Ибратли Хикоялар
2.23K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
🤲 ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА

Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх:
— Ота — Онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит : — Ҳа бор, Аллоҳга шукр Ота — Онам тирик, ҳаёт… Шайх кулиб:
— Мен сендан Ота — Онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — Онанг борми? Қилаётган дуоларингда Ота — Онанг ҳам борми? — деб сўрадим.

Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, Ота — Онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.
Эй Ота — Онасига бефарқ бўлган ҒОФИЛ ДЎСТИМ!
Сен туну — кун Аллоҳдан мол — давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, Ота-Онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ҒАНИМАТ, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра...!!!

©Asaka_ziyo

@IBRATLY ✅
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16❤2
Бугунги оилавий низоларнинг асосий сабаби қаноатсизликдан, дейман. Моддиятга қаноатсизлик, мавжуд эътибор ва эътирофга қаноатсизлик. Бунга сабаб эса, аксар кишиларнинг шахсий ва оилавий ҳаётлари очилиб, кўргазма мисол намоиш қилишлар кўпайиб кетди. Хоссатан, инстаблогерлар, ютуберлар орасида шахсий ҳаётининг ясама ва бўрттирилган “бахтини” элга кўз-кўз қилишди, қилишмоқда.
Буни кузатиб турган асосан, нисбатан ёш оилалар (айниқса аёл-қизлар) ўзларини ўша мавқеда кўришни истаб қолди. Натижада ўз турмуш тарзларидан норози бўлишди.
Аслида эса, ўша кўргазмачиларнинг оилалари, ҳаётлари кўриниб турганидек ширин эмас. Мен оила курсларида бунга кўп урғу берганман.

Бунинг битта мисоли мана шу машҳур оила бўлади. Бу бизга маълум бўлгани, холос…

©IkromSharif

👉 @IBRATLY ✅
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤1😢1
Туғулмаган болалар учун ишланган ҳайкал...

Словакияда жойлашган бу ҳайкал аборт сабабли эрта ҳаётдан кетган болалар учун қўйилган.

Ҳайкал остига "Она йиғлама, мен барибир сени яхши кўраман" деб ёзилган!

@HikmatliSatrlar ✅
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢15👍2❤1
#Рўза бу тарк қилишдир!

Фақат еб-ичишдан тийилиб, мусулмонларнинг гўштлари ва обрўларига чанг солишдан тийилмаган кимсага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари тааллуқлидир.

✨ «Қанчадан-қанча рўзадорлар борки, уларнинг рўзадан насибалари фақат очлик ва ташналик бўлади».
Имом Аҳмад ва Ибн Можжа ривоятлари📚

©Asaka_ziyo

@IBRATLY ⚡️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍Сиз хам соғиндизми болаликни...

👉 @IBRATLY ✅
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤1😢1😘1
ЁЛҒОН ГАПИРМАНГ...!

Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.
Ҳикоя давом этади..
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?
Ҳикоя давом этади..
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болажон отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?
Ҳикоя давом этди..
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти- ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?
Болаларга ёлғон гапириш катта хато ва бу хато аксар ота-оналарда бор. Афсуски, биз бу хато болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.

©Hikoyalar

👉 @IBRATLY ✅
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤1
ЯХШИЛАР!

Меҳр билан кузатиб сизни,
Табассуми билан қаршилар.
Тилар омад тоьлейингизни
Борингизга шукур яхшилар.

Сиз бор учун дилда қувонч бор,
Сиз бор-умид яна ишонч бор.
Бировга панд бермайсиз зинхор.
Борингизга шукур яхшилар!

Узатасиз мухтожга ёрдам.
Улашасиз яхшилик ҳар дам.
Махзун дилга бўларсиз малхам.
Борингизга шукур яхшилар!

Ганимга хам йўллаб табассум
Ширин сўз-ла этасиз махкум.
Яшолмайсиз савобсиз бир зум.
Борингизга шукур яхшилар!

Миннат нима билмай ўтасиз.
Ғийбат нима билмай ўтасиз.
Тош отганга ошни отасиз
Борингизга шукур яхшилар!

