Ибратли Хикоялар
2.22K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Бир куни Мусо алайҳиссалом Аллоҳга нолиб қолибди:
“Эй Роббим, қавмимнинг олдидан юрсам ҳам, гап қилади, ўртасидан юрсам ҳам, гап қилади, орқасидан юрсам ҳам, гап қилади”

Шунда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилибди:
“Эй Мусо, бу одамлар сен тугул мени ҳам гап қилади-ку!”

P.S.: Одамларнинг гапи билан ишингиз бўлмасин, барибир гап қиладиганлар топилади.

https://t.me/IBRATLY
👍7❤1😁1
Бизни йўқлаганни йўқласин Худо,
Бизни соғинганга меҳр, бахт берсин!
Биздан кетганларга айтдик алвидо,
Бизда қолганларга сеҳр, тахт берсин!

Бизни унутганни Худога солдик,
Бизни излаганлар тафтимиздадир!
Ичикиб келганни бошларга олдик,
Соғиниб келганлар кафтимиздадир!

Йўлдан адашмасин адашган из ҳам,
Майли бизга кўпдан ози бўлсинлар!
Биздан кетганлардан розимиз биз ҳам,
Биздан кетганлар ҳам рози бўлсинлар!

Бизни унутганлар унутмасинлар,
Бу дунё бизни шу қўлимиздадир!
Биз меҳр тутганда ниш тутмасинлар,
Сеҳрнинг барчаси йўлимиздадир!

Бизни йўқлаганни йўқласин Худо,
Кетган омон бўлсин, қолган бор бўлсин!
Бизни унутганга айтдик алвидо,
Бизни йўқлаганга Худо ёр бўлсин!

©️ Фарида Афруз

Яқинларни йўқлаб қўйиш эсдан чиқмасин!

https://t.me/IBRATLY
👍4
#сусамбил_эртаги.

Тўйдан олдинги учрашувда йигитнинг "М"  харфи ёзилган резинка тапочкада келганини кўрди,  оддий,  камбағал йигит!
   
Тақдир бир эканми,  йўллари туташди. 

Онаси насиҳат қилди: "Эрни эр қиладиган ҳам,  қаро ер қиладиган ҳам хотин... Шу болани бирини икки қилиш ҳам сенинг қўлингда!"...
      
Меҳнатнинг конига тушди,  онаси сепига қўшиб берган тикув машинасида чок босди,  пашшахона,  ёстиқ жилд,  кўрпаликлар астарлади,  бозорга обориб ўзи йўлакларда юриб сотишга вақти етмади... 

Эри бозорга чиқди!
    
Ўн йил- қорни тикув машинасига тиқиладиган даражага боргунча, ҳомиладор  ҳолатида ҳам,  қучоғидаги боласи ипини қўлида чувайдиган" "бола-бозор" ҳолатда ҳам тикув иши қилди.    
    
Елкаларига ямоқлар солиб кийим кийди,  ранги ўчгунча,  тўкилиб сўтилгунча битта кийимини иккита қилмай  " белбоққа ёлчимаган бўзчидек" ўзини ясатмайдиган  чевархон бўлди...
     
Бири икки бўлди,  эри бозордан дўкон қилди.  Энди  хотинининг "қўл иши" нимас Хитой,  Туркия молларини сотадиган  дўкондор  бўлди!

Ўн беш йилда дўконлар сони ҳам иккита-ю, эри "ишбоши"  бўлди,   машиналар қўш-қўш,  уйлар қўш-қўш бўлди.
    
"Энди оёқни узатсам бўлар" деб турганда, эрининг оқибатини кўрди: кундоши борлигини билди...
   
Ўша аёлнинг ўзи келиб жанжал қилди: "статистикада бир эркакка тўртта аёл тўғри келиши-ю, суннат, баъзи аёллар эрни ўз мулкидек кўриши,  эрда кундошнинг ҳаққи борлигини ўйлаб кўрмаслигу,  биринчи иккинчи,  учинчини хаққини еб зулм қилиши" ни бир нафасда айтиб улгурди!
    
Ҳа...

