолисининг барчаси ёмғир сўраш намозини адо қилгани йиғилишибди. Намозга бир қария ёмғир соябони билан ташриф буюрибди. Буни кўрган одамлар уни устидан кулиб:
“Нимага ёмғир соябони кўтариб келдинг, биз фақат ёмғир сўраб дуо қилгани келдик-ку ” дейишибди. Шунда қариа уларга қараб ширин жилмайган ҳолда:
“Агар сен бирор нарсани юз беришини ҳоҳласанг унга аввал ўзинг қаттиқ ишонишинг керак, кейин ҳаракат қилиб унга ишонган ҳолда Аллоҳдан сўрашинг тўгри бўлади, агар сен ўзинг сўраётган нарса ҳақида шубҳада бўлсанг, унда унга эришишинг қийин бўлади. Мен Аллоҳга ишонаман у бизни дуоимизни қабул қилади ва бизга ёмғирни беради, шу сабабдан мен ёмғир соябони билан ташриф буюрдим” дебди.
Намоз тугабди. Бир соат ичида ёмғир томчилай бошлабди ва қариа эса ёмғир соябони билан ортига қайтиб кетибди...🌾
© Ахлоқий хикоялар
https://t.me/IBRATLY
“Нимага ёмғир соябони кўтариб келдинг, биз фақат ёмғир сўраб дуо қилгани келдик-ку ” дейишибди. Шунда қариа уларга қараб ширин жилмайган ҳолда:
“Агар сен бирор нарсани юз беришини ҳоҳласанг унга аввал ўзинг қаттиқ ишонишинг керак, кейин ҳаракат қилиб унга ишонган ҳолда Аллоҳдан сўрашинг тўгри бўлади, агар сен ўзинг сўраётган нарса ҳақида шубҳада бўлсанг, унда унга эришишинг қийин бўлади. Мен Аллоҳга ишонаман у бизни дуоимизни қабул қилади ва бизга ёмғирни беради, шу сабабдан мен ёмғир соябони билан ташриф буюрдим” дебди.
Намоз тугабди. Бир соат ичида ёмғир томчилай бошлабди ва қариа эса ёмғир соябони билан ортига қайтиб кетибди...🌾
© Ахлоқий хикоялар
https://t.me/IBRATLY
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍12
🍁Бир сархуш Илёс ибн Муовия ҳазратларининг олдига келиб:
— Эй Илёс, бир оз узум есам, менга бирор зарарли таъсири бўладими? - деб сўрабди.
— Йўқ.
— Узумдан сўнг бир оз кулча ўти есам-чи?
— Ҳеч қандай зарари йўқ, ейишинг мумкин!..
— Буларнинг устидан бир миқдор сув ҳам ичсам, бўладими?
— Албатта!
Сархуш бу жавоблардан хурсанд бўлди:
— Бу санаб ўтганларим бирлашса, мукаммал шароб бўлади. Уларни ошқозонимнинг ичида бирлаштириш ҳаром бўлмайди-ю, ошқозонимга тушмасдан бирлаштириш нега ҳаром бўлар экан?
Илёс ибн Муовия кулимсиради, ердан бир ҳовуч тупроқ олиб сархушга савол берди:
— Сенга бу тупроқни отсам, бирор ерингга зарар етадими?
— Йўқ.
— Кетидан бир ҳовуч сув сепсам, жонинг оғрийдими?
— Йўқ.
— Сени мана шу ҳолда иссиқда кутдирсам, изтироб чекасанми?
— Йўқ.
Илёс ибн Муовия давом этди:
— Тупроқни,сувни, иссиқни бирлаштириб бошингга отсам... қандай бўларкин?
Сархуш бу сўзларни эшитгани заҳоти икки қўли билан бошини ушлаб бақира бошлади:
— Вой бошим, вой бошим!
— Бошингга ғишт отмаган бўлсам, нега бақирасан?
— Ғишт отмадинг, лекин айтганларинг бошимга ғиштдан-да оғир зарба берди!