Кайдан бунча калбингиз дарё?!
Таратасиз бунчалар зиё.
Сиздайларни асрасин Худо!
Борингизга шукур яхшилар!


✍ Дилобар Ўролова

👉 @IBRATLY ✅
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤1
У сизни ҳалоллик билан кутяпти. Келишувни бузманг...)

@HikmatliSatrlar
👍5❤3🥰1🤝1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11❤1😁1
ОТА УЙ

– Ўзи сенинг уйинг борми, қачон қараса машинанг шу ерда, – қўшни бу гапни кулиб ҳазилга олиб айтган бўлса ҳам унинг ҳами-ятига тегди.
«Сенга нима? Мен ўзим туғилиб ўсган ҳовлига, ота-онамнинг олдига келяпман-ку. Агар сен ҳам туғилиб ўсган жойингдан кў-чиб кетганингда ва ота-онангни соғинганида уларнинг олдига тез-тез келиб турардинг».
У ота-онасининг олдига кирар экан, ичидаги гапини овоз чиқариб айтди:
– Қўшнига мазза – ёлғиз ўғил, доим ота-онасининг бағрида...

✅ Бизнинг канал | @IBRATLY
👍14❤2🔥1👏1🐳1
Ота-оналар ҳудди чойга солинадиган қандга ўхшайдилар - Ҳаётни ширин қилиб ўзлари аста эриб кетадилар...

Ота-она қадрини - ҳаёти таъмсиз, уйлари файзсиз бўлиб қолганлардан сўранг😔

Аллоҳим ҳузуримиздагиларини саломат қилгин, ўтиб кетганларини раҳмат қил! 🤲

©Asaka_ziyo

👉 @IBRATLY ✅
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Аллоҳим! Сендан гўзал рўза ва гўзал хотима сўрайман. Бизларни Рамазон ойида ютқизиб, зиён кўрувчилардан қилиб қўйма!
Аллоҳим! Рамазонда раҳмат, мағфиратга эришганлардан, дўзахдан озод бўлганлардан қилгин!

@IBRATLY ✉️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤2🥰2🐳1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўшниларга юбориб қўйинг

@IBRATLY ✉️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▫▫▫▫ ▫▫▫▫▫▫▫
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

Яқинларингизга юборинг!

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🐳3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУДА ЖУДА ТАСИРЛИ ВИДЕО🥺

@IBRATLY
👍8❤3👏2😢2🔥1
Audio
Бугун Қадр кечаси

Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний”

@IBRATLY
👍5❤2
Дуонинг ижобати...

Бир одам қаттиқ бетоб бўлиб, касалхонага тушибди. Шифокорларнинг бераётган дорилари фойда беришини сўраб эртаю кеч Аллоҳга ёлвориб дуо қилибди. Шу касал бир куни кечаси туш кўрибди. Тушида ўзи ва ҳамхоналари бир қудуқ ичидаги сувга чўкаётган эмишлар. Ёрдамга чақирсалар ҳам, ҳеч ким келмас эмиш. Бир пайт юқоридан бир ингичка арқон туша бошлабди. Ҳамма унга қараб талпинибди. Лекин арқон қимирлаб ҳеч кимнинг қўлига илинмай, ҳалиги одамнинг қўлига тушибди. Кўринишидан ўргимчак ипидек ингичка арқон одам кўтарадиган даражада пишиқ экан. Ҳалиги одам жон ҳолатда арқонга осилиб юқорига тирмаша бошлабди, лекин арқонни узилиб кетишидан хавотирга тушибди. Шу пайт худди унинг хаёлидагига жавобан юқоридан овоз келибди: “Қўрқма, ип узилмайди”. “Сен кимсан?” сўрабди ҳалиги одам. “Мен сен бир пайтлар сувдан чиқариб олган ўргимчакман. Ўша яхшилигинг учун бугун сенга яхшилик қилмоқдаман”, дебди. Ҳалиги одам бундай ишларни ҳар доим қилиб юргани учун бу ўргимчакни қачон, қаерда қутқарганини эслай олмабди. Шу пайт арқон қаттиқ силкина бошлабди. Одам пастга қараса, қолганлар ҳам арқонга осилиб юқорига тирмашиб чиқишаётган экан. Буни кўриб: “Арқон ингичка бўлса, ҳаммамизни кўтара олмай, узилиб кетиши мумкин. Нега улар менинг арқонимга осилишади?! Ахир ўргимчак уни мен учун ташлади-ку”, деб ўйлабди. Шу нарсани ўйлаган заҳоти арқон юқоридан “чирт” этиб узилиб, ҳаммалари пастга қулаб тушибди.
Ҳалиги одам ўз овозидан уйғониб кетибди. Ярим тун, шериклари ухлаб ётишибди. Кўрган тушини эслабди ва у ҳақда ўйлай бошлабди. Умри давомида жонивор ва ҳашоратларга яхшилик қилиб келган одам палатадошларини ўйламай, фақат ўзи учун Аллоҳдан шифо сўраётганини эслаб, ўзидан уялибди. Шу тун тонгга қадар кўз юммай, Аллоҳга: “Эй карами кенг Парвардигорим, барча дард берган бандаларингга, касалхонадаги беморларга ва менинг дардимга шифо бериб, шу ердан соғ-саломат чиқиб кетишимизни насиб эт”, деб ёлворибди.
Эрталаб шифокор одатдагидек касалларни кўздан кечираётиб, унга: “Сизнинг топширган анализларингизнинг жавоби яхши чиқди. Уч-тўрт кундан сўнг уйга жавоб берамиз”, дебди. 
Бу ҳикоядан хулоса шуки, одам ўзи учун нимаики яхшиликларни орзу қилса, атрофдагиларга ҳам шу нарсаларни насиб этишини хоҳламоғи лозим.
 
