Ибратли Хикоялар
2.22K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
​​​​БИР ЎЙЛАБ КЎРИНГ!


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: «Эй Муҳаммад! Мендан умматингга салом айт. Уларга айтгинки, жаннатнинг тупроғи покиза, суви чучук, ерлари текис, экинлари эса «Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар» экан», дедилар.

Иброҳим алайҳиссалом бизга жаннат ҳақида хабар бермоқдалар. Аммо булар – бу дунёдан ўтган одамнинг сўзларидир. У зот жаннатнинг ери покизи ва муборак, сувлари чучук ва ёқимли, ери эса теп-текис эканини айтяптилар. Нега теп текис? Чунки мўмин одам у ерга «Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар», дейиш билан экин экиши мумкин экан!

БИР ЎЙЛАБ КЎРИНГ!
Сиз ҳам дўстларингизга «Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар» лафзининг фазилатларини етказиб, уларни кўп айтишга тарғиб қилсангиз-у, улар ҳар гал бу лафзларни айтганда уларга ҳам, сизга ҳам жаннатда бир дарахт экилса!

«Саҳиҳи Муслим»да: «Яхшиликка йўллаган одамга ўша яхшиликни қилган одамнинг савобидек ажр ёзилади», дейилган.

Ухлаётган, овқат еяётган ёки ишлаб ўтирган бўлсангиз-у, кимларнидир яхшиликка йўллаб қўйганингиз учун Аллоҳ жаннатда сиз учун бир дарахт экиб турса қандай яхши
!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

©Asaka_Ziyo

Ибратли Хикоялар - Обуна бўлинг!
👍12
📝Дунё учун ёнингизда турган дўстлар, дўст эмаслар. (таъсирли воқеа)

Бир бадавлат отани ноқобил ўғли бўлган экан. Отасининг давлатини соясида ўсиб улғайган йигит иш ёқмас, дангаса бўлибди-ю, бироқ хотамтой йигит экан. Пули кўп, атрофи тўла ошна-оғайнилар. Чойхонада дўстлар даврасида "бойвачча фалончи" келмагунча ошлар сузилмас экан. Давраларни тўрида у бойвачча учун жой тайин. "Бойвачча фалончини" айтгани ҳозиру нозир, дўстлари хам доимо уни қўллаб қувватлаб турар экан. Ҳаётни кўрган ота бойвачча ўғилга қанчалар насиҳат қилмасин, асло қулоғига олмас экан. Ота яхши сўзлар билан ҳам, ёмон мисоллар билан ҳам  ҳар қанча ҳаётни тушунтирмасин, бойвачча ўғил яхши томонга ўзгармабди. Қўлидаги отасини бойлигини атрофдаги дўстлари билан хурсандчиликка сарф харажат қилаверибди. Бойвачча ўғил ҳаёлида ўйларкан: Бугун мени қўлимда бойлик бор.Эртага қийин аҳволга авваламбор тушмайман. Агар қийин ахволга тушиб қолсам бугун мени ошимни еб юрган ошналарим мени ташлаб қўймайдилар, албатта менга ёрдам қўлларини узатадилар.
Бадавлат ота боқий хаёт томонга кетар тўшагига ётиб қолибди. Шунда ноқобил ўғлини ёнига чорлаб дебди: "Ўғлим! Мени насиҳатларимни қулоғингга олмадинг. Энди сенга ўлим олдидан сўнгги насиҳатим. Шу аҳволда яшашингда сенга қолдирган бойлигим узоққа етмайди. Бир кун тугайди. Шунда сени кўзингни ёғини еган дўстларинг ўзларини асл юзларини кўрсатадилар. Сен ночор, бир сўмсиз бир аҳвол бўлганингда дўстларинг сени ҳолингга кулишади. Сен одамлардан пул сўрайдиган даражада мухтож бўласан. Одамлардан пул сўраб тиламчилик қилгандан кўра ўзингни осгин. Мен сенга оғилхонага сиртмоқ тайёрлаб қўйдим. Мени насиҳатларимни қилмадинг. Шу сўнггиси, шуни бажаргин"
Бадавлат ота оламдан ўтибди. Дўстлар хаммаси "бойвачча фалончи"ни ёнида бўлишибди. Марҳум отани васиятидагидек йиллар ўтиб, бойвачча ўғилни пули охирлабди. Энди авваллардагидек чойхоналарда ора кунда дўстларга ош бера олмаган бойвачча аста даврани тўрисидан пойгасига тушибди. Энди "бойвачча фалончи" келгунча ош ҳам тугаб қоладиган, бора бора чойхонага ҳам чақирилмайдиган бўлибди. "Ётиб еганга, тоғ ҳам етмайди" деганларидек мерос ниҳоясига етиб, бойлик келувчи манбаъ хам йўқлигидан "бойвачча фалончи" қашшоқ тиланчига айланишга етиб келибди.Кечаги дўстлар, қариндошлар юз ўгирган бойвачча отани сўнгги насиҳатини эслади. "Ҳа кеча ким эдим, бугун ким бўлдим?? Отам хақ эканлар. Афсус вақтида сўзларига қулоқ солмабман. Бу кунимдан ўлганим афзалллигини отам билиб айтиб кетган эканлар" деган ўйда, минг хасрат-надоматлар билан оғилхонани сиртмоғи томон юрибди. Қўзида ёши қалқиган "бойвачча" сиртмоқни тортиб тушириб бўйнига солиб, отасини ёнига равона бўлмоқчи эди хамки,сиртмоқни иккинчи учига боғланган бир қоп нарса билан ерга қулади. Эркак не кўз билан қарасаки, ёнида қопда пул ва устида бир мактуб турарди. Шошилиб мактубни очиб ўқий бошлади: "Ўғлим. Мен шу кунга етиб келишингни сезган эдим. Бу ҳаётингдаги охирги сабоқдир. Энди билгандурсан ҳаётда ким кимлигини?. Ақлингни йиғиб, пулдан унумли фойдаланиб, шу пулни дасмоя қилиб, оёққа туриб ол. Энди асло йиқилма болам!