©Зебинисо Раҳматова
«Ҳидоят» журнали

🍂Бир отанинг жахлдор бир ўгли бор экан. Унинг жахли жудаям тез экан.Бир куни ота ўз ўглига бир қанча мих билан мустахкам бир ёғоч бериб : “Ўглим ҳар бир жахлин чиқган вақтда битта михни шу ёғочга қоқгин” –дебди.
Ўгил шундай қилибди.
Биринчи кун у ёғочга ўттиздан зиёд михни қоқибди. Орадан бир қанча вақт ўтиб у ўз жахлини назорат қиладиган бўлибди. Кун сайин унинг қоқадиган михлари камайиб, ўз жахлини назорат қила бошлабди. Жахлини назорат қилиш ёғочга мих қоқишдан осонлигини тушунибди. Шундай кун келибдики у умуман бошқаларга жахл қилмайдиган, ўз жахлини назорат қиладиган бўлибди ва тезда отасига бу яхши хабарни етказибди.
Отаси ундан жудаям ҳурсанд бўлибди: “Ўглим , энди шу ўзинг қоқган михларни жахл қилмаган кунинг биттадан тахтадан суғуриб чиқгин”-дебди.
Орадан кунлар ўтибди ва ниҳоят охирги михни суғурган кун келибди. Бола отасига ҳамма михларни суғуриб бўлганини айтибди. Шунда отаси унга тахтани кўрсатиб: “Ўглим табриклайман сен ажойиб иш қилдинг лекин тахтага бир назар солгин, шу қоқилган михларниг изини, тешикларни кўряпсанми, энди бу тешиклар ҳеч қачон кетмайди, шундайлигича қолади. Демак, сенинг жахлинг чиққанида бир ёмон сўз айтар экансан бу ҳудди мана шу тешиклар каби қолади. Шунинг учун жахлингни, ғазабингни назорат қилишни ўргангин ”-дебди.🍂
© Ахлоқий ҳикоялар

👍15😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўн саккиз минг олам махлуқотлари ичра фақат одамгина пул топади. Бирор жонзот оч қолмайди, бироқ одам ҳеч қачон тўймайди...
•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
👏3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамизот Аллоҳ яратган маҳлуқларнинг энг мукаррамидир. Бироқ, ўз боласини сотадиган шундай одамлар борки, мана бу итдан ҳам паст даражадир!
•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
👍10
Бир подшоҳ ўта совуқ тунларнинг бирида қасрига қайтаётиб, юпун кийинган бир қари соқчига кўзи тушиб қолди. Унга яқин келиб:
– Совқотмайсизми, – деб сўради.
– Совқотаман, лекин менинг иссиқ кийимим йўқ, шунинг учун чидашга мажбурман, – деб жавоб берди қари соқчи.
Подшоҳ унга бирор хизматкори билан иссиқ кийим бериб юборишни ваъда қилиб, ичкарига кириб кетди. Бу ваъдадан соқчи жуда хурсанд бўлди. Лекин ичкарига кирган заҳоти подшоҳнинг соқчига берган ваъдаси ёдидан кўтарилди.
Эрталаб эса қари соқчи ҳаётдан кўз юмган эди. Унинг ёнида қалтироқ қўллар билан ёзилган бир нома турарди. Номада шундай дейилган эди:
"Подшоҳим, шу вақтга қадар ҳар тунда совуққа чидаб келаётган эдим. Аммо, бу кеча сизнинг иссиқ кийим ҳақидаги ваъдангиз қувватимни олди ва мени ҳалок этди".
P.S.: Қўлингиздан келмайдиган ишлар билан бировларга ваъда бериб, юрагига умид солиб қўйманг!
•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
– Совқотмайсизми, – деб сўради.
– Совқотаман, лекин менинг иссиқ кийимим йўқ, шунинг учун чидашга мажбурман, – деб жавоб берди қари соқчи.
