Ибратли Хикоялар
2.23K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Онажон...

Бир ёш йигит хикоя қилади:
Бир куни онам билан тортишиб қолдик. Овозлар кўтарилишгача борди. Олдимдаги китоб- дафтарларимни зарда билан стол устига отдим-да, хонамга кириб кетдим. Ўша пайтда кўнглимга қил хам сиғмасди. Одатда бирор нарсадан қаттиқ хафа бўлсам, уйқу билан ёзилардим...


Эртаси куни университетдан қайтаётиб, ўзимни қўярга жой тополмай, қаерда юрганимни хам билолмай, безовталаниб, охири мехрибон онажонимга хазилнамо бир нома ёздим. Номада жумладан шундай дейилганди:
"Эшитишимча, инсон оёғининг ости устига нисбатан мулойимроқ ва юмшоқроқ бўларкан. Муборак оёғингиз шу гапларнинг тўғрилигини лабларим билан текшириб кўришимга ижозат берармикин!"
Уйга келсам, волидам мени остонада кутиб турардилар. Кўз ёшлари яноқларига оқиб тушарди.
Дедилар: "Оёғимни ўпишингга хеч қачон рухсат бермайман. Сен айтган гапга келсак, мен унинг тўғрилигини ёш пайтингда оёқчаларингнинг устини хам, остини хам ўпавериб, аллақачон билиб бўлганман".
Кўз ёшларим юзимни ювди...
Парвардигорим амри ила улар бир куни ўтиб кетадилар. Бас, бу кунларни ғанимат билиб, хизматларини қилиб қолинглар. Ўтиб кетган бўлсалар, дуои хайр ила ёд олинглар!


https://t.me/IBRATLY
👍3😘1
​​​​Қиз фарзандли бўлдим.

Ушбу мавзу, икки ёки уч ўғлидан сўнг “қиз фарзандли бўлдим” дея дунёларга сиғмай юрган дўстларимни хурсандчигидан илхомланиб ёзилган. Яқин кунларда қиз фарзанд кўриб оталик ва оналик бахтига муяссар бўлган дўстларимни муборакбод этаман.

У мужизадир ...

Дархақиқат фарзанднинг ўзи бир мўжиза аммо қиз фарзанд чинданда мўжизани ўзгинаси, Пайғамбаримиз (с.а.в) “Уч қизни солиха қилиб тарбиялаб вояга етказган ота-она жаннатийдир” деган эдилар. Шу жумлалар замирида шуни англаш мумкинки, улар жаннатга эшигининг яна бир “калитидирлар”

У тилсимдир ....

Аёл зоти чинакамига тилсим, гохида сен учун жонини фидо қилишга тайёр бўлса, гохида унинг макр хийласи қирқ туяга юк бўлади. У ота уйига мехмондир, у палахмон тошидир, у кўникувчан ва метин бардош сохибасидир. Тақдирнинг тақазоси билан қаерга узатилса, ўша ерга бағр босиб кетаверади.

У мехрибон ва жонкуяр...

Аёлга оналик бахти муяссар бўлибдики, фарзанди учун бор мухаббатини беришга тайёрдир. Бедорлик у учун хамрох, яъниким фарзандини дея йиллаб умрини ухламай ўтказишга тайёр. Аржумандини дуёларга алишмайди, еру - кўкка ишонмайди, ўзи емайди ва киймайди токи фарзанди тўқ ва бус- бутун кўрмагунча. Агар фарзандини товонига тикон кирса киприклари билан олишга тайёрдир. Фарзанди олтмишни қораласа ҳам у учун бола бўлиб қолаверади.

У муштипар ва хокисордир...

Она фарзандини дунёга келтирар экан, йиллар ўтиб, уни ўзга бир инсонга хадя этади. Қиз бўлса узатади, ўғил бўлса уйлантириб, бағридан юрагини юлиб бергандек куёвга ёки келинга ином этади. У на бойликка на тожу тахтга мухтож. У фарзандини омон кўришликни бахт деб хисоблайди. Унинг хокисорлиги шундаки, фарзандидан фақатгина эътибор кўтади холос, у ҳам бўлса икки оғиз ширин сўз...