Азиз диндошим! Бўйинга сиртмоқ солинадиган даражагача ўзингизни жарликка ташламанг. Кўзингизни очинг. Дунё учун ёнингизда турган дўстлар, дўст эмаслар.Ота-онангизни насиҳатига вақтида қулоқ солинг.


Ибратли Хикоялар ва Хаётий воқеалар
👍11
#ибрат

Фарзандимизни ҳулқидан нолишимиз, аслида ўзимиздан нолишимиз.

Уни бирор ишни уддалай олмаётганидан кимгадир гапираётган вақтимиз ўзимиз нимани амалга ошириб қўйганимизга бир эътибор берайлик.

Чунки, у нимадир чиройли бажариши, чиройли сўзларни гапириши ва чиройли амаллар кўрсатиб бериши аслида бизнинг ўзимизга боғлиқ.

Биз нима бўлсак, фарзандимиз ҳам шу бўлади...

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍7😘1
​ЎҚИБ ЧИҚИНГ МАЗЗА ҚИЛАСИЗ

Борди келди йўқолди
Айтайми сабабини?
Ҳаражат одамларни
Бериб қўйди адабини!

Телефонда гаплашамиз,
Баҳонамиз об-хаво
Тўртта нон-у йўлкира
Бўлиб қолган муаммо!

Ёшларга қийин бўлди
Газга, сувга, светга.
Маошлари етмаяпти
Ер солиғи.. ахлатга

Олтмишинчи, етмишинчи
Йилларга бир қайтайлик.
Болаларга ёшлигимиз
Эртагини айтайлик

Эшигимиз тақиллатиб
ъЪТўла...! тўла..!ъъ йўқ эди
Хамма иш билан овора
Қорнимиз ҳам тўқ эди!