Акбаршоҳ Расулов тайёрлади

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР БИЗДА
✅
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18❤2🐳1
РЎЗАДОРИМГА.

Бугун сизни бир бор йўқлаб қўяй дедим.
Соғлигингиз, ишларингиз билай дедим.
Она бўлиб, опа бўлиб, сингил бўлиб.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Раҳмат, мағфират ойи моҳи Рамазон.
Дўзахдан паноҳ ойи моҳи Рамазон.
Ўн икки ой Султони, шоҳи Рамазон.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Рўзғорингиз бутми, йўқми каму кўсти?
Ризқингизни сўраб дуо қилай дўстим.
Танингиз соғ, ишларингиз ҳам дурустми?
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

"Чарчоқ йўқми?"- бермайман бундайин савол.
Рўза чарчаш эмас, балки танга мадор.
Йиғаяпсиз охиратга заҳиралар.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Барака ёғилиб турган саҳарликда.
Фаришталар меҳмон бўлган  ифторликда.
Қадр кечаси яширинган ўн кунликда.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Уйқудан воз кечиб тунлар ибодатда.
Кундузлари қўлда Қуръон, тиловатда.
Бунга албат мукофот бор қиёматда.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Биров билиб, биров билмас эҳсон қилиб.
Бу ойга зеб бермоқдасиз закот бериб.
Етим, бемор, ночорлардан хабар олиб.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Йўқдир ғийбат, уят сўзлар,  сўкиш, қарғиш
Йўқдир дилозорлик, жанжал, гуноҳ, уруш.
Нафсларни ислоҳ қилиб,  қўймасдан бўш.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Рўзғорларни бутлаб қўйган ўғилларим.
Хизмат қилган қиз, келинлар- ойдинларим.
Ажру савоб олаётган азизларим.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Бу ой кўплаб дуо қилинг, унга етар.
Фаришталар дуоларни дарҳол элтар.
ИншаАллоҳ cизни бешак Райён кутар.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Мастурахон дуо қилар, сиз Амийн денг.
Келаси йил Маккада ифторлик қилинг.
Масжид ул Ҳарамда дуоларни ўқиб.
Байтуллоҳга қараб Зам зам сувин ичинг.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Она бўлиб, опа бўлиб, сингил бўлиб.
Рўзадорим, сиздан хабар олай дедим.


✍Мастура ҳожи она

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍10❤2
Хар нарсага жонингни сиқма, эй кўнгил,
На бу дардлар мангудир, на бу умр .

© Мавлоно Жалолиддин Румий

@HikmatliSatrlar ✈️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6