Дунёга келишимизга сабабчи бўлиб, бизга химмат айлаган волидалримиз омон бўлишсин. Дунё тургунча тўришсин. Дард чекиб бизни дунёга келтириш баробарида, бизни дардимизни ўз дардидек хис қилган қанотларимз бевақт қайрилмасин.

Укасини кўнглини ўз кўнгли дея жон фидо қиладиган, маслахатлар бериб чарчамайдиган, ва албатта оналардан кегинги ўринни эгаллайдигон опаларимиз омон бўлишсин.

Ўз шаънини оилам шаъни дея, хар бир қадамини минг бир истихола ила босаётган сингилларимзни умри зиёда бўлсин.

Борлигимизда ва йўқлигимизда ёнимизда бўлиб, дарду хасратларни бирга кўтариб юрган, хаётнинг машақатли йўлларида тош келса кемириб, сув келса симираётган рафиқаларни Яратган ўз панохида асрасин.

https://t.me/IBRATLY
👍4
Ўзбекларга теккан касаллик...

Қарзга ботиб қилмоқ катта тўй,
Фақир холда сўймоқ ўнта қўй.
Тўй ўтгач сўнг сарғайтмоқ ранг-рўй,
Ўзбекларга теккан касаллик.

Амин бўлдим йил ўтган сайин,
Илм учун сарфламай тийин.
Сўнгра демоқ: "Яшаш кўп қийин".
Ўзбекларга теккан касаллик.

Уни фақат бирлаштирар ош,
Шундан унинг хамма феъли фош.
Бир ёқадан чиқармаслик бош,
Ўзбекларга теккан касаллик.

Сўзим балки туйилар эриш,
Намоз десанг асабинг ейиш-
Қариганда ўқирман дейиш,
Ўзбекларга теккан касаллик.

Вилояту пойтахт ажратиш,
Бахсда юзга тупук сачратиш.
Ростин айтсанг ғижирлатмоқ тиш,
Ўзбекларга теккан касаллик.

Фақир зотга узатмаслик қўл,
Бадавлатга бўшатмоқлик йўл.
Нуқул пора узатмоқ мўл-кўл,
Ўзбекларга теккан касаллик.

Шеърим ўқиб кўзларим ўйиш,
Устларидан кулмоққа йўйиш.
Арманлигим эслатиб қўйиш,
Ўзбекларга теккан касаллик.

© Абдурроҳман Мешаян

Ибрат учун яқинларга улашинг!

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍4😘1
Масжидга борганди, намоз асносида телефони жиринглаб қолди. Ибодат тугагач имом ва намозхонлар: "Аллоҳнинг уйида гуноҳ қиласанми? Ер ютишидан қўрқмайсанми?" - дея баробар ташланиб қолишди.
Масжиддан чиқиб, қайтиб кирмади..

Шу куни қаҳвахонага борди. Эҳтиётсизлик қилиб, чекаётган шишасини синдириб қўйди. Қаҳвахона хизматчиси: "Ҳеч хижолат тортманг! Келган бало-қазога урсин, ўзингиз саломатсизку!" - деди.
Ўша кундан бошлаб масжидга боришни йиғиштириб, қаҳвахонанинг кунда-шундасига айланди.

Насиҳат: Кўнгилни шод қилинг, нафратлантирманг! Енгиллаштиринг, қийинлаштирманг!
Уялтирманг! Бағрикенг бўлинг! Шарманда қилмай танбеҳ беринг!

Айман Ёғий

📚@Ibratly - Хаётий хикоялар...
❤1
Ёшликда бемор бўлиб қолсанг , доктор сендан қаеринг оғриятганини сўраса онангга қараб, онанг жавоб беришини ишора қилар эдинг. Чунки сен хис қилаётган оғриқни онанг хам хис килишини билардинг. Мана энди қариб қолган пайтда сен онангни ўз тақдирига ташлаб қўйма!!!🌿

👉 @IBRATLY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум.Пайшанба тонги муборак бўлсин!