Хотинлар ҳам кўпайиб,  онаси айтгандек"эрини Бирини Икки қилиш"и энди қиёмига етиб келибди...
   
Аёл индамасдан чордоқдаги тикув машинасини судраб чиқди,  орқалади-ю уйни кундошига ташлаб чиқиб кетди:  йўлакка бир пайтлар учрашувга эри кийиб чиққан" М"  ҳарфи ёзилган резинка шиппакни қолдириб кетди...

©️Ummu Zaynab Ummu

Ибратли Хикоялар
👍12😁4❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺 АССАЛОМУ АЛAЙКУМ ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳайрли тонг!

Сизга:😊

Баҳтли ҳаёт
Бақувват иймон
Доимий Тақво
Баракали умрни тилайман!

Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин
!

👉 @IBRATLY
👍1
#ибрат

Уйланиш ташвишида юрган 25 яшар йигит, тинмай йиғлаётган 4 яшар болага деди: "Бунча йиғлайсан, маза қилиб овқатланиб, мультфильм кўриб ётмайсанми? Бирор ўйловинг бўлмаса. Сенга ҳавасим келяпти...".

Маошини у ойдан бу ойга етказаётган 35 яшар эркак, уйланиш ташвишида юрган 25 яшар бўйдоққа деди: "Бунча сиқиласан? Уйланарсанам, жонинга ҳам тегар. Мана, қарагин, аҳволимни. Сенга жуда ҳавасим келяпти...".

Бизнеси ўхшамаган ва банкрот бўлиб боши ташвишдан чиқмаётган 55 яшар киши, 35 яшарга деди: "Борига шукур қилинг. Кам маош олсангизам, қулоғиз тинч. Мана, умрим бўйи боримни берган бизнесим касодга учраб, қулоғимгача қарзга ботиб кетдим. Сизга қанчалик ҳавас қилаётганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз..".

Унинг гапини эшитиб турган 70 яшар чол деди: "Бунча сиқиласан? Менга ўхшаб, белинг қақшаб, оёғинг қалтирамаяпти-ку, ўрнингда бўлганимда тоғни уриб, талқон қилардим. Ҳавасимни келтирма...".

Хар бир дақиқамизга шукур келтириб яшайлик!

Ибратли Ҳикоялар - Ибрат улашамиз
👍9
МЎМИНЛИК

- Ука, жигарингиз ҳаста экан,  видеода кўрдим,  биздан ёрдам керак бўлса айтинг...

Уч кундан сўнг телефон жиринглади:

- Ака мен анов кунги видеодаги жигари ҳаста беморман.

- Ха, танидим,  ҳозирча амалий ёрдам қилишга лойиқ бўла олмадик,  иншааллох ёрдам ҳаракатидамиз.

- Ака мен бошқа масалада қўнғироқ қилаяпман. Менга катта сумма кетади экан,  Аллоҳ шифо бериб қолар,  аммо бир синфдошим ҳозир кардиологияда ётибди, аҳволи оғирроқ,  агар имкон бўлса, шуни бориб кўриб, докторлар билан гаплашиб, шунга ёрдам қилсаларинг яхши бўларди.

- Яхши, ўша дўстингиз менга қўнғироқ қилсинлар.

Ўша куни кечгача қўнғироқ бўлмади,  ўзим далолат қилувчига қўнғироқ қилиб менга дўстини қўнғироқ қилмаганини айтдим:

- Ака,  дўстимга айтдим,  у эса қуйидаги жавобни айтди:
- Дўстим,  менга ёрдам беришга ҳаракат қилганинг кўнглимни тоғдек кўтарди, аммо ўйлаб кўр сен ва мен 45 ёшга кирдик,  фарзандларимиз ўзларини эплай оладиган ёшда, алхамдулиллах,  мен касалхонада ётиб атрофимдаги ёш йигитлар ва ёш болалари бор бемор аёлларни кўрдим,  агар ёрдам берувчилар бўлишса шуларга ёрдам беришсин,- деб жавоб берди.  Сизни ҳам ортиқча безовта қилганимиздан хижолатдамиз.  Ака,  дўстим икковимизни хаққимизга дуо қилсанглар кифоя,  бизданда ёшроқ ва мухтожларга ёрдам беришда бардавом бўлинглар,  Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин !


Бир ҳадис ёдимга тушиб кетди:

Хабибимиз Мухаммад алайҳиссалом соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

- Ўзингиз яхши кўрган нарсани биродарингизга ҳам яхши кўрмагунингизча муъмин бўла олмайсиз.

Муҳаммад Икром
Наманган, Саҳоватли қўллар.🥺

Ибратли Хикоялар канали
👍8❤3
🔥Эскирмайди мехрингиз Она...

Сиз бор мендан аламлар йироқ,
Армон дилда қилмас тантана...
Дунёси ҳам эскирар бироқ,
Эскирмайди мехрингиз Она...

Не-не ишқлар топар ниҳоя,
Емирилар қуламас қоя,
Менла юрар, мисоли соя,
Эскирмайди мехрингиз Она...

Олтин занглаб кетар бир куни,
Вақтлар мағлуб этар бир куни,
Бугун англаб етдим мен шуни,
Эскирмайди мехрингиз Она...

Дилда мангу сиз қурган қаср,
Ҳеч не унга қилмайди таъсир,
Майли ўтсин минг йил, минг аср,
Эскирмайди мехрингиз Она...

Ўттиздами, қирқдами ёш,
Оқ рангларга бўялса ҳам қош,
Кафтингизни қумсайверар бош,
Эскирмайди мехрингиз Она...

Ажинлар ҳам сизга қўш чирой,
Ҳусин олар юзингиздан ой,
Ором олсам, бағрингизда жой,
Эскирмайди мехрингиз Она...

Ўчмоғи бор қуёшни рангги,
Парчалайди темирни зангги,
Туғилади янгидан-янги,
Эскирмайди мехрингиз Она...

Замоннинг ҳам ўзгарар таби,
Янгиланар ҳаёт мактаби,
Болам деган сўзингиз каби,
Эскирмайди мехрингиз Она...

Қўлда қалам юракда титроқ,
Сизга атаб шеър ёздим яна,
Шеърларим ҳам эскирар бироқ,
Эскирмайди мехрингиз Она...

Эскирмайди мехрингиз Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

Ибратли Хикоялар канали
👍8
#ПИЁЗ_ЎҒРИСИ

   Уйда қизиқ ишлар бошлади. Уч кундан бери бозордан олиб келинган пиёзлар йўқолиб қолаверади. Эр-хотин ҳайрон. Бунинг сабабини билиш учун улар ошхонага яна пиёз қўйиб пиёз ўғрисини яширинча пойлай бошлашди. Бироз кутишгач, не кўз билан кўришсинки, ошхонада пиёзни уларнинг жажжи қизлари олиб чиқиб кетди. Уни кузатиб қарашса қизча пиёзларни ахлат қутисига олиб бориб ташлади. Бундан жаҳли чиққан ота қизини қаттиқ уруша бошлади. Бу қилиғининг сабабини сўради. Қизча эса лом-лим демасдан онасининг қучоғига ўзини отди. Ота унга эртагача муҳлат бериб бу қилиғининг сабабини айтишини тайинлади. Эртаси кун ота ётоғининг устида қоғоз турганини кўрди. Ёзув қизиники эди.

Жажжи қиз отасига унутиб бўлмайдиган дарс берганди:
“Отажон, мен сизларни, айниқса онажонимни жуда яхши кўраман. Лекин, сиз уни ҳар доим йиғлатасиз. Сиз билан уришгандан сўнг доимо унинг кўзидан ёш оқади. Сиздан ташқари уни пиёз ҳам хафа қилади. Шунинг учун пиёзни умуман уйимизда кўришни истамайман. У бўлса онам яна йиғлайди. Қўлимдан келмайди, бўлмаса сизни ҳам аҳлат қутисига олиб чиқиб ташлардим...”

Zokirjon Haydarov саҳифасидан олинди.

Ибратли Хикоялар канали
👍13
Навбат.

– Менинг онам!
 
– Йўқ! Менинг онам!
 