Подшоҳ унга бирор хизматкори билан иссиқ кийим бериб юборишни ваъда қилиб, ичкарига кириб кетди. Бу ваъдадан соқчи жуда хурсанд бўлди. Лекин ичкарига кирган заҳоти подшоҳнинг соқчига берган ваъдаси ёдидан кўтарилди.
Эрталаб эса қари соқчи ҳаётдан кўз юмган эди. Унинг ёнида қалтироқ қўллар билан ёзилган бир нома турарди. Номада шундай дейилган эди:
"Подшоҳим, шу вақтга қадар ҳар тунда совуққа чидаб келаётган эдим. Аммо, бу кеча сизнинг иссиқ кийим ҳақидаги ваъдангиз қувватимни олди ва мени ҳалок этди".
P.S.: Қўлингиздан келмайдиган ишлар билан бировларга ваъда бериб, юрагига умид солиб қўйманг!
•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍17😢1
Бир салтанат бўлган экан. Унда шоҳлар эъзозланиб турли неъматлар билан сийланар экан. Бироқ, қариганида бир кемага ўтказилиб, кимсасиз оролга ташлаб кетилар ва у ерда хорлик ва азобда умр кечиришар экан.
Кунлардан бир куни ушбу салтанатга янги шоҳ тайинланибди. Ушбу шоҳ биринчи навбатда ўзи ташлаб кетиладиган оролни обод қилибди ва уни ҳам ўша оролга ташлаб кетишганида роҳат-фароғатда умр кечирибди.
Бу шоҳ аслида сизу биз, кема тобутимиз, орол охиратимиз. Фақатгина солиҳ амаллар билангина ўз “орол”имизни обод қилишимиз мумкин. Барчага охиратини обод қилиш насиб этсин!!!
•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
Кунлардан бир куни ушбу салтанатга янги шоҳ тайинланибди. Ушбу шоҳ биринчи навбатда ўзи ташлаб кетиладиган оролни обод қилибди ва уни ҳам ўша оролга ташлаб кетишганида роҳат-фароғатда умр кечирибди.
Бу шоҳ аслида сизу биз, кема тобутимиз, орол охиратимиз. Фақатгина солиҳ амаллар билангина ўз “орол”имизни обод қилишимиз мумкин. Барчага охиратини обод қилиш насиб этсин!!!
•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍22😢2
Forwarded from Хикматли Сатрлар 🌓
Ҳамонки, одам вафот топгач, бир хил либосда, бир хил лаҳадда, бир хил ҳолатда ётар экан, озгинагина умрини жанжал билан ўтказмай яшаса бўлмас эканми....
© Тоҳир Малик
@HikmatliSatrlar
© Тоҳир Малик
@HikmatliSatrlar
👍6
Ердан олиниб отилган кесак онамни бошига тегди ! Оғриқдан бошини ушлаган онам жон аччиғида қўшни холани олдига югуриб бориб, юзига тарсаки туширдилар ! Қўшни холани ўғли онамга “ёпишди” ! Мен эса ўғлининг ёқасидан тортиб юзига мушт туширдим ! Укам дадамни чақириш учун уй томон югурди ! Жанжал авжига чиқди !...
Уйдан югуриб чиққан дадам бир-бирини сочига ёпишган онам ва қўшни хотинни олдига бориб, онамни қўлларидан тортиб ажратдилар ва онамни юзига тарсаки туширдилар ! Қўшни амаки хам оғзи тинмай қарғанаётган хотинини юзига тарсаки туширди ! Икки аёл юзини ушлаганча уйга йиғлаб кириб кетди ! Мен дадамдан қўрқиб қочиб қолдим !...