Обкаш деган нарсага
Челакларни илардик
Қудукдан сув ташиб келиб
Идишни тўлдирардик

Танчага чўғ олиб келиб
Босиб қўйиб кулига.
Бир кило ун берарди
Бухонкани пулига

Ҳаммамизни уйимизда
Ўчоқ, тандир бўларди
Нонга ха деб чопмасдан
Нон, патир ёпиларди

Чироқнинг идишига
Керосинни қўйволиб.
Қоронғида ýтирардик
Лампашиша ёқволиб

Тахмонда ўрин, кўрпа
Мебел диван қаёқда??
Ерга жой солиб ухлаш
Модайди ҳамма ёқда

Ўзбеклар қиз узатса
Ўнта кўрпа қиларди
Амма, буви, холалар
Ётиб қолгани борарди

Телевизор деганлари
Бойникида бўларди
Кино бошланиб қолса
Маҳалла жам кўрарди

Қозонда сув иситиб
Кирни қўлда ювардик.
Ванна ҳаммом бўлмаган
Совуқ сувда чаярдик

Саксонга кирган бувим
Вой оёғим демаган.
Чунки ўша махалда
Унитазлар бўлмаган.

Мехнатни роса қилдик
Тилимиз ҳам бир қарич
Бинойидай ўтирибмиз
Сочларимиз оқариб

Энди бирорта уйни
Тандири, ўчоғи йўқ,
Ҳамма нарса автомат
Ҳамма касал, соғи йўқ,

Меҳр кўзда яқинларни
Кўзиз билан кўринглар
Оқибат йўқолмасин
Дийдорлашиб туринглар!!!! 👇

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍6🤝1
Оналар кетгач, яраларни тикадиган игналар занглаб кетади. 💔

©Абдулҳодий Юсуф

@IBRATLY 🌱
👍7❤5
UMR KITOBI

   Odamzod hayotining o'zi nima? Inson bu foniy dunyoga keladi-yu, nega ketadi, degan savolni o'ylab ko'rmagan kishi kam bo'lsa kerak. Chindan ham inson hayotining o'zi nima?
   Chamamda, «Nomai a'mol», «Umr kitobi» degan gaplar bejiz aytilmagan. Har bandaning umri bir kitobga o'xshaydi. Umr kitobining debochasi odam hali tug'ilmasidanoq Allohning o'zi tomonidan bitib qo'yiladi. Debochaning nomi «Peshanaga bitgani» yoki «Taqdiri azal» deb atalsa ajab emas.
   Inson oq-qorani tanib, ongli hayot kechira boshlagach, o'zining «Umr kitobi»ni o'zi yozishga kirishadi. Har kuni, har lahzada... Sinov davri deb atalmish bu pallada bandasi qilgan jamiki yaxshi-yu yomon amallar yozilib boraveradi. Umr poyoniga yetgan kuni kitob ham yopiladi.
   So'ng barchasi hisob-kitob qilinadi-da, Xotimani tag'in Yaratganning o'zi bitadi. Savob ko'p bo'lsa, bir taraf, gunoh ko'p bo'lsa...
   Umr kitobiga ezgu sahifalarni ko'proq yozish har bandaga nasib etsin...

© @Otkir_Xoshimov

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қачон охирги марта фарзандингиз аммасиникига, амакисиникига, тоғасиники бориб бир кеча ётиб келди? 😔

Қариндошларни орасида ўтмишда қолган «силаи раҳм» ҳақида

Қариндошлар, яқинларни группасига юборинг!

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍7
Alloh sen bilasan, ular bilmaydi...

Ko'nglimdan ne o'tar guvohim o'zing,
Ba'zan alamlardan yurak zorlaydi.
Bu mahzun dilimda nelar borligin,
Alloh sen bilasan, ular bilmaydi...

Kimlarni o'zimdan avzal ko'rganim,
Kimga yaxshi kimga, yomon bo'lganim,
Bu bir kam dunyo deb, dardga to'lganim,
Alloh sen bilasan, ular bilmaydi...

Gohida barchasi tuyilar sohta,
Sohtalar dastidan yuraklar hasta,
Sajdada pichirlab aytaman asta,
Alloh sen bilasan, ular bilmaydi...

Yonib kuyganimiz sezmaydi dildor,
Balki yuragida boshqa birov bor,
Qiblaga boqaman bo'lib umidvor,
Alloh sen bilasan, ular bilmaydi...

Tashvishlar ortganda, yoshlarim ko'zda,
Tariflab bo'lmaydi biror bir so'zda,
Hech kim tushunamaydi, o'zingdan o'zga,
Alloh sen bilasan, ular bilmaydi...