❄️ Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!

👉 @IBRATLY
#ибрат

Қанчали кучли, зўр ва қадрли бўлмагин, барибир бир кун унутишади.

© Мубашшир Аҳмад

👉 @IBRATLY
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркак кишига энг яқин сирдош...

👉 @IBRATLY
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага баҳор!

Баҳорга етолмаган инсонлар, бегуноҳ, беғубор болажонлар хотирасига бағишланади...

Жуда таъсирли шеър Эркин Бозоров ижросида

👉 @IBRATLY
​​#Ҳикоя

Ҳаётий сабоқ: “тарозининг иши қийинда, болам…”

Кўчадаги ишларимни битириб, уйга пиёда қайта бошладим. Одамлар гавжум йўлакнинг бир четида олма сотиб ўтирган ёши катта онахонга кўзим тушди. Бир донагина тиши қолган, ночорлигидан бўлса керак, ўзи савдо қилаётган нур юзли бу онахон олма нархини камайтириб беришини сўраётган харидорга самимий оҳангда: «Болам, менга тирикчилик учун фақат минг сўм пулингиз қолади. Беш панжани оғизга тиқиш шарт эмас. Бир куним ўтса бўлди…», деди.

Харидор икки килограмм олма сўраганди, онахон кучсизгина, қалтираётган қўлларида олмани тарозига осиб қайта-қайта тортди. Харидор: «Тўғри келмаяптими, хола?», деганди, онахон: «Тарозининг иши қийинда, болам. Бировнинг ҳақи…», деди.

Ана шу ерда бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, қаноатда эканини чуқур ҳис этдим. «Тарозининг иши» ва бировнинг ҳақи борасида ҳам унутилмас сабоқ олдим. Тўғриси, онахонни қучоқлаб, йиғлагим келди…!

Нуриддин Муҳаммаджон

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг!
https://telegram.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍1
Туясини миниб чўлда кетаётган бир бадавий чанқоқдан лаблари қуриб, ёрилиб кетган бир кимсага дуч келибди. Муҳтож кимса бадавийни кўргач, бир қултум сув сўрабди. Бадавий туясидан тушиб, сув узатибди. Сувни ичиб, жонига оро кирган кимса кутилмаганда бадавийни итариб юбориб, туяга минганча қоча бошлабди. Бадавий бўлса орқасидан бақириб:
- Майли, туя сеники бўла қолсин, розиман. Лекин сендан битта илтимосим бор. Бу воқеани зинҳор ҳеч кимга айтмагин! — дебди.

Буни эшитган қароқчи таажжубланган ҳолда бир зум тўхтаб сабабини сўрабди.
— Агар айтсанг, ушбу ҳабар ҳамма ёққа овоза бўлиб, инсонлар иккинчи бор чўлда муҳтожларни кўрганида ёрдам бермай қўйишади, — деб жавоб берибди бадавий.

P.S.: Бадавийдек дардимиз туя эмас, ёмонликнинг ёйилмаслиги бўлганида эди...

https://telegram.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар онангизни кўзларингиз билан кўриб турган бўлсангиз - Энг катта неъматга эришибсиз 🥹

🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

♻️Яқинларизга ҳам улашинг
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
😢7👍3
ҚАЙТАР ДУНЁ

Бир ота ва онанинг,
Етти қизи бор эди.
Ўғил фарзанд кутишиб,
Юраклари тор эди.

Aллоҳга етган эди,
Улар чеккан ноласи.
Вақти келиб туғилди,
Кутган ўғил боласи.

Ўғил дея қувониб,
Ҳамма бўлди парвона.
Эркалатиб дейишди,
Полвон ўғлим ягона.

Эрка ўғил ўрганди,
Ўтказиб ҳар сўзини.
Опаларин менсимай,
Танҳо билди ўзини...

Қизлар меҳнатда ўсди,
Бўлишдилар саришта.
Ўғил арзанда бўлиб,
Улғайди парваришда.