... Икки қўшни орасига жанжал келтириб чиқарган нарса бу – бефаросат товуқ эди ! Қишлоқ жойда қўшни билан орада баланд девор тортиш юз кўрмаслик белгиси бўлганлиги учун қўшнимиз билан орамизда бир метр хам чиқмайдиган сим сетка номига тортилган эди. Шундоғам қишга паррандаларга теккан касаллик сабаб қирилиб кетган товуқларимиздан фақат бир дона хўроз қолганди. Қўшнимизга хам шу ахвол, унда бир дона товуқ қолган. Бу иккаласи гоҳ у ховлига, гоҳ бу ховлига ўтиб, баҳор вақти ховлимизга экилган памидор кўчатларини расвосини чиқариб, титкилаб, яроқсиз ҳолга келтирарди. Аввалига даханаки бўлган жанжал мана бугун авжига чиқиб, уруш билан якунланди !...
... Кечга яқин уйга қайтдим. Дадам анча ховуридан тушган эканлар индамадилар. Ошхонага кирдим. Йиғидан кўзлари шишиб кетган онам идиш-товоқ ювардилар. Мени кўриб, жилмайишга уринган онам, яна йиғлаб юбордилар.
- Кел болам,- деб ёнларига чақирар эканлар, - Холангни бекор хафа қилиб қўйдик ! Шунча йиллик қўшничилигимизга арзирмиди шу ифлос парранда ! Бор ! Шу хўроз ўлгурни ушлада дадангга олиб бор, сўйиб берсинлар! – дедилар.
Шунақа ! Бизда хеч ким қўшнини бегона демас эди. Қўшни хотин хола – онамга сингил, қўшни эркак амаки – дадамка укадек эди ! Шундай тарбия билан катта бўлдик. Эсимни таниганимдан бери шу жанжал биринчи ва охиргиси бўлганди...
Хўроз сўйилди ! Гўшти ош қилиниб устига босилди ! Кечга дастурхон атрофига ўтирар эканмиз, онам хўроз гўшти “босилган” ошни дастурхонга қўйдилар. Шунда дадам :
- Қўшнига хам бердингми ? – дедилар. Онам кўзларини ерга қаратдилар.
- Қўшнига бермасдан ошни хидини чиқариб биринчи сузишга уялмадингми ? Қачонгача қовоқ-тумшуқ қилиб юрмоқчисан ? Мени ота-онам узоқда, сени ота-онанг узоқда, эрта тирик-ўликлигимиз шу қўшни биланку ! Суфе сенга ! – дедилар дадам. Бу гапдан кейин онамни юзи қизариб, бизга бошқа товоқга ош сузиб келдиларда, хўроз гўштини тенг иккига бўлиб, ошни устига қўйдилар. Товоқни кўтариб қўшниникига йўл олдилар.
- Тўхта ! Манави “шеригинг”ни хам олиб кет ! Бирга урушдиларингми, бирга ярашинглар ! – деб дадам мени хам қўшиб қўшниникига жўнатдилар ! Минг уят билан ўзим истамаган холда онамга эргашдим.
Қоронғуда ўртада тутилган сеткадан сакраб юрмайлик деган ўй билан қўшнини дарвозаси томондан бордик. Дарвозани энди тақиллатамиз деган хам эдикки, қўлида ош, ўғли орқасидан эргашган қўшни хола дарвозани бирдан очди. Қўлидаги ошни устига товуқ гўшти билиниб турарди. Онам билан бир-бирларига бироз термулиб туришдида, қўлларидаги ошга қараб кулиб юборишди. Қўшни хола уйига таклиф қилди. Кирдик. Амаким эса “ дадангни хам чақириб кел ” деди. Югуриб бориб дадамни хам қўшниникига чақириб чиқдим. Бир-биридан кечирим сўрашлар, ўзаро кулгу ва хурсандчилик шу кеча ярим тунга қадар давом этди...
... Эрталаб қўшни холани кулгусидан уйғониб кетдим. У билан онам хеч нарса бўлмагандек айвонда чақчақлашиб, сухбатлашиб ўтиришарди.....