Qadrimiz bilmadi do'stman degani,
Faqat yurgan ekan pulim yegani,
Aytishim shart emas o'zdan o'tgani,
Alloh sen bilasan, ular bilmaydi...

Bir kunim quvonch-u, o'n kunimda g'am,
Kunlarim kulgudir, tunlarim alam,
Ko'nglimga taskinim o'zingsan egam,
Alloh sen bilasan, ular bilmaydi...

Qo'llarim duoda so'rayman sabr,
Jonimni sog'inib, bormoqda qabr,
Birgina jonimga ming bitta jabr,
Alloh sen bilasan, ular bilmaydi...

Netay qo'llarimda, duo bor holos,
Bir kun bu dardlardan, bo'laman halos,
O'zing qo'lla Robbim, sendan iltimos,
Alloh sen bilasan, ular bilmaydi...

📝Muallif: Zohid Ziyo...

http://T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍7
​​Турмуш қурган ва қурмаганлар ва турмуш қуриш арафасида турганлар ҳамда дўстлар ва ёр-у биродарлар учун фойдали ваъз (насиҳат).

Бир йигит уйлангач отаси уни муборакбод этиш учун уйига меҳмонга борибди.
Бир оз суҳбатдан сўнг ота ўғлидан оқ қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришини сўрабди.
Йигит хайрон бўлиб "нима учун эй ота" деб сўрабди.
Ота яна гапини такрор айтиб талаб этган нарсаларини келтиришини буюрибди.
Йигит қоғоз ва қалам келтирибди аммо ўчирғич топа олмабди.
Шунда ота ўғлига:
- Ундай бўлса, бориб ўчирғич сотиб олиб кел, дебди.
Йигит отасининг гапларига тшунмай атайин бозорга бориб, ўчирғич сотиб олиб келибди. Сўнгра отасининг ёнига келиб ўтирибди.

Ота: Ёз
Ўғил: Нимани ёзай?
Ота: Истаган нарсангни ёз.
Йигит бир жумла ёзибди.
Сўнгра ота: Энди ёзганларингни ўчир.
Йигит ўчирибди.
Ота яна: «Ёз», деб буйруқ берибди.
Ўғил: Ота, Роббимиз ҳаққи менга айтинг, мендан нима истайсиз ўзи?
Ота: «Ёз» дебди.
Йигит ёзибди.
Ота: Ўчир.
Йигит ўчирибди.
Ота яна: «Ёз» дебди.
Ўғил дебди: Сиздан Оллоҳ ҳаққи буларнинг сабабини айтишингизни сўрайман.
Ота: «Ёз»
Ўғил ёзибди...
Ўчир деганакан ўғил яна ўчирибди.
Сўнгра ота ўғлига боқиб сўрабди:
- Варроғинг ҳали ҳам оқ тусдами?
Ўғил:
- Ҳа, аммо нима учун эди булар?
Ота ўғлининг елкасига қоқиб дебди:
- Эй ўғлим, турмуш дойимо ўчирғич деган нарсага муҳтож бўлади.
Турмушингда аёлинг томонидан сени суюнтирмайдиган воқеалар содир бўлса-ю сен уларни ўчириб турмасанг ёки аёлинг ўзи билан ўчирғич олиб юрмаса ва сен томондан содир бўлган баъзи бир уни суюнтирмайдиган воқеаларни вақтида ўчириб турмаса турмуш саҳифаларингиз бир неча кунда тўлиб, қора тусга киргай!

Нақадар ҳикматли сўзлар!
Ҳаётингиз осойишта ва саодатли давом этиши истасангиз дойимо хатоларни ўчирувчи, кечирувчи, мағфиратли ва
гўзал хулқ соҳиби эгаси бўлинг!

Дўстлик, ака укачилик ва қариндош уруғлик ришталари (дарз кетмасин) давом этсин десангиз хатоларни ўчириб туринг.

https://t.me/IBRATLY
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТОНГ ☀️

❄️ Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

👉 Ибратли Хикоялар
Онажон...

Бир ёш йигит хикоя қилади:
Бир куни онам билан тортишиб қолдик. Овозлар кўтарилишгача борди. Олдимдаги китоб- дафтарларимни зарда билан стол устига отдим-да, хонамга кириб кетдим. Ўша пайтда кўнглимга қил хам сиғмасди. Одатда бирор нарсадан қаттиқ хафа бўлсам, уйқу билан ёзилардим...