Қизлар ишлаб тинмади,
Ўғил ётар сояда.
Кун кетидан кун кетиб,
Етишдилар вояга.

Қизларни узатдилар,
Ўтказдилар тўйини.
Шундан кейин бошланди,
Дангасанинг ўйини.

Ҳеч кимга қўшилмади,
Ҳурмат қилмас элини.
Ўғилга мос тушди,
Севиб топган келини.

Ўғил ичиб бақирар,
Пул топиб ишланг менга.
Она билмас хатосин,
«Болам ўхшадинг кимга».

Инсоф бериб қолар деб,
Ота интизор кутди.
Минг бир азоб ичида
Бу дунёдан ҳам кетди.

Ўз уйида меҳрга,
Онаизор бўлди зор.
Чин дунёга кетгунча,
Яшадида афсус хор.

Онаизор қалбини,
Битта савол қийнади.
Жони ўзилар чоғи,
Сўнги сўзин сўйлади.

«Aллоҳдан ўғил сўраб,
Орзуйим дебман битта.
Эркалатиб ўстириб,
Афсус ёнаман ўтда.

Ўғил туғдим дея мен,
Кўкрагимни керибман.
Бошимга ҳам кўтариб,
Азобини кўрибман.

Хатоларим англадим,
Афсусларим бехисоб.
Сўнгги сўзим боламга,
Сўрагайман мен инсоф...»

Шу сўзларни айтибоқ,
Она жони узилди.
Қизлар юраги йиғлаб,
Кўз ёшлари тизилди.

Аҳмоқ ўғил онам деб,
Бир зумгина куймади.
Ҳатто она ўлган кун,
Ароғини қўймади...

Бир кун келиб қарисанг,
Фарзандларинг айтади.
Унутма ғофил банда,
Қайтар дунё қайтади.

  https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍9😢3👏1
#ибрат

БОЛАМ, МЕНИ ЭРКАЛАНГ!

• Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб эркаланг, онам бўлиб алқанг.
• Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.
• Тиззаларимга ётиб олиб эркалаб кулинг, оёқларим тагидан қитиқ ахтариб кулдиринг. Келбатдек бўйингиз билан кураш тушиб, енгилиб беринг.
• “Кучлигим онам” денг.
• Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.
• Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.
• Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни букиб қўймасин.
— Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам
— Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”
• Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.
• Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.
• Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.
• Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.
• Набиралари қувончида қувнаётган Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:
• “Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”!
• Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз менга бахтлар улашади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради.

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍9😢2🐳2❤1
Юз йилдан кейин, яъни 2124 йилда барчаларимиз қариндошларимиз билан биргаликда ер остида бўламиз.

Биз қурган уйларда нотаниш одамлар яшайди. Йиғган мол-мулкимизга бошқалар эгалик қилади. Биз ҳақимизда ҳеч нарсани эслашмайди ҳам. Ичимизда ким ҳам отасининг бобосини эслай олади. (Бўлса ҳам жуда озчилик эслайди).

Бизлар ўша пайтда сатрларда эсланамиз, исм ва шаклимиз унутилган тарихга айланади. Шундай экан нима учун келажакдаги мол-мулкимиз, уйларимиз ва аҳлларимиз ҳақида кўп бош қотирамиз. Ахир юз йилдан кейин булардан ҳеч наф йўқ-ку?!

Бизнинг борлиғимиз коинотнинг умри олдида бир лаҳза холос. Бизнинг умримиз унинг олдида кўз очиб юмгунчалик фурсатдир. Биздан кейин ўнлаб авлодлар келади. Улар ҳам дунёни худди биз топширгандек кейинги авлодга байроқни топширадилар. Улар орзуларининг тўртдан бирини ҳам амалга оширмасдан ўтиб кетадилар. Шундай экан, дунёдаги ҳақиқий ҳажмимизни билиб олишимиз керак. У, биз тасаввур қилгандан ҳам кичикдир.