Набираларининг жон-жаҳди билан талашишларини мунгли кўзларига ёш олиб кузатиб турган Ҳалима аянинг хаёллари ўғлининг дадил овозидан тўзғиб кетди:
 
– Ойи, кетдик. Келинингиз нарсаларингизни йиғиштириб қўйибди, бу ой акамнинг навбатлари...
 
Аржумандбегим

Ибратли Хикоялар канали
👍6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​Odamlarning manmanligi, birovni o'ylamasligi, sovuqligi qish faslini ham yo'lda qoldiradi.

• Ahmad Lutfiy Qozonchi, «So'nggi to'fon»

Ибратли Хикоялар
👍9
#ибрат

ОТА-ОНАДАН  КЕЙИН...

Ота-онадан кейин бош бўлиб қолган фарзанднинг назари тўқ бўлиши керак! У ўз манфаатларини охирги ўринга қўйишга мажбур, яъни, энг адолатли, энг саҳий ва барча жигарларига бирдай меҳрибон бўлиши шарт.

Агар фарзандлари иноқ бўлмаса, ота-онанинг эришган мартабаси, шон-шуҳрати, обрўси тупроқ билан биттадир!
Жигарларни бир-бирига кўнглини иситиш ҳам санъат, ҳам юки оғир  маъсулият! Оға-иниларга бош бўлиб қоладиган фарзанднинг энг муҳим иши қариндошлар орасидаги гинани йўқотишдир.

Ибратли Хикоялар - Ибрат Улашамиз!
👍14
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Ҳар тонгимиз Бисмиллаҳ билан бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ билан якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, ин шаа Аллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!

Ибратли Хикоялар
👍6
#Лайфхак

Агар тезроқ, масалан 90 км/с юриш мумкин бўлган трассада йўлнинг тезроқ юрадиганлар юрадиган  қисмида 60-70 км/с кетаётган бўлсангиз ва ортингиздан келаётган автомобиль ҳайдовчиси йўл сўраса ва сиз унга йўл берсангиз, танангизнинг бирор жойи узилиб тушмайди.

Ишонмасангиз, бирор марта йўл сўраган ҳайдовчига йўл бериб, кейин йўл четига тўхтаб, яхшилаб сакраб кўринг. Ростдан ҳеч қаерингиз узилиб тушмайди))

Аслида, йўл сўралмаса ҳам шошилмаётган ҳайдовчи ўртада, шошилаётган ҳайдовчи эса белгиланган тезлик доирасидан чиқмаган ҳолатда биринчи йўлакда кетаверса, олам гулистон бўлади.

"Ҳоҳласанг айланиб ўт!", деб, чапдаги йўлни эгаллаб кетадиган юк машиналар ҳайдовчиларига ҳам бу лайфхак тегишли. Улар ҳам йўл берса, ёки йўлнинг ўнг тарафидан кетаверса, уларда ҳам ҳеч нарса узилиб, йўлда тушиб қолмайди. Синаб кўриш мумкин)

Шунингдек, бу лайфхак йўлнинг ўрта қисмида секинроқ кетаётган автоуловнинг ёнида, чап томондаги йўлни беркитиб, ўртадаги автомобиль билан бир хил тезликда юрадиганларга ҳам тааллуқли.

Меъёрдан тез юрилишига қаршимиз. Аммо, белгиланган чегара доирасида юраётганларга йўл бериш инсонни камситиб қўймайди. Кибрланманглар. Ғўддайманглар. Бошқаларни ҳурмат қилинглар.

© Инжиқ қариётган Конфуций

Ибратли Хикоялар канали
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kimning qizi bor va necha yosh? 👨‍👩‍👧

@IBRATLY
👍3😢2🥰1
#ибрат

🤌 - бу белги араб давлатларида, "сабр қил", деган маънони билдиради, бизда эса "қисиб ўтир", деган маънони билдиради...

Араб давлатларидан бирига борганимда, ижарага машина олиб, узоқроққа бориб келмоқчи бўлдим.

Араблар, машинани жуда қўпол ва тез ҳайдар экан, ортимдан келиб қарсиллатиб урди.