Эртаси куни университетдан қайтаётиб, ўзимни қўярга жой тополмай, қаерда юрганимни хам билолмай, безовталаниб, охири мехрибон онажонимга хазилнамо бир нома ёздим. Номада жумладан шундай дейилганди:
"Эшитишимча, инсон оёғининг ости устига нисбатан мулойимроқ ва юмшоқроқ бўларкан. Муборак оёғингиз шу гапларнинг тўғрилигини лабларим билан текшириб кўришимга ижозат берармикин!"
Уйга келсам, волидам мени остонада кутиб турардилар. Кўз ёшлари яноқларига оқиб тушарди.
Дедилар: "Оёғимни ўпишингга хеч қачон рухсат бермайман. Сен айтган гапга келсак, мен унинг тўғрилигини ёш пайтингда оёқчаларингнинг устини хам, остини хам ўпавериб, аллақачон билиб бўлганман".
Кўз ёшларим юзимни ювди...
Парвардигорим амри ила улар бир куни ўтиб кетадилар. Бас, бу кунларни ғанимат билиб, хизматларини қилиб қолинглар. Ўтиб кетган бўлсалар, дуои хайр ила ёд олинглар!


https://t.me/IBRATLY
👍3😘1
​​​​Қиз фарзандли бўлдим.

Ушбу мавзу, икки ёки уч ўғлидан сўнг “қиз фарзандли бўлдим” дея дунёларга сиғмай юрган дўстларимни хурсандчигидан илхомланиб ёзилган. Яқин кунларда қиз фарзанд кўриб оталик ва оналик бахтига муяссар бўлган дўстларимни муборакбод этаман.

У мужизадир ...

Дархақиқат фарзанднинг ўзи бир мўжиза аммо қиз фарзанд чинданда мўжизани ўзгинаси, Пайғамбаримиз (с.а.в) “Уч қизни солиха қилиб тарбиялаб вояга етказган ота-она жаннатийдир” деган эдилар. Шу жумлалар замирида шуни англаш мумкинки, улар жаннатга эшигининг яна бир “калитидирлар”

У тилсимдир ....

Аёл зоти чинакамига тилсим, гохида сен учун жонини фидо қилишга тайёр бўлса, гохида унинг макр хийласи қирқ туяга юк бўлади. У ота уйига мехмондир, у палахмон тошидир, у кўникувчан ва метин бардош сохибасидир. Тақдирнинг тақазоси билан қаерга узатилса, ўша ерга бағр босиб кетаверади.

У мехрибон ва жонкуяр...

Аёлга оналик бахти муяссар бўлибдики, фарзанди учун бор мухаббатини беришга тайёрдир. Бедорлик у учун хамрох, яъниким фарзандини дея йиллаб умрини ухламай ўтказишга тайёр. Аржумандини дуёларга алишмайди, еру - кўкка ишонмайди, ўзи емайди ва киймайди токи фарзанди тўқ ва бус- бутун кўрмагунча. Агар фарзандини товонига тикон кирса киприклари билан олишга тайёрдир. Фарзанди олтмишни қораласа ҳам у учун бола бўлиб қолаверади.

У муштипар ва хокисордир...

Она фарзандини дунёга келтирар экан, йиллар ўтиб, уни ўзга бир инсонга хадя этади. Қиз бўлса узатади, ўғил бўлса уйлантириб, бағридан юрагини юлиб бергандек куёвга ёки келинга ином этади. У на бойликка на тожу тахтга мухтож. У фарзандини омон кўришликни бахт деб хисоблайди. Унинг хокисорлиги шундаки, фарзандидан фақатгина эътибор кўтади холос, у ҳам бўлса икки оғиз ширин сўз...

Дунёга келишимизга сабабчи бўлиб, бизга химмат айлаган волидалримиз омон бўлишсин. Дунё тургунча тўришсин. Дард чекиб бизни дунёга келтириш баробарида, бизни дардимизни ўз дардидек хис қилган қанотларимз бевақт қайрилмасин.