.... Ишим шахарга кўчгандан кейин анча вақт кўп қаватли уйда ижарага турдим. Аввал ўзим, кейин оиламни хам олиб келдим. Ишга кетаман, эшик қуфланади ! Ишдан келаман, эшик очилади ! Қўшни деган “банда” ни фақат юзини танийман. Бир оғиз “ салом” деймиз бир-биримизга тўқнаш келгач. Бошқа сўз йўқ ! Хотиндан сўрайман “ Хотини билан яхшимисан ? Салом алик қиладими ? ”. “ Бошида саломлашардим. Кейин қаерданлигимизни суриштиргач, ўзини осмонга олиб саломимга хам жавоб бермай қўйди !” деб жавоб беради хотин.
Давоми.. 👇

👍12❤2
Эх қўшним, қўшним ! Нахотки сен ота-онам билан бирга қишлоққа қолиб кетган бўлсанг ! Эх мехрим, оқибатим ! Нахотки сен шахарга керак бўлмасанг ?! Кўрдим шахарга қанча-қўшниларни арзимаган ёш болани гапини деб жанжаллашганини, кўрдим шахарга бир-бирини хотинига зино назари билан қараган эркакларни, кўрдим шахарга эшигини остига ахлат тўкиб кетадиган “мехрибон” қўшниларни ! Кўриб-кўриб бу кўз хам, бу қалб хам аста секин қотиб борди ! Мен хам истамаган холатда “шахарлик” бўлиб қолдим !!!
Оллоҳ насиб қилиб ховли жой олиб, кўчиб ўтдик. Қўшнимиз хам бизга ўхшаган ёш оила. Иккаламиз хам қурилишдан бўшамаймиз. Қўшни эр-хотин ишда,болалари уйда. Хотиним ёш боласи туфайли уйда. Хар кун қўшни хотин ишдан қайтгач, қозонга жазиллатиб овқатга уринади. Кечга қолиб кетади. Бу пайт биз овқатланаётган бўламиз. Бир девор ховлида қўшнини болалари “ Она овқатингиз пишдими ” деб сўраши эшитилиб туради. Ўша қишлоқда юрган вақтим хам, хозир хам одамлар сиз бераётган бир лаган овқатга мухтож бўлмаган. Аммо мана шу арзимаган лаган сиз билан қўшнингиз орасидаги мехр-оқибат ришталарини боғлайди ! Дастурхон атрофига ўтирар эканман хотинимга қараб шундай дейман :
- Қўшнига хам бердингми ?!....
Абдулла Омон
@IBRATLY

#Ассалому_алейкум
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг!
https://telegram.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг!
https://telegram.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍2
Forwarded from Хикматли Сатрлар 🌓
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
Ғусл қилишни ўрганамиз.
(Содда қилиб тушунтирилган)
❗️Ғусл балоғатга етган ҳар бир кишига фарз бўлган амалдир.
@HikmatliSatrlar
Ғусл қилишни ўрганамиз.
(Содда қилиб тушунтирилган)
❗️Ғусл балоғатга етган ҳар бир кишига фарз бўлган амалдир.
@HikmatliSatrlar
👍8
Бир куни бир подшоҳ қўлини кесиб олибди. Буни кўрган вазири "Алҳамдулиллаҳ" дебди. Вазирнинг бу сўзидан дарғазаб бўлган шоҳ уни зиндонга ташлашни буюрибди. Соқчилар вазирни олиб кетишаётганида яна "Алҳамдулиллаҳ" деди.
Кунлардан бир кун шоҳ овга чиқиб, бир ёввойи қабиланинг қўлига асир тушиб қолибди. Уларнинг ўз маъбудларига ҳар йили бир бутун одамни сўйиб, қурбонлик қилишдай хурофот одатлари бор экан. Шоҳни ҳам қурбонлик қилишмоқчи бўлиб туришган экан, қарашса, қўли кесик экан. Шоҳнинг қурбонликка ярамаслигини билган ёввойилар уни қўйиб юборишибди.