Жаҳл билан шошиб тушдим, қарасам қимматбаҳо машина, араб машинасидан, ҳатто, тушмади ҳам.

Менга қараб 🤌 ишорасини қилиб, бир нималар деди.

Тутаб кетдим, бориб машинаси эшигини тепдим.

У эса яна 🤌 қилиб, бошини таассуф ила силкитиб машинасини ҳайдаб кетди.

Ёмон жаҳлим чиқди, ўзимизни жой бўлганида, энангникига тиқардим, деб бақирдим изидан.

Бошқа машиналар ортимда тўхтаб қолган, уларга йўл бўшатишим керак эди.

У араблар ҳам бошини чайқалтириб, 🤌 қилар, ўзаро бир нималарни гаплашишарди.

Менга 🤌 қисиб ўтир, дейишаётгани ёқмай баттар тутоқардим.

Машинага ўтириб, чийиллатиб ҳайдаб кетдим.

Тақдир экан, ўша давлатда 12 йилдан бери яшаяпман, англадимки, араблар ҳеч нимага сиқилмас экан, Аллоҳ берди, Аллоҳ олди, деган маъно бор экан 🤌 ишорасида.

Мен улардан кўп нарсаларни ўргандим, сабрни, шукурни, муомалани, ҳикматни.

Сизларга эса 🤌 тилайман, азиз дўстларим...

©Dildagigaplar

Ибратли Хикоялар канали
👍8❤2👏1
УМАР ИБН ХАТТОБНИ ЙИҒЛАТГАН ДУО.
▪▪▪

Ҳазрати Умар бир куни Пайғамбаримиз саллалоху алайхи васалламнинг Муборак қабрларини зиёрат қилади. Равзаи шариф ёнида бир бадавийнинг дуо қилётганини кўради ва орқасига ўтиб дуосини эшитади.

Бадавий шундай дуо қиларди:

- “Ё Роббим, бу Сенинг Ҳабибинг, мен ҳам қулингман. Шайтон эса душманинг. Агар мени мағфират қилсанг Ҳабибинг хурсанд бўлади, қулинг нажот топади, душманинг эса хафа бўлади.
Мени авф қилмасанг, Ҳабибинг хафа бўлади, душманинг хурсанд бўлади, қулинг эса ҳалок бўлади.
Роббим, Сен Ҳабибингни маҳзун қилмайсан, душманингни ҳам севинтирмайсан, қулингни ҳалок қилмайсан, Карами кенг, Марҳамати чексиз Мехрибон Зотсан.
Роббим, Араблар орасида аслзода инсонлар вафот этганида қулини озод қилиш урфи бор. Мана Оламларга Раҳмат бўлган зот вафот этди. Қабри олдида мен турибман. Мени жаҳаннамдан озод қил”.

Буларни эшитиб турган Ҳазрати Умар овозининг борича:
- “Ё Роббим, бу бадавий сўраётган нарсани мен ҳам истайман” - деб соқоллари хўл бўлгунча йиғладилар.

Ибратли Хикоялар - Ибрат Улашамиз
👍6😢6
ТОНГГИ_ДУО

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлат уйқусидан уйғотгин...
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нурлари ила мунаввар қилгин… Амин!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

Ибратли Хикоялар - Ибрат Улашамиз
👍7
Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?

1.
#Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2.
#Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.

3.
#Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

4.
#Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда хам, охиратда хам азоб-уқубатга қолади.

5.
#Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6.
#Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш хам надоматга сабаб бўлади.

7.
#Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллох соллаллоху алайхи васаллам қизлари Фотимага родияллоху анхо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8.
#Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9.
#Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10.
#Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва рохат олишади.

11.
#Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг тахоратли ухласа, фаришталар химоясида бўлади.

12.
#Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш.


➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг! 📲

Ибратли Хикоялар - Ибрат Улашамиз
👍13
#ибрат

ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ...

-  Ҳа, дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
-  Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни  тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!

Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар:

- Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
-  Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улан билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?! 

“Фарзанднома” китобидан

Ибратли Хикоялар - Ибрат Улашамиз
👍9❤1