Юз йилдан кейин зулумот ва сукунат ичра юриб, дунё нақадар ҳақир эканини ва орзуларимиз чўпчак эканини биламиз. Қани эди умримизнинг барчасини жиддий ишлар, яхшиликларни жамғариш ва солиҳ амалларни қилишга сафарбар қилсак эди, деб орзу қиламиз.

©️ Карим Баҳриев

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍9❤4😢4
Отанг бор ҳовлига кирасан эркин,
Онанг бор илинар, дастурхон тўкин.
Ишонгин биродар, улардан кейин
Ийманиб қоласан меҳмон бўлишга.

Отанг ҳамда онанг бўлсалар ҳаёт,
Қадрла кўп бора, этгин зиёрат.
Эшикни қоқасан, бўлиб хижолат,
Ийманиб қоласан меҳмон бўлишга.

Қучоғин кенг очиб, кутса ҳам уканг,
Паловлар пиширса, кулиб келининг.
Нимадир етишмас, тўлмайди кўнглинг,
Ийманиб қоласан меҳмон бўлишга.

Қулоққа кирмайди уканг гаплари,
Томоқдан ўтмайди пишган ошлари.
Уйқу ҳам келмайди қолсанг тунлари,
Ийманиб қоласан меҳмон бўлишга.

Соғинасан ахир, болалик ҳовлинг.
Куласан-у, аммо, хижилдир кўнглинг,
Ўзгариш йўқ, аммо, бегона ҳовлинг.
Ийманиб қоласан меҳмон бўлишга.

Бу сўзим тушунар бошига тушганлар,
Уларсиз ҳовлига меҳмон бўлганлар.
Меҳмон бўл! Кўўп бора ҳаёт бўлсалар!
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга...😔

👉 @IBRATLY
👍9👏2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум! 🌸

Хайрли тонг!☀️

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

@IBRATLY 🕊
❤1👍1
Бекорчилик

Ишдан келган Баҳром овқатини ичибоқ ўз хонасига кириб футбол кўришга ошиққан отасига, уч кун олдин олган буюртмасини битириб қўйиш учун тикув машинасига ўтирган онасига қараб хафа бўлди. "Тавба! Бундоқ гаплашиб ўтириш ҳам йўқ. Ҳамма ҳамиша банд. Бирам зерикарли оиламизки!"  Кейин ҳовлига чиқиб бақирди
— Дилфуза, Дилфуз!
Ҳовли адоғидан қўлида резина ичакни судраб келаётган хотинининг қораси кўринди.
—Нима қиляпсан?
—Дарахтларни суғордим, тинчликми? Эрига қарамай гапирди у, қўлидаги резина ичакни ташлаб.
—Чой қўйсанг, бир гаплашиб ўтирардик.
—Ҳозир дамлаб бераман, ўзингиз ичаверинг, болаларга дарс қилдиришим керак. Кичкинангиздан шикоят тушган. Қанақа чой  дамлаб берай?
—Э, керакмас! У жаҳл қилгандек эшикка қараб юрди. Дилфуза ортиқча эътибор бермай, болалар хонасига ошиқди.

Баҳром шундоқ кўча юзидаги ёнғоққа суяниб тураркан, иккита қўшни келинчакнинг суҳбатига беихтиёр қулоқ сола бошлади
—Нодира уйига кетмаяптими?
—Эшитмадингизми, уйидагилари ҳайдаб юборибди-ку!
—Бизнинг маҳаллага бир бало бўлди ўзи. Яқинда Шаҳризода қайтиб келганди...

Баҳром қисқа муддатда шунча гапни гапириб ташлаган қўшни аёлларга бир қараб қўйди-да уйга кириб кетди. Дарвозани маҳкам ёпаркан,  ҳеч кимга қўшилмайдиган, доим нима биланддир банд бўлган оила аъзоларини яхши кўриб кетди.
"Ҳамма нарса бекорчиликдан чиқади" Кейин ўзи ҳам аёли анчадан бери жавраётган жўмракни алмаштиришга тушиб кетди.

Феруза Салходжаева
©@ijod_sehri21

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍12🥰4👏3