Укасини кўнглини ўз кўнгли дея жон фидо қиладиган, маслахатлар бериб чарчамайдиган, ва албатта оналардан кегинги ўринни эгаллайдигон опаларимиз омон бўлишсин.

Ўз шаънини оилам шаъни дея, хар бир қадамини минг бир истихола ила босаётган сингилларимзни умри зиёда бўлсин.

Борлигимизда ва йўқлигимизда ёнимизда бўлиб, дарду хасратларни бирга кўтариб юрган, хаётнинг машақатли йўлларида тош келса кемириб, сув келса симираётган рафиқаларни Яратган ўз панохида асрасин.

https://t.me/IBRATLY
👍4
Ўзбекларга теккан касаллик...

Қарзга ботиб қилмоқ катта тўй,
Фақир холда сўймоқ ўнта қўй.
Тўй ўтгач сўнг сарғайтмоқ ранг-рўй,
Ўзбекларга теккан касаллик.

Амин бўлдим йил ўтган сайин,
Илм учун сарфламай тийин.
Сўнгра демоқ: "Яшаш кўп қийин".
Ўзбекларга теккан касаллик.

Уни фақат бирлаштирар ош,
Шундан унинг хамма феъли фош.
Бир ёқадан чиқармаслик бош,
Ўзбекларга теккан касаллик.

Сўзим балки туйилар эриш,
Намоз десанг асабинг ейиш-
Қариганда ўқирман дейиш,
Ўзбекларга теккан касаллик.

Вилояту пойтахт ажратиш,
Бахсда юзга тупук сачратиш.
Ростин айтсанг ғижирлатмоқ тиш,
Ўзбекларга теккан касаллик.

Фақир зотга узатмаслик қўл,
Бадавлатга бўшатмоқлик йўл.
Нуқул пора узатмоқ мўл-кўл,
Ўзбекларга теккан касаллик.

Шеърим ўқиб кўзларим ўйиш,
Устларидан кулмоққа йўйиш.
Арманлигим эслатиб қўйиш,
Ўзбекларга теккан касаллик.

© Абдурроҳман Мешаян

Ибрат учун яқинларга улашинг!

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍4😘1
Масжидга борганди, намоз асносида телефони жиринглаб қолди. Ибодат тугагач имом ва намозхонлар: "Аллоҳнинг уйида гуноҳ қиласанми? Ер ютишидан қўрқмайсанми?" - дея баробар ташланиб қолишди.
Масжиддан чиқиб, қайтиб кирмади..

Шу куни қаҳвахонага борди. Эҳтиётсизлик қилиб, чекаётган шишасини синдириб қўйди. Қаҳвахона хизматчиси: "Ҳеч хижолат тортманг! Келган бало-қазога урсин, ўзингиз саломатсизку!" - деди.
Ўша кундан бошлаб масжидга боришни йиғиштириб, қаҳвахонанинг кунда-шундасига айланди.

Насиҳат: Кўнгилни шод қилинг, нафратлантирманг! Енгиллаштиринг, қийинлаштирманг!
Уялтирманг! Бағрикенг бўлинг! Шарманда қилмай танбеҳ беринг!

Айман Ёғий

📚@Ibratly - Хаётий хикоялар...
❤1
Ёшликда бемор бўлиб қолсанг , доктор сендан қаеринг оғриятганини сўраса онангга қараб, онанг жавоб беришини ишора қилар эдинг. Чунки сен хис қилаётган оғриқни онанг хам хис килишини билардинг. Мана энди қариб қолган пайтда сен онангни ўз тақдирига ташлаб қўйма!!!🌿

👉 @IBRATLY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум.Пайшанба тонги муборак бўлсин!

❄️ Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!

👉 @IBRATLY
#ибрат

Қанчали кучли, зўр ва қадрли бўлмагин, барибир бир кун унутишади.

© Мубашшир Аҳмад

👉 @IBRATLY
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркак кишига энг яқин сирдош...

👉 @IBRATLY
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага баҳор!

Баҳорга етолмаган инсонлар, бегуноҳ, беғубор болажонлар хотирасига бағишланади...

Жуда таъсирли шеър Эркин Бозоров ижросида

👉 @IBRATLY