Шоҳ саройга келиб, қўли кесилганида нимага вазири "Алҳамдулиллаҳ" деганини сўради. Шунда вазир:
- Мана, шоҳим, кўриниб трибдики, шу кесилган қўлингиз сабаб омон қолибсиз, шунинг учун ҳамд айтдим, - дебди.
- Унда нега ўзинг зиндонбанд этилаётганингда ҳамд айтинг, - деб сўраса, вазир:
- Агар зиндонбанд этилмаганимда, сиз билан овга чиққан бўлар эдим. Шунда икковимизни тутиб олишганида, менинг қўлим бутунлиги сабаб сиз қолиб, менинг бошимни олишарди. Билдимки, Роббим бундан яхшисини рўпара қилишини...
P.S.: Мана, биродарлар, битта "Алҳамдулиллаҳ" калимаси билан икки одам тирик қолди. Шунинг учун Аллоҳнинг ҳар бир берганига ҳамд айтишимиз керак. Илло бизни яратган зотнинг ўзи биз учун нима яхшилигини ўзи яхши билади!

👍13❤1👏1
Эринмасангиз охиригача ўқинг, кейин фикрингизни айтарсиз...
Суратдаги ота ва ўғилни кўряпсизми? Фидойи ва фарзандининг келажаги учун ҳар нарсага тайёр ота деганда қандай инсонни тушунасиз?
Ҳолат Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида рўй берди...
Хуллас кеча ҳаммамиз соат 9 лар чамаси ишхонага етиб келдик. Ҳаво ҳарорати -16. Қарасак, шу ота-бола, шу ҳароратда биздан олдин келиб, кутиб туришган экан.
Боланинг дадаси, раҳбаримиз Дилшода Аннаеванинг олдига келиб нимадирлар дегандай бўлди. Кейин билсак, "Менинг ўғлим шахматга қизиқади. Ҳаттоки мени бир неча марта ютди. Шуни рағбатлантириш мақсадида олдингизга келдим. Мана шу фахрий ёрлиққа нимадир ёзиб, шу юз минг сўмни совға қилиб бериб қўйсангизлар, боламга мотивация бўларди" деган экан...
Ҳаммамизнинг бўғзимизга нимадир тиқилгандай бўлди. Ахир боласининг кўнгли ўксимаслиги учун бу ота...
Дилшода опам ўзининг ёнидан яна юз минг сўм қўшган бўлди. Ишхонамиздаги ҳамма аппаратларни олиб чиқдик ва бутун жамоа бўлиб олқишлаб турдик. Болакай тантанали равишда тақдирланди. "Шундай фарзанд тарбиялагани учун Жўрабекнинг ота онасига ташаккур айтамиз" дейилганида йигитчанинг кўзларига ёш келди. Балки бу, ҳозирдан ўз ота онасига раҳмат олиб бергани учун қувонч ёшларидир ...
"Спортни нима қиласан, далага чиқ ундан кўра" дейдиган оталарни кўрганман. Боласи балоғатга етиб етмай, "Боринг энди ўғилтой. Менинг вино ва ароғим учун Россияда ишлаб келинг" деган оталарни ҳам танийман. Ўшандоқ одамлар бу отанинг оёқларига йиқилсин, ўрганишсин ва таъзим қилишсин. Биз шу отага таъзимдамиз. Агар малол келмаса сизлар ҳам бу ота-болани дуоларда эслаб қўйинг. Келажакда шу болакай дунё чемпиони, отаси эса энг бахтиёр ОТА бўлсин...
Спортга ва айниқса, шаҳматга қаратилган эътиборнинг натижаси бу. Ҳурматли Sadullaev Alisher. Бу сизнинг ютуғингиз ва ошкора натижангиз. Имкон бўлса шу йигитчани топиб, озгина эътибор қаратиб қўйсангиз яхши бўларди. Бу ишингиз қолган ота-оналарга ҳам ўрнак бўлса не ажаб...
Охиригача ўқиганингиз учун раҳмат...
Facebookdan olindi .

👍29❤2🤣2